Muallif Mavzu: БАХТЛИ ОИЛА  ( 68484 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #75 : 13 Aprel 2009, 15:17:19 »
Келин-куёвни чимилдиққа тайёрлаш

Чимилдиққа илк қадам қўяётган ёшларни жисмоний ва руҳий томондан тайёрлаш керак. Иккиси ҳам озода, гўзал қиёфада, айниқса, келиннинг қиёфаси урф-одатга мос бўлиши лозим. Келин-куёвга тажрибали одамлар тарафидан жинсий мавзуларда билим берилиши, соғлиқ ва дин жиҳатидан зарарли ҳаракатлардан эҳтиёт қилиниши керак. Чимилдиққа кириш келиннинг ҳайз кўрмаган кунларига Ñ‚Ñžғри келиши аҳамиятлидир.

Тўйнинг маълум бир кун ва ойга Ñ‚Ñžғрилаш мажбурияти йўқ. Икки ҳайит орасида бўлиши ҳам зарарли эмас. Аксинча, Шаввол ойида бўлишининг мустаҳаблигига доир ривоятлар бор. Чимилдиққа кириш кечасининг пайшанба кечасига Ñ‚Ñžғри келиши бир урф-одат эди. Келинлик либосини киймасдан олдин қиз таҳорат олади, икки ракат намоз Ñžқийди, дуо қилади.

Тўй кечаси куёв энг яқин масжидга намозига олиб борилади. Намоздан кейин имом дуо қилади. Баъзи жойларда такбир билан уйга келтирилади ва гўшангага олиб кирилади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #76 : 13 Aprel 2009, 15:17:45 »
Чимилдиқда

Илк кеча оиланинг кириш эшиги, ҳаётнинг энг аҳамиятли бурилишларидан биридир. Бу кеча эр-хотиннинг орзулари ушалиб, дуолари қабул бўлади. Гуноҳлари кечирилади. Улар ҳам бу кечанинг қадрини билсинлар, оила ҳаётига имону эътиқодли, шуурли ва зийрак холда кирсинлар. Аллоҳнинг амрига итоат этсинлар. Куёв чимилдиққа кирганида келиннинг ёнига боришдан олдин икки ракат намоз Ñžқиб, шундай дуо қилади:

"Аллоҳим! Сенга ҳам айтиб менинг, аёлимнинг, ота-онамнинг ва бутун мўъминларнинг гуноҳларини кечиришингни сўрайман. Аллоҳим! Орамизда меҳÑ€-муҳаббатни кучайтир. Ризқимизни ҳалол ва кўп бер, барака бер. Бизга фойдали илм, манфаатли ишлар ва хайрли фарзанд бер, қувончли кунларни насиб айла. Бизларнинг дунё заҳматларидан ва охират азобидан сақла".
Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тавсиялари шундай: "сизлардан бир киши уйланса, хизматкор ёки хайвон олса қўлини унинг пешонасига қўйиб, дуо қилсин: эй, Роббим, сендан бунинг яхшилигини, хулқ-атворининг гўзаллигини тилайман, ёмонлигидан ва феъл-атворидан паноҳ тилайман".

Кейин куёв туриб табассум билан келинга яқинлашади. Назокат билан ёпинчиқни очиб, унинг гул яноқларидан бир бўса олади. Шу тариқа аёлининг қалбига илк севги уруғини экади. Чимилдиқда келин ва куёв мумкин қадар ҳаяжонларини енгиб, туйғуларга асир бўлмай, эсли-ҳушли ҳаракат қилишлари лозим. Чунки бу кеча умр бўйи ўхшаши бўлмайдиган кечадир. Бу тотли лаҳзаларда умрларининг охиригача оила қийинчилигини ёрдамлашиб енгишга, бир-бирларига нисбатан меҳрибон, вафоли, фидокор, шафқатли ва марҳаматли бўлишга, кўзларини ва кўнгилларини бошқалардан сақлашга сўз беришлари керак. Умрларини охиригача бу ваъдани унутмасликлари, бу борада Аллоҳдан ёрдам сўрашлари даркор.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #77 : 13 Aprel 2009, 15:18:07 »
Одат

Баъзи жойларда чимилдиқ кечасида эшик тагида туриб, бокиралик хабарини олиш ва уни эълон қилиш одати борки, бу жуда ёмон ва зарарли ҳолдир. Бокиралик қонини текшириш ва эълон қилишни кўп ноқулайликлари бор.

1. Эр-хотинга тегишли сирларни қидириш.
2. Фақат эр-хотин билиши керак бўлган сирларни эълон қилиш.
3. Эр-хотинда турли шубҳа, гумон уйғотиш.

Бунинг келин ва куёвга руҳий, маънавий жиҳатдан салбий таъсири ҳам бўлади. Чимилдиққа кирган ёшлар бу кеча ҳаяжонда бўладилар. Эшик ортида турган қулоғи динг пойлоқчиларни ўйлашса, ҳаяжонлари янаям ортиши, бу эса ўз навбатида жинсий фаолиятни сусайтириб, жинсий иқтидорсизликни келтириб чиқариши мумкин. Биринчи кечада келин-куёв қўшила олмаса, асабни бузувчи гумонлар, фисқу-фасодлар майдонга келади. Ҳолбуки, натижа илк кеча олинмаслиги мумкин. Мутахассисларнинг айтишларича, бокиралиги зарар кўрмаган ва бокиралик ишорати очиқчасига билинмайдиган қизлар ҳам бор. Бокиралик учун ишорат кутганлар бундай пайтда кўр-кўрона ҳукм чиқариб, беайб бир қизга турмушнинг бошидаёқ "номуссиз" тамғасини урадилар. Бу эса келин ва куёв учун маънавий томондан мислсиз зарба бўлади. Жаннатдай бўладиган оила бир зумда жаҳаннамга айланади. Бундай хато натижасида кўпгина оилалар ҳали қурилмасдан бузилгани маълум. Агар куёвда қизнинг бокиралиги борасида жиддий гумон бўлса, буни дарров фош этмасдан, махсус врачга ёки тажрибали бир кишига мурожаат қилиши лозим. Чимилдиқ кечасида баъзи бир эҳтиёжлар учун яқин кишилардан тажрибали бир аёл бўлиши айни муддаодир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #78 : 13 Aprel 2009, 15:18:21 »
Тўй табриги

Келин-куёвни оила қурганликлари билан табриклаш ҳам диний, ҳам инсоний бурч ҳисобланади. Турмуш қуриш табриклашга лойиқ бўлган ишлардан биридир.

Исломда ҳамма нарса каби тўй табригининг ҳам меъёри, шаклу шамойили бор. Жоҳилият даврида араблар янги уйланган кишига, "бахтли яша, бола-чақанг кўп бўлсин" дейишарди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) эса янги уйланган кимсани шундай табриклардилар:

- Бу никоҳни Аллоҳ сиз учун муборак этсин, устингизга раҳмат Ñ‘ғдирсин, оилангизни хайрли оилалардан қилсин.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #79 : 13 Aprel 2009, 15:18:49 »
Намунали оила

Ҳазрати Али (Ñ€.а.) Биби Фотиманинг турмуш қуришлари


Ҳазрати Фотима (Ñ€.а.) Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг кичик қизлари эдилар. Пайғамбар (с.а.в.) уларни жуда севардилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг муборак насабларини давом эттириш бахтига айнан Фотима онамиз (Ñ€.а.) мушарраф бўлганлар. Расулуллоҳдан олти ой кейин вафот қилдилар. Йигирма Ñ‚Ñžққиз, ўттиз ёки ўттиз бир ёшларида вафот этганига доир ривоятлар бор.
Расулуллоҳ бирор ғазо ёки сафардан қайтганларида аввало масжидга кириб икки ракат намоз Ñžқиб, сўнгра Ҳазрати Фотиманинг ёнига борар, ундан кейин аёлларининг ҳузурларига ўтишар эдилар.
Ибн Аббос шундай ривоят қиладилар:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) ерга тўрт чизиқ чизиб, буларни нимага чиздим, биласизларми? -деб сўрадилар. Саҳобалар:
- Йўқ билмаймиз, Аллоҳ ва Унинг Расули яхши билади, -дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Жаннатий аёлларнинг энг устунлари тўрттадир. Булар Ҳувайлид қизи Хадича, Муҳаммад (с.а.в.) қизи Фотима, Имрон қизи Марям ва Музоҳим қизи Осия (Фиръавннинг аёли) - дедилар.
Ҳазрати Фотиманинг юришлари, гапиришлари ва Ñžғиллари Ҳазрати Ҳасан ҳам Пайғамбаримизга жуда ўхшар эдилар. Бу ўхшашлик туфайли кўпгина аёллар Ҳазрати Ҳасанга талабгор бўлганлар.
Ҳазрати Ойша (Ñ€.а.) "Мен Фотимадай сўзи Расулуллоҳга ўхшайдиган бошқа кишини кўрмадим" деганлар. Фотима (Ñ€.а.) уйга кирган пайтларида Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турар, хуш келдинг деб уни қаршилаб, салом берар ва ўпардилар.

Турмуш қурган вақтлари: Ҳазрати Фотима (Ñ€.а.) ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрати Алига (Ñ€.а.) никоҳландилар. Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлганлиги ҳақида ҳам ривоятлар бор. Бу пайтда ўн беш ёшда эдилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #80 : 13 Aprel 2009, 15:19:04 »
Ҳазрати Фотиманинг (Ñ€.а.) талабгорлари

Ҳазрати Фотимани (Ñ€.а.) аввал Ҳазрати Абу Бакр (Ñ€.а.) сўрадилар. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга:
- Эй Абу Бакр! Мен у ҳақда келадиган илоҳий ҳукмни кутяпман" - дедилар. Ҳазрати Абу Бакр буни Ҳазрати Умарга айтдилар. Умар (Ñ€.а.):
- Эй Абу Бакр, сизни рад этибдилар, - дейишди. Ҳазрати Абу Бакр:
- Фотимани сен ҳам сўра, деганларидан сўнг Ҳазрати Умар бориб сўрагач, Пайғамбаримиз унга ҳам Абу Бакрга айтган гапларини айтдилар.
Ҳазрати Алининг қариндошлари "Фотимани Расулуллоҳдан сен ҳам сўра", - дедилар. Ҳазрати Али:
- Абу Бакр ва Умар қайтарилгандан кейин менга йўл бўлсин. Мен ҳам рад қилинишдан қўрқяпман, - деб жавоб қайтардилар.
Бироқ қариндошлар унинг Пайғамбарга яқинлигини айтиб кўндирдилар. Бу ҳақда Ҳазрати Али (Ñ€.а.) шундай ҳикоя қилганлар:
Озод бўлган қулим Фотимага совчи юборганини биласанми? - деб сўради. Мен билмайман, - дедим. Кейин:
- Расулуллоҳнинг ёнига бориб, Фотимани сўрашингга нима тўсиқ бўляпти? - деди.
- Унга уйлана оладиган бирор нарсага эга эмасман, - дедим.
- Расулуллоҳнинг ёнларига борсанг, Фотимани сенга албатта никоҳлаб берадилар, деди. Ниҳоят Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳузурларига бордим. У зот ҳайбатли ва виқорли эдилар. Олдиларига ўтирдим. Жим бўлиб қолдим. Гапира олмадим. Расулуллоҳ:
- "Нимага келдинг, бир нарсага эҳтиёжинг борми? Менимча Фотимани сўраб келдинг" деганларидан сўнг:
- Ҳа, - дея олдим.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати Алини истагини Фотимага айтдилар. У ҳам гапирмади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #81 : 13 Aprel 2009, 15:19:17 »
Ҳазрати Фотиманинг маҳрлари

Расулуллоҳ Алидан сўрадилар:
- Фотиманинг маҳрига берадиган ниманг бор? Али:
- Ҳеч нарсам йўқ, - дедилар. Расулуллоҳ:
- Сенга берганим зирҳли кўйлак қаерда? - дедилар.
Али "ёнимда" дедилар. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.):
"Уни Фотимага маҳÑ€ сифатида бер" дедилар. Бу кичик зирҳли кўйлак бўлиб, эни ясси ва оғир эди. Уни зирҳчи Хутомий тикканди. Бошқа ривоятда Ҳазрати Али оти ҳам бор эканлигини айтган. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.):
- "Отинг ўзингга керак, фақат зирҳингни сот" - дедилар. Ҳазрати Али зирҳини Ҳазрати Усмонга 480 дирҳамга сотиб, пулини олгандан кейин Ҳазрати Усмон уни совға сифатида қайтариб бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Усмоннинг бу иши учун дуо қилдилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #82 : 13 Aprel 2009, 15:19:35 »
Никоҳ маросими

Пайғамбаримиз никоҳ Ñžқилишидан аввал хутба Ñžқидилар. Аллоҳга ҳамду-сано айтдилар. Кейин:
- Буюк Аллоҳ Фотимани Ҳазрати Алига турмушга берилишини менга буюрди, мен ҳам 480 дирҳам маҳÑ€ билан турмушга бердим, дедилар ва Ҳазрати Алига:
- Эй Али! Бунга розимисан? Қани сен ҳам хутба Ñžқи, - дедилар.
Ҳазрати Али Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр қилдилар. Расулуллоҳга салавот келтирдилар.
Никоҳ маросими тугагач, Пайғамбаримиз олдиларига бир товоқда хурмо қўйиб олинглар, дедилар. Ҳазрати Фотима Ҳазрати Алига никоҳлангач, йиғлаган эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига бориб:
- Эй Фотима, нега йиғлаяпсан! Мен сени сўраганларнинг энг билимлисига, юмшоқ кўнгиллиликда ва ақлда энг устунига, яна илк мусулмон бўлганига бердим, – дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Алига берган маҳрнинг учдан иккисини ейдиган, безак ва атир каби нарсаларга, учдан бирини эса кийим-кечакка сарфлашга буюрдилар.
Умайс қизи Асмога (Ñ€.а.) Фотима (Ñ€.а.)нинг уйини тайёрлаш тайинланди. Асмо Фотиманинг келин бўлиб борадиган уйига борди. Бири бўйрадан, иккитаси эса ошланган теридан бўлган учта кўрпача тайёрлаб, ичларини хурмо пўстлоғи билан тўлдирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хуфтон намозидан сўнг Фотиманинг уйига бориб, кўздан кечирдилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #83 : 13 Aprel 2009, 15:19:51 »
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона сув тулуми (меш).
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан Ñ‚Ñžқилган ўрин-жой.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун адёл.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, адёл эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #84 : 13 Aprel 2009, 15:20:03 »
Тўй таоми

Ансорларнинг баъзилари Ҳазрати Алига тўй овқати беришни эслатишган. Ҳазрати Али (Ñ€.а.) зирҳини бир яҳудийга гаровга бериб, ярим кило арпа сотиб олган, яна қўчқор ҳам сўйган. Уруғи ажратилган қуруқ хурмога ун, Ñ‘ғ ва қатиқ аралаштирилиб, овқат тайёрланган ва арпа нон билан ейилган. Бу ўша даврга кўра, энг яхши овқат эди. Бундан ташқари зайтун Ñ‘ғи ва хурмо ҳам берилган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #85 : 13 Aprel 2009, 15:20:20 »
Чимилдиқ

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Ҳазрати Алига Фотиманинг ёнига кирмай туришни буюрдилар. Расулуллоҳ келиб, эшикни тақиллатдилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни энагалари Умму Айман эшикда кутиб олди. Салом бериб, ичкарига кириш учун рухсат сўрадилар. Киргач, Ҳазрати Алини сўрадилар. У ерда эканлигини билгач, "хайрга эришсин" деб дуо қилдилар.

Кейин Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бир кўза сув олиб, таҳорат қилдилар. Сувнинг ичига мушки-анбар солдилар. Ҳазрати Алини чақириб, сувдан кўкси ва елкаларини орасига сепдилар. Кейин Ҳазрати Фотимани чақирдилар. Унга ҳам бу сувдан сепдилар ва:

- Мен сени оиламнинг энг хайрлисига никоҳладим, - дедилар. Аллоҳим бу никоҳни муборак айла, уларни баракатли қил, уларнинг насабини муборак қил, - деб дуо қилдилар. Бундан ташқари Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини Ñžқиб, Аллоҳдан уларнинг ва авлодларини шайтондан ҳимоя қилишини сўраганлари ва Ҳазрати Алига:

- Аллоҳнинг исми ва баракати билан қаллиғинг ёнига кир, - деганлари ривоят қилинади.
Пайғамбар (с.а.в.) тўртинчи кун эрталаб уларни кўришга бордилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #86 : 13 Aprel 2009, 15:20:52 »
ИККИНЧИ БЎЛИМ
Бахтли оила қандай қўриқланади?

Оилани қўриқлашда томонларнинг вазифалари

Никоҳ масъулияти

Аҳли суннат эътиқодига кўра, ўткинчи никоҳ жоиз эмас. Никоҳланганда эр-хотинлар ўзаро ҳақ, манфаат ва номусга риоя қилиш учун сўз берган бўладилар. Оилалар соғлом бир шаклда қуриладиган бўлса, жамиятнинг ривожланиши ишончли бўлади. Оила ҳаётини муҳофаза этиш энг аввало келин ва куёв билан бирга, уларнинг яқинлари, расмий ва хусусий ташкилотлар, ҳатто жамиятдаги барча шахслар бурчи, вазифасидир. Зеро, оила соғлом бўлмаса, бунинг зарарини бутун жамият кўради. Оилани сақлашда ҳам Аллоҳнинг чегараларига риоя қилиш лозим бўлади. Бу чегарадан ўтиш оилани бузиш демакдир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #87 : 13 Aprel 2009, 15:21:09 »
Эр-хотиннинг бурчлари

Эр-хотин оиланинг асосий устунидир. Оила мустаҳкамлиги аввало буларнинг тежамкорлигига, ҳаракатларига боғлиқ. Шунинг учун эру хотин турмуш қийинчиликларига сабр қилиб, ўз масъулиятларини доимо ҳис эта билишлари лозим. Бу масъулиятни Пайғамбар (с.а.в.) шундай билдирадилар:

"Ҳаммангиз чўпонсизлар, ҳамма қўл остидагилар учун масъулдир. Давлат бошлиғи халқи учун, эр эса оила аъзолари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида бир ҳимоячидир.

Хонадон учун масъул. Хизматкор хўжайинининг моли учун қоравул. У ҳам қўл остидагилар учун масъулдир.

Чўпон боқаётган ҳайвонларининг ўтлатиш, сувларини бериш, бўрига бўғизлатмаслик, касал, чўлоқ бўлганларни даволаш учун жавобгар бўлганидай, аёл ва эркак ҳам қўл остидагилар учун айнан шу шаклда масъулдир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #88 : 13 Aprel 2009, 15:21:49 »
Эрнинг вазифалари

Оила учун биринчи навбатда эркак масъулдир. Лекин бошлиқнинг ўзбошимча ва нафсий ҳаракатларга эмас, оила аъзоларининг камолотига қаратилиши лозим.

Нима учун оила бошлиғи хотин эмас, эр? Жисмоний ва руҳий тузилишига кўра биринчи навбатда масъуллик эркакка муносибдир. Ҳадисда айтилганидай, аёл бу борада эркакнинг ёрдамчиси, хонадон ва болаларнинг ҳимоячисидир.

Оила бошлиғи – эрнинг оила аъзолари олдидаги асосий бурч ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Рўзғор таъминоти.
Бойликлари бўлган тақдирда ҳам аёлнинг ва фарзандларининг таъминотига эр масъулдир. Нафақа инсоннинг яшаши учун зарур бўлган моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалар, маскан, даволаш, таҳсил ва ҳоказо. Ислом жамиятида аёл тирикчилик учун ишлаш мажбуриятида эмас. Унинг нафақаси эри, ёки отаси Ñ‘ ака-укаси, ёки Ñžғлининг зиммасидадир. Фақат Имом Моликка кўра, эр фақир бўлса, аёл ишлаши лозим.

Эрнинг тирикчилик учун масъул эканлиги китоб, суннат ва ижмо билан собитдир.

"Уларни (оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир" (Бақара сураси, 233-оят).

Бу борада Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

"Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг, улар сизнинг ҳимоянгиздадир. Уларни Аллоҳга ваъда бериб олгансиз. Номусларини ҳам Аллоҳ номига ҳалол ҳисобладингиз. Уларнинг сизда урфга мос равишда ейдиган, киядиган ҳақлари бордир".

Абу Суфённинг аёли Ҳинд (Ñ€.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига келиб, шундай деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Абу Суфён хасис одам. ўзимга ва фарзандларимга етгудай нафақа бермайди. Унга билдирмасдан унинг пулидан оламан. Бу ишим гуноҳ ҳисобланадими?
Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
- Унинг молидан ўзингга ва фарзандларингга етадиган миқдорда олишинг жоиз.
Ҳазрати Умар (Ñ€.а.) аёлларидан қочиб яшаётган бир қанча инсонлар ҳақида лашкарбошларга хат ёзиб, бу одамларни топиб Ñ‘ аёлларининг нафақасини беришга ёки улардан ажралишга, агар ажралмоқчи бўлишса, у ҳолда ўтган кунларнинг нафақаларини юборишларга амр этган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: БАХТЛИ ОИЛА
« Javob #89 : 13 Aprel 2009, 15:22:05 »
Нафақа нималарни ўз ичига олади?
Нафақа меъёри эрнинг имконига, давр талабига ва урф-одатга кўра камайиши ёки озайиши мумкин. Нафақа ўз ичига қуйидагиларни олади:
а. Озиқ-овқат.
б. Кийим-кечак. с. Уй-жой. d.
d. Дори ва даволаш.
е. Хизматчи (Эрнинг имкони ва аёлнинг эҳтиёжи бўлса).

Аёл қачон нафақа ҳаққига эга бўлади?
1. Никоҳнинг ҳақиқий бўлиши.
2. ўзини эрига топшириши.
3. Эрининг жинсий эҳтиёжини қондирмоғи.
4. Эри истаган ерда яшашга рози бўлиши.
5. Эр-хотинни жинсий алоқага.
6. Аёлнинг эрига итоат этиши, бесўроқ бир иш қилмаслиги лозим.
Эр нафақа бериш билан ҳам қарзини узади, ҳам садақа савобини олади.
Ҳадиси шарифларга кўра, "Савоби энг кўп бўлган савдо, оилангга қилган харидинг, ҳаражатингдир".
"Бир кимса савобини Аллоҳдан кутиб, оиласига сарф-ҳаражат қилса, садақа ҳукмидадир".
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 12061
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»

Muallif NurdinboyBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4987
So'nggi javob 04 Aprel 2011, 11:47:07
muallifi Nurdinboy
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 6213
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
Ахлокан бузуклик укитувчига ярашадими

Muallif saraBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 35
Ko'rilgan: 15615
So'nggi javob 18 Noyabr 2010, 09:16:00
muallifi JaviK
Афоризмы

Muallif shoirBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 66785
So'nggi javob 26 Dekabr 2006, 07:56:16
muallifi shoir