Ikrom Otamurod. Sen  ( 15073 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  03 Iyun 2009, 00:17:31

Sen (she'rlar va doston)



Muallif: Ikrom Otamurod
Hajmi: 297 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  02 Avgust 2009, 14:34:10

Икром Отамурод

СЕН


Шеърлар ва достон

Тошкент
«Қатортол-Камолот»
1999


* * *

Канглум, мендан бўлак киминг бор сенинг,
канглум, сендан бошқа менинг кимим бор!
Не десанг дегувчи - ёлғизим менинг,
не айтсам айтгувчи - ўзинг хокисор...

Канглум, мени тушингувчи ўзингсан фақат,
канглум, фақат сени англаб етгувчи ўзим.
Менинг вужудимда улғаяр тоқат,
сенинг вужудингда ғунчалар тўзим...

Канглум, ғамларимнинг ашклари - дарё,
канглум, армонларинг қайғулари - тоғ.
Канглум, сени қаърига тортар бу дарё.
канглум, мени янчиб кетади бу тоғ...

Даҳри дун дайрида чирпираган гард -
канглум, бир кун кетармиз, чиқармай натоғ.
Кимгадир қолдириб ғарибгина дард,
кимгадир қолдириб ғарибгина доғ...


* * *

Касби кулоли ясаган кўзанинг
сувлари зилолдир,
сувлари зилол.
Кўмилган руҳимнинг ўзани -
кесилган ҳилол.

Кимгадир туюлар - парча лой,
кимгадир беписанд туфроқ - тан.
Қарайман,
бағридан олган қанча жой,
садо берар қанчалаб Ватан.

Қайта-қайта қарайман,
айлантириб -
ҳисларимнинг томири тизлар.
Кетади хаёлимни бойлантириб,
буйнига туммордек бойланган излар.

Қатқалоқ кафтларнинг тафтини ҳўплаб -
Касби туфроғнда палак ёйган гул.
Ўтган кетганида бир фасил тўхтаб,
чанқоғини босар
ундан ҳорғин йўл.

Касби кулоли ясаган кўзанинг
сувлари зилолдир,
сувлари зилол.
Кўмилган руҳимнинг ўзани -
кесилган ҳилол.


* * *

Кетиб бораман шовқинлар орасида,
канглумга оғар залвор.
Сиғмай, кўчаларнинг тош сийнасида
рақсга тушар мошинлар ёлдор.

Шовқинлар авж олар,
шовқинлар дик-дик,
заллар қовурғасин эзғилар сакраб.
Канглум ич-ичидан тортади ҳадик,
канглум ич-ичидан боради қақраб.

Қийқирар, овозга зўр берар ҳунар,
шовқинлар - томоша,
шовқинлар - бозор.
Канглум шифтларига ғуборлар қўнар.
канглум устунлари зирқирар зор-зор.

Гоҳ сезиб, гоҳ сезмай ўзимни пайвас
шовқинлар орасида кетиб бораман.
Канглум қаърида чирқираган сас -
сукунатга канглум ёраман...

...Шовқинлари мўл дунё,
шовқинларга кўл дунё.
Шовқинлар озоридан
ёқалари ҳўл дунё.


* * *

Изғирин ялаган сирпанчиқ,
тишларини ғичирлатар ях.
Букланиб тортади қирчанғи,
тойрилиб судралар чорчах.

Ойнадан сийрилган тариқдай,
болалар учади яхмалак,
Шовушдан бўғриққан ариқда -
музларга ёнбошлар чархфалак.

Томларнинг бошлари нам тортиб,
хазорисвон уфлайди ўхтин.
Тарновлар қошига ёй тортиб,
даричалар қантарар нўхта.

Нор чавандоз ётади шикан,
титрар - безгак кўксин тилади.
Эски дўсти Рўзиникидан
кўпкарига хабар келади.


* * *

Назар ташлаб мени толдирнинг ўйга,
Ким бўлдинг, нигоро, бағримни ўйган, ..
Балки сен суйдирган, балки мен суйган.
Мен сени қайларда кўрганман, сунбул?

Эслайман энтикиб хотирларимни.
Канглумда зил қотган қотирларимни,
Умидсиз умидвор ётирларимни,
Мен сени қайларда кўрганман, сунбул?

Келганим, кетганим, сус қотганларим,
Нигорон термулиб ух тортганларим,
Афсуслар, пушмонлар ўқ отганларим,
Мен сени қайларда кўрганман, сунбул?

Ошно айлар мени ўзига хаёл,
Ҳайрона турурман, ҳайронаман, лол,
Жавобсиз қолгайдир, жавобсиз савол -
Мен сени қайларда кўрганман. сунбул?

Назар ташлаб мени толдирдинг ўйга,
Ким бўлдинг, нигоро, бағримни ўйган,
Балки сен суйдирган, балки мен суйган,
Мен сени қайларда кўрганман, сунбул?


* * *

Сабуҳ. Дарвозани очиб, сув сепиб,
Кўчани супуради келинлар.
Шайдойи насимлар мушкини ўпиб,
Ғунчаларнинг лаби тилинар.

Олмалар бўйлайди кўчага,
Деворлар оша ҳуркиб, қимтиниб.
Хўрсинар нафаситушиб ичига,
Қомати дол толлар эмтиниб.

Қуёш рўймолини қўндириб қия,
Эриниб кўтарар мужгонларини.
Қўйвориб юборар кекса оқ қия,
Бағримда асраган ғужғонларини.

Бир-бирин чимчиллаб, пешбандин пешлаб,
Кангулларига чизиб соғинчли излар,
Сирларини елкага ташлаб.
Қайдадир далага жўнайди қизлар.


* * *

Уйимда яшайди бир соғпнч,
бир соғинч-
Қашқадайро.
Хотирим сўқмоқлари- боғич,
армоним йўллари - айро.

Қизғалдоқ сочвоғи узилар,
синади қўзигул тақсими.
Сариқ тол буғдойлар чўзилар -
бош қўйиб соғинган кўксима.

Ҳуриллаб эсса гар ногаҳон,
қадрнинг париваш насими.
Канглум кўтарилар,
кўтарилар аён,
эшитсам Қашқадайро сасини.

Келса, келаверса, эшикни очиб.
тортинмай кунми ё тунлари.
Унутар ўзини
селобин сочиб
боролмай қолган кунларим.

Меҳрлар товланиб тўкилар,
бағрига босади бағрини.
Соғинчлар пойида букилар -
тошқотган зиналар сағрини.

Кенгаяди
кенгликлар тахлит,
совуқ деворларни кийган хоналар.
Бир лаҳза яйрайди
тўрт ёғи яхлит,
олис кенгликларни ёналаб...

Олис кенгликларда...
тонготур...
сас бериб руҳимда сиёғи...
Қашқадайро -
соғинчимни симирган хотир,
Қашқадайро -
соғинчимнинг узгун қиёғи...


* * *

Мен сени ўйлайман, хаёлга чўмиб.
хаёлга чўмади боғлар.
Мен сени ўйлайман... яфроғлар мўмин
дарахтларни тарк этган чоғлар.

Хаёллар келади қуюлиб,
мавжланади хотир селлари.
Ёдимга киради уюлиб
тирамоҳнинг салқин еллари.

Мен сени ўйлайман... энди
қолдирганинг менга ўй, хаёл.
Боғларимга тирамоҳ инди,
тирамоҳ силкитади ёл.

Хокистар канглумга ўзин ташлайди
узоқ йўлда толиққан ҳислар.
Сўнг расмини чиза бошлайди,
хазонларга кўмилган излар.

Мен сен ўйлайман, хаёлга чўмиб,
хаёлга чўмади боғлар.
Мен сени ўйлаймн... яфроғлар мўмин
дарахтларни тарк этган чоғлар.


* * *

Салқин-салқин кунлар бошланди,
бошланди салқинтунлар.
Қурум босган туйнуклар энди
бўралайди тутунлар.

Сочилар пойларга осмоннинг
жамалак зулфи - суманлар.
Чодир тикиб знди тўрт ённи
боснб келар туманлар.

Олислардан қарайди қуёш,
энди олисларда ёнади.
Энди пўпанак бойлаган тош
қабоқлари синади.

Ой нурлари тўкилган гавжум
хиёбонлар энди қувиллар.
Паймонларни ўғирлаган гужум
энди тушларида шивирлар.

Кангу лларда уйғонар сукут,
кангулларда сукутга қайтиш.
Энди хотирларга қулоқ тутиб,
энди хотирларни айтиш.

Эндихаво азмидан чўчиб,
машуқалар бузади ахдин.
Энди олдоқчи шамоллар макрига учиб,
яфроғлар ташлаб кетар дарахтин.


* * *

Кангул ришталари тоб ташласа гар.
Гардун мехварига дарз кетар сар-сар,
Мер тафтларидан яралган гавхар -
Ватан, кангулларда меҳрга айлан!

Қалблар бир-бирининг пайвасти, хеши,
Соғинар, қайрилар қалб торин эшиб.
Қадр иззатлари улғайган бешик -
Ватан, кангулларда қадрга айлан!

Қадим садоларнинг томирларида
Оққан мардоналик бўлмасин майда.
Ғурур шонлари бўй тортган дийда -
Ватан, кангулларда ғурурга айлан!

Сабр саболари элади сабот,
Ҳидоят кишварин синови бот-бот,
Имон нурларидан зарғун муножот -
Ватан, кангулларда имонга айлан!

Покиза ҳис бўлиб дилларга кўчгин,
Руҳият арконин руҳдарин қучгин.
Жон кушлари куйиб сиғинган очун -
Ватан, кангулларда Ватанга айлан!

Ватан... кангулларда... Ватанга... айлан!..


* * *

Шамс дейинми, дейинми қамар,
юрагимда интизор дунё.
Сиздан чирой олади қамар,
шамс-да сиздан олади зиё.

Сиз - бувишсиз, сулувсиз, дилсиз,
канглум мулкин малойиклари.
Сизсиз ғариб, қолади дилсиз
ишқ элининг халойиқлари.

Сарвлар қарар, ашклари найсон,
назокатга чайилган туши.
Гуллар сиздан ишорат кайсон,
гуллар сиздан таралган қўшиқ.

Рафтингиздан эрийди қаттол,
нигоҳингиз қалдирғоч тахлит.
Бахтли сизни суйганлар, ҳатто
ҳажрингизда куйганлар бахтли.

Шамсдейинми, дейинми қамар,
юрагимда интизор дунё.
Сиздан чирой олади қамар,
шамс-да сиздан олади зиё.


* * *

Номли-номсиз дардлар руҳингга чўкар.
Миянгни эговлар нотаниш шовқин.
Куйинчак феълингни ҳамдардлик букар.
Шиддатинг синдирар ноҳақлик шавки.

Ўйламай айтилган сўзнинг бағри тош.
Бемавруд мосуво - доғ суянган тахт.
Иложсиз дийдангдан сириққан кўз ёш
Буюк армон - ЎТАЁТГАН ВАҚТ!

Қисқартар суяксиз чўзилган совуқ
Мўътабар ҳайкалнинг узун қўлини.
Қадрсиз қадрким келади ёвуқ -
Қаттиқ ботар эътиқоднинг ўлими.

Қадимий шаҳарнингтушларин бўлиб,
Карахт ярим тунда кириб келар нақд:
Қатъий қонуният- чопаётган йўли,
Поезд - ЎТАЁТГАН ВАҚТ!

Тийғи паррон чархнинг шеваси яғмо:
Қувончлари - ўтрук, азоблари - ҳақ!
Бир субҳи содиқда уйғонган сабо
Янглиғ, мен-да - ЎТАЁТГАН ВАҚТ!


* * *

Иккимиз ҳеч қачон бўлолмаймиз дўст.
Шу бўлди
мен англаб етган ҳақлигим.
Мен имон келтирган ростлик
шу бўлди.
Етар, то шунга қадар
ўзимизни алдаб келганимизҳам.
Бугун, мен ўзимда шундай куч топдим,
кечдим деган -
аччиқ заҳарни ичишга қодир.
Канглум равшан тортдики бирам,
бу заҳрн қотилнинг ширин таъмидан.
Мен -
саҳнада ёниб турган
оловга ўзини урган парвона.
Сен-
олов ҳилидан хавотир олиб,
саҳнадан жон ҳолатда қочиб чиққан
қўрқоқ томошабин.


* * *

Соғпнчимни сўйласам мабод,
соғиниб кетасан суйгулим.
Сени ҳар гал ўйласам,
сабот
тўкилади кул бўлиб.

Кўтардим армоилар юкинн:
қайғунгширин,
фироғинг ширин.
Яшайман ўзимдан бекина,
сени ғуборлардан яшириб.

Канглум маскунига қамаймап:
неки ҳисни,
неки ҳавасни.
Соғинч ямоғи-ла ямайман.
соғинч йиртган қафасни.

Дилимни очаман ғамларга,
ғамлар руҳимнинг бўёғн.
Ой хуштор қараган томларда
дукуллайди шамол туёғи.

Ёлғизлик - канглумнинг кертиги.
заъфарон - ҳажрнинг доғида.
Тинглайман висолнинг эртагин.
хаёлнинг тувлаган боғида.

Ҳар гал қисқа – дийдор қароси,
дарди оғир хайр дейишнинг.
Мен - кутишнинг зор фуқароси,
маликаси - сен кутдиришнинг.

Сен тадорик этаверсан,
мен армонда толавераман.
Сен соғиниб кетаверасан,
мен соғиниб қолавераман.


* * *

Узоқларда иккита қора
кетиб борар...
Ғира-шира илғайди нигоҳ...
Сингигандек қумнинг қаърига
икки томчи...
Кўринмай кетар... Уфқ бағри оч...
Қора рўймолини бошига танғиб
чўккалайди тун..


* * *

Хатом ўзимники, айбим ўзимники,
ўзимман савол, ўзимман жавоб.
Ортса фақат ортар ўзимга юкин,
тортса фақат тортар ўзимга явоб.

Бўлса фақат бўлар ўзимнинг ўзи,
тўлса фақат тўлар ўзимнинг чашмим.
Дурри ғалтон зорларим тўзир,
лаъли рахшон хорларим ташна.

Таъна қилса қилар ўзимга фақат,
нигоҳин қадаса ўзимга қадар,
Озоримни севади тоқат,
озоримни ювади кадар.

Ўзим ўртанаман, ўзим тинаман,
азобда қоврилар ўзимнияг жоним.
Ўзим кўтараман, ўзим синаман -
сабий синони.


* * *

Тунги дарё - узала тушган қилич.
Бўлак-бўлак туннинг кўҳна ёстиғи,
окиб ётар-р тош-ш-лари...
бўлак-бўлак...

Тунги дарё... чайқала-чайқала,
тўлғоиа-тўлғона,
тплик-тилик тилар шабада кўксин...
Тунги дарё...

Бойқуш овози - ҳаросат...
Сукунат-тоғолча бошида рўмол
сочвоқлари сочилиб-сочилиб...
Тунги дарё..
.
Юлдузлардан бўсалар олиб,
сочларини таранди ойнинг...
Тунги дарё...


* * *

Юрагимда армон-армон
бўлиб-бўлиб ётар ғам.
Юрагимда хирмон-хирмои
тўлиб-тўлиб ётар ғам.

Юрагимда уммон-уммон
қалқиб-қалқиб ётар ғам.
Юрагимда тумон-тумон
ҳалқиб-ҳалқиб ётар ғам.

Юрагимда тоғлар-тоғлар
чўкиб-чўкиб ётар ғам.
Юрагимда оғлар-оғлар
тўкиб-тўкиб ётар ғам.

Юрагимда дайро-дайро
оқиб-оқиб ётар ғам.
Юрагимда айро-айро
боқиб-боқиб ётар ғам.

Юрагимда узун-узун
боғлаб-боғлаб ётар ғам.
Юрагимда ўзин-ўзин
доғлаб-доғлаб ётар ғам.


* * *

Бегали Қосимов қизини узатди,
Кашқадайрога - туғилган юртига.
Тўнғичқизини,
суюкли қизини кузатди -
ёришди канглининг ўртиги.

Макон эрди унга узоқ йил пойтахт:
асли Ватан надир,
қадим эл надир?!
Ватан - ғурурлардан бино бўлган бахт,
Ватан - соғинчлардан яралган қадр.

Бегали Қосимов сиғинди Оллоҳга,
Олис қишлоғига сиғинди бу кеч.
Бу кеч,
пойтахтдан учди Қашқадайрога,
Ватанини соғинган соғинч!


* * *

Эзилган аёлни ташвиш йиқар-да,
ҳаяжон канглига бегона туйғу.
Туман - кун ботарда, чанг - кун чиқарда,
кийгани - мусибат, топгани - қайғу.

Жонимдеган сўзга сиғиниб, толмас,
ҳовурга сингимас ойдайин бўлиб.
Бир лаҳза борлиқни унута олмас -
Мажнуннинг бағрида тўлғаниб, тўлиб.

Соғиндим унга ёт, кутдим унга ёт,
меҳр оғу шида ёнмайди титраб.
У юрган йўлларда ғам қалашган бот,
у қўнган манзилнинг биноси идрар.

Тиллари қовжираб, лаблари қувраб,
эркалаб куймайди, чатнаб куймайди.
Ташвишлар домига тортади чувраб,
ташвишлар бераҳм, қўймайди.

Боши тепасида ташвишлар ўқдай,
ўқталиб туради, билар номма-ном.
Ташвиш - кунларига энг сўнгги нуқта.
ташвиш - тонгги биринчи пайғом.

Эзилган аёл қисматга санчилар:
туйғулари - зардоб, ҳислари - нолон.
Юрагини довсиз-довсиз қамчилар
ташвиш - ғужанак илон.


* * *

Сен мени эслайсан, эслайсан бот-бот,
ёдимдир ёдингга қафас.
Руҳингга ин қўйган хотирот -
бостириб келади ҳар нафас.

Силтайсан қаҳрнинг гайбурин. Ҳаддим
ташламоқ бўласан сидириб.
Бари бир... канглунгга киради ёдим,
баря бир... ройишинг қулфин синдириб.

Измингга бўйсунмас бевош хотира -
сўлим боғларипа кутаверади.
Қачонлардир... ёлғиз дарахтинг... хира
кўз ўнгингдан ўтаверади.

Шивирлар. Изҳорлар. Аламинг келар -
ўйларингга чигилар тугун.
Ойнинг нурларига тўлгандан-тўлар,
сени хотирага никоҳлаган тун...


* * *

Яқиндирсан савол қадар,
Йироқдирсан жавоб қадар,
Юрагимни сўрган кадар -
Тўлқин, тўлқин, тўлқин-а.

Сочларингни ўпар шамол,
Қароғингга қўнар ҳилол,
Соғинчларим бағрида хол -
Зулфин, зулфин, зулфин-а.

Наззора айлагин гулим
Зорлиқлардан тилим-тилим,
Бир бора яйрасин дилим
Гулгун, гулгун, гулгун-а.

Ёндирсин кўзларинг хуммор,
Киприкларинг жонимга дор,
Жоним-ай, жонимга нисор
Бўлгин, бўлгин, бўлгин-а.

Яқиндирсан савол қадар,
Йироқдирсан жавоб қадар,
Юрагимни сўрган кадар,
Тўлқин, тўлқин, тўлқин-а.


* * *

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... қадамларимни.
Қарай-қарай бир кун қароғи толар,
Хўрсиниб ютар сўнг аламларини.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... пайканларини.
Юраги тўкилиб ёдига олар,
Тонгда ўтиб, оқшом қайтганларимни.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... тош отганларини.
Гоҳида изғирин, гоҳида қорлар,
Канглумга гайбурдек ботганларини.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... ўй эзганларини.
Хаёлимни тортиб соҳибжамоллар,
Хаёлимда кезганларини.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... дўнг ҳам пастқамлари.
Канда қилмай мен юрган онлар,
Канда қилмай кузатган дамларин.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Соғиниб қолар... ўтганларимни.
Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар,
Йўлларни соғиниб кетганларимни.

Бир кун... йўллар мени соғиниб қолар...


* * *

Таътил тугар. Яна шаҳарга
Икром - ғариб жуссанг йўл олар.
Дов бермас қайрилиб қарарга -
юрагинг узилиб қолар...

Қайтасан, ёдларингни олиб:
Қашқадайро - титилган тасма.
Соғинчларин канглунгга солиб -
термулганча қолади Касби...

Қум босиб, чашмалари йитган,
қайранглари шўриш ютган жар...
Лайлаклари қайтмайин кетган -
доғин сўрган Султон Мирҳайдар...

Тўриқлар дупуридан босмон,
тўлғаниб-тўлғаниб тушган бўз...
Янтоқларнинг ялаги - осмон,
қўзигуллар мунчоғи - юлдуз...

Қизғалдоқлар ноласи - тўрғай,
нел арнидир сўйлар живиллаб...
Поезд пойи остидан пай-пай,
тўкилади йўллар шивиллаб...

Қарайсан, вагон ойнасидан ой
кокилларин энкайтиради.
Кенгликларга айландинг бир ой,
бир ой руҳинг кенгайтиради...


* * *

«Ишим юришади машаққат билан,
алам қилар», дейсан. Тўлиқиб канглунг...
Дунё қачон мискин бошин силаган,
қачон мунис дардин англаган, синглим?!

Мурувват баҳрида чириган чағир,
меҳр манзилида қақраган қатрон.
Соҳир умидингнинг елкасй яғир,
тақо тоқатингнинг тоқати тақрон.

Ўксиниб, бухсаниб, қайғуда куйиб -
камингга эн излаб чирпирак.
Ич-ичингдан йиғлайсан тўййб,
ич-ичингдан ғамлар пирпирар.

Имкон тариқларин термадинг ёлчиб,
топмадинг фуржини.
Йўлларингда турар ҳалқуми очиқ,
имконсизлик хуржуни.

Маъсум ўйларингнинг тилик тилаги,
руҳинг аршида мунг қасри бунёд.
Давворнинг қатқалоқ қотган элаги,
бардошингни элайди ёд-ёд.


* * *

Тамом, паймонлар тамом,
Шафқату ёнлар тамом,
Туганмас онлар тамом,
Сен энди олисдасан,
Мен энди олисдаман.

Ғурур - тортилган камон,
Гина тамом, ашк тамом,
Қайрилмадим мен ёмон.
Сён энди олисдасан,
Мен энди олисдасман.

Яфроғдек сўлди умид,
Ғам ютиб тўлди умид.
Кун кўрмай ўлди умид,
Сен энди олисдасан,
Мен энди олисдаман.

Қўзғолса ўр-ўронлаб,
Юракларда бўҳронлар,
Кўчгай ожиз ёлғонлар,
Сен энди олисдасан,
Мен эндй олисдаман.

Чўккан тоғлар - хотира,
Қўксин доғлар - хотира,
Ўксиб оғлар - хотира,
Сен энди олисдасан,
Мен энди олисдаман.

Фироғ йўлларни кесди,
Ҳижрат насими эсди,
Умр - қайғу, афсусдир,
Сен Энди олисдасан,
Мен энди олисдаман.


* * *

...Ва бошқалар - номи йўқ исм,
эргашиб юради қаторда.
Ва бошқалар - тош босмас жисм:
на вазни бор,
на ҳажми бор-да.

Ва бошқалар - маконсиз манзил,
ҳар кўчага бош суққан бурум.
Ва бошқалар - эгасиз камзул -
дуч келганнинг бастига сурум.

Ва бошқалар - саноғи йўқ сон:
ўнлаб,
юзлаб,
минглаб.
Ва бошқалар - айтилиши осон
шунчаки бир йўлидаги гап.

Ва бошқалар - қиёфасиз шакл:
илғанмаган,
ҳис қилинмаган.
Ва бошқалар - серрайган тақал:
қувончдан,
қайғудан тилинмаган.

Ва бошқалар - тўлдирувчи ҳол -
таскин тўкилган изсизлик.
Ва бошқалар - муаллақ мисол
тўқиган муаллақ чексизлик.


* * *

Бир нигор ишқига боғланди хаёл,
Васлин умидига чоғланди хаёл,
Йўлларнинг доғига доғланди хаёл,
Соғиниб-соғиниб тўкилар дилим.

Чарх уриб ўйлари ўйлантиради,
Руҳимни кўкларга бўйлантиради,
Кангулни кангулга сўйлантиради,
Соғиниб-соғиниб сўкилар дилим.

Еллар пичиридан пайғомлар кутиб,
Ишонч шевасига бағрини тутиб,
Қамарсиз тун ўтиб, шамссиз кун ўтиб,
Соғиниб-соғиниб букилар дилим.

Жоним риштасида тўзимлар тўкин,
Гуллайди қароғим дийдаси ўкин,
Зорига интизор қайрилиб бир кун,
Соғиниб-соғиниб ўқилар дилим.

Бир нигор ишқига боғланди хаёл,
Васлин умидига чоғланди хаёл,
Йўлларнинг доғига доғланди хаёл,
Соғиниб-соғиниб тўкилар дилим.


* * *

Муюмлар уюми орасида турган кимса -
бор-йўги бир муюм.
Муюмлар қалашма-қалаш,
термулар совуқ.
Ачиниб кетаман,
ҳайфим-да келади бул кимсага.
Бул кимсага қа-ра-аб тури-иб-б,
тасаввуримда пайдо бўлар
ажабтовур кўриниш,
ажабхил ҳолат -
чирмовиқлар ўраб олган нотавон дарахт.
Чирмовиқлар ўраб олган нотавон дарахт
муюмлар уюми орасида турган кимса.
Ихтиёрин олиб аввали,
танасига ин қўйиб сўнгра,
қувватини сўриб борар кунма-кун
ва... ниҳоят,
кўринмай қолар бўйи ҳам
бул кимсанинг муюмлар уюми орасида...
Муюмлар уюми орасида турган кимса -
бор-йўғи бир муюм...


* * *

Югурар вақт. Тиришади йўл.
Кутаман. Мижиқлар хавотир.
Ҳовлиқиб келаётган ўнгу сўл,
Яна-да ҳовлиқиб кетаётир.

Қарайман. Умидим масради
тугайди. Тураман синиқиб.
Интизор руҳимнинг ҳасрати -
кафтимда терлайди. димиқиб.

Келмадинг. Биргина сас чўнграр -
яримлабди томоша тани.
Алам билан ғижимлаб, сўнгра,
йиртиб ташлайман айбсиз чиптани.


* * *

Ҳар гал мени етаклаб келар,
ҳузурингга соғинч, бувишим.
Ҳар гал айтмоқ гапларим тўла,
ҳар гал дилда қолар увишиб.

Ҳар гал қотар тахти дандоннинг
тилин тишлаб шибирғалари.
Юрагимга ботар сандоннинг
йўнган чайир қобирғалари.

Ҳар гал қароғимда илтижо -
қароғингга сингиб кетойин.
Ишқ дайрида битилган ҳижо -
оҳдир,
оҳдир -
тазаллум ойи.

Ҳар гал шам ўтида ўртаниб,
канглум томиғлайди симгина.
Ҳар гал қотил оллида, жоним,
кўзларим сўзлайди жимгина.


* * *

Канглум, яна сенга бақамти келдим,
канглум, яна мендан кутдинг ҳидоя.
Канглум, юрган йўлларим сен сори елди,
канглум, турган бекатларинг менда ниҳоя.

Канглум, яна сенга қилдим тавалло,
канглум, яна менга термулдинг сузор.
Канглум, мен - ситамлар пайкони, илло,
канглум, сен - андуҳлар узилган узор.

Канглум, менга таъсиб кунёлар жизғонч,
канглум, сенга етмайди қасм шитоби.
Канглум, менга насиб дунёлар қизғонч,
канглум, сенга қотмайди насим итоби.

Канглум, сенинг тасаллингга зориқдим яна,
канглум, менинг таскинимга интизор анғиз,
Ёлғиз ўлтирибман, канглум - ёлғизгинам,
Сен - менда ёлғизсан,
мен - сенда ёлғиз.

Канглум, яна сенга бақамти келдим,
канглум, янамендан кутдинг ҳидоя.
Канглум, юрган йўлларим - сен сори елди,
канглум, турган бекатларинг менда ниҳоя.


* * *

У зоқнинг гапи - кутилмаган хабар,
шошириб қўяди бирдан.
Сўроқлар изма-из келар ҳар сафар:
Ҳа! Нима? Ким? Қачон? Қаердан?

Узоқнинг гапи хушми, нохушми,
домига илдириб тортар ҳар томон.
Суст қотиб тинглайсан, ўнглолмай ҳушни
узоқнинг гапидан қўрқасан ёмон.

Узоқнинг гапи - дудула,
тўр тўқир чилимкаш ҳаросат.
Юрагингни титар ғулғула,
узоқнинг гали - саросар.

Хавотир оласан, канглунг алағда,
бузади тахланган муродинг тахин.
Узоқнинг гапи - номи йўқ доғда,
узоқнинг гапи - ваҳим.

Хаёлинг тўзғийди - чирпирак,
бўлиниб-бўлиниб кетади барза.
Узоқнинг гапи - занглаган ғилдирак,
узоқнинг гапи - ларза.

Ўрнингдан турасан сапчиб бир қурса,
сочилган ўйларинг йиғасан буткул.
Узоқнинг гапи - кечиккан фурсат,
узоқнинг гапи - каловланган йўл.

Узоқнинг гапи- кутилмаганхабар,
шошириб қўяди бирдан.
Сўроқлар изма-из келар ҳар сафар:
Ҳа! Нима? Ким? Қачон? Қаердан?


* * *

Мен сенга қараганда, дарахтлар тўсиқ бўлди,
Бўй-бўйига қизғониб, йўллар ҳам ўсиқ бўлди.
Канглум маҳзанларида унгани ўксик бўлди,
Сенсан менинг ҳижроним,
менман сенинг ҳижронинг.

Кўзларим қароғида ғамларим оқиб бўлди,
Ўнг келмаган тушларим бағрини ёқиб бўлди,
Ишқ меҳварига армон кошинлар тақиб бўлди,
Сенсан менинг ҳижроним,
менман сенинг ҳижронинг.

Лаб босганим ташналаб дарёлар қуриб бўлди,
Жонима ситам бериб, жонима чириб бўлди.
Мен меҳмон бўлган дунё бунчалар ғариб бўлди,
Сенсан менинг ҳижроним,
менман сенинг ҳижронинг.

Мен сенга қараганда, дарахтлар тўсиқ бўлди,
Бўй-бўйига қизғониб, йўллар ҳам ўсиқ бўлди,
Канглум маҳзанларида унгани ўксик бўлди,
Сенсан менинг ҳижроним,
менман сенинг ҳижронинг.


* * *

Туфроққа сингиган томчидек маҳзун,
кетдинг жим, юрагим зориқди.
Ҳажрнинг шафоат дамлари афзун,
умиднинг қайрилган қири ориқдир.

Настарин чечаги сирин айтмади,
мушкини сочмади суманбар ақал.
Ўртанган дилимда чатнади -
себарга тўқиган тақал.

Бувишим, зорингга айландим,
айландим армонга шаҳсувор.
Дилситон хорингга айландим -
ғамғусор, ғамғусор, ғамғусор.

Недур, хотирларга нигорон боқиб,
недур, соғинчларни титаман секин.
Муштипар хотирлар маҳфил маноқиб,
мушфиқ соғинчларим қалқийди сокин.

Туфроққа сингиган томчидек маҳзун,
кетдинг жим, юрагим зориқди.
Ҳажрнинг шафоат дамлари афзун,
умиднинг қайрилган қири ориқдир.


* * *

Тўзғиб ётар дагар ёбонлар -
енгилтак шамолнинг қанотида.
Бир кун келар буюк бўҳронлар -
Амир Темурнинг чайир отида.

Дайди итлар керишиб қотар -
танларини кунгайга тоблаб.
Янтоқларнинг тишлари ботар -
даштнинг сўнгги сабрини ҳўплаб.

Зор қақшаб вужуддан ташқари -
соғинчлар вужудга тўқинар.
Кўзи оч қарғалар лашкари
ҳайдалган туфроқни чўқилар.


* * *

Бу кеч тун чўзилди. Оҳ, ялдомиди
юлдузлар оёғига йиқилгани?!
Азобми, қийноқми ё алдовмиди
дунёнинг чўнтагидан тўкилгани?!

Ялдо оқшомида бора олмадим -
сен томон, бувишим, очилмади йўл.
Лайлатул-қадр ҳам ўта қолмади,
Сомон йўли кўз ёшимдан ҳўл.

Осмон - мижиқлаб ташланган қуроқ,
юрагимга ботар ойлар хўрсиниб.
Руҳим манзарлари тўкилган тупроқ,
Гўрўғли ёйидек ётади синиб.

Йўллар ғаним бўлди. Тун бўлди оғу.
Умидим дайрида бандидир бўзим.
Сен-ку, кечирарсан имконсиз чоғи,
лекин кечиролмам ўзимни ўзим.


* * *

Сени олиб кетаман,
ўзимни ўтга уриб.
Лабларин ялаб батан
ғанимлар қолар қуруқ.

Ит тирнаб ичларини
ой ютиниб қарайди.
Жамалак сочларингни
соғинчларим тарайди.

Умидимда унган гул,
чашми гирён тўлувим.
Руҳимдаги тахайюл,
қайғумдаги сулувим.

Уйларимни титаман,
сўз излаб керагимга:
сени олиб кетаман
соғинган юрагимга.


* * *

Қулф узоқ кутди, кўп узоқ кутди,
ўтганга, қайтганга термулди илҳақ.
Йўллар-да ёнидан югуриб ўтди,
йўловчилар ўтди бепарво, бефарқ.

Шамоллар сездирмай ўтди сийрилиб,
кўкрагпда ҳовур қилмас муножот.
Чатнаган бардоши, кетди ийрилиб,
қайғулари - малҳам, армони - нажот.

Тили йўқ. Айтолмас. Ютди аламин.
Оғриди ичида қамалган дарди.
Эски дарвоза - бош қўйган олами,
эшитгани - силтов, кўргани - зарда.

Бир кун тинди, сабрин эритган намлар
йўлиқди хайрхоҳ бир зот йўлига.
Қулфнинг юрагида занглаган ғамлар
шовуллаб тўкилди нимжон қўлига.


* * *

Йўл юрарман, ое-оё,
Руҳимни симирар рўё,
Фироғлар гарди тўтиё,
Кўзимда нам бўлак-бўлак.

Изҳору зор барин-барин,
Ичга ютиб сардафтарин,
Яфроқ мисоли мистарин
Ўтгувчи дам бўлак-бўлак.

Сайролари сайри-сайри,
Тўкилиб, сочилиб тайри,
Нурларидан бўлиб айри
Ганжина шам бўлак-бўлак.

Югурар тинмайин сар-сар,
Дов айлаюр, қолдириб дар,
Гардишидан тутдирмай бар
Дунёи кам бўлак-бўлак.

Соғинчлар ўсаюр гул-гул,
Ҳажристон боғида сунбул,
Армонларнинг болиши бул -
Канглумда ғам бўлак-бўлак.


* * *

Пойида соғинчлар ухлаган уйнинг,
эшиги ғийқиллаб очилар бир кун.
Йиртилиб соғинчнинг қирқ ямоқ тўни,
баридан тирқираб сачрайди сукун.

Юрагим орқага тортади шунда,
шувиллаб кетади,.сўкилиб кетар.
Шифтларда тортанак тўр тортган индан
минг йиллик армондар тўкилиб кетар.

Лоларанг бўёқлар намиқиб, тўнгиб,
гуллаган деворлар суйрилар хол-хол.
Ичкарида қатрон бойлаган мунгни,
силтаб ташқарига ирғитар шамол.

Пойида соғинчлар ухлаган уйнинг,
эшиги ғийқиллаб очилар бир кун.
Йиртилиб соғинчнинг қирқ ямоқ тўни,
баридан тирқираб сачрайди сукун.


* * *

Сўзларингда тшграйди гила,
нигохингда хўрсиниқ.
У мид - дундан бир шафқат тилар -
юрагингнинг дарзига қўниб.

Уксик канглинг равоқларидан
кўчган афсус - рахим сўрайди.
Пушаймоннинг қийноқларидан
беназир илтижо қарайди.

Билмайсанки, зил кетиб қати -
паймонларнинг тахти қулаган.
Соб бўлган дунёнинг шафқати,
дунёнинг раҳ_ми тугаган.


* * *

Кўзларингни тўйдир қизғалдоқларга,
лабларингни босгин, термилгин зор дил.
Найсонлар мавсуми - кўклам чоқларда,
Қашқадайро ёқларга боргил.

Кенгликлар кўтариб чопар алвон туғ,
қарагин, уфқлар қизарар ўчлик.
Ўт олсин канглунгда совиб қолган чўғ,
рухингда уйғонсин ухлаган очлик.


* * *

Кимдир сени соғинса дилдан,
Қўмсаса, талпинса сен томон.
Демакки, сен яшаяпсан чиндан,
Демакки, сен бордирсан омон.

Кимдир сени ўйлаб, ўртаниб,
Ғаюр кўзга синондек ботса.
Демакки, сен меҳрибон ғани,
Демакки, сен вафодор дўстсан.

Кимдир сенга омонлик тилаб -
Яратганга айласа дуо.
Демакки, сен исёнкор Машраб,
Демакки, сен сарбадор - фидо.

Кимдир сенга отса таъна тош
Орқавотдан ҳар дақиқада.
Демакки, сен қуламас бардош,
Демакки, сен зўр ҳақиқатдан.

Кимдир сени тушида кўриб,
Армонларин қучоқласа хун.
Демакки, сен бахтиёр Ғариб,
Демакки, сен марзибон Мажнун.


* * *

Мен бир - армон, мен - бир хотира,
Соғинч зардобини сипқарар сукун.
Қуёш нилла-рини ғамга ботириб,
Юрагимгаўксиб ботади ҳар кун.

Юрагимдан ўксиб чиқади қуёш,
Туннинг ҳасратларин чегиради тонг.
Хаёл - гесулари тўзғин сабртош,
Ойнинг тўлқинларин ювар қора занг.

Дунё - сутумлари қулаган равот,
Жунун водийсида бойқуш чўқилар.
Умид - елаётиб кўз теккан оқ от
Менинг азобимга додлаб йиқилар:

Камалак - осмоннинг еттида туғи,
Офтоб оташида куйиб музлайди.
Армон - қувончини йўқотган йиғи,
Хотира - кўксимда бўзлайди...


* * *

Ой жамол кўрсатди зеб бериб тунга,
Ой сени эслатди ойжамол менга,
Хотирлар келдилар, хотирлар йўнган,
Ой хотир, сен хотир, мен хотир.

Олисда ястаниб, кўр тўкар боғлар,
Ойнинг нурларини маъсус қучоғлаб,
Менинг юрагимда ўртанар доғлар,
Ой хотир, сен хотир, мен хотир.

Тийғи мужгонларинг саф тортиб бўй-бўй,
Жоним чечакларин айлар лоларўй,
Канглум кулбасида интизор ҳилвуй -
Ой хотир, сен хотир, мен хотир.

Осмон камзулига тугмалар тақиб,
Яйрайди, ойнинг рафтори ёқиб,
Мен малул, маҳзунман хотирга боқиб,
Ой хотир, сен хотир, мен хотир.

Ой жамол кўрсатди зеб бериб тунга,
Ой сени эслатди ойжамол менга,
Хотирлар келдилар, хотирлар йўнган,
Ой хотир, сен хотир, мен хотир.


* * *

Оқшом рутбасида ҳаволар зилол,
Гоҳ майин, гоҳ салқин тус олар тилол.
Руҳим осмонида порлаган ҳилол,
Мен сени асрайман дилда жон қадар.

Ҳажр гирдоблари - тўзғиган оҳ бу,
Маним юрагимда ўприлган чоҳ бу,
Армоним саҳросин сайр этган оҳу,
Мен сени асрайман дилда жон қадар.

Хаёлим бандидир, хаёлингга қул,
Саболар бўйнида чамбарак норғул,
Сабрим чаманида унган сарвигул,
Мен сени асрайман дилда жон қадар.

Висолинг васлидан кўзларим қийғоч,
Дилимга ёр бўлгин, дил бўл, дилинг оч,
Канглум оғочига қўнган қалдирғоч,
Мен сени асрайман дилда жон қадар


* * *

Сўнгги йўловчисин кузатар вокзал,
хайр-хўш, шошишлар тин олар бир он.
Поездлар жўнайди пойтахтдан қар гал,
соғинчларга тўлиб қишлоқлар томон.

Чексизлик қаърига сингар чексизлик,
изтироб қатига ботар изтироб.
Соғинч - юрагимда мангу чексизлик,
хотира - кўксимда мангу изтироб.

Соғинчлар чайқалар, хотира тошар,
чопаётган вагон қабатларида.
Болалар кенгликни соғиниб яшар -
баланд уйларнинг тор қаватларида.

Кўргим келса агар Ўзбекистонни,
суйгум келса агар Ўзбекистонни,
соғинсам агар-да Ўзбекистонни,
қишлоққа жўнайман - қадим Ватанга.

Қишлоқ - кенгликларга бош қўйган олам,
қишлоқ - оқибатга суянган дунё.
Мен сени соғиниб келаман, олам,
мен сени соғиниб қайтаман, дунё!


* * *

Соғинчнинг сим-сиё дайрларида
адашдим. Айролиқ соғари тўлғон.
Ёлғондир дунёнинг хайрларида,
В.исоли ёлғондир, қувончи ёлғон.

Марҳамати етим, шафқати етим,
толега чўзилган илким муаллиқ.
Жафосин жафоси, ки, дурриятим,
жаврининг жавридир насиби мутлақ.

Сабримнинг сабрини сабри-да синиб,
хокистар канглумнинг тўзими тўзғир.
Чириган ёғочда қалдирғоч ини
бўм-бўш, ҳувиллайди. Шамоллар сўзғир.

Руҳим маҳзанида ганжи марварид -
қайғумнинг қайғуси осилган туммор.
Ғамлар мен саридир, азоб мен сари,
армон менга ёрдир, соғинч менга ёр...


* * *

Кўзларинг нелардир демоқчи бўлди,
тилииг айтолмади, афсус.
Юрагинг интиқ зорларга тўлди,
маҳзун-маҳзун тортди сус.

Сен сукутга чўмдинг тикилиб,
гинади қарадинг индамай.
Бағрингда нелардир тўкилиб,
бағрингда нелардир синдими?!

Бир сабр азоби синайди,
бир армон жонингга ўт қалар.
Бувишим, мени-да қийнайди,
кўзларингга чўкётган нелар?!

Кўзларинг нелардир демоқчи бўлди,
тилинг айтолмади, афсус.
Юрагинг йнтиқзорларга тўлди,
маҳзун-маҳзун тортди сус.


* * *

Хаёл сенга етаклайверар,
номсиз мунглар, номсиз сукунлар.
Шомга бефарқ этиклайверар
кунлар ортидан кунлар.

Чопаман хаёлга эргашиб,
бир умид пайдодир кўксимда.
Нетонг, келаверар тиргашиб
қаршимдан армонлар ўксинган.

Кўкламги майсадек тўкилар -
руҳимда қувончлар сиғинди.
Хаёлимда югурган йўллар,
хаёлимда хаёллар энди.

Хўрсинади жонимда маҳзар -
унутилган ғамлар дафъатан.
Шовқинлардан нурар ҳар лаҳза
хаёлимда тикланган Ватан..


* * *

Кун оғди. Кечга товун
эсди хуш насим.
Дунё - қадимги ровий,
дунё - руҳимнинг саси.

Оқшом уфун уфуриб
қошига сурма сурар.
Дунё - узоқ йўл юриб,
дунё - ҳорғин ўлтирар.

Сочар даштлар устинда
юлдузларини осмон.
Дунё - ямоқ пўстинда,
дунё - узилган паймон.

Оқшом сепи - тугунча,
сукунат - гўзал чирой.
Дунё - нишлаган ғунча,
дунё - янги чиққан ой.

Кун оғди. Кечга товун
эсди хуш насим.
Дунё- қадимги ровий,
дунё - руҳимнинг саси.


ТААЖЖУБ ШАКЛАРИ

* * *

Сен ловуллаб турган лахча чўғ,
қўлларимга олов сапчир
силасам агар.

* * *

Сўнгги поезднинг
сўнгги вагонига
чиқди...
Ўтирди
сўнгги ўриндиққа
сўнгги йўловчи...
Ўйлаб кетди
сўнгра
йўл бўйи
сўнгги йўқ нимарсаларни.

* * *

Ширт этиб узилди -
янтоқнинг қовжираган барги,
ҳуркиб кетди жизлон.

* * *

Олдга юрмай,
бирдайин ортга
тайсанлаб тисарилар қирчанги.

* * *

Кун ўтди...
урчиғин йигириб...
Тункирди...
чархин айлантириб...
Тонггача...
Эҳ-ҳе...
узоқ масофа -
ғафлат кечувчи...

* * *

Ўйлов доим ўрталиққа тортади,
юрак - қон тўлган соғар.

* * *

Гапириб-гапириб тугади гапи,
зерикади энди гапи йўқлигидан,
одамлар уни эшитиб зериккани каби

* * *

Садақани ҳисоблаб, ҳар гал
овозга кучберар қайтадан,
хайрга қўл чўзиб тиланчи,
тушум мўлжалга етгунга қадар.

* * *

Тўполон кўтариб югурар гирвод,
ёбоннинг йиртиқ яктагин юлқилаб.

* * *

Узоқ чўзилган яланғоч ақраб:
қалдирғочлар ризқин яхлатиб,
қарғаларнинг кунин туғдирар.

* * *

Йўлга чикмоққа чоғланган одам,
ҳазо авзойига қарайди,
қарайди
осмон кошинларига,
абрлар резгиси борми-йўқ дея...
Очиқ осмонни кўмиб бағрига -
ҳаво авзойидан қидирар умид...
Йўлга чиқмоққа чоғланган одам...

* * *

Имкон -
ғаним дастидан мижиқланган тош,
ақрабо дидидан тўкилган меҳр.

* * *

Куннинг қай пайтида,
туннинг қай пайти,
йўлингни тўсиб чиққанлар,
иккита нарсани қилар баҳона:
ё гугурт, ё соат...

* * *

Сўнгги иш - чала, ярим,
қисмати - қора.
Бошида синади ханжар.

* * *

Қадим қўрғон вайронасида
чирқиллайди изғирин.

* * *

Поезд ойнасига тегди дайди тош.
Ойнасинди.
Лат еди сенинг пешонанг.
Ўйлар гирдобига ботиб ҳайронсан -
дайди тош мўлжали не эди асли:
озиб-ёзиб йўлга чиққан сенмидинг,
ҳар кун ўтаётган поездмиди ё?!

* * *

Таҳқирга чидолмай бақирар эшик:
ташқарига учиб чиқар хиёнат,
ичкарида ҳиқиллайди пушаймон.

* * *

Чопиб бораётиб йиқилиб тушди -
тойрилиб жангалнинг устига ғурур.

* * *

Келиш -
кетишнинг қайтуви...
Кетиш -
келишнинг қайтуви...
Қайтув=келиш+кетиш...

* * *

Камбағалнинг
ҳеч бўлмаганда,
биттагина дўсти бор
содиқ -
қамбағаллик.
Бойваччада шу ҳам йўқ.
Афсус!..
Афсус!..

* * *

Тушунтириш хати -
тунда кечган айб учун
кундуз қилинган тавба.

* * *

Вақтни ўтказци армонсиз.
Югурди армонсиз.
Елди армонсиз.
Қолмади у юрмаган кўча.
Қолмади у кирмаган сарой.
Қолмади у кўрмаган ҳашам.
Қолмади у килмаган ишрат.
Қолмади у тотмаган таом.
Қолмади у киймаган либос.
Сўнгра... кетди бари...
Сўнгра... ҳавога учди
шамолда соврилган кипиқ сингари.
Сўнгра... ҳувиллаган канглуда қолди
армон армонсиз...

* * *

Туши юрагига солар хавотир -
Тушидан сесканиб, учиб тушар оёғи.

* * *

Совуққина тиржайиб унинг .
оғзида ялтиллар темирлар.

* * *

Ёлғиз чўкиртакнинг тупроғи енгил,
териси юпқа.
Изларидан кўтарилган чанг,
анчагача тўзғир ҳавода.

* * *

Булоқлар - бойчечак қони,
йиғлаб-йиғлаб кўр бўлган кўзлар.

* * *

Бир лаҳза булса-да,
Ҳақиқатнисез.
Бағриға отилгнн,
бу аччиқ Бахтнинг.

* * *

Кўчаларда оғир юк чўккан,
узоқ сафардан сўнг
тиноларчарчоқ.
Олис йўл олдидан
тонг ростлар нафас.

* * *

Биёбон-сукунат.
Канглуда азоби тахланган бева.

* * *

Кун узоғи дайдиб,
тун эниб,
қўналғага қайтган қарғалар,
дарахтларнинг бошига минпб,
жой талашиб боғда дод солар.

* * *

Умид - эшикларни қокаётган гўдак.
Меҳр кўргазинг унга,
унга очинг Ишонч эшикларини.

 
СЕН

Достон

Сен йўғ эдинг... Келдинг...
Йўл - соғинч... Вақт - соғинч...
Макон - соғинч... Сусамбил...
Кангул - соғинч... Ҳақ - соғинч...
Имкон - соғинч... Ў, танг дил...

Сени билмасдим... Билдим...

Канглумга бир уфун югурди,
армонларим сирилди - шайдо.
Англолмадим мен-да бу сирни,
ҳувайдо, ҳувайдо, ҳувайдо...

Сени танимасдим... Танидим...

Нигоҳим кўшкида эркалаб -
елдирим саболар гулузор.
Минг йилки канглумни тилкалаб
бир исм яшайди интизор...

Сени топмагандим... Топдим...

Жоним ҳовурида жизғанак:
умидлар -. бераҳим,
умидлар - раҳим...
Равонлари узро пўианак
соғинчларнинг бузилди тахи...

* * *

Маним канглума чизмиш тасвирини
зулфизар соғинчлар фариштам.
Ҳуснингнинг ман каби зор - асирини
битигида заҳрабо рақам.

Сени севмоқ камдир, ўйламоқ камдир,
кўйингда адолик- муқаддар жазо.
Карашмангда олам ишваси жамдир,
ғамзангда кавнайн нози руҳафзо.

Мен сени ўйлайман, ўйлаб қоламан,
хаёлим риштаси узилган.
Соғинчдан ситилган узуқ толаман,
нигоҳи сен сари чўзилган.

Соғинчим титилар, соғинчинг титиб,
сенга не дей?..
Оҳлар...
Тўлиш...
Тўкилиш...
Мен севган сўз - мангу сукутга кетиб,
ёнингда жимгина уз-о-оқ тикилиш...

* * *

"...гоҳо менга сизни гуё минг йилдан бери биладигандай туюлади... Чеҳрангиздаги ҳар бир ифода шу қадар қадрдонки... Шунда беихтиёр руҳнинг қайта-қайта дунёни йўқлаб туршиига ишонаман... Сиз — сизсиз...

Соғиниб-соғипнб кутганим -дунём...
Юрак-юрагимданталпинган биттам...

Мана шунинг ўзи бахт... Ғийбату ташвиш, алдамчи шодлигу яна нималаргадир тўлиб-тошган ҳаётда сизнинг борлигингиз нималаргадир ундайди... Нималарнидир ваъда қилади... Ҳозир тун... Мен хонамда ёлғиз ўтирибман-у, хаёлим олис-олисларда... Хазон босган йўлкалардами... уфқдан отилган найзалардами... Хуллас, қаерлардадир... Шуниси аламлики, ...ҳозир Тошкентда ҳам тун... Ўртада масофа бор... БУЮК МАСОФА - ОЛИСЛИК..."

Сен - ёлғизлик каби жимжит.
Сен - ёлғизлик каби гўзал...
Ссн - ёлғизлик каби ғамгин..
Сен - ёлғизлик каби   ёлғиз...
Сен - ёлғизлик каби.   
Сен - ёлғизлик...   
Сен - ...      

Ёлғизлик - сен каби сукун...
Ёлғизлик - сен каби хушрўй.
Ёлғнзлик - сен каби маъюс.
Ёлғизлик - сен каби танҳо...
Ёлғизлик - сен каби   
Ёлғизлик - сен...   
Ёлғизлик - …      

Нигоҳларинг антар соғинчларингни.
жовдирар милтираб ёшлари.
Канглунгнинг ийманган боғичларини
нигоҳларинг узиб ташлайди...

Нигоҳларинг сўзлар яхшироқ,
тилинг ботинмаган борингни.
Сўзлар, ичга ола-ола минг қуроқ -
уваланган зорингни.

Ҳолига кўй нигоҳларингни.
бир лаҳза қўй рафторларига:
тўксин зардоб бўлган оҳларингни.
тўйдирсин соғинчларинг ифоларига...

Дийдаси тош вақтнинг қобирғалари
майишиблар кетсин, суянчи
кўтаролмай соғинчларинг собирғаларин...
...Соғинчларинг соғиндим, соғинчим...

Сен - моҳсан, сен - моҳсан,
гул - моҳисан, гул - моҳи.
Канглум қидирган оҳсан,
канглумда қолган оҳи...

Сен - гулсан,сен - гулсан.
моҳ - гулисан, моҳ - гули.
Қалб қидирган сунбулсан,
қалбда қолган сунбули...

Сен - малакасан, малаксан,
ҳур - малаги, ҳур - малак.
Дил истар камалаксан,
дилда қолган камалак...

Сен - ҳурсан, сен - ҳурсан,
малак - ҳури, малак - ҳур.
Руҳ истар қайғудирсан,
руҳда қолган қайғудур...

* * *

"... Кунлар югуриб ўтяпти... Мен бўлсам ҳалиям қанақадир умид билан яшайман... "

Сен умид эдинг. Юрагимда -
ғунчалаган қўзигул.
Насимларнинг элагидан
соврилиб тўкилган гул.

Шажараи ишқ ёзуғи -
хотиримга айланган сунбул.
Мушкул - унут чизиғи,
мушкул - унутмоқ, кангул!

Сени унутмоқ... Азоб...
азобдир ўйларинг яна-да.
Ундан кўраям ортиқроқ изо
ўзимни алдаш саналар.

Хотиримнинг бағридан фақат
излайман, хотирим-да гунг.
Хотиримнинг тахманида қат-қат
тахланиб ётади мунг.

Хотиримнинг сарғайган даштларида -
қовжираган сафсар суяги.
Шўришларим шўр ашкларидан
хотирим куяди.

Жимиб кетдинг...
Жимиб...
Жимгинам...
Кўҳна чарх бепарво айланаётир.
Юрагимда оҳ уради ғам,
юрагимда йиғлайди хотир...

* * *

...Хонамга бир-р буйладинг, шамол,
бир-р бўйладинг-а, қайтдинг.
Мен илға-аб улгурмай, шамол.
хайр сўзини айдинг.

Шамол... Ортингдан чиқдим. Қарадим,
симирлар югурар сим-сим.
Шамол... Юрагим ярадир,
шамол... Доғлидир кўксим.

Шамол... Сен қайдарга кетасан?
Шамол... Сен бунчалар бепарво?
Шошиб келасан-а, шошиб кетасан,
рухсорингни кўрмайсан раво.

Шамол... Шошма. Шошмагин. Тўхта,
хеч бўлмаса. тўхта бир фурсат.
Маконингни айтиб кет, йўқса,
шамол. борар йўлларни кўрсат.

Шамол... Мен. ахнр. кутаман, ўртаниб,
сенн пнтпқ кутаман, шамол.
Бағримга босаман ҳижронинг,
доғларингни қучаман, шамол...

Шамол-л...
Ша-мо-ол...
Ша-мо-ол...л...л...

* * *

Сени кўрсам дилдан армон кетгувси,
Саргардон битгувси, сарсон битгувси,
Шабистон етгувси, шаъбон етгувси,
Менинг шоҳим, менинг оҳим, менинг моҳим

Мискин бу жонимнинг бардоши бўлгин,
Ҳақир имонимнинг йўлдоши бўлгин,
Ғариб паймонимнинг қўлдоши бўлгин,
Менинг шоҳим, менинг оҳим, менинг моҳим

Мурувват борки - сен, меҳр борки - сен,
Сурувват борки - сен, сеҳр борки - сен,
Нурувват борки - сен, нуҳр борки - сен,
Менинг шоҳим, менинг оҳим, менинг моҳим:-

Мулки борлиғннгдан бир имо раво,
Қандай мўъжизасан, қандайин маво,
Атони куйдирган сен - Момо Ҳаво,
Менинг шоҳим, менинг оҳим, менинг моҳим.

* * *

Бунда ёмғир ёғяпти,
сен яхши кўрган ёмғир...
Сени соғинганимни англадим ногоҳ...
"Ёмғирнинг соғинчга нима дахли бор?"
Канглунгдан ўтар балки ҳайронлик...
Ёмғирга чўмилиб ётар хиёбон...
Нозланиб шитирлар заъфар яфроғлар...
Шундай манзар ёқимли эди,
юрардинг узоқ-узоқ...
Шундай манзар...
Бунда ёмғир ёғяпти,
сен яхши кўрган ёмғир...
Бунда ёмғир ёғяпти...
Сен томонда-чи?!.
Сен томонда...
қақраган ҳаво...
Бунда ёмғир ёғяпти,
сен яхши кўрган ёмғир...
Бунда...
...Ёмғир...
...Соғинч...

* * *

"...Сокинлик тўшалгаи йўлаклар жойидами?.. Майли уларга канлунгизyни ёринг... Борсам, улардан канглунгиз ёриқларипи териб оламан... Шивирларини териб оламан..."
"...Ҳаёт мен ўйлаганимдан кўра, мураккаброқ, қийинроқ экан... Мана шуидай қийин дақиқаларда сизни кўргим, йиғлаб нималарнидир гапириб бергим келаверади..."

Хатларингда уч нуқталар кўп:
ғамгин қарар,
ғамгин термулар.
Юрагингнинг қадоқлари бўп
ўсади уч нуқталар.

Тўкилади канглунг яфроғлари моҳ,
еллар шиквасида йироқдан-йироқ.
Уч нуқталар - сўлғингина оҳ,
уч нуқталар - титроқ.

Ҳижронлар тоифин кечади -
хотирларнинг мунис пайкони.
Уч нуқталар - дарди ичида
сабрларнинг занглаган қони.

Айтолмаган сўзларинг улар,
фироғлар сиғмаган шикаста.
Карбало даштида сунбуллар.
Қайс кўксига бош қўяр аста.

Соғинчларинг дилда дилафгор -
куйдиради, ай, сиқталарни.
Сезмоқ учун уларни такрор-
такрор ўқийман уч нуқталарни...

* * *

Сукунатни соғиниб канглум,
сукунат - руҳим тилови.
Сукунат - сенга элтгувчи йўлим
буриб жиловин.

Канглум сукунатни соғинар,
истайди сукунат гурунгин.
Сукунат сирқиб,
сукунат инар -
рангин, рангин, рангин...

Қалбим томирлари илинган
ройиши, хоҳиши мустардир.
Соғинар хотирлар гурунгин,
армонлар гурунгин истайдир.

Соғинар... ва яна хаёлнинг
гурунгин субҳида шабистон.
Қирқ ўрим зулфлари ҳилолнинг
тобистон, тобистон, тобистон...

Қайғулар келади сурилиб,
соғиниб келади ғамлар.
Юрагим очаман бурилиб
бир камлар, бир камлар, бир камлар...

Айролиқ ўйдими ўйиқ -
нетаман, дилимни ситаман...
Бир куни... бағрингга бош қўйиб,
сукунат, сен сари кетаман...

Сукунат бир моҳнинг рухсори,
бир моҳдан таралган анбар.
Сукунат узоринг-
суманбар, суманбар, суманбар...

Бир куни... Сен томон учаман,
сукунат жонимнинг тайри,
Бир куни... Мен сени қучаман -
руҳим қатларида ухлаган сайри...

Соғиниб, излаблар кетаман;
бир куни... интизорим сукунат...
Бир куни... Васлингга етаман -
мен сени севаман, сукунат...

"...Оқшом сизни кўп эсладим... Билмадим, нима учун.!. "
"... Қайси кеча ғалати туш кўрибман... Сиз бир хонада ўлтиргаи эмишсиз... Мен кириб борибман... Сиз ўрнингиздаи турибсиз... Менга қўлларингизни чўзибсиз... Шу пайт дераза
очилиб кетибди-ю, оппоқ қоғозлар учиб кирибди... Ўртамизда оппоқ қоғозлар... Улар оққушлар янглиғ учиб юрганмиш..."

Сирларинг - кизғалдоқ мўғжиси.
толбаргак мушклари - армонинг...
Кавкабнинг титнлган бўғчаси.
увада зарғалдоқ чопони...

Тушларингни юборгин ҳилол.
тушларим бағрннгда эркала...
Бир дарё - сувлари зилол,
бир гулшан - бўйлари силсила...

Қайрилдинг... Ташладинг назар...
Қоронғи дил... Оқ-ойдин...
Хиёбон устида юлдузлар сузар.
балиқлар учар сойдин...

Сен-сабрим ҳайрати...
................ руҳим ҳаяжони...
Сен айро, тугайди сабрим қийрати,
сен айро, тўлади руҳим паймони...

Сен айро, урчиғин йигириб рўш-рўш,
калава зангини қотади.
Сен айро, кўксимга босиб тўш
чуркаган надомат ётади...

Сен айро, канглумнинг кунжида
ёнмайди, ёқилган жинчироқ...
Толенинг дарз кетган пинжида
кўклайди фироқ...

Сен айро, шафқатнинг кони увишиб,
сен айро, нафратнинг тиғи узала...
Сен - тасаввуримда қолган бувишим,
Сен - мангу оқила,
сен - мангу гўзал-а?

* * *

Йўлларингда муштоқ кўзларим куйгай,
Тилимни ёндириб, сўзларим куйгай,
Уйласам ўйларим, бўзларим қуйгай,
Сўнгги оҳи менман очуннинг.

Дариғ дунё, дастииартоб, ўзимман,
Ҳижрон сихларингга кабоб, ўзимман,
Илкинг узат кишвар, тоб, ўзимман,
Сўнгги доғи менман очуннинг.

Армон, макон сўрсанг, мен, макон, келгил,
Руҳим равон сенга, кел, макон, келгил,
Ғам ила суйгайдир, бул макон, келгил,
Сўнгги ғами менман очуннинг.

Бенаво канглумнинг мунгли Лайлиси,
Ҳажрин бериб кетган ҳунгли Лайлиси,
Моҳим, сен очуннинг сўнгги Лайлиси,
Сўнгги Қайси менман очуннинг.

* * *

Орзулар тарк этар, сарсари,
кўз очиб юмгунча онлар.
Гўшасига қайтган қушлар сингари
канглунгда чарх урар армонлар...

Висолнинг ғамзаси - туман,
навозиш канори - бурилиқ.
Солланиб иржаяр ёсуман -
канглунгга чўккалар айрилиқ...

Рисолат тарзи - сарнигун,
фарсуда жамоли - хира.
Тақрибнинг бошида тугун
чамбарак ўрар...

Танаввур ихрожи бастина
олади занжибар тўкиб.
Довини ташлайди қасдингга
лолаи нўъмоннинг юқи...

Узоқлашиб борар тобора
завқлар,орзулар, ҳайратлар.
Қалдирғочнинг муроди пора -
дийдасинда ёнар пайрахлар...

Гина дош-дош, кудурат дош-дош,
тўлишар пушмонлар, афсуслар.
Тунлар сенга меҳрибон сирдош,
тунлар мени қадрдон туслар...

Шундай.
Келдинг...
Ўтирдинг бир фасил...
Соғинчлартшгни айтдинг,
айтдинг сел бўлиб...
Эшитдинг соғинчларимнн.
сел бўлиб эшитдинг...
Сукутга чўкдик бир фасил,
иккимиз айландик сукутга...
Бир маҳал...
сен хўрсиндинг...
Дединг:
- Мана. яна кетяпман!
Сескандим...
санчиди кўксимнинг чап ёғи...
- Йўғ-э?! Дарров-а?!.
Ўт олди таним...
Яна-да чуқурроқ хўрсиндинг...
Дединг:
- ...Соғинчларим қолдириб сизга,
соғинчлариз олиб кетаман.
Илинжим йўқ,
соғинчлариздин ўзга,
уларга товун ҳотифтаман.
Ахтараман,
излайман илҳақ,
сизни фузун соғинчларимдан...
Шундай...
Кетдинг...
"БУЮК МАСОФА-ОЛИСЛИК..."

Олислардан келган олис йўл...
Олисларда қолган олис пўл...
Олисларга кетган олис йўл...

Олислардан келган олис умпд...
Олисларда қолган олис умид...
Олисларга кетган олис умид...

Олислардан келган олис хотира...
Олисларда қолган олис хотира...
Олисларга кетган олис хотира...

Олислардан келган олис ишқ...
Олисларда қолган олис ишқ...
Олисларга кетгаи олис ишқ...

Олислардан келган олис махзун...
Олисларда қолган олис махзун...
Олисларга кетган олис махзун...

Олислардан келган олис соғннч...
Олисларда қолган олис соғинч...
Олисларга кетган олис соғинч...

Олислардан келган олис сен...
Олисларда қолган олис сен...
Олисларга кетган олис сен...

Qayd etilgan