Ikki og’iz so’zingiz kim uchundir HIDOYAT bo’lishi mumkin!  ( 27159 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


siddiqa  23 Avgust 2009, 08:01:47

 :as:

Bir Birodarimning so'zlarini haliyam esliyman ,alloh undan rozi bn ,u har bir yahshi "so'z hidoyat bo'lishi mm ,hattoki aqlini ishlatgan o'zga din vakillari uchun BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIM so'zinig o'zi hidoyatdir ,uni tushuntitirib bersangiz ,inshaALLOh ularning tilidan tavhidni eshitasiz."haqiqatdan Mehribon va rahimli alloh nomi ila deb boshlanuvchi bu so'zlar allohning rahmon va Rahim ismlarini qanchalik buyukligini ,Alloh rahmon ismi ila butun yaralgan olamlarga mehribonligini va rahim ismi bn faqatgina mo'minlarga ,qiyomat hech kim yordam bera olmaydigan kunda u ismining mo'jizalarini ko'rsatar ekan .

Qayd etilgan


Mahdiyah  25 Avgust 2009, 16:33:42

Жажжи даъватчи
 
    Ушбу вокеани менга шайх, Жалил Содик айтиб берган сдилар.
Шайх бир куни мендан ссраб колдилар: "œДунёдаги снг жажжи даъватчи кимлигини биласанми?".
- Мен: "œХа, у Исо ибни Марсмдирлар, алайхиссалом". 
- Шайх: "œЙск, мен замонамиздагини ссраспман?"
- Мен кизиксиндим: "œХсш, ким скан у?"
- Шайх: "œУндок бслса, кулок сол", дедилар-да, хикосларини бошладилар.
"œМенинг бир кариндошим бор. Аллох дунё сшикларини унга кенг очиб ксйган. Молу-давлат деганлари окиб келган. Одамлар орасида бойлиги туфайли, жуда обрс-сътибор топган. Хамма нарсада омади чопган, магар Аллох билан алокасидагина омадсиз... У Зотдан умуман узилган. Аамоз нималигини билмайди. Гарчи, сог-саломат жисм ва мсл ризк  сгаси бслишига карамасдан (!), масжид сшигини кокишни хаёлига хам келтирмайди...
Бунинг устига, Аллох унга ёкимтойгина сгил фарзанд хам ато стган. Болакай сндигина олти ёшга тслиб-тслмаган, хали мактабга хам бормаган. Лекин, шу ёшидаёк, Аллох таоло унда кспгина бошка болалардан фаркли равишда, ксркамлик, аклу-заковат, фасохат ва хаё-одобни жамлаб ксйган.
Бир куни у дадасининг олдига кириб келди. Дада, кслида телевизорнинг пулти, у каналдан бу каналга айлантириб стирарди. Телевизор олдида ксп стирганидан, ксзлари толиккан, чарчаган, хаёллари хам тсзгиган, паришонхотир... Кириб келганда, боланинг юзлари хсл, сочларидан сув томчилаб турарди, жажжи кслчалари тирсагигача шимарилган, улардан хам сув томиб турибди... У келди-да, дадасининг олдида тсхтади. Унга болаларча тикилди. Бокишида, дадасига нисбатан норозилик аломатлари юзидан билиниб турарди!
Дадаси унга караб: "œА­-с-с, саломат бссинлар! Шу кетишларида, Худо хохласа, каерга йсл олдилар снди?!" деди, хазилнамо охангда.
Шунда болакай сзининг чучук тилида гапира кетди: "œМашчитка кетсмман, одамлай бийан, йомоз скигайи......йамозхой-йай бийан.. Мен, шизза схшайан йахудий маш-ман... Шизш-чи-и, дадажон, йахудийшиз... Йамоззи йахши ксймейшиш..."   (съни, "œМен масжидга кетаспман намоз скигани, намозхонлар билан. Мен сизга схшаган схудий смасман, сиз-чи, дадажон, схудийсиз, намозни хуш ксрмайсиз").
Дададан совук тер чикиб кетди...
-Б-б-болам, бу нима деганинг?!- деди,  сзини йскотаёзган алфозда.
-Ха тсгйида, йима! (съни, ха, тсгрида, нима)- деди-да, сгирилиб, чикиб кетди...
Дада анграйганча, шу холида, кичкинагина гсдак сгли юзига тушириб кетган иймоний зарбаларнинг таъсиридан сзига келолмай анчагина стирди. Гарангсиган куйи, уй ичида тентираб юрди. Кейин сса, сабрсизлик билан унинг келишини кута бошлади...
Бирдан сшик секин очилди-да, болакай кириб келди.
-Аимага кеч колиб юрибсан..?!
-Айттиму, дада, одамйай бийан йомоз скигани бойамай деб. (съни, айтдим-ку, дада, одамлар билан намоз скигани бораман деб).   
   Дадаси касам ичиб айтадики, Аллох шу болани кандайдир, химос килиб тссиб турарди. Жуда катикксл ва жахлдор бслишига карамасдан, унга каттик, ёмон муомала килишга ёки ксл кстаришга, жилла курса, уришиб-сскишга хам журъат килолмасди...
 
* * *
Шу алфозда орадан роппа-роса икки йил стди...
Шайх хикосни давом сттирадилар: "œБир куни ксчага сйнагани чикиб кетган бола кеч колди"¦Хавотирга туша бошлаган даданинг жазаваси ксзий бошлади. А­нди ксчага кидиргани чикмокчи хам сдики, сшик гийкиллаб очилди"¦Ва...
 -Каерларда юрибсан? Сени излаб хаммаёкни караб чикдик"¦.Кидирмаган хонамиз колмади...Сиз жаноби олийларини топиш учун, снди мелисаларга хабар беришимиз колувди!!!
 -Дада...дада...Сиз тушунмейшиз... Дада, сиз йахудийшиз...Шиз йамоззи схши ксймейшиз! Мен кеч коганим йск...Ўйнадим, кейин шом йаможини скидик...Кейин, кейин ксшшимиз Абдийазиз ака бийан гапйашиб туйдик азгийа...Ундан кейин, уйга тсгйи кейамман...Кеч коганим йй-с-ск, дада... (съни, дада, сиз тушунмайсиз. Сиз схудийсиз. Сиз намозни схши ксрмайсиз. Мен кеч колганим йск. Ўйнадим. Кейин шом намозини скидик. Сснгра, ксшнимиз Абдулазиз ака билан бироз гаплашиб колдик. Ундан  сира тсгри уйга келаспман. Кеч колганим йск, дада)
Дада шундай дейди: "œШу топда сзимни ушлолмай колдим, ксз ёшларим ёнокларимга окиб туша бошлади...Качонгача бу гафлат??! Качонгача бу каби бегубор, соф мавъизаларни кабул килсамда, гунохлар зулмати ичра юришимда давом стаман??! Аллох таоло гсдак тили билан гапиртириб турибди-с Хакни??!...
Шайх ссзида давом стади....
Валлохи (Алллохга касам), уни шу вактгача хеч ким бунчалик таъсирлантира олмаганди. Гарчи, болакайнинг онаси солиха аёл бслиб, ксп марталаб срининг хидостга келишига харакат килган бслсада, бу уринишлар самарасиз кетганди  Лекин, Аллох бирон ишни ирода килса, албатта, у иш амалга ошгувчидир!...
Дада ссзида давом стади: "œУзок хаёлларга чсмиб, сйланиб колдим.. Аллохнинг хайбати тушган сди менга"¦Аллох калбимга Ўзидан бслган ксркув билан бирга мухаббат ташлаганди... Менда авваллари, бунака холат хечам бслмаганди!....Узок вакт сукутга кетиб, сйланиб колдим... Хаммаёк сукунатга чсмгандек сди гсё... Бу сукунатни хуфтон намозига чакирган Хакнинг товуши бслиб юборди...Бу товуш, ёнимиздаги, охирги марта качон борганимни сслолмайдиганим,  масжиддан таралаётган азон товуши сди!
Менга тикилиб турган сглимнинг нигохи, гсёки: "œДадажон, кслимдан тутинг, кетдик, Аллох сари бирга йсл оламиз!" десётгандек сди. Сакраб турдим"¦Тезда тахорат олдим ва калбимнинг ич-ичидан келаётган ксз ёшларим ёнокларимдан куйилганича, сглимни кслимга кстариб олиб, масжидга йсл олдим. 
Масжидга кадам ксйишим биланок, сглим шодлигидан, кслимдан ерга тушиб, худди,  учиб кетгудек бслиб югуриб кетди. Йслида учраган намозхонга караб:
 "œ-Бу менинг дадам! Ахмад амаки, каранг бу дадам бсладилар!...Фахд амаки, мана мени дадам... Дадам...Дадам...Дадажоним.." дер сди шошилиб.
Жажжи даъватчининг намозхон дсстлари келишиб, унинг дадасини намоз неъматига мушарраф бслгани ва ксп йиллардан сснг, нихост, масжидга кайтгани билан табриклашар, муборакбод стишарди.
 
* * *
Шайх айтадилар!: "œВаллохи, бир вактлар, кибр ва бахиллик зохир бслиб турган, юзини губор коплаган  кишидан,  нур ёгилиб турган, очик юзли инсонга айланган сша кишини ксрдим"¦ Юзини чиройли килиб ксйилган сокол безаб турарди... У билан сухбатлашиб стирар сканмиз, у, хар жума срталабдан туриб олиб, типирчилаб, онасидан жума намозига чикиш учун, гусл килдириб, хушбсйликларни суриб ксйишини талаб килиб турадиган сгли хакида ссзлар сди...
Ссзларини давом сттириб, шайх сна шундай дейдилар: "œБолакайни хам ксрдим. Ксчада, болалар билан югуриб, терлаб-пишиб, сйнаб юрибди. Ўзимча фикр килдим: "œБиз катталар, ёши улуглар, даъват майдонида сусткашлигимиз сабабли, омадсизликка учраб турганимизда, шу сйноклаб юрган жажжи даъватчи  биздан ксра илгоррок ва омадлирок смасми?!..."
 
* * *
Сснг.. Аллох азза ва жала бирон ишни ирода стса, уни амалга ошиш сабабларини албатта, пайдо килади. Аллох Ўзининг ибодатида улгайтирган ва Ўз хифзу-химоссида саклаган болакай кандай  хам ажойиб, шундай смасми?
Ўйлаб колади, киши.  Ичимиздаги айрим оталар, кун келиб, фарзандлари уларни масжидлар сари етаклашларини кутиб стирибтиларми?... Кайтанга, хайрли ишларда улар фарзандларига етакчи ва ксмакчи бслишни срнига-с?.. Аки бу кетишда, таълим-тарбис тушунчалари сзгариб, фарзандлар оталарни тарбислашга стиб колинадими?...
Афсусуки, орамизда канчалар ибратлар бору, лекин, жуда кам ибрат оламиз!..
Манба:  Интернетдаги "œСойдул фавоид" сайти. www.saaid.net
Муаллиф: Мусо Мухаммад Хажжод Аз-Захроний.
Мутаржим: Вадуд Ахмад.
1423 йил, сафар ойининг 20-си, 2003 йил, 22-апрел

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  25 Avgust 2009, 17:49:58

Allohga tavakkul

 Allohga tavakkul va Allohga bog‘lanishning turli yo‘llari bor. Ammo inson musibatga tushib qolganida,  xaqiqatan ham tavhid  mohiyatini tushanadi. Toshkentlik jurnalist Birodarimiz tomonidan aytib berilgan  bir xikoya bunga yaqqol misol bo‘la oladi. Keling ushbu voqeani uning o‘zidan tinglaylik.
 "œ90 yillarning oxirlari edi. Men mustaqillik maydoni tarafdagi markaziy nashrlardan birida ishlardim. Endi-endi gazeta sahifalarida maqolalarim chiqayotgani olinar edi. Nomimni gazetada ko‘rganimda o‘zimni qo‘yarga joy topa olmaganim uchunmi? Ko‘pincha kechki navbatchilikka ham qolardim. Bir kuni ana shunday navbatchilik tugagach, soatga qaradim. Gazetani tungi soat ikkilarda yopdik. Tabiyki uyim nashriyotdan ancha olis bo‘lgani uchun, metro yuradigan vaqtgacha navbatchilar xonasida qolishim kerak edi. Ammo nimagadur sekin ko‘chaga chiqib uyga qaytishga qaror qildim. Toshkent ko‘chalari yorug‘, Xudoning yordamida yetib olamanda deb yo‘lga tushdim. Uyimizning oldida kattakon jarlik o‘tgan. Ana shu jarlik bo‘yiga yetib qolganimda, aniqrog‘i uyimizga 1 kilometr masofa qolganida,  yo‘lda ikkita yigit o‘tirganini ko‘rdim. Ichimdan bir nima o‘tdi, ammo Xudoga tavakkal dedimda. Ularning oldidan o‘ta boshladim. Xaligi ikki ovlon asta o‘rnidan turdi. Orqamdan yo‘lga tushishdi. Men hech narsani sezmagandek yo‘limda davom etaverdim. Shunda ularning biri:
— Ho‘v og‘ayni, sigaret bormi?, -dedi. Men tabiyki:
— Yo‘q, -degan javobni berdim. Ularning niyati buzuq edi. Yarim yo‘lga yetganimizda, hammamiz to‘xtadik. Notanish yo‘lchilar menga o‘zlarini tanishtirishdi. Malum bo‘lishicha,  ularning biri kechqurin ko‘chaga chiqishi taqiqlangan bezorilardan biri ekan. Buni u menga faxr bilan aytdi. Qandaydir xujjatlarni pesh qilish asnosida kurtkasini ichida pichoq borligini ham ko‘rsatib o‘tib ketdi. Men hammasi tushundim. Ularning maqsadi, meni tunash. Endi buyog‘ini eshiting o‘sha kuni oylik olgan edim. Kurtkam ham ancha qimmat kiyim hisoblanardi, o‘sha paytda. Xullas yigitlar menga o‘z maqsadlarini ayta boshlashdi.
— Xo‘sh og‘ayni, nima qilib tunda yuribsan?
— Ishdan qaytayapman.
— Ishdan qaytayapman, nima sen yosh bolamisan? Bunaqa paytda ko‘chada yolg‘iz yurib bo‘lmasligini bilmaysanmi?, -  shama qildi bittasi.
Bezorilarning shu birgina savoli meni tetiklashtirib yubordi. Allohga qasamki "œbunaqa paytda yolg‘iz yurib bo‘lmasligini bilmaysanmi?" degan savol berilmaganda men o‘zimga kela olarmidim yoki yo‘qmi Xudo biladi. Miyamga  ajoyib bir fikr keldi va xaligi o‘zicha dunyoni zabt etgan jahongir misoli tirjayib turgan yigitga qarata:
— Kim aytdi? Cizlarga meni yolg‘iz deb, men yolg‘iz emasman, - dedim. Ular tabiyki:
— Ho‘sh kim bilansan bo‘lmasa? — deyishdi.
— Men Alloh bilanman, - dedim. Mana shu javobim, xaligi tungi bezorilarni, bir-biriga qaratib qo‘ydi. Vaqtni g‘animat bilib so‘zimda davom etdim. 
— Alloh men bilan degan so‘z sizlarni ajablantiryaptimi? Nima? Cizlar Xudoga ishonmaysizlarmi? 
— Ishonamiz! Ammo!?
Ammodan keyingi javob yo‘q edi. Yigitlarning ahvoli tang bo‘lib qoldi. Xaqiqatan ham u yoq, bu yoqdan din xabarini yeshitishganmi? Javob berishda extiyotkorlik bilan gapirishdi, biroq kechki 9:00 dan keyin shaxarda yurish taqiqlangan bezori, baribir o‘zinikida turib oldi.
— To‘hta, o‘zincha chiroylik so‘zlaring bilan bizni orqaga qaytib ketadi deb o‘ylaysanmi? Xo‘sh qo‘lingdan nima keladi?
Menga bu gap juda og‘ir botdi. Chunki o‘sha lahzada nimagadur, men bu ikki ovlondan rostakamiga umuman ko‘qrmasdim. Hammasini qalban Allohga tashlab qo‘ygandim. Shuning
uchun ham ularning ko‘ziga tik qarab javoblarni shartta shartta berib tashladim. Qo‘limdan biron narsa keladi demaymanu, ammo sizlarga bir nozik xabarni yetkazib qo‘ymoqchiman. Sizlar meni qo‘rqqanidan Allohning nomini tilga oldi, desalaring xato qilasizlar chunki sizlar ishonasizlarmi yo‘qmi? Hammasini Alloh taola ko‘rib turibdi. Bu voqea nima bilan tugashini bilmadim, ammo shunisi aniqki Alloh xoxlagandan boshqasi bo‘lmaydi. Endi o‘z-o‘zidan savol tug‘iladi. Agar sizlar meni bir narsa qilishlaring yozilgan bo‘lsa, mening qo‘limdan hech qanday qarshilik ko‘rsatish kelmaydi. Ammo, agar Alloh meni uyga eson-omon yetib olishimni istagan bo‘lsa sizlarning qo‘lingizdan hech vaqo kelmaydi. Qizig‘i shundaki  bir kuni baribir uchrashamiz va hammasi uchun kelishmaguncha birortamizning oyog‘imiz qimirlamaydi Yani endi nima qilmoqchi bo‘lsalaring qilaverlaring. Mana shu oxirgi kalimalar haddan tashqari ishonchli chiqqanidan,  sheriklarining biri:
— Qo‘yaqol ketdik, - dedi. Do‘stining bu xolatidan achingan bezori:
— Yo‘q, - dedi.
— Agar xaqiqatan ham Xudo buni saqlamoqchi ekan. Ko‘ramiz karomatini ko‘rsatsin. Bezorilarning biri kurtkamni tortishga, ikkinchisiga qo‘limdan ushlashga kirishdi. Imkon qadar qarshilik ko‘rsatishni boshlagandimki, orqadan kimdirning:
— Hoy nima qilayapsanlar? - degan ovozi eshitildi.
Hammamiz jar tomonga qaradik yaqindagina u yerda hech kim yo‘q edi. Birdan bir militsiya xodimi paydo bo‘ldi. Abjirgina, bo‘yi past xodimning tashrifi, bezorilarni sarosimaga solib qo‘ydi. O’z-o‘zidan kelib qolgan mehmon, mendan nima bo‘layotganini so‘radi. Men nimagadur haligi yigitlarni sotishni istamadimda, bular bilan qaytayapman dedim. Militsiya xodimi hammamizni jar bo‘yidagi uylardan biriga olib ketdi. Yo‘lda xaligi ashaddiy bezori o‘zicha unga qarshilik ko‘rsatdi. Ammo militsioner abjir harakatlari bilan uni osongina yerga yotqizdi  va:
— Uka o‘zingni bosib ol. Indamaygina men aytganni qil, - dedi. Men bo‘layapgan voqealarni  to‘la-to‘kis idrok qilmasimdan, haligi aka menga ruxsat berdi.
— Ketaver senda ayb yo‘q. Men bular bilan o‘zim gaplashib olaman.
 Men deyarli uyimga yaqinlashib qolgan edim. Tungi sheriklarimni militsiya xodimiga topshirib uyga ravona bo‘ldim. Keyin ertasiga postlarni izladim. Tanish militsiya xodimlardan meni bezorilarning hamlasidan qutqargan qo‘riqchini so‘rab surishtirdim. Biroq, uni topishning iloji bo‘lmadi. Haligacha o‘ylayman  ehtimol u odam bo‘lmagandur."
Xikoyani bizga aytib bergan Birodarning  "œextimol" deb ishlatayotgan fikriga biz ham qo‘shilamiz. Chunki inson xaqiqatan ham Allohga ishonib faqat undangina madad so‘ray olsa. Olamlarni yaratgan Zot o‘zining nusratini yuboradi. Bunga hayotiy voqealar to‘lib yotibdi.


Xolislik sari dasturidan

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  25 Avgust 2009, 18:17:43

To‘rt turli qalb          

Abu Nuaymdan rivoyat qilinadi:
«Huzayfa ibn Yamon, roziyallohu anhu, va’z qila turib:
— Bir xil qalb bordirki, bo‘m-bo‘shdir. Bu kofirning qalbidir. Bir  xili borki, goh unday, goh bunday. Bu esa munofiqning qalbidir. Yana bir qalb borki, unda porlaguvchi bir qandil bor. Bu mo‘minning qalbidir. Yana bir qalbda esa, ham imon, ham nifoq bor. Imon pokiza suv bilan oziqlanadigan daraxt kabidir. Nifoq esa yiring va qon bilan to‘yinib, shishib ketgan yaraga o‘xshaydi. Bu qalbda shu ikki ozuqaning qaysi biri ko‘p bo‘lsa, o‘sha g‘olib keladi, — dedilar».

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  25 Avgust 2009, 18:20:32

Imkon va istig‘for

       
— Halok  bo‘lmaslik uchun qo‘lida imkoni bo‘laturib, halok bo‘lgan kishiga hayronman, — dedilar Hazrati Ali, roziyallohu anhu.
So‘rashdi:
— U qanday imkon?
— Istig‘fordir. — deb javob berdilar.
Tahlika nima?
Bir odam Baro‘ ibn Molikdan so‘radi:
— Yey Abu Amora! Alloh taolo Qur’oni karimda: "œO’z qo‘llaringiz ila (baxillik qilish) bilan o‘zlaringizni halokatga tashlamangiz" (Baqara, 1—3, mazmuni), dedilar. Bu tahlika kishining dushman bilan to‘qnashib, shahid bo‘lgunicha jang qilishimi?
— Yo‘q, bu tahlika emas. Tahlika  kishining bir gunoh ish qilgach: "œYendi Alloh meni kechirmaydi", deb noumid bo‘lmog‘idir", —dedi Baro‘ ibn Molik, roziyallohu anhu.


Xolislik saridan

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  26 Avgust 2009, 09:01:13


Qani endi, bormasaydi"¦

Shayx shunday hikoya qiladilar:
Zalolat, gunohu ma’siyat to‘lqinlari ichra oqib yurgan bir yigit istiqomat-hidoyat yo‘liga tushdi. Ma’siyatlardan to‘xtab, Najot kemasiga mindi...
Namoz o‘qishni boshladi. Masjidga qatnab, kechalari Qur’oni karim tilovati ila mashg‘ul bo‘la boshladi"¦
Hidoyat soyasidagi hayot lazzatini totgan yigit bir kuni o‘zining sobiq do‘stlarini esladi"¦ Ular hali ham ma’siyat va gunoh buxronlari ichra garq bo‘lib yurishibdi. Musulmon do‘stimiz ularni ham o‘zi kabi tavba va najot kemasiga chiqib olishlari va bu bilan najot topganlar karvoniga yetib olishlarini  juda istadi"¦
Ular bilan ko‘rishmoq uchun yo‘l oldi"¦
Ushbu nasixat Haq yo‘lga endigina qaytgan, tavba eshiklarini  endigina  qoqqan har bir insonga qaratilgandir. Siz, ey tavba qilgan do‘stim, eski johil do‘stlaringizning oldiga yolg‘iz bormang. Ularni hidoyatga chaqirishda, albatta, sizga yordam beradigan biror taqvodor birodaringiz bilan boring.  Gohida ko‘pchilikning hamlasi shijoatni ham so‘ndirib qo‘yadi"¦
Yigit do‘stlariga hidoyatni, iymonni ilinib bordi"¦ Lekin fosiq do‘stlar unga har tarafdan ta’nayu malomat o‘qlarini yog‘dira boshladilar"¦
"Ha qori aka, eslaridan chiqib qoldimi,  o‘zlari ham kechagina biz bilan nimalar qilib yurganlari!!"
"Esingizdami, huv falon kundagi yurishlarimiz, yodingizdami falon tungi o‘tirishlarimiz!!""¦
Istehzolar, masxaralar, piching-kesatiqlar, kulishlar"¦
Bu ishlar bilan yigitning eski dardlarini yangilay, endi bitay degan yaralarini  yana ko‘chira boshlashdi"¦ Undagi iztiroblar yanada ortdi"¦ Yigit uyiga maxzun holda qaytib keldi"¦
Kunlardan biri musulmon yigitning oldida "do‘st"lari paydo bo‘lib qolishdi.
"Shu desang, yangi mashina sotib olish uchun falon shaharga ketayotgan edik. Biz bilan borsang yaxshi bo‘larmidi!" deyishdi. Yigit esa taajjubda"¦ Ular yana davom etib:
"Biz bilan borsang, bizni Islomga da’vat qilarding, safar namozlari qanday o‘qilishini o‘rgatarding. Bilasan-ku, biz hali bularni yaxshi bilmaymiz. Keyin, safarda bizga imomlik qilarding" deyishdi.
 Bu safar rejasi yigitga ham yoqib tushdi. Nafsi unga bu safarni ziynatli qilib ko‘rsatdi. U do‘stlari bilan birga ketdi. Qani endi, bormasaydi... 
Yo‘l yurib, kechga tomon bir mexmonxonaga qo‘nishdi. Yigitni xonada qoldirib, ul-bul xarid qilib kelamiz deb ko‘chaga chiqishdi. Fosiq do‘stlar shaharni aylanib yurisharkan, o‘zlaricha turli rejalar tuzishar, maslaxatlar qilishardi. Ularni bu mash’um rejalari nima qilib bo‘lsa-da, yigitni avvalgi jaholat va isyon qirg‘oqlariga qaytarish edi. Nauzibillah min zalik!!!
O’sha kuni ular tunni boshqa yerda ayshu-ishrat, musiqayu kayfu-safoda o‘tkazishdi. Yigit esa ularni xonada kutib yotardi"¦
Ertasi kuni bu fosiqlar bir yaramas, fohisha ayolni topdilar. Unga agar yigit bilan zino qilishga, aroq ichirishga muvaffaq bo‘lsa, xoxlagan pulini berishlarini aytib, ko‘ndirishdi.
"Albatta kofir bo‘lgan kimsalar mol-dunyolarini Allohning Yo‘lidan to‘sish uchun ishlaturlar"¦"  (Anfol: 36).                       
Ular fohisha bilan birga mexmonxonaga qaytishgach, bir qo‘liga ichimliklar va bir quliga musiqa kassetlari bilan magnitafonni berib, yigit yotgan xonaga kiritib yuborishdi. Aroq aqlni oluvchi narsa, musiqa esa zinoga eltuvchi vosita"¦
Fohisha ayol musulmon yigit bilan yolg‘iz qoldi"¦ "Agar bir erkak bilan nomahram  ayol xilvatda yolg‘iz qolsalar, uchinchilari shayton bo‘ladi"  (Hadisi sharif).
Makkora fohisha unga tilyog‘lamalik qilib, suykala boshladi. Yigit o‘zini chetga oldi. Sekin-sekin gapga solib, bir amallab unga aroq ichirdi.. So‘ng yana"¦. So‘ng yana"¦ So‘ng esa eng dahshatlisi sodir bo‘ldi!!!"¦ Ayanchli lahzalar o‘tdi"¦ Bu sharmandalikka guvoh bo‘layotgan xona devorlari bu manzaradan uyalib yorilib, buzilay dedi"¦
Yigit fohishaning qo‘ynida, to‘shakda uyquga ketdi"¦ Yalangoch... G’irt mast"¦Charchagan"¦. Toliqqan"¦ Alloh saqlasin!!!!
Tong otdi"¦ Inson qiyofali "shayton"lar paydo bo‘lishdi.  Niyatiga yetgan fojirlar eshikni taqillata boshlashdi. Butun mexmonxonani boshlariga ko‘tarib shovqin solishar, baland ovozda baqirib, masxaralab kulishardi. Eshikni fohisha ochdi"¦
U: "Ana o‘rtog‘inglar, marhamat ko‘rishinglar mumkin" dedi. Ular: "Nima gap! Nima yangilik?!.." deb so‘rashdi. U: "Xushxabar, hursandchilik!!! Ana, hamma narsani qildi, aroq ham ichdi, mast ham bo‘ldi, birga ham bo‘ldik, ko‘ngilxushlik ham qildik. Mana to‘shakda, qip-yalang‘och holda uxlab yotibdi" deya tirjaydi. 
Hollaringga voy bo‘lsin, ey fosiqlar! Allohga osiy bo‘lgani uchun xursand bo‘lyapsizlarmi, bir-birlaringgizga xushxabar aytyapsizlarmi! Kecha namoz o‘qib, Qur’on tilovat qilib yurgan do‘stlaring bugun shaytonga aldanib, aroq ichib, zino qilib, gunohga burkanib yotganidan shodlanyapsizlarmi, ey johillar!!! 
Xonaga baqir-chaqir, qiyqiriqlar bilan kirib kelishdi"¦ Yigit ko‘rpaga o‘ralib yotardi"¦ Do‘stlari uni turtib, surtib uyg‘ota boshlashdi. "Xoy qori aka, turing endi, bo‘lar endi mazza qilganingiz!!! Turaqolsinlar endi, hazrat!!!" deya masxaralab, uyg‘ota boshlashdi. Negadir yigit javob bermas, uyqudan turay demasdi. "Turing endi, kutib qoldik!!".   Yigit yana jim"¦ Shunda ulardan biri yaqinroq keldi-da yigitni qimirlatib, ustidan ko‘rpani olib tashladi"¦
Yigit esa qimir etmasdi"¦ Ular xayratlanib, uni yonboshiga ag‘dardilar"¦. Ne ko‘z bilan ko‘rishsinki"¦ Yigit o‘lib yotardi"¦"¦
Fojeaga quloq tutinglar!! Namozxon do‘stimiz aroq ichib, zino qilib, fohisha bilan bir to‘shakda uyquga ketgan!!
Shu ketgancha boqiy uyquga ketgan!! Tunda, ma’siyat ichida, to‘shakda, eng yomon xotima bilan vafot topgan!!"¦
"Inna lillahi va inna ilayhi rojiuun!!!"¦"
Ey Alloh! Axir do‘stlari namoz o‘qishni, Qur’on tilovat qilishni istamaganmidilar axir!
Yigit ularning oldiga ular uchun hidoyatni, iymonni istab kelmaganmidi axir!  Shunisi aniqki, u "do‘stlar" uni Allohning yo‘lidan ozdirish uchun vaqtlarini va mollarini sarf etdilar. Endi o‘sha do‘stlar uni Allohdan, Uning azobidan saqlab qolarmikinlar! Qanaqa do‘stlar bo‘ldi ular!!!!
Alloh taolo qanday ham to‘g‘ri aytganki:
"(Ey Muhammad sallallohu alayhi va sallam) Siz (ma’lum) vaqtgacha ularni o‘z g‘aflatlarida qoldiring! Ular Biz ularga berayotgan mol-davlat va bolalarni o‘zlari uchun yaxshiliklarni tezlatishimiz deb o‘ylaydilarmi! Yo‘q, ular (buni g‘aflatlari yanada ziyoda bo‘lishi uchun qilinayotganini) sezmaydilar." (Mu’minun:54-56)                                         
Boshqa oyatda:
  "(Ey Muhammad sallallohu alayhi va sallam) xabar beringchi, agar Biz ularni (uzoq) yillar (sihat-salomatlik, mol-davlat bilan) foydalantirsak-da, so‘ngra ularga va’da qilingan narsalari (ya’ni, azob) kelsa, (o‘sha payt) ularga (hayoti dunyoda) foydalangan narsalari asqoturmi!!" (Shuaro: 205-207).

Xolislik sari dasturidan

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  26 Avgust 2009, 09:08:44

O x i r a t   s a f a r i
 
 Opam rangi oqarib, nimjon bo‘lib qolgandi. Lekin u odatiga ko‘ra, doimo Qur’on o‘qirdi. Qidirgan paytimizda uni namoz o‘qiydigan xonasida ruku’, sajda qilib, qo‘lini osmonga ko‘tarib duo qilayotganini ko‘rardik. U erta-yu kech, hatto tun yarmida ham mana shunday charchash nima, zerikish nima bilmasdi. Men esa adabiy jurnallar va hikoyali kitoblarni o‘qishga qiziqardim. Nihoyat darajada ko‘p video tomosha qilardim. Uy vazifalarini to‘liq bajarmasdim va namozlarimni o‘z vaqtida ado qilmasdim.
Mana, uch soat to‘xtovsiz har xil filmlarni ko‘rib bo‘lib, video apparatini o‘chirganimdan keyin, yonimizdagi masjiddan azon ovozi eshitildi. Yotish uchun o‘rnimga bordim. U namoz o‘qiydigan xonasidan meni chaqirardi.
- Ha! Nima deysan, ey, Nura?,- dedim.
U menga muloyim ovozi bilan:
- Bomdod namozini o‘qimasdan uxlama,- dedi.
- Ufff,- dedim.
U yana muloyim ovozi bilan:
- Bomdod namoziga bir soat qoldi, eshitdingmi, birinchi tong azoni aytildi,- dedi.
Og‘ir kasal bo‘lib, to‘shakka yotib qolishidan ilgari u doim mana shunday edi. Meni chaqirdi:
- Ey Hano, yonimga kel.
Men uning talabini umuman rad qilolmayman, uning sofligi va to‘g‘riligini bilganingdan keyin shubhasiz majbur bo‘lib, "œlabbay" deb javob berasan.
- Nima deysan?...
- Yonimga o‘tir.
- Mana o‘tirdim, nima deysan?
U yoqimli mayin ovozi bilan Kur’on o‘qidi:
(كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ)
(آل عمران: من الآية185)
 "œHar bir jon o‘limni totguvchidir. Va Qiyomat Kunida hech shak-shubhasiz, ajr-savoblaringizni komil suratda olursiz".[1]
U bir oz jim turib, keyin mendan so‘radi:
- O’limga ishonmaysanmi?
- Nega, albatta ishonaman.
- Sen katta-kichik barcha gunohlaringga hisob berishingga ishonmaysanmi?
- Albatta ishonaman, lekin Alloh Kechirguvchi, Rahmli Zot, umr esa uzun...
- Ey singlim, tasodif o‘limdan qo‘rqmaysanmi? Mana qara, Hind sendan yoshi kichik bo‘lsa ham avtomashina halokatida vafot etdi. Falonchi va falonchilarchi? O’lim yoshga qaramaydi. Uning chorasi yo‘q...
Uning namoz o‘qiydigan qorong‘u xonasidan vahimaga tushib, titroq ovoz bilan unga javob berdim:
- Men qorong‘udan qo‘rqaman. Sen meni o‘limdan qo‘rqitib qo‘yding. Endi qanday qilib uxlayman? Bu yilgi ta’tilda biz bilan dam olish uchun safarga chiqasan deb o‘ylar edim.
To‘satdan uning ovozi xirillab chiqdi va mening yuragim qattiq urib ketdi.
-Ehtimol, men bu yil boshqa joyga, uzoqqa safar qilsam kerak. Axir, Hano, umrlar Allohning qo‘lida-ku,- dedi.
Mening ko‘zimdan yosh otilib chiqdi. Men uning kasalining og‘irligi to‘g‘risida va shifokorlar dadamga uning bu kasali unga uzoq umr bermasligini yashirincha gapirganlari to‘g‘risida o‘yladim. Lekin buni unga kim aytdi? Yoki u o‘zi buning bo‘lishini kutyaptimi?
Nimaga o‘ylanib qolding?,- bu safar uning ovozi menga kuchli keldi- bu narsalarni kasal bo‘lganligi uchun aytyapti,- deb o‘ylaysanmi? Yo‘q, ehtimol, mening umrim sog‘larnikidan uzunroqdir. Mana sen qachongacha yashaysan, mumkin yigirma yil, mumkin qirq, keyin nima...- korong‘ida qo‘lini ishora qilib, qattiq siltadi — bizning oramizda farq yo‘q, hammamiz bu dunyoni tashlab, Oxirat safariga ketamiz, yo jannatga, yo do‘zaxga. Allohning ushbu so‘zini eshitmaganmisan?
(فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ) (آل عمران:185)                  "œBas, kim do‘zaxdan chetlatilib, jannatga kiritilsa, muxaqqaq (baxt-saodatga) erishgay".[2] Endi boraqol, yaxshi yotib tur.
Men tezda ketdim, uning "œAlloh seni hidoyat qilsin, namozingni unutma!" degan ovozi qulog‘imdan ketmasdi. Ertalab soat sakkiz, eshikni kimdir taqillatardi. Bu uyg‘onadigan vaqtim emas. Yig‘i-sig‘i, har-xil ovozlar... Nima bo‘ldi? Bilsam, Nuraning ahvoli og‘irlashibdi. Dadam uni shifoxonaga olib ketibdi.
"œAlbatta biz Allohning (bandalarimiz) va albatta biz U Zotga qaytguvchilarmiz".[3]
Ishqilib, Nura o‘zi aytganidek uzoqqa safar qilib ketmasin. Uzoq kutgandan keyin, peshin vaqtida, soat birlarda dadam shifoxonadan ko‘ng‘irok qildi:
- Agar hozir uni ko‘rishga kela olsalaring, tezda kelinglar.
Onamning aytishicha, dadamning so‘zi xavotirli, ovozi o‘zgargan.
Qo‘limda plashim...
Qani haydovchi?...
Tezda mashinaga o‘tirdik. Har doim o‘tib yuradigan, qisqa bo‘lib ko‘ringan yo‘l qani? Nima uchun u bugun judayam uzun? O’ng va chapga qarab tomosha qilib ketishligim uchun menga chiroyli bo‘lib ko‘ringan odamlarning gavjumi qani? Onam yonimda Nurani duo qilib ketardi. U soliha, itoatli qiz edi. Hecham vaqtini bekor o‘tkazayotganini ko‘rmaganman.
Shifoxonaning tashqi eshigidan kirdik. Mana bu kasal oh-vohlayapti, bunisi mashina hodisasiga uchragan, unisining esa ko‘zlari kirtayib ketgan... Bilmaysan, u dunyo ahlidanmi yoki Oxirat ahlidanmi? Dahshatli manzara, bunaqasini ilgari ko‘rmaganman. Zinapoyadan tezda tepaga ko‘tarildik. U reanimatsiya xonasida ekan. Hamshira yetib keldi. U yoqimli qiz ekan. "œSizlarni uning oldiga olib boraman",- dedi va hushiga kelganidan keyin Nuraning ahvoli yaxshi ekanligini aytib, onamni tinchlantirdi. Mana reanimatsiya xonasi. "œBir kishidan ortiq kishi kirishi man qilinadi", - deb yozib ko‘yilgan. Xona eshigidagi kichkina derazadan shifokorlarning o‘rtasida Nura opamning ko‘zlari menga tikilib turganligini ko‘rdim. Uning yonida onam turardi. Ikki daqiqadan keyin onam ko‘z yoshlarini yashira olmagan holda chiqdi. Ko‘p gaplashmaslik sharti bilan ikki daqiqaga menga ham ruxsat berishdi.
- Ahvoling qalay, Nura? Kecha kechqurun yaxshi eding, senga nima bo‘ldi?
Qo‘limni siqib ushlaganicha, menga javob berdi:
- Men hozir ham yaxshiman, Alhamdulillah.
- Alhamdulillah deyapsanu lekin qo‘ling muzlab yotibdi, - men krovatning chetiga o‘tirar ekanman, uning oyog‘iga bilmay tegib ketdim.
- Kechir meni, seni siqib qo‘ygan bo‘lsam, - dedim-da, oyog‘ini asta surib qo‘ydim. U bo‘lsa:
- Yo‘q, hecham siqib qo‘yganing yo‘q. Lekin men Allohning ushbu oyati haqida o‘ylab qoldim,- deb, Qur’ondan tilovat qildi:
(وَالْتَفَّتِ السَّاقُ بِالسَّاقِ (29) إِلَى رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ) (القيامة:30)
 "œ... (jon berish qiyinligidan) oyoq oyoqqa chalmashib qolgan bir vaqtda — ana o‘sha Kunda Yolg‘iz Parvardigoringiz (huzuri)ga haydalish bordir!".[4]
- Hano, meni duo qilib tur, men yaqinda Oxirat kunlarining avvalini qarshi olsam kerak. Safar uzoq, lekin ozuqam oz.
U aytgan gaplarni eshitganimdan keyin ko‘zimdan yosh otilib chiqdi va yig‘ladim. O’zimning qaerdaligimni bilmay qoldim. Ko‘zlarim yig‘idan to‘xtamay qoldi. Dadam Nuradan ko‘ra mendan ko‘proq xavotir bo‘la boshladi. Chunki dadam mening bunday yig‘laganimni ko‘rmagandilar.
O’sha qayg‘uli kunning quyoshi botishi bilan uyimizda uzun sukunat hukm surdi. Oldimga xolamning qizi, keyin ammamning qizi kirdi. Uyimizga kelayotgan odamlar ko‘payib ketdi. Ovozlar aralash-kuralash bo‘lib ketdi. Bir narsani bildimki, Nura o‘libdi... Kim kelayotganini ajratolmasdim, nima deyayotganini bilmasdim...
Yo Alloh, men qaerdaman, nima bo‘lyapti, hatto yig‘lashga ham holim qolmadi. Keyin menga aytishlaricha, dadam mening qo‘limdan ushlab opam bilan oxirgi marta vidolashishga olib borgan va men uni o‘pganman. Men faqat bir narsani — uning kafanga o‘ralgan jasadini ko‘rgan vaqtimda uning o‘lim to‘shagida yotgan holida aytgan so‘zlarini esladim: "œ... (jon berish qiyinligidan) oyoq oyoqqa chalmashib qolgan bir vaqtda — ana o‘sha Kunda Yolg‘iz Parvardigoringiz (huzuri)ga haydalish bordir!",[5] va bu oyatning haqiqatini tushunib yetdim.
Birinchi marta o‘sha kecha uning namoz o‘qiydigan xonasiga kirdim. O’sha vaqtda kim men bilan onamning qornida sherik bo‘lganini esladim. U men bilan egizak edi. Kim mening g‘amlarimga sherik bo‘lganligini esladim. Kim mendan kayg‘ularimni ketgazganligini, kim men uchun hidoyat so‘rab duo qilganligini va kim o‘lim va hisob haqida menga gapirib, uzun kechalar ko‘z yoshlarini to‘kkanligini esladim.
"œAlloh — yordam so‘ralguvchi Zot".
Bu Nuraning qabrdagi birinchi kechasi. Alloh unga rahm qilsin va uning uchun qabrini munavvar qilsin. Mana bu uning Qur’oni, bu joynamozi va mana bu esa u to‘yimda kiyaman deb olib qo‘ygan pushti rang ko‘ylagi. Uni eslab, bekor ketgan kunlarimga yig‘ladim. To‘xtamasdan yig‘ladim. Ich-ichimdan yig‘ladim. Menga rahm qilgin, tavbamni qabul qilgin, meni kechirgin deb Allohga duo qildim va u shunday duo qilishini yaxshi ko‘rganidek, Nurani ham qabrida sobit qadam qilishini so‘rab Allohga duo qildim.
To‘satdan o‘zimga savol berdim: agar men o‘lganimda nima bo‘lardi? O’zimni o‘rab olgan qo‘rqinchdan javob topa olmadim. Achchiq- achchiq yig‘ladim.
Allohu akbar... Allohu akbar...
Mana, bomdod namozining azoni aytildi, lekin u bu safar naqadar lazzatli! Men muazzin aytayotgan kalimalarni takrorlagan holimda birinchi marta xotirjamlik va rohatni his qildim. Hijobimni kiyib, vidolashuvchining namozidek, namoz o‘qidim.
Tong otsa kechani kutmayman,
Kech kirsa tongni kutmayman...
________________________________________
[1] "Oli-Imron"- 185.
[2] "Oli-Imron"- 185.
[3] "Baqara"- 155.
[4] "Qiyomat"- 29.
[5] "Qiyomat"- 29.

Abdullox muslim  forum.islom.uz

Qayd etilgan


Mahdiyah  29 Avgust 2009, 08:20:37

Alloh taolo:
«Siz (odamlarni ham yolg‘iz) Parvardigoringizga (ibodat qilishga) chorlang» (Qasos surasi, 87-oyat);
 
«(Ey Muhammad), Parvardigoringizning yo‘li - diniga donolik-hikmat va chiroyli pand-nasihat bilan da’vat qiling» (Nahl surasi, 125-oyat);

«Yaxshilik va taqvo yo‘lida hamkorlik qilingiz» (Moida surasi, 2-oyat);

«Oralaringizdan yaxshilikka (Islomga) da’vat qiladigan jamoat bo‘lsin» (Oli-Imron surasi, 104-oyat), deb aytgan.

Abu Hurayradan roziyallohu anhu rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam «Kim hidoyatga chaqirsa, ergashuvchi kishining savobidek unga ham ajr bo‘ladi. (Bu bilan amal qilgan kishining) savobidan biror narsa kamaymaydi. Kimki zalolatga chaqirsa, ergashuvchi kishining gunohidek unga gunoh yoziladi. (Bu bilan amal qilgan kishining) gunohidan biror narsa kamaymaydi» dedilar.
Imom Muslim rivoyatlari.

Qayd etilgan


Mahdiyah  29 Avgust 2009, 08:22:18

Alloh taolo:
«Oralaringizdan yaxshilikka (Islomga) da’vat qiladigan, ibodat-itoatga buyuradigan va isyon-gunohdan qaytaradigan bir jamoat bo‘lsin. Ana o‘shalar najot topguvchilardir» (Oli Imron surasi, 104-oyat);

«(Ey ummati Muhammad), odamlar uchun chiqarilgan millatlarning eng yaxshisi bo‘ldingiz. Zero, siz yaxshi amallarga buyurasiz, yomon amallardan qaytarasiz» (Oli Imron surasi, 110-oyat);

«(Ey Muhammad), marhamatli bo‘ling, yaxshilikka buyuring va johillardan yuz o‘giring» (A’rof surasi, 199-oyat);

«Mo‘min va mo‘minalar bir-birlariga do‘stdirlar. Ular yaxshilikka buyuradilar, yomonlikdan to‘xtatadilar» (Tavba surasi, 71-oyat)

Abu Said al-Xudriydan roziyallohu anhu rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kimki nojo‘ya, yaramas ishni ko‘rsa, qo‘li bilan o‘zgartirsin. Agar unga qodir bo‘lmasa, tili bilan o‘zgartirsin. Agar unga ham qodir bo‘lmasa, qalbi bilan o‘zgartirsin. Mana shu (uchinchisi) imonlarning zaifidir», dedilar. Imom Muslim rivoyatlari.

Qayd etilgan


Mahdiyah  29 Avgust 2009, 08:23:45

Abulvalid Uboda ibn Somitdan roziyallohu anhu rivoyat qilinadi. «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga osonligu qiyinchilikda, rohatda-yu kulfatda, bizdan boshqani ortiq ko‘rilsa ham, ishlarni o‘z ahliga topshirib tortishmaslikka bay’at qildik. Lekin Alloh tomonidan va o‘zingiz tomondan uning kofirligiga ochiq-oydin hujjat borligi ko‘rilsa, unday emas. Va yana malomatchining malomatidan Alloh yo‘lida qo‘rqmasdan qaerda bo‘lsa ham, haqni aytishga ham bay’at qildik». Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.

Qayd etilgan