Muallif Mavzu: БАХТЛИ ОИЛА  ( 66276 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #15 : 13 Aprel 2009, 14:40:19 »
а) Ота-она инсон наслини давом эттиргани фарзанд тарбиялаш билан Аллоҳнинг ризолигини топади.

б) Уммат Муҳаммадни кўпайтириш орқали Расулуллоҳнинг (с.а.в.) севгиларига эришади. Зеро, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу хусусда шундай деганлар: "Оила қуринглар, кўпайинглар. Мен қиёмат куни бошқа умматларга нисбатан сизларнинг кўпликларинг билан фахрланаман". Бу ерда аҳамиятли бир хусусга диққат қилишимиз даркор. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) умматларининг кўплиги билан албатта фахрланадилар. Лекин сон жиҳатидан кўп бўлган бу умматнинг, сифат жиҳатидан ҳам бошқаларга кўра устун бўлиши керак. Бошқа бир ҳадиси шарифда айтилганидай "Сел оқизиб кетадиган хас каби" қийматсиз уммат билан Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) фахрлана олмайдилар. Аксинча, қайғу чекадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни хурсанд этадиган уммат ҳар жиҳатдан устун бўлиши керак. Дин душманларига ўйинчоқ бўлган, уларга тиланиб, хўрланиб яшаган уммат Расулуллоҳнинг (с.а.в.) руҳларини шод этармиди?!

в) ўлгандан кейин ортидан дуо қиладиган бир кимсани қолдирган бўлади. Чунки инсон хайрли бир фарзанд боқса, у ота-онасининг ҳаққига дуо қилишни тўхтатмагунча, уларни амал дафтарлари ёпилмайди. Бу садақаи жория ҳукмидадир.

г) ўзидан аввал вафот этган фарзандидан шафоат талаб этиш имкони бўлади. Бу мавзуда ҳам ҳадиси шарифлар ворид бўлган. "Балоғат ёшига етмасдан вафот этган уч нафар фарзанди бор кимса учун бу болалари, жаҳаннам олдида тўсиқ бўладилар".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #16 : 13 Aprel 2009, 14:40:32 »
Айни ҳадисни давомида Абу Зар (Ñ€.а.): "Менинг иккита фарзандим вафот этди. Улар жаҳаннамдан мени тўса олдиларми?" деганларида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Икки фарзанд ҳам тўсиқ бўлади" дедилар. Шунда Убай ибн Каъб: Менинг битта фарзандим вафот этган. У мен учун жаҳаннамга парда бўладими? - деб сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Битта бўлса ҳам" дедилар.

Яна ҳадиси шарифларида айтилишича, ҳатто чала туғилган бола ҳам ота-онасининг жаннатга киришни Жаноби Ҳақдан талаб қилади ва унинг талаби амалга оширилади. Бошқа томондан болалар оила дарахтининг меваларидир. Фарзанд тарбияси, уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракат қилиш ҳам савоб топиш учун сабаб бўлади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #17 : 13 Aprel 2009, 14:40:59 »
2. Шаҳватга таскин бериш: Жинсий эҳтиёж билан фарзанд ўстириш ўртасида маънавий боғлиқлик бор. Зеро, шаҳват мақсад эмас, фарзанд кўриш учун восита. Ейишдан мақсад томоқ завқи бўлмай вужудни оёқда тута олиш бўлганидай, жинсий эҳтиёжни қондиришдан мурод наслни давом эттириш бўлади.

Бошқа жиҳатдан жинсий эҳтиёж шаръий йўл билан жиловланмаса, у турли фалокатларга, фисқу-фужур, фаҳш ишларга сабаб бўлади. Унинг қанчадан-қанча катта-кичик жиноятларни келтириб чиқаргани тарихдан маълум. Қанча-қанча қироллар, қўмондонлар, ақл ва бойлик соҳиблари шаҳватнинг қурбони бўлганлар. Бундан ташқари, жинсий майл ошиб борса, инсоннинг одатдагидай ҳаракат қилиши, одатдагидай ўйлаши мумкин эмас. Бундай холларда одам кўп хатолар қилади. Кўзини тўсиб қўйган шаҳват пардаси инсонни объектив бўлишдан маҳрум этади. Бир неча дақиқалик жинсий лаззат учун умр бўйи кўрлик ичида яшаган қанча киши бўлган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #18 : 13 Aprel 2009, 14:41:12 »
Яратилишдан мавжуд бўлган бу эҳтиёжни шаръий қондириш учун, албатта уйланмоқ зарур. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар бир жиҳатдагидек бу ишда ҳам бошқаларга ўрнак бўлганлар. Масалан, бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан ўтиргандилар. Кейин ўринларидан туриб аёлларидан бирларининг хонасига кириб чиқдилар ва ювиндилар. Шунда саҳобалардан бири:

- Эй, Расулуллоҳ! Нима, ювинишга мажбур қиладиган бирорта иш бўлдими? -деганида Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Ҳа, дедилар. ўтирганимда ёнимдан бир аёл ўтди ва қалбимда бир истак пайдо бўлди. Кейин аёлларимнинг бирини ёнига кириб, у билан бирга бўлдим. Истак йўқолгач, ювиндим. Аёлга нисбатан истак пайдо бўлган пайтда аёлларингиз билан жинсий алоқада бўлишларингиз сизларнинг ҳаром ва зинодан сақлайди.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу ишни саҳобаларга ўрнак бўлсин, дея қилганлар. Ҳар ишда бўлганидай бу ишга ҳам Ñ‚Ñžғри ёндашиш керак. Бундай нарсаларни гаплашиш айб бўлади дейиш жинсий муаммоларни камайтирмайди, аксинча, орттиради. Расули акрам (с.а.в.) ҳаётдаги ҳар бир нарсага Ñ‚Ñžғри ёндашганлар ва уни шаръий тарзда, ахлоқ ва одоб қоидаларига амал қилган ҳолда тушунтирганлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #19 : 13 Aprel 2009, 14:41:33 »
Юқоридаги ҳадисни бошқа бир ривоятида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

- "Кўнгилга бир аёл Ñ‘қиши сабабли кимнинг қалбида жинсий майл пайдо бўлса, дарров аёли билан бирга бўлиб, бу истакни бартараф этсин. Шундай қилиш қалбдаги бу майлни йўқотади"
Инсоннинг зино қилмаслик ва оиланинг бошқа ҳикматларини ўйлаб аёли билан жинсий алоқа қилишда савоби бор. Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга:

- "Сизларни аёлларингиз билан жинсий алоқада бўлишингизга садақа савоби берилади" дея марҳамат қилдилар. Саҳобалардан бири сўради:

- Эй, Расулуллоҳ! Биз жинсий эҳтиёжни қондириб, яна қандай қилиб савоб оламиз? Расулуллоҳ унга жавобан шундай дедилар:

- "Биттангиз зино қилганингизда гуноҳ қилган бўлар эдингиз. Демак, шунга ўхшаш тан маҳрами билан бирга бўлиб, жинсий эҳтиёжни қондирганларга савоб ёзилади".

Инсон турмуш қургандан сўнг жинсий истак сабаби билан қиладиган гуноҳ ишлардан ўзини сақлайди ва пок бир ҳаётга эришади. Шу маънода Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

"Уйланган киши динининг ярмини барпо этибди, ярми учун Аллоҳдан қўрқсин" (Яъни ярми учун ўзи ҳаракат қилсин - тарж.).

Турмуш қуриш аёл ва эркакни ҳаромдан сақлайдиган, ор-номусини ҳимоя қиладиган бир қалъадир. Қуръони Каримда уйланган эркак ва турмушга чиққан аёлга мухсон ва мухсана дея таърифланган. Бунинг маъноси қалъа ичига олинган, муҳофаза қилинган деганидир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #20 : 13 Aprel 2009, 14:41:53 »
3. Оила бошқаруви: Турмуш қуриш инсон ҳаётини тартибга солиб, масъуллик ҳиссини орттиради. Масъулиятли инсон дарбадарликдан қутулади, ҳар ишда тартибли бўлади. Оила ўзи хос бир идорадир. Уни Ñ‚Ñžғри идора этолмаганлар бундан катта идораларни муваффақиятли бошқара олмайдилар. Ҳар қандай раҳбарликка талабгорлар энг аввало оила идорасида муваффақиятлими, шуни кўрсинлар. Зеро, оила жамиятнинг кичик бир кўринишидир.

Уйланган инсон янада ишчан, ғайратли бўлади. Чунки рўзғор эҳтиёжлари уни ишлашга мажбур қилади. Оила эҳтиёжи учун ишлаш ибодат кабидир. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дея марҳамат қилдилар.

- "Инсон Аллоҳнинг ризосини истаб, оила аъзолари учун сарф-ҳаражат қилса, садақа савобини топган бўлади". Бошқа бир ҳадисда эса сарфларнинг энг хайрлиси оила аъзолари учун ишлатилган пул эканлиги билдирилган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #21 : 13 Aprel 2009, 14:42:19 »
4. Яқинларни кўпайтириш: Турмуш қуриш қариндош ва дўстларни кўпайтиради. Никоҳ билан бегоналар оила аъзолари қаторига киради. Келин уйнинг янги қизи, куёв уйнинг янги Ñžғли бўлади. Она билан бирга қайнона, ота билан бирга қайнота, ака-укалар билан бирга қайнака-укалар бўлади. Эркак ва аёлнинг қайнсингиллари, овсинлар билан бирга оила кенгайиб, қариндошлик ва дўстлик халқаси узаяди. Бу эса оилага моддий ва маънавий куч-қувват бағишлайди.

5. Нафсга қарши жиҳод қилмоқ: Оила бошқаруви инсонни комил, етук қилади. Умр йўлдош ва фарзандлар киши учун бир синов. Уларнинг инжиқликларига чидаш, камчиликларини тузатиш, диний билимларини кенгайтириш, ҳақларига риоя қилиш, хоҳиш ва эҳтиёжлари орасида мувазанат сақлаш билим, сабр, ғайрат ва етукликни талаб этади. Оила ҳам бир мактаб бўлиб, у ерда ҳамма бир-бирини Ñžқитади. Ñžқитувчи – ота-она сабрни ўрганиб, тажриба орттирса, Ñžқувчи – болалар эса мустақил ҳаётга тайёргарлик кўрадилар. Оиланинг қийинчиликларига сабр қилиш гуноҳларга каффорат бўлади. Ёлғиз ўзи қолган ёки яхши инсонлар билан дўстлик қиладиганларнинг ички қиёфаси маълум бўлмайди. Шундай экан уларнинг қалб касалликлари, ички камчиликлари билинмайди. Кишиларнинг характерлари юзага чиқадиган энг қулай оиладир. Умр йўлдошнинг ва болаларнинг хато ва камчиликларини кечира билиш, қийинчиликларга сабр қилиш ҳам нафсга қарши бир жиҳоддир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #22 : 13 Aprel 2009, 14:43:01 »
6. Ёрдам беришни таъминлаш. Уйланмаган киши учун ҳам уйни, ҳам кўчадаги ишларни қилиши қийин бўлади. Бундай аҳволда на уйни ишини қилишга улгуради, на ташқаридаги ишни. Уй тозалаш, кийим ювиш, овқатланиш ҳам, рўзғор таъминоти учун ишлаш ҳам алоҳида-алоҳида бир юмуш. Бу ишлар ёлғиз бир инсон учун оғирлик қилади. Уйлангач уй ишларини, асосан, аёллар, ташқаридаги ишларни эркаклар қилади.

7. Оила қуриш баракотни орттиради. Ҳузурли бир оила эр-хотиннинг баданий ва мулкий кучлари учун янги имкониятларни майдонга келтиради. Беҳуда сарф-ҳаражатлар тўхтаб, пулни режали ишлатиш оилага барака келтиради. Никоҳда каромат бор, деган сўз худди шу жиҳатни ҳам қамраб олади. Турмуш қурганларнинг баракага эришишларини Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида ҳам билдирган:

"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни(нг) яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ уларни ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир". (Нур сураси, 32-оят).

Ҳалқ орасида Аллоҳ турмуш қурган билан уй қурганга ёрдам беради, деган нақл бор. Бу нақлнинг ҳақлигига доир мисоллар жуда ҳам бисёр.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #23 : 13 Aprel 2009, 14:43:23 »
8. Турмуш қуриш ижтимоий суғуртадир. Турмуш қуриш йўли билан кўп инсон муҳофаза қилинганди. Ишсизлик туфайли кун кечириш қийин бўлган жамиятларда оила бўлмаса, моддий муаммоларнинг ечими мушкул аҳволга келиб қолади. Оила бошлиғи оила-аъзолари ва бошқа қариндошларининг кун кўриши учун ўзини масъул деб билади. Бир оиланинг сояси остида бир қанча инсон моддий ва маънавий ҳаётини давом эттирмоқда. Оилавий муносабат мустаҳкам бўлмаса, бир қанча кишилар кўчада қолади.

Баъзи ислом ўлкаларидаги мавжуд иқтисодий танглик ижтимоий инқирозларга йўл бермаслигининг энг асосий сабаблардан бири, бу оила мустаҳкамлигидир.

Турмуш қуриш, айни пайтда, соғлик ва кексалик суғуртасидир. Инсонлар касал бўлганда, кексайганда кўпроқ парваришга муҳтож бўлишади. Бундай пайтда инсонга ёрдам берадиган энг яқин одами турмуш ўртоғидир.

Шу туфайли "турмуш ўртоқ" дейилади. Киши кўнглидаги дардни ҳаммага очиқ айта олмайди. Касал бўлганда, қийин аҳволга тушган чоғида ёки дардини айтишга мажбур бўлиб қолганида кўнгил ёрадиган энг яқин сирдоши турмуш ўртоғи бўлади. Қуръон ифодаси билан айтганда, эру хотин бир-бирлари учун ёпинчиқ бўладилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #24 : 13 Aprel 2009, 14:43:56 »
Турмуш қуришнинг зарарлари

Оиланинг шунча фойдаларини айтганимиздан сўнг бундай сарлавҳа қўйишимиз китобхонларни ажаблантириши мумкин. Инсон ва жамият ҳаётини пойдевори ҳисобланган оила қуришни қандай зарари бор, деган савол ҳам туғилиши табиий.

Аслида, фойдали бўлган ҳар нарса ўз ўрнида, меъёрида ишлатилмаса, зарарга айланади. Энг ширин овқатлар ҳам кўп ейилган тақдирда инсонни безовта қилади. Сувсиз яшаб бўлмайди, лекин сузишни билмайдиган одам сувга чўкиб кетади. Ҳаёт мувозанати сақланмаса, турли хавфлар ва қийинчиликлар келиб чиқади. Ислом мувозанат динидир. Коинот ҳам мувозанат билан собитдир. Оила ҳаётидаги мувозанатни қўлдан чиқармаслик керак. Турмуш қуриш туфайли пайдо бўладиган баъзи зарарларни қуйидагича тартиблаш мумкин:

1. Охиратни унутиб, дунёга берилиш. Баъзи бировларнинг бошига бола-чақа ташвиши тушгач, ибодатни, охиратни бир четга суриб қўйишади. Оилани боқаман деб ҳалол-ҳаромга қарамасдан пул топиш илинжига тушадилар. Бундай кишилар кўп нарса йўқотишади. Охират унутилган, ибодат тарк этилган, ҳаром-ҳалолга эътибор берилмаган ерда ҳузур ва барака бўлмайди. Ҳаром нарсалар билан боқилган оила аъзолари охиратда оила бошлиғидан шикоят қилишади. Ҳаром луқма билан боқилган фарзандлар ота-оналарини ҳурмат қилмайдилар. Тирикчилик учун кеча-ÑŽ кундуз ишлаган инсон ҳам охиратини, ҳам дунёсини куйдиради. Чеккан заҳматидан, машаққатидан бошқа ҳеч нарса топа олмайди. Аллоҳдан, охиратдан узоқлаштирадиган оила хайрли бўлмайди.

Албатта бундай андишадан қўрқиб, турмуш қуришни четга суриб қўйиш ҳам, мақбул эмас. Инсон иш ва оилани тартибга солиши, оилавий ҳаётига зарарли нарсалардан узоқлашиши зарур. Зотан, ҳаёт режали бўлмаса, бесамар кетади. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

"Ақлли инсон фақат уч нарса учун ишлайди: охират роҳати, дунё тирикчилиги ва ҳаром бўлмаган завқ учун..."
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #25 : 13 Aprel 2009, 14:44:31 »
2. Оила аъзоларининг ҳақларига риоя қилмаслик.
Оила аъзоларига нисбатан лоқайд бўлиш, уларнинг кун кўриши ва тарбияси билан қизиқмаслик турмуш қуришнинг зарарларидан биридир. Ҳазрати Пайғамбар шундай дея марҳамат қилганлар: "Кишининг ўз қўл остидагиларга лоқайд бўлишлиги гуноҳ ҳисобланади". Бола-чақа омонат бўлгани учун уларнинг ҳаққини кўзлаш, эҳтиёжларини шаръий йўл билан қондириш оила бошлиғининг вазифасидир. Бундан ташқари оила аъзоларининг маънавий хавфлардан ҳам сақлаш керак. Зеро, Аллоҳ таоло "Ўзингизни ва оила аъзоларингизни жаҳаннам оловидан муҳофаза қилинглар" (Таҳрим сураси, 6-оят) деган.

Баъзи кимсалар умр йўлдошига бўлган ортиқча муҳаббати туфайли ота-она ва бошқа яқинларига лоқайд бўладилар. Аёлини мамнун этиш учун ота-онасини ортиқча қийинчиликларга дучор қиладиганлар хайрсиз, тубан кимсалардир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, турмуш қуришнинг бир қанча фойдалари ва зарарлари бор. Унинг фойдали ёки зарарли бўлиши ҳар кимнинг характерига, билимига ва тарбиясига боғлиқ. Киши айтилган фикр ва мулоҳафаларни кўз олдига келтириб ўзини тута олиши, фойдаси кўпроқ томонини танлаши керак. Умуман айтганда турмуш қуришни ижтимоий, ахлоқий ва диний тарафдан зарурлигига шубҳа йўқ, яъни уйланиш – қоида, уйланмаслик эса истиснодир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #26 : 13 Aprel 2009, 14:44:54 »
Никоҳ шартномаси ва ҳуқуқий натижалари

Никоҳ бирлашиш, бир битимга келмоқ демакдир. Турмуш ўртоқларни бир-бирларидан фойдаланишлари учун тузилган бир шартномадир. Бу шартнома эр-хотинни бир-бирига бўлган ҳақ ва вазифаларини юзага чиқаради. Аввал бирга бўлишлари, жинсий алоқа қилишлари мумкин бўлмаган аёл ва эркак никоҳ туфайли бир-бирларига ҳалол ҳисобланадилар.

Никоҳ китоб, суннат ва ижмио билан собитдир. Ҳазрати Одамдан ҳозирги кунгача келган ва қиёматгача, ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган бир муборак риштадир.

Никоҳнинг асоси ижобат, қабул ва икки кишининг гувоҳлигидир. Эркак ёки аёлнинг, Ñ‘ ўзлари тайинлаган вакилларининг аввал қилган турмуш қуриш таклифига ижобат, бу таклифга қарши тарафнинг берган ижобий жавобига қабул дейилади. Бу гувоҳлар олдида қилиниши керак. Имом Моликга кўра турмуш қуришга аҳду-паймон қилинган пайтда гувоҳларнинг бўлиши шарт эмас, лекин чимилдиққа кирмасдан аввал никоҳни эълон қилиниши ва теварак-атрофдагиларга эшиттирилиши шарт.

Шофиъий мазҳабига кўра, никоҳ ота-она рухсат билан бўлиши лозим. Ҳанафийларда эса ота-онанинг рухсати балоғатга етмаганлар учун керак.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #27 : 13 Aprel 2009, 14:45:36 »
Никоҳи ҳаром бўлганлар

Муҳаррамот никоҳланиши ман қилинган аёллар деганидир. Бу таъбир доимий ва ўткинчи ҳаром бўлганларга ишлатилади. Никоҳланишлари ман қилинганлар қуйидаги оятда кўрсатилган:

"Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир".

"Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, акангиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди), агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган Ñžғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларинг) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир"
  (Нисо сураси, 22-23-оят).

Турмуш қуришни ҳаром қиладиган сабабларни бир қисми давомли, бир қисми эса ўткинчидир. Насаб ва сут сабаби билан никоҳи ҳаром бўлганлари доимий, бошқалари эса ўткинчидир. Ҳаромликни сабабларини ва кимларнинг ҳаром эканлигини изоҳлаб ўтсак.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #28 : 13 Aprel 2009, 14:45:59 »
Насаб туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар:
1. Оналар (онасининг ва отасининг онаси).
2. Қизлар (невара, чевара, эвара...).
3. Опа-сингиллар (опа-сингилларнинг қизлари).
4. Аммалар (ота ёки онанинг аммалари).
5. Холалар (ота ёки онанинг холалари).
6. Ака-укаларнинг қизлари (хоҳ ота-она бир, хоҳ Ñ‘ ота, Ñ‘ она бир).
7. Опа-сингилларни қизлари (ота-она бир ёки она ёки она бир).

Турмуш қуриш орқали вужудга келган қариндошлик туфайли никоҳи ҳаром бўлганлар.
1. Қайноналар (аёлининг онаси, аёлининг бувиси).
2. Ўгай қизлар (турмуш қурган аёлининг бошқа эркакдан бўлган қизлари).
3. Келинлар (Ñžғлини аёли, невараларининг аёллари).
4. Ўгай оналар (дадасининг, бувасининг аёллари).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #29 : 13 Aprel 2009, 14:46:25 »
Сут (эмикдошлик) туфайли никоҳи ҳаром бўлганлар

Кишининг насаби орқали оналари, қизлари, опа-сингиллари ҳаром бўлганидай, сут йўли билан оналари, қизлари, опа-сингиллари ҳаромдир. Худди шундай қайноналар, ўгай қизлар, боланинг аёли ҳам ҳаромдир.

Бир вақтнинг ўзида тўртдан ортиқ хотинга, бирданига қариндош қизларга, масалан иккита опа-сингилга уйланиш мумкин эмас.

Бошқасининг никоҳида бўлган ёки иддаси тугамаган аёлларга уйланиш ман қилинган.

Аллоҳга ширк келтирадиган, оловга, юлдузга, бутга сиғинадиган, атеист бўлган аёлларга, хоҳ эркин, хоҳ канизак бўлсин, улар билан жинсий муносабатда бўлиш ҳалол эмас.

Никоҳидаги аёл билан уч марта ажрашган киши у бошқа эркак билан турмуш қуриб, ажралмагунча, унга уйлана олмайди.

Ҳанафий мазҳабига кўра, инсон зино қилган аёлининг онасига ёки қизларига уйлана олмайди.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 11620
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»

Muallif NurdinboyBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4804
So'nggi javob 04 Aprel 2011, 11:47:07
muallifi Nurdinboy
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 6051
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
Ахлокан бузуклик укитувчига ярашадими

Muallif saraBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 35
Ko'rilgan: 15170
So'nggi javob 18 Noyabr 2010, 09:16:00
muallifi JaviK
Афоризмы

Muallif shoirBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 64367
So'nggi javob 26 Dekabr 2006, 07:56:16
muallifi shoir