Kutubxona > Zamonaviy o'zbek she'riyati

To'ra Sulaymon. Bir gul yon, chaman bir yon

(1/1)

AbdulAziz:
Bir gul yon, chaman bir yon. To'ra Sulaymon



Muallif: To'ra Sulaymon
Hajmi: 201 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

ЖАМШИДЖОН:
ТЎРА СУЛАЙМОН

ГУЛ БИР ЁН,
ЧАМАН БИР ЁН

Қўшиқлар

ТОШКЕНТ
ЧЎЛПОН НАШРИЁТИ
1996




МУАЛЛИФНОМА

Ҳақиқий қўшиқни қанотли қуш деб биламан. Кентдан кентга, элдан элга, мамлакатдан мамлакатга парвоз қилади. Эркин Воҳидовпинг «Ўзбегим», Абдулла Орифнинг «Биринчи муҳаббатим» шеърлари нодир асарлар сирасига киради. Бу икки шеър қўшиқ қилиб айтилмаганда балки бунчалик машҳур бўлмасди.
Менинг ўрта миёна тнзмаларимга назарлари тушиб, уни ижро этиб, каминани элга танитган — аҳли санъат бўлади. Чамамда эллик тўққизинчи йиллар эди. «Муштум» да энг яхши ёзилган шеър, фельетон, ҳикоялар учун танлов эълон қилинди. Мен ҳам «Оқпадар» номли ҳажвий-сатирик шеърим билан қатнашдим. Йил охирида танлов ғолиблари эълон қилинди. Ғолиблар ичида мен ҳам бор эдим. Кўп ўтмай Ўзбекистонда хизмат кўрсатган машҳур комик артист Назрулло Яқуб ўғли бу шеърни куйга солиб айта бошлади. Кейинчалик бу қўшиқни машҳур хопанда Фахриддин Умаров ҳам ижро этди.
Етмишинчи йиллар муштарийлари концерт залларига тўлиб-тошган. Шерали Жўраев ижро этган «Илтижо» («Кетма Баҳор, менинг боғимдан») шеърим мени элга танитди. Шу йиллари Гулистонда копцерти бўлди. Одам деганингиз тумонат. Патта қўлма-қўл... «Илтижо» ижро этилиши билан... Кимлар ҳофизга тўн ёпган, кимлар каминани даста-даста гуллар билан қутлаган. Э-ҳа! Энди эрта кундан бошлаб биров таниб; биров танимай юрган мулла Тўранинг кўча-кўйлардаги обрўйини кўрсангиз эди.
Кейинчалик Шерали Жўраев «Сенингсиз», «Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда», «Ўхшар»
сингари шеърларимни айта бошлаши мени янада машҳур қилди десам бўлади.
Абдурауф Олимовдан ҳам миннатдорман. «Гул бир ён, чаман бир ён» тилга тушганини, қайга борсам таниш-билишлар салом-аликдан олдин «Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён» деб кўнглимни тоғдек кўтаришади.
Гапнинг сипраси — мен қўшиқчи шопр эмасман. Ҳеч қачон, бу қўшиқ бўлади, деб
шеър ёзган ҳам эмасман.
Кўпдан бери, қўшиқ қилиб айтплаётган шеърларимни жамлаб, бир тўплам қилиш иштиёқим бор эди.
Агар ушбу дил арзим муштарийларга мақбул бўлса, ўзимни бахтли деб билардим.


ФАХРИЯ

Ассалом, она юрт, тонглар ўлкаси,
Таъриф-тавсифингни йўқ ниҳояси.
Сенга бағишланур муқаддас қўшиқ
Бу—ўзбек элининг ўз мадҳияси.

Кўҳна ота юртим, қадим Туроним,
Ўз бешик, ўз тилим, шавкатим, шаъним.
Етти иқлим ичра тенги топилмас —
Тупроқлари олтин Ўзбекистоним.

То башар бор экан, бор экан қуёш
Бирлашган элга ёв отолмагай тош.
Ёвқур йигитларинг, лочин қизларинг
Ғанимлар олдида эгишмайди бош.

Дастурхони очиқ, хирмони баланд,
Самовий тоғлари номига монанд.
Оламга машҳур не зотлар ватани
Меҳринг қон-қардошлар меҳрига пайванд.

Сен тошқин Жайҳуним, теран Сайхуним,
Сен—менинг ўтмишим, сен—ёруғ куним.
Елкадош ўлкалар билан ҳамнафас
Шонли Туркистоним—Ўзбекистоним.

Гулинг гулзор бўлсин, қирларинг ўрмон,
Дарёларинг денгиз, кўлларинг уммон.
Ҳудудинг дахлсиз, яловинг юксак
Сен—шарқнинг машъали сен—доруломон,


ИЛТИЖО

Баҳор келса бошланур боғда булбул хониши
Саъва қумри нағмаси, суралай товланиши,
Қирларда лола сайли, қишлоқларда йил боши:
Тўхтагай табиатдан Ҳаққушлар зорланиши
Баҳор, кетма менинг боғимдан.

Қилмиши қинғир зотга давр қайда, даврон қайда?
Ватангадо кимсага беминнат макон қайда?
Ёлғиз отга оламда ном қанда, нишон қайда?
Баҳор, сенсиз саҳрою тоғу тошга жон қанда?
Кетма, Баҳор, менинг боғимдан.

Ўлмасликка ишора — ўланга ошиқлигим.
Саодатга ишора — замонга ошиқлигим
Теранликка ишора — уммонга ошиқлигим.
Гўзалликка ишора — бўстонга ошиқлигим.
Баҳор кетма менинг боғимдан.

Букун қай бир ерда қиш, қайда хазонрезгилик,
Қайларда ёз, қайда куз, қайда жондан безгилик,
Кўкламнинг ҳар нафаси умрга арзигулик,
Боғсиз, боғбонсиз ерда не ҳам қилсин эзгулик...
Кетма, Баҳор, менинг боғимдан.

Гиёҳ билан қопланмиш кўҳна қабр бошлари,
Майсадаги шудринглар—кимларнинг кўз ёшлари?
Бу ерда ётар отам ҳам узангидошлари,
Ҳар баҳор эслар уни қавми-қариндошлари,
Баҳор, кетма менинг боғимдан.

Ёз бўйи қорга зорман, қишда баҳорга зорман,
Чаманда гул бўйига интиқман, интизорман,
Куз келман хазон бўлган севги, гулдан безорман.
Баҳорсиз ҳам диёрсиз эл ичра беназарман,
Баҳор, кетма менинг боғимдан.


АРМОН

Бобомнинг орзулари
амалга ошмас бўлса,
Юрган йўлимда ўлан,
қўшиқ қалашмас бўлса,
Қўшиқларим боғлардан,
тоғлардан ошмас бўлса,
Эл-юрт бахтини куйлаш
менга ярашмас бўлса,
Кўнглимда армон ётар
чўкиб ётган нор мисол.

Хешларимнинг бемаврид
кўзларида ёш кўрсам,
Бир мард билан нопокнинг
 тақдирин туташ кўрсам
Қайси бир бегуноҳни
кенг йўлда адаш кўрсам,
Бир бетайин кимсанинг
оёғида бош кўрсам...
Кўнглимда армон ётар
терскайдаги қор мисол.

Аро йўлда қолгудай
бўлса бирор йўлдошим,
Манзилга етмай туриб
қоқилса қайғудошим,
Муҳтож бўлса кимгадир
жон аямас қурдошим,
Бадкор деган ном олса.


УМР ЎТМОҚДАДИР ДАРЁ МИСОЛИ

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.
Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,
Бирда шак келтириб сирли оламга,
Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Қай кезлар ушалмай орзу-армонлар,
Бирда ғолиб келиб тулкисимонлар,
Бирда бой берилиб бебаҳо онлар,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,
Юрар йўлимиздан бирда адашиб;
Ким биландир зимдан мансаб талашиб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,
Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.
Беҳуда ўтган дам—кўнгил эзилар...
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ҳар тонгда тўрғайдан олдин уйғониб,
Чаманлар яратиш ишқида ёниб,
Бирда-чи: эътиқод, имондин тониб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ—не дамларимиз,
Билиб-билмай босган қадамларимиз,
Хайрли иш, алам, қарамларимиз
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,
Болалик қайтадан қайтарилмоқда...
Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ўлмас созни ўйлаб дегинг келмайди,
Ўчмас издан сўйлаб дегинг келмайди,
Мангуликка бўйлаб дегинг келмайди
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли...


ЎХШАР

Куйга-куй уланур базм оқшоми,
Еру кўк хазонсиз фаслга ўхшар.
Базм оқшоми, бу—назм оқшомн,
Тўйхона баҳорий сайлга ўхшар.

Меҳнат, муҳаббатспз ксчган умрнинг,
Ёмғирсиз булутдай кўчган умрнинг,
Шам мисол бир ёниб ўчган умриинг
Мазмуни эскирган нақлга ўхшар.

Ҳаққушга хатарсиз ошён муносиб,
Кўклам қушларига чаман муносиб.
Йигит-қизга аҳду паймон муносиб,
Бусиз кўнгил вилу замбилга ўхшар.

Куёвга вафоли қаллиқ ярашмиш,
Тиллари шакар ҳам болли ярашмиш.
На бахтки, юзлари холлик ярашмиш
Келин гулга, куёв булбулга ўхшар.

Келин қайнонага эш бўлиб юрса,
Бўй қизлар ичинда пеш бўлиб юрса,
Таъби равшан вақти хуш бўлиб юрса,
Юрган ери райҳон, жамбилга ўхшар.

Келинчак бор уйнинг кўрки бўлакча,
Келиннинг куёвга эрки бўлакча.
Бошида укпари, бўрки бўлакча,
Сочлари саҳройи сумбулга ўхшар.

Манзил, муроди бир, аҳди бир бўлмиш,
Орзу-ўйлари бир, бахти бир бўлмиш,
Тақдир, талпиниши, тахти бир бўлмиш
Икки ёшнинг йўли бир хилга ўхшар.

Осмонидан ўлан аримас бу эл,
Юзга кирмай эли қаримас бу эл,
Теграсига қазо даримас бу эл
Олтин дарвозали Чамбилга ўхшар.


ТЕБРАТАР

(Қадимги қимизчи чоллар қўшиғи)

Шамол шамолни тебратар.
Шамол булутни тебратар.
Булут ёмғирни тебратар.
Ёмғир тупроқни тебратар.
Тупроқ майсани тебратар,
Майса бияни тебратар.
Бия қимизни тебратар.
Қимиз йигитни тебратар
Йигит сулувни тебратар.
Сулув бешикни тебратар.
Бешик болани тебратар.
Бола дунёни тебратар.


ҚАЙДАДИР

Тоғларга ёндошиб, кўкка туташиб,
Довонлар ошмасанг маъдан қайдадар.
Ортда қолар бўлсанг кўпдан адашиб
Орзу-истак тугул армон қайдадир.

Зог билан булбулни фарқ қилмас зотга,
Наф бўлса, нокасдан айрилмас зотга,
Бошга кун туққанда қайрилмас зотга
Еру дўст қайдадир, ёрон қайдадир.

Меҳру шафоат бор, шафқат бор ерда,
Ҳалоллик бор ерда, ҳаром хор ерда,
Барча бирдай ерда, баробар ерда
Бадномларга ардоқ, омон қайдадир.

Чорасиз кимсага, чоғсиз кимсага,
Кўпдан айрилган — бир боғсиз кимсага,
Суянмоқ истаса тоғсиз кимсага
Бир муддат армонсиз замон қайдадир.

Одамзод билмаса энди аламни,
Урушни, ўлимни, кулфатни-ғамни,
Магар такрорласа даҳшатли дамни
Сизу бизга еру осмон қайдадир.


СЕНИНГСИЗ

Баркамол ёшинг қутлуғ, ажаб қайрилма қош қиз,
Соҳибжамоллигингга ой билан кун талош қиз,
Ўзи кўзи, ой юзи танда жонга туташ қиз,
Жунун савдоси солма бу бошга париваш қиз.

Тилга кирганми ёрсиз созчининг таронаси?
Сенсиз келган кўкламнинг борми экан маъноси?
Васлингга етмоқ мудом шайдойинг таманноси,
Сенмасми мани этган беқарор, бебардош, қиз?!

Мен учун бу дунёнинг кўркамлиги сен билан,
Беармону беафғон, бекамлиги сен билан.
Ўн саккиз минг оламнинг оламлиги сен билан,
Бу жаҳонда кўрмасин шаҳло кўзннг ҳеч ёш, қиз.

Сулув, сенингсиз кўзга кенг жаҳон тор кўринур,
Тоғларда унган, лола ўрнига қор кўринур,
Бу лаб бир қатра сувга ташнаи зор кўринур,
Тобакай бўлгай сани ошиёнинг Шош, қпз?!


ҚИСМАТ

Тоғларга суяндим таянч бўлсин деб
Таянч бўлолмади улкан тоғлар ҳам.
Қуёшга топиндим қувонч бўлсин деб
Болини аяди ўша боғлар ҳам.

Қуёшга топиндим қувонч бўлсин деб
Дариғ тутмиш мендан, нетай, нурини.
Бу бошим тегмаган тош ҳам қолмади
Айтай энди, сизга, қайси бирини?

Бирларда илтижо қилдим фалакка
Қўлим самовотда муаллақ қолди.
Бора-бора ёлғиз-ёртилик дарди
Бўғзимга тиғ-паррон бўлиб қадалди.

Сувлар ҳам тиниди сунбула келиб
Тиниб-тиниқмади бу кўнглим, ҳайҳот.
На баҳор, на ёздан, на тўкин куздан
Ҳечам қониқмади бу кўнглим, ҳайҳот.

Мустажоб бўлмади ёлворишларим
Кўнглим ўксик, хаста, кўзларимда ёш.
Не қора кунларда биронта зот ҳам
Бўла билмадилар менга қайғудош.

Ғариб, сиғиндиман ўзга элларда
Сиғинар қадамжо, мозорим йўқдир.
Менга ўхшамасин дунёда ҳеч ким,
Жон ачир, бағрига тортарим йўқдир.

Ойнинг ўн бешимас бари қоронғу
Кўланкасиз, тиниқ кунларим камдир.
Хун бўлмиш жигарим, қон бўлмиш бағрим
Оғзимда қора қон—олдимда жомдир.

Ўз бешигинг туриб ўзга бешикка
Суқила билмоқлик—қисматмасмидир?
Ўз қўшиғинг туриб ўзга қўшиққа
Жўр бўлмоқлик—номус, уятмасмидир?

Кимни орқа қилсам, олдимга ўтиб —
Тўғон бўла бошлаб, тўсди йўлимни.
Алҳол, бундан яшаб кун кечирмакдан
Минг бора афзалроқ кўрдим ўлимни!


АЙРО

Айро эди асли йўлимиз,
Алҳол қолди айролигича.
Ҳақлигича қолди йўли оқ
Йўли қаро қаролигича.

Айро эди ниятимиз ҳам,
Филҳол, қолдп айролигича.
Ошкор бўлгач ниятларимиз
Эгри кўнгил вайронлигича.

Айро эди боғ-роғларнмиз,
Сарҳовузи, аъмолигача.
Тўти саъва бўла билмади,
Булбул қолди гўёлигича.

Айро эди ҳатто кемамиз,
Борар манзил, маллоҳимиз ҳам,
Дарғамизнинг айтар қўшиғи,
Ўз суянар паноҳимиз ҳам.

Энди тамом айрилар бўлдик,
Кўнгил қолдн сиёлигича.
Ой тутилиб, Қуёш қораймай,
Дунё қолди дунёлигича.

Айро эди кўч-кўронимиз
Тош-торозу, тамалигича.
Нор қўзғалар бўлди ўрнидан
Моя қолди моялигича.

Бари қолди лек ўртампзда
Зулмат қолди, зиё қолмади.
Ё алҳазар! Бирларда эслаб
Юргулик бир ҳаё қолмади.

Айро эди асли йўлимиз,
Алҳол, қолди айролигича.
Ёр ўнилиб осмон қуламай,
Дунё қолди дунёлигича.


МЕН ҲАМ

Сафардан бир нафас
Тинмас карвонман.
ЗУЛФИЯ

Мен ҳам умид билан сафарга чиқиб,
Узоқ манзилларга кўз тиккан жонман.
Бирда Сирдан тошиб, бирда тутоқиб
Катта йўлга чиққан
Кичик карвонман.

Бобомнинг армонли замонасида,
Устодимнинг танҳо таронасида,
Отамнинг аламлп пок сиинасида
Ушалиб-ушалмай
Қолган армонман.

Магар кимни кўрсам кўзлари ёшли,
Унга қараб турса бир бағри тошли,
Бир ялтоқнинг бўлса бағри қуёшли
Қингирга куи бермас
Қирғин—баронман.

Бирга мафтун бўлдим, бирга ҳавасда,
Соҳиби суханга бу жон пайваста.
Кўргулик бор ерда—кўнгил шикаста
Давоси топилмас
Дардга дармонман.

Кимларга кўклам—қиш кимга қиш—ёздир,
Кимга кўлмак—теран, уммон саёздир.
Боз туриб қарганинг умри дароздир...
Лочинмас, Қузғунга
Келган қиронман.

Дардсиз яшамоқлик—дардмандлик асли,
Баҳордан беғубор—болалик фасли.
Бу дунёни кўрсам гулга қиёсли:
Боғли, боғчалиман
Кўкси осмонман.

Дунё яратмоқлик дунё демакдир.
Матлабсиз кимсанинг сийнаси чокдир.
Эл-юртга муҳаббат—буюк идрокдир
Бу юрт—бу Ватансиз.
Беҳол, бежонман.

Менга муаббир ҳам таъбир керакмас,
Таънали, таъмали кабир ксракмас,
Алҳол, заволи бор сабр керакмас.
Миннатли мададга
Тоқатсиз жонман.

Шу ёруғ кунларни кўролмай кетган,
На манзил, на мурод-мақсадга етган,
Эл-улус турганда ўзин унутган
Зотлар бағридаги
Бир қатра қонман.

Дариғ тутма меҳринг мендин, табиат,
Жудо қилсангда гар жондин, табиат,
Лек шуни сўрайман сендин, табиат;
Аро йўлда қўйма
Мен ҳам меҳмонмай.


ЯРАЛМИШ

Ой юзлик десам сени ойнинг ҳам доғи бордай,
Кўркамликда жамолйнг офтобдан беғубордай.
Табиатинг ҳамиша кўланкасиз баҳордай,
Умрингни кузи, қиши йўқлиги барқарордай.
Кунда ўйласам сени,
Тунда ўйласам сени,
Кўз ўнгимда тиниқ осмон яралмиш.

Сен пайдо бўлган боғда зоғ бўлмас, хазон бўлмас,
Булбуллар навосида дард бўлмас, нолон бўлмас,
Опшқ ҳоли танг бўлиб кўксида армон бўлмас,
Йўлчивиндек сарғайиб ранг-рўйи сомон бўлмас.
Чилла чоғи—қишда ҳам
Бир ўнг эмас, тушда ҳам.
Босган излариигда бўстон яралмиш.

Ҳар кўрганда бўйингни кўзим қамашса нетай,
Қувончларим қалбимда денгиздай тошса нетай?
Танда жоним жонингга зимдан туташса нетай?
Толейинг, иқболимга бу ҳол ярашса нетай?
Бахтим, баётим учун,
Порлоқ ҳаётим учун
Сен каби кўзлари Чўлпон яралмиш.

Жонимиз бу диёрга кўз-қошдай тутош асли,
Тоғу тошлари билан номимиз уйқош асли.
Дастурхон, хирмон гапми, ўртада қуёш асли,
Бунда бирнинг бахтига барча тилакдош асли.
Суюклигим, элдошим,
Отадош, ватандошим.
Сенинг учун еру осмон яралмиш.

Ошиқлар ўз ҳолини ёзмишлар достон билан,
Ҳар қатор, ҳар бандини кўз ёши, ё қон билан,
Ўтмасин бу оламдан ҳеч киши армон билан,
Ҳамдард бўлмасин доно турганда нодон билан.
Эл ичра номимизни
Аҳду паймонимизни
Улуғловчи улкан достон яралмиш.

Бу элда паймон бўлган гул, гулбоғни кўрмадим
Ҳеч бир кўнгил, юракда армон, доғни кўрмадим.
Ташландиқ ҳолда сўнган шамчироқни кўрмадим
Чаманли боғли элда
Сўнмас чироғли элда
Булбулга муносиб ошён яралмиш.

Одамзод бу оламда тугал, камсиз яралмиш,
Бироқ кимлар қарамсиз, кимлар ғамсиз яралмиш.
Ўз қадрини билмаслар дўст, ҳамдамсиз яралмиш.
Севиб, севилмаганлар, сўзсиз, шамсиз яралмиш.
Неча асрлар оша,
Бахтимизга яраша,
Тимсолсиз бу қутлуғ даврон яралмиш.


БЎЛМАСА

Сайёралар нотинч, уммонлар нотинч
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.
Наслу насаб нотинч, замонлар нотинч
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

Не қилсин давраю дплда шодмонлик
Барча қитъаларда қут, фаровонлик.
Қўшинда собитлик, элда омонлик
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

Мағриб нотинч бўлса безовта машриқ
Дўст дўстдан имдодин тутгайми дариғ?
Қаер зулмат ичра, қаердир ёруғ
Магар ер юзида типчлик бўлмаса.

Элчилар кўнглида гулгула мудом,
Хавфу хатар кезар қадам-бақадам.
Қай бир бегуноҳнинг кўзларида нам
Магар ер юзида типчлик бўлмаса.

Заҳар бўлмасмидир ичган ошлар ҳам
Ер-кўкка сигмагаи азиз бошлар ҳам.
Элак-элак бўлур тогў тошлар ҳам
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

Файз не қилсин богу бўстон ичинда
Тўй ўрнига аза достон ичинда.
«Қараб туриш пўқдир!» фармон ичинда
Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.


САДАҒА

Хумор кўзлигимдан бу жон садаға,
Бу жон нима эмиш, жаҳон садаға.
Қилмагил бу сўзга гумон; садаға
Сенсиз рўйим бўлар еомон, садаға.

Лола сендан олмиш ўз оллигини,
Барчин, ўз лафзининг ҳалоллигини.
Тан олмас сенингсиз он ойлигини,
Қошингда лол қолур жайрон, садаға.

Баҳордай дуркунсан, бир сарвинозсан,
Хушласанг чиллада кўкламсан, ёзсан.
Қаҳринг келса магар дўлсан, аёзсан.
Бағримни этмагил гирён, садаға.

Сулув, сен сабабли афсунсозлигим,
Замину замонга ишқибозлигим.
Умринг боқий бўлсин, гул оразлигим,
Бу кўнгил сен билан шодон, садаға.

Раҳм анла рамзингга ташна қалб зордир,
Қўзларим йўлингда кўп интизордир.
Масканим Гулистон—бир чаманзордир.
Бир оқшом бўлиб кет меҳмон, садаға.


ГУЛ БИР ЁН, ЧАМАИ БИР ЁН

Синглим Коммунага...

Чаман пчннда бир гул, гул бир ён, чаман бир ён.
Сарви, санобармидир? — соч бир ён, суман бир ён.
Саҳар, субҳи содиқда мушк бир ён, мужгон бир ён.
Тун пардасин тортса гар, он бир ён, осмон бир ён.

Ўсган боғига олқов, ўстирган боғбонига,
Хавфу хатардан сақлай келган соябонига.
Андалиб қўнар, зоғлар қўнолмас бўстонига.
Мақтовига мен бир ён, борлиқ сухандон бир ён.

Ҳаким зоти бор ерда дард бир ён, дармон бир ён.
Ёринг жафокаш бўлса уй бир ён, зиндон бир ён.
Икки жон бир бўлмаса шам бир ён, шамдон бир ён.
Айри бўлса йўллари—туғ бир ён, шамдон бир ён.

Қўриқчиси бўлардим боғимда унар бўлса,
Кузим келмай баҳорим қайта бошланар бўлса,
Солномачиси бўлай магар у Қамар бўлса,
Қасам ичиб айтаман: намак бир ён, нон бир ён.

Қумри, саъва ошиён айлар бир гулафшон бу.
Бир кокили Сир бўлса, у бири Зарафшон бу.
Илоҳий санамлардан бир зурёд, бир нишон бу.
Керак бўлса магар жон, жон бир ён, жаҳон бир ё

Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён.


ТАВАЛЛО

Нелардандир кўнгил бўлиб ғаш,
Ҳам эгилиб бу эгилмас бош,
Кўзларимда қалқиб турса ёш
Бу ҳолимга беролмай бардош.
Муштипар Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиглайдир.

Қайтар бўлсам қуруқ қўл овдан,
Қора қозон қолса қайновдан;
Ҳам айрилиб ўлжа, уловдан,
Қарзга ботар бўлсам бировдан
Таскин бериб Онам йигландир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бирда ҳақдин, бирда ноҳақдин,
Жабр кўрсам бир бетовфиқдин
Ортда турсам қалби қуроқдин,
Қадрим хароб бўлса тупроқдин.
Оҳлар уриб Онам йиғландир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Оға-ини ўртасида гап...
Алҳол, келиб чиқмиш ихтилоф:
Бири иззат, бири мулк талаб
— Бу оқ сутим, меҳримга хилоф, —
Дея шўрлик Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Синалмоқнинг гали келганда,
Ноҳақ мағлуб бўлсам майдонда,
Номим қолмас бўлса жаҳонда,
Ким дўст—душман билинар онда,
Аҳволимга Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Ғаним бир ён, мен бир ён бўлсам,
У устивор, мен урён бўлсам,
Бу ҳам камдай ногирон бўлсам —
Оғоч отга ёнма-ён бўлсам
Ой тутилиб, Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бўлсам гумроҳ, бўлса гуноҳим,
Вужудимга солмасдин ваҳм,
Қабул айлаб тавалло — оҳим,
Дариғ тутмай меҳринг, илоҳим,
Йиғлатмагил мушфиқ Онамни,
Волидаи Муҳтарамамни.


ОЛҚОВ

Шу қора тупроқ, шу хоки пок ердан,
Йил бўйи тўкилган пешона тердан,
Истаса бий дала, саҳрою қирдаи
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.

Буюк, кабирлигин қилмай тамалар,
Толалардан уюб туман тонналар,
Вақтида йўлбарсдай тортиб наъралар
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.

Унвон тама қилмай, шаън тама қилмай,
Тинчиб, тинмаслигин ҳам шама қилмай,
Ҳиммат, ҳамиятда тенги топилмай
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.

Эл-юрт ифтихори—унинг бойлиги,
Ўз ишига мудом шердай шайлиги.
Таърифга сиғмагай ҳотамтойлиги
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.

Юзларга суртгулик—босган излари,
Ишда издошлари—ўғил-қизлари.
Бедор ўтиб доим баҳор, кузлари
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.

Довонлар забт этиб, довонлар ошиб,
Шаъни-шавкатига қўшнқ ярашиб
Уйган хирмонлари кўкка туташиб,
Оқ олтин яратар деҳқон қўллари.


БОЛАЖОН

Ўғлим Ҳасанжонга

Кўнгилга ёвуқсан кўз билан қошдай,
Ғубори йўқ тонгда чиққан қуёшдай.
Гўзалликка номинг гўё уйқошдан,
Жону жаҳонимиз сенга тутошдай.
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Зарра хабаринг йўқ дунё ишидан,
Фалакнинг қай йўсин айланишидан,
Атом ваҳимаси эл ташвишидан,
Кимнинг кулиб, кимнинг қайғуришидан.
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Теран, тиниқликда чашмасан, чашма,
Бу олам қаршингда қилар карашма.
Бундан сен қувонма, ҳовлиқма, шошма,
Ҳали манзил йироқ, йўлдан адашма,
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Ўйнаб, келмоқликдан ўзга ғаминг йўқ,
Бир нафас ҳасратда ўтган даминг йўқ,
Кимсада ғаразинг, ўч, аламинг йўқ,
Билгимча дунёда сира каминг йўқ,
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Ўйлайсан йил бўйи мудом баҳор деб,
Баҳорсиз бу дунё беэътибор деб.
Ҳамманинг бир хилда ташвиши бор деб,
Барчани ўзингдай пок, беғубор деб...
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Офтобдай безавол, оҳудай соқсан
Сен элик боласи — ўйинқароқсан,
Кўксимизда мудом ўчмас чироқсан,
Ғурбатдан холисан, ғамдан йироқсан,
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Оламда сен билан она шодлиги,
Бахти барҳақлиги, умрбодлиги.
Бегард, ўкинганинг — дил барбодлиги,
Ҳавасим келади сенга, болажон.

Сенинг кўзинг билан кўпни кўролсам,
Сенинг сўзинг билан дилга киролсам,
Босган изинг бўлиб гулга ўролсам,
Сенинг ўзинг бўлиб, қайта яралсам,
Ҳавасим келади сенга, болажон.


ОҚПАДАР

Тоғ тўшидан жой олган оппоқ қорми?
Ўз фарзандин меҳрига қонган борми?
Қулоқ солинг гапимга, ҳай яхшилар,
Оқ сут берган онадан тонган борми?

Ҳаёсиз инсон бағри тош бўлади,
Қилмишин кўриб кўнглинг ғаш бўлади.
Отаси қартайганда рўзғорига
Ақли бутун йигитлар бош бўлади.

Сув қўйилса шўр ернинг тузи кетар,
Ўтга тушган узукнинг кўзи кетар,
Аҳмоққа хотин битса, ҳаво боғлаб,
Тўкканин ҳам унутиб эси кетар.

Бу қишда ён қўшнимиз тўй берганди,
Сўйиш учун бир неча қўй берганди
«Ниятга етдик» деган чол-кампирнинг
Бахтига шу ҳодиса рўй берганди:

Келин-куёв чиллани ёз этдилар.
Сув сепишиб, ўйнашиб, боз этдилар.
Орадан бир он ўтмай келин қурғур
Куёвига қиншанглаб, ноз этдилар:

— Белга тушган сочимни ўролманман,
Қўл туриб, бошга рўмол ўролмайман.
Онангиз ундай экан, дадангиз-чи..
Мен бу уйда ортиқча туролмайман.

Ҳа-ҳа, сеники тўғри, деди йигит,
Янги рўзғор ғамини еди йигит.
Ажралдилар. Чол-кампир қарғандилар:
— Сатқаи сенга берган панду ўгит!..

Оқпадар чол-кампирни ташлаб кетди.
Кўксин ўртаб кўнглини ғашлаб кетди,
Совуқ сувга қўл урмас таннозини,
Етаклаб қаёққадир бошлаб кетди.

Бедов от туёғидан тайриларми?
Мард йигит тўғри йўлдан қайриларми?
Номуси, орияти бор йигитлар
Ёри деб туққанидан айриларми?


МЕНИ МАФТУН ҚИЛМОҚ ИСТАРСЕН...

Ўйлатмаган сен эдинг, сўйлатмаган сен эдинг,
Не бир куйларга солиб кунлатмаган сен эдинг.
Бирда сайратиб, бирда бўзлатмаган сен эдинг,
Мени Мажнун қилмоқ истарсен...

Куйман десам куйдириб, ёнмай десам ёндириб,
Кўзимни қиш, қишимни баҳорга айлантириб,
Бир дамда ўтга солиб, бир дамда ўртантириб
Мени мафтун қилмоқ истарсен...

Йўлларингга кўз тутиб, кўзларим толар бўлди
Хаёлимда бир ўзинг—билмадим нелар бўлди?
Аҳволимдан, ҳолимдан улус уялар бўлди...
Мени Мажнун қилмоқ истарсен...

Армон қолганми менда—сен келганда кун мисол
Сен келганда кун мисол—кўнглпм ҳам бутун мисол.
Гоҳида Жайхун мисол, гоҳида Сайхун мисол
Мени мафтун қилмоқ истарсен...

Сен ўзга бир карашма, сен ўзга бир ноз билан,
Баъзида ноз аралаш ўзга бир араз билан,
Сўз бўлмаса соз билан, соз бўлмаса роз билан
Мени Мажнун қилмоқ истарсен...

Бир бора бўйинг кўрсам, вақтим чоғдай бўлади,
Боғим боғдай бўлади, кўнглим тоғдай бўлади.
Бало, қазолар мендан кўп йироғдай бўлади
Мени мафтун қилмоқ истарсен...

Сенингсиз бу оламда созим, созлигим қайда,
Банан юзлигим қайда, қора кўзлнгнм қайда?
Қора кўзлигим тугил ўзим-ўзлигим қайда?
Мени Мажнун қилмоқ истарсен...


ҒУНЧА

Сир бўйида бир ғунча
Ой ботар очилгунча.
Очилишин кутгайман
Токи ўла-ўлгунча.

Эшик олди боғ кўча,
Боғ кўча айлангунча
Дийдорлашай ёр билан
Ой ботиб, тонг отгунча.

У тоғда бир тўтиқуш
Бу тоғда бир тўтиқуш.
Бир-бирига етолмай
Интиғу интизормиш.

Тоғларнинг қори-қори
Қор тагида баҳори.
Янги чиққан ой мисол
Бўлсин ҳар кимнинг ёри.

Бу тоғлар баланд тоғлар,
Атрофи ажаб боғлар,
Ёринг бўлса ёнингда
Не қилсин дилда доғлар?

Ор бўлсину ор бўлсин
Ҳар дилда баҳор бўлсин.
Ёр қадрига етмаслар
Ҳар гўшада хор бўлсин.

Бир гўшада бир юлдуз,
Доимо юрар ёлғиз.
Кўз тутдим йўлларига
Термулиб кеча-кундуз.

Тоғлар боши тумандир.
Тарқалиши гумондир.
Хабар олмасанг мендан
Ҳолим беҳад ёмондир.


МЕРОС

Азалдан бор нарса мерос деган гап,
Йиғиб, йиғинарлар топганин мақтаб.
Сўнгги кун бнсотда борини атаб
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Қирқ қуббали жуган, зарли ёлпўшлар,
Ёқут, олмос мисол «топилмас» тошлар,
Ичи неларгадир тўла болишлар.
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Кўммада, кўрада неки бор — бари,
Боғу чарбоғлари, лўкчаю нори,
Боболардан қолмиш қўлдаги тори
Отадан болага қолснн, дедилар,
Отамнинг ўзинп қайга қўйдилар?

Аниқ мисол мудом беғубор софлик,
Хешларга садоқат, душманга даъфлик,
Гўрўғли султондай бир сўз, бир гаплик,
Отадан болага қолснн, дедилар,
Отамнинг ўзини қанга қўйдилар?

Салкам бир таноб ер, қўш тут, қўш ҳўкиз,
Тилло қашов, олтин тўқмоғу мўғуз,
Симоби пўстин ҳам қирғизи кигиз
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Емай-ичмадилар эртани ўйлаб
Ўлмай туриб ўлим тўшагин бўйлаб...
Борлиқ топганларин асраб-авайлаб
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Дунёсиз дунёни бекор дедилар,
Йўқсиллар ҳар қачон хор-зор дедилар,
Энди бор савдо, бозор дедилар,
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Тугамас хазина, кетмас бир давлат,
Етар-етмас кунда сабру қаноат,
Баланд мартабаю, улкан саодат
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Чўлпон гўзаллиги, тонг тиниқлиги,
Офтоб азаллиги, тоғ буюклиги,
Дониш синиқлиги, қўл югруклиги
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Ҳали ушалмаган не орзу-ўйлар,
Ҳали чалинмаган сеҳрли куйлар,
Хазонсиз чаманлар, муаттар бўйлар
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар?

Нордай бир бардошлик, тоғдай сабот ҳам,
Фаровон ризқи-рўз, барқарор бахт ҳам,
Шу боқий умр, шу порлоқ ҳаёт ҳам
Отадан болага қолсин, дедилар,
Отамнинг ўзини қайга қўйдилар!


ЕТОЛМАДИМ

(«Эргаш Жуманбулбул ўғли эл кезади» тизмаларидан)

Ҳурриятдан олдинги йиллари бир туманбеги Эргаш Жуманбулбул ўғлига:
— Сиз эл кезган, кўпнинг назарига тушган, донг қозонган оқинсиз. Сиз нималарга етиб, нималарга етолмадингиз? Сизнинг ҳам армонингиз борми? — деб берган саволига шоир шундай деб жавоб берган эканлар:

Мен бу улус армонининг поёнига етолмадим,
Осмон қадар хирмонининг поёнига етолмадим,
Бундан келган зпёнининг поёнига етолмадим,
Ранги рўйи сомонининг поёнига етолмадим.

Йигитлари қирққа кпрмай қариб бўлганга ўхшайдир,
Ўз тупроқ, ўз ошёнида гарнб бўлганга ўхшайдир.
Бўй қизлари келин бўлмай ҳориб бўлганга ўхшайдир,
Хазон бўлган гулшанининг поёнига етолмадим.

Итнинг боши олтин тосда, оёқлар устивор бунда,
Қай бир ёқдин келган нонхўр, саёқлар устивор бунда.
Покдамонлар хор-зор, қалби қуроқлар устивор бунда,
Сарсони, саргардонининг поёнига етолмадим.

Тоши бирла тарозуси қай бир эгри қўллардадир,
Хазинасин қулф-калити ўзга нафси ғорлардадир.
Мулк эгаси кимлар ўзн? Билмам улар қайлардадир?
Хайрсиз хайр-эҳсонининг поёнига етолмадим.

Ўзлигин билмас бу элнинг тайғоғи кўп, айғоғи кўп,
Ўз ичидан ўт чиқарар сайроғи, кўп, қайроғи кўп.
Бош-бошига қози-калон, олақуроқ байроғи кўп
Ҳайронининг вайронининг поёнига етолмадим.

Ғайр эл дўстга айланса, иззат-эҳтиром бошланур,
Ҳакам бўлмоққа шайланса сурон, интнқом бошланур.
Гар туйнугингдан бўйласа... элда қатли ом бошланур:
Қадрсиз қабристонининг поёнига етолмадим.

Кўронин ерда қолдирмас норлари борми бу элнинг?!
Боғларга калхат қўндирмас сорлари борми бу элнинг?
Азобли халқни олдинга чорлари борми бу элнинг!
Юрак-бағри гирёнининг поёнига етолмадим.


КЎРДИМ

Кўрдим, кўрдим дунёни
Ҳамиша бир кам кўрдим.
Яхшини армон бирла,
Ёмонни бекам кўрдим.

Бағри бутунларни бут,
Ёлғизни ғариб кўрдим.
Бирда нодон, нопокни
Майдонда ғолиб кўрдим.

Халқларни мудом бирдай,
Ялқовни ёрти кўрдим.
Кўнгли очиқ зотларни
Ҳотамдин ортиқ кўрдим.

Бирларни аро йўлда,
Бирни армонли кўрдим.
Бирда мунофиқларни
Давру давронли кўрдим.

Бирларни дунёпараст,
Бирни имонли кўрдим.
Нокасни шод, донони
Юраги қонли кўрдим.

Бирда кўриб ўкиндим
Аёқни бош ўрнида.
Лаъл ўрнида сополни,
Гавҳарни тош ўрнида.

Во ажаб бирда кўрдим
Қўлни хоқон ўрнида.
Бирда кўрдим лолани
Бир қатра қон ўрнида.

Бирда кўриб лол қолдим
Дарёни сой ўрнида.
Қуёш ўрнида юлдуз,
Юлдузни ой ўрнида.


САРВИНОЗ

Даричадан дала-даштга
Кўз тикадир Сарвиноз.
Бир ўзи бир уйга сиғмай
Энтикадир Сарвиноз.

Кашта тикар каштасида
Офтоб, Ойнинг акси бор.
Ҳар бирида муҳаббатнинг
Снрли ифодаси бор.

Сўнг чанқовуз чала бошлар
Узоқларга кўз тикнб.
От дупури эшитилса
Уйга кирар энтикиб.

Кўринмайди, яқин кунда
Келарман, деб кетгани.
Бир боқнши учун Ер, Кўк,
Жисму жонин тиккани.

Чалинади қулоғига
Узоқлардан най саси
Унингча, бу саснинг бордек
Эди оҳанрабоси.

От шарпаси чалинади,
Чалинади қулоққа.
Тоғ томондаи бир суворий
Тушиб келар булоққа.

Оқшом тушиб тогу тошга,
Тун пардасин тортадир.
Ошиқ-маъшуқ паймонлари
Сиру синоатдадир.

Боғ снртннда чўпон йигит,
Боғ ичинда қизгина.
Бир-бирига талпинади
Шарпа-шамолсизгина.

Қиз қизариб лов-лов ёнар
Йигит уқувсизгина.
Лекин бир куй яралгандп
Савту садосизгнна.


ҚАРҒИШ

Сен қизни ўкситган хароб, хор бўлсин.
Бир умр севгига интиқ, зор бўлсин.

Гулга ўхшатганда у сени бошда,
Шандойинг бўлибоқ бир бор қарашда.
Бундай бебурдларнинг ёз тугул қишда
Қадами етган ер тиканзор бўлсин.

Сохта эди буткул навозишларн,
Куйиб-ёнишлари, ёлворишлари.
Энди ўша лочин чоғланишлари
Оёқ ости билан баробар бўлсин.

Орадан ой ўтмай кўзларингда ёш,
Гўё еру осмон сенга қайғудош,
Қайда юрган бўлса ўша бағри тош
Умри бошдан-оёқ бебаҳор бўлсин.

Мажнун толдек эгма мағрур бошингни,
Бўта кўзларингдан тўкма ёшингни.
Бир оқшомлик ўша ёстиқдошингни
Бебахтлиги тундай барқарор бўлсин.

Не бир кўргуликлар тушиб бошига,
Қўшилолмай қавми-қариндошига,
Зор бўлиб қизларнинг бир қарашига
Жунун гўшасида дарбадар бўлсин.

Гулзор хазон бўлмас зоғ қўнган билан,
Вафосиз дўст бўлмас тутинган билан.
Дил яраси битмас ўртанган билан
Йўлдоши ҳамиша хавф-хатар бўлсин.

Қайта бошдан сенга шайдойи бўлиб,
Бир оғиз сўзингни гадойи бўлиб,
Ишқингда оввора, адойи бўлиб
Аро йўлда қолсин, нолакор бўлсин.

Сен қизни хўрлаган хароб, хор бўлсин,
Бир умр васлингга интизор бўлсин.


ТОПОЛМАСМАН

(Замирабегимни эслаб)

Излай-излай ҳориб бўлдим, сенсиз ёлғиз, ғариб бўлдим.
Энди босган изларингни тўрт томондан тополмасман.
Толиқиб ҳам толиб бўлдим, қирққа кирмай қариб бўлдим
Лайлу наҳор сени излаб ер-осмондин тополмасман.

Ажаб тақдир, ажаб қисмат бу бошда борга ўхшайдир.
Равон бўла келган нўлим узилган торга ўхшайдир.
Сенсиз қошим қабоғимда қурилган дорга ўхшандир
Сенингдек бир гуландомни Гулистондин тополмасман.

Баҳор ўтиб ёз ҳам келди ҳамон сендин хабар йўқдир
Бесоҳиб боғ-роғларимда қумри, саъва, самар йўқдир
Гар хаёлат дарёсига ғарқ бўлсам бир қанор йўқдир.
Мағриб, Машриқ, Тушлик, Қут ё Кўҳистондин тополмасман.

Ҳали баргрез куз олдинда, не шўриш, не иш олдинда
Ҳеч ким имдод бера билмае қаҳри қаттиқ қиш олдинда.
Қатра-қатра қон ўрнида кўздин оқар ёш олдинда
Ҳаргиз сени излаб Хўтон, Чин, Мочиндин тополмасман.

Хазон фасли етиб келмай жудолик бу бошга тушмиш,
Йиғламоқдин ўзга чорам йўқдир оғу ошга тушмиш.
Мусибат бир богага эрмас ер-кўк, тоғу тошга тушмиш
Энди сендек дилкушони Шом, Болқондин тополмасман.


КЕЛАРМИСАН?

Кўзларим йўлларингда
зор, гирён, келармисан?
Дилдорсиз не ҳам қилсин
танда жон, келармисан?

Бу ташна лаб, ташна дил,
бу ошуфта кўнгилга
Жон ато қила билмиш
зарафшон, келармисан?

Гулшаннинг қулф уриши
абри найсон биландир
Сен билан боғ-роғларим
бехазон, келармисан?

Севиб, севилмаганлар
бебахт бир кимсалардир
Сенингсиз бўлмас бағрим
фаровон, келармисан?

Ёр меҳри, диёр меҳри
эл меҳри турган ерда
Не ҳожат менга тахти
Сулаймон, келармисан?


СОЗЧЙ ҚЎШИҒИ

Олти ой эримас Оқтовнинг қори;
Кўкида чарх урар қарчиғай, сори.
Ўзига мос бўлса йигитнинг ёри;
Бахтидан шод бўлса онаизори,
Мақтовин келтирар сайроқ торим, ҳей.

Яхшилик бор ерда шай бўлган созсан,
Тунлари тўлишган ой бўлган созсан.
Ташна лаб дилларга сой бўлган созсан.
Не эзгу куйларга бон бўлган созсан,
Сайрасанг қолмагай нола, зорим, ҳей.

Жонимга пайваста боғ, бодомзорим,
Булбуллар маскани— гулу гулзорим.
Жаҳонда тенги кам озод диёрим.
Бу юртда бўлмагай нолаи зорим.
Ватанга армуғон дилда борим, ҳей.

Армоним йўқ дўсту ўртоқлар билан
Зап йигит-қиз, бахти барҳақлар билан.
Меҳнаткаш, йўллари порлоқлар билан—
Ғайрати дарёдай қайноқлар билан:
Яшнагай шу улуғ лолазорим, ҳей.


ИЛОҲИМ

Ўтган қиш қопли келди
Баҳор ёмғирли келди.
Асад ҳазирли келди
Кузин берсин илоҳим.

Ҳозир авжи иш вақти,
Тонг-саҳар суриш вақти.
Келса дам олнш вақти
Рўзин берсин илоҳим.

Бир куп ўтар ҳар ерда,
Аҳвол тангу тор ерда
Бир бурда нон ерда.
Ганжин берсин илоҳим.

Хизр дориб хирмонга
Ўралар тўлснн донга.
Тиним билмас бу жонга
Тўзим берсин илоҳим.

Қиз турибди бўй етиб,
Ўғил эса эр етиб—
Мени ғам асир этиб
Ризқин берсин илоҳим.

Шукрона ҳар кунига
Хотиржамлик тўнига
Бирига ўн, ўнига
Юзни берсин илоҳим.

Қўрамиз қўйли бўлсин
Уйимиз тўйли бўлсин.
Хар кент минг бойли бўлсин
Арзим берсин илоҳим.


ИЗЛАЙ-ИЗЛАЙ ТОПГАНИМ

Излай-излай топсайдим ўша қизни
Яноқлари қирмизи, олма юзни,
Отлансам дийдорига етмоқ учун
Йўлларимни ёритар ой, юлдузни.

Излай-излай тополсам боғлар кезиб
Қанча қорли, қояли, тоғлар кезиб,
Қишлоғининг қўйчиси бўлар эдим,
Мудом бирдай шодумон кун ўтказиб.

Излай-пзлай тополдим суйганимни,
Неча йиллар ишқида куйганимни.
Билса ҳам билмасликка олар эди
Ич-ичимдан қувониб юрганимни.

Излай-излай топганим сенмасмидинг?
Менинг-чун бу дунёга тенгмасмидинг?
Мендан ўзга васлингга зор бўлганда
Ойдай тўлиб оламга келмасмидинг?

Излай-излай топганим сен қизгина
Кўкда эмас, ердаги юлдузгина.
Одамлар эшитмасин қолган гапни
Қолганингда айтаман ёлғизгина...


ЙЎҚЛОВ

Қайта-қайта бош эгиб, таъзим қилиб ўтингиз
Отам ётибди бунда,
Онам ётибди бунда.
Ўтар чоғи арзийди симобга айлансангиз
Дарё-дарё кўз ёши,
Ситам ётибди бунда.

Эгилмай иложи йўқ эгилмаган бошлар ҳам,
Қайғу иима билмаган на бир қалам қошлар ҳам,
Пастлаб учиб ўтгандан бўла берар қушлар ҳам
Олам ичра ўзи бир
Олам ётибди бунда.

Ҳур келиб, ҳурлигича кетган на бир санамлар,
Юраги, багри доғлар, кўкси тўла аламлар,
Эл-юртда эътиборли, Барчиндан муҳтарамлар
Мунис синглим, дуогўй
Момом ётибди бунда.

Кўрмоқ, кўринмоқликнинг имкони бўлса кошки,
Исми бору жисми йўқ—макони бўлса кошки,
Тахтли, тожли хоқоннинг арқони бўлса кошки
Қоқилганда қўлларим—
Каъбам ётибди бунда.

Ёруғ кунлар яратиб, ёруғ кун кўрмай ўтган,
Ор турган ерда олтин, лаълга топинмай ўтган.
Ўзгалар турган ерда ўзлигини унутган,
Бобо деҳқон, баҳодир
Бобом ётибди бунда.

Бири бирини кавлаб, бир-бирин сотмас бўлар,
Жонин сотиб маломат тошини отмас бўлар,
Хунрезлик қилиб биздай гуноҳга ботмас бўлар
Бири бирига ҳамдард,
Ҳамдам ётибди бунда.

Юз кўришар чоққача сабру қаноат бирла,
Ўзидан ўзга билмас сиру синоат бирла,
Шафоат қилган зотлар имон, инъомат бирла
Осафданин* соҳиби
Карам ётибди бунда.

Бири беармон, бири умр бўйи зорланиб,
Бири безурёд, бири наслидин озорланиб,
Бирлари ўткинчи бу дунёдан безорланнб
Ё саҳоба, султон ё
Ғулом ётибди бунда.

Ёрқииим, ёвқурларим, давкарим, дарғаларим,
Йигит ёшида кетган армонли оғаларим,
Қабоҳат кун қавмини қутқудан қўрғаларим—
Жигарларим, жисмужон—
Танам ётибди бунда.

Қаҳри келса қояли тоғларни кўкка отган,
Тангрини танг қолдириб мўъжизалар яратган.
Мағриб бирла машриқни ўз оғзига қаратган
Ғафур Ғулом, Миртемир
Оғам ётибдп бунда.

Булар бизга ўхшамас, ўхшамасин бизларга,
Маймун сифат, ҳар сифат—қай бир этаксизларга,
Ўлчовли умр қадрин билмас бетамизларга
Тақдирига тан бермиш.
Ҳотам ётибди бунда.

Номларн тилдан тушмас устодим—ўлмаганим,
Учма қуш бўлган ўғлим—ерга кўмилмаганим...
Кўзи ҳали тупроққа тўлиб улгурмаганим
Суюб, суянгулигим,
Сўнам ётибди бунда.

Бу маскан—қопқасиздир, бу қўргон, хоқонсиздир,
Бориш бору келиш йўқ, бу гўша—омонсиздир,
Руҳлар қароргоҳи—бу, ошиён, осмонспздир
Еру кўкка сиғмас бир
Қалъам ётибди бунда.

Қайта-қайта бош эгиб, сукут сақлаб ўтингиз
Не бир донишманд, не бир
Аълам ётибди бунда.
Бу ердан ўтар чоғп дунёни унутингиз
Қанча фарёд, дард, фиғон,
Алам ётибди бунда.
________________
* Сулаймон пайғамбарнинг вали даражасига кўтарилган вазири.


СУЛУВ

— Лаъли лабинг ол, сулув,
Сочинг мажнун тол, сулув.
Оқ юзингга хол бўлсам;
Келмасми малол, сулув?

— Қош қораси, қораси —
Хаста дол садпораси.
Хол бўлгунча бўларсиз
Бу жаҳон оввораси.

— Мен овчиман, овчиман,
Тўйларда жирловчиман.
Бу кун сендин дардимга
Даво сўроқловчиман.

— Олтин топган дараси—
Дараларнинг сараси.
Бу оламда дардимнинг
Борми экан чораси?!


ЎЙНАСА...

(Дилафруз Жабборовага)

Сайри боғ бошланур жанг, раққоса қиз ўйнаса,
Ёшлик олқишланур денг, раққоса қиз ўйнаса.
Товус товланиши ҳам элга бағишланур денг
Раққоса қиз ўйнаса.

Ҳовуз бўйи қайрағоч, барглари майда-майда,
Боғсиз, баҳорсиз ерда гул қайда, булбул қайда
Санъатига, сеҳрига ҳар ким ҳам бўлур шайдо
Раққоса қиз ўйнаса.

Саҳнага қир лоласи қучнб келгандан бўлур,
Кўклам чоғи қалдирғоч учиб келгандан бўлур.
Гўё оҳу қайлардан чўчиб келгандай бўлур.
Раққоса қиз ўйнаса.

Фурсат ўтмай тун тонгга айланади шекилли.
Тонг юлдузи саҳнада товланадн шекилли.
Тўп кабутар учмоққа шайланади шекилли.
Раққоса қиз ўйнаса.

Гўё ой ҳам тўлишиб, кўк юзи тиниқ тортар,
Юлдузлар жамолига бу дилда ҳавас ортар,
Саф чеккандан чаманда гуллар ҳам турна қатор
Раққоса қпз ўйнаса.

Гулхан мисол юраклар лов-лов ёнса не ажаб,
Гулхонага ўт тушиб оловланса не ажаб.
Хира юлдуз қуёшга ҳам айланса не ажаб
Раққоса қиз ўйнаса.

Сайри боғ бошланур денг, раққоса қиз ўйнаса,
Ёшлик олқишланур денг, раққоса қиз ўйнаса.
Санъатимиз, созимиз элга бағишланур денг
Раққоса қиз ўйнаса.


ГЎЗАЛ ГУЛИСТОНИМСАН

Сирдарё сийнасига
гулдай ярашиб тушган,
Шамс билан, Қамар билан
ҳусн талашиб тушган.
Тонгларн ёруғликда
Зуҳродан оншб тушган
Муборак ошиёнимсан
Гўзал Гулистонимсан.
Истиқлолим туфайли
Кўзгудай равшанлигинг
Дўстлик шарофатидан
Обод, нурафшонлигинг.
Элу юрт меҳнатидан
фаровон, гулгшанлигинг.
Меп туғилиб ўсган юрт
Гулафшон маконимсан,
Таърифи тилга достон
Гўзал Гулпстонпмсан.
Сайр этсам боғларингда
Кўнгил ўсар тоғчалик,
Дилим равшан тортади
сўнмас бир чироқчалик.
Қўшиқ қайнар кўксимда
сарчашма, булоқчалик
Жонимсан, жаҳонимсан
Гўзал Гулистоиимсан.
Тунинг билан кунингни
фарқи кўзу қош мисол,
Еру ҳам осмонингга
жонимиз туташ мисол.
Багрингда барча бирдай—
жондош, отадош мисол
Ушалган армонимсан
Гўзал Гулистонимсан.


АСРАГАЙ

(Соҳибқирон бобомизнинг ҳайкали пойида битилган битик)

Тақа туёқни асрагай,
Туёқ тулпорни асрагай.
Тулпор Темурни асрагай,
Темур Туронни асрагай,
Турон Қуръонни асрагай,
Қуръон имонни асрагай.
Имон инсонни асрагай,
Инсон оламни асрагай.
Оламни Ўзи асрагай.


СИРДАРЁ

Болалигим сенда кечди бол мисол,
Қизлар юзидаги ажаб хол мисол,
Эгилиб ўсмадим мажнунтол мисол,
Сирдарё—нурафшон, нурхонам менинг.
Саҳро ўрнндагн чаманим менинг.

Бирда Фарғонага эш бўла билган,
Борлиқ элатларга хеш бўла билган,
Ўтмишидан минг бор пеш бўла билган
Сирдарё—муқаддас манзил маконсан,
Мен учун жаҳонда тенгсиз қўрғонсан.

Уюр-уюр йилқи, қўзи-қўйлнгим,
Ҳар қишлоқ, ҳар уйи ўлан, тўйлигим,
Даврада қомати осмон бўйлигим
Сирдарё—нурафшон, нурхонам менинг.
Хизр назар қилган, гулхонам менинг.

Осмони мунаввар—қуёшли, ойли,
Қизлари дилоро ҳурдан чиройли,
Бағри кенглигидан дарёли, сойли
Сирдарё—ҳеч ҳазон бўлмас боғимсан,
Айни қирчиллама—ёшлик чоғимсан.

Эл-юрт ифтихори пахта, пилласи,
Сатҳи, самосида бахт таронаси,
Бунда эшитилмас инсон ноласи,
Сирдарё—суяниб, суйгулигимсан,
Кечмиш, кечирмишим, мангулигимсан.


УСТИНА

(«Қорасоч» достонидан)

Ғангир-ғангир, ғангир ғозим,
Қўбиз нусха, лақай созим.
Қолишмай сайра саъвадан
Тоғлардан ошсин овозим.

Биз ҳам ўтдик ёш бўлдпк, деб,
Бир кулбага бош бўлдик, деб;
Бу дунёга хуш келдик, деб
Ҳасрат чекиб уй устина.

Заҳар бўлпб ҳалол ошим,
Уйга сиғмай ёлғпз бошим.
Уйинг куйгур Гпдланчилар
От ўйнатди бош устина.

Ўтмишнинг кўп ҳангомаси,
Элга ётдай ҳам номаси.
Қора кунлар йилномаси —
Малол қора тош устина.

Истиқлол дилни шод этиб,
Кўпга бирдай имдод этиб,
Мушкулимиз кушод этиб,
Ёз келтирди ёз устина.

Сўзни бироз дароз этдим,
Билганларнм баёз этдим,
Куй бирла дилин ёз этдим,
Энди алёр истар кўнгил.


АЙЛАНИБ

Қарқара изғир қонсираб тегрангда пинҳон айланиб.
Тун-оқшом кезар бойўгли ёмондин-ёмон айланиб.
Қон тўкилган ерга келмас андалиб бўстон айланиб.
Саъва чаман ичра, қумри настарин, райҳон айланиб.
Турна парвоз этиб кўкда, қирғовул ёбон айланиб.
Қалдирғоч келса эшик оч, юрмасин илон айланиб.
Хушхабар элтар кабутар эл аро омон айланиб.
Бахт қуши топмиш қўналға, шонли Туркистон айланиб—
Ҳазрати Хизр юрибди ҳур Ўзбекистон айланиб,
Туғросига қўнмиш Ҳумо мустаҳкам Қўрғон айланиб,
Чор атрофга зоғ йўлатмас Семруғ девон айланиб.
Амир Темур руҳи шодмон иззатли Султон айланиб.
Бу не бахтким юрса Ҳуд-ҳуд Тўра Сулаймон айланиб.


БУ ЭЛНИНГ ЎҒЛОНЛАРИ

Ассалому аланкум, бу элнинг ўглонлари
Алпомиш, Мангуберди, Гўрўғли султонлари.

Жонажон ўз халқининг суянган Асқар тоғи,
Елкаси ер кўрмаган не марди майдонлари.

Пойи қадамларингиз етган ер қутлуғ асли
Ота-оналарининг дардига дармонлари.

Дили дилларингизга панванд қорасочларнинг
Бу дунёда бормикин бирон-бир армонлари.

Гар ихтиёр этсангиз бўстонга айлангуси
Бу диёрнинг дашт-дала, чўллари, ёбонлари.

Сизлар улус таянчи, қувонч, кўрк, ифтихори
Сарҳад қалъаларипп қўриқлар посбонлари.

Токи Сизлар бор экан хатар нелигин билмас
Мустақпл бу ўлканинг мустаҳкам қўрғонлари.

Шаъни-шавкатингизга олқов битиш билан банд
Бахмал кентининг ўнлаб Тўра Сулаймонлари.


ЧЎЛПОН

Замира Суюновага

Мўъжизадир Ой бирла Қуёш
Мен шунчаки ёруғ юлдузман.
Эшитгансиз ҳикоятимни
Ердан кўкка чиққан бир қизман.

Забт этолмас манзил-маъвомни
Хоқонларнинг битмас давлати.
Хоқон надир, ҳатто ҳазрати
Суланмоннинг куч-салтанати.

Майли ҳавас, ҳасад қилса ҳам
Саломларим бўлсин барига
Етти иўлим, тўққиз фалакда
Ўрни йўқ ҳам ўрни борига.

Ҳақ шаънига холис санолар
Ўқиганда тонг-саҳарлари,
Балки мендан минг бора юксак
Бўлур эрди эътиборлари!

Зулумотда адашганларни
Ўз йўлига солганда бари,
Балким, мендан баланд бўларди
Аларнинг ҳам мартабалари!


СУЯНМА

Тоққа суянсанг суян, ўзга тахтга суянма—
Ўз комига тортадир гирдибодга суянма.
Шамолдай тез келган бахт-саодатга суянма,
Қалқиб турган омонат салтанатга суянма.

Қаноатли-қанотли, суюқлик келтирар хорлик,
Ўз қадрпга етмаслик аслида дилозорлик.
Йўлдошинг ножинс бўлса—борлиқ ишинг бадкорлик
Ўзи тўйса ҳам кўзи тўймас зотга суянма.

Ниятинг мудом холис, қалбинг беқуроқ бўлсин.
Қилган ишинг хайрли, минганинг Буроқ бўлсин,
Сўнгги ётар жонинг ҳам ёмондин йироқ бўлсин,
Ҳаргиз таъна, тазйиқли ҳимоятга суянма.

Борар манзилинг олис: йўлларингда сароб бор,
Етти водийга етмай туриб қанча ҳубоб бор,
Арзинг мустажоб бўлса, унда бир моҳитоб бор...
Шоҳсувор бўлсанг магар ёби отга суянма.

Тиниқ кунларинг қани? Беғубор кулгинг қани?
Покиза тупроқ, тоғинг, бошдаги бўркинг қани?
Ўз изминг, ихтиёрпнг: эътибор, эркинг қани?
Ризқи-рўзингга шерик очофатга суянма,
Мозори буткул бошқа етти ётга суянма.


ТУШГАЙ

Ёр васлига етиш душвордин душвор
Усиз бўлиб дунё кўзларимга тор.
Йиғлаб ўтар бўлсам Машрабдан зор-зор,
Қайгуларим қадди доллара тушгай.

Ишқпда бўлиб ман далли-девона,
Самандар мисоли ёна ва ёна.
Қайтиб келмас элга бўлсам равона,
Мунг-мусибат мажнун толлара тушгай.

Етиб бўлмас Барчин, Кумушмидирсиз?
Ёхуд бошга қўнмас бир қушмидирсиз?
Ё ўнгидан келмас бир тушмидирсиз?
Кўзим қачон лаби лаъллара тушгай?

Доварлик ярашмиш бунчалар Сизга,
Ошиқ аҳли музтар фармонингизга,
Магар қолар бўлсам уволингизга
Қўлим кишан, бўйним гуллара тушгай.

Насл-насабингиз тозадин тоза,
Бари бошдин-оёқ элда овоза.
Сиздан олар бўлса Қамар андоза
Канизаклик юзи оллара тушгай.

Сизга шоҳлик, бизга қуллик муносиб,
Сизга ҳурлик, бизга ҳўрлик муносиб.
Яна бизга манглайшўрлик миносиб
Кўнгилнинг доғлари гуллара тушгай.

Сизни деб қай бирлар жунун бўлдилар
Аҳволи кун-бакун забун бўлдилар.
Бирлари савдойи, беун бўлдилар,
Билмадим, қай бири тиллара тушгай.

Ойни алишмасман жамолингизга,
Минг гўзал шаҳарни бир холингизга.
Шерик бўлсам агар иқболингизга,
Элнинг меҳри Тўра қуллара тушгай.

Дийдорннгиз менга гар насиб бўлса,
Бундай бахтдан хонлар бенасиб бўлса.
Тахтингизга тожим муносиб бўлса,
Хизмат қилиш чеки бойлара тушгай.


ҚАЙТА КЕТМАС БЎЛИБ КЕЛДИНГМИ, БАҲОР?

Еру Самовотда Наврўз нафасп,
Боғу бўстонларда андалиб саси,
Бу нафас, бу саснинг йўқ муқоясн,
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Дастлаб тонг чоғида кўргандим сени,
Сўнг Тангри тоғида кўргандим сени.
Қизлар ёноғпда кўргандим сени
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Малак ҳолатпнда кўргандим сени,
Қушлар қанотида кўргандим сени.
Куйчи баётинда кўргандим сени
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Ҳали айтилмаган таърифинг қанча:
Сен то ўру қирни айланмагунча.
Боғлар гулга кирмас, очилмас ғунча
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Қошлари ўсмалим, кўзи сурмалим,
Этак-этак гулли бари бурмалим,
Сени дунёда ҳеч кима бермалим,
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Сен қайта яралиш, ёшлик тпмсоли,
Ҳаёт бахш этгувчи Масиҳ мисоли,
Сенсиз одамзоднинг не кечар ҳоли?
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Тўрт фаслнинг танҳо маликаси сен,
Тугал гўзалликнинг нпҳояси сен.
Ошиқ-маъшуқларнинг таманноси сен
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

Ёр бирла осмоннинг тиллақоши сен
Айтар қўшиғимнинг аввал-боши сен.
Олтин бешигимнинг сафардоши сен.
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?


ОСМОН ЎРТАСИНДА ЎРТАНАДИР ОЙ

(Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Хожиевага.)

— Бу юлдузлар кимнинг канизаги, деб,
Кимни айтар туннинг кўрк, безаги, деб.
Қуёшнинг кўкдаги эгизаги, деб
Оемон ўртасинда армонланар Ой.

Ўйламанг бу Ҳулкар ҳамнафаси, деб
Самовотнинг танҳо маликаси, деб
Йўқ унинг ташвиши, таҳликаси, деб
Осмон ўртасинда нозланадир Ой.

— Хатар борга ўхшар Ер юзинда, деб
Шиддати йўқ бургутлар парвозинда, деб
Нолиш бор андалиб овозинда, деб
Осмон ўртасинда чўлғонадир Ой.

— Бир гул теграсинда илон кўрдим, деб
Шохинда булбулнн нолон кўрдим, деб
Қаровсиз гулзорни хазон кўрдим, деб
Осмон ўртасинда безовтадир Ой.

— Шоҳлар нечун ҳудуд талашурлар, деб
Ҳаддидан ошиб ҳам адашурлар, деб
Адашиб оловга ёндашурлар, деб
Осмон ўртасинда тутилмишдир Ой.

— Дунё қалқиб турган солга ўхшар, деб
Донишмандлар қадди долга ўхшар, деб
Кўргуликлар ҳали мўлга ўхшар, деб
Осмон ўртасинда маъюсланар Ой.

— Нечун сойлар саёз тортиб борар, деб
Йўрға қолиб ёбн йўртиб борар, деб
Эл ғами йил сайин ортиб борар, деб
Осмон ўртасинда изтиробда Ой.

— Нега бошим ёруғ, бошим қора, деб
Бирлар тўкин, бирлар жигарпора, деб
Етолмасдин Ҳаққа ҳақ оввора, деб
Осмон ўртасивда тўхтаб қолар Ой.

— Бир насабдан бўлган башарият, дсб
Магар бир бирини қилса ғорат, деб.
Охиратда кутар кимдан нажот?—деб
Осмон ўртасинда маъюсланар Ой.

— Бир-бирига тинмай отсалар тош, деб
Алҳол, пастга энар бўлса Қуёш... деб
Тирик жон бу ҳолга беролмас дош, деб
Осмон ўртасинда азобланар Он.

— Бу фоний саройни бўлдим келиб, деб
Бир тўлиб, бир тўлмай кун ўтказиб, деб
Чиқишмас ботишдан бўлдим безиб, деб,
Осмон ўртасинда тебранадир Ой.

— То офтоб чиққунча ботмасам, дея
Зулумот қўйнида ётмасам, дея
Ётиб, бадном бўлиб қайтмасам, дея
Осмон ўртасинда ўртанадир Ой.

— Зулматда қолмасин рубъи маскун, деб
Йўқдир Яратгандин ўзга рукн, деб
Қаҳри келса ер-кўк кунфаякун, деб
Осмон ўртасинда тўлғанадир Ой.

Navigation

[0] Message Index

Go to full version