Muallif Mavzu: Asaka shahri haqida ensiklopediyalarda  ( 7236 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Asaka shahri haqida ensiklopediyalarda
« : 13 Iyul 2006, 04:23:34 »
Ленинск, город (с 1938) в Андижанской области Узбекской ССР. Расположен в Ферганской долине, на канале Шаарихансай. Ж.-д. станция (Ассаке) на линии Андижан — Коканд. Узел автомобильных дорог на Маргилан, Фергану, Андижан. 28 тыс. жителей (1970). Заводы: 2 хлопкоочистительных, маслоэкстракционный, авторемонтный, железобетонных изделий, стройматериалов, кислородный. Техникум советской торговли, дошкольное педагогическое училище. Близ Л. — добыча нефти и газа.

Большая Советская энциклопедия

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Asaka shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #1 : 20 Iyul 2009, 08:55:20 »
ACAKA (1937 - 1991 й.ларда Ленинск) — Андижон вилоятидаги шаҳар (1937 й.дан). Асака туманининг маъмурий маркази. Андижон — Тошкент Ñ‚.й. даги Асака ст-ясидан 4 км. Марғилон, Фарғона ва Андижонга борадиган автомобиль йўллари кесишган жойда. А.дан Андижон ш.гача 16 км. Шаҳар адирлар Ñ‘қалаб оқаётган Шаҳрихонсой соҳилида, денгиз сатҳидан 495 м баландликда жойлашган. Унинг ён атрофини пахта далалари, ён-бағирларини боғлардан иборат адирлар ўраб туради. Июлнинг ўртача Ñ‚-раси 26, Г, янв.ники — 2,9°. Вилоятнинг Андижондан кейинги йирик индустриал шаҳри. Аҳолиси 52,8 минг киши (2000).
Шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (проф. Т. Ширинов) «ÐÑÐ°ÐºÐ°» номини Фарғонада мил.ав. 6—5-а.ларда яшаган сак кабилалари б-н боғлайди. Чунки бу қабила баъзи жойларда «Ð°ÑÑÐ°ÐºÐµÐ½Ð»Ð°Ñ€» номи б-н ҳам юритилган. Уларда «Ð°ÑÐ²Ð°ÐºÐ°» — от, «Ð°Ñ-сака» — отлиқлар маъносини билдирган. Археолог Б. Матбобоев ÑŽқоридаги фикрни водийнинг шарқий қисмида топилган тошлардаги отлар тасвири б-н асослашга ҳаракат қилган ва шу жойларда наслдор отлар етиштирилган деган фикрни илгари сурган. Топономист олим С. Қораев Асака туманидаги «ÐÑ…тачи» қишлоғи номи мўғулча бўлиб, от табиби (синчи), отбоқар деган маънони билдиришини таъкидлаб, ÑŽқоридаги мулоҳазаларни бирмунча тасдиқлайди. Шуларга асосланиб А. шаҳрининг 60 йиллиги (1997) муносабати б-н катта йўл Ñ‘қасидан шаҳарга кираверишдаги майдонда тулпор отнинг рамзий ҳайкалчаси қўйилди.
А. шаҳрининг қад. давр тарихи б-н боғлиқ археологик тадқиқотлар олиб борилмаган. Умуман А.нинг қад. тарихи Фарғона водийсининг Ахси, Қува, Андижон каби қад. шаҳарлари атрофидаги қишлоқлари тарихи б-н бевосита боғлиқ.
А. 19-а. тарихчиси Аваз Муҳаммад Атторнинг «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и жаҳоннома» ва «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и Хўқанд» асарларида тилга олинган. Унинг ёзишича, А. шаҳри ҳудудида Худоёрхон қалъа қурдирган ва бу ерда хоннинг дала ҳовлиси ҳам бўлган. 18-а. охирида қурилган Шаҳрихонсой канали шаҳарнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 1899 й. Тошкент — Андижон Ñ‚.й. қурилиши муносабати б-н А.га уз. 4 км ли Ñ‚.й. шохобчаси ўтказилди. Шундан сўнг А.да европалик, хусусан рус ва маҳаллий бойлар саноат корхоналарини қура бошладилар. 20-а. бошларида А.да 2 минг киши яшаган. Пахта тозалаш ва Ñ‘ғ з-длари бўлган. Аҳолининг асосий қисми майда ҳунармандчилик б-н шуғулланган.
1946 й.да мотор таъмирлаш з-ди қуриб битказидди. Ёғ-мой з-дида иссиқлик электр маркази ишга тушди. Урушдан кейинги йилларда А. яқинидаги Андижон ва Полвонтош нефть конлари, Хўжаобод газ кони муносабати б-н А. шаҳар саноат корхоналари салмоғи ортди. Юқоридаги конларни махсус ускуна ва техника жиҳозлари б-н таъминловчи омборхоналар қурилди. Полвонтош — Асака газ кувури Ñ‘Ñ‚қизилди (1947). 60-й.дан шаҳар саноа-ти корхоналари қ.Ñ…. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаша бошлади. 70 —90-й.ларда Ñ‚Ñžқимачилик корхонаси (ҳоз. «ÐÑÐ°ÐºÐ°Ñ‚Ñžқимачи» акциядорлик жамияти), пахта тозалаш з-длари, электротехника, автомобиль тузатиш корхоналари қурилди.
1994 й. ноябрда «ÐŽÐ·Ð”ЭУавто» қўшма корхонаси иншоотлари қурилиши бошланиб, корхона 2 йилда ишга туширилди: 1996 й. 19 июлда з-днинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримов, ДЭУ корпорациясининг Президенти Ким У Жунг жаноблари ташриф буюрдилар. Корхонадан жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган, Ñ‘қилғини кам сарфлайдиган ихчам, чиройли, қулай бўлган «Ð”амас», «Ð¢Ð¸ÐºÐ¾», «ÐÐµÐºÑÐ¸Ñ» автомобиллари чиқарила бошлади (қ. Автомобиль, Асака автомобиль заводи). «ÐŽÐ·Ð”ЭУавто» қўшма корхонасининг салмоғи Асака ш. саноат корхоналари маҳсулотларининг 92,3% га, Андижон вилоят саноат корхоналари маҳсулотларининг 55,2% га Ñ‚Ñžғри келади. Бундан ташқари шаҳарда «ÐŽÐ·Ð”ЭУавто» қўшма корхонаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «ÐŽÐ·Ð”онг-Вонг» қўшма корхонаси, «ÐÐ½Ð·Ð¸Ñ» з-ди, шунингдек Италия б-н ҳамкорлиқда макарон ишлаб чиқарувчи «Ð¤ÐÐœ» қўшма корхонаси бор. А.да ҳаммаси бўлиб 12 йирик саноат корхонаси ишлайди; 510 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес б-н шуғулланувчи хусусий фирма фаолият кўрсатади (2000).
А. саноати ривожланиши б-н бирга ҳар жиҳатдан қайта қурилмоқда: янги кўчалар очилмоқда, йўллар қурилмоқаа. Хонобод—Асака сув қувури Ñ‘Ñ‚қизилди. Шаҳарда Тошканбой Эгамбердиев номидаги маданият ва истироҳат боғи бор. Боғнинг энг тўрида А.да яшаб ўтган авлиёлардан Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ўрнида мақбара қурилди. Бу жой зиёратгоҳ, муқаддас маскан ҳисобланади. Зиёратгоҳ яқинида Шаҳрихонсойнинг бош Ñ‚Ñžғони жойлашган. Шу ердан Охунбобоев сойига, Асака ташламаси канали ва бир неча ариқларга сув тақсимланади.
А.да 2000 й.да маиший хизмат касб-ҳунар коллежи қурилиб ишга тушди. 1999/2000 Ñžқув йилида 10 умумий таълим мактаби, гимназия, академик лицей, коллежда 12 мингдан ортиқ Ñžқувчи Ñžқиди; 22 болалар боғча ва яслилари, 4 касалхона, саломатлик маркази, поликлиника ва амбулатория ишлади. Шаҳарда 2 кинотеатр, маданият уйи, 2 клуб, 15 кутубхона, 3 стадион бор. 16 фуқаролар йиғини ташкил этилган (2000). Асака — Андижон, Асака — Фарғона йўналишида автобус қатнайди. «ÐÑÐ°ÐºÐ° оқшоми» шаҳар газ. чиқади.
Асака театри — 1932 й. ҳаваскор ёшларнинг «ÐšÑžÐº кўйлак» труппаси асосида ташкил этилган. 1935—39 й.лар вилоят мусиқали драма театри деб номланган. Театр жамоаси турли даврларда ишлаган санъаткорлар: Зулунбек Мамадалиев (режиссёр), Ғанижон Тошматов, Юсуфжон Дадажонов, Қаҳрамон Йўлчиев, Ғуломжон Рўзибоев (мусиқа раҳбарлари), Маманурқори Долихўжаев, Абдураим Маткаримов, Ҳалимахон Дадажонова (актёрлар), Турсунхон Акбарова, Ойшахон Усмонова, Ҳабибахон Охунова, Турсунбой Юсупов (хонандалар), Ширмонхон Ғозиева, Ойдин Акбарова (раққосалар) ва б. Репертуарларида «Ҳалима», «ÐÑƒÑ€Ñ…он», «Ð“улсара», «Ð¤Ð°Ñ€ҳод ва Ширин» каби мумтоз саҳна асарлари бор эди. 1939 й. театр жамоаси тарқатиб юборилди. Урушдан кейинги дастлабки йилларда яна шаклланди ва «ÐÐµÑ„тчилар» клубида фаолият кўрсатди. 1959 й.да театр «Ñ…алқ театри»Ð³Ð° айлантирилди.
Ад.: Раҳмонов Собиржон, Асака, Т., 1999.
Ўткирбек Сулаймонов.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Asaka shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #2 : 20 Iyul 2009, 08:55:45 »
АСАКА АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИ, «ÐŽÐ·Ð”ЭУавто» компанияси — Ўзбекистон автомобиль саноатининг етакчи ва тўнғич корхонаси. 3-днинг ишга туширилиши туфайли Ўзбекистон жаҳонда ўз автомобиль саноатига эга бўлган 28 мамлакат қаторидан ўрин одди. А.а.з. Андижон вилоятининг Асака ш.да 1994—96 й.ларда қурилган. Автомобиль з-ди ўрта классдаги двигатели сиғими 1500 см3 бўлган «ÐÐµÐºÑÐ¸Ñ», ўта кичик классдаги ёнилғи кам сарфловчи, двигатели сиғими 800 см3 «Ð¢Ð¸ÐºÐ¾» енгил автомобиллари ҳамда фургон типидаги етти ўриндиқли, двигатели сиғими 800 см3 бўлган «Ð”амас» миниавтобусларни ишлаб чиқаради (автомобилларнинг техник тафсилотлари ҳақида Автомобиль мақоласига қ.). Унинг барча ускуна ва жиҳозлари Корея, Япония, Германия, Швеция, Италия мамлакатларида ишлаб чиқарилган илғор автоматика ва технологиялардан иборат. «ÐŽÐ·Ð”ЭУавто» компанияси ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти. Муассислари: ЎзР ҳукумати номидан «ÐŽÐ·Ð°Ð²Ñ‚осаноат» уюшмаси ва Корея Республикасининг «Ð”ЭУ» корпорацияси. Акциялари ҳиссаси 50% га 50% бўлиб, инвестицияларнинг умумий ҳажми 650 млн. АҚШ долларига тенг. Компанияни тузиш Ñ‚Ñžғрисидаги Таъсис шартномаси 1992 й. 29 авг.да имзоланган, з-д қурилиши эса 1994 й. бошларида бошланган. «Ð”амас» миниавтобуслари 1996 й. 25 мартдан, «Ð¢Ð¸ÐºÐ¾» 1996 й. июнь ойининг ўрталаридан, «ÐÐµÐºÑÐ¸Ñ» автомобили эса 1996 й. июль ойининг ўрталардан ишлаб чиқарила бошланди. 1996 й. 19 июлда з-днинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қўшма корхонанинг умумий майдони ҳудуди 55 га. Асосий цехлар ягона бинода жойлашган. Бинонинг умумий майдони 16 га ни ишғол қилади. Бинонинг тепа қисмларида ҳам автомат бошқарувидаги улкан конвейрлар ишлаб туради. Автомобиль яратишнинг дастлабки жараёни асосан босма (пресс) цехидан бошланади. Жан. Кореядан келтирилган металл ўрами (автостал)дан шу цехда автомобиль «Ð±Ð¸Ñ‡Ð¸Ð»Ð°Ð´Ð¸». Буни Япониянинг «ÐšÐ¾Ð¼Ð°ÐºÑƒ» фирмасининг 500, 800, 1000 Ñ‚ ли пресслари бажаради. Машиналар конвейрлари пайвандлаш цехига ўтади. Бу цехда ишни асосан Швециядан келтирилган роботлар бажаради. Роботларни бир неча ишчи компьютер орқали бошқаради. Машиналар бўяш цехига тушиб, бўялиб чиқади, сўнг йиғув цехига ўтади. Бу цехда машина деталлари жой-жойига қўйилади. Тайёр бўлган автомобиллар синалиб, з-д эшигидан чиқарилади. 3-д кунига 200 «ÐÐµÐºÑÐ¸Ñ», 120 «Ð¢Ð¸ÐºÐ¾», 60 «Ð”амас» русумли автомашиналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонадан 2000 й. октябрь ойига қадар 216659 автомобиль, жумладан 103535 «ÐÐµÐºÑÐ¸Ñ», 63322 «Ð¢Ð¸ÐºÐ¾», 49802 «Ð”амас» ишлаб чиқарилди. 1999 й. 15 мингга яқин автомобиль экспорт қилинди. Корхонада 7000 дан ортиқ киши ишлайди, шундан 3700 дан зиёди бевосита и.ч.да банд, 3400 дан ортиғи сотув ва автохизмат тизимларида ишлайди (2000).
Тошкент ш.да автомобилларни сотиш ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш ваколатхонаси фаолият кўрсатади. Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Тюмень, Новосибирск, Минск, Бишкек, Чимкент, Краснодар каби шаҳарларда минтақавий ваколатхоналари ва шўъба корхоналари очилган.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Kogon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 15050
So'nggi javob 30 Aprel 2013, 16:45:52
muallifi levdeo
Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 48995
So'nggi javob 14 May 2010, 15:50:58
muallifi AbdulAziz
Qorasuv shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6224
So'nggi javob 13 Iyul 2006, 04:24:32
muallifi shoir
Andijon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 22317
So'nggi javob 13 Aprel 2010, 12:01:29
muallifi AbdulAziz
Shahrixon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 6274
So'nggi javob 13 Iyul 2006, 05:04:35
muallifi shoir