Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Qaro ko'zum ("Xazoinul ma'oniy"dan)

(1/6) > >>

AbdurRohman:
- ЎЗБЕК АДАБИЁТИ БЎСТОНИ -
Алишер Навоий
ҚАРО КЎЗИМ
Тошкент
Ғафур Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти
1988
ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
ҲАМИД СУЛАЙМОНОВ НОМИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАР
ИНСТИТУТИ

Таҳрир ҳайъати:Азиз Қаюмов, Абдулла Орипов, Абдуқодир Ҳайитметов, Бегали Қосимов, Жамол Камол, Натан Маллаев, Одил Ёқубов, Омон Матжон, Суйима Ғаниева
Тузувчи: Марям Раҳматуллаева
Масъул муҳаррир: Ваҳоб Раҳмонов

«Ўзбек адабиёти бўстони»нинг ушбу жилдига буюк Алишер Навоийнинг «Хазойинул-маоний» китобига кирган ғазаллардан саралаб олинди.


Alisher Navoiy. Qaro ko'zum ("Xazoinul ma'oniy"dan saralangan g'azallar)



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 14,0 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

AbdurRohman:
- ҒАЗАЛЛАР -

* * *

Эй юзунг гулбаргига ошуфтау ҳайрон сабо,
Телбалардек гулшани кўюнгда саргардон сабо.

Қўпмоғи мумкин эмастур, балки тебранмаклиги,
Топмаса жонбахш лаълинг нуктасидан жон сабо.

Сунбули зулфин агар ошуфта қилмайдур, недур,
Ким, шабистонға эсар ҳар дам абирафшон сабо.

Пора-пора жисм аро оҳим нетиб қолғай ниҳон.
Бўлмоқ имкон йўқ хасу хошок аро пинҳон сабо.

Ёрдин келди сабо кеч келмакин айларга фош,
Кўнглум ичра тез қилди шуълаи ҳижрон сабо.

Нотавонлар оҳи ул гул кўйида ҳар субҳидам,
Ўйладурким, гулситон ичра эсар ҳар ён сабо.

Субҳ чун эсти сабо, ичкил қадаҳким, бўлмоғунг
Сену кўп эстургуси бу боғ аро даврон сабо.

Лоларухлар аҳдининг маҳкамлиги мумкин эмас,
Собит ўлмоқ лаҳзаи бир ерда не имкон сабо.

Тонг эмас, солса Навоий оҳи кўюнгда гирев,
Чун гулистон сайрида зоҳир қилур афғон сабо,

* * *

Лаълинг ул ўтки, кўнгул мижмар анго,
Ё кўнгул дуржу лабинг гавҳар анго.

Ғамидин ойру эмонким, тутмиш
Унс бу хотири ғампарвар анго.

Зордур телба кўнгулким, кўрунур
Ҳар дам ул ҳури пари пайкар анго.

Қон кўнгулдин не ажаб турмасаким,
Кирпикинг ҳар дам урар ништар анго,

Ҳажр ўтидин таним ул навъ куяр,
Ким эрур остида кул бистар анго.

Ҳажридин ҳолим эрур андоқким,
Бўлмоғой кўрмагуча бовар анго.

Даҳр хуш гулшан эрур, пайлайким,
Йўқ вафо гулларидин зевар анго.

Жон олурда гами ҳажр, эй соқий,
Чорадур бода била соғар анго.

Юзи васфига Навоий тушмиш,
Барги гулдин ясангиз дафтар анго.

* * *

Ул паривашким, бўлубмен зору саргардон анго,
Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон анго.

Ўқларингдин дам-бадам таскин топар кўнглум ўти,
Бордурур бир қатра сув гўёки ҳар пайкон анго.

Бир диловардур кўнгулким ғам сипоҳи қалбида,
Оҳи новак тоза доғидур қизил қалқон анго.

Новакининг парру пайконида рангин туз эрур,
Ёки кўнглумдин чу паррон ўтти юқмиш қон анго.

Номаи шавқум не навъ ул ойга стгай чунки, мен
Эл отин ўқур ҳасаддин ёзмадим унвон анго.

Хизр хаттингнинг ажаб йўқ сабзу хуррам бўлмоғи,
Лаб-балаб чунким берур сув чашмаи ҳайвон анго.

Эй хушо, муғ кўйиким рифъат била зийнатда бор,
Меҳр анга бир шамсау кўк тоқидур анвон анго.

Истамиш булоул вафо гулдин магарким жоладин,
Бағри қотмиш гунчанинг баским эрур хандон анго».

Қилмамиш жонин фидо жононга етмас дер эмиш,
Эй Навоий, ушбу сўз бирла фидо юз жон анго.

* * *

Менмудурменким сенинг васлинг муяссардур манго.
Бахти гумраҳдин қачон бу қисса бовардур манго.

Ҳақ тонуқтурким, тирикликдин манга сенсан мурод,
Йўқса оламнинг йўқи-бори баробардур манго.

Эй кўнгул, ғаввоси баҳри васл ўлубмеи, не ажаб,
Гар насиб эмди ўшул покиза гавҳардур манго.

Не учун базми висол ичинда ичмай бодаким,
Кўзию оғзи букун бодому шаккардур манго.

Ою хуршидингни йиғ, эй чархи гардун ким бу дам,
Ҳамдам ул ой чеҳралик хуршид пайкардур манго.

Сарвни ўртаб, суманни елга бер, эй боғбон,
Ким букун ҳамсуҳбат ул сарви суманбардур манго.

Қўрқарам ҳирмон саҳобин ёпмағай фаҳм этса чарх
Ким шабистон меҳр шамъидин мунаввардур манго.

Эй Навоий, ҳеч билмонким, топибмен васлини,
Ё магарким жумлаи олам мусаххардур манго.

* * *

Борди раҳм айламай ул кофири худрой манго,
Гар тараҳҳум қилибон қайтмаса, вой манго.

Нечук ўлмайки, борур вақтда ул умри азиз,
Борча била кўрушиб қилмади парвой манго.

Тийрадурменки, паришон бўлубон васл кунин,
Шоми ҳажр айлади ул зулфи сумансой манго,

Масту овора кўнгул иттию раҳм этмади ул,
Бодапаймой демай, бодия паймой манго,

Йўқ сўзим чарх ила, ваҳ, қилди чу шабгир баланд,
Рўзғор этти қаро ҳажридин ул ой манго,

Соқиё, софи тараб аҳли висол ичсунлар,
Ҳажр зиндонида тутсанғ бас эрур лой манго,

Ҳур зоҳидқа, Навоий, икки дунёдау ул
Бути худройи демай, шўхи худорой манго.

* * *

Лабларингдин гарчи қон ютмоқ дамо-дамдур манго,
Гар даме жоми висолинг йиқса, не гамдур манго.

Панд эшитмай, кўруб оии, юз балога учрадим,
Кўзларим чиқсунки, юз мунча сазо камдур манго.

Қофи шавқум шарҳини таҳрир қилдим, ваҳ, не суд,
Ким анга ирсол учуи семурғ маҳрамдур манго.

Ёрким мундоқ ниҳондур кўадпиу мен телбамен,
Ким дегайким, пашша бўлғоп насли одамдур манго.

Қора чирмаб, ёш тўкуб, афғон қилурмен хомадек,
Эткали нолон кўнгул бу навъи мотамдур манго.

Ўзга юзга боқма деб, бир-бир кўзумға бости муҳр,
Ийнак-ийнак ҳар қаро бир нақпга хотамдур манго.

Даҳр аро тушкон ҳаводис ўтидин монеъ эмас,
Кўз ёшимдин гарчи кўз тушкунча бир намдур манго.

Соқиё, жоми жаҳонбин тутки, андин кашф этай,
Ким кўп пш бу коргаҳ вазъида мубҳамдур манго.

Дилбари оллида Мажнун нақди жон сарф этмади,
Эи Навоий, ишқ атвори мусалламдур манго.

* * *

Ҳар гадоким бўрёйи фақр эрур кисват анга,
Салтанат зарбафтидин ҳожат эмас хилъат анга.

Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бош,
Тахт уза эрмас музаҳҳаб муттако ҳожат анга.

Шаҳ юруб олам очар, дарвеш оламдин қочар,
Ҳам ўзунг инсоф бергилким, бу не нисбат анга.

Ҳар не шаҳ мақсудидур — дарвешнинг мардудидур,
Кўр, недур ҳиммат мунга, не навъ эрур ҳолат анга.

Фақр кўйи туфроғин шаҳ мулкига бермас фақир,
Мулк, кўрким, тенг эмас туфроғ ила қиймат анга,

Шаҳ сипаҳ чекса, фақир аҳволиға етмас футур,
Бу вале чеккач нафас, барбод ўлур ҳашмат анга,

Шоҳ эмастур бир нафас осуда дўзах ваҳмидин,
Эй хушо дарвешким, мардуд эрур жаннат анга.

Шаҳға сидқ аҳли дамидин машъали давлат ёрур,
Меҳрдекким субҳ анфоси очар талъат анга.

Шоҳға шаҳлиғ мусалламдур, агар бўлғай мудом,
Шоҳлиғ таркин қилиб, дарвеш ўлур ният анга.

Мумкин эрмас шаҳлар ичра бўйла ниятлиғ, магар
Шоҳи Ғозийким, муяссар бўлди бу давлат анга.

Шоҳлар дарвешшо дарвешлар шоҳикп, бор
Шоҳлиғ сурат анга, дарвешлик сийрат анга,

То шаҳу дарвеш бўлғай айлагил, ё раб, аёп,
Шоҳдин хизмат анга, дарвешдин ҳиммат анга.

Гар Навоий сўз узатти фақрдин эрмас деманг,
Бўлмағунча ҳукм шаҳдин қайда бу журъат анга?

* * *

То сенингдек қотили хунхорае бордур манга,
Биллаҳ, ар ўлмакдин ўзга чорае бордур манга!

Нўши жон ҳар бодаким аҳбоб ила нўш айладинг,
Гарчи ҳаргиз демадинг оворае бордур манга.

Васлинг иқболию мен, ҳайҳот, басдур бу шараф,
Ким йироқдин давлати наззорае бордур манга.

Деб эмиш ҳар кимда бор захме, отай марҳам бир ўқ,
Шукр эрурким, ҳар сари мў ёрае бордур манга.

Борди ул хуршиду ашким оқти, ваҳ, толеъ кўрунг,
Ким не янглиғ ахтари сайёрае бордур манга.

Сабр солдим кўнглима васлинг тилаб, ваҳ, бот келиб
Турфа кўрким, шиша ичра хорае бордур манга.

Дема кўп, эй нафским, дунё арусин ақд қил,
Уйда баъзидек соғин маккорае бордур манга.

Дев уруб ишқи мажозий ичра мажнун айлаган,
Ёва дер, буким парирухсорае бордур манга.

Эн Навоий, куймагимни қилмағайсан манъ, агар
Жон аро билсанг не оташпорае бордур манга.

* * *

Неча кўнглум пора бўлса, раҳм қилмас ёр анга,
Неча бағрим тўлса қон, боқмас даме дилдор анга,

Бир югурук тифл эрур кирпикларим ичинда ёш,
Ким йиқилиб, санчилибтур ҳар тарафдин хор анга,

Номам элтур қуш агар мазмунин айтиб қилса шарҳ,
Сочқай ўт қақнус киби минг чок ўлуб минқор анга.

Лаълинг оллида чекар эл жонини олғач кўзунг,
Баҳ, не шарбатдур лабингким, жон берур бомор анго.

Ақл эви сори инонин бошламоқ, носиҳ не суд,
Телбаким, дашт узра маркабдур бузуқ девор анга.

Тортасен исён юкин, хам қил қадннг тоатғаким,
Юк оғир бўлса, рукуъ ул дам бўлур ночор анга.

Умр ғафлат уйқуси бирла тиларсен кечса, оҳ, -
Кўз юмуб-очқунча кимнинг эътимоди бор анга?

Мен худ ўлдум, эй сабо, кўнглумни кўрманг кўйида,
Чиқма андин, деб насиҳат қилғасен зинҳор анга.

Зор жисмим тушгали ҳажр ўтидин ғам чанггига,
Эй Навоий, ўхшашур ҳам уд анга, ҳам тор анга.

* * *

Гулў гулзор сенинг боғи жамолингға фидо,
Сарйў шамшод доғи тоза ниҳолингға фидо.

Бутубон меҳригияҳ донаси ҳам сочилса,
Оразинт гўлгнани ичра хату холингға фидо.

Йўқ менинг, балки Хизр бирла Масиҳо жони,
Чашмаи нўш аро жонбахш зулолингға фидо.

Янги ой, балки тўлун ой демайин, балки қуёш,
Тўлин ою қуёшинг узра ҳилолингға фидо.

Эй кўнгул, васли хаёлини қилурсен доим,
Ки менинг жону жаҳоним бу хаёлингға фидо.

Тутқунг, эй ринди харобот, манга соғарким,
Руҳ бодингғау эски сафолингга фидо.

Эй Навоий, лабидин нукта сўрарсен, юз жон
Бўйла ширин сўзу жонбахш мақолингга фидо.

* * *

Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо,
Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо.

Ул қуёш ҳажринда, қўрқармен, фалакни ўртагай
Ҳар шарореким бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо.

Дема, ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп,
Жисм айларму фиғон, бўлгон нафас жондин жудо?

Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил
Ёрни мендин жудо ёхуд мени ондин жудо.

Ҳажр ўлимдин талх эмиш, мундин сўнг, эй гардун, мени
Айлагил жондин жудо, қилғунча жонондин жудо.

Васл аро парвона ўртанди, ҳамоно билдиким,
Қилғудекдур субҳ ани шамъи шабистондин жудо.

Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз,
Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо.

* * *

Беҳи рангидек ўлмиш дарди ҳажрингдин манга сиймо,
Димоғим ичра ҳар бир тухми янглиғ донаи савдо.

Мазаллат туфроғи сориғ юзумда бордур андоқким,
Беҳида гард ўлтургон масалли тук бўлур пайдо.

Оқартиб ишқ бошимни, ниҳон бўлди сарир чеҳрам,
Момуғ ичра беҳини чирмоғон янглиғ киши андо,

Юзумда тийғи ҳажринг захми ҳар сори эрур беважҳ,
Беҳини тийғ илан чун қатъ қилмоқ расм эмас қатьо.

Юзум туфроқдадур ҳар дам қуруғон жисм ранжидин,
Беҳига сарнигунлик шохи заъфидин бўлур гўё.

Бу гулшан ичра беҳбуд истаган доим беҳи янглиғ,
Кийиб пашмина, тоатқа қадин хам асрамоқ авло.

Навоий гар қуёш норанжидин беҳрак кўрар, тонг йўқ,
Боҳиким лутф қилмиш маҳди ульё исматуд дунё.

* * *

Зор жисмимға хадангинг захмидин ортар наво,
Создекким, тешсалар они фузун айлар садо.

Қадди ҳажринда ғамим шамъини ҳар деворга
Ким таябмен сарв андоми била бўлмиш қаро.

Ғунчанг анфоси насими заврақи жон қасдиға
Еткурур ҳардам адам дарёсидин мавжи фано.

Орзуйи васлидин ранжур эрур мунглуғ кўнгул,
Қут учун тазвир ила бемор бўлгондек гадо.

Нега йиғлаб анбарин зулфин кесар ҳижрон туни,
Ўлмагимни англабон гар шамъ тутмайдур азо.

Ҳажр дардин кўнглима кам қилди холинг оқибат,
Доғ эмиш дарди шалойин хастаға охир даво.

Руҳпарвардур Навоий оҳи ул юз шавқидин,
Ул сифатким лолау гул юзидин келгай сабо.

* * *

Эй, санга қомати дилжў раъно,
Тавру тарзинг доғи асру раъно.

Пайкару қаддинга волиҳменким,
Ул бири нозук эрур, бу раъно.

Ул пари учқуси раънолиқдин,
Одами мунча бўлурму раъно.

Қоматинг нозуку тўби нозук,
Сарв раъноу торонғу раъно.

Эй мусулмонлар, ўларменким, эрур
Асру ул сарви суманбў раъно.

Бевафодур бу чаман, кўп бўлманг,
Эй сапидор ила ножу, раъно.

Бил, Навоийки, ғизолингча эмас
Чин гулистонида оҳу раъно.

* * *

Телба кўнглум ёраси ҳадсиз тани урён аро,
Ўйладурким ер тутар девонае вайрон аро.

Буки лаълинг нуктаси ҳар дам ўлукни тиргузур,
Кирди Руҳуллоҳ, магар, ул чашмаи ҳайвон аро.

Лаъл ёзилғон кибидур лаъл аро қилсанг назар,
Кўзки ҳайратдин тикибмен ул лаби хандон аро.

Қатра сув ичра, дегайким, барги гулнинг аксидур,
Қатра қоним рангини ким кўрса ул пайкон аро.

Қоматинг ёдида кўнглум ичра ҳар кескон алиф,
Рост бўлмиш ул алифдекки, ёзилғай жон аро.

Жон фидонг ўлсун ҳабибимким, ҳамоно бор эди
Қасди махлуқот аро инсону сен инсон аро.

Эй Навоий, истасангким ўлмагай эл дарддин,
Дарди ҳолингни дема назм айлабон афғон аро.

* * *

Хилъатин айлабмудур ул шўхи сийминбар қаро
Тун саводи бирла кийгандек маҳн анвар қаро.

Ул пари ҳиндуси мен, мед телбаким, урён таним,
Тифллар тошидин, ийнак, бўлди сартосар қаро.

Ашкдек оқти қаро сув кўздаримдин ҳажрида,
Тонг йўқ идборим чу бўлмишдур манга ахтар қаро.

Қош ўюб ёқсанг қаро бўлғон кўзумнинг мардумин
Холи майгунунгни қилғунча қўюб анбар қаро.

Ишқ рафъ ўлғоч кўнгулга йўқтурур жуз тийралик,
Ул сифатким шуъласи ўчкач бўлур ахгар қаро.

Ғайрдин қилғил замиринг сафҳасин пок, эй фақиҳ,
Тобакай қилмоқ фирибу макр ила дафтар қаро.

Дуди оҳидин қаро эрмас Навоий кулбаси,
Ким қилибтур хонумоим бир пари пайкар қаро.

* * *

Қилур ишқ юз минг бало ошкоро,
Вале борин айлар санго ошкоро»

Бало, кўрки, ағёрга кўргузур ёр
Ниҳон меҳру, бизга жафо ошкоро.

Дедим ишқни ошкор этмай, аммо
Ёшурдум мен, этти қазо ошкоро.

Нетиб мен ниҳон асрайин, айтинг охир,
Тилар бўлса дардим худо ошкоро.

Жунунум бу бўлса, ғамим бўлғусидур
Нечаким ёшурсам, ёно ошкоро.

Қилур юз жафо ошкороу бир ҳам
Вафо қилмас ул бевафо ошкоро.

Едим тийрборони ҳажрингда минг захм
Ки, бўлди не ўқу не ё ошкоро.

Неча бода махфий, чу фош ўлди ишқим,
Тут эмди қадаҳ, соқиё, ошкоро.

Ки то маст ўлуб ишқ рамзида, тортай,
Навоий киби бир наво ошкоро.

* * *

Сориғ оғриқ бўлдум, эй соқий, хазони ҳажр аро,
Қони асфар майки, бор ҳар қатраси бир каҳрабо.

Юзу жисмимдур сориғ барге қуруғон шох уза,
Шоху баргким қуруб сарғарса, ким кўрмиш даво?

Не мараздур буки, бир гулрух шарори ишқидин
Бўлди сориғ лола кўзум оқию доғи қаро.

Суд эмиш кўз тушса асфар жинси сори, ваҳ, қани
Сарвинозимким, сориғ гулбаргидин киймиш қабо.

Сорғориб қолдим ҳаводис кожиға ҳижрон куни,
Бир сориғ қушдекки, кундуз қолғай ол қушлар аро.

Шом ила субҳ ар сориғ оғриғ эмаслар, бас недур,
Тун сочин ёйиб, қуёш йиртиб юзин, тутмоқ азо?

Дард туфроққа ниҳон қилди Навоий жисмини,
Толибон бир шуша олтун, дафн қилғондек гадо.

* * *

Ваҳки, расвомен яна довонаву оқил аро,
Булажаб ҳолим эрур афсона ҳар маҳфил аро.

Музтар эрдим ҳажридин, ёр этгай эрмиш тарки меҳр
Мушкуледур ишқдин ҳар дам манга мушкил аро.

Ақлу сабру ҳуш итиб, кўнглумда қолди доғлар,
Корвон кўчса қолур ўтлар ери маизил аро.

Ўқларинг мужгон киби гирён кўзум атрофида,
Рост бордур ул қамишлиқким бўлур соҳил аро.

Кирпигинг тушкап кўнгул ичра хаёлинг, эй пари,
Гўиё Юсуф нузул этмиш чаҳи Бобил аро.

Куллуғунг догидин ўлсам, истамон озодлик,
Ким бу тамғодур нишоне мудбиру муқбил аро.

Кўюнг-ўқ истар Навоий, нася жаннат — аҳли зуҳд,
Мунча-ўқ бўлғай тафовут олиму жоҳил аро.

* * *

Бас ажабдур гар манга ул дилрабо қилғой вафо,
Кимга умр этти вафоким, ул манга қилғой вафо.

Чун вафосиздур қаро кўзлар санга ҳам, эй кўнгул,
Мумкин эрмастурки ул кўзи қаро қилғой вафо.

Мен жафо тортарға хўй эттимки, йўқ имкониким,
Ул жафожў то қила олғай жафо, қилғой вафо.

Чун менинг дардим паривашлар жафосидин дурур,
Ушбу дардимға магарким ҳам даво қилғой вафо.

Қил вафо ушшоқингга, эй шўхким, ногоҳ агар
Бир пари ишқиға зор ўлсанг, санго қилғой вафо.

Даврнинг ифлосидин май ички, жоҳ аҳлига ҳам
Айламон боварки, бу дайри даво қилғой вафо.

Айтса бўлғай замон нодони, жоно, ониким,
Жон бериб аҳли замондин муддао қилғой вафо.

Ўзга ойлардин вафо нақл этсалар манъ айламон,
Лек инонмоқ ониким, ул бевафо қилғой вафо.

Эй Навоий, кўп вафодин дема сўзким, айби бор,
Фахр ишқ ичра агар бир бенаво қилғой вафо.

* * *

Не хуш бўлғай иковлон маст бўлсоқ васл боғинда,
Қўлум бўлса анинг бўйнидау оғзим қулоғинда.

Дами васл ичра волиҳлиғ била рухсорим эгнида,
Яна бир дам ниёзу ажз ила бошим аёғинда.

Тутуб гоҳи занахдонин мукаррар айласам бот-бот,
Кўруб гуллар очилғон бодадин рухсори боғинда.

Шимиб ютсам гаҳи ҳайвон суйидек завқдин кўргач,
Тарашшух бодадин гул яфроғи янглиғ дудоғинда.

Гаҳи кўз суртаримда, йўқса ҳарён шодлиғ ашким,
Гул узра қатра шабнамлар киби сиймин сақоғинда.

Ғаҳи бехудлуғумдин сесканиб тутсам адаб расми,
Белида чирмашурда шавқнинг ифроти чоғинда.

Не келса тонгла келсун, бир тун усрук ётса ҳам хуштур,
Киши гул чоғи бир гул хирманин тортиб қучоғинда.

Қачон даврон манга бир бўйла ишратни раво кўргай,
Ки ўрганмиш мени ўртарга ҳижрон дарду доғинда.

Навоий, сен киму, ишрат майи, билмасмусен ким, ит
Агар қон ичса ҳам боши керактур ўз ялоғинда.

* * *

Гул керакмастур менга, мажлисда саҳбо бўлмаса,
Найлайин саҳбони бир гул мажлисоро бўлмаса.

Базм аро хуштур қадаҳ кавкаб, вале эрмас тамом,
Мутриби хуш лаҳжаи хуршид сиймо бўлмаса.

Меҳру, моҳу, Муштарию, Зуҳра чун қилди тулуъ,
Ҳеч наҳс ахтар тулуъи анда қатъо бўлмаса.

Мунча бўлса ҳам муяссар жамъ эмас хотир ҳануз,
Токи муғ кўйида бир маҳфуз маъво бўлмаса.

Чун бу ерда ичкаридин руст боғланди эшик,
Одам эрмас ул кишиким, бодапаймо бўлмаса.

Хуштурур бу навъ амният, вале ақшомғача
Гар фалакдин бир хиёнат ошкоро бўлмаса.

Ҳар кишига умрида бу навъ бир кун берса даст,
То абад ғам йўқ агар бўлса яна ё бўлмаса.

Умр базмида нишот асбоби дилкашдур басе,
Гар ҳаводис шаҳнасидин анда яғмо бўлмаса.

Эй Навоий, гар насибингдур абад умри, керак
Хотирингда ёрдин ўзга таманно бўлмаса.

* * *

Косидеким ёрдин бир сўз ривоят айласа,
Истарам сўргон сойи боштин ҳикоят айласа.

Телбалар янглиғ гаҳ ўз ҳолимдадурмен, гоҳ йўқ,
Ул наридин ҳар киши бир сўз ривоят айласа.

Эй кўнгул, оҳингни дерсенким сув айлар тоиши»
Чин эрур, гар кўнглига онинг сироят айласа.

Жонға басдур ҳар нафас бир доғ, невчун бўлмасун,
Қониъ улким, бир дирам ҳар дам кифоят айласа.

Топти Мажнун шуҳрату қолди менинг қиссам ниҳон,
Ким ўлар ҳар ким, фасонамни бидоят айласа.

Ғам сипаҳ қасдимға тортибтур, не бўлди пири дайр,
Бир қадаҳ бирла бу маҳзунни ҳимоят айласа.

Эй Навоий, фақрдин бебаҳрадур, юз ғам етиб,
Соликеким шукр боринда шикоят айласа.

* * *

Кўнглум ўртансун агар ғайрингға парво айласа,
Ҳар кўнгул ҳамким, сенинг шавқунгни пайдо айласа.

Ҳар киши васлин таманно айласам навмид ўлай,
Ҳар киши ҳамким, сеиинг васлинг таманно айласа.

Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам чиқсун кўзум,
Ўзга бир кўз ҳамки, ҳуснунгни тамошо айласа.

Ғайр зикрин ошкоро қилса, лол ўлсун тилим,
Қайси бир тил ҳамки, зикринг ошкоро айласа.

Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шуъладур,
Боғ аро ногаҳ хиром ул сарви раъно айласа.

Йўқ, оғиздин нукта айтур маҳзашимдек бўлмағай,
Гар Қуёш ҳар заррасидин бир Масиҳо айласа.

Офият жонинға етти, эй хушо, муғким мсни
Гар қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа.

Келтурунг дафъи жунунумга парихон, йўқ табиб,
Ким ул ансабдур пари ҳар кимни шайдо айласа.

Субҳдек бир дамда гардуи қўймағай осорини,
Ногаҳ аҳли сидқ кўнгли меҳрин ифшо айласа.

Даҳр шўхпға, Навоий, сайд бўлма, нечаким
Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.

* * *

Муниси жон деганим офати жон бўлдило,
Жонима бедодидин шева фиғон бўлдило.

Деди кўзунг қониии васлим ила тургузай,
Войки, бағрим доғи ҳажрида қон бўлдило.

Гар юзи май тобидин гул-гул эрур қон ёшим,
Юз уза тим-тим томиб, лоласитон бўлдило.

Кўзу кўнгул қонини ёшурай элдин дедим,
Ҳар биридин юз сари юзда нишон бўлдило.

Зуҳд аро ҳар мушкилимким бор эди, эй фақиҳ,
Жомға май қуйғоч-ўқ, барча аён бўлдило.

Кимки замон аҳлидин айламади ижтиноб,
Бир кун ани ҳам дегунг аҳли замон бўлдило.

Яхшилар ичра ватан тутса Навоий, не тонг,
Кимки ёмонлар била бўлди, ёмон бўлдило.

* * *

Ёр дардим сўрмайип кўнглумни маҳзун қилдило,
Жоним ошубини кам қилмоқдин афзун қилдило.

Бермайин захмин жигар қонига таскин гунае,
Лаъли кулмак бирла ашкимни жигаргун қилдило.

Дафъи савдо истадим лаъли майидин, бир йўли
Ул пари савдозада кўнглумни мажнун қилдило.

Эй кўнгулким, сабр тоғин маскан эттинг оқибат,
Тунд сайли ишқ ул тоғингни ҳомун қилдило.

Бесутунғаким сутун Фарҳод бўлди, қофи ишқ
Ул сутунни Бесутун остидағи «нун» қилдило.

Недур учмоқ жоҳ ила, охир фалак Намруднинг
Осмони тахту жоҳин ганжи Қорун қилдило.

Қатра хайлиқ оразинг васфин Навоий қилгали,
Лутфи табъ абёти назмин дурри макнун қилдило.

* * *

Ўртаса ишқ мени, сўрма сабаб:
Куйса хошок ёлиндин, не ажаб.

Чоклик жон қолур ўту сув аро,
Чун майолуда бўлур ул ики лаб.

Аёғинг туфроғин ўнсам басдур,
Бор аёғингни десам — тарки адаб.

Уйла, дарду ғаминга ўргандим,
Ким унут бўлди манга айшу тараб.

Зулфида зор кўнгул ранжи не тонг,
Хастага кўпроқ ўлур неча тааб.

Биз киму васл муроди, ҳайҳот!
Дарди ноёфт эрур бизга талаб.

Жон топиб зор Навоий қўпқай.
Туфроғи устига сурсанг маркаб.

* * *

Борур ул маст яна ноз айлаб,
Халқ ила арбада оғоз айлаб.

Қатл учун ғамзани жаллод қилиб,
Зулм учун кўзни фусунсоз айлаб.

Ҳар қачонким турубон бода ичиб,
Шуръасин хонабарандоз айлаб.

Жавр учун аҳли вафоким айириб,
Барчасидин мени мумтоз айлаб.

Турфароқ буким, анинг кейнича-ўқ,
Жону кўнглум қуши парвоз айлаб.

Не гунаҳ кўpга назардинки, қазо
То очиб они назарбоз айлаб.

Гарчи ҳолимни Навоий ёшуруб,
Ишқ анга ашкни ғаммоз айлаб,

* * *

Боғингга етмасун ошуб хазондин, ё раб,
Гул била сарвунга осеб замондин, ё раб.

Олди жон лаълингу элга лаби жон бергучилар
Барча кул бўлсун онинг оллида жондин, ё раб.

Дардини баски ниҳон туттум — ўлармен пинҳон,
Воқиф этгил они бу дарди ниҳондин, ё раб.

Ёмон аҳволима кўз солмади ул ой яхши,
Яхши огоҳ қил они бу ямондин, ё раб.

Юз жаҳон зулм жаҳон аҳли манга қилди, мени
Фориғ эт аҳди жаҳон бирла жаҳондин, ё раб.

Берибон кўнглума жамъияти хотир қутқар,
Ҳар неким андин эрур тафриқа, ондин, ё раб.

Кўйида ҳажр фиғонинки Навоий тортар,
Ҳам мени, ҳам они қутқар бу фиғондин, ё раб.

* * *

Жамолин айла улус кўзидин ниҳон, ё раб,
Ниҳон ўтумни анинг кўнглиға аён, ё раб.

Аёғи чунки етар остони туфроғиға,
Бошимни айлагил ул хоки остон, ё раб.

Агарчи эмин эмон бир замон жафосидин,
Чекардин они манга бермагил амон, ё раб.

Демонки лутфини, жаврини доғи мендин ўгун
Биров хаёлиға ўткарма ногаҳон ё раб.

Замон-замон чекибон ишқ ўти шуъласини,
Ёруғ кўнгулни ул ўт бирла ҳар замон, ё раб.

Агарчи айламасанг яхши, яхши кўргузгил
Мени анга нечаким бор эсам ёмон, ё раб.

Навоий оҳини еткур анга, вале қўйма
Анинг жамолида бу дуддин нишон, ё раб.

* * *

Кезармен кўйида йиллар назар ҳолимга солғай деб,
Агар ўлтурса қоним ранги туфроғида қолғай деб,

Кўнгулга юз туман неш урса ҳижрон айламон нола,
Висолинг пўшидин ул захмлар бир кун ўнголғай деб.

Кўнгулга новакинг то кирди беҳад ҳифзин айлармен,
Ки бу шиша ичинда ул дағи ногаҳ ушолғай деб.

Кўнгулни кўйида юз ранж ила меҳнатқа топшурдум,
Ки гар кўрса бу сурат бирла шояд кўнглум олғай деб.

Сиришким қони қилди кўйининг туфроғин оғушта,
Итига шояд ул балчиғ била бир уй ясолғай деб.

Ҳарам васлин тиларсен пўя ур мардона, эй солик,
Қадам оҳиста чекма бағринг ул елмакда толғай деб.

Навоий бенаволиғ бирла доим май ичар, бир кун
Наво нақшини даврон мутриби базмида чолғай деб.

* * *

Сен лабинг сўрғон сойи мен қон ютармен, эй ҳабиб,
Сен май ичгилким, манга хуни жигар бўлмиш насиб.

Дедилар, аҳбоб, дардиға ҳабиб айлар даво,
Ваҳки, мен куйдум, муҳаббатдин эмас вокиф ҳабиб.

Кўюнгга киргач кўнгул қошингға майл айлар, бале,
Гўшаи меҳроб этар пайваста манзилгаҳ ғариб.

Чеҳра сорғорғон сойи отар кўнгулнинг ноласи,
Бор ажаб воқиъ хазон фаслида нолон андалиб.

Ҳошалиллаҳ шарбатимни заҳри қотил бирла эз,
Чун иш ондин ўттиким, келгай Масиҳим, эй табиб.

Неча ул ой меҳридин шайдо кўнгулни овутай,
Телбага ёлғон ҳикоят бирла бергандек фириб.

Майга раҳн ўлмай фано дайрида тасбиҳу ридо,
Нири дайр этмас ҳавола элга зуннору салиб.

Нафсинг этса шўхлуғ чарх эмгагидин қил адаб,
Тифлни андоқки зажр айлар фалақ бирла адиб.

Эй Навоий, зулмидин дерманки, ишқин тарк этай,
То назардин ғойиб ўлди, йўқ яна сабру шикиб.

* * *

Дам-бадам жоми тараб ғайр ила ул моҳ чекиб,
Мен йироқтин боқибон, қон ютубу оҳ чекиб.

Не ғамим ит киби ўлмакдин агар элтур эса,
Бўйнума ин солибон кўйига ул моҳ чекиб.

Ғаразим буки унуттурмоғамен ўзни анга,
Кўйига кирмагим афғон гаҳу бегоҳ чекиб.

Кўнглума ҳажр агар дард ўқи ёғдурса не тонг,
Гар чиқорур эса пайконини дилхоҳ чекиб.

Мен адам йўлига бормон, мени лекин элитур,
Оғзи шавқида кўнгул ўзига ҳамроҳ чекиб.

Мапи асфарки тўкулмиш қуюбон юз ичсам,
Каҳрабони кўрунгуз жилва қилур коҳ чекиб.

Журъасин берса Навоийга эрур ўлгуча бас,
Базми айш ичра тараб соғарни ул шоҳ чекиб.

* * *

Бузди кўнглум кишварин ҳижрон ғами туғён қилиб,
Оҳу ашкимдин бирин сарсар, бирин тўфон қилиб.

Дард уйин қилди бино ишқинг бузуб кўнглум уйин,
Кимса янглиғким, бир уй тузгай, бирин вайрон қилиб.

Танда оҳинг шуъласин, дерлар, ниҳон тут, оҳким,
Бир овуч хошок аро бўлмас чақин пинҳон қилиб...

Ҳажр кўйида яланг жисмимни кўрган соғинур,
Ким мени ўлтургали элтур жунун, урён қилиб.

Хорлар кўнглумдадур сендинки, гардун тузмагай,
Ҳар бирин отсам, бир оҳим ўқиға пайкон қилиб.

Сўрма невчун бедил ўлдунг деб, ўзунг чун ҳажр аро
Кўздин оқиздинг кўнгулни, қатра-қатра қон қилнб.

Шукрини не деб адо айлайки, айлар жилва ёр,
Элни ҳолимға, мени ўз ҳусниға ҳайрон қилиб.

Даҳр элидин жуз жафо мумкин эмас топмоқ киши,
Лек ҳар бирга вафолар ончаким имкон қилиб.

Ёр кўп қилса жафо, кам қил, Навоий, нолаким,
Гулга булбул ўргата олмас вафо, афғон қилиб.

* * *

Чобукум рахш уза ҳижрон йўлида пўя қилиб,
Мен анинг кейнича гоҳи югуруб, гаҳ йиқилиб.

Йиқилиб ёна қўпуб, чунки уруб йўлға қадам.
Ваҳки, юз ништари ҳижрон аёғимға тикилиб.

Тобоним дарду бало хораларидин ўюлуб,
Юрагим ранжу ано хорларидин тешилиб.

Турфа кўргилки, инон тортмай ул шўх даме
Сўнгича бўйла қотиқлиқ била ҳолимни билиб.

Ишқ дардиға жуз ўлмак йўқ эмиш ҳеч илож,
Бош қўюб оллиға онингки бу маънийни билиб.

Истарам ўзни харобот ичида лояъқил,
Ҳуш чун боиси ранж ўлди нетармен осилиб.

Гар Навоийға ёғин ашк эдию раъд — фиғон.
Ҳажр чун кож урубон кўзларига ўт чоқилиб.

AbdurRohman:
* * *

Юз тўшўклук кўнглум ўртарсен жафодин қон қилиб
Халқ куйдурган киби занбур эвин вайрон қилиб.

Жавҳари ишқинг ёшурғач ўртадим кўнглумға доғ,
Ўйлаким қўйғай нишон эл нақдини пинҳон қилиб.

Кўҳи оҳандек ғаминг кўнглумдин олғон не осиғ,
Ким яна жонимға отдинг барчасин пайкон қилиб.

Юз ўлук тиргузди лаълингга етишкан жоми май,
Гўиё бердинг оиинг ҳар қатрасин бир жон қилиб.

Ақлу дин нақдин ўғурлар гўйи ул айёрваш,
Буки беҳуга айлар элпи ҳусниға ҳайрон қилиб.

Бўлубон ҳар шамъга парвона куйма, эй кўнгул,
Ишқ ўтлуғ зулматида ўзни саргардон қилиб.

Эй Навоий, дема лаълин тишлар эл қатлиға ёр,
Балки элга жон бағишлар, бизга қасди жон қилиб.

* * *

Ваҳ, не қотилдур келур ойини зулму кин солиб,
Ошиқ ўлтурмак учун ҳар қошиға юз чин солиб.

Чун ўтуб ишқ аҳлидин ошубу сабру фаҳм ўлуб,
Чун етиб зуҳд аҳлиға торожи ақлу дин солиб.

Ҳар тарафким, гом уруб — юз порсо йўлин уруб,
Ҳар қаёнким, кўз солиб — яғмову қатл ойин солиб.

Эл сориким юзланиб — қиндин чиқариб тийғи кин,
Чун манга маркаб суруб — бошимға тийғи кин солиб,

Бу сориғ рухеора бирла қон ёшимдин ёд қил,
Ичсанг олтун жом ичинда бодайи рангин солиб.

Сенсизин, эй умр, чун мумкин эмас орому сабр,
Борма ҳар дам бизни мундоқ бедилу ғамгин солиб.

Боғи ҳуснунгким гул очти ранг-ранг, эй муғбача,
Гўё ичтинг майға барги лолаву насрин солиб.

Шаръсиз хошок аро хашхошдекдур, эй ҳаким,
Кўкка чиқсанг жайбинг ичра субҳайи Парвин солиб.

Дарду ғам қолиб, Навоий жони чиқти оқибат,
Ҳажр элиндин хонумонин борди ул мискин солиб.

* * *

Ишқ ўти ичра ҳар дам кул бўлурмен ўртаниб.
Гаҳ-гаҳи ҳам телба итлардек чиқармен чурканиб.

Тоблиғ гесусига чирмар мени саргаштани.
Кўрмадук икки қуюн бир тор бирла чирманиб.

Маст бўлсам остонинг бас манга бош қўйгали,
Не ҳадимким, такя қилгаймен тизингни ёстаниб.

Ишқдин кўп маърифат харж айлади Мажнун манга,
Бўлмаса мажнун, қилурму харж, мендин ўрганиб.

Мен киму густох ўнмак илгинг, эй султони ҳусн,
Итларингнинг чун кафи нойин ўпармен айланиб.

Ёрдин бўлмас жудо, жонга бало бўлғай кўнгул,
Қуш балосидекки, айрилмас кичикдин ўрганиб.

Ҳажр аро саргаштамен андоқки, то тутқум қарор
Иш сиқилмоқдур, бори олам бошимга айланиб.

Бевафодур чун жаҳон гулзори, эй кўнглум қуши,
Бўлма бир гул волеҳи, булбулға погоҳ ўтканиб.

Ёрига борса юз иш бўлса, Навоий тарк этиб,
Лек қайтур вақти ҳар соат бир ишга куйманиб.

* * *

Сўзи ҳажринг ичра ҳар дам заъфлиғ жисмим ёниб,
Ўтқа тушган қил масаллик ўртанурмон тўлғониб.

Очқил ўтлуғ оразинг, эй шамъким, парвонадек
Ўртанай бошинг уза бир неча қатла айлониб.

Солғасен оламға ўт, гар гул совуғи тобидин
Ғупчадек гулшанга чиқсанг ҳуллаларга чирмовиб.

Бийм эрурким офаринишдин чиқаргайсен дамор,
Базмдин усрук чиқиб майдонга чопсанг отлониб.

Ёр ила хўй айлаган кўнглум эрур ул най қуш,
Ким кишидин айрпла олмас кичикдин ўргониб.

Қабрим узра қўйғасиз тошеки, заъф айёмида
Ул пари кўйида ётмишмен бошимға ястониб.

Молдин умрунгга осойиш агар етмас, не суд,
Нуҳ умри ҳосил этсанг, ганжи Қорун қозғониб.

Эй, Навоий, тушта гар кўрмак ани мумкин эса,
Барча гар худ сўнгги уйқудур, нетарсен уйғониб?

* * *

Ичсангиз май суйидин ишрат уйин обод этиб,
Журъае ҳам қуйғасиз туфроққа бизни ёд этиб.

Соз этинг аввал ғамимдин нағмаким, барасл эрур,
Уй иморат айламак хоро била бунёд этиб.

То ҳавойимен ул ой ҳажрида андоқким булут,
Тоққа ҳар дам юзланурмен ёш тўкуб, фарёд этиб.

Ваъдайи васл этса ул Ширин санам, ғам тоғини
Қозғамен тирноғларимни тешайи Фарҳод этиб.

Ул қуюндурмен фано даштидаким, бўлдум адам,
Ҳар не боримни бошимдин чуюриб, озод этиб.

Ҳар замон кўнглум қотиқ эрмас дема, эй сиймбар,
Ёшурун қолмас булур ичра ниҳон фўлод этиб.

Воқиф ўлким, даҳр деҳқони сенинг қасдингдадур,
Исмин онинг гул қилиб, отин мунунг шамшод этиб.

Майга тарғиб этмагинг кофийдурур, эй пири дайр,
Мундин ўзга ишни найларсен манга иршод этиб.

Истама лаълин, Навоийким, маразда эмганур
Табъини сиҳҳатлиғ эл шарбат била муътод этиб.

* * *

Хорлар бир гул ғамидинким кўнгулга бутрашиб,
Ҳар бири мужгонининг бир захми ичра ўрнашиб.

Ё раб, андин саъброқ ҳолат бўла олғаймуким,
Икки ҳамдам бир-биридин айрилурда йиғлашиб.

Бу уқубатқа талофий ҳажр дафъ ўлғоч будур
Ким, қучушқойлар алар, бир-бирга ногаҳ учрашиб.

Истағайму ҳури жаннат ёнида кавсар суйин
Кимки ёри бирла бир кун бода ичти ёндашиб.

Сарв қаддим ишқидин кўп тўлғаниб мен кўргали,
Боғ ароким чиқти сарву ишқнечон чирмашиб.

Ўлса ўлдумму дегай, улким севар ёри била
Қолсалар хилват аро, ағёр ҳар ён тарқашиб.

Соқиё, май бирла сол жонимға андоқ шуълаким,
Ранжу меҳнат дуди чиққайлар бошимдан тўлғашиб.

Ғам хазонида тўкармен ашклар, тортиб гирев,
Навбаҳор андоқки ёғқойлар булутлар кукрашиб.

Эй Навоий, бевафо давр аҳлиға индурма бош
Ким, алар қошида бош индурган эл бўйнун қашиб.

* * *

Хуштуртур бир тийра шоми ҳажр ики ёр учрашиб.
Топишиб, бир-бирларин маҳкам қучушуб, йиғлашиб.

Ҳажр дардию фироқ, андуҳиға таскин бўла,
Ўлтуруб улфат била, бир-бирларига ёндашиб.

Фурқат айёмида ҳар бирнинг бошига келганин,
Юз туман ҳамдардлиғлар бирла ҳар дам сўзлашиб.

Гоҳ васл иқболининг ишратларидин шукр деб,
Гаҳ фироқ идборининг шиддатларидин мунграшиб.

Гоҳ икки ришта янглиғким топар бир-бирга тоб,
Иккилик фаҳм ўлмоғудек бир-бирига чирмашиб.

Гаҳ бу чирмонмоғ очилғонда ҳам икки риштадек,
Тоб очилса қайтара ҳам бир-бирига тўлғашиб.

Икки ёндин қўл ҳамойил берк-берк андоқ чекиб,
Ким яна бир-бирдин айрилмас масаллиқ ўрмашиб.

Айни васл ичра иши ўтса шикоят мўжиби,
Икки ёндин рафъ этиб, бир-бирларини алдашиб.

Эй Навоий, бу маҳол андишаға чирмашма кўн,
Журъат айлаб бетаҳоши сўзларинг ҳаддин ошиб.

* * *

Бир ой фироқида ҳар тун бошимға ўт тутошиб,
Қуёшға шуъла етиб, дуди етти кўкдин ошиб.

Чу элтиб икки тарафдин бошин қулоғиға зулф,
Магарки қатлима ҳар бир сенинг била кенгошиб.

Ўзини ҳечча фаҳм айлабон уётқа қолиб,
Ажал фироқинг ила ўлтурур учун ўчошиб.

Қуёш дамин ола олмай, кириб қаро ерга,
Йиқилди, ҳуснда гўё юзунг била талошиб.

Чаманда сарвға ноз айламай ярашмай кўп,
Валек ҳар не қилиб сарвнозима ярошиб.

Фироқ аро не тирикликдурур, хушо ўлган,
Висоли ториға уммед риштаси улошиб.

Навоий улча қазодин эрур, бўйин сунғил,
Ким улки бош чекибон, сўнгра кечгасен қошиб.

* * *

Икки ўтлуғ наргисингким қилдилар бағрим кабоб,
Биридур айни хумор ичинда, бири масти хоб.

Тийғ тортиб, дам олай-олмай етиштинг бошима
Гўиё хуршид янглиғ йўлда кўргуздинг шитоб.

Офариниш баски аҳволимға йиғлар ҳар кеча,
Ашк дарёси эрур гардуну кавкаблар — ҳубоб.

Толпинурмен ашк аро ҳар дамки тишлар лаълини
Ким тенгизга тушса, жон ваҳмидин айлар изтироб.

Ранжу заъфим бўлмиш андоққим, сўра келган улус
Ҳолим айларлар, савол, аммо эшитмаслар жавоб.

Неча тасбиҳинг ҳисоби, зоҳидо, ич бодаким,
Сену мендекларга худ бу коргаҳда не ҳисоб?

Гар карам дарёсининг мавжи будурким, чоғладим,
Қони ўз бўйниға, ким ишратдин этса ижтиноб.

Ич, Навоий, майки фаҳм эттук табиби ишқдин,
Ғуссаву ғам заҳрига тарёк эмиш ёқути ноб.

Хосса базмиким қуёш жомин шафақ роҳи била
Элга тутгай хусрави анжумсипоҳи Жамжаноб.

* * *

Лабингдин хаста жонким бўлди бетоб,
Эмас бетоб, анга эрур шакархоб.

Ёшимдин обрўюм борди, билдим,
Ки равнақсиз қилур олтунни сиймоб.

Дошинг ҳажрида ҳар наълеки кессам,
Келур пайваста, жоно, шакли меҳроб.

Қилич боғи белинг қучқон ҳасаддин,
Кўзумга аждаредур шакли қуллоб.

Кўзум оллиндадур лаълинг хаёли,
Эмас кирпикларим устида хуноб.

Фироқ илги, фиғон, жон риштасидин,
Чиқорур тордин андоқки мизроб.

Фалак бошингга қоплаб ит терисин,
Сен они жаҳлдин деб кишу синжоб.

Ажаб йўқ, одамийлиқни унутсанг,
Ўзунгни бўйла ит чармида асроб.

Навоий, ранж кўрма оғзин истаб,
Ким ул бир жавҳаредур — асру ноёб.

* * *

Ҳаво хуш эрдию илкимда бир қадаҳ майи ноб,
Ичар эдим вале ғамдин қадаҳ-қадаҳ хуноб.

Ки ҳозир эрди ўшул сарви наргиси махмур,
Валек рағмима қилмас эди қадаҳға шитоб.

Манга не заҳраи улким, десамки, бир қадаҳ ич,
Не онсиз ичгали май, не қарору тоқату тоб.

Бу ғусса бирла ичим қон бўлуб нечукки қадаҳ,
Кўзумга ҳар нафас ашк эврулур мисоли ҳубоб.

Чу англадики борур ихтиёр илгимдин,
Кулуб қадаҳ киби лутф айладию қўйди итоб.

Қадаҳни ичтию юз лоба бирла тутти манга,
Ки онинг ичгани-ўқ қилди мени масту хароб.

Чу соқий этти қадаҳ кўзгусида жилваи ҳусн,
Не айб, ошиқи майхора кўнгли бўлса ябоб?

Навоий васл биҳиштида шукр қил бу нафас,
Ки ёна чекмагасен ҳажр дўзахида азоб.

* * *

Дошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб,
Деди: кўрким, қавс буржидин туғубтур офтоб.

Бир лабинг жон олди андоқким, бириси билмади,
Эмдиким билди, ароларида бордур шаккароб.

Гар фалак қошинг била баҳсе ҳилолидин қилур,
Бир деса пайваста, жоно, эшитур икки жавоб.

Гул киби юзунгда тер фард этти ҳушумдин мени,
Гарчи беҳуш элга ҳуш учун муқаввийдур гулоб.

Ким сиришким кўрди, маълум этти ишқим ҳосилин,
Дона бирла ўйлаким эл нақдини айлар ҳисоб.

Гарчи ишқ ўтида кўнглумни ўқунгга шишладинг,
Гарм бўлмаким, ҳануз не сих куймиш, не кабоб.

Не чамандур буки ҳасрат суйию дард ўтидин
Парвариш топмиш қаю бир гулдаким бор обу тоб.

Гар Навоийнинг куюк бағрида қондур, не ажаб,
Хомсўз ўлур ёлин узра тушуб куйган кабоб.

* * *

Баҳор элга айшу манга изтироб,
Кулуб ҳолима барқу йиғлаб саҳоб.

Солиб туфроғ устида бир гул ғами,
Ориғлиқ судек жисмима печу тоб.

Кетиб ғунчадек доғи наргис киби,
Оғиз бирла кўздин манга хўрду хоб.

Эсиб халқ сори насими висол,
Менга ҳажр ўтидин етиб илтиҳоб.

Гули васл агар даҳр боғида йўқ,
Етар қатлима ҳажр хори азоб.

Кўҳан дайр бедоду зулми била,
Дариғоки, ўтди замони шабоб.

Чу йўқ васл, бехудлуғ авлодурур,
Қадаҳ давриға айла соқий шитоб.

Ки ўзни қилай неча соғар чекиб,
Бу дайри хароб ичра масти хароб.

Навоий, десангким замоне тинай,
Замон аҳлидин айлагил ижтиноб.

* * *

Қони сенинг киби оламда дилрабо маҳбуб,
Кўз ила қотилу лаб бирла жонфизо маҳбуб,

Не зулм айласанг аҳбобқа, худо ёринг,
Чу халқ анламамиш сен киби худо маҳбуб.

Хумори дарди била ҳажр меҳнатида манго,
Илож бодадур, ой ҳамдаму даво — маҳбуб.

Ниёз ишқ сори нози ҳусн жонибидур,
Агарчи шоҳ муҳиб бўлсау гадо — маҳбуб.

Мени гадога не ҳол ўлғай, эй мусулмонлар,
Ки солди ишқ бошим узра подшо маҳбуб.

Рафиқлар ўтунгиз дайр кўйидинки, мени
Хароб айлади ман доғи мубтало маҳбуб.

Гар ўлса аҳли муҳаббат Навоий, эй ҳамдам,
Вафо керак анга, қилғон сойи жафо маҳбуб.

* * *

Қон ёшим йўлунгда томмайдур кўзум гирён бўлуб,
Ким аёғингга тушубтур кўз қароси қон бўлуб.

Ғунчадек кўнглум чекар ун ғарқ ўлуб хуноб аро,
Сўз деганда оғзинг икки лаъл аро пинҳон бўлуб.

Сўрса Мажнун ишқ даштида мени, айт, эй рафиқ,
Ким қуюндек итти бу водийда саргардон бўлуб.

Ҳажри кўнглумни бузуб, ғам сели ҳамвор этти, пой,
Ким асар ҳам йўқтур ул маъмурадин вайрон бўлуб.

Тиғи худ ўтти, суубат кўрки, муҳлик ёраси,
Бу замон бошимга қолибтур балойи жон бўлуб.

Ҳар замон оғзинг хаёли санчилур кўнглум аро,
Гўиё бу ғунча они захм этар пайкон бўлуб.

Чарх ушшоқ оҳи ўқидин магар ваҳм эттиким,
Қубба қилди меҳрини ўз ҳайъати қолқон бўлуб.

Ҳашр хуршидига мониъ фикр қилмассен, не суд,
Атласи гардунсаро пардангға шодурвон бўлуб.

Эй Навоий, фоний ўл ёр истасангким, хўб эмас—
Жонни севмаклик баҳона ўртада жонон бўлуб.

* * *

Қотил кўзунгки ўлтурур элни боқиб туруб,
Боқмас манга, кўзум нечаким турса телмуруб.

Ҳар қатла ит киби тушарам ўзга рахнадин,
Ҳар лаҳзаким мени чиқарур кўйидин суруб.

Синғон қадаҳ кибики, оқар ҳар тараф майи,
Қонлар оқиб, чу ғам тоши бошимни синдуруб.

Ҳар бир бўлуб бир ахтари паҳси чу шоми ҳажр,
Чун дуди оҳим учқунини кўкка еткуруб.

Ишқинг бош урса зор танимдин, эмас ажаб,
Ҳошок ичинда шуълани бўлғайму ёшуруб.

Андоқ латифдур таниким, ичса жоми май,
Борур танида қурсоғига тегру билгуруб.

Булбул парини гулки совурди бу боғ аро,
Дай сарсари анинг доғи баргини совуруб.

Даврон элига кимки вафо нўши арз этиб,
Ул ҳам муқобилида жафо неши еткуруб.

Буким қовар жафо била, эй кош, кўйида
Итларга тўъма қилса, Навоийни ўлтуруб.

* * *

Саҳлдур тўби демак, раъно ниҳолингни кўруб,
Ёки жаннат боғи гулзори жамолингни кўруб.

Равзада кавсар қироғинда хаёл эттим Билол,
Юз аро лаб, лаб уза шабранг холингни кўруб.

Соғинур ошиқлиғингга рўбарў келмиш қуёш,
Кўзгуда машшота ҳар соат мисолингнн кўруб.

Сарвдин булбул, не тонг, рам қилса тўбидин малак,
Жилваи қад ҳолатида эътидолингни кўруб.

Наргисинг афсуну гулбаргинг такаллум айлади,
Ақли кул топти фириб, ул макру олингни кўруб.

Элга ишратдур янги ой кўрсалар, лекин манга
Юзланур ошуфталиғ, мушкин ҳилолингни кўруб.

Ўлтурур ҳижрон туни, ўлсам ҳам армон қолмагай,
Тушта ҳам бўлса бир айёми висолингни кўруб.

Неттинг, эй соқийки, ўздин бордим андоқким, зулол
Олиб ичмасдин бурун, жоми зулолингни кўруб.

Судра ул ён, эй Навоий, ўзни муҳлик заъф ила,
Шояд этгай раҳм ул қотил бу ҳолингни кўруб.

* * *

Хаста жоним заъфин англа, кўнглум афғонин кўруб,
Сўрма кўнглум ёрасин, фаҳм эт кўзум қонин кўруб,

Васлида лаъли уза холин кўруб куйган киби,
Ўртанурмен жонда эмди доғи ҳижронин кўруб.

Водийи сабрим доғи хору хасак қилдим гумон,
Кўнглум атрофида ҳар ён нўки пайконин кўруб.

Англадим қилмиш кўзи олғон кўнгул сайдиға қасд,
Ҳар тарафдин чарга тузган хайли мужгонин кўруб,

Еру кўкта истабон найдо эмас Хизру Масиҳ,
Қочтилар гўё дудоғинг оби ҳайвонин кўруб;

Жисм боғида равон шакле тасаввур қилди ақл,
Бўстони ҳусн аро сарви хиромонин кўруб.

Шабнам эрмас наргис ашкидур, недин қон йиғламас,
Кўз юмуб очқунча гулшан умри поёнин кўруб.

Чархдин сидқ аҳли мотам ичрадур, фаҳм айлагил,
Ҳар саҳаргаҳ субҳнинг чоки гирибонин кўруб.

Номасин, ваҳ ким, очиб солмоқ назар мумкин эмас,
Чун Навоий ҳуши зойил бўлди унвонин кўруб.

* * *

Ун чекармен ишқ аро, бир наргиси жоду кўруб,
Боғлағон итдекки, фарёд айлагай, оҳу кўруб.

Ваҳ, нетиб машшотани оллинда кўргайменки, ёр
Аксидин ғайрат қилурмен, оллида кўзгу кўруб.

Оразу холинг хаёл эткач, етишти новакинг,
Қилди ул қуш майл, гўё дона бирла сув кўруб.

Чекти бош хаттинг лабу холинг қошида, ваҳ, не тонг,
Гар мулойим бўлса тўти шаккару ҳинду кўруб.

Лаблари хандон бўлур, кўргач кўзумда йиғламоқ,
Кўзларим йиғлар, лаби жонбахшида кулгу кўруб.

Носиҳо, не навъ майи жомини оғзимдин олай
Ким, ичармен, майда соқий оразин ўтру кўруб.

Гар Навоий муфрит афғон этса, жоно, қилма айб,
Сен ҳалок этган кўнгул сўгида йиғлар ўкуруб.

* * *

Хоки пойи бўлди жони хоксорим қон ютуб,
Ким чиқиб лаълини ўпгай риштаи зулфин тутуб.

Зулфин очқонда занах чоҳига тушгай минг кўнгул,
Қўймаса ул чоҳ уза рухсори шамъин ёрутуб.

Ишқ муҳриқ даштини қатъ айламак душвор эрур,
Кирмасам оҳим ели бирла ҳавосин совутуб.

Куйгали розимену ҳажрига йўқ, ваҳким, мени
Айлади рози иситмоққа ўлумдин қўрқутуб.

Дер эмиш, бир кун келиб кўнгли яросин буткарай,
Келса бутгил, эй кўнгул, бу сўзга худ бўлмас бутуб.

Даҳр бўстонида қилмоқ сайр айлаб ҳою ҳўй
Ҳарза кезмакдур ҳаётинг қушларини ҳуркутуб.

Жоми васлиндинки, элни тиргузурсен, бил яқин,
Ким Навоий ўлғуси хунобаи ҳижрон ютуб.

* * *

Бовужудиким адам бўлдум ғамидин қайғуруб,
Ҳеч оғзининг сўроғин лаълидин топмон сўруб.

Жоики, қат-қат қон бўлубтур доғи ишқинг кетмагай,
Лола баргидек ани бир-бир совурсанг куйдуруб.

Новакинг кўнглумда қилмиш хона, бовар қилмасанг,
Кўксума илгингни келтурким, турубтур билгуруб.

Ишқидур жон пардасида равшан эттим, дўстлар,
Неча куйгаймен ҳарир ичинда ўтни ёшуруб.

Барқдек пўямни айб этманг, саломат аҳликим,
Мундоқ ўтеким тутошибдур манга, бўлмас туруб.

Истама таҳсинки, шокирмен не келса оллима,
Шукр қилмай найлай олурсен қазони ёзғуруб?

Чун Навоий жониға марҳам эрур пайконларинг,
Кош, ёқса марҳами ўқунг ёнимга ўлтуруб.

* * *

Куйди кўнглум шуъла ўтлуғ достонидин тушуб,
Рост ул қушдекки, куйгай ўт фиғонидин тушуб.

Борурам урён тушуб тан захмидин, нолон кўнгул
Ул қаландардекки қолғай, занг ёнидин тушуб.

Кўйидин тушгай йироқ кўнглум эрур оворае,
Ким эрур девона, айру хонумонидин тушуб.

Тийғи бедодинг била борғон шаҳиди ишқнинг
Рустахези даҳр аро ҳар қатра қонидин тушуб.

Ғунчаси рангин бўлуб лаъли майидин, ўйдаким,
Ўт туташқай ошиқи кўнглига, жонидин тушуб.

Руҳи исён туфроғидин авж топмас, ўйлаким,
Бир малак журм айлабон олий маконидин тушуб.

Холи ҳажридин Навоий кўнгли оғрир, негаким,
Оғриғай элнинг қаро доғи ниҳонидин тушуб.

* * *

Ул пари ишқида йўқким мени девона куюб,
Ясағонлар ҳам ўзин оқилу фарзона куюб.

Ишқ ўтидин киши бир қатла куюб бўлса халос,
Чун яна қайтибон ул шуъла сари, ёна куюб.

Ишқ кўксумга чу ўт солди, кўнгул ҳам куйди,
Чуғз ҳам ўртаниб, ул ўтқаки вайрона куюб.

Юзидин ўртанибон талпинур оллида кўнгул,
Шамъ аёғида урунғон киби, парвона куюб.

Ойки сўрдунгки, қачон куйди бузуғ кўнглум уйи,
Оразинг барқи чақилғонда, бу кошона куюб.

Ўртаниб ақлу кўнгул, ишқ чу айлаб туғён,
Андаким барқ тушуб, оқилу фарзона куюб.

Чун Навоий чекиб ул ой ғамидин шуълаи оҳ,
Ошно кул бўлуб ул ўтдину бегона куюб.

* * *

Эл парию ҳурни дегай гумон қилғонча хўб,
Лек эрур ҳури паризодим менинг юз онча хўб.

Давр ичинда фитна ҳам кўп, хўб ҳам беҳад, валек
Бўлмагай мингдин бир ул сарфитнаи давронча хўб.

Кун била тун юз била хаттингча хўб эрмас яқин,
Бўлса бу гулшанда бўлғайлар гулу райҳонча хўб,

Ҳуснига ушшоқ агар менча ҳалок эрмас не айб,
Ким, киши ул юзни кўрмабдур мени ҳайронча хўб.

Ҳуснидин тўнмоғ эмас мумкинки, беҳад хўб эрур,
Кўйғой эрдим, бўлса эрди Юсуфи Канъонча хўб.

Эй кўнгул, Фарҳод Мажнун бўлғай эрди бизча зор
Бўлса эрди Лайлию Ширин бизинг жононча хўб.

Буки тарки ишқ этарлар ваъда ёлғон қилса ёр,
Қилса бўлмас, бўлса ёр ул ваъдаси ёлғонча хўб.

Эй кўнгул, ҳуру пари васфин эшиттим, гўиё
Ҳеч қайси одамилиғда эмас инсонча хўб.

Эй Навоий, кўйининг хори кўзумга гулча бор,
Ким, эрур оллимда кўйи равзаи ризвонча хўб.

* * *

Улки боштин то қадам бор ончаким имкони хўб,
Садъяки бўлғай бириким, халқ дерлар они хўб.

Тўкса қон ул кофир, ўзга хўбни севгил демонг,
Эй мусулмонлар, жаҳонда бир анингдек қони хўб.

Ҳури жаннат шаклидин ҳам дилрабо ҳуснунг латиф,
Хулди ризвондии доғи кўюнг саробўстони хўб.

Жонни жонон истаса, қилмоқ тааллуд хўб эмас,
Найласун жон, улки, бўлғай сен киби жонони хўб.

Ҳусн офатдин эмас холи, бу дамким хўб сен,
Саъй қил, жоноки, ўтсун хўблуқ даврони хўб.

Кўз гуноҳи кўрмакинг эрдики, тўктунг қон ёшин,
Хўб эмас, жоно, тўкулмак бегунаҳлар қони хўб.

Эй Навоий, ғайр рашкидин висоли базмида
Ўйладурменким, кўрунубтур манга ҳижрони хўб.

* * *

Эй, санга юз хўбу лаб хўбу лабингдин кулгу хўб,
Ҳар неким воқиъ бўлур сендин кўзумга асру хўб.

Дединг ул ой васфин, эй ровий, яна сўз демагил,
Хўблардинким сўзунг эрду бу ерга тегру хўб.

Хўблар қул бўлдилар, лекин парилар қочтилар,
Олам ичра одамий бир сенча бор эркинму хўб.

Хўбларни арз қилдим қилмади кўнглум писанд,
Они кўргач ихтиёри қолмайин деди бу хўб.

Васлида жонимға ҳажридин не келганни демон,
Ким фараҳ базмида зикр этмак эмастур қайғу хўб.

Жавру лутфу кибру ноз андин кўнгулга хўб эрур,
Ҳақ азалда зотини анинг яротибдур чу хўб.

Соф қил хотирки, солғай акси ул юз яхшиким,
Кўргузур юзни қачонким равшан ўлди кўзгу хўб.

Эй кўнгул, борсанг ул ой наззорасиға зинҳор
Ашк бирла кўзларингдин ғайрининг нақшин юв хўб.

Хўбларни кўрмаса сенсиз Навоий қилма айб
Ким, кўрунмайдур кўзига кимса сендин айру хўб.

* * *

Оҳким ул онинг бегона бўлди оқибат,
Ҳажридин бехудлуғум афсона бўлди оқибат.

Ақлу дониш лофини урғон кўнгул йиғлай юруй,
Ул париваш ҳажрида девона бўлди оқибат.

Қатра-қатра шодлиғ ашкинки сочтим васлида,
Барча ҳижрон қушлариға дона бўлди оқибат.

Борголи ул ҳусн ганжи ғам бузуғ кўнглумдадур,
Аждаҳо уйи бизинг вайрона бўлди оқибат.

Соқиё, май тутки, ҳажр андуҳидин мен телбани
Фориғ этган соғару паймона бўлди оқибат.

Чекма ун оҳим кўр, эй Мажнунки, Лайли кўп фиғон
Чекти, ўртанган вале парвона бўлди оқибат.

Бутқа гар бош қўймадим кўргилки диним туҳфаси,
Дайр пири оллида журмона бўлди оқибат.

Дединг аввалким Навоий, сени гаҳ-гаҳ тиргузай,
Ҳеч билмонким санга, жоно, на бўлди оқибат.

* * *

Баҳор эл гулга мойил, бағрима юз хор ҳар соат,
Етиб ҳар хоридин кўнглумга минг озор ҳар соат.

Бу ақшом нотавон кўнглумдин, эй аҳбоб, ўлунг воқиф
Ки, ҳолидин борур заъф айлаб ул бемор ҳар соат.

Бўлурмен ўйлаким, кўрган замон вайрон бўлуб кўнгли,
Бошимда йиғлағай ҳам ёру ҳам ағёр ҳар соат.

Эмас вайронада ҳар дам ўлардек ҳолатим, ваҳким,
Турубтур бошима емрулгали девор ҳар соат.

Дамо-дам заъфим андиндурки, мужгонинг хаёлидин
Жароҳатлиғ кўнгулга сончилур бир хор ҳар соат.

Жунунум ҳар дам афзун бўлса, эй ҳуш аҳли, тонг йўқким,
Кўзумга жилва айлар ул пари рухсор ҳар соат.

Майи лаълингға не кайфият эрдиким, насимидин
Бўлурлар масту бехуд юз туман ҳушёр ҳар соат.

Бу базм ичра не амну айшким, ҳар давр аёғинда
Йиқар бир нотавонни гумбази даввор ҳар соат.

Фано дайрида гар май важҳи йўқ, бас хирқау дафтар,
Мени манхонадин судратма, эй хаммор, ҳар соат.

Агар бошимға ёғса тош гардундин, тонг эрмаским
Борурмен ул нари кўйига мажнунвор ҳар соат.

Навоий, то жаҳон аҳлиға сен вобаста, кўнгронма,
Алар жавридин ўлса хотиринг афгор ҳар соат.

* * *

Танимға берди жол ул нахл қомат,
Дема қомат ани, дегил қиёмат.

Вафоға майл қилмас нахли қаддинг,
Ки, топмиш жавр аро кўп истиқомат.

Юз очма, гарчи тутқон кўрса маъзур,
Мени ишқингда арбоби маломат.

Не ғам гар юз менингдек ўлса, ё раб
Ки, бўлсун ул масиҳодам саломат.

Абад умрича бор оллида ўлмак,
Буюрма, эй пасиҳатгў, надомат.

Недур, эй шайх, ушатмоқ соғаримни,
Бутун қил, бор эсанг аҳли каромат.

Навоийни, дединг кўюмдин ўтма,
Саломат бўл, десанг айлай иқомат.

* * *

Тийра кулбамга кириб, жоно, ўлумдин бер нажот,
Зулмат ичра Хизрға ул навъким оби ҳаёт.

Сода кўнглум ичра лаълингнинг хаёли тушгали,
Шишаедурким анинг ичига солмишлар набот.

Оразинг меҳрида оғзингдур гадолиғ қилғоним,
Ҳақ сени хуршид қилмиш, заррае бергил закот.

То кўнгулдин бош чиқармиш ҳар тараф пайконларинг,
Қуш боласидек бўлубтурким, бўлур темурқанот.

Васл умидига тилармен умр, лекин, войким,
Сенсизин кўрсам тирикмен, ўлтурур мени уёт.

Истасангким, ул қуёш чиққач санга қилғай тулуъ,
Эй кўнгул, ғам сели етгач тоғдек тутқил сабот.

Ишқинг ўтин гар, Навоий, десаким айлай рақам,
Сўзидин куяр қалам, қурур қаро, эрир давот.

* * *

Жаҳдим андоқдур етишгайменму деб васлингга бот,
Ким қабул этмон оғир деб чиқса эгнимдин қанот.

Сабр тоғи бирла қилмоқ пўя бўлмас, эй кўнгул,
Ташла ул юкни етишмак истасанг васлига бот.

Шаҳсуворимнинг буроқи пўясидин қолди барқ,
Ким анинг феъли шитоб эрмиш, мунунг расми сабот.

Кўп Масиҳодин дам урма, қил ҳаётингни туфайл —
Ангаким топмиш Масиҳ онинг туфайлидин ҳаёт.

Меҳр юз кўрмай ўчашти пардадин чиққач юзунг,
Олғали қўймас сориғ юзин қаро ёрдин уёт.

Чун юди кўзлар саводин ашк, ёрут юз очиб,
Ким дирамсиз элга бой эл фарздур бермак закот.

Эй Навоий, хоки пойи васфида ширин сўзунг
Бор биайниҳ тўтиё ичинда солғондек набот.

* * *

Эй кўнгул, ёр ўзгалар домига бўлди пойбаст,
Сенга мушкул ҳолату бизга қатиқ иш берди даст.

Васл торин чекти ул, мен доғи чектим, оҳким,
Риштани уздию бўлдум ажз туфроғига паст.

Неча бош қўйдум йўлиға, ваҳки, қилди поймол,
Заъфлиқ жисмимға зулфи торидек солиб шикаст.

Заҳра йўқ, мужиб сўрарға бўлмасун, ё раб, киши
Муфлису ошиқ, севар дилдори — мустағнию маст.

Соқиё, бу ишга бехудлуғдин ўзга йўқ илож,
Мужда муғ кўйиға еткургилки, бўлдум майпараст.

Ғарқ ўлай май баҳри ичра рост ул ғоятқача,
Ким солиб бўзғум аро чеккай ажал қуллоби шаст.

Эй Навоий, журм узри даштида қил пўяким,
Яхши эрмас зуҳд занжириға бўлмоғ пойбаст.

* * *

Ёр бўлмоқ тонг эмас мен зори расво бирла дўст,
Ким пари гоҳи бўлур мажнуни шайдо бирла дўст.

Лаълини севдум, кўзининг қатлидин қайғурмоғум,
Не ғам ўлмактин, киши бўлса Масиҳо бирла дўст.

Бодапаймо зоҳид ўлса душман, эрмастур ғамим,
Менки бўлдум бир ҳарифи бодапаймо бирла дўст.

Зулфи савдоси бу савдои бошинда кўптурур,
Бўлса савдо аҳли, тонг йўқ, аҳли савдо бирла дўст.

Сарв қадлиқ гулжабинлик дўстнинг айвонида
Бўлмоғум не гул била, не сарви раъно бирла дўст.

Ҳажрдин олам қоронғудур вале, ғам йўқ, гаҳе
Жилва қилса ул жамоли оламоро бирла дўст.

Хизр юз меҳр ила тутқон жоми Жамдин яхшироқ,
Титса май дурдини юз торожу яғмо бирла дўст.

Бўлма дунёдўст, гар истар эсанг осудалик,
Лек ҳар не қилсалар, бўл аҳли дунё бирла дўст.

Эй Навоий, неча душман бўлса, ёпма дўстдин,
Чун санга бўлмиштур ул юз минг таманно бирла дўст.

* * *

Войким, душмандек ўлди аҳдидин бегона дўст,
Душманим ўлтурса аҳд эттимки тутмай ёна дўст.

Соғаримда заҳру саҳро узра пўям шиддатин
Билмас улким, бор анга ҳамкосау ҳамхона дўст.

Жон қуши ўртанди севгач ёрнинг ўтлуғ юзин,
Найлагай куймай, чу бўлғай шамъ ила парвона дўст.

Водийи ҳижронда ағёриға ёр ўлдум не тонг,
Гар бўлур ғули биёбоний била девона дўст.

Дўстлуқ жонондин истармен манга олам эли
Душмани жон бўлса бўлсун, бор эса жонона дўст.

Аҳли дин паймоншикандур, қилса бўлмас дўстлуқ,
Бас манга муғ дайрида улким тутар паймона дўст.

Зулфига тушса Навоий холи шавқидин не тонг,
Домдин йўқ чораси ҳар қушки бўлғай донадўст.

* * *

Соқиё, ҳижрон тунидур, бода тут,
Ул қуёш бирла бу шомимни ёрут.

Ҳажридин асру малолатдур манга,
Май била бир лаҳза кўнглумни овут.

Жом даври ламъасин барқ айлаким,
Чиқти мағриб тоғидин мушкин булут.

Ғам туни ҳам тийра, ҳам поёни йўқ
Оҳ ўтин чек, субҳнинг шамъин ёрут.

Ул қуёш ҳажрида андоқким шафақ,
Чарх тийғи зулмидин хуноба ют.

Олам аҳлидин етишмас ғайри захм,
Эй жароҳатлиғ кўнгул, бу сўзга бут.

Бўлди фурқатдин Навоий тийрарўз,
Соқиё, ҳижрон тунидур, бода тут.

* * *

Эй кўнгул, ёр фироқида лаболаб май тут,
Дам-бадам лаъли хаёли била хотирни овут.

Жону кўнглумни бир ўпмоққа тиларсен уномон,
Ортуқ айла ададин, йўқса баҳосин ўксут.

Кўзу кўнглунг домайин боргали бўлмиш тийра,
Васл шамъи била ул тийра ватанларни ёрут.

Ваҳ, неча бизни соғинмоғни унуттунг бир ҳам,
Ё соғинмоқни соғин ёхуд унутмоғни унут.

Кўз фироқингда оқардию сиришки қуруди,
Ёмғури бўлмас, агар айни баёз ўлди булут.

Айласа хотирингға тафриқа қушлари ҳужум,
Зикр ўти доғи риёзат тоши бирла уркут.

Эй Навоий, мени зор айлади бир лўливаш,
Ким ҳам арлот унут бўлди манга, ҳам билгут.

* * *

Навбаҳор ўлдию мен ҳажрида, соқий, май тут,
Токи йиғлай қилибон арбада андоқки булут.

Ҳажрдин абри баҳори кибидур тийра кўзум,
Кўз юмуб очқунча, эй барқи висол, они ёрут.

Сен суманбарсену мен лола киби қон ароким,
Дояи даҳр берибтур манга қону санга — сут.

Ҳажр андуҳида мен, соқий, ул ойдин сўз деб,
Мени бир-икки тўла соғари май бирла овут…

Ики лаълингни ўпай доти баҳо жон берайип,
Гар баҳо ўксук эоа сен доғи иисфип ўксут.

Бода чун боиси нисён эмиш онча ичайин.
Ким, манга ҳар неки жуз ёрдурур бўлсун унут.

Эй Навоий, манга бас ул санами лўливаш,
Бекка қипчоқу оғар, шаҳга қиёту билгут.

AbdurRohman:
* * *

Тутти кўк ферузагун жомини шингарфи булут,
Соқиё, нилуфари жом ичра гулгун бода тут.

Чарх даври чун малолат боисидур, неча кун
Чархдек жому шафақгун май била ўзни овут.

Тонса кундуз кун шиоъидин замиринг тийралиқ,
Кеча бори май қуёшидин замирингни ёрут.

Чун унутқунгдур сен элни, эл сени, бори чекиб
Айш жомин, бу унутмоғларни бир соат унут.

Носиҳо, чун умр ўтар, қўйким, бўлай ишрат била,
Айш таркин ким буюрди, ўктадур бу навъ ўгут.

Гар зулоли васл, эй солик, қилурсен орзу,
Хотирингни орзулар ўтидин аввал совут.

Эй Навоий, чиқти чун рангин булут, рангин май ич,
Ким, сен ўлмай, қилғуси кўп жилва бу рангин булут.

* * *

Вужудум ўртадииг, эй ишқ, эмди тарким тут,
Худой учунки, мени қайда кўрдунг, анда унут.

Кўнгулни васл чароғи била, дединг, ёрутай,
Тутошти чун бизнинг уй, эмди ўзга уйни ёрут.

Чу васл куймак ила ҳосил ўлмади, эй кўз,
Таҳассур ашки била шуълалиқ кўнгулни совут.

Жунуни дафъиға кўнглумни доғ этай дебсен,
Бу доғ саҳлдурур, ҳажр доғидин қўрқут.

Бухори оҳим эрур лойиқ англагил, эй ашк,
Баҳори ҳуснига ногаҳ кераклик бўлса булут.

Не воқиъ ўлса чу тақдирдин эмас хориж,
Бас ўктадур қилуридин кишига бермак ўгут.

Навоиё, бу ўтар олам ичра беш кун қил
Ўзунгни май била машғулу ишқи бирла овут.

* * *

Келгил, эй қурбон кўнгул, ул қоши ё меҳрин унут,
Чун вафодин тортилур, сен ҳам бориб бир гўша тут.

Чунки ул бизни унутмоғни соғинди яхши иш,
Сен доғи, кел, бир нафас они соғинмоғни унут.

Ул қуёш ҳар дам бўлур бир зарра бирла гарм меҳр,
Меҳр шамъин сен доғи бир ўзга ой бирла ёрут.

Ҳайф эрур ҳар шўхи раъно юзига чун пок ишқ,
Шавқ ўтин, кел, сен доғи бу ишвагарлардин совут.

Эй пари, бир телба гар овора бўлдим ғам ема,
Одамийвашлар била нозук мижозингни овут.

Гар кўзум ёшига ул гул мултафит бўлмас, не ғам
Гул булутдин тозадур, сероб эмас гулдин булут.

Даҳр боғида гиёҳи меҳр ҳаргиз бутмади,
Гар десангким кўрмайин бемеҳрлик, бу сўзга бут.

Шаҳди ишқинг заҳр этар гардун, сен ушбу жомдин,
Хоҳ комингни очит, хоҳи мазоқингни чучут.

Тарк қил, сен ҳам Навоийдек ҳавосин, эй кўнгул,
Ёки ҳар дам бир тараф майлин кўруб, хуноба ют.

* * *

Ул малаксиймоки солмиш ҳуснидин оламға ўт,
Қайда қўйғай солмайин жинси бани одамға ўт.

Чарх уза хуршид эмаским, бир қуёш ҳижронидин,
Шуълаи оҳим солибтур бир бийик торамға ўт.

Базм аро қўйманг мени, эй ишрат аҳли, зинҳор
Ким, ғамим барқи солур юз хотири хуррамға ўт.

Ҳар дамим бир ўтлуғ оҳ ўлса, таажжуб қилмангиз:
Ҳажр сўзидин тутошибтур бу иссиғ дамға ўт.

Зулфи соҳирдурки, ўтлуқ орази узра тушуб,
Солмади юз шуъласи ул турраи пурхамға ўт.

Кўкта ул шакли мудавварким, кўрубсен, шуълалиқ,
Тушмиш ул юз ламъасидин наййири аъзамға ўт.

Захмлиғ кўнглум ўтиға марҳам этмас нафъиким
Ёрадин момуққа, момуқдин тушар марҳамға ўт.

Дайр ичинда дурд ичар синғон сафолим рашкидин,
Оташин май ламъасидин тушти жоми Жамға ўт.

Ҳажр сўзидин дегой назминг, Навоий, бўйлаким,
Тутти оламни ажаб гар солмағай оламга ўт.

* * *

Лолазор эрмаски, оҳимдин жаҳонга тушти ўт,
Йўқ шафақким, бир қироқдин осмонга тушти ўт.

Дедилар, эл хонумонин ўртар ул рухсор ўти,
Бу сўз эшиткач мени бехонумонға тушти ўт.

Оразингнинг ламъаси куйдурди сабрим хайлини,
Барқи офат чоқилиб ул корвонга тушти ўт.

Ўқларинг кўнглумга тушгач куйди ҳам кўз, ҳам бадан,
Ким куяр ўлу қуруғ чун найситонға тушти ўт.

Совуруб гул хонумонинму қуюн рангин экин,
Ё фалак бедодидин сарви равонға тушти ўт?

Куйдум ул дамким, юз очдинг халқни куйдургали,
Элга ўт солдинг вале, мен нотавонга тушти ўт.

Эй Навоий, билки оҳи чекмишам беихтиёр,
Десаларким, бешаи Мозандаронга тушти ўт.

* * *

Эй, санга қад рост, лекин турраи таррор каж,
Ким кўрубтур сарв ила сунбулни бу миқдор каж?

Ростларға ростлиғдур иш магар, ул мастнинг
Қоматиким ростдур, лекин анга рафтор каж.

Қиблаи дин оразингдур, куфр тори сунбулунг,
Не ажаб гар қибла туз бўлса, вале зуннор каж.

Ростлар бошини туфроғ айласа рахши не тонг,
Улки қўйди мастлиғдин бош уза дастор каж.

Ишқ аро кўнглунг тузатким, рост солгай акси ёр,
Кўзгу эгри бўлса, солур аксинг рухсор каж.

Эгридин жуз эгрилик ҳаргиз асар бўлмас аён,
Ким солур албатта соя нахли ноҳамвор каж.

Қолибон зулфунг аро топти Навоий жисми тоб,
Найлагай бўлмай таноб ичра узулғон тор каж.

* * *

Эй, гадойингнинг гадойи барча аҳли тахту тож,
Ким гадойингдур, анга йўқ тахт ила тож эҳтиёж.

Кўзларинг оз журм учун қилса итоб, эрмас ажаб,
Бор муайянким, бўлур беморлар нозикмизож.

Гар санубар тузмамиш сарвинг хилофин кўнглида,
Ел чинор илги била невчун урар юзига кож?

Эйки, кўнглумни бузуб, дерсан, хаёлимни чиқор,
Ҳеч ким вайронадин ганж истамас ҳаргиз хирож.

Сен жафо қилғоч, кўнгул жон бирла тарким туттилар,
Бўлса шаҳ золим, эл ичра зулмга эрмиш ривож.

Ҳажрдин дод истадим, дединг, сабур ўл, войким,
Тоза доғимга ёнар ўт бирла айларсен илож.

Чун фано гарди ёпар, не суд, тахту жоҳингга,
Кўкнинг анжумдин мукаллал атласин қилсанг дувож.

То гадойингдур Навоий тахт ила тож истамас,
Эй, гадойингнинг гадойи барча аҳли тахту тож.

* * *

Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач,
Шамъ равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.

Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг,
Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач?

Тийғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч хароб,
Сув қуюб тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач.

Қон эмаским ёпти гулгун ҳулла жаннат хозини,
Ишқ мақтулин шаҳид айларда урён айлагач.

Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади,
Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач.

Жонда қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок,
Ўлтурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.

Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади,
Бас, недурким қон келур оғзингдан афғон айлагач?!

* * *

Чиқти жон, қошима жонон киргач,
Ким ҳалок ўлғон экин жон киргач.

Келурингга ясадим кўнглум уйин,
Ясалур кулба, чу меҳмон киргач.

Ўзни асрарману кўнглум чекар оҳ,
Ногаҳ ул сарви хиромон киргач.

Оҳдин шуъла етишкандек эрур,
Ўқидин кўнглума пайкон киргач.

Юз жунун шуъласи айлар пайдо,
Ул пари кўнглума пинҳон киргач.

Даҳр уйи ичра иқомат тилама,
Чиқмамоқ анда не имкон, киргач.

Борма кўйига, Навоийки, қочар
Ёр сен телбаи урён киргач.

* * *

Тушкали ул дилрабонинг турраси торида печ,
Турра торидек тушубтур кўнглум атворида печ.

Зулфи тобидин жунунунгнунг юз онча печи бор,
Ким назар солдим: жунунум дафъи тумморида печ.

Ҳажр даштида мени саргаштанинг тўлғонмоғи,
Айлагандектур қуюн жисми намудорида печ.

Лаълингу зулфунг хаёлидин мени — дилхастани
Нотавон жонида андуҳу тани зорида печ.

Соқиё, ул шўхнинг жомин риоят айлагил,
Ким бузулмиш, май чиқиб бошиға, дасторида печ.

Ваҳки, ул кофир асирининг ишида куфрдин,
Печлардур ончаким, йўқ онча зуннорида печ.

Олам аҳлиға не тонг саргашталиғ невчунки бор,
Чарх паргорида давру, давр паргорида печ.

Ростравлар гўша туттиларки, даврон аҳлининг
Бордур атворида печ, андоқки гуфторида печ.

Чун Навоий ёр зулфи васфида кўп чирмашур,
Эл таажжуб қилмасун, кўп этса ашъорида печ.

* * *

Жамолин васф этармен ҳамдамим ул гулъузор ўлғоч,
Қуруқ шох ўйлаким зоҳир қилур гуллар баҳор ўлғоч.

Қошин кўргач ҳасаддин истарам эл кўзи боғланғай,
Нечукким кўз тутарлар эл янги ой ошкор ўлғоч.

Жунун эрмас кийиклар суҳбати дермен манга шояд,
Бир ўқ теккай ғалат ул қоши ё гарми шикор ўлғоч.

Ҳавас ишқ айлаган озода кечгил бу хаёлингдин,
Ки чиқмас бу тикан кўнглунгда ногаҳ устивор ўлғоч.

Дей олмас дард ила иттим вале билгилки, чекмишмен,
Бир оҳе барча олам ғусса дуди бирла тор ўлғоч.

Қилиб манъи жунунум ул пари кўйига юзлангай,
Сўзи ҳашв эрканин фаҳм айлагай беихтиёр ўлғоч.

Қани Ҳотам, қани Қорун, қани Жамшиду Афридун?
Бас эҳсон қил санга гардундин адно эътибор ўлғоч.

Ғурури жаҳл жоми бирла маст ўлмоки, ўлмакдур,
Маозаллаҳ, бу майга чарх давридин хумор ўлғоч.

Навоий шамъдек йиғлаб куюб ҳолимни шарҳ айлай,
Ул ой базмида бир туп рост ошиқларға бор ўлғоч.

* * *

Тўлғади сабрим, қўлин зоҳир қилиб дилдор куч,
Гарчи нозукдур ва лекин бор анга бисёр куч.

Ишқ уйларни йиқар, ошиққа кин қилмоқ нодур,
Мўр хайлига қачон пил айламиш изҳор куч.

Қош агар будур, сенинг ёйингни чекмак саъб эрур,
Кимса илгида чу мақдур эрмас ул миқдор куч.

Кўзларинг бедоди жон бирла кўнгулга тонг эмас,
Не ажаб, дин аҳлига гар кўргузур куффор куч.

Заъф аро ул кўйдин судрар қўлум тортиб рақиб,
Банддин ойирғудекдур қилса ноҳанжор куч.

Соқиё, мен хастадин бадмастлиғ эрмас ажаб,
Кўргузур кўпроқ заиф элга майи хаммор куч.

Ишқ аро андоқ забундурменки, айларлар манга
Ҳам гадо, ҳам шоҳ, куч, ҳам ёру ҳам ағёр куч.

Соғ эканда ҳажр аро куч бирла ўзни асрарам,
Лек май ичканда айлар йиғламоқ бисёр куч.

Куч била ўлтурди ул золим Навоий хастани,
Неча торта олғай охир бир заифи зор куч.

* * *

Баҳор сенсиз ўлубтур манга ажаб дўзах,
Қизил гул анда ўту оқ шукуфалардур ях.

Баҳор сенсиз агар дўзах ўлса тонг эрмас,
Беҳишт ичинда лиқо бўлмаса эрур дўзах.

Хаёли хайли кўзумга келургадур гўё,
Юзумки йўл-йўл ўлубтур сиришкдин рах-рах.

Ғариб келмади ширин лабингга аччиғ сўз,
Эмас ғариб чучук мева бўлса хастаға талх.

Кўнгул фано кучидин зўрбозу истарким,
Вужуд панжасини англамиш бағоят шах.

Навоий эгни ялангдур демангки, бордур анга
Фано ҳасири, бало хораси насиж ила нах.

Магар шаҳ ашҳаби оллинда пайк бўлди сипеҳр,
Ки қилмиш ўн кечалик ойни эгнида почах.

* * *

Мени ишқдин манъ этар сода шайх,
Дема сода шайх, айтким лода шайх.

Май устидаги хасча қилма ҳисоб,
Агар сув уза солса сажжода шайх.

Ёруғлуқ эмас мумкин андинки, бор
Залолат тариқида афтода шайх.

Риё баҳри ичра тамаъ заврақин
Солибтур асодин тутуб хода шайх.

Ёяр доми тазвир эл сайдиға
Қилиб субҳадин дона омода шайх.

Ғазабда сабуъ шаҳват ичра баҳим,
Агарчи эрур одамизода шайх.

Кирар одами сониға қилча нўш,
Фано дайрида бир қадаҳ бода шайх.

Иродаттин ўлгой эдим бандаси,
Агар топсам эрди бир озода шайх.

Эранлардин ўзни тутар гарчи бор,
Ўкуш зебу зийнат билан мода шайх.

Навоий тилар сода юзлук йигит,
Не ғам гар они манъ этар сода шайх.

* * *

Ул париваш ҳурнинг мен телбадек шайдоси чўх,
Не ажаб, гар бўлса олам мулкида ғавғоси чўх.

Эй кўнгул, мумкин эмастур васл, невчунким, эрур
Сабр ҳушум озу онинг нозу истиғноси чўх.

Мен гадо найлаб сочи мушки харидори бўлай,
Ким эрур шаҳлар димоғинда анинг савдоси чўх.

Арманидур гўйиё ул шўх кофир туркмон,
Ким етар дин мулкига кофир кўзи яғмоси чўх.

Дилраболиғнинг либоси чўхасидур гўйиё,
Ким они кийгоч, кўнгул олур қади раъноси чўх.

Қиймати ажносидин чун шадда боғлар ҳафт ранг,
Ҳусни бозори аро зоҳир бўлур колоси чўх.

Соллониб чун жилва айлар, халқни вола қилур,
Ҳам қади раъноси, ҳам андоми руҳ афзоси чўх.

Лаълидин ком истарам, не чора, етса кўнглума
Кирпикининг найзасидин захм ила изоси чўх.

Бас баҳодирваш эрур, лекин мулоиб ҳам эрур,
Ким Навоий кўнглига тушмиш анинг васвоси чўх.

* * *

Мени ҳавосида девона айлади ул шўх,
Жунуну ишқ ила афсона айлади ул шўх.

Пари киби чиқибон ҳушу ақл ғорат этиб,
Ниҳон ўлуб, мени девона айлади ул шўх.

Ушатти шишау, жому қадаҳни базм ичра,
Ўюн тариқини тифлона айлади ул шўх.

Қулоқ солингки, харобот ичра ғавғодур,
Магар азимати майхона айлади ул шўх.

Қадаҳға хирқам этиб раҳн, ваҳки, субҳамни
Қимор айлагали дона айлади ул шўх.

Чу олди ўйноғоли нақди ҳушу сабримни,
Яна топилмадилар — то на айлади ул шўх.

Қилиб Навоий оворани жалойи ватан,
Балоу дардға ҳамхона айлади ул шўх.

* * *

Тонг эмас, гар бўлса ҳар сарви парирухсор шўх,
Лек эрур сарви парирўюм менинг бисёр шўх.

Гар менинг шўхи ситамкорим наривод ўлмаса,
Мумкин эрмас одамий бўлмоғлиғ ул миқдор шўх.

Турмаса қон бу кеча кўксум шикофидин, не тонг,
Ким эрур кўнглумга кирган чобуки айёр шўх.

Ваҳ, не тонг ҳар лаҳза бетоқатлиғимким, дилбарим
Бовужуди ҳусн ҳам ширин эрур, ҳам бор шўх.

То етишгай жонни куйдурган кўнгулга юз бало,
Шукр этарменким, насиб ўлмиш манга дилдор шўх.

Шўхлардин туз қадам қўймоқ чу келмас, воқиф ўл,
Ким ситамгар чобукедур чархи кажрафтор шўх.

Гар десангким, жонға етмай ҳар замон бир жаврдин,
Эй Навоий, нанд эшит, ёр истама бисёр шўх.

* * *

Дилраболар гар кўнгул олмоқдадурлар асру шўх,
Лек дилдорим эрур бу шўхлардин айру шўх.

Шўхлардин баъзи олса жону баъзи берса жон,
Сен қилурсен иккисин, ваҳ, сен киби бўлғайму шўх.

Шўхлуқтин ҳар дам ул тифл айлар ўзга навъ ноз,
Кўнгли истар не қилур хўбеки, бўлса тифлу шўх.

Гаҳ кирар кўздин кўнгулга, гаҳ кўнгулдин жон аро,
Тутмаса ором, тонг йўқ, нозанин, бўлди чу шўх.

Шўхлар ичра бири кўнглум олибдур, войким,
Десалар: «Де қайси шўх олмиш?» Дейолмонким: «Бу шўх!»

Гар намозим саҳв бўлса ҳар дам, эй зоҳид, не тонг
Ким, эрур моҳимки, онинг ўлтурубтур ўтру шўх.

Эй Навоий, бир замон кўнглунг эмас осуда, қош
Кўнглунг олғон бўлмағай эрди бу янглиғ асру шўх.

* * *

Эй жамолинг қошида лол хирад,
Ишқинг ошубиға помол хирад.

Андаким сен қилибон жилваи ҳусн,
Ҳуш ўлуб зойилу бадҳол хирад.

Ишқ масх айлади, гарчи бор эди
Илм ашколиға ҳаллол хирад.

Чиқмади туз йўлидин ишқ аҳли,
Нечаким айлади излол хирад.

Ишққа ақл залил ўлмаса, кўр,
Не қолур, чунки кетар дол хирад.

Ич майи ишқу Навоий, маст ўл,
Келтурур бўлса кўп ашкол хирад.

* * *

Лабинг лаълу хатинг, ай жон, зумуррад,
Бўлурму лаълға ҳарён зумуррад.

Эрур хатти хаёли кўнглунг ичра,
Начукким тош аро пинҳон зумуррад.

Ғам эрмас не учунким ҳусни ортар,
Чиқарса сабзадин бўстон зумуррад.

Зумуррад толмоқ эрди мушкил, эмди
Иликка киргуси осон зумуррад.

Зумуррад қадри бор оз эрса, лекин
Хуш эрмас беҳаду поён зумуррад.

Зумуррад қад юзунг кон бўлди, аммо
Фидо бўлсун анга юз кон зумуррад.

Магар ёқут янглиғдур муфарриҳ,
Ким айлар халқни хандон зумуррад.

Фалак юз неши заҳролуд тортар,
Ки қилмас сабзадин туғён зумуррад!

Навоий, сабза ичра ич майи лаъл,
Ки солмиш боғ аро даврон зумуррад.

* * *

Жилвада ҳусн аҳли ичра кўрмишам бисёр қад,
Қоматингдек зоҳир этган кўрмадим рафтор қад.

Кўйига борурға йўл берди алифдек фол аро
Чунки мен қилдим тафаъул, зоҳир этти ёр қад.

Не санубар қолди ўз ҳолида, не гул боғ аро,
Гул киби юз бирла кўргуздунг санубарвор қад.

Юз кўнгул бирла санубар бедил ўлғай қаддига
Жилва берса зорлар кўнглин олиб дилдор қад.

Суиъ қилки бир алиф чекмиш қадинким, ўхшамас,
Бир анга ҳусн аҳли тортиб машқ учун бисёр қад.

Озими майхонаменким, ногаҳ ул жониб манга
Кўргузуб қилди ниҳон ул маҳваши хуммор қад.

Эй Навоий, ул қуёш васлин гадолиғ қилгали
Зоҳир айлабмен сариғлиқ далқу гардунвор қад.

* * *

Тўш-тўшумдин душману, йўқ дўстдин қатъо умид,
Қилма, ё раб, дўстдин, душманни мендек ноумид.

Ушбу муҳлик варта ичра гарчи элдин қолмамиш
Ҳеч умидим, қатъ қилмон дўстдин аммо умид.

Ўйла гирдоби бало ичра тушубтурменки, бор
Неча дерсен бийм, аммо йўқтурур пайдо умид.

Жон фидо қилдим — мени навмид қилди васлидин,
Лаълидин жон истар элга йўқтурур илло умид.

Соқиё, муҳлик ғамимға шодлиғ имкони йўқ,
Не тутай сендин яна жоми нашотафзо умид.

Ёр васлидин вафо кўз тутмасам, айб этмаким,
Умру давлатдин вафо тутмайдурур доно умид.

Не висолу не умиди васл, ваҳ, ўлмай нетай,
Эй Навоий, кошки ё васл бўлса, ё умид.

* * *

Сену фирдавс ичида кавсару ҳур, эй зоҳид,
Мену майхона аро бодаки тутқай шоҳид.

Телба кўнглум ер ўпар қоши оллинда,
Масте меҳроб аро ул навъики бўлғай сожид.

Эй кўнгул, ҳар неки ишқ аҳлини манъ айлаб эдук.
Кўргач ул ойни бори бизга-ўқ ўлди оид.

Менмену муғбачалар дайр ичинда неткай,
Мундин ўзга киши бутхонада бўлса обид.

Мен гадо масту харобот аро илгимда сафол,
Боқса Жамшид бу иқболима бўлғой ҳосид.

Билса Фарҳод ила Мажнун жазаъ эткайлар эди,
Ишқ бедодидин улча манга бўлди ворид.

Эй Навоий, бу чаман ичра вафо истамаким,
Ул матоъ ўлди бу бозорда беҳад косид.

* * *

Доми зулфу донаи холидин этса ёр сайд,
Йўқ халойиқким, малойик бўлғуси бисёр сайд.

Ул кўзи сайёд агар жон қасди айлар сайдға,
Оллида ўлғай бўлуб жон бирла миннатдор сайд.

Оллоҳ-оллоҳ, не бало ул ҳусн эрур мардумфириб
Ким, ани кўргач бўлур ҳам ёру ҳам ағёр сайд.

Сайдгаҳда қочмас андин сайдким, жон бергали
Секребу ўйнаб, нашоту завқ этар изҳор сайд.

Сайди гулранг олди хирман-хирман ул гул хирмани,
Лолазори даҳр аро ким кўрди бу миқдор сайд.

Хуштур ўлсам итларига туъма, не имкони бор,
Шоҳ фитрокига етмак бир заифи зор сайд.

Ҳар киши нафс итлигидин айласа ўзни халос,
Ваҳш хайлин айлар ул дашт узра Мажнунвор сайд.

Жоми заррин тутки, бўлмас меҳр кўргузмак била,
Кимсага заррин ғизоли чархи кажрафтор сайд.

Эй Навоий, гар десанг минг зулм бирла ўлмайин
Бевафолар макри бирла бўлмағил зинҳор сайд.

* * *

Оразинг муштоқидур бу кўзки бўлмиш дардманд,
Гарчи бордур дардлиғ кўзга ёруғлуқтин газанд.

Дард ўтин ёқти кўзумга ҳажр чун кўрдум юзин,
Куйдурур албатта ҳар доруки бўлғай судманд.

Бу қизорғон кўз аро мардум эмаским эл кўзи,
Тегмасун ҳуснунгға деб ўт узра солибмен сипанд.

Токи ул бемор кўз ошуфтаси бўлмиш кўзум,
Истабон жинсият оғриқ шевасин қилмиш писанд.

Кўзларим лаълиға ҳамранг ўлди ваҳ, не ҳол экин,
Ким бу аччиғ йиғлағон сойи ул айлар нўшханд.

Кўзни бир из туфроғидин равшан этким суд эмас,
Шофиъ кофурий чекиб осмоқ анга мушкин паранд.

Ул қуёш ҳажрида билмонким, Навоий кўзига
Барча олам тийрадур ё боғламишдур чашмбанд.

* * *

Жафода бор ул ой гардунға монанд,
Атоға ўйлаким хислатда фарзанд.

Туготди қон ёшим жисм ичра қонни,
Қиличнинг захми топмас эмди пайванд.

Итинг кўп барча бағримдин тамаъкор,
Не тонг қилсам они парканд-парканд.

Агар мен ошиқу девона эрсам,
Манга носиҳ доғи эрмас хирадманд.

Жаҳон аҳлида мутлақ чун вафо йўқ,
Хуш улким, бўлди бекасликка хурсанд!

Манга даврон оғу берди, анга нўш,
Мен этсам заҳрханд, айлар шакарханд.

Жунун бўлмиш Навоий, айланг озод,
Ки мажнунлуғда тортибдур басе банд.

* * *

Сен ўз хулқингни тузгил, бўлма эл ахлоқидин хурсанд,
Кишига чун киши фарзанди ҳаргиз бўлмади фарзанд.

Замон аҳлидин уз пайванд, агар десанг биров бирла
Қилай пайванд, бори қилмагил ноаҳл ила пайванд.

Кўнгул комини қўй, гар худ менинг девона кўнглумни
Топарсен ўйла юз парканду, сол ҳар итга бир парканд.

Эшитмай халқ пандин, турфаким панд элга ҳам дерсен,
Дила олсанг эшитгил панд, сен ким, элга бермак панд?

Бу фоний дайр аро гар шоҳлиғ истар эсанг, бўлгил
Гадолиғ нониға хурсанду бўлма шаҳға ҳожатманд.

Бўлуб нафсингға тобиъ, банд этарсен тушса душманни,
Санга йўқ нафсдек душман, қила олсанг ани қил банд.

Шакарлаблар табассум қилғонин кўргач кўнгул берма
Ки бедилларни аччиғ йиғлатур охир бу шаккарханд.

Жаҳон лаззотини ширин кўрарсен, лек бандингдур,
Гирифтор ўлма, воқиф бўлки, қайду қанд эрур монанд.

Кўнгулдин жаҳл ранжи дофиъи гар истасанг, бордур
Навоий боғи назми шаккаристонида ул гулқанд.

* * *

Айламас ҳар навъ бўлсам ул бути раъно писанд,
Бўлмағон кўп яхшироқ оламда мендек нописанд.

Умр ўтуб бир хизматим ул ой писанди тушмади,
Ваҳ, не умр эрур, не қилсам айлагай, оё, писанд?!

Ёр агар мушкилписанд ўлмиш, кўрунғ мушкилки, бор
Менда юз мушкил ишу, қилмас бирин аммо писанд.

Ишқида қилдим жаҳондин қатъу жондин ҳам, не суд
Чунки ул жону жаҳоним айламае қатъо писанд.

Эй кўнгул, куйдур тамаъ тухмин, таманна мазраъин
Бу экин невчунки ҳаргиз айламас доно писанд.

Давлати фақр истагил, невчунки, бор ул кўй аро
Сидқ ила киргач агар аълову гар адно писанд.

Чун фано шолини кийдим, атласинг йиғ, эй сипеҳр,
Ким бу бозор ичра эрмас ҳаргиз ул коло писанд.

Соқиё, бер ўтки, кул қилғай вужудим хирманин,
Айламон ҳайвон суйиким, айлагай иҳё писанд.

Бу не ақлу зуҳд бўлған зоҳидо ким, қилмағай, —
Мен киби оламда бир девонайи расво писанд.

Кеч бу боғу гулларидин ҳам, Навоийким, эмас
Аҳли таҳқиқ оллида дунёву мофиҳо писанд.

* * *

Эй орази насрин, сочи сунбул, қади шамшод,
Булбул киби ҳажрингда ишим лолаву фарёд.

Сайд ўлди кўнгул кўзларингга, ваҳ, қутулурму,
Бир қушки, анинг қасдида бўлғай ики сайёд?

Ул мактаб ароким ўқудунг ноз рамузин,
Гўёки вафо ишин унутмиш эди устод.

Ашкимни кўруб тез бўлур кўнгли жафоға,
Оре, итимас, чунки суйи бўлмаса фўлод.

Мингдин бир эмас ўз юраги захмларидин,
Ҳар нечаки тоғ бағрини захм айлади Фарҳод.

Ўлукни киши дафн эта олмас, вало ҳар кун
Юз тиғ қилур дафн, кўзунг бўлгали жаллод.

Гул яфроғи тирноғлар эрур бу чаман ичра,
Булбул пару болини юлуб бергали барбод.

Не айб, Навоий киби девоналиғ этса,
Ҳар одамиким, бўлса анинг ёри паризод.

* * *

Буки ҳар ёндин кўкартибдур юзумни кожи дард,
Жисм уйи тоқини олтун бирла қилдим ложувард.

Май юзунгда гуллар очти, қилма фарёдимни манъ
Булбул афғони не тонг, очилди чун гулшанда вард.

Булъажаблиғлардурур ишқ ичраким, зоҳир қилур,
Меҳрдек ўтлуқ кўнгулдин дай елидек оҳи сард.

Ғам тоши хоки танимдин ҳар сори элтур ғубор
Бошима туфроғ совурмоғдин эмас теграмда гард.

Ул қуёш зулфи хамидин чиқса оҳим тўлғаниб,
Бир қуюн бил ониким, даври эрур гардуннавард.

Эйки, истарсен, ўзунгни фард ул ой ишқида,
Аввал онинг ғайри ёдидин ўзунгни айла фард.

Эй Навоий дардлиғ назмингни аҳли дард билур,
Дардсиз, доғи бўлур, они ўқуғоч, аҳли дард.

* * *

Кўнгулда юз била хаттинг гар ўт солур, гар дуд
Мунаввар ўт тушар ул уйдау муанбар дуд.

Фироқ кулбасида тортарам дамодам оҳ,
Не айб тутса бу вайронани саросар дуд.

Фалак юзундаки ҳар сори дуди оҳимдур,
Фироқ аҳлига бир шоми ҳажр эрур ҳар дуд.

Хатинг қуёш киби юз узра парвариш топти,
Ажаб эмастур агар бўлса шуълапарвар дуд.

Улус қабулию радди била ишим йўқ, лек,
Неча ул ой манга мақбул, мен анга мардуд.

Замона боғи гулу сунбулини исламаким,
Димоғ офатидур шуъла фараз қил, гар дуд.

Навоий оҳидин ул ойни ёшурунг зинҳор,
Ки хўблар тарафи майл айлар аксар дуд.

* * *

Ёп ул юз ойинасин чексам оҳи дард олуд,
Бу важҳдинки, қилур майл хўблар сори дуд.

Жаҳонки, оҳим ила тийрадур, эмас мумкин
Бу шом дафъи юзунг субҳи бўлмайин мавжуд.

Юзунгда ҳар соридин эгма қош эрур ёхуд,
Бут оллида ики ҳиндуға воқиъ ўлди сужуд,

Май ичти деб мени ёзғурманг, эй мусулмонлар,
Ки раҳматидин эмас ноумид габру жуҳуд.

Қадаҳки дайрдин истармен, ушбу кўзгудин,
Билингки, муғбача акси эрур манга мақсуд.

Қоварлар итлари ул кўй аро фиғонимдин,
Не итки кўп улуса эл аро эрур мардуд.

Дедимки, суд қилай жон бериб висоли учун,
Навоиё, чу фироқида умр кечти, не суд?

* * *

Фурқатингдин заъфарон узра тўкармен лолалар,
Лолалар эрмаски, бағримдин эрур парголалар.

Дур тишингдин донаи сабрим қолур бебар десам,
Кулуб айтурким, экиннинг офатидур жолалар.

Барги гул узра ёпишибтур шакар ҳар соридин,
Ё магар лаълинг уза қайнабтурур табхолалар?

Тола-тола най ўқунг кўксумда гўё синдиким,
Теврулубтур нотавон кўнглумда бир-бир толалар.

Фитналик тўққуз фалак гардингда, жоно, турфадур,
Ким кўрубтур бир қуёш давринда мундоқ ҳолалар?

Бордилар аҳбобу мен йиғлармен ўз аҳволима,
Корвондин қолғон ит янглиғки, қилғай нолалар.

Кўҳи ғам бўлди Навоий, лолалар гулгун сиришк,
Тоғ агар будур, бале, ашк ўлғусидур лолалар.

* * *

Эй сабо, шарҳ айла аввал дилситонимдин хабар,
Сўнгра дегил кўнгул отлиғ нотавонимдин хабар.

Чун манга бердинг хабар, лутф айлаб ул ён доғи элт
Хотири мажруҳ ила озурда жонимдин хабар.

Гар булар кўнглига таъсир айламасдек бўлса, айт
Ер юзин ғарқ айлаган ашки равонимдин хабар.

Ва-р мунга ҳам қилмаса парво, дегил афлок элин,
Кеча-кундуз жонга еткурган фиғонимдин хабар.

Қилса истиғно керакким, айлагай албатта раҳм,
Гар десанг жоним аро доғи ниҳонимдин хабар.

Айтким, тутқил хабар мендин йўқ эрса, топмагунг
Олам ичра истабон ному нишонимдин хабар.

Арз қил тадриж илаким шодлиғидин ўлмайин,
Эй Навоий, келса ногаҳ дилситонимдин хабар.

* * *

Қайда топқай телба кўнглум ул қаро кўздин хабар,
Чун жунун ичра қарориб, топмас ул ўздин хабар.

Дайр тоқи ичра усрук бил хабарсиз кофире,
Эйки билмак истадинг ул қош ила кўздин хабар.

Кўйида кўнглумда воқиъ бўлғон ишни, эй рафиқ,
Ҳам магар фаҳм айлагайсен эл аро сўздин хабар.

Фаҳм этармен ашкдин ҳижрон тариқин ўйлаким,
Кеча озғон топса йўл ҳолини юлдуздин хабар.

Ишқи дашти ичра жисмим туфроғин совурди оҳ,
Ҳеч ким бориб вале тутмоди ул туздин хабар.

Водиийи ҳижрон аро мен бекас иттим, сўрмади
Ҳеч ёре ул тараф бориб, бу ёлғуздин хабар.

Топмадим бурқаъда ул юздин хабар, гар пардада,
Эй Навоий, ёр топти мен киби юздин хабар.

* * *

Икки зулфунг телба кўнглумга қоронғу кечалар,
Заъфдин бехудлуғум уйқу анго бу кечалар.

То гирифтор ўлди зулфунг домиға кўнглум қуши,
Тўлғаниб жисмим, кўзумдин ўчмиш уйқу кечалар.

Қайда бўлсун уйқуким, оқизмиш уйқу хайлини,
Тинмайин оққон сиришким қонидин сув кечалар.

Ҳар не навъ бўлса ўтар кундуз иши, лекин бўлур
Ҳажр дардидин хароб аҳволим асру кечалар.

Тийра шомим шиддатин кўргилки, чарху субҳдин
Ҳолима гаҳ йиғлағудур, гоҳ кулгу кечалар.

Субҳдек соф истасанг кўнглунгни, андин чархдек
Тийралик чиркини сиймин ашк ила юв кечалар.

Эй Навоий, ҳашр янглиғ истар ўлсанг субҳи васл,
Тонгғача ашк ахтарин тўкмай бўлурму кечалар.

* * *

Барги гул юзинда лаълинг рашкидин хуноблар,
Ғунча кўнгли ичра оғзинг ҳасратидин тоблар.

Сафҳаедур оразим дебоча ишқ авроқиға,
Қон ёшимнинг хатлари шингарф бирла боблар.

Ашким ортилғон учун хам бўлмамиш кирпикларим,
Ким ясабдур кўз хаёлин чеккали қуллоблар.

Ҳажридин кўзларгаким ашк эврулур, ул ашк эмас,
Ким эрур дарду бало дарёсиға гирдоблар.

Айбим этманг бош кўтармайдур дебон хумхонадин,
Қилмайинму сажда топсам бу сифат меҳроблар?

Ҳажр аро икки кўзум ичра белингнинг нақшидур,
Ўткарур тунни хаёл айлаб кеча бехоблар.

Рўзгорин қилди мазлум оҳининг дуди қаро,
Кўрма золим хилватининг кўргасин синжоблар.

Терга ботқон гармрўлардин магар дафъ айламиш,
Ўзлуки чиркин таҳаррукдин ирик мошоблар.

Дўстлар, мискин Навоий тийра шомин ёд этинг,
Ёр ила жоми ҳилолий чексангиз маҳтоблар.

* * *

Не лўливашдур ул қотилки, қон тўкмаккадур яксар,
Қиё боқмоқлари — поки, итик мужгонлари — ништар.

Юзидинким хижилдур гул, паришон ҳар тараф кокул,
Сочиб гулбарг уза сунбул, тўкуб кофур уза анбар.

Югурмакликда ҳар гунбад, ки секрер ул маҳи гулхад,
Гули меҳр олдорир беҳад, уёлур гунбази ахзар.

Чу лаъб асбобини тузди, саломат риштасин узди,
Қамардек ҳола кўргузди узори давридин чамбар.

Либоси нози часпондур, гаҳи туз қадди чавгондур,
Замоне гўйи ғалтондур, зиҳи чобук, зиҳи дилбар.

Бошиға сийм ўлуб паррон, тушуб гирдиға анжумсон,
Тулуъ эткан киби ҳар ён қамар атрофида ахтар.

Тўкуб қон неши ғам бирла, очиб майдон ситам бирла,
Олиб таблу алам бирла кўнгуллар кишварин яксар.

Жунун шамъин қилиб равшан, кўнгулга телбаликдур фан,
Паридек бўлғали парранда ул шўхи пари пайкар.

Навоий бўлди лўливашки, келмиш анга лўли хуш,
Қани бир жоми лўликашки, лўли тутса бир соғар.

Тамаъ қилма фалакдин комким, ханжар қилур ошом
Яиги ой шаклидин ҳар шом ул лўлийи бозигар.

AbdurRohman:
* * *

Йўлида кош мени пора-пора қилғайлар,
Ки халқ ҳолима бир-бир назора қилғайлар.

Бу ҳолатимни кўруб бори ишқ асирлари,
Вафосиз элни севардин канора қилғайлар.

Васиятим буки, кўнглумни кўргач-ўқ аҳбоб,
Тутуб юзини ҳамул лаҳза қора қилгайлар.

Бу дард илаки ўлармен, мараз чу зоҳир эмас,
Табиблар бу балоға не чора қилғайлар?

Тамуғни равза соғинғайлар аҳли ҳашр ул кун,
Ки телба кўнглум ўтин ошкора қилғайлар.

Май ички, англамағайлар бу дайрдин рамзе,
Гар аҳли зуҳд юз ил истихора қилғайлар.

Сабо, дегилки, Навоийға тортсунлар хат,
Аларки аҳли вафони шумора қилғайлар.

* * *

Ё раб, бу не гулдурким, бошига чечак санчар,
Гаҳ эгри қўяр бўркин, гаҳ белга этак санчар.

Кўнглумга чекиб новак, ож айлади пайвандин,
Ҳар заҳмки, ул тешди эл анга сўнгак санчар.

Бошимға ҳавас лаълинг, оламни видоъ эттим,
Чиқса киши мажлисдин, бошиға газак санчар.

Ғам кулбасида, жоно, ул хастаға раҳм этким,
Тебранса бағир оғрир, дам урса юрак санчар.

Қуллоби муҳббаттур саргашта кўнгул ичра,
Чун қуш солиб ул чобук, бошиға гажак санчар.

Ҳар кавкаб учин гардун ниш этти шу онидин,
Ғам шоми вафо ақлин ҳар нав керак санчар.

Санчилғон ажал хори, ишқ учраса билгайсен
Ким жонга бало нишин ҳажр ўзгачароқ санчар.

Жисмин чу Навоийнинг пайкони темур қилди,
Билмонки, синон эмди бағриға нетак санчар?

* * *

Чораи кор истабон бечоралиқ кўнглум тилар,
Хонумон таркин қилиб, оворалиқ кўнглум тилар.

Истарам оллингда қилсам саждаву ўпсам лабинг,
Бут парастинг айлабон, майхоралиқ кўнглум тилар.

Бағриму кўксум била кўнглумни қилдинг ёралиқ,
Жонни ҳам бу ҳол бирла ёралиқ кўнглум тилар.

Ошиқ: иши чун саводул-важҳи фид-дорайн эрур
Бу маломат кўйида юз қоралиқ кўнглум тилар.

Қасдима ҳар ёндин ул кўй итларин қўй, эй рақиб,
Ким саломат пардасин юз поралиқ кўнглум тилар.

Тан ғуборин жон юзидин рафъ қил, эй дардким,
Кўзни ул ён гаҳ-гаҳи наззоралиқ кўнглум тилар.

Эй Навоий, кеяаяким кўнглумга тушган дард учун
Чора истармен, вале бечоралиқ кўнглум тилар.

* * *

Телбараб итган кўнгул ёдимға келса гоҳлар,
Йиғлаб, эл кўнгли бузулғудек чекармен оҳлар.

Ўтти хўблар ой киби, йўқтур арода ул қуёш,
Ваҳки, ул бадмеҳрни кўрмон ўтадур моҳлар.

Хўблар зулфу занахдониға бординг, эй кўнгул,
Ҳозир ўл, тундур қаронғу, йўлда бордур чоҳлар.

Гар мусаввир сизса девор узра ул гул хирманин,
Жав-бажав мендин нишон бергуси бир-бир коҳлар.

Эй кўнгул, Фарҳод ила Вомиқ доғи Мажнун қани?
Бўлмағил ғофилки, бир-бир бордилар ҳамроҳлар.

Тўкти қон гулгун либосин кийгач ул хўблар шаҳи,
Қон тўкар эрмиш қизил тўн кийса, бешак, шоҳлар.

Эй баҳори ҳусн, эшитсанг Навоий оҳини
Керак, албатта, хазон елин соғинсанг гоҳлар.

* * *

Онча кўнглумни жунуну ишқ яғмо қилдилар,
Ким мени девонани оламга расво қилдилар.

Халқ баъзи кулди, баъзи ибрат олиб йиғлади,
Ҳар қачон муфрит жунунумни тамошо қилдилар.

Ғамзаси ҳар дамки қон тўкмакка хуни истади,
Кўзлари мен қони тўлғон сори имо қилдилар.

Мен гадо ким, васли ким?! Чун кўрдилар юз тийғ қатл,
Шаҳлар они ким хаёл ичра таманно қилдилар.

Кўйига киргач мени мунглуғ, ҳужум этти рақиб,
Ўйлаким, итлар гадо кўрганда ғавғо қилдилар.

Мен чу асрайолмадим сирримни, найлаб айб этай,
Душманойин дўстлар гар ошкоро қилдилар.

Ваҳ, не зулм эрдики ўзга сори солдинг тийғи зулм,
Ҳар нечаким жон била кўнглум тавалло қилдилар.

Бода ичким, ғуссадин фард ўлдилар ул хайлким,
Бу кўҳан дайр ичра майли жоми саҳбо қилдилар.

Эй Навоий, бергил ўзлук нақдину касб эт фано,
Ким алар суд айладиларким, бу савдо қилдилар.

* * *

Бизга жаҳон боғидин ул сарви гул андом етар,
Ул чу етар сояи сарву майи гулфом етар.

Базм бу навъ ўлди оса нақли ҳадисин демаким,
Ғунча била иаргисидин шаккару бодом етар.

Дин улуси қатли учун куфр эли ҳожат эмас,
Эй фалак, иш гар будур ул офати ислом етар.

Ҳар нафас, эй ишқ, онинг дарди ўтин кўнглума ёқ,
Бўлса бу марҳам чу онинг ранжига ором етар.

Нўши висолинг била аҳбобни қил комраво
Ким, монга дардинг майи хунобасидин ком етар.

Тоғ киби торт қаноат этаги ичра аёғ,
Даври фалакдин сенга бир қурс агар шом етар.

Ўтти кўп айём, Навоийға ишинг фитна эди,
Мунча-ўқ, ўлғай ситам, эй фитнаи айём, етар.

* * *

Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.

Чун Зуҳал толиъ бўлур холинг хаёли фитнадин,
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар.

Жилва қилғоч Муштари кўзни узоринг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.

Чун чиқар Баҳроми қотил кўзларинг андишаси,
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар.

Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.

Зуҳра ҳолимга сурудин навҳаға айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб, дурри сиришк изҳор этар.

Ўлмаким англаб Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.

Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар.

Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар.

Ростлиғ улдурки еткач ул қуёш раҳм айлагай,
Улча аҳволимға ҳар тун чархи кажрафтор этар.

Эй Навоий, ишқ дардидин шикоят қилмаким,
Жонингга жавру жафосин ҳар нечаким бор этар.

* * *

Ёрдин ҳижрон чекар ушшоқи зор, эй дўстлар.
Неча тортай ҳажр, чун йўқ менда ёр, эй дўстлар.

Ёр ишқин асрағил пинҳон дебон саъй этмангиз,
Ваҳ, не навъ этгум йўқ ишни ошкор, эй дўстлар.

Ишқ бирла гар бирав лофи вафоу аҳд урар,
Ишвагарлар аҳдиға йўқ эътибор, эй дўстлар.

Айламанг бекаслигимни таън, бир кун бор эди
Менда ҳам бир нозанин чобуксувор, эй дўстлар.

Ёрсиз вайронда қон йиғлармен охир, сиз қилинг
Ёр бирла гашти боғу лолазор, эй дўстлар.

Ёрсиз ифрот ила гар йиғласам, айб этмангиз,
Ким эрур бу иш манга беихтиёр, эй дўстлар.

Дўстлуқ айлаб тутунг гаҳ-гаҳ лаболаб жомким,
Қасди жон қилмиш манга дарди хумор, эй дўстлар.

Май ичингким, даҳр эли ичра кўп истаб топмадуқ
Аҳду паймонида бўлғон устивор, эй дўстлар.

Ёрингиз васлин ғанимат англабон шукр айлангиз
Ким, Навоий ўлди бекасликда зор, эй дўстлар.

* * *

Висол аҳли, сизу, жоми муроду комронлиғлар,
Бизу, ғам кунжию, хуноби ҳажру нотавонлиғлар.

Танимда ҳар тараф қонлиғ яро, гўёки қилди ишқ
Қасосим ҳукминиким, туттилар теграмни қонлиғлар.

Эрур Фарҳоду Мажнун хонумони тоғ ила водий,
Халос этмиш мени ул қайддин бехонумонлиғлар.

Басе диққат эди кўнглумда қилғоч ул пари жилва,
Жунун бирла мубаддал бўлди барча хурдадонлиғлар.

Асар йўқ кўнглида ул шўхнинг ному нишонимдин,
Натижа акс берди бизга беному нишонлиғлар.

Мен ўлдум меҳридин, юз мендек ўлса, йўқ анинг раҳми,
Бўлур эрмиш биравга мунча ҳам номеҳрибонлиғлар.

Кўҳан пире йўлунгда ўлди, бир ҳам боқмадинг, ё раб
Ки, ўткай хайр бирла ғуруру навжувонлиғлар.

Яна зуҳдум тариқин афв қил, эй пири дайр, охир
Ки сендин яхшилиқдур, неча биз қилсак ёмонлиғлар.

Навоийни деб эрмишсенки, мендин ўзгани севмиш,
Кам ўлмас, оллоҳ-оллоҳ, сендин ушбу бадгумонлиғлар.

* * *

Улки солгай шуъла аъзосига ўтлуғ оҳлар,
Қайда билгай куймакин зарбафт кийган шоҳлар.

Бағридин қон томғучи ушшоқ захмин билмагай
Тийғидин қон томғучи бераҳм олий жоҳлар.

Шиддатин Фарҳод қилгай фаҳм йўқ Парвезким,
Дардни хокилар англар, йўқ фалак даргоҳлар.

Жону кўнглум кирдилар ғам даштига гум бўлғали,
Мен ҳам эттим азм, чун азм эттилар ҳамроҳлар.

Бўлсалар огаҳки, бир ғамгинни ҳижрон ўлтурур,
Фикр этар ҳолига ҳижрон дардидин огоҳлар.

Ваҳ, не билгай ҳажр занжирида дилхоҳим недур,
Ҳалқа урғон базм айши даврида дилхоҳлар.

Эй Навоий, шоҳларга чун гадолар фикри йўқ,
Элткил ҳам тенгри даргоҳиға шайаллоҳлар.

* * *

Тилаб юзунгни кўнгул ҳажрдин фароғ истар,
Қоронғу тунда начукким киши чароғ истар.

Биҳишт борида дўзах сори қилур оҳанг,
Ҳабиб кўйи туруб, улки гашти боғ истар.

Салоҳ кўнглакини йиртиб, оҳ ўтин ёрутуб,
Кўнгул фироқим аро кўксум узра доғ истар.

Сочингни ислабон ошуфтамен, зиҳи савдо,
Биравки мушкдин осойиши димоғ истар.

Ҳаёт бодасидии нашъа доғи ҳайф анга,
Ки лабларинг майи даврида ўзни соғ истар.

Бу нақд жаннат ародур, биравки дайр ичида
Май ичса, муғбачалар илгидин аёғ истар.

Қўюнг Навоий бедилни, қилса кўйига азм
Ки, кўнгли итмиш онинг — айламак сўроғ истар.

* * *

Оразинг кўзгусида хат сабзадурким суда бор,
Ё магар зангор су таъсиридин кўзгуда бор.

Ўқларинг пайкон била ҳар ён қуруқ жисмимдадур,
Шохлар узра кўнгуллардекки ул ножуда бор.

Заҳри ҳажрин қилди дафъ ул кўз қароси, ваҳ, бу нав
Қайда бергай хосият позаҳрким оҳуда бор.

Бордурур меҳроб турғоч бутға қилғондек сужуд,
Сажда қилсам қиблаға то қошларинг қоршуда бор.

Зулф аро холинг агар дин қасди айлар, не ажаб,
Мунча кофирлиғ раги, ваҳ, қайси бир ҳиндуда бор?

Ишқ водийсин хатардур илм ила қатъ айламак,
Солик эрсанг ташла маълумингнию осуда бор.

Юзин истарсан, Навоий, қочма зулфи фикридин,
Ким сен истар айшнинг уммиди бу қайғуда бор.

* * *

Ҳар ниёзу ажзким бу жони ношодимда бор,
Ваҳки, юз минг онча ноз ул сарви озодимда бор.

Ваъдаи меҳру вафоға мункир ўлма, эй пари,
Ким неча мажнуну вола мен, вале ёдимда бор.

Ўқидин Мажнуннинг, эй рови, не ҳайрат қилғамен,
Менки юз парвона андоқ меҳнатободимда бор.

Кўнглума кўҳи ғаму мужгонларинг кирмиш валек,
Не ғам ул тоғдин, бу метинларки Фарҳодимда бор.

Кескали ҳушу хирад нахлини билгил аррае;
Ҳар харошеким жунун шарҳида фарёдимда бор.

Дайр пири ўзлукум қайдин кетарди, ваҳ, не тонг,
Гар дуоси ҳар сабуҳи вақти авродимда бор.

Эй Навоий, телбаратмишдур мени ифрот ила,
Баски муфрит одамилиғлар паризодимда бор.

* * *

Борди улким, сендин айрилғай кўнгул то жони бор,
Жаврунгга қўйдум кўнгул, қил ончаким, имкони бор.

Эй Масиҳим, мен қатили ишқмен, тиргуз мени,
Бир нафас, дедим, қабул этким, нафаснинг жони бор.

Новакинг етгач, ики нов очти ашким суйидин,
Гўйи ул новакнинг икки новлиқ пайкони бор.

Хозини жаннат сену учмоғ гуликим бас манга,
Буки ҳар ён тийғининг жисмимда томғон қони бор.

Ёрса кўксумни, фиғон зоҳир қилур жон риштаси,
Кўнглак ўлса чок, узулган торнинг афғони бор.

Жон қуши учқон, туз этти жисм уйин сели фано,
Эй ҳумоюнфол, ўшул чуғзеки, бир вайрони бор.

Шайху бир бодому қон ютмоқки, пири дайрнинг
Нуқл ила майдин фано аҳлиға кўп эҳсони бор.

Даҳр шўхи макриға берма кўнгул, йўл баргин эт,
Сен киби ҳар гўшада невчунки юз меҳмони бор.

Лаъли ҳажрида Навоий қони қайнар демангиз,
Янги майдек руҳидурким, нолаи пинҳони бор.

* * *

Улки, юз мендек жаҳонда волаву шайдоси бор,
Нечаким бордур ниёзим онинг истиғноси бор.

Дам-бадам кўнглум бериб жон нақди истар васлини,
Оллоҳ-оллоҳ, телба кўнглумнинг ажаб савдоси бор.

Кўнглаким қонлиқ туганлар ўрнидин ой-ой эрур —
Ул катондекким, юзида ҳар тараф тамғоси бор.

То ўқунг ёмғир киби келди, кўзум бўлмиш садаф
Бовужуди улки дурдин юз сари дарёси бор.

Жон бериб, дардин олиб кўксумда асрармен, не айб,
Асраса сандуқ аро улким самин колоси бор.

Сўлма эмин чархдин бир дам мураққаъпўш деб,
Ким қуёшдин бу мураққаъ ичра ўтлуғ тоси бор.

Итларинг бўлмиш Навоий кўнгли учун меҳмон,
Бу кеча ул кўй аро, кўрким, ажаб ғавғоси бор.

* * *

Барча хўбларнинг қаду рухсору хатту холи бор,
Лек улким, бизни беҳол айлар, ўзга ҳоли бор.

Юзум олтиндекдурур, бу важҳдинким ҳолиё
Сиймбарлар ул кишинингдурким, онинг моли бор.

Киргали кўнглум аро бир-бир ўқунг бўлмиш таним
Ул қаламдекким, онинг ичида туз-туз ноли бор.

Сунбулунг тушса оёғинг остида, не айбким,
Гул била хуршиднинг остида «лом»у «дол»и бор.

Ул сабабдин, зоҳидо, машғул эмасмен зуҳд ила,
Ким кўнгулнинг мутрибу май бирла кўп ашғоли бор.

Одам ўлмишменки, ишқ аҳли манга авлод эрур,
Йўқса, ёшдин менча кимнинг юз сари атфоли бор?

Гавҳари мақсуд чун вобастаи тавфиқ эрур,
Деса бўлмаским, мунинг саъйи, онинг иҳмоли бор.

Эй Навоий, топмасанг коме лаби жонбахшидин,
Сенинг учун бўлсун онинг ғамзаи қаттоли бор.

* * *

Холу хаттинг хаёлидин, эй сарви гулъузор,
Гоҳи кўзумга хол тушубтур, гаҳи ғубор.

Юзунгда хол сафҳада томғон киби қаро,
Холинг малоҳати туз эрурким қарода бор.

Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчук шарор.

Билмон, кўнгулда холларингнинг хаёлидур,
Ё кирпигинг тиканларин айлабсен устувор.

Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин
Билгай бировки, ёри эрур шўху холдор.

Машшотайи қазо безамиш холу хаттини,
Беихтиёрликда манга борму ихтиёр?

Мискин Навоий холи лабинг кўрса жон берур,
Боқсанг не бўлди сурати ҳолига, эй нигор?

* * *

Кирди сиймобий либос ичра яна ул гулъузор,
Ул қуёшдекким, анга мониъ бўлур абри баҳор.

Ул булут янглиғ либос узра сизилғон хатлари
Бор анингдекким, ёғин тушгай булутдин тор-тор.

Бу либоси сиймгун ичра сенинг нозик танинг
Ул кумушдекдурким, ул сиймоб аро тутқай қарор.

Меҳри рухсоринг либоси сиймгундин мутлақо
Ул қуёшдурким, қилур кўзгуда аксин ошкор.

Бўлди сиймобий либосинг ранги, баским айладим
Кўз саҳобидин бошингға ашк сиймобин нисор.

Танни чун сиймоб этар бу чархи ахзар оқибат,
Тўн агар сиймобий ўлсун, гар яшил бир ҳукми бор.

Эй Навоий, кисвати гар обгундур, не ажаб,
Бу яқиндурким, бўлур сув ичра дурри шоҳвор.

* * *

Парим бўлса учуб қочсам улустин то қанотим бор,
Қанотим куйса учмоғдин, югурсам то ҳастим бор.

Чиқиб бу дайрдин Исоға невчун ҳамнафас бўлмай,
Биҳамдиллаҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор.

Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай
Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор.

Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам,
Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзумдин уётим бор.

Кечиб кўздин озай бир хатки, даҳр аҳлига кўз солма,
Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор.

Тилар кўнглум қуши анқодин ўтса нори юз водий,
Мунунгдек сайр этарга Қофдин ортуқ саботим бор.

Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ,
Агар кавнайнға хошок чоғлиғ илтифотим бор.

* * *

Ваҳки, майдон азмиға секретти ул чобуксувор,
Кимдурурким, асрагай эмди инони ихтиёр.

Қошу юзунгдин агар ортар жунунум, не ажаб,
Телбаликка ҳам янги ойдур мадад, ҳам навбаҳор.

Чок этинг кўксумки, чиқсун ўтлуғ оҳим шуъласи,
Бир нафас бўлғайки бу андуҳ ўти топқай қарор.

Ақлу фаҳм ошуфтаҳол ўлди йигит жонинг учун,
Ким яна уйдин мунунгдек чиқмагил олифтавор.

Соқиё, чун ичкумиздур оқибат шоми ажал,
Бода тут андин бурунким, бизни ўлтургай хумор.

Бир замонлиғ ҳажр чун минг йилча бор, ўлсам не тонг,
Чунки бўлмас ҳеч кишининг умри минг йил пойдор.

Эй Навоий, шукрким, майдонға ул шаҳ қўйди юз,
Ким йўлида қолмади навмид жони хоксор.

* * *

То бўлди кўнгул ул кўзи усрукка гирифтор,
Эл кўзига соғмен, вале ўз-ўзума бемор.

Тонгдин таним оқшомғача тош захми била реш,
Тундин баданим тонггача тиш захмидин афгор.

Кулбамнинг эмас хиштлари дарзики, очмиш
Ҳолимга фиғон қилғали оғзин дару девор.

Халқ ичра кўнгул ишқини фош айлади оҳим,
Уй ичида ўт бор эканин дуд этар изҳор.

Ул бут ғамидин кофири ишқ ўлғали кўнглум
Жон ришталарин жамъ қилиб боғлади зуннор.

Хуш гулшан эрур даҳр, будур айбики, онда
Пайваста хазон елидин озурдадур ашжор.

Ёр оллида гар бор-йўқ эрса ажаб эрмас,
Ағёр чу бор анда, Навоий санга не бор.

* * *

Ичкали гулранг май наргис масаллик жоми бор,
Савсани тўн бирла улким сарздек андоми бор.

Гулшан ичра сарви раънодек қилиб ҳар ён хиром,
Мавзуъи дилкаш аро май ичкали ороми бор.

Бодаи софи чекиб аҳбоб ила ғофил валек,
Ким йироқтин доғи бир маҳруми хуношоми бор.

Бу жафо аҳли вафони қилди майдек талхком,
Ким қошинда кирса ҳар ноаҳли майдин коми бор.

Мен ютуб хуноба йиллар, эл чекарлар жоми айш,
Чора йўқ улким, азалдин бахти нофаржоми бор.

Чун вафо аҳлиға даврон тутмади жоми мурод,
Ким мурод андин тамаъ айлар, хаёли хоми бор.

Эй Навоий, гар фано дайри сари қилсанг гузар,
Дайр пирининг ямон-яхшига лутфи оми бор.

* * *

Буким, кўнгулнинг ул ойсиз не саъб ҳолати бор,
Ул англагайки, бирав ҳажридин малолати бор.

Қуйики тушмиш анинг зулми тийғидин бошим,
Ҳануз тийғи юзидин магар хижолати бор.

Қулоқ дурию юзи икки ахтар этти қирон,
Ки олам ичра басе фитнаға далолати бор.

Сабо дебон хабар ул гулдин, элни тиргузди,
Масиҳча деса бўлғай анинг рисолати бор.

Кўнгулни зулм ила буздунг, бале бўлур маъмур,
Шаҳеки, мулкида эҳсон билан адолати бор.

Қадаҳ қуёши била равшан айла хотирни,
Чу англасангки, фалак зулмидин залолати бор.

Навоий истамас эл ишқин англағай, буким,
Ўз-ўзи бирла жунун аҳлидек мақолати бор.

* * *

Кофиреким, сен киби рухсори оташноки бор,
Ўт солурдин лашкари ислом аро не боки бор.

Ишқ ўтин кўнглум ёрутмоқ истаса, йўқтур ажиб
Ким, чурук бўлғон сўнгаклардин қуруқ хошоки бор.

Кўнглаким чокин тикарга майл қилдинг, эй рафиқ,
Билмадинг гўёки, кўнглак ичра кўксум чоки бор.

Эйки, дерсен пок ҳуснумдек жамол аҳлида йўқ,
Мен киби ишқ аҳлининг ҳам қайда ишқи поки бор.

Қатра-қатра ашку дафъа-дафъа оҳим дудидин
Ишқ мулкининг ажойиб анжуму афлоки бор.

Сол янги ой заврақиға атласинг, эй чархким,
Оҳдин бу шом ашким баҳрининг кўлоки бор.

Эй Навоий, қўйма бошим шўхлар гўй эткали
Ким, ани осмоққа бўлсун чобуким фитроки бор.

* * *

Кимки олам боғида бир сарви гулрухсори бор,
Боғ сайридин фароғи, сарву гулдин ори бор.

Гул била майни нетар девонаеким, кўнглида
Бир париваш лаълидин май, ҳуснидин гулзори бор.

Гул насиму атридин мумкин эмас топмоқ илож,
Кимки бир гулчеҳра хори ҳажридин озори бор.

Жон етиб оғзимға ўлгум, бир нафас тенгри учун,
'Эй Масиҳим, кел бери, эй муддаи, сен нори бор.

Кўзларингга хори меҳнатдур гул, улким гул чоғи
Гулжабинлар кўзлари янглиғ ики бемори бор.

Дема булбул зулмиға гул боғламиш бел, гўйиё
Чарх зулмидин анинг ҳам боғлагон зуннори бор.

Қолди хуррамлик фалакдин ташқари, кўр, эй рафиқ
Ким, қазо наққошининг не гардиши паргори бор.

Фақр йўлинда оғирроқ юк эрур вобасталиқ,
Эй кўнгул, тарки тааллуқ айлабон ул сори бор.

Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл
Ким, эрур мардуд, улким бошида пиндори бор.

* * *

Дўстлар, мен телба аҳволиға йиғланг зор-зор,
Ким солодур гаҳ-гаҳ ўт кўнглумга тушкан хорхор.

Истамас бўлса сабо бир-бир кўнгул жамъ айламак,
Нега зулфунгни паришонлиғдин айлар тор-тор.

Сен қуёш бирла муносибсен ўюнда, хўблар
Икки-икки чунки киргайлар, отошиб ёр-ёр.

Қўрқарамким, бўлмагаи озурда нозук қоматинг,
Эгнинга хуш-хушқи солмиш жаъди анбарбор бор.

Ҳалқа-ҳалқа бўйнума солмиш таноби зулфини,
Журми ишқимға магар ҳукм айлади дилдор дор.

Ишқ эрур андоқ мураббийким, қилур еткач асар,
Булбул ўлғай, очса юз бир сарви гулрухсор — сор.

Эй Навоий, бўлди ул бут кофири оташпараст,
Не ажаб, ваҳ ваҳ, гар урса жонинга зуннор нор.

* * *

Неча тортай васл учун мен зори маҳзун интизор,
Ваҳки, кўздин тўкти селоби жигаргун интизор.

Демаким, ул ойға кўп муштоқсен ё мунтазир,
Иштиёқим бениҳоят, андин афзун интизор.

Эл мушаввашдур сени кўзларда андоқким вуҳуш,
Дашт аро тортар замон Лайлиға Мажнун интизор.

Ё қуёшимни етур бошимға ёхуд жоним ол,
Кўп манга еткурма, эй бемеҳр гардун, интизор.

Эй саҳоби ҳажр, қилма субҳи умрум тийраким,
Ул қуёштин айру тортибмен узун тун интизор.

Бошима бир қатла ет, гар худ эрур ўлтургали,
Ўлди тортардин чу бу зори жигархун интизор.

Ишқ шаҳри мунтазирдурлар Навоий қатлиға,
Ул икига тортқондек тоғу ҳомун интизор.

* * *

Ғунчаи хандон била ҳуснунг гули хуррам баҳор,
Хаттинг андоқ сабзаким, бўлғай анга ҳамдам баҳор.

Юз уза тердин хатинг гар бош чекар, эй гул, не тонг,
Сабзага боисдурур чун бўлди эрса нам баҳор.

Шодлиғдин гулшани васлингда йиғлаб, чексам оҳ,
Ёпма юзким, гулга бўлмас ел-ёғиндин ғам баҳор.

Оразим акси юзунг ойина тушган турфадур,—
Ким кўрубтур ҳам хазон бир ойда бўлғай ҳам баҳор.

Войким, бир гул хазонга солди айшим гулбунин,
Ушбу фасл ичраки топмиш жумлаи олам баҳор.

Барқу сел эрмас, фиғону ашк эрур, буким, ҳар эл
Гул юзунг кўргач тутар ўз ҳолиға мотам баҳор.

Қасди булбул кўнгли қайди бўлмаса, невчун солур
Боғ шўхи сунбули зулфиға печу ҳам баҳор?

Гул эмас, бу боғ торожиға ийнак лаълдин
Айлади овиза меҳри давриға хотам баҳор.

Эй Навоий, чин баҳор эркин бу, ёхуд кўргузур
Боғи хулқидин улусға довари аъзам баҳор.

* * *

Вою юз минг войким, тарки муҳаббат қилди ёр
Билмайин қолдим мену қилмай хабар айрилди ёр.

Борди ўқдек тезу ёдек қоматим ёд этмади,
Ишқ аро гўё менинг эгрилигимни билди ёр.

Чун гадолар бирла шаҳлар қилмас эрмиш ёрлиқ,
Мен гадони кўзга, бас, невчун бурундин илди ёр?

Панд эшитиб, дўстлар, ҳеч ким била ёр ўлмангиз,
Ким менинг бағримни тиғи ҳажр бирла тилди ёр.

Мендин уйрилғон балову дард учунму йиғлайин,
Ё ангаким борибон ағёр ила қотилди ёр?!

Йиғлашиб ғам шомн зоҳир айласунлар дард ўтин,
Кимгаким байтул-ҳазанда шамъдек тонилди ёр.

Эй Навонй, ёр учун тортар эдинг ғурбатда ранж,
Йўлга туш, эмди равонроқким, азимат қилди ёр.

* * *

Ул малоҳат шамъидин мундоқки жисмим ёнадур,
Ҳар бир учқун ғам шабистонида бир парвонадур.

Шоми ҳажрим шарҳин эл афсона қилди, оҳким,
Уйқуга солғон қаро бахтимни бу афсонадур.

Ғайрким, маҳв ўлдиго сенсен бузуғ кўнглум аро,
Чуғз итиб, товус ер тутмиш, ажаб вайронадур.

Кўксум ичраким, ғамингдин нордек бўлди шикоф,
Гўйиё ҳар бир бағир парголаси бир донадур.

Кўйида сўрсанг кўнгулларни унутма, эй сабо,
Менинг оворамниким, ҳам хаста, ҳам девонадур.

Чарх шабгардига гўё нақди умрингдур ғараз,
Тегрангга ҳар тунки икки букрайиб айлонадур.

Сўрма ҳажрингда Навоий ёрину сарманзилин,
Ёр анга дардинг, ватан бир кунжи меҳнатхонадур.

* * *

Яна ғариб гуле жонима жафо қиладур,
Яна ажаб тикане кўнглум ичра санчиладур.

Яна бир ўзгача ишқ икки илги зўридин
Бағир била юрагим бир-биридин айриладур.

Қалади, ваҳки, ўтундек сўнгакларимии сипеҳр,
Бу янги ўтқаки тан кулбасида ёқиладур.

Фироқ кожлари бирла, ваҳки, не ўтлар
Булутдек ашкфишон кўзларимга чоқиладур.

Сиришк айлади хокий танимни андоғким,
Қадам қўяй деса, уйқу кўзумга ёйиладур.

Қочар бу телба кўнгул, яна воқиф ўл, эй ақл
Ки толпинур кўпу кўксум шикофи очиладур.

Ғариб қисса эрур ишқким, туганмади ҳеч,
Агарчи бўлғали олам биноси айтиладур.

Навоий, аҳли жунун қайди ёр зулфи эмиш,
Хирад танобини уз, банд агар бу силсиладур.

* * *

Холи ҳижронида кўнглум дарди беандозадур,
Доғдин боргач қаро ташвиши анинг тозадур.

Тушта Юсуф ҳайъатин кўрдум ҳабибим ёдидин,
Гўйи ул қолаб, бу руҳи маҳз учун андозадур.

Захмим оғзи бутмасидин уйқум ўчмиш, эй рафиқ,
Гўйиё бу ўзга уйқу келтирур хамёзадур.

Ғамзаси жаллодида ҳолин кўнгулнинг билмадим,
Эй сабо, тенгри учун кўйида не овозадур?

Лаъли васфин ёзмишам жон сафҳасидин дафтаре,
Ҳар тараф жон риштаси бирла анга шерозадур.

Захмидин қон кўп оқиб ёхуд жунундиндур, буким,
Ул пари кўйида ҳар дам телба кўнглум озадур.

Итлари қут этсун ўлтургач Навоий қонини,
Барча гар ҳар қатра бир жаннат гулиға ғозадур.

Воқиф ўлким, бешайи жаҳл ичра жисминг ҳужраси,
Нафс сайёди ҳаво сайдин тутарга козадур.

* * *

Қошинг авжи малоҳатнинг янги туққан ҳилолидур,
Қадинг нахли латофат боғининг наврас ниҳолидур.

Фидо жоним қадинг нахлиғаким, гарчи эрур наврас,
Бале андому раъноликда ҳадди эътидолидур.

Назокат гулшанида тоза гулбун қоматинг шибҳи,
Онинг табъида музмар ғунча йўқ оғзинг мисолидур.

Чучук лафзинг Масиҳонинг туфулиятдағи нутқи,
Белинг жонбахшлиқта кўнглига кирган хаёлидур.

Не тонг, кўнглум агар мажруҳ ўлуб, қон борса захмидин
Ки узган ғунчадек бир тифлвашнинг поймолидур.

Юру, эй Хизрким, ҳайвон суйидур заҳр агар ичсам,
Бу дамким, жоним ул шўх итлари сингон сафолидур.

Хало мавжуд эмас сув зарфидин чиққач ҳаво тўлди,
Ҳавои ишқдин мамлудур ўздин кимки холидур.

Навоий ашкидек ул шўх агар типмас, ажаб эрмас,
Қилурлар пўя ёшлар то югурмак эҳтимолидур.

Фано дайрин тилармен мен, вале учмоғни зоҳидким,
Менинг комим — қадаҳ дурди, анинг кавсар зулолидур.

* * *

Оразинг кўзгусиму тер касратидин судадур?
Ёхуд ул ораз суйининг аксиму кўзгудадур?

Дема айни ноздин ул кўз очилмайдурки, бор
Кофиреким, мастлиқ ифротидин уйқудадур.

Топмоғим ўзни маҳол ўлмиш фироқинг шомиким,
Таб ародур хаста жисму тоб ул гисудадур.

Сен урарсен новаку кўксум шикофидин кўнгул
Кўргали келмиш, хато қилмаки, хуш қопудадур.

Сажда қилмоқ не тафовут Каъба ёхуд бутгаким,
Қоши меҳроби қаён қилсам сужуд ўтрудадур.

Ўлмагимдин зулфунгга гўё паришонлиғ етиб,
Мотам аҳлидек қуйи солиб бошин қайғудадур.

Нуҳ умрию Сулаймон мулкига йўқтур бақо,
Ич, Навоий, бодаким, олам ғами беҳудадур.

* * *

Оташин гул баргидин хилъатки жононимдадур,
Хилъат эрмас, ул бир ўтдурким, менинг жонимдадур.

Оташин лаъледурурким, анда музмар бўлди жон,
Оташин гул баргидин хилъатки жононимдадур.

Жон қуши хунобидин тутмиш малоҳат нахли ранг,
Ё либоси лолагун сарви хиромонимдадур.

Қатл биймидур, тараҳҳумнинг доғи уммеди бор,
Бу либоси олким ул номусулмонимдадур.

Васл шоми куймаган парвона шояд қолмагай,
Бу шафақгун ҳуллаким, шамъи шабистонимдадур.

Тутмасун гул суҳбатидин сарв ўзин кўп сарфароз,
Эй сабоким, ул тўни гулгун менинг ёнимдадур.

Соқиё, гулранг май солиб, кетур паймонаким,
Зуҳд биймидин халал фақр ичра паймонимдадур.

Эй Навоий, истама жон булбулин ҳар гулдаким,
Ул тўни гулгун, лаби гулбарги хандонимдадур.

* * *

Юз туман меҳнат ўти андуҳлиғ жонимдадур,
То ҳаводин сарзаниш сарви хиромонимдадур.

Ҳожатим будур, худоёким, каромат қилғасен,
Нотавон жонимға ҳар заҳматки жононимдадур.

Дард менда сендин ортуқ бўлса, жоно, не ажаб,
Ким сенинг жисмингдадур, захмат менинг жонимдадур.

Сўрдум оғзи таъми талх эрмиш, ажаб йўқ, ўлмагим,
Менки бу янглиғ ачиғ таъм оби ҳайвонимдадур.

Эй Масиҳо, субҳи айшим тийра бўлмиш, гўйиё,
Заррае бетоблиғ хуршиди тобонимдадур.

Даҳр боғи ичра барбод ўлмагон гул чиқмади,
Йўқ ажаб, гар елдин осибе гулистонимдадур.

Эй Навоий, сўрмадинг дерсен малул ўлғанда ёр,
Соғинурсен гўйиёким бахт фармонимдадур.

* * *

Лўливашимдин айруки, қабримда лоладур,
Ул ўйнағон киби ёғоч узра пиёладур.

Гулзор арому лўли этар лаъб тўлғаниб,
Ё гул киби узорида мушкин кулоладур?

Ул турфа чеҳра доиранинг чамбари аро,
Хуршид даврасида анингдекки ҳоладур.

Таблу нафир маъракаси ичра демангиз
Ким, ишқида улус иши фарёду ноладур.

Борму ўюн ҳароратидин чеҳрасида тер,
Е равза гулистонида ҳар сори жоладур.

Гулшанда ғупчадур демаким, чарх чирмағон,
Булбул ғизоси ҳар сори қонлиғ иаволадур.

Пинҳону ошкор Навоийдин ўлмоғи
Гоҳе жафо қилиб, яна гоҳе уёладур.

* * *

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, ўлдурур
Ҳусн шоҳи, ул балоларким кўзу қошиндадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки бор,
Барчаси эзид таоло сунъи наққошиндадур.

Тан анга сийму ичинда тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат ул ойнинг ичу тошиндадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Булъажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

* * *

Шон берур элга агарчи лабидин қон томадур,
Ваҳ, дема қон томадур, балки чучук жон томадур.

Ноз ўқи бирла кўзум мардумин этдинг манфуҳ,
Ашки гулгун дема захмидин анинг қон томадур.

Ваҳ, ярам ичра не қондур буки, девона кўнгул
Тонса таскин турадур, айласа афғон томадур.

Гўиё фитна саҳобидин эрур сели бало,
Рахшидин қатраки, жавлон аро ҳар ён томадур.

Томчидек ашким эмас, кўнглум ўти дафъи учун
Гаҳ бадан кулбасини қилгали вайрон томадур.

Ваҳки, гул шамъин ўчурмаклик учундур гар худ
Қатра ўрниға булутдин дурри ғалтон томадур.

Лаъли васфида Навоий сўзидин оби ҳаёт
Қилса пайдо оқадур, айласа пинҳон томадур.

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

Go to full version