Muallif Mavzu: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda  ( 10886 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« : 20 Yanvar 2010, 12:20:32 »
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - ЎзР таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. Шим. ва ғарбдан Навоий вилояти, жан.дан Қашқадарё, жан.шаркдан Жиззах вилояти б-н чегарадош. РЙайд. 16,8 минг км2.

Аҳолиси 2824,9 минг киши (2004). Таркибида 14 туман (Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдаргом, Пахтачи, Самарқанд, Тойлок, Ургут, Қўшработ) (туманлар ҳақида алоҳида мақолаларга қаранг; мас, Булунғур тумани), 11 шаҳар (Булунғур, Жомбой, Жума, Иштихон, Каттакўрғон, Нуробод, Оқтош, Пайариқ, Самарқанд, Ургут, Челак), 12 шаҳарча (Даҳбед, Зиёвуддин, Ингичка, Кимёгарлар, Лойиш, Митан, Мирбозор, Пайшанба, Сув Ҳовузи, Фарҳод, Хишров,Чархин), ва 125 та қишлоқ фуқаролари йиғини бор. (2004). Маркази — Самарқанд ш.

Табиати. С.в. ПомирОлай тоғларининг ғарбий чеккасида, Зарафшон дарёсининг ўрта қисмида жойлашган.

Рельефи, асосан, кенглик бўйлаб чўзилган ва шим.дан Туркистон тоғ тизмаларининг тармоқлари (Нурота тоғи, бал. 2169 м), Оқтоғ, 2003 м, жан. дан Зарафшон тог тизмалари б-н ўралган Зарафшон дарёси водийсидан иборат. Водий шаркдан (750—800 м) ғарбга қараб (350 м) пасайиб боради. Водийдан шим.га ва жан.га томон қия текисликлар жойлашган ва тогларга яқинлашганда адирлар бошланади. Зарафшон тизмаси (ғарбий қисми) жан. да Қашқадарё вилояти б-н бўлган чегара бўйлаб чўзилади. Бу тизма (2388 м), асосан, палеозойнинг кристалли сланецлари ва оҳактошларидан таркиб топган. Ғарбга томон тизма астасекин пасаяди ва Каттақўрғон жан.да пастбаланд тепаликлардан иборат текислик б-н қўшилиб кетади. Асосан, қумтош, сланец ва магматик жинслардан ташкил топган Нурота тоғи бир нечта йирик орографик бирликларга парчаланиб кетган. Фойдали қазилмалардан олтин, кумуш, вольфрам рудаси (Ингичка), флюорит, кварц, оҳактош, гранит, мергель, гипс, бентонит гили, абразив материаллар, минерал бўёклар, мармар (Омонқўтон, Ғозғон, Жом), корунд конлари (Нуротанинг жан.шаркида); минерал булоқлар бор.

Иклими континентал, қуруқ иқлим. Булутли кунлар кам бўлади. Текисликларда қиш илиқ. Янв.нинг ўртача Ñ‚-раси шим.да —2°, тоғларда —4,8°. Ёзи иссиқ. Июлнингўртача Ñ‚-раси 25,9°— 27,8°, энг паст тра —32°, энг ÑŽқори тра 42° (Каттақўрғон). Ўртача йиллик Ñ‘ғин 282—459 мм. Ёғиннинг 80% киш ва баҳорда Ñ‘ғади. Қор 16—20 кунгина сақланади. Вегетация даври 324—334 кун. Баланд кўтарилган сари тра пасаяди. Иклим шароити ва сугориш С.в.да пахта, тамаки, шафтоли, ўрик, узум, анжир, анор етиштириш учун қулай.

Асосий дарёси — Зарафшон. Вилоят ҳудудидаги қисмининг уз. 193 км. Теваракатрофдаги тоғлардан оқиб тушган сойлар суғоришга сарфлангани учун Зарафшонга етмасдан тугайди. Дарғом, Нарпай (54 км), Ўнг қирғоқ (64 км), Чап қирғоқ (169,3 км), Марказий магистрал (39,5 км), Зарафшон, Эски Анҳор каналлари ва Каттақўрғон сув омборидан ҳам экинларни суғоришда фойдаланилади. Вилоятнинг жан.ғарбий қисмида оқадиган сойлар езда қуриб қолади.

Тупроғи асосан, бўз тупроқ. Текисликлар ва 500 м гача баландликлардаги тоғ этакларида сурқўнғир оч бўз тупроклар (суғориладиган ерларда ўтлоқи бўз тупроқлар), 1500—1700 м баландликда Ñ‚Ñžқ бўз тупроклар, чўл зонасида қумоқ, тақир, бўзкўнғир тупроклар ва шўрхоклар тарқалган. Ёнғоқзорлар ва арчазорларда қўнғир тупроклар, янада баландроқ қорамтир тупроклар бўлиб, ундан юкррида тоғўтлоки тупроклар учрайди.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #1 : 20 Yanvar 2010, 12:21:32 »
Ёввойи ўсимликлардан чала чўл ва чўл ўсимликлари асосий ўринни эгаллайди. Тоғ ён бағирларига яқин текисликларда шувок, эфемерлар (ранг, кўнғирбош ва б.) ўсадиган ўтлоқлар бор. Даре водийларида, даштларда, шўрагалофит ўсимликлар усади; Зарафшон дарёси водийсида терак, жийда, тол, туранғил, маймунжон, юлғун, оқгикан Ñ‚Ñžқайзорлари бор. Тоғларда 1100—2700 м баландликда писта, бодом, тошлоқ ён бағирларида арчазорлар учрайди. Самарқанд яқинидаги Омонқўтонда ёнғоқзорлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, бўри, текисликларда жайран, тоғларда қўнғир айиқ, дарё сувсари, қушлардан тустовуқ, туводоғ, тоғларда каклик, дарёларда баликлар учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, украин, озарбайжон, арман, корейс, белорус, татар, месхети турклари, яҳудийлар, лўлилар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 168 киши. Аҳоли вилоятнинг суғориладиган ерларида зич (1 км2га 340—512 киши) жойлашган, чўл ва тоғ ҳудудида сийрак (1 км2га 20—40 киши). 732,3 минг киши шаҳарда, 2092,6 минг киши қишлокда яшайди.

Хўжалиги. Вилоят ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Тошкент ш., Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятларидан кейин 5ўринни эгаллайди. С.в. Ўзбекистон саноати маҳсулотининг 5%, қ.Ñ…. маҳсулотларининг 1,3%, мол айланишининг 8,6%, пуллик хизмат кўрсатиш ҳажмининг 7,9% ни беради.
Вилоятни электр энергияси б-н Толлиғулон, Иртешар, Хишров ГЭСлари ҳамда қисман Навоий иссиқлик электр станцияси таъминлайди. Ургут туманида Суғдиёна ГЭС қурилмоқда. Вилоят ҳудудида фойдали казилмалардан нодир металлар (Инги4ка кони), бинокорлик материаллари (мармар, оҳактош, гранит, мергель, графит) топилган. Омонқўтон ва Жомда мармар Казиб олинмоқда.

Саноати кўп тармокли. Озиқовқат, енгил, машинасозлик, кимё саноати ривожланган. Қурилиш материаллари и.ч. ҳам салмоқли ўрин тутади. Озиқовқат саноати вилоят ялпи саноат маҳсулотининг 31,8%, енгил саноат маҳсулоти 22,6%, аралашем и.ч. 18,9%, машинасозлик ва металлсозлик 8,4% ни ташкил килади.
Вилоятда лифтсозлик, киноаппаратура и.ч., чой қадоклаш, совиткич, автомобилсозлик, тамаки ферментация корхоналари бор. Кейинги йилларда ипгазлама и.ч. ривожланмоқда. Мустақиллик йилларида вилоят иқтисодиёти ўз йўналишини тубдан ўзгартирди. Мавжуд барча корхоналар давлат тасарруфидан чиқарилиб мулкчиликнинг ўзгача шаклига кириб бормоқда. Аксарият йирик ва ўрта корхоналар негизида акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #2 : 20 Yanvar 2010, 12:22:33 »
Вилоятда мулкчиликнинг барча турига оид 80 та асосий саноат корхонаси бор, уларда 41,6 минг ишчи ва муҳандистехник ходим ишлайди. Мустақиллик йилларида вилоят саноат маҳсулот и.ч. ҳажми (солиштирма нарҳда) 1,5 маротаба кўпаяди. Вилоятда 2002 й.да 2,1 млн. м2 шойи газлама, 113 минг м ипгазлама, 14—15 мингтўсимлик Ñ‘ғи, 72 минг Ñ‚ пахта толаси, 12— 13 минг Ñ‚ тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Асосий саноат корхонала ри Самарқанд ш.да жойлашган. Бунга ' оғир саноат корхоналаридан: тракторлар учун гильзапоршенлар ишлаб чиқарадиган «ÐÐ»Ð¿Ð¾Ð¼Ð¸Ñˆ» машинасозлик з-ди, «Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€қанд тажрибамеханика» з-ди (бурғилаш машиналари), «ÐšÐ¸Ð½Ð°Ð¿» з-ди (киноаппаратура, автомобиллар учун электр асбобускуналари), лифтсозлик, уйрўзғор совиткичлари, мармар, ғишт, асфальтбетон з-длари киради. Самарқанднинг Хишров йўлдош шаҳарчасидаги суперфосфат з-дида фосфат ва аммофос Ñžғитлар ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чиқарилади.

Самарқанддаги енгил саноат корхоналаридан: пиллакашлик, шойи Ñ‚Ñžқиш, трикотаж, тикувчилик, мебель, пойабзал Ñ„-калари ва чинни з-ди мавжуд; озиқовкат саноати корхоналаридан: ун-тегирмон, аралашем, макарон, чой қадоқлаш, сутмой, консерва, вино, коньяк, спиртарақ ва алкоголсиз ичимликлар ҳамда қандолатчилик корхоналари фаолият кўрсатади. Каттақўрғон ш.да пахтачилик машинасозлиги (пахта тозалаш корхоналари учун асбобускуналар ишлаб чиқарилади) з-длари, Жомбой ш.да вилоятдаги энг йирик дон маҳсулотлари к-ти, «Ð¡Ð°Ð¼Ð¶Ð¸Ð½Ñ‚екс» ип газлама қўшма корхонаси, Булунғурда вино ва ғишт з-длари ишлаб турибди. 1991—2003 й.лардавомидаС.в.да жаҳон андазаси даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 135 қўшма корхона ташкил этилди. Бу корхоналарда 7,8 мингдан ортиқ ишчи ва хизматчи ишлайди. Биргина 2003 й.да 19 та кўшма корхона ишга туширилди. Қўшма корхоналардан энг йириклари: Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигида қурилган «Ð¡Ð°Ð¼ÐšÐ¾Ñ‡ÐÐ²Ñ‚о», Америка—Англия б-н ҳамкорликда ишлаётган «UZBAT» акциядорлик жамияти корхоналари (тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилади), «Ð¡Ð°Ð¼Ð¿Ð»Ð°ÑÑ‚ик», Жомбойдаги «Ð¡Ð°Ð¼Ð¶Ð¸Ð½Ñ‚екс», Ўзбекистон—Германия «ÐœÑƒÐ»Ð¸Ñ‘н» (пиво ишлаб чиқарилади), «Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€қанд парранда», Челак ш.даги Ўзбекистан— Россия «Ð‘алтимор» (томат пастаси ва кетчуп кайласи ишлаб чиқарилади), Ўзбекистан—Чехия «ÐŸÑ€Ð°Ð³Ð°» (минерал сув қадоқлаш) корхоналаридир.

«Ð¡Ð°Ð¼ÐšÐ¾Ñ‡ÐÐ²Ñ‚о» қўшма корхонасида йилига 400 дан ортиқ замонавий автобуслар ва юк автомашиналари ишлаб чиқарилади. Яқин келажакда бу кўрсаткич янада кўпаяди. Вилоятда 2822 та кичик корхона фаолият кўрсатмоқда (2003).
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #3 : 20 Yanvar 2010, 12:23:27 »
Св. қадимдан ўзининг хунармандчилиги б-н машхур. Бу ерда шойи ва гилам, сўзана Ñ‚Ñžқиш, заргарлик, кулолчилик, Ñ‘ғоч, ганч, тош ўймакорлиги ва б. халқ амалий санъати турлари тараққий этиб келмоқда. Самарқанд нонлари, айниқса, Самарқанд қоғози бутун дунёга машҳур.

7-а.нинг бошларидан — 19нинг 1-ярмигача Самарқандда ишлаб чиқарилган қоғоз, А.Вамберининг ёзишича, Туркистондагина эмас, балки қўшни мамлакатларда ҳам машҳур бўлган. 15-а.да Самарқандда Обираҳмат сувининг жувозларида тайёрланган турли нав қоғозлар б-н савдо қилувчи махсус дўконлар бўлган. О.Г.Большаков асарларида Самарқанд қадимдан қоғоз и.ч.га ихтисослашган ва уни тараққий этганлигини ёзади. Самарқанд қоғози номи б-н машҳур бўлган қоғоз шаҳарда эмас, балки унинг атрофида жойлашган хунармандчилик устахоналарида ишланган. Бобурнинг ёзишича, «Қоғоз тегирмонларининг барчаси Конигилдан келур. Андоқким Кони гил Сиёҳиоб дарёси яқосинда жойлашган. Дунёда энг яхши қоғоз Самарқанддан келтириладур». Қоғоз шаҳар бозорларида сотилган, ҳатто узоқ юртлардан келган савдогарлар ҳам уни сотиб олишган.

Самарқанд қоғози қоғоз ватани бўлган Хитойда ҳам машҳур бўлган. Қуръон, Ҳадис, Хамса, Шоҳнома каби асарлар олий нав қоғозда битилган. Самарқандда тайёрланган қоғознинг энг сараси — қоғози султоний деб юритилган. Қоғозгар усталар (қоғоз тайёрловчи бош уста — қоғозгар, оҳорловчи уста — муҳркаш деб аталган) муайян ташкилотга бирлашган ҳолда ишлашган. Мас, шундай ташкилотлардан бирига Хожа Аҳрор бошчилик қилган. Самарқанд бозорларида «қоғоз бозори» деб юритиладиган расталар бўлган. Ҳунармандлар ўз билимларини сир саклашган. Улар содда ишланган асбоб ускуналари ва билимларини авлоддан авлодга қолдириб келганлар. Ҳоз. кунда Самарқанд ҳунармандлари қад. Самарқанд қоғози шуҳратини янгидан тиклаш мақсадида илмий изланишлар ва тажриба ишларини ўтказмоқдалар.

Қишлоқ хўжалиги кўп тармоқли. Св. республика агроиқтисодиётида муҳим ўринни эгаллайди. Вилоят хўжаликларида мамлакатда етиштирилган қ.Ñ…. маҳсулотларининг қарийб 1/10 қисми тайёрланади. Етакчи тармоқлар — деҳқончилик ва чорвачилик. Пахтачилик, ғаллачиликдан ташқари боғдорчилик, токчилик, сабзавот ва полиз маҳсулотлари, тамаки етиштириш анча ривожланган. С.в. узумчилик бўйича Тошкент вилояти б-н биргаликда Узбекистонда етакчи ҳисобланади.
Вилоятнинг жами экин майдонлари 442 минг га (шу жумладан, 183 минг га ер лалмикор) (2004), шунинг 147 минг гектарига ғалла экилади (шундан 70 минг га ер лалмикор) (С.в. ғалла етиштириш бўйича Ўзбекистонда 2ўринда). 103 минг га ерга пахта, 19,8 минг га ерга сабзавот ва полиз экинлари, 10,3 минг га ерга картошка, 13 минг га ерга тамаки, 35,2 минг га ерга ем-хашак экинлари экилади. Боғлар 19,9 минг га, тутзорлар 7,8 минг га, токзорлар 26,4 минг га ни эгаллайди. 801,7 минг гектар ер яйловлар б-н банд. Самарқанд ш. атрофида, хусусан, Тойлоқ ва Самарқанд туманларида шаҳар атрофи қ.Ñ…. яхши ривожланган. Вилоят қ.Ñ…. да 200 ширкат, 8,6 минг фермер хўжалиги, 10 акциядорлик жамияти фаолият кўрсатади.
С.в.даги барча шахсий ва жамоа хўжаликларида 877,3 минг қорамол (шундан 404,9 минг сигир) ҳамда 1031,6 минг қўй ва эчки, 2327,2 минг парранда, 15,1 минг от боқилади (2003). Бир йилда етиштириладиган қоракўл тери 60 мингдан зиёд (2002), пилла 1459 Ñ‚ ни ташкил этади (2003).
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #4 : 20 Yanvar 2010, 12:24:29 »
Транспорти. Вилоятда барча турдаги транспорт воситалари яхши ривожланган. Ўзбекистон ҳудудида биринчи Ñ‚.й. 1888 й. Фороб станциясидан (Туркманистон) Самарқандгача қурилган. С.в. ҳудудидан Тошкент—Туркманбоши, Тошкент—Душанба, Самарқанд—Қарши, Тошкент—Учқудуқ— Қўнғирот Ñ‚.й.лари ўтган. Вилоят ҳудудидан ўтган Ñ‚.й.нинг (жами уз. 287,7 км) 50 км электрлаштирилган. 2003 й. 30 дек.дан йўловчилар ташувчи Тошкент— Самарқанд электрпоезди қатнови йўлга кўйилди. С.в. ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти, Зарафшон—Самарқанд—Бухоро—Туркманобод автомобиль йўллари ўтади. Вилоятдаги қаттиқ қопламали йўлларнинг уз. 4,1 минг км.
Самарқанд ш.даги халқаро аэропортти Тошкент ш. оркали дунёнинг турли мамлакатлари б-н боғланган.

Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. 2003/2004 ўкув йилида С.в.да 1195 умумий таълим мактабида 745,8 минг Ñžқувчи таълим олди. 1998—2003 й.ларда 47 касб-ҳунар коллежи ва 2 академик лицей янги қурилиш ва реконструкция килиш ҳисобига фойдаланишга топширилди. 47 касбхунар коллежида 32400 Ñžқувчи, 2 академик лицейда 1428 Ñžқувчи таълим олди. Вилоятдаги мавжуд 22 техникумдан 14 таси ва 44 ҳунартехника билим юртидан 23 таси касб-ҳунар коллежларига айлантирилди. Вилоятдаги жами 8 ўрта махсус билим юртида 14,7 минг Ñžқувчи Ñžқийди. 6 олий Ñžқув юрти (унт, тиббиёт, иқтисодиёт ва сервис, қ.Ñ…., меъморликқурилиш, чет тиллари интлари)да 19,1 минг талаба билим олмоқда.

Вилоятда Ўзбекистон ФАнинг Самарқанд бўлими, Қоракўлчилик, Исаев номидаги Тиббиёт паразитология, ветеринария илмий тадқиқот интлари фаолият кўрсатмоқда.
С.в.да Самарқанд давлат бирлашган тарихиймеъморий музейқўриқхонаси таркибидаги 8 музей [шу жумладан,Самарқанднинг барпо этилиш тарихи (Афросиёб) музейи, Республика маданият ва санъат тарихи музейи, С.Айний уй-музейи, ўлкашунослик, Алишер Навоий номидаги СамДУ музейлари ва б.] мавжуд. Мусиқа ва драма театри, А.П. Чехов номидаги рус драма театри, Самарқанд қÑžғирчоқ театри ва Каттақўргонда Мажидий номидаги драма театри фаолият кўрсатади. Вилоятда 744 жамоат кутубхонаси (5619,7 минг китоб), 320 маданият уйи, 9 маданият ва истироҳат боги, ёшлар маркази, 1625 бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Пастдарғом туманидаги Жума ш.да Ўзбекистон—Корея хусусий санъат коллежи фаолият кўрсатмоқда (2003).

Самарқанд мусика маданияти қадимдан туркий ва форсийзабон халқлари анъаналарининг ўзаро яқинлиги б-н ажралиб туради. Бу адабиёт б-н бирга мусиқа санъатига ҳам хос бўлган (мас, қўбиз, ётуғон, уд, чанг, най, танбур каби созлар ижрочилиги, маком анъаналари ва б.). Мусиқа ижоди б-н созанда, хонанда ва бастакорлар қатори Самарқандда шоир ва олимлар ҳам шуғулланган. Mac, форс мумтоз шеърияти асосчиларидан Абу Абдулло Рудакий ажойиб мусиқачи ҳам бўлган, бир неча созни мукаммал ўзлаштириб ашула ҳам айтган. Жаҳоннинг энг машхур олимларидан ва давлат арбоби Улуғбек мусиқа билимдони ҳисобланган, бир неча усул («Ð¨Ð¾Ð´Ð¸Ñ‘на», «Ð£ÑÑƒÐ»Ð¸ бахри», «Ð£ÑÑƒÐ»Ð¸ равон» ва б.)ни яратган.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #5 : 20 Yanvar 2010, 12:25:02 »
Самарқанд мусиқаси (бошқа санъатлар қатори), айниқса, Амир Темур ва Темурийлар даврида кенг ривож топди. Соҳибқирон буйруғига биноан, пойтахтга давлатнинг барча ҳудудларидан санъат ва илм вакиллари (жумладан, моҳир созанда, хонанда, бастакор ва мусиқашунослар) таклиф этилган. Улар қаторида машҳур мусикашунос Абдулқодир Мароғий (14—15-а.лар) ҳам бўлган. Шу даврдан бошлаб Самарқандда мусика шоир ва санъаткорлар мажлисларида, шунингдек, мадрасалар ҳаётида кенг ўрин тутади. Самарқандда 15-а.да мусиқа маданияти янада ривож топди. Манбаларда кўплаб созанда, хонанда, бастакор ва мусиқашуносларнинг номлари қўрсатилган (Хожа Абдулқодир Мароғий б-н бир қаторда Амир Али Акбар Самарқандий, Боқий Жарроҳ Самарқандий, Султан Муҳаммад Удий Самарқандий, Хожагии Самарқандий, Табиб Мавлоно Ҳасан Самарқандий, Хожа Муҳаммад ибн Абдулҳасан Самарқандий ва б.). Ўша даврдаёқ, Самарқандда уд, қонун, чанг, ғижжак, танбур, дутор, рубоб, най, қўбиз, руд, балабон, сурнай, карнай, ноғора, доира кенг қўлланилган.

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов (1852— 1936) мақом йўллари, ўзбек ва тожик халқ ашулаларининг моҳир ижрочиси, созанда ва бастакор сифатида танилган. У б-н бирга Левича Ҳофиз, Кори Ёкуб, Камол ҳофиз, Маърифатхон, Максадча ва б. хонанда ва созандалар, яллачи, аскиячи ва рақкрс Ҳожи Қурбон фаолият кўрсатган. Самарқандда илк бор (1947 й.да) театр санъатига кадам қўйилган. Самарқанд пойтахтлик даврида, 1925 й.дан Ðœ.Мироқилов раҳбарлигидаги Ўзбек давлат сайёр намуна труппаси (1927 й.дан Ðœ.Уйғур раҳбарлигидаги марказий Драма труппаси), 1929 й.дан Ðœ.Қориёқубов раҳбарлигидаги Ўзбек Давлат мусиқали театри ўз фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, Самарқандда 1928 й.дан Ўзбек мусиқа ва хореография (санъатшунослик) илмий тадқикот ин-ти ишлади. Бу ерда Ðœ. Ашрафий, Т. Содиков, Ðœ.Бурхонов, Ш.Рамазанов ва б. таълим олган. 1945 й.дан ташкил этилган Самарқанд давлат мусиқа юрти (ҳоз. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов номидаги Самарқанд давлат санъат коллежи)да З.Ҳақназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ф.Ёқубжонов, Т. Сайфиддинов, Ðœ. Мавлонов ва б. таълим олишган. 1964 й.да Мухтор Ашрафий раҳбарлигида Самарқанд опера ва балет театри ташкил қилиниб, махсус қурилган янги бинода иш бошлаган. Бастакорлардан Ш. Соҳибов, Ш. Акрамовларнинг, хонандалардан Г. ва Ðœ.Муллақандов, Ðœ.Толмасов, балетмейстер И.Оқилов ва б.нинг фаолияти Самарқанд б-н боғлиқ.

Кейинги даврда Самарқандда халқ артистлари А.Жўраев, Ш.Мейлиева, Ð’.Шлейкин, К.Муслимова, О.Мавлонова ижод қилишган, шунингдек, Самарқанд заминида С. Жалил, Д.Сафоев, И. Нурмонов, Б.Йўлдошев каби санъат арбоблари; Н. Абдуллаева, Ðœ. Мавлонов, А.Эргашев, Т. Қурбонов, Т. Сайфиддинов каби халқ артистлари, хонандалар С. Сафтарова, Э. Ҳайдаров, бастакор Р. Ҳамроқулов ва б. етишиб чиккан. Самарқандда 1978, 1983 ва 1987 й.ларда Ўрта ва Яқин Шарқ анъанавий мусиқасига бағишланган халқаро мусиқа анжуманлари, 1997 й.дан бошлаб «Ð¨Ð°Ñ€Ðº тароналари» халқаро фестивали ўтказилмоқда.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #6 : 20 Yanvar 2010, 12:25:33 »
Соғлиқни сақлаш. Вилоятда 111 касалхона (14,7 минг ўрин), 579 поликлиника, амбулатория ва б. тиббий муассасалар (1 сменада 36,0 минг кишини қабул қилиш қувватига эга), 208 аёллар консультацияси, 187 болалар поликлиникаси ва амбулаторияси, 311 қишлоқ врачлик пункти, 444 фельдшеракушерлик пункти, 21 қишлоқ участка касалхонаси ва амбулаторияда ихтисослаштирилган даволаш марказлари ташкил этилган. Ушбу тиббий муассасаларда 4,4 минг врач, 17 минг ўрта тиббий ходим ишлайди.

Вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази Республикада биринчи бўлиб ишга туширилди ва асбобускуналар, қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар ҳамда кадрлар б-н таъминланди. Марказнинг туманлардаги филиалларидан 14 таси ишга туширилди ва фаолият кўрсатмоқда. 2003 й.да 39 қишлок врачлик пунктлари ишга туширилди. Вилоятда тиббиёт муассасаларининг 18 таси ўз-ўзини қисман молиялаштиришга ўтказилди.

Вилоятда 9 санаторий ва дам олиш уйлари шу жумладан, Нурбулок санаторийси, Нуробод туманидаги бўғин, оёқ оғриғи касалликларини табиий сув асосида даволайдиган курорт, Самарқанд туманидаги Оғалик кишлоғида ва Самарқанд ш.даги дам олиш уйлари ва б. мавжуд.

Спорт. Св. спортчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича ҳар хил даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқдалар (кураш, чим устида хоккей, волейбол, футбол, теннис, бокс ва б.). Самарқанд спортчилари 2003 й. давомида халқаро ва республика мусобақаларида жами 88 олтин, 153 та кумуш ва 106 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Вилоятда замонавий спорт иншоотларидан 41 стадион, 9 сузиш ҳавзаси, 486 спорт заллари, турли даражадаги мусобакалар ўтказиладиган 49 теннис корти, 4349 спорт майдончаси мавжуд. С.в.да 42 болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 47 мингдан ортиқ Ñžқувчи спортнинг 27 тури бўйича таълим олди (2003). Вилоятда 1930 жисмоний тарбия жамоалари фаолият кўрсатади. Спорт соғломлаштириш жамоаларида 803 мингдан зиёд киши шуғулланади. Жорий йидда вилоятда 124 дан зиёд спорт иншоотлари қурилди. Кураш бўйича халқаро турнир, республика миқёсида 17 та спорт мусобақалари ўтказилди. 2004 й.да вилоятда «Ð£Ð½Ð¸Ð²ÐµÑ€ÑÐ¸Ð°Ð´Ð°—2004» ўтказилиши муносабати б-н бир қанча спорт мажмуалари бунёд этилмоқда.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #7 : 20 Yanvar 2010, 12:26:10 »
Адабиёти. Самарқанд кад. замонлардан бошлаб адабиётшунос олим ва шоирларнинг ватани сифатида машҳур. Асрлар давомида Самарқанд адабий ҳаётининг ўзига хос катор хусусиятлари шаклланди. Улардан бири туркий ва форс-тожик тилида сўзлашувчи ўзбек ва тожик халқдари маданий ва адабий анъаналарининг КЎшилиб кетишидир. Бу, ўз навбатида, бадиий ижодда икки тиллилик — зуллисонайнликни юзага келтирди. Агар 8-а.га қадар суғдийтуркий етакчи ўринни эгаллаган бўлса, 7—10-а.ларда форсийарабий тилларда ижод қилинди. 11-а.дан бошлаб эса, форс-тожик ва туркийўзбек тилларида асарлар яратилди. 15-а.дан кейинги даврларда форс-тожик, туркийўзбек ва араб тиллари аралашмасида ижод қилинганлигини ҳам кўриш мумкин. Икки тилда ижод килиш кейинчалик Самарқанд адабий ҳаётида асосий ўрин эгаллади. Самарқанд адабий ҳаётини шакллантиришда Абулянбағий Самарқандий, Хураймий Суғдий Самарқандий (8—9-а.лар), Абу Ҳафз Суғдий Самарқандий, Абу Абдулло Рудакий (9—10-а.лар), Адиб Аҳмад Югнакий кабиларнинг ўрни катта. Самарқанд адабий муҳитининг намояндалари: Муҳаммад Заҳири Самарқандий, Ҳаким Сўзаний Самарқандий, Мавлоно Саккокий, Аҳмад Ҳожибек Вафоий, Мирзобек Самарқандий, Мирзохўжа Суғдий, Риёзий Самарқандий, Зулфиқор Факирий Самарқандий, Фитрати Зардўзи Самарқандий (15—17-а.лар), Содик Самарқандий, Ёқуб Самарқандий, Жунайдулло Хозиқ, Базмий, Зийракий Самарқандий, (18—19-а.лар), Дабирий, Саид Аҳмад Васлий, Ҳодий Самарқандий, Муҳаммад Олим Самарқандий, Ҳожи Собир Самарқандий, Саид Аҳмад СиддиқийАжзий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулкарим Сипандий, Саидризо Ализода, Абдужалил Писандий, Иброҳим Журъат, Туғрал, Фикрий (19—20-а.лар) сингари ўзбек ва тожик адабиёти учун бирдай хизмат қилган шоирлар жонбозлик кўрсатдилар. Самарқанд адабий ҳаётининг шуҳратида бошқа ўлкалардан келиб қолган адабиётшунос ва шоирларнинг ҳам хизмати бор. Умар Ҳайём (Нишопур), Саъдий Шерозий, Камол Хўжандий, Замаҳшарий (Хоразм), Юсуф Бадеий Андижоний, Мавлоно Сафо Андижоний, Муҳаммад Бадахший, Мавлоно Исмат Бухорий, Хаёлий Бухорий, Аълои Шоший, Шайхим Суҳайлий (Ҳирот), Саид Насафий (Қарши), Турди Фароғий (Бухоро), Камолиддин Биноий (Ҳирот), Муҳаммад Солиҳ (Хоразм), Зайниддин Махмуд Восифий (Ҳирот), Заҳиридцин Муҳаммад Бобур (Андижон) кабиларнинг номлари дунёга танилган. Уларнинг ижодига Самарқанд адабий муҳити ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Самарқанддан етишиб чиққан Низомий Арузий Самарқандий (12-а.) ўзининг «ÐœÐ°Ð¶Ð¼Ð°ÑŠÑƒÐ½Ð½Ð°Ð²Ð¾Ð´Ð¸Ñ€» «Ð§Ð°ҳор мақола» асари б-н шоир ва адабиётшунос олим сифатида шухрат қозониб, асари кўп тилларга таржима килиниб нашр этилган. Самарқанд адабий ҳаётида, айниқса, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг беназир ўрни бор. Абдураҳмон Жомий кўп марта бу диёрда бўлган. Улуғбек мадрасасида таҳсил кўрган, Хожа Аҳрор Вали ва б. улуғлар б-н ҳамсуҳбат булган. Унинг Самарқанддаги ҳаёти ҳакида «ÐœÐ¸Ñ€Ð·Ð¾ Ҳамдам» достони яратилган.
1465—1469 й.лар орасида Самарқандда булган Алишер Навоий машҳур фақиҳ Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасида ўкиган, уни ўзига устоз деб билган. Алишер Навоий Самарқандда Аҳмад Ҳожибек Вафоий, Мирзобек Самарқандий, Аълои Шоший, Юсуф Андижоний, Риёзий Самарқандийлар б-н ижодий алоқада бўлиб асарлар яратган.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #8 : 20 Yanvar 2010, 12:26:42 »
Алишер Навоийнинг замондошларидан бўлган Давлатшоҳ Самарқандий (15—16-а.лар) «Ð¢Ð°Ð·ÐºÐ¸Ñ€Ð°Ñ‚ ушшуаро», «ÐœÑƒÑ‚рибий (17-а.) «Ð¢Ð°Ð·ÐºÐ¸Ñ€Ð°Ñ‚ уш шуаро», Муҳаммадбадеъ Малеҳо Самарқандий (17-а.) «ÐœÑƒÐ·Ð°ÐºÐºÐ¸Ñ€ уласҳоб» тазкиралари б-н адабиётшуносликнинг ривожига катта ҳисса қўшдилар. Самаркдндда адабиетшунослик таракдиётига Юсуф Саккокийнинг «ÐœÐ¸Ñ„тоҳ улулум» (13-а.), Саъдиддин Тафтазонийнинг «ÐœÑƒÑ…тасар улмаоний», Саид Шариф Журжонийнинг поэтикага оид асарлари катта таъсир кўрсатди. Қозизода Румийнинг «Ð¨Ð°Ñ€ҳи пурра», Али Қушчининг «Ð¨Ð°Ñ€ҳи «ÐœÐ¸Ñ„тоҳ улулум», Тафтазоний», Абулқосим Самарқандийнинг «Ð Ð¸ÑÐ¾Ð»Ð° алистиорот», «Ð Ð¸ÑÐ¾Ð»Ð° алистиорот алСамарқандия»ÐºÐ°Ð±Ð¸ асарлари ана шу таъсир натижасида юзага келиб, адабиётшунослик илмининг ривожига туртки бўлди. Мавлоно Юсуф Андижоний муаммо жанрига доир ўз рисоласини яратди. Самарқанд маданий-адабий ҳаётига бевосита Хожа Аҳрор Валий (15-а.), Маҳдуми Аъзам Косоний сингари нақшбандия пирларининг таъсири хам бор. Улар ўзларининг тариқат, адабиёт ва бадиий ижод соҳасидаги асарлари б-н адабиётнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшдилар. Махдуми Аъзам Косоний бир қанча бошқа асарлар б-н «Ð¨Ð°Ñ€ҳи ғазалиёти Убайдуллахон», «Ð¨Ð°Ñ€ҳи рубоиёти Убайдуллахон» сингари рисолаларни ҳам яратган. Муҳаммад Шайбонийхон, Убайдуллохон (16-а.), адабий фаолиятида ҳам Самарқанд адабий ҳаёти б-н алоқадор. 19-а. 2-ярми — 20-а. бошларида Самарқандда адабий ҳаёт янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Бу даврда Абдулкарим Сипандий, Назриддин Ҳодий, Саидризо Ализода, Махмудхўжа Беҳбудий, Мирзо Акрам Фикрий, Абдужалил Писандий, Иброҳим Журъат, Саидаҳмад Васлий, Абдулқодир Шакурий, Саидаҳмад Сиддиқий, Ҳожи Муйин Шукуров, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат ва б.нинг шеърий ва насрий асарларида маърифатпарварлик, миллий истиқлол учун кураш ғоялари ўз ифодасини топди. Айниқса, Садриддин Айний, Абдурауф Фитратларнинг адабиётшунослик ва адабиёт тарихига доир тадқиқотлари, насрий ва шеърий асарлари ўзбек адабиётида янги мавзу, шакл ва ғояларнинг ўрин эгаллашига сабаб бўлди. Садриддин Айнийнинг «Ð”охунда», «Қуллар», «Ð­ÑÐ´Ð°Ð»Ð¸ÐºÐ»Ð°Ñ€» романлари романнависликнинг янги бир тараққий босқичи бўлди. А. Фитратнинг «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº адабиёти намуналари» асари мумтоз адабиётимиз тарихини изчил ўрганишга бағишланган дастлабки мажмуалардан бўлди. Самарқанд Республика марказига айланган йилларда адабий ҳаёт жонланди, ижодий ташкилотлар юзага келди, шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар бу ерга тўпланди.

20-а.нинг 1-ярмида Эргаш Жуманбулбул Ñžғли, Фозил Йўлдош Ñžғли, Ислом шоир Назар Ñžғли, Пўлкан шоир каби халқ шоирларининг ижодий фаолияти бутун Ўзбекистон адабиётининг кўркига айланди. Садриддин Айний, Абдураҳмон Саъдий, Отажон Ҳошим, Абдулҳамид Мажидий, Ҳамид Олимжон, Усмон Носир, Шокир Сулаймон, Ойдин Собирова, Раъно Узоқова, Сайд Назар, Музайяна Алавия, Темур Маъруфий, Вадуд Маҳмудий, Ҳасан Пўлат каби адабиётшунос олим, шоир ва ёзувчилар Самарқандда яшаб ижод этдилар, адабий ҳаётдга фаол иштирок этдилар. 20-а.нинг 2-ярми Самарқанд адабий ҳаётининг кўтарилиши ва янги ижодкорлар б-н бойиш даври бўлди: акад. Воҳид Абдуллаев, акад. Ботир Валихўжаев, проф.лардан Р. Р. Муқумов, О. Икромов, С. Мирзаев, Н. Шукуров, Ш. Шукуров, С. Саъдиев, Ш. Холматов, Р. Орзибеков, Ðœ. Мухиддинов, Исроил Мирзаев, Ибодулла Мирзаев ва б.; шоирлар: Душан Файзий, Б. Бойқобилов, Ҳамида Каримова, Бибисора Туробова, Ҳ. Ҳасанова, Ҳ. Бобомуродова, Ж. Сирожидцинов (Ҳумий), Олқор Дамин, Мардонқул Муҳаммадқулов, Ёдгорбахши Исоқов, Ҳайдар Яҳёев, Раҳим Фарҳодий, Яздон Худойқулов, Нусрат Раҳматов, Хуршид Даврон, Ðœ. Бобоев, Азим Суюн, Мурод Муҳаммад Дўст ва б.; ёзувчилар Болта Ортиқов, Бобомурод Даминов, Сайд Назар ва б.нинг илмий ва бадиий асарлари адабиётнинг тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшидди.

Миллий истиклол Самарқанд адабий ҳаётининг тараққиётини бошлаб берди. Бу даврда адабийшунослик қўлга киритган ютуқлар сифатида Ботир Валихўжаевнинг «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº адабиёти тарихи» (2002), проф. С. Мирзаевнинг «Ҳаёт ва адабиёт (2001), проф. Ҳ. Умуровнинг «ÐÐ´Ð°Ð±Ð¸Ñ‘Ñ‚ назарияси» (2002), сингари китобларини кўрсатиш жоиздир.

С.в.да Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва б.)нинг вилоят шўъбалари фаолият кўрсатмоқда.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #9 : 20 Yanvar 2010, 12:27:53 »
Матбуот, радиоэшиттириш ва телевидениеси. С.в.да 3 вилоят газ. («Ð—арафшон», 1917 й.дан чиқарилади, адади 5000; «Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€қандский вестник», 1917 й.дан чоп қилинади, адади 1200—1300, «ÐžÐ²Ð¾Ð·Ð¸ Самарқанд» тожик тилида 1989 й.дан чиқарилади, адади 3500), 14 туман газ., 1 шаҳар газ., («Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€қанд») чикади. Вилоятда, шунингдек, бир қанча тармоқ газ. нашр этилади. Жами 42 номдаги газ. ва 9 номдаги журналлар чоп этилади.

Самарқандда 1894 й.да дастлабки босмахона ташкил этилиб, ўзбек, тожик ва рус тилларида бадиий ва илмий адабиётлар, кЎлланмалар нашр қилина бошлади. Хусусан, 1907—11 й.ларда А.Шакурийнинг ҳикоялар («Ð–омеъ улҲикоёт») ва шеърлар (Зубдат улашъор) тўпламлари, 1914 й. Саидаҳмад Сиддиқий асари («ÐœÐ¸Ñ€ÑŠÐ¾Ñ‚и Ибрат»), 1913 й. тараккийпарвар педагоглар И.Раҳматуллаев («Ð Ð°ҳбари мактаб»), Хўжа Мўйин Шукуров («Ð Ð°ҳнамои савод») алифболари ва б. асарлар нашр этилди. 1904 й. 1 майдан «Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€қанд» газ. чиқарилади. 1917—20й.ларда ўзбек, тожик, рус тилларида бир қанча газ. ва журналлар, оммавий-сиёсий адабиётлар нашр этилди.

Самарқандда биринчи радиоэшиттиришлар 1926 й.дан бошланган. Св. радиоси ойига 30 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради. Вилоят бўйича телекўрсатувлар 1955 й.дан бошланган. 1991 й.дан Самарқанд ш. телевидениеси фаолият кўрсатмоқда.

Меъморий ёдгорликлари. С.в. маданий, тарихий ва меъморий ёдгорликларга бой. Самарқанд ш.даги Шоҳизинда меъморий ансамбли, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдонидаги меъморий мажмуа, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва б. бутун дунёга машҳур.
Вилоятда 291 меъморий, 1452 археологик, 36 тарихий, 188 монументал санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорлиги бор. С.в.даги меъморий ёдгорликлардан Каттақўрғондаги Қаландархона масжиди (1909—10 й.лар), Окдарё туманидаги Махдуми Аъзам меъморий мажмуаси (16—20-а.лар), Пахтачи туманидаги Имом Баҳри ота мақбараси (15— 16-а.лар), Нуробод тумани Тим қишлоғидаги Аработа мақбараси (977 й.), Пайариқ тумани Хартанг қишлоғидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи, Самарқанд ш. атрофида Хожа Абди Бирун меъморий ансамбли (15—18-а.лар), Хожа Ахрор меъморий мажмуи (15—20-а.лар), Нодир Девонбеги мадрасаси (1630—31й.лар) ва б. сақланиб қолган.

Мустақиллик йилларида маданий меросни тиклаш, тарихий ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон президента И.А.Каримовнинг ташаббуси б-н С.вдаги Хартанг қишлоғи яқинида Имом алБухорий ёдгорлик мажмуи ўз ўрнида қайта тикланди, шунингдек, Самарқанд ш.даги Имом Абу Мансур алМотуридий мақбараси, Самарқанд ш. яқинидаги Даҳбед қишлоғида Махдуми Аъзам масжидлари ва б. тўла таъмирланди.

Ад.: Каримов И.А. , Ўзбекистон 21 асрга интилмоқда, Т., 1999; Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, Т., 1998; Ўзбекистон Республика™, Т., 2002; Буряков Ю.Ф., Саидов К.С., Тўхлиев И.С, Шевченко Л.С, Самарқанд асрлар бўсағасида, Т., 2001; Ртвеладзе Э., Мусульманские святыни Ўзбекистана, 1996;
Тошпўлат Жумабоев, Орзимурод Раҳматуллаев, Қобилжон Тоҳиров.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #10 : 20 Yanvar 2010, 12:28:30 »
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги вилоятлардан бири. 1887 й. 1 янв.да собиқ Зарафшон округи ўрнида тузилган. Таркибига Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд уездлари кирган. Майд. 68962 кв.км. Св. аҳолиси 1897 й.ги аҳоли рўйхатига кўра, 857847 кишидан иборат бўлиб, шундан эркаклар — 472915, аёллар — 384932, шаҳар аҳолиси — 135568 кишини (умумий микдорнинг 15,7%) ташкил этган. Аҳолисининг тахм. 68% ўзбеклар, 23% қозоқлар ва тожиклардан иборат бўлиб, шунингдек, руслар, яҳудийлар, лўлилар, татарлар, афғонлар, ҳиндлар ва б. яшаган. Ўтроқ аҳолининг асосий кисмини ўзбек ва тожиклар, кўчманчи аҳоли эса қозоқлардан ташкил топтан. Ўтроқ аҳоли, асосан, деҳқончилик, кўчманчи аҳоли эса чорвачилик б-н машғул бўлган.
С.в. шаҳарларида кустар ҳунармандчилик яхши, Ñ„-казавод саноати эса, суст ривожланган. Вилоятда 24 та пахта тозалаш з-ди, 5 та вино, 2 та пиво з-ди бўлган (1897). С.в.дан четга шоли, пахта, майиз, қуруқ мева, ун, тери, чорва, жун, ипак, ёнғоқ, вино чикарилган. С.в. аҳолиси Россия империясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кўплаб чиқишлар қилган. Айниқса, 1916 й.ги Ўрта Осиё қўзғолонида вилоят аҳолиси фаол иштирок этган (қ. Жиззах қўзғолони). 1924 й. Ўрта Осиё республикаларида миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносаб?.ти б-н С.в. тугатилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #11 : 20 Yanvar 2010, 12:28:55 »
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ - маданий-маърифий муассаса. 1979 й. Самарқанд ш.да Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи тўпламлари негизида тузилган. 1983 й.дан Самарқанд давлат бирлашган тарихиймеъморлик ва бадиий музейқўриқхонаси бўлими. Музейда табиат ва тарих бўлимлари бор. Экспозицияларда вилоят ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, шу жумладан, «ÐšÐ¸Ð·Ð¸Ð» китоб»Ð³Ð° киритилган йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимлик турлари хам қўйилган; вилоят тарихи асл ҳужжатлар, нодир фотосуратлар ва б. воситаларда ёритилган. Музей биноси (собиқ савдогар А. Калонтаров уйи)нинг ўзи нодир меъморий обидадир; унда 19-а. охири — 20-а. бошлари Самарқанд меъморлари ва усталарининг анъанавий санъати ва маҳорати (ганч ўймакорлиги, наққошлик ва б. санъатлар) намоён бўлган. Музей маданий-маърифий ишлар, турли тадбирларни амалга оширади, кўргазмалар ташкил килади. 2001 й.дан видеолекторий ишлаб турибди.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #12 : 20 Yanvar 2010, 12:29:18 »
САМАРҚАНД БАДИИЙ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси — Самарқанд ш. ва Самарқанд вилоятида музейларни марказий бошқариш, тарихий, маданий ва санъат ёдгорликларини саклаш ва рўйхатга олишни назорат килиш, ёдгорликларни таъмирлаш ва консервациялашни бошқарувчи ягона ташкилот. 1982 й. Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи ва унинг бўлимлари, шунингдек, Самарқанд ш. ва Самарқанд вилоятидаги меъморий ёдгорликлар негизида ташкил килинган. Музейкўриқхона таркибига 8 та музей — Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи (бош музей), Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи, Самарқанд ш. (Афросиёб) тарихи музейи, Улуғбек расадхонаси ёдгорлик тарихи музейи, Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи, Каттақўрғон ш. тарихўлкашунослик музейи, Иштихон туман ўлкашунослик музейи, Пахтачи туман тарих музейи ва 6 та меъморий обидалар — Амир Темур мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Шоҳизинда ансамбли, Ҳазрати Хизр масжиди, Хўжа Дониёр мақбараси, Hoдир Девонбеги мадрасаси киради. Музейқўриқхона Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган музейлар хазинасидаги ноёб осори атиқалар ва тарихий обидаларни авайлаб асрайди, илмий жиҳатдан ўрганади, уларни янги топилмалар б-н бойитади, улар асосида янги экспозиция ва кўргазмалар ташкил қилади; шунингдек, улар ҳақида китоблар, каталог, буклет, йўл кўрсаткичлар нашр этади, тарихий обидаларда музейлаштириш ишларини олиб боради, музейқўрикхона ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини назорат қилади. Тарихий, маданий ва санъат ёдгорликларини саклаш бўйича мавзули (жумладан, Ўзбекистон санъати ва б.) кинолекторий ва халқ ун-ти машғулотларини ўтказади.
Музей-қўриқхона хазинасида ўзбек халқи маданияти ва санъати тарихининг барча даврлардаги тараққиётини акс эттирадиган асл ёдгорликлар — 206 мингдан зиёд экспонатлар сақланади (2003). Музейқўриқхона маъмурияти Регистон майдони (Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи биноси)да жойлашган.
Раҳим Қаюмов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #13 : 20 Yanvar 2010, 13:59:23 »
САМАРҚАНД ҚУЗҒОЛОНИ - маҳаллий хукмдорлар ва рус подшо ҳукуматига қарши кўтарилган халқ қўзғолони (1868 й. 1—8 июнь). 1868 й. 1 майда рус подшо қўшинлари Самарқандни эгаллагач, генерал К. П. Кауфман шаҳар ва унинг атрофида жойлашган вилоятлардаги маҳаллий амалдорлар ўз ўринларида қолдирилганини, халқ бунгача мавжуд бўлган солиқларни подшо Россияси хазинасига топширмоги лозим эканлигини эълон қилган. Ўша йилги соликлар тўла ундирилганига қарамай, подшо ҳукумати аҳолига қайта солиқ солишни талаб қилган. Самарқанд вилоятида генерал Н.Н. Головачёв бошлиқ ҳарбийбюрократик ҳокимият ташкил қилиниб, меҳнаткаш аҳоли маҳаллий амалдорлар ва подшо маъмурияти томонидан эзилиши С.қ.га сабаб бўлган. 1 июнь куни амир Музаффарнинг тўнғич Ñžғли Абдулмалик тўра бошчилигидаги қўшинлар Шахрисабздан Самарқандга йўл олишган. Уларнинг етиб келиши б-н русларга қарши қўзғолон бошланган. Қўзғолонда хитойқипчокдар, найманлар, туёклилар, ургутликлар, панжакентликлар, қорақалпокдар ва шаҳарликлар қатнашган. Қўзголончилар дастлаб Чўпонота тепалигида йиғилганлар. 2 июнь куни қалъага хужум бошланган. Ўша даврда Самарқанд қалъасининг иккита дарвозаси бўлган. Асосий жанглар жан.да Руҳобод мақбараси тарафида жойлашган Бухоро дарвозаси атрофида бўлган. Баъзи муьлумотларга қараганда жангларда ватанпарварлардан 6 мингдан зиёд одам қатнашган.
Қўзғолонга дастлаб Шаҳрисабз ва Китоб беклари Жўрабек ва Бобобеклар, кейинчалик Абдулмалик тура раҳбарлик қилишган. Қўзғолончилар рус аскарлари жойлашган қалъага қаттиқ ҳужумлар уюштиришган. Бутун шаҳар аҳолиси қўзғалган. Бироқ амир қўшинлари Зирабулоқ жангида руслар томонидан тормор келтирилганини эшитгандан сўнг ва 4 июнь куни руслар Шаҳрисабзга юриш бошлаганлиги Ñ‚Ñžғрисида ёлғон мишмишга ишонган Китоб ва Шақрисабз беклари Самарқанддан чиқиб кетишган. Кейинчалик қўзғолонни Ибод Салимбоев, Тўхтахўжа Наългар, Зокирбой Раззоқбоев, Абдушароф Абдулфатовлар бошқаришган. Кучларнинг заифлашишига қарамай самарқандликлар қўзғолонни тўхтатмай 7 июнгача давом эттиришган, лекин қўзғолончилар уюштирган ҳужумлар анча сусайган. 2 кун мобайнида подшо қўшинининг 150 кишиси сафдан чиққан. 8 июнь куни подшо қўшинига ёрдамга илғор қисмлар етиб келгандан кейин қаттиқ жанг бўлиб, Самарқанд руслар томонидан ишғол қилинган.
1868 й. 8 июнда Кауфман буйруғи б-н Самарқанд бирваракайига тўпга тутилади. Шаҳарни батамом Ñ‘қиб юбориш ҳақида буйруқ олган аскарлар қирғин бошлайдилар. 9 июнда минглаб кишининг ёстиғини қуритган Самарқанд фожиаси бошланади. Қатли ом 3 кун давом этади. Юзлаб одамлар ҳеч қандай терговсиз, сўроқсиз отиб ташландилар. 19 киши, жумладан, қўзғолон фаоллари Сибирга сургун қилинган. Умуман олганда С.қ. тарихда муҳим ўрин тутади. С. Айнийнпнт фикрича, Абдулмалик тўранинг ҳаракати ва қўзғолончиларнинг жасорати туфайли Кауфман Бухорога ҳужум қилишдан воз кечишга ва сулҳ тузишга мажбур бўлган.
Манба: Мирза Абдулазим Сами, Тарихи салатини мангитиййа, М., 1962.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1 китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.
Азим Маликов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #14 : 20 Yanvar 2010, 13:59:51 »
САМАРҚАНД ҚÐŽҒИРЧОҚ ТЕАТРИ, Асрор Жўраев номидаги Самарқанд вилоят қÑžғирчоқ Ñ‚ еатри — болалар театри. 1978 й. 1 сент.да Ғайратийнинг «ÐÐ»Ð¸ кичкина» спектакли б-н очилган. Театр жамоаси театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган 18 нафар ёшлардан ташкил топди. Янги театрга Одил Норбоев бош реж., Б. Рубинов бош рассом этиб тайинланди. «Қақилдоқ» (Л. Бобохонов), «Ð¡Ð°Ñ‚ирик миниатюралар қÑžғирчоклари ўйнаганда» (ЮЛасский), «ÐšÐ¸ÑˆÐºÐ¸ эртак» (Ð’. Иогельсон, А. Анисимов) ва б. биринчи мавсум спектакллари бўлди. Булар орасида томошабинларга манзур бўлган «Ð”адавой дангаса» (Л. Маҳмудов) 1000 мартаба қўйилган. Театр ўзбек ва рус гуруҳидан иборат. Ёш театр жамоасининг юксалиши, репертуарини шаклланиши, актёр ва реж.ларни Ñ‚Ñžғри йўналтиришда Ð’. С. Иогельсон, 3. Л. Алибековаларнинг хизмати катта. «Ð¢Ð¸Ð¼ÑÐ¾ҳ гена», «ÐÐ¶Ð¾Ð¹Ð¸Ð± эртак», «ÐŸÐ°ҳлавонлар қаерга кетишди», «ÐÐ»Ð¸Ð¶Ð¾Ð½ сеҳргар» каби спектаклларни ўзбек ва рус тилларида Ð’. Иогельсон саҳналаштирди. Опасингил Злояновалар, О. Абдуллаев, С. Ризазада, Н. Волокитина, Р. Низомбоев, Ðœ. Мирзааҳмедов, Ðœ. Муҳиддинова каби актёрлар спектакллар муваффакиятини таъминладилар. «Ð¡Ð°Ð¼Ð°Ñ€ ва Канд» Ðœ. (Халил), «ÐžÐ±Ð¸ ҳаёт» (Ðœ. Ашурова), «Ð‘ахилнинг боғи кўкармас» (Ж. Махмудов), «ÐŽÑ€Ð¼Ð¾Ð½Ð´Ð°Ð³Ð¸ воқеа», «ÐšÐ°Ñ‡Ð°Ð» Ботир ҳангомаси», «Ð¤Ð»ÐµÐ¹Ñ‚ачи Санта», «Ð¯Ñ…ши ва ёмон», «Ð£Ñ‡Ð°Ñ€ гилам», «Ð¡ÐµҳÑ€ салтанати» (А. Бобоалиев), «ÐœÐ¾Ñ€Ð¾Ð·ÐºÐ¾», «Ð”юймовочка» (Ð’. Диёрова), «ÐœÐ°ÐºÐºÐ¾Ñ€ тулкича», «Ð‘из Винни Пух бўлиб ўйнаймиз» (А. Миль), «Ҳожи тамтам ҳангомаси» (Б. Муҳаммадиев) каби спектакллар театрда сўнгги йиллар қўйилган энг яхши асарлардир. 2002 й. Япония ва Жан. Кореяда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишлаб ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Ð”ейжон қÑžғирчоқ театри ва кўча ижрочилиги» фестивалида «Ҳожи тамтам ҳангомаси» спектакли б-н қатнашиб соврин олган. Театр ҳоз. кунда ижодий жиҳатдан юксалиш йўлида. 1992 й. Ҳ. Олимжон номидаги театр биносига кўчиб ўтган. А. Муҳаммаджонов, Н. Ҳожиметова, Ðœ. Маликов, А. Абдураззоқов, Ж. Жабборов, Е. Хўжаева ва б. етакчи актёрлардир.
Эсон Ўринов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Samarqand shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Samarqand viloyati

Javoblar: 34
Ko'rilgan: 41705
So'nggi javob 14 May 2010, 15:49:41
muallifi AbdulAziz
Andijon viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 20
Ko'rilgan: 17413
So'nggi javob 06 Iyul 2010, 14:40:34
muallifi JaviK
Samarqand tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Samarqand viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5243
So'nggi javob 20 Yanvar 2010, 13:31:18
muallifi muxbir
Sirdaryo viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Sirdaryo viloyati

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 8710
So'nggi javob 20 Yanvar 2010, 14:09:16
muallifi muxbir
Surxondaryo viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Surxondaryo viloyati

Javoblar: 16
Ko'rilgan: 20034
So'nggi javob 17 Iyul 2011, 20:32:34
muallifi Elcom