Muallif Mavzu: Taxtako'pir tumani haqida ensiklopediyalarda  ( 5919 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Taxtako'pir tumani haqida ensiklopediyalarda
« : 21 Yanvar 2010, 10:34:57 »
ТАХТАКЎПИР ТУМАНИ - Қорақал поғистон Республикасидаги туман. 1928 й. май ойида ташкил қилинган. 1963 й. Т.Ñ‚. тугатилиб, Чимбой туманига бирлаштирилган. 1965 й. ўз номи билан Чимбой туманидан ажралиб чиққан.
Т .Ñ‚. жанубдан Беруний, жан,шарқцан Элликқалъа, ғарбдан Қораўзак, шим.ғарбдан Мўйноқ тумани, шим.шарқдан Қозоғистон Республикаси ва шарқцан Навоий вилояти билан чегарадош. Майд. 21,1 минг км2. Аҳолиси 42,6 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳарча (Тахтакўпир), 8 овул фуқаролар йиғини (Белтов, Жанадарё, Мулик, Отакўл, Тахтакўпир, Қораой, Қоратеран, Қўнғироткўл) бор. Маркази — Тахтакўпир шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди Амударё қуйи оқими чап соҳилида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик ва Белтов қирларидан иборат. Шим.шарқи Қизилқум чўли билан туташади. Туманда Боршининг тоғи (баландлиги Қоратеран кўлининг юзасидан 35—37 м, Қизилқум билан туташган жойда), Мискин, Жаланаш қуми, Аманда, Оққум тепаликлари, Қоратақир, Шертактақир текисликлари мавжуд.
Қизилқум чўли қўйлар учун асосий яйлов ҳисобланади. Белтовда қурилиш материалларидан гипс, шағал ва б. бор. Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача тра 11°. Янв.нинг ўртача траси —6°, энг паст тра —35°. Июлнинг ўртача траси 27°, энг ÑŽқори тра 43°. Йиллик Ñ‘ғин микдори 100 мм, асосан, қиш ва баҳорда Ñ‘ғади. Туман экинзорлари Қизкетган каналидан ажралиб чиққан Қувончёрма канали ва унинг тармоклари  (Тимпий, Бўзёп, Жилвонёп, Бадракёп)дан суғорилади. Энг йирик Қоратеран кўлида (майд. 126 км2) балиқ урчитилади. Тоғ этагидаги бу кўл соҳиллари дам олиш жойи ҳисобланади. Ундан ташқари Отакўл,
Мавдак, Эчкиўлган, Қоракўл, Ақбас ва б. кўллар бор. Тупроқпари ботқоқ, ўтлоқи ботқоқ, шўр, бўз, тақир, сур, қўнғир ва қумли тупроклардан иборат. Қумликларда саксовул, селин, қуёнсуяк, қизилча, янтоқ, оқбош, ажриқ, қораборак, туранғил, жийда, юлғун, тол, Белтов қирларида оқшувоқ ва шўралар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қобон, қуён, жайран, бўри, тулки, чиябўри, бўрсиқ, қўшоёқ, кўрсичқон; судралувчилардан илонлар, ҳар хил калтакесаклар, тошбақа; қушлардан тувалоқ, тўрғай, чумчуқ, қарға, бургут, бойўғли, Ñ‚Ñžқайларда қирювул, қарчиғай, қирғий, кўлларда ғоз, ўрдак ва б. учрайди. Балиқлардан сазан, лаққа, оқ амур, оқ қайроқ (жерех) ва б. кўп, ондатра ҳам бор.

Аҳолисининг асосий қисмини қорақалпоқ ва қозоқлар ташкил этади, шунингдек, ўзбек, қирғиз, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 2 киши. Шаҳарликлар 17,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 25,5 минг киши.

Хўжалиги. Туман иқтисодий негизини пахтачилик ва чорвачилик ташкил этади. Т.Ñ‚.да «Ð¢Ð°Ñ…такўпирдон» саноат корхонаси, 123 та кичик ва ўрта хусусий корхоналар, 7 акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон — Қозоғистон «Ð¢Ð°Ñ…тақишлоқмаш» қўшма корхонаси, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, савдо, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Электр энергия Тахиатош иссиклик электр стясидан олинади.
Туман қишлоқ хўжалиги. асосан, пахтачилик, галлачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Шоликорликка ва қоракўлчиликка ҳам жиддий эътибор берилмоқда, шунингдек, боғдорчилик, сабзавот ва полизчилик ҳам ривожланган.
Т.Ñ‚.да 32,7 минг га майдонда деҳқончилик қилинади. Пахта, дон, шоли, картошка, сабзавот ва полиз, емхашак экинлари экилади. Туманда 10 ширкат, 264 фермер хўжалиги, 1 фермер хўжаликлар уюшмаси мавжуд. Шундан 4 ширкат хўжалиги қоракўлчиликка ихтисослашган, қолганларида, пахта, шоли буғдой етиштирилади. 264 фермер хўжалигидан 254 таси деҳқончилик, 3 таси боғдорчилик, 7 таси чорвачилик билан шуғулланади. Туман хўжаликларига 5 муқобил МТП хизмат кўрсатади.
Туман ва жамоа шахсий хўжаликларида 3997 қорамол (шундан 1316 сигир), 40255 қўй боқилади (2004), шунингдек, туя, йилқи, эчкилар ҳам бор. 2003/2004 Ñžқув йилида 23 умумий таълим мактабида 10446 Ñžқувчи таълим олди. Мусика мактаби, 2 касбҳунар коллежи, чўпон болалар мактабинтернати, тест маркази мавжуд. Маданият уйи, 25 кутубхона, 10 клуб муассасаси фаолият кўрсатади.
Туман марказий касалхонаси (235 ўрин), болалар касалхонаси, қишлоқ касалхонаси, стоматология поликлиникаси, 13 фельдшеракушерлик пункти, 6 қишлоқ врачлик пункти ишлаб турибди (2004). Т.Ñ‚.да «ÐÐ¹Ð´Ð¾Ñ қала» санаторийси бор. «Ð¢Ð°Ñ…такўпир тонги» туман газ. (қорақалпоқ тилида) чиқади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Taxtako'pir tumani haqida ensiklopediyalarda
« Javob #1 : 21 Yanvar 2010, 10:35:28 »
ТАХТАКЎПИР — Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги шахарча (1984 й.дан). Туман маркази, Нукус ш.дан 107 км. нарида. Яқин Ñ‚.й. станцияси Чимбой (55 км). Аҳолиси 17,1 минг киши (2004). Хўжаликлари Қувончёрма каналидан сув олади. «Ð¢Ð°Ñ…такўпир» атамасининг келиб чиқишини 20-а.нинг бошларида Қувончёрма каналининг давоми бўлган Босай канали устида хашар йўли билан тахта (Ñ‘ғоч)дан қурилган кўприк (шевада «ÐºÑžÐ¿Ð¸Ñ€») билан боғлайдилар.
Т.да туман ҳокимияти биноси, маъмурий, давлат ва қурилиш ташкилотлари, «Ð¢Ð°Ñ…такўпирдон» акциядорлик жамияти, автокорхона, таъмирлаш устахонаси, МТП, «Ð¢Ð°Ñ…тақишлоқмаш» (Қозоғистон билан) қўшма корхонаси, супермаркет, автовокзал мавжуд. 6 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, 2 касбҳунар коллежи, кутубхона, маданият саройи, «ÐžÑ‚алар чойхонаси», савдо маркази, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Теннис корти, стадион, спорт клуби бор. «Ð”оридармон» акциядорлик жамияти, туман марказий касалхонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, ÑŽқумли касалликлар касалхонаси, 3 поликлиника, аёллар консультацияси, 7 дорихона, ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Т. — Нукус йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Ulug'nor tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5916
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:36:12
muallifi muxbir
Oqoltin tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Sirdaryo viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5786
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:35:04
muallifi muxbir
Furqat tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6343
So'nggi javob 02 Avgust 2006, 07:17:28
muallifi Margilanets
Oltiariq tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 7611
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:23:22
muallifi muxbir
Oxunboboyev tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 13702
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:31:40
muallifi muxbir