Muallif Mavzu: Bulung'ur tumani haqida ensiklopediyalarda  ( 7861 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Bulung'ur tumani haqida ensiklopediyalarda
« : 13 Fevral 2010, 09:30:34 »
БУЛУНҒУР ТУМАНИ — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Б. Ñ‚. шим.да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, шарқда Бахмал тумани, ғарбда Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, жан.гарбда Тойлоқ тумани, жан.да Ургут тумани ва жан.шарқда Тожикистон б-н чегарадош. Майд. 0,76 минг км2. Аҳолиси 116,8 минг киши (2000). Б. Ñ‚.да 1 шаҳар (Булунғур) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешқўтон, Кулчабий, Навоий, Соҳибкор, Фозил Йўлдош, Ўртабулоқ, Қилдон) бор. Маркази — Булунғур ш.

Табиати. Б. Ñ‚. Туркистон тизмасининг жан.ғарбидаги тоғ оралиғи ботиғида жойлашган. Ер юзаси текислик. Туман шаркуна Ғубдинтоғ бор. Ер усти тузилиши тоғ олди текисликлари, адирлар, паст тоғлардан иборат бўлиб, мутлақ бал. 800— 1000 м. Иқлими континентал, қуруқ иклим. Янв.нинг ўртача Ñ‚-раси —0,3°, июлники 25,5". Йилига 377—467 мм Ñ‘ғин тушади. Вегетация даври 210—230 кун. Адирларда Ахтамбулоқ, Карабкибулоқ, Мирзабулоқ каби булоқлар бор. Туман ҳудудидан Булунғур, Янгибеш, Қораариқ, Қорасув, Полвонариқ, Туятортар, Оқтепа, Оқариқ каби ариқ ва каналлар ўтади. Қумлоқ ва бўз тупроқлар тарқалган. Шувоқ, эфемер, эфемероидлар ўсади. Тўқайзорлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, чиябўри, тулки, қуён, бўрсиқ, паррандалардан тустовуқ, каклик, бедана яшайди.
Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек рус, тожик, украин, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 157 киши Ñ‚Ñžғри келади. Шаҳарликлар 23,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 93,6 минг киши.
Б.Ñ‚.да ўрта асрларда хонларнинг Бедана қўруғи деб аталувчи дам оладиган жойи бўлган.
Б.Ñ‚. ҳудудида 1451 й.да Самарқанд ҳукмдори Мирзо Абдулло 6нАбу Саид қўшинлари ўртасида катта жанг бўлган. Жангда Мирзо Абдулло қўшини енгилгач, Абу Саид Самарқанд тахтини эгаллаган.

Хўжалиги. Б.Ñ‚.да 11 қ. Ñ…. маҳсулотларини қайта ишлаш саноат корхонаси, шу жумладан 8 таси узумни қайта ишлашга, 2 таси консерва маҳсулотлари и. ч.га, 1 таси мева ва сабзавотларни қуритишга ихтисослашган. Самарқанд болалар оёқ кийимлари и.ч. корхонасининг филиали, Булунғур терини қайта ишлаш корхонаси, Самарқанд «Ð“елион» з-ди филиали бор.
Қ. Ñ….нинг асосий тармоқлари токчилик, пиллачилик, чорвачилик, ғаллакорлик, сабзавотчилик, картошкачиликдан иборат. Қ.Ñ….да суғориладиган ерлар 19 минг га, экинзорлар 31 минг га, шу жумладан 5877 га ерга ток, 2000 га ерга сабзавот, 750 га ерга картошка, 14525 га ерга ғалла, 2144 га ерга мевали дарахтлар экилган. Б.Ñ‚.да 20 ширкат хўжалиги, 33 деҳқон ва фермер хўжалиги ва б. хужаликлар бор (2000). Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 41,6 минг кррамол, 30,6 минг қўй ва эчки, 42,0 минг парранда боқилади (2000). Тошкент — Бухоро Ñ‚. й. нинг 19 км Б.Ñ‚.дан ўтган ва тўлиқ электрлаштирилган. Б.Ñ‚. дан Олмаота — Тошкент — Термиз автомобиль нули ўтган бўлиб, уз. 22 км.
1999/2000 Ñžқув йилида 66 умумий таълим мактабида 31,6 минг Ñžқувчи, 2 касбҳунар лицейида 1058 Ñžқувчи таълим олди. 45 оммавий ва болалар кутубхонаси, халқ театри, «ÐÑˆÐ»Ð¸Ðº» ашула ва рақс ансамбли, «Ð§Ð°Ð²ÐºÐ¸» фольклор этнографик халқ ансамбли, 70 ҳаваскорлик тўгараги ва болалар мусиқа мактаби фаолият курсатади. 15 маданият уйи, 460 ўринли 2 касалхона ва диспансер, эпидсмияга қарши ст-я, хўжалик ҳисобидаги профилактик зарарсизлантирувчи ст-я, 4 поликлиника, 36 фельдшеракушерлик, 7 қишлоқ врачлик пунктлари бўлиб, уларда 236 врач, 539 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди (2000). 1933 й.дан «Ð‘улунғур ҳаёти» туман газ. чиқади.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Bulung'ur tumani haqida ensiklopediyalarda
« Javob #1 : 13 Fevral 2010, 09:30:52 »
БУЛУНҒУР — Самарқанд вилоятидаги шаҳар (1973 й.дан). Булунғур тумаш маркази. Б.дан Самарқандгача 31 км. Яқин Ñ‚.й. станцияси — Булунғур. Б.ни Катта Ўзбекистон тракти кесиб ўтади. Денгиз сатҳидан 736 м баландликда. Аҳолиси 23,5 минг киши (2000). Б.да 7 саноат корхонаси (вино, сут, ғишт з-длари), халқ истеъмоли моллари, ҳунармандчилик, уйрўзғор буюмлари ишлаб чиқарувчи кичик хусусий корхоналар, 6 умумий таълим мактаби, меҳмонхона, кутубхоналар, халқ театри, касалхона, туғруқхона ва б. бор.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Bulung'ur tumani haqida ensiklopediyalarda
« Javob #2 : 13 Fevral 2010, 09:31:21 »
БУЛУНҒУР ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ — Булунғур тумани (Самарқанд вилояти)даги бахшилик санъати маркази. Бунга мансуб бахшилар қаҳрамонлик достонларини ижро этиш б-н машҳур бўлганлар. Бу мактаб репертуаридаги достонлар соддалиги, ўта анъанавий ва нисбатан архаиклиги б-н ажралиб туради. 18—20-а.ларда яшаган Амин бахши, Муҳаммад шоир, Чини шоир, Товбузар шоир, Қурбонбек шоир, Султонмурод, Йўлдошбулбул, Йўлдош Мулла Мурод уғли, Раҳимбулбул, Жўра шоир, Дўстёр Хўжаёр Ñžғли, Хўжаназар бахши, Фозил Йўлдошўғли, Ёрлақаб Бекназар Ñžғли каби ўнлаб йирик достончиларни бирлаштирган бу мактаб вакиллари Булунғур, Жомбой, Пойариқ, Ғаллаорол, Зомин, Жиззах атрофларида достончилик қилиб юрганлар. Улар достонларни асосан дўмбира, баъзан қўбиз жўрлигида ижро , эттанлар. Бу мактаб вакилларидан ёзиб олинган «ÐÐ»Ð¿Ð¾Ð¼Ð¸Ñˆ», «ÐÐ´Ð³Ð¾Ñ€», «Ð®ÑÑƒÑ„ билан Аҳмад», «ÐœÐ°ÑˆÑ€Ð¸қо», «Ð‘алогар
дон», «ÐÑƒÑ€Ð°Ð»Ð¸», «Ð¨Ð¸Ñ€Ð¸Ð½ билан Шакар», «Ð ÑƒÑÑ‚ам», «ÐœÑƒÑ€Ð¾Ð´Ñ…он», «Ð—евархон» ва б. достонлар бадиий услуби жиҳатидан Б. д. м.га хос хусусиятларни ўзида мужассам этган. Б. д. м. вакиллари Фарғона водийсидаги ўзбек достончилари, жумладан Янгиқўрғон туманидаги Қўлбуқон достончилари ижодининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатган.
Ад: Мирзаев Т., Собиров О., Имомов К., Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т., 1980.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Ulug'nor tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5774
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:36:12
muallifi muxbir
Oqoltin tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Sirdaryo viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5640
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:35:04
muallifi muxbir
Furqat tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6216
So'nggi javob 02 Avgust 2006, 07:17:28
muallifi Margilanets
Oltiariq tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif MargilanetsBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 7372
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:23:22
muallifi muxbir
Oxunboboyev tumani haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Farg'ona viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 13554
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 09:31:40
muallifi muxbir