Laissez faire  ( 33498 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


AbdulAziz  28 Iyul 2011, 16:58:23

Раҳмат, шу иқтисоддаги ҳар хил ўйинларни унча тушунмайман-да.
Яқинда Россияликларни яхшигина чув туширган, 50 дан ортиқ одамнинг юрак ҳуружидан вафотига сабаб бўлган, Сергей Мавродининг «МММ» компанияси ҳақида ўқиб қолдим.

Унинг молиявий ўйини моҳиятини тушунмадим. Билсангиз, сиз жавоб берсангиз.
У одамларни қандай ишонтирди?
Нега унинг акциялари қўлма-қўл бўлиб кетди?
Нега бу фирибгарликдан одамлар ўз вақтида огоҳ этилинмади?

Кейинчалик бу муттаҳам Интернетда Stock Generation деган молиявий пирамидани ташкил этади. Бунинг оқибатида расмий ҳисобда 275 минг киши чув тушади.
Бу пирамиданинг ишлаш тизими қандай эди.

Бу тиниб-тинчимаган фирибгар 2011 йил январидан «МММ-2011: Мы Можем Многое!» пирамидасини ташкил этибди.
Энди нима билан алдаркин?

Qayd etilgan


Usmon  28 Iyul 2011, 18:06:40

Мавроди 93-94 йилларда А оссисда сндигина "сркин бозор иқтисодиёти" шамоли ссаётгандек туюлган, ислоҳотлар авжида бслган, ҳамма нима бслаётганини унчалик тушунмаётган пайтда миллионлаб одамларни чув туширган.
Молисвий пирамида қуриш у даражада қийин иш смас. Бироз математика, озгина психологисдан хабарингиз бслса етади ))
Кейин сна бунинг учун озгина бошланғич маблағ ҳам керак бслади.
Моҳист бундай:
Бирор лойиҳа борлиги сълон қилинади. Бу лойиҳадан юқори даражада фойда ваъда қилинади. Одатда фойда, пулингизни банкка омонат қсйганда оладиган фоизлардан анча юқори бслади. Яхшилаб реклама қилинади. Дейлик, биринчи 10та мижоз пайдо бслади. Улардан пул олиниб, муддати келганда сша ваъда қилинган юқори фоизлари билан қайтиб берилади. Бунда тикилган бошланғич капиталдан фойдаланиб турилади.
А­нди фойдани ксрган одамларнинг оғзи қулоғида... сша 10та клиентнинг барчаси ундан ҳам кспроқ пулини "ишбилармонга" топширади. Бу ҳам етмагандек, сзининг қариндошлари, дсстларини ҳам бошлаб келади. Ахир схшилик қилгиси келади... Агар "ишбилармон" мижозлар снада кспайишини хоҳласа, сзи билан бирга снги мижоз етаклаб келганларга бонус ёки қсшимча фоизлар таклиф қилади. Қарабсизки, 10 киши 100га, 100 - 1000га ва ҳ.к.
А­нди "ишбилармон" бошланғич капиталига мурожаат ҳам қилмайди. Чунки 1000 кишидан олган қсйилмаларингиз 100 кишига фоизлари билан қайтариш учун бемалол етади. Фойдага ҳам кирилади... минг... миллион... кетти уёғи )) Кейин бир куни солиқ идорасидан ёки милияисдан кимдир келади... ҳаммаси тамом. Лулини охирги бслиб топширганлар чув тушганларича қолиб кетишади...

Мавродининг ҳозирги уриниши сса, фақат "мен ҳали ҳам тирикман" деганидан бошқа нарса смас, менимча ))

Qayd etilgan


Музаффар  28 Iyul 2011, 21:55:42

Бир марта шу мавроди хақида каттагина мақола сқигандим. У фириб устаси фаранги Франк Абегнаейлдан хам туллакроқ скан. Обид ака "Кулол ва хумча" фильмида битта зср ибора ишлатган: Туллакни туллаги! Мани хайрон қолдираётган нарса сса кариллайдиган рус хукумати ва хуқуқни мухофаза қилиш идораларининг Мавродига нисбатан чорасиз ва харакатсизлигида. У нима учун хали хам озодликда?!

Qayd etilgan


Humayro  29 Iyul 2011, 10:03:16

Мавроди утириб чикди биринчи МММ учун адашмасам 6 йилга.

Айб тер тукмай пул топишга уч одамларнинг узида. Бундай одамлар бор скан Мавродини камашса хам, уни урнига бошка мавродийга ухшаганлар топилаверади, алдайверади одамларни.

Qayd etilgan


Usmon  08 Avgust 2011, 19:31:06

Ҳозиргина CA-newsда сқиб қолдим:
Биринчи срим йиллик скунига ксра банклардаги депозитлар миқдори 52.3%га ошибди. Аҳолининг кредит ташкилотларидаги депозитлари 6 триллион ссмга етибди (бозор курсида тахм. 2.4 млрд. доллар)...

Мени қийнаётган савол... бугунги кунда ҳозирги фоиз ставкалари шароитида ким банкларимизга депозит қсймоқда??? ниманинг ҳисобига бунчалик ссиш... форумда депозит сгалари бслса, фикрлари билан сртоқлашсак...

Qayd etilgan


Usmon  15 Avgust 2011, 14:08:34

Қачон расмий гаплар аслиятга тўғри келсагина, халқда ўзига ва бошқаларга ишонч пайдо бўлади. Қоғоз ва ҳаёт бир-бирига тўғри келмаган жойда эса лоқайдлик пайдо бўлади...
(с) Усмон

Бугунги мавзу ишончсизлик ва умидсизликка бағишланади.

Кичкина болани тасаввур қилинг. 7 ёш... унга карра жадвални ўргатяпсиз... охири 9х ни ёд олиш сал қийинроқ кечяпти. Сиз, нима қиласиз? Уни қизиқтиришга ҳаракат қиласиз..масалан, "бугун келгунимча 9х ни ёдлаб қўйсанг, сенга битта шоколад олиб келаман" бола хурсанд... ишдан келган заҳотингиз югуриб чиқиб, 9х ни шариллатиб ёдлаб беради ва ...шундагина сиз йўлдан шоколад олишни унутганингизни биласиз.. "Ҳа, майли, Эртага обераман" деб вазиятдан чиқиб кетасиз...

Бу кичкина эпизодик вазият.. бола бундан ҳеч қандай хулосага келмайди... "эртага бўлса, эртага-да.." Энди, шу вазият ҳар куни ёки кунора такрорланаётганини тасаввур қилинг-чи... сизнинг бераётган ваъдангизга ҳам, бошқа сўзларингизга ҳам бола ишонмай қўяди... бундан ҳам ёмонроғи - энди бола нафақат сизнинг, балки ҳамма "катталар"нинг гапига ишонмай қўяди, ҳамманинг гапига шубҳа билан қараш, ишончсизлик, умидсизлик...лоқайдлик...

Бугунги мавзу умуман бола тарбиясига бағишланган эмасди...

Яна ўша иқтисод яйловларига...

Масалан, ахборот кўрсатуви сўнгида баъзан "МБ бугундан хорижий валюта курсларининг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади, унга кўра доллар фалон, евро пистон..." деган сўзлар қулоғимизга чалиниб қолади... биз бу маълумотга эътибор ҳам бермаймиз ёки уни эшитиб қолсак ҳам ичимизда "Ҳеҳ, барибир бу курсда олиб бўпсан", деган хаёл ўтади...
Ростдан ҳам ҳеч ким бу курсда сотиб ололмайди хорижий валютани.

Гап шундаки, бугунги кунда миллий ишлаб чиқарувчиларимиз энди оёққа туряпти, ишлаб чиқариш энди ривожланиб боряпти.. Шундай экан, улар ҳали ички талабни қондириб, бозорни тўйинтириб ташлашга қодир эмас.. Демак, импорт учун бизга катта миқдорда хорижий валюта керак. Бундай катта миқдордаги валютага бўлган талабни эса қондириш жуда мушкул. Табиийки, банклар бугун МБ ўрнатган курсда доллар бера олмайди. Бунинг устига, бор валюта ҳам қора бозорга чиқарилади...

Агар масалага сал чуқурлашадиган бўлсак, ҳар бир exchangeнинг олдидаги "кеннайи"лар ва улар ёнида юрадиган шоввозлар оддий пиёда экани, долларнинг exchangeдан эмас, қора бозордан жой олишига сабабчи - аввалги мавзуларда қайд этилган "фидойи банкир"лар эканини тушуниш қийин эмас.

Мавзуга бошқа чуқурлашишга ҳожат йўқ.

Бунга қўшимча жуда кўп мисолларни расмий статистикамиздан ҳам топиш мумкин.... масалан, нега инфляция 6-7% бўларкан-у, индексация 20-30%. Нега ишсизликни ҳисоблашда ҳали ҳам эски услуб - меҳнат биржасида рўйхатдан ўтганлар сонига таянилади... нима учун? Бу каби усуллар орқали олинган маълумот, табиийки  ишонарли бўлмайди... Статистика кимгадир ёқиш, мақтаниш учун олиб борилмайди-ку, у бизга тўғри маълумотга эга бўлиш ва хатоларни тўғрилаш учун хизмат қилиши керак... демак Статистика қўмитамизга ҳам эътирозлар бор...

Айтмоқчи бўлганим, бугун реал ҳолат қоғоздагига, расмий сўзларга тўғри келмаяпти...

Тўғри, ютуқлар кўп, масалан, Тошкентга анча пайт келмаган одам, бугун келиб, оғзи очилиб қолиши турган гап... юзлаб янги бинолар, кўча тўла Шевролелар... турмуш даражаси...

Лекин бу дегани камчиликлар йўқ деганимас-ку... Майли қанчалар хунук бўлсаям шу камчилик томонлар устида баҳслашиш вақти келмадими? Балки шунда муаммолар ўз ечимини топар? Шунда лоқайдлик, умидсизлик кайфияти йўқолар....

Qayd etilgan


Usmon  18 Avgust 2011, 12:49:10

Yarim yillik yakunlariniyam qivoldu mana...

  Показатель                                                 Темп роста 

Валовой внутренний продукт                         108,0   
 Промышленная продукция                              106,8   
 Потребительские товары                                 112,3   
 Продукция сельского хозяйства                      106,7   
 Розничный товарооборот                                114,6   
 Платные услуги                                             114,0   
 Экспорт                                                        118,7 

www.stat.uz

Shu statistikadigi o'rtola qachon o'sish temipga 100% qo'shib yozishni to'xtatisharkin, hayronman... Hisobotlaridan xuddi hammasi 2 baravardan ko'p o'sib ketgandek  :1

Qayd etilgan


Ansora  18 Avgust 2011, 16:03:08

Shu mavzuni nomini ko'rsam nimagadir "Leziz fare" deb o'qiyveraman-da:) tarjimasini so'ramang, yaxshi narsamas:)

Qayd etilgan


Usmon  18 Avgust 2011, 16:06:03

iya, iya, xush keptila, bir piyola choy ichib ketsez bo'lardi.... mayli, sor'amadik tarjimasini :-)

Qayd etilgan


BelleQizcha  19 Avgust 2011, 07:54:06

Aslida Lesse Fay'g dib oqiladi.. bizani tilda-bilgan ishini qil digani

Qayd etilgan