Muallif Mavzu: Muhammad Shohmurodzoda, Fazliddin Karomarulloh. Taomlanish odobi  ( 27285 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
« So'nggi tahrir: 19 Yanvar 2012, 14:37:45 muallifi AbdulAziz »
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #1 : 16 Aprel 2009, 14:18:06 »
Одамзод яшаши ва саломат юриши учун Аллоҳ таоло ҳалол қилган ризқлардан истеъмол этишга муҳтождир. Ҳатто, ибодат қилмоқ, илм ўрганмоқ, савобли, хайрли ишларни бажармоқ нияти билан таомланса, овқатланиш ҳам ибодатга айланади.

Аммо ҳар нарсанинг ўз одоби бўлгангидек, овқатланишнинг ҳам шаръий одоб ва тартиблари бор. Дуо ва ибодатларнинг қабул бўлиши, комил ва оқил фарзандларнинг дунёга келиши ҳам ҳалол емоққа боғлиқдир.

Ушбу рисолада таомланишдаги: фарз, суннат, мустаҳаб, одоб, макруҳ, манҳий, ҳаром, шунингдек, хилма-хил неъматларда яширинган шифолар ва фазилатлар мўьтабар манбаълар асосида баён этилди.

Китоб 2005 сана юртимизда «Ð¡Ð¸ҳат-саломатлик йили» д еб эьлон қилиниши муносабати билан ҳозирланган бўлиб, ҳар бир хонадон, ҳар бир мўъмин-мусулмон учун зарурдир.

Муаллифлар:
Ҳожи Муҳаммад ШОҲМУРОДЗОДА
Сариосиё тумани «Ҳазрати Мавлавий»Ð¼Ð°ÑÐ¶Ð¸Ð´Ð¸ имом-хатиби,

Фазлиддин КАРОМАТУЛЛОҲ

Шарғун шаҳар «Ð¥Ð¾Ð¶Ð° Алоуддин Аттор» масжиди имом-хатиби

Масъул муҳаррир: Мирзо КЕНЖАБЕК

Луғат ва изоҳлар муаллифи: Фахриддин ШОҲМУРОДЗОДА

Муҳаррир: Абдулазиз МУБОРАК

Мусаҳҳиҳ: Ҳамидуллоҳ БЕРУНИЙ
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #2 : 16 Aprel 2009, 14:19:03 »
МУҚАДДИМА

Оламни яратиб, барча жонзотларга ризқ ато этган Парвардигорга сўнгсиз ҳамду санолар бўлсин. Башариятнинг энг аълоси ва оламнинг яратилишига сабаб бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саламга ва ул зотнинг хонадон ва барча саҳобаларига беҳисоб салоту саломлар бўлсин!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фаришталарни нафс ва шаҳватдан холи яратди ва бу билан улар журму исёндан сақланиб қолдилар. Ҳайвонотга эса нафс ва шаҳват берди, ақл бермади ва ҳайвонлар зиммасига масъулият ҳам юкланмади. Аммо одам фарзандига нафсни ҳам, шаҳватни ҳам ато этди. Инсон фарзанди махлуқотларнинг энг улуғи ва мукаррами бўлгани учун бу икки доим ёмонликка амр қиладиган офатдан сақланмоқ ва ҳамиша пок юриб, покиза - ҳалол нарсалардан тановул қилмоқ учун Аллоҳ таоло инсонга ақл ва фиросат берди. Шунинг учун одамзот яхши яшаши ва саломат бўлиши учун Аллоҳ таоло инъом этган бу улуғ неъмат, яъни, ақлдан мукаммал истифода этган ҳолда ўзининг ҳаётига энг зарур бўлган таом емоқ илми ва одобини билиш, ҳаром луқмадан парҳез қилиб, ҳалол луқма топиб ейишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Таом емоқдаги фарзларнинг биринчиси ҳалол емоқдирки бу амал исломдаги фарзларнинг энг улуғи ҳисобланади. Шунинг учун таом емоқ илмини ибодат илмидан аввал ўрганмоқ зарурлигини китобларда таъкидланган. Ҳатто ибодат қилмоқ, илм ўрганиш, савоб ишларни бажармоқ ниятида шубҳалардан парҳез қилиб, ҳалол важҳдан таомланса, бу ҳолда овқатланишнинг ўзи ҳам ибодатга айланади. Оғизга оловдан бир парча солмоқ, Бас, ҳаром луҳмадан эрур яхшироқ. Расул дер: «Ð¢Ð°Ñ€Ðº этмоқ зарра шубҳани, Юз ҳаждан яхшидур ул маҳшар куни!»
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #3 : 16 Aprel 2009, 14:20:08 »
Дуо ва ибодатларнинг қабул бўлиши, комил ва оқил фарзандларнинг дунёга келиши ҳам ҳалол емоққа боғлиқдир.

Бошқа ибодатлар каби таом емоқда ҳам фарз, суннат, мустаҳаб, одоб, макруҳ, манҳий, ҳаромдек шариатимизнинг амр ва наҳйилари бор.

Инсон бошқа жонзодлардан илм, ақл, адаб, фиросат, шунингдек, таом ейишдаги амрларни бажариш ва наҳйиларидан сақланиш билан фарқ қилади.

Шариатнинг бу кўрсатмаларидан ҳамма ҳам хабардор эмаслиги барчага маълум. Натижада баъзилар касаликка, баъзилар эса қувватсизлик, ҳатто фақирликка гирифтор бўлиб қоладилар. Чунончи, ушбу китобимизда макруҳот бобида «ÐšÑžÐ¿ емоқлиқда кўп зиён-заҳматлар бор» деб таъкидланган. Шубҳасиз ушбу зиёнлардан бири беморликдир, яъни кўп ейиш касаллик келтиради. Бу борада шоир ҳам айтибдир:

Иллати мардум зи пурхори бувад,
 Ð¥ÑžÑ€Ð´Ð°Ð½Ð¸ пур тухми бемори бувад.


Яъни, инсонларнинг дард иллати кўп ейишдандир, тўйиб ейиш эса дардманликнинг уруғидир.

Кайковус ўз Ñžғлига бундай насиҳат қилади: «Ð¤Ð°қирликка сабаб бўладиган офатни исроф деб билгин. Еб-ичишда, ҳар қандай иш қилишда исроф қилмаслик лозим». Яна «ÐœÐ°Ñ„отиҳ ул-жинон» номли китобда «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼ динида биринчи пайдо бўлган бидъат кўп ейишдир» дейилган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #4 : 16 Aprel 2009, 14:21:28 »
Тўй ва меҳмондорчиликларда хусусан, таъзияларда ибрат олиш ва марҳумни эслаш ўрнига кишилар турли таомларни ҳарислик билан еб қоринларини тўйдиргандан сўнг, ғафлатда қолиб бемаъни ва беҳуда гап сўзларни айтишга ўтадилар, фақат одат юзасидан Қуръон тиловат қилиб қўлларни юзга суртилади холос. Марҳумни эслаш, етимларни ҳолидан сўраш ва ёки уларнинг ҳаққидан парҳез қилиш ҳеч кимнинг эсига келмайди.

Ҳусайн Воиз Кошифий «Ð¤ÑƒÑ‚увватномаи султоний»Ð´Ð° келтирибдилар: «Ð¢Ð°ÑŠÐ·Ð¸Ñ таомидан парҳез қилинглар мумкин қадар ўша таомга етимнинг ҳаққи бўлса ва ёки ворис ғоиб бўлса».

Ҳадиси шарифда: «Ð•Ñ€Ñƒ осмон орасидаги жамики яхшиликларнинг боши очлик-дандир. Еру осмон орасидаги барча фисқу фужур ва ёмонликлар манбаи Ñ‚Ñžқлик-дандир» деган сўзларни Ñžқиймиз. Дарҳақиқат, кам ейиш соғлом бўлиш гарови, пулу молнинг исроф бўлмаслиги, ғафлатдан қутулиш, барча яхшиликлар боши, хусусан, тану жоннинг саломатлигига боисдир. Байт:

Ғизои кам шифоангез бошад,
Вале асли даво парҳез бошад.


Яъни, кам емоқнинг ўзи шифодур, чунки давонинг асли парҳездур.

Инсон қанча илму маърифатлик ёки соҳиби давлату мансаб бўлмасин, таом ейиш одобини билмаса ва унга амал қилмаса дўсту ёрлар, ҳатто оилаю фарзандлар олдида қадр-қиммати пасаяди. Шунинг учун улуғларимиз айтишган: «Ð•Ð±-ичишнинг одобини билмоқ ибодатдан яхшироқдир. Чунки таҳоратсиз намоз дуруст бўлмагани каби, еб-ичиш илмини билмаслик ҳам ибодатларнинг дуруст бўлишига тўсқинлик қилади».
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #5 : 16 Aprel 2009, 14:21:43 »
Шу боис еб-ичишнинг шарт-шароитлари, одобу қоидалари, баъзи таом ва мевалар-нинг фазилатлари, ризқнинг кўп-оз бўлиши ҳамда умрнинг узун ёки қисқа бўлиши ҳақида ушбу китобимизда сўз юритдик. Маълумот ва далилларни «ÐšÐ°Ð½Ð· ул-ъибод», «ÐœÐ°Ñ„отиҳ ул-жинон», «Ð¨Ð°Ñ€ҳи Таълим ул-мутааллим», «ÐœÐ°ÑÐ»Ð°Ðº ул-муттақийн» каби мўътабар китоблардан олдик.

Рисола охирида хаётий ҳикоялар ҳамда бугунги кунда долзарб бўлган айрим масалалар ҳақида ҳам сўз юритдик.

Ушбу асар азиз китобхонлар ва дўстларга ҳамда маърифат соҳибларига мақбул бўлса, ниҳоятда бахтиёр бўламиз.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #6 : 16 Aprel 2009, 14:22:40 »
ТАОМ ЕМОҚНИНГ ФАРЗЛАРИ

Таом ейишда тўрт фарз бор.

1. Ҳалол емоқ. Чунки ҳалқумни пок тутмоқ фарзларнинг энг улуғидир.

2.  Ризқни Аллоҳ таолодан деб билмоқ, зеро барча жонзотларни ризқлантирувчи Ул Зотдир.

3.  Аллоҳ таолонинг тақсимотига рози бўлмоқ, яъни Аллоҳ насиб қилган ризқнинг кам ёки кўплигини Аллоҳдан билиб, шукр ва сабр қилмоқ.

4. Модомики еган таомининг қуввати баданида бор экан, Аллоҳга гунох қилмаслик. Дарҳақиқат, инсон туғилишидан то ҳаётининг охиригача емоқ-ичмоққа муҳтождир,
таомнинг қуввати билан умр кечиради, яъни таомнинг қуввати ҳамиша инсонга мавжуд. Шунинг учун инсон ҳеч қачон Аллоҳ таолога гунох қилмасин, балки таомнинг қувватини яхшиликларга, тоат-ибодатга, хайрли ишларга сарф этиши лозим. Таом ейишдан мақсад маишат ва танпарварлик эмас, балки Аллоҳнинг тоати бўлсин. Байт:

Хўрдан барои зистану зикр кардан аст,
Ту мўьтақидки, зистан аз баҳри хўрдан аст.
(Таом емоқяшаш ва зикр қилмоқучундир.
Сен зса, яшаш емоқучундир деб эътиқод қиласан!)
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #7 : 16 Aprel 2009, 14:23:31 »
ТАОМ ЕЙИШДАГИ СУННАТЛАР

Таом емоқнинг йигирма битта суннати бор.

1. Овқатланаётганда оёқ кийимини ечиб ўтирмоқ.
Ҳикмат: маълумки, таом пок ва тоза неъматдир. Уни пок ҳолатда ейиш зарур. Оёқ кийими эса баъзан пок, баъзан нопок бўлади. Шунинг учун уни таом ейиш маҳалида ечиб қўймоқ исломда суннат ҳисобланади. Шунингдек, тиб нуктаи назаридан ҳам бундай қилиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

2. Таом ейиш олдидан икки қўлни бўғимигача уч марта ювмоқ. Зеро, бу амал покликдан бўлиб камбағаллик ва муҳтожликни кетказади. Хабарда келгандир: «Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин (саломат) бўлгай».

3. Таомни суфрага (теридан тайёрланган дастурхон), суфрани эса ерга қўймоқ, яъни суфрани хонтахтада эмас, балки ерга ёзиш суннатдандир. Аслида бундай ўтириш кам-тарликка ҳам ишорадир. Қолаверса, суфрада нон ва бошқа емишлар яхши сақланади. Агар таомни дастурхонда еса ҳам жоиз.

4. Таом сузадиган идиш сафол ёки Ñ‘ғочдан бўлмоғи, зеро, бундай идишда овқатла-ниш, ҳам лаззатли бўлиб, ҳам инсонни кибр ва манманликдан узоқлаштиради.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #8 : 16 Aprel 2009, 14:24:31 »
5. Таом билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат келтирмоқ, чунки сирка келтирил-ган дастурхонда барака кўп бўлиб, фақирликни ҳам кетказади. Ҳадисда келишича: «Ð¡Ð¸Ñ€ÐºÐ° ичиб турган кишининг бошига фаришта туриб, фориғ бўлгунига қадар унинг ҳақига дуои хайр қилади». Кўкат бор дастурхонда ҳам фаришталар ҳозир бўлишлари ва ундан шайтон узоқ бўлиши ҳақида хабарлар бор. Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу айтибдилар: «ÐœÐ¾Ð» ва фарзанднинг қўп бўлишини хоҳлаган киши ҳамиша кўкат истеъ-мол қилсин».

6. Яхши ҳолда ва камтарин ҳолда ўтирмоқ, яъни овқат ейиш вақтида чап оёқ устига ўтириб, ўнг тиззани тик ҳолда тутмоқ лозим. Чунки ўнг оёқни қоринга тираб ўтириш кам ейишга ва чаққон тура олишга сабаб бўлади. Намоздагидек тиз чўкиб (икки тизза-да) ёки чордона қуриб ўтирса ҳам жоиздир.

7. «Ð‘исмиллоҳир Раҳмонир Раҳим» демоқ. Ҳазрати Ойша онамиз разияллоҳу анҳо Расул саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Қачонки сизлардан биронтангиз таом емоқни ирода қилса, Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм десин. Агар бошланишда хаёлидан кўтарилган бўлса, ейиш ўртасида ва ёки охирида бўлса ҳам, айтсин». Аммо ҳар бир луқмада айтмоқ яхшироқдир.

Яна Ойша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ сал-лаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қачон сизлардан бирингиз таом аввалида «Ð‘исмиллоҳ»Ð½Ð¸ унутиб қўйса, эсига тушган замон «Ð‘исмиллоҳи аввалиҳи ва охириҳи», (яъни, аввалида ҳам, охирида ҳам Аллоҳнинг номини тилга олдим) десин» «Ð¨Ð°Ð¼Ð¾Ð¸Ð»Ð¸ Муҳаммадиййа».
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #9 : 16 Aprel 2009, 14:25:33 »
Бошқаларга эслатмоқ учун «Ð‘исмиллоҳ»Ð½Ð¸ баланд айтсин. Чунки, бебисмиллоҳ ейилган таомга шайтон шерик бўлади. Ҳазрати Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу дейдилар: «Ð‘ир кун бизлар жаноби Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматларида эдик. Жаноб ҳузурларига таом ҳозир қилинди. Мен ул кунги таом каби аввалида ниҳоятда баракотлик, охирида эса тамоман барокатсиз таомни кўрмаган эрдим. Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ð‘у нечук?»Ð´ еб арз қилдик. Жаноб дедилар: «Ð‘излар емак бошлаганимизда Аллоҳ номини олиб, «Ð‘исмиллоҳ»Ð´ едик. Кейин қелган одам бебисмиллоҳ бошлади ва шайтон у билан баробар емакка ўлтирди. Анинг учун таомдин барака қочди»
(«Ð¨Ð°Ð¼Ð¾Ð¸Ð»Ð¸ Муҳаммадиййа»).

Ҳаром таомга «Ð‘исмиллоҳ» демасин. Агар билиб туриб айтса, диндан чиқади. Пазанданинг таом тайёрлаш ва пишириш вақтида «Ð‘исмиллоҳ» айтиши ва таҳоратлик бўлиши зарур, зеро бу таомнинг баракали бўлишига сабаб бўлади.

Ҳикоят. Машойихи киромлардан Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг уйларига Ҳазрати Хизр алайҳиссалом меҳмон бўлиб келибдилар. Таом тортилганда Ҳазрати Хизр таомдан емабдилар. Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳимаҳуллоҳ бунинг сабабини сўраганларида, таом пиширган хизматчилардан бири таҳоратсиз экан, деб жавоб бе-рибдилар. («Ð Ð°ÑˆÐ°ҳот»)

8. Ўнг қўл билан емоқ.
Пайғамбар алайҳиссалом айтибдирлар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ ҳар бирларингиз, албатта, ўнг қўл билан есин ва ўнг қўл билан ичсин ва ўнг қўл билан берсин. Зеро, шайтон чап қўл билан ейди, чап қўл билан ичади ва чап қўл билан беради». Яъни, шайтон чап қўл билан амал қилади. Бас, мўъмини комил, албатта, шайтоннинг амалини аксини қилмоғи зарур.

«Ð¨Ð°Ð¼Ð¾Ð¸Ð»Ð¸ Муҳаммадиййа» китобида келтирилишича, баъзи уламолар наздида, ўнг қўл ила емоқ вожибдир. Бошқа бир ҳадисда келган: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, Аллоҳ таоло ўнгдан бошлашни дўст тутади, ҳатто оёқ кийимни биринчи ўнг оёқдан кийиш ва ўнг қўл билан тарашни ҳам». Аммо зарурат вақтида чап қўлни ёрдам учун ишлатмоқ жоиздир.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #10 : 16 Aprel 2009, 14:26:01 »
9. Туз билан бошламоқ.

10. Туз билан тугатмоқ, яъни таомдан аввал ва таомдан кейин туз истеъмол қилмоқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуга айтибдиларки: «Ð­Ð¹ Али, таомни туз билан бошлаб, туз билан тугатгин. Зеро туз етмиш икки дардга даводир. Жумладан, жунун (девоналик), жузом, барас (тери касаллиги), қорин ва тиш оғриғи ва шунингдек бошка дардларга». Шу билан бирга туз очлик шиддатини пасайтириб, кам ейишга ҳам сабаб бўлади.

Тузни истеъмол қилган вақтда икки бармоқ яъни кўрсаткич ва бош бармоқ учлари билан олмоқ керак, чунки бу ҳикматдан холи эмас. Тузни нон устига қўйиш жоиз, аммо туздонни нон устига қўйиш макруҳдир.

Маълумки, инсон истеъмол қиладиган кўп егуликлар тузсиз эмас. Шунинг учун аҳли хонадон, хусусан, уй бекалари барча идишлар, айниқса, туздон оғзини ёниб қўйишга бепарво бўлмасинлар. Зеро, баъзи зиёнли жониворлар зарарларини туз орқали инсонга ўтказишлари мумкин, чунончи Намруд (Бир кофир подшоҳ) Иброҳим Хали-луллоҳни ўтга ташламоқ учун олов Ñ‘ққанда, калтакесак пуфлаб, ўт тез ёниши учун ўз ҳиссасини қўшган ва бу билан инсон фарзандига душман эканини билдирган эди.

Шунинг учун у бугун ҳам очиқ турган тузга заҳÑ€ ташлаб, шу йўл билан инсонга зиён етказади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #11 : 16 Aprel 2009, 14:26:36 »
11. Нонни икки қўл билан синдирмоқ, зеро нон улуғ неъматлардандир. Ҳадиси шарифда келибдики: «ÐÐ¾Ð½Ð½Ð¸ икром қилинглар. Чунки Аллоҳ таоло нонни осмон баракотидан туширгандир». Одоб юзасидан синиқ нон бўла туриб, бутун нонни синдирмасин. Ноннинг махсус ўртасини еб, атрофини емай қўймасин. Нон билан қўлини артмасин. Унинг устига идиш-товоқларни қўймасин. Нон келтиргандан сўнг идом (нонхурупши - Яъни, нонни ботириб ейиладиган асал, мураббо каби емишлар) кутмасдан нонни еяверсин. Луқмани ҳам камроқ тишлаб, кўпроқ чайнасинки, бу ҳикматдан холи эмас.

12. Қўл билан ейдиган таомни уч бармоқ, яъни бош бармоқ, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.

Бу амал кам ейишга ишорадир. Икки бармоқ билан емоқ кибр аломати, тўрт бармоқ билан емоқ эса суннатга мувофиқ эмас. Аммо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг беш бармоқ билан таом еганлари ривоят қилинган.

Фойда: Исломда буюрилган ҳар бир нарса, албатта, фойдадан холи эмас. Масалан, таомни қўл билан емоқ суннат дейилган. Табибларнинг айтишларича, ушбу амалда икки ҳолат мавжуд. Биринчидан, бадан қўл орқали ғизо олиб, кишининг тез тўйиши ва кам ейишига сабаб бўлса, иккинчидан, бармоқдаги асаб томирлари орқали меъдадаги таомлар тез ҳазм бўлишига боис бўлар экан.

13. Таомни ўз олдидан емоқ. Бошқаларнинг олдидан ва таомнинг ўртасидан олма-син. Ҳадиси шарифда ҳам келибдики: «Ð‘арака таомнинг ўртасидадир. Бас, таомни ўр-тасидан эмас, бир четидан енглар». Ҳазрати Умар ибн Абу Салама разияллоҳу анҳу Жаноби Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кирганларида таом ҳозир эди. Дедилар: «Ð¯қин кел, эй Ñžғилчам ва Бисмиллоҳ дегил ва ўнг қўлинг билан егил ва ўз олдингдан егил» («Ð¨Ð°Ð¼Ð¾Ð¸Ð»Ð¸ Муҳаммадиййа»). Аммо мева бир нав бўлмагани учун хоҳлаган томонидан олиши дуруст.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #12 : 16 Aprel 2009, 14:27:01 »
14. Таом еган идишни яламоқ, зеро ўша идиш уни ялаган кимса ҳақига дуои хайр қилиб, гунохларини мағфират қилишни Аллоҳдан сўрайди. Агар яламай, Ñ‘ғи билан қолдирса, жинлар косани ялайди. Хабарда келибдики, коса уни ялаган кимса ҳақида шундай дуо қилади: «Ð Раб, у мени жин қўлидан озод қилгани учун сен уни дўзах ўтидан озод қил!». Агар чайқаб сувини ичса, қул озод қилгандек бўлади.

15. Таомдан сўнг «ÐÐ»ҳамдулиллоҳ» демоқ. Агар шериклари таомдан қўл тортган бўлсалар, «ÐÐ»ҳамдулиллоҳ»Ð½Ð¸ баланд айтсин. Акс ҳолда паст айтиш афзал, токи бош-қаларнинг иштаҳасига таъсир қилмасин.

16. Қўлни артишдан олдин бармоқларни яламоқ, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят борки, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари бармоқларини ялаган кимсаларга дуруд (салом) юборурлар. Ҳишом раҳимаҳуллоҳ қавлларига кўра, яламоқ тартиби қуйидагича: биринчи, вусто (ўрта бармоқ), иккинчи, саббоба (кўрсаткич бармоқ), учинчи, ибҳом (бош бармоқ)ни яламоқ лозим.

17. Дастурхон устидаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб емоқ. Ҳадиси шарифда келишича, дастурхондаги нон ва таом ушоқларини териб еган кишининг ризқи кенг ва кўп бўлиб, жаҳл ва нодонлик ўзидан, фарзанд ва набираларидан кўтарилади. Бошқа бир ҳадисда ушоқни терган кишининг айши фароғ бўлиб, фарзанди саломат ва айбсиз бўлади ҳамда бу ушоқлар ҳур улийн, яъни жаннатдаги ҳурларнинг маҳри бўлади, деб марҳамат қилинган.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #13 : 16 Aprel 2009, 14:27:30 »
18. Таомдан сўнг тишларни тозаламоқ, зеро ушбу амал тишларнинг соғломлигига, ризқнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунингдек, тишларни тозалаш покликдан, поклик иймондан. Иймон эса эгаси билан жаннатдадир.

Тишни анор, қамиш, райҳон чўпи билан кавламоқ дуруст эмас. Тол, зирк ва аччиқ дарахт чўплари билан кавламоқ мақсадга мувофиқдир. Тишлар орасидан чиқарган нарсаларни ютмасин. Агар иложи бўлса, четга ташласин, бўлмаса, чилобчин, яъни қўл ювгич келгунча кутсин.

19. Таомдан сўнг икала қўлни бўғимигача уч марта ювмоқ, зеро бу амал жунундан сақлайди, кичик гунохларни кетказади ва кўзнинг сиҳҳатлигига сабаб бўлади. Фақат таом ейилган бир қўлни ёки бармоқларнинг учини ювиб қўйиш жоиз эмас, Чунки суннат адо бўлмайди. Мажусийларга хилоф қилмоқ учун қўлларни бир идишда ювиш лозим. Ҳадиси шарифда ҳам келибдир: «Ð®Ð²Ð¸Ð»Ð³Ð°Ð½ сувларингизни жамъ қилинглар, Аллоҳ таоло сизларнинг тарқоқликларингизни жамъ қилур».

Жин ва шайтондан зиён етмаслиги учун гўштли ёки Ñ‘ғли таом еган бўлса, қўл ва оғизни ювмасдан ухламасин. Хусусан, ёш болаларни эҳтиёт қилиб, таомдан сўнг қўл ва лабларини ювиб, кейин ухлатмоқ лозим.

20. Таомдан сўнг оғизни сув билан уч бор ғарғара қилмоқ.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Re: ТАОМЛАНИШ ОДОБИ
« Javob #14 : 16 Aprel 2009, 14:28:01 »
21. Аллоҳ таолонинг зикридан ва унинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмас-лик. Расул алайҳиссалом таомдан сўнг ушбу дуони айтардилар: «ÐÐ»ҳамдулиллоҳилла-зий атъамано ва сақоно ва жаъалано мин ал-муслимийн» (Бизларни таомлантирган ва сув билан қондирган ҳамда бизларни мусулмонлар жумласидан қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!)

Ҳазрати Анас разияллоҳу анҳулан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ саллалло-ҳу алайҳи ва саллам:

«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таоло банданинг бу ишидан ниҳоятда хуш бўлурки, ул бир луқма таом ер ва анинг учун Аллоҳга ҳамд айтар, Ñ‘ бир ичим сув ичар ва анинг учун Аллоҳга ҳамд айтар» деб марҳамат қилганлар (Шамоили Муҳаммадиййа).

Шунингдек, бош кийимда таом емоқ ҳам суннатдандир.

Меҳмон мезбон ҳақига дуо қилишни ҳамда меҳмон қўл ювиши, мезбон эса қўл ювдиришни унутмасин. Охирида қўл ювмоқ учун тоза идиш ва тоза сочиқ келтирсин. Қўлдаги Ñ‘ғлар оёқ ости бўлмаслиги учун Ñ‚Ñžғри келган жойга эмас, балки имкон қадар ҳамма бир идишда ювсинлар. Жам бўлган сув четроққа ва тоза жойга тўкилади. Бу хусусда Расул алайҳиссалом «Ð®Ð²Ð¸Ð»Ð³Ð°Ð½ сувларингизни жамъ қилинглар, Аллоҳ сизларнинг тарқоқликларингизни жамъ қилади» деб марҳамат қилганлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

Muhammad Huzariy. Nur-ul yaqin

Muallif DoniyorBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 545
Ko'rilgan: 168585
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 08:27:09
muallifi AbdulAziz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari

Muallif AbdusalomBo'lim Islom

Javoblar: 37
Ko'rilgan: 91980
So'nggi javob 30 Noyabr 2013, 14:05:53
muallifi Ҳанафий
Ahmad Muhammad. Haq hamisha g'olib (Umar ul-Foruq)

Muallif Munira xonimBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 124
Ko'rilgan: 42744
So'nggi javob 12 Iyul 2008, 09:09:21
muallifi AbdulAziz
Ahmad Muhammad. Ota-ona rizosi

Muallif DoniyorBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 31832
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 01:07:13
muallifi AbdulAziz
Ahmad Muhammad. Rasululloh (s.a.v.) qaytarganlar

Muallif MuslimaxonBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 72
Ko'rilgan: 31385
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 02:30:54
muallifi AbdulAziz