Muallif Mavzu: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da  ( 20778 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #15 : 21 Yanvar 2010, 16:26:10 »
ТОШКЕНТ ЗИЛЗИЛАСИ - Тошкент ш. сейсмик жиҳатдан фаол зона (8—9 балли сейсмик рн)да жойлашган.. 1866—68 й.лар ва 1966 й.даги зилзилалар кучли зилзилалар сирасига киради. 1866 й. 26 апр.дан 27 апр.га ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида мозор ва жоме масжидларининг гумбазлари, жумладан, Хожа Аҳрор жоме масжиди гумбази, аҳоли яшайдиган иморатлар қулаб, кўплаб қурбонлар бўлган. Бу ҳақда 19-а.да яшаган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и жадидаи Тошканд» асарида ҳикоя қилган. Ундан ташқари, Тошкентда 1868 й.нинг 4 февраль ва 4 апрель, 1886 й.нинг 29 ноябрь, 1924 й.нинг 7 июнь, 1946 й.нинг 3 ноябрь кунларида 7 ва 8 балли зилзилалар бўлган. Бу зилзила ўчоклари Тошкентдан ташқарида жойлашган бўлиб, кучи 8—9 баллга етган. 1966 й. 26 апр. соат 5 дан 22 мин. ўтганда Тошкентда кучли зилзила содир булди. Зилзила ўчоғининг чуқ. 8—10 км бўлиб, энергияси 10й жоулга тенг, эпицентрда (собиқ Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида) вертикал зарблар кучли булиб, силкиниш 8 балл, Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси 5,3, максимал вайроналик майдони — 10 км2 га етди. Бу майдон шим.ғарбдан жан.шарққа чўзилган. Зилзилага сабаб бўлган Қоржонтов тектоник дарзлиги шу йўналишда 8— 10 км чуқурликни қамрайди. Бу зилзилани ер юзидаги 100 дан ортиқ сейсмик стялар қайд қидди. Биринчи кучли зарбадан сўнг силкинишлар сони 500 дан ортган, улардан бир нечтасининг кучи 7 баллга яқинлашган. Айниқса, 1966 й.нинг 7, 9, 24 май, 4 июнь, 29 июль кунлари содир бўлган тебранишлар уйжойларни вайрон қилган. Асосий тебраниш 1966—68 й.лар мобайнида юз бериб турган бир канча афтершоклар билан давом этди. Зилзиланинг кайталаб туриши 2000 дан ортиқ бўлганлигини Марказий сейсмик стя қайд қилган. Тошкент ш. геологик жиҳатдан Тяньшан тоғ тизмаси ғарбидаги Тошкент — Мирзачўл тоғ олди чўкмасига жойлашган. Т.з. тектоник характерга эга. Зилзила ўчоғи палеозой, мезозойкайнозой тоғ жинслари ёндашган зонада жойлашган. 1957 й.дан бошлаб, Тошкент минерал иссиқ сувлари (1300— 1400 м чуқурликда) таркибидаги радон гази микдори орта борди. 1965 й.нинг ўрталарида 2 баробар кўпайди ва Т.з.гача шу миқдор сакланди. Зилзила рўй бергач, радон микдори дастлабки ҳолатга қайтди. Демак, 1965 й. ўрталарида чуқурликдаги тоғ жинсларининг зичлашиш жараёни тўхтаб, деформация бошланган. Бунда зилзила ўчоғидаги тоғ жинсларининг ҳажми ўзгарган, сўнгра жинслар массасининг узилишига олиб келган. Радон зилзила даракчиси эканлиги исботланди. Зилзила натижасида 2 млн. м2 дан ортиқ турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш жойлари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, қарийб 180 Ñžқув юрти, шу жумладан, 8 минг ўринли мактаб, 36 маданий маиший муассаса, 185 тиббий ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди. 78 минг оила, 300 минг киши бошпанасиз қолди, 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган. Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва б. тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уйжойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди. Қисқа вақÑ‚ ичида шаҳар қиёфаси ўзгарди. Тошкент гўзал, замонавий шаҳарга айланди. Тошкент зилзиласини синчиклаб ўрганиш натижасида бу жойларда бир қанча сейсмоген зоналар аникланган ва уларнинг харитаси тузилган. Кейинги пайтларда шу зоналарда бир қанча кучли зилзилалар содир бўлган. 1977 й. Янгийўл яқинида, 1977 й. Товоқсойда, 1980 й. Назарбекдаги зилзилалар шулар жумласидандир. Т.з. Ўрта Осиёда сейсмология фанининг ривожланишига сабаб бўлди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда сейсмология илмий тадқиқот интлари очилди. Ўзбекистон ФА қошидаги Сейсмология институтў ходимлари зилзилани олдиндан айтиб бериш, унинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Ад.: Ташкентское землетрясение 26 апреля 1966г. Т., 1971;Ибрагимов Р. Н ., Сейсмогенные зоны Среднего Тяньшаня, Т., 1978.
Рашод Иброҳимов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #16 : 21 Yanvar 2010, 16:29:29 »
ТОШКЕНТ КУРАНТИ - Тошкентдаги тарихий меъморий ёдгорлик. 2-жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига шаҳар марказида қурилган (1947, меъмори А. Муҳамедшин; безагида Уста Ширин қатнашган). Минорасига ўрнатилган соатни А. Айзенштейн, Ð’. Солиҳов, Л. Маликов, А. Хицан, Г. Стрельцовлардан иборат соатсозлар бригадаси 4 циферблатли қилиб Т.к. минорасига ўрнатишган. Зилзила (1966) натижасида соат бузилган, зудлик билан таъмирланиб, ишга туширилган. Т.к. шаҳар меъморий ансамблининг Марказий хиёбонидаги таркибий қисмидир. Т.к. қурилишида миллий меъморлик ва амалий безак санъати анъаналари қўлланилган. Ғозгон мармари билан қопланган ва жездан ишланган металл қисмлари ўзаро уйғунлашган. Миноранинг қуйи қисмига ўзбекистонлик қаҳрамонлар номи битилган мармар лавҳа ўрнатилган. Т.к. ҳар чорак, ярим ва бир соатда занг уриб туради. 1991 й.да таъмирланган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #17 : 21 Yanvar 2010, 16:30:37 »
ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ - Тошкент шаҳар йуловчилар транспорти корхоналари уюшмаси таркибида. Т.м. курилиши 1973 й.да бошланган, биринчи линиясининг 9 стядан иборат, уз. 12,2 км биринчи навбати («Ð¡Ð¾Ð±Ð¸Ñ€ Раҳимов», «Ð§Ð¸Ð»Ð¾Ð½Ð·Ð¾Ñ€», «ÐœÐ¸Ñ€Ð·Ð¾ Улуғбек», «Ҳамза», «ÐÑˆÐ»Ð¸Ðº», «Ð¥Ð°Ð»ÐºÐ»Ð°Ñ€ дўстлиги», «ÐŸÐ°Ñ…такор», «ÐœÑƒÑÑ‚акиллик майдони», «ÐœÐ°Ñ€ÐºÐ°Ð·Ð¸Ð¹ хиёбон» бекатлари) 1977 й. 6 нояб.да, иккинчи навбати («Ҳамид Олимжон», «ÐŸÑƒÑˆÐºÐ¸Ð½», «Ð‘уюк ипак йўли» бекатлари, уз, 4,6 км) 1980 й. 18 авг.да фойдаланишга топширилди, бекатлар сони 12 тага етди.
Т.м.нинг умумий уз. 8 км бўлган иккинчи линиясининг биринчи навбати («ÐÐ»Ð¸ÑˆÐµÑ€ Навоий», «Ð£Ð·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚ан», «ÐšÐ¾ÑÐ¼Ð¾Ð½Ð°Ð²Ñ‚лар», «ÐžÐ¹Ð±ÐµÐº», «Ð¢Ð¾ÑˆÐºÐµÐ½Ñ‚» бекатлари) 1984 й. нояб.да, иккинчи навбати («ÐœÐ°ÑˆÐ¸Ð½Ð°ÑÐ¾Ð·Ð»Ð°Ñ€», «Ð§ÐºÐ°Ð»Ð¾Ð²» бекатлари) 1987 й. нояб.да ишга тушди. Шу линиянинг учинчи навбати 1989 й. нояб.да («Ғафур Ғулом», «Ð§Ð¾Ñ€ÑÑƒ» бекатлари, уз. 2,2 км), тўртинчи навбати («Ð¢Ð¸Ð½Ñ‡Ð»Ð¸Ðº» ва «Ð‘еруний» бекатлари, уз. 3,2 км) 1991 й. 30 апр.да ишга тушди. Бу линиянинг умумий уз. қарийб 15 км га етди.
Т.м.нинг шаҳар марказини Юнусобод турар жой массиви билан боғлайдиган (умумий уз. 14 км) учинчи линиясининг биринчи навбати («ÐœÐ¸Ð½Ð³ÑžÑ€Ð¸Ðº», «Ð®Ð½ÑƒÑ Ражабий», «ÐÐ±Ð´ÑƒÐ»Ð»Ð° Қодирий», «ÐœÐ¸Ð½Ð¾Ñ€», «Ð‘одомзор», «Ҳабиб Абдуллаев» бекатлари) 2001 й. 26 октябрда ишга тушди.
Т.м.да қатнайдиган поездларнинг ўртача тезлиги 39 км/соат, максимал тезлиги 65 км/соат. Т.м.да сугкасига ўртача 270—300 минг йўловчи ташилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш учун баъзи бекатларда эскалаторлар ўрнатилган. Метродаги «Ð§Ð¸Ð»Ð¾Ð½Ð·Ð¾Ñ€», «Ҳамза» бекатлари гумбазсимон, «ÐœÑƒÑÑ‚ақиллик майдони» йиғмамонолит конструкцияли колонна типида, бошқа бекатлар эса колонна типида қурилган. Ҳар бир бекатнинг бадиий меъморлик ҳамда ҳайкалтарошлик нуктаи назаридан безатилиши рамзий равишда шу бекат номини акс этдиради. Уларда маданий, монументаль декоратив ва амалий санъатнинг миллий анъаналари ўз аксини топган. Бекатларга безак беришда, асосан, ЎзРда чиқадиган қора, қизил, кулранг гранитлар, турли хил мармар, керамика, стомалит, Ñ‘ғоч, ойна, турли хил металл ва б. фойдаланилган.
Т.м. 9 балли зилзилага бардош беради. Т.м.нинг умумий уз. 38,25 км, бекатлар сони 29 та (2004). Метро қурилиши ва навбатдаги йўл ҳамда бекатларни лойиҳалаш ишлари давом этмоқда.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #18 : 21 Yanvar 2010, 16:32:28 »
ТОШКЕНТ ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри — Ўзбекистонда ягона оперетта театри. Дастлаб Самаркандда очилган (1938); 1940 й. Тошкентга кўчиб, 1948 й.гача фаолият кўрсатган. 1973 йил қайта ташкил этилиб, А. Гинзбург саҳналаштирган «Қувноқ уруш» (И. Штраус) спектакли билан очилган. Дастлаб театрда Н. Пасикова бош балетмейстер, Ð’. Спектр бош дирижёр бўлиб ишлаган. Т.о.Ñ‚. репертуаридан дастлаб «Ð§Ð°Ð½Ð¸Ñ‚а бўсаси», «Ð¢Ð±Ð¸Ð»Ð¸ÑÐ¸ осмони остида», «ÐœÐ¾Ð½Ð¼Ð°Ñ€Ñ‚Ñ€ бинафшаси», «Ð¡Ð¸Ð»ÑŒÐ²Ð°», «Ð¦Ð¸Ñ€Ðº маликаси», «Ð“ўзаллик танлови», «Ð”онна Люция» каби замонавий ва мумтоз оперетталар ўрин олган.
80-й.лар театрнинг ижодий юксалиш даври бўлди. Театрни Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби К. Васильев (бош режиссёр), Б. Расулов (бош дирижёр)лар бошқарган, артистлар Л. Бессарабова, Ю. Летов, И. Шаломаев ва б. фаолият кўрсатган. Улар мумтоз («ÐœÐ°Ñ€Ð¸Ñ†Ð°», «ÐœÐ¸ÑÑ‚ер Икс», «Ð›ÑžÐ»Ð¸ премьер», «Ð‘аядера», «ÐšÑžÑ€ÑˆÐ°Ð¿Ð°Ð»Ð°Ðº», «Ð›ÑžÐ»Ð¸ барон», «Ð’альс қироли», «Қувноқ бева», «Ð¤Ñ€Ð°ÑÐºÐ¸Ñ‚а» ва б.) ҳамда замонавий («ÐœÐ°Ð»Ð¸Ð½Ð¾Ð²ÐºÐ°Ð´Ð° тўй», «ÐÑ‘ллар исёни», «Ð¨Ð¸Ñ€Ð¸Ð½ мева», «Ð¡ÐµÐ²Ð°ÑÑ‚ополь вальси», «Ð“усар уйланиши» ва б.) оперетталар билан театр репертуарини бойитишган. 1981 й.да театрда биринчи ўзбек опереттаси («Қувноқ гуноҳкор», К. Васильев, Э. Солиҳов) саҳналаштиридди. 1990-й.ларда Т.о.Ñ‚. жамоасига ёш истеъдодли актёр ва реж.лар қўшилди (реж.лар Ðœ. Хачатуров, А.Кудрявцев, артистлар И. Бухаидзе, Н. Лапкова, К. Митрофанов, Б. Мискин, К. Измайлов, С. Ортиқов ва б.). Ўзбек композиторларининг театр билан ижодий ҳамкорлиги кучайди (А. Эргашевнинг «ÐÐ°ÐºÐ°Ð»Ð¾Ðº,», Э. Солиҳовнинг «Ð¢ÐµÐ½Ñ‚ак қиз» мюзикли, Э. Қаландаровнинг «Ð¢ÐµÐ¼Ð¸Ñ€ хотин», А. Икромовнинг «Ð‘евалар овунчоғи» ва б.). Бу даврда «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ соҳибжамол маликам» (Ф. Лоу асари, реж. А. Казинер), «Ð“олландиялик қиз» (И. Кальман, К. Васильев), «Ð¤Ð¸Ð³Ð°Ñ€Ð¾Ð½Ð¸Ð½Ð³ уйланиши» (Бомарше асари асосида, Ð’. Моцарт ва Ж. Россини мусикаси, реж. Ð’. Володченко) каби спектакллар саҳналаштирилди. «Ð“ўзал Елена», Б. Зокиров хотирасига бағишланган «ÐÑ€Ð°Ð±Ñ‡Ð° танго» (реж. Ðœ. Хачатуров), «Ð¥Ð¾Ð½ÑƒÐ¼Ð°», «ÐšÑƒÐ½Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бир кун НьюЙоркда» (И. Берлин) сингари спектакллар сўнгги йиллар маҳсулидир. Ҳозирда театрнинг бош дирижёри — Б. Расулов, бош балетмейстер — Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Ф. Исаева, бош рассом — А. Батиков. Ўзбекистонда хизмат курсатган артистлар Д. Миняева, 3. Соловей, Ф. Максудов ва б. театрнинг етакчи актёрларидир. Театр жамоаси Россия, Украина, Болтиқбўйи, Ўрта Осиё мамлакатларида гастролда булган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #19 : 21 Yanvar 2010, 16:32:53 »
ТОШКЕНТ ТЕЛЕВИЗИОН МИНОРАСИ — Тошкентдаги радиотелевизион узатиш стяси, меъморий иншоот. Тошкентдаги 1телевизион минора металл фермалардан (бал. 180 м) қурилган (1956; Навоий кўчаси, 69). Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радиотелевизион узатиш стяси қуришга эҳтиёж туғилгач, Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 375 м бал.да 2 Т.Ñ‚.м. (Амир Темур кўчаси, 99) қурилди (1978 — 85; меъморлари: Ю. Семашко, Н. ТерзиевЦаруков, муҳандислар Е. Морозов, Ðœ. Мушеев). Ўзаги 3 конуссимон қурилма тиргакка ўрнатилган. Ўз Ñžқида эркин турувчи иншоот 9 балли зилзилага бардош беради. Т.Ñ‚.м.да «ÐšÐ¾Ð¸Ð½Ð¾Ñ‚» ресторанининг «қизил» ва «Ð·Ð°Ð½Ð³Ð¾Ñ€Ð¸» заллари (180 ўринли) ва томоша (кузатув) майдончалари бор (бал. 100 м). 220 м баландликда эса радиотелевизион стяси қурилган. Улар доирасимон шаклда бўлиб ташқи ва ички томонига панжара, ганч ўймакорлиги ва б. меъморий анъаналар асосида ишланган. Миноранинг ўртасида лифт, зина, ёрдамчи хоналар, метеорологик стя ва муҳандислик жиҳозлари жойлашган. Энг ÑŽқори қисмида 5 дастурли кўрсатувларга мўлжалланган антенна ўрнатилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #20 : 21 Yanvar 2010, 16:33:09 »
ТОШКЕНТ УЧРАШУВИ (1966) Ҳиндистон билан Покистон ўртасида 1965 й. рўй берган қуролли Ñ‚Ñžқнашувни ҳал қилиш мақсадида Покистон президенти Ðœ. Айюбхон билан Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Л. Б. Шастрининг учрашуви (1966 й. 4—10 янв.). Учрашув СССР Министрлар Совети Раиси А. Н. Косигин иштирокида ўтган. Т.у.да Тошкент декларацияси имзоланиб, унда икки мамлакат ўртасидаги жанжалли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга келишилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #21 : 21 Yanvar 2010, 16:40:27 »
ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ — фильм ва иштирокчилар сони жиҳатидан энг йирик кинофестиваллардан. Фильмлар расмий ва информацион дастур асоси" да намойиш этилади. 1968 й.дан «Ð¢Ð¸Ð½Ñ‡Ð»Ð¸Ðº, ижтимоий тараққиёт ва халқлар озодлиги учун» шиори остида ўтказилади. Дастлаб конкурссиз, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг кино соҳасидаги ютуқларини намойиш қилиниши билан бошқа кинофестиваллардан фарқ қилган. Фестиваль доираси киноси ривожланган Япония, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлар билан бир каторда миллий киноси энди шаклланаётган давлатларга ҳам мўлжалланган. Сенегаллик реж. Сембен Усмон, марокашлик Сухайл Бен Баркаларнинг фильмларининг кўриги илк бор Т.Ñ….к.да намойиш этилди. Фестиваль давомида матбуот конференциялари, ижодий баҳслар ўтказилади. Кундалик матбуот бюллетенлари ва «ÐšÐ¸Ð½Ð¾Ñ„естиваль йўлдоши» газ.журналилари фестивалнинг кундалик фаолиятини ёритиб боради. Кинофестиваль 1988 й. (10фестивалдан бошлаб)дан конкурсли бўлди ва 5 хил мукофот таъсис этилди: энг яхши фильм учун бош соврин «ÐžÐ»Ñ‚ин семурғ»; энг яхши режиссёрлик иши учун «ÐšÑƒÐ¼ÑƒÑˆ семурғ»; энг яхши аёл роли учун «ÐžÐ»Ñ‚ин лола»; энг яхши эркак роли учун «ÐžÐ»Ñ‚ин арча»; миллий анъаналар сақланган фильмлар учун «Ð¥ÑžÐ¶Ð° Насриддин» совринлари. Биринчи бош совринга «Ҳеч қаерга саёҳат» номли ҳинд фильми сазовор бўлди. Мустақил бўлган Т.ҳ.к. «Ñ…алқаро» мақомига эга бўлиб, барча хоҳловчи давлатлар қатнашиши fcмумкин. 1992 й. 11 Т.Ñ….к. «ÐÑÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼Ñƒ алайкум» шиори остида ўтказилди. Бош соврин австралия реж.и Марк Ноферин фильми («Ð¡Ð¿Ð¾Ñ‚вуд») га берилди. 12Т.Ñ….к. 1997 й. Чингиз Айтматов раислигида ўтказилиб, бош соврин «ÐÐ»Ð²Ð¸Ð´Ð¾, азизим» (Жан. Корея) фильмига берилди.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #22 : 21 Yanvar 2010, 16:40:43 »
ТОШКЕНТ ЦИРКИ - ўзбек ва бошқа давлатлар цирк артистларининг чиқишларини намойиш этувчи йирик стационар цирклардан бири. Олим ва сайёҳларнинг эсдаликларида Тошкентда цирк томошалари муаллақчи, найрангбоз, ёввойи ва уй ҳайвонларини ўргатувчи кишилар маҳорати билан бошлангани ҳақидаги тафсилотлар, ривоятлар сакланган. Халқ сайилларида, бозор ва гузарларда дорбоз ва симбозлар, жонглёрлар, полвон ва бесуяклар ўз санъатларини намойиш этганлар. Айниқса, дорбозлик кенг ривож топган. 19-а. охирида Тошкентда гастролда бўлган Ф. Юпатов, Ð’. Соболевский, А. Фаррух, Р. Капито, Е. Гамкрелидзе ва б.нинг антрепренёр труппалари муваққат биноларда томоша кўрсатган. Тошкент ярмаркаларида бир вактда 3—4 та цирк томошаси, жумладан, ўргатилган ҳайвонлар билан ҳам томоша кўрсатилган. Эски шаҳарда 10 минг томошабинга мўлжалланган очиқ цирк ишлаб турган. 1913 й.дан цирк труппаларининг томошалари «ÐšÐ¾Ð»Ð¸Ð·ÐµÐ¹» биносида кўрсатила бошлади. 1914 й. охирида Воскресенье бозори ҳудуди (ҳоз. Навоий майдони) яқинида Ф. Юпатовнинг ёгочдан ишланган стационар цирк биноси қурилди. Бу ерда европалик ва рус артистлари билан бирга ўзбек артистлари, жумладан, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, акробатчи, раққоса, чавандоз Е. Юпатова (Гўзал Елена) ва б. хам томоша кўрсатганлар. Т.ц.нинг биринчи бадиий раҳбари ва директори — А.Ð’. Лапиадо (асл фамилияси Королёв). 1928 й. Карим Зарифов «ÐšÐ¸Ð·Ð¸Ð» Шарқ» (кейинроқ «ÐšÐ¾Ð¾Ð¿ÐµÑ€Ð°Ñ‚ив») цирк труппасини ташкил этди. 1930 й. Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон цирклари бирлаштирилган давлат цирклари марказий бошқармаси тузилди. 1941—44 й.лар Т.ц. қошида Абдулла Гисматулин раҳбарлигидаги акробатика студияси ишлади. 1942 й. октябрда ўзбек цирки жамоаси тузилди. Бу ерда Юсуфжон қи^иқ, дорбозлар — Тошканбоевлар, чавандозлар — Зарифовлар, Раҳмоновлар, Хўжаевлар, гимнастлар — Мадалиевлар, кейинроқ қизиқчи ва акробат Юсуповлар, рус масхарабозларидан Г. Заставников, П. Боровиков ва б. ишладилар. 1950—56 й.ларда Т.ц. бадиий раҳбари — Эркин Тошканбоев, 1976—90 й.лар Обиджон Тошканбоев. Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин вақтинчалик шапито цирки ишлаб турди.
1975 й. Хадра майдонида 2597 ўринли янги Т.ц. биноси қуриб битказилди (арх. Г. Александрович, Г. Масягин; муҳандислар С. Беркович, Р. Муфтахов). Цирк биноси икки қисмдан иборат: томоша зали ҳамда унинг атрофида жойлашган вестибюль, фойе, гардероб, буфетлар ва хизмат хоналари. Бино ечимида анъанавий устун — тўсинли устун ўрнига ҳошия — ҳалқали қурилма услубининг қўлланилиши фойени устунлардан холи килишга ва томошабинлар учун қулай шароит яратилишига имкон берди. Шу билан бирга фойе икки хил баландликда қурилган; ÑŽқоридагиси 7 метрли ҳалқа консоль ёрдамида тўла айлана ҳосил қилиб, катта буфет билан бирлаштирилган. У серҳашам зинапоялар орқали пастки сатҳи билан туташтирилган. Фойе интерьерлари цирк санъати мавзуига оид Ñ‘Ñ€қин нур таратувчи рангли витраж безаклар ёрдамида вазмин оқиш тус кўринишига эга. Фойе, залга кириладиган йўлакчалар миллий анъанавий ганч ўймакорлиги, эшиклар Ñ‘ғоч ўймакорлиги услубида ишланган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #23 : 21 Yanvar 2010, 16:41:46 »
ТОШКЕНТ ҚЎЗҒОЛОНИ (1847) Тошкент аҳолисининг ҚÑžқон хонининг ноиби Азиз Парвоначи зулмига карши кўтарган қўзғолони. Қўзғолонга ноибиланинг Тошкент ва унга тобе ерлар аҳолисидан урушлар натижасида бўшаб қолган хазинани тўлдириш учун қўшимча 4 минг тилла солиқ йиғиш Ñ‚Ñžғрисидаги фармойиши сабаб бўлган. Қўзғолон шаҳарнинг Парчабоф ва Сағбон маҳаллаларида рамазон ойининг жумага ўтар кечаси бошланиб, сўнг бошқа маҳаллаларга тарқалган, оммавий тус олган. Кўчалар ғовлар билан тўсилган. Қўзғолончилар қаттиқ қаршилик кўрсатганлар, хонлик лашкарлари уларга тўп ва милтиқлардан ўт очганлар. Қўзғолонда ҳунармандлар, майда савдогарлар, камбағаллар иштирок этган. Шойи Ñ‚Ñžқиш устахонасининг эгаси Муҳаммад Юсуфҳожи (Маюсуф) қўзғолон раҳбарларидан бири бўлган. Қўзғолончилар Азиз Парвоначини ҳокимиятдан четлатиш, ортиқча соликларни бекор қилишга эришганлар. Тошкент ш. ва унинг атрофидаги ерлар аҳолисига соликлар борасида ўтказилган жабрзулмлар, бунга қарши кўтарилган қўзғолонлар Муҳаммад Солиҳнинг «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и жадидаи Тошканд» асарида батафсил ёритилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #24 : 21 Yanvar 2010, 16:42:06 »
ТОШКЕНТ ҚЎЗҒОЛОНИ, Вабо исёни (1892.24.6) — подшо ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулмига қарши кўтарилган қўзғолон. 1892 й. май ойида Жиззахда вабо касали тарқалган. Июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлган. Янги шаҳарда 417, Эски шаҳарда 1462 бемор аниқланган. Подшо ҳукумати маъмурлари унинг фожеали оқибатларининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўра бошлади: 7 июнда шаҳар маъмурияти 12 эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганини эълон қилган. Лекин мустамлака маъмурияти бу Ñ‚Ñžғрида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормаган, мусулмончилик одатлари, маросим қонунқоидаларини ҳисобга олмаган. Ваъда қилинган 4 та янги қабристон ўрнига фақат биттаси очилган. Вабодан ўлганларни врачнинг рухсатисиз кўммаслик буюрилди ҳамда уларни шаҳар ичидаги мозорларга дафн этиш тақиқланди. Касал бўлиб вафот этганлар қайси кийимда бўлса, ўша кийими билан чуқур қазилган қабрга қўйилиб, устидан оҳак сепиб белгилаб қўйилди. Бунинг устига ўлганларга жаноза Ñžқиш, яқин қариндошларнинг мозорга бориши ҳам такикланди. Марҳумларни урфодатга кўра, кўмиш ғоят мушкул юмушга айланди. Одамлар ўликни эски қабристонларга олиб бориб кўмишга мажбур бўлдилар. Полиция бундайларни топиб ҳибсга ола бошлаган. Бу сабр косаси тўлиб турган халқни қўзғолон кўтаришига туртки бўлди. Халойиқ (мингга яқин киши) эшонлардан Азизёр, Абулқосимхўжа, бозор оқсоқоли Зиёмуҳаммад ва б. таникди кишилар бошчилигида 24 июнда таёқ, кетмон, тош ва ҳ.к. билан қуролланиб шаҳар бошлиғи маҳкамасига бостириб борди. Бу ерда Тошкент ҳокими С. Р. Путинцев ва оқсоқол Муҳаммад Ёқубга қарши ҳужум қилдилар. Оқсоқол халққа дағдаға қила бошлагач, унинг бошига тошлар Ñ‘ғилган. Машҳур «Ð¢Ð¾ÑˆÐ¾Ñ‚ар воқеаси» бошланган. Оқсоқол ҳокимнинг идорасига яширинган. Халқ Путинцевдан оқсоқолни тутиб беришни талаб қилган. Путинцев тўппончасини чиқариб дағдаға қилишга ўтган. Сабр косаси тўлган халқ Путинцев ва унинг миршабларини дўппослаган, маҳкамани остинустун қилган. Шу онда Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори Гродеков бошчилигидаги аскарлар келиши туфайли қўзғолончилар чекинишга мажбур бўлдилар. Рус аскарлар қўзғолончиларнинг орқасидан қува бошлагач, ноилож қолган оломон Анҳор сувига ўзини ташлади. Эртасига Анҳордан 80 кишининг ўлиги топилди.
Қўзғолончиларнинг қолган қисми Эски шаҳарга қочиб борди. Жоме масжиди олдида тупланган оломон бу ерга кетма-кет етиб келган Гродеков бошчилигидаги аскарларни тошбўрон қилди. Бунга жавобан Ñžқ узилди ва 10 киши ҳалок бўлди, кўпчилиги яраланди. Шу равиҳда қўзғолон бостиридди. Қўзғолончиларнинг бир қисми оқсоқол Муҳаммад Ёқубнинг шаҳар ҳовлисини ва богини Ñ‘қиб юборди.
Рус маъмурияти қўзғолон қатнашчиларидан 60 кишини судга бериб, 3 кишини ўлимга ва 20 кишини турли муддатлар билан қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қўзголон вабо тарқалиши ва унга қарши хукумат чоралари амалга оширилаётган пайтда юзага келганлиги учун тарихий манбаларда «Ð’або исёни» номида юритилган.
Аслида эса у подшо ҳукуматининг мустамлакачилик ва миллий зулмига қарши қаратилган халқ ҳаракати эди. Тошкентдаги бу қўзғолон тарихда ўзбек халқининг ўз мустақиллиги ва эркинлиги учун олиб борган йирик қўзғолонларидан бири бўлиб қолган.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Каримов Ш., Шамсутдинов Р., Туркистон Русия босқини даврида, Андижон, 1995.
Хуршида Юнусова.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent haqida "O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi"da
« Javob #25 : 21 Yanvar 2010, 16:42:21 »
ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ - маърифий ва и. Ñ‚. ишлари олиб борадиган муассаса. 1924 й.да 3 га майдонда Ўрта Осиё унти биолог олимлари ташаббуси билан собиқ подшо генералгубернаторининг шаҳар чеккасидаги дала ҳовлисидаги кичик ҳайвонот бурчаги негизида ташкил этилган. 40-й.лар охирида 200 турдан ортиқ ҳайвонлар жамланган ҳайвонот боғига айланди. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига кўра, 1994—97 й.ларда Т.ҳ.б. учун барча замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган янги ҳайвонот боғи қурилди. Ботаника боғи яқинида жойлашган мазкур ҳайвонот боғига 1997 й. 1 сент.да Т.ҳ.б. кўчиб ўтди. Умумий майд. 22,7 га. 349 турдаги 3000 дан ортиқ жониворлар, шу жумладан, сут эмизувчиларнинг 58 тури, қушларнинг 74 тури, рептилиялар ва амфибияларнинг 26 тури, баликларнинг 191 тури (2141 дона) сакланади (2004). Аквариум бўлимида денгиз аквасистемаси барпо этилган бўлиб, унда денгиз жониворлари, акула ва баликлар, полиплар ва б. яшаш учун шароитлар яратилган. Ҳайвонот боғи йиртқич қушларни кўпайтиришга ихтисослашган (қорақуш, калхат, болтаютар, кондор ва б.). Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар турларини кўпайтириш бўйича илмий ишлар олиб борилади. Чет эллардаги 86 музей билан ҳайвонлар ва илмий ахборотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади. 1998 й.дан Европа—Осиё зоопарклар ва аквариумлар минтақавий уюшмасига аъзо. Т.ҳ.б. Ашхобод, Термиз, Душанба, Олмаота ҳайвонот боғларини ташкил топишида бевосита иштирок этган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13504
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7245
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7210
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" romani haqida mulohazalar

Muallif shoirBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 70
Ko'rilgan: 107568
So'nggi javob 06 Avgust 2014, 05:11:23
muallifi munlu
O'tkir Hoshimovning "Daftar hoshiyasidagi bitiklar"i haqida

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 29
Ko'rilgan: 27854
So'nggi javob 23 Iyun 2017, 18:20:50
muallifi olim_83