Muallif Mavzu: Мигрень!!!  ( 3667 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Мигрень!!!
« : 24 Avgust 2009, 06:35:18 »
Мигрень!!!

Оғриқ кўпчилик касалликларнинг субъектив белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга оғриқ танада икки маънода мужассамлашади: биринчидан бу тананинг мунтазамлигига таҳдит солувчи хавфдан дарак берса, иккинчидан оғриқ мустақил равишда касалликка айланиши мумкин. Шунга кўра оғриқ ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир оғриқ -асосан хавф белгиси бўлиб, ҳимоя белгиси ҳисобланади. Сурункали оғриқ – касалликдир. Шартли равишда 3 ойгача бўлган оғриқ - ўткир, ундан кўп давом этувчи оғриқ эса - сурункали оғриққа бўлинади. Кўпчилик бош оғриқлари сурункали оғриқ турига киради. Бош оғриғининг охирги халқаро таснифига кўра уни 100 дан ортиқ турлари фарқланади. Бош оғриғини халқаро таснифига кўра мигрень қуйидаги турларга бўлинади: 1) Аурасиз мигрень (оддий мигрень), 2) Аурали мигрень (классик мигрень), 3) мигреньдан олдин кузатиладиган доимий синдромлар (пароксизмал бош айланишлари, ўзгарувчи гемипарезлар), 4) асороатли мигрень: мигрень стасуси, мигреньли инсульт.
Бош оғриғини халқаро таснифда мигрень хуружларини клиник ташхис мезонлари ҳам келтирилган:
қуйида келтирилган цефалгия хуружининг камида иккитасини кузатилиши:
оғриқнинг бир томонлама кузатилиши
оғриқнинг пульс хусусиятига эга бўлиши
кучли,  чидаб бўлмайдиган оғриқ
оғриқнинг юриш ёки жисмоний ҳаракат вақтида кучайиши
бош оғриғи хуружи билан бирга номоён бўладиган қуйидаги симптомларнинг камида биттасининг кузатилиши:
кўнгил айниши
қусиш
ёруғликдан қўрқиш (фотофобия)
шовқиндан қўрқиш (фонофобия)
хуруж давомийлиги (оғриқни медикаментоз даволашдан ташқари) 4 соатдан 72 соатгача бўлиши
касаллик тарихида ÑŽқорида келтирилган мезонларга жавоб берувчи камида 5та  хуружни бемор бошдан кечирганлиги
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Мигрень!!!
« Javob #1 : 24 Avgust 2009, 06:36:00 »
Юқорида келтирилган белгилар оддий мигрень касаллигига оиддир. Классик  мигрень учун эса улардан ташқари қуйидаги белгилар ҳам кузатилиши шарт:
ҳеч қайси аура (бош оғриғини олдиндан хис қилиш) белгилари 60 дақиқадан кўп давом этмайди
бир ёки бир нечта аура белгиларини тўлиқ қайтарилиши, Бош мияда маҳаллий ўзгаришлар  борлигидан далолат беради
аура ва ундан кейин кузатиладиган бош оғриғи орасидаги вақÑ‚ 60 дақиқадан кам бўлиши

Мигреннинг клиник  кўриниши
«Ð¼Ð¸Ð³Ñ€ÐµÐ½ÑŒ» сўзи юнонча «Ð³ÐµÐ¼Ð¸ÐºÑ€Ð¸Ð½Ð¸Ñ» сўзидан олинган бўлиб, «Ð±Ð¾ÑˆÐ½Ð¸Ð½Ð³ ярим қисмида кузатиладиган оғриқ» маьносини англатади. Мигрень аҳоли орасида 10 дан 38% да кузатилади. Инсонларнинг камида 80% ҳаётида бир матта  бўлса ҳам мигрень хуружини бошидан кечиришган. Мигрень эркакларга қараганда кўпроқ аёлларда учрайди, 2:4. Касаллик одатда 18-20 ёшдан намоён бўлади, баъзида 13-15 ёшдан ва ҳатто 5-7 ёшдан ҳам кузатилиши  мумкин. Мигреннинг энг кўп учраши 25-33 ёшлар орасига Ñ‚Ñžғри келади, 50 ёшдан кейин мигрень мустақил касаллик сифатида жуда кам кузатилади. Мигрень муаммоси кенг тарқалганлиги ва жуда ҳам кучли бош оғриғи билан кечганлиги туфайли фақатгина тиббиёт муммоси бўлмай, балки ижтимоий-иқтисодий ҳарактерга ҳам эга. Етук давлатларниг иқтисодиёти ишчиларининг кучли бош оғриғи туфайли иш кобилятини вақтинчилик йўқотишидан кўп зарар кўрмоқда.
Оддий мигрень ёки аурасиз мигрень касалликнинг асосий шакли бўлиб, барча мигреннинг 60-70% ни ташкил қилади. Мигрень хуружи тушкунлик, асабийлик,безовталик, иштахасизликдан бошланади. Бош оғриғи ҳар бир бемор учун хос бошнинг бир қисмидан (чаккадан, пешонадан) бошланади ва симмиллаб оғрийди. Кейинги 2-5 соат ичида оғриқ кучайиб, симмиллашдан пульсация қилишга ўтади. 60-65% ҳолатларда оғриқ бошнинг бир томонидан бошланади ва кейин эса 30-35% ҳолатларда бошнинг иккинчи қисмига тарқалади. Энг кучли бош оғриғи 5-6 соатгача давом этади ва шу вақтда кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Ҳар қандай ҳаракат бош оғриғини кучайишига олиб келади, шуниг учун беморлар ётоқда қолишга мажбур бўлади. Ёруғлик , шовқин  бош оғриғини кучайтирганлиги сабабли беморлар қоронғуда ёлғиз қолишни танлайди. Кучли оғриқ вақтида юз қизариши, кўз Ñžқи контомирларининг кенгайиши, кўз атрофини кўкариши кузатилади. ВақÑ‚ ўтиб бу белгилар йўқола бошлайди, бош оғриғи бир хилда симиллаб давом этади,  кучсизлик ва уйқучанлик кузатилади. Хуружнинг ўртача давом этиш вақти 8-12 соатни ташкил қилади.
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Мигрень!!!
« Javob #2 : 24 Avgust 2009, 06:36:55 »
Мигренни авж олишига олиб келувчи факторларга: стресс ёки стрессдан кейинги ҳолат, зўриқиш, вақтида овқатланмаслик, баьзи овқат маҳсулотларини  (какао, шоколад, ёнғоқ, пишлоқ, тухум, цитрус мевалари, аччиқ овқатлар, консервалар) истеьмол қилгандан кейин, спиртли ичимлик, тамаки маҳсулотлари, об-ҳавонинг ўзгариши, меьёридан кам ёки кўп ухлаш, ички касалликларнинг авж олиши киради. Оғриқ кучли бўлганида илк этапда замонавий оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан фойдаланиш лозим. 
Мигренни даволаш икки муаммони хал қилишдан иборат: мигрень хуружини бартараф этиш ва хуружлар аро вақÑ‚ мобайнида хуружлар қайталанишини олдини олиш мақсадида профилактик даволанишдан ташкил топган. Мигрень хуружини даволаш қанчалик  эрта  бошланса унинг самараси ҳам шунча ÑŽқори бўлади. Саломат бўлинг!

Санжар Ҳамидов.

manba: http://7x7.uz/content/view/1132/39/
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Мигрень!!!
« Javob #3 : 24 Avgust 2009, 06:41:15 »
Allohing o'zi saqlasin bu darddan. Davosi yo'q deb eshitganman. Yaqin o'rtog'imni onasi shu kasal bilan og'rigan. Boshi stres, garchi butun kasalliklarning onasi asabku ya. Raxmat o'zbekcha ma'lumotlar uchun. Baribir o'zingni tilingda boshqachada o'qish, huddi onang maslahat berayotganday:) Ona til- deb berkorga aytilmagan ekanda...

yoqutxon

  • "Har qanday bilimdondan ustun Bilimdon zot bor." (yusuf surasi,76-oyat)
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1087
  • -oldi: 1223
  • Xabarlar: 1249
  • Jins: Ayol
Re: Мигрень!!!
« Javob #4 : 31 Avgust 2010, 22:19:23 »
Assalomu aleykum .Migren huruji boshlanganda og'riqni kamaytiradigan yana bir samarali usul. Migren paytida bo'yin sohasi massaj qilinsa boshdagi og'riq biroz bo'lsada kamayadi. Buning sababi bo'yin sohasida bir nechta nerv markazlari joylashgan bo'lib, ularga massaj yordamida tasir ko'rsatilsa nervlar bo'shashadi hamda massaj qon tomirlaridagi spazmalarni yo'qatadi, qon aylanishini yahshilaydi.
"Tiriklik shubxasiz bandalikdur,
Bandaliksiz tiriklik sharmandalikdur"
                           
                                  Jaloliddin Rumiy.