Muallif Mavzu: Toyloq tumani haqida ensiklopediyalarda  ( 5619 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Toyloq tumani haqida ensiklopediyalarda
« : 23 Yanvar 2010, 09:41:19 »
ТОЙЛОҚ ТУМАНИ - Самарканд вилоятидаги туман. 1992 й. 9 апр.да ташкил этилган. Вилоятнинг жан.шарқий қисмида. Шим.дан Жомбой ва Булунғур, жан. ва шарқдан Ургут, ғарбдан Самарканд туманлари билан чегарадош. Майд. 0,28 минг км2. Аҳолиси 134,3 минг киши (2003). Т.да 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Адас, Боғизағон, Жумабозор, Ғулба, Маданият, Сочакиболо, Тепақишлоқ, Тойлоқ, Қўрғонча) бор. Маркази — Тойлоқ қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг ҳоз. давр қайирлари ҳамда кўҳна қайир (терраса)ларидан иборат бўлиб, асосан, текислик. Зарафшон дарёси келтирган оқинди (қум, шағалтош, лойқалар)дан таркиб топган. Улар устини 5—10 м қалинликдаги лёсс Ñ‘Ñ‚қизиқлари қоплаган. Туман ҳудудидан Марказий магистрал, Дарғом каналлари ва Зарафшон дарёси, Кррасув сойи оқиб ўтади. Тупроғи бўз, ўтлоқбўз, ўтлоқботқоқ ва аллювиал тупроқ. Фойдали қазилмалари, асосан, шағалтош, қум ва лёсслардан иборат. Иклими кескин континентал. Июлнинг ўртача траси 25,9°, янв.ники 0,2°. Вегетация даври 215—230 кун оралиғида. Йилига 320—350 мм Ñ‘ғин тушади.
Туман ҳудудидаги қайирларда Ñ‚Ñžқайзорлар мавжуд бўлиб, бу ерда ёввойи жийда, тол, қамиш, туранғил ўсади. Туман ҳудудидаги экин экилмаган ерларда ажриқ, юлғун, шувоқ, буғдойиқ, янтоқ, ялпизлар учрайди. Қушлардан майна, чумчуқ, қарға ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км2га 480 киши.

Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалиги. маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлашга ихтисослашган. Саноатида таъмирлаш, алоқа ва аҳолига
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, мева консерва здлари бор.
Т.Ñ‚.да йирик, ўрта, кичик корхоналар ҳамда микрофирмалар фаолият кўрсатиб турибди. Мева консервалари, нон, қандолатчилик ва шароб маҳсулотлари, салқин ичимликлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Тумандаги ихтисослашган микрофирмалар томонидан аҳолига маиший хизмат кўрсатиш (автомобиль, музлаткич, радио, телевизорларни таъмирлаш ва б.) ишлари амалга оширилади. 2 та қўшма корхона, шу жумладан, Узбекистан—АҚШ «ÐÐ´Ð°Ñ—Агро Инвест» (узумни қайта ишлайди), Ўзбекистон—Россия «Ð¢Ð¾Ð½Ð¸Ð³Ñ€Ð¸Ð» (мевани қайта ишлайди) маҳаллий хом ашё асосида ишламоқда.
Қ.Ñ….нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Туманда 5620 га ерга ғалла, 1994 га ерга сабзавот, 307 га ерга картошка, 2697 га ерга озуқа экинлари экилади. Кўп йиллик дарахтзорлар 4686 га (шундан, боғлар 1446 га, токзорлар 2490 га, тутзорлар 692 га). Бўз ерлар ва яйловлар 2336 га (2003).
Т.Ñ‚.да 11 ширкат, 482 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 63,2 минг қорамол (шу жумладан, 29,4 минг сигир), 18,9 минг қўй ва эчки, 70,7 минг парранда, 300 дан зиёд йилқи бокилмоқца (2003).
2003/04 Ñžқув йилида тумандаги 55 умумий таълим мактабида 40,4 мингдан зиёд Ñžқувчи, «ÐžÐ»Ð¸Ð¼Ð¿Ð¸Ñ захиралари» коллежида 512 талаба таълим олди. 31 кутубхона, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Т.Ñ‚.да 9 касалхона, 23 фельдшеракушерлик пункти, 12 қишлоқ даволаш бўлимлари ва б. тиббий муассасаларда 202 врач ишлайди. 1994 й.дан «Қўшчинор» туман газ. чоп қилинади (адади 2000).

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Ulug'nor tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5789
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:36:12
muallifi muxbir
Oqoltin tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Sirdaryo viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5664
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:35:04
muallifi muxbir
Furqat tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6230
So'nggi javob 02 Avgust 2006, 07:17:28
muallifi Margilanets
Oltiariq tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 7395
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:23:22
muallifi muxbir
Oxunboboyev tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 13573
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:31:40
muallifi muxbir