Muallif Mavzu: Ziyouz.com haqida matbuotda  ( 14651 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Ziyouz.com haqida matbuotda
« : 30 Avgust 2009, 21:54:28 »
Assalomu alaykum!
Ba'zida matbuotda www.ziyouz.com portali haqida ham maqolalar chiqib qolmoqda  : )



"Kelajak ovozi" gazetasi, 2009 yil, yanvar.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #1 : 30 Avgust 2009, 21:55:33 »


"Ishonch" gazetasi, 2009 yil, iyul
« So'nggi tahrir: 07 Sentyabr 2009, 12:46:54 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

_B_E_K_

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 20
  • Xabarlar: 37
  • Jins: Erkak
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #2 : 01 Oktyabr 2009, 15:23:14 »
Хакикатда яхши сайт экан. Манга купинча сайтдаги адабиёт ва хикматлар тугрисидаги маълумотлар манзур булди.
Ìóêàììàë èíñîíëàð ýìàñ, ìóêàììàëëèêêà èíòèëà¸òãàí èíñîíëàð áîð!

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #3 : 09 Noyabr 2009, 15:00:46 »




“JANNATMAKON” журналининг 2009 йил, октябрь сони.
Интервьни Назокат Азим тайёрлаган.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #4 : 09 Noyabr 2009, 15:03:49 »
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
www.ziyouz.com портали асосчиси ва бош муҳаррири

Интернет мақолалари эркинроқ ёзилиши табиий.
Бироқ адабий тил меъёрларини бузиб, шева ва жаргонлардан фойдаланиш кишини ранжитади. Баъзи Интернет саҳифаларидаги суҳбатлар ҳеч қандай таҳрирсиз ҳавола этиляпти, натижада, тушунарсиз, тўмтоқ услуб юзага келяпти. Бу, аввало, тилимизнинг бузилишига олиб келса, иккинчи томондан, Ñžқувчида интервью берувчи шахс ҳақида ёмон таассурот уйғотади. Барчаси сайт муҳаррирларининг ишига бўлган муносабатидан далолатдир.

www.ziyouz.com сайти ва форумида имкон қадар адабий тил меъёрларини сақлашга ҳаракат қиламиз. Сичқончанинг ўнг тугмаси ёрдамида саҳифаларимиздаги хато ҳақида сайт маъмуриятига хабар жўнатиш хизматини йўлга қўймоқчимиз. Форумимизда эса адабий тил қоидаларини қўпол равишда бузган юзерлар аввал огоҳлантирилади, бу ҳолат яна такрорланса, унга маълум муддат форумда қатнашмаслик жазоси берилади. Шунингдек, администратор, модераторлар томонидан хатолар имкон қадар Ñ‚Ñžғриланади.

Интернет тили учун энг катта муаммолардан бири имло қоидаларига риоя қилинмаслигидир. Кирилл алифбосидаги Ñž, қ, ғ, ҳ ҳарфлари билан боғлиқ техник муаммо аллақачон бартараф этилган бўлса-да, ҳамон бу ҳарфларга эътиборсиз мақолаларни учратамиз. Лотин алифбосидаги матнларда эса тутуқ белгиси ва апостроф билан боғлиқ чалкашликлар кўп учрайди.

Интернетдаги ютуқлар ҳақида гапирсак, янгилик тарқатувчи сайтлардан бири тилимиздаги интернационал сўзларнинг, назаримда, муқобилларини топишга муваффақ бўлган. Масалан, жамлоқ - лагерь, маҳкама - суд, бўлга - сектор, бўлгинчи - сепаратист, учоқ -самолёт, гуржи - грузин, можар - венгер ва ҳоказо.

Қисқа хабарлар хизматидан кўп фойдаланаман.
Одатда, инсоннинг юзига айтиш қийин бўлган мулоҳазаларни, табрик ва дил сўзларини, факт ва рақамлар ҳақидаги сўровни SMS орқали ёзиб юбориш осонроқ. Масалан, онамни яхши кўришимни ҳар доим ҳам у кишининг ўзларига айтолмаганим ҳолда, қисқа хабарлар хизмати орқали бу туйғумни мудом ифода этиб тураман. Унча яқин бўлмаган танишларимга, доимо банд дўстларимга, аёл ҳамкасбларимга SMS ёзишни афзал кўраман.

Чеховнинг «Қисқалик - истеъдоднинг синглиси» принципига амал қилган ҳолда SMS ёзаман. Сўзлар миқдорини камайтириб, қисқа ифодалар топишга ҳаракат қиламан. Жузъий қисқартиришлардан фойдаланмайман (масалан, ч ҳарфи ўрнига 4, ш ҳарфи ўрнига 4 дан фойдаланиш, б-н, к-к каби), стенографик элементларни ҳам қўлламайман. SMSнинг қисқа, тушунарли ва таъсирли бўлиши мен учун муҳим.

Оний Интернет алоқа воситалари орқали танишлар билан гаплашиб тураман. Вақтни тежаш мақсадида қуйидаги қисқартмалардан фойдаланаман: AA (ассалому алайкум), VAA (ваалайкум ассалом), MHK (мен  ҳозир  келаман),   MQB (менга қўнғироқ бўляпти), ? (тушунмадим, бу билан нима демоқчисиз?), !10m (10 минутга бандман), ÐœSB (майли, соғ бўлинг),  krk (керак),  hoz (мен ҳозир), tskr (ташаккур), xbr (ахборот, янгиликлар) ва ҳоказо. «Ð¡Ð¼Ð°Ð¹Ð»»Ð»Ð°Ñ€ орқали баъзи ҳиссиётларни ифода этиш мумкин (хурсандлик, кулги, ним кулги, хафалик, йиғи…). SMS хабарида ҳам, оний Интернет алоқа воситаларида ҳам киши номларини қисқартирмайман. Исмларни қисқартириш бошқаларга ҳурматсизлик.

Чат ҳеч қачон жонли мулоқот ўрнини босолмайди. Унда суҳбатдошингизнинг на асл юзини кўрасиз, на мақсадини биласиз. Нотаниш кимсанинг ўзини ҳар томонлама ақлли, одобли кўрсатиши, ўзида йўқ хусусиятларни виртуал оламда намоён этиши жуда осон. Шу боис ҳам ёшларнинг чатларга қизиқиши кундан-кун ўсиб бормоқда. Одатда, чатларнинг 80-90 фоиз мавзуси танишувдан иборат. Қизиқувчан ўсмирлар учун эса бу - кўнгил очиш маскани. Чат мен учун бекорчилар мажлисидир. Кимдир ундан ҳам қандайдир маърифий фойда олса бўлади, дейиши мумкин. Лекин мен бундай хулосага келганларни учратмадим. Чат - оний мулоқот тизими. Жиддий мулоҳазалар, фойдали суҳбатлар учун форумлар қўл келади.

Оригинал SMSларни хуш кўраман. Уларни бировга жўнатиш ҳам, бировдан олиш ҳам бирдай мароқли. Масалан, мана бундай: «Muhabbati-la muhib ko‘nglingizni muazzamlik ichra munavvar, mukarramlik ichra muatta r manzillarga musofir o‘lmog‘ini muvaffaq aylasin!»

“JANNATMAKON” журналининг 2009 йил, октябрь сони.
Интервьни Назокат Азим тайёрлаган.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Y_U_R_I_S_T

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #5 : 09 Noyabr 2009, 15:20:29 »
Ushbu intervyuni eng birinchilardan bo'lib ko'rgan insonlardan biri men bo'laman. Ux-xu, ux-xu (tomoq qiqirb qo'ydim)...

Ajoyib chiqibdi, bundayin muvaffaqiyatlardan juda ham xursandman. Marg'ilonda o'quvdim, xuddi o'zim jurnalga chiqqanday bo'ldim ("Muzeyga boruvdim, butun dunyoni ko'rganday bo'ldim" degan iboradan ko'chirma)

Ijodingizga baraka...
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Jalol Ahmad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 277
  • -oldi: 162
  • Xabarlar: 156
  • Jins: Erkak
  • Alloh Taolo huzurudagi maqbul Din Islom Dinidir!
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #6 : 10 Noyabr 2009, 07:19:36 »
 :as:
 Bundanda ziyoda qilsin Allohu Taolo Bundanda davomli qilsin InshaAllohu Rahmon amin.
Rasululloh  :sw:  Abdulloh Ibn Umarga dedilar: Saharda uyg'onar ekansan, Oqshom orzusini qilma! Oqshomga etganingda, Sahar orzusini qilma! Hayotingdan o'lim uchun, sog'ligindan hastaligin uchun ulush ajrat. Chunki Ey Abdulloh, ertaga qanday nom olishingni bilmaysan..(Imom Buhoriy)

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #7 : 17 Sentyabr 2010, 15:32:51 »
АЙБ ФАҚАТ ЁШЛАРДАМИ?

Ш.Ж.: - Ҳар замонга бир замон, дейдилар. Ғафур Ғуломнинг машҳур шеъридаги «Eтимлик нимадир бизлардан сўра…» сатрлари ёдингиздами? Бугун сизларнинг наздингиздаги қийинчиликлар 30-40 йил ва ундан олдинги даврдаги қийинчиликлар олдида нима бўпти? Халқимиз узоқ йиллар электр чироғисиз яшагани, янги пайдо бўлган техникадан чексиз ҳайратга тушгани бизнинг ёдимиздан кўтарилгани йўқ. Умуман, инсон зоти машаққат чеккандагина қўлга киритган неъматнинг таъмини яхшироқ ҳис қилади. Бундан уч йил муқаддам Ñžғлим ишлаётган идора раҳбарларидан бир нарсани илтимос қилдим: менинг фарзандим ҳамма шарт-шароит муҳайё этилган пойтахтда эмас, бу эрдан анча узоқда, нисбатан қийинроқ шароитда ишласа дегандим. Ҳозир ҳам у бошқа вилоятда ижарадаги уйда туриб ишлайди. Нолигани сайин ичимда мамнун бўламан. Ахир шундай ноқулай шароитлардагина одам ҳаётнинг қадрига этади. Амалда бунинг тескарисини ҳам кўрганмиз. Фарзандига барча «ÐºÐ¾Ð¼Ñ„орт»Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸ сунъий равишда яратиб берадиган меҳрибонлар қанча…

Б.Ғ.: - Аммо ёшлар орасида ҳеч нарсага қарамай, таъбир жоиз бўлса, «Ñ‘риб чиқаётганлар» ҳам борлигини тан олсангиз керак. Улар спорт, санъат, илм-фан соҳасида илгари эгалланмаган марраларни забт этмоқда. Ва бу ёшлар мумтоз қўшиқларимизни ҳам, миллий ўзбек адабиётини ҳам, замонавий фанларни ҳам, интернет технологияларини ҳам яхши билади. Битта мисол келтираман. Давронбек Тожиалиев исмли бир талаба ташкил қилган www.ziyo-uz.narod.ru интернет-сайти бор. Бугунга келиб кирувчилар сони 27 минг 800 нафарга этган бу сайтга Умар Ҳайём, Ҳофиз Шерозий, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон каби шоирларнинг барча шеърлари, мумтоз адабиётимиз намояндаларининг шоҳ асарлари электрон кўринишда киритилган. Сайтдаги миллий маънавиятга бағишланган форум саҳифаларда эса ҳар куни 200 дан зиёд ёшлар қатнашади.

Ш.Ж.: - Сиз келтирган мисолдан шу пайтгача бехабар эканман. Албатта, бундай ҳоллар ҳар бир юртдошимизни қувонтиради. Лекин, таассуфки, бунақа ижобий мисоллар оммавий тарзда учрамайди, аҳён-аҳёнда ярқ этиб чиққан истеъдодлар ой сайин, кун сайин кўпайса айни муддао бўларди. Сизнинг завқингизни келтирган интернет айрим ҳолларда маънавий оламимизга кушанда бўлаётганидан ҳам хабарингиз борми? Мендаги маълумотларга кўра, бугунга келиб танишув сайтларида ўзбекистонлик 10 мингдан зиёд қиз, 24 минг нафар йигит рўйхатдан ўтибди. Ёшлар бу замонавий алоқа воситаси орқали танишиб, бир-бирларига маърифат тарқатса майли эди. Аммо уларнинг деярли барчаси шунчаки «Ð´ÑžÑÑ‚лашиш», ҳуда-беҳуда ёзишмалар, баъзан ҳатто тилга олиб бўлмайдиган бемаза ниятларни кўзлаётганига нима дейсиз?

Б.Ғ.: - Миллий менталитетимизга, маънавий оламимизга зарар келтираяпти, деб тсивилизатсиянинг энг катта ютуқларидан бўлган интернетни чеклаб бўлмайди-да. Ҳар қандай кашфиётдан, янгиликдан фойдали жиҳатни ажратиб олиш мумкин. Ш.Ж.: - Йўқ, мен унақа демоқчи эмасман. Ёпирилиб келаётган ахборот оқимини тақиқлаш, ёшларимизни ундан холи сақлашга уриниш беҳуда машғулот. Фақат бизнинг замондошимиз интернет саҳифаларига кирадими, телеканалларни бурайдими - ўз халқи руҳига мос, эзгуликка, бунёдкорликка, хайрли ишларнинг рўёбга чиқишига бағишланган материалларни ўзига олсин, шунга ички эҳтиёж сезсин.

Қисқартириб олинди.
«Ð¥Ð°Ð»қ сўзи» газетаси, 25.01.2006
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAzim

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 138
  • -oldi: 84
  • Xabarlar: 104
  • Jins: Erkak
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #8 : 18 Sentyabr 2010, 01:03:21 »
Assalomu alaykum

Ancha oldin bbcuzbek.com da bir maqola o'qigandim. Unda ziyouz.com to'g'risida ham fikrlar bor edi, izlab ko'rsam hali ham turgan ekan. Maqola sarlavhasi: "O'zbekistonda internet va media", 2010 yil, martda yozilgan. Unda ziyouz to'g'risida quyidagi fikrlar bildirilgan:
""Hudoga shkur Arbuz joyida. Hali juda ko'pchiliyni motam kuyini chalishgayam ulgursa kerey.... Shu O'zbekistondan pryamoy kiradigan qilish kereyde shu saytga. A to hadeb proksi bilan cheklov qip qo'yishgandan beri, odam qiynalvotti. A tak ziyoni bonusiyam shu bo'sa kerey. Dostup bemalolchiligi," деб ёзади тошкентлик арбуз мухлисларидан бири ziyouz.com вебсайтида.

Мазкур иқтибосда айтилган ziyouz.com вебсаҳифаси зиёлилар ва талабалар орасида машҳур бўлиб, жуда кўп фойдали манбаларга эга. Лавҳамиз бошида тилга олинган Восит ҳам қиёмат-қойим ҳақидаги миш-мишларга ziyouz.com вебсаҳифасидан жавоб топганини айтади". 

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #9 : 17 Dekabr 2010, 16:48:30 »

«Ð¥ÐÐœÐ¡Ð» ИНТЕРНЕТДА

Чинакам адабиёт ихлосмандлари Алишер Навоийнинг «Ð¥Ð°Ð¼ÑÐ°» асарини интернетда www.ziyouz.com маънавий портали орқали тўлиғича Ñžқиш имконига эга бўлди. Мазкур асарни интернетга жойлаш ишлари шу йилнинг аввалида бошланган эди. Бугунга келиб бешта достон тўлиқ шаклга келтирилди.

Адабиётимиз гултожи саналган "Хамса"га у ёзилган даврдан бошлаб қизиқиш ва талаб катта бўлган. Бугунга келиб ахборот технологияларининг ривож топиши онлайн кутубхона аталмиш зиё манбаини вужудга келтирди. Бу ерда ўзбек мумтоз адабиётига эҳтиёж сезилмоқда. Интернет орқали энг кўп қидириладиган етакчи асарлар сирасига Алишер Навоийнинг мазкур достонлари ҳам киради.

Интернетдаги ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида www.ziyouz.com маънавий портали қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда. Ҳозирда порталда бадиий ва ҳужжатли мавзулардаги 1000 дан ортиқ электрон китоб, 4900 мақола ва янгиликлар, ўзбек ва жаҳон адабиётидан 1000 дан зиёд насрий асар, 500 дан ортиқ муаллифларнинг шеърлари, шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналари (мақоллар, топишмоқлар, ҳикматлар), юртимиз шаҳарларини акс эттирувчи 900 дан ортиқ фотосурат мавжуд.

Ўз ахборотимиз

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он адабиёти ва санъати» газетаси, 17.12.2010
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #10 : 18 Dekabr 2010, 20:21:08 »
Ollohim bardavom qilsin. Bundan ham yuqori marralarni egallash nasib qilsin. Davronbek aka, ishlarizga omad. Yutug'larizi ko'rib, vatayt!, deb xursan bo'laveraylik! ;)
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #11 : 27 Iyul 2011, 18:55:20 »

ИНТЕРНЕТДА ИЖОД ИСТИҚБОЛИ

Адабиёт инсоният ижодиёти ва тафаккурининг чинакам ҳайратомуз маҳсулидир. Унда ўтмиш тажрибаси ва бугуннинг нафаси, ақл-идрок ва заковат мужассам. Шунинг учун у инсон туйғуларини жонлантиради, одамни фикрлашга ундайди, баҳс-мунозараларга чорлайди.

Шу маънода бугун юртимизда адабиётга эътибор ҳар қачонгидан кўра ортмоқда, ўзбек адабиёти намуналарини кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, эндиликда севимли ижодкорларимиз ҳаёти ва ижоди, қолаверса, уларнинг энг сара асарлари бшан нафақат янги нашрдаги китоблар орқали, балки бутун дунё «ÑžÑ€Ð³Ð¸Ð¼Ñ‡Ð°Ðº тўри» — интернет воситасида ҳам бемалол танишиш имконига эга бўлмоқдамиз.

Айни пайтда ўзбек адабиёти намуналарини интернетда жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада келгусидаги мақсад ва вазифалар хусусида бевосита мазкур соҳада самарали фаолият олиб бораётган «ZiyoNET» ахборот-ресурс тармоғи ходими Нигора Умарованинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.


— Бундан беш-олти йил аввал мактабда она тили ва адабиёт фани Ñžқитувчиси бўлиб ишлаётган пайтларимда дарсларни инновацион технологиялар асосида ташкил этиш мақсадида пойтахтимизнинг Сергели тумани халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган «ÐšÐ¾Ð¼Ð¿ÑŒÑŽÑ‚ер саводхонлигини ошириш» қурсида Ñžқидим, — дейди Нигора Умарова. — Ўшанда медиа-дарслар ташкил этиш учун она тилимизда ўзбек адабиётини ёритадиган сайтларнинг етарли эмаслиги туфайли айрим муаммоларга дуч келдим. У пайтда фақатгина www.ziyouz.com, www.student.hs-mittweida.de/~truziboy/uzbek.html хамда Ўзбекистон Миллий университети томонидан ташкил этилган www.literature.uz сингари сайтлардан фойдаланган ҳолда медиа-дарслар ўтиш мумкин эди. Бироқ мактаб дастурини Ñžқувчиларга тўлиқ етказиш учун уларда маълумотлар етарлича эмасди. Шунда муайян мавзу юзасидан ўзим тўплаган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича алоҳида сайт яратиш ғояси туғилди. 2005 йилнинг май ойида ўзбек шоираси Зулфияхоним ижоди бўйича Ñžқув муассасаларига мўлжалланган илк сайтимни яратишга муваффақ бўлдим. Биласиз, бу шоиранинг ҳаёти ва ижоди асосан 6-7-синфларда ўргатилади. Сайт яратиш жараёнида шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратдим. Хусусан, сайт орқали нафақат Ñžқувчилар, балки Ñžқитувчилар, қолаверса, адабиёт ихлосмандлари ҳам Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди, унинг рус тилига таржима қилинган асарлари, шунингдек, мавзуга оид аудиофайллар ва фотоальбом билан яқиндан танишиши мумкин. Бундан ташқари, сайтда Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган.

Кейинчалик ўзбек хотин-қизлари, жумладан, шоир ва адиблари ҳақидаги www.ayel.edunet.uz, шунингдек, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ўткир Ҳошимов, Сирожиддин Саййид каби адибларимиз ҳаёти ва ижодига бағишланган бир қатор сайтларни яратдим.

ZIYONET – ЭРКИН МУЛОҚОТ МАЙДОНИ

Суҳбатдошимиз эътироф этганидек, интернет имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда етук бадиий асарларни китобхонлар оммасига, айниқса, ёшларга етказиб бериш муҳим масалалардан бири саналади. Бу борада ўзбек тилидаги Интернет адабиётини шакллантириш, шоир ва ёзувчиларимизнинг ўз веб-сайтига эга бўлишига эришиш нафақат адабий жараёнга, балки маънавий-маърифий ҳаётимизга ҳим кучли ижобий таъсир ўтказишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

— Мамлакатимиз раҳбарининг 2005 йил 28 сентябрда қабул қилинган «ZiyoNET» ахборот-ресурс тармоғини тузиш Ñ‚Ñžғрисида»Ð³Ð¸ Қарори ўзбек адабиётига оид янги сайтлар яратиш борасидаги ишларда яна бир катта туртки, таъбир жоиз бўлса, рағбат бўлди, — дейди суҳбатдошимиз. — «ZiyoNET» ахборот-ресурс тармоғидаги www.uforum.uz сайтида «Ð˜Ð¶Ð¾Ð´ хусусида сўз» бўлими ташкил этилган бўлиб, айни пайтда унда бугунги кундаги адабий жараён, шунингдек, ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, адабиётшунос олимлар, санъаткорлар ижоди борасида сўз юритилиб, улар билан доимий равишда онлайн-мулоқот уюштирилиб келинмоқда.

Эътиборли жиҳати, мазкур тармоқ нафақат таълим тизими соҳасининг вакиллари, балки, олимлар, Ñžқитувчи ва Ñžқувчилар, талаба-ёшларга, умуман, кенг оммага ҳам хизмат кўрсатади. Хусусан, тармоқнинг www.utube.uz (видеопортал), www.fikr.uz (ижтимоий тармоқ), www.tanlov.uz (танлов ва грантлар ҳақидаги сайт), www.uforum.uz (эркин мулоқот майдони) каби лойиҳаларидан барча фуқаролар эркин фойдаланиши, шунингдек, ресурсни бойитиш учун у ерга ўз маълумотлари ёхуд фикр-мулоҳазаларини жойлаштиришлари мумкин.

ДУНЁ «ÐŽÐ Ð“ИМЧАК ТЎРИ»Ð”А ЎЗБЕК АДАБИЁТИ

Айтиш жоизки, бугунги кунда ўзбек ва жаҳон адабиётини тарғиб этишда www.e-adabiyot.uz сайти ҳамда www.ziyouz.com портали самарали ишламоқда. Хусусан, www.ziyouz.com порталида 500 дан ортиқ ижодкорларнинг фаолиятига оид маълумотлар ўрин олган. Мазкур портал, шунингдек 5196 та мақола, 1152 та электрон китоблар, 214 та аудио китоблар, жаҳон ва ўзбек халқ оғзаки ижодиёти намуналари, жумладан, турли мақол ва топишмоқлари билан бойитилган.

— Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 февралда қабул қилинган «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ð˜Ð¶Ð¾Ð´» фондини ташкил этиш Ñ‚Ñžғрисида»Ð³Ð¸ Қарорида халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз, замонавий адабиётимиз намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини ҳамда интернетда кенг тарғиб этишни молиялаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, — дейди Нигора Умарова. — Айни пайтда бу борада, хусусан, ўзбек ва жаҳон адабиётидаги бугунги адабий жараённи ёритиб бориш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ ушбу соҳада қилиниши лозим бўлган вазифаларимиз ҳам анча. Масалан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан яратилган www.literature.uz сайти ўзбек адабиётига оид маълумотларни даврлаштириш орқали кенг аудиторияга тақдим этиб келаётган етакчи веб-сайтлардан бири эди. Бироқ ушбу сайт фаолияти кейинги йилларда муайян сабабларга кўра тўхтаб қолган. 2002 йилда Ўзбекистоннинг маданий ҳаётини ёритиб беришга қаратилган www.student.hs-mittweida.de/~truziboy/uzbek.html сайти бутун ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган бўлса-да, унга 2004 йилдан буён янгиликлар киритилмагани афсусланарли. Сайтнинг саҳифаларини кузатган киши унинг ўз Ñžқувчилари, мухлислари бор эканига гувоҳ бўлади. Шундай экан, сайтни тез-тез янги маълумотлар билан бойитиб бориш, имкониятини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари, бугунги кунда халқ эътиборини қозонган кўпгина шоир ва ёзувчиларимизнинг 2005 йилда сайти яратилиб, уларнинг айримлари ўзбек-рус тилларида, баъзилари эса фақат ўзбек тилида фаолият кўрсатади. Афсуски, бундай сайтлар яратилтандан буён уларга янгилик ва ёки ўзгартиришлар кам киритилган.

ЭЪТИРОФ ВА МАҚСАД

Бу борада алоҳида эътирофга лойиқ жиҳатлар ҳам йўқ эмас, албатта. Масалан, бир қатор адиблар, жумладан, Абдулла Ориповнинг www.aoripov.uz, Тоҳир Маликнинг www.tohirmalik.uz Анвар Обиджоннинг http://anvarobidjon.narod.ru, Улуғбек Ҳамдамнинг www.ulugbekhamdam.uz сайтлари, шунингдек Нусрат Раҳматнинг www.nusratrahmat.ru блоги доимий равишда янгиликлар, адабий-танқидий мақолалар, янги ижод намуналари билан бойитилиб борилади. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув жараёнида мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ñžқувчини тезкор ва изчил равишда санъат даражасидаги бадий асарлар билан таништириб бориш мақсадга мувофиқ.

Эътибор қаратишимиз лозим бўлган яна бир жиҳат, ÑŽқоридаги сайтларнинг халқаро мулоқот тили ҳисобланган инглиз тилидаги варианти яратилиши зарур. Айни пайтда ўзбек адабиётини инглиз тилида ёритувчи ягона сайт, бу таржимон Аъзам Обид томонидан яратилган www.navoigarden.com сайти саналади. Фикримизча, ушбу сайтни ҳам яна янги маълумотлар билан бойитиш, айрим ўзгартиришлар киритиш лозим. Бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида фаолият олиб бораётган «ÐÑˆ таржимонлар мактаби» билан ҳамкорликда иш олиб борилса, мақсадта мувофиқ бўларди, назаримизда.

Айни пайтда бой маънавий меросимиздан муносиб ўрин эгаллаган мумтоз адабиётимизнинг ноёб дурдоналари, етук намояндаларининг ҳаёти ва ижодини келажак авлодларга муносиб тарзда етказиш, бу ўлмас хазинадан жаҳон аҳлини янада кўпроқ баҳраманд этишга қарагилган сайтларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан Алишер Навоийнинг 20 томлик асарлари интернет саҳифаларига тўлиқ жойлаштирилгани алоҳида эътирофга лойиқдир. Айни пайтда www.navoi.natlib.uz орқали ҳазрат Наdjийнинг «Ð¥Ð°Ð¼ÑÐ°»ÑÐ¸, шеърий девонлари, маънавий-маърифий асарлари билан тўлиқ танишиш мумкин. Бундан ташқари, www.uforum.uz нинг «Ð˜Ð¶Ð¾Ð´ хусусида сўз» бўлимида Фаридиддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Машраб, Огаҳий каби адабиётимиз намояндаларининг ижодидан намуналар, шунингдек, уларнинг асарлари бўйича адабиётшунос олимларнинг таҳлили бериб борилмоқда.

Гап шундаки, сайтга жойлаштирилган аксарият китоб ва адабий журналлардан нафақат халқимиз, балки ўзбек тилини билувчи ёки уни ўрганишга киришган барча инсонлар дунёнинг исталган нуқтасидан туриб осонгина излаб топиш, Ñžқиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, интернет орқали бирор адибнинг янги асари ҳақида қисқача аннотация берилиши Ñžқувчини янгиликлардан хабардор қилиш билан бирга, унда қизиқишни кучайтиради. Шунинг учун бу борада электрон китоб савдоси йўлга қўйилиши ҳам мақсадга мувофиқ, фикримизча.

Дарҳақиқат, интернет тармоғи билим олиш, манбалар билан яқиндан танишишнинг янги воситаси экан, биз бу глобал тармоқ имкониятларидан самарали фойдаланишимиз ҳамда тарихимиз, маданий-маънавий меросимиз, бугунги кунимиз ҳақида ҳикоя қилувчи сайтларнинг сони ва сифатини ошириш орқали ёш авлодни, қолаверса, жаҳон аҳлини миллий маънавий бойлигимиздан баҳраманд этишга муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

Феруза МИРЗАКОМИЛОВА,
«Ð–амият» мухбири

«Ð–амият» газетаси, 22.04.2011
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #12 : 05 Sentyabr 2011, 21:49:59 »

- Фойдали сайт -


 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº тилида мунтазам маданий-маърифий мақолалар, бадиий-адабий асарлар ҳамда китоблар қўйиб борадиган веб-саҳифа. Сайт ўзбек тилидаги бадиий китобларни жамлаган “онлайн” кутубхонаси билан машҳур. Шеърият, наср, тарих, жаҳон адабиёти дурдоналари ва диний мавзуларда Ўзбекистонда чоп этилган юзлаб китобларни “PDF” шаклида “Кутубхона” бўлимидан топиб Ñžқишингиз мумкин.

Сайтнинг “Ислом” бўлимида сара исломий мақолалар ва китоблар бериб борилади. Аудио маърузалар бўлимидан домла Ҳиндистоний, Абдуллажон махсум, Ёрқинжон қори, Раҳматулло қори каби ўзбекистонлик таниқли уламолар маърузаларини ҳамда “Холисли сари” туркум эшиттиришларини тинглашингиз мумкин.

Булардан ташқари, сайтда ҳажвиялар, топишмоқлар, рейтинглар, кроссвордлар каби дам олиш саҳифалари ҳам мавжуд.

«Vatandosh» газетаси, 15.08.2011
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #13 : 07 Sentyabr 2011, 14:06:59 »
Alloh yomon ko'zlardan asrasin iloyim...

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ziyouz.com haqida matbuotda
« Javob #14 : 04 Iyun 2012, 17:28:21 »
Давронбек Тожиалиев:”Нега кутубхоналаримиз бозорларимиздай гавжум эмас?” (BBC. 30.04.2012)



Замонавий ўзбек ёзувчиларидан бири www.ziyouz.comга “эҳтимолки, ўзбек адабиёти учун мустақиллик йилларида қилинган энг йирик савоб иш”, деб таъриф берган эди.

“Зиё истаган қалблар учун“ деган ўзига хос шиор билан www.ziyouz.com 2004 йилда иш бошлаган.

Айни интернет лойиҳа муаллифи Давронбек Тожиалиев 1984 йилда Марғилон шаҳрида туғилган.

2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини, 2007 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

2001-2010 йилларда Тошкентдаги газета ва нашриётларда фаолият юритган.

АҚШдаги биринчи ўзбек газетаси – «Ð’атандош»Ð½Ð¸Ð½Ð³ биринчи Бош муҳаррири, ҳозирда бош муҳаррир ўринбосари.

Польша, Германия, Қозоғистон давлатларида журналистика соҳасида малака оширган.

100 га яқин мақола ва таржималари матбуотда, 300 дан ортиқ материаллари интернетда чоп этилган.

Ташкил топганидан бери бугун саккиз йилдан ортиқроқ вақÑ‚ ўтиб,www.ziyouz.comўзбек тилидаги энг йирик маърифий порталга айланди.

Айни пайтда www.ziyouz.com порталида 8646 та илмий-оммабоп, маърифий мақолалар, 1726 та электрон китоб, ўзбек адабиётидан 800 та ҳикоя, 280 та ҳажвия, жаҳон адабиётидан 220 та ҳикоя, 600 дан ортиқ ижодкорнинг фаолиятига оид маълумотлар, ўзбек мумтоз шеъриятидан намуналар (66 ижодкор), замонавий ўзбек шеърияти намуналари (168 ижодкор), жаҳон шеърияти намуналари (206 ижодкор), 10000 дан ортиқ ўзбек мақоллари, 5000 га яқин жаҳон халқлари мақоллари, 265 та ҳикоят, 30000 га яқин ҳикматли сўз ва афоризмлар, 1500 та топишмоқ, 100 га яқин халқ эртаклари, Ўзбекистон ҳақида 900 дан ортиқ фотосуратлар, 200 га яқин расмли табрикномалар ўрин олган.

Порталга кунига 3500-4000 киши ташриф буюради, 22000 саҳифа Ñžқилади.


Феруза, Лондон: Нима учун айнан адабиётни танладингиз? 2004 йилда бошқа соҳа, масалан, шоуни бошлаганингизда ҳозир ҳам машҳур, ҳам бадавлат бўп кетардингиз…

Давронбек Тожиалиев: Агар портални кузатган бўлсангиз, унда фақатгина адабиёт қамраб олинган эмас. «ÐœÐ°ÑŠÐ½Ð°Ð²Ð¸Ð¹ портал» деб номлаганим ушбу интернет ресурсини инсон маънавий камолотига хизмат қилувчи манбалар билан тўлдиришга ҳаракат қилдим. Албатта унда адабиётнинг ҳам ўрни алоҳида. Бундан ташқари матбуот, тарих, илм-фан, маданият соҳалари, жамиятимиздаги учраб турадиган маънавий муаммоларга катта ўрин ажратганман. Нега шоу-бизнесни танламадим? Тўғриси, мен шоу-бизнесга қизиқмайман. Шоу-бизнес бу ўткинчи нарса. Бугун бор, эртага йўқ. Ва шоу-бизнес орқали халққа етук бир маънавий фойда келтирган инсонни ҳам билмайман. Мен танлаган соҳа эса эскирмайдиган, доимо инсонларга фойда келтирадиган, вақтлар ўтиб, «Ñҳ, ўша маънисиз қўшиққа муккамдан кетгунча, бирон нарса ўргансам бўлмасмиди» деган надомат келтирмайдиган йўлдир. Инсон бу дунёга келдими, шу ҳаводан нафас олиб, шу тупроқдан неъматлар еб, шу халқнинг тарбиясини кўрдими, энди ўзи ҳам шу халққа нимадир хизмат қилиши керак, деб ўйлайман. Мен портални ташкил этаётганимда шу нарсани ният қилгандим.

— Асарларни сайтга жойлаштиришда муаллифлик ҳуқуқлари қандай бўлади?

Давронбек Тожиалиев: Порталга киритилаётган китобларни жойлашда муаллифлик ҳуқуқига амал қилишга ҳаракат қиляпман. Аксарият китоблар муаллифларнинг рухсати билан жойланяпти. Муаллифларнинг ўзлари ҳам китобларини юбориб, сайтда эълон қилишимни истаяптилар. Бундан ташқари айнан муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир китоб юкланадиган саҳифага «Ð£ÑˆÐ±Ñƒ китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади» деган огоҳлантиришни ёзиб қўйганман. Оригинал китоб шаклидаги электрон китобларни эса техник жиҳатдан фақатгина компьютерда Ñžқиш учун мўлжаллаганман, уларни принтерда чоп этиш техник жиҳатдан мумкин эмас.

— Бошқа тилда, масалан француз ёки инглизча саҳифалар очиб, асарлар таржимасини йўлга қуйиш нияти йўқми?

Давронбек Тожиалиев: Ҳозирча ўзбек адабиётининг русча таржималари ҳақида саҳифа очганман. Унга 150 ка яқин китоблар киритилган. Ўзбек адабиётининг инглизча, туркча, уйғурча таржималари ҳақида манбалар йиғяпман. Худо хоҳласа, ушбу тилларда ҳам саҳифа очиш ниятим бор.

Даврон Ҳотам: Биз сиз билан адаш эканмиз. Биринчидан, сизга бу ишингиз учун раҳмат. Шахсан мен бу сайтдан кўп фойдаланаман. Сиздан бир масалада фикрингизни билмоқчиман. Биз Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистондаги ўзбек ижодкорларининг асарлари учун www.ziyouz.com каби сайт яратмоқчи эдик. Шунга нима дейсиз, қандай маслаҳат берасиз? Раҳмат.

Давронбек Тожиалиев: Раҳмат, Даврон ака. Мухлисларингиз Сизнинг ижод намуналарингизни менга юбориб, сайтга жойлашимни илтимос қилишган эди. Порталдаги «Ð·Ð°Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ð²Ð¸Ð¹ ўзбек шеърияти» бўлимида Сизнинг ҳам ижодингизни халқимизга тақдим этганман. Яхши таклиф. Амалга оширсангиз хурсанд бўламиз. Лекин мен бошқа бир таклифни айтмоқчиман. www.ziyouz.com ўзбек тилида сўзлашувчи, ушбу тилга мухлис бўлган ҳамма учун очиқдир. Сайтдаги шеърият ва наср бўлимларида Қирғизистон, Тожикистон, Шарқий Туркистон, Туркия каби давлатларда яшайдиган миллатдошларимизнинг ижод намуналарини берганман. Менимча, алоҳида ажралмасдан бир манбада ижод намуналари тўпланса, ўрганувчи ва қизиқувчилар учун ҳам фойдали бўлади. Зеро, адабиёт, маънавият чегара танламайди.

Сарвар, Корея: Ассалому алайкум! «Ð’атандош» газетасидаги иш фаолиятингиз хусусида тўхталиб ўтсангиз. Газетанинг тез орада оммабоп бўлиб кетишига қандай омиллар асос бўлди дея оласиз?!

Давронбек Тожиалиев:Ваалайкум ассалом. «Ð’атандош» газетаси кўпчилик кутган газета эди. Чунки ўз тилингда, ўз маданиятинг, тарихинг ҳақида Ñžқиш, айниқса, чет-элдагилар учун айни муддаодир. Шу кунгача ҳорижда ўзбек тилида мунтазам нашр очишга кўп ҳаракатлар бўлган, лекин улар кўпинча самарасиз якунланган. Аммо АҚШдаги биринчи ўзбек газетаси, мана бир йилдан кўпроқ муддат бўлди, чоп этиляпти. Ватандошларимизнинг хонадонига етиб боряпти. «Ð’атандош»Ð½Ð¸Ð½Ð³ муваффақиятларидан яна бири у Америкада ўз сўзини айта олди, ватандошларимизга Ватанни эслатди. Шунингдек, нафақат ўзбеклар, яна Марказий Осиё, Россиядан АҚШга келганлар орасида ҳам ўз аудиториясини топа олди. Газетани танитадиган асосий омил унинг номи ҳам эмас, биринчи чоп этилгани ҳам эмас. Асосий омил — унда чоп этилган мақолалар. Нафақат АҚШда, бошқа давлатларда ҳам мусофирликда юрган ватандошларимиз ҳаётида фойдали бўладиган юридик маслаҳатлар, таҳлилий мақолалар, Ўзбекистон ва ҳориждаги ўзбеклар ҳаётидан янгиликларни газета ва интернет сайти орқали бериб борилдики, бу албатта кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўлди.

Рамазон: Ассалому алайкум, www.ziyouz.com порталини ташкил қилиш жараёни ҳақида сўзлаб берсангиз. Бу портални очиш фикри сизда қандай пайдо бўлган?

Давронбек Тожиалиев:Ва алайкум ассалом. www.ziyouz.com маърифий порталига 2004 йили асос солинган. Порталдаги маълумотлар каминанинг 14-15 йиллик меҳнати самарасидир. Ёшлигимдан турли хил ажойибу-ғаройиботларга қизиқишим боис, даставвал кичик дафтарлар, сўнгра кундаликларга маълумотлар йиғиб юрардим. Интернетнинг ривожланиши сайин, ўзимда бор бўлган маълумотларни ҳам айнан шу тармоқ орқали, бошқаларга ҳам улашгим келди. Ҳозирги замонда айрим ёшларимизнинг илм-маърифатдан оғиб кетаётганлари, ўткинчи орзу-ҳавасларга берилиб, асл ҳақиқатни унутаёзганлари ҳам – бор гап. Ахборотлашаётган дунёда технологиялар маълум маънода инсонни дангаса қилиб қўяяпти. Шунданми, ота-боболаримиз эришган илмий-маърифий ютуқларга етишиш бугун эртакдек туюлади.

Илм-маърифатнинг орамиздан кўтарилиши даҳшат эмасми? Нега ёшлар орасида кучли тафаккур эгалари кам? Навоийлар, Улуғбеклар бизнинг ёшимизда эришган илм чўққиларининг 10 дан бирига етдикми? Нима учун 10 ёшгача Қуръони каримни ёдлаб мукаммал билган, минг-минг мисра шеърни ёддан айтган, ёш бўлатуриб улкан кашфиётларни амалга оширган, жуда кўп тилларни мукаммал билган, ижодда катта рутбаларга эришган аждодларимизга муносиб бўлиш учун етарли ҳаракат қилмаяпмиз? Нега уйимизда кутубхоналаримиз йўқ? Нега илм, китоб талаш эмас? Нима учун кутубхоналаримиз бозорларимиздек гавжум эмас? Олган кийимимиз билан мақтанамиз-у, янги Ñžқиган китобимиз, олган билимимиз ҳақида сўз қотмаймиз? Биз – ёшлар нега дангаса бўлиб қолдик? Турли-туман компьютер ўйинлари, видео ва турли кўнгилочар сайтлар билан ҳамнафас ўсаётган кичик ёшлилардан кейин нимани кутиш мумкин? Нима учун илмга рағбат сўниб бормоқда? Бу каби минглаб саволлар зиё истаган кўнгилларни доимо безовта қилиши аниқ. Зеро, менинг мақсадим ҳам ёшларимизни илмга, зиёга чорлашдир.

— Сиз ҳам бирор бир танқидга учраганмисиз?

Давронбек Тожиалиев: Ҳа, албатта, танқидсиз келажак йўқ. Ҳар бир танқид остида гарчи сизнинг наздингизда у асоссиз бўлса-да, бир фойда ётади. www.ziyouz.comнинг шу даражага етишида танқидларнинг ўрни катта. Зеро, фақатгина мақтов эшитавериш инсонни дангаса қилиб қўяди, у ўсишдан тўхтайди. Портални дастлаб ташкил этган йилларим «Ð±ÐµÐºÐ¾Ñ€Ð³Ð° вақтингни сарфлаяпсан, ундан кўра пуллик иш қилсанг бўлмайдими», деганлар кўп бўлди. «Ð¡ÐµÐ½ тенгилар аллақачон машина олиб, участка қурди. Сен бўлганг қопдек сумкангни кўтариб, ҳалиям кутубхонанинг чангини тозалаяпсан…» дейдиганлар ҳозир ҳам бор. Лекин мен бундай гапларга эътибор бермайман. 4-5 йиллар олдин баъзи ижодкорлар орасида асарларини интернетга жойлаш унинг савдосини ўлдиради деган фикр мавжуд эди. Бу борада ҳам анча танқидга учрагандим. Ўша пайтларда мен Паоло Коэлонинг «ÐÑÐ°Ñ€Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð½Ð¸ интернетда чоп этилиши китобларимни бестселлер қилди» деган фикрини тушунтиришга ҳаракат қилардим. Лекин ҳозир ундай эмас. Жуда кўп ижодкорлар асарларини сайтда чоп этиб, халққа тақдим этганим учун миннатдорлик билдиряптилар.

— «Ð’атандош» нега фақат АҚШ ва Европада машҳур? Нима учун Россиядаги ўзбек муҳожирлари бу ҳақида билишмайди?

Давронбек Тожиалиев: Нега энди? «Ð’атандош»Ð³Ð° Россиядаги миллатдошларимиздан ҳам мактублар келади. У ердаги ватандошларимизнинг маданий тадбирлари ҳақида ҳам газета ёритилган, Россиядаги юртдошларимиз билан боғлиқ янгиликларни сайтдан ҳам Ñžқиш мумкин. Ўз Ватани ҳақида интернетдан бирон янгилик қидирган ҳар бир фойдаланувчининг «Ð’атандош»Ð´Ð°Ð½ хабари борлигига ишончим комил.

Бўстон, Ўзбекистон: Ассалому Алайкум Давронбек! Ишларингизга Аллоҳ барака берсин. Порталингиздан файдаланамиз, ва шу фурсатдан фойдаланиб сизга миннатдорчилигимни изҳор этишга рухсат бергайсиз. Қайси шамоллар сизни АҚШга йўллади?

Давронбек Тожиалиев: Ваалайкум ассалом. Ташаккур. Гарчи газета АҚШда чоп этилса-да, мен Ўзбекистондаман. Ҳозир интернет асри. Қаерда бўлишингиздан қатъи назар бу тармоқ орқали журналистик фаолият билан шуғулланишингиз мумкин.

— Ҳозирги фаолиятингиз ҳақида…

Давронбек Тожиалиев: Асосий фаолиятим www.ziyouz.comда. Бу порталда ҳали кўп лойиҳаларни амалга оширмоқчиман.

— Ziyouz порталига молиявий ёки бошқа кўмакни қандай берса бўлади ва ҳозир бу кўмак қаердан?

Давронбек Тожиалиев: Порталда ишлаш мен учун — ўзим Ñ‘қтирган машғулот. Шу боис 8 йилдан бери портал ҳаражатлари учун ҳеч кимдан молиявий кўмак олмаганман. Боя айтганимдек, бу мени тарбиялаган шу халқ учун холис хизматимдир. Лекин молия сабаб бўлиб битмай қолган лойиҳаларим ҳам бўлган. Чунки, бир ўзим ишлаганим боис кўп нарсаларга улгуролмаяпман. Лекин аста-секинлик билан бўлса-да, битмай қолган лойиҳаларни амалга ошириб, тақдим этишга ҳаракат қиляпман. Бу йил www.ziyouz.uz учун давлат грантини олдим. Шу грант асосида порталнинг бир бўлаги ziyouz.uz домени остида TAS-IX ҳудудида фаолият юритмоқда.

Шоҳруҳ, Шотландия: Давронбек, бу бир ойда камида тўрт беш марта кираман! Раҳмат сизга. Ziyouzда ўзбек ва жаҳон адабиётини тўплаш фикри қандай пайдо бўлган?

Давронбек Тожиалиев: Ёшлигимдан адабиётга қизиқаман. Ота-онам, бобом олий маълумотли кишилар бўлгани боис, болалигимдан китобга меҳÑ€ уйғотишган. Мактаб пайтида муаллимларимнинг фидойиликлари боис адабиётга меҳÑ€ янада ошди. Сурайё опа деган муаллимимиз «ÑžÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð· Ñžқиган китоблар рўйхати, унинг қисқача мазмуни ҳақида кундалик ёзиб боринг», дердилар. Ҳар дарс аввалида изоҳли луғатдан биз билмаган камида иккита сўзни ёдлаб келишимизни талаб қилардилар. Бир куни муаллимамиз бир Ñžқувчи билан уйларидан икки қоп китобни ўзлари кўтариб келиб, Ñžқувчиларга тақдим этгандилар…

У пайтларда интернет нималигини билмас эдим. Тошкентга Ñžқишга келиб, интернет ҳақида ўрганиб, унда ўзбекча манбалар, айниқса, инсонни эзгуликка етаклайдиган бадиий адабиётлар деярли йўқлиги билдим. «Ð—иё истаган қалблар учун» лойиҳасида ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарини илк бор интернетда тақдим этдим.

— Сайтдаги китобларни Киндл ва Айфон учун махсус шаклларини чиқариш ниятингиз йўқми? Айниқса ёшлар учун фойдали бўлар эди.

Давронбек Тожиалиев:Ҳозир бир укамиз шу лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Мен кўмаклашяпман. Худо хоҳласа, баҳраманд бўласизлар.

— Шундай йирик бир лойиҳани ишлатиш молиявий томондан осон бўлмаса керак?

Давронбек Тожиалиев: Аллоҳ қодир қилганча ҳаракат қиляпман…

Эркинжон, Татаристон, Қозон: Ассалому Алайкум Давронбек ака. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, шундай ўзбек адабиётини, ҳам диний ёзувчию, шоирларни танийдиган сайт ташкил қилганингиз учун! Мен кўп китобларни телефонимга ташлаб фақат йўлда Ñžқиб юраман. Шуларнинг ичида энг Ñ‘ққанлари «Ð®Ð»Ð´ÑƒÐ·Ð»Ð¸ тунлар», «ÐŽÑ‚кан кунлар», «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат» асарларидур! Сиз ҳам шу китобларни укигансиз, лекин қайси бири сизнинг фикрингизча энг гўзал ва ҳақиқий ўзбекона асардир? Ишларингизга омад, Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида сақласин!

Давронбек Тожиалиев: Ва алайкум ассалом. Ташаккур. Сиз Ñ‘қтирган асарлар кўпчиликка манзур бўлган китоблардир. Ҳар бирининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ўзим ёшликдан севиб мутолаа қилганим учунми, асар воқеалари ўз шаҳримда юз бергани, кўп жойлари таниш манзиллар эканлиги боисми, «ÐŽÑ‚кан кунлар» романи менда катта таассурот уйғотган. «ÐŽÑ‚кан кунлар» гарчи муаллиф ёзганидек, янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна Ñ‚Ñžғриси бир хавас бўлса-да, ҳали шу кунга қадар ўзбек адабиётида унга етадиган асар яратилмади…

Анвар, Швеция: Ассалому алайкум, Давронбек! Ziyouz.com орқали ўзбек адабиёти бошқа тилларга ҳам таржима қилиндими?

Давронбек Тожиалиев: 2009 йили ziyouz.com билан ҳамкорликда Хожа Аҳмад Яссавийнинг янги топилган ҳикматлари ҳамда эски ҳикматлар йиғилиб, турк тилига таржима қилиниб, “Divan-i Hikmet” номи остида (Доктор Ҳаяти Биже тайёрлаган, 520 саҳифа) Анқарада чоп этилди. Айни китоб 2011 йили ҳам 6-марта босмадан чиқди. Шунингдек, порталимиз билан ҳамкорликда Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Ғиждувоний, Юсуф Ҳамадоний асарлари ҳам турк тилига таржима қилинди.

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида “Она Ватан эртаклари” номли китоб ўзбек ва корейс тилларида чоп этилди.

Ziyouz.com билан ҳамкорликда Шарқий Туркистонда бирқанча ўзбек асарлари таржима қилинди. Шунингдек, жаҳон адабиёти асарлари ҳам ўзбек тили орқали уйғурчага таржима қилинди.

Афғонистонда ҳам бирқанча ўзбек ҳикоя ва қиссалари эски ўзбек лаҳжасида, эски ёзувда чоп этилди. Шунингдек, жаҳон адабиётидан ҳикоялар ҳам ўзбек тили орқали Афғонистондаги ўзбеклар учун эски ўзбек тилида тайёрланди.

Туркияда илмий иш ўлароқ Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” романи, Худойберди Тўхтабоевнинг “Жаннати одамлар” романи, Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Улуғ йўл” романлари таржима қилинди. Шунингдек, сайтимиз тақдим этган бир қанча шеър ва ҳикоялар дунёнинг турли тилларига таржима қилиниб, анталогияларга киритилди.

Санжар, Япония: Ассалому алайкум! Сайтингизнинг географияси ҳақида маълумот берсангиз.

Давронбек Тожиалиев: www.ziyouz.com порталига бевосита обуна бўлганлар сони 20000 нафардан ошади. Ўтган муддат давомида полталда 81 миллиондан ортиқ саҳифа Ñžқилган. Кунига 3500-4000 фойдаланувчи портал маълумотларидан баҳраманд бўлади. Ўзбекистондаги давлат тилида фаолият юритувчи сайтлар орасида www.ziyouz.com ÑŽқори ўринларда туради. Ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми Ўзбекистондан, Россия, АҚШ, Хитой, Корея давлатларидан ҳам сайтга энг кўп фойдаланувчи ташриф буюради. Сайтга кирувчиларнинг 35 %и интернетдаги қидирув тизимлари, асосан Google орқали ташриф буюришади.

— Келажакда яна қандай лойиҳаларни режалаштиряпсиз?

Давронбек Тожиалиев: Лойиҳалар кўп. Аудиокитоблар лойиҳаси учун ҳам бир қанча китоблар тайёрлаб қўйганман. Имкониятга қараб, секин-аста жойлаб боряпман. Яна ўзбек шоир ва ёзувчиларининг фотожамланмаси учун ҳам манбаларни йиғиб қўйганман. Яқинда, иншааллоҳ, тақдим этишга чоғланаётганим «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº насри онлайн анталогияси»Ð´Ð¸Ñ€. Ҳозирча бу анталогияга 169 нафар адибнинг 1110 та асари киритилди. Ундан ўзбек адабиётидаги энг биринчи ҳикоя, қисса, роман ва драмалардан тортиб, севимли ёзувчиларимизнинг энг сара асарларигача ўрин олган. Ҳар бир ижодкорнинг таржимаи ҳоли, асарлари киритилган. Яна озроқ ишлари қолди. Уларни битириб олгач, худо хоҳласа, тақдим этаман. Шунингдек, «Ð–аҳон насри», «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº мумтоз шеърияти», «Ð—амонавий ўзбек шеърияти», «Ð–аҳон шеърияти» онлайн анталогияларини ҳам тузиб, халқимизга тақдим этиш ниятим бор. Яна «ÐÐ´Ð°Ð±Ð¸Ð¹ суҳбатлар», «Ð”астхат», «ÐšÐ¸Ñ‚об жавони» лойиҳаларини ўйлаб қўйганман. Аллоҳ насиб қилса, ушбу лойиҳалар ҳам халқимиз учун фойдали манбага айланади, деган умиддаман.


www.bbc.co.uk/uzbek/interactivity/2012/04/120430_cy_talkingpoint_ziyouz.shtml
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

Ziyouz forumi haqida qiziqarli va g'aroyib statistikalar

Muallif AbdulAzizBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 358
Ko'rilgan: 162268
So'nggi javob 23 Mart 2013, 19:40:51
muallifi LONER
Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13464
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
ZiyoUz Kutubxonasi (barcha kitoblar)

Muallif muxbirBo'lim Boshqa kitoblar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 845591
So'nggi javob 19 Fevral 2015, 16:33:30
muallifi Nurdinboy
Ota-onalarimiz haqida she'rlar

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 78
Ko'rilgan: 340720
So'nggi javob 24 Mart 2013, 06:33:47
muallifi muzaffar.uz92@yahoo.com
G'ijduvon haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 11237
So'nggi javob 05 Iyul 2009, 17:03:30
muallifi MSJON