Muallif Mavzu: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari  ( 19109 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #15 : 21 Yanvar 2010, 16:31:27 »
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ - молиякредит соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган йирик олий Ñžқув юрти. 1931 й.да Тошкент ш.да Ўрта Осиё молияиқтисод инти ташкил этилган, унга кейинрок, Тошкент молияиқтисод инти, 1962 й.да Тошкент халқ хўжалиги инти номи берилган. 1991 й. 13 майда Тошкент халқ хўжалиги инти (қ. Тошкент иқтисодиёт университети)нинг молияиқтисод ва ҳисобиқтисод фтлари негизида ташкил этилган.
Интда 7 та Ñ„Ñ‚ (молияиқтисод; кредитиқтисод; ҳисобиқтисод; бошқарув; сиртқи молияиқтисод; сиртқи кредитиқтисод; сиртқи умум иқтисод) ва магистратура, 25 кафедра, академик лицей, солиқ лицейи, банк коллежи, бизнес мактаби, малака ошириш инти, иқтисодий билимларни тарқатиш маркази ва б. бўлимлар фаолият кўрсатади. 2003/04 Ñžқув йилида интда 6833 талаба таълим олди; 354 проф.Ñžқитувчи, жумладан, 38 фан дри ва проф., 154 фан номзоди ва доцент ишлади.
Инт молия, банк иши, солиқ, сугурта, менежмент, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси, лойиҳаларни молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, касбий педагогик таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда 19 иқтисодий мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди.
Инт фаолияти Ðœ. Ðœ. Қориев, Ю. Е. Шенгер, Н. Н. Шабанова, X. Р. Собиров, Ðœ. Шарифхўжаев, А. Ўлмасов, 3. Йўлдошев, Ё. Абдуллаев, каби олимлар номлари билан боғлиқ.
Институт мустақиллик йилларида 13500 дан ортиқ мутахассис кадрлар тайёрлади. Интда аспирантура ва докторантура бор. АҚШ, Англия, Франция, Германия, Жан. Корея, Япония каби ривожланган чет эл давлатларининг турдош унтлари билан Ñžқувилмий соҳаларда ҳамкорлик қилади.
Мурод Шарифхўжаев.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #16 : 21 Yanvar 2010, 16:32:08 »
ТОШКЕНТ ОЛИЙ УМУМҚЎШИН ҚЎМОНДОНЛИК БИЛИМ ЮРТИ — олий махсус ҳарбий маълумотли офицерлар тайёрлайдиган Ñžқув юрти. 1918 й. 12 июлда Туркистон совет командирлари курси сифатида ташкил этилган. 1919 й. Туркистон ҳарбий инструкторлар мактаби деб ўзгартирилган. 1922 й.дан Туркистон командирлар таркибини тайёрлайдиган бирлашган мактаб, 1943 й.дан Тошкент пиёда аскарлар билим юрти номи билан юритилган. 1958 й.дан Умумқўшин командирлари олий билим юрти номи билан аталган. 1991 й.дан ҳоз. номда. 1992—2003 й.лар мобайнида 2,5 мингдан ортиқ офицер тайёрланган. Билим юртида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун ÑŽқори малакали, олий махсус ҳарбий билимга эга офицерлар қуйидаги ихтисосликлар бўйича тайёрланади: мотоўқчилар бўлинмаси командирлари; мотоўқчи қўшинлари командирларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари; қўшин разведкаси тактик командирлари. Билим юртида тингловчиларнинг таълим жараёни амалий ва назарий тайёргарликлардан ташкил топиб, улар босқичма-босқич амалга оширилади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #17 : 21 Yanvar 2010, 16:33:53 »
ТОШКЕНТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети — малакали педагог ва муҳандиспедагог кадрлар тайёрловчи олий Ñžқув юрти. 1935 й. 14 сент.да Ўрта Осиё давлат унтининг пед. факультета негизида педагогика инти сифатида ташкил этилган. 1953—98 й.ларда Тошкент педагогика инти деб номланган. 1998 й. 24 фев.да ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан унга унт мақоми берилган. 1947 й.дан озарбайжон шоири ва маърифатпарвари Низомий номи билан аталади. Унтда 12 Ñ„Ñ‚ (мат.физика, табиий фанлар, мусиқий таълим, бадиийграфика, пед. ва психология, бошланғич таълим ва дефектология, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, чет тиллар, рус ва корейс филол. си, чақириққача ҳарбий таълим, касб таълими), шунингдек, магистрлар тайёрлаш бўйича 2 Ñ„Ñ‚ (ижтимоийгуманитар фанлар мутахассисликлари, табиий фанлар мутахассисликлари), малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича 2 Ñ„Ñ‚ (малака ошириш, амалий психологларни қайта тайёрлаш), 55 кафедра, ахборот технологиялари ва масофадан Ñžқитиш, инновацион технологиялар, академик лицейлар ва касбҳунар коллежлари билан алока марказлари, таълим жараёнини таъминлаш ва олий таълим муассасаларига илмийметодик ёрдам кўрсатиш Ñžқув бўлими, педагогик амалиёт, олий Ñžқув юртлараро Ñžқувметодик бўлим, мониторинг ва ички назорат каби 18 бўлим бор. Кутубхонасида 900 мингга яқин асар сақланади. Унт мат. ва информатика, физика ва астрономия, кимё ва экология, биол. ва инсон ҳаёт фаолияти муҳофазаси, геогр. ва иқтисодий билим асослари, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси, пед. ва психология, касб таълими, мусиқий таълим, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (рус, қозоқ, корейс), чақириққача ҳарбий таълим, хорижий тиллар ва адабиёт, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, бошланғич таълим ва спорттарбиявий иш, мактабгача таълим ва болалар спорти, дефектология, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, меҳнат таълими йўналиши бўйича бакалаврлар ҳамда шу йўналишларга кирган 37 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. Унтда аспирантура ва докторантура ҳамда номзодлик ва дрлик диссертацияси ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. 2003/04 Ñžқув йили унтда 13269 талаба таълим олди, 779 Ñžқитувчи, жумладан, ЎзР Фанлар академиясининг 3 ҳақиқий аъзоси, 40 фан дри ва проф., 450 фан номзоди ва доцент ишлади. Унт республикада педагог кадрлар тайёрловчи барча олий таълим муассасалари учун таянч олий мактаб ҳисобланади. Унт фаолияти III ТУТ. Абдуллаев, Ðœ. Асқарова, Ðœ. Г. Давлетшин, Н.Ðœ. Маллаев, Р. X. Маллин, 3. Р. Нуриддинов, С. Ражабов, Ҳ. Сулаймонов, Ҳ.Т. Турсунов, Ðœ. Шайхзода, Э. Ю. Юсупов, Я. Ғуломов, Ҳ. Ҳомидий ва б. проф.Ñžқитувчилар номи билан боғлиқ. Унтда «ÐŸÐµÐ´Ð°Ð³Ð¾Ð³Ð¸Ðº таълим» (1999 й.дан), «ÐÑ…борот технологиялари» (2002 й.дан) журналилари, «ÐœÐ°ÑŠÑ€Ð¸Ñ„ат йўлида», «ÐŸÐµÐ´Ð°Ð³Ð¾Ð³» кўп тиражли газ. лар нашр этилади. 2004 й.гача унт 74 мингга яқин мутахассис тайёрлаган. 2004 й. 23 мартда унт олдидаги майдонда Низомий Ганжавий ҳайкали (меъмори Валерий Акопжанян, ҳайкалтароши Илҳом Жабборов) ўрнатилди. Мазкур ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ва Озарбайжон Республикаси Президенти И. Алиев иштирок этди.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #18 : 21 Yanvar 2010, 16:33:57 »
ТОШКЕНТ ПРАВОСЛАВ СЕМИНАРИЯСИ — олий диний Ñžқув юрти. Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси таъсис этган. 1990 й.да православ билим юрти сифатида ташкил этилган. Рус черкови Муқаддас Синодининг 1998 й. 9 апр.даги карори билан билим юрти семинарияга айлантирилган. Узбекистан, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларидаги православиега эътиқод қиладиган фуқаролар диний эҳтиёжларини қондиради. Рус православ черкови қоидаларига мувофиқ, епархия бошкарувчиси митрополит семинария ректори ҳисобланади. ÐŽқиш кундузги ва сиртқи бўлимларда олиб борилади. 2003/04 Ñžқув йилида жами 95 нафар талаба таълим олди. Семинарияда диний билимлар билан дунёвий фанлар, шу жумладан, ўзбек ва инглиз тиллари, Ўзбекистон тарихи, география ва б. фанлар Ñžқитилади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #19 : 21 Yanvar 2010, 16:35:07 »
ТОШКЕНТ САНЪАТ ИНСТИТУТИ, Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти — драма, мусиқали драма ва қÑžғирчоқ театрлари учун актёр, реж.лар ҳамда кино учун киноактёр, оператор, кино реж.лар, театр ва киношунослар ва б. ÑŽқори малакали санъат мутахассисларини тайёрловчи олий Ñžқув юрти. 1945 й. Тошкент ш.да Ўрта Осиё давлат театр санъати ин-ти сифатида ташкил этилган. 1948 й. рус драматурги А. Н. Островский (1823—86) номи берилган. 1991 й.дан ўзбек театр арбоби Маннон Уйғур номида. 1954 й. ин-Ñ‚ ҳузурида рассомлик фти очилиб, Театр ва рассомлик санъати ин-тига айлантирилган. 1987 й.дан Ин-тда мутахассис тайёрлаш доираси янада кенгайиб, махсус кинотелевидение реж. лиги, операторлик, санъат журналистикаси ихтисосликлари буйича кадрлар тайёрлаш йулга қўйилди. 1997 й.дан рассомлик санъати фти мустақил ин-Ñ‚ мақомида ажралиб чикди (қ. Миллий рассомлик ва дизайн институти) ва ин-Ñ‚ ҳозирги номи б-н атала бошлади. Ин-тда 5 та Ñ„Ñ‚ (театр санъати; кино, телевидение санъати ва радио; санъатшунослик ва қÑžғирчоқ театри санъати; сиртдан Ñžқиш; малака ошириш) мавжуд; магистратура, аспирантура, илмий кенгаш фаолият курсатади. 2002/03 уқув йили 765 та талаба таълим олди; 100 дан зиёд педагог, шу жумладан, 9'фан д-ри, 10 профессор, 42 фан номзоди ва доцент ишлайди (2004). Инт фаолияти турли йилларда ишлаган Маннон Уйғур, Я. Бобожонов, С. Табибуллаев, Л. Хужаева, Қ. Хўжаев, А. Гинзбург, Н. Тимофеева, Ю. Иоффе, И. Рубинштейн, И. Акбаров, С. Векслер каби етакчи олимпедагоглар номи б-н боғлиқ. Ин-тда таълим олган реж.лардан Т. Хужаев, О. Чернова, Ш. Аббосов, Б. Йўлдошев, театршунослардан Ðœ. Раҳмонов, Ðœ. Крдиров, Т. Турсунов, Т. Баяндиев. Т. Исломов, С. Турсунбоев, Ðœ. Тулахужаева, актёрлардан 3. Мухаммаджонов, Р. Ҳамроев, Я. Абдуллаева, Т. Азизов, Б. Зокиров, Н. Ансатбоев, Р. Иброҳимова, Ё. Аҳмедов, Э. Комилов, П. Саидкосимов, Г. Жамилова ва б. республика санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди.
Тошпўлат Турсунов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #20 : 21 Yanvar 2010, 16:36:03 »
ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ - Ñ‚. й. транспорти ва унга тегишли асосий хизматлар учун ÑŽқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. Ўрта Осиё Ñ‚.й. транспорти муҳандислари инти сифатида 1931 й.да ташкил этилган, 1937 й.дан ҳоз. ном билан аталади. Инт таркибида 5 Ñ„Ñ‚: ташиш ишларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими, иқтисодиёт, электромеханика, Ñ‚. й. қурилиши ва сиртқи фтлар, магистратура маркази бор. Инт қошида интернат лицей фаолият кўрсатади. Интда 17 йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрланади. Инт қошидаги аспирантурада 5 та мутахассислик бўйича илмий ходимлар тайёрланади. Кафедраларнинг и.Ñ‚. ишларида, лойиҳаконструкторлик бюролари, транспорт ва қурилиш корхоналари ишларида талабалар фаол қатнашади. Интда 27 кафедра, 60 лаб., тайёрлов бўлими, кутубхона (600 мингдан зиёд асар) бор. 2002/03 Ñžқув йили интда 2800 дан ортиқ талаба Ñžқиди. Инт ташкил қилинганидан бери 50 мингдан ортиқ ÑŽқори малакали мутахассис етказиб берилди. Инт қошида талабалар уйлари, маданият саройи, поликлиника ва профилакторий, спорт иншоотлари, болалар боғчаси бор. Инт РФ, Польша, Литва, Украина каби мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади. Инт фаолияти А. Глушченко, А. Лаврик, Э. А. Одилхўжаев, А. Гофман ва б. олимлар номи билан боғлиқ.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #21 : 21 Yanvar 2010, 16:36:35 »
ТОШКЕНТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ (ТошТУ), Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети — халқ хўжалиги, и.Ñ‚., лойиҳаконструкторлик ташкилотлари учун техник ва технологик йўналишларда ÑŽқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. 1918 й.да очилган Туркистон халқ унти техника фти заминида Ўрта Осиё пахтачилик ирригацияси политехника интига 1929 й. асос солинган. 1933 й. унинг негизида Ўрта Осиё. индустриал инти ташкил килинган. 1949 й. Ўрта Осиё политехника интига айлантирилган, 1961 й.дан Тошкент политехника инти номи билан аталган. Инт негизида 1989 й. Машинасозлик инти ҳам ташкил топган. 1991 й.да Политехника инти ва Машинасозлик инти негизида ТошТУ, Тошкент архитектурақурилиш институтў ва Тошкент кимётехнология институтў ва Самолётсозлик фти ташкил килинди. Унтда энергетика, электроникаавтоматика ва ҳисоблаш техникаси, механикамашинасозлик, конгеология, иқтисодмуҳандислик, нефть ва газ, фундаментал фанлар, гуманитар таълим ҳамда бизнесбошқарув фтлари бор. Бизнесбошқарув фти Малайзиянинг RENONG BERXAD компанияси билан ҳамкорликда 1994 й.да ташкил этилган. Унтда 93 кафедра, шу жумладан, ҳарбий кафедра, тайёрлов бўлими, 27 и.Ñ‚. лаб., аспирантура, дрлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш учун 5 та ихтисослаштирилган илмий кенгаш бор. Унтда 1992 й.да иктидорли Ñžқувчилар учун техник йўналишдаги интернатлицей ва 1995 й.да махсус гимназия ташкил қилинди. Унтнинг бош кутубхонаси таркибида 7 тармоқ кутубхонаси бор (1 млн. 307 минг нусха асар). Унтда 33 йўналиш бўйича бакалаврлар, 66 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. 2002/03 Ñžқув йили 11 мингга яқин талаба Ñžқиди, 1000 дан ортиқ Ñžқитувчи, шу жумладан, 70 фан дри ва проф. ишлади.
Унтда техник ва технологик йўналишлар бўйича и.Ñ‚. ишлари олиб борилади, Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатларининг қатор Ñžқув юртлари билан ҳамкорликни кучайтириш, Россия, АҚШ, Япония, Франция, Германия, Корея каби мамлакатларнинг илмфан, техника соҳаларидаги ютуқларини ўрганиш, иқтидорли ёшларни Ñžқишга юбориш, проф.Ñžқитувчилар малакасини Европа андозаси асосида оширишга дойр ишлар қилинмоқца. Унт қошида талабалар уйи, кишки ва ёзги спорт заллари, тиббиёт шохобчалари, дам олиш масканлари бор. Унт фаолияти Ҳ. Ðœ. Абдумаев, К. С. Аҳмедов, Ҳ. Н. Боймуҳамедов, У. Орипов, Ð’. Р. Раҳимов, О. У. Салимое, А. С. Уклонений, Ҳ. Ф. Фозилов, Ðœ. Т. Ўрозбоев, Ð’. Қ. Крбулов, Ðœ. 3. Ҳомидхонов ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Унтда илмий асарлар тўплами, дарсликлар, Ñžқув қўлланмалари нашр этилади. Унт фаолияти давомида ундан 15 та олий Ñžқув юрти, 3 та техник коллеж ажралиб чиққан, баъзи хорижий мамлакатларда техника олий Ñžқув юртлари ташкил этилишида фаол қатнашган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #22 : 21 Yanvar 2010, 16:37:27 »
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ ПЕДИАТРИЯ ИНСТИТУТИ — педиатр врачлар ва болалар хирурглари тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. 1972 й. Тошкент тиббиёт инти ҳамда Андижон тиббиёт инти педиатрия фтлари негизида ташкил топган. 1988 й.гача Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия инти деб »# аталган. 1989 й.дан "' ҳоз. номда. Т.Ñ‚.п.и. * таркибига Нукус ш.даги филиал ҳам киради. Интда 3 Ñ„Ñ‚ (педиатрия, тиббий педагогика, олий маълумотли ҳамшира), 46 кафедра, 300 ўринли клиника, аспирантура, магистратура, клиник ординатура, марказий и.Ñ‚. лаб., 5 Ñžқув музейи, кутубхона (360 минг асар), 5 Ñžқув зали, акад. лицей бор (2004).
2003/04 Ñžқув йилида 2930 талаба ва 155 магистр Ñžқиди. Интда 428 Ñžқитувчи, жумладан, 50 дан ортик, фан дри ва проф., 220 фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатди (2004). Интда дрлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш ташкил этилган (1977 й.дан). Инт билан Сеул ш.даги Енсе унти ўртасида узок, муддатли ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, мунтазам равишда Ñžқитувчилар ва талабалар тажриба алмашиниб туради. Инт илмий тўплам ва услубий қўлланмалар нашр этади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #23 : 21 Yanvar 2010, 16:39:06 »
ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ - пахта саноати, Ñ‚Ñžқимачилик, енгил саноат, матбаа ва қоғоз и. ч. соҳалари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. Тошкент Ñ‚Ñžқимачилик инти номи билан 1932 й.да ташкил этилди, 1968 й.дан ҳоз. номи билан аталади. Инт таркибида 6 Ñ„Ñ‚: пахта технологияси ва механика, механик технология, енгил саноат технологияси, муҳандиспедагогика, сиртқи, малака ошириш фтлари, тест синовларига тайёрлов бўлими бор. Интда замонавий дастгоҳ ва ускуналар, компьютерлар билан жиҳозланган Ñžқув лаб., «CENTEXUZ» сертификация лаб., тест маркази, 30 та кафедра, «Ð“ейдельберг» фирмаси билан ҳамкорликдаги матбаа Ñžқув маркази фаолият кўрсатади. Кутубхона (900 мингга яқин асар) бор. Интга докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган. Интда 9 йўналиш бўйича бакалаврлар, 18 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади. Инт ташкил топгандан бери 40 мингдан ортиқ мутахассис етишиб чиқци. 2003/04 Ñžқув йили 3,5 мингдан ортиқ талаба таълим олди, 350 га яқин проф., Ñžқитувчи, шу жумладан, 35 фан доктори ва проф. ишлади. Инт йўлланмаси билан 250 ёш олим чет элларда малака оширди (2004). Инт Халқаро Ñ‚Ñžқимачилик академияси (1995), Халқаро олий Ñžқув юртлари уюшмаси (1996), Халқаро ипак уюшмаси (1997) аъзоси. Инт олимлари Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим соҳаларига молик пахта, ипак, Ñ‚Ñžқимачиликнинг техникатехнологиялари, чиқиндисиз технология каби мавзуларда и. Ñ‚. ишлари олиб боради. Итт қошида 5 та талабалар уйи, замонавий спорт заллари, санаторийпрофилакторий, соғломлаштириш маскани, иқтидорли ёшлар академияси, талабалар конструкторлик бюроси, модалар театри фаолият кўрсатади. Инт фаолияти 3. А. Абдуллаев, Ҳ. А. Алимова, Ðœ. Ф. Аҳмедов, А. К. Иноятов, Ф. С. Кунгурцова, С. Н. Нусратов, А. Раҳматуллаев, Т. Р. Рашидов, Н. И. Труевцев, Ð¥ Ҳ Усмонхўжаев, Ðœ. Т. Ўрозбоев, Ðœ. А. Ҳожинова ва б. олимлар номи билан боғлиқ.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #24 : 21 Yanvar 2010, 16:40:16 »
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ — олий маълумотли фармацевтлар, саноат фармацияси учун мухандис технологлар, фармацевтпедагоглар, доривор ўсимликларни парваришлаш технологияси агрономларини тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. 1937 й.да ташкил этилган. Интда дастлаб 1 Ñ„Ñ‚ ва 10 кафедра бўлган. Хоз. 5 йўналиш: фармация, фармацевт педагог, саноат фармацияси, биотехнология, агрономия; 3 Ñ„Ñ‚: фармация, саноат фармацияси, провизорлар малакасини ошириш; 22 кафедра, марказий и.Ñ‚. лаб., кутубхона (450 минг асар), шунингдек, Ахборот технологиялари ва масофадан Ñžқитиш маркази ва ҳ.к. бор (2004). 2003/04 Ñžқув йилида интда 1220 талаба Ñžқиди, 500 дан зиёд мутахассислар малакасини оширди. Интда 190 проф. Ñžқитувчи, жумладан, 30 фан дри ва проф., 100 дан зиёд фан номзоди ва доцент фаолият кўрсатди. Т.Ñ„.и. даги илмий тадқиқотлар, асосан, маҳаллий табиий ўсимлик ва минерал хом ашёлардан дори олиш, самарали технологиялар яратиш, замонавий стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, фармация ишини ташкил этиш, доридармонлар маркетингини ўрганиш муаммосини аниклашга қаратилган. Инт таркибидаги дори воситаларини стандартлаш илмий марказида дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш, фармакотоксикологик изланиш лаб., шунингдек, тиббий маҳсулотларни сертификациялаш органи, замонавий тахлил усуллари бўйича Ñžқув тренинг маркази, «ÐÑ…боротпатент ва илмий услубий бўлим» мавжуд. Интда «ÐšÐ¾Ð°Ð¼Ð¸Ð´», «Ð¤ÐµÑ€Ð°Ð¼Ð¸Ð´», «ÐšÐ¾Ð±Ð°Ð»ÑŒÑ‚30», «ÐšÑƒÐ¿Ð¸Ñ€», «ÐÐ°Ð²Ð±Ð°Ñ…тит», «Ð¢Ð¾Ð·Ð°Ð»Ð°Ð½Ð³Ð°Ð½ мумиё» ва б. дорилар ихтиро қилиниб, амалиётга татбиқ этилган. Инт фаолияти Ðœ. А. Азизов, Ё. X. Тўрақулов, X. X. Холматов, А. И. Генгринович, Л. Т. Икромов, Ðœ. Н. Махсумов, Э. Р. Тошмуҳамедов, С. И. Аминов, А. Н. Юнусхўжаев ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Интда илмий тўпламлар, услубий қўлланмалар ва «Ð¤Ð°Ñ€Ð¼Ð°Ñ†ÐµÐ²Ñ‚ика» журнали чоп этилади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #25 : 21 Yanvar 2010, 16:40:57 »
ТОШКЕНТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ - 1991 й.да Т.ц.га ўзбек циркининг машҳур намояндаси, дорбозлар сулоласининг асосчиси, Ўзбекистон ва Россия халқ артисти Тошканбой Эгамбердиев номи берилди. Мустақиллик шарофати билан Т.ц. фаолиятида янги давр бошланди. Янги дастур ва аттракционлар циркнинг барча замонавий жанрларида яратилди ва улар репертуарга ўзига хос янгилик олиб кирди. Хусусан, 1991—2004 й.лар мобайнида 100 дан ортиқ цирк томошалари, 10 та цирк аттракцион ва 20 дан ортиқ мавзули томошалар саҳналаштирилди. Уларни тайёрлашда Обиджон Тошканбоев, Карима Зарипова, Эркин Тошканбоев, «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ´Ð°Ð²Ð»Ð°Ñ‚цирк» Республика бирлашмасининг бош директори Баҳром Мажидов, саҳналаштирувчи реж.лар Эдуард Арзуманов, Нисо Алиева, Раъно Рўзихўжаева ва б. фаол иштирок этишган. Т.ц. артистлари жаҳон бўйлаб ўз санъатларини намойиш этиб келади. Халқаро кўрик ва фестивалларда турли мукофотларга сазовор бўлганлар. 1999 й. Т.ц. биноси қайта таъмирланиб, замонавий техник ускуналар билан жиҳозланди.
Пўлат Тошканбоев.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #26 : 21 Yanvar 2010, 16:41:13 »
ТОШКЕНТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ — шарқшунос кадрлар тайёрлайдиган олий Ñžқув юрти. 1991 й. 15 июлда Тошкент университетининг шарқ фти асосида ташкил этилган. Бакалавриатларнинг 8 та ва магистратуранинг 12 та йўналиши (жумладан, Шарқ тиллари ва адабиёти бўйича филологлар, Шарқ фалсафаси, шунингдек, исломшунослик, минтақашунослик ва халқаро муносабатларга тааллукли ихтисосликлар) бўйича ÑŽқори малакали мутахассислар етказиб беради. Интда 4 та Ñ„Ñ‚: шарқ филологияси, иқтисодиёт, тарих, Қурияшунослик; малака ошириш ва тил Ñžқитиш махсус маркази, 34 та кафедра (жумладан, араб, эронафғон, хитой, япон, корейс филологияси, шарқ тилларини Ñžқитиш методикаси, Марказий Осиё халклари тарихи, манбашунослик ва матншунослик, хорижий мамлакатлар тарихи, исломшунослик, халкаро муносабатлар, менежмент ва маркетинг, хорижий мамлакатлар иқтисоди, халқаро иктисодий муносабатлар ва б.), шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион йўналишлардаги 10 та илмий гуруҳ (шарқ мумтоз адабиёти тарихини ўрганиш, исломшунослик ва иктисодиёт бўйича) ва замонавий ахборот технологиялари маркази фаолият курсатади. Интда 3000 дан ортиқ талаба, 370 проф.Ñžқитувчи (улардан 30 таси хорижликлар), жумладан 54 проф. ва фан дри, 140 доц. ва фан номзоди ҳамда 3 Ўзбекистон ФА акад. ишлайди (2004). Инт муассислигида «Ð¨Ð°Ñ€қ машъали» («ÐœÐ°ÑÐº Востока») илмийоммабоп журнали ва «Ð¨Ð°Ñ€қшунослик» («Ð’остоковедение») илмий журнали нашр этилади. Инт кутубхонасида 200 мингга яқин китоб жамланмаси ва 1000 га яқин ноёб кўлёзма асарлар захираси мавжуд.
Инт қошида 2 та ихтисослашган кенгаш фаолият олиб боради. Шунингдек, интда Иқтидорли талабалар маркази ва Ёш олимлар кенгаши иш юритмоқда.
Инт дунёнинг 40 дан ортиқ хорижий мамлакатлари (жумладан, Миср, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Корея, Франция, Германия ва б.) университетлари Ñžқув юртлари ва и.Ñ‚. муассасалари билан кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириш соҳаларида ҳамкорлик қилади.
Интда Н. Иброҳимов, Ш. Шомуҳамедов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Рустамов, О. Шоматов, А. Қуронбеков, Т. Мухторов, Т. Ғиёсов, Ғ. Аҳмаджонов, Ðœ. Бобохўжаев, Т. Сатторов, Ðœ. Ахмедова, Қ. Содиқов, Қ. Маҳмудов, Ðœ. Исҳоқов, Р. Хўжаева, А. Мўминов, С. Ғаниева каби йирик олимлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #27 : 21 Yanvar 2010, 16:41:29 »
ТОШКЕНТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ — халқ хўжалигининг барча соҳалари учун юристҳуқуқшунослар тайёрловчи олий Ñžқув юрти. Тошкент унти юридик фти негизида 1991 й. ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфида. ÐŽқув жараёни 2 босқич: бакалавриат ва магистратура босқичларида амалга оширилади. Интда 3 та хуқуқ ва иккинчи мутахассислик фти ҳамда магистратура маркази, 12 та махсус кафедра, 9 та ижтимоий кафедра бор. 3370 талаба Ñžқийди. 200 дан ортиқ проф.Ñžқитувчилар фаолият кўрсатади (2004). Интда демократик, ҳуқуқий давлатни барпо этиш, бозор иқтисодиёти муносабатларини ривожлантириш, қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришни кўзда тутган муаммоларга оид тадқиқотлар олиб борилади. Юридик фанлари дри ва номзоди илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгаш фаолият кўрсатади. 300 минг асарга эга бўлган асосий кутубхона, 2 мингдан ортиқ китоб жамланган ҳуқуқий ахборот хонаси бор. Инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш клиникалари ташкил этилган, улар аҳолига бепул хизмат қилади. Бу клиникаларда 60 дан ортиқ талаба, Ñžқитувчи, амалиётчи фаолият олиб боради. Клиника аъзолари Польша, Венгрия, Россия ва б. давлатлардаги юридик клиникаларда малака оширадилар.
Интда «Ð”авлат ва ҳуқуқ», «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он қонунчилиги таҳлили» юридик журналилари ва «Ð¥Ñƒқуқий маърифат» газ. чоп этилади. 1999 й.да инт қошида академик лицей ташкил қилинган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

VAKIL

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 4
  • Jins: Erkak
Re: Toshkent shahridagi ta'lim maskanlari
« Javob #28 : 04 Aprel 2010, 13:04:12 »
иккинчи мутахассислик учун талаблар қандай
Bu kunda amal borku hisob yoq
U kunda esa hisob boru amal yoq

 

Toshkent haqida Bolshaya Sovetskaya Ensiklopediya

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 16698
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:43:41
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13506
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7245
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7212
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Toshkent shahri manzaralari (fotogallereya)

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 92
Ko'rilgan: 56885
So'nggi javob 29 Yanvar 2013, 12:39:35
muallifi Хадича