Muallif Mavzu: Mahmud As'ad Jo'shon. Tasavvuf va nafs tarbiyasi  ( 29309 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Mahmud As'ad Jo'shon. Tasavvuf va nafs tarbiyasi
« : 20 Aprel 2009, 16:34:44 »
Маҳмуд Асъад ЖЎШОН

ТАСАВВУФ ВА НАФС ТАРБИЯСИ

Тошкент
«Чўлпон»
1998

Таржимон: НОДИРХОН ҲАСАН
Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг илмий ходими.

Сўзбоши муаллифи ва масъул муҳаррир: ҲОЖИ САЙФИДДИН САЙФУЛЛОҲ
Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг катта илмий ходими, Халкаро Аҳмад Яссавий мукофотининг совриндори.

Тақризчи: РАҲМАТИЛЛА БАРАКАЕВ
Филология   фанлари  номзоди,   Узбекистон  Республикаси   ФА   Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг директор ўринбосари.

Қўлингиздаги рисолада Ислом тасаввуфининг ижтимоий ҳаётдаги урни, нафс тарбияси, тақво ва комил инсон хусусиятларидан баҳс юритилган.  Тасаввуфнинг асли, шариат ва тариқат, нақшбандийлик, дарвешлик валийлик ва Расулуллох (с.а.в.)га тобелик каби бир қатор масалаларга мухтасар, асосли, илмий далиллар орқали жавоб берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ушбу рисола http://www.uzbmaster.com сайтидан олинди.


МУНДАРИЖА

Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратларининг қисқача таржимаи ҳоли.

I. Ислом - адолат, маърифат исломнинг мақсади
Ёмонлик манбалари
Илм нуқсонлиги
Танбеҳга муҳтож булганлар

II. Ислом тасаввуфида нафс тарбияси
Нафс
Нафс ва фаҳш
Нафс, ақл ва имон
Нафс тарбиясининг аҳамияти
Исломда нафс тарбияси
Нафснинг табиий ва табиий бўлмаган (ноқонуний, нохуш) хоҳишлари.
Нафсни ислоҳ этиш йўллари

III. Тасаввуф нима?
Тасаввуфнинг мавзуси ва аҳамияти
Тасаввуфнинг асли
Тасаввуфдаги муҳим ва ҳассос баъзи нуқталар
Тасаввуф ва рамазон
Тасаввуф ва фиқҳ
Шариат ва тариқат
Тариқатнинг икки усули
Нақшбандийлик ҳақида

IV. Авлиёнинг сифатлари
Расулуллоҳ (с.а.в.)га тобе бўлиш
Авлиёуллоҳ ўлгандан кейин ҳам инсонларга фойдаси тегадиган зотлардир
Шайхнинг вазифаси
Шайхнинг методи

V. Дарвешлик ҳақида
Дарвешнинг ҳаёти расулуллоҳнинг ҳаётидир
Дарвешлик

VI. Зикр ва унинг фазилатлари, ўлимни ўйлашнинг фойдалариp
Кўзингни юм ва ўйла!
Кўнглингизни муршидингизга боғланг.
Аллоҳни зикр қилинг
Амалларнинг энг савоблиси - зикр

VII. Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари билан тасаввуф мавзусида ўтказилган суҳбат
« So'nggi tahrir: 19 Yanvar 2012, 14:37:05 muallifi AbdulAziz »
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
ПРОФЕССОР, ДОКТОР, НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЛИРИК ВАКИЛИ, МУРШИДИ КОМИЛ МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРЖИМАИ ҲОЛИ.

Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари 1938 йил Туркиянинг Чаноққалъа шаҳрида таваллуд топди. Ота-боболари асли Бухорои шарифдан. Насли эса саййид авлодидан, яъни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бориб тақалади.

У киши 1956-1960 йиллар мобайнида Истанбул университети филология факультетининг араб-форс филологияси бўлимида таҳсил олди. Истанбул университетини тугатгач, Анқара университети илоҳиёт факультетининг аспирантурасига Ñžқишга кирди.

1965 йил «Ð¥Ð°Ñ‚иб Ñžғли Муҳаммад ва асарлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, илоҳиёт фанлари доктори бўлди. 1973 йилда эса «Ҳожи Бектоши Валий. Мақолот» мавзусида доцентлик диссертациясини Ñ‘қлагач, Анқара университети илоҳиёт факультетининг турк-Ислом адабиёти курсига Ñžқитувчи этиб тайинланди. Шу билан бирга турли олий Ñžқув юртларида Ислом тарихи, турк-Ислом тарихи ва адабиёти фанларидан дарс берди. Айниқса, у кишининг узоқ йиллар давомида Анқара университети илоҳиёт факультети талабаларига илмнинг турли соҳаларидан таълим-тарбия берганлиги таҳсинга шоёндир. 1982 йил эса у кишига ихтисослиги бўйича профессор лавозими берилди.

Ðœ. А. Жўшон диний ва дунёвий илмларни пухта эгаллаган аллома бўлиши билан бирга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардан ҳам яхши хабардор...
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Хорижий тиллардан араб, форс, инглиз ва олмон тилларини яхши билади. Бу улуғ алломанинг 400 дан ортиқ илмий, ижтимоий мақолалари, ўттиздан зиёд илмий-маърифий асарлари нашр этилган. «Ҳажнинг фазилатлари ва нозикликлари», «Ð¢ÑƒÑ€Ðº тили ва маданияти», «Ð®Ð½ÑƒÑ Эмро ва тасаввуф», «Ҳожи Бектоши Валий. Мақолот», «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼, севги ва тасаввуф», «Ð¥Ð¸Ð·Ð¼Ð°Ñ‚га шошилинг», «Ð”олзарб масалалар», «Ð¯Ð½Ð³Ð¸ уфқлар», «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼, тасаввуф ва ҳаёт», «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼Ð´Ð° нафс тарбияси ва тасаввуфга кириш», «ÐÐ²ÑÑ‚ралия суҳбатлари», «Ҳазрат» Али насиҳатлари», «Ð—афарнинг йўли ва шартлари», «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼Ð¸Ð¹ ҳаракат ва хизматларда метод», «ÐÑ‘лларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни», «Ð‘олалар билан юзма-юз», «Ð Ð°Ð¼Ð°Ð·Ð¾Ð½ ва тақво тарбияси» каби асарлари шулар жумласидандир.

Ðœ. А. Жўшон зоҳирий илмлар билан бир қаторда ботиний-тасаввуфий илмларда ҳам етук аллома, ҳол сохибидир. У 1980 йилда шайхи - комил ннсон, 30 дан зиёд исломий китоблар муаллифи - Муҳаммад Зоҳид Қутқу ал Бурсавийнинг изни-ижозати билан Туркиядаги нақшбандия тариқатининг энг эътиборли марказларидан бўлмиш Искандарпошшо даргоҳига имом ва муридларга халифа, пир этиб тайинланди. Эндиликда нақшбандия тариқатининг муршиди комили сифатида дунё миқёсида илмий-маърифий фаолият олиб бормоқда.

Тафсир, ҳадис ва тасаввуф илмларидан, чунончи, забардаст олим Аҳмад Зиёвуддин Кумушхонавийнинг «Ð Ð°Ð¼ÑƒÐ·ÑƒÐ» аҳодис» («Ҳадислар дарёси»), Абу Абдураҳмон ас-Сулламийнинг «Ð¢Ð°Ð±Ð°қоти суфийя» номли китобларидан ҳам дарс бермоқда.

Бугунги кунда Ðœ. А. Жўшон хусусий телевидение ва радио марказига, бир неча илмий, ижтимоий журналларга, нашриёт ва босмахоналарга, маънавият ва қадрият-ларни тарғиб қиладиган вақфу жамғармаларга, ширкатларга ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилмоқда. Бу ирфон ўчоқларида турли илмий-маърифий кечалар, суҳбат-лар, зиёлилар ва давлат арбоблари, шоиру ёзувчилар, дин олимлари билан ижодий учрашувлар, қизғин суҳбатлар ўтказилмоқда.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Бу кишининг таклиф ва ташаббуси билан бир қатор болалар лицейлари, фиқҳ институтлари очилди. Бу зотнинг илмий-маърифий суҳбатлари нафақат Туркияда, балки жаҳоннинг нуфузли мамлакатларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу боис ҳар йили Оврупо, Амриқо, Африқо ва Урта Осиё ўлкаларига сафарлар уюштириб, илмий-маърифий суҳбатлар ўтказмоқда ва турли таълим-тарбиявий дастурларда қатнашмоқда, Ислом ва тасаввуфни тарғибу ташвиқ қилмоқда.

Ðœ. А. Жўшон ҳазратлари Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб тақаладиган нақшбандия тариқати, холидия тармоғининг қирқинчи бўғини вакилидир. У киши нақшбандия тариқатидан ташқари қодирия, кубравия, суҳравардия, чиштия, хилватия, жалватия, шозалия ва мавлавия тариқатларидан ҳам иршод қилиш ижозатини олганлар...

Ушбу сатрлар муаллифи илмий иш юзасидан Туркияга борганида кўп олимлар қатори бу зоти шариф суҳбатига ноил бўлди. Илмий ишим билан боғлиқ жўяли масла-ҳатлар, қизиқ маълумотлар бериш билан бирга, бир қанча нодир асарлар, илмий манбаларни ҳадя қилдилар. Олимларга алоҳида ҳурматлари бор экан...

Мен у кишини ҳар томонлама кузатиб, комил инсон эканликларига тўла иқрор бўлдим. Унлаб кишилар тушида ва ўнгида у киши томонидан содир бўлган каромат-ларни менга сўзлаб бердилар. Узим хам бир неча кароматларини кўрганимдан кейин авлиёи барҳақ эканликларига асло шубҳам қолмади... Ҳатто у кишининг «Қутб» эканликларини бир неча муридлар тушида кўрган ва бу ҳақда кўп ёзилган экан... Кароматлари шу қадар кўпки, йиғилса, ёзилса бир китоб бўлади...
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Албатта, бизнинг шариатда каромат эмас, «Ð¸ÑÑ‚иқомат», яъни шариатга тўла амал қилиш эътиборга олинади. Лекин ҳазрати шайхнинг ҳаёти, фаолиятларини кўрган киши у кишининг тўлиқ «Ð¸ÑÑ‚иқомат»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð³Ð° гувоҳ бўлади. Аслида авлиёликлари ҳам етук илму амаллари, риёзатларининг маҳсули эмасмикан?...

Мен у кишига қўл берган, байъат қилган баъзи муридларининг ҳалоллиги, тақвоси, ҳолатдаги ўзгаришларини кўриб, ҳазрати шайхнинг вазифалари, тавсиялари фақат оят ва ҳадисга, суннати санийяга асосланганлигига, тақво ва эҳсон йўли эканлигига яна бир карра амин бўлдим.

У киши тақвони, покликни, халққа хизмат қилишни, ҳалол ризқ топишни, зикру ибодатларни қолдирмасдан бажаришни, вақÑ‚ ўтса кеч бўлиб қолишини қайта-қайта такрорлайдилар. Аллоҳ ва унинг расулининг амру наҳийларига амал қилишга даъват этадилар. У киши доимо муридларига: «ÐœÐµÐ½ ҳам масъул бир бандаман. Аллоҳ ва унинг расулининг амру наҳийларини сизга етказувчи бир воситачиман, даъватчиман, холос. Агар тавсияларимни, вазифаларимни бажарсангиз, савоб топасиз, агар бажармасан-гиз, Аллоҳ олдида жавоб берасиз. Яхшилик қилсангиз ҳам, ёмонлик қилсангиз ҳам ўзингизга қиласиз», деб айтар эканлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Муҳтарам китобхон!

Қўлингиздаги рисола Ислом тасаввуфи ва тариқат моҳиятидан, унинг манбаи, сарчашмасидан ва инсон ҳаётидаги аҳамиятидан баҳс этади. Қуръони карим, ҳа-диси шариф, Расулуллоҳ (с.а.в.) йўриқлари асосида яшашга ва саҳобаю тобеъинларга ҳар жиҳатдан эргашишга даъватқилади.

Рисолада Ислом тасаввуфининг Ҳақ ва Ҳақиқатга ундовчи бир йўл, руҳий ва ахлоқий камолотни шакллантирувчи бир восита эканлиги уқтирилган. «ÐÐ°Ñ„с тарбияси», «Ð²Ð°Ð»Ð¸Ð¹Ð»Ð¸Ðº», «ÑˆÐ°Ñ€Ð¸Ð°Ñ‚ ва тариқат», «Ð½Ð°қшбандийлик», «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳга тобелик» каби қатор тушунчалар шарҳланган.

Тасаввуф жозибали, серқирра ва сирли бир таълимотдир. У нафақат «қол», балки «ҳол»Ð´Ð¸Ñ€, холис амал, қаттиқ риёзатдир... Руҳоний ҳаёт ичида яшаганлар, тақво ҳамда зикру ибодатдан лаззат ва даража топганларгина бу йўлнинг моҳиятини ҳис қиладилар...

Тасаввуф Ñ‚Ñžғрисида кўп ёзилган ва айтилган. Асар муаллифининг ҳам тасаввуф ҳақида кўплаб йирик ва мукаммал асарлари бор. Ушбу рисолада эса муаллиф китобхонни тасаввуф йўли ва вазифалари юзасида» дастлабки маълумотлар, умумий қоидалар билан таништиришни мақсад қилиб қўяди, илмий, тарихий ҳамда адабий манбаларга мурожаат этган ҳолда уни атрофлича ёритиб беради. Асар фавқулодда бир кўлланмадир. Ундан кўпчилик ўз саволига жавоб топиши мумкин...

Рисоланинг қайта-қайта нашр этилиши, хорижий» тилларга таржима бўлиши унинг қимматли бир асар эканлигидан далолат беради.

Орифлик ва комиллик сирларидан воқиф этувчи, эзгуликка чорловчи бу асар ўзбек китобхонларининг бугунги қизиқишлари ва маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиб таржима қилинган. Асарни тадқиқ этиш ва баҳолаш эса олимларга ҳавола...

Ҳожи Сайфиддин Сайфуллоҳ
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
:bsm:

АДОЛАТ ВА МАЪРИФАТ ЙЎЛИ

I. ИСЛОМ - АДОЛАТ, МАЪРИФАТ ИСЛОМНИНГ МАҚСАДИ

Ислом динида шахс ва жамият муносабати мукаммал, адолатли тарзда ҳал қилинган. Ҳар бир инсоннинг эрки, ҳуррияти ва ҳуқуқи қонунлар билан кафолатланган. Энг муҳими, бу динда тенглик, биродарлик шиори мавжуд. Адолат, инсон манфаати деган ғоя, мақсад Ислом фиқҳи, шариат қонунлари мажмуасидан мустаҳкам ўрин олган. Киши то илмли, маърифатли бўлмас экан, Исломнинг моҳиятидан, адолатидан хабардор бўлмайди ва натижада нотўғри хулосалар чиқариши мумкин.

Ислом динининг фиқҳ илми беш буюк ғояни олға суради. Шариат ҳукмлари текширилганда ва уларнинг ҳикматлари, сабаблари, ғоялари ақл тарозусига солинганда шу нарса маълум бўладики, Ислом бу ҳукмлар соясида инсоният учун беш буюк фойдани кўзлаган:

1. Ислом - эътиқод ва руҳиятни ҳимоя қилишга асосланган бўлиб, куфр, ширк ва ботил эътиқодларни таъқиқлайди.

Ислом - инсон вужудини муҳофаза этишга асосланиб, ўзининг жонига қасд қилиш ва қатл этишни қатъиян ман этади. Баданга зиён етказадиган моддаларни истеъмол қилиш ҳам динимиз томонидан ҳаром қилинган.

Ислом - наслу насабнинг кўпайишига асосланади: оила қуришни ташвиқ этади, абортни ман этади, болалар ўлимига кескин қарши чиқади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Ислом - мол-мулкнинг муҳофаза этилишига асосланади. Динимизда мол-мулкка зиён етказиш деган ҳуқуқий ҳодиса йўқ, мабодо зарар етгудек бўлса, зарар бериш орқали жавоб қайтариш ҳам ман этилади.

Ислом - ақлни муҳофаза этади: ичкилик ақлни кетказгани учун таъқиқланади.

Исломга кўра барча инсонлар бир-бирлари билан тенг ҳуқуқлидирлар: подшоҳ билан қул, бой билан камбағал бир сафда туради. Мусулмон билан ғайримуслим инсон сифатида адолат ҳузурида тенгдирлар. Фотиҳ Султон Муҳаммад жоме масжиднинг қуббасини ноқис қуриб қўйган меъморни жазолагач, маҳкамага чақиртирилади ва Истанбул қозисининг ҳузурида ÑŽқорига ўтирмоқчи бўлади. Шунда қози: «ÐŸÐ¾Ð´ÑˆÐ¾ҳим, бу ер адолат маконидир! Айбдор, жойингда ўтиравер», деб подшоҳга танбеҳ беради...

Инсон ўз баданидаги бирон аъзосини сабабсиз кесиб ололмайди. Урушда ҳам инсонларга уларнинг бирор аъзоларини кесиб олиш шаклида тажовуз қилинмайди. Тирик инсонга бўлганидек, унинг жасадига, қабрига ҳам ҳурмат кўрсатилади. Инсоннинг тиши ва тирноғи ҳатто ахлатга ташланмайди, балки тупроққа кўмилиши тавсия қилинади. Жаноза ўтганда ўриндан туриб, ўликка ҳурмат кўрсатилади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
ЁМОНЛИК МАНБАЛАРИ

Ислом инсоният йўлиқадиган ҳар қандай ёмонлик, ёвузлик, разолатга қарши курашиб келган. Исломга кўра ёмонликнинг манбалари қуйидагилардир:

1. ШАЙТОН - биз кўролмайдиган, мавжудлиги Қуръони каримда билдирилган махлуқ. «ÐÐ½Ð¸қки, Шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар» (Фотир-6), дея огоҳлантирилганмиз. Шайтоннинг ўз ҳизби-гуруҳи бор: «Ð¨Ð°Ð¹Ð¾Ñ‚инул инс вал жин», яъни, инсонлар ва жинлар тоифасидан ҳам шайтонлар мавжуд. Қишилар орасида шайтонлашган одамлар бор. Кўринмайдиган жинлардан ҳам шайтонлар мавжуд.

Дунёдаги инсонлар икки ҳизб - гуруҳдан иборатдирлар: биринчиси ҳизбуллоҳ, иккинчиси ҳизбушшайтон. Аммо шайтон инсон устидан қатъий бир ҳукм юргизолмайди, ўз таъсирини ўтказолмайди: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат—ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳга) шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир». (Наҳл-99, 100). Демак, шайтон мўминларга осонликча таъсир қилолмас экан. Фақатгина васваса қила олар экан. Гуноҳ ишларни инсоннинг кўз ўнгида бирма-бир жилолантириб, улардан бирини танлаши учун инсон қалбига васваса солади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
2. НАФС: Исломга кўра ёмонлик, гуноҳ амалларнинг яна бир манбаси -инсоннинг ўзи, яъни нафсидир. «ÐœÐµÐ½ нафсимни оқламайман. Чунки нафс -агар Парвардигоримнинг ўзи раҳм қилмаса - албатта, барча ёмонликларга буюргувчидар» (Юсуф-53). Бу - Юсуф алайҳиссалом тили билан Қуръони каримда баён этилган бир ҳақиқатдир. Аллоҳнинг ўзи ёрлақаган зотлардан бўлак, нафс барча инсонларга ёмон ишларни буюришда маслак эгаси бўлиб қолган. Тинимсиз гуноҳ ишларга буюраверадиган нафс шайтоннинг ботинимиздаги ҳамтовоғи бўлиб, қайсардир ва тарбияга муҳтождир. Шайтонга ўхшаб нафс ҳам инсонга васваса солади: «ÐÐ½Ð¸қки, инсонни биз яратганмиз, (демак) унинг нафси васваса қиладиган (яъни, кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз» (Қоф-16). Юнус Эмро айтганидек, «Ð˜Ñ‡Ð¸Ð¼Ð¸Ð·Ð´Ð° «Ð±Ð¸Ñ€ мен бор, менда мендан ичкари». Турли маънавий борлиқларни мушоҳада қиламиз, учқунлар кўрамиз, васвасаларга дуч келамиз.

Шайтон васвасаси билан нафс васвасаси орасидаги фарқни мутасаввифлар шундай фарқлайдилар: «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚он ўйиндан ўйинга ўтаверади, нафс эса бир нарсани қайсарлик билан талаб қилиб тураверади. Шайтон моҳир ёлғончи ва ҳийлакор бўлгани боис, инсонни Аллоҳ розилигидан чалғитиш мақсадида бир гуноҳга ундолмаса, бошқа бир гуноҳни «Ñ‚аклиф қилади»: бир ўйинда инсонни лақиллатолмаса, иккинчи бир ўйинни тадбиқ этади. Аммо нафс - қайсар ёш боладек ёпишиб олган нарсасини хоҳлаб тураверади. Васвасанинг нафсдан эканлиги шу тариқа англашилади. Шайтонга қарши Аллоҳдан паноҳ тилаб, Унга таваккул этмоқ ҳақида зикр этилган оятдан маълум бўладики, Аллоҳга чин кўнгилдан суянганларга шайтон васвасаси кор қилмас экан. Шунинг учун шайтоннинг таъсир кучини кесмоқ мақсадида ҳар бир ишимизни «Ð±Ð¸ÑÐ¼Ð¸Ð»Ð»Ð¾ҳ» билан бошлаймиз ва амалиётда буни ўзимизга шиор қилиб оламиз. Қуръони каримда буюрилганидек, унинг бизга душман эканлигини эслашимизнинг ўзиёқ бизни доимо ҳушёрликка чақиради.

Шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларини тўсиш - кўзни ҳаромдан сақлаш, гуноҳга етакловчи йўлларга қадам босмаслик ва ҳоказолар айрича бир кураш усулидир. Шунинг учун Аллоҳу таоло Қуръони каримда шундай буюради: «Ð—инога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир» (Ал-Исро-32). Жаноби Ҳақ «Ð—ино қилманглар!» эмас, балки «Ð—инога яқинлашманглар!» деб огоҳлантиряпти, яъни зинога олиб борувчи йўлларга қадам босманг, демоқчи. Чунки бу йўлга кирган инсон қилмишининг оқибати хунук бўлади. Шу боис ичкилик ҳаром қилинган. Чунки ичкилик ақлу ҳушни олади, инсонни ўзини назорат қилолмайдиган аҳволга солади.

Инсон нафси аслида кераксиз нарса ҳам эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «ÐÐ°Ñ„синг уловингдир. Унга юмшоқ муомалада бўл, қўполлик қилма!» деганлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
3. ЖАҲОЛАТ. Бу ҳолда инсонлардаги нафснинг мавжудлиги айб эмас. «Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ аслида гуноҳ билан туғилади», деган иддао билан инсонни унда бўлмаган нуқсон билан айбламоқ Ñ‚Ñžғри эмас. «Ҳамма фитратида Ислом билан дунёга келади. Ҳар гўдак пок ва маъсум инсон сифатида туғилади. Фақат ота-онасигина уни мажусий, яҳудий ёки насроний қилиб тарбиялайди». Яъни, инсон болалигидаги тарбия оқибатида асл фитратидан айрилади.

Шу боис ҳам инсоннинг учинчи душмани - жаҳолат. Билмаслик ҳақиқатлардан бехабарликдир. Жоҳиллик- таълим-тарбия кўрмаган, дипломсиз маъносида эмас. Жоҳиллик тақвосизлик, тақво қашшоқлигидир. Баъзи олимлар ҳам, дипломи борлар ҳам жоҳиллик қиладилар. Бу диний илмнинг озлиги, Аллоҳнинг илоҳий адолатини, амрларидаги ҳикматларни билмасликдир. Ижтимоий, ахлоқий, диний тажриба, илм ва маданият танқислигидир... У ҳолда ҳеч таълим олмаган бир кишининг дин нуқтаи назаридан жоҳил эмас, ориф бўлиши мумкин. Чунончи, ўтинчилик қилган Юнус Эмро юксак даражадаги шахс бўла олган экан, мадрасада Ñžқиган ҳирсли бир олимнинг тубан бир даражада қолиши ҳам табиийдир. Энг қаттиқ азобга дучор бўладиганларнинг бири илмига амал қилмаган олимдир. Била туриб амал қилмайди, айбу нуқсон ва гуноҳлардан қайтмайди.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
ИЛМ НУҚСОНЛИГИ

Шунинг учун ҳам Ислом инсон тарбиясида аввало жоҳилликни бартараф этишга алоҳида аҳамият беради. Ҳатто, Ñžқиш-ёзиш, мураббий ва талабага бўлган ҳурмат-эътибор, илму маърифатни қўллаб-қувватлаш Исломда фавқулодда даражададир. Ҳазрати Алининг: «ÐœÐµÐ½Ð³Ð° бир ҳарф ўргатган кишининг хизматкори бўлишга тайёрман», деган сўзлари буни тасдиқлаб турибди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг замондошлари орасида нуфузи баланд зотлар бўлмиш саҳобаларнинг кўпчилиги ҳам саводсиз эдилар. Араб шоирларидан машҳур Адиий ибн Ҳотами Той пайғамбаримизнинг ҳузурига бориб, ул зотдан фахрий ёрлиқ олади ва уни Мадина бозорида бирортасига Ñžқитмоқчи бўлади-ÑŽ, ҳарф танийдиган бирор киши чиқмайди. Шоир бўлса-да, ўзи ҳам Ñžқиш-ёзишни билмайди. Шунга қарамай, ўша қисқа давр ичида Ислом олами тараққий этди, қиёматгача номлари ўчмайдиган олимлар, даҳолар етказиб берди.

Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) кўпгина ҳадисларида мўминларни Ñžқиш-ёзишга, илм ўрганишга ва ўргатишга чақирадилар. Масалан, «Ð˜Ð»Ð¼ ўрганмоқ Аллоҳ ҳузурида намоздан, рўзадан, садақадан, ҳаждан ва Азизу Жалил бўлган Аллоҳ йўлида жанг қилишдан ҳам афзалдир».

Исломда фақат билиш билан чекланиш маъқул иш эмас. «Ð¤Ð°қатгина билганлар ҳалок бўлурлар, билганига амал қилганлар мустасно. Фақатгина билиб амал қилган кифоя эмас, амалларни Аллоҳ розилиги учун, яхшк ният ила қилганлар мустасно. Ихлос билан амал қилганлар мустасно... Улар ҳам хавфу таҳлика ичидадирлар».
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Исломда қуруқ илмга эга бўлиш етарли эмас. Чунки инсон кўп жиҳатлардан нуқсонли бўлиши мумкин. Аждодларимиздан мерос қолган манқибаларда: «Ð‘олам, мен сенга подшоҳ бўлолмайсан деганим йўқ, одам бўлолмайсан, дегандим», деган нақл машҳурдир.

Ислом шахсининг комил, етук, илмли, нафси тарбияланган бўлишини мақсад этади. Нафс нима? Инсоннинг ўз менлиги. Унинг моддий ҳаёти, бадани манфаатларини тамсил этувчи ва Аллоҳ тарафидан зиммасига вужудни бошқариш масъулияти юклатилган менлигидир. Фойдали, бўладиган, бўлмайдигандир. Фақат, тарбия этилмаса, у энг асосий душман вазиятидадир. Пайғамбаримиз (с-а.в.) урушдан қайтган бир гуруҳга: «Ð­Ð½Ð´Ð¸ кичик жиҳоддан катта жиҳодга келдинглар. Кишининг ўз нафси билан кураши - катта жиҳод бўлиб, марҳамат, сизларни кутмоқда», дейдилар. Яъни, нафсни енгиш, орзу-истакларга ҳоким бўлиш учун кураш энг катта мужодала экан! Яна пайғамбаримиз айтадиларки: «Ð­Ð½Ð³ катта душманинг шу икки кўксинг орасидаги нафсингдир», «Ð–иҳоднннг энг фазилатлиси кишининг ўз нафси билан кураши, уни енгиши, ҳавойи нафсини назорат қилиб, унга ҳоким бўла олишидир».
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
ТАНБЕҲГА МУҲТОЖ БУЛГАНЛАР

Шундай экан. мусулмон сифатида қиладиган энг асосий ишимиз -қалбларимизнинг аҳволини, орзу-умидларини тузатмок, мақсад-ғоямизни покламоқдир. Инсон хоҳ султон бўлсин, хоҳ гадо бўлсин, ким бўлишидан қатъий назар, қалбини поклашга, амалларини Аллоҳ розилиги учун қилишга мажбур. Раҳбарлар кўпроқ бунга муҳтождирлар. Мен хато қилсам, гуноҳ қилсам, бу менинг айбим, бунинг учун жазоимни оламан, лекин бир раҳбар гуноҳ иш содир этса, бутун миллат, жамиятга шикаст етади, унинг хатоси туфайли халқи янглиш йўлларга кириб қолади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
II. ИСЛОМ ТАСАВВУФИДА НАФС ТАРБИЯСИ

НАФС


Нафс инсоннинг моддий ўзлиги, «Ð¼ÐµÐ½»Ð»Ð¸Ð³Ð¸Ð´Ð¸Ñ€. Тилимизда унинг муқобили мавжуд эмас. Уни фақат таърифлай ва тасвирлай оламиз. Жаноби Аллоҳ (ж.ж.) бизнинг ботинимизга бир идора этувчи, жисмимизни, моддий борлиғимизни, ҳаёт учун зарурий манфаатларимизни қўриқлаш ва қўллаш мақсадида фаолият кўрсатувчи маънавий бир борлиқ жойлаштирган, ана шу нафсдир...

Мавжудлиги - зарурат, истаклари - табиий, аммо таъқиб ва назорат қилиниши, тарбияланиши ва ёмон иллатлардан покланиши ҳам шарт.

Севимли пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Дардога: «Ð¨ÑƒÐ±ҳасизки, Аллоҳнинг, аҳли оиланг, бола-чақангнинг ҳамда бошқа инсонлар қаторида бадан ва нафсингнинг ҳам сенда баъзи ҳақлари бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини беришга мажбурсан», деб насиҳат қилганлар.

Ислом дини нафснинг емоқ, ичмоқ, таносил, истироҳат каби шаръий истакларини ҳалол йўллар билан адо этишга буюради. Аммо ҳаддан ташқари хоҳишларга, ҳою ҳавасларга қатъиян йўл қўймайди. Масалан, наслнинг давом этиши учун уйланишни ташвиқ этади, лекин никоҳ йўли билан, зино эмас. Шу зайлда нафснинг шаҳвоний хоҳишлари Ñ‚Ñžғри йўлга йўналтирилган бўлади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

Mahmud As'ad Jo'shon. Haqiqiy sevgi

Muallif DoniyorBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 67
Ko'rilgan: 42358
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 02:02:40
muallifi AbdulAziz
Mahmud As'ad Jo'shon. Ramazon va taqvo

Muallif NaqshbandiyBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 283
Ko'rilgan: 100210
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 02:00:12
muallifi AbdulAziz
Islomda farzand tarbiyasi

Muallif MuslimаBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 152
Ko'rilgan: 94096
So'nggi javob 18 Fevral 2019, 15:28:52
muallifi MirzoMuhammad
Mahmud Yo’ldoshev she'rlaridan

Muallif shoirBo'lim She'riyat

Javoblar: 91
Ko'rilgan: 30264
So'nggi javob 13 Mart 2008, 10:46:49
muallifi shoir
Pahlavon Mahmud

Muallif shoirBo'lim Sharq mumtoz she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 18002
So'nggi javob 30 Iyun 2008, 17:03:41
muallifi shoir