Muallif Mavzu: СЕДАНА ВА УНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ  ( 6712 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
СЕДАНА ВА УНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


Табобатда седананинг ўрни бошқача. Седана инсон танасидаги иммунитет тизимини қувватлантиради ва бир қанча касалликларни даволашга сабаб бўлади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.нинг “Седанада ўлимдан бошқа ҳамма касалликларга шифо бордир” (Маснад Аҳмад)ҳадиси шарифи билан унинг нақадар шифобахшлигини айтиб ўтганлар.

Ибн Сино эса “Седана – вужуд энергиясини тузатади, касалликлардан йўқ бўлган бактерияларни тиклайди” дея қайд этган.

Ўзбекистон аҳолиси седанани қадим-қадимдан ўз таомларида қўллаб келади. Ўзбек оби нонлари-ÑŽ, сомса-ÑŽ, патирларини седанасиз тасаввур қилиш қийин. Шу ўринда бунинг сабабини ҳам айтиб ўтсак, гўштли сомса, Ñ‘ғли патир ва умуман хамир маҳсулотлари қийин ҳазм бўладиган таомлар сирасига киради. Седана эса ўз шифобахш хусусияти билан оғир таомларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Ота-боболаримиз унинг бу хусусиятини яхши билган бўлсалар не ажаб.
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Ислом инсоннинг табиатини мукаммал тарзда тушган диндир. Мусулмон сўзининг маъноси эса “таслим бўлиш”ни билдиради. Ислом буюрган ва Пайғамбаримиз салллалоҳу алайҳи васаллам бизга суннат қилиб қолдирган амаллар бизни ҳам руҳимизни, ҳам соғлиғимизни соғлом сақлашга хизмат қилади. Худди шундай 15 аср аввал шифобахш хусусиятлари айтиб ўтилган седана ҳам бугунга келиб буни илмий тасдиқлар билан исботламоқда.

1959 йилда турли ҳалқаро университетларда 200 дан ортиқ тадқиқотлар олиб борилди. Тадқиқот натижалари ҳайратланарли эди ва турли илмий журналларда чоп этилди.

1989 йил Покистон табобат журналида қора седананинг хусусиятлари ҳақида мақола эълон қилинди. 1992 йилда эса Дакки (Бангладеш) медицина университети департаменти седананинг антибактериал хусусиятлари 5 антибиотик: ампицилин, тетрациклин, катромокзазол, гентамицин ва налидикс. кислотасининг таъсилари билан солиштириб кўрилди. Олинган натижалар таҳсинга лойиқ – қора седана Ñ‘ғи кўпгина бактерияларга қарши самаралироқ ишлаши ва ундан ташқари медицина препаратларига қаршилик кўрсатиши кучли бўлган вабо, е-коли (хом гўштларда учрайдиган инфекция тури) ва бошқа касалликларга таъсир қиларди.

Табобатда седананинг уруғи ва Ñ‘ғидан фойдаланилади. Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Унинг тухуми таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли Ñ‘ғлар, 21 % альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Инсон танаси Ñ‘ғни ишлаб чиқара олмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик Ñ‘ғ эҳтиёжини қондира олади. Докторлар седанани истеъмол қилиш йўлининг энг унумлиси уни эзиб ейиш эканлигини таъкидлашади. Седана имминитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.

Шунингдек тана тизимини нормал ҳолига келиши учун седанини 4-6 ой истеъмол қилиш тавсия этилади. Ва яна баъзи докторларнинг тавсиясига кўра седанани маълум бир муддат эмас, умр бўйи истеъмол қилиш яхшироқ, чунки инсон бир умр соғлом бтанага муҳтож бўлади.

Седананинг қайси касалликларга шифо эканлигини қисқача санаб ўтсак.

Седана куч ва энергия берувчи, иммунитетни кўтарувчи, асаб тизими касалликлари, ички яралар (язва), гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади.

Танани умумий мустаҳкамлаш учун овқатдан сўнг 1 чой қошиқ қора седана (кунлик миқдор, бундан кўпайтириш тавсия этилмайди) истеъмол қилинади.

Седана Ñ‘ғи шунингдек она сутини ҳам кўпайтиради.

Қора седана Ñ‘ғи соч ўсишини яхшилайди ва сочларнинг эрта оқаришини олдини олади.

Ҳомиладорлик вақтида истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш лозим.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Фойдалари:

Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.

Қондаги шакар миқдорини тушуради.

Томир касалликларини тўсқинлик қилади.

Ҳазмни қўлайлаштиради.

Вужудни заҳарлардан тозалайди.

Яраларни тузалишига ва ҳўжайраларни янгиланишига ёрдам беради.

Аллергик касалликларга фойдали.

Иммунитет тизимини кучайтиради.

Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради.

Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Қўллаш услублари:

Касалликларни олдини олиш мақсадида эрталат ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғи янги янчилган седана ейиш керак. 6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак.

Қон босими баландлиги учун: Наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қоврилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейилади. Муолажа 6 ой давом этиши керак.

Седана чойи: Доим ичиб юрилиши керак бўлган чой. Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнгра усти ёпилиб 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин.

Астма ва йўталда:

Кўкрак қафаси седана Ñ‘ғи билан зайтун Ñ‘ғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.

Ич кетиши:

1 чой қошиқ седана Ñ‘ғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмани 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Бош оғриғи:

1 ош қошиқ янчилган қора седана,

1 ош қошиқ янчилган анис,

1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика)

Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!

Ревматизм:

Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана Ñ‘ғи қиздирилади, ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.

Тери касалликларида:

1.5 чой қошиқ седана Ñ‘ғи 1 ош қошиқ зайтун Ñ‘ғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.

Бош айланиши:

Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек юз таги ва бўйин орқасига сурилади.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Қулоқ оғриганда:

Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана Ñ‘ғи қулоққа томизилади.

Тўлғоқ тутганда:

Тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қизидириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.

Рак касалликларида:

Седана Ñ‘ғини шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана Ñ‘ғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.

Хотирани яхшилаш учун:

Ялпизни қайнатиб олиб ва сўнгра уни асал ва 7 томчи седана Ñ‘ғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.

Дангасаликка қарши:

10 томчи седана Ñ‘ғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилинг. Диққат: Эрталабки намоздан сўнг ухламанг!

Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ёрдам беради.

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muhammadali

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 80
  • -oldi: 78
  • Xabarlar: 92
  • Jins: Erkak
  • Har bir tirik jon Allohni zikr qiladi
Meni bobom bir kuni doktorga borib Buyraklari og'riyotganini habar qildilar. Doktor rentgin nurlari bn kasallikni aniqlashtirishga kirishdi. qarashsa O'rik danagidak keladigan ikki tosh toplangan ekan buyraklarida. Operatsiya qilish kerak deyishibdi. Bobom juda ham hafa holatda uyga kelib hech kim bn gaplashmasdan Televisorni qo'yib korib otirganlar. Qarasalar bir Tabib har hil shifolanish turlarini orgatayotgan ekan. Shu tabib subhanalloh buyrakda toplanadigan toshlar haqida va unga qarshi davolarni ham orgatibdi. Osha tabibni aytishi boyicha sedanani har kuni bir choy qoshiq miqdorida ogizga solib to maydalanguncha chaynab keyin yutishlikni tavsiya qilgan. Bobom huddi shu tabib aytgani boyicha sedanani istemol qila boshlaganlar. O'n ikki kun otar o'tmas yana doktorga borib - rentgin qilasan - deb turib olganlar. Hullas o'sha kuni rentgin nurlari bn yana buyraklarini tekshirib korishgan Allohni qudratini qarangki 12 kunda buyrakdagi Toshlarni sedana yuvib tushgan. Sedana haqida qoldirgan malumotlar uchun singlimizga rahmatlar aytaylik Alloh rozi bo'lsin.
«Taqvo qilguvchi zotlarni qachon shayton tomonidan biron vasvasa ushlasa, (Allohni) eslaydilar-da, bas, (to�g�ri yo�lni) ko�ra boshlaydilar» (A’rof surasi, 201-oyat).
Gazzoliy Hazratlari yuqoridagi oyatni sharhini shunday izohlaydi: Alloh taolo qalbning jilosi va ochiqligi zikr bilan hosil bo�lishini va yana bunga faqat taqvodorlargina erishishini aytdi. Taqvo zikr eshigidir, zikr kashf eshigidir, kashf esa katta zafar eshigidir va u Alloh taologa yo�liqish bilan bo�ladigan zafardir.

Jalol Ahmad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 277
  • -oldi: 162
  • Xabarlar: 156
  • Jins: Erkak
  • Alloh Taolo huzurudagi maqbul Din Islom Dinidir!
Sidana haqidagi ochgan mavzuyiz uchun rahmat ammo bir savol ham bor edi yani bir haqiat deb aytolmasamda man ham eshtdim hamamiz bilamizki bu sizdana hadislarda kelganligini. Ammo biz bilgan sizda haqidagi malomotdi Isrol davlati ham bilar ekan buni bilgan Isroil davlati shu Sidanani ishlab chiqarishdi ham yulga quyganmish hamda qanday yul ekan Muhammad :sw: ummatini yakson qilish niyatida bu Yahudiylar bir modda aralashtiradikan bu modda farzand kurishlik va aqldi sustirish kabi...... hastaliklardi chiqaradi ekan biz bunlardi Turkiyadagi odamlardan eshitdik shuning uchun turklar sedanani kam istimol qilishar ekan ... bu bir mani eshitgan tushuncham holos sizlarda shu tugrisida malumot bulsa habar qilishingizni suraymiz Sidana hozirda qaerdan keladi ?va nimadan tayorlanadi?  man bunlardi yozishimdan maqsadim ogoh bolganimiz yahsi deb uyladim amo sizlarda bulsa malumot kutib qolamiz inshAlloh Isroil yahudiylar sizdagana aralashmagan bolsin. :amn:
Rasululloh  :sw:  Abdulloh Ibn Umarga dedilar: Saharda uyg'onar ekansan, Oqshom orzusini qilma! Oqshomga etganingda, Sahar orzusini qilma! Hayotingdan o'lim uchun, sog'ligindan hastaligin uchun ulush ajrat. Chunki Ey Abdulloh, ertaga qanday nom olishingni bilmaysan..(Imom Buhoriy)

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Sidana haqidagi ochgan mavzuyiz uchun rahmat ammo bir savol ham bor edi yani bir haqiat deb aytolmasamda man ham eshtdim hamamiz bilamizki bu sizdana hadislarda kelganligini. Ammo biz bilgan sizda haqidagi malomotdi Isrol davlati ham bilar ekan buni bilgan Isroil davlati shu Sidanani ishlab chiqarishdi ham yulga quyganmish hamda qanday yul ekan Muhammad :sw: ummatini yakson qilish niyatida bu Yahudiylar bir modda aralashtiradikan bu modda farzand kurishlik va aqldi sustirish kabi...... hastaliklardi chiqaradi ekan biz bunlardi Turkiyadagi odamlardan eshitdik shuning uchun turklar sedanani kam istimol qilishar ekan ... bu bir mani eshitgan tushuncham holos sizlarda shu tugrisida malumot bulsa habar qilishingizni suraymiz Sidana hozirda qaerdan keladi ?va nimadan tayorlanadi?  man bunlardi yozishimdan maqsadim ogoh bolganimiz yahsi deb uyladim amo sizlarda bulsa malumot kutib qolamiz inshAlloh Isroil yahudiylar sizdagana aralashmagan bolsin. :amn:

seddanani biron narsadan tayyorlanmaydi, u o'simlik urugi bo'lib piyozpoyalarga piyoz uruglari bilan sepib yuboriladi, kichik yantoqsifat shaklda o'sadi,eng uchiga kosacha tugadi va bu kosachada uning urug'lari etilib pishadi, sedananing yana bir xususiyati maydalab ezib qopqoqli idishchaga solib qoyib, bosh og'rigan paytda qopqoqni ochib 3-4 marta xidlansa bosh og'rig'ini tarqatib yuboradi,ximikatli xapdori ichishga xojat qolmaydi,siz biron narsadan gumon qilayotgan bo'lsangiz,sedanalarni dehqonlardan sotib olib foydalaning,inshaalloh ular aldashmaydi.
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Rasululloh  :sw: agar sedana tuyulayotgan zikr bilan tuyulib keyin istemol qilinsa, u, yani sedana o'limdan boshqa hamma dardga davo bo'ladi degan ekanlar.(bir ma'ruzadan) Bunga misol Hayrulla Hamidovning dasturlarida juda chiroyli misol keltirilgan.
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...