Muallif Mavzu: Ishoqxon to'ra Ibrat. Mezon uz-zamon  ( 12270 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Ishoqxon to'ra Ibrat. Mezon uz-zamon
« : 12 Iyul 2009, 09:37:53 »
Mezon uz-zamon. Ishoqxon to'ra Ibrat



Muallif: Ishoqxon to'ra Ibrat
Hajmi: 301 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 16 Yanvar 2012, 15:13:55 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Re: Mezon uz-zamon. Ishoqxon to'ra Ibrat
« Javob #1 : 26 Yanvar 2010, 13:46:33 »
ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ

МЕЗОН УЗ-ЗАМОН


ТОШКЕНТ
«МАЪНАВИЯТ»
2005

Нашрга тайёрловчилар, изоҳ муаллифлари:
Улуғбек Долимов, Нурбой Жабборов


МЕЗОН УЗ-ЗАМОН

Жавоб берадур: мана бундин ортиқ нодонлик бўлмаски, адувлари — душманлариға бор нимарсасини бериб, ани(нг) азобини, ҳисобини ўзи берсун. Худо бул феълдин сақласун. Шул бойларга ҳаётларида мактаб ёки мадраса ё хизмати динияни тарғиб қилса, улар қаттиғ ёмон кўрадурлар эди. Мана эмди бориб кўрарлар. Буларни(нг) ўз олдида кўб кишилар шу хил вафот бўлди - кўрдилар, булар ибрат бўлмади, ҳирси дунё ғалаба қилди. Ағниёу фуқаро эмас, бутун исломда мингдан бир киши ризқи муқаддара га қаноат қилиб, истиқомати шариатда бўлган. Ҳама мубталои дунё ва ғано. Хоҳ шайх, хоҳ олим, хоҳ хон, бу бир.... замонани(нг) даври бирла келгон...
Бу сўз эмди айтилгон эмас. Ҳама тасаввуфда бу бор. Аммоки ман бу «Мезон»ни муқаддима қилмоқда сизни «Ҳубб уд-дунё...» дан кўнглингиз қайтаруб, сўнгра муддао ёзаман. Бу «Мезон уз-замон» мақсади халқға амри маъруфдурким, кунтум хайра умматин ухрижат лин-наси таъмуруна бил-маъруфи ва танҳавна анил-мункар  муфоди ға қараб, ҳар фард аз афроди уммат маъмури амри маъруфдур. Бу амрни гарданидин тушурмоқ фақат айтмак ила бўлур. Ва ма алар-расули иллал-балағул-мубин  этмак бўлса, қалам ила бўлур. Савт ила айтилса, бир самоъ эшитуб тамом бўлур. Қалам била бўлса, қиёматгача хизмат бўлур, ҳар бир аҳли савод кўруб ўқуса, амри маъруф бўладур. Биз қилиб турган хизмат кейинги асрларга ҳам хизмат этар умидинда бўлуб қалам юргуздук... Аллоҳ таоло бу хизматимизни қабул этуб, сўзимизни исломға таъсирини этсун. Омин.

БИРИНЧИ МЕЗОН

Мезон - баробар қиладургон тарозудур. Бу асрларни, замонларни вазн қиладур. Сўнгра ҳосили мезон — бир натижа ҳосил бўлур. Биз бу мезон ила ўз асримизни тортамиз. Аввалги замон ва кейинги замонларни(нг) бўлак тарозуси бор. Биз кўз билан кўрган нимарсани вазн қиламиз. Табодили замон  — инқилоб овондин зуҳур этмиш. Ашёи жадида ва асбоби адидаларни кўруб, булар ҳама халқи Оллоҳга ато қилингон нимарсалар экан. Булар баъзиси ҳусния ва баъзиси нисбия суратинда кўрунуб, истеъмоли алал-умум бўлуб, бундан баъзи муташарриълар  ижтиноб қилсалар  ҳам умумун-нос тайассиран лин-нос (одамларга осон бўлсин учун) тутуб, одат қилдилар ва расму урф билдилар. Ва баъзи мутазоҳидлар, аслидин бохабарлар, ижтиноб ва тақво қилдилар — бу бизим аҳли ислом. Баъзилари ҳаром, макруҳ деб авом халқни тафриқага, машаққатга қўйдилар.
Аввалдин биз — аҳли ислом уламосини жузъий сўзларга кулли жанжал қилиниб, байнал-уламо  ихтилоф бўлуб юргандур. Булар ҳам ани қабилиндан: фақат исломията кифояти иттифоқ ва иттиҳод  зурурлиги ҳеч кимни андишасида, ноаниқ чакана ишни катта қилганлар. Худо амринда уламолардин амри маъруф, ағниёдин эҳсон, бинои хайру имдод, фуқаро ва умумун-носдин ҳаракати касби илм тараққий ва таолий эди. Йўқ, булар ишни ғайри мавзуъға ишлатдилар. Уламо ва фузало ва авом ҳама нафс хизматидан бўшамай, дунё қилмоқ, иморат, ҳашам, манфаати нафсияларин мубталойи. Хизмати уммат, хизмати миллат деган нима? Ани билмай, муни қилмаса ҳаром, муни қилмаса макруҳ, бу мустаҳаб, бу мубоҳ деб, бу умматга фарзи айн бўлган ишлар қолуб, мустаҳаб ила макруҳни жанжал қилдилар. Чунончи, булардан аввали ҳолларда янги жорий ҳама ашё бўлса, булар кўрмаган бўлсалар, ани ҳаром ақида қилиб, то расму урфу таомил бўлгунча ҳуркуб турдилар. Сўнгра било иштибоҳ  истеъмол қилдилар.
Бу бизни халқимизни бир вазълари борки - қуйундек, буларга бир мақол ҳаром дейилур, ҳуркиб елур. Мундин беш йил аввал ҳаром деб ҳуркиб юрган нимарсаларни ўзлари олуб ҳамадин аввал тутдилар. Мана бундан буён ҳама ашёи жадидалар зуҳур этса, яна шул хил ҳуркарму? Кейинлар бу халқларимизни бу феъллари беилмликдан, шаҳар кўрмагонлйкдан маҳз ваҳшийликдур. Буларда авваддан маданият йўқ эди. Мана эмди анча-мунча ихтилоти фариқи ажнабийлар  илан кўзлари кўруб туруб, фойдаи динимиз не — билдилар. Аммоки ўзлари урнамайдурлар.
Бу ахлоқлари тарбия илан аҳолидан йўқ қилса, тамбаллик тухми кўкаруб Туркистонни истило қиладур. Халқни зиллатга солур. Расулуллоҳ ҳазратлари марҳамат қилибдурларки: Ал-илму иззуд-дунйа ваш-шарафул-охирати  деб. Иккинчи бир ҳадислари: Утлубул-илма ва лав кана бис-Сийн . Бул ҳадислар бизни талаби илм қилмоққа таклиф қиладур. Биз қочармиз. Шориъи акбар  набиййина алайҳиссалом қайси сўзларидан зарар кўрдукки, меҳнат қилиб, қаттиғ урнамаймиз? Ҳеч иш қўлга келмайдур, илло қаттиғ ҳаракатлардан. Бул тўғрида Худованди акбар Каломи қадимда айтадур: Ва ан лайса лил-инсани илла ма саъа . Ҳаракат даркор. Бул ҳам ҳадисдурки, дар таваккул пойи уштурро бибанд. Аввал инсон — сўнгра таваккул. Мана «Мезон»ни(нг) сизга кўрсатадургон вазни.
Аввалги асрларни(нг) одами, чунончи боболарингиз ёки бўлак одамлар илмда, ҳунарда, маъишатда — жамиъи умуринда  машаққатда ўтган. Эмди умури маъишат роҳатга бадал бўлди. Боболарингиз чақмоқчақар эрдилар, кўрки, ҳозир қандоқ роҳат. Қаро чироқ ёқар эрдилар, электрий ламфа қандоғ роҳатдур. Инқилоби замон шундоғ қилди. Хусусий сафар қилмоқда машаққатларга қараб вазн қилинг. Тошканд илан Хўқанд ароси бир ҳафта кўб меҳнат илан, йигирма сўм сарф илан, бир ҳафтада сарт аробада борилур эди. Худованди оламни(нг) марҳамати, ҳукумат ҳаракати илан темир йўллар солинуб, бир уч соатда тўрт сўм сарф ила борадургон бўлди.
Бўлак ашёлар ҳам бул тариқа осон мезон қилганда фарқ бўлур. Бул осонлик аввалда нега бўлмагон? Бунга сабаб мутараққий ва маданий халқни(нг) йўқлиги, их-тилот йўқлиги. Бинобарин, қийинлиқда бўлган. Асли иллат ҳамасига илму ҳунарсизлик. Илму ҳунар бўлса, мактаб-мадраса бирла бўлур. Бу асбоби илмлар ҳеч бири бизда йўқ учун ҳама умуримизда уср  бўлган. Эмди дунё ва охират роҳати илм экан, нимага ўқутмадукки, биздан кейинги авлодларимиз роҳатда бўлмадилар. Оллоҳ таоло бизга йуср ни хоҳлагон, усрни хоҳлагон эмас. Йуридуллоҳу бикум ул-йусро ва ла йуриду бикум ул-усро  деса, биз ўзумизни ўзумиз қийинликка солган. Худо солган деб қийинликдан чиқмай юришимиз мани Худо шундай қилган деб иймонга келмаган қабилиндандур. Агар бидъат деб тақво қиладургон бўлсангиз, бул бидъат бўлса, бидъат эмас нимарса қайси? Чакана фикр ила мусулмончилик муддаоға етиб бўлмайдур. Катта йўлдан юруб борадур подшоҳга — Худованди олам боргоҳига. Овони илму ҳунар  ва касб бўлганда атрофу акноф ўртага чиқиб ийд қилиб юрса, биз халқ ғарибу ожиз бўлуб бир кунжада ўтурсак, ўз аҳлимиз майли, ажнабийлар нима дейдурлар? Бас, ўқунг, ҳунар касб этмак учун ҳаракат даркор экан, кўруб турубсиз.

ИККИНЧИ МЕЗОН

Ислом дини ва шариат иборати иттиҳод ва иттифоқдур. Чунончи, Каломи қадимда Оллоҳ таоло айтур: Ваътасиму биҳаблиллаҳи жамиъан ва ла тафаррақу . Яъни Худонинг риштаи маҳкамига даст уринглар, ҳамаларингиз иттифоқ бўлуб, тафриқа ва пароканда бўлмай. Ҳама муттафиқ бўлуб, нифоқ қилманглар, дер. Ва ҳам Оллоҳ таоло буюрадурки: Ва ла такуну каллазийна тафаррақу вахталафу мин баъди ма жаа ҳумул-баййинат . Яъни мутафарриқ ва ихтилофда бўлманглар ул кишилардекки, мутафарриқ бўлдилар. Сўнгра иттифоқ ва иттиҳоддаги халқни(нг) тараққийларини кўрдилар. Сураи «Анфол»да буюрадурки: Ва ла танозаъу фатафшалу ва тазҳаба риҳукум . Яъни бир-бирингизга мунозаат қилманглар, нифоқ этманг. Қўрқингки, роҳатларингиз қўлдан кетар. Яъни сизни(нг) нифоқингиз таъсири қабойилларингизга уруб аларни(нг) таъсири оламга урадур. Бас, боиттифоқ тафкир , тадбир ва дафъи душманга ожиз бўлманглар. Сураи «Оли имрон»да айтадурки: Ва шовирҳум фил-амри фаиза азамта фатаваккал алаллоҳ . Яъни, эй расул, сан замоники, агар бир амрга мубошарат қилсанг, мустабид бўлма, худройлик қилма. Балки асҳоб ила машварат қил. Дор уш-шўрода бўлган иттифоқ илан ишга ҳаракат қилиб, ани рой қилиб, ул корни(нг) оқибатини манго таваккал қил. Ва ҳам сураи «Шўро»да мўминлар таърифида айтадур: Валлазийна астажобу лироббиҳим ва ақомус-солата ва амруҳум шуро байнаҳум . Яъни биҳишт ул кишигаким, Худосини даъватини қабул қилиб, намозни барпо қилиб, ҳар амри бўлса, ани шўро (маслаҳат билан ) этибдур.
Сўнгра сураи «Бақара»да буюрадурки: Ва из қола роб-бука лил-малаикати инний жаъилун фил-арзи халифатан. Қолу атажъалу фийҳа ман йуфсиду фийҳа ва йусфикуд-димаа ва наҳну нусаббиҳу биҳамдика ва нуқаддису лак. Қола инний аъламу ма ла таъламун . Ҳосили калом буки, Худои таоло мушовара қиладур малоикаларгаки, (одамни) рўйи заминга халифа қиламан. Улар айтадур: «Агар халқ этсанг уларни ер юзида фасод қилурлар ва қон тўкарлар. Биз Сени(нг) тасбеҳ ва тақдисингни қилиб турибмиз». Худо айтадур: «Мани(нг) билганимни сизлар билмассизлар».
Бас, Худованди олам ҳазрат Одамни(нг) мартабаларини кўрсатди. Малоикалар қабул қилиб, ўзининг сўзин биз билмадук, дедилар. Бас, мақсуд: Худованди олам Фаъалун лима йурид , Олим ул-ғайби ваш-шаҳодат дур, машваратга муҳтож эмас эди. Нима учун машварат қилди? Магар уларга машварат одобидан таълим бермоқни ирода қилди. Ва дигар сураи «Моида»да Оллоҳ таоло буюрадур: Ва таъавану алал-бирри ват-тақво ва ла таъавану алал-исми вал-удвон . Яъни ҳамкорлик қилинг, ионат беринг ҳар савоб ишга ва иттиҳодга ва эҳсонга саъй қилинг ва ҳар ишики, сабаби адоват ва нифоқдур, анга ионат қилманг, дейдур. Ва ҳам сураи «Бақара»да айтурки: Ва казалика жаъалнакум умматан васатан . Яъни ман сизларни уммати адолат ихтиёр қилдим ва қарор бердим: мояи адолат — мухторият, вифоқ ва иттиҳоддур.
Сураи «Ҳужурот»да айтурки: Иннамал-муъминуна ихватун фааслиҳу байна ахавайкум . Яъни мўминлар бир-бирига биродардур. Агар нифоқ бўлса, иккисини(нг) ўртасини сулҳ қилинглар, дейдур. Ва ҳам сураи «Бақара»да айтур: Вал-фитнату ашадду мин ал-қатли . Яъни икки кишини(нг) миёнасига фитна қилмоқ одам ўлдирмоқдан ёмонроқдур. Сураи «Моида»да айтур: Вас-сориқу вас-сориқату фақтаъу айдийаҳума . Яъни ҳар марду заники, ўғирлик қилса, қўлларини кесинглар. Зероки, мунофикдур: ўз биродарларига нифоқ қилибдур. Сураи «Нур»да айтадур: Аз-зонияту ваз-зоний фажлиду кулла воҳидин минҳума миата . Яъни зану мард зинокунандалара юз қамчи урунглар. Зероки, нифоқ ва фасод ишини қилибдур. Ва сураи «Бақара»да айтур: Ва ақимус-солата ва атуз-закот . Яъни намоз ўқинглар ва закотни адо қилинглар. То аз ҳоли бечорагонки, биродари шумоянд , хабардор бўлунглар ва ғафлат қилманглар. Зероки, гафлат бегоналикдур. Бегона нифоқ бўлур. Вифоқ ила нифоқдин халос бўлурсизлар.
Сураи «Оли имрон»да айтадур: Ва лиллаҳи алан-наси ҳажжул-байти ман истатоъа илайҳи сабила . Яъни ҳажга боринглар қодир бўлсаларингиз. Токи ўз биродарларингиз ила улфати муҳаббати тоза пайдо қилинглар. Ҳар йўлда иттифоқ, дўстликни ўртада тутунглар. Яна сураи «Оли имрон»да айтур: Фанажъал лаънаталлоҳи алал-козибийн . Яъни қарор бердим Худони(нг) лаънатини ёлгончиларга.
Чунки ёлғончи нифоқни ошкор қилур. Сураи «Нисо»да айтур: Йа аййуҳа-н-насу-т-тақу роббакуму-л-лазий холақокум мин нафсин воҳидатин . Яъни, эй мардум, қўрқинглар Худойингизданки, сизларни бир ота ва бир онадан пайдо киддики, отангиз Одам ва онангиз Ҳаводур. Бас, ҳамаларингиз бир кишини(нг) фарзанди: ўғул-қиз, оға-ини. Бир-бировларингизга мухолафат қилманг. Иттифоқ — бир тил, бир жон, бир тан ва бир жиҳат бўлунглар. Бул тўғрида Саъдий айтур:
Бани Одам аъзои якдигаранд,
Ки дар офариниш з-як гуҳаранд.
Ки узви бадард оварад рўзгор,
Дигар узвҳоро намонад қарор .
Рубоий:
Заволи мулка сабаб шўру шар эмаса надур,
Тараққиёта адоват зарар эмаса надур.
Бақои миллат эдар итгиҳоддан тавлид,
Бу шабуҳи мулк аҳли назар эмаса надур.
Иккинчи тариқ будурки, шориъи акбар ҳадислари «Саҳиҳи Бухорий» жузъи сонийсида Ихоу-н-набиййи бай-на-л-муҳожирийн ва-л-ансори ан-Саъд ан-жаддиҳи қола: «Ламма қадиму-л-Мадината ахо Расулуллоҳи саллоллоҳу алайҳи васаллам то охири ҳадис» . Яъни расули Худо марон ҳунаййа ки, Мадинага қадам ташриф буюрдилар. Ансорки аҳли Мадина, муҳожирки аҳли Маккадурлар, ўрталарига биродарлик солуб, биродари зоҳирийни биродари ботиний арқони била бойладилар, маҳкам қилдилар, чунончи, акди расул ботин эди, пайғамбарликки расули зоҳирдур, муайяд қилдилар. Бас, моли муллок, боғ ва нақдларини миёналарида тақсим қилдилар. Ҳаттоки бир ансорни(нг) икки завжалари бўлса, бирини талоқ қилиб, дигарларига қабули никоҳладилар.
Ва дигар буки: Ядуллоҳи маъа жамоатиҳи, яъни Худони(нг) қўли жамоат иладур. Худованд мустабидларга иши йўқ вақтида сўрайдур. Худонинг иродасидан ташқари ҳеч иш анжом топмайдур, дерлар. Шориъи акбар буюрадурлар ҳадисдаки: Инний бикум минний мажлисан ва аҳсанукум ахлоқан алмуваттинуна акнофан аллазийна йанифуна ва йунифун. Яъни манга яқинроқ сизлардан жаннатда ул киши бўлурки, хушхулқдур ва акноф оламини сайр қилиб, мардумни улфат ва иттифоққа солур, нифоқ ва мухолафатдин қайтарур. Ўзи халққа улфат, вифоқ йўлини тутор, дерлар.
Яна бир ҳадисларидур: Алмуъминуна ҳаййинун ва лай-йинун. Яъни мўмин ул кишидурки, мулойим ва нармхислат бўлур. Мардумға вифоқ йўлин тутар.
Бешинчи ҳадисда айтурларки: Улуфун маълуфун ва ла хойра фийман ла биулуфин. Яъни Худованди олам бу оламни ижтимоъ учун яратгандур. Хайр йўқ ул кишидаки, худрой ва мустабид бўлса, улфат бўлмаса ва улфат қилмаса.
Олтинчи ҳадисларидур: Алмуъмину лилмуъмини ка-л-бунйон йашудду баъзукум бибаъзин. Яъни мўминнинг мўминга нисбати бамисоли девор иморатидурки, баъзиси баъзисини маҳкам қилур. Маълумдурки, вифоқ беиттифоқ вуқуъ ва қоим бўлмас.
Еттинчи ҳадисда айтурларки: Алмуслиму ахун муслими ман кана фи ҳожати ахийҳи каналлоҳу фи ҳожатиҳи. Яъни мусулмон мусулмоннинг биродаридур. Мусулмон биродарини(нг) ҳожатини раво қилса, Худованди олам ани(нг) ҳожатига машғулдур. Агар ғамини зойил қилса, Худованд ани(нг) ғамини зойил қилур қиёматда. Ғами қиёматдин зиёда ғам йўқцур.
Саккизинчи ҳадисда айтурлар: Алмуъмину фи таводдиҳим ва тароҳиҳим мислу-л-жасад иза иштако минҳу узван тудроий лаҳу соиру-л-жасад. Яъни ҳосил буки, мўмин мисли аъзойи бадандурки, бир узви оғриса, бошқаси ҳам озор топар.
Бу муқаддималарни(нг) натижаси будурки, биз одамизотни Ҳақ жалла ва аъло бир ота ва бир онадин халқ этиб, бизларни бир-биримизга биродари сулбий қилди.
Асрлардан ҳар асрда бир пайғамбардин зиёда пайғамбар юбормади. Биродарлик шоху шуъбасини Холақокум мин нафсин воҳидатин  занжирига маҳкам қилди. Ва иннамал-муъминуна ихватун  мужибича бу биродарлик муҳаббат ва улфатлик учун шариати уззода бир масъулият тариқида мустаҳкам қилди ва аларга суннати сания берди. Бу сунъи ҳикмати сиришт ва суннати иззат кунҳида бизларга нукталари беинтиҳо ила далолат қилдики, ул нукталар лафз қолибига кирдики, бу хитоби мустатобға ружуъ қилиб деди: «Эй, одами ғофил, эй, муштигили жоҳил, билингларки, бегона эмассизлар бу дорулфанода ҳама бир ота ва бир онадансизлар ва бир султони одил ҳимоясинда яшамоқдасизлар. Лозимки, сизлар ўн биродар бир уйда истиқомат қилмоқда иттифоқ бўлмоқ, ҳар ўнларингиз маоши зиндакорликда бир-бирингиза ёрдами дастбори қилмоқлик ва салоҳи корларингизни ўртада бомашварати биродари бажо қилмоқлик».
Худо айтур: «Сизларга жон бердим. Жонларингизни танларингизга турам қилдим сизларга. Би-з-зурва тирикликда ҳифзи ҳимоя қилдим. Ғараз, субҳоним ила сизларга зарурият беҳисобдур. Олдингизда маскан ва либос, хўрак ва маош ва дафъи мавзийот ва рафъи ҳавориж, ҳифзи сиҳат ва дафъи мараз ва ғайри заликки, маош лавозимотидур». Худо ва набийни танимоқ ва амрларини қилмоқ, наҳйиндан тўхтамоқ ва аҳкоми шаръияларини ёд олмоқ ва тариқи маош илмларин ўрганмак вожиб ва лозимдур. Чунончи, биринчи вожиби айний, иккинчиси вожиби кифояст, тарки аввалий ҳасорати ухровий мишавад. Шунга ўхшаш тарки сонийси зиллат ва ҳалокат ва залолати дунёвийдан самара берур. Балки они ...  ухровий ҳам келтурур. Хасирад-дунйа ва ахирота залика ҳува-л-хусрону-л-мубин .
Бас, сизлардан бирингизга манки вожибу-л-вужудман ва ... маъмурман. Сизларга ўз ичларингиздан халифа қилдим. Ани илми диний ва сиёсий тўғрисида мумтоз қилдим. Сизларни ислоҳи кори маошияларингизга олимда ато қилдим. Бас, ҳама диний ишларингиз андан ёд олуб ва илми санойиъларни бақадри кафофи деҳқоний, оҳангарий ва хайотат ва тижорат ва табобат ва ғайруҳу ишлар талабида бўлуб, ёд олинглар. Ва ҳам шул дастурда амал қилинглар. Бу иштиғол ул-жунд биродар асабийликни ёддан чиқармангизлар. Чунончи аъзоларингиздаги кўз, қулоқ, қўл, оёқларингиз ҳамаси бир-бирига хизмат ва ёрдам қиладур. Сизлар ҳам бадан аъзосини бўлганда ҳар бирингизга иттифоқва ёрий берингизлар. Қарангки, аъзойингизда маҳали қозурот бўлган энг паст фаҳм қилган бир ерингизки қорун эди, муни агар бир киши ёрса, ҳаётингиз тамом бўладур. Шунга ўхшаган инсоннинг ҳар аъзо, ҳар фарди биридан жудо бўлса, эҳтимол, ҳалок муқаррардур. Бул тўғрида Саъдий раҳматуллоҳи алайҳи айтадур:
Таҳ батадриж мебарад ва че ғамаст,
Гар бубандад чунонке накшояд.
Гар дил аз умр микани нашояд,
Дар қушояд чунонки натовон баст,
Ку бишу аз ҳаёти дунё даст .
Бас, сизлар бадан мулкида подшоҳ - акл маҳкумидасиз. Ҳама тарафдан эҳтиёжмандсизларки, оҳангар, дурадгор, тужжор, деҳқоний, табибий, хусусан, ашёи жадидаларга эҳтиёжингиз ҳамадин зиёда мундадур. Будур инқилоб ила қўшниларингиз темирйўлда юрса, сиз пиёда юрсангиз, нуқсонингиз маълум бўлуб, булар айшу нашотда бўлсалар, ғаму кулфатда бўлмоғингиз Худованди олам неъмати илоҳиясига қўл урмай, имтитоъ қилмоғингиз ўлур. Холақо лакум ма фи-л-арзи жамиъан  инъомидан маҳрумият бўлур. Ҳусули ҳаракат ила бўлурга Худованди олам марҳаматидан Ва ан лайса ли-л-инсани илла ма саъа  мазмунидан воқиф бўлиб, амал даркор, ҳаракат даркор. Ўранмоқ керак, танбаллик ила мақсадга эришилмаз. Ўранунг, ўранунг, ўранунг.

УЧУНЧИ МЕЗОН

Бизни бу Туркистон, хусусан Фарғона халқимиз бир одати маъҳудалари бордурки, ҳар бир ишлариға тасаввуф, тариқат йўлларидан бирор жуз қўшмоқ бўлиб, анга ҳужжатдек сўзларида савоб сўзи сўзланадур. Амал ва ниятларида манфаат ва нафсоният муддаоларидур. Биринчи мезонда айтилди, жузъий масалага куллий жанжол ва мухосамат бўлур. Чунончи, ағниёларимизда юз сўм ақча фақирларға йиллик 25 сўм фойдаға берур, байъ жоиз деб ҳийлаи шаръ ила. Фақир ожиз бўлганда биддилар: амлок, ашёси йўқ - куядургон. Ани дарҳол ўз-ўзига закот қиладур. Керак эдики, қўлига нақд ақча бериб олмоқлари. Йўқ, закот қилдим, дейдурлар. Иккинчи, яна фақирни чақируб, йигирма тийин газламаларини(нг) олти газини уч сўмға олдикму деб амруллоҳға ҳийла қилурлар. Учинчиси, бонқдан олган ақча қанча фирусент бўлса бебайъ. Ани халқға берилган беҳужжат ақчаларға бонк фирусентларини чочуб солиб оладурлар.
Тўртинчиси, пахта тижоратига ўранган кишиларда шариати исломияга муҳолиф уч катта гуноҳ муайяндур. Муни ҳеч тужжор уламодан сўрамайдур. Чунончи, биринчиси, тарозуда кам олмоқ. Ва иза калуҳум ав вазануҳум йухсирун дан ваҳмлари йўқ. Иккинчиси хиёнатдурки, сотқувчи ризосидан ташқори партав деган олумлари бор — пуддан бир қадоқ. Бу одат ўрниға кечубдурлар ва нимасиз бечора мадйун мазлум турадур. Учинчиси, пахта беролмаган кишига суммасига 55 тийин иштироф ҳисоб қиладурлар. Уламолар бўлса, бул хил ишлар хусусида амри билмаъруфдан ҳифз қилиб, дам урмаслар. Аксарлариға амри маъруф ўрни эрди, қилмадингиз, сизларни(нг) зиммаларингизга вожиб эди, деганда фитнага оид бўладур, дейдурлар. Машойихлар бўлса, ўз маишати жоҳ ва ҳашамлариға оввора бўлуб, жамъи молу мулкка банддурлар. Қуззоти аҳли исломларимиз бўлса, эҳтиёжи халқуллоҳдан ва ҳукумат саволидан бўшамай, халқға амри маъруф қилмоққа вақтлари йўқдур. Чунончи банда ўзум ўн йил ичинда хизмати шариатда бўлган вақтларимда биддимки, амри маъруфга вақт топа олмадим. Алҳамдулиллаҳки, қазодин фориғбол бўлуб, анча-мунча хизмат этарга вақт бўлуб, уламо ва авомун-нос мажлисида, калому-н-нос ала қадри уқулиҳим , билганимизча айтиб, зиммадин соқит бўлсамукин умидиндабиз. Эмди биз - аҳли ислом китобуллоҳ ва суннати расулуллоҳдан тажовуз этмай, тириклик қил-моқда бўлсак керак. Бинобарин, лозимки, шариат буюрмаган йўлдан юрган миллатни йўлга солмоқ. Авомун-носдан — мунинг йўлини сўрамоқ. Уламо айтмаса, авом сўрамаса, авоми аҳли ислом табиати хоҳиши бўлган йўлга кетадур, оқибати қайга етадур.

ТЎРТИНЧИ МЕЗОН

Аввалги вақтларда раиси ислом бўлуб, бул хил ишларни тафтиш қилурлар эрди. Алҳол ҳама баҳоли худ. Бул вақтинда уламо ва фузалолардан халқни тараққий ва таолийға қўшмоқ йўлини кўрсатмак энг катта хизмати миллиядандур. Бу овонимиз овони илму касбу ҳунар замонидурки, асримиз даврида кўруб турубсиз, илму ҳунар арбоби қандоғ, ваҳший ва бадавий халқ қандоғ. Муни мезонга қўйунг. Ҳосили мезон имтиҳон бўладур.
Аввалги асрларда авом халқ меҳмонларига чироғ ва шамъ йўқ экан, қуроқ қуға хашак ёқуб қўнушар эдилар. Алҳол нима қиладурлар? Подшоҳлар бир-бирларига муҳораба очсалар, найза ва камон, фалахмон ва гурзи ила муқолаба қилур эрдилар. Алҳол нима ишлар? Асбоби рўзғорияларида бу ажаботи касрияи жадидалар кўрунуб, ишлануб, ҳам чиқуб турубдур.
Мундин ўтуз беш йиллар муқаддам мабодо бир маҳаллада ўт йўқ бўлса, ўт ахтаруб иккинчи маҳаллага боруб, бир чўпни учига латталарни ўраб, ўт олуб келганда, маҳалладин раҳматлар олинур эди. Бизни(нг) Фарғонага ислом вақтинда бир анвоъ шуҳрат байнаннос жорий бўлдики, ҳар ким бир-биридин эшитиб, таажжублар қилишдилар. Ул нима экан — янги самовар чиққон экан. Муни қўрмагон шул хил муболағалар қилдиларки, бу аломати киёматга ўхшар. На учунки, ажабо, ўтни ҳам соладур, сувни ҳам соладур, бир-бирига аралашмас. Янги кўрган кишиларга ани(нг) хожаси жўмрагидан сув тушурса, дуди чиқуб турубдур. Субҳаноллоҳ, бу қандай сеҳрдур, деб ҳама яқоларини сиқиб, икки-уч фарсах йўллардан тамошоға келган эдилар. Гугурд янги келгонда кўб кишилар тамошоға борган. Ламфа янги келгонда банда бир адад еттинчи усталовой ламфа олган эдум, азбарои янги ва антиқа китоб қўрмакка деб ани кўб кишилар отини гуҳар шабчироғ деган шул эмиш, деб содда кишилар кўб таажжуб қилдилар. Уларни(нг) таажжуби буки, шамдек ҳар бир соатда мунча мартаба учини кесмас экан ва шамдек оқуб кетмас экан, бирдек доимий ёнуб турар экан, деб истиҳсон қилганларида соддадил муллоларимиздан бунга қарши «Буни(нг) равшанида ўлтуруб бўлмайдур, ёғи ҳаром эмиш. Иншо насронийдур, алалхусус масжидга қўйуб бўлмайдур», деб неча-неча бўлмаган, тубсиз хурофотларни чиқоруб бўлганлар. Мундин беш йил ўтди-ўтмади, ўшал муллолар ҳама шамъ ва чироғни тарк қилиб, ўзлари олиб истеъмол этдилар.
Мана бу феъл ҳамаси соддалик, маданий эмасликдур. Худованди олам ҳажни фарз қилди. Машриқдан мағрибгача аҳли ислом қодир бўлса, умринда бир марта бормоқ мақсад. Худованд бандаларни(нг) оқча сарф қилиб, сафар меҳнати ва мусофирот машаққатини кўргузмак бўлса, керак Ҳажжул байти ман истатоъа илайҳи сабила дан ғараз фариқ ахди исломни неча қабиласини кўруб, ихват муҳаббатини алар ила бойлаб, сафарда Худованди олам халқидан кўрмаган нимарсаларни кўруб, эътиқодини комил қилмоқ бўлса керак.
Маснуьоти илоҳий ибтидои оламдан интиҳоғача бўладургон ва чиқадургон нимарсалар ҳамаси ояти Қуръонияда мубайяндур. Чунончи, Фарғонадан бир вақт уламо мажлисида парахўдларни(нг) оятда зикри борму ёки йўғму, деб муколама бўлганда, бир киши бир юз эллик сўм оқчани ҳар киши отидин — ҳужжат топиб берсун, берурман деганда, ҳама уламо ҳадяни чиқорунг, дейдур. Дарҳол оқчани ўртага чиқорганда, уламо олуб, кармонга солуб, бу оятни ўқугон экан: Фил-фулкил-машҳун ва холақна лаҳум мин мислиҳи ма яркабун . Уламолар ҳама ҳужжат шулдур, деб қабул қилгон экан. Мана Худованди олам бандасига дарёларда юрмакка мундоғ осонликларни инъом қилгон. Аммоки бизни(нг) уламолар ҳоли ҳам иншооти жадидаларга қийлу қоллари кўбдур. Маъкулот, малбусот, мафрушотлардан кўрмаганлари бўлса, неча вақт таваққуф этарлар. Кўшни истеъмол қилгандан сўнг дарҳол тутарлар. Мана энди мезонда вазн қилинг: нимани? Илмни, бадавият ва маданият фикрларини. Ҳосили мезонни чиқарарсиз (мана эмди тарозуда тортуб, илм нима, бадавиятлик нима, фикр юргизиш орқали ҳосили мезонни чиқарарсиз).
Ҳазрати Одам саловатуллоҳу таъаййуш (тириклик)лари ва сакано (турар жой)лари. Ҳама таърих ўқувчиларга маълумдурки, бинолари хусусида сайёҳлар ва ҳожилар айтмайдурларки, ҳазрат Одам иморатлари бетондан ёки тошдан ёки ёгочдан. Уч ошёна ёки бир қабатдан, хабар бермайдилар. Андин неча овон ўтуб, од, самудлар асрида бир маданият топгони Қуръонда хабар берилибдур. Чунончи, Ирама зотил-имадиллатий лам йухлақ мислуҳо фил-билад .
Андин сўнгра Фиръавн подшоҳи жобир бўлуб, ширкда туғёнидан саҳнаи фиръавниялар бино қилди. Андин асри саодати расулуллоҳға келиб, дини исломни(нг) интишориға кўб-кўб ишлар, жиҳодлар, амрлар бўлди. Аммоки имороти музаййана ва мушаддадаларга асри саодатда амр бўлгони маълум эмас. Мана алҳолда кўрунг: балвои ом гардиши даврон батодили овон ила халқда қандай бинолар ва қандай зийнатлар бўлиб турадур. Мана буларга назари гириҳ (ёмон назар) ила боқмоқ қуруқ сўфийлар ишидурки, тамаддун ва тараққийдан қолдурмак ёки маданийликни хоҳламасликдандур. Бир катта иморат ва либосларга эмас, илмия йўлига ҳам шул хил янги рисолалар ёки қоида чиқоруб, умматга хизмат этганларга бизни(нг) Туркистон уламолари кўпда назари раҳматлари йўқ.
Чунончи ўзум мушоҳада қилдимки, бизни(нг) тарафларда усули савтия мактаби жорий бўлди. Бунга кўб уламолар қарши бўлуб, охири Марғинонда бир усули жадид муаллими ила уламо муноқаша қилгонда, бечора муаллим ман таълим қиладургон илмларимни ҳузури қуззотда, яъни сийазд мажлисинда имтиҳон этай, шаръий-ношаръийсини манго кўрсатсунлар, деб сийаздга шогирдлари илан келиб дедики: «Эй уламои аҳли ислом, эй қуззоти зул-эҳтиромлар, банда неча муддатдан буён авлодларингизни(нг) таълим ва адаби тарбиятидаман. Аммоки баъзи кишилар манго яхши назар ила боқмай, балки иттиҳом йўлида сўз айтурлар. Бул ман ўқутадургон илмларимни сизларга ҳузурларингизда кўрсатай, агар дуруст, шаръий бўлса, манго бул илм дурустдур, деб ҳукм қилиб қўлумга ҳужжат берингизлар. Агар ношаръий ёки авлодларингиз илмида бузуқ илмлар бўлса, мани манъ қилинглар», деб ўқутадургон «Бадъ ул-маориф», «Аввали назофа» ва «Шифоҳия» дарсларини келтуруб, бийрон-бийрон шогирдларини саволу жавобга солуб турганда, уламолар ва қозилар кўз ёши чикиб, раҳматлар айтуб, бу усулда ўқутмак шаръий экан, деб ҳукм қилдилар. Балки имдод қилмоққа ваъда чиқордилар. Мана халқимизни(нг) ваҳшийлиги. Баъзилари «Усул деб динни айтур, усули жадид демак янги дин демак», деб ғалат мутолааларға киришуб, мақсадлари бу эски йўлда овқат қилиб турган муаллимларни(нг) ризқи узилар эмиш, деган хаёлларга боруб, бунга қарши турсалар ҳам муни(нг) моҳиятин билганлар уларни(нг) қаршиликларига қарамай, ўқута бошладилар. Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда ҳама шаҳарларда усули жадид мактаби жорий бўлиб, ҳама нафъини билиб, сартия, ўзбакиялар ҳамасидан муаллимлар кўпайуб, ҳар ерларда мактаб очуб турадур.
Усули жадид демак — янги қоида, янги тартиб демакдур десак, ҳама қабулга олмаган эдилар. Гардиши овон ва хоҳиши замон ила ўзи-ўзича жорий бўлиб кетти. Аввалги вақтдаги маҳалла мактабида банда ўзум неча йилда уч адад муаллимда ўқуб, охири саводим чиқмай, кейин ўз уйимизда жорий қизлар мактабида, волидаи марҳумамда ўқуб, савод чиқордим. Икки сана қиблагоҳимда ҳуснихат машқ этдум. Боқинг, маҳалла мактабида усули қадимда етти йил умрни зойиъ этуб, ўқув-ёзувни билгон эдум. Мана эмди банда ўзум усули савтияни(нг) авлоди исломға ёрдамини кўруб, ўз масжидимизға мактаб очдим. Бир санада кўб ёшлар, ҳаттоки катта ёшга кирган тужжорлардан ўқуб, хат-саводини чиқоруб, маъишат ва тижоратларида осонликлар мушоҳада қилдилар. Мана замонни(нг) мезони вазн бўлди. Алиййул-Муртазо мақолаларида айтур: Иъламу авлодакум лизамони ғайро замоникум  дерлар. Ҳар замон (нинг) ўзига қараб, илму ҳунар касби даркор.

БЕШИНЧИ МЕЗОН

Бу мезон — халқимизни(нг) аввалидаги ҳаракатлари ила алҳолги ишларини вазн қилур. Чунончи, 1290 ҳижрийдан буёнги аҳволларин вазни. Умумий халқ ҳама аввалги ҳолда бекор ва тамбаллик эди. Эмди иш-иш деб югуруша бошладилар. Аҳли ҳурафолар ҳамалари аҳволи замонға қараб, тезроқ юрмоққа бошладилар. Маданият иси келиб турадур. Чунончи қишда ерларга уриниб, сурати аҳволлари ҳам бўлак асбоби рўзғориялари маҳаллада аввалги вақтларда қаро чойжўш катталарда бўлур эди. Алҳолда ҳама уйида беш-ўн ададдан чойнак, ламфа, самовар кўрулур. Маъишат ҳафтада бир мартаба палов, гурунж оши бўлур эди. Алҳолда имконсиз ҳар кун палов қилинур. Бир маҳаллада икки-уч кишида от бўлур эди. Эмди оти йўқ чўлоқ ҳукмидадур.
Мундин бир аср аввал бир киши бир юз сўм қарзи бўлса, гўристонға қарз ила кетодур, дер эдилар. Мана эмди аднои мартаба бўлган кишини(нг) минг сўм қарзи бўлса, писанд эмас. Аввалги ҳолда саксон-тўқсон йиллар амсок (сарф қилмай сақлаб) қилиб, ағниё қаторига бир шаҳарда бир ёки икки киши кирар эрди. Мана эмди беш йил тижорат қилиб, юз мингга қодирдурлар. Бу нимадан ва на сабабдур? Мана замон даврини(нг) феъли ва ҳаракатни(нг) асари, Оллоҳ баракати. Илмияда ҳам шундоғ ўтуз йил ўқуб хатми кутуб қилган кишилар бор, ичинда ўн йилда хатм қилганлар ҳам бор — илми аввалгидан ортуқроқ. Мана булар мезон эмасму? Замон тарозуси бундан иборатдур. Ҳосили каломул-муддао вал-маром асримиз илму ҳунар, ҳаракат асридур. Турмоқ асри эмас. Ғофил турса, ғафлат уйқусидан тургунча, бозори олам ўтуб кетадур. Ўранмоқ даркор. Фаътабиру йа ули-л-абсор1 (Эътибор қилинглар, эй оқиллар).

ОЛТИНЧИ МЕЗОН

Бу мезонда аҳлимизни(нг) ортуқча, Худо ва пайғамбаримиз буюрмаган машаққат ва сарфларга дучор ўлиб, расму урфи ом бўлғони кўрсатиладур. Чунончи, бизнинг халқимизда урф бўлган нимарса — ўлганга сарфи беҳудаларни қиладур. Ани(нг) отини хайрот дерлар. Ваҳоланки, саййиот бўлса керақдур. Бир киши ўладур, ани(нг) беш-ўн адад сағиралари бўлур, саканоси (турар жойи) бир ҳовлидур. Ани(нг) ярмини дарҳол сотар ёки бир бойдан дайн қилиб, ақча оладур-да, ани бир кунлик амри сақотий деб маҳалла ва шаҳардан киши чақириб, жаноза деб сарф қилур. Бойларга бир сўм, ўрталарга 50 тийин, охири ўн тийиндан, имомларга тўн берадур. Бу ақчаларни қарз олган эди, яна жанозага келганларни отини икки-уч ададини сўраб, ўлганга бағишладингму деб олурлар-да, ани(нг) ҳаммасини бир арқонга боғлаб, қарз олган ақчани боғлаб, имомларга топшуруб, давра деган бир ҳийла дерлар, фидя савму салоти мутавоффои мазкур ба шумо дафъ кардам, деб бир мискинға бериб, ул олиб: «қабул кардам ба шумо дафъ кардам» деб ўн икки ёшдан ўтган умрига ақча ва отларни(нг) баҳосини таққос қилиб, неча умрга етса, ани исқоти салот ва савмига фидя деб, сўнгра олган мискин ва дафъ қилган имомина ўшал ақчадан бирор нима бериб олуб, ани халққа улашурлар. Сўнгра жаноза ўқурлар. Исқотий имомлар мунда ҳозир бўлурлар. Маййитни(нг) бечора сағиралари «Вой отам, вой онам» бирла овора, ўшал куни беш юз сарф бўлса, бир йил ичинда яна беш юз сарф бўлур. Чунончи, уч кундан сўнг маърака ишлари, катта сарф бўлур . Маҳалла ва ғайри маҳалла хотунлари келиб, азо қилодур.
Ҳар ким ўлганини айтуб йиғлар. Учинчи куни етти деган иш. Хотунларга мунда ҳам йиғи-сиғи, таважжуҳгирлар келур. Мунда яна сарф. Панжшанба куни келиб, шаби панжшанба деган ош......эмди ўликка...
... тўй ўтиб тамом бўлур. Авом халқи фалоний яхши тўй қилди, улоқ, пойга, тамошолик тўй бўлди, демаклари бас. Шуҳрат доми буларни(нг) ниятларики, мактаб, мадраса имдодига дор ул-айтом, дор ул-ожизин, мусофирхона деган сўз ҳеч кимда йўқ ва сўзламайдурлар. Нимагаки, ўзлари мусофиротни кўруб, ани(нг) биноси халқуллоҳ фойдаси эканлиги буларга маьлум эмас. Жаридаларда ўқуб, эшитганларга Амрико шаҳрида бир милйунер бой неча милйун ақчасини жинни, девоналар фойдасига қўйган экан. Нимага мундай қилдингиз? деганда, ман жиннилардан кўб нафъ кўрган эдум, қайтариб турубман, деган экан. Булар ўз ақчаларини ўзига қайтаруб, миллат нафъига бир бино қилмоқлари дайнларини(нг) адоси эди. Йўқ, варасага қолдурурлар. Ҳалол-ҳаром ерларга сарф қилур, ҳисоби маъхазасига ўзлари жавобгар бўладурлар. Қани идрок?
Ва ҳам жамъияти никоҳ тўйида булар қиладургон исрофлари бир киши ўғлини тааллуқ қилдурмоқ бўлганда фотиҳа тўй деган бир катта тўй бўладур. Мунда бор ажносидин бир кийимлик, яъни 8 газдан - ҳар жинсдан бир донадан солуб, миёналар тўрт қўй, бутун қанд, бутун дока, бунга ўхшаш нимарсалардан ҳар бирин бир лаганга солуб, кўчадан кўтартуб, қудасини(нг) уйига олиб борур. Аъёндан катталар, маҳалладан ҳам имоми маҳаллаға борурлар. Буларга ъала қадри ҳол тўн кийдуруб чиқорур. Ҳоли булки, шул фотиҳага беш юз сарф бўлса, никоҳ тўй куни албатта икки минг сарф бўлур. Бу сарфларни(нг) ўғлига ва қизига бирон тийин нафъи йўқ, ўртадаги кишилар ейдур, ичадур, киядур. Лозим эди, ҳар иккиси сарфларни... янги рўзғор бўлмишларга хоҳ тижорат ва хоҳ бўлак ва амсок айтуб қўйсалар. Буларга вақтида дастгир ўлиб, икки тараф авлодларига қилган марҳамат ва шафқат бўлса керак эди. Беҳуда сарф мустадрак бўлиб, ҳеч ким фойдаланмади. Булар эрлар ичинда бўлган ишини айтдум. Хотунларни(нг) қиз тўйига қилган меҳнатларини, овораликларини айтсам, мия қолмайдур. Сиф-сидирға балоси қалмоқдан қолган одат. Мана бу балолар устимизда оғир бир юқдур. Буни кўтаруб, мақсадга етиш бисёр қийиндур. Худованди олам айтсаки, Йуридуллоҳу бикуму-л-йусро ва ла йуриду бику-му-л-усро  деса, расулуллоҳ ҳазратлари усроҳу йусроҳу де-салар, биз ўзимизча нима қийин бўлса, ани қилсак, қайдан муддаоға етамиз. Балки бу оғир юк илан кетамиз. Мана мезоннинг тоши оғир тарафи мундай бўлур. Кўзимиз тарозу ва бурнимиз......бўлиб қолдук.
Авомунносда жорий сарфи беҳуда ва молан, яъни сўз ва ишлар 1290 ҳижрийдан буён одати жорий бўлди. Муни аввалги ҳолда мардуди шаҳодат ва гуноҳ қаторида халқ назари гириҳ ила боқар эди. Алҳол урфу расм ўрнина кечди. Чунончи, халқимизда чойхона деган исмни самовар деб юрутарлар - расм бўлди. Муни вазъи мусофир ва йўлчи кишиларга эди. Булар - умумий нос ҳама бунга мубталодурларки, аҳлия ва олия кишилар аксар мунда тааййуш этмоқ одатларидурки, эрта намоздан чиққонда дарҳол чойхона дўконида ўлтуруб, кўк чойга мубталодурлар. Уйларида бўлса ҳам мундин ортуқ шайдо эмиш. Мунда бўлак гуноҳи кабиралар жорий бўладурки, ул ғийбатдур. Ҳама мунга мубталодур. Уйланмаганлари бўлса, уч ой қиш бекора кеча киргандан сўнг тўкма ва гап деган суҳбат ва ижтимоълари бордурки, уч ой кечаси мунда бўлурлар. Иттифоқлик жиҳатина десак, жавоб чиқадур: иш йўқ, гуноҳ бўтгур деб оғизда айтурлар. Аммоки мунга равшан бир суҳбат тафтиш қилгон йўқ. Аммоки биз суҳбатларда гапдан гап чиқса, ғийбат бўлмаса, китоб, масъала ўқулса, албатта савоб бўлур. Аммоки оилалик кишиларга ўз уйида бекалари илан емакни буюрган. Унда ўйун ёки шикоятлар бўлур. Анда ижтимои саййиаъ бўлишида шубҳа йўқ.
Эмди булар қишда бекор ош ошамай, китоб ва ёки масъала ўқушуб, ижтимоъ қилсалар, ҳасана бўлса керак эди. Ман ўзумча гапчиларга айтаман, сизлардан турмада ётган маҳбусларни(нг) илми дунёвий ва ухровийга ҳасана бўлса керак. Нима жазоки, маҳкум анда бекор ётмоқ эмас, балки тўффи ёки шалвор банд тўқуб, санъат ўрганадурлар. Мана сизлар ҳам бир иш ишлаб, маъишатларингизга кераклик ҳунар қилсаларингиз эди, тўғри йўлда юрган бўлур эдингизлар. Ҳеч пайғамбар ва ҳеч авлиё беҳунар эмас. Ҳамалари бир касбни қилганлар. Сизлар беҳунар турсаларингиз, муҳтожи нон бўлурсизлар, деб ўз ақлларига мувофиқ насиҳат бериладур. Самарасини кўрдук: бир неча одоти мажусийлар жорий эди, аксари йўқолди. Булар ҳам вақти илан йўқолур, иншооллоҳ.
Бу мезонни(нг) мақсади халқни тафриқа ва иштибоҳдан чиқармоқдур. Чунончи, асбоби жадидалар зуҳури ҳар ишга осонлик ила тайёрламоқ тўғрисида бўлган мошинлар янги кўрулгон бўлса, бу бизни(нг) Туркистон ва Фарғона халқи ҳоло ҳам таассуб қилурлар ва бидъат билурлар. Бул тўғрида суҳбати уламо ва авом мажлислар бўлса, савол тариқида сўрарлар, онларга ботинса жавоблар бериб, бидъатму, агар бидъат бўлса, гугурд ёқманг, керосинни тарк қилинг, чой ичманг, қанд еманг — булар ҳам пайғамбар асрларида йўқ эди. Ваҳоланки, ҳамма кийиб турган либосларингиз ажнабийлар ишидур. Бу таассубларин-гиз ўзунгизни машаққатга солмоқдур десак ҳам табиатларида бир ижтиноб бўлуб турадур. Бул феъли аслий мўғулия феълидурки, ажнабий таомидан ва либосидан, ашёсидан ижтинобға буюрган мутаассибларидан қолган феълдур. Бу таассуб аксар аҳли фатво сиқотларимиздан ҳам чиқиб турадур. Чунончи, вақтида бир аълами мамлакат бўлган уламоларимизға эътиборлик кишини(нг) ҳовлиларида меҳмон эдук, баногоҳий бир аҳли талабаларимиздан бирини(нг) қаламдонида бир подшоҳни(нг) расми бор экан. Жаноб мезбон аъламимиз кўруб: «Кимники бу?» — дедилар. Соҳиби «Бизники» деган ҳамон дарҳол: «Маҳви даркор, қиринг» — дедилар. Қаламдон эгаси маҳв қилди ҳам савол қилдики: «Тақсир, суратни сўрагон суғрон ав кабирон ҳукми баробарму ёки меъёри борму?» - деган саволига жавоб бердиларки: «Ҳамасини ҳукми бир. Хоҳ заррача бўлсун, хоҳ кўҳи Қофдек» — деб фатво бердилар. Аммо сойил айтмадики: «Сурат деб луғатда қандай нарсани айтар?» - деб. Расм ила суратни фарқини қилмай, мунча харжга қўйдилар. Банда ул мажлисда эдум. Суҳбатда ўртада бир самовар бор эди, чойнак пиёла турган эди.
Банда айтдум: «Бўлмаса, мана самоварда тўрт адад сурат бор экан. Мана чойнакда ҳам бор, пиелада ҳам. Мана торилкаларда, мана гугурдларда, мана кармонингиздаги ақчада ҳам» — десам, Хўқанддан келган меҳмон мударрис аъламни(нг) шериклари экан. «Эшони аълам, буларга бул фатвони(нг) ўрни эмас эрди, мана эмди уйингизни сурат ила тўла манбаъи сурат қилурлар» - деганда, ул киши махзумларини буюруб, эговламоқ, ҳамасини маҳв қилмоққа амр қилдилар. Мана уламои замонларимизни(нг) таассублари, расм ила суратни фарқ қилмай, бандаларни харжга солганлар. Ваҳоланки, ассурату мужассаматуз-завату-зилли ва расмун ма ла зилун лаҳу луғатидан бехабар эканлар. (Сурат — жисмлик сояси тушадиган нарса, ҳайкал, расм — чизиб қилинган соясиз нарса.) Агар суратни эҳтиёти бир ҳунари қаттиқ бўлса эди, макруҳ демай, ҳаром дер эдилар. Сурат пайкар ва ҳайкалдур. Расм бўлса, нақш ва тарсим бўлур. Мана бул хил чакана йўлларни ўртага чиқоруб, катта шоҳроҳлар қоладур. Лозим эди муни(нг) ўрниға халққа фарзи айн бўлган нимарсаларни эътиқодотлардан билдуруб, кабиралардан қайтармоқ эди. Муни матбуот воситаси қалам илан айтсак, аксар бу уламоларимиз жаридотлар (газет-журналлар)ни ҳам бидъат ва ҳаром билиб, аҳли илмни ўқумоқдан, авомунносни эшитмақцан манъ қилур. Бизни(нг) Фарғонада юздан бир киши бу янги рисола ва жаридаларға муҳаббатлик чиқодур ва ҳам бизда, Фарғонада бу илми жарида ҳам йўқ. Аҳли ҳимматлар бўлса, ўз манфаатлариға овора. Чунончи «Мезон»ни(нг) муқаддимасида айтилуб ўтди. Эмди қолди қалам ила айтуб, маҳали қабул ерларга юборуб, табъ этдурмакдан бўлак чора йўқ.

ЕТТИНЧИ МЕЗОН

Замоннинг аҳлина хизмати: замон бир фаол, бир муаллим, бир воиздурки, ахлина анвоъ синоатларни чиқоруб, таълим қилур. Аҳли ҳам ўз оиласидек бираъси вал-айн қабул қилиб олурлар ва ани(нг) таълимида юрурлар. Мана ҳар овон ва ҳар замон аҳлини(нг) ва ишини(нг) афъолларини синиматагроф пардаси (кино экрани)дан кўрунган янги газетадек ҳар замонда неча минглар маснуъоти жадида кўрсатуб, аҳолини(нг) ақвол ва афъолини табдил қилур. Чунончи, маснавий:
Кас че донадки, чархи буқаламун
Аз пеш буде че урд бирун.
Мазмуни: Бу товланиб турувчи фалак ерда орқасидан нималарни чиқаришини киши билмайди.
Бу замонни(нг) бу равиши ва қилмишига ҳеч ким таассуб этмай ёки зиддиға иш юргузмоққа қодир эмас. Кўб муқтадир подшоҳ ва ҳуккомлар ҳам иложсиз замон маслагига кирган ва юрган. Бунга форсийлар айтурлар:
Замона бо ту насозад
Ту ба замона басоз .
Ва ҳам Алиййул Муртазо дерлар: Иъламу авлодакум лизамони ғайри замоникум (Авлодларингизни келажак замон илми билан тарбияланг) деган сўзлар ҳаммаси бу замон хоҳиши ва овоннинг келишидан иборат бўлиб, ҳар қайси замонни(нг) келадурган тарафидаги, яъни атиййасини, илму ҳунари даркорлигини кўрсатадур.
Мундан бир кичкина мисол кўрулса бўлур. Чунончи, сўзда такрор қубҳ кўрунур. Бунга ўхшаган ўтганни(нг) сўзи ва ишини, тарихий жиҳати бор бўлса-да, бу замон аҳлига мақбул қилиб бўлмас. Чунончи, йироқ сафарга тева бирлан боринг десангиз, поезд турганда (ёки қаниқли деган қалмоқ чиқарган сардия аробасига избосчик турганда таклиф қилинса), албатта қабул қилмаслар. Ёки гугурд ёқманг, чақмоқчақинг деса, албатга маъқул бўлмас. Ҳам бу замон ҳама нимарсани табдил қилиб турадур. Инсонларни(нг) феъл-атворини, расм ва ойинларини ва хўрак ва пўшакларини, кор-борларини, кирдорларини. Мана, чунончи, бизни(нг) халқлар, хусусан уламо ва машойихларимиз янги чиққон нимарсадан ижтиноб ва парҳез қилур эрдилар. Ўзлари одат қилдилар. Мана фойтун ароба, мана калош, бўлак-бўлак нимарсалар бу мезонни(нг) биринчи фаслида айтуб ўтган эдук. Булар ҳаммаси замонни(нг) буйруқи илан. Аҳлига замон бир ҳоким, нуфуз ул-аҳкомдурки, имконсиз фармойишидан чиқиб бўлмайдур. Замон даврасига банд юрадур. Аҳлини(нг) атворини кўруб, ўз фарзандининг афъолини билгандек, бу аҳлини то вақти келмаса, бир ишга амр қилмайдур. Овони келган вақтда жорий қилур. Ғарбдан бошлаб маданиятга солуб келди, Шарқ тарафга боруб турадур. На учунки, аҳли арздан  кўб инсон анда эмиш. Аларни(нг) эскидан ўз санойиъ ва касби камолотлари бўлса ҳам, маданияти ҳозира йўқ учун, аларни маданияти қадимани ҳозирга коргар ўлмишлиги замонга маълум учун Шарқ аҳлини Ғарб аҳлидек ҳунар ва санойиълар ва интизомға соладур. Агарчанди қадимдан санойиъи нафисалар жорий, аммоки низоми сиёсиядан орий ўлганлар замон фарзандини(нг) ноқобил мутаассиблари бўлгандан буларга кичик ўғлидан кейин маданият берди. Кичик ўғли кўб қобил, атоларини(нг) рафторига қараб юрди. Аносига ҳам мақбул бўлди. Аҳли оламга ҳам қабул бўлди. Кўб мулкларга соҳиб бўлди. Аҳли Шарқ ўз истилоҳларинча, аларни янги дунё деб от қўйдилар. Алҳолда укаларига бўйинларин қисадурлар. Балки бўлаклар, яъни қўшнилари уларга муҳтождурлар. Замон равишига юрмаслик шунга ўхшарки, бир ҳовли ичинда бир отадан ўн фарзанд бўлиб, буларни(нг) баъзиси ота амрида ва баъзилари бўлак ерда юруб, оталарини(нг) сўзини олмай, нифоқ қилиб, иттифоқни қўлдан бериб, ер-сув амлокларидан бермай, оталари буларни ноқобил деб маҳруми мерос қилиб, бўлакларга ўтказгандек, бу замон шу отадурки, бола аклига қарар ва ақл ҳам ўргатар. Сўзга кирмаса, йўддан юрмаса, ўз ҳолига ташлар-қўяр. Бул тўғрида эшон соҳиб муддавванларида ёзадурларки, фард:
Песарки, бадгуҳар уфтод
Падар че кор қунад .
Бас, замон айтур: Мани хоҳлаган ишимни, кўрсатган илмимни билиб, бул ҳунарни қил, бўлак болаларим ичинда хор бўлма, - дер. Булар қабул қилмаслар ва оталарини(нг) амрини билмаслар. Сўнгра замон бўлак аҳлларига таълим қиладур. Булар қолурлар. Билмам, оталарини(нг) насиҳатларин қачон олурлар. Булар таълим олгунча аввалгилар муддаоға етадур. Мана тасвир. Фикр қилса, замон ҳукми кўрунуб турадур. Аҳли замон ўзлари ҳам бунга қойил. Чунончи, бир иш жорий бўлмагон бўлса, бир кишига шундаё қилинг десалар, жавобига айтурки: «Замона кўтармайдур»,— деб. Ўзлари ҳам бу замонни(нг) кўтармагон ишини билурлар. Бул тўғрида ўз таршиҳи табъимиздан шеъри миллияларни ўз ерида ёзиладур. Ҳар ишни ўз тўғрисидаги далиллари илан айтиладур, ёзилур иншооллоҳ....
Мана бу «Мезон уз-замон» андозаи шаръдин, мезони шаръдин ортуқча расму одат бўлғон нимарсаларни кўрсатуб турубдур. Қалбида, фаҳмида мезони бор зот тортуб билурлар ва амал қилурлар.

САККИЗИНЧИ МЕЗОН

Бизни халқни умумий ҳаммасида бир хейли зотий феълларидур, ўз шаҳарларини(нг) либосидин бошқа мамлакат либосини кўрсалар, ичи билан ишлари йўқ, салласи бўлса, мажусийни ҳам мусулмон деб ушлаб, эътиқод қилурлар. Аммоки, телфак ёки шилфа, ё фас ё бўлак хил тўффи кийган бўлса, ани Боязид ёки шул киши Баҳоуддин десангиз, албатта нафрат қилурлар. Бир киши ҳажга боруб, анда туруб қолуб, мурури замони мусофирот арабча кўйлак кийиб келган экан, ани(нг) ўғли нафрат қилиб, «Отамиз ҳаждан бузулуб келибдур», - деганлар. Бир вақтлар Намангондан бир мўйсафид яҳудий катта салла ўраб, мўйлабни олдуруб, катта тасбиҳ ушлаб тоғда, қирғизда Бухородан янги келган катта шайх деб шуҳрат бўлуб, кўб оқчалар жамлаб турганда бир шинос киши таниб: «Эй, фалоний яҳудий-ку», деб, ул яҳудий: «Эй, садаға шум, айбни ошкор қилма», деб илтижо қилиб қочган экан. Бизни(нг) халқни(нг) ихлоси либосга, одамга эмас. Шоирлар, бинобарин, айтганлар:
Жомаи қўҳна гар малак пўшад,
Дар миёни жаҳониён хор аст.
Чил атлас агар хари пўшад,
Ассалому алайқум бисёраст .
Бизни(нг) ихлосимиз арабларга. Ихлос қилиб, кўб нузурот олуб кетган арабларни кўруб, эмди кўб насроний араб ва қизилбошларни гадойликка ўргатуб қўйдилар. Андин ўтуб буларни(нг) соддалигини билиб, Кошғар, Хитой фуқаролари ҳам араб бўлуб келиб, булардан назр оладурлар. Туркистон саховати, муруввати кўб фирқани гадо қиладур. Либосга ишонадурлар. Агарда либосда динга хабар бўлса эди, иқрорун бил-лисон ва тасдиқун бил-қалб демай, ал-ийману қалансувату-л-араби ва жуббатуҳу-т-тижория дер эдилар.
Ваҳоланки, араб либосдан ҳам бир ҳунар қилурлар. Ўзларини(нг) қалмоқча икки катфида кичик пагончали кўйлаклар, яъни худ пайғамбар кийган қабо ва суман деган кўйлак шул фаҳм қилурлар. Ман Ҳиндустонда вақтимда бир саллалик ҳинд уч кун манго хизмат қилди. Бир кун чой келтурди. Уч кун манго ҳаммол бўлуб, нон емакка таклиф қилсам: «Мусулмон эмасман, ҳиндуман. Сизни(нг) таомингиздан парҳез қиламан», - деди. Аммо бу бизни(нг) халқчи, ичи билан иши йўқ. Тошини билурларида мажусий телфак, қалфоқлари одат. Хитойча ҳам одат. Аммоки Оврупо либосларидин эътирозлари катта. Чунончи қирғизиялар либослари мўғулча, бизни(нг) сартия кўйлакларимиз ҳам эски хитойча кўйлак эди. Бизга одат бўлган хитой либоси бизни(нг) зоҳирий мулланамо омиларимиз наздида ман тушаббиҳаҳу эмиш, ўзлари юз адад тушаббиҳаҳу феълан, қавлан, ақлан ва нақлан, жулусан, қоидан, малбусан ва мафрушан туруб, қўлиға полка ушлаганни ман тушаббиҳаҳуга қўшарлар. Тилимизни(нг) нисфи қалмоқча, одатимиз аксари қалмоқча, булар ман тушаббиҳаҳу эмас, аммоки шиблит ёки қўндара кийса, ташбиҳий бўлур экан. Мана муллолар оламни хароб қилган. Қариялар мақолида борки, «Ёрти мулло дин бузар», — деганлари тўғридур.
Либос тўғрисида бизга тамассуки суннат бўлса керак. Суннат либос бўлса, араб бадавийлар либосидур. Пайғамбар алайҳиссалом қамислари икки хил экан. Бири қабоки, садри санияда чоки бор. Бири суманки, катф тагидан чоки бор. Ҳар иккиси ҳам бадавийларда расмдур. Бас, бу мамлакатларимизда суннат либослар йўқ амомадан бўлак. Эмди ҳар фирқани(нг) ўзига махсус албиса бўлиб, либоси мил-лиялари билиб, анго эътиқодлари бор эди. Бунга замон табодили халал қилиб, бу албисларни табдил қилди. Муни фикр қилса, мезон чиқар. Асри аввалда қандай, асри ҳозирда қандайдур? Муни(нг) ашколини кўз ила кўрсатмак лозим эмас, идрок кифоя. Бошимиздаги тўффи беш хил табаддул бўлди. Тўнимиз уч хилга табдил бўлди. Оёқ кийими ҳам тўрт хил табдил бўлди. Замонага караб бул ҳам бўлак рангда бўлиб турур. Бу табодил билдурмак мақсад эмас. Табодили замонга назари гириҳ ила боқуб, замон ила муҳорабадан тўхтамак керак. Йафъалуллоҳу ма йашаъ  ва йаҳкуму ма йурид ға амал қилиб, амруллоҳ ва суннати расулуллоҳда умр кечур-макдан иборат ва буюрган ишоратдур.

ТЎҚҚИЗИНЧИ МЕЗОН

Бир аср илгари ўтган халқлар таъаййушларини кўрсатур. Чунончи, ул аср одамлари содда, софдил, тўғри, хиёнату буғзу адоват, кизблар кам бўлуб ёки бўлса ҳам ошкор эмас экан. Бунга сабаб исломни(нг) янгилиги, маҳкам ушлаганлари ёки муҳтасиби аҳли ислом ҳафта баҳафта таҳқиқ қилиб тургани сабаб бўлса керак. Алҳолчи, бул хил одамлар мингдан бир, балки қалил, дар ҳукми адамдур. Ҳамада нифоқ, нафсоният, кизб, буғзу адоват, хиёнатдур. Ул вақтни(нг) либослари бошда қолин пахталик тўффи, бўз кўйлак, қўлда тўқулган тўнлари. Шул бўзни кўк, қарога мойил пахталик бир қабат оёғ кийими — ёрғоғдан қилган кафш-маҳси йўқ эди. Хўраклари бўлса, миллий буғдой оши — гўжа, қарилар — атала, гоҳи тариқ оши, сут-қатиқдан иборат эди. Мажлислари катта маъракаларда, чунончи тўйлар, хоҳ суннат тўй, хоҳ никоҳ бўлсун, дастурхон ўрниға миёналарга, яъни оммага ҳиёт замин-ерларга фахол-хошок солуб ўтқузуб, бир кун кўчада юруб, арбоблар чоқируб, мунодий айтуб, фалонийникига нонга ёки ошга деб, бир кун ош, бир кун нон таом эди. Ифторларда киши олдиға икки нон, бир косадан сув қўйуб, суюқ ош ила ифтор бўлур эди. Никоҳ тўйлар маҳаллага бир ош, зиғир ёғи илан тортуб, ақд холос эди. Мана бир асрни(нг) мезони! Фарқ: иккинчи мезондаги шаън-шавкат, сарфи беҳудаларни ўқудингиз. Мана балво!
Мана табодил! Мана мезон! Булар ҳаммаси маданиятдан намунадур, ободлиқдан нишона. Оламни кўрмак кўб асрлар аҳволини билмакдан иборат бўлса, мана кўрдингиз бир асрни(нг) аҳволини! Ҳама аҳволдин ёзмак бўлсам, ҳар аср неча жилд бўлмаги муқаррардур...

* * *

Ушбу қўлёзма тўрақўрғонлик Исҳоқхон тўра томонидан ёзилган. Аммо қайси йилда ёзилгани номаълумдур. Мен бу китобни 1950 йилда авторнинг ўз ҳовлисидан топиб олганман. Менинг фикримча, ушбу китоб октябр револютсиясининг дастлабки йиллари (1918-1919) ёзилган бўлиши мумкин... Бу қўлёзма қанчалик аҳамиятга эга эканига унчалик ақлим етмаса ҳам ҳарҳолда тарихимизни ўрганишда ёрдамлашар деган мулоҳаза билан сақлаганим бу қўлёзмани таҳлил қилиш ниятидадурманким, бу менинг муяссарим бўлармикан?
Мазкур зотнинг яна битта қимматли (босма бўлса ҳам) китоби бордурким, у ҳам мендадур. Номи «Жомиъ ул-хутут».
Жўра Зокирий - ахсилик. (Асл исмим Идрис).
1958 йил, Ахси-Киров

Ушбу асарни текшириш ва уни таҳлил қилиб, бир вақтлар «халқ душмани» деб эълон этилган асарнинг эгасига тўғри баҳо бериб, бирон нарса ёзиш учун, биринчидан, ўзимнинг шахсий турмушимдаги шароит имкон бермади. Иккинчидан, авторнинг бошқа асарларини ҳам топиш, уларни ҳам ўқиб чиқиш, ундан сўнг ижобий натижага келишга ҳаракат этиш керак эди. Бундай мақсадга етиш учун, турлук сабаблар топилиб, эплай олмадим.
Ушбуни текшириб, бир нарса ёзиш лозим бўлган тақдирда мени ҳам эслатувчи одам топилар, деб умид қилиб қолдим.
Жўра Зокирий
Имзо
« So'nggi tahrir: 26 Mart 2014, 00:13:57 muallifi AbdulAziz »

 

Tarixi Farg'ona. Ishoqxon to'ra Ibrat

Muallif AbdulAzizBo'lim Tarixiy adabiyotlar

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 14541
So'nggi javob 26 Yanvar 2010, 12:35:20
muallifi shoir
Ishoqxon to'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 15570
So'nggi javob 12 Iyul 2009, 09:40:58
muallifi AbdulAziz
Soliha ayollar! Ibrat oling!

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 48
Ko'rilgan: 20771
So'nggi javob 07 Sentyabr 2006, 08:40:54
muallifi Munira xonim
Haqiqatning ibrat oynasi

Muallif zinnuraynBo'lim Forumchilar blogi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 3602
So'nggi javob 07 May 2013, 14:59:17
muallifi zinnurayn
To'ra Sulaymon. Bir gul yon, chaman bir yon

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 12989
So'nggi javob 30 Iyul 2009, 14:01:55
muallifi ЖАМШИДЖОН