Muallif Mavzu: Чет элга турмушга чиқиш  ( 20019 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
 :as:

Баъзан рўзномаларда, баъзан ойномаларда, баъзан интернет сахифаларда, "чет эликка турмушга чиқиш" - "Замуж за иностранца" каби эълонларга хозирча тез тез бўлмасада дуч келиб турибмиз...

Бир кўришда буни ха нима қипти, буни хеч ёмон жойи йўқдек туюлиши мумкин, қолаверса баъзи бир қизлар учун, маликалардек шохона хаёт кечиришлари учун "яхшигина" имконият бўлиши мумкин, агар чет эллик куёв дийну диёнатли, Аллоҳни танийдиган мусулмон бир киши булса бу унчалик хавотирли эмас.... Аммо...
Аммо, хаммага гап ўша "чет эллик куёвнинг" ким эканлигида...

Хозирда чет элга турмушга чиққан аксари ўзбек қизларимиз турмушга чиққан чет эллик куёв ўзга дин вакили бўлган кишилар хисобланади. Вилоятларимиз бўйлаб, шунингдек Пойтахтимизда ўзбек қизларга уйланаётганларнинг аксари Кореялик карислар хисобланади, ўзим шахсан ана шундайларнинг бир иккитасини тўйини дискини кўрдим  :(... Маълум бўлишича, ўшандай Карис куёвлар, келин томонига яхшигина моддий ёрдам кўрсатар экан... Бир иккита органдаги танишларга шундай шундай воқеалар юз бераётган экан, хабарила борми, буни бугун олдини олмасак эртага салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин десам, "хабарим бор, қизларнинг ўзлари хар хил хою-хавасларга берилиб ўз хохишлари билан шу йўлларни танлашмоқда, шунинг учун биз хеч қандай чора кўра олмаймиз дейишди"...

Сир эмаски, хозирда юртимиз бўйлаб илдиз отиб боряётган миссонерларнинг орқсида АҚШ ва Кореялик миссионерлар турибти, мисол тариқасида: Самарқанда, Кореаликлар, карис тилини ўргатувчи марказ очилади, ўша марказда карис тили билан бирга Насроний дийниниям ўргатарди,(АлҳамдулиЛлаҳ хозирда бу марказни ёпишди) бундай холларни Шарқшунослик ва Жахон Тиллар универидаям кузатиш мумкин эди...

Шу мавзу орқали, барча опа сингилларимизга, ака укаларимизга гарчи бу ерда ундай хаётни хатто хаёлларигаям келтиршмасада, балки танишларини огох этишар деб хитоб айламоқчимиз... Хар хил хою хавасларга берилиб, шохона хаёт кечираман, маликалардек яшайман деб, ғайриддинга турмушга чиқишдан сақланинглар, сизлар билмайсизларки, улар ўзга юртлардан келиб узбегим қизларига уйланишда қандай мақсадлари борлигини....
« So'nggi tahrir: 16 Noyabr 2009, 20:10:57 muallifi Chustiy »

Arbuzchi

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 228
  • Jins: Erkak
  • Arbuz.com
Ha endi nima dis Chustiy janoblari. 30 yoshga kiribam yoki, erdan ajrashib, o'zbeyla orasida boshqa er topolmagandan keyin nimayam qilardi bechorala... :(
Er kereyku ayol zotiga.... :(
Har yeganing bulsin tarvuz, Har kuning bulsin arbuz...

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Бунақа ҳолатларнинг кузатилаётганини мен ҳам эшитдим.

Бу ҳолатга энг аввало ота-оналар сабабчи деб ўйлайман. Чунки ота-оналарнинг қизларининг ўзга дин вакилига турмушга чиқишига рози бўлишлари энг катта йўқотишларимиздан биридир.

Бунинг олдини олиш учун катта ташвиқот олиб борилиши керак. Агар бунинг ҳам тагида миссионерлик каби катта моляивий кучлар ётса, уларнинг ўзбек жамияти учун китриб келиши ҳам оддий ҳолатга айланиб қолмасайди...

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Ha endi nima dis Chustiy janoblari. 30 yoshga kiribam yoki, erdan ajrashib, o'zbeyla orasida boshqa er topolmagandan keyin nimayam qilardi bechorala... :(
Er kereyku ayol zotiga.... :(

Ока ғайриддинга дедим, мусулмон бўлса мархамат хеч бир эътирозимиз йўқ...

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Ha endi nima dis Chustiy janoblari. 30 yoshga kiribam yoki, erdan ajrashib, o'zbeyla orasida boshqa er topolmagandan keyin nimayam qilardi bechorala... :(
Er kereyku ayol zotiga.... :(

Тўғри, лекин улар ҳам шу юртнинг фарзандлари, мўминағмуслималар. Мусулмонлар эса ўзаро биродардирлар.
Шундай экан, энди тасаввур қилинг, сизнинг опангиз ёки синглингиз 30 га бориб қолди. Карислардан эр чиқди. Бериб юборармидингиз?

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. У қизни мен 2 йилдан бери биламан ва дини Исломни тушунади, амал қилишга ҳам ҳаракат қилади. Бошқа диндагига эрга тегиш мумкин эмас десам, у қиз: «Ð±Ñƒ фақат бунақа никоҳдан кейин бўладиган болалар Исломда бўлмаслиги учун бўлса, мени эрим болаларим мусулмон бўлишига қарши эмас» деди ва «Ð¼ÐµÐ½ ҳам диний китобларни кўриб чиқдим ва у китоблардан шунақа маъно келиб чиқяпти», яна «Ð±Ð¾Ñˆқа сабабини топа олмаяпман» деяпти. Мен ўзим у қизни бу ишдан қайтаришга холис (Аллоҳ йўлида) ҳаракат қиляпман.
Менинг саволим қуйидагича: Бу қизни: «ÐÐ³Ð°Ñ€ фақат бунақа никоҳдан кейин бўладиган болалар Исломда бўлмаслиги учун бўлса, мени эрим болаларим мусулмон бўлишига қарши эмас» фикрига мен қандай жавоб берай?
Яна қандай сабаблари бор бундай никоҳни тақиқланганлигига. Қуръон ёки саҳиҳ ҳадислардан нималарни айтса бўлади бу қизга. Қандай тушунтирай, ёрдам беринг, илтимос.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муслималар умуман бошқа диндаги эркаклар билан турмуш қуришлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркаклар масиҳий ва яҳудий динида бўлсалар ҳам мумкин эмас. Бу улкан гуноҳ бўлади. Агар ўша эркак мусулмон бўлсагина у билан турмуш қуриш мумкин, холос.
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Нима учун, деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича:
Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар.
Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотинининг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби-Инжил ёки Тавротни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.
Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳодда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?
Қолаверса, Ислом масиҳия ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билап яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандоқ қилиб масиҳий ёки яҳудий эркак қўлига топшириб бўлади?
Ушбу масалага қўшимча равишда айтилиши керак бўлган гаплар ҳам бор:
«ÐÐ³Ð°Ñ€ насрония эридан бир соат олдин Исломга келса ҳам унга ҳаром бўлиб қолади». Бухорий ривоят қилган.
Муслима аёл кофир эр билан яшаши мумкин эмас. Аммо, аввал айтилганидек, идда ичида эр ҳам мусулмон бўлса аввалгидек, яшаб кетаверадилар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: «ÐœÑƒÑˆÑ€Ð¸ÐºÐ° аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирурлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қилур. Шоядки эсга олсалар». (Бақара: 221)
Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш-истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақийдаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади.
«ÐœÑƒÑˆÑ€Ð¸ÐºÐ° аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг».
Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади.
Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканини баён қилмоқда:
«Ð¨ÑƒÐ±ҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни-жамоли, шакли-шамоили, мол-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга Ñ‘қиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни ÑŽқори даражаларга олиб чиқади.
Шунингдек, мўмина аёлларнинг мушрик эркакларга турмушга чиқишлари, уларга никоҳланишлари қатъиян ман қилинади.
«Ð’а мушриклар иймонга келмагунларича никоҳлаб берманг».
Яъни, мўминаларни мушрикларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркак-ка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб мўмин бўлсагина, рухсат бўлади.
Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам муслима аёлнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Ð‘из аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», деганлар.
Худди аёлларга ўхшаб, эркаклар фазлининг ўлчови ҳам иймондир:
«Ð¨ÑƒÐ±ҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Яъни, эркак киши қул бўлса ҳам, мўмин бўлса, бас, бошқа эркаклардан яхшидир...
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, иймонсизлиги, мушриклиги жуда ёмон, улар билан ким алоқада бўлса, хусусан, никоҳ каби муқаддас ва нозик алоқада бўлса, касофати уради. Урганда ҳам, энг ҳассос нуқтада-ақида бобида уради ва инсон ўз турмуш ўртоғига эргашиб, диндан чиқиб кетиш хавфи бор. Шунинг учун оятда:
«ÐÐ½Ð°Ð²Ð¸Ð»Ð°Ñ€ дўзах ўтига чақирурлар», дейилади.
Анавилар (мушриклар) ўзи билан бирга бўлганларни мушрикликка, бу дегани, дўзах ўтига чақирадилар.
«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирур ва одамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки эсга олсалар».
Шунинг учун Аллоҳ таолонинг баён қилиб берган оятларига амал қилиб яшаш керак.
Гап фақат болалар ҳақида эмас. У қизни бу иптдан қайтариш керак. Агар йигит мусумонликни олдин қабул қилсагина, сўнг оила қуриш ҳақида ўйласа бўлади. Валлоҳу аълам. http://www.hilol.com/index.php?option=com_content&task=view&id=95&Itemid=29


Arbuzchi

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 228
  • Jins: Erkak
  • Arbuz.com


Ока ғайриддинга дедим, мусулмон бўлса мархамат хеч бир эътирозимиз йўқ...
Yo' sizni e'tiroziz bo'sa bo'masa, nima o'zgaradi?! ::)
Ha ersiz qogan ayol, o'z Vatanida er topomagandan keyin ketib qoladide tashqariga.
Ha siz undan ko'ra shunaqa bevalarni 4 tasiga uylanib, chetga ketishdan saqlen, shunda e'tiroziz sal paumu bo'lardide... :(
Har yeganing bulsin tarvuz, Har kuning bulsin arbuz...

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com


Ока ғайриддинга дедим, мусулмон бўлса мархамат хеч бир эътирозимиз йўқ...
Yo' sizni e'tiroziz bo'sa bo'masa, nima o'zgaradi?! ::)
Ha ersiz qogan ayol, o'z Vatanida er topomagandan keyin ketib qoladide tashqariga.
Ha siz undan ko'ra shunaqa bevalarni 4 tasiga uylanib, chetga ketishdan saqlen, shunda e'tiroziz sal paumu bo'lardide... :(


Avval bittasiga erishvolilu keyin qolganlari bir gap bo'lar  :D
Turmushga chiqib ketayotganlarni aksari (balki man shundaylari haqida eshitgandirman) turmushga chiqmagan qizlar yana Alloh bilguvchiroq...
Yaqinda B.Turkistaniy Koreadagi bir o'zbek qizi bilan gaplashaganini va o'sha qiz u yerda qattiq zulm qilinayotganligini, u esa hech qayerga chiqolmay yordam so'raganligi haqida mavzu ochgandir tarbuz poyasida buni o'ziz ham ko'rgan ediz shekilli.. Mavzuni topsam iqtibos keltiraman inshaalloh...

Arbuzchi

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 228
  • Jins: Erkak
  • Arbuz.com
Bilaman Bashar etgan qizni... Ha endi o'zini boshiga shu savdolani sotib ogandan keyin, Chust shaxrida turib, siz nimeyam qilolardiz...
Kimga va nima uchun karisga erga tegayotganini bilgan qiz edi. Yeb qo'ygandan keyin oladide oladiganini.

Hozir bu mavzuda bunaqa temalarni obsujdeniya qigandan poyda yo' manimcha. Yana o'ziyla bilasilayu, prosta hich nimani o'zgartiraolmaymiz "Yomon bo'votti" deb... :(
Har yeganing bulsin tarvuz, Har kuning bulsin arbuz...

ossiyobinti

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 60
  • -oldi: 546
  • Xabarlar: 461
  • Jins: Ayol
Assalomu alaykum!
Sulaymon AS saroylarida juda katta bir yig'ilish bolayotgan edi. Shu yig'ilishda bir savdogar ham bor edi. Shu yig'ilishga Azroil AS Odam qiyofasida kirib keldilar wa Sulaymon ASga gap boshlashdan oldin yonlariga qarasalar savdogar turibdi, shu savdogarga jahl ko'zlari bilan qaradilar. Shunda savdogar bu kishini jon oluvchi Azroil As  ekanliklarini bilgach qo'rqib ketdi, wa Sulaymon AS oldilariga bordi wa Sulaymon ASga meni G'arbga jonatib yuborgin tezroq deya yolvordi. Sulaymon AS ham uni istagini bajo keltirib, uni bir onda Sharqdan G'arbga jonatdilar. Savdogar G'arbda paydo bo'lishi bilan Azroil AS Kulimsirab oldiga keldilar wa uning jonini QABZ qildilar.
Sulaymon AS Azroil ASdan soradilar:" Ey Azroil, nega sen savdogar yuziga bunchalik jahl bilan qarading? deya.  Azroil as jawob berdilar:" Alloh menga u savdogarning jonini Sharqda emas (yani sening huzuringda emas), balkim G'arbda olinishini taqdir qilgan edi. Osha soniyalar kelgan payt qarasam bu savdogar G'arbda emas, balkim Sharqda, yani sening huzuringda turgan edi, shuning uchun hayron bo'ldimki, axir Alloh buni jonini Sharqda olishni taqdir qilgan edi-ku deya, deb jawob berdilar.


Shuning uchun Alloh taqdir qilgan narsalar boladi...

Arbuzchi shu gapladan o'zizga hulosa qilib olarsiz. Kim qachon kimga, qayerga uzatilish bu Alloh o'sha insonga avvaldan taqdir qilib qo'yilgan bo'ladi. O'tirib qogani uchunmas!


Arbuzchi

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 228
  • Jins: Erkak
  • Arbuz.com
 :vslm:
Nimey man hulosa chiqarib olishim kerey?! ???
Prichyom zdes bu qissa.... ??? Allahning taqdirini qattadur inkor qilgandey bo'p qoppammi?! ???
Bir biriga bog'liq'lik joyini ko'rsatib beriyla barakatopgirla...  :(
Har yeganing bulsin tarvuz, Har kuning bulsin arbuz...

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
:vslm:
Nimey man hulosa chiqarib olishim kerey?! ???
Prichyom zdes bu qissa.... ??? Allahning taqdirini qattadur inkor qilgandey bo'p qoppammi?! ???
Bir biriga bog'liq'lik joyini ko'rsatib beriyla barakatopgirla...  :(

Assalamu alaykum.
Yuqoridagi bir postingizda qizlar 30ga kirganidan keyin, er topolmagnidan keyin.... degan soz'alringiz bor. Fotimaxon shunga qarshilik qildilar menimcha.
Chunki Chustiy aytgan,ALloh harom qilgan bunday ishlarni qilayotgan faqat 30ga kirgan yoki eri yo'q bevalar emas, balki yosh qizlar ham qilishyapti. Bunga o'tirib qolishlikni aloqasi yo'q. Bu narsa hammaning hayosigayu iymoniga bog'liq.
Insonda iymonu hayoda ulush bo'lmasa yoki kam bo'lsa ularni qo'lidan hamma narsa keladi.
Alloh barchamizga insof tavfiq ato qilsin.
Bu muammo juda katta muammo hisoblanadi. Buni esa biz hal qila olmaymiz. Faqat boshqalarni ogohlantirishimiz mumkin, xolos.
Bu mavzuni ochilgani esa yaxshi bo'libdi. Balki kimgadir foydasi tegib qolar,InshaAlloh.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Arbuzchi

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 228
  • Jins: Erkak
  • Arbuz.com
 :vslm:
Endi hamma o'z bilgan, ko'rganiga qarab gap qiladide.
Mana mani bir sinfdoshim bo'lardi Nodira degan. Juda chiroyli, qoramag'iz qizladan edi. :)
Nima bo'ldiyu, turmushi o'xshamiy, 2-3 yil ichida uyga qaytib keldi bolasi bilan. Hullas ota onasini uyida 4-5 yildan ko'pro yashadi. Hech qaysi bir erkak unga uylanmadi. Hatto sifdoshla orasida unga ko'ngil qo'yib yurganlar ham, "erga tegib chiqqanidan" keyin chota sovchiliyni o'ylashmadiyam. Hullas o'z uyida yura yura, ohir oqibat Avstarliyaga erga tegib ketibdi.
Kuni kecha sinfdoshlada ko'rib qoldim. :o
Nima, qachon, qaerdalarni so'rab surishtirib bildimki, hech kimdan hech narsa chiqmaganidan keyin, uydagilarga balodey ko'ringani uchunmi, hullas chet ellikka tegib ketibdide... :-[
Ha endi nima diysiz bunaqalaga. "Iymoningda sodiq qol" didik halos. Yana nimayam deyaolardik....

Shunchun, yosh qizlani chet ellik, tem bolee boshqa e'tiqoddagi, boshqa millatdagi boboyga erga tegishligi mumkin bo'magan ish. Ha bo'sayam  1 ta 0,5 ta no'no, so'po qizlardan chiqishi mumkun.
Yosh qizla o'ziga beradigan bahosi ja kotta bo'ladi. Hatta mana shu forumdagi ba'zi qizlaram sal pal qolsa mega yulduzdanam zo'rman divorishi mumkunde... ;D (ma'lum userkaga qaratilmagan ;))

Hullas shunaqa gap.
Erga tegayotganlarni bir "balo"si bor, hamda unaqala vryadli ziyo istab bu forumga adashib kirib qoladi.... ;)
Har yeganing bulsin tarvuz, Har kuning bulsin arbuz...

lolo

  • Mehmon
 :as:
Ruxsat bersela maniyam o'z fikrim bor shu mavzuda, lekin buni yozishdan juda hijolatdaman, chunki doyimgidek mani fikrim hammanikiga TESKARI. Ayb manda emas, hammasi ilmim va dunyoqarashlarim asosida! Va iltimos manga kesatiqla qimeyla, yoqamdanam omela, shunchaki turli hil fikrlardan yana bir fikr ekan... deb ketaverila.

O'zbek qizlarini chet ellarga boshqa din vakillariga turmushga chiqib ketayotganini salbiy baholabsila. Lekin o'zbek degani musulmon degani emas, shuni ham unutmela. Hozirgi MUSULMONlar ilgarigi MUSULMONlardan yer bilan osmonchalik farq qiladi. Xozirgi odamlar (ayniqsa o'zbeklar) "Musulmonman" degani bilan TV va jurnallardan o'rganib boshqa din vakillarini ibodatlarini hech ikkilanishsiz qilaverishadi. Ko'chada yarim-yalang'och, serenada, to'ylarda uzun taqayotib fonida cherkov musiqalari, tort va ustida sham, YangiYilku mayli - Eski Yangi Yilga nima deydiz... Eski Rojdestvolargacha bilamiz biz musulmon o'zbeklar! Shunday ekan, sizlarga nima farqi bor qayerga va kimga turmushga chiqib ketvatganini?!

Shu o'rinda "Ilgarigi musulmonlar" haqida ham bir og'iz etib o'tmoqchiman. Ilgari musulmonlikni qabul qilgan odam o'sha zahotiyoq islomni arkonlariga to'liq amal qilishni boshlagan. Mana shuning uchun ham mahrga xattoki "Musulmonlikni" so'rashgani bo'lgan. Mana gap qayerda! Xozirda esa bu mahr eng arzon mahrlardan hisoblanadi, ayniqsa biz o'zbeklarda! Musibat! Musibat! Musibat!

Bekmirzo

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 17
  • -oldi: 45
  • Xabarlar: 39
"Xo'rozqand chet elniki desa, yotvolib yalashadi",  degan gap yodimga tushdi shu mavzudan...