Muallif Mavzu: БАХТЛИ ОИЛА  ( 66272 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #45 : 13 Aprel 2009, 14:56:16 »
Умуман айтганда, эркак ҳидлаган гулидан туйган завқ билан тўяди. Кейин бошқа рангли, бошқа уфорли гул ахтариб қолади. Энди бу "эски гул" уни овутмайди. Ундаги сир, уни ўзига тортган жозиба ва тугун ечилган ва ҳакозо... Шунинг учун бу хусусда қиз ва аёл жуда зийрак бўлиши керак. "Замондошларимиздан кўплари бизни ёмон ниятли деб айбламоқдалар". "Нима бўпти! Дўст бўлиб гаплашиб юришибди! Уларнинг хаёлларига тўшакдан бошқа нарса келмайдими?" - дейдилар. Ташқи кўриниши маъсум бўлган бу сўзлар самимийлик ва ҳақиқатдан йироқ, содда қизларга қўйилган бир тузоқдир.

Доктор Ризо Нур бир пайтлар холасининг қизи билан ёлғиз қолганини шундай айтиб берди:
"Ушладим. Қиз шиддат билан қаршилик кўрсатар эди. Ниҳоят ақлим жойига келиб қўйиб юбордим. Қиз дарров уйдан чиқиб кетди. Инсон кўзи тўлиб турган ваҳший нарса экан. Қиз-аёл ва эркак асло ёлғиз қолмаслиги керак. Бу холатда ўзини тута оладиган ҳам бор, лекин оз. Чунки инсон ҳиссиётга берилиб, ўзини йўқотиб қўяди".

"Ошиқ-маъшуқ" бўлиб турмуш қурганларнинг бахтлимиз, деганлари ҳам ҳақиқатни айтмайдилар. Ҳаёти "ошиқ-маъшуқ"ликда ўтган жуда кўп санъаткорлар нечанчи марта уйланаётганини яширар экан, диний ва миллий қадриятлар асосида турмуш қурганлар суд қарори билан эмас, балки ўлим туфайлигина ажралишмоқда. Қўша қариш деб шунга айтилади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #46 : 13 Aprel 2009, 14:56:36 »
6. Турмуш қуриш ёши. Никоҳ ёшини белгилашда урф-одат, иқтисодий холат, турмуш қурадиганларнинг руҳий ва физиологик тайёрлиги асосий аҳамият касб этади. Муҳим жиҳати оила ҳаётини бемалол юрита олиш учун моддий ва маънавий тайёр бўлишларидир. Бозор шароитларига ўтиш даврида табиийки, тўй қилиш ҳам қийинлашди. Буни қийинлаштирадиган аслида ўзларимиз. Исрофга йўл очадиган кераксиз одатлар билан қўлимизни боғлаб олганмиз.

Ҳар қандай шароитда ҳам қизларни турмушга беришга шошилиш суннатдир. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу борадаги тавсиялари шундайдир:

"Уч нарса кечиктирилмайди. Вақти бўлган намоз, ҳозирланган жаноза ва тенги топилган қиз ва аёл". Уйланмаган ёки турмушга чиқмаган тақдирда ёмон йўлга кириб кетиш эҳтимоли бўлган ёшларнинг оила қуришига тезроқ ҳаракат қилиш даркор. Турмуш қуриш ёшини қизларда 18 эркакларда 25 ёш деб қабул қилганлар ҳам бор. Айтиб ўтганимиздай, бу уларнинг моддий ва маънавий камолотига боғлиқ бир ишдир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #47 : 13 Aprel 2009, 14:56:57 »
7. Тенг тенги билан... Оиланинг соғлом ва мустаҳкам бўлиши учун эр-хотин бир-бирга мос ва ижтимоий, маънавий, иқтисодий томондан тенг бўлишлари мақсадга мувофиқдир. Булар никоҳнинг шартларидан бўлмаса ҳам ҳар ҳолда ушбу жиҳатларни ҳам кўзда тутиш фойдадан ҳоли эмас. Авваллари, синфий жамият даврида паст табақадаги бир кимса ÑŽқори табақадагиларга уйлана олмас эди. Рим қонунларида турмуш қуриш фақат Рим фуқароси бўлган эркак ва аёл ўртасида мумкин эди. Икковидан бири Рим фуқаролигини йўқотган тақдирда уларнинг оиласи ҳам бузилар эди.

Ислом ҳуқуқи тенглик борасида аёлнинг фойдасига баъзи қоидаларни келтирган. Турмуш қуришда тенглик асосан аёлдан эмас, эркакдан қидирилади. Оила бошлиғи бўлгани учун эркакнинг аёлдан паст бўлиши баъзи бир муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Мазҳаблар турмуш қурадиганлар орасида диндорлик борасида тенглик бўлиши шарт эканлигида бирлашганлар. Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда насаб борасида эркакнинг аёлдан паст бўлмаслиги шарт қилиб қўйилган. Қурайшийлар, бошқа араблар, ҳамда ғайриараблар, яъни ажам халқлари ўзаро тенгдирлар. Бундан ташқари эркак аёлнинг маҳрини бера оладиган, унинг олти ойлик ёки бир йиллик нафақасини таъминлай оладиган мол-дунёга эга, паст ишларда ишламаган ва мустақил бўлиши керак. Моликия мазҳабига кўра, тенглик фақат диндорлик ҳамда вужуд ва жинсий аъзоларнинг нуқсонлардан ҳоли бўлиши билан ўлчанади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #48 : 13 Aprel 2009, 14:57:25 »
Тенглик борасида қай жиҳатларга эътибор қаратиш масаласи олимлар ўртасида ихтилофли мавзу бўлган. Ҳазрати Умар, Ибни Масъуд, Ибн Сирин, Умар ибни Абдулазиз, Имом Молик ва бошқа баъзи олимлар бу борада эътиқодни биринчи ўринга қўйганлар. Жаноби Ҳақ шундай деган: "Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳам бир-бирларингиз билан танишишинглар учун сизларни халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг хурматлироғингиз, тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир" (Ҳужурот сураси, 13-оят).

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) эса: "Инсонлар тароқ тишлари каби тенгдирлар. Тақво устунлигидан ташқари ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас", дея марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) видо хутбаларида бутун инсониятга шундай деганлар: "Эй инсонлар! Шубҳасиз Раббингиз бирдир. Отангиз ҳам бирдир. Ҳаммангиз Одам Атодансиз. Одам эса тупроқдандир. Аллоҳ ҳузурида энг қадр-қийматлигингиз унга энг кўп ҳурмат, меҳÑ€ кўрсатганингиздир. Арабнинг ажамдан тақвода устун бўлмаса - ҳеч бир устунлиги йўқ". Сарвари Олам (с.а.в.) аёлдан диндорликни қидирганлар ва шундай аёллар билан турмуш қуришни тавсия этганлар. Эр-хотин орасидаги насл-насаб тенглигига доир ҳадислар мавзуъ ва замор, деб ҳукм қилинган. Уммавийлар давридан ҳаддан ташқари араблик таассуби баъзи олимларнинг қарашларига таъсир этган деган фикрни илгари сурганлар ҳам бор. Ислом насл билан мағрурланишни, ирқчилик даъвосини бекор қилган. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) энг машҳур ва энг шарафли қабила ҳисобланган Қурайшлилардан ақлли ва чиройли Қайс қизи Фотимани озод бўлган қулнинг Ñžғли Усамога турмушга берганлар.

Аёл-эркак ўртасидаги тенгликдан мақсад бир-бирларини тушунадиган, оила ҳаётини биргаликда юритадиган, бир-бирларининг оёқларига тушов эмас, балки кўмакчи бўлишларидир. Ораларида билим, маданият, мол-дунё ва ишонч борасида тафовут бўлганлар камдан-кам чин саодат эшигини очадилар. Албатта ахлоқ ва эътиқод энг асосийсидир. Бу хусусиятлар тенг бўлмагунча бошқаларининг ҳеч бир қадр-қиймати йўқ. Бундан ташқари икки ёш вояга етган муҳит, яшаган ҳаёт тарзи, таҳсил савиялари ҳисобга олинса, қурилган оиланинг пойдевори янада мустаҳкам бўлади. Чўлда ўсган бир аёлни Ҳазрати Муовиянинг хотини бўлиб саройда ҳузур-ҳаловат топа олмаганлиги маълум ва унинг қуйидаги эътирофи машҳурдир. "Жулдур кийим билан қувноқ яшаш ипак кийим кийишдан хайрлидир".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #49 : 13 Aprel 2009, 14:58:05 »
Қандай аёлга уйланиш керак?

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
"Дунё ўткинчи бир фойдадан иборат. Дунёнинг энг хайрли борлиғи эса солиҳа аёлдир".

Кўпгина ояти-карималарда дунёнинг қийматсиз ва алдатувчи борлиқ эканлиги ҳақида хабар берилади.

"Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (Ñ‘ғиши сабабли унинг чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмас). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид сураси, 20-оят).

Расули Акрам (с.а.в.) ҳам бу дунёни йўловчининг сафар давомида нафас ростлаш учун ўтирган бир дарахт соясига ўхшатганлар. Аллоҳ ҳузурида бир қултум сув қадар қадри йўқ эканлигини айтганлар.

Шу ўткинчи дунёнинг энг қийматли нарсаси, Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг таъбирларича, солиҳа, диндор бир аёлдир. Ҳақиқатдан ҳам қадрсиз дунё фақат яхши турмуш ўртоқ билан қадрли бўлади. Ҳатто жаннат ҳам таърифлаб бўлмас даражада чиройли ва қийматли бўлса-да, Одам Ато у ерда ёлғиз зерикиб, сиқилиб Жаноби Ҳақдан ўзига бир жуфт беришини сўраган. Демак, инсоннинг ўз наслини давом эттириши учун, ҳузур ва ҳаловат топиши учун бир турмуш ўртоққа эҳтиёжи бор. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: "Инсонни бахтли қиладиган уч нарса бор: диндор аёл, фазилатли уй-жойи ва хайрли маркаби. Бахтсиз қиладиган ҳам уч нарса: Ёмон аёл, файзсиз уй ва хайрсиз маркаб.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #50 : 13 Aprel 2009, 14:58:53 »
Бир аёл намунаси

Тобеин олимларининг буюк муҳаддиси Шабий шундай ривоят қиладилар:
"Бир куни қози Шурайҳ билан гаплашиб ўтирган эдик. Бу буюк олим менга деди:
- Эй, Шабий! Агар уйланмоқчи бўлсанг Бани Тамим қабиласидан қиз ол. Улар қобилиятли ва комил кимсалардир.
- Қаердан биласиз?
- Ёшлигимда бир кун Бани Тамим қабиласига борган эдим. Бир уйнинг олдидан ўтиб бораётганимда кекса кампир билан ёш бир қизни ўтирганларини кўрдим. Қиз жуда ҳам чиройли эди. Уни яқиндан кўриш мақсадида сув баҳонаси билан уларга яқинлашдим ва сув сўрадим. Кампир қизга сув олиб келишни айтди. Сувни ичгандан кейин кампирга:
- Бу қизнинг исми нима? Кимнинг қизи.
- Исми Зайнаб. Ҳудойрнинг қизи.
- Турмушга чиққанми?
- Йўқ, чиқмаган.
- Аллоҳнинг амри билан менга берасизми?
- Тенги бўлсанг, берамиз.
Уйга келдим. ўша қизга уйланишни мақсад қилиб қўйган эдим. Яқинларимдан бир неча кишини бошлаб қизнинг тоғасиникига бордик ва ниятимизни айтдик. Улар рози бўлишди. Никоҳдан кейин Бани Тамим аёлларининг тошбағир эканликларини ўйлаб, пушаймон бўла бошладим. ўз-ўзимга "Энди бўлганича бўлди. Уйланаверай. Яшашда қийналсам ажрашамиз" дедим. Пушаймон бўлганимни ҳеч кимга сездирмадим.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #51 : 13 Aprel 2009, 14:59:04 »
Чимилдиққа кирганимда қиз менга:
- "Хўжайин! Бундай пайтда куёвнинг Аллоҳ ризоси учун икки ракат намоз Ñžқиб, Жаноби Ҳақдан аёлининг хайрли бўлишини тилаб дуо қилиши, аёли ахлоқсиз, мижғов бўлса, ёмонлигидан сақланиши учун Аллоҳга ёлвориши суннатдир" - деди. Мен ҳам: "Ҳа шундай" - деб намозга турдим. Салом бериб қарасам, у ҳам намоз Ñžқияпти. Намозини Ñžқиб бўлгач, менга шундай деди:
"Хўжайин! Мен бегона қизман. Сизнинг характерингизни билмайман. Севган, хуш кўрган нарсаларингизни айтинг ва мен сизнинг истакларингизга мос равишда хизматингизни қилай. Хуш кўрмаган нарсаларингизни ҳам айтингки, улардан ўзимни сақлай. Сиз Ñ‘қтирмайдиган вазиятга тушиб қолмай. Сизга ўз қабилангиз ичида бир қиз, менга ҳам қабиламда бир йигит топиларди. Лекин тақдир бўлгани учун бир-бирларимизнинг характеримизни, одатларимизни билмаган ҳолда эр-хотин бўлдик. Энди Аллоҳ Таоло буюрганидай менга Ñ‘ яхши муносабатда бўлинг ёки мен билан ажрашинг, оилага қайтай. Сизга айтадиган илк гапларим шулар. Аллоҳдан сизни ва мени кечиришимни, исломий бир оила ҳаёти қуришга муваффақ қилишини сўрайман!"
Мен ҳам унга жавобан дедим:
"Хоним! Шундай сўзларни айтдингизки, агар бу айтганларингизни қилсангиз мени бахтиёр қиласиз, йўқ, агар сўзингизда турмасангиз сизга нима қилишимни ўзингиз айтдингиз" – дедим унга.
Кейин менга дедики:
- Қариндошларимни келиб-кетишини истайсизми?
- Ётиб қолишларини истамайман. Тез-тез келмасинлар.
- Қўшнилардан кимнинг чиқиб туришини, кимнинг чиқмаслигини истайсиз? Истаганларингизга ҳурмат кўрсатай, истамаганларингизга юзимни кўрсатмай, - деди.
- Фалончи-фалончилар яхши, номусли кишилардир, келиб кетаверсинлар. Фақат фалон кишилар келмасинлар, кераги йўқ дедим.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #52 : 13 Aprel 2009, 15:01:37 »
Мана, эй, Шабий! Қиз мен айтгандай қилиб ҳаракат қилди. Менинг унга бўлган севгим кундан-кунга ортди. Бу аҳволда орадан бир йил ўтди. Бир кун уйга келсам кекса бир кампир уйни ичида: "Шундай қил, бундай қилма" деб аёлимга бир нарсалар айтаяпти.
- Ким бу?
- Қайнонангиз.
Ундан ҳол-аҳвол сўрадим. Мендан:
- Ñžғлим" Аёлингдан мамнунмисан? Деб сўради. Мен:
- Мамнунман. Солиҳа бир умр йўлдошдир. Жуда ҳам яхши тарбия берибсиз. Фарзанд тарбиялашдаги бу ғайратингизнинг
мукофотини Жаноби Ҳақ сиздан дариғ тутмасин, - дедим.
- Ñžғлим. Аёлларнинг ёмонликлари энг кўп икки холатда билинади. Бири Ñžғил бола туғса, иккинчиси эрларида юз бурсалар. Агар аёлингда бирор камчилик кўрсанг, дарров тузатишга ҳаракат қил. Онт ичаманки, оиладаги энг ёмон нарса эрларидан юз бурган дилбарларнинг нозланиб туришларидир.
Сўнгра қайнонам:
- Энди айтчи, Ñžғлим, қариндошларимиз сизларни зиёрат қилишга қачон ва қанча вақтда келсинлар? - деб сўради. Мен:
- Хоҳлаган пайтларида келсинлар, - дедим.
Қайнонам ҳар йили бир марта уйимга келар ва менга шу тарзда насиҳат қиларди. Гапнинг қисқаси мен у билан роппа-роса 20 йил гулдай умр кечирдим. Шу вақÑ‚ ичида бирор камчилигини топа олмадим.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #53 : 13 Aprel 2009, 15:02:31 »
Бир қўшим бор эди. Аёли юзсиз, тарбиясиз бўлгани учун уйида ғавғо, жанжал кўп бўлар эди. Уларнинг бу ҳоли аёлим Зайнаб учун шеър ёзишга ундади. Мана ўша шеър:

Аёл зоти ичра Зайнабим – зарҳал,
Кўтарсам қўлларим қурисин дарҳол.
Бегуноҳ аёлни урмоқлик гуноҳ, Зайнабим олқишга лойиқ – Ҳақ гувоҳ.
Аёллар ичида қуёшдек порлар, Ўзгалар юлдузу бир уни чорлар.
Қуёшнинг олдида не бўпти юлдуз?! У менга бахт берди кечаю-кундуз.
Зайнаб - хушхулқ, Зайнаб - вафодор,
Унга таёқ эмас, мадҳия даркор.
(Наргиза Раимова таржимаси.)

Хулқ-атвори яхши аёллар ҳақида куйлаб, уларнинг исмларини китобга ёзадилар, шон-шарафга буркайдилар. Тарбиясиз, ёмон хотинлар эса ҳаётларида роҳат кўриб яшамаганлари етмагандай, ўлгандан кейин ҳам орқаларидан шундай гапиртирадилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #54 : 13 Aprel 2009, 15:02:48 »
Аҳли аёлнинг ёмони

Кишининг энг катта бахтсизликларидан бири, ёмон хотинга уйланишдир. Ана шу пайтда дунёда яшар экан, жаҳаннамга тушгандай бўлади. Хотинининг минғирлашларидан тўйиб кетган бир киши шу байтни айтибди:
Тек туриб, бир карра сўз айтса ногоҳ,
У дўзах эшигин очгандайин, оҳ!
Ёмон хотин эрларининг сочини эрта оқартиради, эрта қаритади.
Арабларнинг буюк олими Асмоий бир куни Каъбани тавоф қилаётиб қараса, бир киши орқасига кекса бир кимсани юклаб, унга: "кичиклигингда ҳам, катталигингда ҳам минг турли азоблар бердинг" деб зорланарди. Буни эшитган Асмоий:
- Дўстим, ҳурматда камчилик қилма. Унинг сенга кўп яхшиликлари теккан бўлиши керак, - деб унга танбеҳ берибди.
- Сен буни менинг кимим деб ўйлаяпсан?
- Ё даданг, Ñ‘ бувангдир. У киши бошини чайқаб:
- Йўқ, йўқ, - дебди. Бу менинг Ñžғлим.
Буни эшитган Асмоий қулоқларига ишонмай:
- Ñžғлингга нима бўлдики, у бу аҳволга тушди? - деб сўрабди. Дардли ота шундай дебди:
- Хотинининг ёмонлиги уни шу аҳволга келтирди... Бир киши муфтидан сўрабди:
- Муфти ҳазратлари, Жаннатдаги аёлларимиз кимлар бўлади?
- Дунёдаги аёлингиз билан жаннатда ҳам бирга яшайсизлар, дегач, унинг тепа сочи тикка бўлиб:
- Ундай бўлса, аёлим билан ажрашай. Бу дунёда азоб бергани етмагандай охиратда ҳам азоб чекаманми? - дебди. Табиийки, бу - ҳазил. Ёмон хотин осонликча жаннатга кириб, эри билан бирга бўла олмайди. Жаннатга киргандан кейин эса ёмон бўлмайди. Эрларига ҳаётни заҳар қилган аёлларгина бундай гапларга сабаб бўладилар. Аллоҳ бундай мусибат берувчи аёлларнинг ёмонликларидан сақласин. (Омин).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #55 : 13 Aprel 2009, 15:03:16 »
Аёлдан изланадиган фазилатлар

Оила қуриш учун эр бўлажак қаллиғидан ахтарадиган бир қатор хусусиятлар бор. Бу хусусда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай ифода этганлар:

"Аёлга тўрт нарсаси учун никоҳланади. Моли, насаби, гўзаллиги ва эътиқоди учун. Сен диндор бўлганини ол. Қўлларинг баракат ичида бўлади".

Бу сифатларни ҳаммаси бир аёлда мужассам бўлмайди. Диндорликни бир томонга ташлаб, молу дунё, гўзаллик ва шуҳрат учун уйланганлар ҳузур ва баракат топа олмайдилар. Расулуллоҳ бу хусусда шундай деганлар:

"Аёлларга фақат гўзалликлари учун уйланманглар. ВақÑ‚ келадики, гўзалликлари ўзларини ахлоқан паст қилади. Уларга мол-дунё учун уйланманглар, моллари ўзларини йўлдан оздиради, аёлларнинг диндорларига уйланинглар, шубҳасиз йиртиқ кийимли, қора, лекин диндор аёл улардан қийматлидир".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #56 : 13 Aprel 2009, 15:05:16 »
Аёлдан ажратиладиган хусусиятларни қисқача шундай изоҳлаш мумкин:

1. Диндор ва солиҳа бўлиши. Уйланишда аҳамият бериладиган энг муҳим хусусият шудир. Эътиқоди, иффат ва номус туйғуси заиф бўлган аёл эри ва унинг яқинлари учун ҳузурсизлик манбаи бўлади. Оиланинг обрў ва эътиборини туширади.

2. Бокира бўлиши. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бокирага уйланишни тавсия этганлар. Зеро, у билан ошно бўлиш, ўртада муҳаббат пайдо бўлиши осондир. Жобир ибн Абдуллоҳ (Ñ€.а.) айтиб бердилар:
- Расулуллох мендан "Уйландингми?" деб сўрадилар. Мен "ҳа" дедим. "Бевами, бокирами?" деди. "Бева" дедим. "Бокира олганингда эди бир-бирларинг билан муҳаббатли бўлардинглар" дедилар.
Ҳазрати Ойша (Ñ€.а.)дан шундай ривоят қилинади.

"Бир марта Расулуллоҳ (с.а.в.)дан:
- Эй Расулуллоҳ! Сиз бир водийга тушсангиз ва икки дарахт топсангиз, бирини устидаги меваси ейилган, иккинчисиники эса ейилмаган. Туянгизни қайси бирининг остида тўхтатасиз, деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Иккинчисининг остида" дедилар. Ҳазрати Ойша онамиз бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзларидан бошқа бир бокирага уйланмаганларига ишора қилдилар ва бу билан фахрланардилар. Имом ўаззолий дейдилар: бокирага уйланишда учта фазилат бор:

Биринчиси, бокира қиз фақат бир эрни билади ва унинг кўнглини олади. Унга нисбатан муҳаббат ҳосил бўлади. Аввал бошқа эркак билан алоқа қилган аёл янги эрининг баъзи хулқ-атворларини Ñ‘қтирмаслиги ва унга кўнгли исимаслиги мумкин. Кўз очиб кўрганинг бошқа деганлари беҳуда эмас.

Иккинчиси, эри ҳам уни кўпроқ севади. Чунки эркак табиати аввал қўл теккизган аёлга нисбатан совуқроқ муносабатда бўлади.

Учинчидан эса бева аёл доимо аввалги эрини хотирлайди. Бу эса ҳузурнинг бузилишига, кўнгилнинг бўлинишига сабаб бўлади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #57 : 13 Aprel 2009, 15:05:48 »
Айтишларича, аёллар уч қисм бўлади. Биринчиси сеники. Сенга фойдаси тегади. Иккинчиси сеники эмас, лекин сенга зарари тегади. Учинчиси ҳам сеники, ҳам сеники эмас. Сеники бокира аёлдир. Кўзи сенда очилиб, қалби сенга боғлиқ бўлади. Сеники бўлмагани бева ва болали аёлдир. Молингни ейди, болаларига едиради ва доимо аввалги эрини эслаб юради. Сеники ва сеники бўлмаган эса боласиз бева аёлдир. Аввалги эридан кўра кўпроқ нарса талаб қилади, мамнун қилсанг сеники бўлади. Акс ҳолда аввалги эриники бўлиб қолаверади.

Шунингдек, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уй ишларининг, болаларнинг кўплиги сабабли бева аёлга уйланганларни дуо қилганлар. ўзлари ҳам турли сабаблар билан Ойша онамиздан ташқари бева аёлларга уйланганлар.

3. Туғадиган бўлиши. Саҳобалардан бирлари Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёнига келиб:
- Мен насл-насабли ва гўзал аёл топдим, лекин туғмайди. Унга уйланайми? Деганларида Расулуллоҳ (с.а.в.) "Йўқ" дедилар. У саволни уч марта қайтарди. Расулуллоҳ кейин:
- "Туғадиган севимли аёлларни олинглар. Чунки қиёмат кунида мен бошқа умматларга кўра сизнинг кўплигингиз билан фахрланаман" дедилар.

4. Соғлом бўлиши. Ҳамма нарсанинг боши соғлиқдир. Турмуш қурмоқчи бўлганларнинг жисмоний ва руҳий касалликларини яширмаслик керак. Зеро, бу кейинроқ маълум бўлса, ажралиш ва дилхираликка сабаб бўлади. Касаллик туфайли никоҳни бузиш ёки бузмаслик хусусида ихтилофлар бор. Лекин кўпчиликнинг фикрига кўра, ажралиш мумкин. Бунга доир баъзи ривоятлар бор. "Пайғамбар (с.а.в.) Бани Гифордан бир аёлга уйландилар. Чимилдиққа кирганларида унинг биқинида тери касаллиги бор эканлигини кўриб, дарров оиласига қайтардилар ва "Мендан унинг нуқсонини яширдингиз - дедилар". Ҳазрати Али ва Ҳазрати Умар (Ñ€.а.)ларнинг фикрича, тўртта сабаб билан ажралиш мумкин. Булар, жиннилик, моховлик, тери касаллиги ва жинсий аъзолардаги касаллик. Бу борада эркакда бўлса ҳам, аёлда бўлса ҳам фарқи йўқ.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #58 : 13 Aprel 2009, 15:06:45 »
5. Қариндош бўлмаслик. Замонавий тиббиёт яқин қариндошлар билан қурилган оилаларда туғилаётган фарзандларнинг жисмоний ва руҳий касалликларга дучор бўлаётганинг тасдиқламоқда. Статистик маълумотлар туғма ногирон болаларнинг аксарияти яқин қариндошларга оид эканлигини кўрсатмоқда.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг бу Ñ‚Ñžғрида шундай ҳадис ривоят қилинади:
- "Яқин қариндошлар билан турмуш қурманглар. Зеро, оила заиф бўлади". Ҳазрати Умар ҳам шундай деган: "Бегона аёлларга уйланингларки, болаларингиз заиф ва қобилиятсиз бўлмайди".

Бундан ташқари, яқин яшаганлари учун улар орасида севги боғи бўш бўлади. Бир-бирларига нисбатан жинсий майл ҳам бўлмайди. Чунки улар кўп вақтдан бери бирга яшашган. Қариндошлик ҳам жинсий орзуларни тўсади. Тарафлар ўртасида севги ва ҳурмат бўлмайди. Шунингдек, эр-хотинда салбий хулқ-атворлар бўлмаслиги керак. Дангасалик, қайсарлик, худбинлик, хасислик, исрофгарчилик, тарбиясизлик ва марҳаматсизлик, бадқовоқлик, эзмалик ва ҳоказо.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #59 : 13 Aprel 2009, 15:07:13 »
Рисоладаги куёв

Келиндан ахтариладиган хусусиятлар йигитда ҳам бўлмоғи лозим. Албатта, аввало диндорлик ва ахлоқ туриши табиий. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): "Эътиқод ва хулқ-атвори яхши бўлган, йигитга қизингизни сўрашса, дарров беринг. Акс ҳолда ер юзида фитна ва фасод ёйилади", деганлар.

Афсуски, аксарият ота-оналар аввало куёвнинг мол-дунёсига, дипломига, амалига эътибор берадилар. Ҳадисда айтилганидай, бу фитна ва фасодга йўл очади. Соғлом оила қуриш қийинлашади. Шу тариқа жамият ҳам заифлашади. Ахлоқли оилада, соғлом муҳитда катта бўлган кўп қизлар бундай хатонинг қурбони бўлиб, келин бўлган хонадонидаги ношаръий муҳитда маънавиятини йўқотиб, ўткинчи дунё манфаати учун абадий ҳаётини барбод қилмоқда.

Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд-ас-Саидий (Ñ€.а.) ривоят қилади: Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларидан бир бой одам ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) шерикларидан сўрадилар:
- Бу киши ҳақида нима дейсизлар?
- Қиз сўраса беришга, тилаги бўлса бажарилишга, гапирса сўзини тинглашга лойиқ бир киши, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ индамадилар. Шу пайт фақир мусулмонлардан бири ўтди. Бу сафар Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Бу фақир киши ҳақида нима дейсизлар? - деб сўрадилар. Ёнидагилар:
- Қиз сўраса беришга, тилаги бўлса бажарилишига, гапирса сўзи тингланишга нолойиқ бир кимса, - дедилар. Шунда Расулуллоҳ:
- Бу фақир киши бояги бойдан ер юзи тўлгунча хайрлироқ, - дедилар. Ҳасан Басрий ҳазратларидан сўрадилар:
- Жуда ҳам яхши кўрадиган қизим бор. Унга талабгорлар ҳам кўп. Уни кимга турмушга берай?
Ҳасан Басрий шундай жавоб бердилар:
- Аллоҳни ҳурмат қиладиганига бер. Зеро, ундай одам қизингни яхши кўрса, унга нисбатан яхши муомалада бўлади. Мабодо Ñ‘қтирмаса ҳам ҳеч бўлмаганда унга ёмонлик қилмайди.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 11620
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»

Muallif NurdinboyBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4804
So'nggi javob 04 Aprel 2011, 11:47:07
muallifi Nurdinboy
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 6050
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
Ахлокан бузуклик укитувчига ярашадими

Muallif saraBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 35
Ko'rilgan: 15170
So'nggi javob 18 Noyabr 2010, 09:16:00
muallifi JaviK
Афоризмы

Muallif shoirBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 64365
So'nggi javob 26 Dekabr 2006, 07:56:16
muallifi shoir