Alisher Navoiy. Qaro ko'zum ("Xazoinul ma'oniy"dan)  ( 69430 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:40:03

* * *

Ашкдин жисмим биносин қўймади обод ишқ,
Оҳдин  берди  вужудим  туфроғин  барбод  ишқ.

Ҳажр аро ғурбат яна беморлиғ бирла жунун,
Қилди жоним қисмати бу навъ юз бедод ишқ.

Шуъласидин тушти ўт оламда ул юз ҳажрида,
Ҳар қачон кўнглумни қилди ўртамак бунёд ишқ.

Ҳажру дарду сабрсизлиғ келдилар қотил бари,
Лек бу фан ичра бордур барчаға устод ишқ.

Юз фасонам бор ани кўрган замон арз этгали,
Жилва қилғач, войким, бермас бирин ҳам ёд ишқ.

Қатлини ишқ аҳли топмас жон бериб, то айлади
Ғамза тиғи бирла маҳвашлар кўзин жаллод ишқ.

Сендин ўрганган кеби Лайлию Ширин зулму кин,
Мендин ўрганмак керак Мажнун билан Фарҳод ишқ.

Васл таҳсили учун, эй шайх, тақво қилма амр
Ким, фано ойинин айлабтур манга иршод ишқ.

Эй Навоий, офият кўйида сен бўл шоду хуш,
Ким мени дарду балоға айламиш муътод ишқ.

* * *

Майда бўлса  манга ул лаъли шакарханд газак,
Заҳр бўлсун, тилар ўлсам шаккару қанд газак.

Дайр пири керагу муғбачаи бодафуруш
Ки, ато қуйса қадаҳ оғзима, фарзанд газак.

Ики  лаълингға  ажаб  ҳолат  эрурким,  йўқтур
Не анинг ўхшаши май, не мунга монанд газак.

Ранги лаъли бўлур икки лабинга етса набот,
Ташла андин бу сари бир-ики парканд газак.

Ёпишур лаълинга чун етса газак, ваҳ, не ажаб,
Сўрсам аниким, эрур жонима пайванд газак.

Даврким, бодасинингдур газаги заҳр олуд,
Оқил андин тиламас бода, хирадманд газак.

Эй Навоий, май агар заҳрдурур, ичса бўлур,
Кимсага гар бўлур ул лаъли шакарханд газак.

* * *

Кимки ошиқ бўлса зору хастаҳол ўлмоқ керак,
Рашкдин олам элига бадхаёл ўлмоқ керак.

Васл топмоғлиғки ишқ аҳлиға амредур маҳол,
Кечаву кундуз иши фикри муҳол ўлмоқ керак.

Шавқ аро гаҳ мўядин бўлмоқ керак, андоқки мўй
Ҳажр аро гаҳ ноладин андоқки нол ўлмоқ керак.

Васл мумкин йўқ, вале ҳижронда ҳар дам юз бало
Мундоқ офат мубталоси моҳу сол ўлмоқ керак.

Ишқ кўйида зулоли васл ичмайдур киши,
Дайр сари толиби жоми зулол ўлмоқ керак.

Зулм кўрким чарх этиб икки сипаҳни кийнавар,
Мўрлар хайли арода поймол ўлмоқ керак.

Эй Навоий, истасанг махлас кудуратдин санга
Хонақаҳдин дайр сари интиқол ўлмоқ керак.

* * *

Дайр аро муғбачадин соғари мастона керак,
Нечаким тутса ани тўлдурубон, ёна керак.

Менки бир соғар ичиб, чархнн барҳам урсам,
Бу кўҳан дайри фаноча манга майхона керак.

Етти дарё суйи май бўлса бу майхона аро,
Лоақал худ бириси сиғқуча паймона керак.

Дайр пири бу хароботнипг айвонинда
Ақли кулга сабоқ ўргатгуча фарзона керак.

Даврида муғбачалар ҳар бири жон олмоқда,
Юз Масиҳоға ситам қилғунча жонона керак.

Буйла базм ичра алар ҳар бириким тутса қадаҳ,
Нақди дин бергали бир мен кеби девона керак.

Ким Навоий кеби бу дайр аро тутса ватан,
Ҳушу зуҳду хираду дин ила бегона керак.

* * *

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоғ ўт ёқмоққа аввал мажлисафрўзе керак.

Мажлисафрўзе агар ҳам бўлса мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигарсўзе керак.

Субҳи васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр ўлтургали мендек сияҳрўзе керак.

Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.

Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен эваз отмоққа ҳам чун тийри дилдўзе керак.

Бир хизрваш ҳимматин берма илигдин, негаким
Дашти ҳирмон қатъига охир қуловузе керак.

Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

* * *

Юзунг очиб не ажаб юз хонумонни ўртамак
Ким, бўлур бир шамъ ўти бирла жаҳонни ўртамак.

Чун кўнгул сайд айладинг, жисмимға ўт солмоқ недур,
Расм бўлмас қушни олиб ошиённи ўртамак.

Заъфлиқ жисмимни  ўртаб  бўлма оҳимдин  малул,
Хосият жуз дуд не бўлғай сомонни ўртамак.

Бил шафақ ўтию анжум учқунидин ғам туни
Ким, қилибтур майл оҳим сомонни ўртамак.

Ўртади кўнглум тан ичра ўқларингни уйлаким,
Тушса ўт ул навъи бўлмас найситонни ўртамак.

Халқ ўлуб ошиқ санга мен ўртанурмен, ваҳ, неча,
Элга солған ўт била мен нотовонни ўртамак.

Чарх оҳим ўқидин юз минг тушукдур, эй кўнгул,
Ўртамак ани ҳам улдур парниённи ўртамак.

Невчун гул бўлди ўт, ашжор ўтун, сунбул тутун,
Истамайдур гар фалак бу бўстонни ўртамак.

Солма ўт ушшоқ жониға Навоий борида,
Невчунким яхшидур  аввал ямонни ўртамак.

* * *

Ваҳ, недур майдонда ҳар ён азми жавлон айламак,
Бизга еткач ўзга ён оҳанги майдон айламак.

Зулфдин чавгон чекиб эл бошини гўй эткали,
Кўз ёшимни гўйдек ҳар сари ғалтон айламак.

Қон аро жисмим бўяб, дерсенки, ишқим таркин эт,
Бу экин оламда кофирни мусулмон айламак.

Тан ғуборинда ёшурдум доғи ишқинким, эмас
Айб муфлисдин дирам туфроққа пинҳон айламак.

Кўкта гар анжум эмас оҳим ўқининг яраси
Шомлар недур шафақдин кўнглакин қон айламак.

Чарх сидқ аҳлин ғамин истарки, бўлмиш субҳ иши
Ашкдин кавкаб сочиб чоки гирибон айламак.

Гар Навоий жисмини ишқ истамас тошдин фигор,
Бас недур ани жунун кўйида урён айламак.

* * *

Ўз тилим чун истамас розимни ихфо айламак,
Ўзга тилдин не таажжуб бўлғай ифшо айламак.

Менки ўз сирримни пинҳон асрай олмон, турфадур
Эл анинг тутмоғини махфий таманно айламак.

Телба сиррин элга гар айтур жунундиндур валек
Ҳазл эрур ҳар дам ани эл ошкоро айламак.

Нуктаким Мажнун дегай эрмас ажаб атфолдин,
Айламак такрор ул сўзнию ғавғо айламак.

Кўнглида юз қатла пинҳон айламак сўзни не суд,
Тилни бир қатла анинг шарҳида гўё айламак.

Кўз манга бас, тилни кесмак истарамким, хўб эмас
Роз ифшо айламак, басдур тамошо айламак.

Кош ўюлса кўз доғиким бир тамошо айлабон,
Андин ўлди минг бало жонимға пайдо айламак.

Бу балолардин замоне фориғ айлар дайр аро,
Ўзни бир дам кимса масти жоми саҳбо айламак.

Мунча куймак ишқдиндур, эй Навоий, ашкдин
Су уруб таркин, керак ҳақдин тавалло айламак.

* * *

Кўнглакинг барги гулу устида гулранг елак
Гул кеби жисминг уза уйлаки гулгун кўнглак.

Қалағай саҳфада руқъангни кўруб оқти ёшим,
Тифлдекким югурур кўрса мулавван кўпалак.

Кўйининг туфроғидин қўпмас эсам тонг эрмас,
Ғам тошидин чу бутун қолмади жисмимда сўнгак.

Букун ул навъки мендин бош эрур, сендин тийғ,
Тонгла ҳам бўлғусидур мендин илиг, сендин этак.

Юрагим итларинг андоқ едилар тишлашибон
Ким, яна йўқтур алар оллиға бормоққа юрак.

Мени бир муғбача ошуфтаву волиҳ қилмиш,
Найлай ислом аро гар кўп эса мирзову мирак.

Тишлабон, дайр ичида жоми ҳилолий чексам,
Қурси лимуси кавокибнинг агар бўлса газак.

Салтанат хилъатидин ортуқ эрур дайрда маст,
Судрасам бода гадолиғида йиртуқ капанак.

Ўзлугунг қайдини кесмакка Навоий билким,
Йўқтурур даҳр ирикликларидин яхши эгак.

* * *

Кўзда ёшим эврулур саргашта Мажнун ёшидек,
Айланур бошим доғи қон ичра ҳар дам бошидек.

Қўрқарамким, ташлағай ул шўх кўйидин йироқ
Ким, бошим айландурур даврон фалохун тошидек.

Бир-бири ичраки ёлар кўргузур қавси қузаҳ,
Бўлмагай пайваста ул икки муқаввас қошидек.

Кўп дилоро шаклларким, чекти Чин суратгари,
Очмади бир чеҳра ҳаргиз суратинг наққошидек.

Кўзларинг қонимни қут айларда сиҳҳат топтилар
Ким,  қилибтурлар ғизо бемор парҳез ошидек.

Ринд бўлғай икки олам ўйнағай бир дав ила,
Бўлмағай  лекин  хароботи фано қаллошидек.

Сиймгун қушлар тонг отқунча фалакда, эй Масиҳ,
Бор экинму бири ул муғ дайрининг хаффошидек.

Қону тоза доғ ила кўнглум анингдек бўлдиким,
Ул қадаҳ тошу ичидур лола ичу тошидек.

Гар зарафшон қилса тазҳиб аҳди нўги хомасин,
Дурфишон эрмас Навоий килки гавҳарпошидек.

* * *

Турфа рухсорингки, ҳусн ичра эрур гулзордек,
Турфароқ будурки, гулзор эрмас ул рухсордек.

Сарвнозим бошида турна парин кўрким, эрур
Шамънинг бошида кул бўлған паришон тордек.

Бир тун ул ой ҳажридин куйдум, улус кўрди мени
Тонгласи бир йил такассур тортқан бемордек.

Тошларким урди ул шўх, ипга боғлаб осмишам
Бўйнума кўнглум ғами таскинига тумордек.

Заъфдин кўйида қўйдум бошим остиға кесак,
Соя ҳам гар истасам йўқтур бузуғ девордек.

Ул қуёш маст ўлди, гўёким қилиб эгри хиром
Юз жафо жонимға айлар чархи кажрафтордек.

Телба кўнглунгни, Навоий, забт айлай олмадинг,
Эмди чек андин илиг ҳар сори борса бордег.

* * *

Раҳмсиз бўлғай кўнгул куффори Хайбар кўнглидек,
Мумкин эрмас бўлмоқ ул шўхи ситамгар кўнглидек.

Кести атфол ғаминг кўнглум уза наъл узра наъл,
Ончаким бўлди ҳазин кўнглум санубар кўнглидек.

Кўнглум ул хат шавқидин юз захмлиқ жисм ичра бор
Ўт ичинда анбар эткан дуди мижмар кўнглидек.

Неча захм этсанг қизиқ кўнглумни, ўтдур — қон эмас,
Ҳумратиким анда зоҳир бўлса ахгар кўнглидек.

Гарчи Лайли маҳмилидин нола кўп чеккай дарой,
Савти муҳлик бўлмағай Мажнуни музтар кўнглидек

Мужда дайр аҳлики, соқий акси эрмиш жилвагар,
Ҳар киши берса сафо кўнглига соғар кўнглидек.

Ҳажр тиғидин Навоий қону захмин кўрки, бор
Кўнгли мамлу жисмидек, жисми саросар кўнглидек.
 
* * *

Бу кеча оҳим эрур давронни барҳам урғудек,
Чарх гулзоридин анжум гулларин совурғудек.

Сўрғали келди эвурунг бошиға қўлдоб мени
Ким, эмастур лаҳзае бошим уза ўлтурғудек.

Эй кўнгул, дерсенки, ёшу ишқини, не ёшурай
Ким, эрур жисмим фано туфроғида ёшурғудек.

Синса кўнглум, не ажабким, санги борони фироқ
Бўлди хамлиқ жисм уйин ҳар саридин синдурғудек.

Ҳажр зулмиға чидармен, ўлгали йўқ, англасам
Ким, эрур қатлимға ул жону жаҳон қайғурғудек.

Айш вақтини бил ғаниматким, эрур дам ушбу дам,
Чарх эрмас фавт бўлған вақтни ёндурғудек.

Сен кўнгул берсанг Навоийға гаҳе минг жавр ила,
Эрмас ул ҳар дилрабоға кўнглини олдурғудек.

* * *

Танға тошу қўлға тиш захмики солди телбалик,
Фош қилди элга кўнглаксиз бадан, енгсиз илик.

Гаҳ жунундин банду гоҳи панд ила сўҳон анга,
Бор эмиш савдои ишқ ичра басе қоттиғ ирик.

Ҳар эшиқдин азм қилсам кўйига боғлиқдурур,
Бошиму ул остондур то очилғай бир эшик.

Рокиб ўлғач қилди шабрангини ҳар ён жилвагар,
Соя гарчи кўп зуҳур этмас, қуёш бўлғач бийик.

Дарди ҳажримни не билгай чун юр ашким сафҳани,
Ул мусофир сари гоҳиким рақам қилсам битик.

Лолагун майдин қизармиш кўзларинг ул навъким,
Лолазор устида ҳар ён ағнамиш бўлғой кийик.

Соқиё маҳзун мен асру қилмағил гардунни зарф
Ким, бўлур кечрак нашот ўлған замон соғар кичик

Олам аҳлиға ўлумдин чора чун имкони йўқ,
Ўлма олам фикридин бу лаҳзаким борсен тирик.

Эй Навоий, ул Масиҳодам қуёш чун урди захм,
Ани Исо игнасию меҳр тори бирла тик.

* * *

Менки чектим лаъли шавқи бирла жонондин илиг,
Гўйиё ҳайвон суйи бирла юдум жондин илиг.

Чун мени ҳайрон анга зору оқар ашким не тонг
Ул парийпайкар юса мен зори ҳайрондин илиг.

Илги ҳиннодинму рангиндурки, мен қурбон анга,
Ё қилурда қатл, анга ранг ўлди қурбондин илиг.

Лутф ишида кўргузур ҳар дам яди байзо ул ой
Не ажаб гар элтса Мусойи Имрондин илиг.

Жон чиқар ҳолатда бас топсам итидин пойбўс
Не ҳадим ўпмак учун истарга жонондин илиг.

Дайр аро чун муғбача эл ёри бўлди, эй кўнгул,
Ю муғона май била ул номусулмондин илиг.

Раҳм этиб ҳолимға солса кўз ёшимға бир назар,
Ваҳ, юмай неткаймен ул дам ақлу иймондин илиг.

Берса юз ошуб даврондин илиг мен хастаға
Чекмагунгдур ҳаргиз ул ошуби даврондин илиг.

Сайддек ўқтин қатил ўлди Навоий кўнгликим
Сунди ойлар тийғ ила кесмакка ҳар ёндин илиг.

* * *

Ўзга ойларднн ҳаётим нашъаси бермас илик,
Мумкин эрмас ўзгалар жони била бўлмоқ тирик.

Ғунча оғзига агар тобиъдур оғзинг, йўқ ажаб,
Ҳурмат асрар, не учунким ул улуғдур, бу кичпк.

Сабзхатлар йўқ йигит сонида ул юз тобидин,
Сабзани оқ этти гўё ул  қуёш бўлғач итик.

Киргали кўнглумга ул ой гар кўзумни тутти қон,
Бир эшик боғланса не ғам, очти тиғи юз эшик.

Айни заъф ичра кўзунгга шўхлуғ онин эрур,
Уйлаким беморлар ичра бўлур баъзи тетик.

Юз ёшурдунг, лек зулфунг торини ёйдн сабо,
Шуъла паст ўлғанда андоқким тутун бўлғай бийик.

Ёруғ истарсен кўнгул, муфрит риёзат қил қабул,
Қайда кўзгу равшан ўлғай, бўлмаса суҳон ирик.

Дайр аро беҳушменким, бода тутқач муғбача,
Ўзни билмак расм эмастур, кимда-ким бўлғай билик.

Чеҳра  чун очтинг Навоийға, тонг эрмас изтироб
Ким, парий кўргач жунун аҳли, қилурлар телбалик.

* * *

Маҳвашимда заъфу мен бу ғуссадин ҳар дам ҳалок
Ким, не яъни мен тириг бўлғаймену ул дарднок.

Ногаҳ, эй аҳбоб, даврон қилмағай бебоклик,
Йўқса биздек юз туман жонон учун ўлсак, не бок.

Пок жонин, ё раб, олма поклар кўнгли учун,
Бўлмаса маъшуқи, пок, охир не осиғ, ишқи пок.

Кўнглакин чок айламиш андуҳдин гул, чун ёқа
Чок қилса найласун булбулнинг ўлмай кўкси чок.

Гар бўлур юз жони пок анинг фидоси оздурур,
Мен не ҳад бирла бўлай, чунким эрурмен тийра хок.

Чун ажал жомин сумурмай чиқмас эл бу боғдин,
Хуррам улким, бош кўтармас бодадин андоқки ток.

Эй Навоий, ёр дарди не бало муҳлик эмиш
Ким, аранг заъф эткани ушшоқни айлар ҳалок.

* * *

Ўт урди жонима, чун очти лаъли оташнок,
Ҳаёт чашмасидин, ваҳки, жоним ўлди ҳалок.

Заиф жисмим ўтидин жаҳонни куйдурдунг,
Улуғ ўт урмоқ учун ўртадинг магар хошок.

Дединг — кўнгул ўти дудин чиқарма оҳ била,
Агар чин эрса сўзунг, нега кўксум эттинг чок!

Наззора ҳоилидур дуди оҳу қатраи ашк,
Фиғонки, мониъ комимдур анжуму афлок.

Кўнгул шикофи дема, анда сабр дафни учун
Ки, ҳажр қотили ўлтурди, қозди ишқи мағок.

Чу маст ўлдум эса, май била юнгиз баданим,
Тонгинг ушолған наъшим белига риштаи ток.

Навоий истаса лўливаше, ажаб эрмас,
Бу важҳ илаки, вафо тарки эттилар атрок.

* * *

Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок,
Кирпиким шабнам  тўкулган  сабзадин намнокрок.

Бу кўнгул ғамнокидин то шодмон кўрдум сени,
Истарам ҳар дамки, бўлғай хотирим ғамнокрок.

Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин
Ким, йўқ эрди манзил ул водийда андин покрок.

Уйла мужгон ханжариға ёпишибдур дурри ашк
Ким, магар андин ятиме йўқтурур бебокрок.

Лабларингднн жон олурда барча эл қулдур санга,
Жон берурда бир қулунг йўқ бандадин чолокрок.

Одамилиқ туфроғин берса фано елига чарх,
Оҳким, йўқтур киши аҳли вафодин хокрок.

Неча ўқласанг Навоий кўнгли захминроқ бўлур,
Кўрмадук захмеки теккан сойи бўлғай чокрок.

* * *

Баски, кўксум чоки тиккан игнадин бўлди тешук,
Кўнглаким чокидек ўлмишдур вале андин чурук.

Жонфизо лаълинг бнла қотил кўзунг ҳижронида,
Уйла ҳолим борким, билмон, тирикмен ё ўлук.

Хотами лаълинг агар оғзимға еткач, тишлагум,
Муҳр этарда мўм ёпишқон кеби босқач узук.

Фурқатингдин лоладекдур чок-чок ўлған кўнгул,
Негаким, ҳам қон аро бўлмиш бўёғлиқ, ҳам куюк.

Оташин лаълинг агар жонимни ўртар, тонг эмас
Ким, эрур асру исиғ, неким эрур асру чучук.

Дема, дашти ишқ аро минг хайли ишқ аҳли қони
Итти бу поёни йўқ саҳрода ҳар ён бир сурук.

Эй Навоий, фақр йўлида бурун ўзлукни сол
Ким, бу йўлда пўяға монеъдур ул ортуқси юк.

* * *

Дўстлар, гулшан аро сарви равонимни тиланг,
Топибон келтурсангиз, муздиға жонимни тиланг.

Буки бедиллиғдин ўлгумдир, иложимни тилаб,
Чунки топмайсиз, бошимға дилситоннмни тиланг.

Бўлгуча номеҳрибоним фурқатида меҳрибон,
Меҳрибонлиғ айлабон номеҳрибонимни тиланг.

Не тиларсиз телбараб иткан кўнгулни боғ аро,
Қўйида девонаи бехонумонимни тиланг.

Қатлим истар душманим ҳижронидур, гар билсангиз
Ўлганимни ҳажридин, зинҳор қонимни тиланг.

Оғзи ҳажридин агар бўлсам адам, зипҳорким,
Бенишонлиғ кишвари сари нишонимнн тиланг.

Эй харобот аҳли, етмайдур қадаҳдин нашъае,
Ул хароботий ҳарифи нуктадонимни тиланг.

Совуса  Фарҳоду Мажнун қиссасидин  кўнглунгуз,
Бас, менинг ишқ ичра ўтлуқ достонимни тинланг.

Чун Навоий ўлди ғамдин, эй ситамгарлар, не суд,
Жони зорим йўқса, жисми нотавонимни тиланг.

* * *

Эй муғанний, ёр базмида наво соз айласанг,
Жон фидонг ўлсун ғамим шарҳидин оғоз айласанг.

Уддек куймаклигим шарҳ эт лисони ҳол ила,
Нағмада удунг лисонин сеҳрпардоз айласанг.

Ўзга оламдин хабар деб бизни тиргуздунг не тонг,
Бу рисолат бирла гар изҳори эъжоз айласанг.

Розим ар созинг лисонидин баъидул фаҳм эса,
Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг.

Отланиб бошимни рахшингнинг аёғи остиға,
Тиғ бирла солғудек масти сарандоз айласанг.

Парда ёп роз узрау дохил бўл ушбу базм аро
Ким, эрур хориж агар бепарда овоз айласанг.

Чекмадинг лаҳне Навоий кўнглун истаб айб эмас
Англаб ўзунгни наво аҳлиға шаҳноз айласанг.

* * *

Хароб қилмади онча менин майи гулранг
Ки, қилди орази гулранг бирла соқийи шанг.

Не соқий улки, анинг ишвасиға боқса, бўлур
Ҳавос лолу, хирад масху руҳи нотиқа данг.

Ҳалок неши анинг ғамзасига йўқ ҳамто,
Ҳаёт жавҳари лаъли лабиға йўқ ҳамнанг.

Қиё-қиё боқиши еткуруб бағриға қилич,
Қора-қора мужаси еткуруб кўнгулга хаданг.

Саводи аъзами куфр ила зулчи зуннорин
Ки, топилиб шикану ҳалқасида чину фаранг.

Бу навъ муғбача май тутса дайр аро кишига,
Киши эмас, гар анга қолса донишу фарҳанг.

Навоий ўлди чу бу соқий илгидин сархуш,
Не айб, дайрға масжиддин айласа оҳанг.

* * *

Не бўлди дардима, эй бевафо, даво қилсанг,
Вафоға ваъда қилиб, ваъдаға вафо қилсанг.

Танимни қурб физосида хоки раҳ эттинг,
Бошимни васл эшикига ошно қилсанг.

Сунуб қўлумни юзунгга, мурод этиб ҳосил,
Очиб юзунгни, кўзум ҳожатин раво қилсанг.

Висол авжи бийик, эй кўнгул қуши, сен паст,
Етишмак анда не мумкин, агар ҳаво қилсанг.

Жаҳон ғамин чу олур, бер қадаҳни, эй соқий,
Олурмен, икки жаҳон мулкига баҳо қилсанг.

Замона аҳли жафосин тағофул айларсен,
Алар тағофул этиб, кош сен жафо қилсанг.

Агарчи аҳли наводур вале ул ой боқмас,
Навоиё, неча булбул кеби наво қилсанг.

* * *

Бўлур гаҳикн ғамим шуъласин аён қилсанг,
Шарарни шуъла уза нуқталар гумон қилсанг.

Кўзум ёруғ тилар эрсанг, ёшурма холингни
Ки, кўр ўлур кўз, агар нуқтасин ниҳон қилсанг,

Хаданги оҳим ила, эй фалак, хато қилмай,
Қоронғу тунда не кавкабниким нишон қилсанг.

Илож қилмаки, ботроқ куярга ансаб эрур,
Таним чинин неча ҳажрингда нотавон қилсанг.

Кўз ичра ҳалқа урубтур сиришк ўлур, эй ишқ,
Кўзум қорасини ул ёшлар ичра хон қилсанг.

Чу жавринг ўртади парвонани не суд, эй шамъ,
Кесиб сочингни, азоси учун фиғои қилсанг.

Кўзунгни  кўнглума андоқки мизбон қилдинг,
Юзунгни кўзума ҳам, кош, меҳмон қилсанг.

Бу боғ гуллари баргида топмас, эй булбул,
Димоғи меҳр иси, юз қатла имтиҳон қилсанг.

Навоий, айлагасен васл кишварини ватан,
Фано йўлиға кириб, тарки хонумон қилсанг.

* * *

Чаманда сарвинозим жилва қилмоқ айламас оҳанг,
Жаҳон бўстонидин, биллаҳ, бўлубмен ғунчадек дилтанг.

Мизожиким тилар хилват, худоё, бўлмасун офат,
Биҳилмен гар қилиб ишрат, ичар махфий майи гулранг.

Яшил яфроғлиқ ашжор эмас ҳажрингда, эй дилдор
Ки, оҳим таффидин гулзор миръоти тутуптур занг.

Солибтур чорболиш гул, тутуптур чоргаҳ булбул,
Не суд ул шаҳ ичай деб мул, мушарраф айламас авранг.

Малолат бўлса жононда тиконча бордурур жонда,
Агар ҳар гул гулистонда кўринса бир ҳарифи шанг.

Бу гулшанда гули раъно тўкулмак ваҳмидин гўё,
Жамолин кеч қилур пайдо дема булбулдин айлар нанг,

Навоий кўрмайин ани етибтур оғзиға жони,
Магарким қилғай афғони гаҳи ул гул сари оҳанг.

* * *

Субҳи иқболу саодат келди ул фархунда энг,
Тонг бошида муҳтариқ кавкабдек ул энг узра менг

Сарвким, тенг тутмас ўз қадди била ҳар нахлни,
Эътидол ичра эмастур сарви қаддинг бирла тенг.

То мени саргашта чиқтим, даштдин ҳар ён қуюн
Пўя айлар тинмайин, невчунки топмиш ерни кенг.

Кўнглак ўрпиға елак кийдинг ҳамоно, эй қуёш
Ким, яди байзоға монеъ бўлмағай ҳар сари енг.

Ғорати ислому дин ёлғуз қилурсен гўйиё,
Буйла яғмоларда йўқ ҳожатки, бўлғай кимса ҳенг.

Бода истаб зуҳд тарки айладим, олғаймусиз,
Хирқаву сажжода раҳн этсам, харобот аҳли денг.

Доғу қон бирла Навоий кўнгли бўлди лолаким,
Бу тақозо айлар ул мушкин менгу гулранг энг.

* * *

Чун латофат кўзгуси бўлмиш сафо ичра ул энг,
Ё раб, оҳим дуди зоҳир қилмасун ул энгда менг.

Илгим ўтин дафъ этар енг суйи, баским, элтурам
Оҳ манъиға илик ё ашкнинг дафъиға енг.

Қоматинг бирла латофатда ўзин тенг тутса сарв,
Бордур ул янглиғки, бўлғай сарв бирла соя тенг.

Мен бало чоҳидаву Мажнун фароғат даштида
Лофи ишқ урса, ажаб йўқким, топибдур ерни кенг.

Судрабон элтур қазо илги мени майхонаға,
Маст бўлмай чора борму, эй насиҳат аҳли, денг.

Турктоз айлаб кўнгул олдинг ажалдин бурна жон,
Ҳисса ойирма анга, невчунки эрмас эрди ченг.

Эй Навоий, гар кўнгул кетти, малолат кўрма кўп,
Сен чу бедилликка қойилсен, эрур ул телба тенг.

* * *

Мутрибо, ғам базмида то навҳа оҳанг айладинг,
Заъфлиғ жисмимни тору қоматим чанг айладинг.

Бўлди бўстони узоринг бодадин афрухта,
Майни гўё бўстонафрўз ила ранг айладинг.

Чок этиб эл кўнглин эттинг ғунчадек кўнглум гириҳ
Очтинг эл кўнглин агарчи бизни дилтанг айладинг.

Буки ташбиҳ эттинг, эй кўз, хоки пойин сурмаға,
Билки жавҳарни қаро туфроққа ҳамсанг айладинг.

Ишқ сирри маҳмилин кўк пили чекмас, эй қазо,
Гар ҳилолидин гажак, хуршидидин ранг айладинг.

Не қатиқ водий экин, ё раб, санга эй ишқким,
Ақл саркаш тавсанин қўйғач қадам ланг айладинг.

Қил Навоийни вужуди нангидин, ё раб, халос,
Чун вужудин барча олам аҳлиға нанг айладинг.

* * *

Ғам тошин жисмимда пайконинг била банд айладинг,
Ул самарни бу йиғочқа баргпайванд айладинг.

Чун шакар ширинлик изҳор этти лаълинг оллида,
Демайин, қилдинг табассумким, шакарханд айладинг.

Элга ишрат бодаси туттунг ёйиб хони висол,
Ваҳки, бизни қон ютуб, ғам ерга хурсанд айладинг.

Истамас бўлсанг мени, булбул кеби шайдо, недин.
Юзни гулгун бода бирла гулга монанд айладинг.

Қилдинг ул юз жаннатидин айру бу кўз мардумин
Одаму ҳар сари ёшин анга фарзанд айладинг.

Даҳр боғининг гулида йўқтурур бўйи вафо,
Ўзни, эй булбул, агар парканд-парканд айладинг.

Эй парий, дебсен Навоий бор эмиш Мажнун кеби,
Бир йўли ул телбани қайдин хирадманд айладинг.

* * *

Сарвга раъно хироминг бирла бедод айладинг
Ким, қадингнинг қуллугидин ани озод айладинг.

Гул доғи ҳуснунгга эрди хўшачин юз важҳ ила,
Кўрманин юз хирманин бир дамда барбод айладинг.

Қўйма миннат бизга ғамгин айлабон ишқ аҳлини,
Бизни ҳам шод этмадинг, гар элни ношод айладинг.

Айладинг кўнглум иморат партави рухсор ила,
Каъбани бутхона қилмоғлиққа обод айладинг.

Айтмонким, умр ўтуб, соғинмадинг бир дам мени,
Қатл этарда чун керак бўлди киши ёд айладинг.

Тслбалик ўлтурса ҳам бўйнунгға қоним, эй кўнгул,
Бор экач одам нега майли паризод айладинг.

Йиғламоқдин кўр бўл, эй кўз, фироқ айёмида,
Не учун ўзни хўблар ҳусинға муътод айладинг.

Бенасиб эрдинг фано онинидин, эй шайхким,
Дўст васлин тоату тақвоға нснод айладинг.

Эй Навоий, ўлдунг армон бирлаким, фарёдингга,
Етмади ул нўшлаб ҳар неча фарёд айладинг.

* * *

Юзунг оқ, эй ғамки, ашким рангини ол айладинг,
Жон фидонг, эй дардким, жисмимни помол айладинг.

Ҳолатим халқ англамас, ё раб, сен-ўқ раҳм айлагил,
Чун ғаме бердингки, айтурдин тилим лол айладинг.

Сен тараҳҳум қил, худоё, бу қотиғ ҳолатдаким,
Мени зору дилбаримни фориғулбол айладинг.

Сафҳаи рухсор уза хатким чиқардинг — фитнадур,
Фитна узра нуқталардурким, отин хол айладинг.

Шарҳи ишқинг ёзғали жисмим қуруттунг хомадек,
Ҳар тараф жон риштасин ул хомаға нол айладинг.

Ваҳ, не ҳол эрдики, мажлис ичра лаълинг жомидин
Элни хушҳол эттинг, аммо бизни беҳол айладинг.

Элга жавлон ичра солдинг тиғ, юз минг войким,
Ҳар қачон еттинг Навоий сари, иҳмол айладннг.

* * *

Донаи ҳолинг била кўнглум қушин ром айладинг,
Гарди яздий меъжарингдин қасдиға дом айладинг.

Сабзау гул истамон то вўсмаву гулгунадин,
Қошни айлаб  сабзагун, оразни  гулфом  айладинг.

Ҳусн  боғида  қадинг бўлмиш латофат гулбуни,
Тўнни гулгун, тугмани то ғунча андом айладинг.

Қоматим долу ёшим гулранг эрур то ноз ила,
Долу гул теккан ниҳоли узра ором айладинг.

Юз уза очтинг сочинг зуннорин, эй кофир, магар
Фош этиб куфрингни қасди аҳли ислом айладинг.

Тонгла жаннат ҳуридин кеч, эй кўнгул ноком ила
Гар бу кун дунё аруси васлини ком айладинг.

Эй Навоий, зулфиға бўлдунг паришон оқибат,
Яхши жамъият бу савдодин саранжом айладинг.

* * *

Нил тортиб, оразинг оройишин фан айладинг,
Шуълаи кўкурд бирла шамъ равшан айладинг.

Сарвдин зоҳир йўқ эрди жуз ниёз, эй сарвноз,
То хиромон жилва бирла азми гулшан айладинг.

Ҳазл бирла дўстлуқ изҳори айлаб, оҳким,
Жумлаи олам элин жонимға душман айладинг.

Дуд солмиш бошима ҳажр, эй бало тоши, магар
Жисм унининг гунбади бошини равзан айладинг.

Жуз шарар не дона ҳосил айлагаймен, чунки сен
Мазраи жоним аро ўт бирла ҳирман анладинг.

Чун қадаҳ бердинг лаби хандон била, эй муғбача,
Жонға лаъли оташинни шуълаафкан айладинг.

Эй Навоий, хирқа зайлидин ариттинг дурди хум,
Бизни бу дайри фанода покдоман айладинг.

* * *

Ё қошингға қатл учун зийнат фаровон айладинг
Ким, ҳам эттинг ложуварди, ҳам зарафшон айладинг.

Буйла икки ё учун соз айлабон кирпикдин ўқ,
Ғамзалар нешидин ул ўқларға пайкон айладинг.

Нақди сабрим ғунчадек оғзингда қилғандек ниҳон,
Хурдаи ишқингни кўнглум ичра пинҳон айладинг.

Оллоҳ-оллоҳ, то  не фикр эттингки, лаълу ғамзадин,
Бирни жонбахшу бирини офати жон айладинг.

Гул тўкулди, сарв ҳам елдин таҳаррук қилмади,
Боғ аро то юз очиб, қадни хиромон айладинг.

Не ажаб, эй гул, ичинг қон этса гардун лахт-лахт,
Баски, булбул кўнглини ғунчанг кеби қон айладинг.

Эй Навоий, ёр агар қовдурди андин, англаким,
Кўйида ўтган кеча ҳаддин кўп афғон айладинг.

* * *

Ҳажрдин кўзумга оламни қоронғу айладинг,
Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг.

Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро,
Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг.

Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб,
Йўқса аҳволим жаҳон аҳлиға кулгу айладинг.

Ашк сиймобимудур ҳажрингда, ё кўз оқини
Ҳал қилиб, кўздин равон ул навъким су айладннг.

Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон,
Гўйиё жавлон куни ани тепингу айладинг.

Шоҳиди давронға гўё, эй тараб машшотаси,
Бодадин гулгунаву соғарни кўзгу айладинг.

Буки айтурсен замон аҳлнға йўқ эрмиш вафо,
Ани маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг.

* * *

Басе дард бердингу даво қилмадинг.
Ғаму ранжим англаб, шифо қилмадинг.

Басе ваъда бердинг, қилай деб вафо,
Ҳамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг.

Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга,
Хато эрди, аммо хато қилмадинг.

Висолингда кўнглумни тиндурмадинг,
Фироқингда то мубтало қилмадинг.

Кўнгул бирла жонни ҳам эттинг асир,
Бу шиддатни ёлгиз манго қилмадинг.

Яқин истамак даст агар бермади,
Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг.

Наво бирла гарчи ҳеч кимсани
Навоий киби бенаво қилмадинг.

* * *

Коғаз уза қаламни фусунсоз қилмадинг,
Бир руқъа бирла бизни сарафроз қилмадинг.

Жонсиз таним ҳаёти учун нома ёзмадинг,
Килкинг учини мўъжизапардоз қилмадинг.

Васлинг кунию шоми фироқинг баёнида
Кофур бирла мушкни ҳамроз қилмадинг.

Бир меҳр номаси била саргашта заррани
Кундек жаҳонда мужиби эъзоз қилмадинг.

То рўзгорим айламадинг дуддек қора,
Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг.

Эй кўк дабири, кимсага бир нома ёзмадинг
Ким, хома янглиғ ани сарандоз қилмадинг.

Раҳмат, Навоиё, сангаким ёр ҳар неча
Зулмин кўп этти, меҳру вафо оз қилмадинг.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:40:20

* * *

Қайси андуҳ ўтиким, куйган танимға урмадинг,
Не бало тошики, синған бошима ёғдурмадинг.

Не ёмон умр эрдиким, келдинг чу заъфим сўрғали,
Айлагунча жон нисори мақдаминг ҳам турмадинг.

Жон кеби келдинг ва лекин изтиробидин кўнгул,
Ўлтурушқунча доғи бошим уза ўлтурмадинг.

Ҳар сари мўюм забони ҳол ила ёлбордилар,
Мў-бамў англаб ўзунгни, бизга ҳам келтурмадинг.

Чунки чиқтинг — чиқти жоним, не иёдат эрди бу,
Қатлим эттинг, хаста жонимға даво еткурмадинг.

Боғ аро, эй сарв, ҳам сарсабзсен, ҳам сарфароз
Ким, нечукким, настаран бир хасқа бош индурмадинг.

Эй  Навоий, қилмадинг холи кўнгулни ғуссадин,
То қадаҳни уйлаким кўнглунг тилар тўлдурмадинг.

* * *

Кулмадинг, то кўзларимни кавкабафшон қилмадинг,
Тўкмадинг қонимни, то бағрим тўла қон қилмадинг.

Тифлдекким, ғунча очқай, қилмадинг, эй бағри тош,
Хотирингни жамъ то кўнглум паришон қилмадинг.

Элга айтур заҳра йўқ, ваҳ, йўқса қай бир турктоз
Айладингким юз кўнгул мулкини вайрон қилмадинг.

То қуёшдек жилва қилдинг, қўймадинг бир зарраким,
Офариниш ичра рухсорингға ҳайрон қилмадинг.

Юз бало тошини ишқ атфолидин ёғдурмадинг,
То жунун торожидин жисмимни урён қилмадинг.

Эй фалак, қайси қуёш юзлугни бир кун чарх уза
Жилвагар қилдингки, оқшом ерга пинҳон қилмадинг.

Демаким, қўйдум Навоий жониға доғи ажал,
Шукри борий мубталойи доғи ҳижрон қилмадинг.

* * *

Яна, эй ишқ, гули рухсорин ошуби чаман қилдинг,
Ҳазин булбул таниға ҳар биридин бир тикан қилдинг.

Кўнгулни телба айлаб қайдиға ҳар ён оқар судин,
Чаман занжири гесусинда юз чину шикан қилдинг.

Саҳоб атфоли жола тошларин ёғдурғали, эй гул,
Парий  янглиғ зуҳур  айлаб, жунун булбулға фан қилдинг.

Раёҳин хайлини чекмакка ер зиндонидин гўё,
Булут айёридин ҳар қатра торин бир расан қилдинг.

Ниҳоли гул нишиман гулшан эттинг гўйи, эй булбул,
Фироқ ичра тикандин бистару хасдин ватан қилдинг.

Юзунг шамъида шабнам, йўқса тердур, соқиё, ваҳким,
Ул анжумдин шабистон ичра қатли анжуман қилдинг.

Чаманда маст елдин, ваҳки, ҳар ён хам бўлур гулдек,
Замоне жилва айлаб, бизни расвойи заман қилдинг.

Ўлук деб ужбдин зоҳид анга хилватни гўр айлаб,
Ҳамоно пардаи пиндорин, эй гардун, кафан қилдинг.

Навоий, қайда ғам сайли яна кўнглунг уйин бузғай
Ки, айларда иморат анда балчиқи дурддан қилдинг.

* * *

Жон олурда жисм зор эрканни билмасму эдинг!
Қон тўкарда жон фигор эрканни билмасму эдинг!

Нола журми бирлаким, жонимни олдинг, нолишим
Сенсизин беихтиёр эрканин билмасму эдннг!

Қилдинг эл меҳрин санад қатлимга, йўқса жон аро,
Сирри ишқинг устивор эрканни билмасму эдинг!

Туҳмати бемеҳрлиғ қилдингки, билгач ўлгамен,
Йўқса, меҳринг жонға ёр эрканин билмасму эдинг!

Васлинга еткурмаган зулм эрди, ваҳ, йўқса кўнгул
Фурқатингдин беқарор эрканни билмасму эдинг!

Ошиқ ўлдунг, эй кўнгул, қилма фиғон бедодидин,
Ишқ аро юз мунча бор эрканни билмасму эдинг!

Эй Навоий, гар кўнгул ишқингни ёйди, тонг эмас,
Нуктаси девонавор эрканни билмасму эдинг!

* * *

Оташин рухсора очиб, хонумоним ўртадинг,
Хонумоним худ не бўлғай, жисму жоним ўртадинг.

Дема, не қилдим, не қилдим, жону кўнглунгни олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг!

Дилраболиқ бирла чун ёқтинг жамолинг шуъласин,
Хаста кўнглум олғач-ўқ, эй дилситоним, ўртадинг.

Тўлғаниб куйсам, ажаб йўқ, ўтқа тушкан риштадек,
Чун фироқ ўтиға жисми нотавоним ўртадинг.

Ўтқа солдннг сабру ақлу жону кўнглум барчасин,
Йўқу борим куйдуруб, яхши-ёмоним ўртадинг.

Соғаринг жону жаҳондин ортуғ эрмиш, соқиё,
Лекин ул ўт бирла-ўқ жону жаҳоним ўртадинг.

То Навоийдек белу оғзинг хаёли бирламен,
Ушбу йўқ савдода пайдову ниҳоним ўртадинг.

* * *

Тилагим сенинг ҳузурунг, талабим сенинг жамолинг,
Неча кун тириклигимдин ғаразим сенинг висолинг.

Чидай олмасам фироқинг, ўпа олмасам аёқинг,
Кўра олмасам назиринг, топа олмасам мисолинг.

Манга даштдин фараҳ йўқ, манга бошдин тараб йўқ
Фараҳим сенинг ҳадисинг, тарабим сенинг хаёлинг,

Ажал ушбу дамки, кўюнгдамен олса жоним, боре
Бошим ўлса хоки пойинг, таним ўлса поймолинг.

Юзида урубсен, эй меҳр, камоли ҳусндин дам,
Манга равшан ўлди бу дамки етибтурур заволинг,

Нега таркинг этмай, эй чархки, шому ахтаримдин,
Қародур юзунг ва лекин оқ эрур юзунгда холинг.

Майи ишқ чун Навоийни жаҳонда қилди расво,
Бу қадаҳни, дўстлар, эмди онинг қошидин олинг.

* * *

Бу не ҳусну ноз эрурким, интиҳоси йўқ анинг,
Бир нафас йўқким, кўнгулда юз балоси йўқ анинг.

Холи ҳижронида тим-тим ерга томган қон ёшим,
Ҳар бири бир лоласдурким, қороси йўқ анинг.

Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи,
Бода тўлған жом янглиғким, садоси йўқ анинг.

Зоҳир этти хаста кўнглум ёраси оғзида қон,
Ким бағир хунобидин айру ғизоси йўқ анинг.

Қуллуғунг доғин қўюб, кўнглумни ғамдин сотқун ол
Ким, бу нақди қалбдин ортуқ баҳоси йўқ анинг.

Ганжи ишратдур аруси даҳр васли, оҳким,
Анбарин зулфидин ўзга аждаҳоси йўқ анинг.

Ҳажр ўқи захмин Навоий боғламиш боштин аёқ,
Йўқ эса жисмин ёпар чоғлиқ лнбоси йўқ анинг.

* * *

Шоҳ бўлди ишқ ичинда соҳибасрорим менинг,
Ишқ маншурида туғродур бу шаҳкорим менинг

Лаъли ёдидин тиригмен, йўқса ўлгум заъфдин,
Қонки ҳар ёндин тўкар бу жисми афгорим менинг.

Мен жунун саҳросида йиттим, гар анда ҳар киши
Кўрса Мажнунни эрур, билдег, намудорим менинг.

Оғзидин андоқ адам кўйида фоний бўлмишам
Ким, вужуд иқлимида топмаслар осорим менинг.

Булажаб ҳолим жунун ичра гар элни кулдурур,
Ваҳки, йиғлатур юз онча нолаю зорим менинг.

Кўнглум ўз ҳолида йўқ, воқиф бўлунг, аҳбобким,
Ҳажр дардидин эрур ҳол узра беморим менинг.

Кофири ишқ ўлдум ул бут оллида, ваҳ, яхшидур
Дайр аро боғланмаса бўйнумға зуннорим менинг.

Сен дағи кўргузма макру шўхлуқ, эй золи чарх
Ким, билур сендин кўп ортуқ шўхи маккорим менинг.

Хотирим, ҳам давру ҳам давр аҳлидин озурдадур,
Эй Навоий, истама панд айтиб озорим менинг.

* * *

Тонг насимин сойир эткан гул узоримдур менинг,
Секритиб майдонға кирган шаҳсуворимдур менинг.

Гард эмас, гардинда балким кўрмасун деб эл кўзи,
Волиҳу саргашта жони хоксоримдур менинг.

Маркабининг наълидин ҳар дам чоқилған ўт эмас
Ким, кўнгул отлиғ заифи беқароримдур менинг.

Баски, телмурди кўзум киргайму деб майдон аро,
Кўз қароси йўқки, доғи интизоримдур менинг.

Ул баҳори ҳусн минган қатраафшон бодпой
Гулшани айш очқали абри баҳоримдур менинг.

Чобуки меҳр ўлди бемеҳру ҳарун кўк тавсани,
Тутманг отинким, эшитмак ани оримдур менинг.
 
Йўлида айлай фидо кўз гавҳарин, жон жавҳарин,
Эй Навоий, етса ул чобук, нисоримдур менинг.

* * *

Не ажаб, сарви сиҳига инмаса бошинг сенинг
Ким, эмастур қадду раънолиқда бўйдошинг сенинг.

Гар ниҳони фитна таълим айламас, бас не учун
Бошини чекмиш баногўшунгғача қошинг сенинг?

Сангборони ғамингдин бош не янглиғ ёшурай
Ким, саодат гавҳаридур бошима тошинг сенинг.

Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаъли ранг ҳал,
Суврат ичра чун лабингға етти наққошинг сенинг.

Ўта олмас хонақахи қудс эли, эй муғбача,
Дайр эшикинда чу тузгай базм авбошинг сенинг.

Дема, эй носиҳки, қилмайсен сўзум бирла амал,
Хотиримда қайда қолмиш мунча қолмошинг сенинг.

Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингким, ёшурур
Ёрдин сариғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг.

* * *

Ишқим ортар хатти зоҳир бўлғали жононанинг,
Шамъ дуди шуъласин афзун қилур парвонанинг.

Ҳар дам ашким келтурур юз таън мажнун кўнглума,
Қисми ёшлардин ҳамеша тош эрур девонанинг.

Оразингнинг нақшидин бутхонадур кўнглум уйи,
Ишқ бўлмиш барҳаман ичинда ул бутхонанинг.

Шоми ҳажрим шарҳи элни бехуд этса не ажаб
Уйқу келтурмакдурур хосийяти афсонанинг.

Судурур бағримки, пайкони кўнгулдин чекти бош
Нам ҳавода сабза чиққандек учидин донанинг.

Йиқмади кўк гунбадин ёғиб ҳаводис ёмғури
Ким, сувар эркин чиқиб томини бу кошонанинг.

Ўқларинг чок эттилар ҳар ён Навоий кўнглини,
Йўллар этгандек ёғин деворини вайронанинг.

* * *

Гар  жафо қил,  гар  вафоким, дилистоним сен менинг,
Гар мени ўлтур вагар тиргузки, жоним сен менинг.

Хоҳи раъно қад била боргил ёнимдин жилвагар,
Хоҳи кел қошимгаким, сарви равоним сен менинг

Кўнглум ичра сенсену ишқинг не дей ҳолим сенга,
Чун бу янглиғ маҳрами рози  ниҳоним сен менинг.

Жилва айлаб ҳар замон, афғону оҳим қилма айб,
Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғоним сен менинг.

Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон,
Бори бу бир-икки дамким, меҳмоним сен менинг.

Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағил
Ким, парий рухсоралардин танлағоним сен менинг.

Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани,
Эртаги нозук мизожи бадгумоним сен менннг.

* * *

Кўнгуллар қути ширин достонинг,
Бағирлар қони лаъли дурфишонинг.

Ниҳону ошкоро мен санга ёр,
Сенинг ағёр ила рози ниҳонинг.

Муҳиблар бирла ҳар тун, биздин айру
Қадаҳларким, чекарсен, нўши жонинг.

Вале ваҳм айла андинким чекиб вой
Дамодам қон ютар бир нотавонинг.

Ажаб лаълесен, эй ашки жигаргун,
Ажаб йўқким, эрур ғам тоғи конинг.

Кулар, эй боғбон, ҳар ғунча гўё
Ки, ғофилдур хазондин гулситонинг.

Навоий ишқ водийсиға кирди,
Хатарлиқ йўлдур, эй аҳбоб, ёнинг!

* * *

Саманди ноз уза ул чобуки балоға боқинг,
Пари бошинда малак парридин ўтоға боқинг.

Начукки қавси қузаҳ даври меҳр акси эрур,
Топиб ҳам эгнидин айланған икки ёға боқинг.

Садоғи жонибиким илгига синон тутмиш,
Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг.

Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз,
Очиб танимни ададдин фузун яроға боқинг.

Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас,
Улуста ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг.

Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас,
Хазон елини кўрунг чархи бевафоға боқинг.

Навоий ўлди жаҳон аҳлидин наво топмай,
Не бўлди бир назар ул зори бенавоға боқинг.

* * *

Эй, менинг жоним олиб яхшилиғинг,
Берибон жон яна яхши қилиғинг.

Қаҳр ила бодаки, туттунг ўлдум,
Заҳрдек ўлтурур элни ачиғинг.

Ҳусндин меҳр ғараздур, эй ишқ,
Бу масалдур: силиғингдин илиғинг.

Асрадим сени кўз ичра, эй ёш,
Қонима эрди тануғлуғ осиғинг.

Маст ул кофири бебок келур,
Ақлу дин аҳли, ўзунгузни йиғинг.

Ғайр гарди борур ул пок сари,
Қани, эй кўз, бу маҳалда ариғинг.

Эй Навоий, неча солғай ошуб,
Ул парий кўйида девоналиғинг.

* * *

Қора-қора  мужа ханжарларин ититмак ишинг,
Ҳаёт нахлини кескан қиё-қиё боқишинг.

Ишинг бу эрдики, жонимни олғасен, танни
Ки, судратурмен эшиктин магар тугонди ишинг.

Зулоли Хизр лабинг ул зулол қатралари
Ки, жола бўлди узоринг баҳори ичра тишинг.

Не ғунчасен кўнгул охирки елу су ерига,
Бўлубтур оҳу бағир қони бирла парваришинг.

Кўзумга қўйдн қадам, ваҳ, ўтар хаёл айлаб,
Олай деса аёғ, эй кўз қоралари, ёшинг.

Эрур чу даҳр бузуғ гулхан, ушбу авлоким,
Бузуғда кечса ёзинг, гулхан ичра ўтса қишинг.

Навоий, истама элдин жунун иложинким,
Бу телбалик аро йўқ ул парийдин ўзга кишинг.

* * *

Ошиқ ўлдум, панд берманг — чорам асбобин тузунг,
Ишқ зор этганга зулм этманг — тараҳҳум кўргузунг.

Эйки, дерсиз ишқ аро сабринг уйин обод қил,
Мундоқ этгунча ҳаётим қасри бунёдин бузунг.

Сарвинозимким борур кўз боғидин, қилмон қабул,
Гар анинг ўрнида тўби нахлини ўлтурғузунг.

Онсизин, эй дўстлар, не заҳру не оби ҳаёт
Ким, мусовидур манга гар ўлтурунг, гар тиргузунг.

Гар ажал турғузмади жисмимни ул ой кўйида,
Дўстлар, наъшимни боре анда бир дам турғузунг.

Дурд келтурдунг дебон ёзғурмангиз, эй аҳли ишқ,
Бок йўқ, зуҳдум ридоси кунжига солиб сузунг.

Чун Навоий кўнглини қилди гириҳ бир тори зулф,
Дўстлар, сарриштаи уммидни андин узунг.

* * *

Тоза доғ атрофида жисмимда тим-тим қон кўрунг,
Дарду ғам тоғида, ваҳ-ваҳ, лолаи нуъмон кўрунг.

Нафй килғанлар қуруғ жисмим ҳалоку заъфини,
Танға кўнглумдин тиралган ҳар тараф пайкон кўрунг.

Халқ йиғлаб туфроғим бошида юз ҳасрат била,
Ўқларни ҳар ен танйм омочида хандон кўрунг.

Ғам туни юммас кўзум давринда кирпик хайлини
Саф чекиб, кўзнинг қорарган ҳолиға ҳайрон кўрунг.

Ишқин этканлар ҳавас, ийнак бу туҳматдин мени,
Боғланиб бўйнум фано бозорида, урён кўрунг.

Чарх баҳри нақдини қнлган таманно зарралар,
Меҳр ғаввосин бу игрим ичра саргардон кўрунг.

Ўқларидиндур Навоий жисми меҳнат гулбуни,
Гуллар нйнак тоза қонлиғ доғидин ҳар ён кўрунг.

* * *

Қошларингдинким эрур қонлиғ кўнгул ичра хаёл,
Ул қизил коғазда нундур, бу шафақ ичра ҳилол.

Тутмайин кўнглумда таскин қадди васлин истамон,
Қайда пайванд этсалар, тутқай ўзи, тутмай ниҳол.

Сарвнинг сени кеби бошинда дастор узра чин,
Наргис узра нуқта монанди кўзунг устида хол.

Заъфлиғ жисмимдадур ҳар ён бўғинлардин гириҳ,
Нол ториға эрур гарчи тугун тугмак маҳол.

Лолагун май тобидин ул ой қизармиш ё магар
Шўхлуқтин лолазор устида ағнаптур ғизол.

Давр элида гар вафо йўқ, сен вафо қилғил, валек
Кимни хушҳол этсанг, андин тут ўзунгга юз малол.

То Навоий зулфи янглиғ пойбўсин истади,
Гаҳ паришонҳол эрур ул зулфдек, гаҳ поймол.

* * *

Боғ аро эрдингмуким, бу кеча гулбез эсти ел,
Бода  ичтингмуки, беҳад ишратангез эсти ел.

Юз уза зулфунгни қилдингму паришон ноз ила
Ким, гаҳи гулбору, гоҳи анбаромез эсти ел.

Юзу қаддинг шавқидин ўлдум, ҳамоно боғдин
Очилиб гул, жилва айлаб, сарви навхез эсти ел.

Елга рухсору танинг очиб, магар бердинг ҳаёт
Ким, умид аҳлиға гулпошу саманбез эсти ел.

Ғунчалар шавқунгда гўё боғлағанлардур кўнгул
Ким, нечаким, эсти ул ёндин, диловез эсти ел.

Бу чаманда бўлса ел сокин, ўчар шамъи ҳаёт,
Ёрутур андуҳу ғам ўтин, агар тез эсти ел.

Эй Навоий, ранж ила хуш бўлки, Фарҳод оҳидин
Билки, қўпти ташламоққа тожи Парвез, эсти ел.

* * *

Кеча ул ой бирла эрдим, ваҳ, бу тушдур ё ҳаёл,
Туш эмас, чун йўқтурур уйқу хаёледур муҳол.

Ишқ изҳор айлабон васлин тилар мунглуғ кўнгул,
Бир гадо янглиғки, айбин кўргузуб айлар савол.

Ораз узра айн янглиғдур узоринг узра кўз,
Наргис узра нуқта янглиғдур  кўзунг устида хол.

Эгма қаддим заъфи ҳаддин ошти ул юз қошида,
Нотавон бўлған кеби хуршид васлидин ҳилол.

Йиғлабон ул сарвнинг йўлиға тушсам ноз этар,
Су била туфроғдин бош тортқан янглиғ ниҳол.

Ҳажр тиғидин қуруқ жисмим қаламдек бўлди шақ,
Лек бежон нолалар кўнглумдадур андоқки нол.

Ком эрур жонимға ул олудалиғдин пок лаб,
Эй Навоий, ўлсам ичмон Хизр нўш эткон зулол.

* * *

Қасди жоним қилди ҳажр, эй қотили хунхор, кел,
Қон тўкуб жонимни олмоқ истасанг зинҳор кел.

Ашк дуррин кўзда, жон нақдин овучта асрадим
Ким, қачон келсанг, йўлингда қилғамен исор кел.

Руҳум айрилмиш бадандин гар тиларсен, эй ҳабиб,
Айламак Исойи руҳуллоҳ дамин изҳор кел.

Айтмон келгил доғи қилғил таваққуф лаҳзае,
Келгач-ўқ борғил, вале жонимни олғоч, бор, кел.

Жон етибтур оғзима, дермен лабингға топширай,
Лутф этиб қилғил мени жон бирла миннатдор кел.

Дайр аро май ичкали келгум десам, дер муғбача,
Бут қошида бош қўйиб боғлар эсанг зуннор, кел.

Жон Навоийни, Навоий жонни сенсиз истамас,
Ани жоннинг, жонни анинг ранжидин қутқор, кел.

* * *

Ваҳки, бу бедил ғамингдин ўлди, эй дилхоҳ, кел,
Эй кўнгул, сен доғн ул дилхоҳ ила ҳамроҳ кел.

Мумкин эрмас оғзим ичра кел демакдин ўзга сўз,
Гарчи ёр оллида тенгдур хоҳи тур де, хоҳ кел.

Гарчи дардимға даво қилғунг йўқ, аммо ҳажр аро,
Асру қаттиқ ҳолатимдин бўлғали огоҳ кел.

Уйлаким том рахнасидин ой тушар вайронаға,
Чок кўксумдин бузуғ кўнглум аро, эй моҳ, кел.

Оҳ ўтин дедингки паст айлай зилоли васл ила,
Бу нафаским шуъласин гардунға чекмиш, оҳ, кел.

Бир қадаҳ берсанг, қўярмен бутқа юз, эй пири дайр,
Иккисин олиб, бошимға ҳасбатаҳуллоҳу, кел.

Гарчи келмай-келмай ўлтурдунг Навоийни валек,
Эй Масиҳ, анинг мазори бошиға гаҳ-гоҳ кел.

* * *

Мен жаҳондин кечтиму кечмас менинг жонимдин эл,
Мен илиг жондин юдум, чекмас илиг қонимдин эл.

Тўш-тўшумдин баски расволиғ ўти лов-лов ёнар,
Ҳар тараф йўлдин чиқарлар ўтсалар ёнимдин эл.

Бахтим уйқусиға гўёким сурудедур ҳазин,
Кўйида буким уюмас ҳар тун афғонимдин эл.

Танимаслар бир-бирин ёғқан мазаллат гардидин,
Сўрғали ҳолим кириб чиққунча вайронимдин эл.

Менда тумори жунундек печ, ваҳким, бехабар,
Ҳар тараф кўнглумда қонлиғ доғи пинҳонимдин эл.

Истарам, эй Хизр, келгаймен қилиб жон бирла тавф,
Каъбайи кўйин хабар топқунча борғанимдин эл.

Эй Навоий, қилмағайлар айб агар девонамен,
Ул парий васфин ўқуған сойи девонимдин эл.

* * *

Тиғи ҳижронинг била кўнглумни юз парканд бил,
Ҳар бирин юз ёралиқ бағримға бир пайванд бил.

Дема ҳар торида зулфининг нединдур юз гириҳ,
Ҳар бирин ул торлардин юз кўнгулга банд бил.

Ою кун гар волидайи ўлса ул афзун ҳусн аро,
Айб эмас, икки садафқа дур кеби фарзанд бил.

Ёлғон аҳли ишқ янглиғ қатлим этма, чеҳра оч,
Бир кўруб ишқ ичра ўлмакка мени хурсанд бил.

Ҳусниға ўхшаттинг, эй гардун, қуёшингни, валек
Он анга монанддек, ани мунга монанд бил.

Эйки шаҳсен, лек қилмайсен раво эл ҳожатин,
Ўзни ҳам ўздин улуғроқ шаҳға ҳожатманд бил.

Эй Навоий, панд эшитмай телба кўнглунг бўлди гум,
Десанг андоқ бўлмай, аҳволин ўзунгга панд бил.

* * *

Эй кўнгул, мен тарки ишқ эттим вале фош этмагил,
Мен сенга сиррим дедим, сен элни сирдош этмагил.

Эй кўз, эмди айладим ҳар чеҳрадин қатъи назар,
Қил таҳаммул доғи атрофимни қон ёш этмагил.

Соқиё, қўйдум аёғингға сиришким лаълини,
Лутф этиб, бу майға жоми ҳажр подош этмагил.

Риштаи меҳр уздум, эй машшота, зулфи қиссасин
Кўп узатиб, нотавон кўнглумга чирмош этмагил.

Гар десанг қаддинг бўлуб хам, қолмағайсан фитнаға,
Кўз солиб ҳусниға, майли ул кўзу қош этмагил.

Ҳажр тошин ёғдурубким қавди, ўлсам, эй рафиқ,
Қабрим устида тўкар тошинг жуз ул тош этмагил.

Эй Навоий, фақр йўлинда ер ўпкил ҳар қадам,
Яъни ул йўлда қадам сайр ичра жуз бош эгмагил.

* * *

Юзунгни кўрдум эмди кўзларимни боғла, эй қотил
Ки, ногаҳ бўлмағайлар ўзга юзни кўргали мойил.

Китоб авроқидек бўлғай мусаттаҳ қолмайин даври
Ғамим тошиға бўлса бир нафас тўқуз фалак ҳомил.

Мени бедилнинг оҳин ўгмаким, оламни куйдурди,
Ҳануз эрмас кўнгулнинг шуъласи бу ўт аро дохил.

Танимда гул эмас гулхан нишони телбаликдинким
Кул ўлдум ўртаниб ишқинг ўтидин, лек сен ғофил.

Лабинг шавқи кўнгулдин халқ таън айлаб қачон кетсун,
Сабодин ғунчанинг ҳаргиз бўлурму ҳумрати зойил.

Недур ой сафҳаси бўлған қорадин доғлиғ, гўё
Жамолинг дафтарин ёзғанда бўлмиш бир варақ ботил.

Менинг журм ичра узрум шайхнинг зуҳд ичра ужбидин
Батардур дўст лутфи ҳолима гар бўлмаса шомил.

Фиғони ўқидин булбулнинг, эй гулбун, ҳазар қилким,
Тикан пайкониға гул жавшани ҳаргиз эмас ҳойил.

Навоий қуллуғин фақр аҳлининг пири қабул этса,
Эрур бир банда озод айлаган янглиғ шаҳи одил.

* * *

Тарки ишқин қилғали жон бўлди жонондин хижил,
Кўз кўнгулдин, бал кўнгул ҳам кўнглум олғандин хижил.

Новакинг еткач ўлук жисмимга, топтим инфиол,
Нақдсиз андоқки топқай ўзни меҳмондин хижил.

Дину имонимни торож  этти  аммо бормен,
Эй мусулмонлар, ҳануз ул номусулмондин хижил.

Ҳажрида кўр ўлмаған кўзни қизартур қон ёшим.
Не қизормоқтурки, эрмас дарди ҳижрондин хижил.

Не учун Фарҳоду Мажнун тоғу дашт айлар ватан,
Гар эмаслар мен алохону аломондин хижил?!

Дўст лутфи бўлмаса, дўзах манга юз қатла ҳайф,
Буйлаким маҳшарға киргум журму исёндин хижил.

Кундуз ул кўй ичра топилмас Навоийким, эрур,
Кеча тонг отқунча чеккан оҳу афғондин хижил.

* * *

Қуруди чеккали қондин кўзум ниқоб қизил,
Бале, ёғинсиз ўлур чун бўлур саҳоб қизил.

Кўзумда лоладек ул юз ғариб эрур қон ёш
Ки, бўлса гул қизил, ўлмас анга гулоб қизил.

Бошим сипеҳрдек эврулдию қон ёшим сари боқ
Ки, ҳар замон югурур анда бир шиҳоб қизил.

Кўзум қизарди, қизил ашк рангидин гарчи
Қизил бўлур, сую, бўлмас анга ҳубоб қизил.

Кўнгулни чуркади ишқинг валек эрур тўла қон,
Ёлинда куймишу кессанг эрур кабоб қизил.

Бу қонки водийи ишқ ичра оқти бўлса не тонг,
Самум рангидек ул дашт аро сароб қизил.

Не жилва эрди қизил тўн билаки қон ёшдин,
Либосин айлади ишқингда шайху шоб қизил.

Лабинг ғамида Навоий ўзин тилар беҳуд,
Не тонг май ичса анингдекки лаъли ноб қизил.

* * *

Қилғали хилъатин ул сарви гуландом қизил,
Қилди қон тўкмак ила даҳрни гулфом қизил.

Лаъли шавқи била гар бўлса кўнгул қон не ажаб
Ким, қизил май била тўлса кўрунур жом қизил.

Чарх агар ҳолима қон йиғламади ҳажр туни,
Нега бас бўлди шафақдин юзи ул шом қизил.

Қилди қонлиғ кўнгул ул зулф хаёлин рангин,
Рақам эткан кеби шингарф била лом қизил.

Гул севарменки, бу ранг эткали хилъат ул шўх
Ранглар ичра берур кўнглума ором қизил.

Ҳусн сотма шафақинг рангидин, эй золи сипеҳр
Ким, ани қўймағуси гардиши айём қизил.

Коми дил гарчи Навоийға майи лаълинг эрур,
Бўлғуси чеҳраси хуноб ила ноком қизил.

* * *

Ул гули раъноға номам хўб эмас яксон қизил,
Сафҳаси бўлса керак бир ён сариғ, бир ён қизил.

Ҳажр ўтидин қони кўнглумнинг қурубтур, гар ул ўт
Зор кўнглумни қизитмайдур, недур пайкон қизил.

Сарвға гулнор баргидин либос эткан кеби,
Чекти гулгун ҳулла нахли қаддиға жонон қизил.

Бесутун Фарҳод қабридур қизарған лоладин,
Ё анинг қонидин ўлмиш туфроғи ҳар ён қизил.

Оримас ашким била кўзнинг қизарған раглари,
Баҳр мавжидин оқарғудек эмас маржон қизил.

Қон ёшим сероб қилди боғни, мундин нари
Анда тонг эрмас кўкармак сабзаву райҳон қизил.

Гар кўзунг захмин кўнгуллар қонин этмайдур ғизо,
Бас, недин қон тўккали бўлмиш начукким қон қизил.

Чарх баҳридин бу янглиғ бўлса қон ютмоқ мудом,
Йўқ ажаб, эмди садаф бермак дурри ғалтон қизил.

Лаъли шавқидин саросар лолагундур кўз ёшим,
Эй Навоий, ким кўрубтур баҳри бепоён қизил.

* * *

Азм ўлса хаёлингға, кўнгулдур анга маҳмил,
Осойиш агар истаса, кўз чашмаси манзил.

Эй ишқ, нетиб ул қора кўзни кўрайинким,
Кўзнинг қорасин ҳажрида ашк айлади зойил.

То бўлди сенинг ҳуснунга ошиқ уза ошиқ,
Иш бўлди менинг кўнглума машкил уза мушкил.

Ул кўз олур эл жонин ўғурлуқ била, ваҳким,
Боқмас бу тараф, тутсам ўзумни неча ғофил.

Ёди била беҳушлуғум дафъини қилманг,
Деворидин ул кўйнинг ар бўлмаса каҳгил.

Эй муғбача, ошиқмену дурдикаш, этиб раҳм,
Не юзунга, не жомға қил пардани ҳойил.

Ўзлукни фано ўтиға куйдурди Навоий
Ким, савмаадин хориж эрур дайрға дохил.

* * *

Эй парий, юз ёралиқ кўнглум сари наззора
Қил, Ёрасиз ҳар қайдаким топсанг, ани ҳам ёра қил.

Пора-пора айлагач бир-бир анинг ажзосини,
Юзларин борининг оҳим дуди бирла қора қил.

Хайли ҳиндудекки, душман илгида бўлғай асир,
Ҳар бирисин олам ичра бир тараф овора қил.

Чун алар овора бўлди, кўзларимни ҳам ўюб,
Ўтқа ташлаб, уйларин ҳам тош била юз пора қил.

Ул икавдин бошима келган балову ғуссани
Айлабон мундоқ уқубатлар замоне чора қил.

Кўзу кўнглум бўлмаса неткунг агарчи, эй сипеҳр,
Хўбларға сарвдин қад, меҳрдин рухсора қил.

Эй Навоий, ўйнағунг йўқ ишқ то юз кўрмагунг,
Узр айтиб, ер ўпу сўз таркини якбора қил.

* * *

Қон ёшим ичра таним тўлғанғанин наззора қил,
Лолазор ичра йилон гар кўрмадинг, ўт узра қил.

Бодадинму эркин, усрук  кўзларингнинг ҳумрати,
Ё узоринг ўти тобидин бўлубтурлар қизил.

Кўнглум ичра ҳар яра оғзида пайконинг учи,
Келди дардинг лаззатининг шукрини айтурға тил.

То тушубмен ул узору икки гесу ҳажриға,
Эй қуёш, раҳм айлаким, бўлмиш, бир ою икки йил.

Доғима андоза марҳамлиқ момуғдин истаган,
Кўнглум ичра буйла ҳар ён доғи беандоза бил.

Даҳр бўстонида чун йўқтур вафое, эй кўнгул,
Лоладек гулгун қадаҳ тут, ғунчадек бир дам очил.

Илтифотинг озидин итти Навоий телбариб,
Эй парий, бир ҳам бу Мажнунға парво айлагил.

* * *

Ёғлигин эйким, тикарсен, игна  мужгонимни қил,
Нақш этарда тори  анинг риштаи  жонимни қил.

Истасанг торин қизил ёхуд қора қилмоққа ранг,
Кўз қорасин ҳал қилиб, кўздин оқар қонимни қил.

Гар десанг ҳар ён қизил гуллар қилай нусхат анга,
Кўксим очиб, тоза қонлиғ доғи ҳижронимни қил.

Ғунчалар гул ёнида тикмак таҳайюл  айласанг,
Анга  нусхат кўнгул отлиғ зори ҳайронимни қил.

Гар десанг ҳар ён парий шакли намудор айлайин,
Ваҳ, не навъ айтай, вале манзур жононимни қил.

Қилсанг ул ёғлиғ аро бир шеър ҳам ёзмоқ ҳавас,
Анда ҳар ён нақш бу назми паришонимни қил.

Эй Навоий, кимки бу ёғлиқни тикса ёр учун,
Музди  жоним жавҳарию нақди имонимни қил.

* * *

Ҳажр ўқидин, эй кўнгул, ҳар ён қанотлар соз қил,
Ул парий васли ҳавосин истабон парвоз қил.

Истасанг бир қисса, эй ровийки, эл кўп йиғлағай,
Ишқ аро кўрганларимнинг шарҳидин оғоз қил.

Биз ниёз аҳлию сен ноз аҳлисен, раҳм эт гаҳе,
Қўй ниёз этмакка бизни гоҳ, ўзунг ҳам ноз қил.

Гар десанг қатлим сўзинким йўқ дегум йўқ, эй Масиҳ,
Ўлгум армон бирла, бир дам ҳам мени ҳамроз қил.

Раҳм озу жавр кўп қилмоқ санамлар даъбидур,
Гар қила олсанг ани кўпрак, бу бирни оз қил.

Берма, эй зоҳид, тааюндин ўзунгга имтиёз,
Ўзни элдин бетааюнлуқ била мумтоз қил.

Гар бегонамассен Навоийнинг ниҳоний дардини,
Ёна, эй ишқ, оҳи бирла ашкини ғаммоз қил.

* * *

Уйғониб субҳ уйқусидин меҳр шамъин тор қил,
Кўз очиб ҳарггўшадин бир фитнани бедор қил!

Кўзни афсунсоз этиб жонбахш лабдин нукта айт,
Сомирий сиҳрин, Масиҳо муъжизин изҳор қил!

Кўз тўла уйқу оғирлиқ солмоқ учун қўл очиб,
Ул муҳол уммид бирла бизни миннатдор қил!

Сеп қора ер узра хоб олуд кўзга су уруб,
Кўз етарча ерни ул су бирла наргисзор қил!

Уйқудин ул гулни кўрмак гар муродим бўлмаса,
Кўзума, ё рабки, ҳар бир кипригин бир хор қил!

Дўст матлуб эрса ғафлат уйқусидин кўз очиб
Учмоқ уммиди, томуғ биймидин истиғфор қил!

Эй Навоий, тушта ул ой дедиким, васл истама!
Акс эрур туш, сен талабни улча мумкин бор қил!

* * *

Қаро кўзум келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум кеби ватан қилғил.

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолиға етсун, десанг, кўнгулларни,
Сочингни боштин-аёғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас мониъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

* * *

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сариғ, яшил,
Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сариғ, яшил.

Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин
Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сариғ, яшил.

Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,
Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сариғ, яшил.

Оразу холинг била хаттинг хаёлидин эрур
Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сариғ, яшил.

Лаългун май тутқил олтун жом бирла сабзада
Ким, булардин яхши йўқ имкон қизил, сариғ, яшил.

Фақр аро беранглик душвор эрур беҳад, валек
Хирқада тикмак эрур осон қизил, сариғ, яшил.

Эй Навоий, олтину, шингарфу зантор истама,
Бўлди назминг рангидий девон қизил, сариғ, яшил.

* * *

Эй манга  сенсиз баҳору боғу бўстондин малол,
Қайси бўстону баҳору боғким, жондин малол.

Сенсизин кўнглум тонг эрмас бўлса жаннатдин малул,
Не ажаб булбулға гулдин айру бўстондин малол.

Бўлмаса кофир кўзунг шайдоси мажнун кўнглума,
Ақлу донишдин танаффур дину имондин малол.

Ишқ туғёнида юз кўрсатса гулрухлар не суд
Ким, топар муҳриқ иситқан меҳри рахшондин малол

Куйдурурлар доғи дафъ ўлсун малоли ҳажр деб,
Вой ангакнм, воқиъ ўлған доғи ҳижрондин малол.

Касрати пайконидин кўнглум ториқмас, гарчи бор,
Эътидолидинки ўткач оби ҳайвондин малол.

Базм аро ҳар дам қадаҳ кўнгли тўла хуноб эрур,
Мен кеби гўё анга ҳам етти даврондин малол.

Қиблаи мақсад тиларсен дард ўқидин ғам ема,
Истаган тавфи ҳарам кўрмас муғилондин малол.

Чарх анжумдин қулоққа пахталар тиқти магар,
Ғам туни топмиш Навоий чеккан афғондин малол.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:40:35

* * *

Сарвнозим, йўқ ажаб, гар рўзадин топмиш малол
Ким, су ичмасдан топар пажмурдалиғ нозук ниҳол.

Йиллар оғзимким қурутмишсен зулоли васл учун,
Билдинг эркин шаммаеким, саъб эркандур бу ҳол

Кун туш ўлмай рўзаву иссиғдин ул ой қилди заъф,
Не ҳароратдур қуёш, ё рабки, топқайсен завол.

Рўза заъфидинки чиқмас уйдин ўлмиш моҳи нав,
Заъф кўргилким, тўлун ойимни айлаптур ҳилол.

Рўза муҳри соғиниб дерменки, олсам тишлабон
Ҳар қачон кўрсам анинг ширин дудоғи узра хол.

Шарбатин дермен эзай жон ширасидин қил мадад,
Зулматингдин тийралик, эй Хизру чашмангдин зулол.

Элга шом ўлмиш, Навоийға юзунгдин субҳ эрур
Ким, соғинсун рўза шомин, бор эгач субҳи висол.

* * *

Қоматингға ҳар замон юз жилва, эй зебо ниҳол,
Нотавон кўнглумга ҳар бир жилвасидин ўзга ҳол.

Эврулур кўнглумда ул чобук хаёли ҳар кеча,
Шуълалиқ кўнглумни қилди чарх фонуси хаёл.

Бош қўяй дедим оёғи туфроғиға деди: қўй
Бўса истаб лаъли рангин сўрдум эрса, деди: ол.

Ғунчайи хандонки, дерлар мунфаилдур оғзидин,
Лек кулмак бирла истар қилса дафъи инфиол.

Хатту холи ҳасратидин онча ашким оқтиким,
Бир кўзум тутти ғубору бир кўзумга тушти хол.

Давр хам қилди қадингни, гўшае тут, йўқ асо,
Негаким, дард-ўқ бўлур зоҳир алиф ёндашса дол.

Эй кўз, онсиз ўзга юз кўрмакни қилмишсен ҳавас,
Ҳажр тийғидин ўюл, ёхуд Навоийдин уёл.

* * *

Кирди туфроққа ҳилол, очти тўлун ойға жамол,
Ўн тўлун ойнинг қироғидин чу олдинг ўн ҳилол.

Су била шамъ учини ҳар лаҳза олдинг — ёруди,
Шуълани гарчи су бирла равшан этмакдур маҳол.

Елни тез айлабки, ўтдин су чиқардинг — турфадур,
Лек туфроғи анинг кўзларга берди иктиҳол.

Йўқдин эттинг бор ҳар дам юз Масиҳи руҳбахш,
Лек унсурдин мужаррад барчаси жавҳармисол.

Турфадурким, ўт аро эктинг ниҳолу куймади,
Турфароқким, очти гул, гарчи ҳаданг эрдн ниҳол.

Кўз алам тўлгандаким, кўз тутмак ўлмас жуз алам,
Ани тутқилким, алам хайлини айлар поймол.

Бу ғазалнинг мақтаъин матлаъ хаёл этган киши,
Эй Навоий, шояд эткай фаҳм сен қилған хаёл.

* * *

Эй латофат касбида ҳуснунгға ҳожатманд гул,
Юз гулистон ичра йўқ ҳуснунгға бир монанд гул.

Хилъати хазро била ул қомату рухсор эрур,
Рост бир сарвеки қилғайлар анга пайванд гул.

Юзу ғамзангдин, мужамдин қон ёш ар зояндадур,
Йўқ ажаб чун бор тиканга доимо фарзанд гул.

Жолалар эрмас гули садбарг узаким айламиш,
Жисмини тишлар била ҳажрингда юз парканд гул.

Қайси важҳ ила юзунга даъво эткай чун эрур,
Ганжи ҳуснунгдин муҳаққар важҳ ила хурсанд гул.

Сарв сен, эй гулъузор, ар бўлса хушрафтор сарв,
Гул сен, эй сарви равон, гар қилса шаккарханд гул.

Эй Навоий, гар сўзунгни ёр эшитмас айб эмас,
Турғони бирла қулоқдур, лек эшитмас панд гул.

* * *

Оразингни боғ аро чун кўрди, ҳайрон бўлди гул,
Баргсиз қолди, нединким, бас паришон бўлди гул.

Бодадин гул-гул кўруб ул юзни, анинг ҳажридин,
Чок-чок ўлған кўнгулдек таҳ-батаҳ қон бўлди гул.

Гулузорим кишвари ҳусн ичра бўлди подшоҳ,
Рост андоқким, чаман мулкида султон бўлди гул.

Сайри боғ айларда даврон чашми захми дафъиға,
Ҳар тарафтин чобукум даврида қалқон бўлди гул.

Лаъли комимдур, қошимда келса ул гул хирмани,
Май тилар кўнглум, чу базмимда фаровон бўлди гул.

Кеча-кундуз қилма гулбонгингни бас, эй андалиб
Ким, санга беш кун бу гулшан ичра меҳмон бўлди гул.

Гул чоғи ёри сафар айлаб, Навоий жониға
Ҳар бири бир тоза қонлиғ доғи ҳижрон бўлди гул.

* * *

Ҳажр ўтиға истасанг ёқилмағайсен, эй кўнгул,
Ёрдин зинҳорким, айрилмағайсен, эй кўнгул.

Ваҳ, не толиъдурки топмай умре истаб ёрни,
Чун сени ёр истагай топилмағайсен, эн кўнгул.

Буки қон бўлдунг десангким, ошкоро бўлмасун
Майл этиб ёшлар сари қотилмағайсен, эй кўнгул.

Десалар: Лайлому ортуқ ҳусн аро ё ул парий?
Гарчи Мажнунсен керак ёнғилмағайсен, эй кўнгул.

Қилди чун соқий лаби еткан қадаҳ ҳушунгни маҳв.
То абад зинҳорким, ойилмағайсен, эй кўнгул.

Ғунчасен ғамдин, вале соқий баҳори оразин
Очса билманким, недин очилмағайсен, эй кўнгул.

Давлати боқий Навойкдек эрур топмоқ муҳол,
То тамом ўзлукни фоний қилмағайсен, эй кўнгул.

* * *

Ёрдин келмиш манга бир турфа мактуб, эй кўнгул
Ким, эрур ҳар сатри, бал ҳар лафзи марғуб, эй кўнгул.

Лафз йўқ, ҳар ҳарфи жон ҳирзи, дағи ҳар нуқтаси
Мардумак янглиғ биайниҳ кўзга матлуб, эй кўнгул.

Айладим тумор агар тумор этар дафъи жунун
Бу мени қилмиш жунун илгида мағлуб, эй кўнгул.

Сафҳада эрмас муҳаббат шарҳиким келмиш кийиб,
Ҳуллайи кофургун бир турфа маҳбуб, эй кўнгул.

Асру кўп такрор этардин ул парийваш номасин,
Бўлмишам эл ичра мажнунлуққа мансуб, эй кўнгул.

Ғайрдин сафҳангни қилғил пок, яъни айлама
Хотиринг лавҳини ҳар хат бирла маъюб, эй кўнгул.

Ғамдин озод ўлди хаттидин Навоий, бермаса
Бегига қуллуққа хат бўлғайму маҳсуб, эй кўнгул.

* * *

Гулбуни ишратдин узгил барги пайванд, эй кўнгул,
Ғунчадек бўл қон ютуб кулмакка монанд, эй кўнгул.

Қилма тарк эврулмак ул гул гирдиға булбул киби,
Қилсалар гар ғунчадек парканд-парканд, эй кўнгул.

Оразу лаъли хаёли бирла сен то хастасан,
Нафъ этар гўёки бу заъфингға гулқанд, эй кўнгул.

Лаъли не кондиндурур, невчун ҳадис этмас дема,
Не ато бордур Масиҳоға, не фарзанд, эй кўнгул.

Оразинг очқач, демаким, ошиқ этма халқни,
Ўтқа бермаклик дурур куйдурма деб панд, эй кўнгул.

Бисмил этти сайд кўнглидек сени тийғи қазо,
Ёхуд ул лаб шавқидин қилдинг шакарханд, эй кўнгул?

Эй Навоий боқма тун-кун холию рухсориға,
Донаву сув бирла сайд ўлмас хирадманд, эй кўнгул.

* * *

Номаси қўйнумда баским, изтироб айлар кўнгул,
Ўпгали чиқмоққа гўёким шитоб айлар кўнгул.

Тоза бутмиш эрди кўксум чоки, ваҳким, толпиниб
Чиққали ул рахнани ҳар дам хароб айлар кўнгул.

Ўқи захми йўлидин солсам ичимга номасин,
Бир фатила марҳам ўрниға ҳисоб айлар кўнгул.

Чирмабон жон пардасин маншур уза воло кеби
Кўрмасун деб ғайр ани, гўё ниқоб айлар кўнгул.

Ғунчадек қат-қат бўлуб қон ул мусофир шавқидин
Номаси янглиғ дамо-дам печу тоб айлар кўнгул.

Мубҳам эрмиш руқъаси давроннинг, асру ёваким,
Жонға бу андешадин ҳар дам азоб айлар кўнгул.

Эй Навоий, очти кўксумнинг тикилган чокини,
Номаси қўйнумда баским, изтироб айлар кўнгул.

* * *

Нолани ҳар нечаким элдин ниҳон айлар кўнгул,
Сени соғинғач яна бехуд фиғон айлар кўнгул.

Ҳар нечаким ёшурурмен рози ишқинг халқ аро,
Бир маҳалсиз оҳ ила борин аён айлар кўнгул.

Май тарашшуҳ айлагандек чок бўлған шишадин,
Захмидин хунобасин ҳар дам равон айлар кўнгул.

Қасд этар кўнглумки, олғай лабларингдин коми дил,
Эмди таҳқиқ айладимким, қасди жон айлар кўнгул.

Кўз кўрар юзунгнию кўнглум мени расво қилур,
Зор этар кўнглумни кўз, бағримни қон айлар кўнгул.

Шуълаи кўкурд кўргузди қазо куйдургали,
Дарди ишқ аҳлин буким гардун гумон айлар кўнгул.

Эй Навоий, аввал ул номеҳрибонға учратур,
Кимниким мен бенаводек нотавон айлар кўнгул.

* * *

Гар етар ағёрдин юз минг жароҳат, эй, кўнгул,
Чунки бордур ёр учун бор айшу роҳат, эй кўнгул.

Каъба истарсен муғилон чекса тнл қайғурмағил,
Бемаломат топмади кимса саломат, эй кўнгул.

Менмену ул ой ғами сен ҳам агар мардонасен,
Дарду ғам чек, истама кому фароғат, эй кўнгул.

Кимга еткай васл иқболи агар ҳижрон аро,
Сенда бўлса ғам чекарга сабру тоқат, эй кўнгул.

Хурдаи розингни асра ғунча янглиғ қон ютуб,
Ҳар неча қилса жафо ул сарвқомат, эй кўнгул.

Дема ишқи сўзи кам бўлғай бошнмға урса тиғ
Ким, бу судин сокин ўлмас ул ҳарорат, эй кўнгул.

Ўртадинг охир Навоийни шарори оҳ ила,
Анга невчун мунча кўргуздунг шарорат, эй кўнгул.

* * *

Юзини кўрди бадан чокидин хароб кўнгул,
Узулди, баски аён қилди изтироб кўнгул.

Чу бўлди жилвагар ул ганжи ҳусн ҳасратидин,
Хароблиғ қиладур ҳар замон хароб кўнгул.

Магар шиканжаи зулфунгға қолдиким, урди
Ўзига ғунча кеби мунча печу тоб кўнгул.

Балодурур ғами ишқинг сенинг вале юз вой
Ким, ул балодин эта олмас ижтиноб кўнгул.

Шарори оҳ масаллик ул ой ҳавосида кўр
Ки, пора-пора қилур кўк сари шитоб кўнгул.

Риоят айла судек соф халқ кўнглиниким,
Синар нафас била ул навъким ҳубоб кўнгул.

Навоий онча лабингдин дедики, бўлди анга
Тешилмаки била қон ичра лаъли ноб кўнгул.

* * *

Оташнн гул ғунчасидур ўтлуғу қонлиқ кўнгул,
Зор булбул тумшуғи чокидин афғонлиқ кўнгул.

Бўстонафрўз эрур ҳар ён ниҳон тухми анинг,
Ҳажр хуноби аро юз доғи пинҳонлиқ кўнгул.

Хаста жоннинг сўгида девонаедур мотами,
Кўкрагимнинг захмидин чоки гирибонлиқ кўнгул.

То бўлуб юз пора, ҳар бир пора зулфунг торидин
Бирга боғланди, басе топти паришонлиғ кўнгул.

Бирки ҳайрон бўлди ул оразға, кўрди халқдин
Ҳар нафас юз қатла ўз ҳолиға ҳайронлиғ кўнгул.

Ғунчалар эрмас тиконлар ичраким, ушшоқдек
Чархдин кўргузди ул ҳам неча лайконлиғ кўнгул.

Эй Навоий, кўнглунг олдурма, йўқ эрса сен ўлуб,
Не осиғ, юз қатла гар қилса пушаймонлиғ кўнгул.

* * *

Эй кўнгул, бир навъ ўлубмен аҳли даврондин малул
Ким, эрурмен кимки андии яхши йўқ, андин малул.

Ҳажр агар будур, нетай мен жонни, жон нетсун мени
Ким, эрур ҳар лаҳза мендин жону мен жондин малул.

Тенгри халқ этмиш мени гўё малолат чеккали
Ким, даме йўқким, эмасмен халқи нодондин малул.

Неча диним узра титрай дилраболар кўйида,
Эй, мусулмонлар, бўлубмен кофиристондин малул.

Истасанг мақсад, қадам қўй, таън тошидин не бок,
Каъба топти бўлмағай хори муғилондин малул.

Эй кўнгул, фикрингни қилким, дўсту душманлар юзун
Кўрмас эрди, бўлмаса сен зори ҳайрондин малул.

Эй муғанний, тут «Ироқ» оҳангию кўргуз «Ҳижоз»
Ким, Навоий хотири бўлмиш Хуросондин малул.

* * *

Урармен кўксума тошлар, ғам эткач қасди жон ҳар дам,
Қоқармен бу эшикниким, етар бир меҳмон ҳар дам.

Ўлук топти бузуғ ичра мени мажнунни, гўё чуғз
Навоҳи аҳлин огаҳ қилғали тортар фиғон ҳар дам.

Ҳамоно туфроғимни лаългун қилмоққадур буким,
Келур бағрим шикофидин лабинг шавқида қон ҳар дам.

Магар мажнун кўнгулга ҳар дам айлар ул парий жилва,
Йўқ эрса не учун ўздин борур бу нотавон ҳар дам.

Очар гўё сабо ул гул юзидин ҳар замон бурқаъ,
Буким бир фитна бирла қўзғалур аҳли замон ҳар дам.

Совуғ оҳим бурудат солди олам ичра, қиш эрмас,
Булут йўқ — дуди оҳимдин кўрунмас осмон ҳар дам.

Керак ҳар дам қадаҳким, май суйи ҳар лаҳза қайтаргай,
Буким, даврон жафосидин етар оғзимга жон ҳар дам.

Бу манзилдин манга йўл азмиға боисдурур буким,
Етар бир корвон ҳар дам, ўтар бир корвон ҳар дам.

Дамо-дам жавр ила буздунг Навоий кўнглин андоқким,
Бузулғай мулки, бир зулм этса шоҳи комрон ҳар дам.

* * *

Сарви озодимни боғ ичра хиромон истарам,
Сабзасин сарсабзу гулбаргини хандон истарам.

Дард жононимда, балким юз алам жонимдадур,
Йўқки, жононимға, бал жонимға дармон истарам.

Тийрадур вайроним онсиз, ваҳ, яна бир қатла ҳам
Ул  қуёшни  байтул-эҳзонимда меҳмон  истарам.

Нафъ этар бўлса хино янглиғ кафи пойингға қон,
Чок этиб кўксум ани бағримда пинҳон истарам.

Эй Хизр, ҳайвон суйи тут дам-бадамким ёр учун,
Садқа қилмоқлиқ учун ҳар лаҳза бир жон истарам.

Муждае бергил мизожи сиҳҳатидин, эй табиб
Ким, бу пайғоминг учун жонимни қурбон истарам.

Ўқ кеби қаддин кўруб афтода чун кўр ўлмадинг,
Эй Навоий, кўзларингда нўги пайкон истарам.

* * *

Мувофиқ кийдилар, бўлмиш магар наврўз ила байрам,
Чаман сарви ёшил хилъат, менинг сарви равоним ҳам.

Чаман сарви қолиб ҳайрон, менинг сарвим қилиб жавлон,
Анинг шайдоси бир деҳқон, мунга шайдо бари олам.

Чаман сарви қолиб бебар, менинг сарвим бўлуб дилбар,
Ани ел айлабон музтар, бу елдин секретиб адҳам.

Қўнуб ул сарв уза булбул, чекиб гул шавқидин ғулғул,
Бу сарв узра очилиб гул, анга тердин тушуб шабнам.

Қилиб оҳим сари парво, буён майл этмадинг қатъо,
Сабодин, эй қади раъно, бўлур ҳам сарв гаҳ-гаҳ хам.

Бу боғ ичра май, эй соқийки, бормен асру муштоқи
Ки, анда сарв ҳам боқий эмас, гул аҳди ҳам маҳкам.

Навоий, кўйин эт манзил, юзу қаддиға бўл мойил
Ки, боғ этмас сени хушдил, гулу сарв айламас хуррам.

* * *

Лаҳза-лаҳза кундуз анинг зулмини ёд айларам,
Кеча ўз жонимға бедод узра бедод айларам.

Ақл ёд айлаб, яна ҳижронида бўлсам хамуш,
Чун жунун туғён қилур, бехост фарёд айларам.

Бўйни боғлиқ қул қилур, кўргач агарчи ҳажрида,
Ўзни юз таъкид ила ишқидин озод айларам.

Ишқ сайли чун ўтар, топмон тилаб осорини,
Ҳар неча кўнглумга тархи сабр бунёд айларам.

Қуш қочар сайёд домидин, ажаб қушменки, мен
Зулфин истаб орзуи доми сайёд айларам.

Ақлу хуш, авроқу ажзосин жунун оҳи била
Девбод ўткан кеби борини барбод айларам.

Соқиё, муҳликдурур қайғум ушул уммид ила
Ким, майи жонбахш тутқунг, хотирим шод айларам.

Фақрдин юз йилчилиқ йўл мен йироқ, аввал далил
Буки, фақр ойинини ўзумга иснод айларам.

Эй Навоий, зулмким, номеҳрибон моҳим қилур,
Меҳрибон шоҳимни кўргач, қичқириб дод айларам.

* * *

Дам-бадам ҳар кун ул ой бедодини ёд айларам,
Кеча турлук-турлук ўз жонимға бедод айларам.

Юз жафо қилса манга, бир қатла фарёд айламон,
Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.

Зулфу юзи ҳажридин ғам шоми анжум гулларин,
Тунд боди оҳдин ҳар лаҳза барбод айларам.

Ўзни қатл уммидию ағёр қатли биймидин,
Лаҳзае шод айласам, юз лаҳза ношод айларам.

Қомату рухсоридин бўе топармен, эй рафиқ,
Буки ҳар дам гулшан ичра майли шамшод айларам

Сўрманг, эй ушшоқ, мендин нукта пири ишқ деб,
Негаким куймак била ўлмакни иршод айларам.

Эй Навоий, ҳар жафо келса ул ойдин элга ҳам,
Рашкдин мажмуъин ўз жонимға иснод айларам.

* * *

Ёғлигинг илгимда, ашкимни равона айларам,
Кўзга суртуб, ашк аритмоғни баҳона айларам.

Ул кўзумга чун етиб таскин топиб гирёнлиғи,
Кўздин олғач, яна ашкимни равона айларам.

Яна еткач, кўзга ашким турса олурмен ани,
Яна борса, чорасин бу навъ яна айларам.

Қўзда кирпикларни тиллар айлабон ҳар ториға,
Заъфи ҳолим кўз тили бирла фасона айларам.

Балки ҳар ториға  жоним  риштасин чирмаштуруб,
Жонима касби ҳаёти жовидона айларам.

Бир қадаҳ берсангки, тутса муғбача, эй пири дайр,
Нақди дин сармояи жоми муғона айларам.

Э, Навоий, токи бўлмишмен фано дайрида маст,
Ақлу дин ташвишидин фориғ тарона айларам.

* * *

Не ул қулоққа етар, арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар, нақди жон фидо қилсам.

Кўнгул шикофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.

Керак қуёш дирами танга бўлса байъона.
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.

Фиғонки, ишқ чекар боғлаб ани бўйнумға
Нечаки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.

Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрароқ айлар,
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.

Ишим чу савмаа шайхи била тузалмади, кош
Ки, эмди майкада пириға илтижо қилсам.

Навоиё, чу сабо ҳамнафасдур ул гулга
Не бўлди, сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

* * *

Ҳажр қоним тўккудекдур, буйлаким зор ўлмишам,
Бот қутулғум гарчи бас қоттиғ гирифтор ўлмишам.

Уйлаким, урён танимға ёғди тош ҳижронида,
Эй Масиҳ, асра дамингким, беҳад афгор ўлмишам.

Кеча тегранг айланиб, кундуз юзум девор уза,
Уйдаги парвонадин гўё намудор ўлмишам.

Мумкин эрмас мен қори сойилға кўюнг фурқати
Хоссаким, ишқ офатидин саъб бемор ўлмишам.

Кўйи девориға орқам ёпишиб, мен волиҳи
Суврати наззорасида нақши девор ўлмишам.

Гар кўрунмас ул парий, истаб анга якранглик,
Заъфдин мен телба ҳам эмди паривор ўлмишам.

Эй сабуҳ аҳли, мени бир жом бирла тиргузунг
Ким, ўлум ҳоли хумор илгида бедор ўлмишам.

То мулозим пири дайр ўлди, муродим муғбача,
Сокини дайру муқими кўйи хаммор ўлмишам.

Эй Навоий, сарв бирла гулни найлай, чунки мен
Волаи бир гул узори сарв рафтор ўлмишам.

* * *

Васл баргин узки, мен ҳижрон гулин бўй этмишам,
Меҳр таркин тутки, мен меҳнат била хўй этмишам.

Нахли қаддингғаки, бердим кўз ёшидин парвариш,
Эмди бош тортарки, ёшдин юз сари жўй этмишам.

Ҳар сари жавлон қилиб еткач манга чектинг, инон
Бу экин журмумки, йўлунгда бошим гўй этмишам.

Нома ичра чирмашибон санга еткайменму деб,
Оразим каҳбаргу жисмим риштасин мўй этмишам.

Май бўлуб ашким, ғизо бағрим, суруд афғонларим,
Келинг аҳли ишқким, ғам хайлиға тўй этмишам.

Шайх боқий бўлсуну зарқ ичра тинмаслиғки, мен
Тинмишам токим фано дайри сари рўй этмишам.

Топмадим гулчеҳралардин шаммае бўйи вафо,
Эй Навоий, нечаким елдек таку пўй этмишам.

* * *

Сендин айру то асири дарди ҳижрон қолмишам,
Буки ўлмай қолмишам, ҳолимға ҳайрон қолмишам.

Хонумонимни ғаминг торожи барбод айлади,
Хонумон бориб алохону аломон қолмишам.

Ишқ даштининг самуми ҳулласин айлай паноҳ,
Хайли ғам яғмосидин мундоқки урён қолмишам.

Дарду ғамдин ёшуна олман камоли заъфдин,
Хурдабинларнинг кўзидин гарчи пинҳон қолмишам,

Даштдин Фарҳоду Мажнунни йиғиб мушфиқлари,
Мен ғариб ул навъким, ғули биёбон қолмишам.

Васл даври жомидин аҳбоб сармаст ўлдилар,
Дайр аро тек бир ман-ўқ махмури даврон қолмишам.

Эй Навоий, учти булбуллар хазонда боғдин,
Мен қанотсиз қуш масаллик айлаб афғон қолмишам.

* * *

Ул қуёшқа, ваҳ, не ҳад бирла битик айлай рақам,
Нома элтур қуш малак бўлғай, магар ҳад бўлса ҳам.

Таййи арзинг бўлса, эй пайки сабо, номамни элт,
Йўқса қатъ ўлмас бу йўл урмоқ била қосид қадам.

Қосидо, жон нақдини ҳам топшурурмен, номаға,
Чун илик сунса, аёғиға нисор эт жонни ҳам.

Сен бориб келгунча, эй қосид, ўзумда бўлмағум,
Жон етиб оғзимға шавқунг шиддатидин дам-бадам.

Англамонким, ул ҳарамда бор топқунг, йўқса йўқ,
Бор топсанг ҳам, олиб номанг ўқурму ул санам?

Гар ўқур ҳам бўлса, радму бўлғуси ёхуд қабул,
Ҳам қабули тушса, ёзғайму жавоб,  айлаб карам?

Эй Навоий, нома ул ён ёзғали не ҳад санга,
Тут фироқ ичра висолининг хаёлин муғтанам.

* * *

Ишқ ила бўлдум масал, савдо била афсона ҳам,
Шукрлиллоҳким, яна ошиқмену девона ҳам.

То унутди ошнолиғ расмин ул бегонаваш,
Ошно йиғлар менинг ҳолим кўруб, бегона ҳам.

Ғам туни мендурмен оҳу ашкдин шамъим ўчуб,
Бошима емрулгали турмиш бузуғ кошона ҳам.

Элга меҳринг бор, бузуқ кўнглумга ҳам бир зарра боқ
Ким, қуёшнинг тобидин маҳрум эмас вайрона ҳам.

Эй малоҳат шамъи ҳар соат мени куйдурмаким,
Кўп ёрумас шамъ агарчи ўртанур парвона ҳам.

Йўқ, бу дайр ичра берур жоми ажал таъмини май
Ким, эрур паймона тўлмоқдин нишон паймона ҳам.

Эй Навоий, гар десанг, ул турфа қушни сайд этай,
Риштайи жисмингни дом эт, кўз ёшингни дона ҳам.

* * *

Кўнглуму жоним фидо оғзиға, гуфториға ҳам,
Куфриму диним доғи зулфиға, рухсориға ҳам.

Итти қонлиғ кўнглум, узгил ғунчаларни, эй сабо
Ким, анга кўз солмайин, балким намудориға ҳам.

Зор кўнглумга агар боқиб ани зор айладинг,
Жони беморимға ҳам боқ, жисми афгоримға хам.

Борғач ул сарви равон, жисмимда жон қолғаймуким:
Қаддиға жон риштаси боғланди, рафториға ҳам.

Мен киму дин, эй мусулмонларки, бир кофир кўруб,
Жон фидо қилдим чалипосиға, зуннориға ҳам.

Даҳр боғининг гули ўтдур, бийик ашжори дуд,
Елга бер ул гулни ҳам, ўт солғил ашжориға ҳам.

Эй Навоий, даҳр йўқу бори тинмаслиғдурур,
Тинғасен, гар қилмасанг парво йўқу бориға ҳам.

* * *

Менки, даврон зулмидур кўнглумга, балким жонға ҳам,
Найлай олғаймен ангаким, зулм этар давронға ҳам.

Кўр ғамим афзунлуғин ҳар дамки, ашким хайлининг
Қатраси баҳр ўлди, эмди айланиптур қонға ҳам.

Ёпмангиз Фарҳод ила Мажнунниким, меҳнат тўзи
Сатр учун басдур манга ҳам, ул ики урёнға ҳам.

То топибмен ишқи ўти бирла тийғи заҳрини,
Исо анфосиға боқман, чашмаи ҳайвонға ҳам.

Гоҳ кўнглум ғунчасин истар, гаҳе пайконини
Ким, кўнгул бордур муносиб ғунчаға, пайконға ҳам.

Нилуфар нақш айлаб айвонингға мағрур ўлмағил,
Йўқ, вафо нақши чу бу нилуфарий айвонға ҳам.

Муддаийлар чун Навоий ишқин англаб, жониға
Қасд қилғанлар эмиш, боре денгиз жононға ҳам.

* * *

Эй, кўнгулга юз туман бедод сендин, жонға ҳам,
Мунча бирла рашк андин мунга, мундин онға ҳам.

Мовию гулгун тўн эрмаским, кўзу кўнглум аро,
Суға доғи тушмиш ул усрук, бўялмиш қонға ҳам.

Ҳусниға ҳайронмен ул янглиғ, мени ҳайронки эл,
Ҳам анинг ҳусниға ҳайрондур, мени ҳайронға ҳам.

Эл бузуғ кўнглин сўра борған эмиш ул ганжи ҳусн,
Ранжа қилғайму қадам, ё раб, бизинг вайронга ҳам.

Ламъаи пайконидинму кўнглум ичра тушти ўт,
Йўқса кўнглумдин ўқиға тушти ўт, пайконға ҳам.

Қил гадойингға вафо, эй хўблар султониким,
Бевафолиғдур гадоға умр иши, султонға ҳам.

Эй Навоий, давр аёғин тут ғанимат, ушбу дам
Ким, саботе йўқтурур бу даврға, давронға ҳам.

* * *

Борди ёру тўзмон эл бормоққа ҳам, турмоққа ҳам,
Чин десам, рашк ўлтурур тангрига топшурмоққа ҳам.

Кўрсам ул юз кўзгусин тағъйир ваҳмидин эмас,
Қаттиқ оҳ урмоққа ҳад, сокин нафас урмоққа ҳам.

Ул паридин лутф агар зулм ўлса андоқ телбамен
Ким, шуурим йўқ севунмакликка, қайғурмоққа ҳам.

Ўлтуруб ёниға мен киммен юзин ўпмоққаким,
Йўқ ҳадим кўйида ер ўпмакка, ўлтурмоққа ҳам.

Нотавон жисмимда юз  новак  фироқинг хайлидин
Ким, кучим етмас бирин тортарға, синдурмоққа ҳам.

Демагил ишқин ниҳон тутқил мени урёнғаким,
Тиғи захмин йўқ нимам боғларға, ёшурмоққа ҳам.

Тут Навоий, ишқи зулмин хуш чу йўқтур ихтиёр,
Ул кўнгул олмоққа ҳам, сен кўнглунг олдурмоққа ҳам.

* * *

Ақлу жон қасдида кўрдум ул кўзу мужгонни ҳам,
Чектим ул мужгону кўз оллида ақлу жонни ҳам.

Новакинг еткач қизиқ кўнглум йиғочин куйдириб
Қатрайи су янглиғ ошом айлади пайконни ҳам.

Кўз ёшимни қон қилиб, бағрим су эттинг эй фироқ,
Йўқки ёлғуз суни қон қилдинг, су қилдинг қонни ҳам.

Ишқ даштида қуюндек хоксорингмен, гаҳе,
Истасанг ушшоқни, ёд эт бу саргардонни ҳам.

Гўйдек бошим неча рахшинг аёғи зарбидан.
Пўя қилған, гаҳ-гаҳе еткур анга чавгонни ҳам.

Эй тавонгар, нечаким қасрингни қилдинг зарнигор
Асру ҳолий кўрма дарвеш ўлтурур вайронни ҳам.

Кўнглум олиб бордингу қолмиш манга бир хаста жон,
Ҳар қачон келсанг Навоий топшурур қолғанни ҳам.

* * *

Бу кун аҳли жаҳондин хаста хотирмен жаҳондин ҳам
Демон аҳли жаҳон бирла жаҳон, биллаҳки, жондин ҳам.

Мени жону жаҳондин ҳажр вақтиким малул эткай,
Ватан ё мулкдин худким десун, бал хонумондин ҳам.

Кўнгулдин жонға еттим, эй ажал, неткай халос этсанг,
Мени ул телбадин, ул телбани мен нотавондин ҳам.

Не айрилмоқ дурурким, ёр то айрилди, айрилмиш
Кўнгул мендин, фиғон кўнглумдину ўтлар фиғондин ҳам.

Манга жононсиз ўлмоқ яхшироқ, эй Хизр, юз қатла,
Кетурсанг мужда ўлмоқ бирла умри жовидондин ҳам.

Нафас қатъ ўлди ул юз фурқатидин, кўзгу келтурманг
Ки, мен эмди қутулдим ибтилосиз имтиҳондин ҳам.

Ёмон яхшиға кўп зулм этмагилким, гар будур даврон,
Қутулғунг, кимки андин яхшироқ йўқ, мен ёмондин ҳам.

Итига туъма, дарбониға  бўлсун  муттако ўлсам,
Таним ул кўйдин олманг, бошим ул остондин ҳам.

Фақиҳу—Каъба, ринду — майкада, хушдур Навоийким,
Сенинг ёдинг била мундин эрур озоду андин ҳам.

* * *

Чаманда мунисим не сарв эрур, не гул, не сунбул ҳам,
Манга сарве керакким, сочи сунбулдур, юзи гул ҳам.

Ажаб йўқ тўлғаниб жисмим, қорарса субҳи айшимким,
Тушуб ул кокул узра чин, юзига тушти кокул ҳам.

Деманг ул шўх ила асҳоб базмин қил тафарружким,
Талаффуз айлай олман бу ҳикоятни, тахайюл ҳам.

Юзунг бирла қуёш таърифида гар давр эрур ҳосил,
Келур занжири зулфунг васфида лозим тасалсул ҳам.

Юзу қаддиға ҳуру тубий ўхшар дебсен, эй воиз,
Йироқ эрмас сўз айтурда гаҳе қилсанг тааммул ҳам.

Чекиб кўҳи фироқия сабр қилдим, васлиға еткач
Фиғон чексам ажаб йўқ мунча-ўқ бўлғай таҳаммул ҳам.

Юзунг шавқида кўнглум оҳи шамъу гулга ўт солди
Ки, куйди нотавон парвонаву кул бўлди булбул ҳам.

Ғанимат англасун булбулни гул етгачки, бўстондин
Учар гул яфроғи ҳам, қолмас учмай гарчи булбул ҳам.

Хумор ўлтурмиш эрди бўлмасанг муғ дайриға озим,
Бу ишга, эй Навоий, айлади тенгри сени мулҳам.

* * *

Вайронаедур масканим, андин манга бисёр ғам,
Оҳим била эшикта ўрт, ашким била девор нам.

Нўшидин элга гуфтугў, эй ҳажр ичармен мен оғу,
Кош ўлсуму кўнглумни бу андуҳдин қутқорсам.

Қил ишқ дайрида мақар, суккониға солғил назар
Ким, бор бу мажмаъ ичра ҳар дурдийкаши хаммор Жам.

Ҳар ерки анда бир нафас, ишратқа топсам дастрас,
Юз қатла айлармен ҳаваским, бўлса эрди ёр ҳам.

Соқий, бугун майни унут, мендек даме хуноба ют,
Мутриб навойи навҳа тут, созингға боғла тори бам.

Десамки, эй бадмеҳр ўғул, юзунг кўруб ой тутти йўл,
Дер: ер қуйи гар борди ул, бир шабрави айёр кам.

Мискин Навоий берса жон, эй дийда, ҳар дам тўкма қон,
Ул ҳар неча қилса фиғон, сен асрағил зинҳор дам.

* * *

Ҳар киши ёр оллида дер чинни  ҳам, ёлғонни ҳам,
Ваҳки, ул бовар қилур воқиъни ҳам, бўҳтонни ҳам.

Жонға еттим мухталиф асҳобидин, ул дилрабо,
Уйлаким кўнглумни олди, кош олса жонни ҳам.

Муддаилар буйла ҳамроз ўлсалар ёр оллида,
Ўзга тутмоқ фарздур ўлмакни, бал ҳижронни ҳам.

Сўз дей  олурлар  гаҳу бегаҳ,  маҳаллу бемаҳал,
Бас маҳалдур, тарк қилсам мулку хонумонни ҳам.

Чунки бағрим қонини  кўз йўлидин оқиздилар,
Дам-бадамдурким, сурубтурлар саросар қонни ҳам.

Эй кўнгул, даҳр аҳлиға йўқ ваъдаю паймон дуруст,
Неча куйгунг сен доғи, уз ваъда, буз паймонни ҳам.

Ҳошалиллоҳким,  Навоий  айлагай тарки вафо,
Бевафо кофирлар олса жонни ҳам, имонни ҳам.

* * *

Хўблар ошиқларин ношод этарлар, шод ҳам,
Ваҳки, бизга ёримиздин лутф йўқ, бедод ҳам.

Турфа кўрким, жаври бирла доғи ғамнок айламас,
Гарчи раҳму илтифоти бирла қилмас шод ҳам.

Йўқки, лаъли нўшидин қилмас ҳаётим фикрини,
Ғамзаи хунрезин этмас жонима жаллод ҳам.

Маҳвашидин кимсага меҳр ўлмаса, хуштур жафо,
Меҳр бунёдин йиқиб, қилмас жафо бунёд ҳам.

Жон берибким, хора ё пўлод етмас ёрдин,
Бу жафони торта олмас хора бал пўлод ҳам.

Соқиё, бир жом ила бу ғамни ёдимдин чиқар,
Гарчи ҳолим шиддатидек чарх бермас ёд ҳам.

Илтифот этмай, Навоийни қилур ҳар дам ҳалок,
Мавт маъҳудиға гар таъйин эмас миод ҳам.

* * *

Ер узра тим-тим қон ёшим гўёки томмас дам-бадам
Ким, нақди васлинг байъиға кўзлар санар бир-бир дирам.

Ишқингда бўлғач хоки раҳ, бўлдум балокашларға шаҳ,
Ғам хайлидин тортиб сипаҳ, оҳ ўтидин чектим алам.

Бир қатла кўрсанг ани, бас, таън этмагай эрдинг ҳавас,
Ишқиға, эйким, ҳар нафас бизни қилурсен муттаҳам.

Эй сарв қадди маҳлиқо, тенгри қачон кўргай раво
Мендин вафо узра вафо, сендин ситам узра ситам.

Йўқ фикри бу девонанинг, титрар ичи ҳамхонанинг
Ким, сақфи бу вайронанинг ашким суйидин бўлди нам.

Мутриб, навое ком тут, муғ дайрида ором тут,
Соқий, лаболаб жом тутким, қасди жоним қилди ғам.

Берганга ғам даҳри дани майхона басдур маскани
Ким, бода дафъ айлар ани, етса кишига ҳар алам.

Дайру ҳарамда сар-басар, ул юздин истарлар хабар,
Кўп ҳам низоъ этма агар ул дер самад, бу дер санам.

Дединг топиб жонон иси, топтим лабидин жон иси,
Келур бу сўздин қон иси, тинма, Навоий, асра дам.

* * *

Ёрға еткач алам, тутти кўнгул хайлини ғам,
Шаҳға чун ранже етар, ранжур ўлур мулк аҳли ҳам.

Ёр уйдин чиқмаса, олам кўзумга тийрадур,
Чун қуёш чиқмас, жаҳондин муртафиъ бўлмас зулам.

Не ҳароратдур сангаким, куйди андин оламе,
Уйлаким ўртар жаҳонни меҳр ўти урғач алам.

Не арақдурким, ичинда ғарқадур нозук танинг,
Барги гулдекким, гулоб ичра чўмар сар то қадам.

Сарвға боғ ичра ҳар ён жилва қилмоқ хуштурур,
Соядек невчун ётибдур сарви гулзори Эрам.

Сенсиз ичмак уйладурким марг жоми ичра заҳр,
Оби ҳайвон бирла гар бўлса лаболаб жоми Жам.

Эй Навоий, садқаси бўлғил алам дафъи учун,
Мен ўлуб, гар ул саломат бўлса, ҳеч эрмас алам.

* * *

Жонға кўксум чокидин жононни меҳмон айладим,
Гавҳаре топтим, ани кўнглумда пинҳон айладим.

Кавкаб эрмас, пахталар тиқмиш қулоғиға сипеҳр,
Ул қуёш ҳажрида тунлар, баски, афғон айладим.

Жонға, эй гул, хори ғам кўп урдунг, эт ваҳм эмдиким,
Ҳар бирин бир новаки оҳимға пайкон айладим.

Кўксум узра ҳар не марҳам эрди, ашк оқизди, вой
Ким, саломат тарҳин ул су бирла вайрон айладим.

Фитна тоши ё саломат соҳили тенгдур манга
Ким, ҳубоби ашкдин бошимға қолқон айладим.

Боиси мақсуд— зоҳид зуҳд қилди, мен — фано
Фақр иқболидин ул мушкулни осон айладим.

Эй Навоий, боғлаб эрди Каъба эҳромин кўнгул,
Кўйидин бир нукта шарҳ айлаб, пушаймон айладим.

* * *

Эйки аввал қоматинг васфини шамшод айладим,
Сарви жаннат бўлки, эмди сени озод айладим.

Ўзгаларни давлати васлингда хуш тут, чунки мен
Хаста кўнглумни ғами ҳижрон била шод айладим.

Хоҳ сен ёр ўл манга, хоҳ ўзгаларнинг ёри бўл,
Чун мен ўз таъбимни бекасликка муътод айладим.

Мужда бер, эй шайхким, тортиб надомат оҳини,
Булҳаваслиқ жузви авроқини барбод айладим.

Неча мен маҳрум ўлуб бўлғай анга маҳрам рақиб,
Шукрким, ғайрат тариқин оқибат ёд айладим.

Ул вафосиз ишқини тарк этмагунча тинмадим.
Не ёмон соатда бу шум ишни бунёд айладим.

Эй Навоий, ҳеч билмонким, уноғойму кўнгул,
Анга мунча ажнабий сўзларки иршод айладим.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:40:55

* * *

Ҳарир кўнглаку кўксин наззора айламадим
Ки,  кўнглак ўрниға  кўксумни  пора  айламадим.

Демаки, кўксини мен мунча пора қилмаймен
Ки, ани мен худ ўзум мунча ёра айламадим.

Фироқ шоми ўзи доғи тийрадур ёлғуз,
Духони оҳим ила ани қора айламадим.

Дема неча туганинг бор, билмон аъдодин,
Агарчи ҳаргиз аларни шумора айламадим.

Улусқа ишқим ўтин кўксум оҳи фош этти,
Мен ани ишқим ила ошкора айламадим.

Эл истихора қилур тавбаға саҳаргаҳу мен,
Бажуз сабуҳи учун истихора айламадим.

Навоиё, мени ул маст базмидин сурди,
Йўқ эрса ком ила андин канора айламадим.

* * *

Кеча ул маҳвашни ёд айлаб фаровон йиғладим,
Меҳрим ошти субҳдек ҳар нечаким қон йиғладим.

Шамъ аввал оҳшом-ўқ куйди фиғоним ўтидин
Ким, мен ўт сочқон булутдек тортиб афғон йиғладим,

Тун қоронғу, кулба хилват, ҳажрдин кўнглум тўла,
Тош уруб кўксумга то бор эрди имкон йиғладим.

Ёр ҳажридин кишига айта олмас ғуссани,
Кўнглум этти шарҳу мен маҳжуру пажмон йиғладим.

Чарх ҳам тўкти қуёшнинг ҳажридин кавкаб, вале
Йиғламоқ ул эрдиким, мен зор гирён йиғладим.

Субҳдек хуршид васлидин агар кулсам не тонг
Менки, субҳи васл учун кўп шоми ҳижрон йиғладим.

Эй Навоий, тош эшитса навҳа қилғай ошкор,
Йўқ ажаб гар бир тун ўз ҳолимға пинҳон йиғладим.

* * *

Лола рўюм бордию ишқин ниҳоний асрадим,
Кўзда қон кўнглум аро доғин нишоний асрадим.

Айлади бир оҳ дуди бирла элга ошкор,
Ишқ ўтин нечаки кўнглумда ниҳоний асрадим.

Ҳар замон кўнглум ҳалок ўлса не ғам, чун жон аро,
Лаблари шавқидин оби зиндагоний асрадим.

Зойил эрмас ишқ бир соат кўнгулдин, войким,
Ани жонимға балойи жовидоний асрадим.

Бўлса меҳмоним ити, кўнглумни қилса туъма ҳам
Айб эмас невчунки, мундоқ кунга ани асрадим.

Нақди жонимни бериб май келтурунг, эй дўстлар
Ким, ани ичмак учун бир дўстгони асрадим.

Хонумоним гар қора бўлди, Навоий, не ажаб,
Мен чу бир тун ул кўзи, қоши қорани асрадим.

* * *

Ишқ ўтидин танда андоқ саъб ўлубтур куймаким
Ким, шарарлар торидин гўё тўқилмиш кўнглаким.

Бағриму кўнглум итига тўъмалиқ душвор эди,
Шукрким, чок ўлди ишқинг тиғи бирла кўкрагим.

Заъфдин кўюнгга бордим сурганиб атфолдек,
Раҳм қилғилким, бу йўлда ҳаддин ошди эмгаким.

Дема уйқусиз кўзунг ҳажрим туни очилмади,
Не қила олғай ажал уйқуси бирла сергаким.

Бир қадам вайронима қўйким, ғамингдин туну кун
Юзга илгимдур сутун, туфроққа ботиб тирсаким.

Дард кўрким, дев сийратлар биландур ул парий,
Гарчи бор андин малак хайлиға доғи тергаким.

Эй Навоий, ҳажридин йиллар қуюб, ул бевафо
Демадиким, найлар ул ушшоқ ичинда эртаким.

* * *

Шоми васлингни кўруб, субҳи дилафрўз дедим,
Субҳи ҳажрингға етиб, шоми жигарсўз дедим.

Тенг кўрунди кўзума васл аро қаду зулфунг,
Кеча кундузни кўруб тенг, ани наврўз дедим.

Ишқидин тонди кўнгул, солди қора кунга фироқ,
Ажаб эрмас, гар ани қалби сияҳрўз дедим.

Чини зулфунг ғами муҳлик дедим, ўлтурма мени,
Чин дедим, ҳар неки мен зори ғамандўз дедим.

Янги ўрганди кўнгул булбули ул гул юзига,
Тонг эмастур, агар ул қушни навъомуз дедим.

Тикти панд игнасидин даҳр эли кўнглум ярасин,
Халқ нишини бу маъни била дилдўз дедим.

Эй Навоий, ёруди шомим ул ой партавидин,
Не таажжуб, гар ани моҳи шабафрўз дедим.

* * *

Жунундин уйла туфроғ ўлди жисми ранжпарвардим
Ки, ҳар тош урсалар атфол жисмимға, чиқар гардим.

Неча ҳажринда ўлсам оҳу ашкимдин солиб тўфон,
Вале қўйманг, кўрарга келса сарви нозпарвардим.

Йўлида баски қўйдум чеҳра санчилған хасу хошок,
Сомонлар билки чекмиш каҳрабодек чеҳраи зардим.

Паёпай не экин абри баҳордин чоқин тушмак,
Булут узра бир учқун солди гўё шуълаи дардим.

Қуюндек гар талаб даштида йўқ мен етмаган водий
Не ғам, саргашталикда учраса моҳи жаҳонгардим.

Вафо бўстонин ашким бирла сероб айладим, умре
Эрур ғам новаки-сарвим, бағир парголаси вардим.

Муҳиқдур, эй Навоий, ул парий мендин малул ўлмоқ,
Нединким, кўйида девоналиғни ҳаддин ўткардим.

* * *

Баҳору боғдин ортар малолату дардим
Ки, йўқ чаман аро гулбарги нозпарвардим.

Меники, ул юзу хат дардманд этти, не тонг,
Баҳору сабзани кўрмакдин ортмоқ дардим.

Баҳори ҳусн таманноси ичра барги хазон,
Сиришк қонларидин бўлди чеҳраи зардим.

Баҳор ёмғури раҳмат саҳобидиндур агар,
Ёғарда қўймаса чиқмоққа кўйидин гардим.

Биҳиштнинг чечагу марғзоридин не осиғ,
Мангаки, ул хату юз келди сабзаю вардим.

Жаҳон хаёлидин андоқкн, фард қилди мени,
Сипеҳр меҳнатини кўрмасин маҳи фардим.

Навоий айлади шабзиндадорлиғ, неткай
Ки, етса бошиға бир кеча моҳи шабгардим.

* * *

Фироқ тиғи ҳалокидин онча эмгандим
Ки, етса доғи ажал, ўлмамакка ўрганднм.

Ерим гар ўлса тамуғ, кўп кўрунмагай муҳриқ,
Фироқ шуъласиға мунчаким, мен ўртандим.

Ҳалок даштида иткан кўнгул топилмади ҳеч,
Қуюн кеби нечаким, ҳар ёнида айландим.

Ўқурда руқъа ҳижрон узулди тори ҳаёт,
Нединки, торидек азбас ўзумга тўлғандим.

Эмас бошимдин аёқ оҳ дуди бирла қора,
Фироқ дашти самумида буйла чуркандим.

Демангки, хум кеби дайр ичра сокин ўлким, мен
Суруд унига магар ҳол этарда тебрандим.

Навоиё, ўтубон умр ғафлат ичра, дариғ
Ки, сўнғи уйқуға кўз майл этарда уйғанднм.

* * *

Кўнгулни бағир қонидин лола қилдим,
Қўюб доғ паргола-паргола қилдим.

Совуғ оҳдин қатра пайконларингни
Юрак ғунчаси жавфида жола қилдим.

Кўзумда ул ой мардум ўрнини тутти,
Саводин анинг давриға ҳола қилдим.

Не қавмоғки, уйғонмади гарчи тунлар
Тонг отқунча итлар кеби нола қилдим.

Кўруб оби ҳайвон юзинда хубобин,
Тасаввур лабинг узра табхола қилдим.

Фалак золининг макридин бўлдум эмин,
Нединким, талоқи бу муҳтола қилдим.

Навоий сариғ юзида доғи идбор
Чу кўрдум, гумон сариғ лола қилдим.

* * *

Висол тухмини эктим фироқ бар топтим,
Вафо ниҳолини тиктим, жафо самар топтим,

Муҳаббат ўтики, ёқтим висол шамъи учун
Ўзумни оқибат ул ўтдин-ўқ шарар топтим.

Мен ашк бирла юдум ғайр нақшини кўздин,
Валек ғайрға-ўқ ёрдин назар топтим.

Умид баҳрида ҳар неча ғўтаким урдум,
Садаф кўзумдину кўз ёшидин гуҳар топтим.

Дедим: бу рамзни англай, вале хирад пирин
Бу нукта кайфияти ичра бехабар топтим.

Чу дарди ишқ биёбонларини қилдим қатъ,
Адам вилоятидин нари юз хатар топтим.

Навоиё, кеча-кундуз хату юзини тилаб,
Шабона навҳа била нолаи саҳар топтим.

* * *

Битигингдинки, саводини кўруб жон топтим.
Зулмат ичра масала чашмаи ҳайвон топтим.

Баҳрдин қатраға таъзим ила таҳсин кўрдум,
Меҳрдин зарраға эъзоз ила эҳсон топтим.

Ҳар алиф сарв эди, ҳе ғунчаву доли сунбул
Демайин номаки, бир тоза гулистон топтим.

Анбарин мадлариким меҳр эди мазмуни анинг,
Ҳар узун кечада бир меҳри дарахшон топтим.

Қатра қонларки, кўзум сочти ўқур ҳолатида
Ҳар шаба устида бнр лаъли Бадахшон топтим.

Не шаба эрдики, мазмуни била ашкимдин
Ҳар шаба устида бир лаъли Бадахшон топтим.

Гаҳ-гаҳе хаста Навоий таниға жон еткур
Битигингдинки, саводин кўруб жон топтим.

* * *

Жонима доғе қўюптур лаълинг узра холким,
Кўнглума ўт тушмиш андин юзга бурқаъ солким.

Тушмагай эл кўнглига ўт ҳамки, анинг рашкидин
Бийм эрур, бўлғаймен андоқ ожизу беҳолким.

Ашк сайли айлагай кўюнгдин овора мени,
Бу сифат оворалиғдин айла фориғболким.

Гарчи мажнунмен сенинг кўюнгни-ўқ айлаб ватан,
Анда-ўқ бўлсам бўлай бозичайи атфолким.

Ёғса урён жисмима ўт анда айлармен қабул,
Ўзга ерда гар ёғар гул, айларам эҳмолким.

Анда ёғқан тош эрур жаннат гулидин яхшироқ,
Бу жиҳатдин анда бўлмоқ истарам помолким.

Қатл қилғайсен мени бир кун вале айтур кўнгул:
Эй Навоий, кеч бу сўздин, сен ким, ул иқбол ким?

* * *

Чархдин гар ҳардам эрмас бир азоға куймаким,
Нега тиккан сойи чок ўлмоқ керактур кўнглаким.

Саҳл эрур кўнглакки, ҳижрон ўқию ғам тиғидин,
Тикмаку чок айламакка мубталодур кўкраким.

Ҳар замон кўздин ёшим эмгаклаган бир ёшдек,
Майл этар туфроққа, ваҳ, ўлтургуси бу эмгаким.

Бежигар бўлсам бало тортарға, ваҳ, эмди не тонг,
Борди кўздин чун бағир парголасидин кўпраким.

Ҳар тонг эрта чекса гардун субҳ тиғин қатлима,
Тонг эмаским, бордур ул душманлар ичра эртаким.

Айшу роҳат қушларнн сайд айлай олмон, гарчи бор
Кўз ёшидин донаю жон риштасидин илмаким.

Эй Навоий, буки гардун эврулур фонусдек,
Кўнглига кор этти гўё шамъ янглиғ куймаким.

* * *

Эй қадинг сарви равон, кўюнг баҳори гулшаним,
Меҳнату афғон сенинг ҳажрингда кўрган-билганим.

Қабр тошидур безаклик сарбасар гул баргидин,
Тоза-тоза доғ ила кўҳи бало бўлған таним.

Чарх меҳнат тошидин то равзан очти ҳар тараф,
Мен маломат булбули, гўё қафасдур масканим.

Меҳнату ғам ўқлариға, ваҳки, юз минг захмлиқ,
Ашки сиймандуд қилған ҳайъат ўлди жавшаним.

Тийғеким, кўксум уйин очти, эшикдекдур анга
Очилиб ёпилса ҳар дам чоклиг пироҳаним.

Дўстлар, мени кўнгулсиз деб сўрарсиз, шодмен,
Бўлмайинму шодким, дафъ ўлмиш андоқ душманим.

Ишқ нақди доғи ғам кирмиш Навоий, кўнглига,
Ваҳки, бир дам аждаҳодин ҳолий эрмас махзаним.

* * *

Тириг юрурмену бор мендин айру жононим,
Бу умр бирла юруб ўлмаган менинг жоним.

Бағирда юз халаву, ваҳ, демакка йўқ заҳрам,
Кўнгулда қон тўлаву йўқ дам урмоқ имконим.

Не бир аниски, аритса лолайи ашким,
Не бир рафиқки, англаса доғи пинҳоним.

Кўруб қошида муҳибларни жамъу мен мардуд,
Мунгайибон бузулур хотири паришоним.

Кўнгул худ иттию жон ҳамдами бўла олман
Бир-икки лаҳзаки, бор ул заиф меҳмоним.

Азимат эткали ул ганжи ҳусн андоқдур
Ки, чуғз ор қилур кўрса эмди вайроним.

Навоиё, бу наволарки кеча тортармен.
Зуҳал эшитуру хуршид эшитмас афғоним.

* * *

Саҳар кўрдум юзин — ақшомғача куйди ҳазин жоним,
Бу эрди субҳи васлим то не бўлғай шоми ҳижроним.

Қуёш кулбамға ингандин манга юз қатла хушроқдур
Қора шомимни равшан айлаган шамъи шабистоним.

Не янглиғ ёшурай ҳижрон ғаминким, фош этар ҳар дам
Оғиздин шуълалиқ оҳим, назардин ашксиз қоним.

Ажабтур тоири васл истамак кулбамға қўнмоқким,
Яқиндур насри воқиъни учурғай кўктин афғоним.

Қадинг нахли хаёли кўздадур, эй навбаҳори ҳусн,
Маозоллоҳ, агар ани қўнгарғай сайли мужгоним.

Дедим, сўзон кўнгулдин чекмагил бир дам хадангингни,
Дедиким, қолса бир дам су бўлур ул ўтда пайконим.

Балият тоши ёғдурған кеби вайронима гардун,
Мазаллат гарди ҳар дам ёғдурур бошимға вайроним.

Қадаҳ даврин эвур, эй дайр пири, токи мумкиндур
Ки, даврон ранжини тортарға эмди йўқтур имконим.

Дема жоми фано ичра эзилмиштур ажал заҳри,
Навоий, жон бериб, ул жомни чекмакдур армоним.

* * *

Тун оқшом бўлдию келмас менинг шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.

Не ғам кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўрунмас бўлса кўксум ярасидин доғи пинҳоним.

Ғамидин дурри макнундек, сиришким оқти Жайхундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.

Фалак ҳам тўлди кавкабдин, қуёш ҳам тушти ашҳабдин,
Келиб тушмас бу маркабдин менинг хуршиди рахшоним.

Жаҳонни зулмат этти чаҳ, бу зулмат ичра ўлгум, ваҳ,
Манга бўлсанг не Хизри раҳ, етиб, эй оби ҳайвоним.

Дема кўктин қуёш кетмиш, фалакка тийралик етмиш,
Ул ой ҳажрида тор этмиш фалакни дуди афғоним.

Навоий кеби ҳижрондин, бу оқшом ўлдум афғондин,
Ғамим йўқ буйла юз жондин, етиб гар келса жононим.

* * *

Онча йиғлатти жафодин дўстдур деб севганим
Ким, кулар аҳволима ҳар қайда кўрса душманим.

Дўстким қилғай мени бедоди душман кулгуси,
Буйла душманкомлиғдин яхшироқдур ўлганим.

Дўст душмандин манга кўпрак чу текурди жафо,
Не ажаб гар эмди душмандўстлуғ бўлғай фаним.

Урса душман захм эрур марҳам таваққўъ дўстдин,
Иккиси захм урса тонг йўқ чок-чок ўлмоқ таним.

Таъна бирла бузма, эй душман, кўнгул уйин дағи,
Ушбу баским, дўст зулмидин бузулмиш масканим.

Дўстқа жон бердиму душмандур эмди, ваҳ, не тонг
Ўртаса ҳам дўст, ҳам душманни оҳу шеваним.

Эй Навоий, дўст худ йўқ, ваҳ, не ҳолатдурки, бор
Бошим узра душман икки дийдайн тар доманим.

* * *

Ҳажр тошининг кўкумтул доғидин куйди таним,
Оҳким, кўкурд ўти бирла туташти хирманим.

Тийра кулбам ичра ўт солди фироқинг, войким,
Ёруди куймак ўти бирла қоронғу масканим.

Нилдин холу алиф юз узра то нақш айладинг,
Доғ куйдурмак ишим бўлмиш, алиф кесмак фаним.

Ишқ аро бўлдум ғаний, кўнглум аро пайконидин
Ким, тўлуптур ул жавоҳир бирла ушбу махзаним.

Зарварақ бирла безабдур гул юзин, ваҳ, турфа кўр
Ким, баҳор ичра хазон зоҳир қилиптур гулшаним.

Эмин ўлман хонақоҳу хилват ичра ужбдин,
Зоҳидо, майхона мулким, куп ичидур маъманим.

Эй Навоий, ул хат этмиш рўзгоримни қора,
Тонг эмас йиртуқ ёқа бирла қаламдек шеваним.

* * *

Айни заъфимдин қўлум чун қўлдадинг, эй дилбарим,
Қўйма илгимники, қўрқармен тўкулгай пайкарим.

То жунун беморимен, гулханнинг ўтлуқ куллари
Бўлди гулгун риштадин гуллар тиқилган бистарим.

Совуқ оҳимдин зарар топқай эдим ғам базмида
Жисм уйинда бўлмаса ўтлуғ кўнгулдин мижмарим.

Қатра хайлар ичра ул оразни кўрдум, эй рафиқ,
Ўлмагим эрмас ажабким, суға тушмиш ахтарим.

Дема, лаълим шавқидин сипқармадинг қон бир қадаҳ,
Мен ичармен, кўз тўкар, нетиб тугансун соғарим.

Гулшани фақр ичра то кирдим, эрур балким эмас
Гунбади нилуфарий гулшанда бир нилуфарим.

Ҳажр тиғи кўп учун жисмимда ҳар ён чекти бош
Эй Навоий, мен мазаллат тойири, будур парим.

* * *

Ул парий наззорасиға, ваҳки, йўқтур тоқатим
Ким, қачон қилсам назар девона айлар ҳайратим.

Бас, не навъ айлай таманноким, висоли шамъидин
Ҳажр шоми гаҳ-гаҳе бўлғай мунаввар суҳбатим.

Суҳбатида бор ҳам топсам бу толиъ қайдаким,
Бир нафас маҳрамлари силкида бўлғай хидматим.

Хидматиға маҳрам ўлсам ҳам қачон имкони бор
Ким, дегай бир лаҳзае бўлғил ҳарифи хилватим.

Бўлса ҳам хилват муяссар, ваҳки, ҳаргиз йўқтурур
Пойбўси давлатин зоҳир қилурға журъатим.

Гар оёқ сунса кўзумга ҳам кўнгул не войким,
Ул замон кўз рашкидин куйдургусидур ғайратим.

Васл умидин қўй Навоийким, хаёледур муҳол,
Бу муҳол уммид ила ҳар лаҳза берма заҳматим.

* * *

Бўлмиш андоқ мунқатиъ аҳли замондин улфатим
Ким, ўзум бирла чиқишмас ҳам замоне суҳбатим.

Эй хуш улким, тутмиш эрди ваҳш ила саҳрода унс,
Муҳиш аҳволе мангаким, бор ўзумдин ваҳшатим.

Истарам қочмоқ адам водийсидинким, киргали
Вомиқу Фарҳоду Мажнун бас ғулувдур хилватим.

Тўлғанурмен ўзлугумдин чиқғали буким эрур,
Дард водийсида саргардон қуюндек ҳайъатим.

Эй ажал, тан хирқасин куйдурки, бўлмиш бас оғир,
Бу маломат ўқлари бирла тикилган кисватим.

Эй фалак, анжум ушоқ тошин йиғиб бошингға ур,
Чун фано майхонаси хиштидин ўлди турбатим.

Етти кўкни кўк варақлардек совурғай ҳар тараф,
Тоқи минойий аро чирмалса оҳи ҳасратим.

Қўй дуру феруза баҳсинким, нужуму чархни
Нилуфар барги уза шабнамча кўрмас ҳимматим.

Лаълдек бошим осилсун ғарқаи хуноб ўлуб,
Лаъл тиккан салтанат тожиға бўлса рағбатим.

Турфа кўрким, халқ коми бирла умрум бўлди сарф,
Турфароқ буким бировга ёқмади бир хидматим.

Эй Навоий, икки оламдин кечиб топтим висол,
Бу ики бутхонадин эрмиш бу йўлда офатим.

* * *

Еткач ул қотил, эрур бўғзумда икки бармоғим,
Тиғи ўрнин кўргузуб, сургил дебон ёлбормоғим.

Васл жомининг агар муфрит эмас кайфияти,
Сен қачон келгач, менинг недур ўзумдин бормоғим?!

Ҳажр тирноғи била кўнглумниким, қилдим фигор,
Бўлмасун ғайринг демакдиндур бу навъ ахтармоғим.

Баски шавқунг ғолиб ўлмиш телбалардек, эй парий,
Йўқтурур тун-кун хаёлинг бирла сўзлаб ҳормоғим.

Ҳажр аро йўқким, висол истаб, ўлум истаб, эрур
Фурқатингдин ўзни бир тадбир ила қутқормоғим.

Соқиё, таклиф ила ич дема, тўлдур доғи кўр
Ким,  аёғнинг нақшини элтур қириб сипқормоғим.

Эй Навоий, тортайин дермен кўнгулдин интиқом,
Йўқса юз ғамни анга ҳар дам недур бошқормоғим.

* * *

Васлинг истаб ўқдек эткай эрди суръат пайкарим,
Найлайинким, ҳажр ўқи пайконларидур лангарим.

Оташин лаълинг ғамидин ўртаниб, қон йиғласам,
Гоҳ қондин, гоҳ ўтдин лаългундур пайкарим.

Кўзу мужгонингдин айру уйқу йўқ мен хастаға
Ким, момуғ янглиғ тнкон бирла тўлодур бистарим.

Эй ниҳоли ноз, оҳимдин ҳазар қилкин, букун
Кўп  кўҳан  пайкар  шажарни  йиққудектур  сарсарим.

Ул қуёш аксин май ичра кўргали ошуфтамен,
Не ажаб ошуфталиғким, суға тушмиш ахтарим.

Мен озибмен йўлдину бас тийрадур ҳижрон туни,
Толиъ ўл, эй кавкаби иқболу, бўлғил раҳбарим.

Эй Навоий, не ажаб гар назмим элни йиғлатур
Ким, ёзилмиш ҳажр ўтининг дудасидин дафтарим.

* * *

Баҳори васлда ўртанди рашкдин жоним,
Хаёл қилки, не бўлғай хазони ҳижроним.

Таним тугонларига марҳам, эй рафиқ, не суд,
Эрур кўнгулда чу юз мунча доғи пинҳоним.

Не навъ дейки, бузуғ кўнглум ичра гаҳ-гаҳ кел,
Тўкар чу гарди фано лаҳза-лаҳза вайроним.

Жунунум эмгагидин гар ториқтинг, эй носиҳ,
Саломат ўл сену шаҳринг, мену биёбоним.

Камоли заъф кўрунгким, етар неча ерда,
Кўнгулдин оғзима еткунча хайли афғоним.

Саломат аҳли, тутунг дину офиятқа азо
Ки, масту арбадажў чиқти номусулмоним.

Қадаҳ қуёши била, соқиё, мунаввар қил,
Ки, ғамдин асру эрур тийра кунжи аҳзоним.

Замон элида вафо йўқ, агарчи жон берсанг,
Бас ўлди эрса вафосиз, не айб, жононим.

Дединг, фироқида сабр айла токи мумкиндур,
Навоиё, дема бу сўзниким, йўқ имконим.

* * *

Не кун келгайки, келгай нозаниним,
Не хуш бўлғайки, бўлғай ҳамнишиним.

Саодат хатлари қилмиш ҳувайдо,
Итинг чангига суртулган жабиним.

Эрур ул шўх отқан каж гуруҳа,
Кўнгул ганжи аро дурри саминим.

Недин ул кўз чекар ўқ гўшалардин,
Гар ўлтурмакка қилмайдур каминим.

Текурма оташин лаълингға бода
Ким, ул ўтдин куяр жони ҳазиним.

Кетур, эй муғбача, жоми муғона,
Эрур, олсанг, баҳоси нақди диним.

Навоий, не осиғ, жононға етмас
Наволарким чекар жони ғаминим.

* * *

Тутқали бодаи гулгун қади савсан моҳим,
Савсани хонадурур ҳар кеча манзилгоҳим.

Ваҳки, васфида тилим лолдурур савсандек,
Савсани тўн ила то жилвагар ўлмиш моҳим.

Кўргали қаддини савсан сари туз боқмаймен,
Ушбу сўз тузлугига тенгри эрур огоҳим.

Манга дилхоҳ анинг қадду юзидур, гарчи
Савсану гул сари кўп майл қилур дилхоҳим.

Қоматинг хижлатидин савсан ўлубтур неча ранг,
Ё бу навъ этмиш ани шуълаву дуди оҳим.

Бу чаман савсану сарвиға бақо чун йўқтур,
Бўлса гул гаштидин анинг, не ажаб, икроҳим.

Эй Навоий, нетайин сарв ила савсанки, эрур
Савсани тўн била ул сарви равон ҳамроҳим.

* * *

Фироқ ўтидин анингдек қизибтурур баданим
Ким, ани сокин этар жонни ўртаган туганим.

Ғамингдин уйла ўлуклар ҳисоби бўлмишмен
Ки, ҳужра мадфану идбор гардидур кафаним.

Сиришк баҳри аро уйла хўй қилмишмен
Ки, су кишисидек ўлмиш тенгиз аро ватаним.

Фаришталиғ тиламон, истарам итинг бўлсам,
Агар бўлур эса зулфунг камандидин расаним.

Агарчи юз тикан ул ғамза тикти бағримға,
Юз очсанг, очғуси юз гул бағирда ҳар тиканим.

Хуш улки, йиғлар эдим зор-зор дайрда маст,
Санам ғамидин ўлуб чок-чок пираҳаним.

Навоиё, қани ул файз хонақоҳ ичра
Азимат этки, эрур хушроқ анда-ўқ эканим.

* * *

Ҳажрингда қону ғуссадур ичмак-емакларим,
Ишрат суруди нолаи зор айламакларим.

Махфий ғаминг ёзарда йиғилған битикча бор
Дардинг ниҳон тутардин оқарған сўнгакларим.

Жону кўнгул фироқ ҳужумида иттилар,
Мендин забуну зорроқ эрмиш кўмакларим.

Ўпмак изингни йўқ ҳаддим, аммо хаёл ила
Лаълингни ёлқитур мутаоқиб мучакларим.

Гарди бало бошимға ёғар ончаким, магар
Чамбарларидин айлади гардун элакларим.

Юз пора бағрима тиш урар мен ютарда қон,
Бу бўлса май, не тонг, алар ўлмоқ газакларим.

Оғзинг гумони эрди Навоийда, шукрким,
Нутқунг яқинға қилди бадал барча шакларим.

* * *

Эмас жунундин, агар тоғларда бўлса қарорим
Ки, қолди баҳри сиришким тубида мулку диёрим.

Жамолинг ойинасин хат чу тийра айлади — ўлдум,
Не айб, қилса қуёш кўзгусини тийра ғуборим.

Чу итларинг ялади қонларимни захмларидин,
Ғариб марҳам эди буки топти жисми афгорим.

Сиришк қони чу нақш айладим, нигор етишти,
Биҳишт қилди бузуғ манзилимни нақшу нигорим.

Ҳалоким ул қаду юздин чу бўлди, туфроғим узра
Бўлур, чу сарв уза гул эгилса, шамъи мазорим.

Қадаҳ олиб лаби жон бахшинга, қуй оғзима, соқий
Ки, жонни айлагудекдур ҳалок ранжи хуморим.

Навоиё, су агар қилса тошни, не осиғдур,
Нигор кўнглига қилмас асар чу нолаи зорим.

* * *

Субҳидам гул ёқти шамъу лола зоҳир қилди жом,
Яъни ёқиб шамъ, ол жоми сабуҳий бирла ком.

Жоми гулгун хуштурур бир сарвқад шўх илгидин,
Ул нафаским, тонг елидин гулга сарв айлар салом.

Субҳким булбул мақоми «рост» тузгай сарв уза,
Базм учун тут сен доғи бир сарв аёғинда мақом.

Субҳ невчун умрдин май бирла коме топмағай,
Кимсаким, умриға йўқтур эътимод ўлғунча шом.

Соқие хуштур сабоҳатлиғ сабуҳи вақтида,
Лек андин хушроқ улдурким, бу айш ўлғай мудом.

Гул арусиға берур зийнат чаман машшотаси,
Су била ҳар субҳ то бўлмиш зилол ойинафом.

Сен доғи бир гул иси бирла димоғингни қизит,
Васл савдосин пишур, гарчи эрур савдои хом.

Мен худ ул сарви хиромонни дедим, умри азиз,
Ваҳким, ул сарви хиромон бас итик айлар хиром.

Эй Навоий, умр ишида худ кўп иҳмол айладинг,
Қилмасанг дунё ишига ҳам бўлур кўп иҳтимом.

* * *

Онча кавкаб тўкти шоми ғам хаёлингдин кўзум
Ким, ёруди оқибат субҳи висолингдин кўзум.

Холдин кўз тийра бўлмоқ расм эрур, бу турфаким,
Ёруди кўз мардумидек турфа холингдин кўзум.

Қуй ақиқи май суҳайли жом аро, эй муғбача
Ким, ёрур ул ахтари фархунда фолингдин кўзум.

Васлинга еттим биҳамдиллаҳки, зониъ бўлмади,
Улки, қон йиғлар эди ҳар дам хаёлингдин кўзум.

Бу сабабдинким, недин сенсиз қолиб кўр ўлмади,
Боқа олмайдур юзунгга инфиолингдин кўзум.

Янги ой кўргач халойиқ, кўзни тутмоқ расм эрур,
Лекин очилди кўруб мушкин ҳилолингдин кўзум.

Шукр лиллаҳким, Навоийдек мунаввардур яна
Хоки пойингдин юзум, шамъи жамолингдин кўзум.

* * *

Лоладек юзунг хаёлидин тўла қондур кўзум,
Балки лола жомидек қон ичра пинҳондур кўзум.

Ичида су теграсида ёш қобарған шакл ила,
Сенсизин бир тоза қўйған доғи ҳижрондур кўзум.

Ел хам эткан шамъ ўти андоми бирла ўртанур,
Йўқ ажаб гар кеча тонг отқунча гирёндур кўзум.

Шохи маржондур қизил раглар, дури  ғалтон сиришк,
Бу зарофатдин биайниҳ баҳри Уммондур кўзум.

Ҳар ёрам жисмимда бир ҳайрон кўз ўлмиш ҳолима,
Турфа кўрким, мунча ҳайрон кўзга ҳайрондур  кўзум.

То тўкар жонбахш лаълингнинг хаёлидин сиришк,
Баҳри ашк эрмаски, айни оби ҳайвондур кўзум.

Кўз назар йўлин тилар тутқай видоъ ашкин тўкуб,
Кўз юмуб очқунча юз кўргузки, меҳмондур кўзум.

* * *

Юзунг ғамидин эрур абри навбаҳор кўзум,
Не айб, ер юзини қилса лолазор кўзум.

Саводу қони била бир ғариб лола эрур
Ки, лолазор басе қилди ошкор кўзум.

Не қони лола эрур, не саводи доғи анинг
Ки, қўйди ҳажр ўтидин доғи интизор кўзум.

Агарчи қилди мени хору зор кўнглуму бас
Валек айлади кўнглумни хору зор кўзум.

Не кону баҳр экинким, лабу тишинг ғамидин
Гулу суманға қилур лаълу дур нисор кўзум.

Буким қорарди чу тардоман эрдию ғаммоз
Фироқ шомидадур тийрарўзгор кўзум.

Навоий, айла назар таркини деманг, чунким
Мен ихтиёр этибон, қилмас ихтиёр кўзум.

* * *

Баҳор бўлдию гул майли қилмади кўнглум,
Очилди ғунчаву лекин очилмади кўнглум.

Юзунг хаёли ила вола эрдим андоқким,
Баҳор бўлдию гул майли қилмади кўнглум.

Гум ўлди боғда оғзинг хаёлидин, юз ваҳ
Ки, ғунчалар ора истаб, топилмади кўнглум.

Кўзумда жилва қилиб, кўнглум олмоқ истади гул,
Итинг изича ани кўзга илмади кўнглум.

Юзунг назорасида масту маҳв эди, яъни
Ки, гул чоғида замоне ойилмади кўнглум.
 
Замона гулбунида ғунчадекдур эл кўнгли,
Аларға шукрки боре қотилмади кўнглум.
 
Навоий ғунча тилаб, кўнглум оғзин этти ҳавас.
Агарчи топмади, лекин ёнгилмади кўнглум.

* * *

Икки гул кеча кулбамни гулистон айлабон,
Олдилар жонимни бедод, улча имкон айлабон.

Бири бўркин синдуруб, жонлар сафин синдурғали,
Ақлу дин мулкин сафи мужгони вайрон айлабои.

Бири бир неча ҳилолин эгри боғлаб ноз ила,
Анжуму афлокни ҳусниға ҳайрон айлабон.

Бири хатти сабзасидин гулга боғлаб ҳошия,
Базмин ул сабзаю гул боғи ризвон айлабон.

Бири олам аҳлининг кўнгли қушин сайд эткали,
Сунбули домини гул узра паришон айлабон.

Бири қошу кирпигидек ўқ била ё илгида,
Лекин ул ё бирла-ўқ жонларни қурбон айлабон.

Бири вўсма бирла сурма рангидин кўк тоқини,
Офат ангизу қора наргисни фаттон айлабон.

Бири боғлаб баргни тўн узра миноранг қур,
Нахли қаддин ғайрати сарви хиромон айлабон.

Бири гулгун тўнға сариғ астардин зеб этиб,
Сарви раъносин гули раънода пинҳон айлабон.

Мастлиғдин ул қилиб илгида доғин ошкор,
Шўхлиғдин жонға бу юз доғи пинҳон айлабон.

Зулм ила ул ўлтуруб, бу лутф бирла тиргузуб,
Гар бу қилса зулм, ул ҳам лутфу эҳсон айлабон.

Мен агар боқсам бу ён, тиғ уруб анинг ишваси,
Боқсам ул ён, ғамзадин бу тийр борон айлабои.

Эй Навоий, бу фасонанг ё туш эркин, ё хаёл,
Неча лоф урмоқ ўзунга мунча бўҳтон айлабон.

* * *

Арғувоний тўнмудурким киймиш ул сарви равон.
Ё магар сарв равон қилмиш либосин арғувон.

Сарвнинг ҳар барги бағрим қонидин сероб эрур,
Йўқса бўлмас арғувоний барглик сарви равон.

Сарвдин то топти зийнат арғувон юз шавқ ила,
Бошқа санчар арғувон ҳар зод сарви навжавон.

Арғувону сарв истармен чаманда, то мени
Арғувоний тўн била ул сарв қилди нотавон.

Кўргузур қадду либосинг шавқидин қонлиғ мижа,
Кўзда ҳар дам арғувону сарвдин бир корвон.

Арғувоний тўн била қатл айламас ул сарвким,
Қон ила қилмиш либосин арғувоний бир авон.

Арғувону сарвдин то даҳр боғи зебдур,
Бўлсун улким даҳр аро ҳам шоҳ эрур, ҳам паҳлавон.

* * *

Лоланинг ғунчасидек кўнглум ўлуптур тўла қон,
Ваҳки, эл ғофилу куйдурди мени доғи ниҳон.

Заҳри ҳажр ичкали дерменки, қилай ишқин тарк,
Айтқандек киши муҳлик мараз ичра ҳазаён.

Рўзгоримки қора бўлди, эрур ишқ асари,
Қайда ўт тушса, қоралиғи қолур ерда нишон.

Ишқинг ўтинки, ёшурдум, эл аро ёйди рақиб,
Ким иситмани ниҳон тутса қилур марг аён.

Хатинг ичинда лабингнинг ики холи не ажаб
Икидур нуқта, ёзилур эса хат ичинда жон.

Ҳажр учун қоним ичар ҳар сари қонлиғ туганим,
Хон эрур оллида, то кўнглума бўлмиш меҳмон.

Чархдин меҳр иси топқанға такаббур не ажаб,
Эл димоғиға чу кўкурд ўти айлар нуқсон.

Халқ таън этса, Навоий эгилиб нола қилур
Игри янглиғки, қилур ел асари бирла фиғон.

* * *

Баски қадди ғунчадек эл кўнглин олиб қилди қон,
Гулбуни ноз ўлмиш эл кўнглидин ул сарви равон.

Кўзларинг хунхорлиғдин дойимо бемор эрур,
Бода кўп ичкандин андоҳким, бўлур эл нотавон.

Ёшурун ҳуснунгда бир онедурурким, жон аро
Ҳам алиф, ҳам наъл уза доғим эрур андин нишон.

Юзидин бийномен арчи юз чиқармас пардадин,
Нурдин кўрмакдур, аммо нур эрур кўздин ниҳон.

Ишқ комил бўлса, меҳнат ўқларидин бок эмас,
Не зарар булбулғаким, бўлғай тикандин ошён.

Ишқ боғининг суйи қондур, не тонг гар оҳу ашк
Анда ёхуд оташин гул очсалар ё арғувон.

Субҳнинг ҳар тонг эрур эл ғафлатидин кулгуси,
Меҳр хонидин гумон қилмаки, ебдур заъфарон.

Топмадим бу дайр ҳолидин хабар, эй муғбача,
Бехабар қил мени ўз ҳолимдин эмди бир замон.

Дард агар будур, Навоий чиқса оламдин не тонг,
Масту урён кўкрагига тош уруб, тортиб фиғон.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:43:26

* * *

Жонға ҳар дам ишқидин юз минг бало кам истамон,
Ўзгага минг йил ўтуб, юздин бирин ҳам истамон.

Ёр чун истарки, ғамнок ўлғамен ҳижронидин,
Не ажаб гар васлидин кўнглумни хуррам истамон.

Тиғи ишқинг захмидин жоним бир осойишдадур
Ким, агар юз қатла ўлсам, доғи марҳам истамон.

Дев сийратлар била кўрсам не ҳол ўлғай манга,
Ул парийға чун малак хайлини ҳамдам истамон.

Не таҳаммул, гар юзига тушса номаҳрам кўзи
Ўз кўзумни айни ғайратдин чу маҳрам истамон.

Онча эл жаврин кўруб менким тилармен фардлиқ,
Бўлса ёре ҳам вафолиқ, жинси одам истамон.

Эй Навоий, ишқ агар оламға расво қилмаса,
Мен худ ўзни куч била расвойи олам истамон.

* * *

Боғладим афғонға бел найдек, сени кўрган замон,.
Заъфдин қилдинг мени охир бели боғлиқ сомон.

Эмди руҳунг тоза эт ул оташин рухсордин
Ким, мени маҳжур ани кўрмак ҳамон, куймак ҳамон.

Кўз юмулмиш ҳажрдин, ул юзга очмоқ истарам,
Лек ҳижрон кўз юмуб очқунча ҳам бермас омон.

Дашт аро дерлар мени Мажнун, ани мен кўрган эл,
Чарх золи бизни гўёким кетирмиш тавъамон.

Яхшилардин яхшидур ёрим, не навъ айлай тамаъ
Васлин анинг, менки бордурмен ёмонлардин ёмон.

Қил зулоли васл ила булбулни, эй гул, шодким,
Бу чаманда доимо шодоблиқ йўқтур гумон.

Азм этиб эрмиш Навоийни сўрарға ул Масиҳ,
Эй ажал, жонинг учун жонимға раҳм эт бир замон.

* * *

Маҳвашеким чеҳра давринда қирон этмиш аён,
Даврнинг маҳвашларида улдурур соҳибқирон.

Не қийиғ эркин ул ой тўнидаким, тиккан чоғи
Меҳр анга зарришта еткурмиш, фариса осмон.

Тугма гулгун деклайида лаъл пайкони эмас,
Гулга боғлабтур кўнгул булбуллар, аммо барча қон.

Титрагуч эрмас мурассаъким, қуёш боши уза
Хўшаи парвин шиои хат аро қилғил макон.

Вўсмаю гулгунадин ул орази зебо эрур,
Сабзаю гулдин начукким зеб топқай бўстон.

Оллоҳ-Оллоҳ, англамонким, ҳурсен ёхуд парий,
Одами бу шакл ила ҳаргиз киши қилмас гумон.

Эй Навоий, яхши эрмас эрди ул ён борғанинг,
Чун бориб ўтлуқ юзин қилдинг тамошо, эмди ён.

* * *

Ғамингда бузди кўнгул хонумонини ҳижрон,
Тараҳҳум айламадинг хонумонинг ободон.

Кўнгул шикофи эмаским, яқосин айлади чок,
Яқода тугмалар ўрнида ҳар тараф пайкон.

Не айб, оҳим ўти кўнглунг ичра қилса асар
Ки, барқ тошқа ҳам тегса, қолур анда нишон.

Қиличинг элга тегиб, рашкдин мен ўртандим,
Не лаъб эрурки, су ичра қилибсен ўт пинҳон.

Фироқ заъфида сиҳҳат манга не мумкинким,
Ғизо ерида бағир бўлди шарбат ўрнида қон.

Май ички, муғбачалар суҳбати ғаниматдур,
Бир-икки кунки бу дайри фанода сен меҳмон.

Навоиё, неки олам ишида мушкилдур,
Десангки қилғасен осон, ўзунгга тут осон.

* * *

Лабингда нилгун холингдур, эй жон,
Начукким шарбат ичра тухми райҳон.

Қизил раглар кўзумда ҳажр ўтидин
Бало баҳрида буткан шоҳи маржон.

Юзунгким, майдин ўлмиш гул уза гул,
Кўнгул боғланмиш андин қон уза қон.

Сени бармоғ била кўрсатмас элким,
Билиб ўлмакни арз айларлар имон.

Кўнгул сайди кўзунгдин чун қутулмас,
Не мунду туздилар ул хайли мужгон.

Вафо аҳли эсанг, ич давр аёғи
Ким, асру бевафодур аҳли даврон.

Сену гулбонг, эй булбулки, тортар
Навоий гулрухидин айру афғон.

* * *

Гарчи тўкти қон кўзум сенсиз ҳамон кўнглум ҳамон,
Не кўнгулдин бир замон чиқтинг, не кўздин бир замон.

Чун танимни ҳажр ўти куйдурди, оҳ урсам не тонг,
Дуд қилмаи найлагай аҳгар уза тушкан сомон.

Ҳажр ўтининг дуди кўз очмоққа қўймас, оҳким,
Кўз юмуб очқунча ҳижрон зулмидин топмон омон.

Даҳр аро яхши-ёмон ичра басе қилдим назар,
Дилбаримдин яхши йўқ, андоқки йўқ мендин ёмон.

Ваҳшатим дашт узра зоҳирдур жунундин ончаким,
Ваҳшким Мажнунға ром эрди, эрур мендин рамон.

Соқиё, ҳижрондин ўлдум, айлагил бехуд мени.
Қуй тўлаким, бода ёхуд заҳр эканни толғамон.

ЭЙ Навоий, бир замон гар васл топсанг айш қил
Ким, замонға мумкин эрмас ҳеч ким бўлмоқ замон.

* * *

Ҳуққаи лаълингда кўптур хурдаи маъич ниҳон,
Ушбу маънидин ани гўёки дерлар хурдадон.

Ҳуш ила сабрим сипоҳи уйларин куйдурди ишқ,
Ҳар янги доғим ул уйлар ўрнидин қолмиш нишон.

Кўзда ашким қонидин ҳар сори кўргил қатралар,
Нуқталар янглиғки қўйғайлар қачон ёзилса қон.

Тиғ чун бошимға еткурдунг таваққуф қилмаким,
Су мақом этмас бийик ердин қуйи бўлмай равон.

Бир момуқ тиққан қулоқдур ҳар ярам марҳам била,
Хаста кўнглум баски ўқи захмидин тортар фиғон.

Жоми дурд бирла йиқ, эй соқийи даврон, мени
Ким, ўлармен ишқ кўйида соғалсам ҳар замон.

Эй Навоий, эмин эрман зуҳд аро мундин нари,
Дайрни маъман қилай, гар умрдин топсам амон.

* * *

Кўнгул тошлар қорасин доғларким, қўйди ғам ҳар ёнг
Жунун ифротидин девона сочқондек дирам ҳар ён.

Мен ашк ичра чўмуб, ҳар тун қилиб ҳамсоялар ошуб,
Менинг ҳолимға йўқ ўткан учун уйларга нам ҳар ён.

Эрур ҳар сари ушшоқ оҳидин, мендин эмас буким,
Бўлур нахли қадиға жилва айлар чоғда хам ҳар ён.

Булутқа ҳумрат эрмас меҳрдин, балким тутошибдур,
Момуқдек баски чиқти оҳим ўтидин алам ҳар ён.

Бўлур қон мушки, ишқинг мушкини қон эттиким, бўлмиш
Қора шанжарф, ҳолим ёзғали қўйсам қалам ҳар ён.

Итибтур телба кўнглум ҳар тараф, эй ишқу дард, истанг,
Сўрайин ул париваш кўйида мен хаста ҳам ҳар ён.

Не водий қатъи қилмоқдур, фано дайрида сокин бўл
Ки, қай равзанға қўйсанг кўз бўлур маръий ҳарам ҳар ён.

Даме ўксутмагил, ё раб, харобот аҳли ғавғосин
Ки, ул ундин кудурат қушлариға бўлди рам ҳар ён.

Навоийдек қадам майхонада беркит сутун янглиғ,
Десанг оллингға юз ғам келмагай, қўйсанг қадамҳар ён.

* * *

Чоклик кўксум эшикдур, жисм уйи байтул-ҳазан,
Ул эшикнинг ҳалқасидур наълу гулмехи туган.   

Гул юзунг шавқида тиғи ишқ ила бўлсам шаҳид,
Бўлғусидур ҳурлар гулгунаси қонлиғ кафан.

Арғадол ичра қароқчи маҳфий ўлгондекдурур,
Фитна хайлиға панаҳ зулфунг доғи чину шикан.

Чуғз ташбиҳин манга, эй ҳусн ганжи қилмаким,
Мен ватан бузмишмен, ул қилмиш бузуғ ичра ватан.

Судраманг ул кўйидин юз захм ила мен хастани
Ким, ёпишмиш остони фаршиға қонлиғ бадан.

Уйла, эй булбул, баҳор ўлмиш хазон бирла қарин
Ким, дегайсен бир гули раъно бўлубтур бу чаман.

Юз ҳиял қилдинг Навоий қатлиға, фарёдким,
Айладинг бир тиргузур учун юз ўлтурмакни фан.

* * *

Юз жафо, тонг йўқ, гар ул номеҳрибондин кўргамен,
Ким вафо кўрмиш биравдинким, мен андин кўргамен.

Кимса абнойи замондин кўрдиму ҳаргиз вафо
Ким, мен ул хунрезу ошуби замондин кўргамен.

Қўйки, итдек телба кўнглум неча меҳнат, эй рафиқ,
Ҳар дам ул оворайи бехонумондин кўргамен.

Ўзгалар лутфин нетайким, жонима ором эрур,
Жавру  бедодиким,  ул  ороми  жондин  кўргамен.

Нозанинлар жилвагоҳи ичра ҳар ён телмурур
Кўзларимким, ул суманбарни қаёндин кўргамен.

Еру кўкнии ашку оҳим сайлу дуди қилди гум,
Неча ранжу меҳнат ул икки ёмондин кўргамен.

Дема ул ой оразин кўрсанг, урар бошингға тиғ,
Ҳар бало келса бошимға осмондин,  кўргамен.

Хирқаю сажжодани қилсам фано дайрида раҳн,
Икки олам судини мундоқ зиёндин кўргамен.

Эй Навоий, сўрмағилким, қилмағумдур ошкор,
Юз  ниҳоний дарду  меҳнатким, фалондин кўргамен.

* * *

Оразинг нақшин кўнгул лавҳида тасвир эткамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак, не тадбир эткамен.

Эй қора кўз, бўлмас ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қорасидин агар юз нома таҳрир эткамен.

Ёшурун қолғайму ишқим, буйлаким ул шўхдин
Чиқса бир сўз бехабар, юз қатла тақрир эткамен.

Не жунундур буки, ҳар тун ул париваш васлиға,
Юз хаёл айлаб, яна бориға тағйир эткамен.

Эйки, дерсен васл коминг бўлса, жон қилғил фидо,
Ул муяссар гар бўлур, мен худ не тақсир эткамен.

Ишқ азалдиндур насибим, носиҳо, манъ этмагил,
Манъ қилсанг ҳам, нетиб мен манъи тақдир эткамен.

Эй Навоий, нақди жон бергил дединг савдосиға,
Буйла савдо гар муяссар бўлса, тавфир эткамен.

* * *

Туфроғимдин аҳли ишқ этса тануре шодмен
Ким, ичимда ишқ ўти ёнмоқ била муътодмен.

Одамилиғдин мени шод истаманг, эй дўстлар
Ким,  мени мажнун пари ҳижронидин ношодмен.

Ишқ аро қоздим бало тоғини тирноғим била,
Уйла соғинмангки Ширин ошиқи Фарҳодмен.

Шоми ҳажр ул кўй аро, эй сарсари ҳажр, эсмаким,
Уйла туфроғменки субҳ анфосидин барбодмен.

Зулму бедодингдин элга оҳу афғон солма кўп,
Зулм агар сен айлагунг мен қобили бедодмен.

Гар бериб қуллуққа хат бир соғар ичтим дайр аро,
Қилмангиз айбимки олам фикридин озодмен.

Эй Навоий, ишқ аро гардунға сунмасмен бўйин,
Лекин ул хуршид агар тиғ урса ҳам мунқодмен.

* * *

Ёраб, англабму экин ул ойким, анинг зоримен,
Кечалар савдосидин андоқки зулфи торимен.

Сиҳҳатим бўлса, топибмен лаъли ёдидин  шифо,
Нотавон ҳам бўлсам, анинг кўзлари беморимен.

Йўқтурур ҳаддим демакка ёрнмен ёхуд ити,
Итларига ҳар киши ёр, ул кишининг ёримен.

Хўблар ушшоқиға жон берсалар, ул қилса қатл,
Ҳар сари юзланса ишқ аҳли, мен анинг соримен.

Истаса эл жонини, билмон берур-бермасларин,
Бўлса юз жон ҳам, анга борин берурмен боримен.

Жилва айлаб маст, то кўнглумни олди муғбача,
Дайр пири итлари силкида хидматкоримен.

Ҳажрдин то нотавон жонимни қутқарди ажал,
Эй  Навоий, англаким, жон бирла миннатдоримен.

* * *

Дема меҳнат тоғининг Фарҳоди саргардонимен,
Тоза юз минг доғ ила ул қулланинг қаплонимен.

Ламъаи рухсоридин парвонадек куйсам не тонг
Менки, йиллар ул малоҳат шамъи саргардонимен.

Ҳуснунгга ҳайрон эсам, келмас улус ҳайронлиғи,
Кимки ҳайронинг эмастур, мен анинг ҳайронимен.

Мен ўлар ҳолатдаву жон қасди айлар ул пари,
Одамийлиғ кўрғузурким, бир нафас меҳмонимен.

Гар кўнгул бузди мени, ёр эрди боис шукрким,
Чуғзнинг йўқ бир малоҳат ганжининг вайронимен.

Дайр пири тутса май, нўш этсам эрмас айбким,
Заҳр агар ич дерким, анинг бандайи фармонимен.

Телбаликдин ақл сари истамиш зоҳид мени,
Эй Навоий, мунча нодон билмас эрдим ани мен.

* * *

Оҳу вовайлоки ишқингдин жаҳон шайдосимен,
Ҳам жаҳон шайдоси, ҳам аҳли жаҳон расвосимен.

Кўрса ҳуш аҳли юқар мендин жунун ҳолимға боқ
Ким, хирад аҳли улуснинг боиси савдосимен.

Ким жунун аҳли аро нодонроқ ул, донороқ ул,
Ишқу дард иқболидин ул хайлнинг доносимен.

Олами савдода тинмай пўя урмоғлиқ била,
Подшоҳи ишқнинг пайки жаҳонпаймосимен.

Кўрмакимдин ақли кулга юзланур савдои ишқ,
Эй кўнгул, шахси хираднинг мояи васвосимен.

Дашти савдода ҳавои ишқу меҳнат гардидин,
Бесарупо пўялар бирла қуюн ҳампосимен.

Эй Навоий, ҳолима эл йиғлару ул ой кулар,
Шукрким бир навъ ила анинг нашотафзосимен.

* * *

Яна не чеҳраға ўт солди майки, ҳайронмен,
Яна не туррани ел очтиким, паришонмен.

Учурки, эй қуюн, ул ой бошиға эврулайин,
Бу дамки йўлида туфроқ бирла яксонмен.

Бири фусуну бири симёға ҳамл этарлар эл,
Чу заъфдин келибон кўзларига пинҳонмен.

Вуҳуш аро мени дашт ичра кўрди чун Мажнун,
Тасаввур эттиким, ул хайлға нигаҳбонмен.

Чу халқдин қочибон дайр сари юзландим,
Рафиқлар, билингиз, ваҳшийи биёбонмен.

Чу билмай элга вафо айладим — жафо кўрдум
Не суд эмди, агар нечаким пушаймонмен.

Навоий эмди қилурмен Ҳижоз оҳанги,
Соғинмағил янаким азими Хуросонмен.

* * *

Келса бир кун, неча кун келмаслигидин лолмен,
Бир кун ўз ҳолимда бўлсам, неча кун беҳолмен.

Неча кунким келмаса, айлар ўлум ҳоли мени,
Келса бир кун ўлтурур, бу ишвалардин лолмен.

Йўлида туфроғ агар бўлдум, ғараз побўсидур,
Бўлса бу комим раво, ғам йўқ агар помолмен.

Дилбарим Ширин била Лайлиға гар ақрон эса,
Мен доғи Мажнун бирла Фарҳодға амсолмен.

Ҳинду ўлдум, ҳажр эткач рўзгоримни қора,
Ё балоға нуқта, ё андуҳ юзига холмен.

Соқиё, ҳижрон ғами туғёндадур, лутф айлаким,
Дам-бадам ошуфтаи бир жоми моломолмен.

Эй Навоий, бошима кўрким нелар келтурди ишқ,
Пири ақл эрдим, бу дам бозичаи атфолмен.

* * *

Яна не қад жилва қилдиким, демакдин лолмен,
Ёна қайси зулф очилдиким, паришонҳолмен.

Заъфдин қаддим алиф бўлди, ул икки ломи — зулф
Ҳар ёнимдин фитнагар, ваҳ не ажаб, гар лолмен.

Итларингнинг изидин юз гул кўзум боғидадур,
Шукр эрур бу ҳамки, ишқинг йўлида помолмен.

Жисмим андуҳ ичра дард остида қолмиш, не ажаб
Эгма қад бирла агар зулфунг ғамидин долмен.

Итти ул кўнглумки, васл учун тилар эрди ҳаёт,
Шукр эмди ўлгали ишқингда фориғболмен.

Ишқ ўти бу навъким урён танимни чуркади,
Аҳли дард учун фано юзига мушкин холмен.

Эй Навоий, не ажаб юзум уза югурса ёш,
Чунки Мажнун бўлғали бозичайи атфолмен.

* * *

Лабинг майи ҳавасидин мудом йиғлармен,
Пиёладек бўлубон талхком йиғлармен.

Ғаминг тунида куюб шамъдек саҳарға дегин,
Ўзумга уйқуни айлаб ҳаром, йиғлармен.

Ўзумни ҳар нимага кундуз айларам машғул,
Ғариб ҳолима, чун бўлди шом, йиғлармен.

Ториқти чарх йиғимдин, магарки билмас эди
Ки, дарди ҳажр замонин тамом, йиғлармен.

Хаёл ила анга деб, дам-бадам саломимни
Бериб ўз-ўзума, андин паём йиғлармен.

Бўлуб ичим тўла қон давр эли нифоқидин,
Сариғ узор ила андоқки жом йиғлармен.

Навоиё, яна бир лоларух фироқинда,
Кўзум ёшин қилибон лолафом, йиғлармен.

* * *

Бир юзи ўтлуқ шарори ишқидин маҳрурмен,
Дўстлар, ўртансам, этманг айбким, маъзурмен.

Ишқини не суд пинҳон тут демактин, эй рафиқ,
Эмдиким ишқ ичра расволиқ била машҳурмен.

Мен киму уйқуға кўз юммоқ, чу йўқтур тоқатим,
Оразидин кўз юмуб очқунча гар маҳжурмен.

Не ажаб Фарҳоду Мажнун зикриким, бўлмиш унут,
Ким, мен эл ичра жунуну ишқ ила мазкурмен.

Оби ҳайвон ичмагаймен истабон дафъи хумор,
Менким ул майгун лаби жонбахшдин махмурмен.

Кимсага чун йўқтурур бу коргаҳда ихтиёр,
Йўқ манга айбу ҳунар, гар маст, агар мастурмен.

Эй Навоий, васл умидин ёқмоғил тўҳмат манга
Ким, мен ул маҳвашни бир кўрмак била масрурмен.

* * *

Хуршид тулуъ этса, қуёшинг соғинурмен,
Кўргач янги ой майлини қошинг соғинурмен.

Ҳар гулки жаҳон гулшанидин жисмима, эй шўх,
Еткач, мени савдозада тошинг соғинурмен.

Эй кўз, қурудунг, лек қаю сайли балоким,
Бир уйни хароб айлади ёшинг соғинурмен.

Эй жисм, ажал чобуки ҳар гўйким ўйнар,
Майдони фано ичида бошинг соғинурмен.

Най шарҳин эшиткач қилиб, эй нола, сени ёд,
Кўз шарҳаларин кўрса, харошинг соғинурмен.

Эй хаста кўнгул, бўлғали сен ишқда мажнун,
Кўргач сени саргашта, адашинг соғинурмен.

Ўлган итин, эй хаста Навоию рақибин
Чун кўрсам ити оллида лошинг соғинурмен.

* * *

Мени бедил санга жон ўйнамоқ бирла ярайдурмен,
Бале сен тифлни бу туҳфа бирла арғадайдурмен.

Лабинг кўргач, илигим тишларам ҳар дам таҳайюрдин,
Ажаб ҳолатки, болни тутмай«ин бармоғ ялайдурмен.

Дедим: кўнглумга ҳар ёндин хадангинг недурур ёра?
Муҳаббат ўтиға, деди, ўтундурким, қалайдурмен.

Чу аҳли дард учун пайваста қош ёсини тортибсен,
Манга ўқ новакингни хуш кушод этким, қулайдурмен.

Анга еткур сўзум, эй оҳким, ул ҳусн миръоти
Чу қилди жилва, кўзгу акси янглиғ алдарайдурмен.

Магар элтур парийлар, эй фусунгар, телба кўнглумни
Ки, турмайдур нечаким жисмим уйинда қабайдурмен.

Навоий телбараб то ул парий кўйига юзланмиш,
Эшитурмен фиғон, лекин ҳадисин англамайдурмен.

* * *

Ғамингда ҳар кеча, эй гулъузор, йиғлармен,
Саҳарға тегру чекиб интизор йиғлармен.

Мену қора кеча, йўқ нисбатим санга, эй субҳ
Ки, сен куларсену мен шамъвор йиғлармен.

Бурунғи меҳру вафо, сўнгғи жавру зулмингни
Бирин-бирин соғиниб зор-зор йиғлармен.

Куларлар эл манга беихтиёрким, ҳар дам
Эшитсам отини беихтиёр йиғлармен.

Мунгайди кўнглум анингдекки, ҳазл нағмасидин
Ки, элга кулгу этар ошкор, йиғлармен.

Кулар сипеҳри даний изтиробиға кўнглум,
Вале ўзумда кўруб изтироб йиғлармен.

Навоий, ашким оқизғай ғамим тунин мундоқ
Ки, чархдек кеча тутмай қарор, йиғлармен.

* * *

Не тиригмен, не улуг, не соғ, не бемормен,
Айта олманким, фироқингдин не янглиғ зормен.

Нуқтайи оғзинг ғамидин тортибон жадвалдек оҳ,
Ашк сайлин оқизиб саргашта чун паргормен.

Дўстлар, кўнглум ҳадисин демангиз тенгри учун
Ким, мен ул девонайи саргаштадин безормен.

Кўнглагингдинким топар жон дам-бадам Юсуф иси,
Эй азизим, мен ҳам ул кўнглак аро бир тормен.

Бир қуёш ҳажринда тундек рўзгорим тийрадур,
Тонг эмас гар тун кеби мотам тутуб йиғлармен.

Майда афюн эзгил, эй муғким, бу эски дайр аро,
Телбарармен ғуссадин гар бир нафас ҳушёрмен.

Невчун эл душному таънидин бўлай ошуфтаҳол,
Эй Навоий, чун неким дерлар юз онча бормен.

* * *

Кўнглум уйин ҳар нечаким, истасанг ғам топқасен,
Доғи ҳажру ғуссайи бесабрлиғ ҳам топқасен.

Кам эмас ошиқ санга, солсанг мени кўздин, вале
Ошиқеким, содиқ ўлғай мен кеби кам топқасен.

Нўши васл, эйким тиларсен, ниши ҳижрон кўрмайин,
Чун эмас бағринг жароҳатлиғ не марҳам топқасен.

Не ғаминг юз зарра саргардонлиғидин, эй қуёш,
Сенки рифъатдин Масиҳо кеби ҳамдам топқасен.

Кулма хам қаддимғаким, юкланса ишқинг Қоф аро,
Ишқ остида ёзилған «қоф»дек ҳам топқасен.

Мунча фурқат ашки бирла бўлса дўзах масканим,
Кўзласанг юз қари ўтуб, хирқам тенгин нам топқасен.

Эй насиҳатгў, Навоий яхшидур деб истадинг,
Билмадингким, буйла бир расвойи олам топқасен.

* * *

Лаълу ғамзанг бирла баским нуктадон устодсен,
Бир нафас борсен Масиҳо, бир замон жаллодсен.

Лаъли шавқидинки ғам тоғин қозарсен, эй кўнгул,
Не бало Ширин ҳаваслик нотавон Фарҳодсен.

Аҳли диллар чеҳраси олтун, сиришки сийм эрур,
Токи сийми ноб аро қилдинг ниҳон пўлод сен.

Наргисингдин бир назар қилғилки асру бир йўли
Қулларинг ҳолидин, эй сарви равон, озодсен.

Найшакардек қаддинга, ваҳ, баргни тўн демаким,
Ишқпечон баргида бўлған ниҳон шамшодсен.

Хуррам ўлмассен сумурмай бир қадаҳ, эйким, мудом
Чархдин кўнглунг бўлуб юз лахт қон ношодсен.

Эй Навоий, жисминга пайконларидин лангар эт,
Йўқса бу оҳинг елидин ногаҳон барбодсен.

* * *

Кўнгул олурда ажаб дилрабо эмиштуксен,
Не дилрабоки, балойи худо эмиштуксен.

Кўнгул берурда санга билмас эрдим, эй бадмеҳр
Ки, хаста кўнглума мундоқ бало эмиштуксен.

Табиб ожиз ўлуб оқибат деди билдим
Ки, ишқ дарди била мубтало эмиштуксен.

Гадолиғ эттим эса бўсае, ачиғланибон
Дедики: асру уятсиз гадо эмиштуксен.

Кўнгулни куйдурубон жон олурсен, эй янги доғ,
Фиғонки, бир йўли кўнгли қаро эмиштуксен.

Чериг вуҳушу сенга тахт қулла, эй Мажнун,
Фано мамоликида подшо эмиштуксен.

Дедим: камина итингмен, кулуб манга айтур:
Навоий, не бало худнамо эмиштуксен?

* * *

Ғунчаи хандон уза холингмудур, эй маҳжабин,
Ё магар шаҳд истай ул гулбарг уза қўнмиш чибин.

Дашт уза Мажнун кеби саргаштадурмен, то эрур
Ул мусофир маҳвашим Лайли кеби саҳронишин.

Чин-бачин зулфунг тушар эл бўйниға, юз войким,
Бизни чун кўрдунг — тушар қошинг уза чин узра чин.

Корвони мушк эрур зулфу бапогўшингда хол,
Нофаи мушк ўғриси бир гўшада қилған камин.

Юзунг узра зулфу зулфунг ҳалқасидин юз эрур,
Кишвари дин ичра куфру ҳалқаи куфр ичра дин.

Юз ўтидин ўртадинг булбул кеби кўнглумнн, лек
Гар тўкулмас, хуштур ул гулким очилмиш оташин.

Уйла маҳзундур Навоий ёр ҳижронидаким,
Гар чекар ишрат суруди халқни айлар ҳазин.

* * *

Эй кўнгул, гар қути жон қилмоқ тилар бўлсанг лабин,
Йўқтур имкон солмайин бўйнунгға тавқи ғабғабин.

Шоми ҳижрон уйла муҳриқдурки, ҳар соат қурур,
Ўл қилиб дарёға ёпинсам булут чодиршабин.

Тийрадур ул навъким, қилғай қуёш нурин қора,
Гарчи  кундуз чарх толиъ қилса бахтим  кавкабин.

Уйла усрук чиқти жавлон айлаб ул, ойким, қилур
Ер била тенг, кўк уза секретса ногаҳ ашҳабин.

Лаъли жон олмоқ тилар, йўқса такаллум айласа,
Руҳ ила қилғай мушарраф юз Масиҳо қолибин.

Софи май ичким, кудуратдур саросар, англадим
Ҳам замон расмини, ҳам аҳли замоннннг машрабин.

Чарх тоқидин садо эрмас, малойик зикридур,
Чун Навоий еткурур гардунға ё раб-ё рабин.

* * *

Кўз боғида гул экмишам ул юз хаёлиднн,
Вожибдурур кўзумга су бермак жамолидин.

Ўптум лабин юз очқач, эрур турфа кўрмаким,
Гул бирла мева бир йўли ул қад ниҳолидин.

Рухсори кўзгусига, кўзум мардумиға акс,
Фаҳм айладим биайниҳи ул юзда холидин.

Жоним гадолиғ этти бир ўпмак, вале лабинг
Берса жавоб кошки анинг саволидин.

Рўйият чоғи бийик даража бирла янги ой
Кўрди наззора аҳли қошингнинг ҳилолидин.

Зоҳидки, қилди мастлиғим айб, айилмағай,
Бир дам су ичса, майкада синған сафолидин.

Фарёд ила Навоий анинг васлин истамиш,
Фарёд, анинг бу навъ хаёли муҳолидин!

* * *

Неча  кундурки хабар топмамишам сиймбаримдин,
Не асардур хабаримдин, на хабардур асаримдин.

Назарим оллида ойсиз кечадин тийрароқ ўлди,
Ҳажр кундузлари, то борди қуёшим назаримдин.

Захми қотил эканин дерга эрур ҳар бири бир тил,
Тиғи ҳажри қаю парголаки, тилди жигаримдин.

Келурам оҳ нла расволиғ ўти ҳар сари сочиб,
Офият аҳли, саломат қўпунгуз  раҳгузаримдин.

Буйлаким, ул кўзи офат ёнар ўт жонима урди,
Барқи офат чоқилур олам аро ҳар шараримдин.

Ул сифат ишқу жунун тоғ ила дашти аро иттим,
 Ки,на Фарҳод нишон топти, на Мажнун хабаримдин

Даҳр боғида вафо нахли экиб, берди жафо бар,
Боғбоно, деки, не бергамен ул самаримдин.

Носиҳо, ишқу жунундур ҳунарим, тарки буюрма,
Санга ор ўлса, манга фахрдурур бу ҳунаримдин.

Эй Навоий, борибон ёр, фано даштиға туштум,
Магар ул қайтса, мен қайтқамен бу сафаримдин.

* * *

Хароб эрдим агар ёри ситамкорим жафосидин,
Ўлармен бу замон ёри вафодорим азосидин.

Бири жаври қазодур жонима, бирга қазо етти,
Халос эрмас киши ҳар ҳол ила тенгри қазосидин.

Анинг ҳажри доғи муҳлик, мунунг дарди доғи қотил,
Нечук жон элткаймен буйла икки иш аросидин.
 
Жафосидин мунунг чарх этмасун бори мени маҳрум,
Агарчи айлади маҳжур ул бирнинг вафосидин.

Мунунг жавру жафоси рўзгоримни қора қилди,
Бу маҳзунни чиқармай рўзгор анинг қоросидин.

Анинг ҳажри гар ўлтурди, бу бирнинг васли тиргузди,
Тирик бўлсам чиқа олмон мунунг шукри адосидин.

Тириклик жонима бу икки иштин бир бало бўлди,
Ажал, қутқар мени мундоқ тирикликнинг балосидин.

Кишига бўлмасун бу навъ икки ёрким, ўлгай
Бирининг иштиёқидин, бирининг ибтилосидин.

Навоий ишқи таврин ибтидо қилғандадур юз ҳайф
Ки, бир ҳам қилмадинг андиша бу иш интиҳосидин.

* * *

Истарам юз манзил ўткаймен Адам саҳросидин,
То замоне тинғамен олам эли ғавғосидин.

Умр нақдин сарф этай дермен фано бозорида,
То қутулғай хотирим суду зиён савдосидин.

Хуштурур вайронае таскин учун, лекин йироқ
Юз минг иллиқ йўл фалакнинг гунбади мийносидин.

Чиқмайин бу дайрдин мумкин эмас бўлмоқ халос
Ҳар кеча юз минг бути сиймин бадан яғмосидин.

Ҳар сўнгак ёнимда қасди умр этар, ваҳ, хўшае
Борму имконким, қутулғай мунча меҳнат досидин

Заъфароний юзда гулгун ашк тўкмак не осиғ,
Ишва кўрган даҳр боғининг гули раъносидин.

Ғарқа эл дафни учун сардобаедур ҳар ҳубоб,
Ишқ водийсинда ашким сайлининг дарёсидин.

Ишвагарлар доғидин жон пардасин кўр, оҳким,
Бу ҳарир эскирди золим шоҳлар тамғосидин.

Эй Навоий, даҳр боғидин қутулмоқ истаким,
Булбул учқан яхшироқ зоғу заған маъвосидин.

* * *

Юзу зулфунгни соғиниб келмишам, эй маҳжабин,
Кечани кеча демай, кундузни кундуз демайин.

Оҳу афғон чекма деб, оғзимға, жоно, муҳр қўй,
Чунки лаълинг хотаму ёқути нобингдур нигин.

Лаълининг ҳар бир ҳадиси шаҳддек ширин эрур
Оре-оре дойимо гул баргидиндур ангабин.

Лаъл уза хат ичра холингдур ниҳон ё ҳиндуе,
Сабзада ёшунди шаккар қасдиға айлаб камин.

Янги ой хуршид аро бўлмоқ аён маъҳуд эмас,
Ваҳ, недур айлаб ғазаб солмоқ жабининг узра чин.

Шамъни парвона куйдурмакдин, эй гул, қилма айб,
Булбул эрмастурму кул, ё сен эмассен оташин.

Эй Навоий, очмағай қонимдин ўзга лолае,
Ҳар гияҳ бу йўлдаким, қатлимға чекмиш тийғи кин.

* * *

Ҳар хазон барги эрур зореки даҳр озоридин
Сарғариб мендек тушар айру сиҳийқад ёридин.

Ҳар қуруған шох мажнундурки туфроғ уйига
Топширур ҳар дам илиг юб нозанин беморидин.

Боғ аро, деманг, хазонким ошиқ ўлмиш мен кеби,
Билгурур совуғ нафас бирла сариғ рухсоридин.

Ҳар оқар суни хазон тийғи қилибдур зарфишон,
Кескали меҳру вафо нахлин жаҳон гулзоридин.

Бу сариғ юз бирла ўлсам кўйида, тобутима
Шохлар боғланг хазоний ишқпечон торидин.

Кўйида куймиш кўнгул буким, хазондур боғ аро
Эсти бир ел, гўйиё куйган ғарибим соридин.

Коҳи юз бирла ўлармен, Исавийдам соқиё,
Бода тут хуршиди жоми каҳрабокирдоридин.

Бодаеким журъаси томғач, хазон яфроғлари
Ток баргидек қизарғай сарбасар ашжоридин.

* * *

Чиқарғач ул маҳи маҳмилнишин ораз ниқобидин,
Жарасдек нола айлармен кўнгулнинг изтиробидин.

Эмас кўксумда эски доғлар, бал суқбалардурким,
Сувабмен то хаёлинг чиқмағай кўнглум харобидин.

Ҳавойи ишқинг асрарға эрур ҳар ён кумуш гунбад
Ки, қилмишмен иморат баҳри ашкимнинг ҳубобидин.

Бағирда ниши ғам ўлтурдию кўнглумда юз ғамким,
Итинг қут этмагай ногаҳ қуюк бағрим кабобидин.

Тану жон заврақин ғарқ эткали гирдоби офатдур
Қуюнларким, югурур ишқ даштининг саробидин.

Қоши меҳробидин юз қиблаға қўй дерсен, эй носиҳ,
Муважжаҳ деб экинсен, ваҳки, ожизмен жавобидин

Хирад мулкини сабрим кишваридек буздунг, эй соқий,
Бу селиким равон қилдинг қадаҳполо саҳобидин.

Бу базм аҳлини бот йиқмоқдин ўзга соқийи даврон
Не қилди қасд бу нилин қадаҳ даври шитобидин.

Навоий риштайи фикри чекар маъно суманбўйин,
Хуш ул тожирки, Юсуф чеҳра кўргузгай танобидин.

* * *

Сарвеки нолишим бийик ўлди ҳавосидин,
Юз минг фиғонки, огаҳ эмас мубталосидин.

Кўнглумни кўзларидин айирмангки, чиқмағай
Мажнун насиҳат ила кийиклар аросидин.

Мен тийра уйда бехуду юз навъ гуфтугў
Ҳар кў бошинда телбалигим можаросидин.

Кўнглумда тоза доғларинг шаклин истасанг,
Фаҳм айла ўтлуғ икки кўзунгнинг ҳорасидин.

Қувват тутар лабинг ғамини еб ҳазин кўнгул,
Гўёки қон таваллуд этар бу ғизосидин.

Давлат либоси шаҳғаки, йўқтур шикоятим,
Муғ дайри теграсида гадолиғ палосидин.

Ғам шомидин Навоийни неткай халос этиб,
Ёрутсанг уйини шамъи жамолинг зиёсидин.

* * *

Юз ўтида юз қатра су, тонг йўқ, хўйи ғалтонидин,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра су пайконидин.

Қилғанда рахшин гармпўй ул шаҳсувори тундхўй,
Қилғай дебон оллида гўй, олмон бошим майдонидин.

Бу дарду ғамдин лолмен, майдон аро помолмен
Ким, кўргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.

Бошим сари наззора қил, эй чарх, дод, борингни бил,
Доғи саодат англағил ҳар захм анинг чавгонидин.

Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб, эл пўяси ҳар ёнидин.

Кўк мазраидин хўшае касб айласанг, қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае, гўйи фалак давронидин.

Гардун чекиб тиғин ниҳон, юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти  жон, топқач вафо  жононидин.

* * *

Хаёлинг келса  кўнглумга  бўлур  озурда мужгондин,
Ҳарамға азм қилған уйлаким хори муғилондин.

Ўқунг кўнглумга тегмасдин ғуборе эрди кўнглумда,
Ғубори ўлтуришмиш то су септинг анда пайкондин.

Кўзум хуноби лаълинг шавқидин баҳр ўлди тонг эрмас,
Чиқиб гулгун бу дарёнинг саҳоби ёғса қон андин.


Хатинг нақши бузуғ кўнглумда айлар қасди жон, ваҳким,
Бўлур неши бало ҳар сабзаким буткай бу вайрондин.

Чаман туфроғин, эй аҳбоб, аритманг зор жисмимдин,
Либосин сўймангиз ҳазл айлабон мажнуни урёндин.

Лабинг васфида жонбахш ўлса анфосим тонг эрмаским,
Дамим ул дам насимидурки эскай оби ҳайвондин.

Сочинг сарриштасидин бир гириҳ кўнглумда жам ўлди,
Бу жамъият эрур кўнглумга ул зулфи паришондин.

Не гулгун соғаре мумкин, не гулрух соқие мавжуд,
Жиҳат будур: Навоий гар тилар кетмак Хуросондин.

Буюрди шайх паймон майдину муғ тутти паймона
Ризо йўлида не паймонадин қочтим, не паймондин.

* * *

Тилаб  жаннатни, ўтмон дўст  кўйида гадолиғдии,
Муҳаққар боғ учун кечмак бўлурму подшолиғдин.

Бўлуб бсгона, ул май доғи то хирқамдадур билдим
Ки, доғи ҳажр эмиш охир натижа ошнолиғдин.

Фироқинг ичра қолғач, ўлмакимга қилма ҳайратким,
Ўлумдин ўзга иш йўқ, жисмға жондин жудолиғдин.

Ажойиб  ибтилодур банди зулфунг ичра жонларға
Ки, бор ўлмакча бир соат нажот ул мубталолиғдин.

Жаҳон шўхинки, эл  маҳбубидур, ақд айладинг, лекин
Тааммул қилки, не лозим келур бу кадхудолиғдин.

Ёрут май ламъасидин хилватимни бир кун, эй муғким,
Ёруғлуғ топмадим хилватда йиллар порсолиғдин.

Кўзум андоқ қорармиш тийра зуҳд ичраки, гар соқий,
Демон май тутса, заҳр ичкаймен ани кўз қоролиғдин.

Бу гулшан ғунчасида жола эрмаским, тиш иржайтиб
Кулар ошуфта булбул навҳасиға бевафолиғдин.

Навоий, бенаволиқ шевасин берма иликдинкнм,
Наво ҳар кимки истабтур, топибтур бенаволиғдин.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:58:03

* * *

Уйга келмиш, деб хабарлар айтибон жононадин,
Маст элтурлар бу навъ алдаб мени майхонадин.

Бўлмасам лояъқилу мундоқ либосот ўлмаса,
Тушмаким айру не мумкин соғару паймонадин.

Истаманг Фарҳоду Мажнун таврини мендинки, халқ
Қилмамиш аҳли хирад расмин талаб девонадин.

Ишқ мулкида улуғ ҳангома тузгай аҳли дард,
Айлаган бир достон зохир бизнинг афсонадин.

Бўлмиш ул бегонаваш бегоналарға ошно,
Ошнолиғлар иси топсам, не тонг, бегонадин.

Оразу холинг гирифтори эса кўнглум, не айб
Ким, гузири йўқтур ул қушнинг бу обу донадин.

Бу куҳан дайр ичра ким топса рафиқу соғаре,
Одам эрмас, ташқари қўйса қадам вайронадин.

Сарв қадлар садқаси бўлғанға ўртанмакдур иш,
Равшан эт бу можарони шамъ ила парвонадин.

Хорлиғ гарди аро ботиб, ҳаводис тошининг,
Ваҳмидин ҳар дам чиқа олмон бузуғ кошонадин.

Ҳимматинг бор эса, дунё шўхидин озод бўл,
Шоҳиди маккора майли хўб эмас фарзонадин.

Ким Навоийни қилур ғойиб, топар майхонада,
Гоҳ дуди оҳу гоҳи наъраи мастонадин.

* * *

Демангиз келмиш алам сиҳҳат кетиб, ёр илгидин
Ким, манга ҳам юз аламдур ул жафокор илгидин.

То илик бўйниға ости юз дуою ҳирз ила,
Суртубон юзни мушарраф бўлди, тумор илгидин.

Зор кўнглум илгида, озор ҳам илгидадур,
Бедаво озорини касб этти бу зор илгидин.

Кош жонимни анинг илгига қилғаймен фидо,
Жонға ҳар не бўлса бўлгай, бори дилдор илгидин.

Дардини миннат тутуб, жонимга айлармен қабул,
Англасамким, кам бўлур бир зарра озор нлгндин.

Бода олғач, титратур ҳар субҳ илгимни хумор,
Ичмасам икки лаболаб жом хаммор илгидин.

Эй Навоий, кўнглум илгидин чекармен юз бало,
Тухмат айларменкн, бор ул моҳ рухсор илгидин.

* * *

Шаҳид ўлсам либоси лолагун сарви равонимдин,
Ясанг қабрим уза миле, бўянг гулранг қонимдин.

Кўруб тумордек чирманмоғим ҳажрида раҳм этмас
Ки, ғофилдур ичимда ҳар тараф доғи ниҳонимдин.

Қуруқ тандинки, қилдинг шарҳа-шарҳа, нола тортормен,
Не тонг важд ўлса элга дам-бадам найдек фиғонимдин.

Алифсиз жон кеби йўқ ул парийдин ўзга мавжуде,
Ҳазин жонимда то ҳижрон хаданги чиқти жонимдин.

Кўрунуб зулфининг тори, кўрунмас заъфдин жисмим
Нединким ул тавонороқдурур бу нотавонимдин.

Кўнгул кўз ўту сайлидин келиб ҳолим кўра олмас,
Малойик равзанимдин, бал халойиқ остонимдин.

Эрур қотилдин этмак орзу жонбахшлиқ расми,
Умиди меҳрибонлиғ боғламоқ номеҳрибонимдин.

Мени уйқуға солмиш даҳр боғининг насими, ваҳ,
Не гул тергаймен ушбу тушта кўрган бўстонимдин.

Навоий, билки топмишмен нишон мақсуддин бешак,
Ўшал кунким, нишоне топмасанг истаб нишонимдин.

* * *

Меҳр кўрса ҳар киши ўз дилбари зебосидин,
Ўртанур мунглуғ кўнгул бемеҳрим истиғносидин.

Эй мусулмонлар, нетиб сўрмоқ таманносин қилай,
Менки бир сўкмак тилаб топман лаби гўёсидин.

Қадди раъносидин элга жилвайи васлин нетай,
Чун менга йўқ жуз дуру бўлмоқ гули раъносидин.

Еткуруб элга лаби жонбахшидин қути ҳаёт,
Жуз ўлум ҳукми манга йўқ лаъли руҳафзосидин.

Тонг ели, тунд эсма ул ёнким, уюмайдур кеча
Итлари фарёдию ушшоқининг ғавғосидин.

Қон ютармен дурди соғар шавқидин, эй пири дайр
Соғаре бер, муғбача, лаъли қадаҳпаймосидин.

Эй Навоий, шукр қил зулм этса ул султони ҳусн
Ким, қаю қул сенча топти тарбият мирзосидин.

* * *

Дема гулгундур либосим ашкнинг хунобидин,
Шуъладурким, ўртанурмен ҳажр ўтининг тобидин.

Кўзларин кофир десам йўқ, эй мусулмонлар, ажаб
Ким, иковлон юз эвурмишлар қоши меҳробидин.

Ғунчаи сероби ҳайвон чашмасидур гўйиё,
Анда су инмиш оқиб ҳар ён гули серобидин.

Қуш солиб сайд этмагилким, махласи йўқ беркишиб,
Жон қуши бошингға санчилған гажак қуллобидин.

Хўблар ошиқлариға меҳрин эткан чоғда арз,
Лофдур, ҳар неки сен дерсен муҳаббат бобидин.

Бодаи софу, ҳарифи содаю мушфиқ рафиқ,
Гар муяссар бўлса бас, оламда айш асбобидин.

Уйқудин кўз очмадинг, гўё ани бахтим кеби
Айладинг яғмо Навоий дидайи бехобидин.

* * *

Кўзгу ҳар дам судур ул рухсори оламсўздин,
Муз анингдекким эрир меҳри жаҳонафрўздин.

Юз очиб, билдирди қад бирла сочи тенг эрканин,
Зоҳир ўлғондек туну кун тенглиги наврўздин.

Истасангким, тиккасен юз пора кўнглум чокини,
Яхшироқ ҳеч игна йўқ ул новаки дилдўздин.

Ишқ гард эткан танимдин ҳажр ўти учқунлари,
Тир ҳар ён ламъа кўргузган кебидур тўздин.

Овладинг кўнглум, чу соид кўргузуб қовмақ недур,
Жавр ила кетмак чу келмас сайди дастомуздин.

Соқиё, даврон ғамидин ранжамен, кўнглум аро
Паст қил андуҳ ўтин жоми нишот андуздин.

Кеч, Навоий, жону кўнглунгдинки, йўқтур ишқ аро
Чора оҳи жонгудозу нолаи дилсўздин.

* * *

Ҳар қатра қонки томди кўнгул тоза доғидин,
Бир тоза лола очти ғаминг ҳажр тоғидин.

Демон, ичинда хурда ниҳон қилди ғунчаким,
Лаълинг ғамида ўт чиқар анинг димоғидин.

Тенгдур шаҳу гадо хатиким, дуда бирдурур
Шаҳ базми шамъидин, доғи гулхан чароғидин.

Эрмас учуқ, шакарга ёпишти чибин пари,
Икки лабим била ани олсам дудоғидин.

Маст уйқу ичра топсаму бир кеча олмасам
Икки кўзумни тонгғача анинг аёғидин.

Гулда вафо йўқин қаю бир қушки англади,
Ҳаргиз вафо гули тиламас даҳр боғидин.

Доим юзунг хаёли Навоий кўзиндадур,
Ғойиб эмастурур пари анинг булоғидин.

* * *

Ваҳки, ваҳшу тайр уюмаслар ғамим бедодидин,
Кеча ит афғонидин бнл, субҳ қуш фарёдидин.

Чиқса тўбидин қуёш кўргузмагай  бу лутфким,
Англадим юз жилва қилған қоматинг шамшодидин.

Гарчи ҳар дамким соғинсам. шавқидин жоним чиқар,
Истамон жонимни ғофил бир дам анинг ёдидин.

Ғам саҳобидин ёғар Мажнунға меҳнат ёмғури,
Дуди оҳи чиқти гўё хотири ношодидин.

Деб эдинг, ҳажримдин ўлсанг тиргузай бир тиғ ила,
Орзу ўлтурди, ваҳ, ўткармагил миодидин.

Ростлиқ озодалар ойинидур фаҳм айлагил,
Бу чаманнинг сарви бирла савсани озодидин.

Шайх агар масжидқа, мен майхонаға борсам не тонг,
Эй Навоий, ҳар кишига чора йўқ муътодидин.

* * *

Оразингни туш кўруб то субҳ тиндим уйқудин,
Чун кўз очтим уйқудин кун чиқмиш эрди ўтрудин.

Суда бўлғон жилвагар оё қуёш аксимудур,
Ёхуд ул ой зоҳир айлабтур жамолин кўзгудин.

Кеча баским ҳолима гаҳ кулдиму гаҳ йиғладим,
Тун асардур йиғламоқдин, субҳ доғи кулгудин.

Сўрманг, эй васл аҳли, мендин шодлиғким ҳажр аро,
Ўзни ҳаргиз кўрмадим бир дам қутулған қайғудин.

Чунки урдунг тиғ ўқ ҳам ёғдур эмди ҳар неча
Ким, ёғин нафъ айламас, улким ҳалок ўлғай судин

Халқаи дарс ичра ғавғодин димоғим топти заъф,
Май тутуб соқий даме қутқор мени бу ёрғудин.

Эй Навоий, жон олиб деди берай коминг валек
Дам ура олмон анга ҳоли бу олғу бергудин.

* * *

Меҳр эмас машъал ёрутқон қалъаи афлокдин
Ким, фалакка солди ўт рухсори оташнокдин.

Ишқдин куйди танимда ҳар чурук бўлғон сўнгак,
Ким кўрубтур мундоқ авж олмоқ чоқин хошокдин.

Бас муносибдур тикар ҳолатда кўксум чокини,
Ип сувурмоқ кўнглаким жайбиға қилған чокдин.

Саргаронмен ишқдин чопсанг бошимни боғла берк
Ким, чопарда рахш узулуб қолмағай фитрокдин.

Гар ғазаб вақти қўлиға туштуму тиғи яланг,
Бок эмас олманг мени ул қотили бебокдин.

Маст агар майхонада ўлдум мени, эй дўстлар,
Май била юб боғлангиз наъшим белини токдин.

Дема поко-пок кеч мендин, Навоий, негаким
Покликдин бўлмағай кечмак сенингдек покдин.

* * *

Чун хаёлингда кўнгул беҳол эди ўз рашкидин,
То не ҳол ўлғай висол ичра анга кўз рашкидин.

Васлида чун ўзни маҳрам кўрмай ўлдум, ғайрни—
Кўрса маҳрам найлагай улким ўлар ўз рашкидин.

Сўз дегон эрмишки бир сўз деб ўлукни тиргузай,
Эй кўнгул, мен худ дами нақд ўлдум ул сўз рашкидин.

Гул қизил, сариғ эмас гулшанда сен кўрган замон,
Оқ гул эрдиким неча ранг ўлди ул юз рашкидин.

Меҳри тобон рашкдин ботти кўруб чеҳрангда хўй
Ким, қуёшқа кўрди мунча тоб юлдуз рашкидин.

Лутфу қаҳри сарбасар муҳликдурур ул шўхнинг,
Бўлмади ўлмак мени маҳзунға ёлғуз рашкидин.

Ул қуёш чунким бўлур кундуз аён, ақшом ниҳон,
Кеча ҳажридин Навоий ўлди, кундуз рашкидин.

* * *

Сиришк қонин оёғинг учун хино қилайин,
Қабул тушса қароғим эзиб қаро қилайин.

Ақиқи лаълинга жон жавҳарин нисор айлай,
Саводи холингға кўз мардумин фидо қилайин.

Қора менгинг била қаддинг хаёли келса, ватан
Мунга кўз ичра ясай, анга жон аро қилайин.

Қадингки соя солиптур, улай анга, яъни
Ки, ишқ илмин алифбедин ибтидо қилайин.

Лабини қасдима тишлар, юзига телмурсам,
Боқиб туруб неча ўз жонима жафо қилайин.

Кўнгул қушиким эрур жилвагоҳи гулшани қудс,
Бу домгоҳда недин ани мубтало қилайин.

Навоиё, ғамим аҳли вараъдин ўлмади кам,
Қўй эмди майкада пирига илтижо қилайин.

* * *

Аҳд қилдим, ишқ лафзин тилга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.

Барча элга фитна бўлған кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.

Ишқ куфри бирла тақво хонақоҳин бузмайин,
Бут хаёлиднн кўнгул дайрини маъмур этмайин.

Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун анинг ҳажрида кўнглумни махмур этмайин.

Гар чидай олмай кўнгул берсам бировга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олғанча машҳур этмайин.

Ишқу май анжоми чун ҳажр ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.

Зулм ила эл жониға ўт ёқма, эйким, шоҳсен,
Гар десанг дўзах ўтиға жонни маҳрур этмайин.

Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий, ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хидматда маъзур этмайин.

* * *

Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин,
Хароблиғ қиладур мубтало кўнгул, нетайин.

Дединки, асра кўнгулни ўзунгдаву сабр эт,
Чу менда турмасу борур санга кўнгул, нетайин.

Кўнгулни қайди жунундин чиқар дединг, эй ақл,
Кетурса бошингга юз минг бало кўнгул, нетайин

Кўнгулни ўтқа солиб, кўзни истарам ўйсам,
Балони кўз кетирур жонға, ё кўнгул, нетайин.

Мен ул кўзи қора ишқин қўюб эдим биллаҳ,
Таҳаммул этмади, юзи қора кўнгул, нетайин.

Тағофул этсам итарсен, ўларсен этсам қайд,
Сенинг била, дегил, эй бевафо кўнгул, нетайин.

Навоиё деб эдинг: Зуҳд тарҳи бунёд эт,
Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин.

* * *

Гар деса кўз бирла рухсорин тамошо қилмайин,
Васлини найлаб кўнгул бирла таманно қилмайин,

Гавҳари ишқиға кўнглумни нетиб қилмай садаф,
Мунча баским кўзни ифшосиға дарё қилмайин,

Оҳ ўтию ашк сайлидин бўлур ер-кўк тўла,
Неча дермен ишқ асрорин ҳувайдо қилмайин.

Ўт тушуб кўнглумдаву кўксумда равзан захмидин,
Дудини анинг не янглиғ ошкоро қилмайин.

Ул парий ҳар жилвасида ақли кул шайдо бўлур,
Телбаликдиндур, десам кўнглумни шайдо қилмайин.

Қилмағил, эй шайх, усруклар унидин шикваким,
Маст ўлуб майхонада бўлмас алоло қилмайин.

Соқиё, андоқ тўла тут бодаким, бехуд бўлай,
Токи давр ошубиға бир лаҳза парво қилмайин.

Қилди ул кўз ёдидин кўнглум кийиклар сари майл,
Неча мен Мажнун дедимким, азми саҳро қилмайин.

Эй Навоий, оламоро ҳусн невчун очти ёр,
Бўлмас эмди ўзни олам ичра расво қилмайин.

* * *

Мовийи беҳол кўнглак, ваҳ, не фаррухфол экин
Ким, танингға суртулур бу важҳдин беҳол экин.

Сунбулунг ошуфтаю савдойи ўлмиш мен кеби,
Чун менингдек бош аёғингға қўяр помол экин.

Мушки зулфунг атридур шамшод боши узра шам,
Қаддинг остида хами шамшод тарфи дол экин.

Донае тушмиш ики товус аро улким дедим,
Вўсмалик икки қошингнинг ўртасида хол экин.

Каффадур гардуни хам ҳажрим юкини чексалар,
Арз жирми ул тарозу ичра бир мисқол экин.

Улки маънидин хабар топти яна дам урмади,
Англамон аҳли жадал ичра не қилу қол экин.

Сувратин Лайлию Мажнуннинг деди кўргач хирад
Ким, Навоий бирла ёри шаклидин тимсол экин.

* * *

Ҳажр шомидин қоронғуроқ тун ўлғайму экин,
Ё раб, ул тундин халос ўлған кун ўлғайму экин?!

Барқ янглиғ олам ўртар ламъаи шоми фироқ,
Дўзахи ҳижрон чиқарған учқун ўлғайму экпн?

Кўйида итлар изи рухсорима бўлди баҳо,
Мундин оё қимматироқ олтун ўлғайму экин?

Субҳ фурқат бир бало дарёси бузди халқни,
Шоми ҳижронимда  ёғқон шудрун ўлғайму экин?

Гул масаллик тоза қонлиғ доғлар бирла таним,
Дард боғида очилған гулбун ўлғайму экин?

Тийр борони фироқ аҳбоб жонидин ўтар,
Ҳеч ёмғур мундин, оё, ўткун ўлғайму экин?

Боғ аро гулларга ўт солди Навоий ноласи,
Бенаво булбулға, ваҳ, мундоқ ун ўлғайму экин?!

* * *

Буки кўнглум ярасидин оқадур, қонму экин?
Ё қизариб эриган су кеби пайконму экин.

Ул хату лабки берур кўзга сафо, жонға ҳаёт,
Сабзаи жаннат аро чашмаи ҳайвонму экин?

Ҳусн хони ароким, ёйди қазо юзу лабинг,
Қурси хуршид била лаъли намакдонму экин?

Ғунча оғзиғаму гулшанда ёғибтур жола,
Ё жамолинг гули ичра лаби хандонму экин?

Ёр дер: кўзни юзумдин нега бот олмассен,
Дўстлар, тенгри учун денг: бу иш осонму экии?

Ёр жаврию улус зулми, фалак бедоди,
Манга ёлғузму экин, барчаға яксонму экин?

Эй Навоий, эл аро фитнадур ул кофирға,
Азми майдонму экин, майли хиёбонму экин.

* * *

Булут ҳайвон зулоли бирла тиргузди ҳаво жонин,
Севунмак ашкидин шодоб қилди сабза мужгонин.

Эмастур сабзаву лолаки, жола тошидин гардун
Кўкартиб ер юзин ҳар сари зоҳир айлади қонин.

Ирик невчундурур шох узра гулбун барги суҳондек,
Ититмас бўлса булбул жони учун ғунча пайконин.

Чаман Лайлосидин айру дегайсен лола Мажнундур
Ки, гардун жола тошидин қонатмиш доғи ҳижронин,

Чаман баҳри латофат бўлди найсон дурлари бирла,
Қизил толдин муҳайё қилди ҳар ён шохи маржонин.

Бу фасл ичра маломат тошидин солим биров қолғай
Ки, чеккай май сумурмакда юзига жоми қалқонин.

Майеким, оташин, чиқғай сариғ гуллар, агар деҳқон
Томизса қатрае андин суварур чоғда бўстонин.

Бировким, даҳр боғининг фиребин билди, наргисдек
Қадаҳдин бош кўтармай сурди ишрат бирла давронин.

Гули мақсуд ул қондур, Навоийким, аёғингдин
Чиқар чекканда мақсад Каъбаси хори муғийлонин.

* * *

Ярамни тиккали бошинг уза бичакму экин?
Бичакда риштаи жонимму ё ипакму экин?

Кўз асру тиктим анинг ўймоғиға, билманким,
Кўзум оқиму экин анда, ё сўнгакму экин?

Тун узра ойдину, ойдинда субҳ эркинму,
Ваё сочингда бурунчак уза лачакму экин?

Гул узра ҳар сори тоб урди сунбулунг, ёхуд
Юзунгда зийнат учун санчқан кажакму экин?

Лабингдин истади жоним ҳаёт, билмасмен
Ки, бир сўкунчму ё қасди бир мучакму экин?

Бир усрук элни чиқиб қирған эрмиш, эй лутфе,
Сенинг бегингму экин, ё бизинг миракму экин?

Навоий, ушбу паришон ҳадис ила ғаразинг
Авом хотирини сайд айламакму экин?

* * *

Ваҳки, мендин айру юз жон, йўқса жононму экин?
Манга онсиз минг ўлум ё дарди ҳижронму экин?

Сўрғали заъфимни лаълидинму эркин бир ҳадис,
Ё бузуғ жисмимда мамлу юз туман жонму экин?

Равзанимни то ёруттунг, кулбам ичра ҳар тараф,
Зарралар сойирму ёхуд меҳри рахшонму экин?

Олам аҳлиға лабинг зикримудур ратб-ул-лисон,
Ё бори олам лаболаб оби ҳайвонму экин?

Зулф аро қаддинг хаёлидин кўзум ёрутқали
Анбарин юз шамъ ёхуд хайли мужгонму экин?

Кўнглума ул юзу лаб ёдиму эркин ғам туни,
Ё шабистоним тўла гулбарги хандонму экин?

Ғайриға боқған учун кўз мардумин қатл айладим,
Ашки гулгун ёхуд анинг захмидин қонму экин?

* * *

Васлингға етибон соғинурмен хаёл экин,
Ҳолимни англаман, манга, ё раб, не ҳол экин.

Ушшоқ ашкидин су ичиб бар жафо берур,
Ё рабки, қоматинг не ажойиб ниҳол экин.

Зулфунгда хол «жим» аросиндағи нуқтадек,
Юзунгда зулф вард ёниндағи «дол» экин.

Ҳар нечаким куярмен, анинг зарра меҳри йўқ,
Оёки, толиим куни кони завол экин.

Дерсенки: сени қайси парий телба айламиш?
Эй бағри тош, билиб яна бу не савол экин.

Занбурнинг эви кеби кўнглум тешук-тешук,
Лаълинг хаёли ҳар тешук ичинда бол экин.

Мискин Навоий жониға кўюнгда қилма қасд,
Сайд айламак ҳарам қушин охир вубол экин.

* * *

Кўрубмен кирпигинг бошитин-аёғ тешкан кўнгул ҳолин,
Қушедурким, тириглай юлмиш ўлғайлар пару болин.

Экиб тухмини андоқким очилғай бўстонафрўз,
Очар хуноба кўз боғида эксам донайи холин.

Жамолин ваъд агар дебмен, кўп этма, эй араб, ҳайрат
Юзи айнин кўруб ҳар ён назар қил зулфдин долин.

Танимниким, қуруптур хомадек нол ўқларингдиндур,
Қалам қилсанг қил, аммо ташлама ҳар ён чекиб нолин.

Бу мажнун қатлин ул тифли парийваш истамас бўлса,
Недин тошлар била қасдимға солди шаҳр атфолин.

Ғамин кўрманг бало тоғида лаъли шавқидин жонни
Ки, ҳар бир тошидин сотмас абад умриға мисқолин.

Чу бўлмас шамъсиз парвонаву гул бирладур булбул,
Фироқ ўртар кўнгулни чун кўрар васл ичра амсолин.

Сабуҳий жом ила хушмен, нечук хуш бўлмағай улким,
Мунунгдек ахтари фархунда қилғай субҳ анинг фолин.

Жавод илгида пири дайрнинг май заврақин кўрсун,
Бировким, кўрмамиш дарё ичинда жунг тимсолин.

Шаҳ эгнида мурассаъ тугмалиг хилъатқа бермасмен,
Йиғочлар бирла оллин теврабон кийган фано шолин.

Навоий, истасанг кўйин, итига ошно бўлғил,
Ялинған янглиғ ул ит ошноға, сен анга ёлин.

* * *

Кўрса не фикри таним захмию кўнглум куйганин,
Улки наълу доғдин ҳайф этмас ўз нозук танин.

Қайда кўрсун, кўрса не қилсун ёқам чоки асар,
Мастлиғдин улки ҳар дам чок этар пироҳанин.

Хирмани сабрим куярдин не ғам ул кофирғаким,
Ўт солибтур бодадин, кўргил жамоли ҳирманин.

Гарчи ранжим саъб эрур, ваҳ, қайда парво айласун,
Қотилеким, кўрди тиргузмакча ўлтурмак фанин.

Англағач қатл айлар эрди, шукрким, билмас киши
Базми ғавғоси аро аҳли мусибат шеванин.

Неча тавсанлиқ сукун андин бурунроқ кўзлаким,
Олмағай коме, неча сурсанг йигитлик тавсанин.

Гулшани ишратқа сиз азм айлангиз, эй аҳли айш
Ким, Навоий бас оғир олмиш мазаллат гулханин.

* * *

Елга берди куйдуруб ул гул таним хокистарин,
Оташин гул ҳажри совурған кеби булбул парин.

Англаман булбул қизиқ кўнглимудур, ё атр учун
Ғунчасидин гул мураттаб қилди ўтлуғ мижмарин.

Барги гулдур, йўқса булбулнинг туташмиш ҳар пари,
Баски, ёрутди сабо гул мижмарининг ахгарин.

Гул эмастур, балки булбул ошёнин ўртаган
Ишқ ўти бил, кўрсанг анинг давру лавни аҳмарин.

Қўй гулу булбулни, гулгун май тўла тут булбула,
То ўқуй булбул мақолотин очиб гул дафтарин.

Даҳр боғида гулу булбулға йўқ баргу наво,
Солмади бу ғуссадин наргис илигдин соғарин.

Соқиё, ҳайвон суйин мамзуж қилсанг ичмагай,
Гар Навоий топмаса май ичра лаълинг жавҳарин.

* * *

Етишти байраму рафъ этти рўза қайғусин,
Ҳилол мусайқали ёрутти бода кўзгусин.

Сипеҳр жоми ҳилолиға жилва берди, магар
Ки, бода забт эта олмас нашот кулгусин.

Магарки, қилди шабистонға азм шоҳиди ийд.
Ки, тўкти фарруҳ аёғиға ахтар инжусин.

Далил роҳи шафақ рангу жоми минойи,
Шафақ майини кўру чарх жоми минусин.

Фароғате тилар эрсанг, кўп оғзи хиштини ол,
Ушат бу хишт била зуҳд нангу номусин.

Саҳарки, халқ мусаллоға юз қўяр, хуш тут,
Борурға дайри фано сари тонг қоронғусин.

Навоий, ич қадаҳу фоний ўлки, топти бақо,
Биравки, топмадилар эл суроғу белгусин.

* * *

Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин,
Ё кўнгул топти Масиҳ анфосидин жон муждасин.

Ё фалак берди йиғи кўр айлаган Ёқубнинг
Кўзлари очилмоқ учун Моҳи Канъон муждасин.

Не гули хандон, не Исодур, не Юсуф муждаси,
Топти бир маҳжур ўлар ҳолатда жонон муждасин.

Ғунча эрдим ғам елидин тўнға сиғман ғунчадек,
То сабо еткурди ул сарви хиромон муждасин.

Ҳажр аро, эй пайк, агар сен нома еткурсанг не тонг.
Тонг ели ҳар кун берур хуршиди тобон муждасин.

Нақди жон бердим, мусулмонлар, уятлиғмен ҳануз
То эшиттим пайкдин ул номусулмон муждасин.

Эй Навоий, шоми ҳижрон йиғларим дафъ ўлдиким,
Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин.

* * *

Фурқатингдин кечалар ўртар мени бахти забун,
Гўйиё мен бир ёнар ўтмен, қоронғулуқ тутун.

Ашк этиб ғаммозлиғ кўнглум бузулса не ажаб
Ким, топар озор ёшлардин мудом аҳли жунун.

Мен тилармен васлу анинг кўнгли ҳар ағёр ила,
Манга икки тош аросинда керак албатта ун.

Қаддингу эрннинг ҳавоси жондадур, айб этмагил,
Бўлса афғоним бийик, сайли сиришким лаългун.

Ким кафанни ёд этар, андин ўлуг огоҳроқ,
Гар либосин билсаким, эрур катон ёхуд катун.

Сайли ашкимдин фалак ғамхонаси вайрон эди,
Қилмаса эрди жафоси дуди оҳимдин сутун.

Кўрмасам қошинг бўлурмен турғаним бирла фиғон,
Войи эрур, бас чу бўлмаса «Навоий» бирла «нун».

* * *

Кўнгулни айладим юз чок ишқингдин, мени маҳзун
Ки, ҳуснунг васфи ёзғаймен китобе коғази гулгун.

Кўнгулнинг мазраиким новакингдин бўлди юз хирман,
Бошоқ термак учун келгай магар Фарҳод ила Мажнун.

Қабаб ҳар тун чекиб юз минг синон анжум шуоидин,
Магар сабрим сипоҳиға шабихун келтурур гардун.

Лабинг шавқида кўнглум ҳар не борин бошидин қўйди,
Май истаб ринди муфлис айлади дасторини марҳун.

Кўнгулда шўхлар нозидин ортар ҳар нафас оҳим,
Ёнар ўтқа чу атфол эврушурлар, дуд ўлур афзун.

Майи лаълинг учун бехудлуғум андоқдур, эй соқий
Ки, қотсанг тонг эмас, жомимға касби ҳуш учун афюн.

Илиг зулфунгға элтур орзудин ёва айтурмен
Бировдекким йилон тутмоқ учун оғзидадур афсун.

Тўкуб ферузагун кўк мотамингға гавҳари анжум,
Сени ферузаву гавҳар хаёли айлабон мафтун.

Навоий, назм лофин қўйки, кўз бир кунлуги эрмас,
Агар юз йил сочарсен табъ баҳридин дури макнун.

* * *

Еткуруб эрдим фироқинг тунлари гардунға ун,
Шукрким, васлинг куни эмди не ул ундур, не тун.

Юз ёпиб, қилдинг узун шоми ғамимни, эй қуёш,
То қуёш мағрибқа  мойил, сояси кўпрак узун.

Дема: зулфум бандидин бош чекма, бўйнунг тўлғама,
Тиғ агар сурсангки, мен бош қўйдуму туттум бўюн.

Тийра оҳим элга зоҳир қилди кўнглум куймакин,
Гарчи ўт ёшунса, ани ошкор айлар тутун.

Ўртаниб жисмим, бало даштида саргардон кезар,
Шуъладин таркиб топқон буйлаким кўрмиш қуюн.

Соқиё, тут жом, солма тонглаға май ваъдасин,
Тонгла чун маълум эмас, бори ғаниматдур букун.

Эй Навоий, қўл суроҳидек бўюнни қучқали
Етмаса, бори суроҳи бўйниға илгингни сун.

* * *

Ёр ҳолидин манга, ваҳким, хабар йўқтур бу кун,
Бу жиҳатдин ақлу ҳушумдин асар йўқтур бу кун.

Субҳ селоби сиришким оқти кўп, эй дўстлар,
Панд учун келмангким, ул судин гузар йўқтур бу кун.

Кеча гар бағрим бўлуб қон оқти кўздин, ғам эмас,
Ғам будурким, итларига моҳазар йўқтур бу кун.

Мен букун ўлгач, анинг кўйига тўлди халқким,
Ашку оҳим сайлу барқидин зарар йўқтур бу кун.

Ваъдаи васлини тонгла демагилким, умрға,
Эътимодим ҳажр шоми то саҳар йўқтур бу кун.

Ичмагум, эй дайр пири, жоми май, ул муғбача
Май тутарға базми айш ичра агар йўқтур бу кун.

Ўзлукин чун солди ўлган кун Навоий бошидин,
Бу жиҳатдиндур анга гар дардисар йўқтур бу кун.

* * *

Бизга ул ой ҳажридин бир йилчадур ҳар тийра тун,
Кундузин англа бу тундин ҳам қоронғу, ҳам узун.

Балки йўқтур бу туну кунда тафовут, лек бор
Ҳар бирида бир ғами муҳлик бу маҳзун жон учун.

Гар ўтар юз минг суубат бирла кундуз меҳнати,
Вою юз минг вой, мен бекасга бўлғач кечқурун.

Гар бутун эрмас ёқам, эй дўст, ҳайрат қилмаким,
Тош урардин кўксум ичра бир сўнгак эрмас бутун.

Ҳажридин ўртанса жисмимда сўнгаклар, тонг эмас
Ким, эрур ўт асру итик, доғи бас қоқшол ўтун.

Ишқ нахлининг бари ҳижрон эмиш, эй дўстлар,
Бу насиҳатдин енгиз бар ошиқ ўлмастин бурун.

Неча тун ҳижрон аро олди Навоий жонини,
Кимга етса васл, тутсин муғтанам бир неча кун.

* * *

Субҳ чун борғунг, келиб кулбамға пинҳон кечқурун,
Ҳажр ўқин жонимға сен отма тонг отмасдин бурун.

Неча эл мендин ёшурғайлар сени, ваҳ, бир кеча
Нетти кулбам сари келсанг, барча элдин ёшурун.

Жон магар чиққай ва ёхуд сайли ашким кўйидин
Чиққудекмен, бори ул кўй ичра тутмай мен ўрун.

Жилва қилғанда кўрунмаслар кўзумга шўхлар,
Эй парий, сен бори бу девонаға гоҳи кўрун.

Нолам андоқ бўлди, бағрин ёраси исланғали
Ким, ёнимдан ўтмас, эл тутмай қулоқ бирла бурун.

Чирмабон беркит суроҳи оғзини, эй пири дайр,
Қайда кўрсангким, узулмиш чоки хирқамдин бурун.

Эй Навоий, тифллар қовғон замон мажнун дебон,
Бу баҳона бирла ўз лайливашинг сари урун.

* * *

Ишқ даштин ҳеч ғурбаткаш мусофир кўрмасун,
Мен ғариб ул дашт аро кўрганни кофир кўрмасун.

Ёрмангиз Фарҳоду Мажнун оллида кўксумниким,
Ботинимнинг дарду доғин аҳли зоҳир кўрмасун.

Даҳрни қил тийра, ё рабким, анинг туфроғидин
Ҳар не кўз мумкин эса бўлмоққа нозир, кўрмасун.

Ҳар боқишда қатли ом айлар кўзунгким, даҳр эли
Ҳеч кимни сен кеби бу фанда моҳир кўрмасун.

Воизо кўп васф қилдинг сомирининг сеҳрини,
Ҳозир ўлғилким, сени ул кўзи соҳир кўрмасун.

Кимки ошиқлик асиридур, тахайюл бирла ҳам
Ишқ кўйида ўзин осуда хотир кўрмасун.

Ким, Навоийдек фано водийсида истар ҳузур,
Кечсун ўздин, балки худ ўзлукни ҳозир кўрмасун.

* * *

Борсанг ол жонимни, то сенсиз манга жон қолмасун,
Жон қолиб, жон ичра ногаҳ доғи ҳижрон қолмасун.

Чун ўлармен — чин дейин, ишқи бузуғ кўнглумдадур,
Мен ўлуб, ул ганж бу вайронда пинҳон қолмасун.

Эй кўнгул, дей кўзга бу дамким, тирикмен, келса ёр,
Оразидин баҳра олсун, асру ҳайрон қолмасун.

Ҳажрида онча бало еткур манга, эй чархким,
Ўзгалар ишқин ҳавас қилмоққа имкон қолмасун.

Муждаи васлин тилаб, эйким, кўнгулдин ҳажр ўқин
Тортасен, ваҳ, онча воқиф бўлки, пайкон қолмасун.

Даҳр аро андоқ маош этгилки, сендин қолмаса
Тоат андоқким, керактур бори исён қолмасун.

Эй Навоий, собит ўлсун шоҳ Ғозий давлати,
Оллида қул бўлмаған оламда султон қолмасун.

* * *

Сенсизин, эй умр, бир соат манга жон бўлмасун,
Сен бўлу бас, тубию фирдавсу ризвон бўлмасун.

Деб эмишсен: куйдурай бир доғ ила кўнглин анинг
Ҳар нечук доғ ўлса ўлсун, доғи ҳижрон бўлмасун.

Қошиға қилғач сужуд, ўлтурди ул кофир мени,
Ҳеч мусулмон ёри, ё раб, номусулмон бўлмасун.

Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал,
То анинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун.

Ул парий кўнглумда меҳмон ўлмиш, эй жон воқиф ўл,
Оҳ ўти дуд этмасун, захм ичра пайкон бўлмасун.

Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустаҳез,
Ваҳ, хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун.

Дедиким: жон бер доғи ўпгил аёғим туфроғин,
Эй Навоий, тезрак бўлким, пушаймон бўлмасун.

* * *

Ғам елидин, ё раб, ул гулга ғуборе бўлмасун,
Балки онсиз даҳр боғида баҳоре бўлмасун.

Қаддининг сарвиғаким, боғи латофат нахлидур,
Чашмайи ҳайвондин ўзга жўйборе бўлмасун.

Айшу ишрат жомидин бўлсун юзи гул-гул, валек
Кўнглига ғам гулбунидин хор-хоре бўлмасун.

Жилвасоз ўлғанда майдон ичра чобук шўхлар
Шоҳу сархайл андин ўзга шаҳсуворе бўлмасун.

Гар буюрсанг садқа бошиға эвурмак, эй рафиқ,
Будур уммидимки, мендин ўзга боре бўлмасун.

Даҳр боғининг насими совурур гул хирманин,
Анга ул гул гулшани сари гузоре бўлмасун.

Эй Навоий, қил дуо жониғаву жаҳд айлаким,
Майлинг анинг қуллуғидин ўзга сори бўлмасун.

* * *

Ёридин ҳеч ким менингдек зору маҳжур ўлмасун,
Жумлайи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.

Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй,
Оти анинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.

Жонима бедоду зулмин, ё раб, ул миқдор қил
Ким, анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.

Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки, бордур покбоз,
Навҳа тортиб мотамим тутмоқда маъзур ўлмасун.

Панд ила кўнглум уйин қилма иморат, эй рафиқ,
Бизни бузди ҳаргиз ул, ё рабки, маъмур ўлмасун.

Кечалар ул гул чекар эрмиш қадаҳ, эй тонг ели,
Воқиф ўл ҳолимни айтур чоғда махмур ўлмасун.

Ёр васлиға қувондим, қовди кўйидин мени,
Эй Навоий, ҳеч киши давлатқа мағрур ўлмасун.

* * *

Агар ишқинг ҳавосида ёғар ҳар жола тош ўлсун,
Нишона ҳар бирига дермен ушбу хаста бош ўлсун.

Юзунгнунг меҳридин бир зарра сотмон, гар фалак жавфи,
Тўла бўлсун филурий, ҳар филурий бир қуёш ўлсун.

Ситам зангин темурдек кўнглидин, ваҳким, қира олмас,
Нечаким нолаи зоримда суҳондек харош ўлсун.

Қуёшни бўлмас, эй гардун, ул ойға айламак ташбиҳ,
Оғиз гар зарра, Чўлпон — кўз, янги ой анга қош ўлсун.

Агар пайконларинг кўз истабон топти кўнгул, ғам йўқ,
Келиб йиғлар маҳал ул қатра сулар кўзга ёш ўлсун.

Сипоҳи ҳуснунга бир маҳчаси рахшон алам бўлғай,
Қуёш кўзгусига оҳим сутуни гар тутош ўлсун.

Кўнгулда сирри ишқин асрай-асрай ўлдум, эй соқий,
Қадаҳ тутким, харобот аҳлиға фош ўлса фош ўлсун.

Кўнгулга жон била бир доғинг оздур, қўй яна бир ҳам.
Неча икки гадоға бир дирам узра талош ўлсун.

Уларда тенгдурур шоҳ айласун гулшан гулин мафраш,
Вагар гулхан кули узра гадо соҳибфирош ўлсун.

Навоий ашк дурридек тиларким кўзда ер бергай,
Агар ишқинг ҳавосида ёғар ҳар жола тош ўлсун.

Qayd etilgan


AbdurRohman  08 Sentyabr 2009, 12:58:17

* * *

Дўстлар, бир чора мен девонаи шайдо учун,
Ким ўлармен ул парипайкар малаксиймо учун.

Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас,
Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун.

Хом кўнглумким дудоғингни тилаб афғон қилур,
Бордурур ул тифлдекким йиғлағай ҳалво учун.

Ашк ичинда ғарқамен, зулфунгни тутқайменму деб,
Ўйлаким тожир тенгиз ранжин чекар савдо учун.

Турки мастедур кўзунг уйқуда, кўз кунжида хол
Ўгриким қилмиш камин ёнида қўргон ё учун.

Гулханидекдурки истар гулхану олотини,
Сифлаким меҳнат чекар дунёву мофиҳо учун.

Бу Навоий бандани, эй сарв, озод асраким,
Бўйла бир булбул керак сендек гули раъно учун.

* * *

Ёрни дерларки чекмиш юз жафо мен зор учун,
Бўлса минг жоним фидо айлай жафокаш ёр учун.

Ёрким ёри учун чекса жафо бил ани ёр,
Улса оздур кимса андоқ ёри меҳр осор учун.

Ёрлиқ кўргузди мен жон бирла миннатдорлиқ,
Жонини ҳақ асрасун бу зори миннатдор учун.

Мен не қилғаймен анга лойиқ магар минг сарву гул,
Олиб озод эткамен ул сарви гулрухсор учун.

Ростлиқ бирла равишким анда бордур, кимда бор,
Хўб экандур ўлмаким ул қомату рафтор учун.

Ўлмаким  беморлиқдин  саҳлдур  чун тиргузур
Ани, ё рабким, саломат асра бу бемор учун.

Эй Навоий, йўқ эди оламда ойини вафо,
Ҳақ насиб этти санга сенда бу маъни бор учун.

* * *

Ўт ёлиндек сен қачон чопсанг саманди барқрав,
Бир алам ул ўтқа бошинг устида гулгун ялав.

Тортибон тиғи жафо, бағримни юз чок айлади,
Борди улким дер эдилар эл мени бағри бутав.

Ҳуллаи кофургун ул хилъати хазро уза,
Сабзаи жаннатқа гўё тушти раҳматдин қирав.

Эл инони ихтиёри чиққти яксар илгидин,
Пўяда ҳар сари ул чобукки қайтарди жилав.

Хўблар ичра бирав кўнглумни олмишким, ани
Мендин ўзга кимса бирла қилмағил, ё раб, икав.

Тийралар лутф айлабон тутмас сафо аҳли ерин,
Ёриған бирла учи, шамъ ўзини тутмас кўсав.

Гар Навоий килкидек эл килки шаккаррез эмас,
Айб қилма, бирдек ўлмас найшакар бирла ғарав.

* * *

Гарчи кўп саргашлик этти боғ аро бунёд сарв,
Қоматингға банда бўлмай, бўлмади озод сарв.

Даҳр деҳқоники, юз минг сарв қилди жилвагар,
Гулшани даврон аро бермас қадингдек ёд сарв.

Бошиға то қоматинг даъвосидин тушти ҳаво,
Кўрди  кўп қушлар лагадкўби била  бедод сарв.

Топмамиш елдин садо бирла таҳаррукким, кўруб
Қоматингни изтироб айлаб, қилур фарёд сарв.

Гўйиё қаддингға ошиқлиқ ҳавосин туздиким,
Сарсари оҳим етиб, берди ўзин барбод сарв.

Лахли қаддинг шавқидин бўстон аро чун тушса ўт,
Шуъла тез айлар ўтундин, уйлаким, шамшод сарв.

Шева қил тузлукка, осибе хазондин кўрмади,
Токи бўлди ростлиғ ойинида муътод сарв.

Доимо озодларнинг сабзу хуррам бўлмоғи,
Боғ аро булбул тили бирла қилур иршод сарв.

Эй Навоий, даҳр бўстонида булбул мен кеби
Бўлмағай, топсанг юруб, бир гулжабинлик зод сарв.

* * *

Юзунгда май гули ё гул очилған бўстондур бу,
Гулунгда қатра хўй бўстондағи судин нишондур бу.

Кўзумда қатра қонлар боғлаған эрмас ҳамоноким,
Назар боғида шавқингдин очилған арғувондур бу.

Эмас васлинг тилаб учқан кўзум атрофида кирпик
Ким, ул дарёйи қушларға қамишдин ошёндур бу.

Кўнгулдин чиққон оҳим айлар афзун халқ савдосин
Ки, шайдолиғ диёридин етишган корвондур бу.

Қизил ранглар кўзумда кўрган англар ашк сайлинким,
Оқарға келган ул йўллар била ҳар сари қондур бу.

Лабиндин хастадур кўнглум дам очма, эй Масиҳ, ўтким,
Иложин юз сенингдекнинг беганмас нотавондур бу.

Қуюндек дашт аро кўрсанг мени, кўп қочмаким, ҳар дам
Бошингға эврулур саргаштайи бехонумондур бу.

Кўнгул майхона роми, хотирим хуш май батидинким,
Мунга руҳ-ул-аминдур ул, анга дор-ул-амондур бу.

Дема, ҳижрон туни ҳар дам етар ул ойға фарёдим,
Ул ой фарёдинга етмас, Навоий, не фиғондур бу.

* * *

Ҳажрида кўнглумга бор ул лаъли сероб орзу,
Не ажаб махмур қилса бодайи ноб орзу.

Ул парий мажнуни ўлдум бу сабабдинким, эрур
Зулфининг занжиридин бўйнумға қуллоб орзу.

Лаълидин беҳуш бўлмоғлиқ ҳавасдур жонима,
Кимга, ваҳким, бўлмағай мундоқ шакархоб орзу?!

Иттим оғзин истабон мен, йўқ таманнолиғни вой
Ким, адам йўлида гум қилди бу ноёб орзу.

Кўрдим ум ул бут қошлари, кофирмен, ар исломи бор,
Қаъба аҳли қилмаса бу навъ меҳроб орзу.

Фақр кўйининг қора шоли била гулхан кулин
Топқали, биллаҳки, қилман кишу синжоб орзу.

Гар Навоий тарки ишқ этти ҳавас ўлтурмаким,
Чин эмастур айламиш бу ишни ўйнаб орзу,

* * *

Белингу зулфунг хаёлин шарҳ этармен мў-бамў,
Ташнадурмен лаълинга то бордурур жонимда су.

Орзу айлар лабинг оллинда жон бермакни Хизр,
Хизр суйидин ўлуг умр айлагандек орзу.

Шарбати лаълинг қўюб нўш айлаган ҳайвон суйи
Бўлғай андоқким, қўюб ҳайвон суйин ичкай оғу.

Сунбулунгни қилғали ошуфта йўл топмас насим,
Баски атрофидадур шайдо кўнгуллардин ғулу.

Терлаган юз қатрасидинким, юзум қонин юдунг,
Ваҳ, не дейким, ишқ аро топтим не янглиғ обрў.

Кўнглакинг лавнидин ўлдум, атридин топтим ҳаёт,
Қайси гул баргинда бор эркин бу янглиғ рангу бў.

Эй Навоий, ёр сарвақтингға етмак истасанг,
Оҳу ашкингдин супур вақтинг ҳаримин, балки ю.

* * *

Булбули руҳум қилур боғи висолин орзу,
Сую дона ўрниға рухсору холин орзу.

Ҳам кўнгул гулзорида гулбарги рухсорин ҳавас,
Ҳам назар бўстонида қадди ниҳолин орзу.

Лаъли серобин гар эттим орзу, ваҳ, кимдурур
Улки, қилмас чашмаи ҳайвон зулолин орзу.

Мен киму топмоқ ва лекин бир йироқ уммид учун,
Доим айлармен висоли эҳтимолин орзу.

Ишқ аро аҳволим андоқ саъбдурким, туну кун,
Айларам Мажнун била Фарҳод ҳолин орзу.

Мунтақилдур жон адам мулкига баским, бор анинг
Қилди ғурбатдин ватанга интиқолин орзу.

Шамъи гулрўюм фироқинда қилурмен учқали
Жисмима булбул парин, парвона болин орзу.

Шоҳ дарду ишқ агар қилса ҳавас, бор уйлаким,
Сойил эткай салтанат жоҳу жалолин орзу.

Эй Навоий, гўйиё ул юз кўзум оллиндадур,
Баски  айлармен тамошое жамолин орзу.

* * *

Ёр мустағнию муҳлик ғами ҳижрон асру,
Оҳким, қолмишам ўз ҳолима ҳайрон асру.

Рахналар солди ўқунг касрати кўнглум уйига,
Ул ёғин айлади бу кулбани вайрон асру.

Эй рафиқ, ўқини захмимдин агар чектинг, лек
Етадур жонима кўнглумдаги пайкон асру.

Шайх таклифи намоз этти, вале билмаским
Ишқ тийғи ярасидин борадур қон асру.

Ноз этиб ғамза ўқин гар отар, эй жон, асра
Ким, отар ғамза ўқин ноз ила жонон асру.

Ғусса жомики бу давр ичра лаболабдур, ани
Ваҳки, бот-бот тутадур соқийи даврон асру.

Эй Навоий, дема иқболи бақо мушкил эрур,
Фоний ўлғанға эрур ушбу иш осон асру.

* * *

Фироқинг ичра ишим изтиробдур асру,
Тараҳҳум айлаки, ҳолим харобдур асру.

Кўзумдин ашк туганди, кўнгулдин ўт ўчти,
Ғамингда бу ики беобутобдур асру.

Фироқинг ўтида ранжимға йўқ ҳисоб, ўлма
Билурга ранжаки, ул беҳисобдур асру.

Жамол даврида ушшоқ кўнглини асра
Ки, ҳусн хайлиға ойин шитобдур асру.

Бирорта шифтаи жону кўнгулга раҳм  айла
Ки, бу харобдур, ул бир ябобдур асру.

Ангаки масжид аро етмади кушод, не ғам,
Етишса майкадаға фатҳи бобдур асру.

Навоий андин эрур ғусса туфроғи ораст
Ки, кўнглин олғали олижанобдур асру.

* * *

Сочти гердин гул уза ул сарви гулрухсор су,
Куймагим дафъиға қилди ўт уза изҳор су.

Юзда хай туғёнидин гар кулса оғзи йўқ ажаб,
Ғунчаға бўлмас очилмоқ, ичмайин гулзор су.

Тийғи бот-бот захм урардин зор жисмим қилди заъ
Замзам ўлсунким, кўп ичса еткурур озор су.

Ёр аёғи туфроғидин ўзга кўрман доруе,
Эй муолиж, кўзларимдинким келур бисёр су.

Меҳрким, ул чеҳра аксидур недур, гар бўлмамиш
Ўтлуғ оҳим шуъласидин гунбади даввор су.

Ғам ўтидин, эй ҳаким, ўлмак тилармен, жомима
Заҳр қўшсанг қўш валекин қотмағил зинҳор су.

Хаста кўнглум оғзи захми пахталиғ пайконидин,
Бор анингдекким, момуқ бирла ичар бемор су.

Шаръдин айру риёзатдин сафо касб айлаган,
Уйладурким соф ўлур таскин била мурдор су.

Тўрт ёндин ўқи йўл қилмиш Навоий кўнглини,
Ишқ савдоси учун гўё ясаптур чорсу.

* * *

Юзига тушуб эрди уйқуда гесу,
Қуёшни ёшургонда тун не тонг уйқу.

Ярам касратидин улус йиғлар, аммо
Келур ҳар бирисига ҳолимға кулгу.

Ики кўз жамолингдин ар баҳра топти,
Кўнгул ютти қонлар, будур қушқа қору.

Юзунг ўтрусида қуёш хуш кўрунмас,
Қуёшқа анингдекки, ой бўлса ўтру.

Юзунг ўтин оҳим ёрутур эрур, шукр
Ки, ул дам била тийра бўлмас бу кўзгу.

Манга май нашотин кўруб қайғурур шайх,
Нашот айларам мен кўруб анда қайғу.

Навоийни ишқ ўлтурур, тиргузур ҳам,
Зиҳи ишқ иши не қнёмат эрур бу.

* * *

Ғамимниму дейин ё беғам элнинг можаросинму?
Кўнгул ҳолинму ёхуд кўнглум олғаннинг жафосинму?

Қатиқ ишқим балову шиддатинму айлайин тақрир,
Йўқ эрса бениҳоят иштиёқим ибтилосинму?

Ададсиз дарду ранжим саъб эканниму қилайин шарҳ,
Сифатқа рост келмас шавқум ошуби балосинму?

Кўнгулда васл боғи орзусинму баён айлай,
Бағирда хори ҳижрон нўгининг муҳлик яросинму?

Вафосиз ёр бепарволиғинингму сўзин айтай,
Манга жавру жафо тийғин уруб, элга вафосинму?

Фалак зулми, улус бедоди ё бир сарви раънонинг
Менинг ҳолимни айлаб беҳаво ҳар ён ҳавосинму?

Навоий, илтифот оғоз қилди ёр, билманким,
Фироқидин шикоятму қилай, васл илтимосинму?

* * *

Жонда жонпарвар сўзидурму лаби хандониму,
Руҳум ороми дейинму ани жоним жониму?

Кўнглум ичра нишларким, санчилибдур англаман,
Ништари мужгонидурму новаки пайкониму?

Эй кўнгул, олам бузарда қай бири ортуғ экин
Нуҳ тўфониму ашким сайлининг туғёниму?

Жон олурда қайсининг саъб эрканин шарҳ айлайин,
Ишқининг бедодиму, ё шиддати ҳижрониму?

Неси ул гулнинг Эрам гулзоридин ортуғ эмас,
Жилва айлар сарвиму, ё ғунчайи хандониму?

Эйки, бердинг даҳр шўхиға кўнгул, қатлинг учун
Ишвайи пайдосиму йўқ, офати пинҳониму?

Қатл қилдилар Навоийни валекин билмадим,
Кўнглин олдурмоқму эрди, ё кўнгул олғаниму?

* * *

Юзунга ошуфта қошлар бўлмаса ошиқ нағу,
Бўлдилар ҳар қайси бир девонаи жўлида мў.

Бўлмаса девона, бас, не важҳдин занжир этиб,
Келтурубтурсен аёғи сари зулфи мушкбў.

Ул арақнок оташин рухсоринга майл эттилар,
Телбалар мойил бўлурлар, кўрсалар ўт бирла су.

Телба эрмас, балки икки ҳиндуи соҳирдурур,
Бош қўшиб афсун учун гўё қилурлар гуфтугў.

Ё тамошо қилғали, ё сеҳр таълим олғали,
Зулфининг ҳиндулари ҳар саридин қилмиш ғулу.

Шўхларнинг қошлариға, эй кўнгул, майл этмаким,
Офият кўйига ҳожиблардур икки рўбарў.

Қошиға тушкан гириҳлар бирла кўнглунг боғламиш,
Эй Навоий, ишқини тарк айладим деб бўлдиму?

* * *

То тушта юзин кўрдуму бўлмиш манга ком уйқу,
Лекин ғамидин бўлмиш кўзумга ҳаром уйқу.

Кўнглум не учун еткач зулфунгға бўлур бехуд,
Маъҳуд эмас элга чун аввали шом уйқу.

Эл кўзларидин ул кўз уйқуни тамом олмиш,
Бу иштин экин охирким, бўлди тамом уйқу.

Ё тушта кўрай ани, ё ғайрни кўрмай деб,
Кўз очмайин истармен ҳажринда мудом уйқу.

Бу марҳалада солик кўз юмса, қолур йўлдин,
Йўл аҳли қачон айлар айларда харом уйқу.

Чун сайли сиришкимдин кўзнинг қораси бормиш,
Не навъ тута олғай ул ерда мақом уйқу.

Уйқуси Навоийнинг гар ўчти, ажаб эрмас,
То дона сиришк ўлмас, бўлмас анга ром уйқу.

* * *

Меҳрида мен хастанинг ҳар лаҳза ҳоли ўзгача,
Лек ул бадмеҳрнинг ҳар дам хаёли ўзгача.

Гулбун ўлди паст вард асру бийик, биллаҳки, бор,
Сарви гул рўйим қадининг эътидоли ўзгача.

Боғ  нахлининг  қадингдек  бошида  гул  бутмамиш,
Ҳусн боғининг бўлур эрмиш ниҳоли ўзгача.

Ҳар замон лаълинг майи ёди кўнгулни маст этар,
Ани ҳар дам айлар ул фикри муҳоли ўзгача.

Эй мусаввир, айласанг тақлид жонон сувратин,
Чекмагил жонким эрур анинг мисоли ўзгача.

Гар гули раъно қизил, сариғ кўрунур важҳи бор,
Ҳар дам айлар ани чеҳранг инфиоли ўзгача.

Тақви аҳлидек бориб муғ дайрида йўл топмадуқ,
Соқиё, май тутки бу қатла борали ўзгача,

Хонақаҳ аҳлиға, эй зоҳид, мени ўхшатмаким,
Зуҳд эли бор ўзгача, ринд лоуболи ўзгача.

Икки дунёдин кечиб ёр истаган топмиш висол,
Эй Навоий, келки йўқтур эҳтимоли ўзгача.

* * *

Ваҳки, чамандин яна эсти шамол ўзгача,
Ҳар дам ўлур атридин кўнглума ҳол ўзгача.

Булбулу қумри чекиб лаҳну наво ўзга навъ,
Кўргузадур сарву гул ғанжу далол ўзгача.

Савсан ўлуб сарбаланд, ғунча қилиб нўшханд,
Элга алардин етиб дафъи малол ўзгача.

Сунбули пуртоб ҳам, лолаи сероб ҳам,
Дуд ила ўтдин бўлуб шибҳу мисол ўзгача.

Кирди магар дилбарим, ҳури парий пайкарим,
Гулшан аро кўнглида фикру хаёл ўзгача.

Бўлса манга доғи йўл, андаки айш айлар ул,
Қилсам эди маст ўлуб қолу мақол ўзгача.

Умри абад топқамен, тутса манга бир қадаҳ,
Нашъае майдин анга ҳусну жамол ўзгача.

Даҳрда йўқтур карам, даҳрнинг аҳлида ҳам,
Қилмағасен, эй кўнгил, фикри муҳол ўзгача.

Зуҳд, Навоий санга бермади масжидда файз,
Эмди кириб дайр аро, тарҳни сол ўзгача.

* * *

Ҳиротдин агар ўт тушса Сабзаворғача,
Бўлай самандару тортай ўзумнн ёрғача.

Кўнгул доғи бу ўт ичра йўлуқса ҳам хуштур
Ки, бўлса ҳамраҳим ул сарви гулъузорғача.

Жунун аро ёришиб гоҳу гоҳ қичқиришиб,
Етишсак иккимиз ул тунди шаҳсуворғача.

Эмас чу умр иши маълум, ҳар нечук бўлса,
Ўзумни еткурайин ёр ўлур диёрғача.

Ажал чу етти анинг кўйи сари судрансам,
Фидоси жисми низор ўлса жони зорғача.

Чу кўйи ичра мазоримға берсалар тартиб,
Қадамин қилса гаҳе ранжа, ул мазорғача.

Висол қайдаю мен қайда, соқиё май тут
Ки, мўр сайри эмас чархи зарнигорғача.

Эрур баҳор ғанимат, май ички, билмассен
Ки, даҳр боғида бўлғунг яна баҳоргача.

Навоиё, ғамим ўлтурди, ғамзада май бер,
Йўқ эрса бошла мени ёри ғамгусорғача.

* * *

Ўзгалар боғиндадур наврас ниҳолим бу кеча,
Тонгға тегру ўзгадур ҳар лаҳза ҳолим бу кеча,

Ҳажр даштида юз ўтлуқ водию ҳар дам мени
Ўзга водийға солур, ваҳким, хаёлим бу кеча.

Сўрма кўнглум ҳолини, бедод ила ўлтургуси,
Ўзин ул девонаи беэътидолим бу кеча.

Барча бир-бирдин совурмоқ биймидур, неким ўтар,
Анжуму афлок бирла қийлу қолим бу кеча.

Юз қуёш қилса тулуъ, эрмас ёруғлуқ еткудек,
Андоқ этмиш тийра оламни малолим бу кеча.

Буйлаким, ҳар дам урармен жонға юз тиғи ҳалок,
Тонгғача, ваҳ, то қаён еткай маолим бу кеча.

Эй ажал, жоним фидонг ўлсунки, ботроқ эт халос.
Чун кўрунмайдур тирилмак эҳтимолим бу кеча.

То қиёмат субҳ толиъ бўлмасун эмдики, бор
Ҳашр субҳи сари майли интиқолим бу кеча.

Эй Навоий, ҳар не зулмиким қилиб эрди хаёл,
Барчани жонимға қилди чархи золим бу кеча.

* * *

Уйқуни оҳим ели кўздин учурди бу кеча,
Ақлу ҳис авроқу ажзосин совурди бу кеча.

Анжам эрмас, чарх зулмин ҳолима англаб қазо,
Тийра рухсоримға минг қатла тўкурди бу кеча.

Ҳажрдин туфроғ бўлдум, гўйиё ашким суйи
Бошима чархи кўҳан тоқин емурди бу кеча.

Зулм тоши ёғдуруб, ҳижрон қиличи индуруб,
Не балолар ишқ бошимға кетурди бу кеча.

Захм кўптин мен ўлум ҳолида ўлган соғиниб,
Ит ялаб қоним, сўнгакларни кўмурди бу кеча.

Субҳ толиъ бўлмади, гарчи ул ойдин айру ҳажр,
Бошима минг қатла гардунни уюрди бу кеча.

Чарх мен саргашта ёшидин хижил бўлдики, кўп
Анжуми ашким шиҳобосо югурди бу кеча.

Тийра андиндурки, ой, кун шамъин оҳим сарсари
Чарх фонуси аро бир-бир ўчурди бу кеча.

Эй Навоий, ўлмаким англаб ул ойнинг кўйида,
Итлари бир дам улуб, бир лаҳза ҳурди бу кеча.

* * *

Пардаға кирган кеби хуршиди рахшон ҳар кеча,
Азми хилват айлар ул шамъи шабистон ҳар кеча.

Ул кулуб аҳбоб бирла субҳдек, мен шамъвор
Ўртаниб кўнглум тўкармен дурри ғалтон ҳар кеча.

Бир қуёш ҳижронида урён таним гардун кеби
Меҳр ўтидин кўргузур минг доғи пинҳон ҳар кеча.

Гаҳ-гаҳ, эй махмури хоболуд, сўр ул хастани
Ким, етар оғзиға лаълинг ёдидин жон ҳар кеча.

Носиҳо, не навъ пинҳон тоат айлаким, олур
Дину дониш нақдини бир номусулмон ҳар кеча.

Бир кеча сўрғил мени андин бурунким, сўрғасен,
Қани ул бедилки, айлар эрди афғон ҳар кеча.

Чек, Навоий, нола, кўз май берсуну бағрим кабоб,
Чун бўлур ул ой хаёли бизга меҳмон ҳар кеча.

* * *

Юзи оллида гул, наззора қилдим, хўб эмас анча,
Қади қошиға боқтим, сарвға марғуб эмас анча.

Ҳабибим ишқида девона бўлғанда, парий доғи
Кўзумга жилва қилди, борлар маҳбуб эмас анча.

Бўлубмен ёрға толиб ва лекин ҳурға зоҳид,
Муни мен истамасменким, манга матлуб эмас анча.

Ити ўлтурса ҳам, кўпрак соғинурмен рақибидин,
Нединким, хотиримдин бу парий маслуб эмас анча.

Май ичсам беҳисоб, эскармайин кавсар суйин, йўқ айб,
Фано касбида бу оллимда чун маҳсуб эмас анча.

Жунун кўнглумга Мажнундин эрур ғолиброқ, эй оқил,
Тааққул айласанг савдоға бу мағлуб эмас анча.

Агар зуҳди риёий аҳлидин куфр аҳлини кўпроқ
Соғинсам айб эмаским, бу манга маъюб эмас анча.

Кўзум ашкини йўқ, лекин қурутмоқ баҳрни мумкин
Ки, хилқат важҳидин табъи мунунг мартуб эмас анча.

Навоийға керактур ёр, гул булбулға бўлсунким,
Юзи оллида гул, наззора қилдим, хўб эмас анча.

* * *

Сарву гул ҳусн ичра йўқ ул сарви гулрухсорча.
Уйлаким, қумрию булбул нолада мен зорча.

Ул баҳори ҳусн учун ҳар сайл рангинким, булут
Зоҳир этти, йўқ эди бу дидаи хунборча

Гарчи даврон хоридин гул яфроғидур юз тешук,
Ҳажр нешидин эмас бу хотири афгорча.

Зулфининг ҳар тори бир мўминни чун кофир қилур
Деса бўлғай ани дин аҳлиға минг зуннорча.

Кўйини ул ҳурнннг селоби ашким касрати
Айламиш жаннату тажри таҳтуҳол-анҳорча.

Абри раҳмат сояи сиҳҳат бошимға солмағай,
Ул қуёш кўйи қироғинда бузуғ деворча.

Бу кўҳан дайр ичра бир дам қилғали дафъи хумор,
Амни манзил топса, бўлмас кулбаи хамморча.

Олам аҳлиға вафо айлаб, жафо кўрган эрур,
Юз туман минг зор эмас, аммо бири мен зорча.

Чун Навоий кўнглини снндурдунг, энди топмағи
Мумкин эрмас, итти чун ҳар ён тушуб бир порча.

* * *

Гар қуёштин қадрим ортуғроқдурур шоҳ оллида,
Заррадин юз қатла ўксукракмен ул моҳ оллида.

Енида ой оллида хуршид эрур ҳар кимсаким,
Гоҳ бўлса дилбарининг ёнида, гоҳ оллида.

Кўз юмуб очқунча гарчи кўнглум олиб ўртади,
Ваҳ, нетиб асрай кўнгулни буйла дилхоҳ оллида.

Ой фалак хиргоҳида андин чекар юзга саҳоб,
Ким оча олмас юзин ул моҳи хиргоҳ оллида.

Ҳусн шоҳи бою мен мунглуғ гадолиғ қилмасам,
Кимни топиб  айлагаймен шайалиллоҳ оллида.

Улки, ваҳдат шарҳин айлар, сирридин огоҳ эмас,
Гар фано касб этмаган бўлса бир огоҳ оллида.

Ишқ иқболи Навоийға экандур сарнавишт,
Кўрмай ўлмас улки, меҳнат бўлса ё жоҳ оллида.

* * *

Ул сўюлған барги гул чоғлиқ юзунг бўстонида,
Бир қизил гул барги бутмиш гўйи оқ гул ёнида.

Йўқса  ойнинг ёнида Баҳром бўлмиш жилвагар,
Жилваси Баҳромнинг, не тонг, қамар давронида.

Йўқса бир тирноғинг ўлмишдур хинодин лаългун,
Ояти келди яди байзо чу илгинг шонида.

Йўқса номам сафҳасин бир қатра қон этти нншон,
Қон ёшим маҳзун кўнгул дардин санга ёзғонида.

Йўқса ул юз кўзгуси бир қатра тердин тутти ранг,
Чун қуёш тоби аён бўлди сипеҳр айвонида.

Сафҳаи жонимға, эй соқий, томиз бир қатра май
Ким, ўзин топтинг, кўнгул не ҳол эса жононида.

Орази ул шўх чобукнинг сўюлған важҳидин,
Юз минг андоқ захмдур мискин Навоий жонида.

* * *

Кўнглум итти зор ҳусни онининг туғёнида,
Айлади ошиқ мени ҳусну малоҳат онида.

Юз туман тақво сипоҳин рахши айлар поймол,
Маст айлар чоғда жавлон хўблуқ майдонида.

Қасри давлат ичра элдин жон олурнинг не ғами,
Хастадинким жон талашқай заъфдин вайронида.

Неча ул ой итлари бор эрса сондин ташқари,
Мен киму бўлмоқ анинг кўйида итлар сонида.

Ваҳ, не кофир эркин улким, зулфининг зунноридин
Солди юз минг уқда тақво аҳлининг имонида.

Эй хуш улким, гарчи тунлар ёни ерга етмади,
Кўрди ўз шамъи шабистонини бир тун ёнида.

То Навоий телбарабтур сенсиз, эй гулрух парий,
Бир тикан ҳар тук сою кўргил тани урёнида.

* * *

Эй ниҳоли қоматинг сарсабз жон бўстонида,
Жилвасидин вола ўлмоқ сарву тўби шонида.

Қошларингдур  гўйи  икки  ҳиндуий  оташпараст,
Майл қилғон саждаға ўтлуқ узоринг ёнида.

Ўлсам олманг ул париваш тошларинким тутти ер
Ким, эрур жонлар бу мажнуннинг тани урёнида.

Қолқиғай ҳар сари гардун бир мужавваф гўйдек,
Ҳажр шоми тушса ашким сайлининг туғёнида.

Лаъли ҳажринда бағир парголасидур истасанг,
Кўз ёшимнинг лаългун ҳар қатра томған қонида.

Чун фалак даврониға йўқ эътимоде, эй қуёш,
Меҳр кўргузмакни хўй эт ҳўблиқ давронида.

Базл илгин юқори сойил қўлин кўргил қуйи,
Тенг бўлурму термаку сочмак хирад мезонида.

Шоми ҳажр эрмас ҳамоноким, чу золимдур сипеҳр,
Тушти мазлум оҳи анинг кулбаи эҳзонида.

Ул Масиҳ анфосқа ёқмас Навоий, не осиғ,
Нағмаи Довуд агар зоҳир қилур афғонида.

* * *

Нилдин ҳар бир алиф ул маҳжабин рухсорида,
Бир ниҳоли сарв эрур гўё Эрам гулзорида.

Ишқ султони сиёсат айлади ушшоқни,
Халқ жисмидур, сомон эрмас бало деворида.

Тоза доғедур фиғоним ўтидин бўйнумдағи
Ҳар мудаввар шакл шингарфий жунун туморида.

Тавқлар бўлмиш жалий тортарға имон аҳлини
Ҳалқалар занжири зулфунг риштаси зуннорида.

Телбалик тоғи танимдур, бош уза жўлида соч
Ҳар бири бир нотавон Мажнун жунун кўҳсорида.

Тушса юз дастор бошдин, бош эгиндин, ваҳ, не тонг
Ким, эрур гулранг май бошида, гул дасторида.

Эй Навоий, зор жисминг нола қилмас заъфдин
Уйлаким, суст ўлса, ун бўлмас муғанний торида.

* * *

Кеча эл осудадур, кўнглум бирав қайғусида,
Улки, мен қайғусида, осуда ноз уйқусида.

Ўлтуруб тун, субҳ тиргузмак мени зоҳирдурур,
Шомнинг гирёнлиғию субҳнинг кулгусида.

Оҳким, бу шоми ҳижронимға йўқ субҳи висол,
Гарчи йўқ шомеки, йўқ субҳи анинг ўтрусида.

Уйқуда ором йўқ тун-кунки, аксин топмадим,
Тун қамар миръотида, кундуз қуёш кўзгусида.

Меҳр ёғдусида зарра бўлмағандек ошкор,
Юз туман минг меҳр пинҳондур юзунг ёғдусида.

Кимса чун ўтканга етмас, ҳолни тут муғтанам,
Умрни ўткарма, ўткан ҳайф ила афсусда.

Наъл кесмайдур Навоий қуллуғидиндур нишон,
Ишқ айнидур аломат ёрнинг белгусида.

* * *

Ёр акси чунки айлар жилва май кўзгусида,
Май ичарменким, юзи бўлғай юзум ўтрусида.

Ул сабоҳат бирлаким, кулдунг, манга меҳр ўлди фаҳм,
Меҳр фаҳм ўлмоқ тонг эрмас субҳнинг кулгусида.

Уйлаким, хайли ҳубоб ичра тушар хас, бормен
Ашк аро саргашта ул султони ҳусн урдусида.

Урди олам бузғали бир-бирга кирпик сафларин,
Фитналар бедор қилмоқ кўр ул ой уйқусида.

Не хато қилғай кўнгулларга кўзунг мужгон ўқин,
Ҳар қаён чун боқса, сайдедур анинг қобусида.

Навбаҳори даҳрға қўйманг кўнгулким, йўқ вафо
Не гули бўстонида, не лолаи худрўсида.

Шоҳлар побўсинг эткандин, Навоий, яхшироқ
Ким, бошингни хокираҳ этсанг анинг побўсида.

* * *

Топиб ҳаёти зулоли хатинг қорасинда,
Ёзилди ояти раҳмат юзунг сафосинда.

Ики лабинг ёпишурлар, гар оби ҳайвондин
Рутубат ўлмаса ул иккининг орасинда.

Не нутқ ила не адо топти руҳбахш лабинг
Ки, руҳи нотиқа ожиздурур адосинда.

Фироқ бийми дурур чоклик кўнгулда не тонг,
Гар ўлса улки қилич захмидур яросинда.

Кўзунг отиб манга новак хато қилур амдо,
Тириклигимга хатодур анинг хатосинда.

Дедимки, умр вафо қилса даҳр ҳам қилғай,
Валек баҳсдур ул иккининг вафосинда.

Наво минг айласа булбул Навоий ортуқ эмиш
Ки, мунглар ўлди ададсиз мунунг навосинда.

* * *

Тушта кўрдум ёрни хандон рақибин ўтруда,
Рашкдин ҳар лаҳза тиш қирчиллатурмен уйқуда.

Ул парий васли аро ёдимға кирса фурқати,
Телбалар янглиғ тўкармен ашк айни кулгуда.

Кўзгу жаннат равзанидурким, тамошо қилғали
Ҳур келмиш гўйиё, аксинг эмастур кўзгуда.

Юлдуз иткандек қуёш ёғдусида, итти қуёш
Оразинг хуршиди чун қилди тулуъ ул ёғдуда.

Соқиё, бир журъа тут, шоядки юзлангай нашот,
Неча бўлғай ҳажрдин озурда кўнглум қайғуда.

Ўзлукумни ашк элтиб, ўздин андоқ ётмен
Ким, ўзумни тонимон, аксимни ҳам кўрсам суда.

Чун Навоий ёр сари юзланур, қайғу қолур,
Соя қолғандек кейин, хуршид бўлғач ўтруда.

* * *

Кўнглаким қон ила ҳар доғки бўлмиш тоза,
Тоза доғим била қонидин эрур андоза.

Ҳажрдин куймиш эдим, яна дединг ҳажр сўзин,
Эски доғимни янги доғ ила қилдинг тоза.

Дерки, ишқимни ёшур, ваҳ, нетибон ёшурайин,
Эмдиким тутти бари даҳрни бу овоза.

Лаъли авсофини гул барглари узра ёзай,
Айлайин ҳифзиға жон риштасидин шероза.

Зеб учун юзунга гул барги эмастур ҳожат,
Ҳожат ул навъики, гул баргига эрмас ғоза.

Оқибат қабр эшиксиз уйига чун киргунг,
Эмди гирё сенга не суд, очуқ дарвоза.

Ул парий сувратини чекса Навоий, не ажаб,
Қалами топса малойик юнгидин парғоза.

* * *

Рангсиз холинг эрур ул орази дилжў уза,
Занг ул янглиғки кўргузгай асар кўзгу уза,

Нашъа ёқути муфарриҳдин гар эрмас дам-бадам,
Дуржи лаълингда недин кулгудурур кулгу уза.

Хозини ҳикмат магарким хол бирла қилди муҳр,
Лаълдин чун солди қуфл ул ҳуққалиқ инжу уза.

Қоши ёсин қурғали эл қасдиға бўлмиш кериш,
Фитналиғ чинким тушар ул наргиси жоду уза.

Анбарин зулфунг малойик шаҳпаридин соядур
Ким, аён бўлди тажалли ақшоми ёғду уза.

Соқиё, ишрат майин бунёд ила соғарға қуй,
Не учунким, даҳр бунёдин кўрармен су уза.

Кўйи туфроғида қон ютса Навоий, яхшироқ
Бодаи кавсар чекардин равзаи мину уза.

* * *

Куйди кўнглумким, недин манзил эмас жононаға
Тушти ўт ганж орзусидин бизинг вайронаға.

Ул парий усрук кўзин истаб биёбон тутмишам
Ким, кийик бирла мудом улфат бўлур девонаға.

Келдиму кўрдум юзин қайтурмен эмди ўртаниб,
Шамъни кўрган нафас ёнмоқ керак парвонаға.

То манга бегона бўлдунг кўнглум ўлди шодким,
Ошнодин улфатинг кўпракдурур бегонаға.

Чархдин йиғларсен, эй кўз, билки бўлмиш еткудек
Сайли ашкингдин халал бу эртаги ғамхонаға.

Эйки, истарсен бериб жон, васл топқанлар сўзин,
Сафҳаға ўт сол қачон етсанг бизинг афсонаға.

Эй Навоий, неча бағринг су бўлуб тўккунг сиришк,
Тойири давлат чу боқмас бўйла обу донаға.

* * *

Не ҳаддим ёзмоқ битик ул меҳри оламтобға,
Чун ёза олмон жафосин заррае аҳбобға.

Номасиға ришта чирмабким юбордим рашкдин,
Тори жисмим ришта янглиғ тушти печу тобға.

Борди қосид, бўлди шому келмади андин жавоб,
Тонгғача то нелар ўткай дийдаи бехобға.

Ким ўқуғай нома доғи келса чун кўз баҳридин,
Мен тушубмен номанинг печи кеби гирдобға.

Кимки истар номае сабру саломат боқмасун
Хўблар холу хатдин нуқтау аъробға.

Бода мавжининг хутутидин кўзум топти жило,
Соқиё, жон ҳам эрур мойил бу лаъли нобға.

Жонда ёшурғум алифдек, эй Навоий, номасин,
Шояд андин заъф даф ўлғай тани бетобға.

* * *

Ишқ кўп солди мени дарду балият чоҳиға,
Ваҳки, эмди судратур ҳижрон сиёсатгоҳиға.

Эй хуш улким, айлай олғай ўлтурурда дарди ишқ,
Бир тазаллум шоҳиға ё бир васият моҳиға.

Ул қуёш ҳар ёнки борса, соя ҳамроҳи анинг,
Соядек беҳол ўлурмен рашкдин ҳамроҳиға.

Қўрқарамким, етмагай ҳолимға май нисёнидин,
Нечаким, бор эътимодим хотири огоҳиға.

Ё раб, у бедилки, бир дилхоҳ анинг матлубидур,
Ани ҳам еткур мени бедил кеби дилхоҳиға.

Уйладурким, сотибон Юсуфни олғай сиймқалб,
Кимки матлубнн қўюб, майл этса дунё жоҳиға.

Бир биҳиштий ҳур ҳажридин тамуғнинг дудидур,
Боқсанг ўтлуғ кўнглидин чиққан Навоий оҳиға.

* * *

Ул учуғ эрмас қабарған лаъли руҳафзосиға,
Шишада ҳайвон еуйи солмиш улус эҳёсиға.

Не учун шамъ оллида саргаштадур парвона, гар
Садқа қилмас ўзни анинг қомати раъносиға.

Онча ул ой кўз қарортибтур менинг қонимғаким,.
Сурма чекмак ҳожат эрмас наргиси шаҳлосиға.

Боқмас истиғнодин элга, ваҳ, не эрким ишқидин,
Юз туман хайли бало ҳар дам кўнгул яғмосиға.

Топмаса лаъли  майиға бодапаймолиғ кўнгул,
Хуштурур наззора ҳам лаъли қадаҳпаймосиға.

Ҳусн аро мағлуб анга Ширину Лайло уйлаким,
Ишқ аро Фарҳоду Мажнун ҳам анинг шайдосиға

Оҳу вовайлодин ўлдум, оҳу вовайло агар
Боқмаса ул шўх кўнглум оҳу вовайлосиға.

Сўфи ибн-ул вақтдур гар истасанг осудалиғ,
Эй кўнгул, кўп илтифот этма замон абносиға.

Боғладим зуннор, аммо қилмадим маълумким,
Исо айлар иқтидо бу дайрнинг тарсосиға.

Гар Навоий ўлди ишқи тиғидин зинҳорким,
Қўйғасиз туфроққа юз ҳолин дебон мирзосиға.

Улки тўққиз чарх айвони ўзун кўп кўрди паст,
Чун назар солди бийик даргоҳининг кирёсиға.

Qayd etilgan


AbdurRohman  14 Sentyabr 2009, 15:31:21

* * *

Йўлунда туфроғ ўлдум, эй сабо, ўтсанг ғуборимға,
Қуюн бўл доғи элтиб садқа қилғил гулузоримға.

Гар ўлсам ул малак сиймо парий ҳажринда, айланғай
Парий бирла малак парвонадек шамъи мазоримға.

Фироқи тийр боронинки, чектим қушға ўхшатқай
Ки, юлмишлар юнгин боққан киши жисми фигоримға.

Қуёш янглиғ юзунг ҳажринда эрмас ёрумоқ мумкин,
Гар ўлса юз қуёш толиъ қорарған рўзгоримға.

Йигитлар ишқини гар ихтиёр этмай десам, қўймас
Йигитлик бирла ошиқ шевалик ўз ихтиёримға.

Жунун водийсида қолур сабо юз дашти пўямдин,
Анга етмон, не илдам сайр экин чобуксуворимға.

Сени, эй  муғбача,  маҳрумлуқдин асрасун тенгри,
Агар бир жоми май бирла илож этсанг хуморимға.

Фано  майхонасининг  майфурушиға  фидо  жоним
Ки, май эҳсон қилур ҳолатда боқмас йўқу боримға.

Вафо ўтиға мен куйдум вале топқай Навоийдек
Муҳаббат риштаси боққан киши ҳар бир шароримға.

* * *

Ёқодек қурб агар топмон сенинг сиймин сақоқингға,
Этакдек ҳам ёмон эрмас туша олсам аёқингға.

Чучуклуктинму ё куйдурганидинму қабармиштур,
Лабим то етти лаъли оташин янглиғ дудоқингға.

Кўнгул мужгонинг узра кирпигимда қатра қондектур,
Бу янглиғ дашна ебтур то асир ўлмиш фироқингға.

Баногўшингни ўпмак кому, ваҳким, халқ биймидин,
Де олмон ошкоро, гар десанг айтай қулоқингға.

Лабинг ўпмакка ҳаддим йўқ вале лутф айласанг онча
Ки, мунглуғ кўзларимни суртсам қошу қабоқингға.

Санга ёндошмоқ истаб қоматим ё, оҳим ўқ бўлди,
Ҳасаддин бир тараф қурбонинга, бир ён садоқингға.

Ажаб эрмас агар, эй муғбача, майдин кўтарман бош,
Ўлубмен, ташна лабнинг боши бир етмиш аёқингға.

Жунундин тоғу саҳро ичра айб этма фиғонимни,
Будур иш, эй парий, токим тушубтурмен суроқингға.

Навоий кўнгли қонин тўккали асрабсен, эй қотил,
Умидим йўқ эди кўнглумни мунча асрамоқингға.

* * *

Кўйида йиғлар эдим мен зор ҳар беморға,
Эмди йиғларлар бари беморлар мен зорға.

Ҳажри бепоён йўлин қатъ айламак душвор эрур,
Заъфдин менким юрурмен қўл таяб деворға.

Телба кўнглумнинг қушидин қону юздин заъфарон,
Қилсалар дафъи жунунум басдурур туморға.

Ишқ пайдову ниҳон ўлтурди, лекин йўқтурур
Заҳра бу ҳолимни ҳам ихфоға, ҳам изҳорға.

Зулфида мен фонию тасбиҳ ила мағрур шайх,
Субҳа торин бас, не янглиғ ўхшатай зуннорға.

Йўқ ажаб ўлсам дағи кавсар суйи бўлғай насиб
Назъ вақти солсам ўзни кулбайи хамморға.

Зор ўлуб мискин Навоий нечаким чекти фиғон,
Қилмади ул ой тараҳҳум бу фиғону зорға.

* * *

Сурати девордек ҳайронмен ул рухсорға,
Йўқса ғамзанг ўқлари тикмиш мени деворға.

Зор жисмимда бўғунлар меҳнатимнинг сонидур
Ким, санаб, ҳар ерда тугдум бир тугун ҳар торға.

Тори зулфунг ичраким, ашким тўкар кофир кўзинг,
Меҳраи тасбиҳ тортар риштаи зуннорга.

Бир-ики кун зор кўнглумдин фироқингни кетар,
Заҳрким, бермиш бу кунлук тонглалиқ беморға.

Захми кўплуктин кўнгул сиррини фаҳм этмак бўлур
Ким тааммул бирла боқса бу тани афгорға.

Гар десанг саргашталик кўрмай йўлунгнн туз юру,
Гар инонмайсен, назар қил чархи кажрафторға.

Эй Навоий, гар десанг ҳижрон хуморин дафъ этай,
Жаҳд этиб, солғил ўзунгни кулбаи хамморға.

* * *

Қўйди усрук юзни бу хоки тани беморға,
Шамъ янглиғки таямишлар ани деворға.

Анжум ўлса меҳр уза, онча кўрунмас лутф аро
Ким, гаҳи тер қатраси ул меҳрваш рухсорға.

Ул кўз эрмаским, чекилмишдур учи зулфунг сари,
Кофиредур, олғали майл айламиш зуннорға.

Қилди оламни гулистон, улки гулгун рахш уза,
Чиқти гулгун тўн кийиб, гул санчибон дасторға.

Даҳр туфроқиға меҳнат сабзаси бош чекти боқ,
Ҳар тараф пайкон учи чиққан тани афгорға.

Ҳусни даврони ўтар барҳам бўлур, эй сарви ноз,
Зор кўнглумни кўруб, майл этмасанг озорға.

Истади фоиус аро сурат кеби саргашталик,
Элга улким, давр берди гунбади давворға.

Ёр йўқ оламдаким, бир ёр сиррин асрағай,
Бас ажаб сирредурурким, эл дегай ағёрға.

Эй Навоий, хонақаҳда кўрмадинг жуз дарди сар,
Ани дафъ айларга юзлан кулбаи хамморға.

* * *

Чунки мойилдур кўнгул ағёр сари ёрға,
Садқа жоним ёрнинг кўнгли учун ағёрға.

Истарам ағёр аёғин ўпкамен, балким кўзин
Ким, бориб кўйига етмиш давлати дийдорға.

Чун етар атри димоғимға, кирар жисмимға руҳ,
Ҳар насимиким, эса ул сарви гулрухсорға.

Ҳар бирига жонни дермен садқа айлай жилвада,
Юз туман жон садқа бўлсун ул қаду рафторға.

Нақди жону хирмани умрумни сарф эттим, валек
Ул санам қониъ эмас бу маблағу миқдорға.

Халқдин юз дашт йўл тутсун қироқ ул зорким,
Дерки ўзин солмайин ҳар лаҳза минг озорға.

Хилватингда чун кушоде топмадим, маъзур тут,
Бўлсам, эй шайх, эмди азм кулбаи хамморға.

Эй Навоий, бесаруполиғ чу қилдинг ихтиёр,
Кир фано кўйига, боқма кафш ила дасторға.

* * *

Йўқ иложим гар мени бир жавр ила ёд этмаса,
Ваҳ, не бўлғай элни ҳам юз лутф ила шод этмаса.

Ишқ аро, эйким, дединг, ҳар лаҳза фарёд этма, вой,
Ўт туташқан чоғ бўлурму кимса фарёд этмаса?!

Носиҳо, ёзғурмаким зор ўлмағай кўнглум қуши,
Тенгри ул оразни гул, ул қадни шамшод этмаса.

Хўбларға чун вафо йўқ, авло улдурким, кўнгул
Ўзни ул қаттиғ кўнгуллугларга муътод этмаса.

Яхши очилмиш баҳоринг гуллари, эй боғбон,
Ғам хазони хуштур авроқини барбод этмаса.

Ваъдайи васл этти, олиб жон хўйиға йўқ эътимод,
Яхшироқдур гар бу савдо ичра мийъод этмаса.

Мен вафода ўлдум, аммо ул жафода хўб эрур,
Бевафолиғ шевасин бу жониб иснод этмаса.

Бошни қутқарғай парийлар тошидин ҳар телбаким,
Ёрлиғ расмида майли одамийзод этмаса.

Дилбар бедодидин айлар Навоий шиква, лек
Жонға бедод айлар ул бир лаҳза бедод этмаса.

* * *

Кўнгулни хайли ғаминг қилди йўл убур била,
Нечукки мўр сафи йўл ясар мурур била.

Гар учмақ итти сенинг кўюнг оллида, эй ҳур,
Анга не навъ кўрунгай ўкуш қусур била.

Қуёш қошида эрур заррадек басе махфий,
Юзунг қошида қуёш ғояти зуҳур била.

Ҳузури тоат этар шайх васф, ваҳ, нетайин,
Хаёли қўймаса тоат аро ҳузур била.

Шабобу ишқу баҳору фироқдур, эй шайх,
Бўлурму зуҳд ила тавба бу навъ умур била.

Йўлида мен кеби юз хаста ўлса, қайда ғами,
Саманди ҳуснки жавлон берур ғурур била.

Бўлай рафиқ жунун даштидаю ҳуш илаким,
Вафосиз элдин ўлубмен, басе, нуфур била.

Ўзунгни асрама бир лаҳза мутрибу майсиз,
Десанг бу ғамкада ичра бўлай сурур била.

Навоий, истама назмингда рабту жамъият
Ки, кўнглунг ўлди замондин ўкуш футур била.

* * *

Бир қадаҳ май ичмадим сарви гуландомим била,
Бир нафас эврулмади даврон менинг комим била.

Ҳар маеким онсиз ичтим топғали ғамдин амон,
Заҳри ғам гўё эзилмиш эрди ул жомим била.

Тунга етмас кунни ўткардим ўлуб ҳижронида,
Кунга еткайменму, ваҳ, бу субҳи йўқ шомим била.

Қайда бўлсин музтариб кўнглумга ором, эй рафиқ,
Тутмадим ором чун бир дам дилоромим била.

Эй сабо, ул гулга муҳлик фурқатим пайғомин айт,
Балки жон нақдин анга еткур бу пайғомим била.

Кўнглум ичра бут ғами, куфр ичра ўлсам яхшироқ,
Аҳли дин оллинда борғунча бу исломим била.

Эй Навоий, ўлсам армон элткимдур, ичмайин
Бир сабуҳи гулузори бода ошомим била.

* * *

Гар сабодек ҳамдам эрман сарви озодинг била,
Бормен, эй гул, қайдаким бўлсам, сенинг ёдинг била,

Ранге йўқтур чун қизил гулдин санга, эй андалиб,
Эл қулоғин асру кўп ёлқитма фарёдинг била.

Эйки дерсен, кўзларим кўнглунгни не навъ этти сайд,
Бир кабутар нетсун охир икки сайёдинг била.

Масжид ичра бутпараст ўлмоқ неча, эй пири ишқ,
Дин учун кирдим фано дайриға иршодинг била.

Сеҳр эрур, эй ишқким, кўнглум била пайконидин,
Хирқайи жисм ичра ўту суни асродинг била.

Гар итобе зоҳир этсанг ўзгаларнинг кўнглин ол,
Негаким мен хўй этибмен зулму бедодинг била.

Эй Навоий, телбалик тарк эткасен кўргач висол
Ҳур сийратлик, малак хўлуқ парийзодинг била.

* * *

Кўнглум оғзингнинг хаёлидинки тўлмиш ғам била,
Нақд уза мумедурурким, нақш эрур хотам била.

Ғам туни анжумни оҳим ўқлари захмиға чарх
Ул момуқлар билки, қўймишдур ясаб марҳам била.

Йиғлама, эй кўзки, бормас зулм нақши кўнглидин,
Тошда қозғон хат не имконким бузулғай нам била.

Ул алифдурким аёндур бир тарафдин шамраси,
Қадди бир ёндин осилғон мушкбў парчам била.

Шайхи ғофил кўнглин этти зарқ оҳидин қора
Тифлдекким, кўзгуни қилғай мукаддар дам била.

Оҳким, овора бўлдум айта олмай шаммае,
Ёшурун кўнглумдаги дардимни бир ҳамдам била.

Эй Навоий, гар десангким бенаволиғ кўрмайин,
Ошнолиғ қилмағил жинси баний одам била.

* * *

Ёр ҳар базм ичра, мен хориж мушаввашлиғ била,
Ваҳки дохил ҳам бўла олман сабукашлиғ била.

Кирмайин базмида топсам итлари хайлиға йўл,
Шод ўлай найлай иш очилмас мушаввашлиғ била.

Жонни хушлуғ бирла ул кофирға бердим, негаким,
Ул худ олур, қолса иш олмаққа нохушлиғ била.

Эй фусунгар, қўп, магар ул васлдин қилғай илож
Ким, мени девона айлаптур парийвашлиғ била.

Ким фалакнинг шашдаридин эмин ўлғай буйлаким,
Элтадур жон нақдини, лекин бори ғашлиғ била.

Дер эсангким соя янглиғ бўлмайин туфроққа паст,
Ул қуёшқа боқмағил, эй сарв, саркашлиғ била.

Эй Навоий, шайхқа шайтон гар афсор урмади,
Бас нега доим қилур ҳазл ул узун фашлиғ била.

* * *

Илгин ул гулранг этибдур лола яфроғи била,
Кафларин барги била, тирноғларин доғи била.

Риштайи зулфи хаёлидин ҳаво қилған кўнгул
Бир қушедурким, қочибдур гўйиё боғи била.

Решлар кўксумда кўр, Фарҳод баҳсин қўйким, ул
Қазмади мендек бало тоғини тирноғи била.

Шамъ ҳамдардимдурур ҳижрон туниким мен кеби
Ҳажр ўтида қоврулур ул дағи ўз ёғи била.

Оташин лаълинг шаҳиди қабридин гулгун ғубор
Ким, қўпор, ўтдур, эмас қон ранги туфроғи била.

Бемаҳал гулбонг ила ёлқитма булбул элниким,
Даҳр боғи гуллари хуштур, вале чоғи била.

Лола эрмас, урди ўт гулшанға бир гул ҳажридин,
Ўртаниб ҳар дам Навоий нола қилмоғи била.

* * *

Кўнгул қушидур анинг зулфи тобдори била,
Чибинки, боғлиғ эрур анкабут тори била.

Сипанд офат эмас, лолазор офат эрур,
Юзинда ҳар сари хол оташин узори била.

Магарки зулфида ишқ аҳлининг кўнгулларидур,
Не дудким, нафасимдин чиқар шарори била.

Ниҳоли васл анингдек қуруптурурки ани
Кўкарта олмади кўз икки жўйбори била.

Сипеҳр эмин эмас манжаниқи оҳимдин,
Ўн икки буржлуғ ушбу бийик ҳисори била.

Муваффақ ўлмаса тавфиқ ила, эмас мумкин
Ўз ихтиёрини қўймоқ ўз ихтиёри била.

Чурук сўнгакларим ўлмиш қуюн аро хошок,
Бошингға эвурладурган таним ғубори била.

* * *

Лабларингким, ҳайф эрур тенг тутмоқ ани қанд ила,
Синдурур юз қанд бозорини шаккарханд ила.

Токи ҳайронмен санга номус ила итмиш кўнгул
Телба янглиғким, қочар эл ғофил ўлғач банд ила.

Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар,
Не қуванғай, дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.

Қўй насиҳат, зоҳиду ўтлуғ дамимдин ваҳм қил,
Телба ит имкони йўқтурким соғалғай, панд ила.

Ҳожатингни элга арз этмакка ҳожат бўлмасун,
Хуш чиқишсанг лаҳзае бу зори ҳожатманд ила.

Лабларинг ҳажринда юз паркандким бўлмиш кўнгул,
Лаъл эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила.

Чун Навоий кўнгли синди эмди лутфунг не осиғ
Ким, ушатса шишани бутмас яна пайванд ила.

* * *

Тушти ўт кўнглум уйига оҳи дардолуд ила,
Кўзда кирпик дема бу равзан, қорармиш дуд ила.

Телба ит деб ҳар тараф йўлдин қочарлар аҳли ҳуш,
Ўт сочиб оғзим, югурсам жисми гардолуд ила.

Чарх сайр этмас, нечук субҳ истагаймен ғам туни,
Жавфи чун мадрус эрур бу шоми қийрандуд ила.

Юсуфум ҳажрида Яъқуб ғам ичра, мутрибо,
Уйламенким, хушлуғум йўқ нағмайи Довуд ила.

Дема ҳар дардингға айлай бир даво, қўйким ўлай
Ким, малул ўлғунгдурур бу дарди номаъдуд ила.

Шаҳ тилар давлат бақосин, мен гадо ёр оғзини,
Ранжадур шоҳу гадо бир коми номавжуд ила.

Эй Навоий, қилдилар дунёни рад аҳли қабул,
Гар десанг мақбул ўлай, ёр ўлма бу мардуд ила.

* * *

Менки ғам даштида иттим оҳи дард олуд ила,
Истаган топқай кеча ўт бирла, кундуз дуд ила.

Инфиолингдин қуёш кирди қора туфроғ аро,
Қилғанингда жилва ул рухсори гардолуд ила.

Ул оғиз маъдуму менда ўпмаки савдосидур,
Судким истабдурур сармояи нобуд ила.

Не итинг бўлмоққа толеъ, не итингга туъмамен,
Тушкали кўйинг аро бу жисми ғам фарсуд ила.

Ғам туни қилмиш қора босқан кеби музтар мени,
Буйлаким, нокормен бу бахти қир андуд ила.

Уйла маҳвунгменки, келмас хотиримға ҳажру васл
Сен муродимсен, ишим йўқтур зиёну суд ила.

Эй Навоий, асру мақбул эл била хўй этти ёр,
Хушлуғи гар йўқтурур, не айб, сен мардуд ила.

* * *

Яна ҳар дам ишим сочмоқдурур кўз боғидин лола
Ки, бўлмиш лоладек қонлиғ кўнгул паргола-паргола.

Кўзунгдур фитнаву афсун саводидин қора наргис,
Юзумдур меҳнату идбор доғидин сариғ лола.

Умидим мазраин, дедим кўкартай ашкдин, лекин
Совуғ оҳимдин ўлди ул экинга бу ёғин жола.

Шафақ ичра эмас анжумки гардун жавфида оҳим
Ҳарорат онча кўргуздики, эрни бўлди табхола.

Маразлиқ захми кўп тандин баёне кўнглум афғони,
Бузуғдин уйладурким, чуғд қилғай дам-бадам нола.

Деб эрдинг, жон берай ўлсанг етишти ул маҳал, ваҳким,
Гадо султонға неткай жуз гадолиғ ўтса ҳам ҳола.

Навоий даҳрнинг кун юзи, тун сочиға майл этма
Ки, охир умр нақдин мухтал айлар ушбу муҳтола.

* * *

Юзун кўр, қилмағил мужгону хатту холидин нола
Ки, бўлмас хорсиз гул, дудсиз ўт, доғсиз лола.

Чу мен дур тишларинг ҳажридин ўлдум, не осиғ гар чарх
Нужум ашкини ёғдурса бошимға уйлаким жола.

Эмас бир-бир сиришким қониким, кўз мардуми солур
Итинг оллида бағримни узуб паргола-паргола.

Лабинг оби ҳаётин Хизри хаттинг нўш этар соат,
Ҳубоб ўлмиш ушоқ бир-икки, ани дема табхола.

Юзунгдур уйла даври чатр аро, эй хўблар шоҳи
Ки, бўлмайдур қамар даврида ҳаргиз уйла бир ҳола.

Юзига, эй фалак, не зеб бер, не ҳусн сотқилким,
Қуёш ҳусниға не машшота ҳожатдур, не даллола.

Пиёла бирла май оғзимға куптин қуйма, эй соқий
Ки, ул жавҳарға гўёким муносиб кайл эрур кола.

Басе муштоқинг эрдук дайр аро, кеч келдинг, эй мутриб
Ки, созинг таркидин бизга янги ой бўлди ҳар тола.

Бу базм аҳлиға, билким, офият жуз бевафолиғ йўқ,
Навоий хоҳ лаҳни айш туз, хоҳ айлагил нола.

* * *

Ёраб, ул юзни даме кўзумга  пинҳон айлама,
Ё кўзумни андин ўзга юзга ҳайрон айлама.

Чеҳрасига мизбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани
Кўзларим уйидин ўзга уйга меҳмон айлама.

Очмайин зулфи  паришон кўнглума чектурма  оҳ,
Етмайин оҳим ели зулфин паришон айлама.

Жонима лаълидин ўзга  лаълдин берма  ҳаёт,
Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон  айлама.

Бошима кўйидин ўзга кўйни қилма ватан,
Кўйида  бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама.

Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилик йўл гўша тут,
Ё алардин етса юз минг ғусса афғон айлама.

Истасанг, эй гул, Навоийдек ҳуш илҳон булбуле,
Ғунчадек кўнглун маломат хоридин қон айлама.

* * *

Зулфиға майл, эй насими анбарафшон айлама,
Тарқатиб юз пора кўнглумни паришон айлама.

Олам аҳли жониға раҳм айлаб, эй чобуксувор,
Отланиб усрук, яна оҳангн майдон айлама.

Азми гашт айлаб тун ақшом, ой кеби айлаб тулуъ,
Чархнинг юз минг кўзин ҳуснунгга ҳайрон айлама.

Захмлиғ бағримни юз минг пора айлаб тиғ ила,
Зулмдин ҳар порасин бир қатраи қон айлама.

Деб эмишсен, айлагум ислом элинда қатли ом,
Айлама бу зулмни, эй номусулмон, айлама.

Гар десанг кўнглунгни гардун таҳ-баттаҳ қон этмагай,
Хурда майлим ғундачек кўнглунгда пинҳон айлама.

Эй Навоий, базм тузган эрмиш ул гул боғ аро,
То паришон бўлмасун, булбулдек афғон айлама.

* * *

Ёр ишқим англамай, лаъли сусабтур қонима,
Токи маълум этса, келгай не балолар жонима.

Очмай ўтлуқ чеҳра чунким ўртади кўнглум уйин,
Очса не ўтларки, тушгай кулбаи эҳзонима.

Уйқуда ул кўз манга юз фитна бедор айламиш,
Ноз ила уйғонса, неткай, англа, хонумонима.

Ичмайин май бузди кўнглумни, гар ичса, тутса ҳам,
Кўр — не офат сайли юзлангай йиқуғ вайронима.

Маст ўлуб зуннор зулф очса, муҳиқдурлар агар
Ақлу зуҳду илм мотам тутсалар имонима.

Носиҳо, чун ошиқ ўлдуқ танима мундин нари,
Танимасбиз биз сени, сен доғи бизни тонима.

Гар Навоийдек бўлуб ошиқ, ўлармен панд деб,
Жонима қилманг азоб, айтинг ани жононима.

* * *

Билгай улким манзил эткай хотири вайронима
Ким, ажаб душворлиғлардур балокаш жонима.

Ҳажр даштида ҳамоно беркитибтур бир бало,
Ҳар тиканким неш санчибтур тани урёнима.

Дарду ғам аҳли ўлум ҳоли бўлурлар чиққуча,
Кирсалар ҳолим сўрарға кулбаи аҳзонима.

Бағриму кўнглум ғаму дардиға таскин бергали,
Ўлтурубтурлар балият ўқлари ҳар ёнима.

Буки бағрим қон эди, қатлимға худ ҳажр эрди бас,
Рашк ўқи ҳам ҳожат эрмас эрди кирмак қонима.

Қилма кўп ошуфта ул зуннори зулф, эй муғбача
Ким, тугунлар тушти андин риштаи имонима.

Эй Навоий, мен худ ўлдум олғали кўнглумни ёр,
Жонни доғн олибон, еткур кўнгул олғонима.

* * *

Сарв қад гулрухлар ўтмас хотири ношодима,
Сарву гул кўрсам, алар киргай магарким ёдима.

Уйла гардун зулми этмиш рўзгорим тийраким,
Ёрута олмас қуёш кирса харобободима.

Нега фарёд этмайин, ёхуд нетай фарёд этиб,
Буйлаким, фарёд этиб, етмас киши фарёдима.

Қазмаса кўнглум яна ғам Бестунин яхшироқ,
Ҳеч Ширин лаб чу қилмас раҳм бу Фарҳодима.

Шўхлар мужгонидин зуҳдум қутулсин, ваҳ, неча
Игна бирла нақб тешмак қалъаи пўлодима.

Май қуёшин дайр аро ҳар дам чекар бўлсам, не ғам,
Гар қуёш тиғин фалак ҳар дам чекар бедодима.

Эй Навоий, офият кўйи ғаниматдур валек
Найлайин, гар кирмаса шайдо кўнгул иршодима.

* * *

Тушда еткандек дурурмен сарви ҳуризодима,
Кўр, ёмон толеъки, ул ҳам яхши келмас ёдима.

Соғинурменким, топилмас бир кўнгул оламда шод,
Шодлиғ ҳаргиз чу етмас хотири ношодима.

Йўқки, заъфимдин унум чиқмасда раҳм этмас ул ой,
Кўкка ҳам етканда нолам, етмади фарёдима.

Айтсам, хуштур кўнгул боғи гиёҳи меҳр ила,
Дерки, бу жавҳарни тенгри бермамиш пўлодима.

Дод султондин топарлар, ваҳки, ул султони ҳусн
Азм етар ҳар лаҳза тиғи кин чекиб бедодима.

Одат айлар ёр ҳижрон шевасин, эй дўстлар,
Войким, неткаймен онсиз хотири муътодима.

Мен чу бўлдум дайр пирининг муриди, не осиғ,
Эмди шайхи хонақаҳ қўймоқ кўнгул иршодима.

Бир хароб ўлғайки, ҳаргиз топмағай ободлиқ,
Кимки қилса бир гузар кунжи харобободима.

Эй Навоий, телба кўнглум дарду ғам тоғин қозар,
Кўрсанг, ахволим дегил Мажнун сифат Фарҳодима.

* * *

Лаъли серобингдин ул янглиғ келур жон оғзима
Ким, агар худ томизурлар су тотир қон оғзима.

Новакингдин кўнглум андоқ тўлдиким чекканда оҳ,
 Зор кўнглумдин келур ҳар лаҳза пайкон оғзима.

Бодаи ҳажр андоқ аччиғдурки, ани ичкали
Заҳр ўлур гар худ етишса оби ҳайвон оғзима.

Васл нўшин чунки тотмай мен мазоқим тонимас,
Лек англармен етишкач заҳр ҳижрон оғзима.

Гарчи кўп қон ютмишам айлар талофи барча умр,
Умр ўтуб бир етса ул гулбарги хандон оғзима.

Жон бериб ул заъфни топманки жонбахш эрнидин,
Касби қувват шарбате еткурса жонон оғзима.

Давр аёғин, соқиё, тутғонда лаълинг қил газак
Ким, майи еткурмамиш жуз заҳри даврон оғзима

Бағриму кўнглум   аро  мундоқки солди  лаълинг ўт
Дам ерига ғайри ўт келмак не имкон оғзима.

Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл жонин олур,
Ўз ўлар дардим демакта келса афғон оғзима.

* * *

Буки мен маҳруму эл маҳрамдурур жононима,
Мунграниб бекаслигимдин ўт тутошур жонима.

Гарчи вайрон этти ақлу ҳуш ила сабрим уйин,
Кош бир қатла етишса кулбаи вайронима.

Эй балият новаки, ул фитна кўздин айрилиб
Ким, ҳавоийсен келиб, сен доғи ўлтур ёнима.

Қатлим истаб қонлиғ ашким сайлидин ўтти рақиб,
Не учун, ё раб, кирар эркин гунаҳсиз қонима.

Қолғали ҳайрон санга, ёпилмади ҳайрон кўзум,
Уйқудур бир хайли ҳайронлардин ул ҳайронима.

Кўнглума киргач ғаминг тўксам бағир хунобини,
Не ажаб, гулранг май матлуб эрур меҳмонима.

Куфр ила бўлди бадал диним магар, эй муғбача,
Риштаи зуннор пайванд айладинг имонима.

Ишқ даштида бало гарди манга чун парда бас,
Атласи гардунни ёпмасмен тани урёнима.

Эй Навоий, то сени танибмен афғондур ишим,
Жонима раҳм эт, мени сен бори эмди тонима.

* * *

Ваҳки, келтурдунг фироқингдин балолар бошима,
Ул балолардинки қочтим, келди алар бошима.

Захм агар бўлса бошимнинг ҳар туки сойи не тонг,
Мунча тошким ёғдурурлар дилраболар  бошима.

Сарв қадларнинг таманноси бошимдин чиқмағай,
Қаҳр этиб, эй шайх, синдурсанг асолар бошима.

Кўрмайин кўзлар қачон келди бошимға юз бало,
Кўр, нелар келтурди бу юзи қоролар бошима.

Ишқ аро гаҳ-гаҳки эл пандиға бош индурмадим,
Келди турлук-турлук андин можаролар бошима.

Муддаолар бошима тушкунча ҳар дам ақлдин,
Келса хушроқ ишқ тиғидин яролар бошима.

Кўйида ўлди Навоий, қочти андин итлари,
Йўқ эди ўлганда ёру ошнолар бошима.

* * *

Фалакдин яхшилиқ еткай дебон, кўнглунгни шод этма,
Ёмонлиғким етар, ҳоло унут, ўтканни ёд этма.

Замона аҳлиға гар юз қуёшча кўргузубсен меҳр,
Вафо зинҳорким, бир зарра чоғлиғ эътимод этма.

Нужуму чарх деб ўкма гадонинг бахъялиқ шолин,
Тутунни чарх, учқунларин анжум эътиқод этма.

Фано аҳли аёғи туфроғи шарҳин ёзар бўлсанг,
Қароғимни ҳал айла, эй рафиқ, ўзга мидод этма.

Мидод эткан қароғимни қилибон кирпиким хома,
Кўзумнинг пардасидин ўзга коғазга савод этма.

Қилиб солиҳ амал касби шиорингни салоҳ этгил,
Вале фосид хаёлинг бирла ҳар дам бир фасод этма.

Чу билдинг, ризқ эрур мақсум, чекма дўстдин миннат,
Қазодин хориж эрмас иш, адуға инқиёд этма.

Тиларсен фақр даштин қатъи қилғайсен эранлардек,
Бағир су қил, юрак парголасидин ўзга зод этма.

Навоий, истасанг уқбо муродин, номурод ўлғил,
Агар дунё муроди йўқтур, ўзни номурод этма.

* * *

Ҳалокингмен, чекиб тиғи жафо ўлганни ўлтурма
Чу ишқинг ўртади ҳажр ўтидин, куйганни куйдирма.

Мени девона чун туфроғинг ўлдум, эй парий пайкар,
Жафо тошини мажнун деб, бу туфроғ узра ёғдурма.

Ичиб қонин тилар кўнглум шикастин кўзларинг, дейким,
Чу майни нўш қилдинг, шишасин, эй шўх, синдурма.

Сени кўргачки фарёд айладим, беихтиёр эрдим,
Ёзуқдин иҳтироз айлаб мени бу ишда ёзғурма.

Мен ар зулмунгдин ўлдум, лутф этарга ошиқинг кўптур,
Алар бирла ўзунгни шод тут, ҳолимға қайғурма.

Чу мен туфроғ бўлдум кўйида, эй сарсари ҳижрон,
Эсиб ул ён дамо-дам туфроғимни боре совурма.

Қотиқдур ишқ, ул шўх этса жилва, боқма, эй оқил,
Кўнгулни гар десанг олдурмай, аввал кўзни олдурма.

Майи лаълингдин аҳли базм усрукдурлар, эй соқий,
Чу ичсанг бода, мендин ўзгага соғарни топшурма.

Наво гар еткурурсен, сен билурсен тиндуруб элни,
Навоийни жафою жавр ўтидин боре тиндурма.

* * *

Бўлур шом ул маҳи Нахшаб равона,
Каманди зулфин очиб шаб равона.

Қора тун азм этарким, кўрмагай эл,
Жамолидин вале ёрур замона.

Мени манъ этмиш ўз ҳамраҳлиғидин,
Манга, ваҳким, ажаб иш тушти ёна.

Ҳаётим эмди худ мумкин эмастур
Ки, ўлмакка тилар эрдим баҳона.

Кўз очқаймен магар маҳшар сабоҳи
Ки, ичмишмен ажаб жоме шабона.

Бу гулшан гуллари чун бевафодур,
Алардин чекма, эй булбул, тарона.

Навоий ўлса, ёдин қилмағилким,
Ўлар эл ҳам, десанг андин фасона.

* * *

Шамъдек қомату юз шамъи ила жонона,
Қилди ўртарга кўнгуллар қушини парвона.

Ақлнинг силсилаи зулфунга вобасталиғи,
Кўрунур уйлаки занжир ичида девона.

Ошнодур чун санга жон била кўнглум азали,
Не тафовут, манга бўлсанг абадий бегона.

Кўп бузуғ кўнглума ёғдурма бало ўқиниким,
Бир ёғиндин тенг ўлур ер била бу вайрона.

Ёр агар кулбаи эҳзонима кирмас, тонг эмас,
Кимса бош суққудек эрмас бу бузуғ кошона.

Хонақаҳ ичра риё аҳлидин ўлдум дилтанг,
Эй хушо аҳли харобот била майхона.

Боғласам дайрда зуннор, не тонг,  мундоқким,
Динни яғмо қиладур муғбачалар мастона.

Дема фарзона биравдурки, улустин чиқмиш,
Тенг кўрар чунки улус бору йўқин фарзона.

Эй Навоий чу эрур боиси ғафлат кўп сўз,
Қаридинг, иш қилакўр, айтмағил афсона.

* * *

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона.

Кирибон оқ уй аро жон қушини куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.

Тийри борони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизинг ўй бўлди ёғин касратидин вайрона.

Ҳажр заъфидин ўлубмен ташшасдек, не ажаб,
Ошнолар манга бўлдилар эса бегона.

Бузди ул шўхи қадаҳнўш салоҳим уйини,
Манга мундин нари манзил бас эрур майхона.

Соқиё, тўлғуча паймона ерим майкададур,
Мени маст эткали кўп яхшидурур паймона.

Журм эса ёр бошим узра етиб ўлмаганим,
Эй Навоий, мени ўлтурмак эрур журмона.

* * *

Узди мендин дўстлуқ ул шўхи сиймин тан яна,
Ончаким мумкиндур, этгил айш, эй душман, яна.

Мазраъи жисмимда эрмастур қорарған тоза доғ,
Токи, куймиш барқи ишқингдин қаю хирман яна.

Ишқим эрди ёшурун, фош этти гирён кўзларим,
Қилдилар ғаммозлиқ бу икки тардоман яна.

Шамъ янглиғ ўт тутошиб бошима ҳижрон туни,
Ёшурун ҳолимни элга айлади равшан яна.

Қочтилар аҳли жунун ҳар ёндин андоқким шарар,
Баски тўлди ўтлуқ оҳим дудидин гулхан яна.

Даҳр раъноси фану макри била топсанг фириб,
То не макр эткай аён бу даллаи пурфан яна.

Эй Навоий, чун замон зулмиға суд этмас жазаъ,
Касб қил бу шеванию қилма кўп шеван яна.

* * *

Бода тут, соқийки, айёми висол ўлди яна,
Даст берди шодлиғ, ғам поймол ўлди яна.

Май мудом ич ул лаби майгун санам давриндаким,
Зуҳд ила тақво ҳарому май ҳалол ўлди яна.

Ғамза бирла кўзлари айни бало бўлғон учун,
Ушбу маънига паришон зулфи дол ўлди яна.

Хўблар кўйига сайр айлар бориб эрди кўнгул,
Кеч келурда анга, билмон, ким завол ўлди яна?

То лаби жонбахшидин топти Навоий коми дил,
Эй ажал, ўлмак анга асру маҳол ўлди яна.

* * *

Сунбули шомида юз айлади гулрез яна,
Бўлди ҳар учқунидин кўнглум ўти тез яна,

Гулнинг атрофида юз ғунча дегил зоҳир этар,
Оразинг даврида ул зулфи диловез яна.

Оташин лаълу юзи шамъин очар, тонг йўқ, агар
Куйса хошоку хас, тавбаю парҳез яна.

Не тароватдурур ул юздаки, хўйдин қилмиш
Гулни шабнамзада, шабнамни гуломез яна.

Мени ҳижронда укар халқ ва лекин онсиз
Зор кўнглумга эрур бода ғамангез яна.

Англаған ишқ аро Фарҳод иши Ширинлиғини,
Улса ҳам айламагай ҳашмати Парвез яна.

Эй Навоий, келур ул ҳусн баҳори бу тараф,
Барки оҳингни бу кун қилма сабукхез яна.

* * *

Эй кўнгул, тортар эсанг сарсари оҳ,
Олам аҳлин бурун этгил огоҳ.

Буки қон этти лабинг бағримнн,
Икки хунбор кўзум икки гувоҳ.

Ҳола ул юзга мудаввар кўзгу,
Юзининг аксидур ул кўзгуда моҳ.

Меҳри рухсоринг уза сабзаи хат,
Ажаб эрмас бу эса меҳри гиёҳ.

Даҳрдин бўлди паноҳим ишқинг,
Ўт самандарға, не тонг, бўлса паноҳ.

Истарам мастлиғ ул янглиғким,
Ўлгуча бўлмасам ўздин огоҳ.

Соқиё, бодаки, бу ҳасрат ила
Ўлмагаймен мени маҳзун ногоҳ.

Жоҳу мол аҳлида йўқ меҳру вафо,
Бас манга меҳру вафо мол ила жоҳ.

Гар Навоий гунаҳи ишқинг эрур,
Афв қилмоқчи ҳам эрмас бу гуноҳ.

Qayd etilgan


AbdurRohman  14 Sentyabr 2009, 15:33:45

* * *

Сен қора пар бошинг узра, кўргузуб мен дуди оҳ,
Бу менинг ўтумдин, ул саркашлигингдиндур гувоҳ.

Хўблар анжум, сен ул хайл ичра меҳри анжуман,
Меҳрни султон десам йўқ айбу анжумни — сипоҳ.

Эгма қад бирла тутуб кўксум шикофин келмишам,
Ханжари ишқинг била дардинг юкига узрхоҳ.

Ўлгум эрди гаҳ-гаҳи ёдингдин ўлсам эрди маҳв,
Эмди жон айлаб фидо, ёдингға кирмон гоҳ-гоҳ.

Баски бршимға ёғар атфол тоши, эй парий,
Қилғали қасдим жунун хайли ул-ўқдур шоҳроҳ,

Хонақаҳда ўзлук аҳволи етибдур жонима,
Йўқ ажаб, гар истасам дайри фано сари паноҳ.

Дайр пири соқию май бирла тиргузди мени,
Ҳуру кавсар ҳасратидин ўлди шайхи хонақоҳ.

Бўйнума зуннор боғлаб келмишам, эй муғбача,
Гар риёйи субҳадин бўйнумда бор эрди гуноҳ.

Эн Навоий, ҳасрат оҳи бирла ўлгум ҳажр аро,
Ёр васли етмаса фарёдима, во ҳасратоҳ.

* * *

Чаманда сарв ё гул чун сабодин тебранур ногаҳ,
Соғиниб сарв гулрўюм келур, афғон чекармен, ваҳ.

Бошимни олмағаймен саждаи шукр айлаю ердин,
Агар сарви хиромонимға бўлсам соядек ҳамраҳ.

Ўзум ҳам эрмон ўз ҳолимдин огаҳ, то ани кўрдум,
Йўқ улким, эрмас аҳволимдин ул номеҳрибон огаҳ.

Занахдонингда ҳўй эрмаски, оби зиндагонидур
Ки, ҳайвон чашмасининг остида воқиъдурур ул чаҳ.

Юз олман сарв бирла гул аёғидинки, ваҳ, йўқтур
Анинг қадду юзига боғ аро бу иккидин ашбаҳ.

Юзунг васфини юз таҳ сафҳаға ёзсам, тамом ўлмас
Ки, бўлғай сафҳаи хуршидча ул сафҳадин ҳар таҳ.

Жунунум манъ қилдинг ул парий ишқида, эй носиҳ,
Киши девона бўлса яхшироқ, юз қатлаким аблаҳ.

Тажаммул рахтидин, эй шаҳ, гадоға қилма истиғно,
Чу боғлар рахт бу дайри фанодин гар гадо, гар шаҳ.

Навоий, кўп дема ғам хайлидин майхона маъмандур,
Азимат қилсанг ул дорул-амонға фи амонуллаҳ.

* * *

Ишқ журмидин нетиб инкор этай халқ ичра, ваҳ
Ким, эрурмен бу гунаҳ ичра бағоят бегунаҳ.

Бўлса раҳбарларнинг иршоди гунаҳдин ижтиноб,
Пири ишқ этмиш гунаҳ айларга бизни рўбараҳ.

Ишқ агар бўлса гунаҳ менмен гунаҳкор, эй кўнгул,
Тонмоғим ноҳақдурур бу ишда чун ҳақдур гуваҳ.

Гар гунаҳдур ишқ кош ўлса халойиқ бегунаҳ,
Мен гунаҳга қойил ўлсам кошу кўйи қатлгаҳ.

Мен гадолиққа не лойиқ оллида, невчунки бор
Нози ҳусн айларда ул ой ҳусну ноз аҳлиға шаҳ.

Ваҳки, бағримни лаби ҳажрида тийғи фурқати
Юпқа-юпқа кестию, туз септи анда таҳ-батаҳ.

Гар Навоий янглиғ ўртанса не тонг парвона ҳам
Ким, анинг ёридурур бир сарвқадди кажкулаҳ.

* * *

Рўзаву гул еттию ичмас ул ой гулгун қадаҳ,
Не кўнгул хушлуқ била тортай мени маҳзун қадаҳ.

Ё мени маҳрумға хунобайи ҳижрон бериб,
Ўзга маҳрамлар била ул ой чекар гулгун қадаҳ.

Боре ҳар тақдир илаким, бор мени лабташнаға
Тутмас эрмиш заҳри ғамдин ўзга даҳри дун қадаҳ.

Соқиё, бу ғусса дафъи масту бехудлуғдурур,
Тут шафақгун май тўла гар худ эрур гардун қадаҳ.

Рўза ойин кўрмай илгингдин қадаҳни солмағил,
Лек ол байрам ҳилоли ҳам кўрунган тун қадаҳ.

Жом эрур мен телбага қонлиғ кўзумнинг косаси,
Лолалар саҳрода бас, гар истаса Мажнун қадаҳ.

Чун фано дайриға кирдим бода тут, эй пири дайр,
Зарф хоҳ эски сафол ўлсун, вагар олтун қадаҳ.

Юз қадаҳ қилғил мурассаъким чекарсен жоми марг,
Ҳеч ким худ топмади Жамшиддин афзун қадаҳ.

Эй Навоий, бизни ёд эткайму барқандон куни
Ичса жоми Жам тилаб сонийи Афридун қадаҳ.

* * *

Кўрадурменки борур ёру қолурмен мени гумраҳ,
Бора олман, тура олман, не қатиқ ҳолат эрур, ваҳ.

Ҳажридин жонима юз бийм қолайин деса андин,
Хўйидин кўнглума минг ваҳм бўлайин деса ҳамраҳ.

Кўюнг уммиди, юзунг ҳасрати бирла, агар ўлсам
Ёвумай равзаға воллаҳ, тиламай ҳурни биллаҳ.

Майға машғул ўлубон ҳажрни умдан унутурмен,
Бузулур зор кўнгул, кирди эса ёдима ногаҳ.

Ақл таклиф қилур кўнглумаким, тарки жунун қил,
 Телбадин ким бу тамаъ тутқай, агар бўлмаса аблаҳ.

Шоҳу сойилға насиб ар кўпу оздур, не тафовут,
Тенг насиб ўлди, чу туфроққа агар сойил, агар шаҳ.

Ёр ғофиллиғидин зулфида жон берди Навоий,
Сайд ўлар домда, сайёд агар бўлмаса огаҳ.

* * *

Эй, сочинг шоми аро рухсори фаррухфол субҳ,
Ой юзунгдин толиъ айлаб кавкаби иқбол субҳ.

Эй сабуҳ аҳли, ичинг майким, бағоят хуштурур,
Лаҳни нўшо-нўш бирла жоми моломол субҳ.

Тун хумори ҳажрида бадҳол эдим, юз вой, агар
Жоми васлидин мени ёр этмаса хушҳол субҳ.

Шоми субҳ истаб қора тун ичра эрдим, шукрким,
Жилва айлаб, шоми зулфин айлади поймол субҳ.

Васли субҳидин тилармен — андоқ эткай шоми ҳажр
Ким, юзига топмағай қўймоққа мушкин хол субҳ.

Дам-бадам тонг ёрубон олам эли ғавғосидур,
Бодадин хушвақтлиғни қилмангиз эҳмол субҳ.

Чарх даври зулмидиндур гўйиёким сарғариб,
Кўргузур йиғлаб, яқо йиртиб, ажаб ашкол субҳ.

Эй хуш улким, субҳидам жоми сабуҳ ул навъ ичиб,
Маст бўлғайким, анинг ҳолиға қолғай лол субҳ.

Эй Навоий, истасанг сидқу сафо ғам шомида,
Бўлма ғофил, токи қилғай жилва фаррухфол субҳ.

* * *

Нега кўргузди совуғ оҳу сариғ рухсор субҳ,
Гар ниҳоний меҳридин мендек эмас бемор субҳ.

Гар ҳавойий бўлмаса мен телба янглиғ, бас недур,
Кўнглакин чок айлабон тоғ узра мажнунвор субҳ.

Меҳридин мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса,
Юзда невчун кавкаби ашкин қилур изҳор субҳ.

Дема шингарфий булут ҳар ён эрур қонлиғ момуқ,
Тоза доғидин эрур мендек магар хунбор субҳ.

Ғам туни оҳим шароридин туташти кўкка ўт
Ким, анинг отин қўюптур гунбади даввор субҳ.

Кун шуоий хатлари эрмаски тутмиш мотамим,
Юзни анжум тирноғи бирла қилиб афгор субҳ.

Соқиё, тутқил сабуҳий бодаким, бу дайрдин,
Биз кетиб бу навъ толиъ бўлғуси бисёр субҳ.

Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро,
Гулдек ўл рокиъ кеча, булбул кеби бедор субҳ.

* * *

Бода келтур, чун қуёштин чекти махфий жом субҳ
Ким, эрур жоми нишот ичмакка хуш ҳангом субҳ.

Ошкоро бодаи гулранг ичмак хуштурур,
Чун ниҳон айлар кавокиб гулларин гулфом субҳ.

Сиймбарларким, сабоҳат бирла тутқайлар қадаҳ,
Не бало хуштур тулуъ этканда сийм андом субҳ.

Сарғариб ашкин тўкуб, мендек яқо чок айламиш,
Бир ниҳони меҳр ила то бўлди беором субҳ.

Ваҳки, ул субҳ узору шоми зулф андуҳидин
Йиғларам то субҳ шом, афғон тузуб то шом, субҳ.

Даҳр гулзорида ҳар тун чеккали жоми сабуҳ,
Еткурур тонг булбули фарёдидин пайғом субҳ.

Субҳи васл уммидидин ўлдн, Навоий шоми ҳажр,
Анга не суд, ўзгаларга ҳосил этса ком субҳ.

* * *

То қулоғингға зириҳ солдингу қошингға гириҳ,
Хаста кўнглумдурур юз гириҳ, андоқ зириҳ.

Қўнглума ғунча кеби тушти тугун узра тугун,
Қўргали сунбули зулфунгда гириҳ узра гириҳ.

Не назоҳатдурур ул гулшани рухсордаким,
Равзаи хулд анинг шабнамидин бўлдн низиҳ.

Бўлди қошу кўзидин зулф саромад, не ажаб
Ким, кўнгул қайди учун иккисидин келди фириҳ.

Қоши ёсиға дедим чилла керак риштаи жон,
Бу сўзумга, не ажаб, бор эса ҳар гўшада зиҳ.

Анга ғам тиғи бу боғ ичра ҳаром ўлдиким,
Кийди пашмина сариғ юз била, андоқким беҳ.

Ҳонақаҳ ичра Навоийға етар кўп макруҳ,
Дайрдин ул сари бормоққа ҳам эрди кориҳ.

* * *

Ашк хунобидин ўлмиш кўзларим уммон кеби,
Қон ёш аритмоғдин илгим панжаи маржон кеби.

Кўнглум ўтидин қизорған ҳар тараф пайконларинг,
Су бўлуб эмди томарлар захмлардин қон кеби.

Танни гар дўзах ўти куйдурса, жонни ўртамас,
Қилмағил ҳеч ўтни, ё раб, шуълаи ҳижрон кеби.

Ишқ даштида қуюн чекмас фиғон, ваҳ, бўлмасун,
Хоксори бодпаймое бу саргардон кеби.

Сабзаи хат ёпқан оғзинг ўпсам, эй гул, не ажаб,
Туфроғимдин ғунча бутса захмлиқ пайкон кеби.

Даҳр боғинда неча кунким тириксен, айш қил
Ким, яна топмоқ эмас маълум бу бўстон кеби.

Эй Навоий, ишқиму ҳусни эрурлар ончаким,
Мен анга ҳайронмену ул доғи мен ҳайрон кеби.

* * *

Сен зулоли васл ичиб, мен захри ҳижрон ичкучи,
Оғу ичкондин не воқиф оби ҳайвон ичкучи.

Ул юзин гулранг этиб мен ашк хунобин тўкуб,
Ким эрур ул бодаи гулгуну мен қон ичкучи.

Ичса гулгун бода оламдур гулистон юзидин,
Буйла йўқ олам гулистонида имкон ичкучи.

Давр аёғин ичмайин давронға солдинг рустахез,
Кўрмади давр ичра сендек аҳли даврон ичкучи.

Ошиқ ўлмай сизки дерсиз тавба қил, эй аҳли зуҳд,
Нетсун ичмай жони маҳжур ўлса жонон ичкучи.

Бода шўхидин агар нолон бўлубмен айб эмас
Ким, эрур кўнглумни олғон шўхи нодон ичкучи.

Эй Навоий, ёр меҳмон бўлса, май тутқач, сумур,
Мизбон зоҳид хуш эрмас, бўлса меҳмон ичкучи.

* * *

Неча  йилда  қилмади кўнглумга ишқи шиддати,
Улча қилди хаста жонға неча кунлук фурқати.

Ҳажр бедоди аро ҳар кун яқиндур ўлгамен,
Дўстлар беҳад қотиқ эрмиш йироғлиқ меҳнати.

Боғни қўйким кўнгулнинг ул қаду юз ҳажрида,
Сарв ила ҳам унси йўқ гул бирла доғи улфати.

Сен билу жисмим неча доғ ўртар эрсанг, эй сипеҳр
Ким, кўнгулга басдур ул бадмеҳр доғи фурқати.

Эй кўнгул, даврон элига чунки йўқ ҳусни вафо,
Қайда бас ҳусн аҳлиға бўлғай вафонинг нисбати,

Истасам жоми муғона тутса гоҳи муғбача,
То тирикмен айлагумдур дайр пири хидмати.

Эй Навоий, чарх золининг фирибин емагум,
Ёр агар бўлса  менинг бирла эранлар ҳиммати.

* * *

Гулшан ичра жилваи ноз этса жонон қомати,
Туфроғ ўлған соядек сарви хиромон қомати.

Нозанин қаддинг тириклик гулшанининг нахлидур,
Сарву туби сендек ўлмоқнинг не имкон қомати.

Сарвдек уксуни ахзар бирла Лайли қаддидур,
Токдек юз хам била Мажнуни урён қомати.

Гарчи қомат чексалар, элга бўлур майли намоз,
Ваҳки, дин қасди қилур ул номусулмон қомати.

Васл шоми равшан ўлди партави рухсоридин,
Йўқ ажаб, десам эрур шамъи шабистон қомати.

Даҳр элидек эгридурлар шўхлар боштин аёқ,
Тик назарда туз экин ул аҳди ёлғон қомати.

Эй Навоий, хўблар қаддида йўқтур эътидол,
Нега ўхшар сарвдин ундуррак инсон қомати.

* * *

Не чоғлиғ тошким Фарҳод ушотти,
Фалак борин йиғиб бошимға отти.

Менинг афсонам эрди бул-ажаброқ,
Неча Мажнун сўзин ровий узотти.

Таҳаррук қилмади ҳажр ақшоми чарх,
Сиришкимдин магар болчиққа ботти.

Ўлум сардобаси эрдики, гардун
Манга ором учун маскан ясотти.

Фироқ оллинда эрди шаҳд янглиғ,
Мазоқимким ўлум заҳрини тотти.

Кўп эрди ишқ бозорида савдо,
Мени гардун вале оламға сотти.

Навоий лаъли серобинг ғамидин
Юрак қонини кўз ёшиға қотти.

* * *

Кўнглум оҳидин табассум лаълингга фан бўлмади
Уйлаким, лаъл ахгари ел бирла равшан бўлмади.

Истади жисм уйи бир равзан ўқунгдин, войким,
Қолмади равзан ериким, неча равзан бўлмади.

Деди, бир душном учун жонингни олғумдур баҳо
Ўлтурур савдоки, миоди муайян бўлмади.

Эл чаманда ул парий бирла кезиб мен телбага
Ваҳки, ишрат жилвагоҳи ғайри гулхан бўлмади.

Оҳ ўтидин хирқани пок ўртаким, ҳар булҳавас
Зарқ ашкидин этак юб пок доман бўлмади.

Лофи ишқ урған кўнгул ғам дўзахидин қочмасун
Ким, самандарға ёлиндин ўзга маскан бўлмади.

Эй Навоий, кимни севсанг қилма зоҳирким, санга
Кимдурурким, дўстлуғ фаҳм этти, душман бўлмади.

* * *

Оҳима ёр оғзи бир дам кулмагин кам қилмади,
Чун сабодин ғунча очилди яна ёпилмади.

Ништари оҳим ажаб йўқ кўнглунгга кор этмаса,
Тезликдин игна ҳаргиз хораға санчилмади.

Қатрае томизма бизга тутқан асфар бодадин,
Шамъ ўтидин, соқиё, ҳаргиз шарор айрилмади.

Ишқким, ҳар бир ишида ёзди юз минг турфа халқ
Турфароқ будурки, юз мингдин бири ёзилмади.

Кўйида оҳим ели рафъ этти ул юз бурқаин,
Ҳеч гулшанда сабодин буйла гул очилмади.

Қайси жоҳилға надомат бўлғай ул олимчаким,
Ҳар не билди, қилмади, ҳар неки қилди, билмади.

Эй Навоий, ёр васлин истабон ул топтиким,
Аҳли ҳижрон зумрасида истабон топилмади.

* * *

Ҳар тикан бу ғунчадек кўнглумда пайкон боғлади,
Эй жигар парголаси, сенсиз ичим қон боғлади.

Сендин айрилмоқ кўнгулга мумкин эрмас то абад,
Чун сенинг бирла азалдин аҳду паймон боғлади.

Лабларингнинг шавқидин ҳар қатра қонким, тўкти кўз,
Совуғ оҳимдин ҳам ул дам лаълу маржон боғлади.

Деди ақлу фаҳм ани кўргач, шикебе кўзлали,
Ваҳки, тун боғин яна ул шўх часпон боғлади.

Қондин ўлди дард боғининг гули ҳар пахтаким,
Доғима сабр илги марҳам бирла ҳар ён боғлади.

Совуруб тифли хазон туфроғ ила тенг қилмаған
Қайси бир гулдаста бу боғ ичра деҳқон боғлади?

Иштиёқингдин Навоий ўлдию етмас санга,
Гўйиё бу навъ оёғин банди ҳижрон боғлади.

* * *

Ишқ аро ҳолимға бир ҳамдам тараҳҳум қилмади
Ёр ҳолим билмади, гар билди, кўзга илмади.

То ул ой ағёр ила нўш айлади жоми висол,
Қайси ҳижрон нешиким бағрим аро санчилмади.

Не ажаб гар билмасам ҳолимни бу ғамдинки, ёр
Ўлгали еттим ғами ишқида ҳолим билмади.

Қон ёшимнинг саргузаштин ким ёшурсун эмдиким,
Қолмади ерким, бу рангин можаро айтилмади.

Ҳусн боғидин вафо варди таваққуъ қилмангиз
Ким, бу гулшан гулбунида буйла гул очилмади.

Ишқим ихфосини, ваҳким, қилмадим ҳаргиз хаёл,
То ул ойнинг ҳуснидек олам аро ёйилмади.

Эй Навоий, сендин ўту су ародур халқким,
Ёғмади ашкинг суйи то оҳ ўти чоқилмади.

* * *

Коми лаълингнинг хаёлидин кўнгул қозғонмади,
Тушта су ичкан била лаб ташна ҳаргиз қонмади.

Оҳ саргардон кўнгулдинким, ул ой кўйи сари
Борғали бир ҳам бизинг сари яна айлонмади.

Кўр, не ўт бўлғайкн ўртандим, қаёнким солдинг ўт,
Ёлғиз ул ўтдинки мен куйдум, кўнгул ўртонмади.

Ҳажр аро ўлмакни хўй эттимки, чун топтим висол,
Ўлмак эткач орзу оллинда жон эмгонмади.

Ҳажр ўлтургон қиёмат доғи қўпмас, кўрмадик
Уйқуким, ғавғое рустаҳез ила уйғонмади.

Ўлмак осондур, кўнгул узмак биравдин саъб эрур,
Эй хуш улким, кўнгли бир бадмеҳр ила ўргонмади.

Гар Навоий заъфи тебрангунча бор эрди, валек
Ҳажр ўқи кўксигаким тегди, яна тебронмади.

* * *

Чеҳра ўти бирла кўнглум хонумонин ўртади,
Оташин гул ишқи булбул ошёнин ўртади.

Ишқ кўнглум боғин асраб тоза, охир солди ўт,
Боғбони мастдекким, бўстонин ўртади.

Оташин лаълингда хол эрмаски, қўймиш тоза доғ,
Ҳар баҳона айлабон ушшоқ жонин ўртади.

Ишқ ўтидин зор кўнглум ичра солдинг сўзи ҳажр
Ким, бу янглиғ бирта куйган нотавонин ўртади.

Сўзи ишқим дафтариға ҳар кишиким солди кўз,
Ўртаниб Фарҳоду Мажнун достонин ўртади.

Ишқ зуҳдум хайлиға ўт солса, тонг йўқким, бу барқ
Даҳр аро кўп буйла тақво корвонин ўртади.

Хонақаҳға солди ўт киргач Навоий дайр аро,
Ҳирфавардек ганжким топти, дўконин ўртади.

* * *

Дуди оҳимдинму ҳар сари шарарлар бутради,
Йўқса ел ўтлуғ кўнгулларни сочингда қўзғади.

Ишқ даштида уча олмас еридин ҳеч қуш,
Парларин баским, ҳавода ўтлуғ оҳим чуркади.

Ҳар тиканким, илди Мажнун кўнглакидин порае,
Ҳажр кўксумга туган қўймоққа ани чирмади.

Боғ аро хат ичра оғзингдин қизариб, сарғариб,
Ғунча зангори либоси бирла бошин буркади.

Кўр жунунимники, бўлди телба кўйунг итлари,
Қайси бирким,  қовғали урён танимни тишлади.

Ишқ нахлиға самар чун фурқат эрмиш, эй рафиқ,
Эй хуш улким, кўнглин аввалдин бировга бермади.

Эй Навоий, ўзгалар мақбулу сен мардуд учун,
Ер аларни маҳрам айлаб, сени маҳрум истади.

* * *

Бор эди ул ҳамки бир чоғ бизга ёре бор эди,
Куллий ар ёр ўлмаса филжумла боре ёр эди.

Васлдин бутқормаса таскин берур эрди сўруб,
Хаста  кўнглум дардиниким ҳажрдин  афгор эди.

Мен агар маҳрум эдим, маҳрам ҳам эрмас эрди ул,
Кўнглум ар озурда эрди, лек миннатдор эди.

Шамъ агар ёрутмаса куйдурмаса ҳам яхшидур,
Не улусқа улфат андин, не манга озор эди.

Гўйиё шукр этмадимким, онсиз ўлмишмен бу дам,
Ул қуёшимни ёшурған чархи кажрафтор эди.

Чарх билмонким манга бу узрни тутти раво,
Йўқса меҳр аҳлиға ул то бор эди, ғаддор эди.

Ёрсиз деманг Навоий маст эмиш, эй аҳли ҳуш
Ким, анга то ҳажр бор эрди, қачон ҳуш ёр эди.

* * *

Кўрмадим жононни ўтган кун ҳаётим йўқ эди,
Юз ҳаётафзо йўлуқса, илтифотим йўқ эди.

Кўнглума кирганда пойандоз эди жон пардаси,
Жисму жондин ўзга садқа ё закотим йўқ эди.

Хоки пойи хосиятда сурмадур деб ёзғали,
Кўз саводидек, қора кўздек давотнм йўқ эди.

Ашк тўкмакдин қуруғач икки кўз, куйди кўнгул,
Дафъиға ўтнинг бу Жайҳуну Фиротим йўқ эди.

Риндлиқдин осру шокирменки, тақво дафтарин
Қилдилар чун шарҳ, ул хайл ичра отим йўқ эди.

Ёрни кўргач, не тонг, гар элни кўзга илмадим,
Ул замон парвойи кулли коинотим йўқ эди.

Эй Навоий, не ажаб, ҳажр этса хасдек поймол,.
Ишқ аро чун тоғдек вазну саботим йўқ эди.

* * *

Қани висолингга бир мендек орзуманде,
Висол умиди била меҳнатингға хурсанде.

Фано майин ичиб оворалиғ йўлин туттум,
Насиҳат аҳли манга эмди бермангиз панде.

Эрур танимдаги юз доғ бирла мунглуғ жон,
Гадоки, тўниға ҳар сари солса пайванде.

Сабаб бу эрди экин хилқатидин одамнинг
Ки, бўлғай анга сенингдек хужаста фарзанде.

Кўнгулни шўхлар андоқ талаштилар кесишиб
Ки, қолмади мени бедил насиби парканде.

Чоғирни оқил эсанг лаъл деб қизитма димоғ
Ки, ўтни исламади гул дебон хирадманде.

Ажал, Навоийни қутқаз балойи ҳирмондин
Ки, ул заиф бу дард ичра асру эмганди.

* * *

Жоним чиқадур, ҳажр ила жонон керак эрди,
Кўнглум куядур, дард ила дармон керак эрди.

Ғам шомида парвона сифатким, куядурмен,
Бошим уза ул шамъи шабистон керак эрди.

Кўз боғида юз гул очадур ишқ, валекин
Юзу хатидин лолаву райҳон керак эрди.

Хуш келди ҳазин кўнглум аро ғамзаларингким,
Оҳ ўқлариға бир неча пайкон керак эрди.

Қабримға хиром эттингу йўқ туҳфае, ваҳким,
Бу хас кеби жон ичра бугун жон керак эрди.

Хуш зийнати кўп номадурур умр, валекин
Тавқиъи вафодин анга унвон керак эрди.

Билмай сени ул гул қовар, эй зор Навоий,
Сендек анга бир булбули нолон керак эрди.

* * *

Ул ойки, меҳри ила оламни муҳтарам қилди,
Бу телбага недин оё назарни кам қилди.

Кўзум изига яқиндур мунга дағи юз шукр,
Агарчи йўлида гардун қадимни хам қилди.

Насиҳат этса улус тезрак бўлур ишқим,
Бале, итикрак этар ўтни улки дам қилди.

Фироқ шарҳини ҳар кирпигим ёзар, гўё
Фалак мижамни тенгиз ичраги қалам қилди.

Ул ой азимат этиб юз ғаму бало нақдин
Насибим этти, ёмон бормади, карам қилди.

Сипеҳр ишқда Мажнунға ёзди кўп таъриф,
Муқобилида замона мени рақам қилди.

Кўзумки қон аро бўлди ниҳон ажаб эрмас
Ки, «айн»ға чу дам ўлди қарин адам қилди.

Шукуфа сийм чиқарғач бу гулшан ичра хазон,
Ҳавоға баргини сочмоқ била ситам қилди.

Навоий жисмин ўқунг захми этти доми бало,
Висол қушлари андин магарки рам қилди.

* * *

Менинг бахтим юзи ғам кочидин ул кун қора бўлди
Ки, кўнглум ул кўзи, қоши қораға мубтало бўлди.

Қутулмиш эрди ошиғлиқ балосидин кўнгул, кетмиш
Ул ой кўйига, билмон, ёна анга не бало бўлди.

Қошу киприкларинг кўнглум уйин қилди камонхона,
Алифлардин ўқу ҳар наъл анга бир ҳалқа ё бўлди.

Бузулған хаста кўнглумдин ўқин зинҳор чекмангким,
Ул уйга бу сутун, ул нотавонға бу асо бўлди.

Лабингға қайси тил бирла фидо дей хаста жонимни,
Анга жоним фидоким, жони лаълингға фидо бўлди.

Ажаб муҳлик эмасму ишқ дашти, эй мусулмонлар
Ки, бир мўриға ҳар кун туъма икки аждаҳо бўлди.

Фано истар эсанг, тут дайр пири илгидин жоме,
Нединким хонақаҳ шайхи иши зарқу риё бўлди.

Вужудум фоний айлаб олди дин бир муғбача, тонг йўқ,
Агар зуннор боғлаб, масканим дайри фано бўлди.

Навоий, ғуссадин махлас тиларсен, масту бехуд бўл
Ки, даврон дарду ранжиға даво бу бўлди, то бўлди.

* * *

Севунгил, эй кўнгул, охирки жисминг ичра жон келди,
Қувон, эй жони маҳзунким, ҳаёти жовидон келди.

Сафардин ул парий етти, мени маҳзунни шод этти,
Кўнгулдин эски ғам кетти, тан ичра янги жон келди.

Хирад, йиғ бу масофингни таҳаммул, қўй газофингни,
Вараъ, тарк айла лофингники, ошуби жаҳон келди.

Дамеким андин айрилдим, кўнгулни ҳамраҳи қилдим,
Бугун келди кўнгул, билдимким, ул номеҳрибон келди.

Келиптур ёшурун ул шаҳ, мени мажнун эман огаҳ,
Парий эрмас эса бас, ваҳ, нечук кўздин ниҳон келди.

Фалак боқти фиғонимға, ажал раҳм этти жонимға,
Хазонлиғ бўстонимға гули боғи жинон келди.

Муғанний бир навое туз, Навоий нағмае кўргуз,
Аёқчи, томса тут, тўққузки Доройи жаҳон келди.

* * *

Улус қўзғалур, гўё ёрим етишти,
Улус офати, гул узорим етишти.

Яна гард кўзга эрур тўтиё ранг,
Ҳамоноки чобуксуворим етишти.

Томар қатра-қатра кўзум ёши гул-гул,
Магар боиси хор-хорим етишти.

Жаҳонга агар ўзга зеб ўлса, тонг йўқ,
Жаҳон зеби бирла нигорим етишти.

Не тонг, нолада қолмаса ихтиёрим
Ки, зулм ичра беихтиёрим етишти.

Очилса нишотим гули, йўқ ажабким,
Бузуғ боғима навбаҳорим етишти.

Хуш улким, Навоий етишкач, деди ёр
Ки, овораи беқарорим етишти.

* * *

Яна ҳнжрон ўти жонимға тушти
Ки, анинг тобидин қоним қурушти.

Хумори ҳажрдин, эй соқийи базм,
Қадаҳким, чиққалн жоним ёвушти.

Илик бер, кўзга суртай бушмас, эй шўх,
Қафи пойингниким ўптум, не бушти.

Менинг ҳолимға афғон чекти аҳбоб,
Кеча кўюнгдаким итлар улушти.

Азалда ринд хушҳол ўлди майдин
Вале хилват аро зоҳид тумушти.

Сафар ранжи кўнгулдин чиқтиким, ёр
Мени кўргач, равон истаб кўрушти.

Навонй ҳажр ўти урғанда туғён,
Чу урдум бодадин су, ўлтурушти.

* * *

Сиёсат этти сочинг мушк чун хато қилди
Ки, борча жисми қорариб терига тортилди.

Қадингға қуллуғи аҳдини найшакар бузмиш
Ки, буйла бир-биридин банди-банди айрилди.

Бошинда тож зар ўлди, аёғи остида натъ,
Чу шамъ хидматинг айларда поясин билди.

Магарки кўз юмуб очқунча ноз ўқин оттинг
Ки, бир ажаб тикони кўнглум ичра сончилди.

Кўзи хаданги бало ёғдурурни фаҳм эттим
Ки, рахши наълидин ўтлар кўзумга чоқилди.

Қадаҳ кетургилу дам урма даҳр сирридин
Ки, мубҳам ўлди бу сўз ҳар нечаки айтилди.

Жигари кабобға майл этмаган эса ул маст,
Навоиё, нега бағрингни ҳар тараф тилди.

* * *

Юзи хуршидидин кўзлар қамошти
Ва лекин тобидин жонлар тутошти.

Бу хуршид узра майдин гуллар ўлғон,
Гул узра қатралар янглиғ ярошти.

Сочи савдосида ошуфта қиссам
Тасалсул бирла бир-бирга улошти.

Ажални жон олурда енгди ҳажринг,
Нечаким ул мунинг бирла ўчошти.

Қўлини тўлғади ишқинг хираднинг,
Агарчи ул мунунг бирла талошти.

Фалактин нолани, тонг йўқ, ошурмоқ,
Фалак зулми чу бизга ҳаддин ошти.

Шафақдин кўк юзи гулгун эмаским,
Фироқингдин Навоий қони тошти.

* * *

Неча ниҳони ишорат рақиблар сари,
Кўз учидин назаре ҳам ғариблар сари.

Тиканлар ичра бўлур гул не тонг, гар ул гулрух
Ҳам этса майл ҳамиша рақиблар сари.

Бу важҳдинки даво дардманларга етар,
Насиби васл керак бенасиблар сари.

Юзум сенинг сари бўлғусидур, биҳамдиллаҳ,
Муҳаббат аҳли борурда ҳабиблар сари.

Не айб телба кўнгулни қочурса носиҳлар,
Бўлурму тифлға рағбат адиблар сари.

Чу ҳусн даври вафосиздур, эй гули раъно,
Қил илтифот гаҳи андалиблар сари.

Навонй, чу эрур ҳажр дардидин аламинг,
Тазаллум этма, гар ўлсанг табиблар сари.

* * *

Ул қуёш оқуйдаю мен музтарибмен ҳар сари,
Уйлаким, фонусдин парвона қолғай ташқари.

Садқаси бўлмоқ эрур мақсуд мен саргаштаға,
Оқуйи давриға буким айланурмен ҳар сари.

Ичкари ул гул тувурлуғни кўтармаслар, нетай,
Эй сабо фарроши, бир лутф айлабон ул ён дари.

Парда кетгач, мен заифи зорға осон эрур,
Йўлларидин чиғнинг солмоқ ўзумни ичкари.

Оқуй ичра ҳар недур, зоҳирдур ул юз тобидин,
Шамъ бўлса уйда, ташқардин бўлур зоҳир бари.

Гар фалак хиргоҳи бўлса пешхонанг, не осиғ,
Умр хайли чунки кундин-кунга келмас илгари.

Эй Навоий, ул маҳи хиргаҳнишин ҳифзи учун
Кўзанак эрмаски, ҳар сари тикилмиш кўзлари.

* * *

Ваҳш хайлин дашт аро мен телбаи маҳзун сари,
Ом ғавғоси хаёл эт шаҳр аро Мажнун сари.

Ҳам борурда, ҳам ёнарда ўткудекдур чархдин,
Чиқса ул ой ҳажрида оҳим ўти гардун сари.

Шамъиға парвона майлидекдурур кўнглум қуши,
Борса ногаҳ ул қаду рухсори оташгун сари.

Турфа кўрким, носиҳим Фарҳод ила Мажнун эрур,
Бул-ажаб ҳолимға боқиб тоғ ила ҳомун сари.

Ҳар тун афзун бўлған оҳим ўтиға жоним сипанд
Ким, газанде етмагай ул ҳусни рўзафзун сари.

Соқиё, куп кунжидин тут бизга лаъли нобким,
Бу боринда майл бўлмас ганжи Афридун сари.

Эй Навоий, мажмаъул баҳрайн бўлғай ошкор,
Майл қилса сайли ашким ногаҳон Жайхун сари.

* * *

Жилваму айлар қизил тўн бирла ҳар ён ул парий,
Ё магарким лолазор ичра кезар кабки дарий.

Телбалар қатли қизил қилмиш либосин, оҳким,
Бир йўли девоналар қониға кирмиш ул парий.

Хулласин хуноблиғ жон риштасидин қилди чарх,
Бўлди жонлар жони, ваҳ-ваҳ, ул парийваш пайкари.

Оразинг нақшимудур қонлиғ кўнгулда жилвагар,
Ё шафақдин бўлди толиъ офтобе ховарий.

Ич шафақгун майки, гардун қотиледурким, эрур
Янги ой бирла шафақ тийғу либоси аҳмарий.

Қон аро кўнглум юзунг шавқидин андоқ хастадур
Ким, эрур гулгун ҳарир олтида анинг бистари.

Ул парий лаълида жонинг, эй Навоий, бўлди маҳв,
Лаългун кисватда маҳв этгандек ўзни ул парий.

* * *

Бошни гар ерга қўя олмон, боқиб моҳим сари,
Бошима туфроғ совурмоққа борай шоҳим сари.

Тун аро анжум тутунда учқун англар, солса кўз
Кимса, кўнглум ўтидин бўлса аён, оҳим сари.

Мен кўнгулдин рашк элтурмен, кўнгул мендин ҳасад,
Истаса кўнглумки, қилсам азм дилхоҳим сари.

Ул қуёш сари борурда соя ҳамроҳимдурур,
Рашкдин боқмон кейин бир қатла ҳамроҳим сари.

Жон лабинг шавқидин огаҳ бўлғали айлар Масиҳ,
Жон берур чоғда таважжуҳ жони огоҳим сари.

Эй кўнгул, ул ҳусн ганжидин гадолиғдур ишим,
Гарчи йўқ парвойи анинг шайалилоҳим сари.

Ҳусни боғидур назаргоҳим, Навоий, зинҳор
Солмағил гоҳи назар боғи назаргоҳим сари.

* * *

Ҳар ўқи келса мени зор сари,
Юз дуом ўқи борур ёр сари.

Чун кўнгул ёрадур, жоним ҳам,
Кош азм айласа дилдор сари.

Ситамидин қоча олмонки, борур
Кўнглум ул шўхи ситамгор сари.

Эй Масиҳим, ўладурмен, бир дам
Қадам эт ранжа бу бемор сари.

Бодаи ҳажрдин ар етса хумор,
Азм қил кулбаи хаммор сарн.

Кўзунга истамасанг гарди алам,
Боқма бу гунбади даввор сари.

Захмларнинг асари қонидин
Боқа олмон тани афгор сари.

Қўргали дайрда ул муғбачани,
Бўлмишам шифта зуннор сари.

Жонни жононға, Навоий, топшур,
Ёрни еткуракўр ёр сари.

* * *

Хуштурур гулгун қадаҳ давринда гулбарги тари,
Хосса байрам аввали бўлғай дағи гул охири.

Ҳар варақ бир номайи ишратдурур фаҳм айлагил,
Тонг елидин абтар ўлмастин бурун гул дафтари.

Ғунча худи бирла гул қолқониға етти шикаст,
Бўлғали пайдо сариғ савсаннинг олтун шашпари.

Гул адам шомиға юзланган учун занбақ гули
Бор кумуш машъал доғию хурдалардур ахгари.

Лола қон узра бўялиб, ўт уза анбар қўюб
Бор парийхон, чиқмаған ғойиб чечаклардур парий.

Нилуфар тутмиш сипеҳри ложувардий ҳайъатин,
Жолалар юзинда андоқким нужуму ахтари.

Ўпса лаълингни Навоий санга хуш келмас, вале
Хуштурур гулган қадаҳ давринда гул барги тари.

* * *

Эй узоринг оллида шарманда меҳри ховарий,
Йўқса невчун ёшунур ҳар кеча андоқким парий.

Қоматингдин азми саҳро қилди гулшандин тазарв,
Тоғ сари уйлаким фарёд этиб кабки дарий.

Гулшани ҳуснунгға зийнат берди тердин қатралар
Ким, кўрубтур бўйла гулбарг узра шабнам гавҳари.

Ҳажр сўзи заъфлиғ жисмим аро бўлмиш ниҳон,
Бас ажабдур бир овуч хас ичра дўзах ахгари.

Сафҳайи ҳуснунгда ҳақ сиррин кўрар кўнглум аён,
Тонг эмас булбулға мусҳаф ўрнида гул дафтари.

Ёр базмида висол аҳли чекар жоми мурод,
Давр чун ҳажр аҳлиға қисм этти меҳнат соғари.

Эй Навоий, ёр зулмиға не чора, ғайри сабр,
Кимса неткай сабр қилмай золим ўлса дилбари.

Qayd etilgan


AbdurRohman  14 Sentyabr 2009, 15:43:32

* * *

Тавсанинг наълидин истармен бошимға афсаре,
Ҳиндудекким бошиға товусдин санчар паре.

Оразингда май, май ичра оразинг зоҳир қилур,
Гаҳе ахтардин шафақ, гоҳе шафақдин ахтаре.

Базми айшин кўкка невчун чекмагай улким, анга
Тутса руҳуллаҳ дами ҳар дам қуёшдек соғаре.

Маснадим кўргилки, ҳар тун қасри тошу фаршидин,
Бошқа хоро муттакодур, танға коши бистаре.

Ваҳ, не лўлийвашдур ул қотилки умдан халқнинг
Қонини тўкмакка ҳар бир кирпигидур ништаре.

Оразинг васфи туганмас котиби сунъ айласа,
Даҳр бўстонида гул яфроғларидин дафтаре.

Эй Навоий, сарвдек озод бўл гар истасанг,
Гул масаллиг шоҳиде, булбул кеби хунёгаре.

* * *

Интизоридин ул ойнинг кўзки солдим ҳар сари,
Кўз юмуб очқунча ўтти кўз ёшим андин нари.

Ёлиниб ул кўй ити бирла борурмен кўйига,
Ваҳки, ул кўй ичра бормен мен кейин, ит илгари.

Дарду ғам турмиш ясовулдек кўнгул чоки аро,
Қўймамоққа келса ҳушу сабр хайли ичкари.

Кўрмасангким ўтни су тез айлагай, бир-бир турур
Кўнглум ичра қатра-қатра су кеби пайконлари.

Лаб аро оғзинг чучук тил бирла гўё англасам,
Шаҳдлиғ ниши била гул баргини тешмиш ари.

Зоҳиду ҳар лаҳза ўлмак хонақаҳ фикридаким,
То тирикмен чиқмағум дайри фанодин мен бари.

Эй Навоий, дема ҳар дамким қадаҳни қуй тўла,
Майни охир қуйса худ бўлмас қадаҳдин ташқари.

* * *

Маҳвашеким меҳридин бўлдум жаҳон овораси,
Раҳм этиб бир чора қилмас ўлса ҳам бечораси.

Захмлар қилдинг яна ғам нишидин, эй бевафо,
Бутмиш эрди васл нўши бирла бағрим ёраси.

Бевафолар кўнгли тонг йўқ лабларингга бўлса сайд
Қайдаким лаъл ўлса, атрофида бўлур хораси.

Юзига боққач, ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Эл кўзига ёш тўлар қилса қуёш наззораси.

Дарди ҳажрингдин Навоий кўнгли, кўкси, бағридур,
Ҳар бири юз пораву минг яра ҳар бир пораси.

* * *

Бутмади гулшан тавофи бирла бағрим ёраси,
Бермади ўтумға таскин сарву гул наззораси,

Бир замоне сарву бир дам гулга кўп қилдим назар,
Бўлмади ул сарви гулрух фурқатининг чораси.

Гул била сарв истабон гулшан сари майл айламас
Даштдин ул сарви гулрухсоранинг овораси.

Қадди ҳажрида ҳар оҳим дуди сарведур баланд,
Юзидин айру гуледур кўкрагим ҳар пораси.

Сарву гул мафтуни бўлмаким, нигору зеб учун,
Синдуруб ҳар дам узар ани фалак маккораси.

Сарв ўқдур, гул тикан, боғ ичра то кўз оллидин
Борғали ул сарви гулрухнинг қаду рухсораси.

Эй Навоий, сарву гулдин кечки, қадду юзидин
Бор эмиш юз йилчилиғ йўл сарв ила гул ораси.

* * *

Эй ҳаётим нақди лаъли хурдадонинг садқаси,
Жавҳари жоним ақиқи дурфишонинг садқаси.

Кўзларинг гар нотавондур, садқа вожибдур анга,
Юз менингдек нотавон ҳар нотавоннинг садқаси.

Қомату қошинг алиф, нуниким, ул ҳусн анидур,
Ҳар малоҳат аҳликим, бор бўлсун анинг садқаси.

Қўзларимнинг мардуми холинг саводиға фидо,
Боғи умрум гулбуни сарви равонинг садқаси.

Қулни боштин эвуруб озод этарлар, ваҳ, мени,
Боштин эвур, лек озод этма, жонинг садқаси.

Тинғасен саргашталнкдин, эй кўнгул, гар бўлғасен,
Меҳрнбонлиғ бобида номеҳрибонинг садқаси.

Бўлуб ул гул садқаси, ҳолингни арз этмиш сабо,
Эй Навоий, бўлса юз жонинг, сабонинг садқаси.

* * *

Ҳар бағир парголаси ғам даштининг бир лоласи,
Лек, бўлған ишқ ўтидин доғ ҳар парголаси.

Ишқ саҳросиға ҳар ким кирмак ўлмаским, эрур
Бир юракнинг доғлиғ парголаси, ҳар лоласи.

Лаъл уза ушоғроқ инжу айлагандек таъбия,
Кўргузуб ширин лабингни ҳар тараф табхоласи.

Анжум эрмаским, тушубтур чарх кўзгусига акс,
Баски, ёғди ғам туни ер узра ашким жоласи.

Гирдболишт бўлса ой бошинг қўярға, важҳи бор
Ким, анинг даври юзинг ойининг ўлғай ҳоласи.

Гул харидори чу кўптур, бўлма кўп, эй боғбон,
Зеб учун машшота ё сотмоқ учун даллоласи.

Гар Навоий ноласидин ёр ёлқибтур, вале
Ишқ йўқ деб таън этар, гоҳики йўқтур ноласи.

* * *

Давлат тонги юзию сочи тонг қоронғуси,
Масти сабуҳ кўзларин элтиб тонг уйқуси.

Булбул пари эмас, гул эрур бергали жило,
Ҳар барги гулки, елдин эрур тийра кўзгуси.

Гулзор даҳр шуъбадасин гўйий англамиш,
Ичинда заъфарондин эмас ғунча кулгуси.

Бошимни юқори қила олман бинафшадек,
Кўнглумга чунки чирмашур ул турра қайғуси.

Кўз баҳри ичра шиша кийиб мардум этти ғавс,
Ёйилди ушбу важҳ ила юз сари инжуси.

Ҳолимға ҳажр базми аро тортсам суруд,
Бор навҳа мадди телба кўнгулнинг аялғуси.

Қатлимға мужда бердию ўлтурди интизор,
Бир умрдин сўнг элга йигит ваъда бергуси.

* * *

Зоҳир айлар ашк ила оҳимни ҳажринг оғуси,
Гўйий мундоқ эснатур охир нафаснинг уйқуси.
 
Ҳажри бепоён, туни муҳлик, жунунум булъажаб,
Субҳ гўё мотамим тутмишки, келмас кулгуси.

Куйдуруб жисмимни, бергайсен кулум бирла жило,
Тийра бўлса қон ила қатлимда тийғинг кўзгуси.

Мени мажнундек тутуптур дашт демангким, бу дашт
Тоғлар эрдики, ҳомун қилди кўнглум қайғуси.

Эй кўнгул, оҳ ўқларин ул ғамзанинг оллиға чек
Ким, ўқ отмоғлиғда сендин туздур анинг қобуси.

Демангиз ошиқ кўзига не ёруғлуғдур муфид,
Ғам куни дилбар юзи, ҳижрон туни тонг ёғдуси.

Ҳажр аро тузди Навоий васл мулкин берди ёр,
Андоқ иш қилғанға мундин кам керакмас жўлдуси.

* * *

Наргисин гул узраким, бемор этар ноз уйқуси,
Мисли шўхедурки, суст эткай ани ёз уйқуси.

Кўз очиб бехудлуғумни кўрмаса йўқтур ажаб
Ким, манга бахт уйқуси бўлмиш, анга ноз уйқуси.

Чархи сойир гўйиё ошиқдурурким, кечалар
Бор анинг ҳам мен кеби кўп ашкию оз уйқуси,

Бизни дафъ ўлсун дебон солмиш ўзини уйқуға,
Зарқдин холий эмастур ул фусунсоз уйқуси.

Ҳар тун айлар истимоъ эл қиссасин, ваҳким, келур,
Менки ўз ҳолим десам, ул қиссапардоз уйқуси.

Иста комил хидматин ғафлатни рафъ айлай десанг
Бордур ўздин ғойиб ўлмоқ зумрайи роз уйқуси.

Эй Навоий, очма ғамдин кўзки, сиррим қилди фош,
Яхшироқ бедорлиғидин буйла ғаммоз уйқуси.

* * *

Бўлди ийд, ул турки чобук азми майдон қилғуси,
Ваҳки, эл бехудлуғи жонимни қурбон қилғуси.

Барқи офат бўлғуси ҳар шуълаеким айрилур,
Маркаби туйноғидин ул дамки жавлон қилғуси.

Ўқ ҳунилаб ўт ёлиндек ҳар тарафким қўйса юз,
Юз кўнгулни куйдуруб, юз жонни вайрон қилғуси.

Ошкоро жон олиб ҳар ён қилур машғул ўзин,
Элни билмас деб йигит ўзини нодон қилғуси.

Шамъ эмас кўз очтилар наззораға аҳли қубур
Ким, ул ой ийд оқшоми сайри хиёбон қилғуси.

Субҳ майдон азми қилғач, ваҳки, йўқ ёлғуз мени
Олам аҳлин ийди рухсориға ҳайрон қилғуси.

Ийдгоҳ аҳли ҳужуми бирла, эй шаҳ, қилма кибр
Ким, фалак бу жамъни ҳоли паришон қилғуси.

Эй Навоий, рашкдин ўлдумки, ул қотил бугун
Ҳар тараф бу шакл ила юзланса юз қон қилғуси.

* * *

Бўлғай эрди юз туман, минг ранжу меҳнат кошки,
Бўлмағай эрди балову дарди фурқат кошки.

Елдек айларда ҳаво сайр эткали жисмим хасин
Ўртагай эрди уруб бир барқи офат кошки.

Хосият чун телбараб саҳроға юзланмак эмиш,
Тутмағай эрдим парийлар бирла улфат кошки.

Офият кунжин, дедим, истай бузулдум бир йўли,
Кўнглум ичра кечмагай эрди бу ният кошки.

Юз ғариб аҳвол бекасликда ҳар дам бор эмиш,
Ўтмагай эрди тилимга лафзи ғурбат кошки.

Жилва қилғунча тилаб товус янглиғ ганжи зеб,
Чуғз янглиғ тутқай эрдим кунжи узлат кошки.

Ёрдин эл рашкидин бўлдум жудо, бўлғай эди
Илтифотин ғайр ила кўрмакка тоқат кошки.

Демаким, жон эт фидо аҳбоб ила топқач висол,
Эй Навоий, умр бергай онча муҳлат кошки.

* * *

Юзидин ўлмаса, ё раб, раво кўзум тилаги,
Тазаллумум илигидур адолатинг этаги.

Кўнгулда фурқат ўқи биркишибдур андоқким
Киши чекарда гумон айлагай анинг сўнгаги.

Чаманда ғунча эмаским, бўлушур ул гул учун
Фиғоним ончаки, қон боғланиптурур юраги.

Чечак нечукки, ёпар кўзни тийра айлаптур,
Кўзум баҳорини гулгун сиришкнинг чечаги.

Лаби хаёлида бағрим шикофини тиксам,
Алифдин игна қилур, жону риштадин ипаги.

Хазон чаманға шабихун келурга бўлди далил
Санавбар ушбу чамандин канора айламаги.

Не кўнглини бузадур дарду ғам Навоийнинг,
Чу ул парийдуру бас ушбу телба кўнглидаги.

* * *

Гул эмас ҳар ён юзунг даврида оро қилгали,
Ҳалқа урмишлар жамолингға тамошо қилғали.

Оразинг Чин нақши зулфунг мушку ҳарён хол эрур,
Ҳинд эликим Чинға келмиш мушк савдо қилғали.

Юз уза оғзинг ўғурлаб нақди дин бўлди ниҳон,
Чекти хаттинг хайли саф ўғрини пайдо қилғали.

Қилғали ишқингни пинҳон айладинг кўксумни чок,
Дема пинҳон қилғаликим ошкоро қилғали.

Эйки,  сўрдунгким қачондин сен жунун ошубида,
Ул пари хайли ғами кўнглумда ғавғо қилғали.

Бодаға раҳм айлаганда офият дасторини,
Йирттим бир гўшасидин бодаполо қилғали.

Йўл чиқармон тийра шомимдин Навоийдек, вале
Мунтазирдурмен ҳидоят барқи бир чоқилғали.

* * *

Гул эмастур оташин, булбулларин куйдургали
Ким, либос этмиш қизил ушшоқини ўлтургали.

Кўйига инса малойик пашша янглиғ, рашкдин
Оҳ дудин зоҳир айлармен аларни сургали.

Демангиз улким севарсен, нега қонингни тўкар,
Лутф ортуқ кўргузур ортуқсироқ севдургали.

Қатли ом эткачки, қочти ишқдин ҳар бул-ҳавас,
Жисмима жон кирди ишқим оллида билгургали.

Эй Масиҳо, бир нафас тинғилки, бормиш дўстлар
Жонлар ўйнаб, ул қуёшни бошима келтургали.

Дайр аро борму ғаминг деб сўрмағил, эй муғбача,
Дафъ бўлмиш сен қадаҳни оғзима еткургали.

Эй Навоий, кўз-юзидин олмоқ ўлмас. войким.
Ортуқ айлар ижтиноб ортуқсироқ телмургали.

* * *

Тануредур ичим, гўё қизитқан ишқ ўти ани,
Ёпиштурған кабоб ўрни анга ҳар доғи пинҳоний.

Қизил раглар эмас кўз ичраким, кўз мардумин ғамзанг
Анингдек нишлар урдики, оқмиш ҳар тараф қони.

Эрур қаддинг хаёли гаҳ кўнгул, гаҳ кўзда гўёким,
Будур ул жўйбору боғнинг сарви хиромони.

Тариқи ишқ аро кўнглумдадур ҳар дам ғаме ул уй
Ажаб йўл узрадурким, ўксумас бир лаҳза меҳмони.

Ғамим шомин ёрутти қаддинг ул юз шуъласи бирла,
Нетар кундузни улким, буйладур шамъи шабистони.

Ёнар ўтлуғ кўнгулда оташин лаълинг фироқидин,
Қизиқ ҳар лаългун пайкон эрур бир лаъли пайконий.

Хати райҳони ичра бодайи лаълин хаёл айлаб,
Учар ҳар лаҳза руҳум, соқиё, тут роҳи райҳоний.

Мунунгдекким, йироқдур каъбаи мақсад ҳамоноким,
Эрур манзилға етмасдин жараснинг тинмай афғони.

Навоий давлати боқий тилар бўлсанг яқин билким,
Эрур соликка мушкил топмоқ ани бўлмайин фоний.

* * *

Жон мазраида бўлса, не тонг, дард хирмани,
Оҳимдин ўлди чунки фалак ел тегирмани.

Хаттинг хаёли кўнглум аро қилди юз тешук,
Бу навъ ўлур бузуғда қолин мўр маскани.

Кўнглум ёрур, чу номасини кўздин олмасам,
Уйдекки, зеб коғаз ила топса равзани.

Захми доғи фатилаға ўт тушти, эй рафиқ,
Дард уйининг магар будурур шамъи равшани.

Басдур юзу қаддинг, гулу савсан, яна недурур
Гулгун йилакнинг устида такбанд савсани.

Булбулға, эй гул айла вафо тоза-тозаким,
Серобу тоза доим эмас даҳр гулшани.

Ғамдин Навоий ўлгусидур, кўнглин асрағил,
Чун сенча кимса билмади дилдорлиқ фани.

* * *

Жисми ул гулнинг қизил тўндинмудур гул хирмани,
Ё солиб рухсори бир хирманға ўт ўртар мани.

Оташин гул жисмида андоқки су музмардурур,
Ўйладур гулгун тўн ичра оби ҳайвондек тани.

Гўйиё гул ичра савсан барги айлабтур ниҳон,
Йўқса гулгун тўн ичинда кўнглакидур савсани.

Қатл учун ол айлади тўн, йўқса ул қаттолваш,
Ғарқа бўлмиш қонға, баским бўлди қон тўкмак фани.

Оташин гулму экин, гулбунда ҳар ён ё магар,
Ишқ сўзидин тушуб ўт, куйди булбул маскани.

Гул сочиб юз йил агар гулранг май нўш айласанг,
Арзимас бир кун тикон нешиға даврон гулшани.

Гул эрур юз хурдаси бирла гадойи жандапўш,
Эй Навоий, муфлиси қониъни бил шоҳи ғани.

* * *

Лабинг такаллум этиб, сўзда лол қилди мени,
Очилди зулфунгу ошуфтаҳол қилди мени.

Юзи кўрунди, очинг эмди зулфи силсиласин
Ки, ул парий яна мажнунмисол қилди мени.

Оёғин ўпкали бошим йўлиға еткурдум,
Фиғонки, зулфи кеби поймол қилди мени.

Қоши хаёлида пайваста баски, чектим ранж,
Фалак бу ғамда нечукким, ҳилол қилди мени.

Бели ғамида хаёл ўлдум оҳу афғондин,
Бу мўя мўй этиб, ул нола нол қилди мени.

Куп оғзима қую қўй адл жомин, эй муғким,
Қазо бу шевада беэътидол қилди мени.

Навоий, англаки, журмумча юз умидим бор,
Фақири зоҳид ўзидек хаёл қилди мени.

* * *

Ваҳ, неча даврон жафоси айлагай маҳзун мени,
Соқиё, бир давр аёғи бирла қил мажнун мени.

Беҳуд ўлмишмен майи лаълингни кўргач, оҳким,
Қилди маст оғзимға етмай ул лаби майгун мени.

Лаҳза-лаҳза уйлаким, жаврунгки ҳусн айлар фузун,
Шавқ аро ҳам ишқинг айлар дам-бадам афзун мени.

Элта олур бир қуюн жисмим хасин ул кўйдин,
Ранжа бўлма қилғали овора, эй гардун, мени.

Муждаи васлу ҳаёт ўлғай дедим номинг, валек
Хатти беҳуш айлабон қатл айлади мазмун мени.

Менда муғ дайри ҳавоси ғолибу сизда хумор,
Майға, эй ушшоқ, муфлис айлангиз марҳун мени.

Эй Навоий, васл аро-ўқ кош сурса тиғи кин,
Фурқатида оқибат ўлтургусидур чун мени.

* * *

Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйига савдо мени.

Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳрда расво мени.

Дашт аро Мажнун демайинким, вуҳуш,
Келдилар айларга тамошо мени.

Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.

Кимки мени ўлтурур, ул тиргузур,
Йўқса қочар, кўрса Масиҳо мени.

Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.

Войки, ўлтургали қилмас писанд,
Ишқ яна кимсани илло мени.

Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.

Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.

* * *

Эй қуёш, невчун қошингдин соядек сурдунг мени,
Равшан  айлаб жумлаи оламни,  куйдурдунг мени.

Куйдуруб, эй ишқ ўти, гардунға совурдунг кулум,
Пояда охир бу янглиғ кўкка еткурдунг мени.

Ҳажр ўти тоби яна беҳол қилди нечаким,
Эй насими васл, ўз ҳолимға келтурдунг мени.

Ишқ манъида сўзунг чун ҳашв эди бўлдум хамуш,
Қилма, эй воиз, гумонким йўлдин озғурдунг мени.

Найладим, эй ишқим, бўлдум ўлум муставжиби,
Ким, бу янглиғ ҳажр жаллодиға топшурдунг мени.

Васлинг эттинг ваъда, аммо ҳажринга қилдинг асир,
Кўкка чектинг, лек ерга оқибат урдунг мени.

Эй Навоий, васл агар рўзи эмастур чора йўқ,
Қилмадинг деб саъйи бас, не ишга ёзғурдунг мени.

* * *

Бир парий пайкар ғами ошуфтаҳол этмиш мени,
Элга аҳволим демактин гунгу лол этмиш мени.

Мен ҳавойини, не тонг, кўргузсалар бир-биргаким
Эгма қошинг фикри андоқким ҳилол этмиш мени.

Ошкор этмас эдим ишқин, вале ўткан кеча
Бода зўр айлаб, йиғи беэътидол этмиш мени.

Ёр кўйи ичраким туфроғ ила тенг бўлмишам,
Ишқ ғавғоси бу янглиғ поймол этмиш мени.

То танимға ўт туташмиш, барқдекдур ҳайъатим,
Фурқатинг то заъфдин андоқки нол этмиш мени.

Ўт солурмен оҳ ила оламға мен ким, зуҳд ким,
Зоҳиди афсурда оё не хаёл этмиш мени.

Дашти ваҳшиға анис ўлсам Навоийдек, не тонг,
Ул парий савдоси чун Мажнун мисол этмиш мени.

* * *

Юз урма ҳар тараф, эй шўху зор қилма мени,
Қарор тут нафасе, беқарор қилма мени.

Кўзумни шамъи жамолинг фуруғи бирла ёрут,
Тонг откуча кечалар ашкбор қилма мени.

Худой учун яна ҳар сари бехабар борма,
Фиғону нолада беихтиёр қилма мени.

Тараҳҳум айлагил, эй ихтиёрсиз нола,
Дамо-дам эл ичида шармсор қилма мени.

Ҳаёт ранжи, ўлум ёди саъб эмиш, соқий,
Бу дайр ичинда даме ҳушёр қилма мени.

Мен ўзга, Вомиқу Фарҳод ўзгадур, эй ишқ,
Танаъъум аҳли аро эътибор қилма мени.

Қаёнки борсанг ўлармен Навоий янглиғ зор,
Юз урма ҳар тараф, эй шўху зор қилма мени.

* * *

Зори кўнглумда ниҳон, уйлаки, жон дейму сени?!
Йўқ эса шифтаи жон ичра ниҳон дейму сени?!

Сарвдин жилвада ортуқсену гулдин тоза,
Тоза гул дейму сени, сарвиравон дейму сени?!

Барчадин кўзда ниҳон бўлдингу жон ичра аён.
Ваҳ, ниҳон дейму сени, йўқса аён дейму сени?!

Яхшилиқ ёки ёмонлиқ била жоним олдинг,
Айладинг яхши булар бирла ёмон дейму сени?!

Ҳусн миръоти сену нозу латофат шамъи.
Соддадил дейму сени, чарбзабон дейму сени?!

Фитна оламға, замон аҳлиға солдинг ошуб,
Фитнаи оламу ошуби замон дейму сени?!

Эй кўнгул, ишқ аро бир ерга етибсенки, дегил,
Ибрати даҳриму расвойи жаҳон дейму сени?!

Ўлтуруб эрди хумор, айладинг, эй  май, ани дафъ,
Қути жон дейму сени, нақди равон дейму сени?!

Қўй фано лофи, Навоийки, сўзунг тутти жаҳон,
Бу тааюн била беному нишон дейму сени?!

* * *

Тилармен музтар этса офати озурда жонимни,
Совурса офият бирла тузулган хонумонимни.

Чиқиб сархуш, чопиб абраш, қилиб жавлон, олиб майдон,
Вужуд иқлимидин маҳв айласа ному нишонимни.

Уруб жонимға ниши ғам, тузуб қатлим учун марҳам
Хино қилса бало шоҳидлари илгига қонимни.

Фироқ ичра алифдек қаддима ғам тоғини юклаб,
Уҳуд остидағи дол этса жисми нотавонимни.

Жунун кўйида усрук судратиб ратб-ул-лисон қилса
Фано авбошиға дайр ичра бу рози ниҳонимни.

Юзин айлаб қора кейнича солиб ишқ атфолин,
Бори масту маланг ўйнатса ақли хурдадонимни.

Навоий, не май эрдиким, ичиб оламға фош эттим,
Улустин ёшурун йиллар кўнгулда асрағанимни.

* * *

Тилармен ислаб-ислаб ғабғабингни,
Гаҳ ўпсам оразингни, гаҳ лабингни.

Эрур бу бир таманно баски топсам,
Юзум суртарга наъли маркабингни.

Юзу зулфин кўрарга борғум, эй чарх,
Жудо қилғил қамардин ақрабингни.

Фалакдин ўтти гарди анбаролуд,
Чу майдон ичра сурдунг ашҳабингни.

Юзи, эй чарх, бурқаъ очти терлаб,
Булутқа чирма ою кавкабингни.

Қади боринда тўбидин дема сўз,
Қил, эй зоҳид, бийикрак машрабингни.

Навоий, ёр раҳм эткайму, ё раб,
Эшитса мунча «ё раб-ё раб»ингни.

* * *

Биравки ишқ била қилди муттаҳам бизни,
Не навъ йўқ дейликим, этти муҳтарам бизни.

Ғамингда бир-ики дам қолди, жонни ботроқ ол,
Ҳаёт ваҳмидин ўлтурма дам-бадам бизни.

Кўнгул не мужда берурсенки, базм аро туно-кун
Ҳарифлар аро ёд этмиш ул санам бизни.

Демангки, тиғ суруб, бошимизни солди қуйи
Ки, қилди ҳажрда шарманда ул карам бизни.

Фироқ муҳлику васл ичра шодлиғ муҳлик,
Фироқи ўлтурур эрмиш, висоли ҳам бизни.

Ичарда дурди май айлаб синуқ сафолни жом,
Бўлур бу жоҳ ила давр аҳли деса Жам бизни.

Навоий айлади ҳижронда нолаю фарёд,
Хароб қилди ул оҳанги зеру бам бизни.

* * *

Хурдабинлар фаҳми идрок айламас ёр оғзини,
Хурдайи  маъни адоси қилди изҳор оғзини.

Неши нўш олуд санчиб барги гул узра ари,
Фош этиб ширин лабин, қилди намудор оғзини.

Нуқтаи мавҳум аро қилсун тасаввур суқбаи.
Кимки мафҳум айламак истар анинг тор оғзини.

Чун ўлибмен заъфдин, дам йўқки, топман тийралик,
Қўйки, қўйсун чеҳра кўзгусига бу зор оғзини.

Зарра хуршид ичра кирса, уйлаким, бўлгай ниҳон,
Халқдин ёшурди ул хуршиди рухсор оғзини.

Қўйки, ўз оғзимни оғзингға қўяй, эй муғбача,
Йўқса куп оғзиға қўй мен зори бемор оғзини.

Эй Навоий, ҳажр ўти шарҳида чун сурдунг ҳадис,
Ўртадинг такрор этарда аҳли гуфтор оғзини.

* * *

Демаки, қатлима ушшоқи нотавон яхши
Ки, буйла жаврунга бир мен кеби ёмон яхшн.

Хуш улки, қатлға ушшоқ аро ёмонлардин
Ул ой мени соғиниб дедиким, фалон яхши.

Кишики васл тилар, ғурбат ихтиёр этсун,
Ул орзуға бурун тарки хонумон яхши.

Анинг висолида жону кўнгул эмас маҳрам,
Гар ул муяссар ўлур, ғайрдин ниҳон яхши.

Қадаҳни ташлаки, бас ташналабмен, эй соқий,
Менинг сумурмакима баҳри бегарон яхши.

Не айб, муғбачаға дайр томи узра хиром,
Ёреки қилса қуёш жилва, осмон яхши.

Ажаб малоҳат эмасму юзунгаким, кўрунур
Сенга, сенга чу боқармен замон-замон яхши.

Агарчи келмади бемеҳр ёр жаври ёмон,
Чу яхши боқсанг, эрур ёри меҳрибон яхши.

Навоиё, ёмон элтур чу ноладин ул гул,
Не суд, булбул агар айласа фиғон яхши.

* * *

Эй қуёшқа кўз қамаштурғон жамолинг партави,
Сарви раъноликда хушрафтор қаддинг пайрави.

Қоф тоғин гар парилар маскан этмишлар не тонг,
Қарилардур навжувоним ҳижлатидин мунзавий.

Уйлаким Моний ишидин зойиъ ўлди нақши Чин,
Ул бути Чин сувратидин бўлди нақши монавий.

Ишқ илги қуввати мен хастани қилмиш забун,
Эй кўнгул, не чора айлай мен заифу ул қавий.

Булбул ар гулбонг урар гул сувратидин мен хамуш
Ким, такаллум тахтиға кирмас адойи маънавий.

Ишқ сиррин ринди дурдийкаш билур, йўқ аҳли дарс
Улча авроқ узра сабт ўлмас не билгай Мавлавий.

Демангиз булбул Навоийни, самандардекки, бор
Назми ичра шуълайи Жомию сўзи Хусравий.

* * *

Кўнглум олғон дилбарим дилдорлиғ билмас, нетай,
Билса ғамгин айламак ғамхорлиқ билмас, нетай?

Ҳусниға боқтим кўзумнинг мардумиға урди неш,
Маҳвашим ойини мардумдорлиғ билмас, нетай?

Дема усрукдур кўзум, қилма тазаллум оллида,
Кўз юмуб очқунча ул ҳушёрлиғ билмас, нетай?

Ул пари пайкарға ёқмас зорлиғ бирла фиғон,
Телба кўнглум юз фиғону зорлиғ билмас, нетай?

Одамивашлиқ пари рухсорлардин хўб эрур,
Чун бу ишни ул пари рухсорлиғ билмас, нетай?

Эйки дерсен дайр пириға недин бўлдунг мурид,
Шайхи ҳийлат пеша жуз маккорлиғ билмас, нетай?

Масту беҳуш ўлмоғим тун-кун, Навоий, сўрмағил,
Чархи жаврандиша жуз ғаддорлиғ билмас, нетай?

* * *

Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай
Ўз қатиқ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай.

Йиғлабон бошимға оҳим дудидин чирмаб қора,
Мотамим эл сўнгра тутқунча, ўзум бу дам тутай.

Олам аҳлиға неча қилдим вафо, кўрдум жафо,
Эй кўнгул, кел-келки, тарки жумлайи олам тутай.

Эмдиким, ишрат сурудидин очилманг, эй кўнгул,
Навҳа оҳангин тузуб, бир дам сени хуррам тутай.

Мастлиғдин ўзга йўқ дардим иложи, соқиё,
Май кетурким, ҳам ичай, бир лаҳза ани ҳам тутай.

Қўйғил, эй носиҳки, муғ дайрида ўз аҳволима,
Маст лояъқил ёқам йиртиб, суруди ғам тутай.

Чун жаҳон бирла жаҳон аҳлиға йўқ эрмиш вафо,
Эй Навоий, мен фано сарриштасин муҳкам тутай.

* * *

Ишқинг ичра кўксума онча жунун тошин урай
Ким, хираднинг шавкатин, тақво шукуҳин синдурай.

Қилса тавсанлиғ кўнгул тортиб жунун занжириға,
Ҳажр зиндонида ишқинг шаҳнасиға топшурай.

Ул парий кўздин чу махфийдур ҳамеша, ваҳ, неча
Истаб ани топмаса, мажнун кўнгулни ёзғурай.

Ғам туни анжум кўзи янглиғ юмулмас кўз била,
Ваҳ, неча гоҳе юрай, гоҳе турай, гоҳ ўлтурай.

Чун не тақдир ўлса тағйир ўлмас эрмиш саъй ила,
Қайғу қисмим бўлди деб ортуқси невчун қайғурай.

Ул қуёшқа заррае таъсир учун йўқтур, не суд
Гар тўқуз афлокни оҳим ўтидин куйдурай.

Эй Навоий, истасам ўлмак не ғам эл таънидин,
Боре мен ҳар навъ этиб, жононға жонни еткурай.

* * *

Кўнгул чун сендин уздум, шодлиғ эмди муҳол улғай,
Очилмоғлиқ узулган ғунчаға не эҳтимол ўлғай.

Қадинг ҳам гул сочар, ҳам соя солур, ҳам хиром айлар
Ажаб гар гулшани фирдавс аро мундоқ ниҳол ўлғай.

Кўнгул бир пойбўс уммидидин зулфунгға боғланди
Ки, топқай ком чун зулфунг юрурда поймол ўлғай.

Су ҳайвон чашмасидин, ел Масиҳ анфосидин топса,
Қачон тўбиға нахли қоматингча эътидол ўлғай.

Жунунум кўйида бир тош захмиға ҳариф эрмас,
Неча  Фарҳод савдо тоғида Мажнунмисол ўлғай.

Кўнгул бирла хаёлинг уйла чирмалмишки, билмонким,
Хаёлинг кўнглум ўлғай, йўқса кўнглум ул хаёл ўлғай.

Лаби лаълинг майидин рашҳае топмиш зақан сари
Демаким, ранги майгун бу латофат бирла хол ўлғай.

Эмас майхонанинг синған сафоли дурдидек ичсам,
Агар жоми Жам ичра Хизр суйидин зилол ўлғай.

Тут, эй соқий, манга бир майки, анинг нашъаси еткач,
Кўнгул беҳол бўлғай, жонға ҳар дам ўзга ҳол ўлғай.

Хуш ул риндики, борғай кулбадин гулшанға борғандек,
Бақо мулкига чун дорул-фанодин интиқол ўлғай.

Навоий, тийрасин аҳли назар хокираҳин кўз тут,
Санга бу сурмадин шояд ёруғлуқ эҳтимол ўлғай.

* * *

Не пок Мажнунки, бир парий чеҳра пок ҳусниға зор бўлғай,
Бу пок ишқ ичра пок жон тарки этса, не ихтиёр бўлғай.

Сиришку оҳим натижасидин узори кўнглумни чекти гўё
Ки, ишқ оби ҳавоси бирла бу навъ дилкаш баҳор бўлғай.

Юзида тер фитнасидин бўлсам ажаб эмастурки, марқадимда
Ушоқ тош ўрнида хайли анжум, ой анда шамъи мазор бўлғай.

Кўнгул чу кирпикларинг хаёлиға тушти, реш ўлди барча жузви
Тикан аро тушса бир яланг телба, йўқ ажаб, гар фигор ўлғай.

Мен ул қуёшсизки заъфарон риштасидек ўлдум, ажаб эрмастур
Далили ишқ улки, ранги асфар доғи бадан ҳам назор бўлғай.

Чу жонни бекаслик ичра ғам олди мендин, эй ишқ аҳли, ғам йўқ
Хуш улки, муҳлик ғами етишса ёнида бир ғамгусор бўлғай.

Хумор ҳижрон судоъидин майл қилди майхона сари кўнглум
Магарки, ул сари мойил ўлғай ангаки, ранжи хумор бўлғай.

Замону аҳли замонни зинҳор кўрма хошок бирла хасча
Ки, оламда олам аҳли доно қошинда беэътибор бўлғай.

Вафо йўлинда Навоий ўлдию кўрмади ғайри бевафолиғ,
Вафо шиори билурки, ёриға бевафолиғ шиор бўлғай.

* * *

Чу ҳар дам ул парий бегона бўлғай,
Яқиндурким, киши девона бўлғай.

Шабистон ичра сен ул шамъсенким,
Кавокиб даврида парвона бўлғай.

Кўруб холингни билдимким, қурутқон
Шикибим мазраъин бу дона бўлғай.

Майи лаълингдин улким, бўлди ранжур,
Анга доруш-шифо майхона бўлғай.

Не ер бўлғай дема минг ғамға манзил
Ки, гар бўлған бизинг вайрона бўлғай.

Биров жону жаҳондин истагай дўст
Ки, ҳам озода, ҳам фарзона бўлғай.

Навоий сенсиз ўлмай мужрим ўлмиш,
Гар олсанг жонинн, журмона бўлғай.

* * *

Ёр ила бир хилват истарменки, ағёр ўлмағай,
Балки ул хилватнинг атрофида дайёр ўлмағай.

Кўзга кўнглум дардидин йиғларға имкон қолмағай
Тилга дардим шарҳини айларга гуфтор ўлмағай.

Элдин андоқ ёшурун истармен ул хилватниким,
Кўнглум андин воқифу жоним хабардор ўлмағай.

Ёр буди ичра нобуд ўлғаменким, ўртада
Ўзгаликдин демаким, ўзлукдин осор ўлмағай.

Буки, дерлар бордурур девор кейнида қулоқ,
Ул фазо даврида кўз етгунча девор ўлмағай.

Махфий асроримға бўлғай ёр лафзидин адо,
Ёрдин айру валекин соҳиби асрор ўлмағай.

Эй Навоий, қилма ҳар ёр оллида сиррингни фош,
Бормудур имкониким, ул ёрға ёр ўлмағай.

* * *

Не кун ўлғайки, нигорим келгай,
Боғи умрумда баҳорим келгай.

Умр боғида баҳор улдурким,
Сарв қад лола узорим келгай.

Ўлмагаймен йўлида, гар бошима
Секретиб шаҳсуворим келгай.

Ул гадо жониға ўт тушкайким,
Олғали шамъи мазорим келгай.

Кўйида итти кўнгул, ваҳ, қачон ул
Масти девона шиорим келгай.

Қани майким, чу ичиб маст ўлсам,
Кўкка туз боққали орим келгай.

Эй Навоий, тиламон ҳуру парий,
Шояд ул базмда ёрим келгай.

* * *

Эй кўнгул, васлидин ул ой бизни навмид этмагай,
Жонимизға фурқат андуҳини жовид этмагай.

Қасди жон айларда лаълиға татаббуъ қилмағай,
Кунгул ўртар  чоғда  рухсориға тақлид этмагай.

Васл уммиди била ушшоқини қилғанда шод,
Ғуссалиғ кўнглумни ҳажри бирла таҳдид этмагай.

Тушта кўрдум оразин кўнглумни барқи ишқ ила,
Ул қадар гарм эттиким, туш вақти хуршид этмагай.

Итларинг синған сафоли тушкач илгимга, кўнгул
Онча фахр эттики, жоми бирла Жамшид этмагай.

Дурри ваҳдат топмағай ҳаргиз фано гирдобидин,
Соликеким ўзни ғарқи баҳри тажрид этмагай.

Онча фарёд этти мутриблар Навоий назмидин
Ким, Уторид шеъридин чарх узра Ноҳид этмагай.

* * *

Неча ҳажрингда чекиб ун йиғлай,
Ҳар кеча йиғлаю ҳар кун йиғлай.

Кеча фарёдима еткай деб ул ой,
Осмондин ошириб ун йиғлай.

Ҳар тараф зоҳир этиб кавкаби ашк,
Кун тулуъ эткуча ҳар тун йиғлай.

Ашкдин кирпик уза ул хат учун
Ёғдуруб сабзаға шудрун йиғлай.

Чарху анжум сари оҳим ўтидин,
Юбориб дуд ила учқун, йиғлай.

Чарх бедодидин ул мушфиқ ёр,
Бир замоне мени қўйсун, йиғлай.

Дема васлимда Навоий йиғлар,
Васл мумкин эса невчун йиғлай.

* * *

Неча килки тахайюл бирла бир суврат нигор айлай,
Анга ошиқ ясаб, кўнглумни умдо беқарор айлай.

Неча чирмаштуруб бир зулф савдосин димоғимға,
Узумни аҳли савдодек паришонрўзгор айлай.

Неча бир сарвдек қомат ҳавоси бирла ҳар соат,
Жаҳонда оҳу афғондин қиёмат ошкор айлай.

Неча бир лоларух доғи ғамин истаб таним узра,
Қуюб юз доғ ани қонлиғ ёшимдин лолазор айлай.

Эрур бас тийра шоми ишқ, ё раб, ҳусн шамъин ёқ
Ки, жон  бирла  кўнгул ўртанмагин парвонавор  айлай.

Неча ғам дашти ичра бир пари меҳрида соямни,
Жунундин бир замон қовуб, гаҳи андин фирор айлай.

Неча анжум била чарх офатидин чарху анжумдек,
Ҳавони оҳим ўтидин тўла дуди шарор айлай.

Чу ҳеч иш ихтиёри кимсада йўқтур, қўй эй зоҳид
Ки, тарки ихтиёр этмакни мен ҳам ихтиёр айлай.

Навоий, бода баҳри бегарониға мени солғил
Ки,  гардун баҳрининг мавжи балосидин  канор айлай.

* * *

Эврулай бошингғау беҳушу ҳайронинг бўлай,
Бир замон садқанг бўлай, бир лаҳза қурбонинг бўлай.

Хони васлингдин агар қовса рақибинг, рағмиға
Кўнглум истардек тахайюл бирла меҳмонинг бўлай.

Нетти жон топсам висолингдин лабингнинг холидек,
Кўзу зулфунгдин неча масту паришонинг бўлай.

Хуштурур васлинг майидин ҳар тараф хирқамда доғ,
Неча, жоно, мубталойи доғи ҳижронинг бўлай?

Гарчи бандангмен, мени озод қилма лутфдин
Ким, қуюндек садқайи сарви хиромонинг бўлай.

Танни жилванг вақти туфроғ айлай, эй чобуксувор,
То бошингға эврулурга гарди майдонинг бўлай.

Эй Навоий, гунгу лол истар эсам тонг йўқ сени,
Тобакай озурдайи фарёду афғонинг бўлай.

Qayd etilgan