Muallif Mavzu: Ummatning kechasi, buguni va ertasi!!!  ( 7862 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Jalol Ahmad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 277
  • -oldi: 162
  • Xabarlar: 156
  • Jins: Erkak
  • Alloh Taolo huzurudagi maqbul Din Islom Dinidir!
Re: Ummatning kechasi, buguni va ertasi!!!
« Javob #15 : 14 Sentyabr 2009, 03:33:02 »
                Ноҳақлик тарафида бўлиш

Бу – хатарли, шахсларни ҳам Умматни ҳам баб-баробар ўлдирувчи ва ҳалок қилувчи иллатдир. У икки қисмдир:

1 – Баъзи дунёвий ғоялар тарафида бўлиш

Масалан, миллатчилик, ватанпарварлик, илмонийя (секуляризм) ва бошқа адашган ғоялар. Бугун буларнинг бозори қизиган. Биз шу кунларда «Ð’атан яхлитлиги» деган сўзни кўп эшитмоқдамиз. Бу – бир ўлкада яшаш асосига қўйилган муҳаббатдир. Яъни сиз ватандошингиз бўлган ҳар бир кимсани у ҳоҳ мусулмон, ҳоҳ кофир ва ҳоҳ фосиқ бўлсин севасиз! Муҳими, ватандош бўлса, бас! Ҳолбуки, сизга ватандош бўлмаган энг тақводор мусулмон биродарингизга бунчалар муҳаббатда бўла олмайсиз!!

Бу – ВАТАН асосида суюш ва нафратланишдир. Ҳатто, улардан бири — тилинг кесилгур — шундай деди: «Ҳар қандай муҳаббат тугаб, йўқ бўлиб кетади, фақат ватан муҳаббати боқий». Яъни, тупроқ ва Ер муҳаббати боқий, холос. Аллоҳ таоло бу сўзларни айтганнинг ичини фасод ва йиринглар билан тўлдирсин! Демак, барча муҳаббат, ҳатто Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати ҳам ўтаверсин! Фақатгина ВАТАН муҳаббати қолсин! Бу ширкнинг янги кўринишидир.

Пуч муҳаббат билан қалбини тўлдирган бу бечора бизнинг Қуръон Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиси ҳақидаги: «ÐÐ±Ñƒ Лаҳабнинг қўли қурисин! Қуриди ҳам» оятларини Ñžқиб, Абу Лаҳабни АРАБ бўлсада ёмон кўриб, ундан нафратланишимизни, ҳабашистонлик Билол, Рум (византия)лик Суҳайб ва форслик Салмонни мақтаб, Аллоҳдан уларга розилик тилаб ва Қиёмат куни бизни уларнинг сафида жамлашини сўраб дуолар қилишимизни қаердан билсин!!

Бу сўзлардан биз ватанни севмаймиз деган маъно тушунилмасин. Чунки ВАТАН севгиси табиий ва қонимизда бор бўлган севгидир. Бироқ, ватан севгиси Аллоҳ ва Расули севгисига тобе бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва муҳожирлар ўз ватанларини, Ер куррасининг энг афзал ери Макка шаҳрини фақат Аллоҳ ва расулининг розилиги учун тарк этиб, Мадина шаҳрига ҳижрат қилдилар.

2 – Мусулмонларнинг бир-бирларига қарши тарафкашлик қилишлари

Баъзи даъватчилар ва айрим толиби илмларни бир-бирларига қарши тарафкашлик қилаётганларини кузатиш мумкин. Бир киши бировни бошқасидан кўра кўпроқ яхши кўради, чунки биринчи одам ўзининг гуруҳидан! Бошқаси гарчи ундан кўра тақводорроқ ва афзалроқ бўлса-да! Бу – катта хатодир! Мана бу одам анавини яхши кўради, чунки у ҳам мана бунинг шайхи ёки устозига эргашади. Мана бу одам анавини яхши кўрмайди! Чунки «Ñƒ» бунинг шайхи ёки устозини ёмон кўради!

Аслида, мусулмонларни иймонлари учун суюш, кофирларни эса куфри учун ёмон кўриш керак. Ноҳақлик тарафида бўлиш мумкин эмас! Чунки у, УММАТни парчалаб ташлайди. Аллоҳ таоло айтди: «ÐÐ½Ð¸қ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли-имрон: 104).

Шуни яхши билиш керакки, тоифачилик-ҳизбларга бўлишиниш билан яхши ишларда рақобатлашиш ўртасида катта фарқ бор. Рақобат яхши ва мақтовга сазовор ишдир. Аллоҳ таоло айтди:

«Ð’а Парвардигорин­гиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!» (Оли Имрон: 133);

«(Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!» (Ҳадид: 21).

Тоифачилик эса - мазамматли нарса бўлиб, қанча-қанча халқлар, жамиятлар ва шахсларни ҳалок қилди ва уларнинг ҳоли шоир қуйидаги байтларда айтган маъноларга ўхшаб қолди:

Ғазийя нима бўлса, мен ҳам айни ўшаман,

У тузалса тузалиб, адашса адашаман.

Бўлинишнинг олдини олиш Аллоҳ таолога холис бўлиш, нафс-ҳаводан қутулиш, соғлом манҳажда юриш, ҳақиқатни кишиларнинг сўзлари билан эмас, кишиларни ҳақиқат орқали таниш билангина бўлади.

Сиз ҳадис шарифда келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини эсланг: «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚он мусулмонларнинг Араб ярим оролида ўзига ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Фақат улар ўртасини бузишдан (ноумид бўлмади)»[1]. (Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Ва ниҳоят, бирон киши: «Ð¥ÑžÑˆ, буларнинг давоси нима? Сиз касалликка ташхис қўйдингиз, давосини айтмайсизми? Бизга ундан қутулиш йўлларини кўрсатмайсизми?», деб савол бериши табиийдир.

Мен қалб касалликларининг даволарини атрофлича биламан, деб даъво қила олмайман. Фақат уларнинг баъзи даволаш йўллари ҳақида қисқача сўз юритмоқчиман, холос.
Аллоҳдан энг узоқ бўлган қалб – қотган қалбдир.
manbahttp://islamnuri.com/index.htm
Rasululloh  :sw:  Abdulloh Ibn Umarga dedilar: Saharda uyg'onar ekansan, Oqshom orzusini qilma! Oqshomga etganingda, Sahar orzusini qilma! Hayotingdan o'lim uchun, sog'ligindan hastaligin uchun ulush ajrat. Chunki Ey Abdulloh, ertaga qanday nom olishingni bilmaysan..(Imom Buhoriy)

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
Re: Ummatning kechasi, buguni va ertasi!!!
« Javob #16 : 30 Sentyabr 2009, 21:33:59 »
Айтганидан хам гўзал...

   ÐšÐ¸Ñ€Ðº йилдан бери саратон (рак) касалига йўликканларни даволайман. Бу вакт мобайнида турли ходисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир вокеани хикоя килиб бермокчиман.
   Ð‘ош шифокорлик пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак ракига йўликкан эди. Уни шахсан ўзим даволардим. Киска муддат ичида, Аллохнинг изни билан, ахволи яхшилана бошлади. Факат у камида беш йил ўзини каттик парваришда тутиши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Киш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим. Афсуски, у чипта ололмасдан, автобусда йўлга чикибди. Бунинг устига, автохалокат туфайли олти соат совукда туриб колибди. Хеч канча ўтмасдан, касаллик суяк ва ўпкаларига таркаб кетди. У метостас (касалликнинг бошка аъзоларга ёйилиши) сабабидан умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жихозлари кўлланар, шунинг учун гапириши хам кийин эди. Бир сафар уйига борганимда: «Ð”октор... Мен сиздан... жуда хафаман», деди у. «ÐÐ¸Ð¼Ð° учун?» деб сўрадим. «Ð¡Ð¸Ð·... диндор одам... экансиз... Нега менга хам... Аллохни, ўлимни, охиратни, тушунтирмадингиз?»
   Ð”иний ишончлари заиф эканини билганим учун унинг бу саволидан бир оз шошиб колдим.
   Ð£Ð½Ð¸Ð½Ð³ кўнглини олишга, хафа килмасликка харакат килиб: «Ð”окторларга богланиш осон, пулини берасану истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак», дедим. У, истайман, деган маънода бош иргади. Шундан кейин умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси кўшилди. Мен ўргатаётган иймон хакикатларини у бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
Вафотига бирор хафта колганида: «Ð”октор, – деди, – Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?» «Ð¡ÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ холинг ўзингга хос. Калимаи шаходатни келтириш сенга узунлик килади. У онни сезганингда «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…, Мухаммад», дегин, кифоя», дедим. У табассум билан бош чайкаб кўйди.
   ÐžÐ³Ñ€Ð¸Ðº кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда «Ð¼Ð¾Ñ€Ñ„ин» килардик. Орада сафарга кетиб колиб, бир муддат уни кўра олмадим. Кайтиб келганимда онаси кўнгирок килиб: «Ð¡Ð°Ñ€Ð¾Ð± бир хафтадан бери «Ð¼Ð¾Ñ€Ñ„ин» килдирмаяпти», деди.
   Ð¢ÐµÐ·Ð´Ð° уйига бордим ва нима учун укол килдирмаётгани сабабини сўрадим. Олган жавобимни эса, халигача унутолмайман, эсласам титраб кетаман: «Ð”орининг таъсири билан ўлимга уйкуда дуч келсам ва: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…, Мухаммад», дея олмай колсам-чи?» деди у. Ўшанда жума куни эди, унинг сешанбага кадар яшашига ишора сездим. Эртаси куни унга: «Ð¥ÐµÑ‡ кўркма, – дедим, – бемалол укол олишинг мумкин». Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди: «Ð”октор, Азроил... менга кай... шаклда кўринади?» «ÐšÐ¸Ð·Ð¸Ð¼, у бир фаришта. Хеч сикилма, сенга жуда чиройли кўринишда келади?» дея таскин бердим.
   Ð¡ÐµÑˆÐ°Ð½Ð±Ð° куни Саробнинг огирлашганини эшитганим захоти уйига йўл олдим. Лекин етиша олмадим. Оиласи бутунлай паришон холатда эди. Факат уни узок муддат парваришлаган диндор бир аёл кариндоши тик турган эди. Мени кўрган захоти ёнимга келиб: «Ð”октор, бу уйда бир оз олдин мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жихозини ечиб отди ва «ÐŽÑ€Ð½Ð¸Ð½Ð³Ð´Ð°Ð½ кимирлама», дейишимизга карамасдан, туриб тахорат килди, сўнг икки ракъат намоз ўкиди. Бутун уй ахли котиб колдик. Кейин эса калимаи шаходат келтирди. Жони узилишидан олдин: «Ð”окторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан хам гўзал экан», деди», деб унинг сўнгги онларини гапириб берди...
   ÐŽÐ»Ð¸Ð¼ фариштаси келганида гафлатда колмаслик учун «Ð¼Ð¾Ñ€Ñ„ин» кабул килмай, каттик огрикларга хам бардош берган бир инсонни Аллох ёлгиз ташлаб кўймади, бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди.


manba

 

Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 11518
So'nggi javob 03 Avgust 2009, 12:04:54
muallifi ЖАМШИДЖОН
Farzandim kechasi uxlashga qiynalyapti, nima qilishim kerak?

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 4431
So'nggi javob 04 Mart 2011, 19:58:29
muallifi Ansora