Турмуш қуришнинг зарарлари
Оиланинг шунча фойдаларини айтганимиздан сснг бундай сарлавҳа қсйишимиз китобхонларни ажаблантириши мумкин. Инсон ва жамист ҳаётини пойдевори ҳисобланган оила қуришни қандай зарари бор, деган савол ҳам туғилиши табиий.
Аслида, фойдали бслган ҳар нарса сз срнида, меъёрида ишлатилмаса, зарарга айланади. Анг ширин овқатлар ҳам ксп ейилган тақдирда инсонни безовта қилади. Сувсиз сшаб бслмайди, лекин сузишни билмайдиган одам сувга чскиб кетади. Ҳаёт мувозанати сақланмаса, турли хавфлар ва қийинчиликлар келиб чиқади. Ислом мувозанат динидир. Коинот ҳам мувозанат билан собитдир. Оила ҳаётидаги мувозанатни қслдан чиқармаслик керак. Турмуш қуриш туфайли пайдо бсладиган баъзи зарарларни қуйидагича тартиблаш мумкин:
1. Охиратни унутиб, дунёга берилиш. Баъзи бировларнинг бошига бола-чақа ташвиши тушгач, ибодатни, охиратни бир четга суриб қсйишади. Оилани боқаман деб ҳалол-ҳаромга қарамасдан пул топиш илинжига тушадилар. Бундай кишилар ксп нарса йсқотишади. Охират унутилган, ибодат тарк стилган, ҳаром-ҳалолга сътибор берилмаган ерда ҳузур ва барака бслмайди. Ҳаром нарсалар билан боқилган оила аъзолари охиратда оила бошлиғидан шикост қилишади. Ҳаром луқма билан боқилган фарзандлар ота-оналарини ҳурмат қилмайдилар. Тирикчилик учун кеча-ю кундуз ишлаган инсон ҳам охиратини, ҳам дунёсини куйдиради. Чеккан заҳматидан, машаққатидан бошқа ҳеч нарса топа олмайди. Аллоҳдан, охиратдан узоқлаштирадиган оила хайрли бслмайди.
Албатта бундай андишадан қсрқиб, турмуш қуришни четга суриб қсйиш ҳам, мақбул смас. Инсон иш ва оилани тартибга солиши, оилавий ҳаётига зарарли нарсалардан узоқлашиши зарур. Зотан, ҳаёт режали бслмаса, бесамар кетади. Ҳазрати Лайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
"Ақлли инсон фақат уч нарса учун ишлайди: охират роҳати, дунё тирикчилиги ва ҳаром бслмаган завқ учун..."