Muallif Mavzu: Yer yuzi. Munavvar qori Abdurashidxonov  ( 11094 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6929
  • -oldi: 11992
  • Xabarlar: 20435
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Yer yuzi. Munavvar qori Abdurashidxonov
« : 12 Iyul 2009, 09:35:49 »
Yer yuzi. Munavvar qori Abdurashidxonov



Muallif: Munavvar qori Abdurashidxonov
Hajmi: 349 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 11 Fevral 2010, 10:37:04 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

ЖАМШИДЖОН

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 31
  • -oldi: 395
  • Xabarlar: 945
  • Jins: Erkak
  • Assalomu aleykum!!!
    • FORUM.ZIYOUZ.COM
Re: Yer yuzi. Munavvar qori Abdurashidxonov
« Javob #1 : 25 Avgust 2009, 13:33:48 »
МУНАВВАР ҚОРИ АБДУРАШИДХОНОВ

Нашрга тайёрловчи — санъатшунослик фанлари номзоди Сирожиддин Аҳмедов


ЕР ЮЗИ

Макотиби ибтидоиянинг 3—4-синф шогирдлари учун мўътабар китоблардан интихоб этилиб, Туркистон шеваи туркиясинда тартиб ва таҳрир ўлинмиш жуғрофия рисоласи

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1.   Муқаддима

Жаноби Ҳақ таъолий ҳазратлари бизни ердан яратмишдур. Чунки бизим туғулодурғон, ўсадурғон, тириклик қиладурғон ҳам ўлғондин сўнгра кўмиладурғон ўрнимиз шул ердур. Бас, ер бизим онамиз ва умрлик ватанимиздур. Бир кишиға ўз уйи ва маҳалласининг аҳволини билиб турмак қандай лозим бўлса, умрлик ватан аслиси бўлғон ернинг аҳволини билмак ондан ортуғроқлозимдур. Лекин бир кишининг умри ҳар қанча узун бўлса ҳам, ер юзини тамом айланиб, кўруб билолмас. Ер юзидағи инсонларни, ҳайвонларни, ҳукуматларни, шаҳарларни, тоғларни, чўлларни, денгизларни, наҳрларни ва шуларға ўхшаш керакли нарсаларнинг барчасини кўриб, билмак бир киши учун мумкин эмасдур.
Аммо жўғрофия илмини ўқуғон кишилар бу нарсаларнинг ҳар бирини осонлик ила билурлар, шул сабабли ҳозирда болаларға жўғрофия киритмак, ибтидоийдан бошлаб ўрта ва олий мактабларғача дарс жадвалиға жўғрофия киритмак, бутун дунёдағи маданий миллатлар тарафидан қабул ўлинмишдир.

2. Ернинг суврат ва ҳаракати

Ер тарбуз ёки апельсинға ўхшаш юмалоқдир. Ер ҳеч нарсанинг  устида турмас, балки Аллоҳи таъолийнинг қудрати ила отилған тўп замбаракиға ўхшаш ҳаво орасида юруб туродир. Ернинг икки хил ҳаракати бор: бири — юмаланиш, иккинчиси — айланиш. Юмалағанда  аробанинг ғилдирағиға ўхшаб ўз ўқининг атрофида юмаланур. Ва бу ҳаракатни ҳар бир 24 соатда бир маротаба тамом қилур. Бундан бир кеча-кундуз ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати юмия (кунлик ҳаракат) ва ҳаракати меҳвария (ўқ атрофида ҳаракат) дерлар.
Айланғонда эса қуёшнинг атрофида айланур. Бу ҳаракатини 365 кун ва олти соатда тамом қилур. Бундан йил ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати санавия (йиллик ҳаракат) ва ҳаракати даврия (айланма ҳаракат) дерлар.

3. Асбоб ва атрофларнинг исмлари

Ернинг шакл ва сувратини тамоман чизуб кўрсатғон нарсани курраи мусаннаъ (глобус) дейилур. Юмалоқ қилунмасдан, қоғоз устиға чизилғон бўлса, курраи мастаҳа дейилур.
Ерни икки паллага бўлиб кўрсатғон, қоғазларни нисфи курра (полушария) дейилур.
Ерни қитъа ва мамлакатларға бўлуб, ҳар бирини бўлак-бўлак кўрсатған қоғазларни харита (карта) дейилур. Бир неча хариталарни йиғуб дафтар қилинғон бўлса атлас дейилур. Ернинг кун ботғанға ўхшаб кўрунғон тарафини Ғарб, кун чиққанға ўхшаб кўрунғон тарафини Шарқ дейилур. Ғарбга қараб турғон кишининг ўнг ёғини Шимол, сўл ёғини Жануб дейилур. Ғарб ила Шимол орасини Ғарби шимол, Ғарб ила Жануб орасини Ғарби жануб, Шарқ ила Шимол орасини Шарқи шимол, Шарқ ила Жануб орасини Шарқи жануб дейилур. Хариталарнинг уст ёғи Шимол, ост ёғи Жануб, ўнг ёғи Шарқ, сўл ёғи Ғарб эътибор қилинмишдур.
 

4. Ер юзи

Ер юзи сув ила қуруғлиқдан иборатдур. Ер юзининг тўртдан бир бўлаги қуруғлиқ ва уч бўлаги сув ила қопланмишдур. Қуруғлуқ беш парчаға бўлинур: Оврупо, Осиё, Африқо, Амриқо, Австралиё.
Буларнинг ҳар бирини қитъа дейилур. Булардан Оврупо, Осиё, Африқо қитъаларини барри аъқиқ (эски дунё) дейилур, Амриқо ва эски Австралиё қитъаларини барри жадида (янги дунё) дейилур.
Барча ёғи сув ила ўралғон қуруғлиқни ата (жазира) дейилур. Уч ёғи сув ила ўралуб, ёлғиз бир ёғи қуруғлуқға туташғон жойларни ярим ата (шаба жазира) дейилур.
Ярим атанинг қуруғлуқға туташғон тор жойини барзаҳ дейилур. Учи ингичка бўлуб, сувға узойиб чиқған жойларни бурун дейилур. Юқори кўтарулғон жойларни баланд бўлса тоғ, паст бўлса тепа дейилур. Устидан доимо тутун, олов чиқиб турадурғон тоғларни ёнар тоғ (вулқон) дейилур. Сувсиз, текис жойларни чўл, экин ўсадурғон сувлуқ жойларни дола (ува) дейилур. Тоғ ва тепалар устидағи мол ўтлайдурғон текис жойларни яйлов (қир) дейилур. Икки тоғ орасидағи тор йўлларни дарбанд (дара) дейилур. Денгиз, кўл ва наҳрларнинг бўйларини соҳил дейилур.

5. Сувлар

Ер юзини тўртдан уч бўлагини қоплағон сувлар аввало тўрт қисмга бўлинур: денгиз, кўл, наҳр, ўқёнус. Ўқёнус деб бутун қуруғлиқни ўраб олган шўр сувларни айтилур. Ўқёнус сувлари бешга бўлинур: Баҳри муҳити кабир, Баҳри муҳити атлас, Баҳри муҳити ҳинд, Баҳри муҳити шимолий, Баҳри муҳити жанубий. Баҳри муҳити шимолий ила Баҳри муҳити жанубий доимо муз ила қопланиб турғони учун Баҳри мунжамид, яъни Муз денгизи деб аталур.
Денгиз деб қуруғлиқнинг орасиға ёриб кирғон шўр сувларни айтилур. Кўл деб барча ёғи қуруғлиқ ила ўралғон сувларни айтилур. Наҳр деб тоғлардаги булоқлардан, қор ва ёмғурлардан пайдо бўлуб, бир-бириға қўшилуб, зўрай-ған сувларни айтилур. Наҳрлар кўлларға ва денгизларға бориб қуюлодурлар. Наҳрларнинг чиқодурғон ерларин манбаъ, бориб қуядурғон ерларин мансуб дейилур. Икки денгизнинг бир-бириға қўшиладурғон тор жойларини бўғоз дейилур. Инсон кучила қозилғон бўғозларни қанол дейилур. Қуруғлиқ орасиға суқулиб кирғон сувларни кўрфаз дейилур. Парахўдлар кириб турадурғон кўрфазларни лиман дейилур.

6. Оврупо қитъаси

Оврупо қитъаси Осиёнинг ғарб тарафида, Африқонинг шимол тарафида воқеъ улуғ бир ярим атадур. Бу қитъанинг шимол тарафи бутун Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Урол наҳри, Баҳри Ҳазар (Каспий денгизи) жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Баҳри сиёҳ (Қора денгиз), Истанбул бўғози, Мармара денгизи, Дарданел (Чаноқ қалъа) бўғози, Баҳри сафид (Оқ денгиз), Сипта (Жабали ториқ) бўғози, ғарб тарафи бутун Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдир.
Оврупо қитъаси бошқа қитъаларнинг кичиги бўлса ҳам, ўзининг ободлилиги ва халқининг маориф, ҳунар, саноат, тижорат, зироат ва сиёсатдағи тараққийсиға қарағанда, энг биринчиси ва ҳокимидир. Кенглиги 180 минг мураббаъ мил бўлиб, тўрт юз (400) милёнға яқин аҳолиси вордур. Аҳолисининг барчаси оқ жинсдан бўлуб, 25 милёнчаси мусулмон, қолғонлари христиан ва бир оз яҳудийдур.
Ер юзидағи энг зўр ҳукуматлар, мадраса ва дорилфунунлар, фабрик ва завудлар, темир йўл ва парахўдлар, шаҳар ва мамлакатлар жумласи бу қитъададур. Оврупонинг ҳавоси яхши бўлуб, ерида ҳар хил мева ва экинлар етишодур. Ер остидан олтун, кумуш, темир, кўмир каби ҳар хил фойдалик конлар чиқодур. Атрофи кирған-чиқған бўлиб, ата ва ярим аталари, кўрфаз ва лиманлари, денгиз ва бўғозлари, кўл ва наҳрлари кўпдир. Оврупода катта-кичик 21 мамлакат вордур. Ҳукуматларнинг беши шимолий Оврупода, олтиси ўрта Оврупода ва ўни жанубий Овруподадурлар. Шимолдағи ҳукуматлардан биринчиси ҳам каттаси Русия императўрлиғидур.

7. Русия императўрлиғи

Русия мамлакати ерининг кенглиғи жиҳатидан ер юзидағи мамлакатларнинг (Англатардан сўнгра) энг улуғидир. Оврупонинг ярмидан кўпроғи, Осиёнинг учдан бири Русия мулкидир. Бунға қарағанда Русия ҳукумати бутун ер юзининг (тақрибан) олтидан бир бўлагида ҳокимдур.
Русиянинг Овруподағи ерини Оврупойи Русий дейилур. Осиёдағи ерини Осиёи Русий дейилур. Оврупойи Русийнинг шимол тарафи Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Ўрол наҳри ва Баҳри Ҳазар, жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Қора денгиз, Туна шаҳри, Румония ҳукумати, ғарб тарафи Австриё ҳукумати, Гермония (Олмониё) ҳукумати, Болтиқ денгизи, Исвеч, Нурвеж ҳукуматидур. Кенглиғи (100000) юз минг мураббаъ милдур. Аҳолиси юз ўн милёнча бўлуб, тўқсон (90) милёни руслар, қолғонлари мусулмон, поляк, яҳудий, армани каби турли миллатлардан иборатдур.

8. Денгиз, кўрфаз, кўл ва наҳрлари

Оврупойи Русийнинг шимол тарафида Баҳри мунжамиди шимолий ва бундан пайдо бўлғон Абиз денгизи ҳам Печуро ва шимолий Руйна наҳрлари вор. Печуро Баҳри мунжамиди шимолийға, шимолий Руйна Абиз  денгизиға қуйилур.
Ғарб тарафида Болтиқденгизи ва бундан чиқғон Бутани, Финланда ва Риға кўрфазлари ҳам Нева ва ғарбий Руйна наҳрлари вор. Нева наҳри Финланда кўрфазина, ғарбий Руйна Риға кўрфазина қуйиладур. Жануб тарафинда Қора денгиз ва бундан пайдо бўлғон Азоқ денгизи ҳам Дўн, Днепр ва Днестр наҳрлари вор. Дўн наҳри Азоқ денгизина, Днепр ва Днестр наҳрлари Қора денгизга қуйилодур. Шарқ тарафинда Баҳри ҳазар ва бунға қуйиладурғон Волға ҳам Ўрол наҳрлари вор.

9. Идора ва шаҳарлари

Русия ҳукумати ерининг кенглиги, аҳолисининг кўплиғи ва қувваи аскариясиға қарағанда Оврупо ҳукуматлари орасинда биринчи даражада ҳисоб қилинса ҳам, мамлакатининг ободлиғи ва аҳолисининг илм-маърифат, ҳунар ва саноатдаги тараққийсиға 3-нчи даражада санолур.
Мамлакат низомларини қарамак учун Государственний дума (Мажлиси мабъусон) ва Государственний совет (Мажлиси аъён) исмли маҳкамалари вор. Бунга қарағанда идораси машрутадур.
Русия ҳукумат тили русча, ҳукумат мазҳаби проваславнийдур. Шундай бўлса ҳам ислом, яҳудий, маъжусий, қатўлик, лутеран мазҳаблари ила амал қилғувчилар, туркча, форсча, полакча, арманича каби ҳар хил тиллар ила сўйлашадурғон кишилар кўпдур. Баҳри мунжамиди шимолийдағи «Зомбили жадид», Қўлқуеф ва Вайғач аталари ҳам Русияға тобеъдур.
Русия императўрлиғининг пойтахти Петроғрад шаҳридур. Бу шаҳарни 1703 йилда Пётр Великий Финланда кўрфазиға яқин ерида Нева шаҳрининг бўйиға бино қилмишдур. Шул сабабли тижорат ва аскарий жиҳатдан Русиянинг биринчи шаҳридур. Бир ярим милён аҳолиси вордур. Русиянинг эски пойтахти Масков шаҳридур. Бу шаҳарнинг аҳолиси бир милён олти юз минг бўлуб, тижорат ва саноат жиҳатинча Петроғраддан қолишмайдур. Булардан сўнгра Варшава, Киеф, Харкуф шаҳарлари, Қора денгиз бўйнида Адеса ҳам Севастопўл шаҳарлари, Дўн наҳри бўйинда Ростўф шаҳри ва Вўлға наҳри бўйинда Астрахан, Саратов, Самара, Симбир, Қозон, Екатиринбурғ, Кострўма ва Ярослав шаҳарлари, Ўрол наҳри бўйинда Ўренбурғ шаҳ-ри, шимолий Руйно бўйинда Архангелски ҳам Волуғда шаҳарлари машҳурдир.

10. Финланда

Оврупойи Русийнинг шимолий қисмида, Болтиқ денгизи соҳилида мухторият  (автономия) бир вилоятдир. Ҳозирча бу мамлакатнинг ўзига махсус темир йўллари, парахўд ва дорилфунунлари, телеғром ва телефунлари, ўз исмиға ясағон чақа тангалари ва мамлакатни идора қиладурғон мажлиси мабъусонлари (сеймолари) вордур. Бутун мамлакатнинг кулли идоралари ўз қўл ва ихтиёрлариндадур. Марказ идораси Ғелсинфорғс шаҳри бўлиб, Виборғ, Обо шаҳарлари машҳур шаҳарлардур. Аҳолиси фин ва шведлар бўлуб, барчаси 2 милёндур. Маориф ва маданият жиҳатидан руслардан қолишмайлар, балки баъзи ахлоқ-одоб хусусларидан неча мартаба ортуқдурлар. Мазҳаблари лутеран.

11. Исвеч-Нурвеж қироллиғлари

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг иккинчиси Исвеч (Швеция), учинчиси Нурвеж (Норвегия) қироллиғларидур. Бу ҳукуматлар Исқандинавиё ярим атасинда бўлуб, шимолий тарафи Баҳри мунжамиди шимолий, ғарб тарафи — Баҳри муҳити атлас, жануб тарафи — Сунд бўғози, Йсқажароҳ бўғози ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи — Болтиқ денгизи ва Русия ҳукумати ила ўролмишдур.
Аввалда Исвеч ва Нурвеж бир ҳукумат бўлса ҳам, ҳозир бир-бирисидан тамом айрилғон ва ҳар бирининг ўзига махсус мажлиси мабъусони ҳам қироли вор. Исвечнинг аҳолиси 4 милёнча бўлиб, пойтахти Истуқулм шаҳридур. Нурвежнинг аҳолиси 3 милёнча бўлуб, пойтахти Христониё шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ғутбурғ, Малму, Вопса шаҳарларидур. Иккисининг идораси ҳам машрута. Мазҳаби — протестант ватили шведчадур. Машҳур Исқандинавиё тоғлари ила Винар, Витар ва Мулар кўллари бу мамлакатдадур.

12. Англтара қироллиғи

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнингтўртинчиси Англтара қироллиғидур. Бу мамлакат Баҳри муҳити атласда Британиё, Ирландиё ва Шотландиё каби бир неча аталардан иборатдур. Аҳолиси 42 милён бўлуб, аксари протестант мазҳаби ила амал қилур. Пойтахти Лўндўн шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ливерпул, Бермингем, Ғласқу ва Дублин шаҳарларидур. Идораси: машрута, тили инглизчадур. Оқ денгиздағи Малта ва Қибрис аталари ҳам Англтараға тобеъдур. Машҳур Таймс наҳри бу мамлакатда, Лўндўн шаҳ-ридан ўтадур.

13. Донимарқа қироллиғи

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг бешинчиси Донимарқа (Дания) қироллиғидур. Бу мамлакат Болтиқ ва шимол денгизлари орасинда Исланда, Фивний, Лоланда, Фолстр, Бурнҳўлм исмлик бир неча аталар ила Жўкланда ярим атасиндан иборатдур. Аҳолиси икки ярим милёнча (2500000) бўлиб, аксари протестант мазҳабиндадур.
Пойтахти Исланда  атасинда Кўпенхоғ шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Алсинур, Авдонис, Ғорхус, Вибурғ ва Олбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур. Баҳри муҳити атлас ила Баҳри мунжамиди шимолий орасиндағи Исланда атаси ҳам бу ҳукуматға тобеъдур. Машҳур Ҳақла ёнар тоғи (вулқони) Исланда атасиндадур.

14. Олмония императўрлиғи

Ўрта Овруподағи ҳукуматларнинг биринчиси Олмония (Германия) императўрлиғидур. Бу ҳукуматнинг шимолий тарафи Шимол денгизи, Донимарқа ҳукумати ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи Русия ҳукумати ва жануб тарафи Австрия ва Исвечра ҳукуматлари, ғарб тарафи Франсия, Белчиқо ва Фламанг ҳукуматларидур. Аҳолиси олтмиш милёнча (60000000) бўлуб, аксари катўлик ва протестант мазҳаблариндандур. Пойтахти Берлин шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Франқфурт, Мийунхин, Штутхардт, Дармштатд ва Ҳамбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур, тили немисчадур. Олмониянинг жанубида машҳур Кира ўрмон тоғлари ва бу тоғлардан чиқуб, Қора денгизға қуйиладурғон машҳур Туна — Дунай наҳри вордур. Шимол тарафинда Болтиқ денгизина қуйиладурғон Висла ва Одер наҳрлари, шимол денгизина қуйиладурғон Элба, Визир наҳрлари вордур.

15. Франсия жумҳурияти

2 нчиси Франсия жумҳуриятидур. Бу мамлакат шимолий тарафи Шимол денгизи, Подокла бўғози ва Манш денгизи, ғарб тарафи Баҳри муҳити атлас, Ғосқония (Босқой) кўрфази, жануб тарафи: Франсияни Испаниядан айирған Пирана тоғлари, Оқ денгиз, шарқ тарафи Италиё, Исвечра, Олмониё ва Белчиқо ҳукуматларидур. Аҳолиси 39 милёнча бўлуб, катўлик мазҳабиға амал қилурлар.
Пойтахти Париж . Машҳур шаҳарлари: Лион, Бўрду, Марселиё, Шарбурғ, Ҳовр, Кола ва Руан шаҳарларидур. Идораси: жумҳурият, тили франсузчадур .
Оқ денгиздағи Кўрсика атаси Баҳри муҳити атласида Олорун, Рей, Хилил, Ғурдо, Сен ва Удасасон аталари Франсияға тобеъдур. Франсиядан чиқуб, Париждан ўтатурғон машҳур Сен наҳри Манш денгизина қуйиладур. Лура, Жирандо наҳрлари Ғосқониё кўрфазина, Руна наҳри Оқ денгиздағи Лион кўрфазина қуйиладур.

16. Фламанг қироллиғи

3 нчиси Фламанг (Ҳўлланда) қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимоли ғарб тарафлари Шимол денгизи, жануб тарафи Белчиқо ва шарқ тарафи Олмониё ҳукуматларидур. Аҳолиси олти милёнча бўлиб, пойтахти Амстердам  шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Лаҳи, яъни Ғаға, Лувардан (Зул), Утрахт, Ҳарлем ва Ротердам шаҳарларидур. Идораси машрута, тили немисча ва франсузчадур. Бу мамлакатда илм ва ҳунар ниҳоятда тараққий учун аҳолиси кўп бойдур. Шимол денгизидан пайдо бўлғон Зуйдрза кўрфази вор. Рейн ва Муз наҳрлари бу мамлакатдан бир неча қисмға бўлинуб ўтуб, шимол денгизина қуйиладур.

17. Белчиқо қироллиғи

4 нчиси Белчиқо (Белгия) қироллигидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафи Фламанг ҳукумати, ғарб тарафи Шимол денгизи, жануб тарафи Франсия ва шарқ тарафи Олмониё ҳукуматларидур.
Аҳолиси етти милёнча бўлуб, протестант мазҳабиндадур. Пойтахти Бруксил (Брюссел) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Мунс, Анварс, Ғанд, Бруж, Номур, Орлиун, Лиёж ва Хаслат шаҳарларидур. Идораси машрута, тили франсузчадир. Бу мамлакатда темир ва кўмир конлари ниҳоятда кўпдур. Жануб тарафида Ордан тоғлари вор. Франсиядан чиқадурғон Исқут ва Муз наҳрлари бу мамлакатдан ўтибдур. Темир йўлининг кўплиғи ва аҳолисининг илм ва ҳунари соясинда ниҳоятда бой мамлакатлардандур. Бу мамлакатни ҳозирда Германия ҳукумати олуб ва қанчалар идора қилиб турибдур.

18. Австриё ва Можаристон

5 нчиси Австриё ва Можаристон императўрлиғидур. Австриё ва Можаристон (Венгрия) иккиси бўлак-бўлак, икки мамлакат бўлса ҳам, бир подшоҳга тобеъ бўлғонлиғи учун бир ҳукумат саналадур. Подшоҳлари Австриё императўри ва Можаристон қироли деб аталадур.
Бу мамлакатнинг шимол тарафи Олмония ва Русия ҳукуматлари, шарқ тарафи Русия ва Румониё ҳукуматлари, жануб тарафи Румониё, Сербиё ва Қоратоғ ҳукуматлари ила Адриатик денгизи, ғарб тарафи Исвечра ва Олмониё ҳукуматларидур. Туркиядан олинғон Бўсна — Ҳерцоғовиня давлати ҳам қўшилғон ҳолда, аҳолиси 47 милёнча бўлуб, аксари катўлик, қолғонлари протестант, православ, мусулмон, яҳудий мазҳаблариндадур.
Пойтахти Вена шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Будапешта, Прага, Трупод, Пурну, Қракўв, Трийиста, Зора, Лейбах, Ғрач шаҳарларидур. Идораси машрута, тили немисча ва можарчадур. Машҳур Алп ва Қорпот тоғлари, Платин ва Нузидил кўллари, Болтиқ денгизиға қуйиладурғон Тавна ва Днистр наҳрлари жумласи бу мамлакатдадур. Австриё ҳукумати Оврупода энг кучлик ва нуфузлиқ ҳукуматлар қаторидан саналур.

19. Исвечра (Швецария) жумҳурияти

6 нчиси Исвечра жумҳуриятидур. Бу мамлакатнинг ши-мол тарафи Олмониё, шарқ тарафи Австриё, жануб тарафи Италиё, ғарб тарафи Франсия ҳукуматларидур. Аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари протестант ва қолғонлари катўлик мазҳабидадур. Пойтахти Берн шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Женева, Лузанна, Позл, Сюрих, Арғу ва Свин шаҳарларидур. Идораси жумҳурият бўлуб, кўп халқи франсузча, италёнча тиллар ила сўйлашурлар. Исвечрани Франсиядан Жура тоғлари ила Женева кўли айирадур. Италиёдан Алп тоғлари ила Можур ва Луғону кўллари айирадур. Исвечрада булардан бошқа Зура, Нуфшатл, Лусирна ва Можур исмли машҳур кўллари, Ту, Рун, Эйс, Тисс исмлик наҳрлари, турли қайнар булоқлар, хушҳаво тоғ ва тепалар ниҳоятда кўпдир. Шул сабабли ёз фаслида ҳар тарафдан кўп сайёҳлар келуб истироҳат қилурлар.

20. Пўртигиз жумҳурияти

1. Жанубий Овруподағи ҳукуматларнинг биринчиси Пўртигиз (Португалия) жумҳуриятидир. Бу мамлакатнинг шимоли ва шарқ тарафлари Испаниё мамлакатиға ёпишғон бўлиб, ғарб ва жануб тарафлари Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдур. Аҳолиси беш милёнча бўлуб, мазҳаблари катўлик. Идораси жумҳуриятдир. Пойтахти Лизбон (Лиссабон) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Пўрту, Бриғанса, Аввара, Фору шаҳарларидур. Испаниёдан чиқадурғон Минҳу, Дуру, Тож ва Вадий алғана наҳрлари бу мамлакатдан ўтуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур. Баҳри муҳити атласдағи Осу ва Модара аталари бу мамлакатға тобеъдур. Авваллари бу мамлакат араблар идорасида эди.

21. Испаниё қироллиғи

2 нчиси Испаниё қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафиға Ғосқония кўрфази, Франсия ҳукумати, шарқ тарафи Оқ денгиз, Сипта бўғози ва Баҳри муҳити атлас, Ғарб тарафи Пўртуғалиё ҳукумати ва Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдур. Аҳолиси ўн саккиз милёндан зиёда бўлуб, катўлик мазҳабидадур. Идораси машрута, тили испанча, пойтахти Мадрид шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Барсилуна, Валенсиё, Кастилиё, Кордова, Силвиё ва Ғирнота шаҳарларидур. Оқденгиздаги Минўрқа ва Майўрқа аталари ҳам бу мамлакатга тобеъдур. Бу мамлакатнинг исми авваллардан Андалус бўлиб, араблар идорасида эди. Араблардан қолғон машҳур асарлардан Силвиё шаҳринда «Ал-қасир» саройи, Ғирнота шаҳринда «Ал-Ҳамро» ва «Ал-Байзо» саройлари ва Кўрдўва (Қуртуба) шаҳрида «Жомеъ ал-Кабир» масжиди ва «Мадинатул-Заҳро» саройи ҳозирда ҳам бордур. «Жомеъ ал-Кабир» масжиди алҳол калисоға айлан-тирилғанмишдир. Испаниёда Тахо, Дуэро, Вадий алғана наҳрларидан бошқа Вадий ал-Кабир исмлик машҳур бир наҳр бўлуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур.

22. Италиё қироллиғи

3 нчиси Италиё қироллиғидур. Бу мамлакатнинг жанубида ғарби шимолидан шарқи жанубиға қараб узайғон бир ярим ата ила Сардиниё, Сижилиё, Алба ва Лепари исмлик бир неча аталардан иборатдур. Шимоли Франсия, Исвечра, Австриё ҳукуматларидан Алп тоғлари ила айрилмишдур. Шарқи жануб, ғарб тарафлари эса Вандик кўрфази, Адриатиқ денгизи, Тарн кўрфази, Юнон денгизи, Оқ денгиз, Тиранин денгизи ва Жануҳ кўрфази ила ўралмишдур. Аҳолиси 35 милёнча бўлуб, катўлик мазҳабиндадур. Пойтахти Румо  шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Турино, Милан, Вандик, Флоринса ва Ниапол шаҳарларидур. Идораси машрута, тили италёнчадур. Алп тоғларидан чиқуб, Адриатиқ денгизина қуйиладурғон По наҳри ила Румо шаҳ-рининг ёнидан ўтуб, Оқ денгизға қуйиладурғон Тибр ва Арну наҳрлари ва ҳам машҳур Везу ва Этна ёнар тоғлари  Италиёдадур. Шимол тарафида Можор, Қаю ва Ғордў исмлик кўллар вор. Ўртасида Перужиё, Пулсано ва Фучино исмли кўллари вор . Сижилия атасини Италиёдан Мусино бўғози ва Сардиниё атасини Бунифачио бўғози айирадур.

23. Сербистон қироллиғи

4 нчиси Сербистон (Сербия) қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафи Австриё, шарқ тарафи Румониё ва Булғориё, жануб тарафи Юнонистон, ғарб тарафи Албаниё, Қоратоғ ва Австриё мамлакатлари ила ўралмишдур. Пойтахти Белғрад шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Самандра, Аликсиноч ва Зайчар шаҳарларидур. Идораси машрута, тили сербчадур.

24. Қоратоғ қироллиғи

5 нчиси Қоратоғ қироллиғидур. Бу мамлакат Адриатиқ денгизи бўйинда, Сербиёнинг ғарбинда, Австриёнинг жанубида, Албаниёнинг шимолида кичкинағина бир ҳукуматдур. Аҳолиси уч милёнча, мазҳаби православ, идораси машрута, пойтахти Чатина шаҳридур. Денгиз бўиида Бўр исмлик машҳур шаҳарлари ҳам вор.

25. Арновуд (Албания) ҳукумати

6 нчиси Арновуд (Албания) ҳукуматидур. Бу мамлакат Адриатиқ денгизи бўйича Қоратоғ, Сербистон ва Юнонистон мамлакатлари орасинда янгиғина ясалғон  бир ислом ҳукуматидур. Аҳолиси бир ярим милёндан зиёдроҳ бўлуб, аксари ислом мазҳабидадур. Пойтахти — Дурасти ва машҳур шаҳарлари Ишқудра, Уфрида ва Авлуния шаҳарларидур.

26. Румониё қироллиғи

7 нчиси Румониё қироллиғидур. Бу мамлакат шимолдан Австриё, шарқдан Русиё, Қора денгиз ва ғарб тарафидан Сербиё ҳукуматлари ила ўралмишдир. Аҳолиси олти ярим милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Бухарист (Букраш) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Яш, Тулжа, Йиркуки, Кустанча, Силастра ва Абраил шаҳарларидур. Идораси машрута, тили руминчадур.

27. Туркия императўрлиғи

8 нчиси Туркия императўрлиғидур. Туркия ҳукуматининг энг кўп ери Осиёдадур. Овруподағи ерини Оврупойи Усмоний, Осиёдағи ерини Осиёйи Усмоний  дейилур. Оврупойи Усмоний шимолдан Булғориё, шарқдан Қора денгиз, Истанбул бўғози, жанубдан Мармара денгизи, Чаноқ қала (Дардонил) бўғози ва ғарб тарафидан Аталар денгизи ва Булғориё мамлакати ила ўралмишдур. Туркиянинг Овруподағи аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари мусулмондур. Пойтахти Истанбул ва Овруподағи машҳур шаҳарлари: Адирно, Қирқ калисо ва Чаркоскуй шаҳарларидур. Идораси машрута, тили туркчадур. Туркия императўри сиёсий жиҳатдан «Султон» ва диний жиҳатдан «Халифа» аталур.

28. Булғориё қироллиғи

9 нчиси Булғориё қироллиғидур. Бу мамлакат шимолдан Румониё, шарқдан Қора денгиз, жанубдан Туркия, Аталар денгизи, Юнонистон ва ғарбдан Сербиё мамлакатлари ила ўролмишдур. Аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Сўфиё. Машҳур шаҳарлари: Русчик, Вана, Бурғос ва Филба шаҳарларидур. Идораси машрута, тили булғорчадур .

29. Юнонистон қироллиғи

10 нчиси Юнонистон (Греция) қироллиғидур. Бу мамлакат Оврупонинг энг жанубида бўлуб, шимол тарафи Булғориё, Сербиё ва Албаниё ҳукуматлари, жануб ва ғарб тарафлари Аталар денгизи, Оқ денгиз, Юнон денгизи ила ўролмишдур. Аҳолиси 6 милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Афина (Отина) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Пьера, Лариса, Тархўла, Ғлус, Ғордича, Фўрсала ва Салўник шаҳарларидур. Идораси машрута, тили юнончадур. Аталар денгизидағи ва Юнон денгизидағи кўп аталар ила машҳур Грид атаси Юнонистонга тобеъдур.

30. Кичкина ҳукуматлар

Юқорида зикр ўлинмиш 20 ҳукуматдан бошқа Оврупода яна беш адад кичкина ҳукуматлар вор. Биринчиси Австрия ила Исвечра орасинда Лихтинштийн принслиғи бўлиб, аҳолиси 9.500, марказ идораси Вадус қарясидур. Иккинчиси Монаку принслиғи бўлуб, аҳолиси 13 минг, марказ идораси Монаку шаҳаридур. Учинчиси Пиранда тоғлари орасинда, Андур қарясидур. Тўртинчиси Италияда, Сан-Марина ҳукумати бўлуб, аҳолиси 8 мингдур. Марина ҳукумати Оврупонинг энг эски ҳукуматларидандур. Бешинчиси Франсия, Белчиқо ва Германия ҳукуматлари орасинда Люксимбурғ дуқалиғидур (герцоглик). Аҳолиси 31 минг бўлуб, маркази Люксимбурғ шаҳридур.

31. Осиё қитъаси

Эски дунёнинг иккинчиси Осиё қитъасидур. Бу қитъанинг шимол тарафи Баҳри мунжамиди шимолий ва Баҳранг бўғозидур . Шарқ тарафи бутун Баҳри муҳити кабирдур, Жануб тарафи Малақо бўғози  ила Баҳри муҳити ҳинддур, ғарб тарафи Боб алмандуб бўғози, Шоб денгизи, Сувайш канали, Оқ денгиз , Аталар денгизи, Чаноққала бўғози, Мармара денгизи, Истанбул бўғози, Қора денгиз, Қофқоз тоғлари, Каспий денгизи, Ўрол наҳри ва Ўрол тоғларидур. Лингки 43 милён мураббаъ чақирим бўлуб, Оврупо ила Африқо қитъаларининг иккисидан ҳам кенгроқдур. Бунга қараганда Осиё ҳам Оврупо каби улуғ бир ярим ата шаклиндадур.

32. Осиёнинг машҳур денгиз, кўрфаз ва бўғозлари

Осиёнинг шимол тарафинда Кўрск денгизи, Ўби кўрфази, Тор кўрфази, Нийсон ва Баҳранг кўрфазлари вор. Шарқ тарафинда Баҳранг денгизи, Япон денгизи, Сариғ денгизи, шимолий ва жанубий Чин денгизлари вор. Баҳранг денгизидан пайдо бўлғон Анор кўрфази, Ухучқа, Япон денгизлари орасинда тотор бўғози, Япон ва Сариғ денгизлари орасинда Қурия бўғози, Сариғ денгиздан пайдо бўлғон Пачили кўрфази, шимолий ва жанубий Чин денгизлари орасинда Фу Кин Онг бўғози, жанубий Чин денгизидан пайдо бўлғон Тунгхин ва Сиам бўгозлари вор. Жануб тарафинда Малоқо бўғозидан бошқа Баҳри муҳити ҳинддан пайдо бўлган Банғола кўрфази, Амон денгизи, Амон кўрфази, Басра кўрфази, Адан кўрфази. Басра ва Адан кўрфазлари орасинда Ҳурмуз бўғози, Ҳиндистон ила Сарандиб атаси орасинда Ёлк бўғози вор. Ғарб тарафинда эса юқорида мазкур бўғоз ва денгизлардан бошқа Шоб денгизидан пайдо бўлғон Ақба кўрфази ила Оқ денгиздан пайдо бўлғон Искандарун кўрфази вор. Булардан бошқа Туркистоннинг шимоли ғарбида Орол денгизи вор .

33. Осиёнинг ҳаво ва табиати

Осиёнинг шимол тарафлари ниҳоятда совуқдур. Хусусан, Баҳри мунжамиди шимолий соҳиллари доимо қор ва музлар ила қоплануб ётган тоғ ва саҳролардан иборатдур. Ўрталарининг ҳавоси мўътадил ва жануб тарафларин ҳавоси иссиқдур. Ер остидан олтун, кумуш, мис, темир, кўмир, туз ва нефть конлари чиқодур. Ёқут, феруза, олмос каби қийматлик тошлар топиладур. Ўрта ва жануб тарафларида буғдой, арпа, шоли каби ҳар хил экинлар, дорчин, қаламфир, чой ва қаҳва каби хушбўй (ислик) дарахтлар ўсадур.
Узум, анор, анжир, пўртахол, хурмо, нок ва лимун каби ҳар хил мевалар етишадур. Жануб тарафларинда маймун, фил, каркидон, арслон, қоплон, илон ва тимсоҳ каби қўрқинчлик ҳайвонлар кўпдур.

34. Осиёнинг саканаси

Осиёнинг бутун аҳолиси 900 милёнға яқиндур. Жинси жиҳатинча, Осиёнинг ғарб ва жануб тарафлариндағи халқи оқ жинсдан бўлуб, ўрта ва шарқ тарафлариндағи халқининг барчаси сариғ жинсға мансубдир.
Дин юзасидан буларнинг 180 милёнчаси мусулмон, бир ози христиан ва яҳудий, қолғонларининг жумласи маъжусий ва мушриклардур. Фақат Хитой (Чин) мамлакатида Аллоҳ таолонинг бирлиғиға ишонуб — «қунфужию» исминда бир мазҳаб тутадурғон кишилар ҳам вордур.
Осиёда энг кўп сўйланадурғон тиллар: туркча, форсча, арабча, хитойча, русча ва инглизча тиллардур. Япунияда япунча, Ҳиндистонда урдуча тиллари ҳам машҳурдур. Осиё халқи зироат ва тижорат ишларинда бир оз тараққийланғон бўлсалар ҳам, саноат ва сиёсат тўғриларинда кўплари овруполиларга асир ҳукминдадурлар. Бу асирлиқцан ўзининг илм ва ҳунар хусусидағи саъй ва ҳаракати соясинда ёлғуз Япуния миллати қутулмушдур.

35. Мамлакат ва ҳукуматлар

Осиё қитьаси, аввало, у катта ва кичик 9 мамлакатға тақсим топадур: 1) Осиёи Русий, 2) Афғонистон, 3) Эронистон, 4) Ҳиндистон, 5) Ҳинди чиний, 6) Балужистон, 7) Осиёи Усмоний, 8) Хитой, 9) Япуния.
Осиёи Русийнинг ўзи беш парчага бўлинур. Буларнинг уч парчаси Русиё ҳукуматининг идорасида бўлғон: 1) Қофқоз, 2) Сибириё, 3) Туркистон мамлакатларидур. Иккиси Русиё ҳимоясида бўлғон Бухоро ва Хива хонлиқларидур.

36. Қофқоз

Қофқознинг атрофи шимолдан Қофқоз тоғлари, шарқдан Каспий денгизи, жанубдан Эронистон, Осиёи Усмоний ва ғарбдан Қора денгиз ила ўролмишдур. Аҳолиси саккиз милёнча бўлуб, аксари мусулмон ва қолғонлари христиандур. Мусулмонлар: чаркас, лазғи, тотор, турк ва пирсиёнлар бўлуб, христианлар: гуржи, армани ва руслардур. Қофқознинг марказий идораси Тифлис шаҳридадур. Қатта шаҳарлари: Боку , Ботум, Поти, Кутаиси, Ширвон, Эривон, Нахчеван ва Танжа шаҳарларидур.

37. Сибириё

Сибириёнинг атрофи шимолдан Баҳри мунжамиди шимолий, шаркдан Баҳранг бўғози ва Баҳри муҳити кабир,  жанубдан Чин ва Туркистон мамлакатлари ва ғарбдан Ўрол тоғлари ва Ўрол наҳри ила чекланмишдур. Аҳолиси олти милёнча бўлуб, аксари қалмоқ, мўғул, монжур, устиёқ, тунғус, чўқчи, бошқирд ва сомуид номиндағи маъжусий тоифалардур. Булардан христиан ва мусулмон динларини қабул этканлари ҳам бор. Оврупойи Русий ва Туркистонға яқин жойларида  руслар, қозоқ, қирғиз, тотор, каби мусулмонлар ҳам кўпдур. Катта шаҳарлари Тўмск, Табўлск, Ўмск, Иркутск, Якутск ва Владивосток шаҳарларидур.

38. Туркистон (Ўрта Осиё)

Туркистоннинг ҳудуди: шимолдан Сибириё, шаркдан Чин, ғарбдан Каспий денгизи, жанубдан Афғонистон ва Эронистон мамлакатлари ила маҳдуддур. (Бухоро ва Хева хонликлари қўшилмаған ҳолда.) Кенглиғи бир ярим милён мураббаъ чақиримдур. Аҳолиси 7 милёнча бўлуб, аксари турк-ўзбек, такатуркман, қозоқ, қирғиз, торончи ва пирсиён номиндағи мусулмонлардур. Бир ози рус, яҳудий ва армани каби бошқа миллатлардур. Туркистондағи турк-ўзбек, торончи ва пирсиёнларнинг кўплари савдогарлиқ ва бир ози деҳқончилик ва мардикорлиқ ила тирикчилик қилурлар. Руслар сипоҳгарлик, деҳқончилик ва савдогарлик қилурлар. Яҳудий ва арманилар эса умуман савдогардурлар. Дўхтурлик, адвокатлик каби фойдалик ҳунарларнинг аксари яҳудийлар қўлиндадур.

39. Туркистон идораси

Туркистон мамлакати идора жиҳатидан беш областга бўлинадур: Сирдарё области, Самарқанд области, Закаспий области, Фарғона области ва Еттисув области, Бу областларнинг жумласи бир генерал-губернатўр ва ҳар бири бирор военний губернатўр тарафиндан идора қилинур. Генерал-губернатўрнинг турадурғон ери Тошканд шаҳридур. Шул сабабли Тошканд шаҳри бутун Туркистоннинг марказ идораси саналур. Сирдарё областининг ҳам марказ идораси Тошканд шаҳридур, катта шаҳарлари: Чимканд, Авлиёота, Туркистон, Оқмасжид ва Ғазали шаҳарларидур.
Самарқанд областининг марказ идораси Самарқанд шаҳридур. Катта шаҳарлари: Каттақўрғон, Ўратепа, Хўжанд шаҳарларидур. Моварахазар областининг марказ идораси Асхабод, катта шаҳарлари: Краснавод ва Марв шаҳарларидур. Кўп аҳолиси пирсиён, такатуркманлардур. Фарғона областининг марказ идораси Искоблуф шаҳридур. Катта шаҳарлари: Хўқанд, Андижон, Наманган, Марғилон ва Ўш шаҳарларидур. Еттисув областининг марказ идораси Олмаота (Верний) шаҳридур. Катта шаҳарлари: Ёрқанд, Тўқмоқ ва Қоракўл (Прежевалск) шаҳарларидур. Туркистонда ҳукумат тили русча бўлса ҳам умумий тили туркчадур. Фақат Самарқанд, Хўжанд, Ўртатепа ва Чашт каби баъзи шаҳар ва қишлоқларда «тожик» номинда ярим форсий ила сўйлашурлар.

40. Бухоро ва Хева хонлиқлари

Туркистонда юқорида мазкур областлардан бошқа ярим мустақил икки мусулмон ҳукумати бордур. Бири Бухоро хонлиғи, иккинчиси Хева хонлиғидур. Бухоро хонлиғининг аҳолиси 2.300000 бўлиб, жумласи мусулмондур. Марказ идораси ўзининг «Маъдани илм» исми ила бутун дунёда машҳур Бухоройи шариф шаҳридур. Катта шаҳарлари: Кармана, Ғиждувон, Қоракўл, Чоржўй, Китоб, Шаҳрисабз шаҳарларидур. Бухорода шаҳар аҳолисининг тили тожикча бўлса ҳам саҳро ва ҳукумат тиллари туркчадур.
Хева хонлиғининг аҳолиси 650 мингча бўлуб, барчаси мусулмондур. Марказ идораси Хева шаҳридур. Бу хонлиқларнинг иккиси ҳам русиё ҳимоясинда бўлуб, тараққиёти замонадан бутун маҳрумдурлар, фақат Хева хони Исфандиёр ҳазратларининг ҳаракати ила ислоҳотға қадам қўйилғонлиғи эшитилмақдадур. Бухорода эса ислоҳот сўзининг тилға олмак ҳам мумкин эмасдур. Ҳатто бутун олами исломда жорий бўлғон усули жадид мактаби Бухорода ҳануз ҳаром саналмакдадур.

41. Туркистонда темир йўллар

Туркистондағи темир йўлларнинг биринчиси Ўрта Осиё темир йўлидур. Бу йўл Каспий денгизи бўйидағи Красновод шаҳридан бошлаб, Асхабод, Марв, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидан ўтуб, Тошкандғача чўзилған бўлуб, узунлиғи 1748 чақиримдур. Бу йўлнинг икки бутоғи вордур. Кушка бутоғи ва Андижон бутоғи. Кушка бутоғи Марв шаҳридан бошлаб, Афғонистон чегарасидағи Кушка истеҳкомигача чўзулғон бўлиб, узунлиги 294 чақиримдур. Андижон бутоғи Самарқанд ва Тошканд орасиндағи Чирнаево истансасидан бошлаб, Хўжанд ва Марғилон шаҳарларидан ўтуб, Андижонға тўхтайдур. Бунинг узунлиғи 306 чақиримдур . Иккинчиси Тошканд, Ўренбурғ темир йўлидур. Бу йўл Тошканддан бошлаб, Туркистон, Оқмасжид (Перовский) ва Ғазали шаҳарларидан ўтуб, Ўренбурғ-Сара темир йўлиға қўшиладур. Бунинг узунлиги Тошканддан Ўренбурғғача 1736 чақиримдур .

42. Афғонистон

Афғонистон шимолдан Туркистон, шарқдан Ҳиндистон, жанубдан Балужистон ва ғарбдан Эронистон мамлакатлари ила ўралмишдур. Аҳолиси: 3 милёнча бўлуб, барчаси мусулмондур. Фақат шарқдағи Кофиристон вилоятида бир оз маъжусийлар вордур. Идораси мустақала, расмий тили афғонча, пойтахти Кобул шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Жалолобод, Ғазна, Кандаҳор, Чатрол, Балх ва Бадахшон шаҳарларидур.

43. Эронистон

Эронистоннинг шимоли Осиёи Русий ва Каспий денгизи, шарқи Афғонистон ва Балужистон, жануби Омон денгизи ва Басра кўрфази, Осиёи Усмонийдур. Аҳолиси 9 милёнға яқин бўлиб, расмий мазҳаби исломдур. Идораси машрута, расмий тили форсийчадур. Пойтахти Теҳрон шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ҳамадон, Исфаҳон, Табриз, Шероз ва Нишопур шаҳарларидур.

44. Балужистон

Балужистоннинг шимоли Афғонистон, шарқи Эронистон, жануби Омон денгизи ва ғарби Ҳиндистон мамлакатидур. Аҳолиси бир милёнға яқин бўлуб, аксари мусулмон ва бирози маъжусийдур. Идораси мустақала бўлуб, Англтара ҳимоясида бир ислом хонлиғидур. Пойтахти Калот шаҳридур.

45. Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг шимоли Чин мамлакати, шарқи Ҳинди чиний ва Бангола кўрфази, жануби Баҳри муҳити ҳиндий ва ғарби Омон денгизи, Балужистон ва Афғонистон мамлакатларидур. Жанубдағи Сарандиб (Цейлон) атаси ила Молдива ва Лакидо йиғинди аталари бўлуб, 55 милёнчаси мусулмон, 5 милёнчаси христиан ва қолғонлари будда ва браҳма мазҳабидағи маъжусийлардур.
Ҳиндистон мамлакати идора жиҳатидан учга бўлунур: 1) Англтара идораси, 2) Англтара ҳимояси, 3) Мустақил ҳукуматлар.
Англтара идорасида бўлғон ерларнинг марказ идораси Деҳли шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Калкута, Мадрас, Бўмбай, Банорас, Аллоҳобод, Лаҳнав ва (Сарандиб атасинда) Қўлумбо шаҳарларидур.
Англтара ҳимоясинда бўлғон ҳукуматларнинг машҳурлари олтидур:
1. Кашмир ҳукумати бўлуб, пойтахти Кашмир шаҳридур.
2. Синдия ҳукумати бўлуб, марказ идораси Гувалюр шаҳридур.
3. Низом ҳукумати бўлуб, марказ идораси Ҳайдаробод шаҳридур.
4. Майсура ҳукумати бўлуб, марказ идораси Майсур шаҳридур.
5. Ражпутон ҳукумати бўлуб, марказ идораси Гувалюр шаҳридур.
6. Локидю аталаридур.
Мустақил ҳукуматлари учдур: 1) Непал ҳукумати бўлуб, пойтахти Катманду шаҳридур. 2) Бутан ҳукумати бўлуб, пойтахти Тасисдун шаҳридур. 3) Молдива ҳукумати бўлуб, пойтахти Мола шаҳридур.
Булардан бошқа Бангола кўрфази соҳилида Франсия ва Омон денгизи соҳилида Пўртиғиз ҳукуматларининг ҳам бир неча шаҳарлари вордур .

46. Ҳинди чиний

Ҳинди чиний ярим атасининг шимоли Чин мамлакати, шарқи Чин денгизи, жануби Сиём кўрфази ила Малоқо бўғози ва ғарб ёғи Бангола кўрфази ила Ҳиндистон мамлакатудур. Аҳолиси 30 милёнча бўлуб, аксари маъжусий ва бир ози мусулмондур. Ҳинди чиний мамлакати идора жиҳатидан етти қисмға бўлунур:
1. Ҳинди чин англизий бўлуб, иккиға бўлунур: бири шимолда Асам ва Бирман мамлакатлари бўлуб, машҳур шаҳарлари: Мондалай ва Рангун шаҳарларидур.
2. Малақо бўғозининг соҳилида Бўғозлар мустамлакоти бўлуб, марказ идораси Синғапур шаҳридур. Бу мамлакатларнинг иккиси ҳам Англтара идорасидандур. Малақо бўғозининг жанубида Жуҳур ҳукумати бўлуб, пойтахти Жуҳур  шаҳридур.
3. Шимоли шарқида Тункан ҳукумати бўлуб, пойтахти Хануй шаҳридур.
4. Шарқда Аннам ҳукумати бўлуб, пойтахти Хуна шаҳридур.
5. Камбуж ҳукумати бўлуб, пойтахти Пномпиғ шаҳридур.
6. Қушиншин мамлакатидур. Марказ идораси Сайғун шаҳридур. Ушбу Тункан, Аннам, Камбуж ҳукуматлари Франсия идорасидандур.
7. Мустақил Сиём қироллиғи бўлуб, пойтахти Понғқуқ шаҳридур (Ҳинди чинийда ушбу Сиём ҳукуматидин бошқа мустақил ҳукумат йўқдур).

47. Осиёи Усмоний (Туркия)

Осиёи Усмонийнинг шимол ёғи Қора денгиз, Истанбул бўғози, Мармара денгизи ва Чаноқ қала бўғозларидур, шарқ ёғи Қофқоз ва Эрон мамлакатлари, Басра ва Омон кўрфазларидур. Жануб ёғи Омон денгизи ила Адан кўрфазларидур. Ғарб ёғи Боби ал-мандуб бўғози, Шоб денгизи, Сувайш канали, Оқ денгиз ва Аталар денгизи бўлуб бир, катта ярим атадур.
Бу мамлакат икки парчаға бўлунуб, шимол ёғи Онатўли  ва жануб ёғи Арабистон отолодур. Иккиси бирға қўшилғонда аҳолиси ўн милёнча бўлиб, аксари араб, турк ва курд каби мусулмонлар, қолғонлари арман, грек каби турли миллатлардан иборатдур. Арабистоннинг машҳур шаҳарлари Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Санъон, Ҳадида-вал-хуфуф шаҳарларидур. Онатўлининг машҳур шаҳарлари: Бурса, Искидор, Измир, Куния, Трабзун, Арзерум, Бағдод, Басра, Шом, Байрут, Қуддуси шариф, Искандарун ва Антакия шаҳарларидур. Арабистоннинг шарқи жанубида Англтара ҳимоясинда бўлған Сакат имомлиға (хонлиғи) ва ғарби жанубида Англтара ҳимоясида бўлғон Адан мамлакати вордур. Булардан бошқа ўртасинда яна бир неча мустақил шайхликлар вордур.

48. Чин  (Қитой) жумҳурияти

Чин ҳукумати шимолдан Туркистон ва Сибирия, шарқдан Япония, Сариқденгиз, шимолий ва жанубий Чин денгизлари, жанубдан Ҳинди чиний ва Ҳиндистон ва ғарбдан Ҳиндистон ва Афғонистон мамлакатлари ила ўралмишдур.
Аҳолиси 400 милёндан зиёда бўлуб, 70 милёнчаси мусулмон ва қолғонлари қунфучиё ва будда мазҳабидағи маъжусийлардур. Пойтахти Пекин шаҳридур. Машҳур шаҳарлари Тёнчин, Шанхай, Сучуан, Қантун, Хонғчоу, Муҳдин, Кошғар ва Ғулжа шаҳарларидур. Идораси жумҳурият ва тили қитойчадур. 1911 — 1912 йиллардағи ихтилол (тўпалон) сабабли бу мамлакатнинг шимолидан Монғулиё айрилуб, Русиё ҳимоясина ва жанубидан Тибет қитъаси айрилуб, Англтара ҳимоясина кирғони сабаблик кенглиғиға хийла зарар келди. Ҳозирда Монғулиёнинг марказ идораси Урғо шаҳри, Тибетнинг марказ идораси Лихоса шаҳридур.

49. Япуния императорлиғи

Япуния мамлакати Чин ҳукуматининг шарқиға ёпишған Қурия ярим атаси ила Баҳри муҳити кабир ичидағи аталардан иборатдур, аҳолиси 60 милёнча бўлуб, аксари будда мазҳабидадур. Пойтахти Токиу шаҳридур. Машҳур шаҳарлари Сивул, Юқохомо, Қито, Осақа, Нағасақа ва Порт-Артур шаҳарларидур. Идораси машрута, тили япунчадур. Бу мамлакатда франсузча, инглизча ва қитойча тиллар ила суйлашадурғон кишилар ҳам кўпдур.

50. Осиёнинг машҳур ата ва ярим аталари

Баҳри мунжамиди шимолийда:
1) Янғи Сибир аталари.
2) Лихов аталари (иккиси ҳам Русияға тобеъдур).

Бағри муҳити кабирда:
1) Қамчатка ярим атаси (Русияға тобеъдур).
2) Сахалин атаси (ярми Русияға, ярми Япунияға тобеъдур).
3) Қурил аталари.
4) Бизу аталари.
5) Непун атаси.
6) Сиқуқ атаси.
7) Киюсу атаси.
8) Қурия ярим атаси.
9) Қурмуз атаси (Япунияга тобеъдур).

Баҳри муҳити ҳиндда
1) Малақо ярим атаси (ярми Англтара ва ярми Сиём ҳукуматиға тобеъдур).
2) Андоман аталари.
3) Никубор аталари (Сиём ҳукуматиға тобеъдур).
4) Сарандиб атаси.
5) Суматра атаси.
6) Локиди аталари (Англтарага тобеъдур).
7) Молдива аталари (мустақил ислом ҳукуматидур).

Оқ денгизда:
1) Қибрис атаси (Англтарага тобеъдур).
2) Рудус атаси (бошқа бир неча аталар ила баробар ҳозирда Оврупо давлатларининг ихтиёриндадур. Хоҳласа Туркияға, хоҳласа Юнонистонға топширадур).

51. Машҳур тоғлари

1) Истонувди тоғлари (Сибириянинг шимоли шарқисиндан жанубға қараб Чинғача чўзиладур).
2) Верхун тоғлари (Сибирияда Истонувди тоғларининг бир бутоғидур).
3) Ҳинғон тоғлари (Чиннинг шимоли шарқийсида бўлуб, зўр Ҳинғон ва кичик Ҳинғон исмлари ила иккиға айрилодур).
4) Соён тоғлари (Сибирия ила Чин орасинда).
5) Олтой тоғлари.
6) Тёншан тоғлари (Туркистон ила Чин орасинда).
7) Қуилунг тоғлари (Чиннинг ўртасиндадур).
8) Қорақурум тоғлари (Чиннинг ғарби жанубида).
9) Ҳимолай тоғлари (Чин ила Ҳиндистон орасинда).
10) Ҳиндикуш тоғлари (Афғонистонда).
11) Элбурз тоғлари (Эронистоннинг Каспий денгизи соҳилинда).
12) Арарат тоғлари (Эронистон, Онатўли ва Қофқоз орасинда).
13) Тотор тоғлари (Сибириёнинг Япун денгизи соҳилинда).
14) Оликсандруй тоғлари.
15) Қоб тоғлари (Туркистонда).
16) Ҳот тоғлари (Жанубий Ҳиндистоннинг шарқ-ғарб соҳилларини иҳота қилмишдур).

52. Машҳур кўллар

1) Бойқол кўли - Сибирияда
2) Болқош кўли - Сибирияда
3) Чони кўли - Сибирияда
4) Иссиқкўл - Туркистонда
5) Орол кўли - Туркистонда
6) Ҳоргут кўли - Чинда
7) Тенгри тур кўли - Чинда
8) Ормиё кўли - Эронистонда
9) Ван кўли - Онатўлида
10) Лут кўли - Онатўлида

53. Машҳур наҳрлар

Исмлари   Манбалари   Мансублари
1) Ўби наҳри   Олтой тоғи   Ўби кўрфази
2) Энасой наҳри   Олтой тоғлари   Энасой кўрфази
3) Лена наҳри   Бойқол кўли   Баҳри мунжамиди шимолий
4) Амур наҳри   Олтой тоғлари   Ўхучка денгизи
5) Гувонгу (Хувонхи) наҳри   Қуилунг тоғлари   Печили кўрфази
6) Тонзи сирён (Зангор) наҳри   Қуилунг тоғлари   Сариғ денгиз
7) Камбуджо (Мақунға) наҳри   Қуилунг тоғлари   Жанубий Чин денгизи
8) Брахмапутра наҳри   Ҳимолай тоғлари   Бангола кўрфази
9) Хонч (Ганг) наҳри   Ҳимолай тоғлари   Бангола кўрфази
10) Ҳиндус наҳри   Ҳимолай тоғлари   Омон кўрфази
11) Дажла наҳри   Бу иккиси Онатўлида Турус тоғларидан чиқуб, энг охирда бирлашуб, Шаттл-араб исмлануб, Басра кўрфазина қуйилур.
12) Фрот наҳри   
13) Қизил ирмоқ   Онатўли   Қора денгиз наҳри
14) Ўрол наҳри   Ўрол тоғлари   Каспий денгизи
15) Жайҳун наҳри (Амударё)   Тёншан тоғлари   Орол кўли
16) Сайҳун (Сирдарё)   Тёншан тоғлари   Орол кўли

54. Африқо қитъаси

Эски дунёнинг учинчиси Африқо қитъасидур. Африқонинг шимол тарафи Сита бўғози ва Оқ денгиз, шарқ тарафи Сувайш канали, Шоб денгизи, Боб ал-мандуб бўғози ва Баҳри муҳити ҳинд, жануб тарафи Баҳри муҳити кабир ва ғарб тарафи Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдур. Бунга қараганда Африқо қитъаси улуғ бир атадур. Баҳри муҳити ҳиндидағи Мадағасқар атаси ҳам Африқодан ҳисобланур.
Африқонинг аҳолиси 150 милёнча бўлуб, акси ислом мазҳабинда бўлған занжий, барбария ва баъдавий араблар ила бутпарастлардур. Соҳил тарафларида бир ози христиан ва яҳудийлар ҳам бордур. Бунда аҳолининг акси мол боқиш, деҳқончилик, савдогарлик ила тирикчилик қилур. Кўп савдолари фил суяги, туяқуш қаноти ва хурмо каби моллар иладур.
Африқо қитъаси дунёнинг энг иссиқ мамлакатидур. Ўрталари бутун қум, чўллардан иборат бўлуб, ўзини ваҳший халқидан бошқа киши туролмайдур. Шул сабабли аҳволи ҳануз маълум бўлмамишдур. Кўп ерларида экин ва мевалар қиш фаслида етишадур. Африқо қитъаси катта-кичик 16 мамлакатға бўлинадур.

55. Миср ва Нуба

Биринчи Миср ва Нуба мамлакатларидур. Бу мамлакатнинг шимоли Оқ денгиз, шарқи Сувайш канали ва Шоб денгизи, жануби Ҳабашистон ва Судан мамлакатлари, ғарби Саҳройи кабир, Троблис, ғарбда Бенғози мамлакатлари ила ўралмишдур. Аҳолиси ўн милёнча бўлуб, акси мусулмон араблардур. Пойтахти Мисри ал-Қоҳира шаҳридур.
Машҳур шаҳарлари: Искандария, Сувайш, Пурт Саид, Исмоилия, Рашиду (Нуба мамлакатининг марказ идораси бўлғон) ва Хартум шаҳридур. Ҳозирда Англтара идорасиндадур . Машҳур Нили муборакнаҳри Виқгориёнда кўлидан чиқуб, бу мамлакатни суғориб, Оқ денгизга қуйиладур.

56. Троблис ва Бенғози

Иккинчиси Троблис ва Бенғози мамлакатидур. Бу мамлакат шимолдан Оқ денгиз, шарқан Миср, жанубан Саҳройи кабир ва ғарбан Тунис мамлакатлари ила ўралмишдур. Аҳолиси бир ярим милёнча бўлуб, барчаси ислом мазҳабиндағи араблар ва барбариялардур. Марказ идораси Троблис шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Дарна, Марзук, Вағдомус шаҳарларидур.

57. Тунис

Учинчиси Тунис мамлакатидур. Бу мамлакат шимолдан ва шарқдан Оқ денгиз, жанубдан Троблис, ғарбдан Жазоир мамлакати ила маҳдуддур. Аҳолиси икки милёнча бўлуб, барчаси ислом мазҳабидаги араблар ва барбариялардур. Марказ идораси Тунис шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Қирвон, Бизорта, Асфоқс ва Кобус шаҳарларидур. Бу мамлакат аввали Туркияники бўлса ҳам, ҳозирда Франсия ҳимоясинда бир беклиқдур.

58. Жазоир

Тўртинчиси Жазоир мамлакатидур. Бу мамлакат Оқденгиз, Тунис, Саҳройи кабир ва Фос мамлакатлари ила ўралмишдур. Аҳолиси беш милёнча бўлуб, аксари ислом мазҳабиндағи араблар ва барбариялардур. Кейин келуб ўрнашган франсузлар ҳам кўпдур. Марказ идораси Жазоир шаҳри. Машҳур шаҳарлари: Қустантин, Бўн, Буси ва Тулмасон шаҳарларидур. Бу мамлакат аввалда Туркияники эди, ҳозирда Франсия идорасиндадур.

59. Фос

Бешинчиси Фос мамлакатидур. Бу мамлакат Оқ денгиз, Сипта бўғози, Баҳри муҳити атлас, Саҳройи кабир ва Жазоир мамлакатлари ила ўралмишдур. Аҳолиси саккиз милёнча бўлуб, барчаси араблар ва барбарийлардур. Пойтахти Марокаш шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Фос, Работ, Танжа, Ҳакина ва Малия шаҳарларидур. Бу мамлакат аввалда мустақил бир ислом султонлиғи бўлса ҳам 1911 йилдан бери Франсия ҳимоясинда бир хонлиқ бўлуб қолди .

60. Саҳройи кабир

Олтинчиси Саҳройи кабирдур. Бу мамлакат Троблис, Жазоир ва Фос мамлакатларининг жанубинда Миср ҳудудидан Баҳри муҳити атласғача узайған қумлоқ чўллардан иборатдур. Аҳолиси: тупроқ исминдағи баъдавийлар бўлуб, тўрт милёнча тахмин қилинур. Мазҳаблари ислом, тиллари арабчадур. Тирикчилиқдари мол боқмак, туз, хурмо ва фил суяги каби нарсаларни денгиз бўйлариға келтуруб сотмоқ иладур. Ҳеч бир ҳукуматға тобеъ бўлмасдан ўз ҳолларича яшайдурлар.

61. Санағомбия

Еттинчиси Санагомбия мамлакатидур. Бу мамлакат Баҳри муҳити атлас, Кенияи шимолий ва Саҳройи кабир мамлакатлари ила ўралған бўлуб, Саноғол ва Ғомбия наҳрларининг орасиндадур. Аҳолиси ўн икки милёнча бўлуб, занжи, араб ва барбариёлардан иборатдур. Аксари мусулмон ва бир ози бутпарастдур.
Ичкари тарафлари ерлик ҳукуматлар идорасинда бўлса ҳам, соҳили франсуз, англиз, пўртиғиз ҳукуматлари идорасиндадур. Франсузларнинг марказ идораси Санлуи шаҳри, англизларники Батурист шаҳри ва пўртиғизликдарники Тимбу шаҳридур.

62. Кения

Саккизинчиси Кения мамлакатидур. Бул мамлакат Санағомбиядан бошлаб, Кения кўрфазининг шимол ва шарқ соҳилларидан иборатдур. Аҳолиси умуман занжи (қора жинсдан) бўлуб, ўн беш милёнча тахмин қилинадур.
Дин юзасидан аксари мусулмон ва бир ози бутпарастдур. Идора жиҳатидан тўққиз мамлакатға бўлинур:
1) Англтара ҳимоясинда бўлғон Сиерра Лиона жумҳуриятидур. Марказ идораси Фритаун шаҳридур.
2) Мустақил Либериё жумҳуриятидур. Марказ идораси Мунруё шаҳридур.
3) Франсияға тобеъ Фил диши соҳилидур. Марказ идораси Ғранбосан шаҳридур.
4) Олтун соҳилида Ашанти ҳукуматидур. Марказ идораси Қумас шаҳридур. (Бунда Англтаранинг Қобқувост ва Германиянинг Тўғу исмлик жойлари вордур.)
5) Франсияға тобеъ Доҳума ҳукуматидур. Марказ идораси Обума шаҳридур. (Бунда Англтаранинг Лоғуст исмлик бир лимани вордур.)
6) Англтараға тобеъ Нижирия мустамлакотидур. (Бунда Набин исмлик ҳукумат ҳам вор.)
7) Германияға тобеъ Фомардан мустамлакотидур.
8) Франсияға тобеъ «Қўнғу Франсияси» мустамлакотидур.
9) Пўртиғизға тобеъ Анғула мустамлакотидур.

63. Судан

Тўққизинчиси Судан мамлакатидур. Саҳройи кабир, Нуба, Ҳабашистон, Қўнғу, Кения ва Санағомбия мамлакатларининг орасиндағи кенг ерни Судан дейилур. Бу мамлакатнинг бир ози Миср ҳукуматиға тобеъ бўлиб, Судани мисрий атолур.
Қолған жойлари бир неча ерлик ҳукуматлар тарафиндан идора қилинур. Ерлик ҳукуматларининг машҳурлари: Флата, Бомбара, Бурну, Вадой, Боғирми, Дорфур, Фурдуфан ва Сўқўту ҳукуматларидур.
Аҳолиси умуман занжилар бўлуб, ўттуз милёнча тахмин қилинур. Дин юзасидан аксари мусулмон ва бир ози бутпарастдур. Бу мамлакатнинг ғарб тарафи Нигер наҳридан ва ўрталари Чод қўлидан сув ичодур.

64. Қўнғу ҳукумати

Ўнинчиси Қўнғу ҳукуматидур. Бу мамлакат Судан, Франсия Қўнғуси, Анғула, Қопланду, Занғибор мамлакатларининг орасида бўлуб, аҳолиси ҳануз лозиминча маълум эмасдур. Қўнғу наҳри бутун мамлакатға сув беруб, Баҳри муҳити атласға оқадур. Марказ идораси Қўнғу мансубиға яқин Бума шаҳридур. Бу мамлакат 1844 йилда Оврупо давлатларининг иттифоқи ила ясолуб, Белчиқо ҳукуматининг ҳимоясиға топширилмишдур.

65. Домара мустамлакоти

Ўн биринчиси Германиянинг Домара мустамлакотидур. Бу мамлакат Баҳри муҳити атлас соҳилида Қопланду ва Анғула мамлакатларининг орасида бўлуб, шимолдағи Кунана наҳридан жанубдағи Уранжир наҳри мансубиғача чўзилмишдур. Аҳолиси: удомпу, домард, домоқу ва ҳутанту номиндағи баъдавий халқлар бўлуб, аҳволи ҳануз лозиминча, маълум ўлмамишдир.

66. Умид буруни (Қопланд) мустамлакоти

Ўн иккинчиси Англтаранинг Умид буруни (Қопланд мустамлакотидур). Бу мамлакат, аввалда, Африқонинг жанубий учиндағи Қоб мамлакатиданғина иборат экан. Ҳозирда Қўнғу, Занғибор, Музамбик, Анғула ва Домара мамлакатлари орасидағи барча мамлакат ва ҳукуматлар ушбу Умид буруни мустамлакотиға қўшилмишдур. Идора жиҳатидан Қоб, Нотол, Қофаристон, Уронж, Трансвол, Удозия исмлари ила бир неча қавмға бўлинуб, жумласи Англтарага тобеъдур. Машҳур шаҳарлари: Қобмаки (Баҳри муҳити кабир соҳилида) Умид буруни, Жоржтаун ва Пуролизабет шаҳарлари, Нотолники, Дурбон, Урожники, Блумфунтин ва Трансволники, Притўрия шаҳарларидур.

67. Музамбик

Ўн учинчиси Пўртиғизға тобеъ Музамбик мустамлакотидур. Бу мамлакат Баҳри ҳинд соҳилида Занғибор ва Қопланд мамлакатларининг орасиндадур. Аҳолиси икки милёнча бўлуб, барчаси бутпараст ва занжилардур. Машҳур шаҳарлари: соҳилда Келеман ва Суфала шаҳарларидур.

68. Занғибор

Ўн тўртинчиси Занғибор султонатидур. Бу ҳукумат Баҳри муҳити ҳиндий соҳилида Судан, Қўнғу, Қопланд ва Музамбик мамлакатлари орасидадур. Аҳолиси уч милёнча бўлуб, ислом мазҳабиндаги занжилар ва кўчиб келган араблардан иборатдур. Марказ идораси Занғибор атасида бўлғон Занғибор шаҳридур.

69. Африқойи шарқий Англизий

Ўн бешинчиси Англтаранинг Африқойи шарқий мустамлакотидур. Баҳри муҳити ҳинд соҳилида Сумаол, Ҳабашистон, Судан, Қўнғу ва Занғибор мамлакатлари орасида бўлуб, Англтара идорасидадур. Машҳур шаҳарлари Занғибор султонлиғидан олинғон Мумбоз шаҳридур.

70. Сумол

Ўн олтинчиси Сумол мамлакатидур. Бу мамлакат, Боб ал-мандуб бўғозидан бошлаб, Адан кўрфази ва Баҳри муҳити ҳинд соҳилларида, Африқойи шарқий англизий ва Ҳабашистон мамлакатлари орасидадур. Бу мамлакатнинг Боб ал-мандуб бўгози ёнидағи Убуқ, Лиманис Ҳабашистон ҳудудиғача Франсияға тобеъдур. Адан кўрфази соҳилидаги Барбара шаҳри ва атрофи Англтараға тобеъдур. Адан кўрфази соҳилининг бир қисми ва Баҳри муҳити ҳинд со-ҳили Италиёға тобеъдур. Ўртада бир кичкина ислом ҳукумати ҳам бордур. Марказ идораси Ҳирар шаҳридур.

71. Ҳабашистон

Ўн еттинчиси Ҳабашистон мамлакатидур. Бу ҳукумат Судан, Сумол ва Африқойи шарқий ангилизий мамлакатлари орасинда мустақил бир ҳукуматдур.
Аҳолиси саккиз милёнча бўлиб, барчаси христиан мазҳабиндадур. Пойтахти Ғувандор шаҳридур. Бу мамлакатнинг шимолида Боб ал-мандуб бўғозиға яқин Асот лиманидан бошлаб, Масуъа лиманиғача бўлғон ерлар Аритара мустамлакоти исмила Италиё идорасидадур.

72. Африқо атрофидағи машҳур аталар

Баҳри муҳити атлас:
1) Осура аталари.
2) Яшил бурун аталари.
3) Мадар аталари (Пўртиғизға тобеъдур).
4) Қонория аталари (Испанияға тобеъдур).
5) Осониюн атаси
6) Сант-олон атаси (Англтараға тобеъдур).

Баҳри муҳити ҳинд:
1) Мадағоскар атаси.
2) Қумур атаси (Франсияға тобеъдур).
3) Мосқорин аталари .
4) Алдабро аталари.
5) Омиронт аталари.
6) Сишел аталари (Англтараға тобеъдур).
7) Сқутара атаси (Англтара ҳимоясида бир ислом ҳукуматидур).

73. Машҳур кўллар

1) Чод кўли (Суданда).
2) Виқториё-ниёнза кўли (Занғибор мамлакатининг шимолида).
3) Тонғониқо кўли (Занғибор ва Қўнғу мамлакатлари орасинда).
4) Ниёсо кўли (Музамбик мамлакатининг ғарбида).

74. Машҳур наҳрлар

1) Нил наҳри (Виқториё-ниёнза кўлидан чиқуб, Оқ денгизға қуйиладур).
2) Санағал наҳри (Саҳройи кабир Санағомбия мамлакатлари орасиндан чиқуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур.
3) Ғобия наҳри (Санағомбиянинг жанубидан чиқуб, Баҳри муҳити атласга қуйиладур).
4) Нигер наҳри (Судан ва Нижир мамлакатларидан ўтуб, Кения кўрфазиға қуйиладур).
5) Қўнғу наҳри (Қўнғу мамлакатидан ўтуб, Кения кўрфазияға қуйиладур).
6) Уранжир наҳри (Қопланд мамлакатидан ўтуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур).
7) Замбази наҳри (Қопланд ва Музамбик мамлакатларидан ўтиб, Баҳри муҳити ҳиндға қуйиладур).
75. Амриқо қитъаси
Барри жадид, яъни янги дунёнинг  биринчиси Амриқо қитъасидур. Амриқонинг шимол тарафи Баҳри мунжамиди шимолий, шарқ тарафи Баҳри муҳити атлас, жануб ва ғарб тарафлари Баҳри муҳити кабирдур. Бунға қараганда, Амриқо қитъаси ҳам Африқо каби улуғ бир ата шаклиндадур . Амриқо қитъасининг ҳавоси: шимолда ниҳоятда совуқ, ўртада ғоятда иссиқ ва жануб тарафларида ўртачадур.
Ери ниҳоятда манбат ўлуб, бошқа қитъаларда етишадурғон экин ва емишларнинг барчаси бу қитъада зиёдасида етишадур.
Тоғлари: олтун, кумуш, олмос, зумрат, темир ва кўмир конлариға ниҳоятда бойдур. Аҳолиси юз эллик (150) милёнча бўлиб, аксари Овруподан кўчиб борғон: инглиз, испаниол, пўртиғиз, франсуз каби христианлардур. Ерли халқни овруполилар «ҳиндий» дерлар. Ҳиндийлар умуман қизил жинсдан бўлуб, кўплари бутпарастдурлар. Амриқо қитъаси: Шимолий Амриқо, Ўрта Амриқо, жанубий Амриқо исмлари ила уч қисмға бўлинур.

76. Шимолий Амриқо

Шимолий Амриқо тўрт мамлакатға бўлинур.
1) Ғруланд атаси.
2) Янги Британия ёки Канадо мамлакати.
3) Жамоҳири мутаффақаъи Амриқо.
4) Мексиқо жумҳурияти. Ғруланд атаси Амриқонинг шимолий шарқида улуғ бир ата бўлуб, Дўнимарқ ҳукуматиға тобеъдур. Бу атанинг ичкари тарафлари доимо қор ва музлар билан қоплануб турғонлиғи учун ҳеч ким турмайдур. Фақат соҳил тарафларинда овчилиқ ила тирикчилик қиладурғон эскиму деган ваҳший халқлар бордур. Бунлар қирқ мингча тахмин қилинурлар. Машҳур шаҳарлари: Ғутғоб ва Ярадриқхоб шаҳарларидур.

77. Янги Британия

Иккинчиси Янги Британия мамлакатидур. Бу мамлакат Амриқонинг шимолидадир, бир неча ата ва ярим аталар ила Канадо мамлакатидан иборатдур. Аҳолиси тўрт ярим милёнча бўлуб, аксари англизлардур. Канадо ҳукумати англизларнинг имтиёзли вилоятларидан санолур. Ўзининг махсус мажлис мабъусони бор. Марказ идораси жанубий шарқида Ўттава шаҳридур. Расмий тили англизча ва расмий мазҳаби протестантдур.

78. Жамоҳири мутаффақаъи Амриқо

Учинчиси Жамоҳири мутаффақаъи Амриқо ҳукуматидур. Бу мамлакат Канадо ва Мексиқо ҳукуматлари ила Баҳри муҳити атлас ва Баҳри муҳити кабир ўқёнусларининг орасидадур. Ғарбидаги Аласқа қитъаси ҳам бу мамлакатға тобедур. Аҳолиси тўқсон милёнча бўлуб аксари протестант ва катўлик мазҳабларидадур. Пойтахти мамлакатнинг Шарқ соҳилиға яқин ерда Вашингтон шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Вашингтоннинг шимолида Нью-Йўрк, Бостун ва Баҳри муҳити кабир соҳилида Сан-Франсисқо шаҳарларидур. Расмий тили англизча бўлуб, французча ҳам суйланадур. Идораси мутаффақаъ жумҳуриятдур.

79. Мексиқо жумҳурияти

Тўртинчиси Мексиқо жумҳуриятидур. Бу ҳукумат Ши-молий Амриқонинг энг жанубида ва Баҳри муҳити кабир ила Мексиқо кўрфазининг орасинда 27 адад кичкина ҳукуматларнинг бирлашмоғидан ҳосил бўлғон бир жумҳуриятдур. (Аввалда Испанияға тобеъ эди.)
Аҳолиси ўн тўрт милёнча бўлуб, аксари оқ жинс ила қора ва қизил жинсларнинг қўшилмоғидан ҳосил бўлған «молиз»лардур. Пойтахти Мексиқо шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Варақруз, Ғувада, Ложар ва Монзаниллу шаҳарларидур. Аксарлари катўлик мазҳабидадур. Тиллари испанчадур.

80. Ўрта Амриқо Мексиқодан бошлаб Қўлумбияғача чўзулгон ингичка ерларни Ўрта Амриқо дейилур. Ўрта Амриқо етти мамлакатға бўлунуб, идора қилинур.

Исми   Аҳолиси   Марказ идораси
1) Ғватемоло жумҳурияти   2 милён   Ғватемоло шаҳри
2) Ҳўндурас жумҳурияти   550 минг   Қумоёғу шаҳри
3) Салвадур жумҳурияти   1 милён   Сан-Салвадур шаҳри
4) Никарағуво жумҳурияти   450 минг   Лион шаҳри
5) Қуста Риқа жумҳурияти   350 минг   Сан-Жувази шаҳри
6) Панама мамлакати   400 минг   Панама шаҳри
7) Англтаранинг Ҳўндурас мустамлакоти   25 минг   Бализий шаҳри

81. Жанубий Амриқо

Панама барзаҳидан бошлаб, жанубдағи Ҳуран буруниғача узайған бир мамлакатдур.

Исми   Аҳолиси   Пойтахти
1) Қулумбиё жумҳурияти   4 ярим милён   Буғуто шаҳри
2) Ваназуа жумҳурияти   2 ярим милён   Қарақас шаҳри
3) Хатти устуво жумҳурияти   1 ярим милён   Куиту шаҳри
4) Гвиано мамлакати (бу мамлакат учға бўлинуб, Англтара, Ҳўлланда ва Франсияға тобеъдур.
Англтара Гвианоси
Ҳолланда Гвианоси
Франсия Гвианоси   

300 минг
80 минг
32 минг   

Жўржтоун шаҳри
Помаринду шаҳри
Крин шаҳри
5) Бразилия ҳукумати    14 милён   Юджанеру шаҳри
6) Перу жумҳурияти   4 милён   Лима шаҳри
7) Бўливия жумҳурияти   3 милён   Шукизақо шаҳри
8) Шили жумҳурияти   3 ярим милён   Сантиёғу шаҳри
9) Оргонтин жумҳурияти   5 милён   Бунанусайрис шаҳри
10) Пароғовой   650 минг   Осаниюн шаҳри
11) Уруғувай жумҳурияти   1 милён   Монтавидану шаҳри

82. Амриқонинг машҳур денгиз ва кўрфазлари

1) Бофун денгизи, 2) Антиқ денгизи, 3) Ҳудсон кўрфази, 4) Мексиқо кўрфази, 5) Сантуран кўрфази (барчаси Баҳри муҳити атласдан ҳосил бўлгон), 6) Мовил денгизи (Баҳри мунжамиди шимолийдан ҳосил бўлғон), 7) Баҳрак денгизи, 8) Бристул кўрфази, 9) Қуқ кўрфази, 10) Қолифорниё кўрфази, 11) Таҳвонта кўрфази, 12) Панамо кўрфази (Баҳри муҳити кабирдан ҳосил бўлғон).

83. Машҳур наҳр ва кўллари

Сан-Луран наҳри (Сан-Луран кўрфазиға қуйиладур), Миссисипи наҳри (Мексиқо кўрфазиға қуйиладур). Миссури наҳри (Миссисипи наҳриға қуйилодур), Буюк Осора кўли (Канадо мамлакатинда), Супарюр кўли, Мичиган кўли, Ориё кўли, Ҳуран кўли (Янғи Британиё ила Жамоҳири мутаффақаъ ҳукуматлари орасинда), Амозон наҳри (Бразилиянинг шимолинда Баҳри муҳити атласға қуйиладур), Лоплата наҳри, Кўларадо наҳри (иккиси ҳам Оргонтин мамлакатиндан ўтиб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур.

84. Машҳур тоғ ва аталари

Амриқо қитъасида: шимолий Амриқонинг ғарб соҳилида Қасқод, Рути тоғлари ила жанубий Амриқонинг бутун ғарб соҳилини ўраған Анд тоғларидан бошқа муҳим тоғлар йўқдур. Амриқо атрофинда (хусусан, шимолида) ата ва ярим аталар ниҳоятда кўп бўлса ҳам, муҳимроғи: Антил денгизидағи Антил аталаридур. Бу аталар Буюк Антил, Кичик Антил ва Боҳомо исмлари ила учға бўлинур. Буюк Антил: Қуба, Ямайка, Пуарто-риқу ва Ҳаити исмлиқ тўрт улуғ атадан иборатдур.
Қуба атаси Жамоҳири мутаффақаъ ҳимоясида бир ҳукуматдур. Марказ идораси Ғованна шаҳридур, Ямайка атаси Англатараға тобеъдур.
Ҳаити атасининг шарқида Сан-Доминиқу, ғарбида Ҳаити исмлик икки жумҳурият вордур. Ҳаитининг марказ идораси Пургу-пранс, Сан-Дўминиқу шаҳридур.
Пуарто-риқу атаси ҳам Жамоҳиру мутаффақаъ ҳимоясинда бир ҳукумат бўлуб, марказ идораси Сан-Жуван шаҳридур. Кичик Антил аталари Пуарто-риқудан Ваназуалағача тизилғон майда аталар бўлуб, аксари Англтара ва қолгонлари Франсия, Ҳолландиё, Дўнимарқа ва Жамоҳири мутаффақаъ ҳукуматлариға тобеъдур.
Боҳама аталари эса Англтара идорасидадур. Булардан бошқа жанубда Англатара идорасида бўлғон Қолқонда аталари ва Баҳранг денгизида Жамоҳири мутаффақаға тобеъ Алаутиён аталари вор.

85. Ўқёнусиё (Австралиё) қитъаси

Янги дунёнинг иккинчиси Ўқёнусиё қитъасидур. Бу қитъа Осиёнинг жанубида. Баҳри муҳити кабир ила Баҳри муҳити ҳинд орасинда бир неча катта ва кичик аталардан иборатдур. Ўқёнусиё қитьасини Осиёдан жанубий Чин денгизи ила Малоқо бўғози ойирадур. Амриқодан Баҳри муҳити кабир, Африқодан Баҳри муҳити ҳинд айирадур. Аҳолиси 55 милёнча тахмин қилинур. Бундан 5 милёнчаси мусулмон ва қолғонлари молиз жинсидан бўлғон ерли маъжусийлар ила Овруподан кўчиб борғон христианлардур. Ерли халқнинг кўписи овруполилар ила улфат бўлмасдан йилдан-йилға озайиб кетмакда ва ўрунлариға овруполилар тўлмақдадур.
Ўқёнусиё қитъаси: Молизиё, Молонизиё, Пулунизиё, Миқрунизиё аталари ила тўрт қисмға бўлинур.

86. Молизиё

Молизиё Осиёнинг жанубида Ўқёнусиёнинг шимоли ғарбида воқеъ бир неча аталардан иборатдур. Ўқёнусиёнинг энг обод халқи кўп бўлғон ери ушбу Молизиё қисми бўлуб, аҳолиси 44 милёндан зиёдадур. Молизиё аталаридан шимолдаги Филипин аталари Жамоқири мутаффақаъи Амриқо ҳукуматиға тобеъ, марказ идораси Манила шахридур.
Уртадаги Салаб атаси ва Бурнау атасининг кўп қисми шарқда Мулуқ атаси ва жануб тарафда занжирдек чўзилғон Сунд аталари  барчаси Ҳўлландиё ҳукуматиға тобеъдур. Марказ идораси Женева атасида Батавиях шаҳридур. Бурна атасининг шимолида Англатаранинг бир оз мустамлакоти ила Бурнау исмлик бир кичкина ислом ҳукумати вордур. Суматра атасининг ғарбий учида Оча исмлик бир ислом хонлиғи вордур.

87. Молонизиё

Молонизиё жанубий Ўқёнусиёда воқеъ Кина жадид, Австралиё, Тасмониё ва Янги Зеланда исмлик тўрт улуғ ата ила бир неча майда аталардан иборатдур. Кина жадиднинг аҳволи ҳануз лозиминча маълум эмасдур. Шундай бўлса ҳам ғарб қисми Ҳўлландиёники, жануб қисми Англтараники ва шимол қисми ила ғарб тарафида бўлғон Бисмарк, Янғи Британиё аталари ва Солумун аталарининг шимол қисми Германияники сонолур.
Австралиё, Тосмониё ва Янги Зеланда аталари бутун Англтара идорасидадур. Австралиё атасининг аҳолиси 7 милёнга яқин бўлуб, марказ идораси шарқи жанубида Сидний шаҳридур.
Тасмониёнинг аҳолиси  бир милёнча бўлуб, марказ идораси Ҳуборт шаҳридур. Янги Зеланда Куқ бўғози ила бир-биридан айрилғон икки улуғ атадур. Аҳолиси 800 мингча бўлиб, марказ идораси шимоддаги атада Ўқланд шаҳридур. Булардан бошқа шарқдағи Янғи Қалдуниё атаси Франсияға тобеъ. Футуначи, Янғи Ҳиберия аталари ва Солумун аталарининг жанубий қисми Англтарага тобеъдур.

88. Пулунизия, Ява ва Миқронизия

Ўқёнусиёнинг шимол ва шарқида Баҳри муҳити кабир ўртасиға сочилғон ниҳоятда кўп майда аталар бордурки, буларнинг қисми шарқийсини Пулунизия ва қисми шимолийсини Миқронизиё дейилур. Пулунизиянинг машҳур аталари: шимолда Ҳовой аталари ўз бошиға бир ҳукуматдур. Финикс, Унюн, Туниё, Монохики, Қуқ ва Шотом аталари Англтарага тобеъдур. Моркиз, Тувомуту, Сусита ва Тубовой аталари Франсиёға тобеъдур. Сомво аталари Германияға тобеъдур.
Миқронизиядаги аталардан Мориён, Полоус, Корулин, Ролиқ ва Моршол аталари Германияға тобеъдур. Жилберт ва Аълис аталари Англтараға тобеъдур.

С ў н г

«ЕР ЮЗИ» китобидаги айрим истилоҳ ва атамаларга изоҳлар
Англтара — Англия.
Баҳри муҳити мунжамид — Атлантика океани.
Баҳри муҳити кабир — Тинч океани.
Баҳри муҳити ҳинд — Ҳинд океани.
Баҳри муҳити шимолий — Шимолий муз океани.
Баҳри муҳити жанубий —Антарктида.
Белчиқо — Бельгия.
Ваназуа — Венесуэла.
Дўнимарқ — Дания.
Исвечра — Швейцария.
Исвеч — Швеция.
Нурвеж — Норвегия.
Пўртиғиз — Португалия.
Жамоҳири мутаффақаъи Амриқо — Америка Қўшма Штатлари.
Ҳинди чиний — Ҳинди хитой.
Сакана — аҳоли, яшовчилар, турувчилар.
Манбат — унумдор.
Лингк — майдон, кенглик.

Эслатма: нотўғри талаффуз қилиниб ёзилган сўзлар учун нашрга тайёрловчи муҳтарам китобхонлардан узр сўрайди. Бу китобдаги номлар, атамалар арабча, туркча манбалардан олингани, жаҳонда содир бўлган катта-кичик урушлар туфайли мамлакат ва шаҳарларнинг географик номлари ўзгариб кетганлиги сабабли ушбу китобдаги атамаларнинг ҳозирги шаклини топиш махсус тадқиқот талаб қиладики, нашрга тайёрловчи бу камчиликларни кейинги нашрларда эътиборга олади. — С. А.
« So'nggi tahrir: 26 Mart 2014, 11:15:49 muallifi AbdulAziz »

 

Munavvar qori Abdurashidxonov. Tajvidul Qur'on

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 16999
So'nggi javob 12 Iyul 2008, 09:18:23
muallifi AbdulAziz
Munavvar qori Abdurashidxonov. Adibus-soniy

Muallif AbdulAzizBo'lim Axloq-odobga oid kitoblar

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 7975
So'nggi javob 25 Yanvar 2010, 16:22:46
muallifi shoir
Munavvar qori Abdurashidxonov. Musulmonlik

Muallif registanBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 18
Ko'rilgan: 6602
So'nggi javob 27 Iyul 2008, 06:35:21
muallifi AbdulAziz
Munavvar qori. Tanlangan asarlar

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 11495
So'nggi javob 12 Iyul 2009, 09:32:47
muallifi AbdulAziz
Qori-Niyoziy. Hayot maktabi

Muallif AbdulAzizBo'lim Adabiy esdaliklar, xotiralar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1004
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 17:45:16
muallifi AbdulAziz