Ayol ayol boʻlgani yaxshi  ( 14182 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Robiya  07 Aprel 2009, 11:29:52

Бу фикрларимизни бироз тушунтирадиган бслсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Ислом шариати икки жинснинг (аёл ва сркак) муносабатлари чегараларини белгилар скан, уйланиш шартини қсйиб, қонуний асосларга таснади. Бу жинслардан бири фақат изланган (матлуб) бслиб, у дастурга хизмат стади. Бошқаси сса изловчи (толиб) бслиб, у гос йслида ижтимоий сшаш тарзини тартибга солиб, шарафлари ва иззатларини муҳофаза қилади. Акс ҳолда бу муносабатлардан кутилган тенглик низоми бузилади. Бу алоқалар соғлом жинсий тамаллар асосига қурилиши, икки жинсининг муносабатлари бу йсл билан, съни никоҳ билан қонунлаштирилиб ва шу йсл билан рсёбга чиқади. Бу усул (бирининг матлуб, иккинчисининг толиб) бслиши икки жинснинг алоқаларини срнатишда, тартибга солишда сгона ксприкдир. Фақат барча шартлар ва чегараланишларга риос стган ҳолда ксприкдан стилса, сшанда бу низом соғлом ҳолда ривожланади. Шундай қилиб ғос бслган бошқа жинс изланади.
Демак, қайси бирининг изланишини билмоғимиз лозим? Аёлнингми, сркакнингми? Юқорида сслатиб стилган соғлом низом рсёбга чиқишида снг саҳиҳ йсл аёлнинг доимо изланган, сркакнинг сса доимо излаган (қслга киритишни) истаган тарафда бслишларида сшириндир.
Чунки аёл сзини қарши жинсни, срини излашга слтадиган бир руҳий ҳолат ичида бслса, жинсисти билан алоқадор хусусий ва фитрий аниқлигини йсқотади. Илло, бунинг сабаби ушбудир: "Аллоҳ таоло аёлни сркакдан завқ ва роҳат оладиган тузилишда смас, балки сна ҳам зиёда —сркакка завқ ва шавқ берувчи бир тузилишда сратгандир. Ўзини бу шаклда ксриб, қабул стса ва сркакнинг ҳам бу туйғуларни қабул стганини бутун туйғулари ила ҳис қила олса, севинч ва роҳатга қовушади. Зотан, ана шу сабабдан ҳам севги ташаббуслари, кснгил овлаш уринишлари ксп ҳолларда сркак тарафидан содир бслади. Аёл сса бу таъсир фаолистларга ёқимлилик ва нозлилик доирасида жавоб беради.
Бу масаланинг бир тарафи... Бошқа тарафи сса, сркак аёл жинсининг сзини излаган, съни фаол табақа сканлигини ксрса ва у ёки бу ҳолда аёлларнинг сзига суйкалганини мушоҳада стса, юқорида зикр стганимиз комил маънодаги табиий гсзалликлар мажмуаси бузилади, мувозанат йсқолади. Қоида ва низомнинг устунлиги негизи таъсирини йсқотади. Чунки мадомики аёл сркакни излар скан, табиийки унинг дунёсига суқилиб боради. Шундай скан, сркак нима учун сзини бирор бир тартибга, низомли ҳаётга мажбур стсин? Аима сабабдан шаръий низомнинг талаблари асосида никоҳ риштасига боғлансин? Зотан, арз ва талаб қонунининг мантиғи бу нарсани қабул қилолмайди.
Ғарб ҳаёт тарзи ҳукмрон бслган бир қатор минтақаларда шу қадар ваҳимали воқеалар майдонга келмоқдаки, аксарист ҳолда аёл сркакни изламоқ, талаб стмоқ вазистига тушмоқда.(Ҳаёт тарзи аёлларни бу ҳолга тушишга мажбурламоқда. Бунга мисоллар кспдир. Бунинг сабабларини ғарбликларнинг ҳаётга қараш мантиғидан изланиши керак.)
Хсш, бунинг натижалари қандай бслмоқда? Бир аёлнинг сзига ҳақиқий ср топгунига қадар неча бор алдангани ва қанча сркак томонидан сйнатилганини англаган пайтимизда бу саволнинг жавобини осонгина топамиз. Бундай ҳаёт тарзиниг оқибати, съни аёлнинг сркак излаши (бу ерда ғарб ксчаларидаги аҳвол ҳақида гап бормоқда), сркакнинг ортидан қувиб юриши натижасини сркаклар ҳам ксрдилар. Лаззат фурсатлари оёқларига келди ҳам, осонлашиб, кспайди ҳам. Ҳатто, бу борада аёлларни роҳатсиз стмоқдалар, съни уйланишдан қочиб, аёллар сзларини кспроқ излашини ва орзу қилишини истамоқдалар.

Демак, ксриниб турибдики, аёлнинг ср излашга чиқиши унинг йсқотишнинг снг аҳамистли сабабларидан биридир.

Qayd etilgan


Robiya  07 Aprel 2009, 11:30:34

Жинсий сркинлик бир қанча омиллар сабабли ёйилгандир. Бироқ бу таъкидлаганимиз сабаб снг аҳамистли омилдир. Яна оила ҳам бир қанча сабаблар туфайли бузилади. Фақат бу айни сабаб мазкур табақада снг муҳим бузилиш омили ҳисобланади.
Амалда бу нуқтада аёл масъуд (бахтли) бслиш сҳтимоли жуда оз. Чунки гсзал ва қадрли, шодликларга тслиб тошган оилали бслишни, тартибли бир хонадон соҳибаси омадини йсқотгандир. Бироқ унутмаслик лозимки, асосий сабаб ҳеч шубҳасиз, аёлнинг ср қидириб чиқишидир.
Демак, қонуний оила доирасида сркак ва аёлнинг жинсий алоқаларини назорат остида тута билмоқ, чизгидан тойишни тсхтатмоқ, сркак аёлни излаган пайтида, съни фаол табақа бслиш афзаллигини муҳофаза қилган вақтда, аёл сса изланган, съни пассив табақа бслган вақтдагина мумкиндир.
Шундай скан, бу тартиб амалга ошишини қайси дастур кафолат остига олади?
Бу кафолатни Ислом шариатининг инфоқ (ҳаржлама, сҳсон) сиёсати амалга оширмоқда. А­ркак аёлнинг зарурий сҳтиёжлари юзасидан мутлақ масъулдир, уни қаноатлантирмоқ мажбуристидадир. А­ркак унинг хоҳ сри, хоҳ отаси , хоҳ бошқа бир қариндоши бслсин, ана шу масъулист доимо унинг зиммасида бслади. Яъни, аёл сз маҳрини тсла олади. А­ркакнинг бу маҳрни олиш ёки унга шерик бслиш ҳаққи йсқдир. Ҳатто турли туман йсллар билан аёлдан бу ҳақни исташи манъ стилади. Зотан, бунинг учун ҳам сркак мерос пайтида аёлга нисбатан икки ҳисса ксп олади. Чунки сркак насибининг срмисини балки срмидан ҳам кспроғини илоҳий фармон билан кесади ва аёлнинг улушига қсшади.
Амалда бундай асосни сақлаб қолишда молисвий низомнинг аҳамисти бениҳосдир.
Кундалик фаолистда иқтисодий бир ҳақиқат бор. Бировдан бир нарса истаган киши, агар бу нарса унинг сҳтиёжини қондирса, бу ҳол сзидан бир нарса ссралган тарафга ссралган нарсанинг сринини босадиган ҳақ ва қиймат талаб стмоқ ҳаққини беради. Соддалаштириб айтганимизда бир нарсани истаган киши, унинг срини қоплаш, тслаш мажбуристидадир.
Маҳр ва сҳтиёжларнинг устига уйланиш учун бошқа керак бслган ҳаржларни ҳам сркак тслашини ҳам аёл ва сркак аёлни схши билиб, қабул стса, аёлнинг келиб сркакни исташига, унинг ортидан қувишига жасорат қолмайди. Чунки бу истаги ҳам срга ҳамда маҳрга сҳтиёжи борлигини сълон қилмоқ демакдир. Қолаверса, бу арз ва талаб қонунларига манфаатлар тақсим мезонига тескаридир. Бу қусурли бир хатти-ҳаракатдир. Ксриниб турибдики, уйланишнинг моддий асосини қурмоқ фақат сркакка хосдир. Бунинг ҳал стилиши фақат шаръий негизлар доирасида қулайлашади. Ҳозир баъзи Оврупо слкаларида бслгани каби маҳр ва уйланиш учун керакли нарсаларни сркак ва аёл орасида муштарак ёхуд аёл тарафидан сталиши оддий ҳол сканлигини жамист ҳам қабул қилмоқда. Бу вазистда тадрижий слароқ масала орқасига қайтади. А­ркак уйланишни истамайди. Ўз роҳатини кутиб, сна ҳам схшироқ фурсатларни кутишга берилади. Уйланиш учун истак туйғуси бслсада, атайлабдан орзусини сақлайди. Буни ксрган қарши томонда мусобақа шиддатли тус олади. Чунки срга сга бслиш бойлигини ва сзини ксз-ксз қилиш билан амалга ошади. Бундан кейин ёмон натижалар усма-уст ёғилиб келаверади.(Буларга тсхталишдан мақсадимиз схши бир оила қурмоқ учун сркак ва аёл орасидаги сзаро моддий ёрдамлашишини мань стиш смас. Истаймизки, 6у ҳамкорлик Ислом хоҳлагани каби мукаррам бслсин. Фақат Ислом шариати ахлоқ доирасида ва сркин шахсист чегаралари ичида сркак ила аёл орасида муҳаббат бслишини истайди. Тарафлар орасида манфаат тушунчасидан бошқа нарса бслмаслигини истамайди. Буни қонуний йсллар билан мажбурий қилмайди.)

Qayd etilgan


Robiya  07 Aprel 2009, 11:31:19

Мавзумизнинг асли аёл меҳнати ҳалол бслишига қарамай, сркак ва хотин орасида мувозанатни сақлаган масалалардан муаммо, масъулист сртага келган тақдирда ҳаромга айланиши сабаблари, натижалари таҳлил стишдир. Унда аёл меҳнатига муносабатнинг бунга нима алоқаси бор? Бу келтирилган изтироб мисоллари, воқеаларга аёл меҳнатининг даҳли нима?
Бизнинг атрофлича, ҳар жиҳатдан англатишдан мақсадимиз шуки, аёл доим изланган, қардрланган, съзозланган тараф бслишини, сркак сса доимо излаган тараф сканлигини идрокда сақлашини таъкидлаш, бунга даъват ва бундан чекилмасликка огоҳ стишдир. Чунки ҳаётнинг асоси бу масала устига қурилади. Ҳаром аралашмаган оила гсзалдир. Бу оиланинг болалари ҳам аёл ким, сркак ким, уларнинг срни қаерда, вазифаси нимадан иборат, буни схши биладилар. Шунга қарамай биз бу мавзуни такрорлаймиз. Чунки бугун мувозанат бузилмоқда.
Юқорида сркак толиб, аёл матлуб бслиши кафолат остига олиниши учун сркак харжловчи ва инфоқ берувчи бслиши керак деган сдик. Шундай савол туғилади: Жуда схши, сҳтиёж юкларини ташийдиган тараф доимо сркак бслиши керак скан, аёл ҳам бунда иштирок стиши учун қандай шартлар бор?

Бу ерда шуни айтиш керакки, пичоқ сускка қадалгунга қадар аёлнинг иш майдонларига тушмагани тсғри йслни сақлашнинг кафолатидир. Чунки аёл мол излаб, ризқ тсплашга киришса, сркак ёнида баробар ишласа, снг аввало бу сркакнинг меҳнат имконистларини камайтиради.(Бугун шуни. очиқча, ксраспмизки аёл ишчининг меҳнат ҳаққи оз сақланишида унинг даромади оиалага етмаслигини назарда тутиб, атайлаб уни кам ҳаққа боғлаб қсйганлар.)
Бундай хрлда сркакнинг моддий масъулисти ва ризқ йслида алоқа ва мувозанат ҳам бузилади. Чунки аёл ишлагани билан сркакнинг масъулисти айнан турибди, фақат ризқ майдони тугайди, холос. Бу хусусдан катта муаммо келиб чиқади. Юзаки тушунчага соҳиб бслганлар бу муаммонинг ечими учун аёлнинг сркак билан баробар ишлаши, . масъулистни ҳам баробар ташиши кераклигини афзал ксрадилар. Бошқа масалаларда ҳам аёл сркакка шерик бслиши керак, дейдилар.

Демак, аёлнинг сркакнинг барча ишларида иштирок стишига, зарурий ҳолларда уйланишнинг моддий асосларини ҳам кстаришига сабаб туғилади. Бундан кейин бу ишнинг тсғри йслдан тойишига олиб келадиган омилга айланади. Аатижада аёл сзи ср қидириш ҳолатига тушади ва уни излаб юради. Топгани билан сна йсқотаверади. А­р срнига бир-икки кунлик сйнашга соҳиб бслади. Ҳатто бундай "дсст" бир неча соатлик бслиши ҳам мумкин...

Qayd etilgan


Robiya  07 Aprel 2009, 11:33:02

Шунинг учун деймизки, аёлнинг меҳнати, ишлаши, ризқ қидириши ҳалол, бу нуқтаи назардан у билан сркак орасида фарқ йсқ. Лекин бу кейинчалик бир ҳаром пайдо бслишининг сабабига айланади. Бу натижа икки сабаб туфайли ҳаромга йсл очади:

1. Аёл Аллоҳ таолонинг буюргани каби сраниб юришни йиғиштириб, сркаклар орасида очиқ юрса ва фаҳш ҳаёт ёйилса.

2. Ижтимоий муаммолар сртага чиқса ва шаръий шарифга ксра барпо қилинган оила бузилиб, инқирозга юз тутса.
Ҳар икки ҳолда ҳа юқоридаги натижа сртага чиқади, ҳалол ҳаромга айланади. Зеро, барча ишлар сқин натижалари билан смас, узоқдаги натижалари билан мутоала қилинади. Шакл ва сурати билан смас.     www.islom.uz saytidan

PS.: Ayol ayol bo'lgani yaxshida baribir...

Qayd etilgan


Muzayyana  21 Aprel 2009, 11:06:22

Assalamu alaykum!
Yuqoridagi postlar juda o'rinli, Alloh rozi bo'lsin!
Haqiqatdan ham, ayol ayol bo'lgani yaxshi.
Bugungi kunda erkaklarga taqlidmi yoki boshqa ish sababmi, ko'cha ko'yda sigaretani butuhsitib turgan qizlarga, ha ha, yosh qizlarga ko'zimiz tushib qoladi.
Qanday jirkanch holat bu...
O'zizgiz o'ylab ko'ring, qo'lida etangi sog'lom avlodni tarbiyalash ishi turgan bo'lajak yosh onalar, ko'chada turib olib, sigareta tutatayapti!
Mana qizlarning nima sababdan sigareta chekishlariga o'zlarining javoblari:

Kamola, 19 yoshda:
-Menga sigaerta chekishni bir dugonam o'rgatgan.Hozir uydagilardan berkitib chekaman.Lekin bilib qolishsa ham indashmaydi, sababi oyimning o'zlari ham chekib turadilar.


Mashka, talaba:
-Men TV yulduzlarining sigereta chekishlariga xavasim kelib, dugonalarim oldida o'z imidjimni yaratish maqsadida chekaman. Lekin mana bir yil bo'lyaptiki hali chekishni foydasini ko'rganim yo'q.

Kimdir yo'lda biror insonni urib yuborsa qonun oldida albatta javob beradi, jilla qursa shtraf to'lab qutulib ketadi. lekin kelgusida qo'lsiz, oyoqsiz, yoki biror bir nuqson bilan farzand dunyoga keltirayotganlar Robbisi oldidagi "shtraf"ni o'ylashmaydi-ya!

Qayd etilgan


Muzayyana  21 Aprel 2009, 11:11:52

Islomda ayolning o’rni va qadr-qimmati
Muhammad (s.a.v.)ga vahiy kelish arafasida dunyoda ikki katta davlat — Rum va Eron bir-birlari bilan raqobatlashar, boshqa xalq va elatlar ustidan hukmlarini o’tkazishar edi. Rum nasroniy davlat, Eron esa otashparastlar yurti edi. Bu davlatlarning qonunchiligi buzuq, inson haq-huquqlari poymol edi, ichki nizolar oqibatida kuchsizlanib qolgan edilar. Arabiston yarim oroli goh u, goh bu davlatning qo’shinlari bilan harbiy to’qnashuvlarga duch kelib turardi. Shu vaziyatda Muhammad (s.a.v.)ga vahiy kelishi, Islom diniga da’vatning boshlanishi, dinning shakllanishi VI-VII asrlarda Arabistonda ijtimoiy-siyosiy hayotni muolaja qiluvchi bir dastur sifatida qarshi olindi. Hayotning barcha jabhalarini qamrovchi Islom ayollar haq-huquqlariga ham katta e’tibor berdi. Ayol eng munosib o’rnini Islomdan topdi.

Islomda ayolning haqlari quyidagicha ado etilishi lozim:

1. Ayollarga yaxshi muomalada bo’lish, ularga nisbatan xushmuomala, shirin so’z, muloyim munosabatda bo’lish, nohaqlik va qo’pollik qilmaslik kerak. Bu xususda Payg’ambarimiz (s.a.v.) shunday marhamat qilganlar: «Mo’minlarning eng to’la ishonchlisi xushxulqlisidir. Sizlarning yaxshilaringiz ayollarga, zavjalariga yaxshi muomalada bo’lganlaringizdir».

Payg’ambarimiz (s.a.v.): «Ayollar xususida Allohdan qo’rqingiz. Zero, siz ularni Allohdan omonat o’laroq olgansiz», deganlar.

Hadislarda kelishicha, Payg’ambarimiz (s.a.v.) ayollarga va bolalarga duch kelganlarida, salom berardilar, ya’ni salom bilan muqobalada bo’lgandilar.

2. Ayollarni urmaslik. Qur’oni karimning: «Xotinlarning itoatsizligidan qo’rqsangiz, avvalo ularga nasihat qilingiz, so’ng (bu ta’sir qilmasa,) ularni yotoqlarida tark etingiz, so’ngra (bu ham kor qilmasa,) ularni (majruh bo’lmagudek darajada) uringiz. Ammo sizlarga itoat qilsalar, ularga qarshi (boshqa) yo’l axtarmangizlar.* Albatta, Alloh juda oliy va ulug’ zotdir»* («Niso», 34) oyatida aytilganidek, itoatsiz ayolni tarbiya va so’nggi chora sifatida qattiq og’ritmasdan urishga izn berilgan. Lekin, Muhammad (s.a.v.) o’zlari ayollarini urmaganlar va xotin kishini urganlarga ham qarshi turganlar. «Ne bo’ldi erkaklarga, xotinlarini qul kabi uradilar, holbuki, ayni kun so’nggi (tun)da latiflashadilar», degan hadis ham so’zimizning isbotidir.

Shuningdek, ayollarga ham erlariga ozor bermaslik amr etilgan. Maoz ibn Jabaldan (r.a.) aytilganiga ko’ra, Rasululloh (s.a.v.) shunday marhamat qiladilar: "œQaysi bir ayol (mo’min) eriga ozor berganda, u kishining hur jufti (bu ayolga): «Alloh sening joningni olsin, u kishiga ozor, aziyat berma. Chunki, shubhasiz, u sening yoningda mehmon-musofirdir, sendan ayrilib, tezda yonimizga keladi», deydi".

3. Islomda ayol va bolalarni o’ldirish ma’n etilgan. Qur’oni karimda shunday marhamat qilinadi: "œ(Ey insonlar), bolalaringizni qashshoqlikdan qo’rqib o’ldirmangiz, ularga ham, sizlarga ham Biz rizq berurmiz. Ularni o’ldirish, shubhasiz, katta xatodir" («Al-Isro», 31). "œO‘z bolalarini ilmsizlik qilib, johilona o’ldirgan va Allohga tuhmat qilib, ular uchun Alloh rizq qilib bergan (hayvonlar)ni haromga chiqarganlar, albatta, (o’zlariga) ziyon qildilar. (Ular) haqiqatdan adashdilar va to’g’ri yo’lga yuruvchi bo’lmadilar" («An’om», 140).

Islom huquqida, hatto, urush vaqtida ayol va bolalarni o’ldirish taqiqlangan. Hazrat Payg’ambar (s.a.v.): "œKimki ikkita qizni voyaga yetguncha boqsa, jannatga men bilan birga kiradi", deb o’rta va ishora barmoqlarini yonma-yon qilib ko’rsatdilar".

Qayd etilgan


Muzayyana  21 Aprel 2009, 11:13:17

4. Ayollarning ilm olishlari. Ayol va erkak musulmonlarga ilm o’rganmoq farzi ayndir. Qur’oni karimda faqatgina ayollarning o’ziga xos, fitratiga muvofiq kelgan Allohning xitoblaridan tashqari (masalan, avratlarini to’sish, bola emizish, idda muddati, taloq to’g’risida va hokazo) qolgan barcha oyatlar Alloh taoloning bashariyatga, erkag-u ayolga qilgan xitoblaridir. Ilm haqidagi chaqiriqlar ham shular jumlasidandir. Islomda iymondan keyingi farzi aynlardan biri ilm olishlikdir ("œfarz" bajarilishi shart degan ma’noni ham anglatadi). Zero, Jabroil (a.s.)ning Payg’ambarimiz (s.a.v.)ga yetkazgan birinchi kalomi ham "œO‘qi!" bo’lgan. Alloh taolo bandasini tafakkur qilib, borliqqa qarab, tahlil bilan O‘zini tanishini xohlaydi. Ko’r-ko’rona, taqlidiy iymon keltirishlikni xush ko’rmaydi. Payg’ambarimiz (s.a.v.) "œIlmni Chinda bo’lsa ham borib, olinglar", deganlar. Vaholanki, o’sha paytda Chin (Xitoy) butlar va butparastlar o’lkasi bo’lgan. Lekin ular bunday deyishga qo’rqmadilar, chunki borliqda Allohning qudratini namoyon etib turguvchi son-sanoqsiz dalillarni aqli bilan taammul qilgan inson Uning vahdoniyatiga iymon keltirgach, Robbisiga shirk keltirmaydi, aksincha, Haq talabida bo’ladi. Hozirda musulmonlar orasida ilm deganda, faqat diniy ilmlar tushuniladi. Bu xato tushuncha. Islomda diniy, dunyoviy, degan gaplar bo’lmagan. Ilm sohalarga bo’lingan, xolos: fiqh, hadis, faroiz, tib, handasa, tarix, falakiyot ilmlari va hokazolardir. Musulmonlar Qur’on va sunnatga amal qilgan vaqtlarida ularning orasida ilmning barcha sohalarida dunyoga tanilgan allomalar yetishib chiqqan. Bunga o’zimizning vatandoshlarimiz Al-Xorazmiy, Abu Ali ibn Sino, Abu Rayhon Beruniy, Ulug’bek, Zamaxshariy va boshqa ko’plab olimlarning nomlarini keltirish mumkin.

Oxirgi asrlarda musulmonlar tarafidan ilmiy kashfiyotlar qilinmay qo’ydi. Bugungi kunda o’lkamizda nafaqat musulmon ayollarning, hatto, erkaklarning ham ilmga rag’batlari past. Islom dini erkaklargina qiladigan og’ir kasblarni ayollarga farz qilmagan. Lekin ayollarga xos ba’zi ishlarni erkaklarga xos ba’zi ishlar bilan tenglashtirib, ular bilan teng savob olishni joriy qildi. Masalan, hozir tug’ruqxonalarda erkak doyalar ishlab yurishibdi. Shularning o’rnini ayollar egallasalar, o’rtadan gunoh ko’tarilib, savobli, xayrli ish bo’lardi. Chunki ayolning dardini erkakdan ko’ra, ayol ko’proq tushunib, undan ko’ra, yaxshiroq yordam bera oladi.

Islom kelmasdan oldin va undan keyin ham ancha vaqt hali dunyoda o’qish-yozishni biladiganlar ko’p emasdi. Arabistonda ham vaziyat shunday edi. Faqat Qur’oni karim amri bilan boshlangan ilm va madaniy faoliyat tez sur’at bilan ilgarilay boshladi. Hazrat Payg’ambarimizga (s.a.v.) vahiy kotiblar kun sayin ko’payar, boshqa mo’minlar ham o’qish-yozishni havas qilishardi.

Islom olamida birinchi darsxonalar, madrasa va masjidlar ochilib, ilk ustoz Hazrati Payg’ambarimiz (s.a.v.)ning o’zlari bo’ldilar. U zotga ergashgan sahobiylar ko’plab mo’minlarni diniy va dunyoviy bilimlar bilan boyitishga muvaffaq bo’ldilar. Bu diniy va boshqa bilimlarni tahsil etishda ayol-erkak ajratilmagan. Chunki Islomda ilm olishda ayol-erkak tengdir.

Imom Saraxsiy (r.a.) marhamat qiladilar: "œAlloh taologa iymondan so’ng, eng quvvatli farz — ilm talab etishdir. Chunki Rasululloh (s.a.v.): "œIlm talab etmoq har musulmon erkak va ayol uchun farzdir", deb buyurganlar.

Ilm — nubuvvatning merosidir. Payg’ambarlar ilmni meros qoldiradilar. Erkaklar nubuvvat merosida qanchalik haq sohibi bo’lsalar, ayollar ham shunchalik haq sohibidirlar.

Ilmning fazilati to’g’risida Alloh degan: "œAlloh taolo sizlarning orangizdagi iymon keltirganlarni va ilmni yuksaltirganlarni bu dunyoda yorlaqab, martabasini ulug’ qilgaydir, oxiratda jannatga kirmoqlikni nasib etgusidir". Yana boshqa oyati karimada esa: "œYo Robbiy, ilmimni ziyoda qilgaysan, deb ayt!" — deyilgan.

Asri saodatda sahobiyalar o’rtasida ilmlari, zehnlari bilan ajralib turgan ayollardan Hazrat Oisha, Hafsa, Ummu Salama, Karima bintul Mikdol, Ummu Kulsum binti Uqba, Oisha binti Sa’d (r.a.)larning nomlari tarixda qolgan.

Shubhasiz, shariatning uch amal tayanchi bor. Bular: ilm, amal, ixlos. Shu uch ju’zdan har biri haqiqiylashsa, shariat haqiqiylashadi. Bir kishida bu uch ju’z bilan shariat vujudga kelsa, Alloh roziligi qozonilgan bo’ladi.

Maymuna (r.a.) (shu ma’noda) amr qildilar: "œArabchani o’rganing va o’rgating!"

To’rt xalifa zamonlari o’tib ketgach, Islom davlatlarida soxta din peshvolari tarafidan ayollarning ilm olishini ta’qiqlaydigan uydirma hadislar ham yuzaga keldi. Holbuki, Rasululloh (s.a.v.) va Horun ar-Rashid davrlarida ayollar ilm tahsilining cho’qqisida bo’lganlar.

Kimki "œMuslima ayollarning ilm olishini din ta’qiqlagan yoki ta’qiqlaydi" iddaosini ilgari sursa, bilingizki, u kimsa Islomga xiyonat etgan.

Islom keltirgan ilm inqilobi ayollar uchun bir najot eshigidir. Madinada yangi tuzilgan Islom jamiyati va davlatida o’qib-yozadigan ayollar ham oz emasdi. Mashhur sahobiya Ash-Shifo binti Abdulloh al-Adaviyya islomdan avval o’qish-yozishni bilardi. So’ng bir qancha sahobiyalarga o’rgatdi (masalan, Hafsa binti Umar al-Foruq). O‘zi shu tariqa islomda ilk muallima bo’ldi. Ash-Shifodan tashqari o’qish-yozishni biladigan Hazrat Oisha, Hafsa, Ummu Salama, Karima bintul Miqdol, Ummu Gulsum binti Uqba va Oisha binti Sa’d kabi sahobiyalar zikr etilgan. Ular Muhammad (s.a.v.) so’zlarini tushunib olib, odamlarga yetkazar edilar.

Olima sahobalar yonida shoiralar ham bor edi. Hazrati Payg’ambar (s.a.v.) qizi Fotima az-Zahroning sut qarindoshi Ash-Shayma bintul Horis as-Sa’diyya, Al-Hafsa binti Amr ibnish-Sharid, Atiqa binti Zayd va Najiya binti Jundub al-Aslomiy shoira sahoba ayollardir. Tarixda Islom olamida mashhur ayollar Misr, Ispaniya va Afrikadagi mamlakatlarning bir qanchasiga daxldorlar. Molik bin Anasdan rivoyat etgan Obida al-Madaniyya, Imom Buxoriyning "œAl-jome as-sahih"ini Makkada rivoyat etgan Karima al-Marvaziyya mashhurdirlar.

Tasavvuf sohasida ham ko’zga ko’ringan ayollar bo’lgan, bulardan mashhurlari Robia al-Adaviyya, andalusiyalik Fotimalar ma’lum.

Garchi yuqorida ilmli, iste’dodli sahobiyalarning nomlari keltirilgan bo’lsa-da, Arabistonda o’qish-yozishni biladigan erkak va ayollar sanoqli edi. Ayollar kelib, Payg’ambarimiz (s.a.v.)dan ilm o’rgatishlarini iltimos qilishgan.

Bir ayol hazrat Payg’ambarimiz (s.a.v.)ga dedilar: "œSo’zingizni tinglashimizga imkon bo’lmayapti (so’zlaringizni erkaklar yetkazmoqdalar), bevosita o’zingizdan eshitaylik, bir kunni tayin qiling, kelaylik, Alloh sizga o’rgatganini bizga o’rgating".

Hazrati Payg’ambar (s.a.v.) bu murojaatni yaxshi qarshiladilar va ayollarga alohida dars o’tishni qabul qilib, buyurdilar: "œFalon kun, falon yerda to’planinglar!" Ular to’plandilar. O‘sha kun kelgach, va’z-nasihat aytdilar, ba’zi diniy ishlarni buyurdilar: "œEy xotinlar, orangizda 3 ta bolasi o’lgan birorta ham xotin bo’lmasa kerak, mabodo bo’lsa, uni o’sha bolalari parda bo’lib, do’zax o’tidan asragaydir", - dedilar. Shunda bir xotin: «Ikkita bo’lsa—chi?" - dedi. Rasululloh (s.a.v.): "œIkkita bo’lsa ham (parda bo’lgaydir)", dedilar (bu gap otalarga ham taalluqli).

Abu Hurayra (r.a.): "œBalog’atga yetmagan uchta farzandni nazarda tutganlar", - deb rivoyat qiladilar. Payg’ambarimiz (s.a.v.) ayollarga Alloh o’rgatganidan o’rgatdilar va shu tariqa islomda ayollarga oid ilk madrasa barpo bo’ldi.

Qayd etilgan


Muzayyana  21 Aprel 2009, 11:14:27

5. Ayollarning haqlari. Hazrat Payg’ambar (s.a.v.) aytganlar: "œAyollarning erkaklar zimmasidagi haqqi yaxshi taom va kiyim berishlaridir".

Qur’oni karim deydi:
"œRobbingiz Uning O‘zigagina ibodat qilishlaringizni hamda ota-onaga yaxshilik qilishni amr etdi. (Ey, inson) agar ularning biri yoki har ikkisi huzuringda keksalik yoshiga yetsalar, ularga "œUf..." dema va ularni jerkma! Ularga (doimo) yoqimli so’z ayt!" (Al-Isro, 23). Qur’onda marhamat qilingani kabi hazrati Payg’ambar (s.a.v.): «Eng ko’p kimga yaxshilik ko’rsatish kerak?, deb so’ragan bir sahobiyga "œOnangga", deya uch bor takrorlaganlaridan so’ng, "œOtangga", dedilar.

Islomda ona yoki ayol haqqiga e’tibor shu qadarki, ona mushrik bo’lsa-da, bu haqqini yo’qotmagan bo’ladi. Faqat ota-ona farzandiga yo er xotiniga Islomdan tashqari, ya’ni Islomga zid amr va talqinda bo’lsalar, u holda ularga itoat qilinmaydi. Allohga isyon qiluvchilarga itoat etilmaydi. Bu hadisi sharifda ochiq aytilgandir: "œAllohga isyon etgan kimsaga itoat etish yo’qdir".

Boshqa bir hadisi sharifda shunday marhamat qilinadi:
"œUlar (ya’ni, boshingizdagilar)dan kim sizga Allohga isyon qilmoqni amr etsa, zinhor (bu xususda) u kimsaga itoat etmang".

Islomning ayol haqlari xususida keltirgan yangiliklari va qo’ygan asoslarini shunday tartiblashimiz mumkin: yaratilish jihatidan, Allohning maxluqi bo’lish jihatidan ayol bilan erkak teng.

"œEy, odamlar! Sizlarni bir jondan (Odam)dan yaratgan va undan jufti (Havvo)ni yaratgan hamda u ikkisidan ko’p erkak va ayollarni tarqatgan Robbingizdan qo’rqingiz!"¦" (Niso, 1).

Rasululloh (s.a.v.) ham bir hadisi shariflarida ayol bilan erkak orasidagi tenglikni shunday bayon etganlar: "œAyol-erkak barcha insonlar taroq tishlari kabi bir-birlariga tengdirlar". Boshqa bir hadisi sharifda esa shunday: "œAyol-erkak — barcha musulmonlar qarindoshdirlar. Bir kishining boshqa bir kishiga nisbatan taqvodan boshqa hech bir ustunligi yo’qdir".

Islomga ko’ra, ayol va erkak bir butunning ikki parchasi kabidir. Bir-birlarini to’ldiradilar. Chunki hadisi sharifda: "œAyollar erkaklarning (to’ldiruvchi) parchasidir", deyilgan.

Oyati karimada esa shunday deyilmoqda: "œ"¦Ular sizlar uchun libos, sizlar ular uchun libosdirsizlar"¦" (Baqara, 187). Qur’oni karim shu tariqa ayolni noto’g’ri, nopok hukmlardan xalos etib, erkakka turmush o’rtog’i etdi. Qur’oni karim bu hukmi bilan ayol insonmi-yo’qmi deb tortishgan Ovro’padagi qarashlarni yakson qildi.

Islom ayoldan la’natni ko’tarib tashladi, inson o’g’lining, Odamning jannatdan chiqishiga, la’natlanishiga ayol sabab bo’ldi, degan e’tiqodni ham rad etdi.

Islomga ko’ra, ayol ham erkak kabi dindosh bo’lishga, ibodat qilishga haqli va buyurilgandir. Qiladigan amaliga qarab mukofotlanadi yoki jazolanadi. Jinsiyat farqi savobining kam bo’lishiga sabab emas. Allohning quli bo’lish yoki Allohga bandalik jihatidan erkak bilan ayol orasida farq yo’qdir.

Din ulamolarining ta’kidlashicha, Alloh taolo iymon keltirganlar soyasida iymon keltirmaganlarni halok qilmayapti, zakot berganlar soyasida zakot bermaganlarni, ro’za tutganlar soyasida ro’za tutmaganlarni, zikr etganlar soyasida zikr etmaganlarni, namoz o’qiganlar soyasida namoz o’qimaganlarni halok qilmayapti.

Ilmga juda e’tiborli bo’laylik. Tish bergan rizqni ham berar, Yaratgan bizni och qo’ymas. Hadisi sharifda marhamat qilingani kabi: "œKim Alloh uchun ilm talabida bo’lsa, Alloh taolo uning rizqini kutmagan yeridan yetkazadi".

Islom ayollarning ilm egallashlari uchun qulayliklar ta’min etmoqda. Maqsad Islom jamiyatining foydali bir a’zosi, millati, vatani, davlatiga manfaat yetkazuvchi inson bo’lib yetishish va yetishtirishdir. Islom ayolni jaholatdan kutqarib, yuksaltirdi, sharafladi. Jamiyat ayollarga hurmat bilan qaraydigan bo’ldi, ayollarning iqtidorlari, qobiliyatlarini erkaklar tan oldilar. Urva bin Zubayr (r.a.) hazrati Oisha (r.a.) haqlarida; "œHazrati Oisha Qur’on hukmlari, she’r va adabiyotni, arab tarixi va uning pog’onalarini boshqa shaxslardan ko’ra ko’proq bilardi", deganlar.

Qayd etilgan


Muzayyana  21 Aprel 2009, 11:16:33

Hazrat Oisha (r.a.) din borasida bamisoli to’lib-toshgan dengiz, hikmat va shariat ilmiga xazinabon edilar. Payg’ambarimiz (s.a.v.)ning o’sha paytda o’z ilmi, fazli, taqvosi va dunyoqarashi bilan yuqori darajada bo’lgan sahobai kiromlarga qarata: "œEy birodarlar, diningizning yarim ilmini Oishadan olinglar", degan hadisi shariflaridan ham bilsa bo’ladi. Oisha (r.a.) fazlining yuqoriligi, ilmining to’lib-toshganligiga Abu Muso (r.a.)dan keltirilgan ushbu rivoyat ham shohidlik beradi: "œBizlar — Rasulullohning do’stlariga bironta hadisning ma’nosini tushunish mushkul bo’lib qolgudek bo’lsa, darhol Oishaga murojaat etar va undan to’la tushuncha olar edik".

Ato ibn Raboh aytadiki: "œOisha odamlar orasida eng dono va fikri terani edi". Hishom ibn Urva o’z otasidan rivoyat qilib aytadiki: "œFiqh ilmida, tib sohasida va she’r borasida Oishadan bilimliroq kishini ko’rmadim".

Payg’ambarimiz (s.a.v.)ning yana bir ayollari hazrati Zaynab (r.a.) ham o’sha zamonaning buyuk faqihi (huquqshunosi) edi. Madinada esa Binti Abi Salama (r.a.) fiqh sohasining bilimdoni edi.

Islomda ayolning ilm tahsil etishiga qarshi chiqqan erlarga o’rin yo’q. Aksincha, Islomni to’g’ri tushunib unga amal qilgan mo’min erkaklar, avvalo o’zlari ilmli bo’lganlari yoki ilm olayotganlari holda, ayollarga ham ilmni egallashlariga yordamchi bo’ladilar. Bu borada musulmonlar tarixi sharafli sahifalar bilan to’liqdir.

Ayollarni ilm tahsil etmakdan man qilmoq bu jaholat va g’aflatga berilgan erlarning ishidir. Chunki, ayolni ilm olishdan man etmoq din o’rganmoqdan man etmoqdir.

Alloh taolo Qur’oni karimda shunday marhamat qiladi: "œEy Payg’ambar, qachonki, sizning oldingizga mo’minlar kelishib, sizga o’zlarining Allohga biron narsani sherik qilmasliklariga, o’g’rilik qilmasliklariga, zino qilmasliklariga, o’z bolalarini o’ldirmasliklariga va qo’l-oyoqlari o’rtasida to’qib oladigan bo’htonni qilmasliklariga* hamda biror yaxshi ishda sizga itoatsizlik qilmasliklariga qasamyod qilsalar, siz ularning qasamyodlarini qabul qiling va ular uchun Allohdan mag’firat so’rang! Albatta Alloh kechirimli va rahmlidir" (Mumtahana, 12).

Bu oyati karimadan ma’lum bo’ladiki, ayol Islomning muayyan aqidalariga ergashmoqqa yo’naltirilgan. Ayol ruhan va fe’lan bu aqidalarga amal qilishi, kuzata va anglay olishi uchun o’z-o’zini tarbiyalab, ta’lim olishi Islomning asosiy jihatidir.

Qur’oni karimda Payg’ambarimizga (s.a.v.) xitoban kelgan oyat bor: "œUlar bilan kengashib ish qiling", ya’ni sahobalar bilan kengashib ish qilishlikni Alloh buyurmoqda. Sahobalar orasida esa ayollar ham bo’lishgan va bu amr ularga ham tegishli bo’lgan. Bundan tashqari, Muhammad (s.a.v.) ahli ayollariga hurmat bilan qarab, ular bilan masalahatlashib ish ko’rganlar.

Tabiiyki, musulmonlar shu amrga tobedirlar. Bu oyati karimada faqat erkaklar bilan maslahatlashib, ayollar bilan maslahatlashmaslik kerak, bunga ehtiyoj yo’q, deydigan biror ishora mavjud emas. Bu oyati karimani faqat erkakka maxsus deyish ayolga muxoliflikdan boshqa narsa emas. Islom olimi Ibni Xozim shunday dedilar: "œHazrat Payg’ambar (s.a.v.) ham erkaklarga, ham ayollarga teng yuborilgandirlar. Allohning xitobi, payg’ambarning xitoblari ayollarga ham, erkaklarga ham qaratilgandir. Bu xitoblarni ochiq bir nass yoki ijmo bo’lmaguncha erkaklarga maxsus etib, ayollarni tashqarida qoldirmoq joiz emas".

Payg’ambarimiz (s.a.v.) ahli ayollari bilan maslahatlashib ish ko’rganliklari ma’lum. So’zimiz quruq bo’lmasligi uchun ushbu hadisni keltiramiz. Abu Hurayra (r.a.) rivoyat qiladilar: "œRasululloh (s.a.v.) bunday deb aytdilar: "œKimki Alloh taologa va qiyomat kuniga iymon keltirgan bo’lsa, qo’shnisiga ozor bermasin! Shuningdek, ayollar bilan doimo yaxshilikcha maslahatlashingizlar".

Shu sababdan ayolni kengashdan mahrum etmoq, bevosita Allohga qarshi qullik chegaralaridan o’tmoqdir, haddi ubudiyatiga tajovuz qilmoqdir. Alloh ayollarga bergan bir haqni ularning qo’llaridan olmoqdir.

Rasululloh (s.a.v.) iymon keltirgan mo’min erkak va mo’mina ayollarning bunday ma’siyatga tushishining oldini olish uchun ayol bilan erkak maslahat qilishi kerakligini tashviq etganlar. Haqiqatdan sahih bir hadisda shunday marhamat qilinadi: "œQizlar bilan bog’liq masalalarda onalari bilan maslahatlashing". Ya’ni, qizlarning otalari qizlarini turmushga chiqarish xususida onalari bilan maslahatlashadilar.

Rasulullohning (s.a.v.) siyratlari ayollar bilan maslahat qilish xususida bir ibrat xazinasidir.

Payg’ambarimiz (s.a.v.) 6 hijriy yilda 1400 sahoba bilan Madinadan Baytullohning ziyorati uchun borganlarida mushriklar Hudaybiya nomli vodiyda yo’lni to’sdilar. O‘sha yerda sulh tuzilib, musulmonlar Ka’bani ziyorat qilmay, qaytib ketadigan bo’ldilar. Payg’ambarimiz (s.a.v.) Hudaybiyada oyoqqa qalqib; "œEy insonlar, turing, qurbonliklaringizni so’ying. Sochlaringizni oldiring va ehromdan chiqing!" deya ashobiga amr etdilar. Ulardan hech biri joyidan qimirlamadi. Payg’ambarimiz (s.a.v.) amrlarini yana bir takrorladilar. Yana qimirlagan bo’lmadi. Payg’ambarimiz (s.a.v.) buyruqlarini uchinchi bor takrorladilar. Yana qimirlagan bo’lmadi. Payg’ambarimiz (s.a.v.) zavjalari Ummu Salamaning yonlariga bordilar. Shunda Ummu Salama: "œYo Rasululloh! Ne bo’ldi?" - deb so’radilar. Payg’ambarimiz (s.a.v.): "œEy Ummu Salama! Xalqning (musulmonlarning) bu qilig’i nedir? Esankiraydigan hol. Ularga: «Qurbonliklaringizni so’ying, sochingizni oldiring va ehromdan chiqing», deb takror-takror aytdim. Ular so’zlarimni eshitar, yuzimga boqisharu amrimni bajarmoqqa turishmadi", deb nolidilar.

Hazrat Ummu Salama: "œYo Rasululloh! Ko’rganingizdek xalq shu holga tushmoqda. Ey Allohning Payg’ambari! Siz shu ishni bajarmoq istaysizmi? Istasangiz, tez boring, qurbonliklarni so’yguncha, sartaroshni chaqirib, soch oldirguncha ashobdan hech kimga so’z aytmang. Siz qurbonliklarni so’yib, soch oldirsangiz, xalq ham shunday qiladi».

Rasululloh qo’llariga bir nayza olib, baland tovushda "œBismillahi, Allohu akbar!" deya qurbonlik tuyalarini so’ya boshladilar.

Ashob Payg’ambarimiz (s.a.v.) qurbonlik so’yishlarini ko’rishlari bilan darhol turib qurbonlik tuyalarini so’yishga tushdilar.

Hazrat Ummu Salama shunday dedilar: "œQurbonliklarga qarab shunday chopdilarki, to’planganlarini ko’rib, bir-birlarini ezib qo’yishlaridan qo’rqdim".

Payg’ambarimiz (s.a.v.) Ummu Salamaning o’rinli maslahatlari asosida niyatlarini amalga oshirdilar. Endi Alloh uchun aytaylik, tarixning bu sharafli sahifasi qoshida Hazrat Payg’ambar (s.a.v.) nomlaridan to’qilgan "œAyollarga maslahat soling, lekin ular aytganining teskarisini qiling. Chunki ayollarga qarshi ish tutishda baraka bordir", degan gaplar U zotga (s.a.v.)ga tuhmat emasmi? Bo’hton emasmi? Aytsak—aytmasak, ham bo’hton, ham tuhmat! Rasulullohning (s.a.v.) hazrat Ummu Salama bilan maslahatlari, kengashlari va uning natijasi bunga eng buyuk hujjatdir.

Ayollar haq-huquqlarini Islomdan boshqa din va mafkuralar ko’rib chiqmagan, desak xato qilamiz. Ayollar haq-huquqlarini talab qilib, dastavval Frantsiya inqilobida 1791 yili "œAyol haqlari" bayonnomasi qabul qilindi. Bu ta’limot avval huquqiy sohada (qonun oldida erkak-ayol tengligi kabi), so’ng siyosiy sohada (saylash-saylanish kabi) muvaffaqiyat qozondi. Lekin bu ta’limotni ko’tarib chiqqanlar ayollarning haqlariga e’tibor beraylik, deb, yildan-yilga ayolning fitratini ham unutib, erkaklashtirishga olib keldilar. Natijada ayol jamiyatda bir ko’ngilxushlik unsuri, reklama materiali, ya’ni namoyish ashyosiga aylanib qoldi. Feminizm ayol ezilishiga qarshi bo’lish o’rniga o’zi ayolga ko’rsatilayotgan zulmga zulm qo’shdi va faqat erkaklar emas, balki ayolni ayolga zulm qilishga o’rgatdi, tashviq etdi, tashkil qildi.

"Islam-Istina" saytidan foydalanildi!

Qayd etilgan


Afruza  03 May 2009, 22:48:00

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh!
Aziz yurtdoshlar, hozirda yuqorida keltirilgan voqaealarga har kuni guvoh bo'lamiz. Lekin, buni asosiy sabablari haqida o'ylab ko'ramizmi? Ayollarni ayolligini yo'qotmasligi uchun atrofdagilar qanday munosabat bildirishmoqda? Jamiyatda milliylik yo'qolib ketmasligi uchun har birimiz o'zimizni ma'sul deb bilaylik. Bu holatni indamay kuzatish emas, balki kerakli maslahatni ham chiroyli tarzda tushuntirishni ham bilish lozim. Zero sukut alomati rizo.
Shu o'rinda hammaga o'rnak bo'layotganlar haqida ham ikki og'iz. Ko'pchilik yoshi ulug'lar hozirgi ba'zi qizlarning kiyinishiga salbiy munosabatda. Ammo omma e'tiboridagi ba'zi san'atkorlarimiz (ayniqsa, yoshi kattaroqlar) o'zining milliyligini unutgan bo'lsalar, ulardan o'rnak olayotgan yoshlardan nima kutish mumkin? Kiyinish ham o'z yo'liga, yana ularning konsert yoki to'ylardagi janjallari va tortishuvlarini eshitib, oddiy holdek qabul qilishga o'rganib ham qolganmiz. Qani ayollik ibosi, ayollik nafosati?

Qayd etilgan