Muallif Mavzu: Mirzo Ahmad Xushnazar. Qabriston ziyorati odobi  ( 30463 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Mirzo Ahmad Xushnazar. Qabriston ziyorati odobi
« : 21 Aprel 2009, 15:36:17 »
МИРЗО АҲМАД ХУШНАЗАР

ҚАБРИСТОН ЗИЁРАТИ ОДОБИ

Тошкент
«Мовароуннаҳр»
2005

Ҳар бир мўъмин-мусулмон ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг равзаи муборакларини, юртимиздаги ва бошқа жойлардаги азиз-авлиёлар, муборак зотлар мақбараларини, шунингдек, ўз ўтган яқинлари қабрини зиёрат қилиб, савоб топишни умид қилади. Зеро, қабр зиёрати эркаклар учун мустаҳаб, савобли амалдир.

Аммо зиёрат қоидаси, одоб ва усуллари қандай? Киши қандай зиёрат қилса, савобга эга бўлади? Бас, ушбу рисолада зиёратнинг тартиб ва одоблари далил-ҳужжатлари ила баён этилди.

Албатта, ҳар бир зиёратгоҳда ушбу рисоладан бўлиши азиз зиёратчилар учун фойдадан холи эмас.

Муаллиф:
Мирзо Аҳмад ХУШНАЗАР
(М. КЕНЖАБЕК)

Муҳаррир: Абрамат ҒАНИЕВ,
Тошкент Давлат Шарқшунослик институти Исломшунослик бўлими

Ношир: Юсуфжон МАҲМУДОВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг 379-рақамли тавсияси билан чоп этилди.

© М. Кенжабек 2005 й.

Ушбу рисола http://www.uzbmaster.com сайтидан олинди.


МУНДАРИЖА

ҚАБРИСТОН ВА ЗИЁРАТГА ОИД ХИЛМА-ХИЛ МАСАЛАЛАР
Зиёратнинг шаръий далиллари
Тафсирдан далил: зиёратнинг ҳикмати
Зиёрат ҳақидаги ҳадиси шариф шарҳи
Қабрларга ёзув тахталари, мармар ва бошқа тошлар қўйиш масаласи
Қабристон устига масжид ёки қиссахонлик қиладиган жойлар қуриш мумкин эмаслиги
Шамол ва ёмғир етмоғи маййитнинг гуноҳига каффоратдир
Ҳар қандай кимсага мақбара қуриш мумкин эмаслиги
Қабристонда ўсиб турган яшил дарахтлар ва ўсимликларни кесиш ва узиш макруҳ
Қабристон меваларидан ейиш, у ерда қўй ва мол боқиш макруҳ
Қабристон ўтинлари
Мусулмонлар қабрини зиёрат қилиш Ислом суннатидандир
Зиёратга қайси кунлари борган маъқул?
Қабристонда қандай юрилади?
Қабрдаги аҳволни ўйлаш (Ибратли қисса)
Қабристонда тафаккур қилиш
Ҳазрати Усмоннинг йиғилари
Ҳазрати Ҳасан Басрий йиғилари
Қабрни эслаш хосияти
Ўлимни эсламоқ ва нафснинг ортиқча истакларини тиймоқ
Ўлимни эслашнинг фазлатлари
Золимлар қабри ёнидан ўтганда қўрқиб йиғлаш, Аллоҳ таолога муҳтожлигини изҳор қилиш, ғафлатда қолишдан қўрқиш хусусида
Қабр бошида ваъз ва насиҳат қилмоқ
Қабр бошида дуо қилмоқ
Дафндан кейин мозор бошида бир муддат кутиб турмоқ
Садақа ва эҳсонлар қилиб, савобини маййитга ҳадя этмоқ ва унинг ҳаққига дуо қилмоқ
Маййит ўрнига рўза тутмоқ ва ҳаж қилмоқ масаласи
Қабристонда Қуръон ўқимоқ масаласи
"Ёсин" ва бошқа сураларни ўқимоқ
"Оятул-курсий"ни ўқиш фазилати
Қабр зиёратининг баъзи одоблари
Зиёратдаги макруҳ ишлар
Зиёратдаги ҳаром ишлар
Қабр тошларига суратлар ўрнатиш мумкин эмаслиги
Қабристонда жонлиқ сўйиш масаласи
Аллоҳдан бошқага назр қилмоқ ҳаром эканлиги
Қабристонда емоқ-ичмоқ масаласи
Киши тириклигида ўз қабрини тайёрлаши масаласи
Қалбни Аллоҳга боғламоқ
Зиёрат одоблари
Қабр аҳлига салом бермоқ тартиби

МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАР (ПАЙҒАМБАРЛАР ВА АВЛИЁЛАР ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ)
Мадинаи мунавварани зиёрат қилиш фазилати ва савоби
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилати
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари бошида дуо қилишнинг хосияти ҳақида ибратли қисса
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш одоблари

МАККАИ МУКАРРАМАДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАР
ЮРТИМИЗДАГИ БОШҚА ДИЁРЛАРДАГИ БАЪЗИ ЗИЁРАТГОҲЛАР
« So'nggi tahrir: 19 Yanvar 2012, 14:36:41 muallifi AbdulAziz »
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
:bsm:

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та,     Ð±Ð¸Ð·     ÐÐ»Ð»Ð¾ҳникимиз     Ð²Ð°,     Ð°Ð»Ð±Ð°Ñ‚та,     (яна)     Ð£Ð½Ð³Ð° қайтгувчидирмиз» («Ð‘ақара» сураси, 156-оят).

«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилманг! Ундан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ. Унинг Зотидан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм (ва мутлоқ ҳокимият) фақат Уникидир ва сизлар фақат Унгагина қайтарилгайсизлар» («ÐÐ»-қасас» сураси, 88-оят).

Ҳадиси шариф:
«ÐœÐµÐ½ сизларни қабрлар зиёратидан манъ этган эдим. Энди ижозат бердим: зиёрат қилингизлар» (Имом Муслим, Имом Термизий, Абу Довуд, Насаий ривоятлари).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
 :bsm:

Беҳад меҳрибон ва бениҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан бошлайман. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизга чексиз салоту саломлар бўлсин!

Илоҳим, мақсудим Ўзингсан, Сенинг ризолиғингни истайман.


 :as:

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам зиёратчи!

Ер юзида ва диёримизда исломий илму маърифат, жаҳоншумул адолат ва ҳақиқат ёйилишига сабабчи бўлган неча-неча азиз зотлар, авлиёлар, алломаларнинг мақбаралари бор.

Ислом оламида, жаҳон тарихида беқиёс маънавий мақом ва мартабага эга бўлган улуғ зотлар шарафига ҳамиша мақбаралар бунёд этилган. Азиз сиймолар учун Соҳибқирон Амир Темур мақбаралар қурдирган, баъзи азиз-авлиёлар мақбараси эса бошқа зотлар тарафидан барпо этилган.

Ўзбекистон истиқлоли даврида айрим зиёратгоҳлар қайта бунёд этилди, айримлари эса таъмирланиб, азиз зиёратчиларнинг маънавий мулкига айланди.

Алалхусус, она Ватанимиз Ўзбекистон қанчадан-қанча муборак зотлар, азиз-авлиёлар, улуғ алломалар: муҳаддис, муфассир ва фақиҳлар юртидир. Ҳар бир мўъмин-мусулмон бу азиз зотлар мақбараларини, шунингдек, ўз ўтган яқинлари қабрини зиёрат қилиб, савоб топишни умид қилади. Зеро, қабр зиёрати мустаҳаб, савобли амалдир.

Аммо зиёрат қоидаси, одоб ва усуллари қандай? Киши қандай зиёрат қилса, савобга эга бўлади? Бас, ушбу рисолада қабристонни, азиз-авлиёлар мақбараларини зиёрат қилиш тартиб ва одоблари далил-ҳужжатлари ила баён этилди. Шунингдек, халқ ўртасида одат бўлган баъзи бидъат ва хурофотлар оқибати билдириб ўтилди.

Дунёда зиёратларнинг энг улуғи ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг муборак қабрларини зиёрат қилишдир. Кимки у зотнинг қабрларини зиёрат қилса, худди ўзларини ҳаётлик вақтларида зиёрат қилгандек савоб топади. Шу боис Мадинаи мунаввара ва Равзаи муборак зиёрати одоблари алоҳида бобда баён қилинди. Рисола охирига Маккаи мукаррама ва бошқа жойлардаги зиёратгоҳлар ҳақида маълумотлар илова этилди.

Аллоҳ таоло зиёратингизни қабул айласин!
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
ҚАБРИСТОН ВА ЗИЁРАТГА ОИД ХИЛМА-ХИЛ МАСАЛАЛАР

Зиёратнинг шаръий далиллари


Ҳазрати Бурайда розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«ÐœÐµÐ½ сизларни қабрлар зиёратидан манъ этган эдим. Энди ижозат бердим: зиёрат қилингизлар». (Имом Муслим, Имом Термизий, Абу Довуд, Насаий ривоятлари).

Бошқа бир ривоятда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимиз айтдилар: «Қабрларни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин. Чунки қабр зиёрати бизга охиратни эслатади» (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

Изоҳ: Исломиятнинг илк йилларида ҳазрати Пайғамбаримиз қабрлар зиёратини тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даври одатлари сақланиб турган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоби ва ахлоқи, тавҳид ғояси инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига ижозат берилди.

Ҳазрати Оиша онамиз (розийаллоҳу анҳо)дан ушбу ҳадиси шариф ривоят қилинади; Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг одати шарифлари, қачон ҳазрати Оиша онамизнинг олдиларига келсалар, кечанинг охирида туриб, Бақиъ қабристонига борар эдилар ва бундай дер эдилар:

«ÐÑÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼Ñƒ алайкум, эй мўъминлар диёри! Сизларга ваъда қилинган нарсалар келди. Эрта қиёмат куни кўз олдингизда ҳозир бўлур. Иншоаллоҳ, бизлар ҳам сизларга келиб қўшилурмиз. Ё Аллоҳим! Бақиъ-ул-ғарқод мозорида ётганларни мағфират қил!»
(Имом Муслим, Абу Довуд, Насаий, Ибни Можа ривоятлари).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Яна ҳазрати Бурайда розийаллоҳу анҳу айтадилар: Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаи киромларга, қачон улар қабристонга борсалар, ушбу дуони таълим қилар эдилар:

«ÐÑÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼Ñƒ алайкум, эй бу диёрнинг мўъминлари ва мусулмонлари! Иншоаллоҳ, бизлар ҳам сизларга келиб қўшилурмиз. Аллоҳ таолодан бизлар учун ва сизлар учун офият - тинчлик-омонлик тилайман!» (Имом Муслим, Насаий, Ибни Можа ривоятлари).

Яна Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳумо) айтадилар: «Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада баъзи қабрларга дуч келдилар. Муборак юзларини уларга қаратиб, айтдилар:

«ÐÑÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼Ñƒ алайкум, эй қабр эгалари! Аллоҳ бизларни ҳам, сизларни ҳам мағфират айласин! Сизлар биздан олдин кетдингизлар, бизлар ҳам изингиздан боргаймиз!»
(Имом Термизий ривояти).

(Далиллар «ÐœÐ°Ð¶Ð¼Ð°ÑŠÑƒÐ»-одоб», «Ð Ð¸Ñ‘зус-солиҳийн» ва «Ð¨Ð¸Ñ€ÑŠÐ°Ñ‚ул-Ислом» шарҳи китобларидан олинди).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Ҳадислардан хулосалар:

1. Исломнинг илк даврида қабристонга боғлиқ хунук одатларни кетказмоқ учун қабрлар зиёрати тақиқланган эди. Ёмон одатлар тарк этилгач, кейинчалик зиёратга рухсат берилди.

2. Қабр зиёрати қалбларни юмшатади, инсонга ўлимни ва охиратни эслатади. Шунинг учун ҳар замонда қабрларни зиёрат қилиб туриш, ўлгандан кейин қабрда кечадиган ҳолларни ўйлаб, ҳаётни яхши изга солишга, савобли, хайрли ишлар қилишга шошилиш керак.

3. Зиёрат ўлимни эслатади, дунё муҳаббатини дилдан кетказади, беҳуда мақтаниш ва ғурурланишни тарк этишга сабаб бўлади.

4. Ўликлар тирикларнинг дуоларидан, садақа ва эҳсонларидан фойда олади. Шу сабабдан қабристондаги ўликлар ҳақига дуолар қилмоқ лозим.

5. Қабристонда ётганларни эртанги қўшниларимиз деб билмоқ лозим.

6. Қабристонни фақат кундузи эмас, балки кечаси ҳам зиёрат қилиш мумкин.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Тафсирдан далил: зиёратнинг ҳикмати

Исмоил Ҳаққий Бурсавий ҳазратларининг машҳур «Ð Ñƒҳул-баён» китобида:

«ÐÐ»-ҳокумут-такосур, ҳатто зуртумул-мақобир», яъни: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ то қабрларни зиёрат этмагунларингча кўпайтирмоқ ҳирси (билан фахрланиш) сизларни машғул қилди (яъни, сизларни ғафлатда қолдирди)», деган ояти карима шарҳида айтилади: «Ð¢Ð¸Ð¹Ð±Ð¸Ð¹ айтади: «Ð‘у (ифода) киноя учун қўлланган. Чунки қабрларни зиёрат қилиш ўлимни эсламоқ, дунё муҳаббатини кезказмоқ, манманлик ва мақтаниш, ғурурланишни тарк этмоқ учун машруъ қилинган (яъни шариъатда рухсат қилинган)дир» (10-жилд, 605-саҳифа).

Тафсирда зиёратнинг шаръан жоизлиги билан бирга, унинг асл моҳияти ҳам ана шундай баён этилади.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Зиёрат ҳақидаги ҳадиси шариф шарҳи

Эркаклар учун қабр зиёрати мустаҳаб, савобли амалдир. Аёллар учун фақатгина ҳазрати Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) муборак равзаларини зиёрат қилишга махсус рухсат берилган. «Ð Ð¸Ñ‘зу-с-солиҳийн»Ð½Ð¸Ð½Ð³ туркий шарҳида эса аёллар учун ҳам қабр зиёратининг зарари йўқ, деганлар. Фақат бунда фитнадан холи бўлиш, ислом ахлоқи ва интизомига, зиёрат одобига риоя қилиш шартдир.

«ÐÑ‘лларга оид фиқҳий масалалар» китобида эса: «ÐžÑ…иратни эсламоқ учун қабрни зиёрат қилмоқ эркак ва аёлга мандубдир (раводир, савоблидир)» дейилган. (289-саҳифа).

Аҳмад Изуддин ал-Байянунийнинг «Ð¢Ð°ҳорат ва намоз ҳукмлари» китобининг «Қабрларни зиёрат этиш ва улар ҳаққига дуо қилиш» бобида бундай дейилади:

«Қабрларни зиёрат қилиш эркаклар учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёллар ҳам зиёратга борсалар жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда, албатта, маҳрам бўлиши шартдир» (147-саҳифа).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
«Ð¨Ð¸Ñ€ÑŠÐ°Ñ‚ул-Ислом» шарҳида эса зиёратга рухсат берилганлик ҳақидаги ҳадиси шариф бундай изоҳланади:

Бу (рухсат) эркаклар учундир. Аммо аёллар ҳақида Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:

«Қабрларни зиёрат қилгувчи аёлларга лаънат бўлгай».

Яна бир қавлда: «Ð‘у ҳадис қабрларни зиёрат қилишга рухсат бўлишидан олдин айтилган эди», дейилади. Кимики (қайси бир аёлки) ушбу сўзни ёмон кўрса, сабри озлигининг белгисидир ва ўзини боса олмаслигининг кўплиги аломатидир. Аммо энди жанозанинг орқасидан эргашиб боришга эса аёлларга асло рухсат йўқ. Чунончи, бу «Ð—айнул-араб» китобида ҳам мазкурдир.

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъминлардан бўлган қариндошларининг қабрларини ва бошқа мўъминларнинг қабрларини ҳам зиёрат қилар эдилар» («Ð¨Ð¸Ñ€ÑŠÐ°Ñ‚ул-Ислом» шарҳи).

Ҳазрати Шайх Сўфи АллоҳÑ‘Ñ€ "Маслакул-муттақийн"да аёлларга қабрлар зиёратини жоиз кўрмаганлар ва: "Агар бир нарсанинг жоиз экани ҳақида юзта ривоят бўлиб, ҳаром экани ҳақида битта ривоят бўлса, бас, (тақвога мувофиқ) ана шу (ҳаром, яъни тақиқ экани ҳақидаги) битта ривоятни олмоқ керак", -деганлар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
«ÐœÐ°Ð¶Ð¼Ð°ÑŠ ул-одоб»Ð´Ð° эса бу ҳадиси шариф: «Қабрларни кўп-кўп зиёрат қилувчи аёллар лаънатлангандир», деб таржима қилиниб, қуйидагича шарҳланган: «ÐŸÑƒÑˆÑ‚у паноҳимиз ва икки жаҳонда дастгиримиз бўлмиш фахри олам жанобимиз - ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилмоқ эркаклар учун мандуб бўлгани каби, аёллар учун ҳам мандубдир. Хулоса: аёллар қабрни зиёрат қилишлари фақатгина ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаларини зиёрат қилмоқлари учун махсусдир» (199-саҳифа).

Бас, агар аёлларга бу зиёрат насиб этса, аввало фитна хавфи бўлмаслиги, яна исломий ахлоқ ва қоидаларга амал қилишлари шарт. Яъни, сафар асносида ёнларида эрлари ёки бошқа маҳрамлари бўлади, боши очиқ ёки ярим яланғоч ва ҳаёсиз ҳолда бўлмасдан, исломий одобга мувофиқ кийинади, сабрсизлик қилмасдан, овоз чиқариб йиғламасдан, эркаклар билан аралаш-қуралаш бўлмасдан, одоб ва ҳаё билан зиёрат қиладилар.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Қабрларга ёзув тахталари, мармар ва бошқа тошлар қўйиш масаласи

«Ð¨Ð¸Ñ€ÑŠÐ°Ñ‚ул-Ислом» шарҳида айтилади: «Қабрларга ёзув тахталари қўйиш, лавҳ ёзиш макруҳдир. Чунки у ҳеч фойда бермайди. Кўпинча маййит шу сабабли озорланади. Агар тириклигида (ёзувга) рози бўлган бўлса ёки айтиб (васият қилиб) кетган бўлса, жоиз.

Изоҳ: Бас, ўликнинг сифатларини ноўрин мақтайдиган, уни ҳаддан ортиқ улуғлайдиган ёзув тахталари ёки битиктошлари қўйиш, айниқса, маййитнинг суратини тасвирлаш унинг қабрда озор чекишига сабаб бўлади. Қабр билиниши учун бирор белги қўйиш мумкин.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Қабристон устига масжид ёки қиссахонлик қиладиган жойлар қуриш мумкин эмаслиги

Қабристон устига масжид қуриш ёки қиссахонлик қиладиган жойлар қуриш макруҳдир. Яна қубба, гумбаз кўтариш, ёки қабрга соя солиши учун бирор бино қуриш макруҳдир. Чунки, албатта, маййитга фақатгина унинг амали (ҳаёти дунёда қилиб ўтган хайрли, савобли иш-амаллари) соя беради. Қабр билиниб туриши учун белги қўйишнинг эса ҳеч зарари йўқ. Тошга ўхшаш ёки бир Ñ‘ғоч қадаб қўйишга ўхшаш (бизнинг замонамизда қабрнинг икки тарафига Ñ‘ғоч қадаб қўйишга ўхшаш) белгилар қўйиш безарар, токи унинг қабр эканлиги билиниб турсин ва одамлар уни босмасин.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Шамол ва ёмғир етмоғи маййитнинг гуноҳига каффоратдир

«ÐšÐ¸Ñ‚обун-Натф»Ð´Ð° мазкурдир: «ÐšÑžÐ¼Ð¸Ð»Ð³Ð°Ð½ инсон номини қабрга битмоқ, қабрнинг устига иморат қилмоқ, нақшламоқ, бўямоқ, баланд қилмоқ ва ганчламоқ макруҳдир». Аммо «Ð¥Ð¸Ð·Ð¾Ð½Ð°» китобида мазкурки: «Қабрнинг бошига тош қўймоқнинг ва қабрнинг устига бирор нарса битмоқнинг зарари йўқдир».

«ÐœÑƒÐ·Ð¼Ð°Ñ€Ð¾Ñ‚» китобида мазкурдир: Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«ÐœÑžÑŠÐ¼Ð¸Ð½ одамнинг қабрига шамол етиб турмоғи ва ёмғир Ñ‘ғмоғи унинг гуноҳига каффорат бўлур» («ÐœÐ°Ð¶Ð¼Ð°ÑŠÑƒÐ»-мақсуд», 242-саҳифа).
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Ҳар қандай кимсага мақбара қуриш мумкин эмаслиги

Ислом оламида ғоят эътиборли азиз сиймолар, атоқли муҳаддислар, барҳақ авлиёлар учун мақбаралар қуришга мутааххирийн уламолар рухсат берганлар. Токи уларнинг ҳурматини сақлаш, зиёрат қилиб файз ва савоб топиш мумкин бўлсин. Токи у азиз зотларнинг қабри йўқолиб ёки оёқости бўлиб кетмасин.

Аммо баъзи кимсалар арзиган-азимаган яқинлари учун ҳашаматли мақбара қуришни одат қилмасликлари керак. Чунончи, «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он адабиёти ва санъати» газетасида чиққан бир мақолада айтилишича, бир қабристонда тўрт устундан иборат ҳашаматли бир мақбара пайдо бўлган. Одамлар: бу бирор азиз зотнинг қабри бўлса керак, деб суриштириб кўрсалар, йўқ, у пиво заводи бошлиғи бўлган бир бой кимсанинг қабри экан. Бундай нохуш қилиқлар билан зиёратчиларни чалғитиш оғир гуноҳдир. Чунки ўликка фақат унинг иймони, ихлоси, тоат-ибодат ва савобли ишлари фойда беради. Ўлганидан кейинги ортиқча дабдабаю ҳашаматлар эса маййитнинг қабрда азобланишига сабаб бўлади, холос.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

Hanafiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 11
  • Xabarlar: 1199
Қабристонда ўсиб турган яшил дарахтлар ва ўсимликларни кесиш ва узиш макруҳ

«ÐÑ‘лларга оид фиқҳий масалалар китоб»Ð¸Ð´Ð° айтилади: «ÐžÑ…иратни эсламоқ учун қабр зиёрати эркак ва аёллар учун мандубдир. Тиловат қилмоқ мақсадида қабрлар устида ўтириш мумкин.

Қабрни босиш (оёқости қилиш), қабр устида ухлаш, у ерда таҳорат ушатиш, яшил дарахтларни (ва ўсимликларни) кесиш, узиш макруҳ. Қуриган дарахтларни ва ўсимликларни кесиш, узиб тозалаш мумкин» (287-саҳифа).

Изоҳ: Қабристондаги дарахтлар ва барча яшил ўсимликлар Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, яъни Аллоҳнинг улуғлиги ва ҳар қандай айбу нуқсондан пок ва муназзаҳ эканини олқишлаб, зикр қилади. Бу тасбиҳ ва зикрдан қабр аҳли фойдаланади. Қабрда азобланаётган баъзи кишиларнинг азоби ана шу тасбиҳ туфайли енгиллашади. Шу боисдан яшнаб турган дарахтларни кесиш ва яшил ўт-ўланларни узиб ташлаш макруҳ.
"ГЂГЈГ Г° ñèçëàðãà ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ ôàçëè ГўГ  ìàðҳàìàòè á¢ëìàãàíèäà àáàäóë-Г ГЎГ Г¤ è÷èíãèçäàí áèðîð ГЄГЁГёГЁ ïîêëàíà îëìàñ ýäè. Ëåêèí Àëëîҳ ¡çè õîõëàãàí ГЄГЁГёГЁГ­ГЁ ïîêëàéäèð. Àëëîҳ ВўГІГ  ГЅГёГЁГІГЈГіГўГ·ГЁ, ВўГІГ  áèëãóâ÷è çîòäèð"
Íóð ñóðàñè, 21

 

Xoja Ahmad Yassaviy. Devoni hikmat (yangi topilgan namunalar)

Muallif shoirBo'lim O'zbek mumtoz adabiyoti

Javoblar: 73
Ko'rilgan: 53297
So'nggi javob 21 Iyul 2008, 08:31:14
muallifi AbdulAziz
Ahmad Hodiy Maqsudiy. Ibodati Islomiya

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 139
Ko'rilgan: 162008
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 02:35:09
muallifi AbdulAziz
Qabriston...

Muallif MohinurBo'lim Umumiy

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4973
So'nggi javob 08 Avgust 2009, 17:23:19
muallifi Foniy
Ahmad Muhammad. Haq hamisha g'olib (Umar ul-Foruq)

Muallif Munira xonimBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 124
Ko'rilgan: 41748
So'nggi javob 12 Iyul 2008, 09:09:21
muallifi AbdulAziz
Ahmad Muhammad. Ota-ona rizosi

Muallif DoniyorBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 31064
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 01:07:13
muallifi AbdulAziz