Бир хорижий давлатнинг махфий хизмати агентига бир жойдан ўта махфий маълумотни ўта махфий шпиондан олиш топширилибди. Унга бор йўл-йўриклар кўрсатилиб, фалон жойда, фалон кишлокда Эшмат исмли киши бор, унга бориб «бугун билмайсизми ёмгир ёгармикан?» деган паролни айтасан, шундан сўнг у сенга махфий маълумотларни беради дейишибди. Паролга ва маълумотларга эхтиёт бўл деб каттик тайинлашибди. У белгиланган жойга парашютда кечаси кўнибди. Тонг ёришгач бир кичкина кулбани эшигини такиллатибди. У ердан бир киши чиккач, - кечирасиз мен Эшматни каердан топсам бўларкин? - деб сурабди. Халиги одам: - Кайси Эшматни, бизда Эшмат кўп-ку, анави ерда Эшмат кассоб, сал нарирокда Эшмат новвой, бу ёкда эса Эшмат жинни яшайди. Мени исмим хам Эшмат, - дебди. Агент нима килишини билмай таваккалига - «бугун билмайсизми ёмгир ёгармикан?» - деб паролни айтса, халиги одам - Ха, тушунарли, Сизга Эшмат шпион керак эканда, у шу кўчанинг охиридаги уйда яшайди – деган экан.