Muallif Mavzu: БАХТЛИ ОИЛА  ( 66296 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #30 : 13 Aprel 2009, 14:47:12 »
Мусулмон бўлмаганлар билан турмуш қуриш

Динларнинг бир хил бўлмаслиги турмуш қуришнинг тўсиқларидан бири эди. Лекин христиан ёки яҳудий аёлга уйланиш мусулмон эркакларга ҳалол ҳисобланган. Қуръонда шундай дейилади:

"Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутган маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўъминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари китоб берилган кимсалардан бўлган, ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир. Кимки иймонидан қайтса, унинг қилган амали бехуда кетиши аниқдир ва у охиратда зиён кўргувчилар тоифасидандир" (Моида сураси, 5-оят).

Мужтаҳидларнинг кўпчилиги христиан ёки яҳудий аёлларга уйланиш мумкин дейдилар. Талҳо ва Ҳазрати Усмон каби буюк саҳобалар ҳам шундай қилишган. Мусулмон аёлнинг христиан ёки яҳудий эркакларга турмушга чиқиши жоиз эмас. Мусулмон эркак христиан ёки яҳудийга уйланиши мумкину нега мусулмон аёлни христиан ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас, деган савол туғилиши табиий. Мусулмон эркак христиан ёки яҳудий аёлни динига аралашмайди, Ҳазрати Мусо ва Ҳазрати Исони ҳурмат қилади. Бу тарафлар орасидаги муштаракликдир.

Бундан ташқари оила бошлиғи эркак бўлгани учун болаларнинг мусулмон бўлиши аниқроқ. Агар бир мусулмон аёл христиан ёки яҳудийга хотин бўлса, ҳам ўз диний ҳаётига, ҳам туғиладиган болаларнинг иймонига хавф туғдиради. Бу хол ҳар кимда ҳар хил бўлса ҳам, умумий аҳвол шу. Ҳозирги пайтда мусулмон аёлларнинг христиан ёки яҳудий эркакларга турмушга чиқишлари мумкин, деган фикрни илгари сураётганлар ҳам топилади. Бироқ бундай фикрлар мантиққа зид ва шахсий мулоҳазаларгагина таяниб чиқарилган асосий бир хулосадир.

Ҳатто, мусулмон эркакларнинг христиан ёки яҳудий аёлларга уйланишлари ҳам яхши кўз билан қаралмаган, бундай оиланинг кўп муаммолари аён бўлган бир вақтда мусулмон аёлларнинг христиан ёки яҳудий эркакларга турмушга чиқишларини ҳимоя қилиш умуман мантиқсиз бир ишдир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #31 : 13 Aprel 2009, 14:47:30 »
Турмуш қуришнинг ҳуқуқий натижалари

Никоҳдан кейин эр-хотин ва яқинлари ўртасида бир қанча ҳуқуқий натижалар юзага келади...
1. Эр-хотин бир-биридан фойдаланиши, жинсий алоқа қилишлари мумкин бўлади.
2. Эр-хотин ўртасида оила қуриш йўли билан қариндошлик муносабати вужудга келади.
3. Аёл эри тайин қилган уйда ўтиришга мажбурдир.
4. Эркакнинг зиммасида маҳÑ€ бериш ва рўзғорни таъминлаш бурчи бор. Оила аъзоларининг еб-ичишини, кийимини, билим олиш, даволаниш каби эҳтиёжларини таъминлаш эрнинг вазифасидир.
5. Никоҳдан сўнг эр-хотин ўртасида мерос ҳамда насаб ҳуқуқи юзага келади.
6. Эрга оила бошлиғи сифатида оила аъзоларини қўриқлаш, хотинга эса эрининг шаръий истакларига итоат этиш мажбурияти тушади. Булардан ташқари эр-хотин ўртасида бир қанча ахлоқий вазифалар, масъулиятлар мавжудки, буларни кейинги бўлимларимизда кўриб чиқамиз.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #32 : 13 Aprel 2009, 14:47:51 »
Кўпхотинлилик

Исломга тош отувчилар учун асосий қуроллардан бири кўпхотинлилик масаласидир. Исломга қарши кишилар аёлларни шу жиҳат орқали қўрқитяпти. Ислом ақидасига кўра, гўё ҳамма бирдан кўпхотинли бўлади дегандай гап тарқатилмоқда.

Аввало айтиб ўтайликки, кўпхотинлиликни ислом дини олиб келмаган. Юнон, Рим, Бобил, Хитой ва Эронда шартли ёки шартсиз бирдан ортиқ аёлга уйланиш мумкин эди. Тавротда Довуд (а.с.)нинг бир қанча аёлга уйланганлари айтилади. Яҳудийликда ҳам кўпхотинлилик бор. Инжилда ҳам кўп аёлга уйланишни ман қиладиган ҳукм йўқ. Исломдан олдин Араб яриморолида эркак қанча хоҳласа, шунча аёлга уйлана оларди. Сон жиҳатидан чегара йўқ эди.

Ислом эса шундай уйланишга чек қўйди ва тўртдан ортиқ аёлга уйланмаслик ҳукмини келтирди. Бу ҳукм келгач, тўртдан кўп аёли бўлган эркаклар бошқа аёллари билан ажрашганлар.
Ислом тўртта аёлга уйланишга рухсат берар экан, эр-хотинга адолатли шарт қўйган, адолат қилинмаса, биттаси билан чекланишга буюрган, аёлга уйланишнинг ўзига хос шартлари, мажбуриятлари бор.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #33 : 13 Aprel 2009, 14:48:51 »
"Агар етим қизларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг). Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир" (Нисо сураси, 3-оят).

Изоҳ: Уламолар мазкур оятни қуйидагича тафсир қиладилар; шариат ҳукмига ота-онадан ажраб, етим бўлиб қолган қизни қарамоғига олган одам у қизга уйланишга ҳаққи бор. Лекин одатда бундай ҳолларда кўпинча қизнинг ҳаққи-маҳрини тўла-тўкис қилиб бермай, арзон-гаров уйланиб олиш пайига тушилади. Шунинг учун Қуръон: "Етим қизларнинг ҳақини адо қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинг", - деб рухсат беради ва дарҳол у хотинлар ўртасида адолат қилиш шарт эканини таъкидлайди... (Қаранг: Қуръони Карим. 54, Нисо сураси. 3-оят, изоҳи билан. Таржима ва изоҳлар муаллифи: Алоуддин Мансур).

Юқорида кўринганидай, бирдан ортиқ аёлга уйланиш амр эмас, маълум шартларга асосланган бир рухсатдир. Аммо аёлларга ҳар жиҳатдан адолатли бўлиш шарт. Едириш-ичириш, кийинтириш, жинсий яқинлик, севги ва бошқа ишларнинг барида ҳар бирига теппа тенг бўлмоқ лозим. Бу шартларга риоя этиш ҳар бир йигит учун осон эмас. Зотан, Қуръони Карим ҳам шундай эканлигини билдиради:

"Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўйманг). (Изоҳ: Муаллақа – эри бирон сабаб билан бедарак кетган аёл. У эрим бор, деса – эри йўқ, беваман, дейин, деса – эри талоқ бермай кетган).

Агар ўзларингизни ўнглаб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир"
(Нисо сураси, 129-оят).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #34 : 13 Aprel 2009, 14:49:08 »
Идеал ва ҳақиқат. Шу билан бирга бирдан кўп аёлга уйланишни келтириб чиқадиган сабаблар ҳар қайси замонда ҳам топилади.

Уларни қуйидагича тартиблаш мумкин:
1. Аёлнинг жинсий ожизликка гирифтор бўлиши.
2. Аёллик вазифасини бажаришга тўсқинлик қиладиган касалликка чалиниши.
3. Аёлнинг туғмаслиги.
4. Аёл киши бир ойда ўртача бир ҳафта ҳайз кўради. Туққандан кейин қирқ кун чилла ҳолида бўлади. Бу пайтда жинсий алоқа қилиш ҳаромдир. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг сўнгги пайтларида аёллик вазифасини тўла адо этилиши қийин. Ҳолбуки, баъзи эркаклар бу муддат ичида жинсий истакларига ҳоким бўла олмай, зинога дучор бўлишлари мумкин.
5. Уруш бўлиши ёки бошқа фалокатлар туфайли эркаклар сонининг камайиши ва аёлларнинг эрсиз қолиши.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #35 : 13 Aprel 2009, 14:49:31 »
Аслида бирдан кўп хотин олишга арзирли сабаб бўлмаса, бир аёл билан кифояланиш даркор. Исломнинг тавсияси ҳам шу. Зеро, кўп аёлга уйланиш ҳам эркак, ҳам аёл учун иқтисодий ва руҳий муаммоларни келтириб чиқариши маълум. Авваламбор ҳеч бир аёл эрининг бошқа хотинга уйланишига осонликча рози бўлмайди. Бу инсон табиатидаги бир ҳилқатдир. Ҳатто Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг баъзи аёллари орасида ҳам рашк қилишлар бўлган.Бундан ташқари аёллар ва улардан вужудга келадиган кенг бир оиланинг эҳтиёжларини қондириш осон иш эмас. Шунга қарамасдан, қонунларда ман қилингани ҳолда кўп аёлга уйланиш йўқ эмас. Қолаверса, ÑŽқоридаги сабаблар баъзи вақтларда бирдан кўп аёлга уйланишга мажбурият туғдирмоқда.

Дунёга танилган машҳур руҳшунос Мазҳар Усмоннинг кўп аёл билан турмуш қуришга оид баъзи мулоҳазаларини айтиб ўтиш фойдадан ҳоли эмас. Унинг фикрича, эркаклар асосан полигам, аёллар моногамдир. Тиббиёт мутахассиси, профессор, доктор Сади Ирмак ҳам бир неча йиллар олдин ушбу ҳақиқатни телевизорда эълон қилган эди. Устоз Мазҳар Усмоннинг фикрларига бир назар ташласак:

"Европада бир аёл билан яшайдиган қанча эркак бор? Инсоннинг табиатида кўп хотин олишга мойиллик бўла туриб, исвачлик Профессор Форелнинг айтганидай, Европадаги айримларнинг бунга қарши чиқишлари риёдан бошқа нарса эмас".

Қонуний хотин сифатида оила ҳаётига аралашиш қаердаю бир ўйнаш аҳволида қолиш қаёқда?! Ёки чорасиз болаларга, ота-онасининг исмини ҳам билмайдиган, абадий ҳақоратга гирифтор бўлган маъсум болаларга раҳми келмайдиган маданиятга нима дейиш керак?!
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #36 : 13 Aprel 2009, 14:49:50 »
... Онадўлида ўз уйларига фоҳиша олиб келиб маишат қиладиганлар, шаръий хотинларини суюқ аёқларга хизмат қилишга мажбурлайдиганлар ҳам оз эмас.

Ҳар бир эркакнинг бир аёл билан ўтиши албатта орзу ҳисобланади. Аммо афсуски, ҳақиқат ҳамма вақÑ‚ ҳам орзуга Ñ‚Ñžғри келмайди. Кўп аёлга уйланиш мажбурий эмас, балки ғоят маданий ва иффатли бир изндир. Ҳатто бу юксак бир фазилатимиздир. Ёшларимиз амин бўлсинларки, инсон маданият эшигидан тўрт хотин билан ҳам қўл тебратиб кириши мумкин.

Бугунги шаҳар ҳаёти кўп аёлга уйланишга мос эмас. Дин рухсат берса ҳам урф-одатлар бунга тўсиқ бўлаяпти. Истанбулда икки аёллни эркаклар бармоқ билан санарли.

Европада кўп аёлга уйланиш ман қилинган бўлишига қарамасдан, ноқонуний аёл ва ўйнашларнинг сони даҳшатли бир равишда кўпаймоқда. Наполеон бир жангдан кейин ўлганларни томоша қиларкан: "Бугунги йўқотилганларни бир карнавал оқшомида ўртага келтирамиз" деган эди. Мазҳар Усмоннинг фикрича кўп аёлга уйланиш фоҳишаликни тўхтатади. Икки-уч аёлга эга бўлган эркак нафсини фаҳш ишлардан бемалол тияди. Полигом бўлган Мўрмўн мазҳабига мансуб кимсалар орасида фоҳишалик, бошқа мазҳабларда бўлган ҳамшаҳарларига нисбатан оз эканлигини кўпчилик таъкидламоқда. Бундан ташқари ҳар Мўрмўн эркагига еттита бола Ñ‚Ñžғри келар экан. Ижтимоий касалликларнинг энг ёмони бўлмиш фоҳишаликни камайтирадиган, туғилишни кўпайтирадиган бундай урф-одатни бекор қилиш ўринли ишми? Аввал ҳам такрорлаганимиз каби бу бир диний ва қонуний муассасадан иборат бўлса, адолатсизлик бўлмаса... Бунинг нимаси ёмон?!

Бир аёл турли эҳтиёжларини қондира олмаса, эркак киши фоҳишалар билан бўлиб, турли бедаво касалликларга чалиниши бу касалликларни оиласидагиларга ҳам ўтказиши, сармоясини эса ҳаром-ҳариш ишларга сарфлаб юбориши мумкин.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кўп аёлга уйланиш, керак пайтда, ажралиш ва барвақÑ‚ уйланишлар мажбурият эмас, балки шаръий бир ижозатдир. Булар шубҳасиз, фаҳш ишларнинг йўлига тўсиқ бўладиган ижтимоий қоидалардир. Фаҳш ишлар қанчалар "маданий" ва жозибадор бўлмасин, маънавий ҳасталикларнинг, ижтимоий парокандаликларнинг энг буюгидир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #37 : 13 Aprel 2009, 14:50:22 »
Нимага бирдан кўп эр эмас?

Бир эркакни бир неча аёлга уйланиши мумкину нега бир аёлнинг бир қанча эри бўлмайди? Бу саволга турли хил жавоб бериш мумкин. Турмуш қуришдан асосий мақсад соғлом авлод етиштириш экан, бир аёлнинг бир нечта эри бўлса, боланинг кимга тегишли эканлигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, аёл психологияси кўп эркакга турмушга чиқишга мос эмас. Аёллар асосан моногомдир. Ҳайвонлар оламида ҳам аҳвол шу.

Бошқа бир жиҳати шуки, устига кундош олинишини истамаган аёллар никоҳ пайтда бу масалани шарт қилиб қўйиши мумкин. Бу шарт бузилса, у аёл ажралиш ҳуқуқига эга бўлади. Оилали кишига турмушга чиқаётган аёл ҳам кундошидан хабардор бўлиши, шунга рози бўлмоғи лозим. Розилик бўлмасдан ҳеч ким ҳеч ким билан турмуш қурмайди. Устига кундош олинишини истамайдиган аёл эрига бор меҳру-муҳаббатини кўрсатиши, эрида бошқа бир аёл қидириш эҳтиёжини туғдирмаслиги лозим. Акс ҳолда Ñ‘ кундошга розилик беради ёки фаҳш эшикларнинг очилишига сабаб бўлади.

Мусулмон бўлган швециялик бир хонимдан, устангизга кундош келса рози бўласизми? - деб сўраганларида:

- Агар менинг эримда бошқа аёл олиш эҳтиёжи туғилса, бу менинг камчилигим, деб жавоб қайтарибди. Демак мен вазифамни гўзал бир шаклда адо эта олмаган бўламан.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #38 : 13 Aprel 2009, 14:52:56 »
Оила қуришга тайёргарлик

Оила эр-хотинга кўп масъулият юклайди. Зеро, турмуш қуриш инсон ҳаётининг энг аҳамиятли ишларидан биридир. Бу борада ташланган битта хато қадам бутун ҳаётни остин-устун қилиб юбориши мумкин.

Аввало ота-она фарзандларига намуна бўлишлари лозим. Бундан ташқари болаларини турмуш қуришга тайёрлашлари, оила хусусида уларни қизиқтирган масалаларни тушунтириб боришлари керак.

Эрлик ва аёллик ўзича бир санъатдир. Эр ва хотин оила ҳаётининг нозик жиҳатларини билиб боришлари моддий ва маънавий жиҳатдан турмуш қуришга тайёр бўлишлари зарур. Имконияти бўлса, ёшларни турмушга тайёрлайдиган махсус Ñžқув муассасалари қурмоқ керак. Оддий ишга ҳам имтиҳон орқали қабул қилишади-ку! Ҳозирги кунда турмуш қуришга оид дарс, семинар ёки мактаб бўлмаса ҳам, бу борада ҳеч бўлмаса китоб Ñžқилиши керак. Усмонли империяси даврида 32 фарзни билмаган йигитларга қиз бермас эканлар. Эр-хотин ҳақлари, болага қараш, уйнинг эҳтиёжларини қондириш каби масалалар олдиндан ўргатилиши керак.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #39 : 13 Aprel 2009, 14:53:36 »
Оила қураётганда эътибор қилиниши лозим бўлган масалалар

1. Учрашиб танишиш. Ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган оила қурилар экан, бўлажак келин-куёв бир-бирларини танишлари керак. Дўстлик учун ҳам бу шартдир. Оила ҳаётини пойдеворига севги ва ризолик асос бўлмоғи лозим.

Никоҳ шартномаси ҳақиқий бўлиши учун икки томоннинг розилиги лозим бўлади. Олимлар қиз болалар кўнглининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, учрашув совчи боришдан аввал бўлишини тавсия қиладилар. Акс ҳолда бу аҳвол қизнинг кўнглига оғир ботиши, ажабо уларга нимам Ñ‘қмади, деб тушкунликка тушиши мумкин. Севиш учун учрашиб Ñ‘қтириши керак. Динимиз бўлажак эр-хотинларнинг учрашишларини тавсия этади, ҳатто буюради. Улар учинчи шахс иштирокида никоҳдан аввал учрашишлари лозим. Пайғамбар (с.а.в.)имиз уйланмоқчи бўлган Муғийрага (Ñ€.а.): -келинни аввал кўр. Чунки бу муҳаббатни зиёда қилади, дея марҳамат қилганлар.

Йигит киши бўлажак келинни кўра олмаса, ўзига яқин аёллардан бирини ўртага қўйиши мустаҳабдир.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Умму Сулаймни (Ñ€.а.) бир аёлнинг олдига кўриш учун юборибдилар ва "Товонларига қара, Ñ‘қаларини ҳидла" бошқа бир ривоятда эса "олд тишларини ҳидла" деб айтибдилар. Бундан мақсад оғзида ҳиднинг бор-йўқлигини билишдир. Яна Пайғамбар (с.а.в.) мадиналик бир аёлга уйланмоқчи бўлган бир саҳобадан: "Келинни кўрдингми?" деб сўрабдилар. У "йўқ" дегач, шундай дебдилар: "Бор, уни кўр, зеро, Ансор аёлларнинг кўзларида бир нарсалар (кўзида нуқсони) бўлиши мумкин".

Ушбу ҳадислар турмуш қурмоқчи бўлганларнинг никоҳдан олдин учрашишлари мустаҳаб эканлигини кўрсатмоқда. Олимларнинг аксарияти шу фикрда. Аммо бу учрашувнинг ҳам чегараси бор. Икки томон учинчи шахснинг ёнида бир-бирларининг юз, оёқ ва қўлларини кўришлари мумкин. Бошқа ерларни кўриш мақбул ҳисобланмаган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #40 : 13 Aprel 2009, 14:53:57 »
2. Унаштириш. Тарафларнинг учрашиб танишишлари ва унаштирилишлари оила қуришдаги аввалги урф-одат ҳолига келган тажрибадир. Мақсад бўлажак қаллиқларнинг танишлари, тўй ҳозирлиги ва бир-бирларининг ҳаракатларини яхши ўрганишлари учун фурсат бермоқдир.

Ҳитбанинг акси ўлароқ қўлланилган унаштириш, бир қиз ёки аёлга талабгор бўлишдан бошлаб никоҳгача бўлган муносабатни ифода этади. Никоҳ Ñžқилмаган пайтда улар бир-бири учун номаҳрам ҳисобланадилар.

Унаштириш шартнома эмас. Унаштириш даврида берилган нарса эса гўёки бир совға кабидир. Унаштириш бузилган тақдирда совғалар айнан берилганидай, ўзгартирилган бўлса, ўзгартирилган ҳолда қайтариб берилади. Унаштиришни ким бузганининг фарқи йўқ. Берилган совға ишлатилган бўлса, ҳанафийларга кўра, қайтарилмайди. Шофийларга кўра, ҳиммат нияти билан берилмаган нарсалар, ҳатто вафот этган бўлса ҳам қайтиб берилади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #41 : 13 Aprel 2009, 14:54:18 »
3. Пишган ошга сув қўшиш. Бир қиз ёки аёлга бирор киши уйланиш ниятида юрган бўлса, ёки унаштирилган ҳолда бу қизга бошқа бировнинг совчи қўйиши жоиз эмас. Бошқачароқ айтганда, ўртада совчи бўлса, у рад жавобини олгунча ёки ўзи воз кечгунча бошқалар талабгор бўла олмайдилар.

"Бир эшикка икки тиламчи кирмас" дейдилар. Афсуски, баъзилар исломнинг бу нозикликларига риоя этмай, қиз ёки эркак томонни йўлдан уриш учун баъзи таклиф ва фитналар билан орага кириб, пишган ошга сув қўшмоққа ҳаракат қилишади. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу ишни қуйидаги сўзлари билан таъқиқлаганлар:

"Биродарларингизнинг совчилари устига совчи юборманглар, токи у воз кечмагунча ёки сизга изн бермагунча..." Аёл "хўп" дегандан кейин совчиликни бузиш ҳаромдир. Агар аёл рози бўлмаган бўлса, бошқа кишининг унга уйланмоқчи бўлиши, шу мақсадда ҳаракат қилиши ҳаром эмас. Ҳаттоки, фосиқ бир инсоннинг совчилари устига совчи қўйиш ҳам кўп олимлар томонидан жоиз кўрилмаган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #42 : 13 Aprel 2009, 14:54:52 »
4. Оила қуриш эрки. Бахтли бир оила фақат рози-ризолик, меҳÑ€-муҳаббат билан қурилиши мумкин. Лекин Имом Молик ва Имом Шофеъий аёл киши ўз ҳиссиётларига мағлуб бўлиб, турмуш ўртоғини Ñ‚Ñžғри танлай олмаслиги мумкин, деган ўй билан оила қуришни ота-онанинг ҳукмига ҳавола қилган. Бизнинг мазҳабимизда эса, аёл хоҳ бокира бўлсин, хоҳ бева, танлаш ихтиёри ўзида бўлади, унинг розилигисиз турмушга берилмайди. Агар хоҳласа, қиз никоҳни ҳам бузиши мумкин. Бу нарсада Ҳанафийларни қўллаб-қувватлайдиган иккита ҳадиси шарифни келтирамиз:

"Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бокира бир қиз Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига келиб, ўзи истамагани ҳолда отаси уни турмушга берганини айтган. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ихтиёрини ўзига берганлар".

"Ёш бир қиз Ойша (Ñ€.а.)нинг ёнига кирди ва:
- Отам мени мен истамаган ҳолда укасининг Ñžғлига берди. Бу билан отам эътибор қозонмоқчи, - деди. Ойша (Ñ€.а.): -Пайғамбар (с.а.в.) келгунларича ўтириб тур, дедилар. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) келдилар ва қиз у кишига аҳволни тушунтирди. Пайғамбар (с.а.в.) унинг отасига хабар юбориб уни чақирдилар ва қизнинг ихтиёри ўзига берилди. Кейин қиз:
- Отамнинг гапларига розиман. Фақат мен оталарнинг бу ишда асосий рол ўйнамаслигини аёлларга ўргатмоқчи эдим, деди".

Бева хотин турмушга бериларкан унинг рухсати олинади. Бокира қизнинг сукут сақлаши ризолик аломати деб қабул қилинади. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

"Бева аёл турмушга чиқишда валийларидан кўра кўпроқ ихтиёрлидир.
Бокирадан ризолиги олинади. Унинг ризолиги сукут сақлашидир". Бундай нарсалар бўлишига қарамасдан, баъзи ота-оналар қизни розилигини олмасдан, мажбурлаб турмушга узатиб, оиланинг бошиданоқ ҳузурсиз бўлишига ва бузилишига сабаб бўлмоқдалар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #43 : 13 Aprel 2009, 14:55:09 »
Халифа Умар (Ñ€.а.) уйланмоқ ниятида Ҳазрати Алидан қизи Умму Гулсумни сўрабди. Ҳазрати Али:
- Ўзидан сўрамасдан бир нарса дея олмайман, дебди. Келиб қизидан сўраса, Умму Гулсум:
- Халифа Умарни яқиндан танимайманку? - деди. Ҳазрати Али:
- Ундай бўлса сени Халифа Умарни уйига юборай, учрашиб танишинглар, деди. Умму Гулсум Ҳазрати Умар билан учрашиб, танишгандан сўнг турмушга чиқишга рози бўлади.

Никоҳ учун бўлғуси эр-хотиннинг розилиги асос бўлади, бироқ ота-она ва бошқа катталарнинг умуман ҳиссаси йўқ, дейиш ҳам Ñ‚Ñžғри эмас. Улар ҳам фарзанди дилбандларининг бахтли бўлишлари учун ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ёшларга яқин маслаҳатгўй бўладилар. Ёшларда ақлдан кўра кўпроқ ҳиссиёт ҳокимдир. Гоҳида севги кўзни кўр қилиб қўяди. Улар севган кишиларининг камчиликларини кўришмайди, севмаган кимсаларининг эса яхши жиҳатларини тан ола билмайдилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #44 : 13 Aprel 2009, 14:55:52 »
5. "Ошиқ-маъшуқ"лик. Қиз ва йигитнинг оила қуришдан аввал бир-бирини ўрганиш мақсадида бирга юришлари зоҳиран бегуноҳ ва фойдалидай туюлса ҳам, бу ишда келин бўлмиш қизнинг устидан кулиш ҳаракати бор. Зеро, ошиқ-маъшуқлик қиладиган қизларнинг аксарияти йигитлар томонидан алдаб кетилмоқда. Шу тариқа иффат ва номусларини йўқотмоқдалар. Оила қуришдан аввал «ÑŽÑ€Ð°Ð´Ð¸Ð³Ð°Ð½» ёшларнинг бу ҳаракатлари пок севги деган туйғуни қадрсизлантирмоқда. Севги ўрнига жинсий туйғулар ҳоким бўлиб, ўй-ҳаёлида оила қуришга оид тасаввурлар аҳамиятини йўқотади. Аёл сирли бўлишдан, оила қуриш эса қизиқувчанлик ва ҳаяжондан четга сурилиб қолади. Ошиқ-маъшуқлик ўзбошимчаликка, пул ва вақтнинг беҳуда сарфланишига йўл очади. Тушгача бир қиз билан, тушдан кейин бошқаси билан "севишиб" юрадиган бир университет талабасидан бу қизларнинг қайси бирига уйланишини сўраса, "ҳеч қайсисига" деб жавоб берди. У яна бу қизларнинг тартибли, ҳавас қилгудек уй бекаси бўлмаслигини, бирга юришдан мақсади фақатгина кўнгилхушлаш эканлигини рўй-рост айтди.

Муҳаббат билан ҳазиллашадиган қизлар пичоқ ўйнайдиган болаларга ўхшайди. Аксарияти яраланади. Бу яра жуда ҳам ёмон қонайди. Қиз қизлигини йўқотади. "Ошиқ" эркакларнинг асл башараси қизлар бошига фалокатлар келгандан кейингина очилади. У қиладиганини қилгач, алоқани узади. Севилганига ишонган пайтда алданиш, бундай мусибат билан ёлғиз қолиш! Қизлар эркакларнинг ҳақиқий мақсадини номусидан айрилиб қолгандан кейин билади. Бу завқ жаллоднинг номи "дўст", "ошиқу беқарор" ёки "унаштирилган"дир. Қиз кўп марта севиб-севиб унинг қўйнига киради, қўлини қўлига беради. "Севаман", "оламан" деган сўзларига ишонади. Бу йўлда билгани ҳам, билмагани ҳам бахтсиздир. Бу завқ йўлида ниқобсиз эркак йўқдай.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 11623
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»

Muallif NurdinboyBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4806
So'nggi javob 04 Aprel 2011, 11:47:07
muallifi Nurdinboy
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 6059
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
Ахлокан бузуклик укитувчига ярашадими

Muallif saraBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 35
Ko'rilgan: 15177
So'nggi javob 18 Noyabr 2010, 09:16:00
muallifi JaviK
Афоризмы

Muallif shoirBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 64394
So'nggi javob 26 Dekabr 2006, 07:56:16
muallifi shoir