Jonibek Subhon. Ro'yo  ( 10623 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  25 Iyul 2009, 02:19:10

Ro'yo. Jonibek Subhon



Muallif: Jonibek Subhon
Hajmi: 271 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Muzayyana  03 Avgust 2009, 13:01:21

ЖОНИБЕК СУБҲОН

РЎЁ


Шеърлар

Тошкент
«ЕЗУВЧИ» нашриёти
1994

Ҳақиқат юз бир парда ичида бўлса ҳам, у олмосдай ўткир, қиличдай кескир, оловдан-да кучлидир. Шоир рўё билан юзма-юз гаплашар экан, кўнгил тубидаги сўз жавоҳирларини армуғон этади. Армуғони мухлисларга, шеър шандоларига аталган Жонибек Субҳоннинг янги китоби теран мушоҳадалар, синчил кузатунлар, дилбар туйғулардан иборат. Иншооллоҳ. шоир айтганлари сизга завқу шавқ. бахш этгай.


ХАЛҚ

Э, халқим, бўлмаса кўксимда виждон,
Кечирма, бўлмаса қонимда туғён.
Сенинг эркинг учун жондан кечарман,
Соларман сени деб оламга урён!

Халқдир ул, ҳпр ўғли гар шамшир каби!
Билса халқи бахтини тақдир каби.
Халқдир ул, пок қўллари-ла ҳеч қачон
Бўғмаса эрк бўйнини заижир каби!

1991

РЎЁ

Нақ етмиш йил соялар деб қурипти силла,
Тегмапти ҳам жонга сохта, гўёлигимиз
Насиб этиб қолганга ҳам ўхшапди, илло,
Узимизнинг ўзимизга рўёлигимиз.

Итқитайлик бошимиздан таъқиб соясин
Кўзимизни яиа бир бор чўқимасидан.
Қувғин қилинг тез жирканчли қуллик ғоясин
Миямизнинг ҳатто сўнгги тўқимасидан!

Ундан зарра қолса онгда, бошлаб ўшандан
Қатрон қилиб чиқажакман товонга қадар.
Мен руҳимни озод қилиб қизил кишандан,
Сароб ҳислар ватанидан этарман бадар.

Мени юлқиб суғурдилар илдизим билан
Диёнатнинг динидаги паймон юртидан.
Ҳатто нафас олмоғим ҳам бир изн билан,
Юрагимни асролмадим зуғм қуртидан.

Тилимдаги, дилимдаги тугун зангини
Қоним билак кетказишга ҳозироқ шайман.
Кўзларимни қоплаб олган алдоқ чангини
Совуқ нафрат ёши билан ювиб ташлайман.

Яшабман-а сўзларимнинг садоси бўлиб,
Айланибман орзуларим шарпасига бир.
Илиқ сўзча меҳрнинг хор гадоси бўлиб,
Узлигимдан чиқиб кетиб, яшабман ҳақир.

Бугун қайта кириб келдим илк вужудимга,
Ватаним ҳам ватанлигин ҳис қилди гўё.
Бугун соқиб бўлдим руҳий ўз ҳудудимга,
Беқиёфа Жонибекмас, мен бугун — рўё!

1992


МОНАНД

Бугун торлар янграсин чинакам торга монанд,
Эҳтирослар парвозда бўлсин шунқорга монанд,
Бугун ҳар давра сўзи бўлсин алёрга монанд,
Даврон сурдим, дебмиз-а, кун кўриб хорга монанд,
Ярашиқ яралиб бпз қул каби корга монанд.

Бугунги саринларнинг саринга хослиги бор,
Кўрар кунларимизнинг нақ кунга мослиги бор,
Тугулган тиллардаги сўзлар рўй-ростлиги бор,
Ки шукрона айтишга тилим тайёрга монанд,
Гарчи ҳар кас, ҳпр соат ўта анёрга монанд.

Кўп шўнғиб чпқди қонли уфқларга қуёшимиз,
Не кунларни кўрмади тошни ёрган бошимиз,
Сибирь музликларида қолмадими лошимиз?
Кимни даҳо дедик, у чиқди хунхорга монанд,
Юксак ғоялар осди бизни чин дорга монанд.

Наҳот қўйлашдинг, халқим, шу қадарлиғ, во ажаб,
Дунёни билдинг фақат ғам, кадарлиғ, во ажаб,
Билмадинг, бу ёввошлик кўп хатарлиғ, во ажаб!
Қаноат тоши бўлди сенга зуннорга монанд,
Қўрқувга тушдим, не бор, айт, сенда борга монанд?

Наҳот йўқдур Темурдан бир ҳужайра қонингда?
Наҳот Алпомишларинг чириди зиндонингда?
Бирон тамасиз дўстинг қолдимикин ёнингда?
Талайвериб толдими бари ғаддорга монанд?
Денгизингдай сенга ҳам шу замин торга монанд...

Юз ўттиз йилки, кўзииг ёғини ейди ёвлар,
Урфонли ўтмишингдан тўсди кўп нопок ғовлар,
Бегўр, бекафан кетди ўзбегим деган довлар,
Ким қилач тута олар бугун суворга моканд?
Халқ дарди учун бўлган қалби деворга монанд...

Не олчоқлар топтаган еру кўҳинг уйғотгил,
Ою юлдузли ғолиб мовий туғинг уйғотгил,
Етмиш икки томирдан мудроқ руҳинг уйғотгил,
Зй халқим, асли наслннг эди-ку сорго монанд,
Ҳар аждодинг битиги эди туморга монанд.

Вақти келди: очилур ким сени сотган эди,
Қўқону Паркентда кпм орзунгни отган эди.
Балким шу ўқлар сени илк бор уйғотган эди?!
Эркинг самоси бўйлаб учдинг санёрга монанд,
Гарчи замон ямламоқ бўлганди ғорга монанд.

Бугун юртим бошида ҳурлик шарпаси кезар,
Юрак недандир нотинч: гўё нохушлик сезар...
Бироқ туйғуларимни бир умидворлик безар,
Диллардаги совуқлик эриди қорга монанд,
Зеро ўзбегим яшар бўлиб тождорга монанд!..

1991


МЕН АЙТАЖАК ГАП

Юртим, пок замининг топтамади ким?
Қутлуғ жойларинг ким этмади поймол?
Уз-ўзингга сени гиж-гижлаб, халқим,
Узилмас кишанга солишди алҳол!

Сени меҳмондўст, деб мақтаб аввало,
Текин неъматингдан келяб сўнг тобга,
Ушалар бошингга ёғдирди бало,
Уғридан оллб-у солиб каззобга.

Сен кўрган кунингга айтиб шукрлар,
Барин қабул қилдинг замон зайли, деб.
Утмишинг сўкса ҳам гала нонкўрлар,
Сабр қилиб келдинг ҳамои, майли, деб.

Тарихнинг бу янглиш сўқмоқларидан
Ўтгадча гул каби неча қирилдинг.
Майишиб келишди тўқмоқларидан,
Аҳён-аҳёнгина чала тирилдннг.

Янгидан яралар ор-номус ва бурд,
Бир эркин маромда тепажак юрак.
Янгидан туғилган жабрдийда юрт,
Сени бошқа ҳолда кўрмоғим керак.

Ватан-ку, яшарар, яшарар орзу,
Бироқ дилда ётган алам қаримас.
Юракдан юлқинган нолаларим — бу —
Ҳали мен айтажак гапнинг баримас!

1992


КЕЛАЖАК

Олдиндан ким билар дунё корини?
Тақдирида эрта нелар борини?
Кимдир билмай ўз кўнглининг зорини,
Дунё дарду зорин қайдан билажак?
Уни кайдан била олсин келажак!

Ким гул экар, ким қоғоздан гул ясар,
Ким дунёда ўғлонлардан қул ясар,
Кимдир озод руҳлар учун ғул ясар,
Шу аснода дунё қачон кулажак?
Келармикнн рўшно кунлик келажак?!

Юракларда камол топса бебоклик,
Қалбимизни тарк этмаса то поклик,
Имонимиз чалғитмас то шаккоклик,
Умрим, сендан шунда кўнглим тўлажак,
Шунда менга татир озод келажак.

Юрт сотарга қадим-азал — зар теккан,
Ҳақни деган машрабларга — дор тиккан,
Дўст деганинг кафанингни тор тиккан,
Наҳот дунё шу йўлида елажак?
Йўқ, булардан пок бўладур келажак.

Ҳаёт туққан ғурурни ҳам, кекни ҳам,
Замон туққан ножинсни ҳам, текни ҳам,
Ахир она туқкан Жонибекни ҳам,
Гарчи ҳамма вақти келиб ўлажак,
Менга манзил-маъғо бўлгай келажак.

1992


ЎЗБЕГИМ

Узбегим, сендир азал дунё қадар,
Оч кўзинг бўлмай бу дунёдин бадар,
Бас, етар оламга сен чеккан кадар,
«Мен!»—де бир қонингда ўзбеклик магар!

Ким деди: Узбеклигинг айни савоб,
Етди ўз жонингга ундан минг азоб,
Бағри очиқлик сени қилди хароб,
Утмишингдек бўлди эртанг ҳам сароб.

Билардим, бағри қону кўнгли оқ сен,
Кўзи уйқуда-ю лек руҳи соқ сен,
Омон-омон замона келди, боқ сен,
Хаёлдан рутубат гардини қоқ сен!

Қуллик—иснод, унга ирқинг қондими?
Айт, танинг бирла руҳинг ҳам бандими?
Бу авомликнингми, поклик пандими?
Е сени ўтмиш етимдек яндими?..

Бўлса кўксингда қадим ордан нишон,
Сен боболар руҳи покига ишон!
То тикилмайди Ватан йўлига жон,
Йўлларингга гулни сочмайди замон.

Етар, неча замон сен мизғир эрдинг,
Қоқигулдек шамолда тўзғир эрдинг,
Тополмай ўзлигингни изғир эрдинг,
Ки гарчи пойгаларда ўзғир эрдинг...

Келди фурсат, занжирингдан тон-да сен,
Келди астойдил ҳамал, уйғон-да сен!
Узлигингга бўл бег-у бўл хон-да сен!
Бўл ахир халқлар қатори сонда сен!
Ўзбегим, сендир, азал, дукё қадар...

1992


ТУРКИЙ ДУНЁ

Доно машойихнинг ҳикмати абад —
Гар ёлғиз курашса қирх оға-ини,
Ғалаба сурурин татимас минбад,
Елғиз душман букар улар шахдини,

Боши бирикмаган, эй, туркий дунё,
Ўзингни урарсан қаиси тирқишга?
Тайёр қнличлигин англамайсан ё
Ғаним бизнинг туташ қўлни қирқишга?

Қанчалик тирқираб кетсанг тариқдан,
Кимлар сурур билан кўтаради жом.
Ўзинг гувоҳисан: қонли тарихда
Қийқимга айланди туркий деган ном.

Тарих малай бўлиб сурбет зотларга,
Тириклай ҳандаққа кўмди туркийни.
Оға-иниларни айлаб ётларга,
Четдан талаб қилди шоҳона сийни.

Утган машъум йиллар бадали, кўзлар
Кимларда улгурди балким юмилиб.
Минг йил бетаржимон англанган сўзлар
Бир совуқ лаҳжага кетди кўмилиб.

Энди пушаймонлар ўртар дилингни,
Эсладинг кеча ким бўлганлигингни.
Сўроқлан бошладинг мучал, йилингни,
Сезиб қолиб руҳак ўлганлигингни.

Башарти қонингда кезар туркий руҳ,
Қаддинг самандардай кулдан кўтар даст!
Бугун юрагингдан кетгандир андуҳ,
Ҳеч ким ҳурлигингга қила олмас қасд!

1991


ҚЎРҚУВ

Дунё, дунёлигинг тан олмагайман,
Қошингда бош эгиб лол қолмагайман,
Фош этиб сирларинг ҳеч толмагайман,
Тантилик шартларин этмасанг ижро!

Лол боқдинг: қатағон қилинди руҳлар,
Қўл қоқдинг: садосиз сўнди андуҳлар,
Айб тоқдинг: ўзини ғарқ қилди Нуҳлар...
Таскин топмадинг биз парчаланмай то.

Дарёмиз соҳилин ўпмаса — алам,
Денгизимда тўлқин қўпмаса — алам,
Гўдакларда юрак тепмаса — алам,
О, булар неларнинг бўлгани рўё?

Рўёдир оқибат, имон кетгани,
Елғоннинг кетидан замон етгани.
Энди айтгил, сени омон тутгани
Қандай илинж қолди дилларда, дунё?

Етмиш йил таомил бўлди шаккоклик,
Мазахга учради кўп асрий поклик,
Қизил қафасларга тушди бебоклик,
Наҳот шулар бизга кўрилди раво?!

Кимгадир гизланган совуқ ўқ эдик,
Гар ҳаёт тарозу—вазни йўқ эдик,
Турфа алдоқлардан кўнгли тўқ эдик...
Бугун барчасидан соқитмиз илло!..

1991


* * *

Бу тупроқда не-не азизлар ётар,
Руҳлари уйқудан бизни уйғотар,
Кечиринг, боболар хоки туроби,
Ноқобил фарзандлар сизни ҳам отар.

Қай тупроқда ётар халқим, деганлар,
Халқини одамдай балқи, деганлар,
Афсус, эл бошида қамчи ўйнатди
Умр бўйи фақат ҳалқум, деганлар.

Бу замин кўксида дорларни кўрган,
Бағрида — топталган хорларни кўрган,.
Кўрган зар чопонли қутурганларни,
Бурда қотган нонга зорларни кўрган.

Заҳқумлар ёғилиб мисоли жола,
Узбегим тупроғи қилмоқда нола,
Аждодларни боқиб, кийдирган замин
Ингранар мисоли дард эзган бола...

Замонинг келар, деб, умидда ёндим,
Қилолмай ўзимни гоҳ удда, ёндим,
Ризомен сен учун ёниб кул бўлсам,
Кўрмай лаҳза сени деб дудда, ёндим.

1992


ВАТАНДОШЛАРИМ

Бошида қузғундай кезганда хатар,
Одамни қайларга қувмайди кадар?!
Туғилган еридан бўлганча бадар,
Қайси иқлимдасиз, кўзи ёшларим?

Ватан деб зорланган ватандошларим?
Афғон тупроғида ётипти Бобур,
Қанча ўзбек қолди унда беқабр,
Тупроқ руҳингизга бахш этсин сабр...

Менинг ёт деворга теккан бошларим —
Ватан деб зорланган ватандошларим.
Қўқонни қўмсаб ким Ёркандда ётар,
Деҳлавий ноласи Кешни уйғотар,

Отасин билмас зот шоирни отар...
Тақдирга тўланган қайтмас божларим-
Ватан деб зорланган ватандошларим.
Наҳот Алпомишлар қолса қалмоқда?

Жалолиддин қолса Курдистон ёқда?
Гўрўғлини кутиб Чамбил толмоқда,
Қайларда қолмади азиз лошларим,
Ватан деб зорланган ватандошларим.

Кимга ватан ёруғ кунлар шукуҳи,
Етимдир ватансиз инсоннинг руҳи,
Кафандир ватанга етмас андуҳи,
Юрагимда ётар зилдай тошларим,
Ватан деб зорланса ватандошларим!


НИДО

Эй, йиллар тасбеҳин ўгирган олам,
Эй, олам устидан ҳукмдор одам,
Эй, одам устидан кулгувчи мотам —
Тарихда кўрдингми бирон қаро йил,
Ўттиз еттинчидай мотамсаро йил?

Галалаб отилди бор фикри ёруғ,
Неларни кўрмади ўзбек, во дариғ?!
Исноддан юзини яширар тарих...
Эй башар, кўрдингми бирон қаро йил,
Ўттиз еттинчидай мотамсаро йил?

Қодирий, Чўлпонни тортди у домга,
Босди Файзуллаю Акмалга тамға,
Ювилмас доғ солиб неча пок номга,
Кимни қақшатмади тундай қаро йил,
Ўттиз еттинчидай мотамсаро йил.

Ёқилди минг йиллар битган китоблар,
Ҳалқумда қотди эрк деган хитоблар,
Ҳар тонг қонга ботиб чиқди офтоблар,
Эй халқим, кўрдингми бундай қаро йил?
Ўттиз еттинчидай мотамсаро йил

Эврилур замону кўҳна оламлар,
Унут бўлиб кетмас дилдаги ғамлар,
Эҳтиёт бўлингиз мунис одамлар!
Қайтмасин бошларга яна қаро йил,
Ўттиз еттинчидай мотамсаро йил...

1990


ҚАЙИШМАДИНГ

Ҳаёт, гарчи зил юкингдан майишдим,
Ҳамон сени суяйин деб қайишдим.
Ризқинг ўйлаб, ўғирингни туйишдим,
Қайишмадинг кўнглим учун йўлига!

Нидодурсан, кўнгли мендан йироқдай,
Садодурсан, менга қайтган сўроқдай,
Адодурсан, сўнаётган чироқдай,—
Қайишмадинг кўнглим учун йўлига.

Умр тутқич бермай қочган оҳудир,
Севги сенга ҳаёт, менга оғудир,
Мен — онамнинг тирик юрган оҳидир
Қайишмадинг кўнглим учун йўлига.

Қалам битмас чиройлигинг ифтихор,
Одам тутмас ҳумойлигинг ифтихор,
Олам етмас чиройлигинг ифтихор,
Қайишмадинг кўнглим учун йўлига.

Ҳаёт, сендан нолиш асли хатодир,
Бахту севги сендан менга атодир.
Кимки сени севмас, қадди дутодир—
Қайишмадинг кўнглим учун йўлига...

1992


ДЎСТЛАРИМ

Ўзимга яраша дўст-ёрларим бор —
Мардларн ўзбегим дала-тузининг.
Мақсад камситишмас уларии зинҳор,
Йўлини топмаган дея ўзининг.

Яшар ўз ҳолича унинг ҳар бири,
Ҳар бири беги ўз ризқу рўзининг.
Гарчи турли-туман улар тақдири,
Ҳолини хўб билар бари ўзининг.

Дўстимнинг қай бири экади пахта,
Бири билар тилин қўю қўзининг.
Кўпинча билмапди — нимада бахти,
Тилини тушунмай ўтар ўзининг.

Ишни-ку, дўндирар, овқатин — паққос,
Фақаг безаги йўқ лўнда сўзининг.
Гарчи тўн-ҳашамда урар тараққос,
Дилини англамай ўтар ўзининг.

Бири ўзин тияр ҳаловатдан хам,
Саҳардан уйқуси қочар кўзининг.
Чекса ҳам элим деб эртаю кеч ғам,
Элини севолмай ўтар ўзининг.

Бирига дўстларнинг афсуси шоеъ —
Қулдир қавмига ёт талаффузининг.
Кетди унга ҳаёт пандлари зоеъ —
Йилини билмасдан ўтар ўзининг.

1992


* * *

Яширмоқ пайтимас кўксингга ўқни,
Бугун қадларимиз эмасдир нигун.
Бугун ҳазм қилмас юрагим дўқни,
Бугун ечилгандир тиллардан тугун.

Эй, дил, сенда диллик қолган бўлса гар
Қабрларга юкин, ерингга юкин.
Эй, тил! Токи тиллик бўлмас муяссар,
Сени англамаган халқингдан ўкин.

Ўкингил ўзидан ўзлиги ўзга —
Сўқмоқлар чангида гум бўлган банда.
Пахтани тўтиё қилганча кўзга
Умрини далада ўтказган бандда.

Кеча истибдоднинг ўқи мазасин
Қўқонда тотдилар — қон сизган яра.
Оналар янгилаб афғон азасин,
Қоранинг устидан бот кийди қора.

Мен букун қиларман сизларга сажда
Фарзанд доғи буккан Узбекойимлар.
Айтинг қани, токай бу чархи кажда
Қисмат — қиёмат-у, толеъ — қойимлар?!

Дунё устимиздан кулди кўп йиллар,
Фарзандларни аяй олмадик омон,
Уқлар отиб куйган юраклар томон
Чекилган азобни оналар билар...

Идрок қулоғига айланмай буткул
Англаб булмас кеча шеваларини.
Қўрғошинлар тақди кўксимизга гул —
Оналар татиди меваларини...

1992


* * *

Бир фарзанди бўлсам ҳамки ғафлат асрининг,
Чексам ҳамки жабрин сотқин каслар касрининг,
Бедор бўл, деб, ўзгаларни айладим огоҳ,
Тақиллатиб дарвозасин умид қасрининг.

Бироқ бордир даврамизда мудраган зотлар,
Уз турмуши аразасин судраган отлар,
Нечоғ кунлик омадидан мағрур бўлмасин,
Юрагида юлқинади инграган додлар.

1992


* * *

Умидинг букчаяр кексайиб, одам,
Саховат толиқар бир куни, Ҳотам.
Ҳар қандай эзгулик қарийди, бироқ
Қаришни билмайди дунёда мотам.

Бир кун гуллар ранги тортади заҳил,
Дарёсидан жудо бўлади соҳил,
Оламии мусибат чулғаган чоғда
Шодон қўшиқларин бошлайди бахил.

Севишган дилларга тушириб дарзни,
Унуттириб ота олдида фарзни,
Кафтин кафтга ишқаб завқдан шаккоклар
Шайтанат илмидан бошлайди дарсни...

Дунё пуркар кўзга ўзича чангии,
Ким хушлар-у ким йўқ, бир вадавангни.
Ҳар кимнинг кўзлагаи хос манзили бор,
Ўз йўлингдан судра ўз аравангни.

1990


КЎНГИЛ КЎЧАСИ

Бир кўча бор ёруғ дунёда,
Бор кўчалар ичра зиёда:
Кўнгулнинг рост кўчасидур у.
Ундан ўтар фақат ҳис-туйғу.

Кўнгул майли йўқ бу кўчада,
Е қул хайли йўқ бу кўчада.
У ёстанмас замон зайлига,
Ёки дарди йўқлар сайлига.

Кириб бўлмас унга ўнг-сўлдан,
Одам мағрур ўтар бу йўлдан —
Фақатгина пок туйғу бўлиб,
Фақатгина пок қайғу бўлиб...

Из солмасдан чориқ, кирзалар,
У дер, ёниқ ҳислар кирсалар...
Бу кўча бор руҳий дунёда —
Ундан тангрим ўтар пиёда...

1991


ЁЛҒИЗ

Замондан битта жон қарзман,
Заминдан жисму тан, ёлғиз.
Узимга ўзлиги фарзман,
Ки менга бу Ватан ёлғиз.

Жаҳон — бу бебақоликдур,
Умр — сузган туман, ёлғиз.
Имон — руҳий даҳоликдур,
Дил унга анжуман, ёлғиз.

Билинмас, кунми бу, тун ё?
Тикан — тўда, суман — ёлғиз.
Кетиб бормоқда бу дунё
Бўлибон юз-тубан, ёлғиз.

Сурар лашкар осий иснод,
Эвоҳ, титрайди шанъ ёлғиз.
Этай деб ўзлигим исбот,
Ютарман оҳни ман ёлғиз.

Магар нафс дилга хоҳишдур,
Солар тоат кишан ёлғиз.
Ҳаётда кимга ком зар, дур —
Буюргай бир кафан ёлғиз...

Чопишгай ким жаҳон бирла,
Ки йиртилгай чатан ёлғиз.
Сира ҳам қўйма тақдир-ла
Жаҳонни дафъатан ёлғиз.

1991


ЎТАР

Эсиб ўтади ел ҳам,
Бузиб ўтади сел ҳам,
Қувиб тақдир кетидан,
Утаверади эл ҳам.

Йилларни ел билавер,
Йўлларни сел билавер,
Нимаки ўткинчимас,
Дилингга эл билавер.

Дунё кимдан ўтмаган?
Тупроққа ким етмаган?
Дунё бўлиб баланд дор,
Кимга сиртмоқ тутмаган?

Ўтар дунё ўтар-эй,
Бир кун бошинг бутар-эй,
Бутоқ фасли келгунча
Бошингни ғоз кўтар-эй!

Дунёйи дунлари — шу,
Кўрсатган кунлари — шу.
Биз унга келган учун
Ундирар хунлари — шу!

1991


САРАТОН

Мени йўл симирар, ҳўплайди ҳаво,
Саратон сингдирар ҳароратига.
Табиат деганга ҳаммаси раво,
Одам чидар унинг бор ғоратига.

Бир нафаслик ҳовур бўлиб қоламан,
Айлангум кимлардир интизор елга.
Қабрлар қошида ўйчан толаман,
Боқиб абад бесас, садосиз элга.

Мени чанг ўзига қориштиради,
Кўринмай қоламан ўзим кўзимга.
Зулумот кўз ўнгим ёриштиради,
Қайтариб берай деб мени ўзимга.

Бўлдим япроқ узра сийпанувчи нур,
Гуллар таровати чатнатди лабни.
Борлиқ тотди — балким бўлдимми манзур,
Ҳисларимдан қурди айши тарабни...

Кўчди зарраларга менинг менлигим,
Қолди фақат мени тунроқдан таниш.
Шунда тан олиниб балким тенглигим,
Зеро барҳам топар хўрламоқ — яниш...

Саратон йўқотар гўё ақлимни —
Бошим гувиллайди мисоли хумдай.
Тополмай қоламан ҳатто шаклимни,
У мени кафтида эзғилар мумдай...

1991


ЯНГИ КУН

Гарчи қуёш қадимий, ўша,
Келадиган ҳар кун янгидир.
Дунё — бизнинг қучган бир гўша,
Кун йўргаги — қадим чангидир.

Ким бу кунлар салмоғин билар?
Увада — бор саноқ сонлари.
Бу—рақамнинг, ким бовар қилар -
Руҳими ё тирик жонлари?

Одам дардин тинглади-ю ким,
Ким эшитди янги кун дардин.
Кунлар ўтар, гўё мулозим —
Сепиб кўзга рутубат гардин.

Қалбимизда ҳур ва янги кун
Пок гўдакдай босар қадамлар.
Ўзингизнп тутингиз дуркун,
Сиз — янгисиз азиз одамлар!

Ранг-у вақтни қилмасдан исроф —
Ҳақни ёзинг кўчириб оққа,
Ўрганайлик ҳеч урмасдан лоф:
Янги кунни янги демоққа...

1992


ЖУМБОҚ

Бера олгай ким ҳақ таъриф:
Бизми, дунё ёки зариф?
Ҳаёт кимни қилса ориф,
Топар ўзин у ахтариб.

Сир ахтарган топди завол,
Дунё — жавоби йўқ савол.
Не умрлар бўлди увол,
Кўҳна йўллар аро ҳориб...

Дунёнинг қирраси кўпдир,
Қилмиши шум — тало-тўпдир,
Чап кўзга — нур, ўнгга — чўпдир,
Билмассан, у дўстми, ҳариф?

Ҳаммага-ку, бир дунё бор,
Нечундир у кимларга тор.
Уни ким дер ўзига дор,
Билмай келиб, билмай қариб.

Ким кетгувчи, кетар-қўяр,
Ўз устига тупроқ уяр,
Ерни яна бадтар суяр,
Хоклар бирла танип қориб...

Айлармикин ёд, қолғонлар?
Ортдан йиғлаб, дод солғонлар?
Бари меҳри ёт-ёлғонлар
Хотирларми бир дам бориб?

Сўзимни эл демас ғаним,
Малол билмас ер елганим,
Ўтрик эмас мен келганим,
Кетмоқ чўпчак эмас қарийб...

Эй Жонибек, жумбоқни еч,
Кетган қайтиб келганми ҳеч?
У унутдир, эртами-кеч
Фақат руҳи турар дориб!..

1992


ДЎСТЛИК

Узоқлардан ташлаймиз нигоҳ —
Чақалоқдек пок бизнинг дўстлик.
Улар бизни ажратди ҳам гоҳ,
Гиналарнинг йўлини тўсдик.

Биз дуторнинг қўш тори эдик,
Билганича созлади ҳаёт.
Биз тўғрилик хуштори эдик,
Шумликларпииг кўчасига ёт.

Бизнинг ҳали ғўр тилимизни
Куйдирди чўғ бўлиб ҳақиқат.
БИЗНИНГ мурғак, кўр дилимизни
Куйдирди ўқ бўлиб ҳақиқат.

Бизга севги нуридан кўра,
Зулматлари сирли туюлди.
Эртакларга кирсак йўл сўраб,
Устимиздан ошиқлар кулди.

Ёнишимиз кўриб кексалар
Кулиб қўйса гоҳо мийиғда,
Биз ғазабдан қурсак пахсалар,
Бош ирғашди: «Ҳали қийиғ-да!»

Кўра олмай баъзилар, бизни
Қайраб кўрди бир-биримизга.
Адоват ё нафратли ҳисни
Йулатмадик кўз қиримизга.

Бу дўстликнинг ўлмайди кузи,
Бу туйғудан кечмоқлик қайда?!
Дўстлик ипин бўлмайди узиб,
Бола бўлиб туғилмай қайта!

1992


* * *

Доно қўрқмагил, дер, қорни очлардан,
Кўзи оч, ютоқдан эҳтиёт бўл, дер,
Ҳайиқма, дер, юпун-яланғочлардан,
Бадният, чатоқдан эҳтиёт бўл, дер.

Оч битта нонингга қаноат қилар,
Кўзи очга камдир борингни берсанг.
Оч — нонинг ҳақига яхшилик тилар,
Кўзи оч гарази оттиради санг.

1992


ҚАТРОН

Магар ит нафаси текса қозонга,
Момолар оловда қиларди қатрон.
Бевафо қатрони — бўялиш қонга,
Азал ишқни шундай поклаган инсон!

Эй инсон, қаддингни гумонлар эгса
Сиёвуш сингари гулханга киргил.
Замон, сенга гар ит нафзси тегса,
Олов ҳам поклаши қийиилигин бил!

1990


* * *

Ўлим — азалий ҳол, ҳаёт — азалий,
Эски — дунёдан кўз ёпаётганлар.
Фақат шабнам каби тозадир ҳали
Энг сўнгги таваллуд топаётганлар.

Бизни мажруҳ қилди-гоялар касри,
Фарқлаш қийин ҳатто ўз-ўзлигимиз.
Шамғалат айлаган шафақлар асри
Берган унвон бўлди бадкўзлигимиз.

Бир тазарру камдир покланмоқ учун,
Ҳали ҳам гарангмиз қизил афсундан.
Бизга чин маъносин очган йўқ очун,
Ҳалн чиқолмадик кечанги кундан.

Ўзгариб қолмагай асло моҳият,
Чопонни янгилаш билан кўз учун.
То онгни янгилаш бўлмаскан ният-
Одам яшаб қолар фақат ўзи-чун.

1992


ҲАЙКАЛЛАР

Хоҳ жез қуй, хоҳ боғла оёғига тош,
Ҳайкаллар бостириб келавергандир.
Ҳайкал оёғига урганича бош,
Ҳайкалпараст ўзбек ўлавергандир.

Бу юртда қолмади бирор соф майдон,
Ишғол бўлди тарих шохсупалари.
Даҳодир, жаллоддир — икки қўли қон
Боқийлик даъвосин қилишди бари.

У тошми, тирикми, бағрини очиб,
Кутиб олаверди ўзбек — боши хам.
Ҳанкал зуғумидан фаришта қочиб,
Юраги тошлашиб борди ҳар одам.

Келиб йўргакда қон ялаган замон,
Ҳайкаллар қулатди эътиқод қасрин.
Гарчи бу эл эди руҳан мусулмон,
Бошлатди Буддага сиғиниш асрин...

1992


ЭРТАК

Бошланиб ошхонадан,
Ошмас ҳожатхонадан
Битта халқнинг ватани.
Элларни бузиш— машқи,
Шишаларга жо ишқи,
Каъбаси — жиғилдони.
На сиғингани мозор,
На азиз она-диёр
Бу қавмга буюрган.
Оналиги ҳам — ярим,
Ярим ҳаё, ярим шарм
Ҳолида давр сурган...
Шунчаки эртакдир бу,
Кимлар учун тақдир бу
Эртакда изғиб юрган...

1991


МАНЗАРА

Майсалар бирам нафис,
Улар — нозик чақалоқ.
Кимки қалбсиз, ким беҳис
Уларга босар оёқ.
Майсалар дод сололмас,
Узларининг номидан.
Ҳали огоҳ ҳам эмас
Одамлар саломидан.
Эвоҳ, биллур шабнамлар
Майсаларни қилган дол.
Юрагим чекар ғамлар —
Бу, деб, майсага малол...
1991


ДАРАХТЛАР

Ҳорманг, дарахтлар!
Яшилланиб турибсизми,
Кишанли шахдлар?
Қуриб кўк тахтлар,
Ардоқланган кўп қушларга
Бердингиз бахтлар...
Сизлар — дарахтсиз —
Жилолмасдан жойингиздан
Мисоли бахтсиз.
Бахтсизлик билмоқ
Жилмасликни, хато-ку, бу,
Жилиш — кесилмоқ...


МАНЗАРА

Шайтон йўлдан озлириб бирдан,
Севиб қолиб шаҳар қуришни,
Чилонзорни юлқиб томирдан,
Касб айладик дарахт қиришни.

Чилонзор деб биз таниган ном
Маънан ўтди мозий маҳрига.
Эл дилига яқин бу калом
Чўкиб кетди пойтахт шаҳрига...

Қилиб бўлиб боғу роғни бас,
Қалаштириб ташладикки уй,
Булбулларнинг хониши эмас,
Таралади дилларга ёт куй...


* * *

Дарахтлар — шамолнинг хивчин отлари,
Бу хивчин асовлар доим бойлоқда.
Жойида депсинар, қимтинар бари,
Кутиб суворийни ўтар пойлоқда.

Ғиркўки қанчалар кучга тўлмасин,
Бу чапдаст суворий жиловин тутмас.
Чопиши нечоғлик зарур бўлмасин,
Суворийдан отлар қамчини кутмас.

Суворий деразам очиқ кўриб гоҳ,
Сакратиб кирмоқчи бўлар асовин.
Бироқ у жойида депсинар ногоҳ,
Тўхтаб қолар ошмай андиша говин.

1991


КУНЛАР КЎЧАСИ

Балким кимга ғубор, кимга — нур,
Туюлсанг-да, эй менинг умр,
Ҳаётнинг шоҳ кўчасидан юр,
Ҳақлар гувоҳ кўчасидан юр.

Юргил, токи қўллайди руҳлар,
Юргил, токи ғанимлар ухлар.
Бу кўча, ҳе, кўплар кўчаси,
Бу дупурлар — ўтганлар саси.

Бу сасларда тирик дақиқа,
Ҳам вақт тобеъ этган ҳақиқат.
Пок дилларга азал-абад зор
Бу дунёнинг кўчалари тор.

У фақат кенг зор садоларга,
У фақат енг — хор гадоларга.
Шоҳлар тақсим қилолмай толган
Дунё гарчи гадодан қолган.

Қисматидур ўтиш қўлма-қўл,
Қоқилмоқдур фақат йўлма-йўл.
Лек сўнги йўқ бу кўҳна йўлда
Дунё иши ўлда-ю жўлда...

Умрим, сен ҳам ўзингни чоқла,
Бу йўл расму русмин ардоқла:
Бу кўчадан ўтганлардай ўт,
Азиз руҳлар ўчларидан бут!

Аввал эса шоҳ кўчангни топ,
Сўнг у бўйлаб руҳлар билан чоп!

1991


МЕНИ СУРОҚ АЙЛА

Орзуларинг толиб, букчайган маҳал,
Чеҳранг гули барвақт ё бўлса заҳил,
Армонинг қайиғи топмаса соҳил,
Менинг мададимни сўроқ айла сен!

Айру тушаверди биздан мудом роҳ,
Севганимиз бўлди энг катта гуноҳ,
Қулоғингга етса мен айлаган оҳ —
Хоҳ йиғла, хоҳ кулиб мароқ айла сен!

Ошиқлар дунёси ҳеч бўлмас тугал,
Наҳот у мурувват айласа бу гал?
Ишқ йўли тўзғиса сочингдай чигал,
Унга киприкларим тароқ айла сен!

Сен боис, рақибим кимлиги гумон,
Сенинг умидингда яшарман ҳамон,
Хаёлингни ўраб олганда туман,
Кўзингга имонни қароқ айла сен!

Ёшларим дунёни оқизди селда,
Севишим миш-мишдай ёйилди элда,
Мени топай десанг, бошимга кел-да,
Шеърим найдай ўраб, чироқ айла сен..

1990


САҲРО

Саҳролар ўз коми билан саҳродир,
Нафаси оташдир, бағри беҳудуд.
Гиёҳу жонзоти ўзича нодир,
Узига муносиб ундаги бор-буд.

Гоҳ шаҳарда учрар саҳролар ҳамон,
Шаҳарнинг кўз кўрмас саҳроси кенгдир.
Унинг бир четидир юрагинг томон,
Бир томони орзу уфқига тенгдир.

Унда гоҳ ўйларииг тораниб борар,
Торайиб боргандай катта шаҳарлар.
Уйғотиб қўнгин, деб, секга ёлборар.
Хўроз овозига мустар саҳарлар.

Мен ўз юрагимга сиғмаганим он
Тез қочиб кирарман хаёлларимга.
Улар оғушида топарман омон,
Дуч келмай саҳродек саволларимга.

Мени шу хаёллар авайлаб асрар,
Улар ўхшамайди кўнглимга сира.
Уларда йўқ мендан яширин асрор,
Шаҳрин саҳролардан доғсиз, бокира.

Шу хаёллар тамом тазйиқдаи холи,
Йўлида чеклашнинг белгилари йўқ.
Баъзи дўстларимдан кўра вафоли,
Нигоҳидан ғараз учмас мисли ўқ.

Мавжуд бўлганидек меъёр қонуии,
Саҳронинг ҳам ўлчов кўламлари бор.
Гарчи яшилликлар қуршаган уни,
Шаҳар ҳам саҳродек булбулларга тор...

Булбулни қўмсаган кўнглим шу тахлит
Лоқайд оломонга бешак сингишар.
Менинг хаёлларим саҳродай яхлит,
Ҳудуд мезонларин унутиб яшар.

1992


ХАЗОНРЕЗГИЛИК

Етимҳол боғларда маҳзунлик кезар,
Устивор заъфарон хазонрезгилик.
Боғлар дарди менинг бағримни эзар,
Дейман, сарғаймаса боғдай эзгулик...

Ҳорғин руҳга таскин излаганим чоғ
Мени ҳам қуршади хазонрезгилик.
Тарки боғ этдими жамики сайроғ?
Инсонни қилгандай боғдан безгулик.

Одамлар, ахир ўз умримиз ҳам боғ,
Безавқ бошланмасин хазонрезгилик.
Япроқлар вужудин қоплаган титроқ
Наҳот руҳимизга қилса кўзгулик?!

Мен боқа олмасман сира бефарқдай,
Менга ҳам дахлдор хазонрезгилик.
Заъфар бўлмаса-да шу кузги баргдай,
Бу фасл юракда кечар сезгулик.

Гарчи боғлар бирдан тортади сийрак,
Ҳикматдир ҳатто шу хазонрезгилик.
Балким боғ — заъфарон, заъфарон — юрак,
Ҳеч ундан қилмасин кўнгул узгулик.

Етимҳол боғларда маҳзунлик кезар,
Сарғайган хатдир бу хазонрезгилик.
Магар зар сатрлар — сафҳани безар-
Бу боғлар киройи, айни кезгулик!

1991


УМР

Аскарали Шаропов хотирасига

Дерлар: умр—оқар суз, бас,
Умр ўтиб кетадир.
Кимдир ярим йўлга етмас,
Ким сўнгига етадир.
Дерлар: умр — оқар сув, бас,
Умр ўтиб кетадир.
Оҳ, бу сувни қай бир нафас
Тупроқ деган ютадир.
Дерлар: умр — оқар сув, бас,
Умр ўтиб кетадир.
Кимдир умр бўйи тинмас,
Кимдир... тиниб ўтадир.
Дерлар: умр — оқар сув, бас,
Умр ўтиб кетадир.
Келиш, кетиш — атиги сас,
Сас-ки, сўнмай нетадир?!

1991


АРМОН

Онанг бўлса дунё дунё экандур,
Онангизга ҳаёт чақир тикондур,
Она деган баҳоси йўқ жаҳондур,
Онасизнинг уйи ғамга макондур,
Буни кечроқ англаганим бир армон...

Узим демай, борин менга тутган ул,
Кундуз — азоб, тунлар заҳқум ютган ул,.
Мендан орзу, ҳавасларни кутган ул,
Бироқ ёруғ кунлар кўрмай ўтган ул,
Аламларим кимга ошкор этарман?!

Мени ўйлаб бағри кабоб эди-я,
Ҳижрон мендан қайтар жавоб эди-я,
Тегмагани мендан савоб эди-я,
Наҳот менда меҳр камёб эди-я?!
Табиатнинг ҳукмими бу, нетарман?

Бағрим алам, армон қайнар дош гўё,
Кўкрагимда тепган зилдай тош гўё,
Неча йилки, елкамда йўқ бош гўё,
Онам руҳи чимиргандай қош гўё,
Пушмонларим юрагимга ютарман.

Онам руҳи мендан огоҳ тургандай,
Капалакми, қушми бўлиб юргандай,
Тунда юлдуз бўлиб мени кўргандай,
Уйлаб мени, бўлар ҳолим сўргандай, —
Токи унинг дийдорига етарман...

Нечун кўздан ювди ёшлар мардумни?
Нечун оҳим титратмади гардунни?
Аё, дўстлар, сездингизми дардимни?
Туширмасдан сизга ғубор, гардимни,
Озор бермай хотирларга, кетарман...

1992


ЁД ЭТАРМАН

Муҳаббатдан бошим осмон тутай мен,
Халойиқдан нетиб пинҳон тутай мен?
Керак бўлса қўлингга жон тутай мен,
Сени ҳар кун тинимсиз ёд этарман,
Сени эслаб, ўзимни шод этарман!

Камар айлай қўлим нозик белингга,
Кирай орзу бўлиб сирли дилингга,
Шараф айтай сенинг ширин тилингга,
Сени ҳар кун тинимсиз ёд этарман,
Сени эслаб, ўзимни шод этарман!

Ахир зар хислатидур зангламаслик,
Ахир мумкинми ишқни англамаслик?
Ё тонг булбули розин тингламаслнк...
Сени ҳар кун тинимсиз ед этарман,
Сени эслаб, ўзимни шод этарман!

1991


ЗУЛАЙХО

Жамолингга тикиб жон қанча шайдо,
Йўлингда ҳар қадамда бўлди пайдо,
Латофат бобида сеи токи танҳо —
Юсуф менман, ўзингдурсан Зулайхо!

Дейишди юзларингни ойга тимсол,
Қошинг жиддийлигини ёйга тимсол,
Сенинг ҳуркаклигинг — Ҳумойга тимсол
Юсуф менман, ўзингдурсан Зулайхо!

Десам бир мен фақат ҳижронда ёнган,
Ошиқ — юлдузча бор, осмонда ёнган,
Умид, орзулари ол қонда ёнган
Юсуф менман, ўзингдурсан Зулайхо!

Нигоҳинг бўлди менга севги бахш тир
Кулар Мажнунми, деб, мендан халойиқ,
Бу янглиғ ишқ фақат достонга лойиқ —
Юсуф менман, ўзингдурсан Зулайхо!

Тушунсанг оҳларимни кош, Зулайхо!
Юсуф кексарди, сен-чи, ёш, Зулайхо!
Келиб кўксимга қўйгил бош, Зулайхо!
Оғушимда тутай маҳшар қадар то!
Юсуф менман, ўзингдурсан Зулайхо!..

1991


БИР ШОИР ИҚРОРНОМАСИ

Мен бир йилда тўрт ой яшайман,
Қолган ойлар — жон азобидир.
Тўрт ойимни ерга тўшайман,
Саккиз ойим — шеърлар бобидир.

Мен бир йилда тўрт ой яшайман,
Йилим шу тўрт ойдан иборат.
Саккиз ойга тилайман иймон,
Умрим шундай бўлгандир ғорат.

Мен яшайман тўрт ой бир йилда,
Қолган пайтлар тирик чилладир.
Тўрт ой борим бўлади тилда,
Саккиз ойим илҳом иладир...

1992

Qayd etilgan