Rauf Parfi. Tavba  ( 17294 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  13 Iyun 2009, 19:37:49

Tavba. Rauf Parfi



Muallif: Rauf Parfi
Hajmi: 283 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  02 Avgust 2009, 16:46:31

РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК

ТАВБА


Шеърлар

Тошкент
«Ёзувчи» нашриёти
2000


Менинг қонсинглим Фарида АФРЎЗ шаънига таъзим ила

Ишқда ақлу тану дилу жон бўлмас.
Баҳоуддин НАҚШБАНД

Қора дунё ичра бир куйган дарахт —
Қирқ биринчи жоним менинг ул.
Фарида АФРЎЗ


ТАВБА

1. Додимни эшитгил, қодир Аллоҳим,
Ишқ сенсан, ошиқ ҳам сен, мен қулингман.
Лойиқман қаҳрингга, дўзахим-боғим,
Омонат деворман, ўтман, қулингман.

Рубъи маскун ичра сайёд, ўзим сайд,
Ортиқ мадорим йўқ, воқифсан ахир.
Манглайда ёзилган фармонингни айт,
Даъват қил, гуноҳкор бандангнп чақир.

Иймон бер руҳимга, жисмимга жон бер,
Лойимни қориштир, поклаб бер менга.
Ожиз томиримга покиза қон бер,
Равшан қил, қорамни оқлаб бер менга.

Охират илмидан қил мени огоҳ,
Муродим шаъмини сўндирма, Аллоҳ.

2. Мозийга урилиб синар овозим,
Умр ўтиб борар бенафъ, бенаво —
Наҳотки бу — қўлим? Бу — менинг созим?
Аллоҳдан сўрайман — Нечун бу жафо?!

Жами жудоликлар жонимга етди,
Ол, дейман, Аллоҳим, омонатингни.
«Тавба» қил, — деди Ул, бир Китоб тутди —
Муродинг мустажо, мингил отингни.

Уммонлар йўлингда, жангал йўлингда,
Номаълум ҳар жойда қурилган доринг.
Оламнинг калиди сенинг қўлингда,
Жафо ҳабибингдир, хиёнат — ёринг».

Аллоҳим, лаҳза — мен, сен эрса мангу,
Таскин берганингми, шафқатингми, бу?!

3. Семурғ қушим, подшо қушим, хуш келдинг,
Етти гумбаз, етти водий сарвари.
Васлинг неъматидан баҳравар қилдинг,
Интизор жонингман, йўлсиз, сарсари.

Нола айлаб Семурғ деди: — Эй, бедор,
Чорлар сени биру борим. Бор, Ишон!
Сен фано водийси, Ҳақ қошига бор,
Еру осмон чўкмакдадир бенишон,

Ваҳший дунё, қонхўр дунё қутурди,
Инсон фарёдига тўлди коинот.
Набийлар, доҳийлар, шоирлар турди,
Чора, чора, дея сўрдилар нажот...

Аллоҳим, билурсан қай сори кетдим,
Аллоҳим... мен ўлдим... Мен Сенга етдим...
22.ХI.1994


* * *

Уйғонар Туркистон, уйғонар дунё,
Порлоқ умидларга тўлиб Кун ботар.
Бахт сингари олис юлдузлар, гўё,
Азал гўзалликнинг шаъмини ёқар.

Кўнглим осмон янғлиғ. Ёришди осмон,
Келур от ўйнатиб Халоскор Сарбоз.
Ёрқин саҳарларда Сен Руҳим, омон
Юксак-юксакларга қилабер парвоз.

Эй Само, эй Замин, эй Инсон — Қодир,
Гуллар, чечакларга тўлсин ойдин йўл.
Нафосатга ахир чидамли одам.

Бу кун сен бошқасан, Дунё бошқадир,
Сен-да Ҳур туғилдинг. Бир сўзла. Бир ўл.
Ва билгил қайларда сарсондир Алам.


* * *

Ёмғир эмас, марварид ёғар,
Ёмғир — кеча шаклинда бу он.
Сув сингари жилдираб оқар,
Кеча кечар шод ва беармон.

Баргларда рақс этар шаббода.
Ўйнар сабо шаклинда кеча,
Тун булутга кўтариб бода
Афсоналар айтар тонггача.

Танизорим игна учинда
Кўзларимда порлар қора нур.
Менга кеча ёмғир ичинда
Машъум хаёл каби кўринур,
Рухсорини ювган кечада
Мен билмаган яланғоч шуур.
1963


* * *

Мен ўткинчи, мен фақат меҳмон,
Даргоҳингда, эй туркий тилим
Менга бир шеър керак эй, мезбон,
Ёзилмаган шеър эрур дилим.

Айтгил нечун бунчалар қизиқ,
Эски жаҳон, бу эски жаҳон.
Бир шеър керак нон каби иссиқ.
Менга бир шеър керак, эй мезбон.

Мен ғарибман ва сен беомон,
Сен Қуёшсан, мен сўнган чироқ.
Қийнамагил мени, онажон.

Сен - абадий, мен - лаҳза, бироқ
Итоат эт менға шул замон,
Ё айлагил телбани тупроқ.
1964


* * *

Дарё мавжларига ёзилмиш ғазал,
Майсалар эгилиб ўқийдир китоб.
Шодланиб хандалар отар бир лаҳза,
Бир лаҳза оҳ тортиб қўядир офтоб.

Қамишлар шивирлар дарё томонда,
Кўкда оқ булутлар кезар бемажол.
Бир тирик нафосат борлиқ, жаҳонда,
Кимгадир эланар, қилар илтижо.

Бу қадар гўзаллик қайси очунда,
Бу қайси китобдир, кимнинг дафтари,
Кимнинг оламидир қилич учинда?

Қалтираб порлайдир бир чироқ ғариб,
Бир қушча сайрайдир руҳим ичинда,
Бир қушча йиғлайдир мени ахтариб.
1964


* * *

Дафтардан бир варақ боқади кулиб,
Бевафо келдингми яна бу фурсат.
Соат ҳам уринар қаҳрга тўлиб,
Йўқсан-ку, не учун келдинг, эй сурат?

Қаттиқроқ урпнар янада соат,
Янада буруқсаб ёнмоқда чироқ.
Тун қуши ўкириб қилар ибодат,
Деразам ортидан эгилиб шу чоқ.

Қорайиб ёнарсен зулмат йўлинда,
Юрагимда ёниб битган севгилим.
Ўчган хотиралар ўнгу сўлимда.

Дафтардан расмингни олганман юлиб,
Суратсиз шу варақ менинг қўлимда,
Суратсиз варақда сен борсан, гулим.
1964


* * *

Ҳаёт уммонида бир-бирин билмай,
Шундай, биз тўқнашиб қолдик дафъатан.
Ўзинг айт, не қилай, айтгил, не қилай,
Қандай айрилайин энди мен сандан?

Шўрпешона ишқни толега йўйиб,
Жимгина тақдирга берганимда тан.
Ишончу армонинг кўксимга ўйиб,
Довдир ҳаётимга кириб кетдинг сан.

Сенинг кўзларингга қилдим илтижо,
Бўлмай, деб энг сўнгги меҳрдан йироқ.
Инонгил, бу севги эмасди, асло.

Алданиб ўрганган дард эди бироқ.
Ўртада англанмас қисмат—муалло,
Ёлғизлик ошёни, абадий фироқ.
1964


* * *

Мен биламан, вужудинг бўзлар,
Бағринг ёнар саёқ ўғлингга.
Сени ўртар бир оғир сўзлар,
Ахтариб чиқарсан йўлимга.

Кўчаларга қарайсан ҳар зум,
Кечаларни оқлайсан, она.
Гуноҳкорман ёлғиз мен ўзим,
Яна мени оқлайсан, она.

Очиқ ётар токчада китоб,
Очиц ётар менинг дафтарим,
Унда кезар мангу изтироб.

Тубанликда ёсуман жари.
Шўрлик ўғлинг бир умр бетоб
Синган сози, синган ханжари.
1964


ОНА ТИЛИМ

1. Абут-Турк тарихдан балки бир ҳикмат
Бироқ сен борсан-ку Турон элинда.
Шоир, Сўз айтмакка сен шошма фақат,
Улуғ Алишернинг қутлуғ тилинда.

Ул олис қуёшдир куйиниб ёнар,
Олис хотиротлар ўчмас фалакда.
Ҳақдан, Ҳакиқатдан кўринг, ким тонар?
Дунёвий аламнинг тийғи юракда.

Ватан деб аталган бешик, онажон,
Мен учун ёпилган эшик, онажон,
Мен сокин солланиб илғаб борарман.

Ватан деб аталган тобут қўйнида,
Чувалган булутни қордек қорарман,
Руҳимнинг панжаси чақмоқ бўйнида.

2. Ҳеч зот уза билмас узилган жонни,
Ҳақиқатни уза билмас ҳеч қачон.
Элим, она тилим, руҳимнинг қони,
Бир имдод сўрайман сендан, онажон.

Чаёнзор йўлидир борар йўлларим,
Таним ёнмактадир ишқсиз очунда,
Кўкларга тўқинар сўнгак қўлларим,
Оёқларим менинг тупроқ ичинда.

Барчанинг бошида бирдек беомон,
Манхус замонларнинг ўлик шамоли, —
Бузғун йигирманчи аср аъмоли...

Менинг она тилим, мунис, меҳрипбон,
Сен Туркий Дунёнинг ғолиб хаёли —
Сени ёзажакман, тирилган жаҳон.

3. Улуғ Туркистоним, олтин далалар,
Офтоб сочқи сочар бош узра балқиб,
У сенинг тилингда айтар аллалар,
Қоним, она тилим, оҳ, она халқим.

Навоий байтига ўхшайди йўллар,
Бу тошлар Ҳамзанинг қотили, ҳайҳот!
Наҳотки умрбод ўртаса ўйлар,
Умрбод занжирбанд этса хотирот?!

Занжирбандман, она тилим Она Сўзингга,
Кундайин сўларман, ойдек тўларман,
Мил каби тортарман Сенн кўзимга.

Мен ғариб бандангман. Бир Сўз тиларман,
Бошимни қўярман Сенинг изингга,
Қудсия анфосин айтиб ўларман.
1997 (1965)


ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ

Учқур отим оғир-оғир ҳансирар,
Ола кўзларига олам қоронғу.
Мендан тилсизгина бир нарса сўрар,
Ёлбориб фикримга термулади у.

Ажал, бошимизда кезма сарсари,
Йўлимизнп кесма, эй ёвуз шамол!
Узоқ-узоқлардан келамиз ҳориб,
Манзил ҳам ярқираб кўринди алҳол.

У манзил бағрида сўнгги йўқ сирлар,
Ташна дунё ётар ҳали ўксиниб,
Ўқчир отим ва тишлари ғижирлар,

Оҳиста тупроққа босар кўксини,
Унинг изтироби мени ғижимлар,
Унинг кўзларига кўмдим ўзимни...
1965


ЕР ФАРЗАНДИ

Ҳабиб Абдуллоҳ хотирасига

1. Букун тушларимга кирган эмишсан,
Муаллақ узаниб турар қўлларим.
Бунчалар йироқда, бунчалар осмон —
Унинг йўлларида қолди йўлларим.

Қалқиниб уйғотар она-ер мени,
Яна ўтлар сочар ўйларим бироқ,
Ахир биларди ул тупроқ илмини,
Ахир биларди ул, сўқирми тупроқ?

Ёнарди каҳкашон ичра мунаввар,
Лекин телба хаёл босар шу заҳот.
Уни ер қаърига қўймасак агар,
Наҳот тепамизда ёнмасди, наҳот?
Наҳотки бу тупроқ қонталаш, аҳгар,
Тошқотган аламлар, музлаган фарёд.

2. Ёдимга келдилар алвидо дамлар,
Унинг хок пойини қилурман тавоф,
Кўчани тўлдириб борар одамлар,
Кўзларда саволлар, тамом, бежавоб.

Олдиндан билгандек сўрардим бот-бот,
Раъно, олиб боргил отанг қошига.
Не кулфат инқилди бошларга, ҳайҳот,
Не мусибат тушди Ватан бошига.

Юрагига ютиб Туркистон юкин,
Секин олиб ўтди. Кўнди тақдирга.
Мангулик масканга узатдик секин.

Сўнг бора эгилдик муқаддас ерга,
Бир дунё қолдирди дунёга лекин.
Бир дунё кетарди у билан бирга.

3. Фалакда кўринди бир замон, бир кеч.
Такрор кўрарманми, айта олмасман.
У қайтиб келмагай бу дунёга ҳеч,
Мен унинг қошига қайта олмасман.

Умр деганлари бу қадар арзон,
Умр деганлари шарафми, синглим,
Шул тупроқ устинда мен кездим сарсон,
Шул тупроқ қаърига тупроқдек сингдим.

Ҳеч қачон тарк этмас шундайин армон,
Ҳаётда кўришмак бўлмади насиб...
Кутармидим сендан энг олий фармон,
Туркўғли дермидинг бағрингга босиб.
Кўксимда оғриқлар... Эй Буюк Инсон,
Аскар бўлар эдим сенга муносиб.
1997 (1965)


ҲАМЛЕТ

Сўлдирма! Дунёга шафқат ил, қизғон.
Шекспир

1. Фақат виждон билан ўртанар Ҳамлет,
Дониё зиндонга қараб турар лол.
Биз ҳам шу саҳнага тикиламиз тек,
Шундайин ўртайди қадимий савол.

Ҳамлет севгисига содиқ қоларди,
Садоқат нелигин биларди, бироқ
У ёлғиз вафони ёлғиз хоҳларди,
Эвоҳ, жафо ундан минг карра кўпроқ.

Шоир, етолмайсан унинг додига,
Ҳамлет юрагида алам ва кадар.
Етар... Офелия, қайт ҳаётингга.

Инонмоқ истарди сенга нақадар.
Инонмоқ истарди башар зотига,
Ундан кўрмасайди ёмонлик агар.

2. Бош эгиб тонглардан тонгларгача то
Виждон шевасига ташбеҳ излаймиз.
Одамда виждон ҳам бўлмасми, ҳатто!
Сўзлаймиз, жигархун бўлиб сўзлаймиз.

Сен, эй сен хилқатнинг ёвуз бандаси,
Не бало солгайсан маъсум бошларга,
Бўғилиб ётгандир виждонинг саси,
Бошингни ёрсанг-чи уриб тошларга...

Замондошим менинг, жафокаш Ҳамлет,
О, дўстим, дунёда хунхорларни кўр,
Ожиздир бу қалам, ожиз тасаввур.

Қонлар оқмоқдадир, сўнмоқдадир нур.
Турибсан-ку давр билан бетма-бет,
Наҳот изтиробда доим тафаккур?!

3. Буюк жиноятчи, буюк қаҳрамон,
Буюк асримизда кўрсанг-чи буни...
Етим қилмас мени муқаддас имон,
Собит орзуларим айтур ҳукмини.

Қара, қайлардадир ер рапги—шафақ,
Қариган қайғулар судранар ғижим.
Ҳамлет кўзларини юммоқда... фақат
Сесканиб, шакланиб тўлғонади жим.

Юмилган кўзларда бешумор очун,
Кўкарган лабларда айтмаган сўзи,
Сен-да кетарсанми, о, Ҳамлет нечун?

Кимларга ишониб кетарсан, дўстим.
Наҳот етар сенга Ёвузлик кучи?!
Йўқ, сени ўлдирди шоирнинг ўзи...
1965


* * *

1. Ясатиб қўйибдир сснга бир дунё,
Орзиқиб кутадир букун юрагим.
Менинг юрагимга келгил, марҳабо,
Менинг юрагимга келгил, малагим.

Ошиқлар бахтини топадир бунда,
Келгил, афсоналар айтмоқда боғлар.
Азиз бошинг узра ялтираб кунда,
Олтинга айланар куйчи япроқлар.

Меҳрибон елларнинг қанотларида,
Қани юр, борайлик лола тергали,
Ғаройиб гулларим бордир нарида.

Гулим, кўрмагансан умрингда ҳали,
Инон, от ўйнатиб бир тонг маҳали,
Сарбозларим келар Ғиротларида.

2. Зангор тўлқинларда отармиз қулоч,
Яна-да кетармиз йироқ-йироққа.
У ерда тун йўқдир, абадий Қуёш,
Нурларин сочадир она тупроққа.

Қарагил, нақадар тиниқдир осмон,
Ундан-да, гўзалдир, ундан ғаройиб.
У ерга қора куч йўламас асло,
Булутлар қайғудан кетмас қорайиб.

Балки шоирдирман, бир ошиқ куйчи
Сени севмак учун тушганман ерга.
Қани, қўлларингни қўлимга қўй-чи.

Менинг юрагимга кетайлик бирга,
Сира ҳам у ердан келмайлик кўчиб,
Аччиқ тажрибалар ортиб тақдирга.
1966


ОНА ТУРКИСТОН

Абдулла Қодирий хотирасига

1. Хотирамнинг қаър-қаърида тарих,
Доим сўзлаб турар эзгин ҳикоя.
Тутқун қуш сингари қолурман ғариб,
Руҳимга булутлар ташлайдир соя.

Бот-бот хаёлимдан чекинди мубҳам,
Фикримдан юлқинди Ватан қораси.
Олисда милтираб сўнаётган шамъ,
Кўҳна ҳасратимнинг машъум яраси.

Кишанбанд қилинар қўлларим гўё,
Тупроққа қориша бошлайдир таним.
Шу қадар юраги тормидир—дунё.

Наҳот фарзандига—ўзига ғаним.
Ўзи юрагимга жо бўлди, аммо
Нечун сиғдирмади, нечун Ватаним?!

2. Кўрингиз тарихни, эй туркий халқим,
Кўзимда эртанинг севинчи холос.
Ул Турондир, Туркистондир? У балким,
Ичимни кемиргаи қадимий қасос.

Кўрингиз тарихни. Кўз олдим парда.
Қўлимдан учмоқда бу ер, бу Ватан...
Ошно тутинардим пўлат ханжарга...
Жанг майдони сари отилардим ман...

Ватан, айланарман бир кескир тошга,
Қошингга ўқ каби учиб борарман...
Наҳот тил бошқадир, наҳот дил бошқа?!

Йўқ! фармон кутарман, энг сўнгги фармон,
Шакланиб қарарман қалққан қуёшга.
Барибир, қасос деб ёнарман ҳамон.

3. Умр деганлари ўтмакда шошқин,
Тилла баргларини элаб йўлимга.
Сенинг мангулигинг беради таскин,
Эрта узилгувчи менинг умримга.

Ў, она Туркистон, куйлайман ёниб,
Дунё журъатини бердинг қўлимга.
Мен энди англадим Туркий Дунёни,
Мана, мен тайёрман энди ўлимга.

Эй менинг заҳматкаш, эй қутлуғ халқим,
Бергил, фақат куйиб куйламак ҳаққин.
Ортиқ масъул этар топилган бу Бахт.

«Ишқ сўзидан куйди булбул маскани»,
Тил билан куйланмас она Ватаним,
Мен сени куйламак истайман фақат.
1967


БИТИКТОШ

Азизхон Қаюмга

Фирдавсий бир замон айтгани каби,
Ҳар не ўткинчидир, фанонинг ўзи,
Фақат икки нарса қолур абадий —
Ботирнинг шавкати, дононинг сўзи.

Аждодлар Ватан деб жон фидо қилган,
Беҳуда гап сотиб юрмаган улар.
Мана минг йилларни опичлаб келган,
Битиктош она—Ер ҳақида куйлар.

Вақт қуюнида не давру даврон,
Бу—тошга айланган эркдир, бардошдир.
Бу—Туркюрт аталган муқаддас армон.

Унга қарайману бир ҳис туяман,
Бу юртим тимсоли мангулик тошдир,
Юрагим тошига шеърим ўяман.
1972


ТАГОР ВА СРАБОН ЁМҒИРЛАРИ

Срабоннинг кўлкаси фироқ, совуқ.
Тагор

Шоир, чатака қуш уйғотди сени,
Паришон ёмғирлар ичра паришон.
Омонлик излайдир срабон сели,
Бир Ватан сўрайдир ғариб срабон.

Шоир юрагини очди ва ёмғир
Сўзларга айланди, ҳар недан жудо.
Ухлаб ётганларни уйғот, эй шоир,
Йўқса уммонларни тўнкарар худо.

Ахир ҳақиқатга эрк ҳам керак-ку...
Мандарда тангрилар ёвуздир ахир,
Бўрон кўзларига келмайдир уйқу.

Вайтаран тўғони доимо ҳозир...
Ёмғирларга чўкиб яшади шоир.
Урён юрак билан мангу қолди у.
1973


БЕТХОВЕН

Ҳозир сўнг зарб ила узилажак тор,
Ўзинг қўлла мени, эй, буюк Даҳо.
Наҳот, ҳар не абас, ҳаммаси битар,
Қандай саодатдир бу сўнгги садо?

Шивирлар, ҳайқирар бепоён денгиз,
Мен уни сипқармак истайман танҳо.
Фақат сен, кўзингни бағишла, Зиё,
Фақат сен, Жасорат, қўлингни бер тез.

Балки бу Осмон—Орзу садоси,
Денгиз—хаёлларин садосидир бу,
Ҳақиқат қошида қасамдир эзгу.

Суюкли инсонга балки видоси,
Ҳозир сўнг зарб ила узилажак тор —
Сўнгги зарб ҳаётин яшамак даркор.
1973


ОМОН АЗИЗ. «КАНДАКОРЛАР»

Ўлтиришар икки жунунваш,
Икки жаҳон билмаган жаҳон.
Икки шоир маъюс, хаёлкаш,
Ўрталиқда олов — Туркистон.

Мангу ёнар лаҳзалик оташ,
Қотиб қолган хаёл бепоён.
Асрий ҳасрат, юракдаги тош,
Бир лаҳзалик шодлик намоён.

Титрар олам бир паришонҳол,
Тўрт тарафда зулматдир ғариб.
Тўрт тарафни гўё босмиш ёв.

Келажакка ёғдирар савол,
Гўё тунда имкон ахтариб,
Чорлар мисда музлаган олов.
1974


АБДУЛҲАМИД СУЛАЙМОН ЧЎЛПОН

Шу ожиз ҳолимда шоирманми мен?
Чўлпон

1. Она тилим, сен руҳимнинг қанотн,
Абут-турк нафаси, Олтой чечаги.
Хун давридан омон келди Ғиротинг,
Қутлуғ Эйасойнинг эзгу эртаги.

Ўрхун бўйларида тошга айландинг,
Кўкларга санчилдинг, Турон бўлдинг сен.
Мангулик сафарга қачон шайландинг,
Қачон бу аламга—кучга тўлдинг Сен.

Порлоқ осмонингда қузғунлар учди,
Эвоҳ, ёғийларинг солди яғмони.
Ёғийларинг жигар—қонингнн ичди.

Жигар—қон жарангги тутди жаҳонни,
Онасен. Кечирдинг. Қонидан кечдинг,
Бироқ кечирмадинг асло ёлғонни.

2. Дунё оқ эмасдир, йўқ, қора бардош,
Куйиб ёдимиздан кечганлар айтсин.
Сўзларида заҳар, кўзларида тош,
Элидан, тилндан кечганлар айтсин.

Тунлар босиб келар дунё ҳасрати,
Кунлар гизли туғён, босиб келар шеър.
Нечук қпсмат эрур шоир қисмати,
Тушларимии бузар ҳазрат Алишер.

Йиллар баҳоримнн учирди чалқиб,
Музларга кўчирди ўтлуқ ёзимни.
Ахтардим муҳитда хас каби қалқиб —

Мен ўз Юлдузимни, ўз Қуёшимни.
Юлдуз сен. Қуёш сен. Сен она халқим,
Сен учун синдирдим синмас созимни.

3. Оҳ, шоир қисмати ярқироқ, гулгун,
Завқларга тўлар у, Бир Сўзни излар,
Дунёда ҳеч бир зот билмас, не учун,
Айрича кулар у, айрича бўзлар.

Йўлсизлик йўлдоши, толеи нигун,
Ҳеч қачон тўярми ахир ёвузлар.
Бу—халқ душмани, деб тутсалар бир кун,
Барибир, у халқнинг номидан сўзлар.

Бошида қора қиш, оппоқ баҳорлар,
Юраги яриму бутун иймони,
Талотум оламни шивирлаб чорлар.

Тани омонатдир, нақд эрур жони,
Кўкрак қафасида ловуллаб порлар
Буюк муҳаббатнинг қонли нишони.
1974


БАЙРОННИНГ СЎНГГИ САФАРИ

Чўкиб бормоқдасан кўзим ўнгида
Алвидо, алвидо, эй она диёр.
Байрон

1. Денгиз теранлиги—сенинг сувратинг.
Кўринур тимсолинг, знмистон қайнар.
Ошиб бормоқдадир мавжлар суръати,
Сен каби ҳисларим қайновин чайнар.
Қайда жасоратим, қайда журъатим,
Қайда у чексизлик, самовий куйлар?!
Кўҳна қаср ичра яшар гулжамол,
Тубанда ҳайқирар долға—ғалаён.
Денгиз соҳилида туриб эҳтимол, .
У сенинг умрингга келтирган иймон.
Ғамгин кўзларида акс этгай магар,
Аччиқ муҳаббатииг, олис хотирот.
Қани, эй долғалар, қани тўфонлар,
У каби ғазабга тўлингиз, ҳайҳот!

2. Қонталаш уфқда интиқом порлар,
Шоир—эрк ўғлони, номус сарвари.
Гўёки хўрланган ҳамширанг чорлар,
Юзландинг қасос деб сен Юнон сари.
Севган Ватанингда барчаси қолар,
Алданган умиду ғийбатлар бари...
Денгиз ҳайқиради, ғирдоб бекарам,
Шоир, кўзларингга денгизлар тўлар:
«...Тождор маҳлуқларга емнинг ўзи кам,
Тишламоқ ва қопмоқ истайди улар...»
Жанг майдони керак жангчига ахир,
Қутлуғ эркинликнинг жасур фарзанди,
Сўнгсиз алам билан телбариб ёндинг,
Она—Ватанингни тарк этдинг, шоир.

3. Тўлқнн гоҳ тош қотар, санчигай гоҳо,
Сен эса соҳилдан термуласан жим.
Сўнг тинар қаҳрли бу шовқин, аммо,
Шундай аниқ тинар менинг-да сасим.
Бир дам ҳасратлардан бўлурман маълул,
Сўнг яна чорлагай бу шиддат, туғён.
Сени етаклагай денгиз сари ул,
Ва мени бегона санамлар томон,
Йўқ, бизни ажратмас чеки йўқ денгиз,
Ажратмас заминнинг водий, тоғлари.
Бироқ шоирлигинг—қисматинг тенгсиз.
Мени эркалатар юртим боғлари...
Бироқ мумкин эмас курашмак сенсиз,
Баъзан кўксим узра дайр тирноқлари.

4. Наҳот, ёвуз бўрон хасдек учиргай?
Қайнар томиримда оташин қонлар.
Қаҳрим қуюнларнинг изин ўчиргай,
Пойимда ётурлар қора бўронлар.
Уфқда ўт ёнар, денгиз ҳам нотинч.
«Йўқ эса кўкларга сочиб ҳасратим,
Бош олиб кетмасдим Ватанимдан ҳеч,
Сенга қул бўлардим, эй муҳаббатим...»
Ўжар хаёлларга бир дам тўларман,
Бир дам сўзларингни тингларман сокин:
«...Кураш нечун ахир?.. Мен ёш ўларман,
Неча имкон бордир севдим-ку, токим,
Тупроқдан эдим мен, тупроқ бўларман,
Дунёни тутажак менинг-да хоким...»
1976


* * *

Кўзимга тўқинар малолат, туман,
Чексизлик қўйнида яланғоч сукут.
Руҳимда муаллақ жимлик безабон —
Неки ўтган бўлса, барчасин унут.

Зарба гали сенда, майли кўрай мен,
Овоз бер, қайдасан, ўлмас тоқатим,
Ё сукунат кафанига ўрай мен...
О, саодат, йўқ менинг саодатим.

Фақат бордир бунда соқов сукунат,
Саодатин излаб чиққан бир шоир —
Мен қачон бағрингга етгайман, фақат

Ёрил тош, эй ёрил тош, ёрил ахир,
Ўлимнинг қошида ёрил, айт, бақир,
Чақмоқларга айлан энди, сукунат.
1976


* * *

Шамол, сочларимни тарама,
Оқарса оқарсин азобдан.
Қисмат, ҳайрон бўлиб қарама,
Ахир айирмадинг қаҳру ғазабдан.

Кетмакдаман энди. Тонготар.
Алвидо, эй Турон диёри,
Кетмакдаман ахир биродар,
Дунё қолар, дунё ғубори.

Олдинда кўринар баҳорлар,
Бу—Туркий Дунёнинг баҳори,
Пичоқлар бўғзимга етганда,

Қалтираб тўкмасман ёшимни,
Ҳеч нарса йўқ менинг елкамда,
Мен сенга бахш этдим бошимни.
1976


МУҲАББАТ

1. Шундай изтиробда севган юрагим,
Муҳаббат дастидан йўқ менда имкон...
Дорғин-ҳорғин кўзларимга қарагин
Билурман шунчаки ўртанмас виждон.

Оғир севганимдан рашким ҳам оғир,
Ул ғойиб илмдан олгайман сабоқ.
Ахир ноҳақ эди Отелло, ахир,
Севгилим, шафқатсиз муҳаббатга боқ!

Содиқ Дездемона, эй жигарпора,
Нечун бўғизланди муқаддас туйғу,
Нечун қатл этилди севги бечора?!

Қасдинг борми менда, эй сўнгсиз қайғу,
Дунё—дунё эмас, дунё бу—яра.
Наҳот бу жароҳат ёрилмас мангу?!

2. Севгилим, севгилим, жавоб бер ахир,
Совуқ жисмим ичра алаҳсирар жон,
Уйнаб қилич солар бошимга тақдир,
Домига тортмоқда сўқир ломакон.

Ҳолбуки, айланар олам ақлимда
Унинг рангларига бўялмиш жигар.
Беш қўлим сингари таниш иқлимда
Ишончсиз яшамак оғир нақадар.

Не хаёл ташланур ўксик ёдимга,
Ёдимнинг кўзини кесиб кирар тун.
О, ким ҳам етарди менинг додимга!

На ер сарварлари, на сарват, на дин,
Инонмоғим учун одам зотига
Мен сенга инонмоқ истайман олдин.

3. Йўқ, йўқ, керак эмас илоҳий ҳусн,
Майли пешонангда ёнмасин даҳо.
Фақат инсон бўлгин садоқатда сен.
Менинг вафодорим бўлолгин танҳо.

Гоҳида ўшандоқ тентак хаёллар
Сендан воз кечмакка қистайди ҳаргиз.
Қайлардан келарлар машъум саволлар,
Қандайин яшарман, севгилим, сенсиз.

Сенсиз дунё менга нимадир, гулим,
Ҳар не унут бўлур ҳар неки эзгу.
Қонимни музлатар тирилган ўлим.

На севинч, на кўз ёш, на ушбу сезги,
Бу чексиз оламда ягона йўлим —
Ёлғиз ишонганим сенсан-ку, севгим...

4. Севгилим, мен сенга инондим, нечун,
Ссни ўзгалардан ўзга деб билдим.
Қора гирдоб қаърига мен йиқилдим,
Оқар дарё бўлиб йпғлайман бу кун.

Фалакиииг чароғи ёнди-да сўнди,
Кўзимнинг нмони—дарёлар кечар.
Қотди ақлим, қаттол қисмат қон ичар,
Ўлган муҳаббатга мозор йўқ энди...

Хайр, хайр энди. Бўғилар нафас,
Табиат, мадад бер, етмас ўз кучим.
Нечун алдадинг сен, тушуниб бўлмас?

Севгилим, ҳеч кимни севмасман, нечун,
Осмон йироқ, юлдузи йўқ, ой кулмас.
Ҳамма нарса кулгулидир мен учун.

5. Мен кимни суюбман... Ёлвориб толдим
Ўзгарар табиат, дунё ўзгарар.
Балки мен ўзга бахт йўлида қолдим,
Лекин олиб кетди сени ўзгалар.

Ахир ўзга эди сенинг аҳдинг, эй,
«Ахир ўткинчидир, ҳаттоки, абад».
Нечун ўзга эди сенинг бахтинг, эй?
«Лекин ўзга эрур буюк муҳаббат!»

Яшин уриб кетган дарахтдек тўниб
Поёнсиз бўшлиққа қарайман дилсўз.
Сарсон ахтараман юрагим тўлиб —

Қайда у садоқат, поклик деган сўз!?
Ҳайҳот! Хиёнатнинг етими бўлиб,
Фақат йиғлаб қолди икки қора кўз...

6. Афсус-надоматнинг бордир-ку чеки...
Сенинг гуноҳингни ювсин кўз ёшим...
Айни жасоратдир ҳар қандай севги,
Сснга оқ йўл тилар менинг бардошим.

Бу шундай ҳаётдир, бу шундай дунё,
Эга чиқавермас ҳар ким аҳдига.
Онасан, омон бўл, соғ бўл доимо,
Маъсум болаларнинг маъюс бахтига...

Лов-лов ёнаётир қуёш-ул нашот,
Осмон чорлаётир, чорлар юксак тоғ.
Шундай юрагимда товушсиз фарёд.

Мен сенга ннонмоқ истайман, эвоҳ,
Барча кўргуликка кўниккан ҳаёт.
Буюк Муҳаббат деб аталган аллоҳ.
1977


ДИЛОРОМНИНГ КЎЗЛАРИ

1. Маъюс эди сенинг кўзларинг ғоят,
Гўё йўлсиз ўрмон баргларпн тўкиб,
Қора ёлқинликда шивирлар оят,
Кўзларингни тинглаяпман энтикиб.

Айрича кўрингай ҳар касга дунё,
Борлиқнинг савдоли ишларин ўйлар.
Парпираб ёнарди юлдузлар, гўё,
Руҳнинг мангулигпн ёндирар улар.

Занжирми Шарқ қизининг қўлларинда,
Бир куч топилмасми, кншан синмасми,
Туркистон, Туркистон энди кулмасми?

Маломат тутқунлик мангу ўлмасмн,
Бир совуқ мозорларми йўлларинда,
Эркинликнинг порлоқ нури инмасми?!

2. Йўлсиз ўрмон оғочлари шовуллар,
Кўҳна жароҳатга туз сепар ўрмон.
Тепамда юргун ой-ғариба увлар,
Гизли хаёл инграр холос беармон.

Кўзларинг қаърида синиқ бир нола,
Балким қафас ичра уйғонган наво,
Балким тошлиқларда қон ютган лола,
Йўқ, ҳавоси сўриб олинган ҳаво.

Йўқ, сен эй, адашган кемани чорла,
Ойнинг оқ сочларин севиб тарагил,
Кошки сувга чўксам. Чўкмасман. Сен бор.

Кошки ўтда куйсам, Куймасман. Сен бор.
Сен борсан. Сен борсан. Офтобим, порла,
Кўзларпнгда ёниб битай, севгилим.

3 Нечун яна кўзим, кулмайсан нечун,
Нечун, сен ёзмайсан инжа қанотинг.
Яна тортмакдами ўшал мудҳиш тун,
Уфқда ўчдими, эй Қуёш, отинг.

Очгил кўзларингни. Нашъа соч. Борлиқ
Оқ эрклик ичрадир. Ҳар нарса оқ. Оқ.
Севгилим, бу сенинг кўзингга боғлиқ —
Шодлик. Нур тошқини. Бир чаман. Бир боғ.

Булар бари сўзлар-ку, ахир, сўзлар,
Қайларга йиқилар, бир кун беомон,
Кўзинг осмонидан учган юлдузлар?

Кўзингнинг қаърида юкинар, излар
Ёруғ соҳилларни асрдийда жон.
Мангулик осмони — бу теран кўзлар.
1977


ВАН ГОГ

Буюк севги рангин излаб юрарди...
Ёзар мовийликка рангин қасида.
Бироқ ҳайрат ичра қалқар юраги
Эзгулик, ёвузлик чегарасида.

Ҳеч нарсасиз, лекин меҳри зиёда,
Излар тирикликнинг сирли бўёғин.
Бунча ғариб... разиллар кўп дунёда?!
Кесиб берсамикин қрлган қулоғин...

Қариндош-уруғу дўсту ёр, хотин,
Уни англамадп кибор оломон,
Юраги билгисиз зардобга тўлди.

Шаънига хиёнат қилишдан олдин,
Билмоқчи бўлди у, бу қандай замон?
Юрагин рангини кўрмоқчи бўлди...
1977


ШЕЪРИЯТ

Дилу жон ўртанар, дил ором излар,
Илҳомнинг пичоғи санчилар буткул.
Ловуллаб ёнмоқда ойлар, юлдузлар,
Орзумнинг қуёши бўлмакдадир кул.

Ром этмас ҳеч нарса. Саҳродир кўнгил.
Осмонларга фақат афсона сўзлар.
Маломат тошида очилган бир гул,
Дам ўтмай кулар ул, дам ўтмай бўзлар.

Инжиган севгига йўқдир тасалло,
Лол боқдим қуёшнинг сўниқ кўзига,
Олисда ялт этган ой йўқ, юлдуз йўқ.

Руҳимда энг сўнгги илинж бор, аммо
Оҳ, қандай қарайман унинг юзига,
Менда мажол йўқдир, менда бир сўз йўқ.
1978


МИКЕЛАНЖЕЛО СЕВГИСИ

Севгим, мен нақадар севаман сени.
Микеланжело

1. Муқаддас тош, менинг севгим, андуҳим,
Радди бало бўлур бу ишқ ханжари.
Дунёни тўлдириб учадир руҳим,
Сен қайси маконда? Манзилдан нари.

Уфққа бош урар денгиз девори,
Юракда исённинг иссиқ хунлари.
Жимирлар шафқати ёлғон ғамхорим,
Келур оқчорлоқнинг аччиқ унлари.

Денгиз, оқчорлоққа тилайман бардош,
Унга лочин шиддатини бер, қани,
Бағрингга олмай тур, қаноти синган...

Саодат бағишла, эй муқаддас тош,
Бу чексиз оғриқдан халос эт мени.
Менга илҳом керак, мангулик сенга.

2. Ичимдаги ёвга қараб тураман,
Йиллар ўтган сайин у ҳам беқайғу...
Мангуликнинг ҳассасига ураман,
Тақдирнинг ёлғончи шевасидир бу!

Қиш қуёши кезар хаёлга чўмиб,
Ёлғизлик йўлида ёлғиздир ўзи.
Ўзи яратгандир, кетмас кўз юмиб,
Ҳар нарсани кўрар осмоннинг кўзи.

Тул қолган кимсадек осмон азалий,
Мозор—дунё узра қилар ибодат.
Мен ҳам унинг каби кўп бор тутилдим.

Ё йиқилмас, ёки кулмас тузалиб,
Ер—ё ҳаёт, ё мамотдан иборат...
Инсонни севдим мен. Инсонни билдим.

3. Билингиз, қуролим севгимдир фақат,
Унинг ўқларидан бўлдим бахтиёр.
Неки қаҳру ғазаб, макру қабоҳат,
Севгимнинг пойида мағлуб, тор-мор.

Борлиқ ёнса, қуёш айланса кулга,
Юлдузларни туғма каби юлсалар,
Менинг буюк севгим, бир бора кулгин,
Қаҳқаҳанг йўқликни даҳшатга солар.

Аллоҳнинг ишига ҳайрон қоламан,
Қонли товушларнинг рангги: ўлдир, ос...
Ўтларнинг ичинда куйиб толаман.

Ичим ёнар, ҳар нафасим-эҳтирос.
Фиръавнга сиғинмайман, оломон,
Севгимга сиғинаман, севгимга холос.
1979


ОҒРИҚ

Сен қанот бағишда менга, эй оғриқ.
А. Б.

1. О, илҳом, ахтардим сени дунёда,
Қисмат елкасида югурдим, елдим,
Гоҳ шавқ қанотида, гоҳо пиёда
Юкиниб мен сенга сиғиниб келдим.

Мен сени соғиндим ҳаддан зиёда,
Ғамли хотирангга бистарим тўлди.
Бу узгин уммонда бу аҳгар боғда,
Сирпандим. Мен қаттиқ чирпандим. Сўлдим.

Ўткинчи ғамлардан танамда титроқ,
Ростми шу, шеър тугар эмиш аламлар?
Гоҳи хўрлаб, тишлаб ўтдилар бироқ.

Сен билан кечган эй, илоҳий дамлар,
Балким илҳомингни судради кўпроқ
Шон-шуҳрат буржида ёнган санамлар.

2. Соҳир юрагингни чақмоқ урди-ку,
Ортиқ кулфатларга доимо шайсан,
Кўзингда қотган нур порлаб турди-ку,
Сен ахир тириксан, ёниб яшайсан.

Тугатиб бўлмас ҳеч бу дардни ичиб,
Ёрилган ярадан чечаклар ўсди.
Юрагингнинг йиртиқ кўйлагин ечиб
Бағрингга босарсан—бормисан дўстим.

Дунёни шопирар ёлғонга, чинга,
Биров роҳат қилар эзгиб, кулдириб,
Изтироб уруғин сепар ичинга.

Ҳай дейсан, не топар мени ўлдириб,
Қарайсан кўзингга нурни тўлдириб,
Балли қобоғннгнинг улуғ кучига,

3. Ҳеч нарса юпатмас шоир, ҳеч нарса,
Ғариб бахтиёрлик энди юпатар.
Юлиб вужудимни титиб ахтарсам
Дунёвий аламнинг тошлари ётар.

Ҳар ким ўз қалбига ўзидир ҳоқон,
Барибир, мен сени севиб сизларман.
Эҳтимол ноҳақман, эҳтимол ҳақман —
Муқаддас Туркистон сўзин изларман.

Сўз менинг кўксимга санчилар ҳайҳот,
Шовулла, гуркира ҳаёт нафаси,
Руҳга иймон бергил эй қодир ҳаёт.

Қизғонма самовий сеҳрнинг сасин.
Юрак деб аталган оғриқ бу—нажот,
Кўкрак қафасимиз—нажот қалъаси.
1980


СУНБУЛА

1. Тўкилиш олдида гулим. Эҳтимол
Сенга боқиб кўнглим уйи бузилди.
Хомуш тортиб, жунжикпб қўйди шамол,
Бир узим узумнинг юзлари сўлди.

Совуқ осмон юзида изғир кўзим,
Хотирамнинг тасбеҳлари тизилди.
Қайғудаман, қонга қоришган сўзим,
Тасбеҳимнинг чайир ипи узилди.

Қандайдир бу нидо, ҳазин ва карахт?!
Нечун кетмас қора қарғалар нари?
Қаранг, ингиллаган итларга қаранг.

Сирли энтикади яланғоч дарахт,
Бари унутилиш истанди, бари...
Сунбуланинг симлари кескир, таранг.

2. Қўй, бўлди. Гапирма. Кечирма мени,
Кўзингдаги тошни ғичирлатма, бас.
Қуйилмоқда кундузнинг аччиқ туни,
Ичиб ташламасам мен уни бўлмас.

Тўхта. Бас қил. Гапирма. Бўлди.
Ўзим гуноҳкорман. Мендан—бу кўрлик
Зангор япроқларнинг бағрида шўрлик
Кеча шовуллаган шамоллар ўлди.

Бир сўз тополмасман сенга, севгилим,
Сўзлар, сўзлар қолур бўғзимда қотиб.
Билмасман, нақадар севаман сени.

Бу пайт фалакларга соврилар кулим,
Ерга тўкиламан сени йўқотиб,
Шивирлаб шамоллар марсиясини.

3. Тўлғонган сочларинг қора илондир,
Вужудимга ташлар англанмас қўрқув,
Очилган бағримнинг дарди нолондир—
Сенинг кўзларингдек теран, қоронғу.

Илон сочларингни шамол ўйнайдир,
Узилган барг каби қалтирайдир жон.
Эзилган юракни эзиб тўймайдир,
Гулим, кўзларингга беркинган жаҳон.

Ғимирлар кечанинг қоп-қора тани,
Сочларинг илони танимни ёқар.
Бағримни эзишга яна шайланиб,

Дарё бўлиб сенинг кўзларинг боқар...
Узайиб, жимирлаб, сувга айланиб
Дарёга лим тўлиб жасадим оқар.
1980


ЛУТФИХОНИМ. «УЙҒОН, БОЛАМ!»
(1943)

Ёлғиз сен ухлайсан, ёлғизим, болам,
Майсалар шивирлар ҳайқиради тоғ.
Шовуллар дарёлар, далалар уйғоқ,
Қаеамга ботирар туби йўқ олам.

Умиднинг кўзи кўр, аччиқдир фироқ,
Ахир мен аламман — чинқирар алам.
Бу ғолиб туркуда бўлмиш эди жам,
Она юртим, элим, топталган тупроқ.

Уйғон, уйғон, болам, уйғонгил эй дил,
Уйғондан иборат уйғотлик дунё.
Инон, сени ўйлаб кетмакдаман, бил.

Сенгадир, жон болам, мушкилот, ғавғо,
Уйғон, уйғон, дея инграйди наво —
Сенга бу Ватандир, сенга туркий тил.
1981


АЛЕКСАНДР БЛОК

Билурман, хун ҳақи, ҳалокат ҳақи,
Барибир, мен сени қутлайман, ҳаёт.
А. Блок

1. Қора булутларин ўйнар осмон.
Олис юлдузларнинг сирли шуъласи.
Туманли соҳилда ундар бегумон
Бу сўлғин шаъмларнинг игналик саси.

Ташналик сасидир, бу — туш, бу — олам,
Кимдир тишлаб олган оловни унда.
О, Рус, сен—ёрим, сен—севгим, сен—Онам,
Қандай олиб чиқай мен сени тундан?

Сира қувиб бўлмас бу қонли тушни,
Куйдиргувчи юлдуз сапчир дафъатан.
Ҳеч синмас руҳ ичра осмоннинг ҳусни.

Томоққа тиқилган кўз ёшим — Ватан.
Ўт ичинда термакдаман товушни.
Куйиб бўлган нарса куймас қайтадан.

2. Мадор йўқ, қанот йўқ. Тамом. Чарчадим.
Чўқир жигаримни бу ўтрук, ёлғон.
Бу таъна қадимий, бу сўзлар қадим,
Бу совуқ сайёддир кўҳна палаҳмон.

Ёлғиз менми ахир?! Дард бор, ҳамдард йўқ.
Бу ёлғон дунёда мен ёлғиз эмас.
Нақадар тиниқдир, зангоридир кўк,
Нақадар шириндир, узундир нафас.

Русия! Ииглама, кўзёшингни сот,
Сўйилган ой кезар—у менинг хуним.
Сен билурсан холос. Бошқа ҳеч бир зот.

Жисмим совуб борар сўнмоқда уним.
Гирдоб қўйнида мен, қўлингни узат...
Хайр! Бу кун менинг охирги куним.

3. Қайда, қайда қолди ўзғир ғалаён?!
Наҳот унинг синмас қиличи синди.
Титра, чексиз уммон, сен мудроқ жаҳон,
Темир дарбозангни тепарман энди.

Қара, қўлларим қон, тирноқларим қон,
Тургил ғафлатингни ётмагил босиб.
Эшикни очсанг-чи, эй ялқов посбон,
Қаршингда мана мен, жаҳон садоси.

Ваҳмзор жаҳонсен, қалбимнн ёқиб,
Шеърият қаърига шўнғирман ношод.
Русия, Русия, севиб, ютақиб,

Шўрлик, омон бўл, деб топиндим бедод.
Билурман, хун ҳақи, ҳалокат ҳақи,
Барибир, мен сени қутлайман, ҳаёт,
1981


ЭДУАРД ВЕЙДЕНБАУМ

Асло омонлик йўқ, инсонга бахт йўқ..
Э. Ввйденбаум

Денгизга чўкмакда осмоннинг қалби.
Кўройдин. Елларда аччиқ сукунат.
Чағалай денгизнинг армони каби
Чирқиллаб учадир гўё сўнгги хат.

Кекса заранг сесканиб ростлар нафас,
Заъфарон япроқлар узра булдуруқ.
Кўройдин. Теварак қоронғу қафас...
Денгиз мовий, осмон чексиз эмас. Йўқ.

Ҳар ён сўнгги хатдир, бари сўнгги хат,
Кўройдин. Бу денгиз. Бу япроқ. Бу қуш...
Изғир ўзан, сўнгги сўзларин фақат

Санчар чивғин ичинда қувғин товуш —
Уйғон, юракларда сўнган муҳаббат,
Уйғон, эй озод руҳ, музлаб қолган ўч.
1982


СИЁВУШ ФАРЁДИ

Судрар оёғимдан қаро ер қаъри,
Муз тоғлари ўсар кўзим ёшидан,
Дарди йўқдир кўк юзининг, йўқ бағри
Инсон юракларин қаҳр тошидан.

Наҳот парчаланмас, бу тошлар синмас,
Кимсан, ўзлигингдан қил мени огоҳ,
Силоҳлар, занжирлар олами тинмас,
Қаён оқмоқдасан, эй, Олампаноҳ?

Тўхта, Сиёвушман, унутдинг наҳот,
Қонларга ботдим-ку, ёндим, қирилдим,
Сендан, Дамованддан тиладим нажот.

Кўз очиб очунга қайта урилдим,
Тўхта, Сиёвушман, мен яна ҳаёт,
Қайта ўлиш учун қайта тирилдим.
1982


ЁНАЁТГАН АЁЛ

Тентирар Касофат, ғолиб Ахраман,
Ҳақорат жар солар бунда бемалол.
Қаён кетмакдасан ёниб, қаҳрамон,
Қаён кетмакдасан, эй ёнғин — Аёл.

Кўксингда Ҳарорат сўниб бўлдими,
Кўзингда сўнгги шаъм ўчдими, наҳот?
Тўхта. Қолган—қолди, ўлган—ўлдими,
Тўхта. Куйма, деймаи. Бу—куйган ҳаёт.

Ёнаётган Аёл, шафқат қил, уйғон,
Ёнаётган Аёл, Ҳурмуз паноҳинг,
Болангга қарагил, у тирик Туғён.

Тирик Жасоратдир, тирик Аллоҳинг,
Қани туркийларинг, Туронинг қани?..
Ёнаётган Аёл, ёндир Дунёни.
1988


БАРНО БОНУ

1. Бир замон фалакнинг кўзлари сўнди,
Аста қора кийди мудраган жаҳон.
Руҳимнинг асрлик музлари синди,
Нимадир бўғзимни кесди беомон.

Отилдим, номаълум, қоронғу нигоҳ,
Биров қулоғимга совуқ шивирлар.
Азиз бир товушни эсладим ногоҳ,
Рангин овоздир бу, гўзал ғимирлар.

Нақадар гўзалдир бу чиркин товуш,
Оҳанг вужудимни чирмади буткул,
Бўғилдим, инградим, титрадим беҳуш,

Ожиз баданимга суйканди бир гул.
Надир бу?! Қўлимда қора лоладир,
Ул кўздан ғойибдир, тирик ноладир.

2. Бош эгди қоялар, тоғлар чўкдилар,
Ахир қисмат парчин, хилқат бешумор.
Ромиллар, даҳолар борин тўкдилар—
Наҳот, мангулик йўқ, фано—манзил бор.

Оғир-огир одимлайдир бу карвон,
Буюклар омонат, пастлар омонат,
Афсуслар омондир, хиёнат омон,
Радди бало бўлгур каслар омонат.

Нечун бошим узра қора шамоллар,
Осмонда игнадек нур йўқдир, нечун?
Балки судрар мени мудҳиш хаёллар,

Очғил кўзларингни, эй сўнгсиз очун,
Нақадар ғарибсан, борми бир сўзинг?
Учиб кел, малагим, мадад бер ўзинг.

3. Эй, дил, ором надир? Кечдинг дунёдан,
Кўзинг қонли, бағринг сомон—янчилдинг.
Сен қўрқмадинг ҳақиқатдан, бу ёвдан,
Хиёнатнинг ботқоғига санчилдинг.

Тангритоғдан ваҳий келди, қайрилдим,
Олтинларга — темирларга босдилар.
Мен билмадим, сен билмадинг, айрилдим,
Оёғимдан ҳақ дорига осдилар.

Изғирин Турондан, тўфонлар Чиндан,
Ёмғирли ёлғизлик, ғубор ичиндан,
Муножотлар қилдим, қақшаб сиғиндим.

Шафтолиранг олам найза учинда...
Дунёлари ёлғон, мен ўлдим чиндан...
Барно Бону, сизни аччиқ соғиндим.
1994


МУНАЖЖИМ

Сен менинг эркимсан, менинг қафасим.
Асқад Мухтор

1. Маъсума бинафша япроқларида
Ўзинг юз кўрсатдинг. Маъсум боқурсан.
Телба юрагимнинг сўқмоқларида
Азобимнинг чақмоқларин чақурсан.

Баҳорнинг ўткинчи, гизли сирлари
Аниқ нишон олур, ўчар нафасим.
Ростин айт, ёлғон де бу гаплар бари,
Менинг эрким сенсан, менинг қафасим.

Ўғри уриб куйган кулбам сочилган,
Тақдирнинг ўйини чексиз нақадар.
Аммо йўлларимда бир боғ очилган
Бахтдан, бахтсизликдан бермоқда хабар.
Ажалнинг ўроғи мангу осилган
Ранжу маломатдан асрар бу мақбар.

2. Мунажжим кўкларга термулар ҳайроп,
Ўлмас Ҳақиқатнинг каломин айтар.
Таскин излар йиғлаб, вужуди вайрон,
Аламзор боғига эзилиб қайтар.

Беҳуда, дунёнинг кибру ҳавоси.
Ачинмакка арзимайдир шайтанат.
Разил олимларга, сотқин, ҳаёсиз
Маддоҳ шоирларга тўлган салтанат.

Ўртада талошдир кечмиш ва бу кун
Тупроқ сочар, инграр, қўлтиғида тиғ.
Ахир ҳақиқат бор, валвала нечун?
Бунча осмон йироқ, бунча ер қаттиқ?!
Ақлу ҳушдан айро, вола мунажжим,
Рад бўлмиш оламдан кўзин юмди жим.

3. Муҳаббат не ўзи? Надир садоқат?
Ўзингдан минг бора сўрарсан ўзинг.
Титраб тоқатингга тиларсан тоқат,
Айтурсан хилқатга илоҳий Сўзинг.

Бу дунё барчадан қолур бегумон,
Армон саҳроси бу, алам чўли бу.
Руҳингни сўндирма, Аллоҳга инон,
Мадад бер ўзингга, иймон йўли бу.

Ўлим каби ҳақдир бу—муҳаббат, бас,
Танҳо сени дея дунёлар кездим.
Айирма Борлиқдан мени бир нафас
Буздим танизорим, кўзимни эздим.
Акс-садо берди фалакда оҳим,
Рақибимга омонлик бер, Аллоҳим,
1994


АБДУРАУФ ФИТРАТ

Нега сени чулғаб олди бунча тиконлар?
Нега чиқди юрагингдан юзга бу қонлар?
Абдурауф ФИТРАТ

1. Ажаб мудҳиш қора тун кафан тутар,
Бир замон тинмайдир, изғирар шамол.
Дарё кўпирадир, одамни ютар,
Ул гўзалдир, ул ирганчдир, ул—хаёл.

Риёзат қамчиси каби савайдир,
Алкан ёмғир бузғун танизоримни.
Улуғ Туркистонни кимлар севмайдир?!
Фиръавнлар севмас менинг боримни.

Фироқнинг нағмасин чалар най синиқ
Исрофнинг ичиндан силқир бу наво,
Таралар, ҳув, чўккан тоғлардан тиниқ:
Риёлар, ришватлар... Заҳарли ҳаво.
Азон товушини тинглайман оғир.
Туркистон. Қора тун. Шамол ва ёмғир.

2. Айтадир ой дардин булут қўйнида,
Булутлар ҳурпайган, на-да қорадир.
Дорлари муҳаққақ азлом бўннида,
Унутилган, хўрланган халқ борадир.

Рақам қилди менга манфур жаҳолат,
Алам ортган карвон борар мунғайиб.
Уринадир, суринадир, бу ҳолат
Фақат пайдо бўлар ва бирдан ғойиб.

Фасиқалар кўринар сочлари олов,
Ивирсир гумроҳлар кўзи-қўли қон...
Туркистон, Туркистон, мукаррам ялов...
Рад этдимми сени, қолдимми бежон?
Амалим шамълари сўндими, Она?
Тилагим юлдузи тўйдими, Опа?

3. Айрилиқ шамшири бошимда синди,
Борлигим чопилди, ичдим қонимни,
Дунё тарихини ўқиб юкиндим,
Уйқудан уйғотдим Туркистонимни.

Ризқимизни ахир кимларга бердик.
Ахир одам эдик, муҳтож, нотавон.
Улар хирмон-хирмон, биз нушқурт тердик.
Фарёдимиз етиб бормас ҳеч қачон.

Фалокат устига фалокат тутди,
Интиқом, интиқом, дедим, югурдим...
Туркистон, Туркистон, Туркистон ўтди —
Разолат қабринда бош эгиб турдим.
Ай, улуғ тоғларим, ай, шонли Турон,
Токай уйғонмассан, ай қонли Турон!


СЕНСИЗ

1. Совуқ. Атроф темир. Қўлимни очдим,
Елкамда чатнади қайноқ қўрғошин...
Вайрона қаъридан кўкларга қочдим —
Арзонга олдилар Мажнуннинг бошин.

Раҳмсиз оломон, сизга не керак?
Англадим, жисмимни, руҳимни боғлар.
Ваҳий келди менга, чирпанди юрак
Акс-садо берди муқаддас тоғлар.

Фароғат зирваси. Олам—билгисиз,
Охири сен келдинг. Хаёлга толдинг.
Водий оғушида сўзсиз, белгисиз,
Аста одимлар-ла кўздан йўқолдинг.
Фақат қайга кегдинг, қайларда қолдинг,
Оҳ, қандай яшайман сенсиз-севгисиз.

2. Соҳилда бир ўзим. Денгиз қоронғу.
Елкансиз кеманинг ичинда шубҳам.
Ваҳима шивири, бўғзимда оғу,
Ақлим бир фалокат сезадир мубҳам.

Рангги ўчган осмон хунук ғулдирар,
Аччиқ чирқирайдир номаълум бир қуш.
Ва ёнимда қонли булоқ чулдирар,
Атиргуллар, сенинг гулларинг беҳуш.

Феруза, зумуррад гулларинг пайҳон.
Оҳ, тушдинг кемадан. Карнай чалдилар,
Ва кўзга кўринмас қўллар шу замон
Агдардилар мени, кишан солдилар.
Фарёдим ичимда, отма гулингни...
Отма, ёлғизликдан—бахтли қулингни.

3. Сўлдирма гулингни, илоҳим, ёнсин,
Еру осмон кўрсин кўз юммай бедор.
Вақт—улуғ ҳакам. Руҳинг уйғонсин.
Асрий умидим—Сен. Сен борсан. Ссн—бор.

Ровийлар не учун? Ҳақ ва Ҳақиқат!
Асирлик занжирин парчалаб ташла.
Вужудингни ёқсин аламли фикрат,
Аён ҳақиқатга, ҳақ йўлга бошла.

Фурсат ўтмакдадир. Вақт бу—беомон,
Омонат дунёда омонат одам —
Виждон шеваси бор, меҳроби иймон —
Асл инсонларин чорлайди бу дам.
Фалакка саичилиб қолгаи кўзим бор,
Оловлар, чаманлар ичра ўзим бор.
1994


* * *

Изингизни топдим ёлғон дунёда,
Чин дунёда кўришгаймиз, оғажон.
Фарида АФРЎЗ

Меҳрибоним, изингиздан борамен,
Шивирлайдир руҳим. Бу қайси оят?
Бу дунёда қирқ мажнуннинг бири мен,
Ўлимга чап бериб келдим ниҳоят.

Юрагим зиндони. Бир яланғоч дор,
Солланиб турадир фақат мен учун.
Бунда бир муҳаббат, заҳри қотил бор,
Бу зиндонда бир Лайло бор, бир Мажнун.

Меҳрибоним, хуним, мен сизни топдим,
Қоним бердим бу сирли хаёлларга.
Сўйдим юрагимни, кўксимни чопдим,

Ай, совурдим мен совуқ шамолларга,
Ҳукм қилдим ўзимни. Тонг чоғи отдим.
Нуқта қўйдим жавобсиз саволларга.
1997

Qayd etilgan