Muallif Mavzu: Аллергиядан қутулмоқчи бўлсангиз  ( 3340 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Аллергиядан қутулмоқчи бўлсангиз

ИЛОЖИ БОРИЧА ЎЗИНГИЗНИ АЛЛЕРГЕНЛАРДАН ЙИРОҚ ТУТИНГ:
-Яшаш жойингиздаги ўсимликларнинг гуллаш пайтида бошқа ерга дам олишга боринг;

-Сувга яқин жойда ва чанг кам бўлган жойларда дам олинг (имкони бўлса денгизга яқин жойда);
-Кечаси деразаларни ёпиб ётинг: эрталаб мириқиб ухлаётган пайтингизда ўсимлик чангининг кўп миқдорда ҳавога ажралиши юз беради. Кундузи ўсимлик чанги камроқ ажралади;
-Деразаларга бир неча қават докадан иборат фильтр ўрнатинг ва уни намлаб туринг;
-Шаҳар ташқарисига автомобилда чиққанда машина ойналарини ёпиб юринг;
-Уйда бирор жонивор (қуш, ҳайвон, балиқ) боқишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг;
-Уй ҳайвонларингизни ҳеч қачон ётоқхонага киритманг;
-Ҳайвонларни мунтазам чўмилтириб боринг;
-Мунтазам равишда (ҳафтасига 1-2 марта) уйингизни тозаланг;
-Иложи бўлса нам тозалашни амалга оширувчи чангютгичдан фойдаланинг;
-Имкони борича тозалаш ишларини аллергияси бор бемор бажармаслиги, бундай ҳолат юзага келганда эса намланган докали маска ёки респиратордан фойдаланмоғи зарур;
-Имкони борича уйдаги чанг манбаларидан (гиламлар, китоблар, пардалар, қуритилган гуллар, юмшоқ ўйинчоқлар, юмшоқ мебел, эски кийимдан) халос бўлинг;
-Китоб жавонлари албатта ойнаванд бўлиши шарт;
-Кўрпа-тўшаклар учун ҳимоя қоплам (жилд)ларидан фойдаланинг;
-Парёстиқлар ва жундан тайёрланган кўрпаларни синтетик материалдан тайёрланган ёстиқлар ва кўрпаларга алмаштиринг, уларни ҳар ҳафта 60 даража ҳароратда ювишга ҳаракат қилинг;
-Чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳамда ичкийимларни мунтазам алмаштириб туринг, ишлатишдан аввал дазмолланг;
-Мунтазам равишда кўрпа-тўшакларни қоқиб туринг. Қоқиш пайтида ҳавода чангнинг миқдори кўпайиши туфайли дока маска ёки респиратордан фойдаланинг;
-Турли ўсимликлар чанги ва ўсимлик экстрактларини таркибида сақловчи фитопрепаратлар ва биологик фаол қўшимчалар, пардоз воситаларидан иложи борича фойдаланманг.
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Аллерген ўсимликларнинг гуллаш даврларида:
-Шамолли, қуруқ ва иссиқ ҳавода, айниқса, ўсимликнинг максимал чангланиш вақтида (5дан 7гача, 17дан 19гача) сайрга чиқманг;
-Ёмғирдан сўнг сайр қилинг (бунда ўсимлик чанги ерга ёпишган бўлади);
-Кўчадан уйга кирганда душ қабул қилиб, оғиз, бурун ва кўзингизни чайиб, кийимингизни алмаштиринг;
-Кўчага чиқаётганингизда қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг.
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Гўзаллик талаб этувчи омиллар
1. Инсон соғлом бўлса, унинг кўриниши ҳам бежирим бўлади. Ўз навбатида соғлом бўлиш учун организмни тозалаб туриш даркор. Бунинг энг осон усули кўпроқ сув (газланмаган, оддий ичимлик суви) истеъмол қилишдир. Маслаҳатимиз: имкон қадар сув (кунига камида 7 - 8 стакан) ичиб, организмни тозаланг, бу сизнинг ташқи кўринишингизга ижобий таъсир кўрсатади.
2. Ўз вақтида юзингизни косметик бўёқлардан тозалашни унутманг. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал албатта юзингизни ювиб олинг.
3. Соч турмаклари учун қўлланиладиган лак, гел ҳамда мусс каби воситалардан фойдаланганда, соч толангиз юзингизга тушмаслигига эътибор беринг. Бу воситалар чангни ўзига тез ютиб олади ва ўз нав­батида юзингизга соч толангиз билан чанг ҳам тушади ҳамда юзингизнинг чиройли кўринишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
4. Косметолог ҳузурига «ÑŽÐ· тозалаш учун» ойига икки борадан кўпроқ бориш тақиқланади. Чунки косметологлар юзларни тозалаш учун кимёвий воситалардан фойдаланиши мумкин. Имкон қадар юз парвариши учун табиий воситалардан фойдаланинг.
5. Уйқуга кетишдан аввал юзингизга крем суртишни тавсия этамиз. Уйқуга кетганда инсон юз териси янгиланади. Айниқса, қуруқ юз терили инсонлар учун ухлашдан олдин крем суртиш фойдали. Чунки кечаси кундузига қараганда кремнинг таъсири кўпроқ бўлади.
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
6. Табиат неъматларидан тайёрланадиган ниқоб ва шунга ўхшаш бошқа тозаловчи ҳамда парваришловчи воситалардан кўпроқ фойдаланинг.
7. Гўзал бўлишнинг асосий қоидаси эса бу тоза ҳаво ва тўйиб ухлашдир. Ёмғир Ñ‘ққандан сўнг сайр қилинг ва ўз вақтида ухлаб, дам олинг.   
8. Таркибида Ñ‘ғ кам бўлган сут маҳсулотлари А витаминининг кони ҳисобланади. Айнан шу витамин инсон терисининг чиройли бўлишига сабабчидир. Ёғсиз қатиқ нафақат кўринишингизга, балки соғлигингизга ҳам ижобий таъсир ўтказади.
9. Меваларни кўпроқ тановул қилинг. Малина, қорақат каби тотли мевалар гўзаллик сари элтувчи табиат неъматлари ҳисобланади.
10. Кўк чой, мойчечак каби ўсимлик дамламаларидан кўпроқ ичиб туринг.
11. Терингиз тиниқ бўлиши учун бодом еб туринг.
12. Ёғсиз творог калций ҳамда антиоксидантларга бой. Антиоксидантлар организмга таъсир кўрсатувчи ташқи таъсирларни бартараф қилишга ёрдам беради.

Фотимахон тайёрлади.

manba: http://7x7.uz/content/view/108/39/
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)