Muallif Mavzu: БАХТЛИ ОИЛА  ( 66175 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
БАХТЛИ ОИЛА
« : 13 Aprel 2009, 14:32:53 »
БАХТЛИ ОИЛА

Ушбу китоб http://www.uzbmaster.com сайтидан олинди.

МУНДАРИЖА

Кириш

БИРИНЧИ БЎЛИМ
Оила таърифи
Динларга ва миллатларга кўра оила
Жоҳилият даврида араб оиласи
Исломда оила
Оиланинг аҳамияти
Никоҳнинг хосияти ва никоҳсизлик фалокати
Турмуш қуриш зарурати
Турмуш қуришми ёки бўйдоқлик?
Турмуш қуришнинг ҳукми
Турмуш қуришнинг фойдалари
Турмуш қуришнинг зарарлари
Никоҳ шартномаси ва ҳуқуқий натижалари
Никоҳи ҳаром бўлганлар
Сут (эмикдошлик) туфайли никоҳи ҳаром бўлганлар
Мусулмон бўлмаганлар билан турмуш қуриш
Турмуш қуришнинг ҳуқуқий натижалари
Кўпхотинлилик
Нимага бирдан кўп эр эмас?
Оила қуришга тайёргарлик
Оила қураётганда эътибор қилиниши лозим бўлган масалалар
Қандай аёлга уйланиш керак?
Бир аёл намунаси
Аҳли аёлнинг ёмони
Аёлдан изланадиган фазилатлар
Рисоладаги куёв
Турмуш қуриш таклифи
Тўй тайёргарлиги
Маҳр
Тўйга таклиф
Суннатга мос тўй
Сабр-тоқат
Инсонни тўғри тушунмоқ
Ҳозирги тўйлар қандай бўлиши керак?
Келин-куёвни чимилдиққа тайёрлаш
Чимилдиқда
Одат
Тўй табриги
Ҳазрати Али (р.а.) Биби Фотиманинг турмуш қуришлари
Ҳазрати Фотиманинг (р.а.) талабгорлари
Ҳазрати Фотиманинг маҳрлари
Никоҳ маросими
Тўй таоми
Чимилдиқ

ИККИНЧИ БЎЛИМ
Никоҳ масъулияти
Эр-хотиннинг бурчлари
Эрнинг вазифалари
Аҳли аёлга муносабат
Аёлнинг вазифалари
Аёл эрига қандай муносабатда бўлиши керак?
Бир онанинг қизига қилган насиҳати
Ҳазрати Иброҳим (а.с.)га ёққан ва ёқмаган келин
Умумий ҳуқуқлар
Оилани ҳимоя қилишда яқинларнинг вазифалари
Чегара қандай бўлиши керак?
Оилани ҳимоя қилишда давлатнинг вазифалари
Бахтли бўлишнинг асосий шартлари
Бахтсизлик сабаблари
Оилани заифлаштирадиган жиҳатлар
Фарзанд севгиси
Фарзанд туғилгандан кейинги вазифалар
Болаларга қандай муносабатда бўлиш керак?
Ота-онанинг ҳақлари
Ота-онага хизмат
Ота-она дуоси
Ота-онадан кейин…
Ота-онага қандай муносабатда бўлиш керак?
Ҳурмат намунаси
Қайси бири қариялар уйи?
Бошқа қариндошларнинг ҳақлари
Қариндошларга қандай муносабатда бўлиш керак?
Қўшнилар ҳаққи
Қўшнилар билан муносабат
Эр-хотиннинг жинсий ҳаёти
Шаръий алоқа ибодатдир
Эр-хотиннинг жинсий вазифалари
Зино
Зинонинг даҳшатли зарарлари
Рашк ва шубҳа
Шубҳага ўрин бермаслик
Оилани ҳимоя қилиш чоралари

УЧИНЧИ БЎЛИМ
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётлари
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг завжалари
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) нима учун кўп аёлга уйландилар
Асосий мақсад ва ҳикматлар
Муҳим бир савол...
Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётлари
Бўйра устида...
Исроф ва дабдаба
Оилада айланган исроф чархи.
Шукр қиладиган кўп нарсамиз бор
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) – оила бошлиғи
Намунали эр сифатида…
Аёллари билан суҳбатлари...
Етимларнинг отаси
Ҳазрати Пайғамбар қайнота
Хулоса


1

Кириш

Отамиз ҳазрати Одам ва онамиз ҳазрати Ҳаво билан бошланган инсонлар жамияти оилалардан ташкил топган. Оила – жамият пойдевори. Пойдевор соғлом бўлмаса, жамиятнинг соғлом бўлиши мумкин эмас. Одам аҳлини миллат ва уммат қилган, маънавий қадриятларнинг наслдан наслга ўтишини таъминлайдиган энг асосий восита оиладир. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида оиланинг ўрнини боса оладиган бошқа бир ташкилот йўқ.

Инсон ҳаётнинг турли хил қийинчилик ва дардларини бир ўзи кўтариши душвор, қайғу ва қувончларига шерик бўладиган бошқа кишиларга эҳтиёжи бўлади. Кишининг энг яқин ҳаётий дўсти турмуш ўртоғидир. Эру хотин бир-бирлари учун Аллоҳнинг буюк илтифоти ҳисобланади. Ҳақ Таоло ўз каломи шарифида бу хусусда шундай марҳамат қилади:

"Унинг оятларидан (яна бири) - У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратди..." (Рум сураси, 21-оят).

Оила жаннат гўшаларидан бир гўшадир. Ҳақиқий бахтга фақат оиланинг соғлом мухитида эришмоқ мумкин. Севги, ҳурмат, бирдамлик ва бир-бирини тушуниш асосига қурилган оила жамиятнинг моддий ва маънавий суғуртасидир.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги улкан ўзгаришлар, бошқа соҳалар каби, оила ҳаётида ҳам бир қанча янги тушунча ва ўзгаришларга йўл очмоқда.
« So'nggi tahrir: 13 Aprel 2009, 18:06:10 muallifi Hanafiy »
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #1 : 13 Aprel 2009, 14:33:24 »
Ғарбда, айниқса, саноат давридан кейин бошланиб тобора кучсизланиб бораётган, бугунги кунда инқирозга юз тутган оила ҳаёти бизнинг келажагимизга ҳам катта таҳдид солмоқда.

Турмуш қуриш камайиб, ажрашиш кўпайган, ношаръий ҳаёт чегара билмас ҳолга келган ғарб жамиятларидаги ижтимоий ва маънавий касалликлар ўз-ўзидан дунёнинг бошқа ўлкаларига ҳам таъсир этмоқда. Соғлом оила, соғлом ҳаёт тарзига эга бўлган шарқ ўлкалари ҳам бундай хавфли ва хатарли таъсирдан четда қолаётгани йўқ.

Бу эса юртни, миллатни севадиган, маънавияти бутун, ўтмиш ва келажакка теран боқувчи кишиларни ўринли ташвишга солиб, оилани Ñ‘Ñ‚ таъсирлардан асраш учун чора излашга мажбур қилмоқда.

Мазкур асарни ёзишдан мақсад ҳам бу борасида миллатга, жамиятга озгина бўлса-да, наф келтиришдир. Ушбу асарда оиланинг моҳияти, аҳамияти, тарихий ривожланиши, тузилиши, оиладаги саодат тамойиллари, оилани ҳимоя қилиш, бу хусусда кишиларнинг вазифалари ва бошқа шу каби муҳим мавзуларни ёритишга, ибрат бўлиши учун Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётларини кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Оила каби муҳим мавзуда асар яратиш осон эмас, саъю ҳаракатларимиздан китобхонларга озгина фойда тегса, ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз.

Ғайрат биздан, муваффақият эса буюк Аллоҳдандир.

Муаллиф
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #2 : 13 Aprel 2009, 14:33:49 »
Оила таърифи

Оила туғилиш, никоҳ ва эмикдошлик сингари ришталар билан бир-бирига боғланган ижтимоий ва диний кишилик тўплами, кичик бир жамиятдир.

Оилани ташкил этадиган шахслар даврларга, минтақаларга, ижтимоий, иқтисодий ва диний тузилишларга кўра турлича бўлган. Катта оила бир оила бошлиғи бошчилигида умр йўлдош, бола, невара, келин, куёв, амаки, тоға, амма ва холалардан ташкил топади. Минглаб аъзоли оилалар бўлганидай, эр-хотин ва болалардан иборат кичик оилалар ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда кўпчилик оилалар кичик оила типини ташкил этади.

Оилаларни тузилишига кўра турли гуруҳларга бўлиш мумкин. Оилада бошлиқ ота бўлса, бунга патриархал оила, аксинча, бошлиқ она бўлса матриархал оила дейилади. Бундан ташқари умр йўлдошларнинг сонига қараб оила бир умр йўлдошли (моногам) ва кўп умр йўлдошли (полигам) турларга бўлиш мумкин.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #3 : 13 Aprel 2009, 14:34:16 »
Динларга ва миллатларга кўра оила

Яҳудийликда оила ижтимоий ва диний моҳиятга эга бўлиб, ҳам патриархал, ҳам кўп умр йўлдоши (полигам) хусусиятларини ўзида акс эттиради. Бу динда турмуш қурмаслик гуноҳ ҳисобланади, турмуш қуриш, асосан, Исроил Ñžғил-қизлари орасида бўлади. Ташқаридан уйланиш ёки ташқарига қиз бериш уларга маъқул келмайди. Ажралиш яҳудийлик динида шаръий деб қабул қилинган.

Христианларнинг оила тузилиши яхудийларникидан унчалик фарқ қилмайди. Уларда оила тамоман диний ташкилот сифатида қабул қилинган. Ҳазрати Исога (а. с.) кўра, оила аъзолари ўртасидаги муносабат инсон билан Аллоҳ ўртасидаги муносабатнинг бир кўриниши ва инсоннинг руҳий-маънавий ривожланишининг воз кечилмайдиган бир унсуридир.

Яҳудийлик каби мазкур динда ҳам оилада ота бошлиқ ҳисобланади. Хотин эрига Раббисига бўйсунгандай бўйсунади. Эр-хотин бир бадандай бўлганликлари учун айрилиш мумкин эмас, деб ҳисобланади. Бундан англашиладики, христианликда ажралиш ман этилган. Бу ҳол ўз-ўзидан оилаларда ижтимоий ва ахлоқий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Чунки умр йўлдошидан ажралиш имконини топа олмаганлар ғайриқонуний алоқалар қуриши табиий. Бу эса оиланинг маънавий бузилишига сабаб бўлмоқда. Христиан оиласини бир умр йўлдошли (моногам) дейиш мумкин.

Қадимги туркларда оилалар патриархал шаклда бўлган. Фақат Рим жамиятларидаги сингари оила бошлиғининг ҳуқуқи, ваколати чексиз бўлмаган. Қадимги туркларда уйланадиган эркак аёлнинг оиласига маълум миқдордаги пул ёки мол, яъни қалин берар ва бу маблағ қизнинг тайёрланиши учун сарфланар эди. Унча ёйилмаган бўлса-да, кўп хотинлилик қадимги туркларда бўлганлиги маълум.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #4 : 13 Aprel 2009, 14:34:48 »
Жоҳилият даврида араб оиласи

Жоҳилият даврида оилаларнинг мустақил бир борлиқ эканлигини айтиш қийин. Инсонлар кўпроқ бир оилага эмас, бир қабилага мансуб ҳисобланарди. Ҳошим Ñžғиллари, Мутарриф Ñžғиллари, Лиҳб Ñžғиллари каби кўчманчи элатларга бўлинарди. Оилалар, асосан, патриархал эди. Қуллар ҳам оиланинг аъзоси ҳисобланарди. Қариндошлик муносабати деярли эрнинг уруғлари билангина қурилар эди. Эркак жангчи бўлгани учун доимо аёлдан олдин турарди. Эркаклар хоҳлаган сонда аёлларга уйланишлари ва хоҳлаган пайтда ажралишлари мумкин эди. Никоҳсиз яшаш ва турли хил уйланиш шакллари мавжуд эди. Араблар Ñžғил туғилса хурсандчилик қилишар, қиз туғилса, ғам чекар эдилар. Бу холат уларни қизларни тириклайин кўмиш даражасига олиб борган. Қуръони Каримда уларнинг бу разил ишлари шундай тасвирланади:

"Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. Ва у (қизни) хорлаган холида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (Ñ‚Ñžғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни қиз кўришнинг) "ёмон"лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизки, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни ноҳақ) ҳукм чиқарурлар".

Жоҳилият даврида аёллар ҳайз кўрган пайтларида эри улар билан бир хонада ўтирмас, бирга еб-ичмас, шу туфайли оилада аёлнинг аҳамияти йўқ эди. Уларга эркакларнинг жинсий эҳтиёжларини қондирувчи сифатида қаралар эди.

Қадимги Миср, Бобил, Хитой ва Ҳиндистонда аёлнинг оиладаги ўрни жуда аҳамиятли эди. Ҳатто Хитой ва Ҳиндистонда оила бошлиғи она эди. Лекин кейинчалик бу хусусиятлар сақланиб қолмаган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #5 : 13 Aprel 2009, 14:35:16 »
Исломда оила

Исломда оила диний моҳиятга ҳам эга. Оила қуриш ҳаж каби ҳам молиявий, ҳам бадан ибодатдир. Баъзи олимлар оила қуриш нафл намозларидан фазилатлироқ деганлар.

Уйланишнинг шаръий, ақлий ва табиий сабаблари мавжуд. Оила қуришга ундайдиган бир қанча оят ва ҳадислар бор. Бундан ташқари инсон ўзидан сўнг наслининг давом этишини истайди. Бу эса фақат турмуш қуриш йўли билан бўлади. Бошқа тарафдан оила қуриш табиий эҳтиёждир. Аёл ва эркак табиатида мавжуд бўлган жинсий майлни шаръий йўл, яъни никоҳ билан қондириш шарт. Исломда никоҳдан ташқари бўлган жинсий алоқалар харом қилинган. Исломий оила дин ва насл-насабга таянади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #6 : 13 Aprel 2009, 14:35:46 »
Оиланинг аҳамияти

Инсоннинг бўйнида бир талай масъулиятлари бор. Қуръон таъбири билан айтганда "Омонат" юкланган. (Аҳзоб 72) Инсон борлиқнинг безаги, махлуқотларнинг энг шарафлиси ва Аллоҳнинг ердаги халифасидир. Инсон бўйнидаги омонатини адо этишда ёрдамга муҳтож бўлади. Бу мадад марказдан узоққа - оила, қўшни, миллат, уммат шаклида бўлади. Марказ, яъни оила бир вақтнинг ўзида пойдевордир. Инсон жамиятларини миллат ва уммат қилган, маънавий қадриятларнинг наслдан наслга ўтишини таъминлайдиган, бу оиладир. Унинг ўрнини боса оладиган бошқа ҳеч қандай ташкилот йўқ.

Оилаларнинг арзимас сабаблар туфайли бузилиб кетиши, жамиятни ҳалокат Ñ‘қасига олиб келиши муқаррар. Оила нақадар соғлом бўлса, жамият ҳам шундай бақувват бўлади. Оила бизни ҳаётнинг қийинчиликларидан, изтиробларидан тортиб чиқарадиган, ички оламимизни ойдинлатадиган, бизга ҳаёт курашида куч ва жасорат берадиган ишонч манбаидир.

Ҳаётда биргина юракнинг ўзи кўтара олмайдиган ғаму ташвишлар бисёр. Баъзан чидаш қийин бўлган, қалбни эзувчи тоғдай дардларни кўнгилга яқин одамга айтсангиз, ўз кучини йўқотади – арийди. Киши ҳасратларини энг яқин ва севган инсонларигагина айта олади. Инсонга энг яқин одам эса аксарият холларда унинг умр йўлдоши бўлади.

Бу яқинликни Қуръони Карим шундай билдиради:

"Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз (яъни эр хотин бир-бирига киши либосга мухтож бўлгани каби мухтождирлар)" (Бақара сураси, 187-оят).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #7 : 13 Aprel 2009, 14:36:11 »
Кийим аъзоларни бекитиши, совуқ ва иссиқдан сақлаши каби ҳар бирингиз ўз жуфтларингизни асрайсизлар, номусларингизни ҳимоя қилиб, бир-бирларингизни гуноҳ ишлардан муҳофаза этасизлар. Оятда ўхшатилганидай, кишига ҳеч ким умр йўлдоши каби яқин бўлолмайди. Яна, Қуръони Каримнинг ифодасига кўра, инсоннинг ҳузур хотиржамлик, ҳаловат топадиган жойи оиладир. Жаноби Ҳақ шундай дейди:

"Унинг оятларидан (яна бири) - У зот сизлар ҳамдам бўлишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳÑ€-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир" (Рум сураси, 21-оят).

Бу оят оила суянадиган аҳамиятли психологик ва биологик унсурларга ишорат этяпти. Инсон севги, ҳузур ва қониқиш сингари туйғулар билангина бахтли бўлиши мумкин.

Фахриддин Розий айтганидай, эр-хотин ўртасидаги севги ва шафқат бошқа қариндошлар орасида топилмайди. Эр-хотиннинг бир-бирига бўлган муҳаббати фақат нафсоний завқ олиш атрофидаги майда тушунча эмас. Чунки бу завқ узлуксиз, чексиз давом этмайди, Аллоҳ томонидан инъом этилган севги эса боқийдир. Эр-хотиннинг севгиси, уларни бир-бирига боғлаб турувчи ришта фақат жинсий истак бўлганда эди, инсонда пайдо бўладиган ғазаб бу майлни йўқ қилиб юбориши муқаррар. Бундай ҳолатда оилаларнинг бузилиши кескин тарзда кўпайиб кетар эди. Аллоҳдан келадиган бу севги соясида инсон умр йўлдошининг ситамларига чидайди. Эр-хотин муносабати фақат жинсий истакка боғлиқ бўлганда умр йўлдошнинг касал бўлиши ёки қариши сабаби билан жинсий истакдан маҳрум бўлганларидаёқ ўртадаги севги, муҳаббат дархол кўтарилар эди. "Никоҳда каромат бор" деган ҳикмат худди шунга ишора қилади. Никоҳ эру хотинни бир-бирига боғлайдиган, мажбур бўлмаганда асло ечилмаслиги лозим бўлган бир боғдир. Ушбу риштадан маҳрум бўлганларнинг нафсоний туйғулари шайтони йўлларга судрайди.

Инсон учун илк мактаб оила мактабидир. Ота-онанинг меҳрини боса оладиган бошқа нарса йўқ. Ҳазрати Одам Ато ва момо Ҳаволардан эътиборан жамиятнинг бирламчи ва асосий устуни оила бўлиб келган. Оиланинг нечоғли зарурлигини таъкидлаган ҳолда, Ислом дини оила қуришни доимо тарғибу ташвиқ қилган, бу ҳақда хатто оятлар нозил бўлиб, бир қанча ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #8 : 13 Aprel 2009, 14:36:32 »
Никоҳнинг хосияти ва никоҳсизлик фалокати

Оиланинг пойдевори никоҳдир. Никоҳ ёлғиз инсонларгагина хос фазилат. Ҳайвонлар ўртасидаги жинсий муносабатда никоҳ бўлмаслиги маълум. Зеро, ҳайвонларнинг оила ва жамият қуришларига ҳожат йўқ. Ҳашаротлардан қушларгача, хонакилардан ваҳшийларгача, барча жонзотларда наслни давом эттириш тартиблари бўлсада, бу жараёнларни никоҳ билан қиёс қилиб бўлмайди. Қуш уя қуради, тухум қўяди, боласини катта қилиб учиради, лекин кейин уни танимайди. Бир қанча полапонлар келажакда ўзларининг оналари билан ҳам жуфтлашишлари мумкин (айримлари бундан мустасно). Аллоҳ Таолонинг ҳикматини қарангки, инсонларни турли-туман қилиб яратган. Фараз қилинг, агар одамлар ҳам ҳайвонлардай бир-бирларига ўхшаган бўлганларида оила, никоҳ тартиблари бузилиб, жамият остин-устин бўлиб кетарди.

Ҳақ таолонинг яна бир ҳикмати урғочи ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, аёлларда бокираликнинг мавжудлигидир. Бокиралик соғлом оила қуришнинг шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда никоҳ ва бокираликка қарши кишилар инсонларга хос бўлган иккита хусусиятга, демакки, ҳам оилага, ҳам инсоний қадр-қийматга қарши чиқмоқдалар. Очиқроқ айтганда, ҳайвоний ҳаётни истамоқдалар.

Никоҳсиз яшаш кенг ёйилган жамиятларда оила, шунингдек, ижтимоий тартибларнинг қандай аянчли, фожеали эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Баъзи ғарб давлатларида болаларнинг 40 фоизи, никоҳсиз алоқа натижасида дунёга келганлиги маълум. Уйланишни кулфат деб ҳисоблаб, ҳайвонлардай "эркин" яшаётган кишилар жамиятида моддий ва маънавий муаммолар кун сайин ортиб бормоқда. Яна турли хил бедаво касалликлар пайдо бўлмоқда. Бу фалокатни англаган баъзи ғарблик олимлар, мутахассислар оилани қувватлантириш, никоҳ билан фарзанд кўришни кучайтириш учун турли хил компаниялар тузишган.

Афсуски, кўпгина шарқ ўлкаларида оила хусусида ғарбнинг пушаймон бўлиб, тарк этётган сиёсатлари кузатилмоқда, айниқса, беҳаё фильмларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан оила дарахтининг Ñžқилдизига болта урилмоқда, янги авлод вакиллари фаҳш ва бузуқ ишлар гирдобига тортилмоқда.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #9 : 13 Aprel 2009, 14:37:11 »
Турмуш қуриш зарурати

Турмуш қуришни тақазо қиладиган шаръий, ақлий ва табиий сабабларга қисқача изоҳ берайлик 1. Шаръий сабаблар: турмуш қуришнинг шаръий ва мақбул амал эканлигида иттифоқлик бор. Бу Китоб, Суннат ва ижмо билан собитдир. Каломи шарифдан далил ушбу оятлардир.

"Сизлар учун никоҳи ҳалол аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг)" (Нисо сураси, 3-оят).

"Ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ уларни ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир" (Нур сураси, 32-оят).

Суннатдан далил сифатида 2 та ҳадис келтирамиз:
"Эй, ёшлар гуруҳи! Сизлардан кимни турмуш қуришга кучи етса, дарров уйлансин. Зеро, турмуш қуриш кўзни ҳаромдан сақловчи, иффатни ҳимоя қилувчидир. Кимнинг кучи етмаса, рўза тутсин. Чунки рўза тутиш шаҳватни бартараф этади".

"Туғадиган, севимли аёлларга уйланинглар. Чунки мен қиёмат кунида бошқа умматлар олдида сизлар билан фахрланаман".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #10 : 13 Aprel 2009, 14:37:27 »
2. Ақлий сабаблар: Ҳар бир ақл соҳиби номи ва хотирасининг қолишини, вафотидан сўнг ўзини яхшилик билан ёд этувчилар бўлишини истайди. Буни эса турмуш қуриш ва кўпайиш билан амалга ошириш мумкин. Фарзанд кўрмаган оилаларнинг бу орзуга етишиш учун қанчадан-қанча маблағлар сарфлашлари маълум.

3.  Табиий сабаблар: Эркак билан аёл ўртасида табиий майл бор. Ислом бу майлни шаръий йўл билан қондиришни талаб этади. Инсонларнинг жинсий истакка бепарво бўлишлари ақлга сиғмайдиган холатдир. Бу майл, асосан, бутун борлиқлар орасида мавжуд. Оламда тескари қутбли (манфий, мусбат) электронлар тортишса, бир хил қутбли электронлар бир-бирларини итарадилар. Ҳатто ўсимликлар орасида эркак ва урғочи муносабати исботланган. Жуфтлашиш даврида эркак хурмо дарахтининг урғочи хурмо дарахтига бўлган майли кузатилган. Жинсий истакни шаръий қондириш йўли турмуш қуришдир. Акс ҳолда бу эҳтиёж ношаръий йўлларга бошлаши аниқ. Қўл билан жинсий истакни қондириш, гомосексуаллик, ҳайвонлар билан муносабат каби ғайритабиий, ғайриинсоний ҳаракатларни турмуш қурмаслик келтириб чиқаради. Оила қурмаслик инсоннинг руҳий мувозанатини бузиб, моддий ва маънавий дарбадарликка, тартибсизликка йўл очади. Шунинг учун Ислом дини турмуш қуришга буюриб, бесабаб уйланмаслик ва турмушга чиқмасликни ман қилган. Зеро, таркидунёлик инсон фитратига тескаридир. Инсоний туйғуларини бўғишга, ўлдиришга эмас, балки барчасини шаръий йўл билан қондиришга масъулмиз. Мол-дунё ҳирси, еб-ичиш ва жинсий истаклар баъзан кичкина бир дарё ҳолига келади. Агар улар ҳалол ва тартибли равишда бир ўзанга, солинмаса, атрофни бузиб, йиқиб кетади. Ношаръий муносабатларнинг жамиятларни қандай аянчли, танг бир холга келтириши, оилавий, миллий, умуминсоний бебаҳо қадриятларга, урф-одатларга, анъаналарга ўт Ñ‘қиши беш қўлдай аён.

Миллатлар ўз борлиқ ва бирликларини давом эттиришлари учун ёшларни турмуш қуришга жалб этиш йўлида чора излаганлар. Рим императорлигида никоҳсиз айшу-ишратлар кенг ёйилганидан оила кучсизланиб қолган эди. Шу сабабли император Августнинг чиқарган Фармонига биноан ҳар ким турмуш қуришга, турмуш қурганлар эса фарзанд кўришга мажбур эди. Бу қонунга бўйсунмаганлар оғир жазога маҳкум этиларди.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #11 : 13 Aprel 2009, 14:37:49 »
Турмуш қуришми ёки бўйдоқлик?

Ад-дуррул мухтор (Сараланган жавоҳир) номли фиқҳ китобининг никоҳ бўлими шу сатрлар билан бошланади: "Никоҳдан, имондан бошқа одамзотга ҳатто Жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқдир". Оила шундай саодатманд бир боғки, ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома ҳам маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан мамнун бўлган умр йўлдошларнинг ҳаёти эса ўлим билан ҳам тугамайди. ўзимизга умр йўлдоши танлар эканмиз, бир ёстиқда кексайиш ниятида эмас, балки Жаннатда ҳам бирга бўлиш орзуси билан йўлга чиқишимиз керак. Никоҳ ҳам ибодатлардан биридир. Аллоҳ йўлида жиҳод бир ибодат, никоҳ эса бундан ҳам ортиқроқдир. Чунки никоҳ ҳам мусулмоннинг, ҳам мусулмончиликнинг бор бўлишига сабабчи бўлади. Никоҳ ибодат бўлгани учундирки, уйланиш бўйдоқликдан хайрли. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир неча покиза аёлларга уйланиб, бу борада умматларига ўрнак бўлганлар. Шу билан бирга ибодатга вақÑ‚ топа олмаслик андишасида турмуш қурмаган саҳобанинг бу ҳаракатини рад этдилар ва "Ким суннатларимдан юз ўгирса умматим эмас" дедилар.
Жаноби Ҳақ пайғамбарларнинг энг шарафлисига албатта энг шарафли нарсани раво кўради. Агар турмуш қуриш афзал бўлмаганида Жаноби Ҳақ пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаётлари давомида оилали бўлишларига рози бўлармиди? Бундан кўринадики, никоҳ ахлоқни тузатиш, қавму-қариндошлар билан ҳаёт кечириш, маънавий камолотга интилиш, фарзанд тарбияси, шунингдек, айрим ишларда ожиз бўлган мусулмонларга кўмаклашиш, ўз яқинларига ва фақирларга садақа бериш, ўзининг ва оиласининг номусини сақлаш, фитналарни йўқ қилиш, нафсни тарбиялаш каби бир қанча муҳим вазифаларни ўз ичига олган. Шунча масъулиятли вазифаларни ўз зиммасига олган никоҳ, шубҳасиз, турмуш қурмасликдан афзалдир. Турмуш қуриш ибодат бўлганидан масжидда никоҳ қилиш ва никоҳни жума кунига Ñ‚Ñžғрилаш мустаҳабдир. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:

"Никоҳни эълон қилинглар ва уни масжидларда Ñžқинглар, қутланглар".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #12 : 13 Aprel 2009, 14:38:34 »
Турмуш қуришнинг ҳукми

Турмуш қуриш суннатдир. Зеро, Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: "Никоҳ менинг суннатимдир. Кимки суннатимга амал қилмаса, умматимдан эмас". Бу хитоб Пайғамбаримизнинг суннатларини хуш кўрмаганлар учун. Баъзи узрли сабабларга кўра турмуш қурмайдиганлар, бундан мустасно.

Ҳанафий мазҳабида никоҳ 6 қисмга бўлинади.
1)   ÐÑ‘лнинг маҳрини беришга ва тирикчилигини таъминлашга имкони бўлган, жинсий заиф бўлмаган, уйланмаган тақдирда зино қилиши аниқ бўлган кишининг уйланиши фарздир. Зеро, зино ҳаром қилинган. Ҳаром иш қилмаслик ёки ундан сақланишнинг чорасини излаш фарздир.

2)  Жинсий ожиз бўлмаган, маҳÑ€ беришга ва тирикчилигини таъминлашга қодир, уйланмаса зино қилишининг эҳтимоли бўлган кимса учун уйланиш вожибдир.

3) Жинсий томондан ўртача, зино қилиш эҳтимоли бўлмаган кимса учун оила қуриш суннатдир. Уларнинг зино қилмасликларига кафолат берилмайди. Бу масала уйланиши билан уйланмаслиги ўртасида зино таҳликаси бўлмаган кимсалар учундир.

4)  Оила тебратиш мажбуриятига бўйсунмасдан, хотинига зулм ўтказиши шубҳасиз бўлган кимса учун уйланиш ҳаромдир. Зеро, бундай турмуш қуриш ҳар икки тараф учун саодат эмас, бахтсизлик келтиради.

5)   ÐžÐ¸Ð»Ð°Ð½Ð¸ бошқариш ҳуқуқларига риоя қилмасдан, хотинига зулм қилишдан қўрқилган кимсани уйланиши макруҳдир.

6) Зино қилиш қўрқуви бўлмаса ҳам жинсий лаззат олиш учун уйланиш мубоҳдир.

Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабида эса, уйланишга қодир кишилар учун никоҳланиши фарздир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #13 : 13 Aprel 2009, 14:39:02 »
Турмуш қуришнинг фойдалари

Турмуш қуришнинг зарурати ҳақида гапирар эканмиз, қисман бўлса ҳам унинг фойдаларига тўхталиш лозим. Имом ўаззолий ҳазратлари бу фойдаларни беш турга бўлганлар.

Эътибор берилса, ўз вақтида оила қурмаган кишиларда ғайритабиий холатлар кўзга ташланади. Характерлари ўзгаради, ўзлари учун ҳузур берадиган бир тартиб туза олмайдилар. Эркак қушнинг уяси бўлмайди. Уяни фақат урғочи қуш қуради. Уйлангач, инсоннинг оиласи, унга куч ва кайфият берадиган умр йўлдоши бўлади. У билан овуниб, қийинчиликларини унутади. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)га илк ваҳий келганида уларга далда берган муборак онамиз Ҳазрати Ҳадича онамиз эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўнгилларини қувончга тўлдирган, тасалли берган сўзлари нақадар гўзал:

"Қўрқманг! Аллоҳ сизни ҳеч қачон уялтирмайди. Чунки сиз қариндошларингизга қарайсиз, ожизларнинг ишларига ёрдамлашасиз, фақирларга ҳеч ким бермаган нарсаларни берасиз. Мусофирларга иззат-икром кўрсатасиз". Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳадича онамизнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашларини ҳеч қачон унутмаганлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #14 : 13 Aprel 2009, 14:40:02 »
Имом Fаззолий айтган беш фойдадан бошлаб, турмуш қуришнинг фойдаларини турларга бўлиб кўриб чиқамиз.

1. Фарзанд тарбиялаш: Турмуш қуришдан асосий муддао фарзанд, насл қолдиришдир. Зеро, бу олам инсонлар билан обод. Еру кўкдаги барча нарсалар инсон учун яратилган ва унинг амрига берилган. Одамизот Аллоҳнинг ердаги ҳалифасидир. Инсон бўлмаганда икки дунёнинг маъноси қолмайди. Инсонларнинг қиёматгача бор бўлишини таъминловчи ягона омил насл қолдиришдир. Шаръий тарзда кўпайиш фақат никоҳ билан бўлади. Рўзғор таъминоти, фарзанд тарбияси қийин кўринсада, Жаноби Ҳақ одам наслининг давом этиши учун аёл ва эркакда жинсий майл яратган. Овқат ейишда тўйиш завқи бўлмаганида эди, овқатланишдан-да қийин нарса бўлмасди.

Фарзанд ўстириш орқали Аллоҳга яқинлашишнинг бир қанча имконияти бор.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 11603
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»

Muallif NurdinboyBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4788
So'nggi javob 04 Aprel 2011, 11:47:07
muallifi Nurdinboy
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 6042
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
Ахлокан бузуклик укитувчига ярашадими

Muallif saraBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 35
Ko'rilgan: 15150
So'nggi javob 18 Noyabr 2010, 09:16:00
muallifi JaviK
Афоризмы

Muallif shoirBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 64270
So'nggi javob 26 Dekabr 2006, 07:56:16
muallifi shoir