Muallif Mavzu: МЕҲРИБОНЛИК  ( 2819 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
МЕҲРИБОНЛИК
« : 20 Mart 2009, 12:28:11 »
Олдин мана бу мантиқий саволга жавоб топишга ҳаракат қилинг. Ушбу саволга бўлган жавобингиз мақолани давомини Ñžқишингизга бир йўналиш бўлади.

Икки она ўз севимли фарзандларини сафарга жўнатмоқда. Фарзандлари борадиган жой — бир кимсасиз ўрмон деб тасаввур қилайлик. Улар алоҳида жойга боришади ва у ерда узоқ муддат қолади. Ўрмонга борадиган йўл эса узоқ эмас, атиги икки соатлик йўл. Ҳар икки она ҳам, умуман барча оналар ҳам ўз фарзандларини жуда яхши кўришади ва уларга ёрдам беришга, оғирини енгил қилишга ҳаракат қилади. Лекин буни ҳар ким ўз ҳолича тушунади.

Биринчи она фарзандини ушбу сафарда қийналмаслигини ўйларкан, кўпроқ ўрмондаги ҳаётига урғу беради. Чунки у ерда фарзанди узоқ қолади. Уғли учун барча нарсани тайёрлайди-ётадиган тўшак, кийим бош, озиқ-овқат, гугуртдан тортиб тузгача сумкага жойлаб беради. Албатта юк анча оғир, уни фарзанди анча йўл кўтариб бориши керак. Она ҳамма нарса кераклигини, йўлдаги қийинчилик албатта ортда қолишини ва ўрмонда қийналмасдан яшашини тушунтиради. Қанчалик оғир бўлмасин Ñžғлини барча юкни кўтаришга мажбур қилади.

Иккинчи она ҳам меҳрибон. Фарзандини у ҳам яхши кўради. ÐŽғлим бечора йўлда қийналмасин дейди. Ҳатто сумка кўзига янада оғир кўриниб, баъзи нарсаларни қайтариб олиб қолади. Ўрмондаги ҳаёти ҳақида эса кам ўйлайди. У фақат Ñžғлининг кўз олдида қийналишига чидолмайди.

Энди саволни эшитинг: Қайси она меҳрибонроқ?

Бошни қотирма, шу ҳам саволми дерсиз. Бунақа ҳолат қаерда ҳам бўларди деб ўйларсиз. Кимсасиз ўрмонга нимага борилади деб куларсиз, лекин саволга чуқурроқ ёндошсангиз гап нима ҳақида кетаётганлигини дарров пайқайсиз.

Ҳаммамиз ҳам сафарга чиққанмиз. Ҳозир эса ўша қисқа йўлда турибмиз. Бир кун барчамизнинг йўлимиз тугайди. Йўл охирига қандай тайёргарлигимиз бор? Нималарни жойлаб олдик сумкамизга? Фарзандларимиз ҳам ўз сафарларига чиққанлигини уларга тушунтиряпмизми? Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) “Бу дунё мен учун бир дарахт кабидир, бироз сояда дам оламан ва яна туриб кетаман” деб марҳамат қилганлар. Биз эса дарахтдан соя олиш ўрнига, бу дарахтни безашга берилиб кетмадикмикан? Энди ÑŽқоридаги саволни яна Ñžқиб кўрманг-да, ҳозирги кунда қандай ота-оналар кўплигини ўйлаб кўринг.

“Ҳали ёшсан, бунақа китобларни Ñžқишга ёшлик қиласан”, “Кампирга ўхшаб ўраниб олмасдан замонавий кийинсанг бўлмайдими”, “Болам ширин уйқуда, бомдодга уйғотишга кўзим қиймади”, “Ёшлигида ўйнаб олсин, ибодат қилиш қочмайди”.

Бундай сўзларни деярли ҳар куни эшитамиз. Шундай сўзлар орқали гўёки улар авлодларига “меҳрибонлик” қилишади. Бу билан ўз жигаргўшаларини дўзах ўтига ташлаётганликларини, ҳозирда қандай фикр билан улғайса худди шундай яшашда давом этишини кам ўйлашади.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни Ñ‘қилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса шуни бажарадилар”. (“Таҳрим” сураси 6)

Намоз Ñžқиш — бу Ислом аҳкомлари асосида ҳаёт кечириш деганидир. Ҳозирги кунимизда эса “мусулмон” ва “намозхон” деган калималар умуман бошқа маънони англатгандек.

Ҳазрати Умар ÑŽқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:

“Эй Расулуллоҳ! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?”, деб сўраган эканлар.

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

“Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар”, деб жавоб берган эканлар.

Азиз ота-она! Сиз фарзандингизга қанчалик меҳрибонсиз?

Сиз жума намозини Ñžқиб қайтаётганингизда кўчада аллақачон намоз фарз бўлган фарзандингизни кўчада ўйнаб юрганини кўриб кўзингиз кувнайди. Эрталаб бомдод намозига мажбурлаб турғазишга кўзингиз қиймайди. Майли ухласин, ахир сиз меҳрибонсиз-ку Ñ‚Ñžғрими? “Қийналиб кетдинг, қўй рўза тутмай қўя қол” деймиз рамазон ойининг қоқ ўртасига келиб. Лекин ҳеч қачон бирор ишни буюриб, “қийналиб кетдинг, қўй шу ишни қилмагин” демайсиз. Ҳурмат талаб қиласиз. Бирор буйруғингизни қилмаса аччиқланасиз. Лекин сизни ва уни яратган, бир КУН келиб, сизни ва уни ҳисоб қиладиган Аллоҳ буйруқларини бажармаётганлигига бефарқсиз. Баъзиларингиз эса ҳали ўзингиз ҳам “замонавий” ҳаёт кечирмоқдасиз. Аллоҳ ибодатини “эскича” деб номлаб, нафақа ёши учун режалаштириб қўйгансиз. Қизингизнинг ҳали ёшлиги у билан турли бемаза сериалларни муҳокама қилаётганингизда ёки кетма-кет совчиларни кузатаётганингизда эмас, Аллоҳ буйруқларини бажаришга келганда эсингизга тушиб қолади. Орзу-ҳавас қиласиз. Машина, тилло тақинчоқлар олиб берасиз. ÐŽғлим, қизим қийналмасин, ўксимасин, армон қилмасин дейсиз. Ресторанларда тўй қилиб берасиз. Бир умр эсда қолсин дейсиз. Лекин буюк армон КУНИ учун фарзандингиз сумкасига нималар солиб қўйдингиз?

Фарзанд ота она учун омонат. Аллоҳ таоло фарзандни берар экан, ризқлантиришни Ўзи тарафидан бўлишини баён қилди ва энг аввало ўзига ибодат қиладиган солиҳ амаллар қиладиган қилиб тарбия қилишни буюради. Бунинг натижасида улкан савоб ва ажрлар ваъда қилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) инсон вафот этгандан кейин ҳам солиҳ фарзандининг яхши амаллари туфайли савоблари кўпайиб туриши ҳақида марҳамат қилганлар. Бундан келиб чиқади-ки, фарзандга қилинган чин маънодаги МЕҲРИБОНЛИК фақат унинг учун эмас, балки ота-она учун ҳам улкан ажрларга сабаб бўлар экан.

Сўзимиз охирида сизни яна савол билан қийнамай-да, бир эртак айтиб бера қолай. Бир гуруҳ инсонлар олтин излаб саёҳатга чиқишибди ва узун қоронғу тунел бўйлаб йўл юришларига Ñ‚Ñžғри келиб қолибди. Тунел жудаям қоронғу бўлса-да, бир-бирларини ушлаб, пайпасланиб олдинга ҳаракатлана бошлашибди. Йўл мобайнида уларнинг оёқларига турли тошлар урилиб, халақит бера бошлабди. Шунда йўлбошчи:

— Эй дўстлар, биздан кейин ҳам бу ердан бошқалар юришади. Келинглар, ўзимиз қийналсак ҳам ердаги тошлардан қўлимизга олиб кетайлик, йўл тугагач, ташлаб юборамиз. Зора биздан кейингилар қийналишмаса, — дебди.

Бу гап бировга Ñ‘қибди, бировга Ñ‘қмабди. Баъзилар, катта-катта тошларни олишибди, баъзилар ҳатто қўнжиларини ҳам тўлдириб олишибди. Баъзилар атайлаб енгил-енгилини танлаб олишибди. Айримлар эса гўё ўзларини олгандек кўрсатишибди, лекин ҳеч нарса олишмабди. Менга нима деб очиқчасига олмаганлар ҳам бўлибди. Энг аҳмоқлари эса ўша йўлбошчини Ñ‘қтирмаганликлари учун айтганини қилишни хоҳлашмабди. Хуллас йўл тугагач ҳамма ёруғликка чиқибди. Қўлларини қарашса тош деб ўйлаганлари олтин экан. Ҳамма афсус чекибди. Олмаганлар ҳам, олганлар ҳам. Ҳатто бутун қўнжини тўлдириб олган киши ҳам яна озгина олсам ҳам бўларди деб йиғлармиш.

Биз ҳам ҳаммамиз олтин дардида йўлга чиққан саёҳатчилармиз. Аллоҳ таолонинг ўзи ҳаммамизни йўл охирида олтинсиз қолишдан асрасин.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.


Ushbu yuqorida keltirilgan maqola, qanchalik bugungi kunimizga yaqin haqiqat, ta'luqli sizningcha?
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: МЕҲРИБОНЛИК
« Javob #1 : 10 Aprel 2009, 17:33:45 »
ТАОМДАН ОЛДИНГИ ДЕСЕРТ!

Эй дўст! Онанинг меҳри бор экан, дунёда ҳаёт тургувси...

Оталар муҳаббати бор экан, авлодлар силсиласи давом этгувси...

Мурғак кўнгиллар кўзларида кулгу кўрар эканмиз, ҳали келажакдан умид қилсак бўлади...

Эй дўст! Сира ўйлаб кўрганмисиз, нима учун қоп-қора қўнғиз ҳам боласини эркалайди, ҳидлайди, эҳтимол ўзининг тилида «Ð¾Ð¿Ð¿Ð¾ғим» дейди? Сабабким, унинг кўнглига ана шу илоҳий меҳÑ€ қуйиб қўйилган!

Эй дўст! Адирларга, қирларга чиққанингизда, онасининг орқасидан чопқиллаб югураётган тойчоқларга кўзингиз тушганми? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз ўша тойчоқларнинг югуриши ота-она отларга қандай завқ ва шавқ улашишини? Биз билмаймизу, аммо бу бахт ва шукуҳ катта миқдордаги хазина устида чинқираётган кишининг бахтидан минг чандон устун бўлса керак! Унга ҳам илоҳий меҳÑ€ берилганким, бу меҳÑ€ туфайли саман от боласининг чопқиллашига ўзгача бир завқ билан нигоҳ қадайди.

Эй дўст! Балиқлар тилига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Балиқлар ҳам бизга ўхшаб дунё масаласида суҳбат қурармиканлар ва ёким фақат эзгулик билан яшаб ўтиб кетадиларми? Сувдек покиза бир неъмат ичинда сувдек бир покиза ҳолда ўтиб кетишнинг ўзи бир бахт, аммо уларнинг ичида ҳам фарзандга бўлган, келажакка қаратилган гўзал муносабат мавжуд экан. Шунинг учун ҳам энг йиртқич сув жонвори ҳам «Ð°Ð´Ð°ÑˆÐ¸Ð±» ёки мажбурий ҳолатда боласини еб қўймас экан. Бул туйғу нима эканки, йиртқичнинг кўнглига ҳам яширинган бўлса? Демак, ҳашароту, наботот, ҳайвоноту, самовот - бари-барида МЕҲР яшамоқда. Шунинг боисидан бўлса керак, юртимиз ардоқлаган шоир «ÐœÐµҳÑ€ қолур, муҳаббат қолур!» деб нола айламиш! Шунинг учун бўлса керак, Навоий ҳазратлари «ÐœÐµҳÑ€ кўп кўргиздим, аммо меҳрибоне топмадим», деб фарёд узра ўтмишлар. МеҳÑ€ кўргузиш ҳаммамиз учун фарз, қарз ва роҳат улашувчи амалдир.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: МЕҲРИБОНЛИК
« Javob #2 : 10 Aprel 2009, 17:34:54 »
Агар сиз бировга меҳÑ€ кўргузсангиз, ундан меҳрибонлик қайтмаса ҳам, у қадар ранжимайсиз. Фақат хафа бўлганингиз, ул кимса меҳÑ€ отлиғ улкан неъматдан бебаҳра юрганидандир.


Энди мақсадга кўчамиз. Ҳайвонлар оламида учраган меҳÑ€ энг ақлли зот — Инсонда камёб бир ҳолга тушиб қолгани ачинарли, албатта. Болаларимиз — келажагимиз, деб айюханнос урамизу, бул келажакка қандай пойдевор қуряпмиз? Болаларимизнинг елкаси оғир ва залворли, биз кўтаришга қийналаётган ОМОНАТ юкини кўтаришга қодирми? Бул елкаларни қандай вояга етказяпмиз? Болаларимизга асал, новвот ва ширинлик олиб кираётганимизда дунё тан олган адабиёт дурдоналаридан ҳам қўшиб оламизми? Охирги марта болангизга қандай китоб олиб берганингизни ва қандай шеър ёдладганингизни биласизми? Агар бул саволларга жавоб беришга ўйланиб қолган бўлсангиз, келинг, шу бугунданоқ ишга киришинг. Биз атайин мақоламиз аввалида қоп-қора қўнғизни мисол қилдик. Чунки бул қўнғиз ўзидан ҳам баттар ялтираб кетган боласини эркалабгина қолмай, қўнғизча ҳаётнинг ҳамма сир-асрорларини ўргатиб кетади. Айиқ ҳам, балиқ ҳам, сичқону, товуқ ҳам болаларига ўзлари яшашлари лозим бўлган ҳаёт дарсини мукаммал бериб келишмоқда. Аммо биз одамийлик дарсларини қай даражада беряпмиз? Кийим-кечакнинг гўзалларини олиб бериш яхши-куя, шириндан ширин таомлар келтириш яхши-куя, бироқ уларни одамийликдан маҳрум ҳолда тарбиялаш энг оғир мусибатимиз эмасму? Биз шунга қайғурамиз, биз шунинг устида бош қотиришимиз зарурияти борлигига чақирамиз. Бир ҳафтадан сўнг китоб аталмиш буюк неъмат, энг вафодор дўст, ҳеч қачон мажбурламайдиган, чарчаганингизда дарҳол тарк этадиган буюк қўрғонга сафар уюштирамиз. Бул сафаримизнинг дебочаси ўлароқ, орқа муқовамизни томоша қилинг. Европада таомдан кейин ширинлик улашиш десерт деб аталади, ота-боболаримиз урфониятида эса уйга кирган меҳмонни биринчи бўлиб ширинлик билан сийлаш одати бўлган. Ньютонлар ватанига дарс берган бобокалонларимизнинг таълимотларидан четланмай, «Ñ‚аом»Ð´Ð°Ð½ олдинги «Ð´ÐµÑÐµÑ€Ñ‚»Ð¸Ð¼Ð¸Ð·Ð½Ð¸ қабул айлашингизни сўрардик.
« So'nggi tahrir: 10 Aprel 2009, 17:41:41 muallifi Muslimaa »
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Shokir63

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 285
  • -oldi: 372
  • Xabarlar: 309
  • Jins: Erkak
Re: МЕҲРИБОНЛИК
« Javob #3 : 14 Aprel 2009, 19:38:57 »
U dunyoga olib ketadigan xo'rjinimizni onamiz emas, o'zimiz to'ldirishimiz kerak va xayrli farzand bo'lib onamizning xo'rjini og'r qilishimiz kerak, deb o'ylayman.

Menimcha, ilmsizlikni mehribonlikka yo'ymaslik kerak. Ilmsizlik oqibatida yuzaga kelgan mehribonlikni koyish esa dardga malham bo'la olmaydi. masalaning negizi bo'lmish ilmsizlikning oldini olish kerak shunda:
qaysi ona bila turib farzandini o;ovga itaradi, qaysi ota bila turib farzandiga olavdan uy qurib beradi???
Bu kunlarga yetganlar bor, yetmaganlar bor.