Muallif Mavzu: OMONAT  ( 6189 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
OMONAT
« : 14 Mart 2009, 21:57:46 »
ASALOMU ALEKUM VA RAHMATULOHU BARAKATUH
                                                           OMONAT

«Albatta, Alloh sizlarni omonatlarini o‘z egalariga topshirishga buyuradi» (Niso surasi, 58-oyat);
« So'nggi tahrir: 03 Noyabr 2009, 22:45:14 muallifi ziyoda86 »
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.

ummugulsum

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 7
Re: OMONATNI O'YLAVOMIZAMI
« Javob #1 : 15 Mart 2009, 17:12:41 »
Assalomu alakyum ziyoda opa juda yahhsi mavzu. Omonat juda kotta masluliyatni o'z bo'yimizga olgan hisoblanadi. man doim Allohimdan so'riman birovdan omonat oldimi Allohim qiyomatli qarz qilmagin omonatini o'z vaqtida berishimni so'riman.

Mashhura

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 9
  • -oldi: 38
  • Xabarlar: 200
  • Jins: Ayol
  • Men qadahga emas, uning ichidagi mayga oshiqman.
    • ziyouz.com
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #2 : 25 Mart 2009, 16:57:50 »
Assalomu alaykum!
Chindan ham, ba`zan o`ylab qolaman:
Bir podshoh bir qulini bir qishloqqa jo`natibdi - falon ishni qilib kel, deb. U juda ko`p ishni bajarib kelibdi. Podshoh so`rabdi: Nima qilding? Qul javob beribdi: Falon, falon, falon ishlarni qilib keldim. Podshoh: Falon (men buyurgan) ishnichi?
Qul: Imkonim bo`lmadi.
Podshoh: Hech nima qilmabsan!
Xuddi shuningdek bizdan ham nima qilding deb so`raganida, biz hamma qilgan ishlarimizni aytsagu, U o`zi buyurgan ishini qilmaganligimiz uchun hech ish qilmaganligimizni aytganida, qanday ahvolga tushamiz deb iztirobga tushaman!!!
Afsus, umr behuda bo'lmishdir barbod,
Bo'lmadim haromdan bir nafas ozod,
Buyurganing qilmay yuzim qarodir.
Amringdan tashqari ishlaringdan dod!
U.Hayyom
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2009, 17:51:07 muallifi Mashhura »
Yuraging bir bo�lak go�shtga aylanib qolmasin.
Paolo Koelo

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #3 : 26 Mart 2009, 01:18:08 »
 Assalamu alaykum wr wb!
 Hurmatli mo`min va mo`minalar har bir savolga shariatdan javob qidirishimiza kerak.Chunki Alloh bizni bir muhmal holatda yaratmadi.Omonat deganda hozir ko`pchiligimiza moddiy narsalarni tushunadigan bo`lib qolganmiz.Bu ham to`g`ri lekin omonat degan narsani hammasi tushunchasini qamrab ola olmaydi.Омонат
Абдуллох ибн Абдуррахмон ал-Жибрин

Аллох субханаху ва таъолога хамду санолар айтамиз, ундан бизни магфират килишини сўраймиз. Гувохлик бераманки Аллохдан ўзга илох йўк, У ёлгиз ва шериксиз зотдир. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам унинг кули ва элчисидир. У кишига, ахли ва асхобларига Аллохнинг рахмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат хакида сўзлашлик  катта ахамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллох ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алокадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз. Аллохдан амалларимизни холис ўзининг юзи учун килишини сўраймиз.

О М О Н А Т деганда нимани тушунилади.

Умуман омонат дейилганда ибодат кўзда тутилади. Буни Аллох субханаху ва таъоло куйидаги ояти каримада мархамат килган;

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та Биз бу омонатни (яъни шариати исломиядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тогу-тошларга кўндаланг килган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан кўркдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дархакикат у (ўзига) зулм килувчи ва нодон эди.» (Ахзоб:72.)

Аллох ушбу омонатни ўзининг энг улкан махлукотларига; кенг осмонларга, улкан Ерга ва улугвор азамат тогларга кўндаланг килди. Улар бу омонатни зиммаларига олмадилар. Вахоланки бу махлукотлар Аллох амри каршисида бўйин эгадилар, ўзларига юкланган нарсадан бўйин товламайдилар. Аллох субханаху ва таъоло бу махлукотларнинг ўз парвардигорларига мутеъ ва буюрилган ишларида итоаткор мусаххар эканларини айтган;

«Ð¡ÑžÐ½Ð³Ñ€Ð° тутун холидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!» деган эди, улар : «ÑžÐ· ихтиёримиз билан келдик» дедилар.» (Фуссилат:11.)

Демак, еру-осмонлар ўз парвардигорига тўлик таслим бўлган ва улар нимага буюрилсалар, жомид (хаётсиз, жонсиз) махлукот бўлсалар-да умуман итоатдан ташкари чикмайдилар. Аллох амрини Унинг хохиш-иродасига мувофик равишда барча нарсада адо килишади. Агар Аллох  уларга харакатни ёки харакатсизликни буюрадиган бўлса хеч тўхталмасдан итоат этадилар. Улар Аллох амрига хамиша бўйсинувчидирлар.

«Ð‘ирон нарсани (яратишни) ирода килган вактида Унинг иши факатгина «Ð‘ўл» демоклигидир.» (Ёсин:82.)

Аллох еру-осмонларни ва бошка бутун мавжудотга идрок ва маърифат билиш кувватини берди. Улар нимага буюрилганларини хис киладилар. Агар амр этилса, саждага бош кўядилар, Аллох субханаху ва таъолога тасбех айтадилар.

«Ð•Ñ‚ти осмон, ер ва улардаги бор мавжудот  (Аллохни) поклар.» (Ал-Исро:44.)

«(Эй Мухаммад), сиз  осмонлардаги ва ердаги бор мавжудот, куёш, ой,  юлдузлар, тоглар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар хамда кўпдан-кўп инсонлар (Ёлгиз) Аллохга сажда килишини кўрмадингизми.» (Хаж:18.)

Еру-осмонлардаги барча нарсалар; тоглар, дарахтлар, юлдузлар, жонзотлар ва бошка жамодот (жонсиз нарса) лар Аллохга сажда килади. Аллох уларга ўзларига муносиб хис-туйгу ва идрокни яратган. Улар хам сажда киладилар, кўркадилар.

«... Зеро шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чикади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чикади, яна шундайлари борки Аллохдан кўркканидан пастга кулайди. ...» (Бакара:74.)

Тоглар хам Аллох таъолодан кўркиб туради. Ояти каримада;

«ÐÐ³Ð°Ñ€ Биз ушбу Куръонни бирон тогга  нозил килганимизда, албатта сиз у (тог)ни Аллохнинг кўркувидан эгилиб ёрилиб кетган холида кўрган бўлур эдингиз.» (Хашр:21.)

Тоглар ва бошка мавжудотлар Аллохдан шунчалик кўркишларига, унга шунчалар итоаткор бўлишларига карамасдан мазкур омонатни ўз зиммасидан сокит килдилар. Уни ўзларига огир деб билдилар ва кўтаришдан бош тортдилар. Инсон ўзининг заифлигига карамасдан уни ўз зиммасига олди!

Энди бу омонатни адо этмоги шарт. Агарда инсон бу омонатга хиёнат килса ва бепарво бўлса Аллох хузурида жавоб беради. Омонатни ташлаб кўйгани ва унга хиёнат килгани учун азобга (мустахик) дучор бўлади. Хўш, энди биз бир-биримизга савол бериб кўрайликчи; Инсон зиммасига олган бу омонат нима ўзи.!

О Ðœ О Н А  Т – мўминларнинг йўкотган нарсаси.

Аллох бандаларини мўминлар деб номлади. Мўмин  мана шу омонатга хиёнат килмайдиган, унга амал киладиган ва уни махкам ушлайдиган кишидир. Омонат "амнун" яъни омонлик, бехавотирлик ёки иймон деган сўздан олинган. Омонатга хиёнат килмайдиган киши ёки мў'таман-омонатдор дейилади. У омонатни хакикий адо этгани учун омонат ва иймон ахлидан деб сифатланади. Аллох субханаху ва таъоло айтади; «Ð£Ð»Ð°Ñ€ ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзларига) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» (Мўминлар:8.)

Бу ерда омонат, банданинг зиммасидаги Аллохнинг хакларини ва бандаларнинг хакларини хам  ўз ичига олади. Аллох мўминларни "риоя килувчилар" яъни омонатни хакикий адо этувчилар деб сифатлади. Агар улар мана шу сифатга эга бўлсалар, Аллох ўзининг куйидаги оятида зикр килган нажот топувчи бандалардан бўладилар.

«Ð”архакикат мўминлар нажот топдилар.» (Мўминлар:1.)

Инсон хар кандай холатда хам бу омонатни адо килиши керак. Чунки, у Аллох буюрган хаклардандир. Омонат куйидаги оятда зикр этилган ахд-паймондир;

«Ð£Ð»Ð°Ñ€ ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» (Мўминлар:8.)

Бу ахду-паймонларга инсоннинг Роббиси билан килган ахди хам, ўзга инсонлар билан килган ахд-паймонлари хам кириб кетади. Аллох таоъоло ахдни куйидаги сўзи билан янада таъкидлирок килган;

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, ахд-паймон (киёмат куни) у хакда сўрокка тутиладиган  ишдир.»

Яъни унинг вафоси хакида сўралади. Лекин, ахдларнинг энг мухими Аллохга берилган ахддир.

«ÐÑ…д-паймон берган вактларингизда, Аллохга берган ахдингизга вафо килингиз!» (Нахл:91.)

Инсонларнинг зиммасига юклатилган энг улуг омонат бу Аллохга берилган ахддир. Хакикий мўмин барча холатда ушбу омонатга риоя килади. Аммо иймони заиф кишиларни бу омонатга енгил-елпи караётганини, уни тўла адо килмаётганини кўрасиз. Бу аслида банданинг иймонидаги нуксон-камчиликдир. Аллохнинг хам, инсонларнинг хам хакларига омонатдор бўлган, унга хакикатан ич-ичидан богланган ва кандай лозим бўлса худди шундай бу омонатни адо килган ишончли, муслим киши бўлгани учун Аллох бандасини мўмин деб атади. Мана шу  одам мўмин ва аминдир.

Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #4 : 26 Mart 2009, 01:20:26 »
Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги  нарсалардаги омонат

 

Бу  омонат хох мол хох бошка нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган   Ð½Ð°Ñ€ÑÐ°Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð¸ ва уларнинг хакларига риоя килишни ўз ичига олади. Машхур хадисда айтилганидек хиёнат мунофикликнинг энг катта  белгиларидандир. «ÐœÑƒÐ½Ð¾Ñ„икнинг аломати учта бўлади; сўзласа ёлгон сўзлайди, ваъда берса вафо килмайди, унга омонат кўйилса хиёнат килади.» (Бухорий ва Муслим ривояти)

Омонатга хиёнат этишлик мунофиклик аломатларидандир. Яъни агар унга биров омонат кўйса  омонатдорлик килмайди. Балки, унга омонат кўйилган хакларга  хиёнат килади.

( فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضاً فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ) (البقرة:283)

«ÐÐ³Ð°Ñ€ бир-бирларингизга омонат кўйсангиз омонат кўйилган киши омонатни адо килсин ва Парвардигори   ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…дан кўрксин!» (Бакара: 283)

Баъзилар сизга ишонгани ва сиз хакингизда яхши ўйда  бўлгани учун ўз хакини бериб кўяётганида гувох чакирмайди, сиздан васика-ишонч когози олмайди. Бу кишининг хаккига риоя этишингиз ва унга хиёнат килиб кўйишдан жуда-жуда эхтиёт бўлишингиз лозим.

Агар бир киши сизга карз берса  ва у сизга ишонса, гувох чакирмаса, карзни ёзмаса бу омонатни мазкур оятдаги омонат деб билинг; «ÐÐ³Ð°Ñ€ бир-бирларингизга омонат кўйсангиз» яъни агар унга молини карз ёки шунга ўхшаш бирон нарсани омонат кўядиган бўлса, омонатдор бу омонатни ўз эгасига саломат етказсин. У куйидаги оятда хам зикр килинган;

 (إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا) (النساء:58)

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та Аллох сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради.» (Нисо: 58)

Бу оятнинг  нозил бўлиш сабаби хакида шундай ривоят килинади: Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Каъба калитини  Усмон ибн Талхадан олганларида нозил этилган. Каъбанинг хижобати (каъба пўшини янгилаб туриш) Бани Абдуд-дор кўлида эди. Усмон ибн Талха мана шу кабиладан эди. Макка фатх этилганида пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам Усмондан калитни талаб килдилар. Усмон «Ð¾Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ñ‚гами»  деганида расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам «Ñ…а» деб жавоб бердилар. Калит расулуллох кўлига ўтгач Аббос уни пайгамбаримиздан ўзига беришларини сўради; «Ð£Ð½Ð¸ менга беринг. Токи сикоят хам садонат (хожиларга сув-овкат бериш) хам менда бўлсин.» шунда  Аллох юкоридаги ояти каримани нозил килди. Чунки, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам калитни Бани Абдуд-дордан омонатга олган эдилар. Аллох таъоло бу омонатни эгасига кайтариб беришни буюрди. Чунки, Бани Абдуддор Каъба садонати ва хижобатига бошкалардан кўра хаклирок эди.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам уларга омонатни кайтардилар, оят гарчи мана шу ходисага хос тушган бўлсада у барча омонатларга умумийдир. Чунки,  хусусий сабаб эмас, лафзнинг умумий эканлиги эътиборга олинади. Хар холда инсонлар ўртасидаги нарсаларда омонатлар кўп. Бунга сир-асрорлар, молу давлат хам киради. Агар биров ичидаги сирни ёки ўзи билан ахли орасидаги гапни сизга омонат килиб айтса ва уни ёйишдан сизни кайтарса, сиз бу сирни умуман ташкарига чикарманг. Чунки, бу омонат. Халиги киши сизга ишонди, бу сирни хеч качон очмаслигингиздан хоритжам бўлди ва шунинг учун уни сизга омонат килди, унга хиёнат килиб кўйманг. Сизнинг омонат кўйган сирингизни очиб юборган кишига сиз хам хиёнат билан жавоб берманг. Бу мумкин эмас. Расулуллохдан куйидаги мазмундаги хадис ривоят этилган: «Ð¡ÐµÐ½Ð³Ð° омонат кўйганнинг омонатини адо эт, сенга хиёнат килганга хиёнат килма». (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

Биров сизга молини кўйиб кетади ёки карз беради-да гувохларни чакирмайди, васика тилхат олмайди. Ёки ўзининг хакларидан маълум бир хакини сизга бериб уни саклаб туришингизни сўрайди. Сиз юкоридаги барча ишларда омонатни ўз эгаларига топширишга буюрилгансиз. Бу сиз ва биродарингиз ўртасидаги омонат. Уни адо этмогингиз вожибдир.

Мол, карз, обрў ёки шунга ўхшаш нарсаларда сизга хиёнат килиб кетган кишини сиз хам унга хиёнат килиш билан жазоламанг. Балки, кечириб юборинг  Аллох сизни гўзал мукофотлар билан такдирлайди. Сизни афв этади. Хиёнатни эса агар касддан-атайлаб килган бўлса хиёнати учун жазолайди.  У сизнинг бу муомалангизни кўриб надомат чекиши мумкин. Ахир у сизга хиёнат килганди-ку! Сизнинг бу муомалангиз унинг афсус-надоматлар килиб  келгусида омонатни адо этишдек гўзал хулк билан хулкланишига сабаб бўлиб колади.

Инсонларнинг хаклари
Инсонларнинг хаклари; моллари, сирлари, обрў-эътиборлари ва шунга ўхшаш нарсалари учун албатта жавоб берилади.  Аллох хузурида шак-шубхасиз бу нарсалар хакида савол – жавоб бўлади. Шунинг учун хам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам инсонларнинг хаклари хакида шундай дедилар: «ÐšÐ¸Ñ‘мат куни хаклар албатта ўз эагаларига топширилади. Хатто шохли кўчкордан шохсиз кўчкорга касос олиб берилади.» (Имом Муслим ривояти)

Бу инсонлариннг бир-бирлари ўртасидаги хакларини хам ўз ичига олиши шубхасиздир. Ким бирон нарса олган ёки бировга зулм килган бўлса бу хаклар учун албатта касос олинур. Шунинг учун хам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам асхобларидан «ÐœÑƒÑ„лис (ифлос) кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар. Муфлис на дирхами ва на бирор нарсаси бор бўлмаган кишига айтилади –дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ умматимдаги муфлис киёмат куни намози, рўзаси ва зокоти билан келади. Лекин у бу одамни сўккан, унисига тухмат килган, бировнинг молини еган, бошкасининг конини тўккан яна кимнидир урган бўлади. Халиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Агар яхшиликлари тўлашга етмай колса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади. Сўнг уни дўзахга ташланади.» (Имом Муслим ривояти)

Бу бировларнинг хакларига хиёнат килган кишининг холидир. Киёмат кунида унинг амаллари тоглардек бўлса хам, бутунлай хеч нарсасиз бўлиб колади. Кимки хиёнат килган бўлса  унинг яхши амаллари хак эгаларига бўлиб берилади. Ўзига берилган хаклар ва омонатларга хиёнат килган киши киёмат куни уларни шу тарзда тўлайди. Бу омонатлар кийим-кечак, идиш-товок каби нарсаларда бўлиши ёки муомалот турлари хисобланган; карзлар, гаровга кўйилган нарсалар ва ёки бошка ишониб топширилган омонатлар бўлиши мумкин. Агар омонатларга хиёнат киладиган бўлса  Аллох хузурида туриб хиёнатига жавоб беради.

 

Омонатга хиёнат килишнинг бир канча кўринишлари бор:

1.   Ð­Ð³Ð°ÑÐ¸ ишлатишга рухсат бермаган нарсани ишлатиш. Масалан: кийими ёки пояфзалини кийиш, уловни, машинасини мишин. Шунингдек эгаси сизга яшашга рухсат бермаган омонат кўйилган уйда яшаш.

2.  Омонатдан тониш.

Бу  тўланадиган куни белгиланган омонатларга хиёнат килиш. Ибн Касир Ахзоб сурасининг 72-оятини тафсирида куйидаги машхур хадисни Ибн Жарирдан, Абдуллох ибн Масъуддан накл килади; расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: « Аллох йўлидаги ўлим омонатдан бошка барча гунохларни-ёки «Ð±Ð°Ñ€Ñ‡Ð° нарсаларни»- каффорот килади яъни ювиб юборади. Киёмат куни омонат кўйилган киши олиб келинади «Ð¾Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ñ‚ингни бер-адо кил,  дейилади. У – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Унга яна «Ð¾Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ñ‚ингни адо кил» - дейилади. У яна – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Унга яна «Ð¾Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ñ‚ингни адо кил» - дейилади. У яна – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Сўнгра айтади: «Ð£Ð½Ð¸ онаси Ха-а-вия (Дўзах)га олиб боринглар. У онаси Ховияга  олиб борилади ва унга ташланади. Хатто дўзахнинг каъригача тушади. У ерда берилган омонатни ўз холича турганлигини топади. Уни олиб елкасига кўйяди ва жаханнам лабигача кўтарилиб келади. У энди чикдим деганида кадами тойилиб кетади ва омонат ортидан абадул-абад тушиб кетади.» айтиб ўтганимиздек инсонларнинг хаклари устида албатта хисоб-китоб ва касос бўлади. мусулмон киши Киёмат кунида касос таъйин бўлган мана шу хукуклардан жуда – жуда эхтиёт бўлмоги лозим.

3.  Бадандаги ёки мол-мулкдаги хиёнатлар.

 Ð°) Бадандаги хиёнат.

Бировни кимсасиз жойда уриб, бошини ёриб ёки ўлдириб яна хеч нарса кўрмагандек юриш хам баданга килинган хиёнатлардан. Бу йўл ходисаларида кўп учрайди. Йўлда хеч ким бўлмаганида ёки кишилар назаридан чет жойда ўз айбини яшириб кетишга уринади. Жарохатланган ёки ўлдирилган киши хаётдги хаккидан фойдалана олмайди. Аммо  Аллох таъоло барча нарсани билиб туради ва хиёнат килган кишини киёматда хисоб-китобга рўпара килади. Жабр кўрган биродарига унинг яхшиликларидан олиб беради. Агар яхшиликлари бўлмаса жабрланган кишининг гунохлари унга кўйилади ва дўзахга ташланади.

б) Хак ва мулклардаги хиёнат:

Шундай кишилар борки, бировдан нарса сотиб олади ёки карз кўтаради ва буни расмий  васикаларга ёзишади. Мабодо мол эгаси ёки карз берувчи бошига бирон иш тушса; дейлик васикалари ёниб кетса ёки йўколиб колса, бу хам инкор ва тониб кетишга тайёр бўлиш учун ўзидаги мол олганлиги хакидаги васикаларни йўкотишга шошилади. Шу билан хакикатни бутунлай яшираман деб ўйлайди. Лекин  Аллох уни кўриб турибди. Киёматда ундан биродарининг хакини тўлик килиб олиб беради.

Агар инсон  бу хакни унутиб кўйган бўлса,  Аллох уни афв этади. Хак эгаси агар хаккидан воз кечса кечиб юборгани учун мукофотлар берар эди. Киши ўзига хиёнат килган муслимга нисбатан хам яхши фикрда бўлмоги унинг хиёнатига хиёнат билан жавоб бермаслиги лозим. Мусулмон киши одамлар билан чиройли муомалада бўлсин. Унга огир килганлар юкини у енгил килсин, афв этсин, кечиб юборсин ёки ундан баъзи нарсаларини енгиллаштирсин. Шояд  Аллох ундан кечиб юборса.

 

Омонатдор бўлишга ёрдам берадиган сабаблар

Инсонни омонатни адо этишга олиб борадиган бир канча сабаблар бор. Уларнинг энг мухим ва катталарини куйида санаб ўтамиз.

1.          Инсон ўзини Аллох яратган эканлигини билмоклиги. Яралмиш Яратувчининг кули бўлади. У ўзи ва Парвардигори ўртасидаги алока  хакларини адо килмоги лозим.

2.        Инсон Аллох таъолонинг унга  неъмат ва фазлу мархаматлар килувчи зоотлигини ва ўзининг  Аллох неъматларига бурканганини билиши-англаб етиши. Кул Парвардигори томонидан омонат кўйилган хакни адо килишдан бош тортиши мумкин эмас.

3.          Мазкур омонатлар  Аллох тарафидан унга фарз килинганини ва бу фарзларни адо килиш шартлигини хис килиши.

4.          Инсонннинг Парвардигори барча нарсани кўриб-билиб турувчи зотлигини, Ундан хеч нарса махфий бўлмаслигини ва инсон елкасидаги мазкур омонатлар хам шулар жумласидан бўлиб уларни адо этиш шартлигини хис этиши.

5.         Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ качон-ки мана шу хакни бажарса ва бу омонатларни хох махфий бўлсин, хох ошкора бўлсин, хакикий адо этса дунё ва охиратда улкан ажру-савобга эга бўлишини тушуниб етиши. Дунёда бериладиган яхшилик; калбининг очилиши  хотиржамлиги ва  Аллох унинг ризкини кенг –мўл килиб кўйиши. Охиратда бериладиган яхшилик; Ухровий ажр бўлган улкан савоб.
Бундан бошка сабаблар хам бор. Лекин биз уларнинг энг мухимларини санаб ўтдик. Аммо сиз кўриб турган баъзи бир кишилар зиммаларидаги хакларини адо килмасликлари ёки уни чала адо килишлари,  Аллох харом этган чегараларни бузишлари калбларида  Аллохни яхши танимаганликлари ёки  Аллох неъматларини тўлик хис этмаганлари, Аллохнинг Холик ва Молик зотлигини  билмаганликлари ёки жазо ва мукофот бераман деган ваъдасини тасдик этмасликларидир. Ёки шунга ўхшаш бошка бир сабаблардир.

Диний омонатларга хиёнат килаётган кимсалар ёки уларнинг адо килмаётганлар калбларида иймонлари заиф бўлган кишилардир.

Биз  Аллохдан калбларимизни ўзининг тоатида жамлашлигини сўраймиз. Аллох таъоло Мусулмонларнинг калбларини ва калималарини бир килсин! Уларни хак йўлга чиройли суратда кайтарсин. Уларга хакни хаклигини кўрсатиб унга эргашишни, ботилни ботиллигини кўрсатиб, ундан узоклашишни насиб этсин!
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

zuhrahon

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 28
  • -oldi: 137
  • Xabarlar: 353
  • Jins: Ayol
  • Har kim o'z fikrining asiridir
    • Iymon
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #5 : 26 Mart 2009, 12:30:08 »
asalomu alekum rahmat InshaAlloh biz qalbrimizni  o'zinig toatida jamlanishni so'raymiz. Alloh talo musulmonlarning qalblarini va kalimalarini bir qilsin. ularning haqa o'zal suratda qaytarsin. ularga haqani haqiqiy ko'rsatib unga ergashlikni botilini botiligini ko'rsatib undan uzoqlashini nasib etsin
Umar ibn Abdul-Aziz aka rahmat omonat haqida juda ham keng yoritib berganiz uchun. asalomu alekum
Qo'limda  kalamullox
Kalom  boshi  bismillox
Tilimda  zikir  Allox
deyman  Alxamdulillox

zuhrahon

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 28
  • -oldi: 137
  • Xabarlar: 353
  • Jins: Ayol
  • Har kim o'z fikrining asiridir
    • Iymon
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #6 : 30 Mart 2009, 10:50:55 »
Бир энлик мато Нафс ?ўлига берибон  жилов,
Иш? домига тортибон ?аёл,
Обрў талаб интилиб бедор,
Охирда топганим бир энлик мато.

Худо деб топиндим улу? зотларга,
Эришдим, да?олик номлик отларга,
Айланди мен учун ёл?он ростларга
Охирда топганим бир энлик мато.

Давримда давронлар сурдим, яшадим,
Дунёни молини йи?иб ташладим,
Бу камдек Худога келиб ?асадим,
Охирда топганим бир энлик мато.

Фа?ат сўнги дамда англадим барин,
Бошимга сочмангиз оламни зарин,
Сўрайман битта унинг  карамин,
Охирда топганим бир энлик мато.

Тилим бў?зимга ти?илди бе?ол,
Ўтди кўз олдимдан во?ейлик бир бир,
Тавбага эришмо? энди ?ийндир,
Охирда топганим бир энлик мато.

Балки дўзахга ?ам арзимасдирман
Худонинг ра?мати турсин уё?да,
Тилим айланмас демо??а Худо,
Охирда топганим бир энлик мато.
Qo'limda  kalamullox
Kalom  boshi  bismillox
Tilimda  zikir  Allox
deyman  Alxamdulillox

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Omonatni o`ylayapmizmi?
« Javob #7 : 31 Mart 2009, 11:47:48 »
Insonni o'zi bu dunyoga omonat!
Insonga berilgan hayot omonat!
Insonga berilgan xar bir azo ham omonat!
Faqat biz o'zimiz bilan birga olib ketadiganimiz,
 faqat solix amallarimizu,
Alloh va Uning Rasuli(s.a.v.)ga bo'lgan muhabbatimiz!

Bizga berilgan har bir kun omonat lekin shundayam shu berilgan 24 soatni omonatini to'liq bajaryapmizmi? kuniga bizga omonat berilgan 24 soatdan hisoblab chiqsa, bir soatdan oshmaydigan besh vaqt namozni to'liq o'qiyapmizmi? Ertaga kun kelib, hisoblar beriladigan kunda Allohga nima deb javob beramiz?
O'ylab ko'ring, kimdir sizga har kuni 24 ming so'm pul berib tursada, keyin mana shu pulni har kuni 1000 so'mini mani yo'limda sarf qil desa, kimgayam yoqmiydi a? Hammaga yoqadi, undan minnatdor bo'lamiz,to'g'rimi?
Nega endi Alloh bizga xar kuni berib qo'ygan 24 soatlik umrni atigi 1soatini unga ibodat uchun sarflamasgimiz kerak! Azir aytishganku:"Namoz mo'minning istirohatidir!", erta tongdan Allohga yuzlanish va unga holis duolar qilish qanchalik yoqimli va zavqli hol!

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
Re: OMONAT
« Javob #8 : 24 Oktyabr 2009, 18:26:09 »
Амонатдор чўпон.Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир дўсти билан сафарга чиқди.
Улар чарчаб, бир тоғнинг ёнида дам олгани ўтирдилар. Шу пайт олдиларидан бир чўпон подасини ҳайдаб ўтиб қолди.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу уни чақириб:
– Бу сурувнинг чўпони сенми? – деб сўради.
– Ҳа.
– Қўйларингдан бирини менга сотгин.
– Бу қўйлар менинг мулким эмас. Мен хўжайинимнинг қўйларини боқиб юрибман.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унинг қанчалик амонатдор эканини синамоқчи бўлиб:
– Сен бизларга бир қўйни сотиб, хўжайининга бўри еб кетди, деб айтсанг бўлмайдими? – деди.
Чўпон унинг бу сўзидан қаттиқ ранжиб:
– Қизиқ одам экансиз-у! Тўғри, хўжайиним мени кўрмайди, уни алдашим мумкин. Лекин, мени доимо кўриб турувчи Аллоҳ таоло қиёмат кунида қўй ҳақида мендан сўраса, нима деб айтаман, қандай жавоб бераман?! – деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу чўпоннинг гапидан ажабланиб, Аллоҳнинг қўрқувидан йиғлаб юборди. Сўнг бу чўпоннинг хўжайинига учраб, ундан чўпонни ва қўйларни сотиб олиди-да, чўпонни озод қилиб, қўйларни унга ҳадя қилиб берди.
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.

ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
Re: OMONAT
« Javob #9 : 24 Oktyabr 2009, 18:27:05 »
Амонат ҳақидаги қиссалар.

Амонат улуғ хулқ ва гўзал сифат бўлиб, ҳар бир мусулмон инсон амонатдор бўлмоғи, амонатни гўзал даражада адо этмоғи лозимдир. Зеро, қудратли ва улуғ Аллоҳ таоло шундай амр қилган:
«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та Аллоҳ сизларни амонатларни ўз эгаларига топширишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).
Ҳақиқий мусулмон амонатли, ишончли бўлади, одамлар унга ҳамма нарсада ишонадилар, у савдо-сотиқда ишончли, тошу-тарозида амонатдор ҳамда одамларнинг сир-асрорларини сақлашда ҳам тенги йўқ инсондир.
Ислом дини барча масалаларни амонатга боғлайди. Чунки Ислом динининг ўзи ҳам ҳар бир инсон бўйнидаги энг катта амонатдир. Намоз, рўза, ҳаж каби ибодатлар ҳам барчаси амонат турларига киради. Ҳатто, инсоннинг ўз танаси ҳам амонат ҳисобланиб, бу амонатга хиёнат қилмаслиги шарт. Хуллас, Аллоҳнинг барча неъматлари банда учун амонатдир. Неъматлардан Ñ‚Ñžғри фойдаланиб, ўз ўрнида ишлата билса, амонатни адо этган, акс ҳолда амонатга хиёнат қилиб қўйган ҳисобланади. Масалан, илмни олайлик. Киши ўрганган илмидан Ñ‚Ñžғри фойдаланиб, ўз илмини манфаатли йўлларда ишлатадиган бўлса, у ушбу амонатга хиёнат қилмаган саналади. Одамлар орасида адолатли бўлиб, барча гап-сўзлари ва феълу атворлари одил бўлмоғи ҳам амонатнинг бир қисмидир.
Амонат жуда ҳам гўзал хулқ бўлиб, инсонни художўй, ихлосманд бўлиш, фақат Аллоҳдан қўрқмоқ каби олий ахлоқларга етаклайди. Мусулмон киши зиммасидаги барча амонатларни ўз жойига қўйиб, барча ишларида амонатдор бўлиши нақадар катта бахт!
Қуйида Исломнинг Ñ‘Ñ€қин тарихи гувоҳ бўлган амонатдорлик ҳақидаги воқеий ҳикоялардан бир нечасини келтирмоқчимиз. Ҳикоялар орқали амонатнинг фазилати, амонатдор кишиларнинг қадри, қиммати Ñžқувчига яққол кўринади, деб умид қиламиз. Раббимиз субҳонаҳу ва таоло барчамизни амонатдор кишилардан бўлишига тавфиқ берсин, омийн.
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.

ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
Re: OMONAT
« Javob #10 : 24 Oktyabr 2009, 18:27:47 »
Энг амонатдор киши.

Ёзнинг қоқ ўртаси, кунлар роса қизиган, иссиқ авжига чиққан палла эди. Усмон ибн Аффон -розияллоҳу анҳу- Мадина шаҳрининг ташқарисида хизматкорлари билан бирга соя остида дам олиб ўтирган эдилар. Ҳаво жуда иссиқ, қумлардан қизиган тандирдагидек қайноқ тафт кўтарилиб турмоқда. Одатда саҳро шамоли эсиб турса, бир оз ҳаво айланиб, нафас олиш енгилроқ бўларди. Ҳозир юз-кўзларни куйдирадиган ўша гармсел ҳам йўқ.
Узоқдан икки туяни олдига солиб ҳайдаб келаётган бир кишининг қораси кўринди. Усмон -розияллоҳу анҳу-: Бу кишини шундай қаттиқ иссиқда саҳрога чиқишга нима мажбур қилди экан, ҳавонинг совушини кутиб, кейин чиқса бўлмасмиди? – деб ҳайрон бўлдилар.
Бир оздан сўнг туяларни етаклаб келаётган кишининг Умар ибн Хаттоб -розияллоҳу анҳу- эканларини билишди. Дарҳол ўринларидан туриб унинг истиқболига чиқдилар. Лекин иссиқнинг қаттиқлигидан яна ўзларини соя остига олишга мажбур бўлишди.
Умар -розияллоҳу анҳу- уларнинг қаршиларига келгач, Усмон -розияллоҳу анҳу-: Эй мўминларнинг амири, бу иссиқда нима қилиб юрибсиз, – деб сўради.
Умар -розияллоҳу анҳу-: Садақа туяларидан иккитаси йўқолиб қолган экан, шуни қидириб чиққан эдим. – дедилар. – Қиёмат куни Аллоҳнинг олдига борганда: мусулмонларнинг мулкидан икки туянинг йўқолишига нега йўл қўйдинг, деб саволга тутилишдан қўрқдим. Шу сабабдан туяларни топиб, жойига олиб кетаяпман.
Усмон -розияллоҳу анҳу-: Эй мусулмонлар амири, келинг, салқин сувдан ичиб, сояли ерда дам олинг, туяларни биронтасига берамиз, жойига қўйиб келади, – деб таклиф қилдилар. Лекин Умар -розияллоҳу анҳу- таклифга кўнмадилар, ўз қўллари билан олиб бормасалар, кўнгиллари жойига тушмасини айтиб, туяларни олдиларига солдилар-да, боқиладиган жойга ўзлари олиб кетдилар.
Усмон -розияллоҳу анҳу-: Ким энг амонатдор кишига қарамоқчи бўлса, бу кишига қарасин, – деб мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб -розияллоҳу анҳу-га ишора қилдилар.
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.

ossiyobinti

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 60
  • -oldi: 546
  • Xabarlar: 461
  • Jins: Ayol
Re: OMONAT
« Javob #11 : 27 Oktyabr 2009, 20:22:43 »
Omonat dunyo bu bari omonat,
Dard ham omonatdir,baxt ham omonat,
G'amu-anduhinga sherikman deya
Yelkasin tutguvchi do'st ham omonat

Omonatdir chekkan ohu-zoring ham,
Omonatdir jondan sevgan yoring ham
ey dost dilingni bosmasin g'aflat,
Otang omonatdir, onang omonat

Omonat bu-sixat sog'lik omonat,
Omonat bu-shavkat shonlik omonat
Ey do’stim insonsan shuni unutma faqat
Yurakda titragan joning omonat

ossiyobinti

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 60
  • -oldi: 546
  • Xabarlar: 461
  • Jins: Ayol
Re: OMONAT
« Javob #12 : 27 Oktyabr 2009, 20:31:33 »
(Qaramog'ingizdagi) aqli norasolarga Alloh sizlarga (hayot) turumi qilib qo'ygan mollaringiz (yetimlarning omonat mollari)ni berib qo'ymangiz, balki o'sha (mollar)dan yediring, kiydiring hamda ularga yaxshi gapiring! Niso 5oyat.

 Yetimlarni, to balog'at yoshiga yetgunlaricha, imtihon qilib (jinsiy holatini tekshirib) turinglar: voyaga yetganliklarini sezsangiz, (omonat) mol-mulklarini o'zlariga topshiringlar! Ularni isrof qilib va (ulg'ayib qolmasinlar deb) shoshqaloqlik bilan yeb yubormangiz! Kim boy bo'lsa, (yetim molidan) saqlansin. Agar kambag'al bo'lsa, yaxshilikcha (me'yorida olib) yesin. Mol-mulklarini o'zlariga qaytarganingizda, ularga guvoh chaqiringlar. Alloh hisob-kitobda kifoya qiluvchidir. Niso surasi 6oyat!




_NOSTRA_

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 4
  • -oldi: 22
  • Xabarlar: 55
  • Jins: Erkak
  • Kutishni bilsangiz hamma narsa o'z vaqtida bo'ladi
    • avganbag.ucoz.com
Re: OMONAT
« Javob #13 : 31 Oktyabr 2009, 01:15:23 »
Assalom-u alaykum juda ham yaxshi mavzuni ko'taribsiz!Olloh sizdan rozi bo'lsin.Lekin hozirda omonatga xiyonat oddiy hol bo'lib qolyapti,faqatgina mol mulkda emas, balki biz ishongan "do'st"larimiz bizni ishonchimiz,gaplarimiz boringki nimaga xiyonat qilish mumkin bo'lsa barchasiga xiyonat qilishyapti bunga-ku olloxdan sabr so'ragan holatda kechirib yuboramiz lekin ular o'z ayblarini tushunishsa kech bo'lmasmikan?
Yoshligingda xujumchi bo'lishni orzu qilasan...Kotta bo'lganingda to'p qilib tepishadi..

ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
Re: OMONAT
« Javob #14 : 03 Noyabr 2009, 22:41:43 »
Omonatni ado etishga buyruq

Alloh taolo:
«Albatta, Alloh sizlarni omonatlarini o‘z egalariga topshirishga buyuradi» (Niso surasi, 58-oyat);



«Albatta Biz bu omonatni (ya’ni, Islom shariatidagi toat-ibodatlarni) osmonlarga, yerga va tog‘u toshlarga ro‘baro‘ qilgan edik, ular uni ko‘tarishdan bosollalohu alayhi vasallam tortdilar va undan qo‘rqdilar. Inson esa uni o‘z zimmasiga oldi. Darhaqiqat u (o‘ziga) zulm qilguvchi va nodon edi» (Ahzob surasi, 72-oyat), deb aytgan.


200/1. Abu Hurayradan roziyallohu anhu rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam«Munofiqning alomati uchtadir. Agar so‘zlasa, yolg‘on gapiradi. Agar va’da bersa, unga xilof qiladi. Agar omonat qo‘yilsa, xiyonat qiladi», dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.

Boshqa rivoyatda: «Agar ro‘za tutib, namoz o‘qib, uning musulmon ekanini gumon qilinsa ham...» deyilgan.
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.