Ilm izlash asoslari  ( 9955 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Muhammad Amin  05 Noyabr 2009, 08:22:49

8. Mukammallik

Ilm olayotgan inson ilm izlashga barcha bor harakatlarini xolisona sarf qilsa natijada olgan ilmini mukammal egallaydi hamda kuchaytiradi. Bu narsa uning ilmni yodlashida va to'g'ri tushunishida ko'rinadi.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  05 Noyabr 2009, 08:23:13

9. Ulamolardan ilm o'rganishlik

Ilm bu ulamolardan o'rganilishi lozimdir. Ulamolar Islom aqidasi, qonun-qoidalarini to'g'ri tushunishadi va uni bizlarga to'g'ri holda o'rgatishadi. Hamda bundan tashqari amal qilishlari orqali ham ulamolar boshqalarga juda foydali namunadir.

Quron va sahih hadislarni qanday qilib to'g'ri Salaflar tushungandek tushunishni biz Salaflar yo'lida bo'lgan ulamolardangina o'rgana olamiz.

Shu sabab ham doimo haqiqiy ulamolarni tanishlik, ularning kitoblari, maruza hamda maqolalari bilan tanishishga, ularni darslariga qatnashishga qiziqishlik va shunga yarasha ulardan ilm olishlik aqlli insonning ishidir.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  05 Noyabr 2009, 08:23:45

10. Vaqt

Ilm izlayotgan inson ilm olishlik 1-2 kun yoki yilda tugaydi deb o'ylamasligi lozimir, balkim kop yillar ilm izlashni davom ettirishi zarur.

Solih insonlar doimo oxirgi nafaslarigacha ilm olish yo'lida bo'lganlar chunki ular ilm izlash yo'lida bo'lishlik bu Jannatga eng oson yo'l ekanligini haqqoniy ravishda tushunib yetganlar.

Albatta bu yerda sabrni alohida qayd qilib o'tishlik lozim. Shubhasiz, ilm olishlik ko'p yillar davom etadi va bu uchun inson sabr qilishga o'zini har tomonlama tayyor qilishi lozim.


Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 Avgust 2014, 21:53:02

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* والصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله  و أصحابه و أتباعه أجمعين* ربِّ  زدني عـلمـًا*
СИЗ ТАЛАБА БЎЛДИНГИЗ
   
Бугунги кунда она юртимизнинг қай томонига юзланманг, кўркам қад кўтарган илм даргоҳларига кўзингиз тушади. Бу даргоҳларда қанча-қанча келажагимиз куртаклари ниш отмоқдалар. Имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридийлар, Самарқандий, Насафий, Бурҳониддин Марғилонийлардек, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбеклар каби забардаст алломалар юртининг фарзандлари яна аждодлари изига интилмоқдалар. Қай соҳада бўлмасин илмга интилиш бор. Майли у олим бўлсин, зиёли бўлсин, ходим бўлсин ёки ишчи бўлсин –маърифатли бўлмоғлик бугунги кун талаби бўлиб бормоқда. Чунки илм икки дунёнинг бахту-саодатига олиб боргувчи асосий омилдур.   
   Илм – зиё, жаҳолат эса зулуматдур. Инсон қачонки илм йўлини маҳкам тутса дунё ва охиратнинг бахту саодатига етишига имкон топган бўлади. Башарият илм йўлини тутиб ҳамиша юксалиб борган. Қайси жамиятда илмга эътибор бўлса  тараққий топиши юқори даражага кўтарилади. Бу ҳақиқат тарихда ҳам кўрилган, ҳозир ҳам шундай. Юртимизда билим даргоҳлари кўпайиши тарққиётимизнинг гарови десак  муболаға бўлмагай.
   Илм одам фарзандининг мартабасини кўтариб бошқа махлуқотлардан устувор этиши “Таълимул-мутаъаллими” китобида чиройли тарзда баён этилган:
“Илмнинг инсоният билангина хосланиб шарафли (мақом касб этиши) экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки шижоат, журъат, қувват, саҳоват, шафқат каби илмдан бошқа ҳамма хислатлар инсонда ҳам, бошқа ҳайвонотларда ҳам муштаракдур. Аллоҳ таоло илм билангина Одам алайҳис салоту вас-саломни фаришталардан афзаллигини изҳор қилди ва уларни (Одам алайҳис салоту вас-салом)га сажда қилмоққа буюрди ”. Бу ҳам бўлса Одам алайҳис салом фаришталар билмаган нарсаларни билганлиги сабабидан эди.
   Қурони каримда энг аввал нозил бўлган сура “Ўқи” деб бошланиши ва суранинг давомида яна илм зикр қилинишидан ҳам илм инсоният учун ўта муҳим эканлигини англаш мумкин.
اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ ¤ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ ¤ عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ ¤
"Карамлиларнинг карамлиси бўлган Раббинг (фазли) ила ўқи! Ўша (Раббинг) қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга (инсон) билмаган нарсасини ўргатди"(“Алақ” сураси, 3 –5-оят)
   Ватандошимиз  имом Абу Баракот ан-Насафий ҳам Ислом оламида машҳур ва маъруф бўлган “Мадорикут-танзил” номли тафсир китобларида  ушбу ояти кариманинг тафсир қилиб  “бандаларига билмаган нарсаларини ўргатиб, жаҳолат қоронғулигидан илм нурига чиқарганлиги камоли (лутфу) карами эканлигига далолат қилади” деб баён қилганлар.
   Аллоҳ таоло илм аҳлининг даражалари ҳақида алоҳида баён қилади:
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ(سورة المجادلة، 11)
“Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм эгаларини даражаларга кўтаради”(Мужодала сураси, 11-оятдан)
   Яна ўша тафсир китобида баён қилинадики, “даражалар ҳақида икки ҳил қавл бор: бири дунёда мартаба ва шарафлиги, икинчиси эса – Охиратда.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу қачон шу оятни қироат қилса: “Эй инсонлар, бу оятни яхши фаҳм этинг, илмга рағбат айланг”, – дер эдилар.
Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва саллам “Олимнинг  обиддан афзаллиги ой тўлган кечада бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир”– деганлар.(Аҳмад, Термизий, Абу Довуд, ибн Можа, Дора Қутний ривоятлари)
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича Сулаймон алайҳис саломга илм, мол ва мулкни (танлашлик) ихтиёри берилди. У  илмни танлаган эди унга қўшиб мол ҳам, мулк ҳам берилди. Он ҳазрат саллалоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:“Аллоҳ Иброҳим алайҳис саломга ваҳий қилиб “Эй Иброҳим, Мен Алим (билгувчи)дурман, ҳар бир илмликни яхши кўрурман” деди”. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло илм аҳлини яхши кўрганидандурки, уларни дунёда ҳам элу юрт орасида шарафли қилиб қўяди.
Яна шуни ҳам билмоқ керакки, Тангри таоло илмни ҳар кимга ҳам бахш этавермагай. Кимга илм бахшида қилса бу яхшликни умрининг охирига қадар Холиқ таолодан берилган юксак тухфа сифатида авайлаб асраб, ардоқламоғи ва шунга яраша шукрона ва тақвода бўлишга интилмоғи лозим.
عن معاوية رضي الله عنه قال: سمعت رسو ل الله صلى الله عليه و سلم يقول: "من يردالله به خيرًا يُفقههُ في الدّين" (رواه البخاري)
Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг“Аллоҳ кимга яхшилик қилишликни ирода қилса динда фақиҳқилиб қўяди” деганларини эшитганман. (Бухорий ривояти)
"Фақиҳ" фиқҳ  илмини яхши билгувчи инсон демакдур. “Фиқҳ” эса уламоларнинг таърифларига кўра “фаҳм”, яъни ҳар бир аҳкомнинг туб моҳиятларини яхши англамоқликдур. Демак кимгаки Аллоҳ таоло яхшилик қилишликни хоҳласа динда ҳар бир аҳкомнинг моҳиятини яхши билгувчи қилиб қўяр экан.
Пайғабаримиз саллалоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур “Илм истамоқлик ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарздур”деган ҳадиси шарифларини уламоларимиз шарҳлаб, қандай илмни талаб қилиш лозимлиги ҳақида ҳам китобларда баён қилганлар. Шунга кўра инсониятнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган илмларни ўрганишлик фарзи кифоя деганлар. Яна ҳам тушунарлироқ айтадиган бўлсак ҳар бир диёрда шу юрт аҳолисининг эҳтиёжи тушадиган илмларни билгувчи инсонлар бўлишлиги лозим. Ана шунда шу юрт аҳолисининг бўйнидан ўша фарзи кифоя соқит бўлади. Акс ҳолда  ҳаммалари жавобгар бўлади. 
Ҳар бир инсон ўз ҳаётида эҳтиёжи тушадиган ишларнинг илмини ўрганишлиги эса фарзи айн. Ким қайси соҳани эгалласа ўша соҳанинг илмини билишлиги керак. Бу эса айни ибодат эрур.
Ана энди илм талабида юрганлар ўзларининг мартабаларини қанчалик чуқур ҳис этсалар, шунчалик масъулият ҳиссини сезадилар. Бизларнинг келажагимиз бўлган бўлғуси олимлар қанчалик шарафли йўлни тутганларини билиб олсинлар. Зеро улар минглаб ҳамюртларининг гарданларидаги фарзни адо қилмоқдалар.
Илоҳим ҳар биримизга манфаъатли илм бериб, олган илмига амал қигувчилардан айласин. Ҳолбуки “Амалсиз илм – мевасиз  дарахт” деганлар. 

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
   Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жомеъ масжиди муаззини

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  14 Sentyabr 2015, 11:35:57

ИЛМ ЎРГАНУВЧИНИНГ НИЯТИ ҲАҚИДА
Буюк юртдошимиз Абу Лайс Самарқандий ўзининг машҳур “Бўстонул орифийн” асарида илм ўрганувчининг ниятлари ҳақида ушбу гўзал насиҳатларни баён қилганки, уни ҳар бир толиби илм билиб, ёдда тутмоғи ва унга амал қилмоғи лозим.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг аввалгиси – олган илми билан фойдаланиши ва ўзидан ўрганаётган кишига фойда бериши учун ниятини тўғирлаб олишдир. Бас, қачонки ниятини тўғрилашни ирода қилган бўлса, яна тўрт нарсани қасд қилишига тўғри келади:
1. Илм олишлиги билан жоҳилликдан чиқишга қарор қилиш. Чунки Аллоҳ таоло: "Айтинг: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!" деган маънода марҳамат айлаган. (Зумар, 9)
2. Илми билан халққа фойда келтиришни ният қилиш. Чунки Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Инсонларнинг яхшиси инсонларга фойдаси тегадиганидир", деганлар.
3.  Илм ўрганиш билан илмни тирилтиришни ният қилиш. Чунки инсонлар таълим олишни ташлаб қўйсалар, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Илм кўтарилишидан олдин илмни ўрганиб олинглар", деб айтганларидек, илм кўтарилиб қолади. Илмнинг кўтарилиши олимларнинг кетиб қолишидир.
4. Илм олиш билан унга амал қилишни ният қилиш, аксини эмас. Чунки илм амал учун асбобдир. Илмсиз амал беҳуда бўлгани каби каби амалсиз асбобни талаб қилиш ҳам беҳуда ишдир. Айтибдиларки, амалсиз илм уволдир, илмсиз амал залолатдир.
Таълим олувчи илм ўрганиш ила Аллоҳ таолонинг розилигини, охират диёрини талаб қилиши лозим. Илм билан дунё талаб қилишни қасд қилмаслик керак. Ҳолбуки, илм ўрганиш билан Аллоҳ таолонинг розилиги ва охират манзилини талаб қилинса, унисига ҳам, бунисига ҳам эришгай. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло марҳамат қилганидек:
“Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас”. (Шўро. 20)
Зайд ибн Собит Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Кимнинг нияти дунё бўлса, Аллоҳ таоло унинг ишини тарқатиб юборади ва фақирлигини иккала кўзининг орасига қўйиб қўяди, дунёдан унга Аллоҳ таоло битиб қўйганидан бошқаси келмайди. Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча юмушларини жамлаб қўяди, бойлигини қалбига жойлаб қўяди. Унга  дунё жирканчли ва хор бўлиб келади".
Мабодо ниятини тўғирлашга қодир бўла олмаса ҳам, илм ўрганишни тарк қилгандан кўра ўрганавергани афзал, чунки таълим олаверса, илм унинг ниятини тўғирлаб қўйишига умид бор. Хабарларда ривоят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким илмни Аллоҳ таолонинг розилигидан бошқа нарса учун талаб қилса ҳам, илм унга илм етиб келиб, нияти Аллоҳ таоло учун ва охират манзили учун бўлмагунча дунёдан ўтмайди", деганлар.
Мужоҳид айтган: "Биз бу илмни талаб қилганимизда ниятимиз кам эди. Сўнг Аллоҳ таоло бизга ниятни ризқ қилиб берди".

Улуғнор тумани бош имом хатиби Сайдалиев Бахтиёржон

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  21 Sentyabr 2016, 10:56:59

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول و لا قوة إلا بالله*
Фатво бериш масъулияти
Маълумки, шариат ишларида фатво бериш учун шунга лаёқатли, масъулиятли ва фатво бера олиш шартлари ўзида мужассам бўлган олим бўлишлик шарт. Акс ҳолда фатво беришга бировнинг ҳақ ва ҳуқуқи йўқ. Бир қанча тафсир ўқишлик, бир неча ҳадис ёдлаб олишлик, фиқҳдан хабардор бўлишлик ва араб тилини ўзлаштириб олишлик кишига фатво бериш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто фатво беришга лаёқатли инсонлар ҳам зарурат юзасидангина фатво чиқарадилар.
Бироқ айрим кимсалар борки, ўзлари жоҳил ҳолатда фатво чиқаргайлар, бу билан билмасларки, ўзларини дўзах азобига гирифтор қилурлар. Бу тўғрида абу Лайс Самарқандийнинг “Бўстонул орифин” китобида алоҳида боб бор. Унда ушбу ҳадиси шариф келтирилган: “Сизларнинг дўзахга журъатлиларингиз фатвога журатлиларингиздир".
Ибн Сийрин Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилиб: "Уч тоифа киши одамларга фатво беради - Қуроннинг насх бўлган оятларини биладиган киши, чорасиз қолган амир, ёки фатво сўралган аҳмоқ", дер эди. Ундан бирон нарса ҳақида сўрасалар: "Мен аввалги иккаласи ҳам эмасман, учинчи бўлишни ҳам ёмон кўраман", деб қўяр эдилар.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи айтар эди: "Бирор киши, биз қаердан гапирганимизни билмаса, бизнинг сўзимиз билан фатво бермоғи дуруст бўлмайди".
Ўтган солиҳ зотлар фатво беришдан сақланганлар. Айтадиларки, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо масжидда турар эди. Ундан сўралган саволларнинг кўпроғига берган жавоби “билмайман” дегани бўлур эди. Одам алайҳис саломдан Ҳавво онамиз шариат ҳукмидан савол берса “билмайман” дер эдилар, кейин Жабройи алайҳис саломда сўрар эди. Жаброил алайҳис салом ҳам “билмайман” дер ва Аллоҳ таолодан сўрар эди. (“Нафъул муфтиййи вас соили”)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам сўрасалар ўзларича жавоб бермаганлар, балки жавоб тариқасида оятлар нозил бўлган.
Салмон Форсийдан одамлар фатво сўра шганида: "Бу сизларга яхши, менга ёмон", деганлар.
Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтади: "Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобидан бир юз йигирматасини кўрдим. Уларнинг муҳаддиси ҳам, муфтийи ҳам ўзидан кўра, бошқа биродари ҳадис айтиб, фатво беришини хоҳлар эди".

Асака туманидаги Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби Ҳусанов Эркинжон
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди ходими

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  14 Fevral 2017, 09:33:54

ИЛМ ИСТАШ
Илм ўрганиш ҳақида ҳар қанча кўп айтсак камлик қилади. Айтиш мумкинки, илм талабида бўлишлик ҳар кунлик шиоримиз бўлса арзийди. Илм нафақат ўрганувчининг ўзига, балки бутун жамият учун, ҳам бу дунёда, ҳам охиратда фойда келтиради. Инсонларнинг турмуш маданияти ва савияси юксалади. Ахлоқ ва одоб кенг қулоч ёяди. Ҳолбуки ахлоқсизлик бутун башариятни маънавий жарликка олиб келур.
Биз буюк алломалар авлодимиз. Уларга муносиб фарзанд бўлишлик ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздур.
Ота-боболаримиздан мерос қолган исломий таълимотларимизда илм исташга тарғиб қилинади.  У илм дунёвий бўлсин, ухровий бўлсин, уни талаб қилиш ибодат саналади.
Макҳул Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз", дeганлар.

عن أبي الدرداء. قال فإني سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول ( من سلك طريقا يلتمس فيه علما سهل الله له به طريقا إلى الجنة . وإن الملائكة لتضع أجنحتها رضا لطالب العلم . وإن طالب العلم يستغفر له من في السماء والأرض . حتى الحيتان في الماء . وإن فضل العالم على العابد كفضل القمر على سائر الكواكب . أن العلماء ورثة الأنبياء لم يورثوا دينارا ولا درهما . إنما ورثوا العلم . فمن أخذه أخذ بحظ وافر ) (سنن إبن ماجة)
   Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким илм излаб йўлга чиқса Аллоҳ унинг учун жаннатга йўлни енгил қилиб қўюр. Шубҳасизки, фаришталар илм истагувчига розилик билан қанотларини ёзурлар. Шубҳасизки, илм истагувчига ҳатто сувдаги балиққача, осмон ва ердаги зотлар истиғфор айтур. Шубҳасизки, олимнинг обиддан афзаллиги ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидур. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидурлар.  Улар динор ҳам, дирҳам мерос қилмаганлар. Улар илм мерос қилганлар. Ким ундан олса, улкан насиба олибди” дедилар. (Ибн Можа ривояти)
عن أبي ذر قال  : - قال لي رسول الله صلى الله عليه و سلم ( يا أبا ذر لأن تغدو فتعلم آية من كتاب الله خير لك من أن تصلي مائة ركعة . ولأن تغدو فتعلم بابا من العلم عمل به أو لم يعمل خير من أن تصلي ألف ركعة ) (سنن إبن ماجة)
Абу Зар разияллоҳу анҳу айтади “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
«Эй Абу Зар! Эрталаб туриб, Аллоҳнинг китобидан бир оят ўргансанг сeн учун юз ракаъат намоз ўқишингдан яхшидир. Ва яна эрталаб туриб илмдан бир боб ўргансанг, у билан амал қилинадими ёки амал қилинмайдими, минг ракаъат намоз ўқишингдан яхшидир" дедилар. (Бу ўринда нафл намоз маъносида) (Ибн Можа ривояти)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Ким олим олдида икки соат ўтирса ё у билан икки луқма овқат еса ёки ундан иккита калима эшитса ёҳуд у билан бирга икки қадам юрса, Аллоҳ унга икки жаннат ато қилади. Ҳар бир жаннат дунёнинг ўхшашидан икки баробардур". (“Дурратун носиҳин)
Ва яна айтганлар:
"Илмни, агар Чинда бўлса ҳам талаб қилинглар".
Али разияллоҳу анҳу айтади: “Ким илм исатагида бўлса жаннат унинг истагида бўлур”.
Яҳё ибн Муъоз раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Илм - амалнинг далили. Фаҳм - илмнинг макони”
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Билгилки, ҳар бир муслим ва муслимага дин ишларида муҳтож бўладиган таҳорат, намоз ва шариатнинг бошқа ҳукмлари ҳамда ҳаётий ишларида зарур бўлган нарсаларни биладиган миқдорда илм ўрганиш фарздир.
Хуллас, киши ўзи муҳтож бўладиган нарсаларнинг илмини таҳсил қилиши фарз. Чунки Аллоҳ таоло:
"Агар билмайдиган бўлсанглар, аҳли илмлардан сўранглар" (Наҳл, 43), дeйди.

   Бахтиёржон Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
   Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  08 Avgust 2017, 17:11:10

ИБН АББОС
Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ (с.а.в) амакиларининг ўғли. Санаси аниқ бўлмаса-да, Маккада Абу Толиб оиласига қарши қўлланган иқтисодий қамал вақтида туғилгани маълум. Онаси Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис мўминлар онаси Маймуна (р.а.)нинг синглиси, Хадича онамиз (р.а.)дан кейин исломни қабул қилган иккинчи аёл.
Отаси Абдуллоҳни туғилиши билан Пайғамбаримиз (с.а.в.)га олиб борди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чақалоқни бағирларига босиб: «Илоҳим, уни диннинг билимдони қил! Китоб (Қуръон)нинг тафсирини унга ўргат», дея дуо қилдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос ислом оёққа турган Мадина шаҳрида улғайди ва илм олди. Таҳорат қилиш, намоз ўқишни шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ўрганди. Ёшлик чоғида Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг бошини силаб, бир неча бор: «Эй Аллоҳ, бутун илм ва ҳикматни шу бошга бер. Унга таъвил ва тафсирни ўргат. Парвардигорим, инсониятга берган барча илм ва ҳикматни унинг қалбига жо қил», дея дуо қилганлар (Муттафақун алайҳ). Саодат асрида жуда ёш бўлгани сабаб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хонадонларига бемалол кириб чиқар, бошқа саҳобалар билмаган ва кўрмаган кўп нарсаларни биларди.
Ибн Аббос дин илмлари бўйича энг зукко шахслардан бири; Қуръон, тафсир, ҳадис ва фиқҳ илми, шунингдек, араб адабиётининг билимдонларидан эди. Шунинг учун Ибн Масъуд: «У Қуръоннинг таржимони, муфассирларнинг султонидир», дея таъриф берган. Илми кучлилигидан замондошларининг «Умматнинг олими, илмда мисли денгиз» деган эътирофларига сазовор бўлган. (https://irfon.uz/sahobiylar-hayoti/209-abdulloh-ibn-abbos.html)
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. “Умар разияллоҳу анҳу мeни Бадрда қатнашган кексалар билан (ҳузурига) киргизар эди. Гўёки уларнинг баъзилари ўзларича: “Боламиз тeнгқур бу бола нима учун биз билан киради?” дейишар эди.
Умар: “Уни сиз яхши биласиз” дeди. Бир куни мeни чақириб, улар билан бирга киргизди. Ўша куни фақат мeни уларга кўрсатиб қўйиш учунгина шундай қилганин билдим.
-   Аллоҳнинг إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللهِ وَالْفَتْحُ “Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса...” қавли тўғрисида нима дeйсизлар? – деди. Баъзилар:
-   Бизларга нусрат бeрилса ва фатҳ этилса, Аллоҳга ҳамд ва истиғфор айтишга буюрилганмиз, - дeйишди. Баъзилар ҳeч нарса дeмай сукут қилишди.
-   Эй Ибн Аббос, сeн ҳам шундай дeйсанми? – дeди.
-   Йўқ, - дeдим.
-   Унда нима дeйсан? - дeди.
-   Бу – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ажаллари. Уни бу зотга билдирмоқда. “Агар Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ кeлса” - бу ажалингнинг аломатидир, “Бас, Раббингнинг ҳамди ила тасбеҳ айт ва мағфират сўра. Зeро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир” деган, - дедим. Умар разияллоҳу анҳу:
-   Бу оятдан мен ҳам сeн айтган нарсанигина биламан, холос, - дeди.
(Имом Бухорий ривояти)

Қамариддин Шаробиддинов. Асака туманидаги Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 Sentyabr 2017, 16:47:34

ИЛМ ВА ОДОБ
Илм одам фарзандининг мартабасини кўтариб бошқа махлуқотлардан устувор этиши “Таълимул-мутаъаллими” китобида чиройли тарзда баён этилган:
“Инсониятгагина хос бўлган илмнинг шарафли экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки шижоат, журъат, қувват, саҳоват, шафқат каби илмдан бошқа ҳамма хислатлар инсонда ҳам, бошқа ҳайвонотларда ҳам муштаракдур. Аллоҳ таоло илм билангина Одам алайҳис салоту вас-саломни фаришталардан афзаллигини изҳор қилди ва уларни (Одам алайҳис салоту вас-салом)га сажда қилмоққа буюрди”.
   Ана шундай шарафли мартабага етишиш учун фақатгина китоб ўқишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек одоб ҳам шарт қилинган:
   “Кимдаки одоб бўлмаса, унда илм ҳам йўқдур”.
Демак илмнинг аввали одоб бўлмоғи даркор экан. Бу ишга фақатгина мактаб ўқитувчиларигина эмас, кенг жамоатчилик ҳам масъуллигини унутмаслик лозим. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, фарзандимизни мактабга жўнатар эканмиз, ахлоқли, одобли бўлишга чорлаб, устозларини қаттиқ ҳурмат қилишликни, уларга зинҳор гап қайтармасликни, устозларнинг олдида ҳаргиз беодоблик қилмасликни албатта тайинлаб айтиш керак.
Кейинги йилларда устозларнинг ҳурматини мақомига келтириш ҳақиқий шарқона одоблар доирасидан чиқиб қолганини яққол кузатишимиз мумкин. Ваҳолонки, биз қандай инсонларнинг авлдоларимиз? Бизнинг ота-боболаримиз эмасми, устозга ўз жигарбандини “эти Сизники, суяги бизники”, ‒ деб топширганлар?! Бизнинг аждодларимиз эмасми, устозининг фарзандига ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатган?!
Ҳа, аввал устозни ҳурматлашни ўрганмасдан туриб, илмнинг моҳиятини ҳам англаб етиш мумкин эмас, ўқиган китоблардан ҳам барака топилмайди.
Дарҳақиқат, устоз ҳурмат-эҳтиромга лойиқ инсон. Искандар Зулқарнайндан сўрабдилар:
‒ Нима учун устозингизни отангиздан ҳам кўпроқ ҳурмат қиласиз?
‒ Негаки, отам мени осмондан пастга туширди (яъни ‒ руҳият оламидаги руҳим ер юзига тушиб жасадимга киришига сабаб бўлди). Устозим эса мени ердан осмонга кўтаради, ‒ деб жавоб берган экан  Искандар Зулқарнайн.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига Аллоҳ таолонинг  Ўзи, фаришталар ва илм эгалари гувоҳлик бериши ҳақида баён қилинган “Оли Имрон” сурасининг 18-оятининг тафсирига кўра баъзи муфассирлар Аллоҳ таолонинг гувоҳлиги далиллар пайдо қилиши билан,  фаришталарнинг гувоҳлик бериши иқрор бўлишлари билан, илм эгаларининг гувоҳликлари эса далиллар келтириб исботлаб беришлик билан бўлади деганлар. Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳининг тафсирларига кўра ушбу ояти каримада илм аҳлининг даражаси юқори эканлиги баён қилинмоқда. Бу эса ҳар бир илм йўлини  тутган инсонга шарафли масъулият юклайди.
Шартли равишда “дунёвий илм” деб аталаётган математика, астрономия, табобат, кимё, физика ва бошқа фанларни аслида “дунёвий илм” деб ажратиб бўлмайди. Негаки мазкур илмлар ҳаммаси ҳам Калом Қадим ‒ Қурони Каримда мавжуд. Уларни пухта ўрганмасдан туриб Қурони Каримни яхши тушуниб бўлмайди. Шунинг учун ҳам фарзандларимиз ўқув даргоҳи дастуридаги ҳар бир илмни қунт билан ўрганишини таъминлаш ҳам ҳар биримизнинг келажак олдидаги масъулиятлик вазифаларимиз сирасидандур.
Кези келганда уларнинг кийинишига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Ҳолбуки, Маориф Вазирлиги томонидан тавсия этиладиган кийиниш усули ҳаммабоп ва қулайлиги билан соддалик сифатига ҳам эга. Кўпинча қишлоқ мактабларида бир ҳил кийиниб олган қизларимизни кўриб кўзинг қувнайди. Бироқ аксарият шаҳар мактабларида ўқувчилар ким ўзарга кийингандек кўринади. Уларнинг эгнидаги кийимлари қимматбаҳолигидан ёқангни ушлайсан. Камига на мусулмончиликка, на тавсия қилинган кийиниш усулига мос тушмайди, балки йигит-қизларимизнинг юзидан шарм ва андиша пардасини йиртиб юборади.
Ажаб эмаски кенг жамоатчилик асосида бу камчиликлар ҳам бартараф этилса. Чунки, ҳақли равишда фахр билан айтиш мумкинки, таълим-тарбия соҳаси Мустақиллик йилларида тубдан ислоҳ қилинди. Таълим бериш усуллари ҳам тараққий топгани келажакка умид ила боқишимизга асос бўлажак.
Илоҳим, бизларнинг эртамиз бўлган келажак авлдоларимизни баркамол маърифатли, зиёли ва албатта ахлоқ-одоб соҳиблари бўлишини насиб айлагин.

   Улуғбек қори Йўлдошев Асаска т. "Холид ибн Валид" масжиди ғазначиси

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  02 Oktyabr 2018, 15:16:27

Илм талаби
   Илм одам фарзандининг мартабасини кўтариб бошқа махлуқотлардан устувор этиши “Таълимул-мутаъаллими” китобида чиройли тарзда баён этилган:
“Илмнинг инсоният билангина хосланиб шарафли (мақом) экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки шижоат, журъат, қувват, саҳоват, шафқат каби илмдан бошқа ҳамма хислатлар инсонда ҳам, бошқа ҳайвонотларда ҳам муштаракдур. Аллоҳ таоло илм билангина Одам алайҳис салоту вас-саломни фаришталардан афзаллигини изҳор қилди ва уларни (Одам алайҳис салоту вас-салом)га сажда қилмоққа буюрди”.  Бу ҳам бўлса Одам алайҳис салом фаришталар билмаган нарсаларни билганлиги сабабидан эди.
   Қурони каримда энг аввал нозил бўлган сура “Ўқи” деб бошланиши ва суранинг давомида яна илм зикр қилинишидан ҳам илм инсоният учун ўта муҳим эканлигини англаш мумкин.
“Карамлиларнинг карамлиси бўлган раббинг (фазли) ила ўқи! Ўша (раббинг) қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга (инсон) билмаган нарсасини ўргатди”. (“Алақ”.3 – 5) 
   Ватандошимиз  имом Насафий ҳам Ислом оламида машҳур ва маъруф бўлган “Мадорикут-танзил” номли тафсир китобларида  ушбу ояти кариманинг тафсирида  “бандаларига билмаган нарсаларини ўргатиб, жаҳолат қоронғулигидан илм нурига чиқарганлиги камоли (лутфу) карами эканлигига далолат қилади” деб баён қилганлар.
Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илм талабида йўлга чиқса, токи қайтиб кeлгунича Аллоҳ йўлидадир», дeдилар. Имом Тeрмизий ривояти.
Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Обидга қараганда олимнинг фазли худди мен билан ичингиздаги паст тоифали киши фазли кабидир», дeб айтдилар. Кeйин яна:
«Албатта Аллоҳ, Унинг фаришталари, еру-осмон аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ҳамда балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи муаллимга дуои хайрда бўлишади», дeдилар. Имом Тeрмизий ривояти.
Яна бошқа ҳадисда шундай марҳамат қилинади:
 (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)
«Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ таоло у бандага жаннат йўлини осон қилади. Албатта фаришталар толиби илм қилаётган кишидан рози бўлиб, қанотларини ёзиб туришади. Олим учун еру осмондаги нарсалар, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор талаб қилишади. Обидга қараганда олимнинг фазли бошқа юлдузларга қараганда тўлин ойнинг фазлига ўхшайди. Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир. Ўша пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмайди. Балки улар илмни мерос қолдиришади. Ким мол-дунё ўрнига илмни олса, ҳаммадан зиёда тақсимни қўлга киритибди», дeдилар. Абу Дардодан Абу Довуд ва Тeрмизий ривоятлари.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
”Кимгаки Оллоҳ таоло яхшиликни раво кўргайдир, уни дин илмидан баҳраманд қилғайдир,илмга илм олмоқ йўли бирлан эришилғайдир”.
Саҳоба Абу Зарр:”Агар қилични мана бунга (бўйинга) қўйсангизу бўйнимни узиб юбормасингиздан аввал мен Расулуллоҳдан эшитган сўзларимдан бирортасини айтиб улгурмоғимни билсам, айтиб олар эрдим”, - деган эканлар.

Сардорбек Худоёров. Асака т. “Бобожон қори”  масжиди имом хатиби

Qayd etilgan