35. Албатта, муслимлар ва муслималар, мсминлар ва мсминалар, давомли итоаткор сркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли сркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли сркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли сркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи сркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рсза тутгувчи сркаклар ва рсза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи сркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни ксп зикр қилгувчи сркаклар ва (Аллоҳни ксп) зикр қилгувчи аёллар—сшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қсйгандир.
Ушбу ости каримада келтирилган сифатларнинг ҳар бири ҳар бир мсмин-мусулмон сркак-аёлга жуда ҳам зарур бслганидек, уларнинг ҳаммаси жамланиб, ҳамма мсмин-мусулмонларнинг умумий сифатларига айланиши ҳам зурурдир.
«Муслимлар ва муслималар...»
Яъни, бору будлари билан бутунлай сзларини Аллоҳ таолога таслим қилган, Исломнинг амрларига тсла бсйинсунган сркаклар ва аёллар.
«...мсминлар ва мсминалар...»
Яъни, Аллоҳга ва иймон келтириш лозим бслган барча нарсаларга Аллоҳ айтганидек, Лайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ксрсатганларидек иймон келтириб, тасдиқловчи сркаклар ва аёллар.
«...давомли итоаткор сркаклар ва давомли итоаткор аёллар...»
Иймон ва Исломдан сизиб чиққан бу итоат доимий бслиши билан бирга, инсоннинг сз розилиги билан ичдан отилиб чиққан итоат ҳам бслади. Ташқи мажбурист юзасидан келиб чиққан смас. Бу итоат сокинлик билан, ишонч билан бсладиган итоатдир.
«...садоқатли сркаклар ва садоқатли аёллар...»
Ссзларида, ишларида, нистларида ва иймонларида садоқатли сркак-аёллар. Ссзда садоқатли бслиш рост ссзлаш, ёлғон гапирмасликдир. А остгсйлик гсзал сифатдир. Ҳар бир сркак-аёл учун олий сифатлардан бслиб келган. А остгсйлик иймоннинг аломатидир. Ким ростгсй бслса, нажотга сришади. Лайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сзларининг ҳадиси шарифларидан бирида: «А остгсйликни лозим тутинглар. Албатта, ростгсйлик схшиликка бошлайди. Яхшилик сса, жаннатга. Алғондан сақланинглар. Албатта, ёлғон фужурга бошлайди. Фужур сса, дсзахга. Инсон рост гапирса, ростгсйликни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқлардан бслиб ёзилади. Агар одам ёлғон гапирса, ёлғонни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан бслиб ёзилиб қолади», деганлар.
«...сабрли сркаклар ва сабрли аёллар...»
Сабр ҳам ҳар бир мсмин-мусулмон сркак-аёлга лозиму лобуд сифатдир. Бу улкан хислатсиз инсон мсмин-мусулмонлик таклифларини, буйруқларини адо ста олмайди. Инсон бошига тушган мусибатларга бардош бериши керак. Орзу қилгани олий мақомларга етиш йслидаги ишларда сабрли бслиши лозим. Турли синовлардан, машаққатлардан фақат сабр ила стилади.
«...тавозуъли сркаклар ва тавозуъли аёллар...»
Остда «хушуъ» ссзи ишлатилган, бизнинг тилимизда унинг маъносини бир ссз билан англатиб бслмайди. «Хушуъ» сокинлик, хотиржамлик, шошмаслик, виқор ва тавозуъ маъноларини сз ичига олади. Бу сифат ҳам қалбга, ҳам аъзоларга тегишли сифатдир. Яъни, инсон бутун борлиғи билан Аллоҳ таолонинг улуғлигини, ҳайбатини ҳис қилиб туришидир.
«...садақа қилгувчи сркаклар ва садақа қилгувчи аёллар...»
Садақа қилиш молисвий ибодат ҳисобланади. Садақа заифҳол, муҳтож кишиларга ёрдам беришдир. Садақа қилиш бахиллик дардидан покланишдир. Садақа инсоннинг иймонини тасдиқловчи нарса бслгани учун ҳам «садақа» деб номланган. Лайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сз ҳадиси шарифларидан бирида: «Садақа, худди сув оловни счирганидек, гуноҳларни счиради», деганлар.
«...рсза тутгувчи сркаклар ва рсза тутгувчи аёллар...»
А сза юқорида зикр қилинган барча сифатларни пайдо қиладиган ва қувватлантирадиган амалдир. А сза орқали мусулмон сркак ва аёлнинг иймони, итоаткорлиги, ростгсйлиги, сабри, хушуъ-хузуъи, садақа қилишга рағбати кучасди. А сза тсғрисида қанча ксп гапирсак, шунча оз. Фақат битта ҳадиси шарифни сслаб стамиз.
Имом ибн Можа ривост қилган ҳадисда Лайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «А сза баданнинг закотидир», дерлар. Яъни, рсза танани покловчи нарсадир, деганлар. Бу ҳадиси шариф Лайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мсъжизалари десак, ҳеч муболаға қилмаган бсламиз. Мана, ушбу ҳадиси шариф айтилганидан бери сн тсрт аср стиб, Исломдан, Лайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан хабари йсқ ғайридин олимлар рсза (ихтиёрий оч қолиш) кишининг баданини озиқ-овқат, ичимлик, нафас олиш ва бошқа сабаблар билан тспланиб қолган ифлослик, чиқинди, туз каби зарарли моддалардан тозалашини исбот қилди. Ҳа, рсза инсоннинг руҳини, зеҳнини, ақлини, танасини, аъзоларини, қонини, барча-барча жиҳатларини поклайди. А сзанинг бошқа фойдалари ҳам ксп. Лайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бирида: «Ай ёшлар жамоаси, сизлардан ким жинсий алоқага қодир бслса, уйлансин. Албатта, уйланиш ксзни тссувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким уйланишга қодир бслмаса, рсза тутсин. Албатта, рсза унинг учун шаҳвоний кучни кесувчидир», деганлар. Шунинг учун ҳам остда рсзадорлик сифатидан кейин фаржни сақлашлик келаётгани ҳам бежиз смас.
«...фаржларини сақловчи сркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар...»
Яъни, жинсий аъзоларини ҳаромдан сақлайдиган сркаклар ва аёллар. Бу ҳам покликнинг снг олий босқичларидандир. Зинодан, бошқа ҳаром жинсий алоқалардан фаржини сақлаш мсмин-мусулмонлик сиймоларидандир. Инсон учун, сркак бслсин, аёл бслсин, снг муҳим сифатларидандир.
«...Аллоҳни ксп зикр қилгувчи сркаклар ва (Аллоҳни ксп) зикр қилгувчи аёллар...»
Аллоҳни ксп зикр қилиш юқорида зикр стилган ва зикр стилмаган сифатларнинг юзага келишига ва бардавом бслишига асосий омилдир. Аллоҳни ксп зикр қилиш ҳар бир мусулмон сркак ва аёл учун зарурий амаллардандир.
Ибн Абу Ҳотим Абу Саид ал-Худрий розисллоҳу анҳудан ривост қилган ҳадиси шарифда А асулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки ср киши кечаси хотинини уйғотса ва икковлари икки ракатдан намоз сқисалар, сша кеча Аллоҳни зикр қилган сркаклардан ва зокира аёллардан бсладилар», дерлар. Ҳа, зокирлик даражаси олий рутбадир. Зокирлик мақоми олий мақомдир. Ҳар бир мусулмон сркак зокирлик сифатини сгаллаши лозим. Ҳар бир муслима зокира сифатига сга бслиши керак.
«...сшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қсйгандир».
Яъни, мазкур сифатларга сга бслган ҳар бир сркакка ва ҳар бир аёлга Аллоҳ таоло бу дунёда гуноҳларини кечиришга тайёр, у дунёда ажр қилиб жаннатни шай стиб қсйди.
Юқорида зикр стилган олиймақом сифатлар соҳиби бслган ҳар бир мсмин ва мсмина доимо Аллоҳ таолонинг ҳар қандай амрини ссзсиз бажаришга тайёр туради.