Yong'in (qissa). Valentin Rasputin  ( 12470 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


shoir  27 Yanvar 2010, 10:55:03

Yong'in (qissa)



Muallif: Valentin Rasputin
Hajmi: 360 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


shoir  27 Yanvar 2010, 10:55:23

ВАЛЕНТИН РАСПУТИН

ЁНҒИН

қисса

Тошкент
Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитети
«Ёш гвардия» нашриёти
1989

Русчадан ИБРОҲИМ ҒАФУРОВ таржимаси

1

Қишлоққа ўт кетди, кетди жонга ўт...
(Халқ қўшиқларидан)

Илгарилари ҳам Иван Петрович куч-қувватдан қола-ётганлигини сезар, лекин ҳеч қачон бундай адойи тамом бўлмаган эди. У машинани гаражга қўйди, кимсасиз қоровулхонадан ўтиб, кўчага чиқди. Соғ экансан, қандай нафас олаётганингни ҳам билмайсан, худди шундай йигирма йил мобайнида бор-йўқлиги сира билинмагам, гараждан уйигача бўлган йўл, бугун умрида биринчи марта шу арзимаган йўл унга аччиқ ичакдай туганмас бўлиб туюлди, ҳар қадамини минг машаққат билан босди. Йўқ, оёқлари энди унга бўйсунмас, бу аҳволда уйга етиб бориши ҳам амримаҳолдай эди.
Яна бир ҳафта, охирги иш ҳафтаси ҳам унга умрнинг ўзидай жуда чексиз бўлиб кўринди. Қолган ана шу ҳафтани қандай ўтказишнинг азоб-уқубатини ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин, ундан кейин бошланадиган тирикчиликнику асти қўяверинг, уни на чамалаб, на кўз ўнгига келтириб бўлади. Ундан уёғи аллақандай мубҳам эди ва ҳеч кўнгилга сигмасди – гарчи пешона тери тўкиб эришилган эса-да, бари бир кераксиз эди. Мана шу талх каби аччиқ дамларда ўша ҳаёт – ҳаётга ўхшамас, балки назарида бамисоли ўлимнинг худди ўзгинаси эди.
Нега бундай чарчаб қолди? Ҳолбуки, бугун зўриққани ҳам йўқ, ҳатто асаббузарлик, бақириқ-чақириқлар ҳам бўлмади. Фақат жар ёқасига келиб қолганини сезди, холос, жар – вассалом. Ваҳоланки, куни кечагина ҳали нимадандир умид қилса бўларди, лекин бугун ҳаммаси тугади. Эртага қандай қилиб ўрнидан туради, қандай қилиб машинани ўт олдиради, йўлга тушади – худо билади. Бир чеккаси эртанги куннинг ўзига ҳам ишонч йўқ, ишончнинг йўқлиги ҳам аламзадалик билан тан олинганди; бош-кети кўринмас қоронгу зулмат чўкса-ю, сўнг узоқ-узоқ давом этса, шунда бировлар дам олса, бировлар эс-ҳушини йўқотса, бошқа бировлар эса ҳушёр тортиб ўзига келса... Ана ундан уёғига – янги кунлар ва соғайиш бошланса. Қанийди энди.
Сўлимгина, сокин оқшом эди... Кундуз куни ҳаво илиганча, ҳамон аёз тушгани йўқ, тушадиганга ҳам ўхшамайди. Йўл қаттиқ бўлса ҳам, қор юмшоқ, оёқ ботиб кетар ва қорда чуқур излар қоларди; йўлни қиялаганча эриган қор сувлари жилдирарди. Мана шу бахмалдай қуюлган мовий оқшом чоги, баҳорги шу эрувгарчиликда ҳамма нарса ғарқи об бўлгандай, оби азим ичра бевош-бебошдоқ сузиб юргандай, фақат қори оппоқ ва тозарок, сақланган Ангара дарёсигина узоқдан чўнг соҳил каби кўринарди.
Иван Петрович ниҳоят уйига етиб келди, йўл-йўлакай тўхтаб биров билан ҳол-аҳвол сўрашдими, йўқми – эслолмади, авваллари юрагида дам бир нима узилиб кетгандай ва дам нимадир портлагандай бўлар, ҳозир одатдаги шу оғриқни ҳам сезмади, уй олдидаги юлинган, пайхон қилинган богчадан ўтиб, ичкарига кирди-да. эшикни ёпди. Томорқа томондан, оғилхонадан бир ойлик бузоқчани авраб эркалаётган Алёнанинг товуши эшитиларди. Иван Петрович даҳлизда туриб лой этигини ечди, ўзини зўрлаб бўлса-да ювинди, сўнг бирдан қирчини қийилгандай кираверишдаги хонада рус печкасининг каттакон иссиққина биқинидаги ўринга ўзини ташлади. «Мана энди менинг жойим шу», деб ўйлади у, Алёна келмаётганмикин деб, қулоқ солганча, ва ҳали яна овқатга туриш ҳам кераклигидан азоб чекканча. Алёна то уни овқатлантирмагунча кўнгли тинчимайди. Лекин одамнинг қимир этгиси келмайди! Кўнгил ҳеч нарсани тусамайди. Худди гўрга киргандай.
Алёна келди, унинг думалаб ётганлигини кўриб, мабодо, тоби қочиб-нетиб қолмадимикин деб, типирчилаб олди. Йўқ, соппа-соғ экан. Чарчабди. Алёна нималарнидир сўйлаганча – лекин унинг нима деб сўйлаётганлари Иван Петровичнинг қулоғига кирмасди – дастурхон тузай бошлади. Иван Петрович яна бирпас тўхтаб туришликни сўради. У афтодаҳол, лоқайд ётаркан, миясида қаердан, қандай ўрнашиб қолганлиги номаълум «март» ва «марг» сўзлари чарх урар эди. Улар нимаси биландир бир-бирига яқин эди. Йўқ, мартни енгиш ва қандай бўлмасин, шу охирги ҳафтадан ўтиб олиш керак. Шу ерда Иван Петровичнинг қулоғига бақирган овозлар чалинди:
– Ўт кетди! Омборларга ўт кетди!
Дили вайрон, жигарсўхта Иван Петровичга қичқириқлар даҳватан ичидан чиқаётгандай эшитилди. Ҳаприқиб Алёна кирди:
–   Эшитяпсанми, Иван?! Эшитяпсанми?! Вой ўлмасам, сен ҳали оч ётибсан-ку!

2

ОРС  омборлари «Г» ҳарфи шаклида жойлашган, унинг чўзинчоқ бир тарафи Ангара ёқалаб – ҳозир буни сув бўйлаб деб айтишади – тушган, қисқа бўлаги эса ўнг томондан Паст кўчага туташар, қишлоқ тепасидан қараганда бу баҳайбат ҳарф тик турганга эмас, худди ётганга ўхшаб кўринар эди. Иморатнинг қолган иккала очиқ томони, албатта, баланд девор билан ўралган эди. Мана шу қўрғон-омборхонага кўча тарафдаги икки йўлдан кирилар, машиналар ўтадиган, кенг дарвоза қурилган, унинг шундоқ ёнгинасида эса имтиёз эгалари учун эшик очилган эди. Дарвозанинг ўнг томонида, омборларга ёндош жойлашган шинам ва ораста магазиннинг ярми девордан бу томонга чиққан, унинг кўк бўёқлари кўзни қувонтирар, катта деразалар ўрнатилган бу магазиннинг бир томонида саноат моллари, иккинчисида эса озиқ-овқатлар сотилар, унга битта эшик орқали кирилар эди.
Омборнинг ўнг ва сўл томонларига чўзилиб кетган. Паст кўчада уйлар зич жойлашганди: одамлар доим сувга яқинроқ бўлишни истайдилар. Агар ўт тушгани рост бўлса, у ҳар икки томондаги уйларга ҳам туташиб кетгани тайин, ҳатто тепа томондаги уйларга ҳам ўтган бўлиши эҳтимол. Иван Петрович уйдан отилиб чиқаркан, нима учундир, аввало, омборларни қандай сақлаб қолишни эмас, уйларнинг тақдирини ўйлади. Бундай пайтда олдин одамнинг кўз ўнгига энг ёмон нарсалар келади, ундан кейин эса, одам мавжуд аҳволга кўника бошлагач, ҳар қанақа офату кулфат бўлсин, ваҳимаси аста-секин камаяверади.
Остонадан туриб, Иван Петрович омборхоналар томонга қаради. Лекин олов кўринмади. Бироқ энди ҳаммаёқдан келаётган бақирган-чақирган овозлар ўша ёқдан янада ваҳималироқ эшитилмоқда эди. Иван Петрович йўлни қисқароқ олиш учун томорқа оралаб югурди ва очиқ жойга чиққач, ўз кўзи билан кўрди: ўт кетган эди. Булашиқ, тарам-тарам олов яллиғи ён томондан қуюндай буралиб кўтарилар, худди омборлардан анча олисда, ўнг томондан чиқаётгандек эди. Бир зум Иван Петровичга орқа томондаги томорқа сўкичаклари ва ҳаммом ёнаётгандек бўлиб туюлди, лекин худди шу замон ёлқин тик юқорига отилиб чиқди-да, барча омбор-хона биноларини ёритди. Яна қичқирган овозлар ва ёгочнинг қарсиллаб айилгани эшитилди. Иван Петрович ҳушига келди: нима бўляпти ўзи, қуруқ қўл билан нима қилади? У чопганича орқасига қайрилди, йўл-йўлакай Алёнани чақирди, лекин хотини аллақачон жуфтакни ростлаб қолган эди. Иван Петрович ўтинхонадан болтани олди, кейин шоша-пиша четан атрофидан чангакни қидирди, уни қаерга қўйганлигини эслолмади, шунда хаёлига уйни беркитиш керак, деган фикр келди. Шу пайт уй деворларига олов ёлқинлари тушди-да, Иван Петрович ҳамма нарсани унутиб, боя келган йўлидан чопиб кетди.
Югуриб бораркан, олов яллиғи кўчага томон жилганлигини фаҳмлади. Демак, иш жуда чатоққа ўхшайди. Янги қишлоқ қурилгандан бери бунчалар қўрқинчли ёнғин бўлмаган эди.
Иван Петрович омбор девори ёқалаб чопиб ўтди-да, ҳозир ланг очилиб ётган дарвозадан нима бўлаётган экан, деб аста назар ташлаб ичкари ҳовлига кирди.

3

Омборлар икки томонга – озиқ-овқат сақланадиганлари узунасига, саноат моллари бинолари эса қисқа тарафга чўзилиб борарди. Ҳар икки омбор бир-бирига туташ эди. Афтидан, ўт омборлар икки ёққа ажраб кетадиган 6урчакда ёҳуд шу бурчак яқинида чиққан бўлиши керак. Уйлар ҳам шундай қурилган, ўт ҳам шундай жойдан чикқан эдики, бир ёнса, охиригача ёнмай иложи йўқ эди. Иморатлар қурилаётганда, ўт чиқиши ҳам мумкин-ку, деб аввалдан ўйлаб кўрилмаган – ўзи шундай, рус кишисининг ақли ҳамиша кеч киради, у ҳамиша қулай яшаш, қулай фойдаланишни кўзлайди-ю, ўзини сақлаш ва яхшироқ муҳофаза қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Мана шу қишлоқни ҳам наридан-бери қураётганларида, умуман, бош қотириб ўтиришмаган, сувдан қутулган ўтнинг қайгусини қилармиди? Лекин айнан ўт чиққан жойга келсак, чамаси, аллаким, ёки яна ким билсин, балки ёвуз бир тасодиф ўз кучини кўрсатган эди.
Ўт бирданига икки томонга баравар туташган эди. Озиқ-овқат омборига ўт том орқали ўтган ва бирдан гўё биров портловчи дори сепиб қўйгандай шиддат билан қасир-қусур бошланиб кетган. Омборнинг бу томони ҳали шифер билан ёпиб улгурилмаган, шифер эса кузда келтирилганча, девор тагига териб қўйилган, ҳозир ҳам шу ерда ётар эди. Саноат моллари омбори эса икки йил илгари шифер билан ёпилган – рост-да, ахир, қанд-қурс солинган аллақандай яшиклар, банкаларни сув, нам босса, ҳеч бокиси йўқ, лекин япон латта-путталари ёмғир тагида қолса, ана бунга ҳеч тоқат қилиб бўлмайди; шу латта-путталарни деб, бу ерларга ҳатто Иркутскнинг ўзидан келиб кетишади, ким билади-ю, бу нарсалар пул туради ва ундан ташқари ҳам бир қимматга эга бўлса керакда. Лекин бу томонга ўт том орқали ўтмаган ва бунга шифер эмас, бошқа алланима тўсқинлик қилган. Бу ерда ўт энг чекка омбор ичида айниқса, қутураётган эди, нафсиламрга, ёнғин шу ердан чиққан бўлиши мумкин эди.
Озиқ-овқатлар қаторининг энг чеккасида девор ёни-да яна бир усти шиферли омборхона бўлиб, бу ерда ун ва ёрмалар сақланарди.
Иван Петрович нима қилишни билмай ўт селидан ёришган ҳовлида тентираб, талмовсираб, якка кифт бў-либ бораётганда, фақат икки ердагина одамлар тўплани-ша бошлаган эдилар: бир гуруҳ одамлар ўнг томонда ўрлаётган олов яқинидаги қарағай тўшамалардан мото-циклларни гилдиратиб туширишар, тўрт-беш кишилик бошқа бир гуруҳ эса нариги чеккада узун қаторнинг ўртасида томни очмоқда эдилар – тепадан ўтнинг йўлини тўсишмоқчи эди. Олов сели уларга ҳам ура бошлаган – эркаклар айюҳаннос солиб бақиришар ва эскириб қорайиб кетган мўрт тахталарни азот айиришар, пастга улоқтирар эдилар. Иван Петрович кўлида болтаси борлигини эслади – болта билан уларга кўмак беришнинг айни палласи эди, у чопиб бориб, тепадан тинмай қарсиллаб отилиб тушаётган тахта, ёғоч парчаларига чап берганча ўзини уёқдан буёққа уриб, томга чиқиш йўлини қидирди. Боши бутунлай ишламай қўйди, ақлига ҳеч нарса келмасди. Ниҳоят, у кимдир сўл томондаги девордан томга қиялаб ташланган тахтадан қадамларини катта-катта қўйиб ўтиб бораётганлигини кўриб қолди-да, дарҳол шу томонга қараб югурди, ўзини-ўзи сўкиб-нетиб ўтирмади, бунга имкон қайда, фақат бунчалар эпсизлик қилаётгани учун олов ҳоврида жизғинак бўла-бўла ўзидан-ўзи қаттиқ аччиқланди. Ахир, қандоқ эркакмисан эркак эди-я – мана энди ўша эркакдан қуруқ чўп-устихон қолибди.
Томда ҳаммани Афоня Бронников бошқармоқда эди. Иван Петрович югуриб келаркан, унинг кимгадир пастга тушиб, мисранг ва ё бўлмаса тахталарни кўчиришга ярайдиган темир ускуна топиб келишни буюраётганини эшитди. Иван Петрович бирдан енгил тортди: Афонянинг борлиги қандай яхши. Бу ерда яна бир ишончли киши – тракторчи Семён Кольцов ҳам бор эди, тўғри, у келгиндилардан, лекин Иван Петрович у билан бирга ишлаб кўрган, билади: ишончли одам.
Афоня Иван Петровичнинг қўлида болта борлигини кўриб, хурсанд бўлиб кетди:
– Ана, ақлли одам ҳам бор экан-ку! Садаганг кетай, ўт тушган ерга ҳам, икки қўлини бурнига тиқиб келадими киши.
У Иван Петровични томнинг ҳовли томонидаги чек-касига қўйди, Иван Петрович ҳам пайсалга солмай, тахталарни тўхтовсиз кўчира бошлади. Афонянинг ўзи том-нинг нариги, ёғоч от ўрнатилган чеккасида ғўла устида туриб олганча қўлидаги тўқмоқ билан томнинг паст томонига айлантириб урар, ўртароқда эса Семен Кольцов қўлида болта билан ғайрат қиларди. У бу ерда ҳам, томнинг Ангарага қараган томонида ҳам улгуриб ишлар, одатда камгап, босиқ бу одам ҳозир жазавага тушиб, ўнгу сўлида дуч келган тахта-ёғочни айириб, мажақлаб туширар, тўхтовсиз алланималарнидир деб ваҳшиёна қичқирар эди. Иван Петрович ҳозир иш билан қанча банд, қанча машғул бўлмасин, одам фақат ёв устига ташлангандагина, инсон қонини тўкишга мажбур бўлганда ва ёҳуд мана шу тобдагидай бузишдан бошқа йўл қолмагандагина қуюшқондан чиқиши ҳақида ўйлади, одам, мисол учун, дон сочганда ва ё бўлмаса, мол-ҳол учун ўт ўрганда, мана шундай ҳайвонларча ўкиришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди-ку, ахир. Биз тағин ибтидоий замонлардан бери ўтган асрларни ҳисоблаб юрамиз: асрларку ўтди-кетди, аммо ибтидоийлик доим юракка эш.
Иван Петрович мададга келгунгача тўрт метрча жой очиб қўйилган эди. Кейин биргалашиб анча жадал ишлашди, олов йўли тўсилди. Том тагидан гувиллаб етиб келган олов тахталари кўчириб ташланган бўшлиқ устидан чиқди-да, лов этиб юқорига кўтарилди, аланга селининг зўридан улар ҳаммалари чўккалаб ўтириб қолдилар. Лекин аланга бошқа йўл тополмай орқага қайтди ва боя чала ёнган қуруқ нарсаларга жон-жахди билан ташланди. Тўсин тахталар тутай кетди, ёна бошлаганларини эса Афоня отилиб бориб, пахталиги билан ўчирди.
Иван Петрович яна бир карра амин бўлди: бу Афоня деганимиз жуда азамат йигит экан, ўзимизнинг сув босмасдан олдинги – эски қишлоқдан, ҳозир уни йигит деб аташ қадди-бастига номуносиб, у аллақачон капкатта киши бўлиб қолибди.
Яна тез-тез орқаларига хавфсираб қараганча, ишга тутиндилар. Мисранг қидириб кетган йигит қайтишда мисранг ўрнига янги гап топиб келди: чала куйган «Урал»ни олов ичидан олиб чиқишибди. Аравачалик «Урал» мотоцикли, ўрмон саноати хўжаликларида бу мотоциклни «Жигули»дан кўра кўпроқ қидириб, излаб юрадилар. Йигит кўз таниш одамлардан эди, ҳозир бундайлар кўп, улар ҳар ёқлардан келишган, бу ерларда анча-мунча вақтдан бери туришади, бироқ ҳали шу пайтгача ҳам улар ҳақиқий танишга айланишмаган. У жаҳли чиқиб шовқинларди:
– Буни қаранг, бор экан-а, бор экан бу «Урал» де-гани! Кимга олиб қўйишганикин уни?! Нима учун асраб, беркитиб қўйишган?! Мен Качаевдан яқингинада сўраган эдим. Йўқ, девди. Лекин бор экан, шу ерда турган экан!
Афоня унга танбеҳ бергандай сўради:
– Сен лўм қидирдингми ё бошқа нарсами?
– Йўқ, ҳеч нарса йўқ, – деб қичқирди йигит. – Кўринглар: хотин-халаж челак кўтариб келибди, сув ташийдиган машинани эса топишолмаяпти. Ангарадан об-кашлаб сув ташишяпти. Жаҳаннам бўлиб ётибди-ку, обкашда сув ташийдими? Ҳамма қатор туриб, оловга қараб чучкиргандай бир гап. Оловнинг эса парвойи палак.
Шундан кейин йигит ҳаммадан олдин чопиб бориб. Ўт ўчиргичлардан фойдаланмоқчи бўлганлигини бақириб гапириб бера бошлади:
– Қоидасини келтириб ерга урсанг, ундан фақат пишиллаган овоз чиқади. Пиш дейди-ю, тамом. На кўпик бор, на бошқа. Қуриб қолганми, дами чиқиб кетганми, билиб бўлмайди.
Афоня пахталик чопон билан орқадан ураётган ўтни ўчириб туришни унга топширган, шунинг учун унинг овози елкалари оша эшитиларди. Одамлар нафас ростламай, бош кўтармай ишлашаркан, унинг ҳирқираган, ҳаккалаган товушидан этлари жунжикиб кетарди. Иван Петровичнинг назарида товуш йиртилиб, ариллаб тутун ва қуюн ичра жизғинак бўлаётган ёнгинасидаги одамдан эмас, деворларнинг нақ ўзидан чиқаётгандек эди. Кейин узундан-узоқ жизғинак оқшом ўтиб, тун тушди, Иван Петрович мана шу пайт давомида нималардир деб қичқирган ва гапирган, нималарнидир талаб қилган ва сўраган товушларни эшитаркан, назарида бу одамлар эмас, деворлар, еру осмон ва қирғоқлар одам товушида қичқираётгандек – одамлар англасин деб шундай қилаётгандек эди.
Иван Петрович сўнгги тахтани пастга уриб тушир гач, бошини кўтариб, атрофга аланг-жаланг қаради. Орқа томонда аланга кўкка қараб ўрлаб борар, ҳовлига оташ селини сепар ва яқин атрофдаги қўшни уйларнинг томларига ваҳимали шуълалар ташлаб лапанглар, кўлкаланарди. Ҳовли юзида одамлар овоз чиқармай жингиртоб бўлиб чопишар, саноат моллари омборлари атрофида олов яқинида, аланга яллиғларида таниб бўлмас дара-жада ўзгариб кетган, гўё шаффофга айланган шарпалар ўзини дам у ёнга, дам бу ёнга отар, қичқирар ва гўё алла қандай мунтазам бир рақсни тинимсиз ижро этарди. У ерда олов шуниси билан даҳшатли эдики, у том остидан узун тилларини вишиллаб чиқарар ва одамларни ростдан ҳам ўйинга тушишга, дам ортга қайтиш, дам яна ол динга интилишга мажбур қиларди: «Биз тариқ сочамиз. сочамиз... Биз эса тариқни янчамиз, янчамиз».
Ниҳоят, ҳар томондан бошлиқлар ҳам чопиб қолиш-ди. Ҳовлининг ўртасида, бўлим бошлиғининг олдида ўрмон саноат хўжалигинипг бош инженери Козельцов қўлини пахса қилиб, нуқул қишлоқ томонни нуқиб кўрсатарди. Борис Тимофеевич уни тинглаб тингламас. Кимгадир нималарнидир ишора қилар, унинг ишорат ларини фақат: яна, яна... деган маънода тушуниш мумкин эди. Шунда бирдан ҳовлига трактор кириб келаётганлигини кўриб, дарҳол унга пешвоз отилди.
Одам кўп эди, бутун қишлоқ кўчиб чиққан эди, лекин одамларни бирлаштирадиган, уларни оқил ва устивор, ўтни ўчиришга қодир бир кучга айлантирадиган кимса, чамаси, топилмас эди.
Қишлоқнинг кулба ва хонадонлари узра ёнғин яллиғлари ваҳимали бир тарзда шуълалар сочиб кезинаркан, уйлар қўрқинч ичида титраб ерга қапишиб кетардилар. Иван Петрович узоқми-узоқмасми дегандай кўзи билан қидириб ўз кулбасининг томини топди ва шунда бирдан чангак даҳлизда ётганлигини эслади: икки кун бурун қор эриганда уни ўзи шу ерга олиб кириб қўйгам эди. Ҳозир ёнгинда у жуда асқотган бўларди.

4

Кўримсиз, уврин-тўда бу поселка на шаҳар ва на қишлоққа ўхшар, худда бир ердан бошқа ерга кўчиб кета туриб, ҳаво очилишини кутиб, тўхтаб, сўнг шу кўйи биратўла қолиб кетилгандай омонатгина қурилган, кулбанамо қўналғалардан иборат эди. У гарчи тўхтаган бўлса ҳам, қачон яна қўзгалишга амр бўлишини кутиб яшарди. Шунинг учун саранжом-саришталикка эътибор бермас, бола-чақанинг келажагини кўзлаб, чора-тадбир қилмас, ёзни ёзлаб, қишни қишлаб олинса, шунинг ўзи етадигандай эди. Лекин бу орада бола-чақа ўсиб вояга етар ва ўз навбатида фарзандлар ҳам бола-чақа орттиришар, тириклар манзилгоҳи ёнатрофида абадиятга кўчиладиган қароргоҳ ҳам кенгайиб борар, бу қўнилға эса, ҳамон ўша-ўша худди омонат бекатдай турар. Унинг одамлари бугун ё эрта-индин кўчадигандай эди. Тунлари Иван Петрович электростанциянинг ишлашига, машинанинг кечаю-куидуз тинмаган овозига қулоқ солиб ётаркан, назарида қишлоқ моторини ўчирмай доим тайёр ҳолда ётгандай бўларди.
Қишлоқ советида қишлоқ лойиҳаси осиғлиқ: тўғри кўчалар, болалар боғчаси, мактаб, почта, ўрмон саноати хўжалиги ва ўрмон хўжалиги идоралари, клуб, магазинлар, гараж, сув иншооти минораси, новвойхона – турмуш учун нима зарур бўлса, ҳаммаси бор, ҳаммаси жойида. Кўчалар ҳақиқатан ҳам, тўғри ва кенг эди; ўз вақтида уйларни адл, бир қатор қилиб солишга қаттиқ риоя қилардилар. Лекин тартиб-саранжомлик шунинг ўзи билан барҳам топди; қишлоқ кўчасига сира ўхшамайдиган бу кенг-мўл йўллар оғир техника туфайли ақл бовар қилмас даражада ўзгариб кетди, ёз ойлари лесовозлар ва тракторлар ёғин-сочинли кунлар кўчанинг лой тупроғини шунчалар ийлаб, балчиғини чиқариб юборар, сўнг балчиқ қатлам-қатлам бўлиб кўча чеккаларига уюлар, кейин худди тош чўкмалар каби қотиб қолар, қари-қартанглар учун ўтиб бўлмас тўсиққа айланар эди. Қишлоқ совети ҳар йили ҳар бир хонадондан йўлка солиш учун бир сўмдан йиғиб олар, ҳар йили йўлка ҳам солинар, бироқ баҳор чиқар, ўтин-оғоч олиб келишга тўғри келар, ана шунда йўлкалардан шох-шабба, йўғон, оғир дарахт таналарини ташиб, думалатиб ўтишар, кейин йўлкадан ҳам ном-нишон қолмас эди. Ёз бўйи янги йўлка қуриш ҳеч кимнинг эсига келмасди, қўл ҳам тегмасди, «йўлка бригадаси» қиш олдидан иш бошларди, бировнинг қадами теккан-тегмаган яп-янги ёғоч йўлкалар февраль, март ойларигача уч-тўрт ой қор остида ётар, сўнг баҳор келгач, яна тракторларнинг тишли занжирлари ва буталмаган дарахт таналари остида эзилиб, мажақланиб кетарди. Уч тахта-уч тахта қилиб қурилган мана шу йўлкаларнинг қолган-қутган бут жойларида кўпинча катта-катта дарахтларни бўлишар, арралашар, ёришар ҳам эди. Ҳеч нарса кор қилмасди одамларга: на буйруқ, на гап-сўз.
Шундай яланғоч, шип-шийдам, сўқир ва совуқ қишлоқ эди; уйлар олдига ҳам юракни қувонтирадиган бирон дов-дарахт, ҳеч бўлмаганда оқ қайин ёки рябина экилмаганди. Ўзларининг эски қишлоқларида деразаси олдида ниҳол ўсмаса туролмайдиган одамлар бу ерга келиб, тўрттагина дарахт экиб кўкартиришни хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Кўча яйдоқ бўлгани учун ҳам қору ёмғир, шовқин-сурон тўсиқ билмай дераза ойналарига урилар эди. Кўкаламзорлаштириш ҳақидаги не-не қарорлар ҳам кор қилмасди. Балки ҳақиқатан, тўғриси ҳам шудир: йил сайин қанчадан-қанча тайга ўрмонларини кесиб, ўнг-сўлга қарамай поёнсиз ерларни ағдариб, шамоллардан пана бўлиш учун бута экиш кимнинг кўнглига сиғарди? Кунимиз ўтса...
Ўзи биттагина сўз: лесиромхоз, яъни саноат усулида ёғоч тайёрлаш. Умргузаронликдаги не-не тартибсизлик ҳамда бевошликларни ана шундан ҳам билиб олса бўлади. Ўрмон қулатиш – дон сочиш эмас, дон сочар деҳқон учун ўша-ўша ишу ташвишлар ёзин-қишин тўхтамайди, у қанча яшамасин, бари бир иши озаймайди. Ўрмон кесилгандан сўнг эса, то янгиси ўсиб-унгунча неча йиллар вақт керак. Ҳозирги техника ёрдамида уни бир йил ичида кесиб ташланади. Кейин-чи? Кейин кўч-кўронни кўтариб жўнайсан. Ҳовли-жой, ҳаммому оғилхонани, ота-онанг дафн этилган қабристону умринг ўтган йилларни қолдириб, лесовозу тракторларга миниб, янги ўрмон қайдасан деб, қидириб кетасан. Янги жойда эса ҳаммасини яна қайтадан бошлашинг керак. Иван Петрович Березовка ёнидан ёзда сол устидан, қишда муз устидан юриб ўтаркан, ҳар сафар у томонга, михлаб ташланган, ғариб кулбаларга юраги беихтиёр увишиб, хаёли паришон қараб қоларди: леспромхоз бор эди, иши тугади, кетди – мана энди қишлоқ ташландиқ, унда қимирлаган тирик жон йўқ, фақат шайтонлаган дайди-сайёқлар уйлар ичида ўт ёқишади, эшиклардан тутун бурқ-сийди.
Эртами-кечми, уларнинг бошида шу қисмат бор. Ўша бехосият кунни иложи борича орқага суриб келишарди, лекин қанчагача ҳам суриб бўларди... Ўзларига ажратилган ерлардаги ёғочларнй улар етти йил илгариёқ кесиб олишганди. Ангаранинг нариги томонидан янги жой ажратишди. Беш йил ўтгач, у ердаги яроқли ҳамма дарахтларни кесиб олишди. Шундан кейин қишлоқ қоладимийўқми? – деган масала яна кўндаланг туриб қолди. Масалани районда, областда, бошқармада кўришди, ниҳоят, қишлоқ қоладиган бўлди. Тағин ўзларининг ил-гариги жойларини айланиб чиқишди, бироқ аввал дарахтларни, қарағай ва тилоғочларни (бир вақтлар ўрмонларни тозалаймиз деб, қайин ва тоғтеракларни заҳарли моддалар сепиб қуритишган эди) танлаб кесган бўлсалар, эндиликда ўрмонни тамомила бир текис қирқар эдилар. Яна шундай техника ҳам чиқдики, у ўтган жойда асло навниҳол қолмасди. Битта самосвал битта катта дарахтни ортиб кетиш учун атрофдаги барча нав-ииҳолларни бутунлай босиб, эзиб, мажақлаб ташлайди.
Мана шу «бир текис таралган» иш ҳам уч-тўрт йилга етиб беради. Ундан кейин-чи? Ундан кейин, айтишларича, худди эски замонлардай узоқ-узоқларга бориб ишлаб келишади, бригадалар неча ўнлаб чақирим жойларга ҳафталик ишга жўнайдилар, ишлаб бўлгач, дам олгани уйга қайтадилар. Корхона ва оила ҳаётини икки вахтага бўладилар: бир ҳафта леспромхозникисан, бир ҳафта – уйники. Қатъий жадвал асосида. Ҳозиргидай бирининг иккинчисига сира даҳли, таъсири йўқ.
Шундай бўлгай. Бошқа чора йўқ, бошқа иш ҳам йўқ! Бир маҳаллар халқ далалару ўтлоқлар туфайли тирикчилик қиларди, электростанция қурилиб, уларни сув босди, фақат ўрмон қолди.
Хулласи калом, қишлоқ советидаги лойиҳада клуб бор, клуб эса йигирма йилдан бери эски қишлоқларнинг биридан кўчириб олиб келинган, жамоат ҳаммомида жойлашган. Янгисини қуриш керак эди, лекин ҳатто охирги пайтларгача ҳам ҳеч нарса маълум бўлмагач, қандай қилиб қуради. Лойиҳада – болалар боғчаси кўрсатилган, лекин у яроқсиз: уни тузатиш керакми, йўқми, маълум эмас. Маълум бўлгандан кейин ҳам шошилишаётгани йўқ. Буларни биров сўраб-суриштириб ўтирмайди.
Шундай экан, қишлоқ қандай қилиб чиройли кўринсин – яна ёнғин шафақларида?!

5

Иван Петрович пастга сакраб тушди-да, ҳозиргина бўлим бошлиғи турган жойга чопиб кетди. Беш кун бурун бўлим бошлиғи унинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасига қўл қўймагач, Борис Тимофеевич билан қаттиқ сан-манга бориб қолган эдилар. Аммо Иван Петрович бу ерда қўлидан бир иш келадиган одам бўлса, у ҳам фақат шу бўлим бошлиғи эканлигини биларди. На ярим йил илгари қўшни леспромхоздан хавфсизлик техникаси инженери лавозимидан кўтарилган бош инженер, на леспромхоз директори (лекин у йўқ эди, кенгашга кетипти, бўлганда ҳам нима қилиб берарди ва на унинг ўринбосарлари – бу бемаза ишда тозаям тирриқ бўлиб кетган, пенсиягача қолган кунларини бирма-бир санаб ўтказаётган ана шу серзарда кекса кишидан бошқа ҳеч ким бу ишни эплолмасди. У кўп одамлар билан чиқишолмагани каби бошқалар ҳам уни жини суймасди, у асаблари қайнаб чопиб юрар, бош-кетига қарамай бақириб-чақириши ҳам, суриштирмай-нетмай дуч келган одамни мақтаб осмонга олиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмасди, лекин буларнинг бари гўё тутундан ясалган бир ниқоб бўлиб, Борис Тимофеевични яхши билмайдиган ғўр кишиларнигина чалғитиши мумкин эди. Билган одам эса унинг ўткинчи койишлари ва бақириб-чақиришларига унчалар эътибор бериб ўтирмас, Борис Тимофеевич Водников – ўзимизнинг одам, у оқу қорани яхши ажратиб олган, ўз зиммасидаги ишни ҳам имкони борича дўндириб қўяди, деб ишонарди. Қишлоқ қурилган биринчи кундан бери Водников оз эмас, кўп эмас бўлим бошлиги бўлди, бўлмаса унинг олий маълумоти ҳам йўқ, мана шунинг ўзиёқ усиз иш битмаслигини кўрсатиб туради. Ҳолбуки, леспромхоз бошлиқларининг кўз ўнгида марказий бўлимни бошқаришнинг ўзи бўлмайди, зотан, бу бошлиқларнинг аралашмаган иши йўқ, кўнглига сиққанча гапиради ва қилади, оҳ, қанчалар осон эмас бу иш!..
Борис Тимофеевич кайфи тароқ тракторчи ва тракторни орқага қайтариб, ҳовлининг ўртасига, омборлардан ташиб чиқилаётган моллар тўпланаётган жойга қараб юрганлигини Иван Петрович кўрган эди. Лекин бу ерда ҳозир у йўқ эди. Иван Петрович тўдаланган нарсаларга бақрайиб қараб қолди: ёнғинга келган одамлар шоша-пиша итқитиб юборгандан кигиз этиклар ҳар ер-да сочилиб ётар, ўқувчиларнинг портфеллари ва уюм-уюм қилиб боғланган мактаб кийим-кечаклари, юнг кўйлаклар, сал нарироқда эса – устма-уст мингаштириб ташланган «Ява»лар ва чиндан ҳам, аравачаси ёниб кет-ган «Урал» мотоцикли. Бу «Урал» туфайли ҳали йигитлар ОРС бошлиғининг тоза адабини беришади, тоза тўполон бўлади ҳали. Бу ёнғиндан кейин умуман ОРС бошлиғининг ҳоли нима кечади? Иван Петрович ўзининг бу қадар соддалигига мийиғида кулиб қўйди, ҳеч шубҳа йўқ: бу тегирмондан ҳам бутун чиқади. Ҳамма ерда буларнинг ошиғи олчи, ишлари беш.
– Иван! Иван! – бирдан Алёнанинг овози эшитилди. У аллақандай қутичаларни бир қучоқ қилиб кўтар-ганча югургилаб келди, лекин юкларини тозароқ, қуруқ-роқ жой топиб, оҳиста ерга қўйди. – Иван, бу ўзи нима бўляпти, а?! – овозига қараганда жуда ҳаяжонланган, аллақандай ҳавойи ва ҳовлиққан эди, гайритабиий думалоқ бўлиб қолган кўзлари косасидан чиқиб кетай дерди. – Бунақада ҳаммаси ёниб кетади! Вой, у ерда нималар йўқ! Иван, ахир, биз нега бунақамиз?!
У жавобни ҳам кутиб ўтирмай, жавобнинг унга кераги ҳам йўқ эди, орқасига ўгирилди-да, ёши қайтиб қолган одамлардай ҳам судралиб, ҳам ҳар қадамда жадаллаб, лапанглаганича шошиб жўнади. Иван Петрович бир зум диққат билан унинг орқасидан қараб турди, лекин боши шунчалар ғовлаб, хаёли чуваланиб, чолни кўрса бувам дейдиган аҳволга етган эдики, сал бўлмаса: «Ким экан бу? Таниш хотинга ўхшайдими!» деб юбора-ёзди. Лекин дарҳол ҳушини йиғиб олди, Алёнани кўз ўнгига келтирди, ўзича унга, хотин кишининг бундоқ этаги куйгандай бўлиб юриши яхши эмас, деб танбеҳ берди ва шу заҳоти уни унутди.
У Борис Тимофеевични кўрди. Лекин аввал унинг қичқираётган овозини эшитди ва уни товушидан бориб топди, у муюлишдаги озиқ-овқат омборининг олдида олов яллиғи ёритган, ғалати серрайиб турган тўда ичида эди. Бошлиқнинг дам-бадам ариллаб турган овозига ўрганиб қолган эдилар, лекин унинг бақириқ-чақириқлари телбанамо ва шунинг баробарида англашилмас эди. Олов ҳаммани қизитиб юборган эди. Жиғибийрон ҳолда, лекин аниқ-тиниқ берилаётган жавобларга қараб, Иван Петрович бошлиқ олдида турган киши омборчи Валя эканлигини билди.
– Очмайман! – дерди тап тортмай Валя. – Ўчиринглар. Лекин очмайман.
– Ёни-и-иб кетади-и! Э, онасини...
– Ўчиринглар! Мен, нима, ёш боламанми, кўзим кўрми, Клавканинг ҳамма нарсасини ташиб кетишдику! Ҳамма ташияпти. У ерда менинг юз минг сўмлик молим бор, ҳатто ундан ҳам кўп! Кейин уларни қаердан оламан?! Қаердан?! Қаердан?!
– Ёни-и-б кетади-и! – бўкирарди бошлиқ.
– Ўчиринглар. Мен аҳмоқ очай-да, битта қўймай ташиб кетишсинми. Ўчиринглар.
У ҳўнграб йиғлаб юборди.
Иван Петрович бошлиқ олдига югуриб бормоқчи эди, лекин бошлиқнинг ўзи у томонга ўгирилди. Унга эмас, саноат моллари омборларидан чиққан мол уюмларига қаради, Иван Петрович шу уюмлар атрофида куй маланиб юрганди. Бошлиқнинг орқасида ҳозир бир буйруқ бўлади-ку деб, аллақанча шарпа қорайиб турар, булар архаровчилар  бўлиб, қишлоқда оргнабор2  бригадасини шундай деб атар эдилар. Ростдан ҳам, Борис Тимофеевич мол уюмларига беш одимча қолганда орқасига қарамасдан қичқирди, бари бир менинг нима деганимни ҳамма эшитади ва тушунади, деб ўйлади.
– Бузинглар!
Архаровчилар орқага югуриб қолишди: уларга боп иш топилган эди.
– Качаев қани? – Иван Петрович томонга қараб бақирди Водников. – Менга деса тўнғиз қўпмайдими?! Э, онасини! Бу омборлар уники. Қаерда сакиллаб юрибди ўзи?!
Качаев – ОРСнинг бошлиғи. Борис Тимофеевич Качаев икки кун аввал леспромхоз бошлиғи билан бирга шаҳарга навбатдаги мажлисга кетганлигини бошқалардан кўра яхшироқ биларди. Борис Тимофеевичнинг ўзи ҳам, бош-учини йўқотиб, галдираб қолганди, бўлмаса сояга мушт ўқталиб, дўқ-пўписа қилармиди. Довдираб қолсанг, Качаев уёқда турсин, ўзингни ҳам тополман қоласан; бунақаси ҳали бўлмаганди. Иван Петрович унинг қорайиб, бурни сўппайиб, ёноқлари ич-ичига ботган сўхта юзига қараб туриб, бўлим бошлиғида нима иши борлиги, уни нимага қидириб юрганлигини унутди-да, ҳозир ҳаммадан ҳам зарурроқ бўлган сўзни айтди:
– Тимофеич, сен Миша Хампо амакини дарвозага қўй. Қоровул ҳам турсин, ўзининг вазифаси. Аммо Хампо албатта турсин. У шу ерда. Мен уни ҳозиргина ано-ви, ўнг томонда кўрдим.
Водников Иван Петрович кўрсатган томонга отилди, ўгирилиб ҳам қарамади, ҳатто ўз ақли билан эмас, бировнинг маслаҳати билан иш қилаётганлигини ҳам англаб етмади. Иван Петрович унинг Хампони қидириб топганлигини, унга нима қилиш кераклигини йўл-йўлакай тушунтириб, дарвоза томон олиб кетганлигини кўриб турди. Миша Хампо амаки сочлари оппоқ оқарган каттакон бошини баланд кўтарганча силкитиб-силкитиб қўйди-да, эгилиб таъзим қилди ва шу заҳоти олов атрофидаги одамларга бир қур назар ташлаб чиқди, алоҳида назорат қилиниши керак бўлган одамларни кўз остига олди. Албатта, Миша амаки у ерда қаттиқ туради, Ҳампога ишонса бўлади. Омборчи Валя нима деяётганини яхши билади. Мана, ҳозир озиқ-овқат омборларини очишсин-чи...
Ростдан ҳам, суғуриб-қайириб олинаётган катта тамбаю қулф-калитларнинг шарақлагани эшитилди, бошига кулфат тушган, на мол-ҳолларининг ичкарида ёниб кетишидан ва на уларни ташқарига олиб чиқишларидан бир наф кўрмаётган, эс-ҳушини бутунлай йўқотиб қўйган Валя қон йиғларди. Бир эшикни, сўнг яна бирини очишди, учинчисининг тамбасини сира жилдиришолма-ди ва отнинг калласидек келадиган каттакон қулфни болта билан уриб туширишди. Архаровчилар тез ва чаққон ишлашарди – гўё умр бўйи кунлари қулф бузиш билан ўтгандай эди. Иван Петрович чопиб келаётиб, ўнг томондаги энг чекка омбор эшиги олдида улардан бири, Сашка Девятий (Девятий лақаб эмас, отасининг исми шарифи, архаровчиларнинг ҳамма нарсаси телба-тескари бўлгани учун исми-шарифлари ҳам шунга яраша қаланғи-қасанғи эди) билан тўқнашди, шунда ўзида йўқ хурсанд, диконглаган, қизариб-бўғриққан Саша унинг елкасига муғамбир қичиқ билан бир қоқди, Иван Петрович қадамини секинлатмай унга шарт бурилиб қаради, Саша абжир бўйнини чўзиб, унинг нақ башарасига ўктам қичқирди:
– Борма. Борма, гражданин қонунчи, сен ёниб кетсанг, ким бизга қонун сўқади?!
Қамоқ ҳаётини кўрган ёки қамоқда ўтирганларга таассуб қиладиган бу кишилар уни қамоқ лаҳжасида гражданин қонунчи деб чақиришарди. У бунга кўникиб кетганди. Замон ўзи шунақа бўлиб қолдимикин, ҳар нарсага кўникишга тўғри келяпти, кечагина ҳатто тасаввур қилолмайдиган нарсаларимизга бугун одатланяпмиз.
Айтайлик, заминни бой бериб, шунга ҳам кўникяпмиз. Ҳаммаси ўз бошимиздан ҳам ўтяпти.

6

Кўчиб келишганига йигирма йил бўлиб қолибди, ҳатто йигирма йилдан чўнгроқ, афтидан, бу орада ернинг ўзи ҳам улар кетган томонга қараб оғган бўлса ажабмас, лекин Иван Петрович эски қишлоғини эсламаган кун йўқ эди. Қишлоқ уч юз йилдан бери жон бағишлаб келган ерларни кўмиб ётган сувларга хоҳ-нохоҳ назар ташларкан, ҳар гал қадрдон уй-жой ёдига тушарди. Иўл-йўлакай эски қишлоқ томонга худди саломлашгандай бош силкиб ўтганда кўз очиб кўрган ватанини хотирлар, кечаги ҳаёти билан бугунги турмушини солиштириб кўрар, у ерда қандай яшардигу бу ерда қанақа кун кечиряпмиз, деб тез-тез оғир ўйларга ботар эди.
Унинг фамилияси ҳам қишлоқнинг номига уйқаш. Эски қишлоққа томирдош эди – Егоров. Егоровкалик Егоров. Тўғрироги, Егоровкадаги Егоров. Эски қишлоқдан у фақат бир марта – уруш пайти узоқ муддат кетди. Икки йил жанг қилди, кейин яна бир йил бўйдоқчилик йўсинида ўша Германиянинг ўзида, мудофаада турди, Германияга эса у тақдир тақозоси билан «Т-34» танкида кириб борганди. 46-йилнинг кузида эса уйга қайтди. Шунча йил айрилиқдан сўнг жонажон Егоровкасини кўрганда қандай аҳволга тушгани ҳалигача эсида: вой-бўй, худойим, қишлоғи қад кўтариб турганга эмас, ётганга, букчайиб ётганга ўхшайди-ку! Шунчалар кўримсиз ва шўридаҳол бўлиб кўринди қишлоқ унинг кўзларига. Урушда нималарни кўрмади – бахтсизлик ҳам, йўқчилик ҳам, бузғунчилик ҳам – барини кўрди, теварак-атрофдаги ҳамма нарсалар азоб-уқубатлардан фарёд чекиб ётарди, ёрдам сўраб илтижо қиларди, қанчадан-қанча нарсалар вайрон, ағдар-тўнтар қилиб ташланганди, аммо ҳатто энг қўрқинчли вайронагарчиликларда ҳам умид нишоналари кўзга ташланарди – вақт бўлса, мадад келса, яна тикланади, яна жонланади, инсон хароботга тоқат қилолмайди. Қишлоқда эса ҳамма нарса эскича, ҳеч нарса ўзгармаган, гўё турган жойида қотиб қолганди. На камайган ва на кўпайган, кўпайиши ҳатто иизомда ҳам кўзда тутилмагандай. Кейинчалик шундай бўлиб чиқди ҳам: урушдан сўнг ўн беш йил ўтди, Егоровка қирқ хонадондан иборат эди, қирқ хонадонлигича қолди, эскисига на бир ҳаммом, на бир молхона қўшилди. Рост, қишлоқ сувга бостирилишини олдиндан билишар, янги жой солиш кўнгилга сиғмасди, оёғинг қўлингда қайга учсам, қайга қўнсам экан, деб турасан – қўзиқорин кўп тоғларга кўчсаммикин ё қиз-ўғилнинг кетидан қулайгина шаҳарга жўнаворсамми, дейсан. Ушанда, армиядан қайтгач, бошида танкчилар қалпоғи, кўкраги тўла нишон, кўпни кўрган шоввоз сержант ўйин-кулгилар тугагач, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Туғилган жой туғилган жой-да, бу ерда ҳар бир тош сен туғилмасдан бурун сени ҳис қилган ва кутган, бу ерда ҳар бир майса-гиёҳ ҳар баҳор келганда ўтмиш замонлардан сенга нечукдир огоҳлик ва мададкорлик муждасини беради, бу ердаги ҳамма нарса сенга қондош, сени суяйди. Лекин бундай ўйлаб қарасанг: ҳамон ўша-ўша, ҳамон ўша-ўша, ҳамон ўша-ўша... илк келган чоқларинг бундоқ тасаввур қилсанг, урушдан худди ўз ажалинг билан ўлиш учун қайтиб келгандайсан.
Лекин ўй-ўйлаб, иккиланиб, алаҳсиб юриб анча вақт шу ерда қолиб кетди. У Егоровкани танлади ҳисоб. Кўп ўтмай очарчилик бошланди, ҳар ҳолда мана шу ерда, Ангара ва тайга яқинида жон сақлаш осонроқ эди; кўп ўтмай у қўшни қишлоқда Алёнани кўз остига олди. Алёна уялиб, қимтиниб, оҳу кўзларини катта-катта очиб қаради, биринчи марта унинг қўлидан ушлаганда шунчалар ҳам қўрқиб кетдики, шунчалар ҳам қўрқиб кетдики, шундан сўнг йигит бошқа бировни қидирмай қўя қолди. Кўп ўтмай колхоз янги машина олди, уни бошқа ҳайдайдиган одам ҳам топилмади, кўп ўтмай онайизори оғир ва узоқ оғриди, тақдирнинг ўзи шу тариқа унинг йўлларига узала тушиб ётди. Шу-шу турмуш-тутмуш, бола-бақра, иш-юмуш дегандай ҳамма қатори енгилроқ ва осонроқ яшашни кўзлаб қоларкан, киши.
Иван Петрович кўникиб кетдигина эмас, бегона ёқлардан илаштирган ва аллақандай ноаён ваъдалар томон имлайверадиган, имлайверадиган шайтондан худди қутулгандай бўлиб, енгил тортди. Биз йўқ ерда бахт-омад. Ҳаётда балки энг керакли нарса: ҳар ким ўзига теккан жойда тўғри йўл тутсин, гумроҳлик қилмасин, дам унга-дам бунга сакраб, ҳаммасини ўлда-жўлда қилиб кетмасин.
У шундай деб ҳисобларди. У ҳозир ҳам шунга ишонади, лекин қариган чоғида, ўз истак-ташвишлари. эътиқодларига зид ўлароқ бари бир кўчиш тадорикини кўришга тўғри келган бўлса, нима қилсин. «Тўғри келган бўлса», деб бекорга айтилмаяпти, ахир, аслида ҳам ўзи шундай.
Ҳа, айтгандай. У вақтида шайтондан қутулган бўлса-да, лекин шайтон, ҳар қалай, уйдан бир ўзи чиқиб кетмади, кетидан укаси Гошани ҳам эргаштириб кетди... Гошка қурилишга ўзини урди ва катта-катта пул топиб, ичкиликка ружу қўйди.
Ўз вақтида бизга йўл кўрсатадиган одам йўқмиди?
Иван Петрович Егоровкада қолди, томир отди, қаноат қилди, худо урган жой-ку, деб нола чекиб юрмади, йиллар ўтиши билан бу ерларда ҳам ободончилик шабадалари эса бошлади: электр туширилди, Егоровка соҳилларига тез-тез оқ кемалар келиб тўхтайдиган бўлди, Ангаранинг юқори томонида, бу ердан саккиз чақирим нарида Егоровка узра бой леспромхоз пайдо бўлди, у ёшларни тинмай ўзига жалб қилди – шунда бу ердаги ҳаёт, бошқа жойлардаги каби бир бутун сондан суратли, маҳражли сонга айланди, энди маҳражда нима бору суратда нима бор – билиш мушкул, ана шундай, ана шундай қилиб аста жўнашиб ҳам кетадиган эди, барчага баробар замон бўлгандан кейин... Қишлоқ кўмилармиш, деган хабар шангиллаб тарқалганда, орадан кўп ўтмай кўчиш муддати ҳам етиб келганда... очиғини айтайлик, ҳар бир юраги ва хотираси бор одам каби Иван Петровичга ҳам Егоровкани ташлаб кетиш оғир бўлди, рост, осон бўлмади, шу билан бирга, мен ҳал қилмадим-ку, мен учун ҳал қилиб бердилар-ку, деган яширин бир мамнуният билан у янги жойга уйини кўчириб ўтди: эски қишлоқ яхши эди, вақт ўтиши билан бу ер ундан ҳам яхшироқ бўлади. Афтидан, Егоровка ўз кучи билап сира оёққа турадиган эмасди.
Егоровкага ўхшаган еттита шўридаҳол қишлоқ кўчиб келган янги жойда дарҳол леспромхоз ҳоким бўлиб олди ва унинг номини бу ердаги бепоён ўрмонларга кўра, замонавийроқ қилиб айтадиган бўлсак, хом-ашёга кўра – Сосновка, деб аташди.

7

Қулф-тамбаларни бузиш керак экан, илгарироқ бузиш керак эди. Иван Петрович ўнг томондаги чекка озиқ-овқат омборига отилиб кирганда, ҳаммаси гувиллаб ёнмоқда эди. Тешик-тешик шип узра олов даҳшатли гулдурос кўтармоқда эди, бошқа барча товушлар шу гулдуросга бирлашганди; бурчак томондаги девор тепасида шипга қоқилган нарсалар кўчиб тушди, бўшаган жойдан олов шаршараси қутуриб отила кетди, бурчақдаги девор бошдан-оёқ ўт ичида қолган, унинг яқинига йўлаб бўл-масди, бошқа томондаги деворлар ҳам ваҳимали тутаб келарди, шип ҳали бузилмаган ерларда олов тешик-туйнуклардан отилиб чиқар, часир-чусир учқунлар сачрар эди. Ҳамма нарса чидаб бўлмайдиган даражада қизиб кетган, бирдан бирваракай аланга олиб кетиши ҳеч гап эмас. Аросат олов ичидан куйган овқат иси келарди. Гўшт иси анқирди, яна алланечук оловни кўтармайдиган егуликларнинг аччиқ, димоқни ёрадиган ҳиди тараларди.
Илгари Иван Петрович бу ерларга кирмаганди, кўнглида ҳамон ажабланиш туйғуси ўлмаган экан, бу ердаги мўл-кўлчиликни кўриб лол қолди. Полда қотган чучваралар уюлиб ётар, шу ернинг ўзида, ифлос дағал каноп иплар билан чамбарак қилиб боғлаб ташланган йўгондан-йўғон, кўриниши хунук колбасалар сочилган, бу ер-а ёриб кирган одамлар уларни оёқости қилиб юборишганди; орқа томондаги деворга тиркалган сўкичак узра оғир-оғир қубба сариёғлар эриб ётар, эриган сариўралган қоғози буришиб ичига тортилиб борар, худди шу ерда устма-уст қўйиб чиқилган яшикларда қизил балиқ кўзга ташланар эди. Оғоч бочкаларда, картон идишларда, қоғоз қопларда нималардир бор эди. Демак, бор экан-ку! Унда буларнинг бари қаерга кетарди? Наҳот, ўрмон кёсиладиган жойларда ошхона-ўчоқларга ташилган? Бундай ошхона-ўчоқларда овқат емаган, у ерларда нималар бўлишини билмайдиган ва бунақа нарсаларни фақат тушидагина кўрадиган бошқа одамларга бориб айтинг бу гапларни! Шу фикр Иван Петровични куйдириб, жазиллатиб ўтди, ўзининг соддалигидан куладиган жойи келди ва у мийиғида кулиб қўйди: район марказидан дам уёққа, дам буёққа кети тинмай қатнайдиган, худонинг берган куни ОРСга кириб ўтадиган ва Качаевнинг идорасидан шишиниб чиқадиган машиналарчи? Учала леспромхоз учун битта, марказлашган, умумйй омбор бўлсин деб, бекорга жон куйдиряптиларми ахир, яна бу омборлар район марказида жойлашмоғи керак! Иван Петрович бошини силкитиб қўйди ёки бошни шу ерда албатта силкиб қўйиш керак, деб ўйлади: мабодо. энг катта  леспромхоздаги энг катта, яъни манави омборлар ёниб битса, марказлаштириш фикрини ўтказиш жуда ҳам осон бўлиб қолади.
Дунёда қанчадан-қанча нобакорлар, агар-магарчилар бор! Қандай қилиб биз уларга таслим бўлиб қолдик, қандай қилиб?!
Ўзини пахталик чопони билан тўсиб, иссиқдан ҳаккалаганча, Иван Петрович шилимшиқ-сирғанчиқ, пўсти пўрсиллаб чиқа бошлаган колбаса бойламларини эшикка ирғита бошлади. Ҳовлида кимдир уларни олиб, қаергадир ташлаб келарди. Иван Петрович фақат чопиб бораётган ва чопиб келаётган кирза этикларни кўриб қоларди, холос. Ён-верида ҳам кишилар бор эди, лекин кимлигини билишга имкон йўқ; ўқтин-ўқтин улар бир-бирларига тўқнашиб қолишар ва дарҳол ўзларини сапчиб четга олишар – иссиққа чидаш тобора қийинлашиб борар, олов шифт ҳамда деворлардан чап томонга қараб тезлаб югурар, кўзлар ёшланар, томоқлар қақраб кетган, улар нафас олаётган тутун ҳам худди ёнаётганга ўхшарди. Нимадир худди товага солгандай қаттиқ вишиллар, нимадир худди снаряд каби гумбурлаб портларди; тўсатдан яна бир тўсин чайқала-чайқала гуриллаб ёнганча пастга қулади. Энди орқага қайтсалар ҳам бўларди. Колбасаларни, чамаси чиқариб ташлашди, балиқ солинган яшикларни олиб чиқишди, бироқ Иван Петрович орқа томондаги яшиклар жойлашган сўкичакка қараб, кўзи сариёғга тушди-да, ўша томонга ўзини урди, колбасани эмас, ёгни асраш керак эди, деб ўйлади. У эрий бошлаган ва чўкиб қолган сариёғ қуббаларидан бирини азот кўтарди, шунда ёг қўлларини куйдириб, худди хамирдай қорни устидан оқиб оёғига тушди; у қуббани ерга қўйди, уни кўкрагига босганча букилиб япа кўтарди – шу алнозда ташқарига олиб чиқди ва кимнингдир қўлига тутқизди. Ёғни тутган қўл ёпқичда эди. Шунда Иван Петрович уйдан ёпқичларни олмаганлиги учун ачинди – қанчалар асқотган бўларди ҳозир! У яна ичкарига йўналди, пахталик билан ўзини худди қалқон тутгандай тўсиб, унинг оша аланг-жаланг қилганча яна ёғ турган жойга боришни кўзлади, лекин ярим йўлга етганда, кимдир у билан тўқнашиб кетди, шунда Иван Петровични оловдан тўсибми ёки ўзи уни пана қилибми, орқага қараб судраб кетди. Иван Петрович, ҳа энди бўлди, деб қаршилик кўрсатмади.
Ташқарига чиқишганда, Иван Петрович ҳалиги кимса Сашка Девятий эканлигини кўрди. Сашка тишини кўрсатиб иржайди ва тағин ўша сўзларини такрорлади:
– Ёниб кетасан, гражданин қонунчи!.. Оҳ, ёниб кетасан!..
Шундай деб, Иван Петровични ўзидан нари итариб юборди.

8

Афтидан, энди ҳеч ким ўт ўчирмас, ҳамма орқага чекинган, фақат олиб чиқишнинг иложи бўлган нарсаларни қутқаришга уринишарди. Дарвоза олдида сув ташийдиган машинанинг мотори ишлаб турар, ташлаб қўйилган шлангдан сув оқарди. Бутун ҳовли ёп-ёруғ бўлиб кетганди; Иван Петрович шланг тагида сув кўлланиб қолганига дарҳол кўзи тушди, сувсиз бошқа бир зум ҳам тоқат қилолмаслигини сезиб, ўзини шу жойга урди. У юзига сув олиб сочди, юзи янаям қаттиқроқ ачишди, ҳовучида сув олиб, икки-уч қултум ичди, шу билан сув тугади, бўш шлангнинг ичи қулдиради, пирқиллади ва ниҳоят, жим бўлди. У шлангни силкитиб, тортиб кўрди, қўлини сув келадими деб, тутди – келмади.
Йўқ, саноат моллари омборларини сақлаб бўлмайди: у ерда олов ҳаммаёқни тўла-тўкис қамраб, ўртагача даҳшатли сурон кўтариб ўраб келяпти ва ҳамон йўлида давом этяпти. Томнинг шифери оловнинг зўридан қарсиллаб майдаланар, синиқлари атрофга учар, бамисоли қизиган товага солинган ёнгоққа ўхшар эди. Пастга олов палён-палён бўлиб отиларди. Олов яқинида туриш хатарли эди, катта кишилардан бири болаларни нари ҳайдар, болалар унинг силкиган қўлидан қочишар, лекин яна худди ўт уларни сеҳрлаб қўйгандай, кўзларини катта-катта очиб, жинниларча олов сари талпинишар эди. Иван Петрович ҳовлида югуриб юрган, нарса кўтариб, нарса ташиётган одамлар ичидан Алёнани излади – у ҳеч ерда кўринмасди. Олиб чиқилган нарсалар тобора кўпайиб, тоғдай уюлиб борарди. Хўжалик омборига ҳам етиб боришган, сатил, турли идиш-товоқлар тарақлар, тунукалар гумбурларди. Э, худойим, нима, шуларни қутқариш керакми, шуларни-я... Ёки одамлар ҳақмикин, чойнак ва товасиз яшаш қийин, холодильник ва телевизорсиз эса мумкин.
Омборлар ва магазин ўртасидаги девор қарсиллаб. лопиллай бошлади, унинг берироқдаги бир бўлаги ичкари томонга қулади, кўча томон очилиб қолди, у ерда сурувчи трактор орқага тисарилиб, деворга яна бир зарб бериш учун юриб келарди. Тўгри қилишибди, деб қўйди ичида Иван Петрович, омборларни сақлаш қийин, лекин магазинни сақлаб қолса бўлади, омборхоналардан магазингача анча жой бор. Тракторнинг олдида бош инженер Козельцов куймаланиб юрарди: деворни қулатиш фикри ундан чиқибди-да, бўлмаса ўт девордан ўтиб бориши мумкин эди.
Ҳа, саноат моллари омборхоналарининг шўри қуриди, япон кофточкалари ва ўзимизнинг товаларнинг шўри қуриди – олиб чиқилган моллар билан солиштирганда, ўша жаҳаннамда яна шунчаси қолармиди?! Лекин озиқ-овқат омборхоналарини, ўнг томондагисини ҳисобга олмаганда, ҳозир ҳам бемалол асраб қолиш мумкин эди, машина ҳамда кўпроқ тартиб-иитизом бўлса, бас эди. Бироқ бутун леспромхозда ягона «ўт ўчирув-чи»ни бундан икки йил буруноқ эҳтиёт қисм сифатида ташиб кетишган, ҳисобда бору сонда йўқ эди...
Иван Петрович ҳалиям аланг-жаланг қилиб, яна ўт ичига шўнгишдан бурун Алёнани қидириб топмоқчи бўлди, шунда бирдан Миша Хампо амаки унинг елкасидан тутди.
– Хампо-о... хампо-о! – деб ичидан овози базўр чиққанча у соғлом чаи қўли билан ҳовли ичини кўрсатарди. У ерда, ҳовлининг чап чеккасида ёнғин шафағи биқини ва елкаларини ёритган, букилган-турган, худди бениҳоя баҳайбат шарпага ўхшайдиган бир одам энгашиб-туриб, ҳадеб шишаларни гранатадек девордан ташқарига улоқтирар эди. Иван Петрович шоша-пиша у томонга югурди, лекин ундан олдинроқ қаердандир ўнг тарафдан сакраб чиққан Борис Тимофеевич қичқириб ўша одамга ташланди, шу қадар силтаб тортдики, итқитиб юборай деди. Яна ташланди... Анов одам урмоқчи бўлтиб шиша кўтарди. У эҳтимол урарди ҳам, буиақа пайтда ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин Иван Петрович етиб келиб, шишани ушлаб қолди. Бу учига чиққан архаровчилардан бири бўлиб, уни нима учундир хотинча ном билан Соня деб чиқиришар, Ивап Петрович у билан бир ёқалашиб ҳам кўрган эди. Соня Иван Петровичнинг қўлидан шишани юлқиб олди, уни бир чеккага ташлади-да, бу тоифа кимсалар ичида қабул қилинган чулчутча лаҳжада оҳанжама билан пўписа қилди:
– Ўҳ, ёнишини кўр! Ўҳ, куйдиради-и! Вой, биқи-ним!
У беписанд лапанглаб, ўт ёнаётган томонга кетди.
– Сен қаерда эдинг? – деб қичқирди Иван Петровичга аламзада, ночор оҳангда Борис Тимофеевич. – Қаерда юрибсизлар ўзи ҳаммаларингиз! Қаерга қараяпсизлар?!
– Ҳаммомга борган эдим, – ўзига яраша жавоб қилди Иван Петрович. – Сен ҳам бориб кел, чайиниб ол, бўлмаса, одамни еб қўясан!.. Жилла қурса, кимга ташланаётганингни билсанг бўларди!..
Тоғ узра баркашдай ой кўтарилди. Ўрмондан чиқиб келаркан, ўнг томонга оғиб борарди, шунда худди экран даги каби дарахтларнинг баланд, учли қуббалари унинг ичига сузиб кириб. Совуқ бир алангада ёна бошлади.

9

Эндиликда, ҳар қалай, ҳозирги таралла-бедод, ялло-ялло ҳаёт қандай бошланганини аниқлаш мушкул. Лекин одамлар қандай қилиб бунчалар ўзбошимча ва тўгри умр тарийқидан юз ўгирадиган, унга ўзларини ёт сезадиган бўлиб қолишди, ахир, аввал бунақа эмасди-ку, ҳатто янги поселкада ҳам бундай эмасди-ку. Бу ҳаётни мустаҳкам қилиб турадиган одатлар ва қонунлар кеча ўйлаб топилмаган эди-ку. Агар хотирадан кўтарилмаган бўлса, уруш даври ва ундан кейинги машаққатли йилларда шулар билан, шу қонунлар билан, шу бус-бутун ягона бир бағир билан омон-эсон, соғ-саломат чиқилмаганмиди, ахир, ўша пайтлар, ҳа йўқ, бе йўқ, майдалашиб ўтирмай ўнта бошоқ учун ўн йилга ҳукм ўқиб юбормасмидилар? Ўшанда солиқларни зўр-базўр эплаб олинмасмиди, «ишёқмаслар»нинг томорқалари қирқилиб, кейии шу қирқилган ерларни шўра босиб ётмасмиди, то жоиинг ҳиқилдоққа келмагунча сигирингга лойиқ ўт-ўлан ўриб олишга йўл қўймай қийнашмасмиди? Ўшанда омои қолиш учун бир ёқадан бош чиқаришга, эпини қилишга тўғри келмаганмиди? Ахир, қишлоқда ҳам одамлар бир хил эмасди, бировлар бировларнинг устидан чақмаса, талаб қилинган хизматни бажонидил ўтамаса, қонунчиликка риоя қилмаса, ҳаммаёғи қичишиб, туролмайдиган одамлар ҳам бор эди. Қичимай иложи йўқ эди. Лекин ўша одам аниқ биларди: шундан сўнг қишлоқда кун кўролмайди, бунинг учун Егоровка уни асло кечирмайди.
Мана энди Иван Петрович ҳам кўчиши керак – қанчалар ҳамма нарса ўзгариб кетди! Ҳаммаси ағдар-тўнтар, кечагина барча бир жон-бир тан бўлиб амал қиладиган урф-одат, ёзилмаган умумий қонунлар эндига келиб сарқитга, аллақандай ёт бир нарсага ва ҳатто сотқинликка айланиб қолаёзди. Сосновка учун-ку ҳаммаси бари бир, агар Иван Петрович кўчиб кетса ва сув лойқатишни бас қилса, бу ерда балки тинчроқ, хотиржамроқ кун кечиришар. Еки аксинча, ҳа, албатта, аксинча: у эсини еб қўйган чолга ўхшаб иш қилмайди, ҳа, у сувнинг қанчалар тоза бўлишини болаликдан бери билади, лекин атрофда ҳамма нарса булганиб кетганини кўриб туриб, бу сув тоза бўлиб қолиши керак деб, қўлларини пахса қилиб юрмайди. Гап ҳамон сув устида бораётган экан, у ҳақиқатан ҳам, тозалигида тоза бўлмай, уни тоза-ку деб қарашни хоҳлаганларида тозадир. Бунга ишониш учун кўзга қандайдир сеҳрли ойнак тақиб олинса бас.
Йўқ, кўчиб ўтганларидан кейин иш дарров чаппаси-га кетмади. Рост, янги ишнинг ҳам таъсири бўлди: ўрмон кесилди, тинмай, беармон кесишди, кейин – бу ерда бирон нарса ўсадими-йўқми – бу билан ҳеч кимнинг иши-ҳуши бўлмади. Бу ҳозир ўрмон кесиб кетилган ерларда ниҳол экишни талаб қилишади, талаблари ҳам, қизиқ, талабга ўхшамайди: ҳалол умр кечириш учун вақт-бевақт ўлимни эслаб туриш керак бўлгандай, экиш мажбурияти бор-у, лекин риоя йўқ, буни ўйлаб ўтириш мажбурий эмас, яшасанг, бас, ҳаёт эса ўрмон қулатишдан иборат, вассалом. Ниҳол экиш бўйича планни бажармасанг – уришиб қўйишади, ўрмон кесиш планини бажармай кўрчи – терингни етти марта шилиб олишади. Ана шундан бошланган одат йиллар бўйи ўзгармай келади. Ўрмонни қайта тиклашдек ўйинчоқ иш бнлан урмон хўжалиги шуғулланиши керак, унииг эса ўн бешта разнарядкаси ва бешта ишчи қўли бор. Шунинг учуи биронта ҳам ишни охирига етказолмайди, бунга кучн йўқ.
Бошида Сосновкада ҳар бир қишлоқ алоҳида кўча булиб жойлашди, илгари жамоат қандай яшаган бўлса. энди ҳам шундай яшамоқчи эдилар. Бутун колхоз бош қош бўлиб, хашар қилиб бева-бечора, қари-қартангларнинг уй-томорқаларини йиғиштириб, том-тарновларини тиклаб қўйдилар. Ўша томорқалардан бир-бирлариникига чопиб ўтиб келадиган сўқмоқлари бўларди, вақт бевақт кўчага чиқиб ўтирмай шу сўқмоқдан борди-келди қилишар, бирпас гаплашиб, чой ичишарди. Оқшом чоғлари теварак-атрофдан: «Дарья-а! Марья-а! Самовар қайнади! Наталья-а!- Сен Криволуцкийга бормайсан-ми?» – деган овозлар келиб қолар, тоғдан пастдаги кўчани шундай деб аташар, уни Криволуцкий қишлоги ишгол қилганди.
Кейин бари остин-устун бўлиб кетди. Ўлим, тўй, борди-келдилардан сўнг бир қишлоқ бошқаси билан туташиб кетади, бунинг ҳеч бир ёмон томони йўқ, турмуш экан, шундай бўлиши табиий, маромнинг бузилгани, издан чиққани шундаки, жўнаганлар ва олиб кетилганларнинг ўрнига ҳавойи, на хўжалик қиладиган ва на томорқа тутадиган, фақат битта – магазинга борадиган йўлни биладиган, еб-ичишдан бошқаси билан иши йўқ, ишдан ишгача бўлган вақтини амал-тақал қилиб ўтказадиган одамлар жойлаша бошлади. Аввалига ишдан ташқари вақтни, сўнг иш вақтини ҳам магазин ва унинг атрофида ўтказадиган ва борган сари бунинг мазасига тушуниб, тобора бунга ўрганиб, хирсу хуружга бериладиган бўлишди, сўнг уларни тўхтатиб бўлмай қолди. Иш албатта, буни ёқтирмайди – турли ихтилофлар юз беради, кейин илгари сира кўрилмаган бошқача тариқатдаги жамоачилар туғилади. Албатта, эртаю кеч ичадиганлар топилади, лекин муқаддас Русда улар қаерда йўқ дейсиз, тўдалашиш, тўдаларнинг эса ўз атамани ва кенгашига эга бўлиши, шарм-ҳаёсиз, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ошкора бир кучга айланиши, ҳукмронлик қилиши – бунақаси, йўқ, бўлмаган эди. Булар шундай ўзимизнинг зафарларимиз. Яқинда Егоровкада ўқитувчилик қилган, мактаб директори Юрий Андреевч Сосковкага бирлашган олти қишлоқдан урушда қанча одам ўлган-у, қанча одам кейинги тўрт йил ичида бу ерда ажалидан беш кун бурун нобуд бўлганини ҳисоблаб чиқибди. Ажали етмай ўлганлар деганимиз, бу – пичоқбозлик, маст-аласт отишувлар, сувга чўкканлар ва совуқда қотганлар, ўрмон кесаётганда ўз айби биланми ё бошқаларнинг айби биланми, босилиб-янчилиб жон берганлар. Орада кўп фарқ йўқ экан. Иван Петрович бу гапни эшитиб, оҳ урди: ана сизга тинчлик замони! Ахир, у мана шундай воқеаларнинг ҳаммасини биларди, жони ачишарди, ҳаётдан таниш бир одам кетганда доим нимадир ўзгаради ва ёруғ жаҳон худди хира тортгандай бўлади, гарчи ўлган одам минг ёмон бўлсин, у кетгач, сенинг ҳам қаерингдир ҳувиллаб қолади, Иван Петрович рўй берган ҳар бир воқеадан хабардор эди, қаттиқ куйи-нарди, лекин бу рақамлар ёнма-ён қўйилиб солиштирилганда, унга ҳаддан ташқари ёмон таъсир қилди. Бир неча кунгача у ўзига келолмай юрди, буни тушунишга уриниб кўрди, фақат ҳеч нарсани тушуниб бўлмаслигини англади, рақамлардаги бу қўрқинчли ўхшашликдан бирор хулоса чиқарай деди, лекин хулосасини ҳам тушуниш ғоят қийин эди. Яна бир гаи: фронтда ҳалок бўлган инсоф ва адолатга чақирар, уларни қавм-қариндошлар ўртасида яшовчи ўз жони ва хотираси билан бирга қолдирар, рўшнолик ва саъи-ҳаракат учун қолдирарди; биз ўзимизга ўзимиз ҳисоб бермаган ҳолда урушдан кейин йигирма йил халок бўлганларнинг мана шу мероси билан кун кўрдик, уларнинг бирдан-бир васиятларини адо этишга интилдик, инсонлик табиатимизга кўра буни бажармасликнинг сира иложи йўқ эди. Уларнинг хотираси, васияти муқаддас, олий, биздан кўра қудратли. Ҳаётини бекордан бекор, тентаклик ва кўр-кўрона умидсизлик туфайли бой берганлар эса ўзларидан кейин ҳам аҳмоқлик, пала-партишлик ва умидсизлик қолдириб кетадилар. Ажал – қаҳри қаттиқ муаллим, одам яхшими-ёмонми бари бир, ўлгач савобиям, гуноҳиям беш баробар кўпаяди.
Биринчи йиллар леспромхоз фақат шу бўлимдан иборат эди. Кейин иккинчи, учинчи, тўртинчисини очишди, дарё ёқалаб юз чақиримдан ортиқроқ масофага чўзилиб кетган хўжалик пайдо бўлди. Ҳозир бир йилда бир бўлимнинг ўзи юз минг кубдан ошириб ўрмон кесади. Планлар ҳаддан зиёд кўтарилиб кетди. тобора қудратлироқ, чапдастроқ, чаққонроқ техникани ишга солиб юборишди, одамларнинг кучи билан ҳеч нарсани эплаб бўлмай қолди. Мавсумий ишчилар, шабашчилар, пул кетидан чопганлар, вақтини қаерга қўйишни билмай, қайда бўлса ҳам кунинг ўтса бас, дейдиганлар ёпирилиб келишди. Кейинги йилларда алоҳида бир одамлар тоифаси пайдо бўлди, уларни бутунлай чиқитга чиққан ва бутунлай йўлдан озган, деб айтиш қийин; улар тинмай у жойдан бу жойга кўчиб юришади, пулнинг кетидан ҳам қувишмайди, қўлларига пул тушса, дарҳол шамолга совуришади, лекин ҳар қандай ишга бефарқ қарашади, ҳар қандай ишни мазҳабчиларга ўхшаб инкор отишади ва ўзларини саргардонликка маҳкум этишади. Бундай одам ўзи ҳам ёрдам сўрамайди, бировга ҳам ёрдам бермайди, яшашни ўзига ғоятда осон қилиб олади. На оила бор, на дўсту ёр, на меҳр-оқибат, ҳаётни гўё оғир жарима ва жазо деб билади. Бунақа одам ҳақида илгари: бошига қоп тушиб пўла бўлган, дейишарди, эндиликда у ўзини топиб, таниб олди, ёлғизликни бамисли қасам каби қабул этди. Уларнинг дилларида нима бор, бу дил кимга тегишли – қоронғи.
Ана шундай қилиб, қиши билан тоғдан туширилгап огочни жўнатиш, яна куз ойлари дарахт ағдариб, уни пастга тушириш керак бўлганда, улар селдай келишади. селдай кетишади, келишади кетишади, тўхтаб туришмайди, гап қулайликлар йўқлигида ҳам эмас, улар шунчаки нега тўхташ кераклигини англамайдилар, зотан улар буни тушунишга қодир ҳам эмас, мудом ноаён, чидаб бўлмас бир ваҳима, безовталик уларни қувиб юради. Кетаётганларида – кўзлари аччиқ ва аламли боқади. қаерга? Нимага? Лекин жўнаб кетишади, қолганлар эса уларнинг ажойиб-ғаройиб, энтак-тентак қилиқларини эслаб юришади, бунақа қилиқларга улар жуда уста бўлиб кетишган, мисол учун, бир шоввоз тишида усти га-зак тўла ҳар қандай столни кўтаради, бошқаси ароқдан атала қилиб, уни юзини буриштирмай қошиқлаб ичади. учинчиси, почтада ишлайдиган қизчаларнинг юракларига ваҳима солиб, шифровкага ўхшаш телеграммалар беришни севади: «Уч кундан бери ёмғир, нима қилайлик?» – ёки: «Ноябрдан кейин декабрь, адаштирма» – ёки: «Мени кутма, лекин қайтарман». Эски Егоровкадагилар ўзларининг уч юз йиллик ибтидоий ҳаётлари давомида Сосновкадагилар йигирма йил ичида кўришга улгурган ажойиб-ғаройиб ишларнинг лоақал мингдан бирини ҳам кўрмаган, билмаган.
Шу кетишда буларнинг охири кўринадиганга ўхшамайди. Дарҳақиқат, бу эслаш мумкин бўлган нарсаларнинг энг оддийси, энг дурусти. Яна ўрмончи Андреп Солодовнинг бошидан ўтганларни ҳам эслаш мумким. Солодов ўзига берилган ҳокимиятдан фойдаланиб, икки йил бурун леспромхоз дарахт кесиб, белдан юқори кела диган тўнгаклар қолдиргани учун жарима солган эди. Қалин қор тушган кезлар тозалаб ўтирмай, ишнинг осонини кўзлаб, дарахтларни ердан баланд-баланд қилиб кесишган, қоидани бузишган эди. Андрей, умуман, гапга кўнадиган киши, уларни бу йўлдан қайтаришга анча уринди, дўқ-пўписа ҳам қилди, алоҳа тоқати тоқ бўлди: яхши гапни тушунмасангиз. ана сизга. деди. Жума куни кассир хотин ойликни олиб келгани бориб, қуруқ қайтди: банк жарима* тулайсан деб леспромхоз пулларинн бермай қўйди. Шанба куни Андрей одатдагидай мўрчани иситди. Ювиниб, ухлагани ётди. мўрча кечаси ёниб кетди. Хўжайиннинг эҳтиётсизлиги. Паришонхотирлиги учун шундай бўлгандир эҳтимол: мўрчага олов ёқиб, чўмилган, ундан кейин тўп отса ҳам уйғонмайдиган бўлиб тош қотиб ухлаб қолган. Душанба куни кассир яна пулга борган ва яна қуруқ сумкани кўтариб кайтган. Чоршанбагача кутинглар, унгача пулни қаердан олишни ҳал қиламиз, дейишган. Чоршанбада жумага қолдиришган. Чоршанба куни Андрей Солодовнинғ лесхоз берган битта оти йўқолгаи. Бу атрофда шундан бошқа ишга яроқли от йўқ эди, унда қишлоқнинғ ярмидан кўп томорқаларини ҳайдашар, ўрмон хўжалигида ҳам тоза асқотар эди, жонивор. Наҳор чиққач, овлоқ жарликдан уминг ириган лоши топилди, ёнгинасида чирий бошлаган арқони ётарди.
Иван Петрович Андрей билан гаплашди, икковлари ҳам буни ўз одамларимиз қилган деган фикрга келдилар. Ҳаммасини фақат келгиндилардан кўриш кулгили эди. Йўқ, бир жойда яшаб, бир жойда ишлаб, борди-келди қилиб турган ўзимизнинг одамлар ҳам, эски гапдан қолмай қонун сўқадиган, виждон, диёнат ҳақида сафсата сотадиган ҳар бир кишига чап кўз билан қарайдиган бўлиб қолишди. Иван Петрович тилини тийиб юришни билмасди, тилини тиядиган бўлса, ўзини одам ўрнида кўрмасди, у мажлисларда ўрнидан шартта туриб, ўрмон кесилаётган ерларда, пастки омборларда, гараж ва магазинларда бўлаётган номаъқулчиликларни дангал айтарди. Шунда ўзимизнинг одамлар Иван Петровични яниб қўйишарди, унга ўдағайлашарди. Иван Петрович ҳамманинг кўз ўнгида рўй бераётган, ҳамма одатланиб бораётган нарсалар ҳақида гапирарди – ўрмонда техникани ўринсиз ва раҳмсиз суратда тилкалашаётгани ва ёҳуд ўз шахсий эҳтиёжи юзасидан уни бекордан бекор дам сог, дам носоғ – маст-аласт ҳолда ўнлаб чақирим жойга ҳайдаб боришаётгани, куппа-кундузи янги тилинган тахталарни ташиб кетишаётгани, леспромхоз йўлларида накладнойларда кўрсатилган турли мол-ашёлар ғойиб бўлаётгани, улар ўрнида савдо ишини енгиллаштириб, фақат пул пайдо бўлаётгани, техника хавфсизлигига риоя қилмай, дарёдаги мўрт муз устига тракторчиларни ёғоч туширишга мажбур қилишаётгани, яна... Аҳвол шу даражага бориб етдики, Борис Тимофеевич ишдан бўйин товлаётган бригадани инсофга келтириш учун ойлик берилганининг эртасига ҳеч кимга билдирмай, брезент сумкасига икки шиша арақ солиб, ўрмон кесувчиларга олиб борган. Улар буни худди профсоюз томонидан текинга бериладиган уч думалоқ чойдай бемалол олаверадиган бўлиб қолишган.
Иван Петрович фиғони чиқиб ўйларди: дунё бирдан, бир зарб билан агдар-тўнтар бўлиб кетмайди, лекин, мана, худди биздагидай бўлади: мумкин эмас эди, қабул қилинмаган эди, энди мумкин бўлиб қолди, қабул қилинди, иложи йўқ эди – иложи топилди, шармандалик деб ҳисобланарди, энди бу нуқсонлар чаққонлик ва чапдастлик ўрнига ўта бошлади. Бизни нене замонлардан бери омон асраб келган нарсаларни қачонгача иайхоп қилдириб қўямиз, ахир? Қаердан, қайси захиралардан қачон мадад ва кўмак етиб келади бизга?
– Нима ўзи бу – кўзми ё пешонами? – деб бобиллаб қоларди Борис Тимофеевич, лекин унинг товушида на иддао, на жавобталаб савол бўларди. – Нега сен ҳадеб шу нарсаларга тирғилаверасан? Кўряпсан-ку, ҳаётимиз плансиз эмас...
Мана шунга келганда, Иван Петрович портлаб кетарди:
– План, дейсанми? План?! Бундан кўра плансиз яшаганимиз минг марта яхшийди!.. Бизга бутунлай бошқача план керак – ёғоч кубометрларини эмас, юракларини ҳам ҳисобга олсин! Қанча дилларни йўқотдик, қанчасини бой бердик, жаҳаннамга жўнатдик ва энди бизга қанчаси қолди, ана шулар ҳам саноққа кирсин!.. План!.. Бир эслаб кўр, қандай эди... борингки, беш йил илгари...''
– Беш йил илгари нима бўпти? – Борис Тимофеевич ўзини билмаганга оларди. – У пайтда ҳозиргидай техника – ўзи сидирға йиқарлар, жағи йирик ёғоч ортувчилар йўқ эди. Бирваракай ўттиз, қирқ кублаб ёғоч ортадиган сеникига ўхшаган «КРАЗ»лар қаёқдайди?
–- Яна йигирма беш! У вақтлар сен план тўлсин деб. ўз ёнингдан тоққа ароқ кўтариб юрмасдинг. Сен ана шуни эсла. Бизнинг планни тўлатиш – унчалик қийин иш эмас, унга агрономликнинг кераги йўқ.
– Қийин эмас, дейсанми? – Ким-ким, аммо у план устида неча бор ўлиб-тирилган, бутун умрини планга багишлаган, план деб, кечалари қўрқиб уйгониб кетадиган, ойнинг охирги кунларидан бало-қазодай қўрқадиган, планни бировнинг етти ухлаб тушига кирмайдиган усулда қисқа вақтда уни уддалашга ақли етган бир киши: бошқалар билмаса ҳам, бу иш қанчалик нозик ва мушкулписандлиги, хийлагарлик у ёқда турсин, ундан ҳам ортиқроқ нарсаларни талаб қилиши унга аён. Буларнинг барини тушунтириб бўлмасди, шунинг учун у дили оғриб: – бошингга тушса биласан, – дерди.
– Қўй. Бошимга тушганлари ҳам етарли. Афоня Бронников эса, егоровкалик киши, ўзи сурувчи тракторда ишлайди, бошқача фикрда эди.
– Нега ҳадеб қизишаверасан, Иван Петрович? – дея мардона, чўнг юзида таънаомуз табассум билан насиҳат қилган бўларди у. – Кимга нимани исботлаб берасан? Энди гапимни эшит: мен ҳалол ишлайман, ҳалол яшайман, ўғирлик қилмайман, муғомбирликни билмайман – етади шунинг ўзи. Кимнинг юзида кўзи бўлса, мен қандай яшаяпман, бошқалар қандай, кўрар. Кимнинг нияти қандай бўлса, иши ҳам шундай бўлади. Биздан келадигани – тўғри яшаш, таёқ билан уриб ўз тўдамизга қўшиб олишга ҳаракат қилмасдан, ҳаётимиз билан ибрат бўлайлик. Таёқнинг фойдаси йўқ.
– Э, ахир, ибрат кўрсатишга кечикдик, ҳа, кечикдик! Кеч!
– Ҳеч нарса кеч эмас.
Аммо Иван Петрович бошқача одам эди: ҳар қадамда бўлаётган ишлар таъсирида унинг ичида аллақандай бир пружина қисилгандан қисилиб борар ва шу қадар таранг бир ҳолга келар эдики, буёғига ортиқ тоқат қилиб бўлмасди. Шунда ўзига ўзи бир эмас бир неча марта энди жим юришга аҳд қилган Иван Петрович, жим туриш ҳам хатти-ҳаракат ва таъсир этиш усули эканлигига амин бўлган Иван Петрович яна ўрнидан дик туриб кетар ва овози бўғилган, ичига тушган ҳолда қаттиқ куюниб, жиғибийрони чиқиб, айни чоқда ўзидан ўзи аччиқланиб, ганира бошлар, айни чоқда гапи бекор эканлигини ҳам тушуниб турар эди.
Сашка Девятийнинг атрофига йиғилиб олган архаровчилар ҳали бу ерларга келмасдан бурун бўлган воқеа: Иван Петрович эрталаб гаражга келса, унинг «КРАЗ»идаги прицепга уланадиган тормоз шланглари чопиб ташланган эди. Бу ҳақиқатчи бўлсанг, мана сенга кал, жаззанг, дейилгани эди. Бир гал эса: «Сен, тепакал. айиққа ўчшаб иккита сўзни ёдлаб олгансан: яхши-ёмоп, яхши-ёмои. Сал мундоқ каллангни ишлатсанг-чи». дейишган эди.
Бундан чиқдики, яхши ҳам ёмон экан. Шунақа бўлиб қолибди энди, яхши бўлмаса ҳам – яхши экан. Бе ихтиёр тилинг галдираб, иккитагина сўзни айтолмай адашиб кетасан.

10

Биринчи озиқ-овқат омборидан ўтнинг йўли бутунлай тўсилди. Иккинчи омборхонага ўтишди. Яхшиямки, бу омборхона томини ўз вақтида кўчириб ташлашгани, олов бу томонга йўлай олмади. Ўт ўнг томондаги энг чекка бурчакнинг тепасида авж олиб, шипга ўзини урмоқда эди. Иван Петрович бу ерга боя кирганида, ичкари жуда исиб кетган, ҳаммаёқ тутун, лекин ҳар ҳолда ўт етиб келмагани учун чидаса бўлар, иморатнинг ҳали тўрт томони омон эди. Қизиқ, бу ерда одам анча гавжум эди, ғала-ғовур, хурсандчилик, ҳаммаёқни жаранг-журунг овозлар босган эди. Иван Петрович одамлар бир қатор бўлиб, тизилишганларини дафъатан фаҳмлолмади, қаторда бозори доим чаққон ароқни яшиклаб қўлма-қўл узатишарди. Сафга турганлар ичида шу ерлик одамлар ҳам, архаровчилар ҳам бор эди. Иван Петрович бирпас нима қилишини билмай турди-да, сўнг қўлим бўш чиқмасин деб, бир яшикни кўтарганча ташқарига шошилди, усиз ҳам бу нарсанинг бир қатрасини нобуд қилмасликларига ишончи комил эди. Очиқ ҳавога чиққанда, тепа томондан унга олов сели урилди, қичқирган товушлар эшитилди, омборчи Валя ўсимлик ёғини олиб чиқинглар деб, ялиниб-ёлворар, ер тепиниб талаб қиларди. Валя ўсимлик ёгини кузгача беришмайди, ҳамма тегишимизни олганмиз, деб қичқирарди. Иван Петрович унинг дод-войини эшитиб яна орқасига қайтди, шунда ақли шошиб, ҳозир қишми ёки ёз эканлигини сира эслолмади.
Ташқарида бир зумгина турди, шу бир зум ичида эса ўнг томондаги бурчакдан олов ёпирилиб чиқди.
Аланга ўкириб, қарсиллаб ичкарига ўзини урар, қаторда турган одамларнинг галаговурлари тобора қувонч садолари билан тўлиб-тошиб борар, шишалар шодумон жаранглар, лекин қоришим овозлар ичра бир овоз дам-бадам такрорланар, алланима оҳанжама билан қарсиллар ва қуруқ билқиллар эди. Қарсиллаш ва билқиллаш орасида яна часир-чусир қилиб ҳам қўярди. Иван Петрович мана шу овозлар келаётган, қизиб кетган девор томон шитоб кадам ташлади, хориждан келтирилган винолар солинган яшиклар олдига етганда, овоз қаердан чиқаётганлигини фаҳмлади: шишаларнинг тиқинлари отилмоқда эди. Лекин у чирсиллаган товушлар қаердан чиқаётганлигини ахтариб ўтирмади, улар атир солинган шишачалардан ёки шунга ўхшаш бирор нарсалардаи чиқаётгандир, деб ўйлади. Бироз вақтдан бери тройной одеколон озиқ-овқат моллари қаторига ўтадиган бўлиб қолди. Мужикларга венгер ёки болгар виносининг асл таъми ҳаддан ташқари нордон ва чучмал туюлиб, унга тройной одеколон қўшиб ичишга ўргаиишган.
Иван Петрович ўсимлик ёғини шишалар орасидап қидириб юрибди, у темир бочкаларда сақланаркан. У
биқинлари қаппайиб чиқиб, не-не тарақа-туруқларии кўрган жуда катта бочкани қийналиб, қўллари куя-куя агдарди-ю, лекин бир ўзи думалатолмади, зўр бериб, озгина чайқатолди, холос. У шошиб қатор олдига борди-да, дуч келган бир одамни бу ёққа қараб судради. Судраган одами у билан боя томни бирга кўчиришган, «Урал» мотоцикли топилгани ҳақидаги хабарни келтирган йигит экан. Йигитдан қайиоқ ароқ ҳиди гупиллаб уриб турарди; у ҳеч иимами тушунмай, леким бўйим ҳам товламай ҳаккалаганча Иван Петровичга эргашди. Икковлари итариб-итариб бочкани думалатиб олиб чиқиш-ди.
– Яна биттаси қолди! Иван Петрович, яна биттаси бор у ерда! – деб чағиллади омборчи Валя ва қўли билан кўрсатди. – Ҳув анув ерда, ҳув анув ерда!
Иван Петрович Валяни ушлаб, эшикдан ташқарига итариб юборди, ҳозир мол деб унинг кўзига жониям кўринмаётгани аён. Ичкарида рўй бераётган нарсаларни унинг кўрмагани маъқул. Ивам Петрович бочкани олиб чиқишган шеригини бирпасда йўқотиб қўйди, у, албатта, ҳаялламай яна қаторга қўшилиб олганди. Иван Петрович уни қидириб юриб қаторда яшикларгина эмас, аланга шуълаларида худди электр фонардек йилтираётган, оғзи очилган шишалар ҳам қўлма-қўл ўтаётганлигини кўрди.
– Ҳа, ол! Ҳа, ол! – деб бошларди қатордагиларнимг бири яшикни ёнидаги қўшнисига қараб итқитаркан, шунда бутун қатор жўр бўларди: – Ҳа, ол! Ҳа, ол!
– Ҳа, ол! Ҳа, ол! – бошни ташлаганча шишаларни кўтаришарди. – Ҳа, ол! Ҳа, ол!
Лекин олов ҳам ўз йўли билан олмоқда эди: у ичкарига ёпирилиб кириб, орқа деворнинг ярмини эгаллади. шипга ўтиб, уни тиллари билан бир маромда ялай бошлади. Нафас олиш борган сари қийинлашарди, буни нафас деб, ҳаво деб бўлмас, димоққа аллақандай жизғанак бўшлиқ, апил-тапил тортиларди, холос. Кимдир, аёлми, эркакми, англаб бўлмасди, варварак ва урён овоз билан:
– Петька! Петька! Шу ердамисан? Қаердасан? – дея ташвишли чақирарди.
– Петькангни закуска қилиб юбордик! – деб жавоб беришди қатордан, бу овоз ҳам гўё куйган, хириллаган, гириллаган, тилинган эди. Олов ичидан отилиб чиқарди.
Яна Иван Петрович аввалгисидан кўра текисрок бочкани ерга қулатди, силлиқроқ юмаласа керак, деб бир ўзи урина бошлади. Кимдир унга ёрдамлашди. Ташқарига олиб чиқишганда, омборчи Валя бочкани кўриб уввос солиб йиглашга тушди: бочканинг тиқини қайдадир тушиб қолган эди. Иван Петрович боши ғувиллаганча дам омбордан буралиб чиққан ёғ изига, дам шу икки-уч литр тўкилган ёғдан бошқа нарсасини йўқотмагандай бўлиб ўкираётган, фиғони кўкка туташаётган Валяга қарарди.
Иван Петровични ён томондан келиб Афоня Бронников судраб кетди. У Иван Петровични олов қўйнидан ҳовлининг сўл ёғига шитоб билан эргаштириб бораркан, йўл-йўлакай тушунтирди:
– Кечикмай, унни ташиб олиш керак, Иван Петрович. Буларнинг бари... – у ёнаётган томонга қараб ҳафсаласи пир бўлиб қўл силтади.
– Унсиз қолса, унда... Унсиз илож йўқ.
Хотинлар ва бола-чақа учинчи омборхонадан қуюлтирилган сут банкалари, жуда ҳам майда аллақандай банкачалар билан тўлдирилган қутилар, металл лента билан яхшилаб тортиб маҳкамланган саришта картон қутиларни олиб чиқишарди. Ўн учинчи омборхона орқасида, девор чеккасидаги пастаккина уйда сақланарди. Дарвозадек катта-катта эшиклар ланг очиқ эди.
Иван Петрович ва Афонянинг соялари тобора узоқлаша-узоқлаша, бадравиш қийшая-қинғая деворлардан ошиб ўтдилар-да, қишлоқ узра баландлаб кетдилар.
– Уйимизга ўт тушди-и! – юқори кўчапинг алла каерларидан овоз чиқди.
Иван Петрович юраги така-пука бўлиб, овоз келган томонга қарай бошлади.
– Уйқудан турди! – заҳарханда қилди Афоня. -Кулимиз кўкка совурилай деяпти-ю, бу энди уйқудан кўзини очяпти. Қани, оғайни, тезроқ бизга қўшила қол, вақт борида. Эртага шабаш, эртага кайфинг тарқамайди.
Бевошлик теварак-атрофда бўлса бир бошқаю ўз ичингда бўлса, бир бошқа. Атроф-тумонотда бевошлик ҳукм сурса, бунга истаганча айбдорларни ахтариб топса бўлади, гоҳо эса бутунлай чет кучлар ишга тушиб кетиб, нима десак экан, роль ўйнаши мумкин. Қисқаси, ўша тартиб-интизом ёки бевошликнинг эгалари кўй, уларнинг келишиб олишлари қийин, улар дунё низомини турлича тушунадилар, бири учун ақлга тамомила тўғри келадиган нарса бошқасига бошбошдоқлик бўлиб кўринади.
Гап фақат сенинг ўзинггагина тааллуқли нарсалар ҳақида кетадиган бўлса, албатта, сен ўзингга-ўзинг ҳокимсан. Сенга тегишли хўжаликда сендан ўзга жавобгар йўқ. Мабодо, сенга бу нарса жуда кўп ташқи сабаблар ва ҳодисаларга боглиқ бўлиб туюлса-да, ушбу сабабу ҳодисалар сенинг сирли ҳамда дахлсиз сарҳадларингга қўшилиб кетишдан олдин сенинг олий ҳукмингга дуч келмай иложи йўқ.
Ўз ичингда адашиб юришдан ҳам осонроғи бормикан. Сезгир одам буни билади. У ўзига ҳаммадан бурун маъ-лум вазифаларни бажарадиган аъзоларни кўрувчи врач каби қарамайди, балки табиат томонидан мўъжиза каби ато этилган катта ва тушунуксиз мушкулотнинг қодир ва иродасиз ҳокими мут.чақи каби қарайди, бу мулуқоч қандайдир бошқача, алоҳида ҳукм юритмоқликни талаб қилади.
Назарингда, виждонинг қаерда, ирода қаерда, истаклар қаерда туғилади-ю мавҳумлик ҳамда таъқиқлар қаердан пайдо бўлади – буларнинг ҳаммасини биладигандексан. Уларнинг жойлашган ерларини билмайсан, лекин улар лаббай деб жавоб бермоғи учун қайси йўллардан хабарлар жўнатиш лозимлигини яхши тасаввур қиласан. Виждон ўз-ўзидан тилга кирмайди. Чақириғинг билан тилга киради; эҳтимол, у мустақил суратда сўрашга ҳам қодирдир, албатта, қодир, лекин у бунга улгурмайди: назарингда унга ундан илгарироқ мурожаат қилгандексан. Наздингда, сенга ишониб топширилган сарҳадларда худди шундай бўлиши керакдай: сен талаб қилгандагина пайдо бўлмай, норозилик оҳанглари чиқишга тайёр турганда ва ёки розилик аломатлари сусайганда, буларнинг олдини олиб аралашмоғинг, сен биринчи бўлиб чиқмоғинг ва олдинроқ тилга кирмоғинг лозимдай.
Сен ва улар. Сен – ҳукмдорсан, ўз жисмингга худди салтанат каби унинг барча шаҳару увалари, барча низому алоқалари, унинг барча гуноҳу шаън-шавкатларини олиб юрасан. Улар сенга мансуб дунёнинг сирли ҳаётини ташкил этади. Булар ҳам яхлит, бир бутун, ҳам бўлак-бўлак. Тинчлик ва омонлик ҳукм сурганда, ҳаётда доим юз бериб турадиган англашилмовчиликлар, ақл тарозусида ўлчанганда – бир бутун ва ажралмасдир. Худди шундай, англашилмовчилик – онг билан англангунча. Аксинча, ўртага тафриқа тушса, сенга тегишли мулкатлар ҳукмингга бўйсунмай қўйса, унда ана шу. яъни, бўлак-бўлакдир. Фақат шунда уларнинг сендан кучлироқ эканлигини ҳис қиласан. Чунки улар сенинг хатти-ҳаракатларинг ва ўй-фикрларингни ташкил этади, сенинг ҳаракатларингга йўналиш беради ва сенинг овозингдан товушлар яратади. Чунки нима қилганда ҳам, сен бир кунмас бир кун ўласан, улар эса ўлим билмайди, улар сенга ноаён аллақандай қудрат ҳукми билан сенда эди, сен эса бу қудратни қанча уринмагин яхлит бир тимсолга бирлаштиролмадинг. Сен эмас, шу қудрат уларнинг мутлақ ҳокими эди, сен эса уларга муваққат гўша, уларнинг борлиғининг, жамулжамининг заиф қобиғи эдинг, улар шу ердан туриб дунё билан ризолик ва боғланиш топишни истаган эди. Сен уларнинг умидларини оқлолмадинг, сенга амр этилганларини еказиб беролмадинг. Яъниким, демак, сен ўз-ўзинг бўлолмадинг. Ким бўлсанг бўлгандирсан, шунинг учун сени қайтариб берар эканлар, сен билан эмас, сенинг номинг билан видолашажаклар.

11

Бевошлик – теварак-атрофингда бўлса бошқаю беношлик ўз ичингда бўлса – бутунлай бошқа экан. Иван Петрович ўзини даҳшатли бир суратда хароб бўлгандай ҳис қиларди. Гўё ётлар қўшини унинг устидан бостириб ўтгандай, ҳамма нарсани янчиб, булғаб, фақат аччиқ дуд, кечагина барқарор ҳаёт каби кўринган нарсанинг шаклсиз ўткир парчаларию эриб оққан синиқларини қолдиргандай эди. У олдинлари ҳам ўзидан ўзи рози бўлиб яшарди, деб бўлмасди, ҳар қандай одам ва ҳатто хаётидан ҳаддан ташқари мамнун одамда ҳам доим нимадир издан чиқиб туради, ғингшибми, талаб қилибми, жондан тўйдиради. Издан чиқиб туриш унинг турмушида ҳам бўлган. Бу, нима десак экан, йўл-йўлакай таъмирни талаб қилади. Иван Петрович бу касалнинг нимадан тузалишини билади,–- ё иш ва ё яхшилик. У сирқираб оғриётган ярасига малҳам бўлсин деб, яхшилик қилмасди, унинг яхшилиги ўз-ўзидан бўларди ва оғриқ азоби аста-секин пасаярди. Оғриқ вақт-бевақт гўё ҳис қилиш ва дард чекиш қобилиятим йўқолиб қолмаётганмикин деб, синамоқчи бўлгандай дам у ерида, дам бу ерида қўзғаб қоларди.
Мана энди нима бўлди? Қандай қилиб, унинг шў қадар эҳтиёткорлик билан тарбияланган юраги бирдан ғалаёнга келди ва унинг ўзига қарши қаҳр билан бош кўтарди? У нимага қўл урмасин – ҳеч кўнгилдагидай чиқмайди, қаерга бормасин, нимага уринмасин, аллақандай бир куч уни тўхтатади ва ўч-алам тўла шу сўзларни қулоғига шивирлайди: ўйлаб топганинг келиб-келиб шу бўлдими? Ҳақиқатан ҳам, у шундан бошқасини ўйлаб тополмасди ва унинг қўли ҳеч ишга бормас, бутун вужудини ҳувиллаган бўшлиқ чирмаб олган эди.
Ўз-ўзи билан бунчалар чиқишолмаслик нимадан бошланганлигини у эслолмайди. Ахир, нимадир албатта бошланиши керак эди-да, бир сафар юраги ундан рози бўлмади, ҳатто қаттиқ қарши чиқди ва уни тушунишни истамади. Унинг қандай яшаётгани юрагига ёқмади. Аммо ҳамма гап шундаки. у доим виждонан яшашга ҳаракат қилди. Ўзининг хатти-ҳаракатларини адолат ва умумнинг манфаати, фойдасига чоғлади. Ахир дил ва диёнат бир-бирига туғишган эмасми, ахир диёнат дилга озиқ бермайдими ва наҳот улар ўртасида низо, адоват бўлса? Ҳақиқатни айтиш керак бўлганда, у айтди: иш қилиш керак бўлганда, ишлади. Ҳа, у фақат ҳақиқатдан ва ишдан оғишмаслигини билди. Уларнинг инсонга ҳадя қилинган чегараларда қолиши ахир муҳим нарса эмасми? Ҳақиқат – бу дарё, унинг тагига тош тўшалган, соҳилларига аниқ бир чизиқ қилиб қум ва тош тўкилган, унинг суви тоза, оқар сув; унинг қирғоқларини сув ювиб кетмаган, балчиқ ва тийганчиқ эмас, унда чириган, сассиқ суюқлик оқмайди. Ҳақиқат табиатнинг ўзидан келиб чиқади, уни кўпчиликнинг фикри, фармони билан тўғрилаб бўлмайди. Хўш, шундай экан, нега у, ортга қайтмас ҳақиқат билан яшаётган одам, нега уни хоҳламайдиган ёки чала-ярим қабул қиладиганлар билан жангга кирибгина қолмасдан, нега ўз-ўзи билан ҳам сира чиқишолмаяпти? Ҳақиқатни чала-ярим қилиб ёки умуман ундан бутунлай воз кечиб (чала-яримдан кўра бутунлай воз кечган маъқул) яшаш ярамайди, деб нега унинг ишончи комил-у, ноҳақлиги аниқ бўлганларга қарши нариги бошда ким тўғри турганлигига нега ишончи комил эмас? Улар ҳақ эмаслар ва шу билан бирга ҳақиқатни қонун каби тутган ва уларга қараб сизлар ҳақ эмассизлар, деб айтаётган унинг ўзи ҳам ҳақ эмас. Гап нимада?
Ёҳуд, виждон ва ҳақиқат бир-бирларига боғланиб, бир-бирларини тўлдириб, айни замонда, балки, улар ҳам ўзларига мустақил эмасдилар ва бошқа муҳимроқ нарса қошида тиз чўкарлар? Ниманинг олдида? Дил қошидами? Нима, битим бўлсин деб, ўртаниб турган дил у томонга ҳам бўлса, мабодо, – диёнат ва адолатни бу тушунчалар сира ҳам меҳмон бўлмаган жойдан ахтараётган бўлса, унда демак, ҳақиқат ҳам ҳақиқат эмас ва виждон ҳам виждон эмас, фақат излаётган ва азоб чекаётган дилнинг ўзидир. Унинг марҳамати туфайли виждон ва ҳақиқат қинғайиб қолган бўлса, унинг ўзи энди нима қилсин! Қаердан мадад олсин? Хўп, майли, дил ялангоч тўғриликни ёқтирмайди, у ахир, шундай қурилган, у ўпирилган ерлардан марварид доналарини қидиришни яхши кўради ҳам дейлик, лекин ахир, у ўша ерларни кавлаш билан овора бўлганда, ўз томонида ҳеч вақо қолмайди-ку. Хўш, ўз томони нимаю ўзга томон нима, ким улар ўртасидан чегара ўтказган ва нима сабабдан одам доим шу чегарадан ўтгиси келиб туради, бунда умумий қисмат нишонаси йўқмикин? Ўз томонингдан ўзга томонга ўтиб кетиш истаги не?
Мана шундай, бош-кети кўринмайдиган, жавоб топилмайдиган, топилса ҳам, худди қия деворга бориб урилгандай сирғаниб кетадиган «қандай», «нима учунлар» билан тўқнашиб, улар ортидан боши берк, найзадеворли, жонсиз-кимеасиз кўчаларга кириб,– Иван Петрович ортга чекинарди: ҳеч нарсани тушуниб бўлмасди.

12

Охирги ун омборида ун ва ёрмадан ташқари қанд ҳам сақланарди. Ун ва ёрмалар ичида бекники бежоғлик деганларидай қанднинг ўрни алоҳида эди. Уну ёрмалар тўлдирилган қоплар ерга тўғри келганча уюб ташланган, уларни чанг босиб ётар, қандга эса чап томондан қат ясалиб, тагига брезент тўшалганди. Уларнинг қоплари ҳам тоза, чоклари яхшилаб тикилган, батартиб тахлаб қўйилган эди. Гўё ўзимизнинг хизматчилар эмас, хориждан чақириб келинган кишилар тахлаб тартибга солганга ўхшарди.
Олдиндан оғир ишга тутиниб ўрганган одам эмасми. Иван Петрович қанд қонларига қараб юрди. Афоня Пронников уни тўхтатди:
– Олдин, Иван Иетрович, унни ташийлик. Вуларнинг бари...– у боя омбордагидай яна қўлини силтади.
Бу ер унчалик иссиқ эмасди. Лекин бу ерда ҳам шошплмаса бўлмас. Ўтнинг келишига бир уйнинг ярмича масофа қолганди. Тўда дегани тўдамас, тахланган десанг тахланган эмас, ун солинган қоплар одамнинг гавдасига бир ярим баравар баландликда тепа бўлиб уюлиб ётарди. Икки кишилашиб ташилса, келаси ёнғингача ҳам тугатиб бўлмасди. Иван Петрович ишдан тап тортиб ўтирмади. Ҳозир чўт чамалаб турадиган пайт эмас. Бориб бир чеккада етган қопни нега бу ерда ётибди, деб ўйланмасдан. Шартта елкасига олди ва шу заҳоти бош-оёқ унга кўмилди. Қоп тириллаб чокидан сўкилди, ва шу очиқ жойидан ун тўкилиб, огзи-бурнию елкаларига тиқилди. Афоня ўзини тутолмай хохолади:
– Мана энди, Иван Петрович, ўзингни Ангарага ташласанг, кейин сени оловга тутилса, тап-тайёр пирог бўласан.
Иван Петрович тупурганча ўзини қоқиб-суқаркан, ғаши келганини яширмади. Лекин айтган гапида, ҳар қалай, жон бор эди:
– Бекорга қақолайвергунча, буларни ташиб адо қилишни ўйласанг-чи. Кучимиз етмайди. Қани, бошқа одамлар?!
– Бошлиқ йиғмоқчи эди...
– Э, эсида турибдими бошлиқнинг! Бош қашигани қўли тегмайди-ю, қулоғига гап кирадими!
Афоня ким дуч келса шунинг ёқасидан тутиб, бу ерга итқитадиган бир қиёфада жўнади.
Иван Петрович елкасида қоп эшик олдида тўхтади. Қаерга қўяди? Дарвоза узоқ, у ёққа олиб боришдан ҳеч қандай наф йўқ. Нарироқда девор бор, у лойда, қорда ҳаммаёқда сочилиб ётган нарсаларни ёт кўзлардан асраб турибди. Лекин барибир деворни қулатиш керак. Бирдан Иван Петровичнинг эсига ярқ этиб болта тушди: болта қани? Уйдан олиб чиққан ва боя том кўчирган болта қайда қолди? Уни қаерга ташлаб келди? Иван Петрович ўзини сал бўлмаса ўт ичига ураёзди, лекин у ёғ идишни думалатиб чиққан охирги омборда болта ишлатмаганлигини эслади, уни аввалроқ бирон ерда қолдирган. Болта ёниб кетган. Ҳозир девор қулатишга тоза асқотадиган болта ёниб кетган. Уйдан буюм олиб чиқиб. бекор нобуд қилди.
У яна Алёнани эслади, юрагини хавотир сирқиратио ўтди: бир ишкал орттирмасинда ишқилиб бу каллаварам. Негадир унга ҳозир хотини билан ўзи орасида жуда узоқ масофа ётгандай туюлди. Шундоқ ёнида-ю, лекин йироқ. Афтидан, бу масофани ўлчайдиган қадамлар билан у ҳали юриб кўрмаган, унга булар нотаниш.
Иван Петрович бир чора ўйлаб топишдан бурун уни Афоня тортиб олиб чиққан омборхонага яна назар солди: у ерда энди эшикдан отилиб кириб, отилиб чиқишмасди, у ердан ҳозир аланга эшилиб-буралиб ловуллаганча ташқарига ўзини урар, шу олов қўйнидан охирги шиша идишларни ҳовлига ирғитмоқда эдилар. Вой, буларнинг ботирлиги-ей, вой, буларнинг ўтдан-чўғдап қўрқмаслигией, чидаганларини қаранг! Ақл бовар қилмайди! Эшик олдида эса қуён терисидан оқ қалиоқ кипган бирови туриб олиб, ичкаридан чиқаётган шиша идишларни шунчалар чаққанлик билан чопқиллаб-сакраб тутиб оладики, бунақаси ҳатто циркчининг қўлидан келиши амримаҳол эди. У учиб чиққан нарсаларни тутиб олардию дарҳол орқасига қарамай итқитарди. Саноат моллари омборларини қоқ ўртасидан осмонга баландлаб аланга кўтарилди ва бутун ҳовлини кўзни қамаштирадиган даражада ёритиб юборди, бу ерда ҳамма нарса қилиб, қотиб қолгандай эди. Борис Тимофеевич ҳам анграйиб ундан кўзини узмасди. Кўтарилган аланга пастга тушди, бошлиқ ҳам ўрнидан қўзгалди, яна ҳамма нарса ҳаракатга кирди.
Аланга ҳовлидаги ҳамма нарсаларни бирдан ёритиб юборган қисқа бир дамда Иван Петрович девор яқинидаги чироқ устунига тираб қўйилгап тўқмоқни кўриб қолди; боя Афоня тепада уни ишлатган, ҳозир атай қилгандай нақ қўл остида турарди. Иван Петрович югуриб бориб уни қўлга олдида. Зарб билан деворнннг устки ва пастки қисмига ура бошлади. Деворнинг таги бўшаб ёрилиб кетди, йиқилди, ота-бувалари ҳам Ангара мужикларидан бўлган, бир қўли йўқ Савелийнинг томорқаси ва мўрчасига туташ йўл кўзга чалинди. Иван Петрович деворни тутиб турган охирги тутқичларни ҳам уриб туширганда, ёрдамчилар ҳам етиб келди. Бу кеча ҳеч нарсага ажабланиб бўлмасди, лекин Иван Петрович бари бир ўзининг ҳайрон қолганлигини яширолмади. Ким деб ўйлайсиз, ёрдамга келган одам архаровчилардан Сашка Девятий эди. Улар икковлашиб деворнинг қулатилган қисмини кўтариб, настга, йўлга суриб туширдилар. Атай қилсанг ҳам бундай бўлмайди: ун тўла қонларни энди ерга ташламай ана шунинг устига ташиб келтирса бўлаверади.
– Ке, яна биттасини олайлик, Иван Петрович, кўзлари ёниб, шўх амр этди Сашка. Буни қаранг, унинг исми шарифини ҳам билар экан-а, бошқа вақтда «гражданин қонунчи» сира тилидан тушмайди.
Улар деворнинг иккинчи бўлагини ҳам айириб, биринчи бўлакнинг ёнига жойлаштирдилар. Бошларини энди ишдан кўтарган эдилар ҳамки, қайилишдаги биринчи саноат моллари омбори бир дунё аланга-учқун сачратиб ерга чўкди, оғир «уҳ»лаган, ғийқиллаган овозлар эшитилди. Уёқдан овозларни ва ёруғликни босиб, чамон чарсиллиб олов учқунлари пориллаб отиларди. Сашка ўша ёққа югуриб кетди. Иван Петрович Афоня бошлаб келаётган одамлар яна орқаларига қараб чопиб кетганларини кўрди. Шунда унинг юраги ҳовлиқиб. ҳаприқиб кетди: Алёнани қидириб топмаса бўлмайди.
Алёна нарсалар уюлиб ётган ердан беш қадамча берида серрайиб турар, у ҳозиргина уюм устига ниманидир дараиглатиб ташлаган, шу даранглаган овознинг ўзи ҳам унинг қўли бўш келмаганлигини кўрсатарди. Қулаб тушган омбордан атроф-теваракка ёйилаётган, товонга довур ёпирилиб ёндираётган олов сели туфайли у қотиб қолганди, қаердан чопиб келди, нима олиб келди, нимани йўқотди, энди қаерга боради – эсламас, билмас эди. Атрофда ҳамма бир томонга қараган, ҳамма нарса қисирлар ва аланга сочар, қичқирар ва қўлларини силкир, лекин товушлар ҳам аллақандай қуруқшаган, қўлларнинг ҳаракати ҳам эгилган, букилган, худди ўргатилган ўйинга тушилаётгандай эди. Одамлар қатор туриб, пакет ва тугунларни қўлма-қўл узатишар, ҳовли бўйлаб дам тўқнашиб, дам бир-бирларидан узоқлашиб югургилашар, ҳаётларини хавф остига қўйишиб, олов билан ҳазил-мазаҳ ўйнашар, гоҳ жам бўлиб, гоҳ якка-якка чуввос солишар – уларнинг мана шу хатти-ҳаракатларида аллақандай сохтакорлик, аллақандай тентакнамолик, ҳирс жунбушга кирганда, қон қизигандагина юзага чиқадиган алланималар зуҳур қиларди. Фақат оловгина чин эди, у йўлида нима дуч келса, шуни қўймай, чангалидан чиқармай ямлаб бормоқда эди.
Оловнинг чарсиллаб отилиши алоҳа тўхтади, қулаган омбор энди қулаган ҳолича ёна бошлади. Омборнинг карракдай айилиб кетган бурчак-бурчакларидан олов буралиб, чўзилиб, машъала бўлиб чиқарди. Қўшни саноат моллари омборхонаси баланд, тождор олов алангаси остида худди ўзини ўтдан олиб қочмоқчидай чайқалар ва ғичирлар, лекин орқа томондан девор воситасида нариги иморатга уланиб кетганидан гўё сира ҳам ўзини олиб қочолмасди. Шунда ўринлими, ўринсизми, Алёнанинг эсига тушди. Ҳикоя қилишларича, Уст-Илим яқинида, Ангаранинг қуйи оқимида, сув тагида қолиб кетган ўрмонзор ороллар юзага қалқиб чиқиб сузиб юрган, кейин уларни самолётдан бомбардимон қилишган. Берироқдаги озиқ-овқат омборида аллақандай лаззатли маҳсулотнинг таги ёнмай, худди электр ёйидай алланечук порлаб турарди. Биронта ҳам омборни сақлаб бўлмаслиги энди ойдинлашган эди.
Иван Петрович Алёнани ана шу ҳолатда учратди. Атрофда ҳамма югуриб, бақириб-чақириб юраркан, хотинининг қимир этмай серрайиб тургани уни қўрқитиб юборди. Аста унинг рўпарасидан чиқди.
– Вой, Иван, анавини қара! – деб типирчилаб қолди хотини нима дейишини билмасдан. Қарайдиган нарсалар эса кўп эди, -- Ановини кўр! – у ўнг томонда олисроқда устки кийимини ечиб ташлаб, пирилдоқдай айланиб танасига шоша-пиша ниманидир ўраётган, ёнғин шуъласи тушиб турган шарпани кўрсатдп. Бу архаровчилардан аллаким эди. Иван Петрович уларни ғимнрлаган ва юлқинган хатти-ҳаракатларидан дарҳол ажратиб оларди.
– Нима бўляпти ўзи, а, Иван?! Нима бўляпти?! Ҳамма ташиб кетяпти. Клавка Стригунова чўнтагини гўлдириб қутичалар олди. Уларнинг ичига дазмол солинмагандир ахир, бирон нима бўлса керак, а!.. Ичларига солишяпти, қўйни-қўнжиларига тиқишяпти!... Шишалар-чи, анави шишалар!..
– Бирон нарсага қўл теккиза кўрма, – у ичида йигилиб қолган шу аччиқ сўзларни айтмасликдан ўзини тўхтатиб туролмади.
Ҳа, бу ёрда ўнта Миша Хампо бўлса ҳам, ҳеч нарса қилолмайди. Хампо каттароқ, кўзга кўринарлироқ бирон нарсани олиб чиқиб кетишмасин деб, қоровуллик қилянти, буларни эса...
– Оғзингга қараб гапир, Иван! Сенга нима бўлди?! – эрининг ҳазиллашиб айтганини кўриб, хафа бўлмасдан жовиллади Алёна. – Менга нима кераги бор? Сен билан шунча яшадик, бирон марта ташиб келдимми? Кўп ташидимми?
Минг лаънат, мепга деса тиқилиб ўлмайдиларми. У бориб, бояги архаровчига танбеҳ бериб ўтирмади.

13

Икки йил бурун Иван Петрович билан Алёнанинг бир ёстиққа бош қўйишганига ўттиз йил тўлгани нишонланган эди. Нишонлаганда ҳам, нима қилишди денг, меҳнат отнускасини бир вақтда олишди ва катта бўлиб, ҳаммаси бошқа ёқларга кетиб қолган фарзандларини кўргани йўлга чиқишди. Фарзандлари ҳам бор-йўғи учта-гина эди – икки қиз ва бир ўғил. Яқинроқдагилардан бошлашиб сўнг узоқдагиларга боришди: олдин район марказида турадиган қизларини кўришди, у мактабда бошланғич синфларда муаллималик қиларди; кейин Иркутскка, тўнғич қизникига йўл олишди, бу ерга келгач, қнзлари касалхонада ётганлигини билиб, бир оз бесаранжом бўлишди. Қизларига тўққиз қаватли уйнинг охирги қаватидан уй беришган экан. Лифт ишламаган. Кўч-кўрои билан тўққизинчп қаватга жойлашгунчп оғирни оғир демай, енгилни енгил демай, юк ташийвериб, шунчалар тинка-мадори қуриганки, кўчиб бўлишлари ҳамон касалчонага тушиб қолган. Худди онасининг ўзи – сира тиниб-тинчимайди. Албатта. бу аҳволда уларии ташлаб кетиш инсофдан бўлмасди, лекин Таня, шаҳарда турадиган қнз эмасми. майли. бора қолинглар, деб уларни кўндирди. Иван Петрович-ку кўп нареани кўрган. Чиниққан одам, лекин у ҳам тўққизинчи қаватга беш-ўн бор кўтарилиб, оёқ-қўллари дир-дир титраб, чалкашадиган бўлди, ичида тоза бўралаб сўкинди ва замонавий шаҳар қулайликларидап итфеъл бўлиб кетадиган кимсалардан тезроқ нари жўнаётганидан хурсанд эди.
Қизларииинг ёзишича, ўша лифт ҳалигача ишламас экан, аллаким унинг синган эшигидан настга қулаб, ҳалок бўлибди. Баъзи бир ерларда сира мумкин бўлмаган нарса, Иркутекда бўлаверар экан.
Самолётда учиб, ўғлиникига етиб келгандагина Ивап Петровичнинг кўнгли яна жойига тушди. Уғли Борька уларни Хабаровскда кутиб олди – жуда азамат йигит бўлиб кетибди, яхши туриш-турмуш, тўқ ейиш-ичишдан дуркун қадди-басти формада янада келишганроқ кўринар, юз бичими ҳам онасига тортган, яноқдор эди. Борька ҳам эмас, Борис Иванович бўлиб қолибди. У авиация билим юртини битиргандан кейин кичикроқ бир аэропортда техник вазифасини бажарар. Алёнанинг бахтига унинг ҳамма иши осмонда эмас, ерда битар эди. Ўша куниёқ улар бошқа, кичикроқ самолётда мана шу ерга – жуда ҳам ораста ва кўм-кўк, кўркам ва фаровон қишлоққа етиб келдилар. Рост, кунлар ҳам очиқ эди сентябрь анча қуруқ келганди. Борис ўзининг алоҳида уйида яшарди, уйни ёшларга қайнатаси билан кайнанаси тортиқ қилишган, ўзлари эса бир кўча нарида салобатлироқ бошқа алоҳида уйда яшашарди. Уйнинг мева-чева пишиб ётган боғи, боғда эса ҳатто олма дарахти ҳам бор эди. Буларнинг ҳаммаси ҳақида Борис ўз хатларида ёзган, ҳикоя қилган, лекин ўз кўзи билан кўрмагунича Иван Петрович буларга хатнинг гапи-да деб қараганди. У шохларда осилиб ётган олмаларни ўз қўли билан ушлаб кўрди, қишлоқни айланди, одамлар туппа-тузук, маст-аласт қийшайган башаралар йўқ, балиқ овига борди, кичкинагина сойда Ангарадагидан кўра балиқ кўпрок эканлигини кўриб, тоза ажабланди, Борька учун ўзида йўқ қувонди. Бахт-омаднинг барчаси биз йўқ ерда, дейишади, лекин бу ерда, ростдан ҳам, ёмон эмасди. Гап олмада ёки ҳавонинг илиқлигида эмас, ҳар ернинг ўз иқлими бор, бу ердаги ҳаётда кучаниш, зўриқиш сезилмасди, тартиб-интизомга ҳам кўпроқ риоя қилишарди, тартиб-иитизом ҳам, дўқ-пўписа, жарималарга эмас, илгаридан давом этиб келаётган жамоат қонунлари асосига қурилган эди. Гап ана шунда. Агар Иван Петрович муболаға қилаётган бўлса ҳам, лекин унинг назарида муболаға қилаётгани йўқ эди, бари бир бу ерни Сосновка билан сира солиштириб бўлмасди.
Ўғли ва келини шу ерга кўчиб келинглар, деб туриб олишди. Иван Петрович билан Алёнанинг соддадилликлари, одамшавандаликлари маъқул тушиб қолган шекилли, Бориснинг қайнота ва қайнонаси ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлашди. Бафуржа бир уй топамиз, нархини ҳам келишамиз, бу ерда совхоз катта, иш топилади. Ёнимизда турсангиз, жонимизда тургандай, бари-бир бир кун кимгадир сигиниб бориш керак. Сосновкада эса йиғлаб қолган болангиз йўқ.
Йиғлаб қоладиган боламиз йўқ, э, Сосновканинғ ўзичи? Умримизни бахшида қилган ер-чи? Аввалги, кейин-ги жами наслнинг умри-чи? Наҳотки, буларнинг барини архаровчиларга қолдириб кетсак? Ишдан қайтаётиб қабристонга пешоб қилгани ўтадиган шу архаровчиларга-я? Иван Петрович уларни бир кун мана шундай қабоҳат устида ушлаб олмаганмиди? Ахир, кимдир буларнинг барини ҳимоя қилиши керакми, йўқми? Четдан келган ёвга қарши туриб берганмиз, бундан кейин ҳам тураверамиз; ўз ичимиздан чиққан ёв, худди ўз ичимиздан чиққан ўғри каби қўрқинчлироқдир.
Иван Петрович ўгли олдидан қайтгач, яна Сосновка ҳаётининг дилгир бўйинтуруғини бўйнига иларкан, шу ларни ўйлаб овунди. Лекин энди у ҳаёт ҳамма ерда бирдай эмаслигини, керак бўлса, ёрдам сўраб кимга мурожаат қилишини биларди. Шулар билан овуниб ишлар, мусобақа илғорининг бўйинтуруғини тортар, ваҳоланки, мусобақа деганнинг ном-нишони йўқ эди, фақат ишчимисан – ишчи, бормисан – бор, дон сочиш қўлингдан келадими – келади, келмаса, бор ўз ишингни қил – гап сот. У яна чидаб туролмас, яна бировларнинг ишига аралашар, яна фиғони фалакка чиқар, юраги ўртанар эди: ахир, ҳамма ерда ҳам бундай тараллабедод эмас-ку!
Кейин тағин умидсизлик бағридан бош кўтариб чиқар, бошқаларнинг ҳам кўнглини кўтарар, умидсизликдан баланд девор ясар, девор ортида эса... Э, менга деса, бари алангаи оташга айланиб, ёниб кетмайдими.
Ҳамон ўша-ўша.
Бироқ кейинги йил ичи сира чидаб бўлмай қолди, айниқса, архаровчиларнинг ҳозирги бригадаси келиб, жойлашиб олгач. Илгари бундай бригадалар кўп келган, сон-саноғи йўқ эди. Бир оз яшаб, ғала-ғовур қилиб, шу ерлик аҳолига ўзларининг кимликларини намойиш қилиб кўрсатиб, кейин яна омонсиз қисмат йўлларини синагани жўнаб кетар эдилар. Ҳозир қабристонда ҳам улар ичидан шу ерда паноҳ топганларнинг ўнлаб мозорлари бор. Нурли-нурсиз жуда кўп одамлар келиб-кетган бу ерларга, лекин ҳозиргига ўхшаганлари сира бўлмаган. Улар бирдан-бир куч бўлиб бирлашган ҳолда ўз қонунлари ва ўз оқсоқоллари билан келишди. Уларни тор-мор қилмоққа уринишди, лекин қўлларидан келмади. Ангаранинг нариги томонига ўрмон кесишга олиб бориб ташлашмоқчи эди – бўлмади. Қуйи омборда, посёлканинг шундоқ биқинида ёғоч ишлаш ва тайёрлашда қолишди, бу ерда чапдаст одамлар зарур эди. Лекин улар кўпроқ бошқача ишларга чапдаст. Шундан кейин бошланиб кетди денг. Ҳаммаёқни ёғоч босди, на бориб бўлади, на олиб, катта ёғочларга шох-шабба аралаш-қуралаш, ҳўл-қуруқ баравар ёнган. Машинани қўйиб, ярим соатлаб кутасан. Алоҳа бўлмайди, ўзинг тушиб ёрдамлашасан. Ўзингни сира тутиб туролмайсан, бақириб-чақирасан, уришасан, уларнинг эса андак жони койиса-чи, қайтага масхара қилиб кулишади, тишлашади, кейин аламдан Борис Тимофеевичга қичқирасан, у эса сенга. Ишга худди каторгага боргандай бориб келасан.
Посёлкада ҳам аҳвол шу. Клубда пулга бильярд, магазинда ҳамма навбатда туради – улар келса, навбатсиз. қани, четга тур. Гапирсанг, дарров оғзингга урадилар, кейин бир ҳафталаб ўзингга келолмай юрасан. Кишилар ўзларидаги энг яхши эмас, энг ёмон нарсалар асосида бирлашиб олгану қандайдир илгари ҳеч кўрилмаган тўдага дуч келиб бош-учларини йўқотиб қўйишгандай яшашар, архаровчилардан нарироқ юришга уринишар эди. Посёлкада неча юзлаб аҳоли яшайди, лекин бор-йўғи ўнта чиқар-чиқмас одам ҳамманинг устидан ҳукмини юргизади – ИванПетрович манашуни сира тушунолмасди. Шу ҳақда бош қотираркан, бундан илгарироқ ҳар ким ўз ҳолича бўлиб кетганлиги, архаровчилар фақат қўлланмай ётган нарсаларнигина қўлларига олганликларини англарди. Умумнинг бошига бирон кулфат тушса, архаровчилар ўзларини инсон каби кўрсатадилар, бутунлай издан чиқиб кетмагандирлар, ахир, деган ўй ҳам кўнглидан ўтар, лекин дориламон, таралла-бедод замонлар келса, сулаймонлар ўлиб, девлар кутулса, улар буни худди маҳлуқлар каби дарров сезиб, ундан-бундап бир зумда бош қовуштириб келаверадилар. Уларнинг Сосновкада ўрнашиб олганлари бежиз эмас: ўғли яша-ётган Сирнцкида улар кун кўролмасдилар. Бу ерда эса бир йил мобайнида фақат иккитасигина жўнаб кетди. Кавказликларга ўхшаб кетадиган биттаси аввал уларга йўлбошчилик қилиб юрди, лекин кейинчалик, уни ўзлари олиб ташлашган шекилли, ҳокимлик Сашка Девятийга ўтди; бошқа биттаси маст-аласт тўполонда майиб бўлиб касалхонага тушганича, у ердан қайтиб чиқмади. Яна бири, Сомов дегани, улар билан орани узиб, эри дарёда чўкиб ўлган Надя Почпвалованикига кетди.
Декабрь ойи эди, Иван Петрович ишни тугатиб, қуйи омбордан посёлкага машинасини буриб қайтаётган эди. Ярим йўлда шу ерлик аллаким билан келаётган Сашка Девятий уни тўхтатди. Иван Петрович тўхтади. Сашка машинага чиқди, шериги эса, кабинада яна бўш жой бўлса ҳам, чиқмади. Бу Сашка дегани жуда чиройли йигит – бўйи баланд, келишган, оқ-сариқдан келган юзи йилтираб туради, лекин бу чиройни худди ичдан бир нима кемираётгандай. Нималигини дарров тушуниш ҳам қийин. Худди ич томондан қуриб, буришиб-тиришиб келаётгандай, фақат усти йилтироқ қисмининг ўзигина сақланиб қолгандай.
Посёлкагача жим келдилар. Лекин ётоқнинг олдида тушиб қоларкан, Сашка лабини қийшайтириб деди:
– Сен шуни билиб қўй, қонунчи, меҳнат ва кураш қаҳрамони... Сен билан бизнинг ишимиз йўқ, сенинг ҳам биз билан ишинг бўлмасин. Мабодо, бизга осиладиган бўлсанг, биз ҳам сенга осиламиз.
Шундан кўп ўтмай магазинда ичкилик тугаб қолди. Тугади, вассалом – на Ангаранинг у томонида бор. на бу томонида. Архаровчилариинг тоза томоқлари тақиллаб, биродарлари Соняни рюкзак билан шаҳарга жўнатишди. Ў бир ҳафта учиб, ҳаво бузуқ бўлса, аэропортларда самолёт кутиб юрганда, унинг йўқлигини билдирмай, «ўша йигит учун» ишладилар. Ваҳоланки, иш қизгин, ҳамманинг тилидан план тушмай турган бир пайт – ҳар бир одам олтинга баробар. Соня мол билаи қайтгач, архаровчиларнинг ярми кўринмай қолди. Ивап Петрович директорни чақириб келиб, кўрсатди, нима бўлаётганини ўзингиз кўринг, деди. У бригадани қуйи омбордан топди. Кейин Борис Тимофеевич бригадани яна жойига қайтарди, кимдир барибир ишлаши керак эди, архаровчиларнинг ўлда-жўлда ташлаб кетилгап жойларида ишлашни эса ҳеч ким истамасди, нима деманг, бу архаровчиларнинг жойи эди-да.
Январь ойида, қор бўралаб шамол билан уриб турган куни, икки қадам нарини кўз очиб кўриб бўлмасди, Ивап Петрович қуйи омборга келди-да, машинасини ёғоч туширишга қўйди. Ёгоч туширувчи машина келиб, юкни илдириб, қиялатиб туширди. Бир мартада ҳаммасини олиб қўя қолмай, қолганларини яна илдириб, ўзига торта бошлади. Иван Петрович вақтни қўлдан бой бермай тиргакларни кўтаришга тушди. Тиргакларнинг залвори жуда оғир, анча уриниш керак. Биринчисини юқорига кўтариб, иафасини ростлаш учун андак товсилланди. Бир қадам ташлаб, энди тиргак тагидаи бошини олиб чиққанини билади, тиргакнинг жуда оғир металл таянчи бирдан узилиб кетди. Таянч ичкарига қилиб ўрнатилгач ва маҳкамлангач, орқага қараб қайтиши сира мумкин эмасди, орқага қайтмасди. Ёгоч туширилган томонда иккита архаровчи ўралашиб юрарди. Иван Петрович уларнинг олдида турди-турди-да, фикрга чўмди, лекин ҳеч нарса демади. Нима ҳам дердинг? Фалакнинг ишларини ўйлагаича қайтиб кетди.
Бир неча кундан сўнг мотор яхши ишламай қолди. Иван Петрович зажиганиени кўрди, карбюраторни кўрди – касал жойини тополмади. Тоза овора бўлди, сўнг охири топди. Ёнилги бакига қум ташлаб юборишган якан. Шериги, Петя Разборов, армияда хизмат қилиб келган йигит, бензинни тўкиб ташлаётганларида ўйга толиб, деди:
– Қум-ку майли, дарров тузатса бўлади. Лекин мабодо, Иван Петрович, туз ташлашса борми... уйимиз куйди деяверинг. Ана унда ҳолимиз хароб.
Иван Петрович эса, қишлоқнинг худо берган содда одами эмасми, қумни ҳам, тузни ҳам хаёлига келтирмабди. Туз сепишмади, лекин бир йўла иккита ғилдиракни тешиб кетишди. Петя Разборов ундан бошқа «КРАЗ»га ўтиб қутулди.
Йиллик ҳисобот мажлисида Пван Петровичга гилам олиш учун талон мукофот беришди. У ўрнидан туриб, ишнинг пачавасинп чиқарди: талондан воз кечди, менга гилтам керакмас деди. Унга на мукофот ва на қурмат-эътибор керак, унга бошқа бир томондан тирговуч тираб гўхтатиб қўйилмайдиган иш, орқадан келиб, қоқиб, чалиб, йиқитмайдиган ҳаёт керак. У шуни айтди. Агар планни бажарсак, бошқа ҳамма нарсаларни созу аъло деб кўрсатишга уринамиз. Қачонгача плап ичида рўй бераётган барча бемазагарчиликларни яна планнинг ўзи билан оқлаймиз ва хаспўшлаймиз? Иван Петрович шуларни асабийлашиб, йиғламоқдан бери бўлиб гапирди. Унинг архаровчилардан хафа жойи йўқ эди - уларнииг нимасидан қам хафа бўлади? Иван Петрович ўз одамларимиздан куярди, нега улар бунчалик кингайиб, сабру тоқатли бўлиб қолишди, нега улар ҳар бир ўзгариш – яхшиликка деб чиппа-чин ишониб юришибди? Иван Петрович қизишиб сўзларкан, яна кечалари ўй-ўйлаб, боши охири деворга бориб тақаладиган ерга келди: ахир, наҳотки, буни ёлгиз унинг ўзи кўраётгап на тушунаётган бўлса, наҳот, бошқа ҳеч ким кўрмаяпти ва англамаяпти? Агар бир ўзи бўлса, унда нега? Кўриш ва тушунишнинг нима кераги бор? Бу ҳақиқий кўриш ва ҳақиқий тушунишмикин? Унинг ўзи тўгриман деб, қаттиқ туриб олиб, шу туриб олганча, қийшайиб кетмадимикин?
Унинг уй олдидаги боғчасини шу яқин кунларда Иван Петрович ишдан бўшаш ҳақида ариза бергандан кейин, пайҳон қилиб кетишди. Балки бу ўзимизнинг одамлардан биронтасининг мастликда қилиб қўйган ҳунаридир. Агар суриштирса, ким қилганлигини билиш кипин эмас. Лекин сўраб-суриштириб ўтиргиси келмасди. Алёна ҳам миқ этмасди, ваҳоланки, унга албатта етказган бўлишлари керак. Ҳақми, ноҳақми, одамлардан етган озор фақат ўз-ўзидан аламзадаликка, норозиликка айланиб кетган эди. Бунинг чораси битта: фақат кўчиб қутулади.

14

Иван Петрович яқин-яқинлардан бери Алёнага беихтиёр эътибор билан қарайдиган бўлди. Қарайдигина эмас, ҳатто шарпасига ҳам қулоқ солади. Ҳар бир эркакнинг кўз ўнгида хотинининг икки қиёфаси турса эҳтимол: биринчиси қандай бўлса, шундай, иккинчиси, уни қандай қолда кўришни истагани. Бу қиёфалар дам қўшилиб, дам айрилиб, бошқа-бошқа бўлиб туради, дам бир овоз бўлиб тилга киради, дам турли тилда сўзлашади. Бу қиёфаларнинг чеҳраларида худди бир-бирларидан фарқлари бордек, ўзаро кўпинча чиқишолмайдиганга ўхшашади. Эркак, маълум, унинг қошига қачон қай бири келишини хато қилмай топади, лекин хотинининг ўзи ҳам қаерда, қачон, қандай бўлишини билади, дилида инсон ва хотин тушунчаси уйғун бўлиб кетолмаганлигини сезади. Албатта, худди шуни эркак ҳақида ҳам айтиш мумкин, лекин ҳозир гап у ҳақда эмас.
Мана энди Алёна, ким билсин, қачонлардан бери у билан бир жон бир тан бўлиб кетган. Иван Петрович Алёнани қачондан бери иккига ажратиб қарашни бас қилганлигини аниқ эслолмайди, бу уни баъзан ажаблантиради. Уттиз йилдан ортиқроқ бирга яшаб, буники унга, уники бунга ўтиб, бир-бирларига янада қадрлироқ бўлиб кетганлари равшан, қони-қонга, жони-жонга айлангани шу бўлса керак. Неча ўн йиллаб бир ёстиққа бош қўйганларнинг ҳаммаси ҳам шундай. Қисмати бир хил. Бироқ Алёнанинг яна нимасидир, ўзгачалиги ҳам бор эди. Унинг овози бошқача бўлиб қолди. Гўё у эмас, у орқали барча ер юзи хотинларининг онаси сўзлаётгандай, жами аёллар бир аёлга айланиб гапираётгандай эди. Унинг овози терам тортди, ширалироқ бўлиб қолди, ўртача пардаларини сира йўқотмади, қуруқшамади. У ҳеч шақилламас, шанғилламас, сўзлари пурмаъно эди: илгари у айтмоқчи бўлган энг муҳим гапини ифода қилиш учун жуда кўи сўз сарфларди, энди бўлса, керакли сўзни дарров, узоқ тайёргарлик кўрмай топар, Иван Петрович ҳазиллашиб айтгандай, артподготовка қилиб ўтирмай, мўлжалга аниқ урарди.
Алёна аста-секин ёшлик чоғларида эгаллашга фурсати етмаган ўринни эгаллади, буни шундай деб аташ мумкин: аёл кўнгли тўқ. Алёна қанчага керак бўлса, роса шунчага етар эди, кўп ҳам эмасди, оз ҳам. Балки сал кўпроқдир. Лекин озгина янглиш бўлса, уни тузатиш осон. Иван Петрович уйдами ёки йўлдами, доимо ёнида, жонида Алёнани ҳис қилиб турарди, қайда бўлмасин Алёнанинг кечани кеча, кундузни кундуз демай киладиган хизмати давом этаётгандай. Хафа бўлиб қолганда Алёна унинг феъл-хуйини тўғри изға солнб турар, унга сабр-тоқат бағишлар ва доимо уйга чорларди. Машинасида узоқ рейсларга кетаркан, у кўп маҳал ғойибона Алёна билан гаплашар, у билан маслаҳатлашар, унинг нима деб жавоб беришини билар ва албатта, бирон хулоса чиқарар эди. Сўлим ва саришта бу дунё Алёна деб аталарди, у йиллар ўтиб заррача совугани йўқ, аксинча, ўртадаги меҳр-оқибат, тушуниш тобора кучайиб борди. Қулоғида доимо хотинининг овози: «Шошма, Ваня ёки Стёна», – деб янграб турмайдиган эркак ҳаётда тез орада сурилиб қолади, яшаганда ҳам, худди бировнинг кийимини кийгандай бўлиб яшайди.
Нозиккина, пишиқ-пухтагина, гавдаси қизларнинг гавдасига ўхшайдиган бу хотин гўё юрмас, балки учиб-қўнарди. Ҳали ҳозиргача шундай, бўлмаса, шарти кетиб, парти қоладиган пайт. Унга қараб туриб, баъзан Иван Петровичнинг юраги қўрқинчли бир фикрдан орқасига тортиб кетарди: Алёнага ўхшаган тиниб-тинчимас, ғайрати ичидан доим тошиб турадиган одамлар аста совумасдан, нолиш-шикоят қилмасдан, бирдан, бир зумда узиладилар. Иван Петрович бу фикрни дарҳол миясидан қуварди. Алёна бир вақтлар ҳисобчилик ҳам қилди, нормировшица бўлиб ҳам ишлади, оғирчиликлар ҳам тортди, ёзни ёз, қишни қиш демади, кейин бир кун сўраб-истагандай бўлиб, кутубхонада ишласаммикин, деди. Иван Петрович кулиб юборди: «Кутубхонада нима қиласан? Деразага капалакдек ўзингни урасанми?» деди, у хотинининг китобларга кўмилиб ўтиришини сира тасаввур қилолмади. Алёна-ку, кўмилиб ўтиргани ҳам йўқ. У ҳатто карточкаларни ҳам тик оёқда туриб, стол устига ёки дераза тахтасига андак эгилганча тўлдирарди. Тинмай узоқ-яқинга, маҳаллаларга қатнар, ҳатто умрида қўлига китоб ушлаб кўрмаганларга ҳам китоблар таширди. Эҳ-ҳе, Иван Петрович йиртиғини тузатган китобларни айтмайсизми, сон-саноғи йўқ! Аввал ўқиганларини, кейин бошқа ҳамма дуч келганларини тузатиб қўядиган бўлди, Алёна эса китоб келтиргани келтирган зди.
Мана энди у ҳам ўзи севган ишни танлаши керак.
Ҳозир хотинини мақташ расм эмас, лекин Иван Петрович Алёна ҳақида фақат яхши гапдан бошқасини билмаса, кўнглига заррача ғубор ўтирмаган бўлса, неқилсин. Унинг доимо кўз ўнгида шу ҳол: ана, хотини кечга томон ишдан бўшаб, сабрсиз, қушдай учиб уйга келяпти, тезроқ эримдан хабар олай деб, ана, йўл-йўлакай ҳовлиққанча гўё нимадандир ўзини гуноҳкор сезиб, бир нималарни гапириб келмоқда – шуларни эслаган заҳоти юраги ором оғушига чўмади. Ана, эр-хотин ўтириб чой ичишмоқда, эр миқ этмайди, хотин эр ўрнига ҳам, ўзи учун ҳам гапиради, эр билмайди қайси сўз кимга тегишли, фақат ўзини дилдан, тўйиб-тўйиб гаплашгандай ҳис қилади.
Хотин – қандайдир ўзгача нарса. Умум ҳаётга ижоза этилган, лекин ўзгача нарса. Баъзи бировлар бир умр бир-бирига суйкалишади, лекин суйкалиб отишолмайди. Иван Петрович учун Алёна хотиндан кўра ортиқроқ эди. Мана шу мўъжазгина, жони ичига сиғмаган вужудда гўё аёл учун зарур жамики нарсаларнинг бари мужассам эди. Одатда, бир умр поёндоз бўлиб ёйиладиган, мавж бўлиб сочиладиганларни қадрламайдилар, гўё худди сув ва ҳаводай, гўё ўзи шундай бўлиши керакдай қабул қиладилар ва яна худо билади, яна алланималарнидир кутадилар ҳамда талаб қиладилар. Рус эркаги аёл киши билап бир тан-бир жон бўлиб яшашга ўрганмаган. Лекин Алёнанинг хатти-ҳаракатларида сира ҳам зўракилик ва ўзини гўё қурбон қилишга уриниш йўқ эди, буларнинг бари унинг табиатида ва юрагида эди, кимгадир парвона бўлмаса, меҳрибончилик қилмаса, у ўша заҳоти илдиз-пилдизи билан қуриб қоларди. У ўзини шу қўша ҳаётга зарра-зарралаб баҳшида қилар, ўзини ҳеч қачон аямас, охирида ҳориб-толиб, кечга томон юзи ҳам, ўзи ҳам янада кичрайиб, эртанги кун учун янгидан куч тўплаш ниятида ухлагани ётаркан, шунчалар бахтиёр ва маъсум табассум қилардики, буларнинг бари чин эканлигига киши юрагида асло шак-шубҳа қолмасди.
Ҳар бир эркак ўз хотинининг қандайлигини ифодалашга қодир қандайдир бир воқеани доим хотирасида сақласа керак. Бунга анча замонлар бўлиб кетди, унда ҳали Егоровкада турар эдилар, бир куни Иван Петрович моторни ишлатиб қўйиб, машина тагида нимадир қилаётган эди. «ЗИС-150» машинаси эди. У қаердан мой оқаётганлигини кейин топди, лекин қидириб ҳеч тополмаётган эди, бирдан мотор ёниб кетса бўладими. Ерда чалқанча тушиб ётган Иван Петрович нима қилишини билмай қотиб қолди. Тепасидан бир нарса дувиллаб сочилгандагина сапчиб машина остидан чиқди. Омборга кираверишда бурчакда, қутида қишга йиғиб қўйилган қум бор эди, Алёна уни даст кўтариб, олов устига отган эди. Кейин қутини яна қумга тўлдирганларида, Иван Петрович уни базўр ердан узди. Алёна эса уни ҳатто қўзғатолмади.
- У мен эмас эдим, – деди хотини соддалик билан. – Кимдир сени қутқарай деб, менинг қўлларимни ушлаб, кучини берган. Менинг эсимда йўқ. Оғирлиги билинмади.
Қанчадан-қанча шундай пайтлар бўлди, кимдир унинг қўллари билан кўтариб бўлмас нарсаларни кўтарди.
Иван Петрович, бўлди энди, бўшаш ҳақида ариза бердим, деган куни Алёна ҳам кўнди:
– Бўпти. унда, Иван... рост, Борькани ҳам соғипиб кетдик... – деди.
У хотини тилига чиқармай, дилида сақлаб қолгап сўзларни ҳам эшитишга ўрганган эди. Борькани соғинишди, лекин шундай бўлиши керакмиди, наҳот шундай...
Ана, энди таши, ҳо, таши, Иван Петрович елкасини тутиб, тепа қаторлардан қопни тортиб, елкасига қулайроқ ўрнаштириб оларди-да, эшикда қутуриб ўйнаётган олов кўлкалари сари қадам ташларди. Қорда из солиб, йўл томонга тушарди. Қилиб ўрганган иши, ҳаёти мобайнида нималарни ташимади, агар ўт тушганини айтмаса, ёшлик чоғларини эслатиб юборган бу жисмоний иш ҳатто унга ёқарди, у пайтлар бутун қишлоқ йиғилишиб дон ташишарди. Кейин қанча умри ўрмонга боғланди, Иван Петрович қаерда бўлмасин, тўғри келиб қолса, қўлига бошоқни олиб бармоқларида эзғиларди-да, аччиқ алам ва армон ортидан тер, тупроқ ва қуёшга чулғаниб, кўз ўнгида ғаллакорлик ишлари манзаралари пайдо бўлишини кутар эди.
Ун ташиётган одамлар аввал ўн киши эди. Хўп ғайрат қилдилар, икки-уч киши олиб бориб турди, қолганлар чопқиллаб бориб ташлаб келаверди, сал пайт ичида тепадаги қопларнинг ҳаммасини ташиб қўйишди. Иван Петрович энди қандни ҳам мўлжалга ола бошлади: ана-мана деб, уни ҳам ташиб қўйиш мумкин, лекин бу қуриб кеткур савдогарнинг тили ширину иши елкангни эзиб юборади-да. Бироқ бошини ердан кўтармай, қоп билан йўлдан бошқани кўрмай ишлаётган Иван Петрович юк ташувчилар тобора сийраклашиб бораётганлигини сезди. Иван Петрович қаддини ростлади: тўрт киши қолибди, холос. У билан Афоня, қўрғони шу яқин орада жойлашган бир қўлли Савелий ва яна аллақандай ечиниб олган, оёғида туриб чайқалаётган нотанишроқ йигит.
– Афоня! – қичқирди Иван Петрович. Нима бўлди тағин? Қани булар?
– Анов ёқда иш қизиқроқ, – жавоб берди Афоня чопқиллаб ўтаркан. – Қизиқроғи ўшақда, билдинг ми?
Устингга. Устингда. Устингдан. Дукиллаб ураётган юрагининг ҳоври андаккина босиладиган қисқагина йўл, кейин яна: ҳаммаси устингга, устингда, устингдан. Ҳолбуки, энди ёш ҳам эмассан. Елкангда юк бўлса, тобора ерга қапишиб борасан, оёқларинг чалишиб-чалишиб кетади, юрагинг ҳам қинидан чиқиб кетай деб, қайтиб жойига тушишни истамайди. Ҳатто шу қўтосдай кучли, елкасига бошида иккитадан қои ортган Афоня ҳам энди битта қопни эгилиб-букилиб ташиб келади.
Борис Тимофеевич келиб қолди, у ҳам ишни ўз ҳолига қўйиб бериб, қоп ташимоққа уринди. Лекин Афоня билан Иван Петрович сиз кучанмай қўя қолинг яхшиси, бу ерга йигитларни бошлаб келинг, деб уни қайтаришди. Водников қайтиб кетди-да, бир қанча одамларни бошлаб келди, улардан бири, ширакайф архаровчи, қопларни ташиб юрмай қўлга бериш учун саф тузмоқчи бўлиб кўрди. Афоня уларнп сафига қўшиб ҳайдаб юборди, улар ҳам шуни кутиб тургандай бир зумда кўздан йўқолишди. Келганлардан икки кишигина – Семён Кольцов билан гараж слесари Тепляков бирга қоп ташигани қолди.
Ўктам чеҳраси икки-уч бор ялт-юлт этиб Сашка Девятий кўзга чалиндию сўнг ғойиб бўлди.
Қайси бири кўп – ташиб чиқилганими ёки омборда қолганими – билиб бўлмасди.
Иван Петрович, Тепляков ёрмаларни таший бошлаганлигини кўрди. Жуда соз, эҳтимол уларни ҳам улгурганча қутқариш керак... Иложи бўлса, ҳаммасини ташиб олса, қанийди, лекин қўшни омборхонадаги ёнғин шоширар, ёрмалар тирбанд қилиб қўйилган умумий девор қисирлаб, анча қизиб бормоқда эди. Тепляковга мадад бўлсин деб, Иван Петрович бир гал ун, бир гал ёрма ташишга қарор қилди. Омбор ичи хира тортиб ўлик тусга кирди, ҳаммаёқни ун ғубори қоплади, эшикка тушаётган аланга кўлкалари хира тортди, энди фақат қандга тушиб шуълаланарди. Эшикдан чопиб кираётганларида ўнг томонда ва чиқаётганларида чап томонда борган сари кўпроқ оғир ҳовур гупиллаб урарди.
Иван Петрович қоплар остида ҳеч нарсани кўрмас ва эшитмас эди. Юрак ўйноқлаб урар, кўкракни ўпириб юбораёзган ана шу гулдуросда бошқа барча товушлар пучайиб, жуда заиф туюларди. Кўз ўнгида ҳамма нарса остин-устун эди, одамнинг ичига тушган ўт ташқаридаги ўт билан қўшилиб, пўртана каби қайнар эди. Иван Петровични шу икки ўт элитди. У елкасидаги қопни ағдардию ўзи ҳам унинг ортидан тахта устига қулади ва ҳушини йўқотиб қўймаслик учун ғира-шира кўринаётган иморатдан кўзларини узмай, қаттиқ тикилиб ётаверди. Бу иморат мўрча бўлиб чиқди, мўрчадан кутилмаганда бир одам пайдо бўлди, бу, чамаси, мўрчанинг эгаси бир қўлли Савелий эди, Савелий қадамини эски оёқ изларига қўйганча, пастга, йўлга тушди. Атроф тумонот ёнғиндан ёришган, лекин Иван Петровичнинг кўзларига ҳамма нарса ғира-шира чалинар, шунинг учун у мўрчадан ростдан ҳам биров чикдими ёки унинг кўзига шундай кўриндими, аниқ айтолмас эди.
Унинг кўзига яна шу нарса кўринди: ёқаси кўтарилган калта пўстинча кийган бир кампир йўл бўйидан чечаклар териб борарди. Боради-боради-да, кўзлари билан қидириб топади, энгашиб шоша-пиша юлиб оладию дарров халтасига солади. Кейин бошқа уюмга ўтади. Кампир ўгирилганда, Иван Петрович уни таниди ва шу заҳоти таниганига пушаймон бўлди, чунки чечаклару бойчечаклар нима эканлигини бирдан фаҳмлаб қолган эди. Ум рида ҳеч қачон бундай ишга қўл урмаган кампир ҳовлидан ташқарига улоқтирилган шишаларни териб борарди – хотирингиз жам бўлсинки, булар бўш шишалар эмасди. Аммо мана шу кечагача бундай воқеаларнинг ўзи ҳам рўй бермаган эди-да, ахир.
Ангара томондан бурчакдан аланга кўтарилди, бу сўнгги ун омборидан чиққан олов эди. Иван Петрович сакраб ўрнидан турди, Шунинг учун ундан кейин ҳеч ким қоп олиб чиқмаган экан-да: энди қопларни олиб чиқиб эшикдан беш қадам нарига ташлашар, узоққа олиб боргани вақт қолмаган эди.
Оловнинг нариги бошида, саноат моллари омбори томонда аланга яхлит бир тусга кирган, нотекис турган одамлар сафи ўт забтидан оғир чайқалар эди. Турли-туман бошқа овозларни босиб. Борис Тимофеевичнинг кескин ва шиддатли товуши келарди. У ерда одамлар олов магазинга ўтмаслиги учун саф тортишган эди. Агар магазин омон қолса, жиндак ғалабани қўлга киритганларига ишонадилар, яна озгина бўлганда, тўла ғалаба қилардик, дейдилар.
Ҳовлинипг ўртасида, омон қолган нарсалар уюми теварагида, Миша Хампо амаки сог қўлини силкитиб сакрамоқда эди. Узоқдан қараган одамга у товуқдан қочган жўжаларни орқасига қайтараётганга ўхшарди.
Дарвозани қўриқлаб туришнинг ҳожати қолмаган-ди, ҳамма нарса тўзиб кетганди.
Миша Хампо амаки Егоровка қишлоғининг ор-номуси эди, у болаликда қоқшол бўлиб қолган, ўнг қўлини тасмага илиб кўтариб юрар, у билан нарсаларни базўр ушлар, бунинг устига шу қадар қийналиб сўйлардики, бегона одам унинг нима деганини мутлақо тушунмасди. «Хампо-о! Хаммо-о-о!!!» – дея у акашак бўлиб қолган бўғзидан керакли сўзни чиқаргунча, анчагача ўкириб турар, кейин ўша сўзни айтиш муяссар бўлса, уни шу яқин орада тайёр турган «аҳа» сўзига шоша-пиша улаб юборар ва шунда унинг чеҳрасига бахтиёр бир табассум ёйилиб кетар эди. Миша Хампо амакини яхши билган одамлар унга дарров кўмаклашиб, керакли сўзни айтиб юборишар, шунда унинг йирик қорамағиз башараси ёришиб кетарди-да, фақат бошини силкиб, аҳаларди. «Хам-по-о!» – деб бошларди, у, остона ҳатлаб ичкарига кираркан, шунда уй эгаси ёки бека ҳеч қийналмай жавоб қиларди: «Салом, салом, ўтавер. Магазинга борувдим, дейсанми? Одам кўп эканми? Овқат ҳам қилдингми? У, агар ундай бўлса, ўтир, бирга чой ичамиз».
Кишилар бир-бирларини тушунишлари учун кўп сўз керакмас. Кўп сўз – бир-бировни тушунмасликка керак.
Миша амаки ёлғиз ўзи яшарди. Уруш пайти бу ерларга келиб қолган битта хотинга уйланган, уни ҳам ўз қўли билан кўмганига анча бўлган эди. Улар бир қарин-дошларининг боласини тарбиялаб олишган, у вояга етиб, ҳарбий хизматдан қайтгач, Шимолга ишга жўнаган, қўли гул, ўз ишига пишиқ-пухта, ёшлигидан ҳамма нарсага ўргатилган, у ерларда катта пул ишлар ва бир тийин жўнатмас эди. Миша амаки кирини ўзи ювар, ўзи уй-жопга қарар, чўчқа боқар ва етмишга кирган бўлишига қарамасдан одамларнинг ўтинларини ёриб берар эди. У жуда ҳам кучли эди ва биргина чап қўли билан ҳам истаганча иш қила оларди. Лекин ҳозир унинг илгариги куч-қуввати қолмаган ва у энди кўп вақтлар ғўлага понани уриб қўйиб, узоқ-узоқ Ангарага тикилиб ўтирарди, дарё очиқми, музлаганми, унға барибир эди.
Гоҳо у Ангара ҳақида, ундан ҳам тўгрироғи, сув тагида қолган Егоровка ҳақида бир нарсалар демоқчи бўлар, қўли билан ўша томонни кўрсатар, «хампо» сўзи бўғзига тиқилиб келар, лекин бу ҳолларда одамлар эски қишлоқнинг номидан бошқа бирон сўзни айтишдан ожиз эди. Миша амаки шунда хафа бўлиб кетиб қоларди.
Лекин, ахир, зўр бериб бир муҳим гапни айтишга уринарди.
Хампо онасининг қорнидан қоровул, қўриқчи бўлиб туғилгандай эди. Майиб-мажруҳ бўлгани учунгина у дуч келган ишни бажармасди, йўқ, у ўз ишини билиб, маромига етказиб қилар эди. У шундай бошоқ тортди, ўзи ўқимаган, онгига сиғдира олмаган юзлаб қонунлардан бирини – бировнинг ҳақини ема, деганини жуда қаттиқ ушлаб олди. Дунёнинг барча номаъқулчиликлари ва ноқулайликларини у, эҳтимол, фақат шу бировнинг ҳақига тегма, деган сўз билан боғлар эди. Миша амаки қоровулланадиган ҳар қандай ишга жон-жон деб рози бўларди: колхозда Егоровканинг нўхотини қўрир, ҳар йили хачирга миниб далаларни айланар, кечалари ғалла хирмонларида қолиб кетар, кундузи бўш вақтларида молхона ва отхоналарни бориб кўздан кечирар эди. У, кўзи ўткир қўриқчи, ҳеч қачон қўриқчилиги учун ҳақ талаб қилмас, мен ўзим бошдан жамоат қоровули бўлиб туғилганман, деб ҳисобларди. Янги жойга кўчиб келишар. Уй, ҳовли-жой сақлашаркан, Хампо амаки худди комендантга ўхшарди: ҳамма нарсани қўриқлар, ҳамма кўриқлаш керак бўлган нарсаларга аралашарди. Одамлар ҳам шунга ўрганиб кетишган, ҳеч ким Хампо амакига бу сизнинг ишингиз эмас, аралашманг, деб айтишни хаёлига ҳам келтирмасди. Лекин дастлабки йиллар ўғирлик ҳам камдан-кам учрарди. Ўғирлик бўлиб қолса, Хампо амаки жуда оғир изтиробга тушарди. Унинг назарида ҳаётда ўғирликдан кўра ҳам оғирроқ, ўғирликдан кўра ҳам талофатлироқ нарса йўқ эди. «Сизга нима бўлди, Миша амаки, кўзингиз қаёқда эди?» – деб таъна қилиб қолишарди баъзан ўзганинг дардини англамайдиган кишилар. Улар бундан сўнг нима бўлишини билишарди. Миша амаки ғўлдираб, тили гапга келмай қийналиб кетар, ўзини оқламоққа уринар, сўнг ҳўнг-ҳўнг йиғлай бошлар эди. «Хампо-о! Хампо-о!» дея дили вайрона бўлиб ўкирар, йирик гавдаси дағ-дағ қалтирар, юзини ёш сели ювиб тушар, ўнг қўлини кўтариб, ниманидир кўрсатишга интиларди.
Вақт-соати келиб, ўғирлик одат тусига кирди. Миша амаки ҳар бир ўғирликка мана шундай азоб билан қараса, узоққа бормас эди. Унга ҳам кўникишга тўғри келди. Бир нарса йўқолибди деган хабарни эшитса, энди калтак зарби тушгандай титраб кетмас, касалманд ва ожиз одам каби кулбасига қочиб беркинмас, фақат бутун бир умрини ўзига қамраб оладигандай бир ўй унинг чеҳрасида ёғоч каби қотиб қоларди, шундан кейин яна бу чеҳрада гуноҳкорона бир табассум пайдо бўлгунча анча вақт ўтарди.
Лекин ҳозир ўғрининг ўзи ҳам қанчалар ўзгариб кетди, бу бир иблисгагина аён. Дам эси кириб катта бўлиб қолган болалар байрам кунлари ёшгина муаллимларига ёқиш учун бировларнинг товуқхоналарига тушиб хўрозларнинг каллаларини олишади, дам ўзи тўқ, усти бут валакисаланглар кампирнинг ўтин ёрдираман, ўтин ёрганларни зиёфат қиламан деб, бир амаллаб магазиндан ташиб йиққан бор буд-шудини ўмариб кетишади. Илгарилари ҳам бўларди... Лекин бунақаси энди учраяпти: ҳалиги товуқхонага тушган шумтакаларнинг бири уйида байрам дастурхони ёзилган муаллимага туғишган ука бўлиб чиқса, бунга нима дейсиз? Кампир бечоранинг қазноғини ўмарган азамат шумтакалар эса. Кампирнинг ўтинини ёриб, зиёфатини емоқни кўзлаган, лекин зиёфатни еб, ишдан бўйин товлаганларнинг худди ўзи бўлиб чиқса, буни нима деб тушунтирасиз?
Ўғримас – булар – чичқоқ.

16

Иван Петрович бу ердан кўчишга қарор қилгач, инсонга хотиржам яшамоқ учун нима керак, деб тез-тез муттасил инжиқлик билан ўйлай бошлади. Агар унинг ишлаб турган иши азобга айланиб кетмаган бўлса, оиласи ўзига оҳанрабодай тортса, унда, кечаси бирдан уйғониб кетиб, анчадан бери орзиқиб кутилган тонг қачон отаркин, бахт юлдузи қачон балқаркин, деб уйқу ўчганча кутиб ётиш учун яна нима керак экан?
Тўкинчиликдан гап кетса... Тўкинчилик, ҳа, у зарур, усиз одам гўштдан ажралган суякдай лақирлаб қолади. Аммо тўкинчилик – бу ўзингга, ўз атрофингга ва ўзингдан кейинга захирагина эмас, жиғилдон деган балони қондириш учун бугун ва эрта талаб қилинадиган нарсаларнинг ўзигинамас, балки ўзингни ҳам кўрсатиш ва бошқаларни ҳам доғда қолдириш учун асқотадиган нарса. Агарда ана шундай бўлганда, ҳаммаси қанчалар оддий бўларди. Лекин иссиққина оғилхонадаги бўрдоқи уни гўшт учун боқишаётганини билмаслиги мумкин эмас, чунки унинг кичкина-кичкина ва ёғ босган кўзлари борки, шу кўзлар билан у гўштга боқилмайдиганларнинг иши – овқат ейиш-у, ҳаёт – овқат ейдиган вақтни кутишдангина иборат эмаслигини кўришга қодир. Тўкинчиликни яратадиган бутун бошли воситалар билан ўзини қуршаб олган одам шу тўкинчилик ичида ўзига хос алоҳида, ўзидан тўқиб чиқарилган бир нимага эга бўлуши шарт, кўрганни юлиб-юлқиб чангалга олишнинг ўзи билангина иш бўлмайди, яна аллақандай сабабиятли ва назорат қилиб турадиган, тўкинчиликни ўз-ўзига зид суратда қутисининг тўла эканлигидан хижолатга тушишга мажбур қиладиган бир нималар ҳам керак.
Майли, тўкинчиликни қўя турайлик.
Қорин жаноби олийларининг эҳтиёжи учунгина иш қилинмайди. Қанчадан-қанча ишламайдиганлар ёки
йўлига ўлда-жўлда ишлайдиганлар қоринларини қаппайтиришда бошқалардан қолишмайди, ҳозир бунинг йўли осон.
Иш – сендан кейин қоладиган нарса. Сен йўқ бўлсанг, ўзинг бошқалар учун ишга айланасан, у сенинг изингдан келиб ҳаёт кечираётганларга яна узоқ-узоқ пайтлар сени эслатиб туради. Шундай деб айтишади. Аслида ҳам шундай, боз устига агар сенинг хизматинг фойдали дарёга бориб қўшилаётган бўлса. Иккита дарё бир-бирининг оқими фойдали ва иккинчисиники фойдасиз, уларнинг қай бири қудратли бўлса, умум ҳаёти ана ўшанга бориб қўшилади. Лекин бу ҳар қалай, умуман олганда, аллақандай жуда катта, инсондан юқори турган тушунчаларга кўра шундай, лекин эртага тонг қоронғусида ўзига тегишли ёғоч кубометрларини олиб келиш учун йигирма-ўттиз чақирим йўл босадиган одам бунда ўзини қандай ҳис қилиши керак? Албатта, тилнинг ўзи – километр, кубометр, ёғоч сўзларининг ўзи ҳиссиётларнинг қандайлигини белгилаб, уларни пулга чақиши табиий. Лекин бу шундай эмас. Унчалармас. «КРАЗ»га керагидан ортиқ юк олишга, ортиқча рейс қилишга уни пул мажбур қилмайди, юзлаб одамларни бирваракай ўз кучоғига тортган ишнинг ўзи шуни тақозо этади. Иш пайтида у километрлар, кубометрлар, сўмларни эслаб ўтирмайди, хаёлан булар устидан ҳатлаб, ҳеч қандай бухгалтерия бўлмаган, аксинча, фақат жўшқинлик, қувноқлиқ ва байрам тўла юксакликларга кўтарилиб кетади. У ерда унинг йўли доим ўнг, шунинг учун юриш осон. Нимага нисбатан ўнг, у буни айтиб беролмайди, чамаси, дилга кўра, унинг азалий майлига кўра ўнг; ўша ерда у кимнингдир жарангдор чақириғига нисбатан жавобга айланади, дили таранг тортади ва очиқ, озод ҳаволай бошлайди.
Ҳа, у хизматчи, у ўзининг шундайлигини билади, иш чоғлари у кўтарилиб борадиган юксакликда ҳаёт жуда устивор ва умидбахш бўлиб кўринади.
Одам боласининг ҳаётда тўрт таянчи бор: уй ва оила, иш, байрамлар ва одми кунларда сен билан бирга бўладиган одамлар, ниҳоят, уйинг турган замин. Тўрттови ҳам бир-биридан зарурроқ. Биронтасидан ишкал чиқса, бутун дунё кўзларингга тор бўлиб кетади. Фақат болаларнинг нигоҳларига дунё офтоб чарақлаб турган, ях-шиликлар билан тўлиб-тошган ғаройиб бир ҳадя каби кўринади. Балоғатга етиб борган сайин, тобора тикроқ кўтарила берадиган қуёш унинг пароканда ва тўзғин томонларини ёритаверади. Сабий чоғларида Иван Петровичга бу чалалик ва нотугаллик давом этишликни талаб қиладиган узундан-узун ва оғир иш каби туюларди, лекин сўнг шу чала қурилган ҳолича дунёнинг эски асослари лиқирлаб қолгани маълум бўлди, одамлар эса ҳамон устма-уст, янгидан-янгиларини ердан кўтармоқдалар, булар тагсинчлари бўшлиги боисидан тинимсиз қимирлаб турмоқда.
Одамлар, афтидан, ҳеч қайси замонларда асосий кўпчилик бўлиб яхшиликка майл қўймаган ва ҳамиша бир яхши майл эгасига икки ғайримайл тўғри келган. Бироқ эзгулик ҳамда ёмонлик-яхшиликнинг тескариси, уларнинг юзи битта, фақат ёмонликники ўнгга эмас, чапга қийшайган бўлади, деб айтишмасди, ёмонлик худди маъжусийлик каби ҳали энг яхши маънавий динга айланиб улгурмаган куч, у ҳали яхши ривожланмаган ҳайвоний хулқи туфайли ёмонлик қилади ва ёмонлик қилаётганлигини англамайди, деб ҳисобланарди. Агарда эзгулик билан ёмонлик ўртасига чизиқ тортилса, бир қисм одамлар шу чизиқни босиб ўтган, бошқа бир қисми эса ҳали босиб ўтмаган бўлиб чиқарди, лекин ҳамма бир томонга, эзгулик томонга йўл олган. Ҳар янги насл келиши билан чизиқни босиб ўтганлар сони кўпаяверади.
Ундан кейин нима рўй берганлигига тушуниш қийин. Чизиқдан ўтиб эзгулик нашъасига етишганларни ким қўрқитиб юборди? Нега улар орқага қараб қайтдилар? Бирдан ва бирваракай бўлмаса ҳам, лекин қайтдилар. Чизиқдан ўтиш икки томонлама йўлга айланди, одамлар уёқдан-буёққа бемалол бориб кела бошладилар, дам анов улфатга қўшилдилар, дам мановга ва шу асно ўртадаги сарҳадни босиб, йўқотиб юбордилар. Эзгуллик ва ёмонлик аралашиб кетди. Ўзининг соф кўринишида эзгулик ожизликка айланди, ёмонлик куч бўлиб қолди.
Ҳозир яхши ва ёмон одам дегани нима? Ҳеч нарса эмас. Боболар замонидан қолган ёдгорлик каби тилда эскирган сўзлар; у замонлар соддалик ва самимийлик билан одамни унинг маънавий ҳислатларига, бировнинг дардини ўз дарди каби ҳис қилишга қобиллиги ва ёҳуд қобил эмаслигига қараб баҳо берардилар. Ҳозирги ҳаёт шароитида ким ёмонлик қилмаса, ким сўрамай ҳеч нарсага аралашмаса ва ҳеч нарсага ҳалал бермаса, ана шу яхши одам. Яхшилик қилишга бўлган табиий майл яхши одамнинг мезони саналмоғи керак эди, ҳозир аксин-ча, эзгулик билан ёмонлик ўртасида танланган қулай вазият, юракнинг доим бир хил ўлчовда, бир тус ҳароратда уриши яхши одамни билдирадиган мезон бўлиб қолди. «Сен менга тегма», мен сенга тегмай», деган ақида ҳаммани ўз комига тортди.
Илгари ақлсизлик, билимсизлик туфаили рўй берган нарсалар энди маърифатли ақл эгасининг жонажон ишига айланди. Асрларча нимадан қочилган бўлса, яна шунга қайтиб келинди. Келиндигина эмас, моторларда жадал ишғол қилинди, пиёда нари қочиб ва лекин моторда яна тез қайтиб келиб, худди мана шуни тағин инсониятнинг энг қулай ғалабаси деб жар солинди.
Тўкинчилик ҳақида аввал гапиргандик. Тўкинчилик бор ва ҳатто оз эмас, лекин бари бир инсонда ўзининг на бугунги кунига ва на эртаги кунига ишонч бор, у мисоли, доим қалтираб, безгак тутаётгандай увишиб яшайди, ҳеч тўхтамай атрофга аланг-жаланг қилаверади. Бундан чиқадики, шу тўкинчиликнинг борига яна нимадир етмайди. Ўзимиз, балки, етмасмиканмиз – бўлишимиз керак бўлган ҳолда бўлолмадикмикин? Одам боласи нима бўлди-ю, аслида нима бўлиши керак эди, ана шунинг ўртасидаги фарқ, ҳар бир четга чиқиш учун ҳисоб сўрайди.
Ҳаётий бошдан-охир, унинг ҳамма кенглик ва бурилишлари баробарида кўз ўнгидан ўтказар, узоқ ҳамда оғир ўйларга толаркан, Иван Нетрович бир хулосага келди. Одам ўзини ҳаётда яшагандай сезиши учун уйда бўлиши керак. Мана, уйда. Ҳаммасидан бурун уйда, қўпалгада эмас, ўз-ўзингда, ўз-ўзингнинг шахсий ички хўжалигингда, ҳамма нарса олдиндан ўлчаб, хизмати ҳамда вазифаси аниқ-равшан белгилаб қўйилган жойда. Ана, ундаи кейин – кулбанг, уйинг – ўлан-тўшагингда, бу ердан туриб дам ишга йўл оласан, дам қантиб сукутга чўмасан – ўзингга хон, ўзингга бексан. Уйдасан, демак. туғилган ердасан.
Ҳеч қайда у ўзини ўз уйида тургандай ҳис қилолмасди. Ер деса – сув босмаган жойларда ўрмонлари кесилиб, ҳувиллаб қолган, қаровсиз, ташландиқ ерлар. Бунинг устига тўнтарилиб тушган, абжаги чиққан арава каби ичинг ҳам абгор, пароканда. У ерда ҳам фароғат йўқ, бу ерда ҳам, шундай экан, қанча уринма, ўртасида ҳам фароғат бўлмагай.
– Кўчармишсан, тўғрими? – деб сўради Афоня ишдан кейин бирга гараждан чиқаётганларида. Иван Петрович ариза берибди, деган гап-сўз тарқаб улгурган эди.
– Кетаман.
– Нимага кетасан, қаёққа?
– Дон экаман. Ер ҳайдаб, уруғ сочишади, ундан кейин ўриб олишади. Эсингдами, Егоровкада қандай эди?
– Топиш-тутиш нима бўлади?
– Озроқ бўлса керак. Лекин энди менга кўп нарса керакмас.
Афонянинг сўрагани бу эмас, Иван Петровичнинг жавоби ҳам бу эмасди. Бумас... Ниҳоят, Афоня деди:
– Сен кетсанг, мен кетсам – ким қолади?
– Кимдир қолади.
– «Кимдир»инг ким Иван Петрович? - гўё инграб юборгандай бўлиб сўради Афоня. – Эҳ!.. Наҳот, шундай ташлаб кетаверсак, а?! Қип-яланғоч қиламиз-да, ташлаб кетамиз! Олинглар, мен тўйдим, деймиз.
– Чарчадим, Афоня. Жонимдан тўйдим. Кўриб турибсан-ку, қўлимдан ҳеч нарса келмади.
– Егоровка нима бўлади?
– Нима Егоровка?
Шунда Афоня: у биз-да, биз-да, деб айтса керак, деб ўйлади. Агар биз бу ердан кетсак, гўё ҳеч қачон Егоровка ер юзида бўлмагандай, биз шу ерда эканмиз, Егоровка ҳеч қачон унутилмайди, деб гап очса керак, девди. Чунки унинг ўзи ҳам шундай деб ўйларди. Аммо Афоня:
– Сен Егоровка турган жойни сувдан тополасанми? – деди.
– Билмадим. Яхшилаб қарасам, топсам керак.
– Мен шу ёз ичи ўша жойга бир белги ўрнатмоқчи бўлиб юрибман. Мана шу ерда Егоровка бўлган эди, яхши жой эди, она-Россияга хизмат қилди, деган маънода.
– Қандай қилиб қўясан? Ким сенга рухсат беради?
– Ким менга рухсат бермайди? Бунақа гап йўқ, Иван Петрович. Рухсат бермайди, деб эшитмаганман. Ҳеч бўлган эмас бундай гап. Ердаки мумкин экан, нега сувда мумкин эмас?
Иван Петровичнинг ҳуши ўзига келди:
– Бу ҳаммаси ўйинчоқ. Ёш боламисан сен ўйинчоқ ўйнаб? Кимга керак бу?
– Эҳ, Иван Петрович,– қандайдир енгил тортиб, шу билан бирга аламли кулди Афоня. – Мундай кўзингни очиб қара: атрофингда қанча ўйинчоқлар бор... Меники балки, ортиқчалик қилмас?
У ўз кўчасига келгач, бурилиб кетди.

17

Ўзи шундай бўлади: ўт бу ерга ўтмасдан бурун фақат Афоня икковлари зўр беришганди, олов буёққа ҳам ўтувдики, бошқа одамлар ҳам югуришиб келишди. Оппоқ буғ қуюқ мавжланиб чиқаётган охирги омборда одамлар худди қозонда қайнаётгандай қайнашарди, ун, ёрма, қанд солинган қопларни аралаш-қуралаш итқитишарди. Ҳамма ўзини ўт, жаҳаннам ичига урмоқчи бўларди. Бунинг ёмон жойи йўқ, ахир, бошқа бир нима эмас, унни олиб чиқишяпти, лекин қутқарувчилар орасида маст-аластлар ҳам гандираклашарди. Улардан бири тамомила эс-ҳушини йўқотиб қўйган эди, Иван Петрович уни нақ олов ичидан тортиб чиқарди. Бу ўша Иван Петрович билан бирга том кўчиришган, ёғ думалатиб чиқишган йигит эди. Уни ўт ичидан тортиб олдию йўл томонга тушириб юборди, маст ун устига қулаб хуррак торта бошлади. Бошқа бир устидаги пахталиги тутаб кетаётган архаровчини кимдир ичкаридан худди қанддек улоқтирди, у тик турмоқчи бўлиб, қоплар ичида ағанаркан, Иван Петрович у оёғига яп-янги пийма этик кийиб олганлигини кўрди.
Қопларни оловдан қутқариш учун шундоқ эшик олдига олиб чиқиб ташлашарди. Омбордан икки қадам берида уларни қутқариб қолиш амримаҳол эди. Том босиб тушса, ҳаммаси олов ичида қолиб кетади. Иван Петрович уларни девор томонга олиб ўта бошлади. У энди қопларни елкасига кўтариб ўтирмас, ич-ичига кириб кетган қорнига босиб кўтарар ва ноқулай бир аҳволда чопиб бориб пастга ташлар эди. У ерда кимдир қопларни тутиб олар ва йўл устига чиқарарди. Қопни маҳкам ушлаб, тақимига босиб олишига қараганда, бу бир қўлли Савелий эди.
Бир қўлли Савелий ёшига нисбатан жуда соғлом, ўзини яхши сақлаган, чапдаст киши. Бугун унинг қўли ишдан бўшамас, шошилмай, чапдастлик билан ишлар. Унинг қўллари қопни бир ушлаганда омбирдек маҳкам тутарди.
Кимдир мастона товуш билан Иван Петровични чақирарди. Овози чиқяптими, демак, тирик, демак, ўт ичида қолмаган, шунинг учун Иван Петрович ўгирилиб қарамасди. Вақт зиқ эди.
Бирдан негадир билгиси келди – кечами, кундузми ҳозир? Шуни билиш истаги ўзини ерга таппа ташлаб ҳордиқ олиш, нафасини ростлашдан ҳам кучли чиқди. У тонг ёришадиган тоғ томонга қаради, назарида уёқда қоронғулик нам тортгандай, кўзлари ағдарилиб кетган, қаттиқ мункиди ва сал бўлмаса йиқилиб тушай деди.
Тавба: дам бутун атрофга сукунат чўкади ва Иван Нетрович шу жимжитлик ичра ёлғиз қолади, дам яна шанғиллаб, гала-ғовур овозлар келади ва одамлар ҳар томонда ғужғон ўйнайди. Шунда ҳар бир қичқириқ унинг бирон ерини йиртиб, тилкалаб кетаётгандай бўлади – гўё овоз уни мўлжалга олгандай ва сўнг нишонга тегиб, шу ернинг ўзида қолгандай, шунда у энди бус-бутун ёнаётган омборларни, деворлар қулаб, ланг очилиб ётган сайхонларни ва ҳовлининғ ўртасидаги тартибсиз югур-югурларни қарамаёқ бир нигоҳ билан илғаб оларди.
Ўт чиққан муюлишда олов пастлаб, қўр олиб ёнарди. У ерда мисоли босқон бор эди, олов ўша ердан икки кенғ елкага ажралиб, камондек ёйланиб чиқар, ёйнинг икки учида аланга оралаб худди шайиндек чекка-чеккадаги омборлар кўзга чалинарди. Магазин яқинидаги омбордаги нарсаларни одамлар чала-ярим ташиб улгуришган эди, у томондан яна Козельцовнинг овози келмоқда эди. Одамлар сакраб чиқишар, сакраб тушишар, чиқишар ва тушишар, аланга тафтидан чивиндек қочишар эди.
Тўполон солаётган олов гувилламас, чийилламас, увилламас, фақат қарсиллар, даҳшатли суратда қарсиллар, гўё ёғочдан аланга қарсиллаб ажралаётган ва ўзини кўкка уриб, осмон бағрини ёриб ташлаётгандай эди.
Ҳовлида ҳамма бақириб-чақирар эди.
Омборчи Валя Водниковдан комиссия тузишни, ҳозирнинг ўзида барча қутқариб қолинган нарсаларни рўйхатга олишни талаб қиларди. Борис Тимофеевич овози хириллаганча йўталарди:
– Қанақа комиссия? Эсингни едингми? Шу тобда комиссиями! Қарасанг-чи мундоқ атрофингга! – дерди.
– Йўқ, сен ўзинг қара! – дерди Валя қўлларини пахса қилиб кўрсатаркан. – Нима қолди бу ерда, ўзинг кўр! Яшикларни ўзим санаган эдим, – у ароқ шишалари солинган яшикларни қўли билан нуқиди. – Олтмиш саккиз яшик эди санаганда. Қани ўша олтмиш саккиз яшик?!
– Менга деса, йўқолиб, йўқ бўлиб кетсин яшикларинг! Ким уларни олиб чиқди ўзи? Мен айтганим йўқ, олиб чиқинглар деб! Қўявер ёнаверсин.
– Йўқ, йўқоладиган бўлса, сенинг одамларинг йўқолсин! Бу яшикларнинг ҳаммаси менинг бўйнимда!
Шундан кейин унинг бўйнидаги яна бошқа нарсалар ҳам эсига тушди-да, бу ингичкагина бўйинни сиртмоқдек сиқа бошлади ва Валя омборчи ўкириб йиғлашга тушди. У қўлини юзидан олганда, ёнида Водников йўқ эди, ўрнида Миша Хампо амаки шўрлик хотинни овутишни истабми, нималардир демоқчи бўларди.
– Муни қара, Миша амаки, муни қара, – ўнинчи маротабами, кўз ёшларини дув-дув тўкиб дерди у ва нималарнидир таширди, унга бу аросат бесаранжомликда Хампо амаки ёрдамлашмоққа уринарди.
Ун омборида сурон солиб, бақириб, сўкина бошладилар – бақиришмаса, сўкишишмаса ҳеч нарса қилиб бўлмас эди. Қопларни ташқарига олиб чиқишар экан, одамлар ҳаво олиш учун кўпроқ туриб қола бошладилар. Иван Петрович ҳамон бояги алпозда қоп таширди. Энди оёқ-қўллари борми, йўқми, бутунлай ҳис қилмай қўйди, бу ол-ҳо ол, сур-ҳо сурда юраги ҳам қинидан чиққудай бўлиб отилмас эди. Кўтар, тут, ағдар – у фақат шуларни биларди, у шу уч одми ҳаракатни тўхтовсиз суратда такрорлар, нафас олиши ҳам уларга мослашганди.
У қўлидаги қопни элтиб ташларкан, бу чувалашиб кетган бошбошдоқлик аро қандайдир бошқача бир носозлик рўй бераётганини сезди. Рост, бу нобакорликни у аввал ҳис қилди, сўнг қаради. Тағин аллакимнинг шарпаси бошбошдоқлик ичидан ташқари чиқиб борар, у мўрча томонга йўл олар, елкасида қоп ортмоқлаган эди. Иван Петрович йўлга тушди. Шарпа қайтиб келаркан, йўлда одам турганлигини кўриб тараддудланди ва қадамини тезлаштирди. Савелий ўзини йўқотиб қўядиганлар тоифасидан эмасди.
– Нима қиляпсан сен? – қаршилади уни Иван Петрович. – Очарчиликда қолдингми?
– Нима, кўрдингми?
– Кўрдим.
– Пўқни ҳам кўрганинг йўқ. Сен ариза бергансан.
Энди сен ўша ёзган жойингга қара. Хўпми?
Шундай деб, ўзининг битта-ю битта зилдек қўлинм Иван Петровичнинг елкасига ташлади.
Нега бирон кори-ҳолдан огоҳ қилишмоқчи бўлса, одамлар елкага уришаркин?
Улгуришди. Охирги омбордан ҳамма нарсани опчиқиб улгуришди, кейин куйган, қичқирган ва қутурган ҳолича ҳаммалари гурра ташқарига ёпирилишди. Ҳар доим вазмин ва босиқ Афоня Бронинков ҳозир қийқириб ўкирар, унинг ҳаммаёғи ун, қоракуя, бўғриққан, худди таърифи иблиснинг ўзи эди. Иван Петрович гўё бу ерда қўлини белига тираб, бекор тургандай уларга ажабланиб, айбдордек бақирарди. Бўшаган омборхонанинг ичида нимадир гумбурлаб кетди, ундан кейин гувиллаб, увиллаб олов юқорига кўтарилди ва шу билан бутун озиқ-овқат омборлари қатори битта сарбаланд оловалангага айланди.
Кимдир куйиб, бўғриққан овоз билан қўшиқ айтиб юборди:
Таслим бўлмас душ-ман-га қаҳ-ра-мон «Ва-ряг»,
Раҳм-шафқат иста-мас ҳеч ким-са бу-гун!
Бу олов дўзах ичида кўп нарсаларни кўриб кўзлари пишган Миша Хампо амаки кўзларини уқалаб-уқалаб қаради: икки одам копток ўйнарди. Титилиб кетган, бўш боғланган бир ўрам нарса бирининг оёғидан иккинчисига ошиб ўтар ва чарх ура-ура йиқитилган девор томонга сурилиб борарди. Миша Хампо амаки анавини кўринглар демоқчи бўлди, лекии атрофида ҳеч ким йўқ эди. Ўрам бу орада девордан нарига гупиллаб тушди, ундан бир нима осилиб чиқиб қолди. Хампо бошқа ўйлаб ўтирмай ўйинчиларга ташланди. Улардан бири ўрамни кўтариб, девордан ошириб юборди ва ўзи ҳам орқасидан сакради. Миша амаки унинг орқасидан ташланди. Анов ердан тугунни оламан деб, энгашганда, Миша амаки унга етиб олди, забардаст қўли билан ёқасидан тутди-да, худди ёш боладай ердан кўтарди, худди шу асно у тугунга чиройли матолар елпигичдек тахланганлигига кўзи тушди. Уни ердан олиш учун энгашган киши эса Соня эди.
Хампо буларнинг кимлигию нималигини энди кўриб улгурган эдики, ён томондан қаттиқ зарб тушди. У қўлини чўзиб Соняни бўйнидан қисиб ўзига маҳкам тортди. Соня чўчқадай чинқириб, ўзини ҳар томонга ташлаб, Миша амакининг бўксасига тепмоқчи бўларди. Яна Миша амакини оғир бир нарса билан икки-уч урдилар. Миша амаки ким ураётганини кўриш учун бошини чўза, лекин сира бўйни чўзилмас, фақат ишдан чиққан, унга бўйсунмайдиган қўли билан ўзини тўсишга ҳаракат қилар эди. Уни чунонам уришар, ургандан уришар, ургандан уришар эди...
Кейин уларни Иван Петрович худди шу алпозда кўрди: агдар-тўнтар бўлиб қоришиб кетган қор устида ориқ, етти букилган Соня ва уни тагига босиб олганча боши тўнкарилиб кетган Миша Хампо амаки ётар эди. Улардан беш қадам нарида эса тўқмоқ кўзга чалинарди.

18

Ҳамма нарсанинг охири бўлади. Бу қўрқинчли тун ҳам ўтди, тонг отди, кун ёришиб, олов ҳам пасайди, қолган-қутган нарсаларни ҳорғин ямлай бошлади. Нампардоз ва илиқ эрта оғир, аччиқ тутун тарқамай қишлоқни буркаб олди. Қирғоқда ҳам, муз устида ҳам тутаётган, ёнаётган нарсаларнинг парчалари қорайиб кўзга чалинар, алчиқ-чалчиги чиқиб кетган увринтўда ҳовли икки томондан тутаб ётган ёнгин култепалари билан ўралган-ча ҳаддан ташқари ваҳимали ва хароб кўринар эди. Ёнғиндан омон қолган кўм-кўк дўконча ҳам одамга тасалли бермас, аксинча, ўзининг шу ажралиб қолган кўриниши билан алам, оғриқ ва иситма қўзғатарди.
Жуда ҳам катта, яп-янги брезент остида ОРСнинг омон қолган мол-дунёси ётарди. Шу пайтгача бир-биридан ажратилмаган Миша Хампо амаки ва Сонянинг жасадлари ҳам шу брезент тагида эди. Брезентнинг у томонида ҳам, бу томонида ҳам соқчилар туришар, ҳеч кимни яқин йўлатишмас ва гапга жавоб беришмасди.
Милиционер ва терговчини кутишарди. Бир эмас, икки эмас, уч-тўрт комиссия келишиии кутишарди, энди уларнииг кети узилмайди... Ўз бошлиқлари ва ундан ҳам юқори турадиганларни кутишарди. Иш соати бошланиши биланоқ барча керакли ерларга телеграммалар жўнатилган эди. Хеч ким ишга чиқмаган. Гараж ҳам, кўчалар ҳам жимжит, қуйи омбордан ҳам тиқ этган товуш эшитилмасди. Кутардилар.
Буёғи энди нима бўлади – ана шуни кутардилар.
Иван Петрович ёнғиндан қайтиб келиб ётгани йўк. У уйга келганда, печ ёкилганди, Алёна бомбардимон тагида қолса ҳам, унга қарашни унутмасди, апил-тапил дастурхон тузаб ҳам улгурганди. Дастурхон устида Алёна алам билан аччиқ-аччиқ йиғлади ва ўзини каравотга отди.
Иван Петрович ўтириб-ўтириб томоғидан овқат ўтмади, кейин бошқа кийимларини кийди-да, деразага қараб, қирғоқ томондан тутун тарқаётганлигини кўрди, ташқарига юрди. Афоня ухлаб қолмаган бўлсин-да, ишқилиб, деб Афоняникига қараб йўл олди. Лекин Афонянинг ўзи ҳам ухламоқчи эмас экан. Қизи унинг манглайи ва даҳанида қон талашиб қотиб қолган жароҳатларни нима биландир ювар ва дори суртарди. Қизи қўлини олганда, у каттакон темир кружкадан чой хўпларди.
Иван Петрович:
– Нима қилдик энди, Афанасий? Нима қилиш кераклигини сен биласанми, йўқми? – деб сўради.
– Яшаб кўрайлик, – яралари безовта қилибми ёҳуд дили нотинч бўлибми, деди Афоня. – Ёруғ дунёда яшаш – оғир ҳунар экан, Иван Петрович, лекин бари-бир... Барибир яшаш керак.
Кейин чой ҳўпларкан, ўз навбатида сўради:
– Сен нима қарорга келдинг?
– Кўрайлик яшаб, – ўша сўзларнинг ўзини фақат ўринларини алмаштириб жавоб қилди Иван Петрович.

19

Тунги фалокатдан ер ҳам азоб чеккандай, қайғургандай хомуш, қимтинган, сукутга чўмганча сўлғин юмшоқ қорга беланиб ётарди. У тоғ томондаги яйдоқ далалардан пастга эниб келар, сийрак қарағайзор ортида эса музга туташиб кетарди. Тоғ ёқаси ўрмон эди, ундан нарнда далаларга қараб икки қорамтир сайҳонлик қўшилган, Иван Петрович қишлоқдан бораётган тарафда, олдинда ўрмон қорайиб кўринар, лекин у ерда дарахтлар сийрак, яккам-дуккам, улардан нарида эса кўрфаз бошланар эди. Биринчи сайҳон этагида йўлдан сал ичкарироқда қабристон бор эди. Куни кеча азоб чека-чека бу ёруғ дунёдан ўтган бечора, ҳатто ўз номини ҳам йўқотган Егоровка фарзандини шу ерга қўядилар. Улар, тириклар, кимни қаерга кўнишпи биладилар, лекин ернинг ўзи, ҳақу ноҳақликларни, гона-бегоналарни кўтариб юрадиган ернинг ўзи ҳал қилади, кимдан нима чиқишини ўз ҳукми билан ечади.
Атроф-теварак худди нафас ростлагандай ва янги ҳаракат учун куч йиғаётгандай жимжит эди. Қишлоқдан бу ерга тутун етиб келмас, бўз ёруғлик ичра узоқ-узоқлар ҳам тиниқ кўринарди. Баайни эриб бораётгам далалар каби хира оқиш тусга кирган, оғирлашиб кетган осмон Ангара томонларга, кунботар ёққа олис эниб борарди. Уёқларда ҳам ўрмон қорайиб кўринар, уёқларда ҳам сийрак эди.
Илк ҳароратни сезиб ва унга томон бўй чўзиб соҳилда қарагай ниҳоллари сокин солланар, ҳавода ачимсик бўй таралар, оёқ остидаги қорлар юмшоқ, ғўрт-ғўрт қилганча чўкар, олисда дарё юзи очилиб борар эди. Кўклам бу ерларни ҳам ахтариб топиб келган – ер уйғонмоқда эди. Энди унинг чақириқ, ҳисоб қиладиган пайти, нима омон қолди-ю, нима омонатини топширди, одамлардан нима қўшилди-ю, нима қўшилмади, барча омон қолган иа омон сақланганларни бир жойга тўплаб уларга жон ато этиб, яна ёругликка олиб чиқишга ҳозирлайди. Қуёш илийдию ва яна худди ҳар баҳор чоғидагидек ер юзидаги кўм-кўк боғини не-не чечакларга буркаб, бутун тирик жонни аҳдлашилган меҳнату заҳмат сари йўллайди. Шунда одам ўша аҳдлар йўлини тутмаётганлигини эсламайди ҳам.
Ҳеч бир ер бесамар, наслу насабсиз эмас.
Иван Петрович посёлкадан узоқлашгани сайин, назарида, пешонасига ёзилган ёлгизлик сари бота-бота тобора ўз-ўзидан олислашиб борарди. Ёнида шу тобда одамлардан ҳеч ким бўлмаганлиги учуигина ўзини ёлғиз сезаётгани йўқ эди, назарида биттагина тор билан қолган, ўзини ҳувиллаган ва бўм-бўш ҳис қилар, шунинг учун ҳам ёлғизлик асорати сезиларди. Бу рози-ризоликмиди ва ёки ҳорғинлик, андак маҳлиёликми ва ёки бошламоқнинг ибтидоси – ким билсин! – бироқ енгил, озод ва бир маромда қадам ташлар, гўё тасодифан у ўз нафасини ҳам, қадамини ҳам топиб олган ва гўё ниҳоят ҳақ йўлга тушган эди. Мўм иси анқир,  лекин бу ҳидни одам эмас, бошқа бир алланарса, мўм руҳи билан жамулжам бўлиб кетган нарса туяр эди; қуруқ оғочни қизилиштон тўқиллатар, лекин бу қизилиштон овози эмас. нимагадир миннатдор ва шошқин жўр бўлаётган юрак-нинг акссадоси эди. У гўё ўзини узоқ-узоқлардан кўриб турарди: кўклам келган ерлардан ўз уйини топишдан умидини узган, адашган кичкина бир инсон юриб бормоқда, у мана ҳозир ўрмон ортига ўтадию ва шу билан мутлақ кўздан ғойиб бўлади.
Уни кутиб олаётибмикин, кузатиб қўяётибмикин – бу ноаён, замин жимжит, безабон.
Замин жим.
Айланайин, эй индамасим, ахир, қачонгача сўйламай турасан?
Ахир, наҳот, шу сўйламаганингми?
 
ЖОМ САДОСИ

Адабиётда виждон садоси деган кўтаринки бир ибора бор. Бундай шоирона иборалар бирон муайяи ҳодиса билан боғланганда, ўша ҳодисанинг моҳиятини ифодалаганда, улар бирдан мавҳум кўтаринки тусини йўқотиб, худди моддий нарсага айлаигандай бўлади. Сўз ўз ҳаққонияти баробарида жуда юксак нарсалар билан тўқнашганда, тўғрироги. дуч келганда, улар мана шундай фавқулодда моддий-лашади.
Илгари Валентин Распутиннинг жаҳонга машҳур бўлиб кетган ва кейинчалик юксак мукофотларга сазовор бўлган асарларини ва айниқса, «Яша ва ёд эт» асарини ўқиганимда, улар ичидан аллақандай жуда кучли ҳайқириқ келгандай ва шу ҳайқириқ ҳеч тинмай одамнинг қулоғи остида янграб тургандай бўлган эди. Хатоми, хато эмасми, ўйлардимки, мабодо, Бетховеннинг барча даҳо симфонияларини бир оҳангга жам қилиб беришнинг иложи бўлса, эҳтимол, ўша оҳанг Распутин асарларидан чиқадигаи шу ҳайқириққа ўхшаган бўлармиди? Бу ҳайқириқ нимадан ва нима эканлигини адибнинг 1985 йилда «Наш современник» журналининг 7-сонида босилган «Ёнғин» қиссасини ўқигач, билдим. Қандайдир шундай бўлиб қолдики, бу асарни Евтушенконинг «Фуку». Есиннинг «Имитатор». Вознесенскийнинг «Руҳ меъморлари» асарлари билан бир вақтда, олдинма-кейин ўқишга муяссар бўлдим. Бу асарларнинг ҳаммасидан яна ўша таниш, лекин ҳали номи топилмаган садо келарди. Одам бир жойда ўтиролмасди, одам бир жойда туролмасди. Одам безовта бўлиб юрак қопқаларини ёриб ташлагиси келарди. Мен яна Михаил Булгаковнинг «Мастер ва Маргарита» романини ўқиганимда ҳам шу аҳволга тушган эдим. Нима экан бу? «Ёнғин» ни ўқирканман, бу сизга қанчалар одми эшитилмасин, виждон садоси бу, деб ўйладим. Ўша тинмай чалинаётган жом овози – жом овози эмас, виждон садоси эди. Инсон қадри учун йиғлаган, инсон қадри учуп қайғурган, инсон қадри учун ўзини ўтга-чўққа урган, курашган, ҳайқирган садо шу эди.
Распутин худди Айтматов каби ҳар бир меҳнаткаш, оддий инсонга мисоли бир бутун давлат каби қарайди. Инсон деб аталган давлатнинг барча қудратли ва заиф томонларини яширмай, ошкора ёзади. Аччиқ, ҳаддан ташқари кескин, аммо рост сўзларни ёзишдан ўзини тиймайди. У виждонийликни инсон давлатини давлат қилиб, устивор этиб турган олий маънавий ҳодиса каби қарайди.
Горькийнинг «Она» романи тарих саҳнасида пайдо бўлганда, у революция, ишчилар онгини уйғотишга хизмат қилган эди. «Ёнғин» ҳам шундай тарихий параллелда туради. У ўз қудратли овози билан давримизнинг энг долзарб масаласига – инсон онги ва маънавиятини қайта қуришга чин жангчи каби ўз ҳиссасини қўшади ва қўшмоқда. Хеч муболағасиз айтиш мумкинки, ҳозир шундай ўнта асар жуда оз вақт ичида юз йилнинг ишини қилади. Мен бу асарни қийинчилик билан таржима қилдим. Чунки қалам ва усул бундай ўта қурч сўзларга, қурч фикрлашга ўрганмаган эди. Икки йил ўтиб, яна таржимага қайтдим. Кўзимга 1986 йил таржимасидаги анча ожизликлар энди баралла ташланди. Уларни 1988 йилнинг серёмғир баҳорида тузатишга ўтирдим. Иван Петровичнинг дардли дунёсини мен яна қайта бошдан кечиргандай бўлдим. Қалам ҳозир етолмаган ўринларни хаёл билан қилдим. Қолгани энди, сизга ҳавола, комил китобхон!

ИБРОҲИМ ҒАФУРОВ
1986-1988, апрель.

Qayd etilgan