Muallif Mavzu: Shayton bilan suxbat.  ( 6969 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Shayton bilan suxbat.
« : 10 Mart 2010, 07:29:09 »
  Assalomu alaykum qadrli forumdoshlar bu kitob muslimaat uz.forumiga qo'yilgan ekan, o'qib turib sizlarga ilindim.Alloh barchamizni shaytonning sharridan, yomon tilni zaxridan asrasin, omiyn.


"Шайтон билан сухбат"

Бир куни Росулуллох с.а.в.билан сухбатлашиб утирганимизда
ташкаридан овоз келди:" Ей, ичкаридагилар.Уйга киришимга рухсат
берингиз,сизлар ила куришмогим лозим", деди.
Хамма дархол Росулуллох с.а.в.га каради. Ул зот: "Бу келган кимлигини
биласизларми", дедилар.Биз одатдагидек жавобни бердик. Ул зот :у шайтондир", дедилар.
Шунда Умар р.а. "Ей Расулуллох, с.а.в. рухсат беринг, уни улдирайин",
деди Росулуллох с.а.в. "Йк, уни улдирма, у бу ерга келиши учун Аллохдан
буйрук олган",дедилар.Сахобалар эшикни очишди. Лаъин уйга кирди. Росулуллоох с.а.в.
билан уни уртасида савол жавоб бошланди. Р.с.а.в. савол берардилар
шайтон еса жавоб берарди.

Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #1 : 10 Mart 2010, 07:30:07 »
-Аллохни махлуклари ичида ёмон курганинг ким?
- Сиз ей, Мухаммад (с.а.в.)
- Мендан кейин кимни ёмон курасан?
- Такводор ёш муминни.
- Яна кимни ёмон курасан?
- Шубхали ишлардан узок булган олимни.
- Кейин-чи?
- Камбагаллигидан хеч кимга шикоят килмайдиган факирни.
- Кейин-чи?
- Шукр килувчи бойни.
- Менинг умматим намозга турганида холинг не кечади?
- Ё, Мухаммад мени истима тутади ва титрайман.
- Руза тутган вактида нима киласан?
- У вактда мен богланаман.
- Хайр килганларида холинг не кечади?
- У замон аклдан озаман.
- Куръон укиганларидачи?
- У вактда мен оловда эрийман.
- Садака берганларидачи?
- Садака берувчи кул мени арра билан иккига булади.
- Абу Бакр хакида нима дейсан?
- У менга жохилиятда хам итоат килмаган,исломдалигида менга кандай
итоат килсин.
- Умар ибн Хаттоб хакидачи?
- Аллохга касамки, каерда уни курсам ундан кочаман.
- Усмон ибн Аффон хакида-чи?
- Ундан жуда уяламан. Ундан фаришталар хам уялишади
- Али хакида-чи?
- Ох, кани унинг кулидан кутулолсам! менку уни холи куяман, лекин у мени
холи куймайди
 
 
 
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #2 : 10 Mart 2010, 07:33:04 »
Росулуллох с.а.в.нинг саволлари тугаганидан сунг шайтонга караб дедилар:" Ей
лаъин, умматимга саодат эхсон кил, сени то киёматгача бузгунчи килган
Аллохга хамд булсин!
-Билмайсизми, эй Мухаммад, мол севгиси гунохларнинг каттасидир. Бош булиш,
огзини катта тутиш севгиси эса катта гунохларнинг энг
каттасидир. Билмайсизми, менинг етмиш минг болам бор, хар бир болам билан яна етмиш минг
шайтон бор. Уларни бир кисмини машойихларга, бир кисмини кекса
хотинларга, бир кисмини ёшларга ва болаларга, яна бир кисмини обидларга, бир
кисмини зохидларга юборганман. Шайтон уларни куйнига кириб, уларни хар куйга солади.Шундай килиб
уларни ихлосини оламан. Бундай холга тушсалар ибодатларини ихлоссиз
киладилар, лекин бу холатларини узлари билмайдилар. Билмайсизми, рохиб
Барсисани йлдан оздирганимни. У етмиш йил Аллохга ибодат килди, бу
ибодатлари натижасида хар дуо килганида касаллар шифо топарди. Унинг оркасига
тушдим хеч холи куймадим, окибатда зино килди, котил булди, охири куфрга
кетди.

Шайтон кейин баъзи ёмон феъллар хакида суз бошлаб,улардан
кандай килиб фойдаланишини гапира кетди.

-- Билмайсизми, Эй Мухаммад, ёлгон мендандир ва илк ёлгон сузлаган
хам мендирман. Кимки ёлгон сузласа, у менинг дустимдир. Кимки ёлгон
касам ичса, у менинг севгилимдир. Биринчи ёлгон касам ичган хам
мендирман. Мен Одамга ва Хаввога:" Мухаккак мен сизга насихат
киляпман"(7:16), деб ёлгон qасам ичдим ва уларга "насихат" килдим. Чунки ёлгон
касам ичиш мени кунглимнинг рохатидир. Гийбат ва фитнага келсак,
булар мени меваларим ва байрамимдир...

Шайтонга дуст булиб колишликдан Аллох уз панохида асрасин! 
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #3 : 10 Mart 2010, 07:33:52 »
Эй Мухаммад, билмайсизми, ким намозга турмокчи булса,
дарров уни васваса киламан : "Хали вакт бор, сен бандсан хозирча ишингни
кила тур кейин укирсан". Натижада у намозини вакти тугагандан кейин
укийди. Шу сабабдан уни намози кабул булмайди. Агар у мени маглуб килса, унга
инсон "шайтонларидан" бирини юбораман. У эса намозини уз вактида укишдан
уни чалгитади. Агар бунда хам ютиб чикса намоз укиётган вактида
ишга киришаман. Унгга кара, чапга кара, деб аврайман.
 
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #4 : 10 Mart 2010, 07:34:38 »
У хам карайди. Кейин пешонасидан силаб упиб куяман. Сен
абадий ярамас бир иш килдинг, деб уни хузурини бузаман. Сиз биласиз
Мухаммад, ким намозда у ёк бу ёкка qараса намози кабул булмайди. Бунда
хам мен ютказсам, бир узи намоз укиётганида олдига бораман намозни
тез-тез укишни буюраман. Бу ишни-да килдиролмасам бу сафар жамоат ила
укиётганида ёнига бораман. Бошини рукуъ ва саждадан имомдан олдин
кутаришини буюраман. Агар у мени деганимни килса Qиёматда Аллох уни бошини
эшак бошига айлантиради.

Яна мен маглуб булсам, бу гал унга бармокларини
кирсиллатишини буюраман, агар буни унга намозда килдиролсам у менга тасбех
айтаётган булади. Бунда хам у голиб келса, унга якин бораманда, бурнига
пуфлайман. Мен пуфласам у эснайди, шу эснаганида огзини кули билан
ёпмаса уни ичига кичик бир шайтонча киради ва унда дунё хирсини,
дунёвий орзу истакларнинг богларини купайтиради. Мана шундан кейин у кимса
доим айтганларимизни килади

Сиз умматингизни кандаы саодатидан умидворсиз, нимасидан
хотирингиз жам? Мен уларга не-не тузоклар куяман... Мискинларингиз олдига
бораман, намоз укишни ташланглар, дейман. Намоз Аллох бойлик 
берган бандалари учун дейман. Кейин касалларингиз олдига бораман, Намоз
укима, чунки Аллох "Хасталарни мажбурлаш йк"(24:61)деб буюрган
тузалганингдан кейин укирсан дейман, окибатда у намозни ташлайди, хатто
куфрга хам кетади.
Эй Мухаммад, агар мени сузларим ёлгон булса, Аллохдан
суранг мени кулга айлантирсин.Сиз умматингиз холидан хотирингиз
жамми? Холбуки мен уларни олтидан бирини динидан чикараман.

Росулуллох с.а.в. шайтонга киска саволлар бера бошладилар:
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #5 : 10 Mart 2010, 07:35:22 »
Ётокда дустинг ким?

- Маст, арок ичувчи.

- Мехмонинг ким?

- Угри.

- Элчинг ким?

- Сехргарлар.

- Жисмингни нима эритади?

- Тавба килганларнинг тавбаси.

- Кузларингни нима кур килади?

- Ярим кечада укилган намоз.

- Овкатни кандай ейсан?

- Чап кулимда бармокларимнинг учи билан.

- Жазирамада болаларингни каерда саклайсан?

- Инсонларнинг тирноклари остида.

- Уйинг каер?

- Хаммомлар.

- Масжидинг?

- Бозор.

- Укиш учун китобинг-чи?

- Маддохларнинг шеърлари.

- Азонинг борми?

- Чолгучиларнинг кушиклари.

Сухбатлари шу аснода узок давом этди. Кейин пайгамбаримиз Иблисга:

Эй Абомурра, ажабо, сенинг тавба килишинг ва Оллохга кайтишинг мумкин эмасми? Жаннатга киришингга кафил буламан. Суз бераман, - деди.

Иблис эса:

- Ё Расулуллох, иш берилган хукмга кура булди. Карорни ёзган калам куриди. Киёматгача буладиган ишлар булажакдир. Мана шу айтганларим сунгги сузларим ва бутун айтганларимни рост сузладим, -деди.

P.S: Хурматли укувчим! Атрофингизга зехн солинг, шайтоннинг канчадан-канча эркак-ургочиси юрибди. Замонга мослашиб, улар хам турки-тароватини узгартирганлар; бири буйинбог боглаб олий укув масканлари ва мактабларда сабок берса, бошкаси буюк келажак хакида лоф уради; бири махаллада оксокол булса, яна бири масжидларда имомлик килади; кайси бири козию прокурор ва кайсиниси касалхонада бош врач….

Авратини куз-куз килиб юрган шайтонваччалар….

Ва канчадан - канча шайтон малайлари….

Гуёки хидоят йуллари беркилгандек.

Балки энди тавба киларсиз, токи иблис жисми эриб битсин. Пайгамбаримиз суннатлари ва Аллох каломини дилингизга жо килинг ва тилда такрорланг, шояд хидоят эшиклари Сизга очилса.

"Шайтон хийлалари" китоби асосида тайёрланган.
 
 
 
 
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #6 : 10 Mart 2010, 07:37:10 »
Шайтон билан суҳбат

 

Муаллиф: Шайх Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ ва баъд:

Қоронғу кечаларнинг бирида Аллоҳ даргоҳидан қувилган Шайтон билан суҳбатлашдим. Бомдод намозига азон айтилгач, масжидга бормоқчи бўлдим.

Шунда у менга: "Ҳали тун узоқ, бир оз дам ол!"- деди.

 ÐœÐµÐ½ унга: "Фарз намозини қазо қилиб қўйишдан қўрқаман"- дедим.

Деди: "ВақÑ‚ бемалол, намоз вақти кенг".

Дедим: "Жамоатдан кечикишдан қўрқаман".

Деди: "Тоат-ибодат деб ўзингни қийнама!"...

Уйғонганимда Қуёш барқ урган эди... Шайтон қулоғимга пичирлаб: "Қазо қилган намозингга ачинма, кун бўйи вақтинг бор!"- деди.

Эрталабки зикрларни қилмоқчи бўлдим. Ўша онда шайтон менга фикр дафтарларини очди.

Дедим: "Сен мени зикрлардан чалғитаяпсан!".

Деди: "Зикрларни кечқурунга қолдир!".

Гуноҳларимдан тавба қилмоқчи бўлдим. Шайтон: "Ёшлигингда маза қилиб қол!"- деди.

Дедим: "Ўлимдан қўрқаман!".

Деди: "Ҳали умринг узоқ!".

Қуръон оятларини ёдлашга киришдим. Шайтон менга: "Юрагингни қўшиқлар билан ёз!"- деди.

Дедим: "Қўшиқ эшитиш ҳаром!".

Деди: "Айрим уламолар уни дейишган ҳалол!".

Дедим: "Унинг ҳаромлигини таъкидлаган ҳадислар бор".

Деди: "Уларнинг барчаси заиф ҳадисдир".

Олдимдан бир аёл ўтди ва мен нигоҳимни ундан олиб қочдим.

Деди: "Қарасанг нима бўлади?".

Дедим: "Номаҳрамга қараш катта гуноҳдир!".

Деди: "Гўзаллик ҳақида тафаккур қил. Гўзаллик ҳақида фикр юритиш ҳалол эмасми?".

Байтуллоҳга йўл олгандим Шайтон қаршимга чиқди.

Деди: "Бу сафарнинг сабаби нима?".

Дедим: "Умра қилмоқчиман".

Деди: "Шу умра учун бунчалар машаққатлар чекиб келдингми? Ахир яхшилик дарвозалари ҳам, яхшиликлар ҳам кўп-ку!!".

Дедим: "Аҳволларимизни тузатишимиз керак".

Деди: "(Нега), ахир жаннатга амаллар билан кирмайсан-ку?!".

Бировга насиҳат қилмоқчи бўлдим...

Деди: "Ўзингни расво қилма!".

Дедим: "Насиҳат – бандаларга фойда-ку!".

Деди: "Номинг чиқишидан қўрқаман. Чунки шуҳрат – фасод-бузилишнинг бошидир!".

Дедим: "Баъзи одамлар ҳақидаги фикринг қандай?!".

Деди: "Хоҳлаганингни сўра".

Дедим: "Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақида нима дейсан?".

Деди: "У суннат ва Қуръонни маҳкам ушланглар, деган сўзлари билан  мени  ўлдирган!".

Дедим: "Ибн Таймийя ҳақида нима дейсан?".

Деди: "Унинг зарбалари мудом менинг бошимга тушиб туради!".

Дедим: "Бухорий ҳақида-чи?!".

Деди: "У ёзган китоби билан хонадонимни вайрон қилди!".

Дедим: "Ҳажжожчи?!".

Деди: "Кошки унга ўхшаган минглаб Ҳажжожлар бўлса. Бизга унинг йўлидан мамнунлик, касалликларимизга эса даво бор!".

Дедим: "Фиръавнчи?!".

Деди: "Биз унга барча ёрдамларни бердик!".

Дедим: "Ҳиттийн жанггининг қаҳрамони Салоҳиддин (Айюбий)-чи?!".

Деди: "Уни тилга олма! У бизни балчиққа белади!!".

Дедим: "Сулаймон Тамимий-чи?!".

Деди: "Қилган даъвати билан юрагимни Ñ‘қди ва алангаси билан мени куйдирди!!".

Дедим: "Абу Жаҳл-чи?!".

Деди: "Биз унинг дўсти ва оиласимиз!!".

Дедим: "Абу Лаҳаб-чи?!".

Деди: "У қаерга кетса биз у билан биргамиз".

Дедим: "Ленин-чи?!".

Деди: "Биз уни жаҳаннамда Сталин билан бирга боғлаб қўйганмиз!".

Дедим: "Порнографик ойномалар ҳақидаги нима дейсан?!".

Деди: "Улар – бизнинг қонунларимиз!!".

Дедим: "Йўлдош тортувчилари (пароболик антенналар)-чи?!".

Деди: "Улар билан одамларни ҳайвонсифат қиламиз!!".

Дедим: "Қаҳвахоналар-чи?".

Деди: "У ерларга кўнгил очмоқчи бўлган барчани таклиф этамиз!".

Деди: "Сизларнинг зикрингиз нима?".

Деди: "Қўшиқлар!".

Дедим: "Ишингиз-чи?"

Деди: "Пуч орзулар билан авраш!".

Дедим: "Одамларни қандай адаштирасан?!".

Деди: "Шаҳват, шубҳа, ўйин-кулги ва қўшиқлар билан!".

Дедим: "Хотин-қизларни қандай адаштирасан?".

Деди: "Пардоз-андоз, очиқ-сочиқлик, ибодатларни тарк этиш ва гуноҳларни қилишлари билан!".

Дедим: "Уламоларни қандай адаштирасан?!".

Деди: " Ўзини кўрсатиш, манманлик, юракларни тўлдирган ғурур ҳамда ҳасад билан".

Дедим: "Оммани қандай адаштирасан?!".

Деди: "Ғийбат, чақимчилик, иллатли ва пуч гаплар билан!".

Дедим: "Савдогарларни қандай адаштирасан?".

Деди: "Судхўрлик, закот бермаслик ва беҳуда сарфлар билан!".

Дедим: "Ёшларни қандай адаштирасан?".

Деди: "Ғазал, ишқ, муҳаббат, Аллоҳ ҳукмларини менсимаслик ва ҳаром ишларни қилиш билан".

Дедим: "Динни масхара қилиб, ундан нафрат этувчи "янги" шоирлар кимлар?".

Деди: "Улар бизнинг меросхўрларимиз!".

Дедим: "Секуляризм нима?".

Деди: "Бизнинг иймонимиз - секулярдир. Секуляристлар эса хаёл ва орзу қулларидир. Уларни ким тилга олган бўлса, мени тилга олибди!".

Дедим: "Даъватчилар ҳақидаги фикринг қалай?".

Деди: "Мени азоб-уқубатга қўйдилар, қийнадилар. Жуссамни оздириб, сочларимга оқ туширдилар. Хонадонимни хонавайрон қилдилар. Қўшиқ куйласам Қуръон тиловат қиладилар, ҳузурларига келсам (Аллоҳдан) мендан паноҳ беришини сўрайдилар!".

Дедим: "Британия радио эшиттиришлари ҳақида нима дейсан?".

Деди: "Биз унинг воситаси билан асал орасида заҳар берамиз-да, арабу ажамга қарши курашамиз. Мазлумга ҳам, золимга ҳам мақтовлар Ñ‘ғдирамиз!".

Дедим: "Қорунга нима деган эдинг!".

Деди: "Мен унга: "Нажот топишинг учун бойликларингни сақла! Сен – "ўрнаклар"дан бирисан!"- деган эдим".

Дедим: "Фиръавнга нима деган эдинг?".

Деди: "Мен унга: "Эй қасрнинг буюги, Миср мулки меники эмасми" дегин, сенга ёрдам келади!"- деган эдим".

Дедим: "Майхўрга нима деган эдинг?

Деди: "Унга: "Узум сувини ич! У қайғу-аламларингни кетказади. Тавба қилишдан қўрқма, тавба эшиклари доимо ланг очиқдир!"- деган эдим".

Дедим: "Сени нима нарса ўлдиради?".

Деди: "Оятул курсийдан юракларим сиқилади, қамоқ муддатим узаяди, кўп балоларга мубтало бўламан!".

Дедим: "Одамлар ичида кимни кўпроқ севасан?".

Деди: "Хонандалар, адашган шоирлар, гуноҳкорлар, зоний ва зониялар, ифлос ва фитнага тушганларнинг барисини!".

Дедим: "Кимлардан қаттиқ нафратланасан?".

Деди: "Масжидларга қалби боғланганлар, сажда ва рукуъ қилганлар, обидлар, зоҳидлар ва Аллоҳ йўлидаги мужоҳидларнинг барчасидан!".

"Сенинг ёмонлигингдан паноҳ беришини сўраб Аллоҳга илтижо қиламан"- дедим ва у у ерга киргандек ғойиб бўлди. Бу - ёлғончи каззобнинг жазосидир.
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

lolo

  • Mehmon
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #7 : 14 Mart 2010, 08:15:35 »
Шайтоннинг занжирбанд бўлишдан аввалги васияти

Мен учун амр килинган ва менга занжирбанд бўлишим хакидаги хабар етиб келиб, у ижро этилишидан бир оз  аввал, сизларга ушбу васиятни йўлламокдаман.

Мен сизлар билан йил давомида бирга колганимга карамай, олдимиздаги 30 кун мобайнида сизлардан узокда бўламан... Мени кайгуга солган нарса, шу кунлар мобайнида менинг ўрнимга ўринбосар кўрмаслигим ва килган маломатларимнинг ўрни бўш колишидир. Ўтган рамазон ойида нималар бўлгани сизларга маълум. Сизлар билан бирга сарф этганим кучларим ва кулокларингизга куйган фикрларимга карамай, Ер юзидаги миллионлаб одамлар масжидларга йўл олдилар... Мен у кунлари махбус бўлиб, газаб оловида ковурилар эканман, миллионлаб хотин-кизлар хижобга ўрандилар. Хусусан, бу ўраниш тўгри йўлини топа олмаган барча кизларда Кадр кечасида яккол кўринди... Мен катта гунохларнинг барчасини килдирганим йигитлар эса, Аллохнинг газаб оловини сўндириб, каршисида тавба дарвозаларини очадиган кўз ёшларини тўкди...

Хой, инсон Шайтонлари!
Камина пахлавонингизнинг йўклигини билдирманг! Олдингизда катта вазифалар бор! У вазифаларни сизларга кандай буюрилган бўлса, шундай бажаринг! Мен рамазон чодирларида одамларнинг тонгга кадар бедор колишлари, нафис ифтор вактига кадар ухлашлари, ифторда эса осилиб турган коринларини бўгизларига кадар тўлдиришларидан бошка нарсани билмасликлари, сизлардан эса ойнаи жахон дастурларини тайёрлашингизни  хохлайман..!

Хой, инсон Шайтонлари!
Сизлар хонандалар, раккосалар ва гўзал кизлар билан мулокотлар уюштиринг ва уларни рамазоннниг рухияти хамда унинг театр ва хаёсиз ракс сахналаридаги ахамиятлари хакида гапиртиринг..! Биз каттаю кичик барчанинг кундалик сериаллар, хафталик фильмлар ва ярим ойда бир кўйиладиган театрлар хакида гапиришларини хохлаймиз...! Биз футбол мусобакалари, кўшиклар ва фазоий (йўлдош) каналларини хохлаймиз!.. Биз бу йўлда бирор сония бўлсада, дам олишингизни хохламаймиз! Зотан, вактимиз жуда кимматли ва максадларимиз пасткашлик эканини жуда яхши биласизлар!..

Хой, инсон Шайтонлари!
Сизлар одамларнинг жаннатга кириб, биз жаннатнинг хидларидан хам махрум колишимизни хохлайсизларми?!.. Сизлар бир лахзалик тавба билан йиллар давомида сарф этган мехнатларимиз зое бўлишини истайсизларми?!.. Ахир мен сизларни улардан бири Кадр кечасининг савобига эришса, ўтган ва келгуси барча гунохлари кечирилишидан огохлантирмадимми?!.. Агар бунга йўл кўйсангиз, ўрнингизга бошкаларни олиб келаман ва сизларнинг ўзингизгина зарар кўрасиз ва муваффакиятдан узок бўласиз!.. Эх, эх! Сизлар жаханнам ва жаханнам тубида мангу коладиган бандаларни, Заккум дарахтини ва сакар (дўзах) «Ð¼Ð°Ñ„тунлар»Ð¸Ð½Ð¸ хохламайсизларми?!.. Сизларнинг шайтоний аклларингизга онд ичиб сўрайманки, сизларнинг ўлик калбларингиз каерда?!..

lolo

  • Mehmon
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #8 : 14 Mart 2010, 08:21:39 »
Хой, гўзал киз!
Сен – эркакларнинг хушини оладиган катта кучсан! Сенинг Ислом Уммати ичида катта вазифанг бор! Сенда барча саволларнинг жавоби мавжуд!.. Мен орзуларимни сенга боглаганман!.. Биз сендан эркакларнинг майлликларини кўзгаш ва шахвоний кўринишларни, хуллас, ракс, кахкаха ва бедорликни талаб киламиз! Азизам, ахир сенинг рўзадорлигинг етмаяптими?!.. Сен тарових ва кечалари ибодат билан бедор бўлишни бир тарафга кўй!..

Хой, одамлар!
Менга кулок солинг, менинг сўзларим насихат, холос!... Рамазонда барча лаззатли ва гўзал нарсаларга эътибор беринг! Аллох учун намоз ўкишни унутинг! Чунки жаханнамга кирадиганларнинг мантикида Аллох учун намоз ўкиш катта гунохдир!!.. Куръон оятларини ўкиманглар-да, Гафурур-Рахийм (кечирувчи ва рахмли) Аллох учун тавба килиб кўяверинглар! Чунки, рамазон хали такрор-такрор келаверади!.. Хозир эса вактингизни зое килмай Жорж Буш ва Бинямин Нетаняхога сажда килинглар! У иккисига барча Иблисларнинг рахмати бўлсин!


Имзо: Лаънатланган Иблис


Илова: Балки, Иблиснинг юкоридаги сўзларидан кимлардир мийигида кулган, кимлардир йиглаган ва кимлардир хеч нарса тушунмагандир. Бирок, шу нарса хакикатки, ушбу маколани ўкиган баъзи одамлар устидан Шайтон кулади ва йиллар давомида бўлганидек, бу йил хам уларнинг рамазон ойларини зое килдиради... Зотан, куйидаги сўзларни айтган Аллох ўта хаклидир: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° хисоб берадиган вактлари якинлашди, бирок, улар хануз гафлатдадирлар... Роббиларидан баён килувчи эслатма келса, унга эътиборсиз (ўйинга берилиб) кулок соладилар».

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Shayton bilan suxbat.
« Javob #9 : 30 Mart 2010, 23:07:11 »
-Аллохни махлуклари ичида ёмон курганинг ким?
- Сиз ей, Мухаммад (с.а.в.)
- Мендан кейин кимни ёмон курасан?
- Такводор ёш муминни.
- Яна кимни ёмон курасан?
- Шубхали ишлардан узок булган олимни.
- Кейин-чи?
- Камбагаллигидан хеч кимга шикоят килмайдиган факирни.
- Кейин-чи?
- Шукр килувчи бойни.
- Менинг умматим намозга турганида холинг не кечади?
- Ё, Мухаммад мени истима тутади ва титрайман.
- Руза тутган вактида нима киласан?
- У вактда мен богланаман.
- Хайр килганларида холинг не кечади?
- У замон аклдан озаман.
- Куръон укиганларидачи?
- У вактда мен оловда эрийман.
- Садака берганларидачи?
- Садака берувчи кул мени арра билан иккига булади.
- Абу Бакр хакида нима дейсан?
- У менга жохилиятда хам итоат килмаган,исломдалигида менга кандай
итоат килсин.
- Умар ибн Хаттоб хакидачи?
- Аллохга касамки, каерда уни курсам ундан кочаман.
- Усмон ибн Аффон хакида-чи?
- Ундан жуда уяламан. Ундан фаришталар хам уялишади
- Али хакида-чи?
- Ох, кани унинг кулидан кутулолсам! менку уни холи куяман, лекин у мени
холи куймайди
 
 
 


Жуда таьсирли экан. Рахмат сизга салтанат опа :)
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

 

Inson qalbi bilan hazillashmang Siz ...

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 10557
So'nggi javob 17 Iyun 2006, 12:08:41
muallifi Mohinur
Vijdon azobi... Biz bilan sirlashing...

Muallif Munira xonimBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 64
Ko'rilgan: 24644
So'nggi javob 29 Iyul 2009, 06:18:31
muallifi siddiqa
Allohim, men bilan gaplash... (hikoya)

Muallif AbdulAzizBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6028
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 18:42:13
muallifi AbdulAziz
Endi metroga faqat jeton bilan...

Muallif MargilanetsBo'lim Umumiy

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 7078
So'nggi javob 01 Iyun 2008, 17:08:17
muallifi Furqat_Hasanovich
Dori nima bilan ichiladi?

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 5835
So'nggi javob 25 Fevral 2010, 12:03:13
muallifi Habib