Саломлашиш одоби билан яхши танишмаган кўринасиз. Расулуллоҳ с.а.в.га "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ" деб салом берганларида "Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳу баракатуҳ" деб алик олганлар,
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу баракатуҳ" деб салом берганларга, "ва алайка" деб алик олганлар. бунга сабаб энг афзал саломни берган одамга "Ўзингга ҳам" деб жавоб берганларида.
Энди бемазхаб ҳақидаги хунук гапингизга келсак. Бемазҳаблар ҳам мусулмон, улар ҳам биздагидай Аллоҳга, китобларига, фаришталарга, пайғамбарларга, қиёмат кунига ва қазои қадарга иймон келтиради, шундай экан нега уларни кофирга чиқарамиз.
Уларнинг биздан битта фарқи бор, буни тушунтирсам... Имом Абу Ҳанифа, имом Абу Юсуф, имом аш-Шайбоний ва аҳли суннанинг бошқа мазҳаб имомлари имом Шофеий, имом Молик, имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар Қуръон, ҳадис, ижмо, қиёс ва бошқа шартлар билан хукмни чиқариб бизга амал қилишнинг энг осон йўлини кўрсатиб кетганлар, бу худди йўл билмайдиганларга харита чизиб энг осон йўлни белгилаб берганга ўхшайди.
Ўтган асрда чиққан бемазҳаблар эса шу харита қолиб ўзлари харитасиз улоқиб қоқилиб, турли тарафга бурилиб, йўлида чиққанлар билан жанжаллашиб, "тўғри йўл турибдику" деганларни "адашганлар, залолатдаги фирқа" деб йўлида кетаверишди, аслида харитаси бор, харитани тузган одамининг ўзи ҳам йўл топа олмаган, ҳар ким ўзи ижтиход қилишни тавсия этган...