Muallif Mavzu: Buyuk G'ijduvoniylar. Sadriddin Salim Buxoriy  ( 17478 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Buyuk G'ijduvoniylar. Sadriddin Salim Buxoriy
« : 03 Aprel 2010, 12:04:06 »
Buyuk G'ijduvoniylar



Muallif: Sadriddin Salim Buxoriy
Hajmi: 575 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Buyuk G'ijduvoniylar. Sadriddin Salim Buxoriy
« Javob #1 : 04 Aprel 2010, 14:33:38 »
САДРИДДИН САЛИМ БУХОРИЙ
САМАД АЗИМОВ


БУЮК ҒИЖДУВОНИЙЛАР

(Авлиё ва алломалар)

"Бухоро" нашриёти
2006 йил

Тақризчи: Ҳалим Тўраев,
тарих фанлари номзоди

Ушбу китоб орқали ўқувчи Ғиждувондан ўтган буюк авлиё, аллома, олимлар ҳақида маълумот олади. Муаллифлар манбалар асосида ғиждувонлик авлиё ва алломалар тарихини баён қилган.



Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча оламнинг раббиси Аллоҳ таолога ҳамду сано. Унинг расули Муҳаммадга с.а.в салавоту саломлар бўлсин.
То кўнгил обод бўлмаса, юрт обод бўлмас. Кўнгилни обод этадиган нарса бу— Маънавият, Маърифат Илмдир. Илм, маънавияту маърифат орқали одам ватан туйғусини, миллий ифтихор ҳисини теран тасаввур қилади. Инсонни юксак мақомларга эриштирувчи Каломуллоҳ амрини, ҳадиси шариф ҳикматларини тўғри тушунган ҳолда бандалик ва одамийлик шартларини бажо келтира олади.
Қатағон замонида номлари ва асарларини тилга олиниши ман қилинган буюк бобокалонларимизнинг шаъни тикланмоқда, китоблари халқимиз мулкига айлантирилмоқда. Зиёратгоҳларимиз обод қилинмоқда. Ёшлар ушбу табаррук заминдан ўтган буюк авлиёлар, атоқли алломалар ҳаётини ўрганмоққа бел боғлаган. Зеро ул буюк зотлар ҳақиқий ватанпарвар эдилар ва ўшаларнинг шарофатидан юртимиз довруғи жаҳонга таралган. Бухоройи шариф, қолаверса бутун Туронзамин довруғини оламга ёйишда ғиждувонлик аллома — авлиёларнинг ҳам хизмати бор.
Маълумки Ғиждувон қадимдан санъату маданият, илму маърифат, ҳунармандчилик, дину диёнат марказларидан бири сифатида жаҳонга машҳур. Бу табаррук заминда туғилиб вояга етган юзлаб авлиёлар борки, уларнинг номи тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан ёзилган.
Турли мамлакатлардан келган авлиёлар, алломалар Ғиждувонда яшаб, бу ердаги толиби илмларга сабоқ берганлар. Илм истагида ўзга юртлардан келган алломалар Ғиждувон алломаларидан сабоқ олган.
Ғиждувон замини ғоят табаррук дедик, зеро бу ерга Хизр а.с. нинг қадамлари теккан. Манбаларда ёзилишича, Хизр а.с. Ғиждувонга келиб, ҳазрат Хожаи Жаҳонга таълим берганлар.
Саҳоба Қусам ибн Аббос р.а. (624—677) Ғиждувон орқали Самарқандга борганликлари манбалардан маълум. Қутби замон тариқатнинг буюк пири муршиди Юсуф Ҳамадоний, инчунин, Хожа Абдулло Барқий, Ҳасан Андоқий, Аҳмад Яссавийлар Ғиждувонга келиб бир неча вақт яшаганлар ва фаолият кўрсатганлар. Элликка яқин асарларнинг муаллифи, буюк тарихчи, муҳаддис, насабшунос олим, атоқли тарбиячи Абдулкарим ас Самъоний (1113—1167) ҳам Ғиждувонда бир неча йил яшаган ва бу табаррук заминнинг кўплаб қишлоғида бўлган. Самъоний ғиждувонлик буюк авлиё, аллома Шамсулаимма (имомларнинг қуёши) Заранжарийдан сабоқ олганликларини ўз китоблари "Ал Ансоб" да ёзганлар.
Ас Самъоний "Ал Ансоб" асарида Абдулхолиқ Ғиждувонийгача Ғиждувонда яшаб фаолият кўрсатиб ўтган ўнга яқин муҳаддис, аллома авлиёлар ҳақида маълумот беради.
Буюк Ғиждувонийлар ҳақида Абу Абдулло Муҳаммад ал Бухорий ал Ғунжор ал Ҳофизнинг (ваф.1022) "Тарихи Бухоро", Абдураҳмон Жомийнинг "Нафоҳатул-унс", Алишер Навоийнинг "Насоимул муҳаббат", Али Сафийнинг "Рашаҳоту айнул ҳаёт", Носириддин Тўранинг "Туҳфат аз зоирин" ва бошқа юзлаб манбаларда маълумотлар бор.
"Силсилаи шариф" даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди, авлиёлар султони Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний асос солган хожагон тариқати XXI асрга келиб, Ғарбу Шарқда машҳур бўлди. Абдулхолиқ Ғиждувоний мақомотлари, зикр тартиблари кўплаб Европа мамлакатларига етиб борган. Немис, инглиз, француз миллатига мансуб кишилар хожагон — нақшбандия тариқатига кириб, бу таълимотнинг файзи, одоби, маърифатидан баҳраманд бўлмоқдалар Абдулхолиқ Ғиждувоний тузиб берган "Хатми хожагон" айни шу кунларда ҳам замонамиз пири муршидлари раҳбарлигида муридлар билан ўтказилади. "Хатми хожагон"нинг фазилати, баракотини жуда кўп авлиёлар таъкидлаганлар. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг инсоният олдида этган хизматлари бениҳоя буюк. "Мана, неча юз йилларки, Ғиждувоний ҳазратлари ўзининг ноёб ақл—заковати, собит эътиқоди, беқиёс инсоний фазилатлари билан дунёда Хожаи Жаҳон аҳлининг пири деб улуғланиб келинади.
Бир умр ҳалол меҳнат қилиб, оддий халқ ичида оддий касб-кор билан камтарона ҳаёт кечирган бу мўътабар сиймонинг Оллоҳ йўлидаги буюк хизматлари бугун — орадан тўққиз аср ўтганидан кейин ҳам — бутун мусулмон оламида юксак эътироф этилаётгани бежиз эмас.
2003 йил Хожаи жаҳоннинг 900 йиллик юбилейлари юртимизда жаҳон миқёсида нишонланди. Хожаи Жаҳон зиёратгоҳларида XXI аср обидаси — гўзал мажмуа бино қилинди. Ушбу мажмуадаги жомеъ масжиди, мақбара, улкан боғ, таъмирланган Улуғбек мадрасаси, минора бутун жаҳондан келаётган зиёратчиларни лол қолдирмоқда.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний асарлари юртимизда нашр этилди. У зоти шариф маънавий мероси тадқиқ этилмоқда. Ушбу рисоламиз ҳам ғиждувонийшуносликка қўйилган камтарона ҳиссамиз бўлади деган умиддамиз.
Ҳазрат Хожа Алоуддин Ғиждувоний, мавлоно Поянда Соктареги, Сўфи деҳқон Шўрчаги, Мавлоно Хуш Муҳаммад Азизон, Эшони Ҳаким Валиюллоҳ, Қози Фатҳуллохожа ва бошқа ғиждувонлик авлиёларнинг номи бир неча асрлардан бери хилқимиз тили ва дилидадир. Уларнинг мозорлари табаррук зиёратгоҳ ҳисобланади. Бу юртда Бурқи Сармаст, Халифа Худойдод каби ўплаб табаррук зотларнинг қадамжолари борки, улар хилқимиз томонидан эъзозланиб келинмоқда.
Тўғри, даҳрийлик авж олган қатағон замонида авлиёларни бадном этмоққа, зиёратгоҳларни йўқотмоққа ҳаракат қилинди. Улуғларимиз қурган масжид, мадраса, саройларнинг айримлари йиқитилди, алломаларимиз асарлари гулханларга ташлаб ёқилди. Улар халқимизнинг маънавияти илдизига болта урмоқчи бўлдилар. Алҳамдулиллаҳ, мустақиллик шарофатидан халқимизнинг маънавий қомати қайта тикланди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, Ғиждувонда нафақат диний, балки дунёвий илмлар ҳам ривож топганди. Ғиждувонлик заргарлар, мисгарлар, тўқувчилар, кулоллар, ошпазлар, тижоратчиларнинг донғи жаҳонга таралгандир.
Жуғрофия фани ривожига муҳим ҳисса қўшган Ҳазрат Маҳмуд ҳам Ғиждувон фарзанди эдилар. Таниқли адиб А. Дониш тез-тез Ғиждувонга саёҳат қилган. Саёҳат чоғида бу ердаги илм аҳли билан адабиёт, тарих, астраномия, риёзиёт, таббиёт фанлари бўйича суҳбатлар қурган.
С.Айнийнинг таъкидлашича, А. Дониш яқин дўстлари, шоир, хонанда ва санъаткорлар билан йилига бир марта Бухоро туманларига саёҳатга чиққан. Саёҳат давомида Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон, Қизилтепа туманларида бўлиб қайтган. Бу саёҳат икки ойгача чўзилган А. Дониш саёҳатнинг қариб бир ойини Ғиждувонда ўтказган. У Ғиждувонда Апгур бойвачча номли шахснинг ҳовлисида ўзи қуриб, ўзи нақшлаган уйда турган. С. Айнинг бу ҳовлини тасвирлаб ёзади: "Пирмаст ариғи шимоли — шарқ томондан оқиб келиб, жануб —ғарб томон йўл олар, Ғиждувон қалъасининг шимолий — шарқий томонидаги бурчагига келганда унинг суви иккига бўлиниб, унинг бир қисми тўғри жанубга йўл олиб, қалъанинг шарқ тарафидан ўтар эди. Ариқнинг чап тарафида Ашур бойвачча номли шахснинг ҳовли ва боғу роғи бўларди. Аҳмад Махдум бу ҳовли эгаси билан қандайдир яқин алоқада бўлиб, шу ариқнинг бўйида кошинкорли уй қурган эди. Бу уйнинг икки дарчаси ҳовлидаги боғчага, яна икки дарчаси ғарбга —ариқ томонга қараб очиларди". (С. Айний, "Танланган асарлар". Т.1978, 309 бет).
Аҳмад Дониш Ғиждувонда бўлган кунларида кўпчилик ғиждувонийлар унинг зиёрати учун шу ҳовлига ташриф буюрган. Уларнинг орасида Файзибой деган киши ҳам бўлиб, ҳалвогарлик касби билан А. Донишга хизмат қилган. У ҳар кун тушки овқат вақтида унга яхмос (морожнўй) ҳам тайёрлаб берган. Файзибой содда, оддий, бироқ содиқ хизматкорлардан бўлган. С. Айний А. Дониш вафоти тўғрисидаги хабарни Файзибойдан эшитади. Файзибой Аҳмад Дониш вафотидан қаттиқ афсусланиб дейди: " — Э дариғ, минг дариғки, шундай улуғ одам вафот этди. Унинг вафот этганини эшитиб, унга ихлосманд бўлган биз бир неча нафар ғиждувонликлар у дала саёҳати вақтида манзил этган уйга уч кунгача кечки пайт тўпланиб, таъзия тутиб фотиҳа ўқидик".
С.Айний А. Донишнинг Ғиждувондаги уйини тасвирлаб ёзади:" У тўққиз ёғочлик ва ҳашаматли бўлиб, деворларига ганчкорлик, ўймакорлик билан турли нақшлар солиб, зеб — зийнат берилган эди. Деворлардаги гулларнинг нақши шундай табиий кўринардики, олиб ҳидлагиси келарди кишининг.
Уйнинг олд девори тепасига махсус лавҳада қуйидаги байт заррин ҳарф билан нақшланган эди:
Бинанда, ёд ор аз ин нақши дилпазир,
Килки шикастарафтаи Мир Аҳмади фақир.
(Э, кўргувчи, бу нақшни асло унутмагил!
Мир Аҳмади фақир синиқ килкин эслагил!
Бу байтдан маълум бўладики Ғиждувондаги уйнинг нақшлари ва гулларини Ахмад Дониш ўз қўли билан солган.
Аҳмад Дониш Ғиждувонга келганида Ғиждувон қозиси Абдулвоҳид Садр Сарир билан ҳам яқиндан суҳбат қурган. Бу суҳбат шеърият, ижод хусусида бўлган. Дам олиш пайтларида А. Дониш танбур чалар, Садр Сарир ликабча чертиб усул ташлаган.
Ғиждувонда қозилик қилган Садри Сарир ўз замонасининг буюк шоирларидан бўлиб. "Сарир" тахаллуси билан шеърлар ёзган эди. С. Аиний "Намунаи адабиёти тожик" номли китобида унинг шеърларидан намуналар келтириб, шоирнинг истеъдодини юқори баҳолайди. Садри Сарир бир қанча ёш қаламкашларга устозлик қилган. У А. Донишнинг яқин дўстларидан эди. Шоирликдан ташқари мусиқа санъатидан ҳам чуқур билимга эга бўлган.
Садри Сарир нафақат ўз ашъори билан, балки инсоф-диёнатли уламо, донишманд олим, ҳалол қози сифатида ҳам Бухоро халқи ва зиёлилари орасида обрў-эътибор топганди. У Ғиждувон қозиси бўла туриб, амир Музаффарнинг фармони билан Шофиркон янги рўдини қазишда бошчилик қилади. Унинг оқилона иш юритиши натижасида қисқа муддатда янги рўд қуриб битказилди. Шофиркон тумани янги рўд шарофатидан қум босганидан илгариги ҳолатидан ҳам ободроқ бир масканга айланади.
Зуллисонайн ёзувчи, қомусий билимлар соҳиби С. Айнийдек буюк зотни дунёга берган юрт ҳам Ғиждувон бўлиб ҳисобланади.
Ушбу китобда бьз Ғиждувон туманидаги зиёратгоҳлар, у ерда дафн қилинган авлиёлар, алломаларнинг кўплари ҳақида тарихий манбалар асосида маълумотларни баён қилдик. У ёки бу авлиё, аллома ҳақида ҳозирча манбалардан маълумот тополмаган бўлсак, фақат авлиё номи ва зиёратгоҳ жойини кўрсатиш билан чегараландик. Келажакда ушбу авлиёлар тўгрисида аниқ маълумот топилар деган умиддамиз. Ўз қишлоғидаги, гузаридаги авлиё еки аллома номини китобда учратмаганлар ранжимасдан, шу табаррук зотлар ҳақидаги маълумотларни бизга етказсалар, Худо хоҳласа китобнннг навбатдаги нашрларида улардан фойдаланамиз. Муаллифлар А. Ғиждувонийнинг "Мақсад ас-соликин" китобини бизга берган Мубин Болтаевга, шунингдек "Буюк Ғиждувонийлар юрган йўлларда илмий-амалий экспедиция"сига ҳомийлик қилган Улуғбек Абдуллаев, Дилмурод Нуров, Ўктам Ахмедовга ўз миннатдорчилйгини билдиради.
"Солеҳлар сўзи эслаган — сўзлаган жойларга раҳмат инар ва фазлу марҳамат ёғилар" дейилган ҳадиси шарифда. Биз ҳам мана шундай солеҳлар сўзини эслаганимиздан, улар ҳақида сўзлаганимиздан бахтиёрмиз ва Аллоҳнинг раҳмати, фазлу марҳаматидан умидвормиз.

Садриддин хожи Салим Бухорий
Самад хожи Азимов.
 
АБУ БАКР АЛ ҒИЖДУВОНИЙ

Ҳазрат Абу Бакр Ғиждувонда туғилганлар. Бу зоти шариф муҳаддис эдилар.
Самъонийнинг ёзишича, Абу Бакр Ғиждувоний Ҳайсам ибн Аҳмад ал Басрийдан, ал Басрий ибн Динордан, ибн Динор эса саҳоба Анас ибн Молик (р.а.) дан, Анас ибн Молик р.а. эса пайғамбаримиздан (с.а.в.) ҳадис ривоят қилган.
Абу Бакрнинг жуда кўп шогирдлари бўлган, лекин энг машҳур шогирдлари неваралари Абу Наср Аҳмад Ғиждувонийдир.

АБУ НАСР АҲМАД АЛ ҒИЖДУВОНИЙ

Ҳазрат Абу Наср Аҳмад Ғиждувонда туғилганлар ва илмни ўз боболари Ҳазрат Абу Бакр ал Ғиждувонийдан ўрганган.
"Насабнома" да таъкидланишича, Абу Наср Аҳмад "Ас Сийрат" (Хислат) номи билан машҳур бўлган.
Ҳазрат Абу Наср Аҳмад ўз боболари Ҳазрат Абу Бакрдан ҳадис ривоят қилган.

АБУ САИД ҲОТАМ ҒИЖДУВОНИЙ
(ваф.878)

Ҳазрат Абу Саид Ҳотам ибн Наср ал Марвазий ал Ғиждувонийнинг оталари марвлик бўлиб, ўзлари Ғиждувонда яшаб фаолият кўрсатган. "Насабнома" да берилган маълумотга кўра, бу зоти шариф Абу Наим Фазл ибн Диккин, Аҳмад ибн Ҳафс, Муҳаммад ибн Салом Панкандийлардан ҳадис ривоят қилган.
Абу Саид Ҳотам муҳаддис эдилар. Иброҳим ибн Ҳорун ибн Муҳлаб ўз устоди Абу Саиддан ҳадисларни ёзиб олиб, бошқаларга ривоят этгандир.
Ҳазрат Абу Саид 878 йил вафот қилган.

АБУ ҲОМИД МАҲМУД АЛ ҒИЖДУВОНИЙ

Абу Ҳомид Маҳмуд ибн Юнус ал Ғашидий (ал Ғиштий) ал Бухорий ҳазратлари ҳам муҳаддис эдилар. Бу киши Ғиждувоннинг Ғишти қишлоғида туғилган.
Абу Ҳомид ҳазратлари Абу Тоҳир Асбот ибн Яса ва Абу Муқо Ҳомид ибн Ғолиб ат Тавовисийдан ҳадис ривоят қилганлар.

АБУ БАКР АЛ ҒИЖДУВОНИЙ

Абу Бакр ал Ғиждувоний ҳам Ғиштида туғилган бўлиб, бу зоти шариф Абу Ҳомид Маҳмуд ибн Юнуснинг ўғиллари ҳисобланади. Абу Бакр илмни ўз оталаридан ўрганган.
Ҳазрат Абу Бакр ўз замонасининг олими, муҳаддиси эдилар. Ҳазрат Абу Бакрнинг ўз оталаридан ҳадис ривоят қилганликлари ҳақида манбаларда ёзилгандир.

АБУ ИСҲОҚ ИБРОҲИМ ИБН МУҲАММАД
(ваф.958)

Ҳазрат Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ҳам Ғиждувоннинг Ғишти қишлоғида туғилганлар. Бу зоти шариф Бухоро ва Марвдаги муҳаддислардан, алломалардан сабоқ олган. Абу Исҳоқнинг устодлари қуйидагилардир: Абу Яъқуб Исроил ибн Самад, Абу Суҳайл Саҳл ибн Бишр ал Киндий, Али ибн Ҳусайн ал Пайкандий, Абдулазиз ибн Ҳотам ал Марвазий, Фазл ибн Аҳмад ал Омулий.

АБУЛ ҲАСАН АЛИ ИБН ТОЛИБ

Ҳазрат Абул Ҳасан Ғиждувоннинг Ғишти қишлоғида тахминан 863 йилда туғилганлар. Бухоронинг алломалари, муҳаддислардан сабоқ олиб, ўз замонасининг олими, муҳаддиси бўлдилар.
Абул Ҳасан Али қуйидаги олимлардан ҳадис ривоят этган: Абу Абдуллоҳ ибн Ҳошим, Муҳаммад ибн Зав, Яҳё ибн Бадр ал Қурайший.
Ҳазрат Абул Ҳасан Али ибн Толиб 933 йил вафот қилганлар. Қабрларининг жойи ҳақида ҳозирча манбалардан маълумот топа олмадик.

АБУ ҒОЛИБ ЗОҲИР ИБН АБДУЛЛОҲ АЛ ҒИЖДУВОНИЙ
(ваф.934)

Абу Ғолиб Зоҳир ибн Абдуллоҳ Ғиждувоннинг Муғкон қишлоғида туғилиб. Бухоро, Самарқанд, Марв, Куфа, Ироқ олимларидан сабоқ олган.
Абу Ғолиб Ғиждувоний тафсир илми устоди, муҳаддис, аллома эдилар.
Абу Ғолибнинг кўплаб шогирдлари бўлган, энг машҳурлари Али ибн Ҳасан ал фақиҳ ас Самарқандийдир.
Ҳазрат Абу Ғолиб 934 йил вафот қилганлар.

АБУЛ ҲАСАН АЛИ ИБН МУҲАММАД ЖУВАЙНИЙ АЛМУҒКОНИЙ

Ҳазрат Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Ғиждувоннинг Муғкон қишлоғида туғилганлар. Бу зоти шариф XII асрнинг улкан олими, муҳаддиси эди.
Атоқли олим, муҳаддис, тарихчи, аллома ас Самъоний Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммаддан сабоқ олганлар ва у кишиданҳадислар ривоятэтган. ("Насабнома", 110-бет).

АБУЛ ҲАСАН АЛИ ИБН ИСО АЛ ҒИЖДУВОНИЙ
(ваф.1022)

Абул Ҳасан ибн Исо Ғиждувоннинг Муғкон қишлоғида туғилган. Бу зоти шариф муҳаддис бўлиб, Абул Аббос ал Мустағфирийга сабоқ берганлар. Мустағфирий устози Абу Ҳасан Али ибн Исодан ҳадис ривоят қилгандир: ("Насабнома", 110-бет).
Ҳазрат Абул Ҳасан 1022 йил вафот қилган.

АБУ НАИМ АБДУСАМАД ИБН АЛИ АШ ШИЁИЙ

Абу Наим Абдусамад ибн Али Ғиждувоннинг Шиё(Ашё) қишлоғидатуғилганлар ("Насабнома", 71-бет).
Бу зоти шариф зоҳид, фақиҳ, муҳаддис эдилар.
Ҳазрат Абу Наимнинг устодлари Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад ас Сижорий, Абу Қосим Али ибн Аҳмад ал Хузоийлар бўлган.

АБДУЛКАРИМ АС САМЪОНИЙ
(1113-1167)

Абу Саъид Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат Тамимий ас Самъоний ал Марвазий ал Ҳофиз 1113 йил Марв (Мори) да туғилиб, 1167 йил шу ерда вафот қилганлар.
Ас Самъоний "Тож ал ислом" унвонига сазовор бўлганлар. Қомусий билимлар эгаси бўлган бу зоти шариф таниқли муҳаддис, тарихчи, насабшунос, тилшунос, аллома, буюк тарбиячи эдилар.
Ҳазрат Абдулкарим ас Самъоний Бухоро, Самарқанд, Нишопур, Куфа, Бағдод, Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Дамашқ каби илму урфон марказларида бўлиб, етти минг устоддан сабоқ олганлар ва элликдан зиёд асарлар ёзган.
Бу зоти шарифнинг "Ал Ансоб" ("Насабнома") китоблари саккиз жилддан иборат бўлиб, қомусий китоб ҳисобланади. Ушбу китобда муаллиф шарқ оламидаги минглаб муҳаддис, муаррих, авлиё, алломалар ҳақида маълумот беради. "Ал Ансоб"нинг бир қисми ўзбек тилига таржима қилинган. (Абдулкарим ас Самъоний, "Насабнома", "Бухоро" нашриёти-2003 йил, Араб тилидан Ҳожи Абдулғафур Раззоқ Бухорий, Комилжон Раҳимов таржимаси).
Абдулкарим ас Самъоний бир неча йил Бухорода, шунингдек Ғиждувонда яшаганларини "Насабнома"да келтирилган қуйидаги фикрлар тасдиқлайди: "Ҳазрат Абдул Фазл Бакр ибн МуҳаммоД аз Заранжарий менга ва муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдувоҳид ал Ҳофизга эшитган ҳадисларимизнинг барчасини ривоят қилишга ижозат хати ёзиб бердилар" ("Насабнома", 51-бет).
Ас Самъони Ғиждувоннинг Муғкон қишлоғида илму маърифат кенг ёйилганини баён қилиб, ўзининг у ерда бўлганини китобида таъкидлаган: "Бу қишлоқдан қадимда ва ҳозир ҳам кўп илм аҳли етишиб чиққандир. Шу қишлоқлик Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал Жувайнийдан ҳадис ёзиб олганман ва шу қишлоқда бир кеча тунаганман" (Насабнома", 110 — бет).
Маълум бўлаяптики, ас Самъоний ғиждувонлик Абу Бакр Заранжарий, Абул Ҳасан Жувайнийлардан сабоқ олиб, ул зоти шарифлар ривоят этган ҳадисларни ёзиб олган эканлар.
Ас Самъонийнинг қабрлари Марвдадир.

ҲАЗРАТ БУРҚИ САРМАСТ

Ҳазрат Бурқи Сармаст зиёратгоҳлари Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги Вардонзе тепададир.
Оғзаки маълумотларга қараганда Бурқи Сармаст Мусо алайҳиссалом замондошлари бўлганлар. Маълумки, Мусо а.с.нинг туғилганларига 5764 йил бўлган.
Ҳазрат Бурқи Сармаст Аллоҳнинг ошиғи, валиюллоҳ эдилар. Бурқи Сармаст зиёратгоҳлари Хоразмда, Душанбеда ва бошқа жойларда ҳам бор.
Оғзаки нақлларда айтишларича, Ҳазрат Бурқи Сармаст Аллоҳга: "Дўзахингни барҳам ур!"— деб эркалик қилиб, бир неча йил муножот этадилар. Аллоҳ иккита фариштани одам суратида қилиб юборади. Улар бир эшакка ўтин ортиб Бурқи Сармаст ёнларига келади ва ўтин ўз — ўзидан қулаб тушади. Ул икки зот Бурққа қараб:"Ўтинларни эшакка ортиб бер!"— дейдилар. Бурқ Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиб, уларга эътибор бермайди. Шунда улар бир таёқ билан Бурқни роса калтаклайди. Дард жонидан ўтгандан кейин, бу зулмга чидай олмай Бурқ: "Ё Аллоҳим! Дўзахингни кенгроқ эт! Ман пургуноҳ бандангни гуноҳидан кеч! Ман билмаган эканманки, дўзахбоп кишилар ҳам бор экан" — дебди.
Вардонзе тепадаги Бурқи Сармаст зиёратгохларида қабр ва туғ бор. Бу ер Бурқи Сармастнинг қадамжолари деб аср — асрлардан бери эъзозланади. Ушбу қадамжога кўплаб зиёратчилар келади. Қадамжо яқинида жоме масжид бор. Лекин зиёратгоҳ таъмирталабдур.
Ғиждувонда ҳам Бурқи Сармаст қадамжолари бор.

ШАМСУЛАИММА ЗАРАНЖАРИЙ
( ваф.1119)

Ҳазрат Шамсул — аимма Заранжарийнинг исмлари Абул Фазл ибн Муҳаммад ал Заранжарийдир. Бу зоти шариф Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Зарангари қишлоғида туғилганлар. Ҳазрат Заранжарийнинг ҳақларида жуда кўп манбаъларда, жумладан Ас Самъонийнинг "Ал Ансоб" (Насабнома"), Носириддин Тўранинг "Туҳфат аз зоирин" Абдулҳаким Шаръий Жўзжонийнинг "Ислом ҳуқуқшунослиги" асарларида маълумотлар берилган.
Ҳазрат Шамсул —аимма буюк фақиҳ, муҳаддис, валиюллоҳ, улуғ тарбиячи бўлганлар.
Ҳазратнинг устозлари қуйидагилардир: Шамсул — аимма Абдулазиз ибн Муҳаммад ал Ҳалвоий ал Бухорий, Абу Саҳл Аҳмад ибн Али ал Абивардий, Абу Ҳафс Умар ибн Мансур ал Ҳофиз, Аҳмад ибн Муҳаммад ал Бужалий ал Ҳофиз, Маймун ибн Али ал Майманий, Муҳаммад ибн Сулаймон ал Қохуштувоний, Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал Хайрохарий.
Шамсул —аимма Заранжарийнинг шогирдлари қуйидагилардир: Абдулкарим ас Самъоний, Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал Фағоний, Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ал Ҳалимий, Абул Фазл Муҳаммад ибн Али ал Замий, Абу Муҳаммад Абдулҳалим ибн Муҳаммад ал Барроний.
Ҳазрат Заранжарийни "шамсул —аимма", яъни имомлар қуёши деб атаганлар. Бу ҳам улуғ унвон ҳисобланади. Чунки илм тарихида бармоқ билан санарли алломаларга бундай унвон насиб этган.
Ҳазрат Шамсул — аимма Заранжарий Самарқанд, Балх, Косон ва бошқа шаҳарларда бўлиб, у ерда илм ўргат.анлар. ("Насабнома", 51-бет).
Заранжарий ҳазратлари фатвони ҳанафий мазҳаби бўйича берар эдилар. Бу кишини "Абу Ҳанифаи Сағир (Кичик Абу Ҳанифа) деб атардилар. Ҳазрат 1119 йил Бухорода вафот қиладилар. Қабрлари Бухоро шаҳридаги Калобод (Гулобод) қабристонидадир.

ҲАЗРАТ ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ
(1048-1141)

Шайхуш шуюх, олими Раббоний, қутби аср, соҳиб каромат авлиё, юксак мақомат соҳиби, пири муршид, алломаи замон Ҳазрат Юсуф 1048 йил Ҳамадонда туғилганлар.
Ҳазратнинг насаблари Имом Аъзам Ҳазратларига (699 — 767) бориб тақалади.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний "Мақсад ас соликин" китобларида пири муршидлари Юсуф Ҳамадонийнинг сурат ва сийратларини баён қилган. Тўғри, бу асарда Ғиждувоний таржимаи ҳолларига тегишли воқеалар, шунингдек, Юсуф Ҳамадонийнинг муридлари(шогирдлари) ҳақида ҳам маълумотлар бор. Лекин ушбу китобни ёзишдан асосий мақсад Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийнинг одоб — ахлоқлари, кароматлари, ҳикматлари, ул зоти шарифнинг тарих олдида этган улуғхизматларидан элни воқиф этмоқ ҳисобланади.
Мусаввир етти хил рангни ишлатиб сурат чизади. Лекин, агар битта ранг, асосий саккизинчи ранг қўшилмаса, сурат қуруқ жонсиз чиқади. Барча ранглар рангини ўзгартирадиган бу ранг меҳрдир, муҳаббатдир. Ҳазрат Абдулхолиқ меҳр билан, муҳаббат билан пири муршид суратлари ва сийратларини чизади. Кўз олдингда жуда ҳам қадрдон инсон: қотмадан келган, кўркам, узун соқоли ўзига ярашган, юзларидан нур томаётган, лабларида табассум, кўзларида илоҳий файз мехру шафқат балқиётган ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ намоён бўладилар. Ва бу зоти шариф сендан асло ажралмайди. У кишининг ҳар бир кадами, ҳар бир айтадиган каломи, ҳар бир этаётган иши намуна, дастурул амал. Беихтиёр бу зоти шарифга эргашасан, у кишига тақлид қиласан, пайров бўласан. Нега? Чунки бу комил инсонга ҳавасинг келади. Ва Юсуф Ҳамадонийнинг саховатларини кўриб, ўзингдаги бахиллик, табассумларини кўриб, ўйилган қавоғинг, камтарликларини кўриб, ўзингдаги кибру ҳаво, алломанинг илмларини кўриб, омий бесаводлигинг, ул зотнинг шоху гадога бир хилда бўлган муомаларини кўриб, ўзингдаги қўрслик, шайхнинг бетаъмаликларини кўриб, таъмагирлигининг, ул зоти шарифнинг турли дин вакилларига бир хил этадиган панду насиҳатларини кўриб, ўзингдаги мутаассиблик, у кишининг кетмон чопиб, ҳалол ризқ топаётганини кўриб, ўзингдаги танбаллик, кам ейишларини кўриб, очофатлигинг, кам ухлашларини кўриб, ғофиллигинг, кам гапиришларини кўриб, вайсоқилигинг, турли миллат вакилларига бир хил муомалаларини кўркб, маҳаллийчилигинг, миллатчилигинг, хуллас, беҳиеоб АЙБЛАРИНГ КЎЗГУДА намоён бўлади. Юсуф Ҳамадоний Хазратлари улкан КЎЗГУ! Ул зоти шариф панду насиҳат этиб, ширин суҳбат қилиб, танбеҳ бериб аста аста сени айбу нуқсонлардан қутқара бошладдилар.
Қачон айтилган гап билан этилаётган иш бир хил бўлса, қачон тил билан дил бир бўлса шунда натижа ҳосил бўлур, мурод ҳосил бўлур. Айтган гапларига ўзлари амал этганлари боис устод ҲАМАДОНИЙга юзлаб, минглаб, бугунги кунга келиб миллионлаб кишилар эргашмоқда. Инчунин, Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийга нафақат Шарқ балки Ғарблик муҳиблар хам эргашмоқда. Немислар, инглизлар, французлар хожагон нақшбандия тариқатига кирмоқда, «Хатми Хожагон»ни ўз юртларида ихлос билан, эътиқод билан ўтказмоқда.
Дарвоқе, «Мақсад ас соликин»да Ҳазрат Абдулхолиқ ўз устодларини қадам бақадам кузатиб, ҳар бир этадиган ишлари, ҳар бир айтган каломларини баён қилган. Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний Бухоро, Самарқанд Марв (Мори), Хоразм, Бағдод, Макка, Мадина ва ботқа шаҳарларда булиб, у ерларда илм олганлар. Ҳазрат икки юз учта буюк аллома, Шайхлар билан ҳамсухбат бўлганлари манбаъларда ёзилган.
"Мақсад ас соликин"да Ҳазрат Ҳамадонийнинг насабномалари ҳам берилгандир: Абу Юсуф ибн Яъқуб ибн Абдулвоҳид ибн Абдулвосит ибн Козим ибн Боқир ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Абуҳанифа ибн Нўъмон ибн Собит ибн Марнон ибн Ринд ибн Хурмуз ибн Парвиз ибн Дороб ибн Кисро ибн Дарнуш ибн Аскиюш ибн Нудор ибн Манучеҳр ибн Эраж ибн Фаридун ибн Ҳасм ибн Жамшид ибн Базд ибн Тахмос ибн Ҳушанг ибн Шерхан ибн Хасб ибн Шом ибн Аҳнавис ибн Тахмурс ибн Яъқуб ибн Кайумарс ибн Шис ибн Одам салавотуллоҳу алайҳ. Юсуф Ҳамадоний буюк аллома шайх Абу Исҳоқ Шерозийдан фиқҳ илмини ўргандилар. Ҳазрат ҳадис, тафсир илмларида, шунингдек, назар илмида ўз замонасининг пешқадами бўлдилар.
А. Жомийнинг "Нафоҳатул унс" китобларида ёзилишича, Юсуф Ҳамадонийнинг тариқатдаги пирлари Ҳазрат Абу Али Формадий (1004— 1084) бўладилар. Ҳазрат Формадийнинг устодлари Ҳазрат Харақоний (954—1034), ул зоти шарифнинг пирлари Боязид Бастомий (801—875) (Кўриниб турибтики, Харақоний увайсий бўлиб, ул зот Боязид Бастомийни кўрмаган, балки Боязиднинг руҳларидан тарбия олган.) Боязиднинг устодлари Ҳазрат имом Жаъфари Содиқ (770 — 765) бўладилар (Боязидҳамувайсий). Жаъфари Содиқнинг устодлари Қосим ибн Муҳаммад (634и. ваф.), Бу зот Ҳазрат Солмони Форсийдан (655 и. ваф.), Бу зот Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқдан (562 — 634), бу зот Ҳазрати Сарвари Коинот Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдан (570 — 632) таълим олганлар.
А. Ғиждувонийнинг   ёзишларича, Хожа Али Формадийнинг тўртта энг етук халифа (ўринбосар) лари бўлган; 1.Хожа Абдулло Мунир Амиқий, 2. Хожа Исҳоқ Фахр Насрободий, 3. Хожа Ҳамидиддин Мултоний, 4. Хожа Юсуф Ҳамадоний.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Хожа Али Формадийдан Ҳазрат Имом Муҳаммад Ғаззолий, Аҳмад Ғаззолий, Юнус Сажовандий, Сайид Аҳмад Бедистоний, Хожа Солмон Фарёбийлар ҳам таълим олиб, улуғ мақомларга эришганлар.
Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний қуйидаги асарларнинг муаллифи ҳисобланадилар: "Рутубатул ҳаёт", "Манозил ус соирин", "Манозилуссоликин".
"Мақсад ас соликин" да ёзилганки, "Бир кун Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний менга қараб дедилар: "Мен Хожаи Калон (яъни Формадий) нинг тўртинчи халифалари бўлганим каби, сиз ҳам менинг тўртинчи халифам." Шундан сўнг кўзлари ёшга тўлди. Мен сўрадим: "Сизнинг ўрнингизда ким халифа бўлгай?!" Шайх дедилар: "Эй, Абдулхолиқ ўрнимда Абдулло Барқий бўлиб, сўнг Хожа Ҳасан Андоқий ва кейин Хожа Аҳмад Яссавий бўлар. Хожа Аҳмад Яссавий Туркистонга сафар этгай, унинг ўрнида сиз халифа бўлгайсиз. Ҳамма вақт шариат ҳукмларига амал айланг ва ҳеч қачон шариатга зид ишни этманг ва кимники шариатга зид иш этаётганини кўрсангиз, ани манъ айланг!"
А. Ғиждувонийнинг таъкидлашларича, ҳазрат Юсуф Ҳамадоний ўттиз олти марта ҳаж қилиб, Қуръони Каримни ўн минг марта хатм этганлар. Ул зоти шарифнинг етти юздан ортиқ шогирдлари авлиёлик даражасига етган.
Ҳазрат аксарият вақт кундуз кунлари рўза, кечалари эса бедор — ибодатда эдилар. Юсуф Ҳамадоний шарофатларидан саккиз юзта бутпараст ислом динини қабул этган. Жуда ҳам кўп кишилар Ҳақ йўлини топган.
Ҳазрат Ҳамадоний қалби эгри, фосиқ, такаббур, маккор, золим, халққа озор берувчи, порахўр, бидъат билан шуғулланувчи, мазҳаби бузуқ, ҳаромхўр, ноҳақ қон тўкувчи, бенамоз, риёкорларга танбеҳ берар ва тавба этиб, ушбу иллатларни тарк қилишларини амр қилардилар. Агар улар бу иллатларни тарк этмаса, ундайларни суҳбатларидан қувардилар.
Ҳазрат умрларида ҳеч кимни ҳақорат қилмагандилар, ҳатто тилларига "лаънати", "бадбахт", "ит" деган ҳақорат сўзларни умуман олмагандилар.
Ҳамадонийнинг одоб —ахлоқлари, қиладиган ишлари суннатга мувофиқ бўлиб, Ҳазрат пайғамбар с.а.в га издош, пайрав эдилар.
Ул зоти шариф деҳқончилик ва косиблик (этикдўзлик, ямоқчилик) ҳунарлари орқали ризқ — рўзиларини топарди. Ҳалол касбдан топган маошларини бева —бечора, етим —есир, кўзи ожиз, мусофир, камбағал, толиби илмларга-эҳсон қиларди. Беморлар ҳолидан тез — тез хабар олар, уларга меҳрибонлик кўрсатардилар. Доимо ўзлари. билан жойнамоз, мисвок, атир, тоза қўл рўмолча олиб юрар, шунингдек, кулча, майиз, хурмо ҳам олиб юрар ва ҳамсуҳбатларга улашардилар.
Ҳазрати пир таомларни ўзлари пиширар, кирларини ўзлари ювар, кийимларини ўзлари ямардилар. Ямоқли кийимни — яхши кўрардилар. Ажабо? Нега улуғ пир, буюк авлиё ямоқли кийим кийишни хуш кўрган? Шуни таъкидлаш жоизки, ўша асру айёмда зарбоф тунлар киймоқ, заррин камарлар боғламоқ бойлар, дарбор аҳли, зодагонларга расм бўлган эди. Мусулмонлар ботинни эмас, балки зоҳирни безай бошладилар. Ҳазрати пирнинг оддий кийим, ҳатто ямоқли кийим кийишлари зоҳирпарастларга танбеҳ бўлган.
Ямоқли кийим —кибру манманлик кушандаси, камтарлик белгиси. Бу—нафсини ўлдирган, нафсини хору зор қилган кишилар либоси. Бу—ички дунёсини зийнатлаган аҳли тақво, аҳлуллоҳларнинг либоси.
Ҳазрат от минмас, зарурат бўлганда эшакка миниб сафар қилардилар. Бунда ҳам катта ҳикмат бор. Албатта от ҳам улов. Лекин от минса манманлик, кибрга сабаб бўлиши мумкин.
Суҳбатларда, давраларда олимликларини, авлиёликларини асло ошкор этмасдилар. Суҳбатдошларидан ўзларини баланд тутмас, ҳеч кимни таҳқирламас, мазах қилмас. Кимни кўрсалар, унга "Хожа!" деб мурожаат қилардилар. Номаҳрам хотин —қизларга, инчунин, болаларга асло тикилиб қарамасдилар.
Аксарият вақт калимаи радди куфрни ўқиб юрардилар: "Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта аъламул ғуйуб" (Куфрни қайтариш калимаси: Аллоҳим, сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи зотсан).
Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийнинг либослари жундан бўлиб, малла ранг эди. Оз нарса тановул қилар, кўпинча арпа нон ва сирка истеъмол этардилар. Қирқ кунда бир бор товуқ гўшти, баъзан — баъзан туя ва қўй гўшти тановул этардилар. Етмиш беш йил мужаррад (бўйдоқ) яшадилар ва кейин уйландилар. Кўп рўза тутганлари ва риёзат чекканлари боис қоматлари эгиг эди. Ҳазрат ширинзабон эдилар ва доимо табассум билан гапирардилар.
Ҳазрат ҳамиша хуфия зикр ила машғул эдилар. Муридлари жуда ҳам бисёр бўлган. Юсуф Ҳамадоний ҳазрат Солмони Форсийдан қолган ҳасса, шунингдек, ҳазрат Ҳарақонийдан қолган тасбеҳни ғоят эъзозлаб сақлардилар.
Ҳазрат шаҳар ва қишлоқларга борар, турк, араб, миллатига мансуб кишилар билан, шунингдек, хоҳ қул бўлсин, хоҳ бой бўлсин ҳамма билан бирдай суҳбатлашар, ҳаммага панду насиҳат этардилар. Исломнинг моҳияти, Ҳазрат Расули Акрам с.а.в. ҳаётлари, инчунин, саҳобаларининг одобларидан гапириб берардилар. Амри маъруф ва наҳий мункар қилардилар.
Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийнинг вафотлари муҳаррам ойининг 28 куни пайшанбада воқеъ бўлди. Пешин намозини адо қилгандан сўнг, меҳробга орқаларини ўгириб ўтирдилар ва асҳобга қараб дедилар: "Сувни иситинглар! Биз ўрнимизга Хожа Абдулло Барқийни тайинладик ва барчангиз унга эргашингиз, асло мухолифат қилманг. Зикри дил ила машғул бўлинг, жаҳрия (баланд товуш билан) зикр этманг". Сўнг Аҳмад Яссавийга қараб дедилар: "Фотир", "Ёсин", "Ваннозиот" сураларини тиловат қилинг!" Қироат тугагандан сўнг ўтирганлар орасида йиғи товуш, фарёд кўтарилди. Кейин Юсуф Ҳамадоний дедилар:" Аллоҳ таолонинг шундай бандалари борки, улар қандай жон таслим этишларини Оллоҳдан бошқа зот билмас. Байт:
Дар кўйи Ту ошиқон чунон жон бидиҳанд,
Ки он жо Малакулмавт нағунжат ҳаргиз.
Таржимаси:
Ошиқлар шундай жон нисор этгайлар
Малакулмавт андин қолгай бехабар.
Сўнг Ҳазрат Ҳамадоний васият қилиб дедилар: "Қизимни Саййид Шарафиддиннинг ўғлига никоҳлаб беринглар. Мени Абдуллоҳ Барқий ювсин, Ҳасан Андоқий қабримни қазиб, унга мени қўйсин". Шу асно Ҳазрати Хизр а.с, Илёс а.с. ва Ғавс, Қутб, Абдоллор кириб келдилар. Ҳазрати пир билан бир — бир видолашдилар. Хожаи Хизр Юсуф Ҳамадонийга битта оқ олмани узатдилар. Юсуф Ҳамадоний олмани исқаб, Ғавсга узатдилар. Ғавс ҳам уни исқади. Сўнг дедилар " Эй дўстлар намозни асло тарк айламанг! Ва халққа ҳамиша мушфиқу кеҳрубон бўлинг. Ғавсни менинг ёнимга дафн қилинг!" Шундан сўнг Ҳазрат Осуф Ҳамадоний бу фоний дунёни тарк айладилар.
Юсуф Ҳамадоний қабрлари Марв (Мори) дадир. Бухорода ҳам Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний қадамжолари бор. Бу Хожа Нуробод гузарининг шимолида жойлашган Корхона гузаридадир. Ушбу табаррук жойда Ҳазрат Барқий, Андоқий, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувонийлар таълим олган Корхона гузарида масжид, мармар тошларидан бунёд этилган ҳовуз ҳам бор эди. Лекин, собиқ Иттифоқ замонида масжид йиқитилди, ҳовуз кўмилди, ҳазрат Юсуф Ҳамадоний қадамжолари эса бор. У таъмир талабдир.
Юсуф Ҳамадонийнинг қадамжолари Ғиждувонда ҳам бўлган.

Ҳазрат Ҳамадоний кароматлари
Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний кароматлари ҳақида Жомийнинг "Нафоҳатул унс", Навоийнинг "Насоимул муҳаббат", Носириддин Тўранинг "Тўҳфат аз зоирин" китобларида ёзилган.
Ҳазрат Жомий дейдиларки, Шайх Муҳиддин ибн Арабийнинг ёзишича, Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний жума кунидан бошқа пайт уйдан чиқмасдилар. Бир кун диллари безовта бўлди ва ташқарига беихтиёр чиқдилар. Лекин қаерга бормоқ ва не иш қилмоқ кераклигини билмасдилар. Шу он уловга миниб, уни ўз ихтиёрига қўйдилар. Шаҳардан ташқаридаги кўримсиз бир мажид ёнида улов тўхтади. Ҳазрат масжидга кирдилар. Масжид ичида ҳайбатли бир йигит қиблага қараб ўтирарди. У Юсуф Ҳамадонийга қараб деди: "Эй, Ҳазрат! Менга мана бу масала оғир бўлди. Уни ечиб беринг!" Юсуф Ҳамадоний унинг масалаларини ҳал қилиб бердилар, сўнг дедилар: "Эй йигит! Қачон сизга масала оғир келса, шаҳарга бизнинг ҳузуримизга келинг! Мени бундай овора қилманг!" Йигит деди "Эй Шайх! Қачок менга масала оғир келса, ҳар бир тош Юсуф Ҳамадоний бўлгай ва масалаларимни ҳал қилгай!"
Ибн Арабий ёзадилар, бу воқеадан маълум бўладики, мурид сидқи дилдан таважжуҳ (яъни пирга юзланиб, уни тиласа) этса, пирни ўз ёнига жазб (тортиб келтирмоқ) эта олур.
Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний Бағдоддаги "Низомия" мадрасасида ваъз этаётганларида машҳур фақиҳ, ҳофизул Қуръон ибнул Саққо урнидан туриб бир масала бўйича савол беради. Ҳазрат Ҳамадоний унга дейдилар: "Ўлтиргилки, бу саволингдан куфр ҳиди келмоқда. Исломдан бошқа дингл ўтгайсанми деб гумон қилурман..." Андак фурсатдан сўнг Саққо Румдан келган элчи билан тил топишиб, насроний динига ўтди ва Румга кетди. Ибн ул Саққо жон бераётган пайтида дедилар: "Қуръондан бирор оят билурмисан эсингда қолганми?" У деди: "Қуръондан бирор ҳарф ҳам ёдимда йўқ!" У насроний динида ўлди.
"Нафоҳатул унс"да қуйидаги қизиқ воқеа ҳам баён этилган: Ҳазрат Шайх Нажибуддин Бурраш Шерозий дейдиларки, кунлардан бир кун қўлимга ажиб бир рисола тушди, уни мутолаа этиб кўнглим бағоят шод бўлди. Лекин рисоланинг муаллифи кўрсатилмаган эди. Менга ушбу рисола муаллифини билмоқ ва яна бошқа асарларини топиб ўқимоқ истаги пайдо бўлди. Иттифоқо бир кеча туш кўрдим. Нуроний бир шайх ёнимга келдилар. Ул зотнинг эгниларида оқ ҳирқа, ҳирқаларида зар билан бошдан оёқ "Ояталкурси" ёзилган. Ҳазрат ҳирқаларини ечдилар, ул ҳирқанинг остида яна бир сабз ранг ҳирқа кийгандилар, у чиройлироқ эди. Унда ҳам худди биринчи ҳирқа каби зар билан "Ояталкурси" ёзилган эди. Иккинчи ҳирқани ҳам ечиб менга бердилар ва дедилар: "Буларни тутиб туринг, мен вузуъ(яъни таҳорат) этаман!" Таҳоратдан сўнг қайтиб келдилар ва менга дедилар: "Буларнинг иккисидан бирини танлаб олинг". Мен дедим: "Қайсисини берсангиз, ихтиёр сизда!" Сабз ранг хирқани менга кийдирдилар ва оқини ўзлари кийдилар, сўнг менга дедилар: " Мени танимадингизми? Мен сиз ўқиган рисоланинг муаллифи Юсуф Ҳамадоний бўламан. Ул асарнинг номи "Рутбатул ҳаёт". Яна бошқа китобларим бор. Улар яна —да яхшироқдур "Манозил ус соирин", "Манозил уссоликин".
Мен уйқудан уйғониб бениҳоя шод бўлдим... ( А. Жомий, "Осор", жилди хаштум, Душанбе, Адиб", 1990, 66 — 67 — бет).
"Тухфат аз зоирин" китобида келтиришларича, Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийга Аллоҳ таоло шундай каромат берган эканки, ул зот қайси мамлакатга қадам қўйсалар, ўша жойдаги барча шароблар ўз — ўзидан сиркага айланар экан.

Ҳазрат Ҳамадоний ҳикматлари
—   Одамлар беш гуруҳга бўлинади: Мусулмонлар, кофирлар, гуноҳкорлар, мунофиқлар, мушрик (кўп Худоли)лар.
—   Эй Абдулхолиқ! Сулукдаги ҳақиқий йўл икки хилдир: сулуки зоҳирий, сулуки ботиний. Сулуки зоҳири шуки, ўзни ҳамма ҳолда шариат чегарасида тутгайсиз! Ва нафс ҳавосидан эҳтиёт бўлгайсиз ва вужудингиздаги барча аъзоларни (қўл, оёқ, кўз ва ҳоказо) шариат мақомида тутгайсиз.
Сулуки ботиний қалбнинг покланишидир. Киши ўз қалбини ойнага айлантириши керак. Уни занг, ифлосликлардан тозаламоқ учун бисёр ҳаракат этиши даркор. Ботиний таҳорат —қалбнинг покланиши ҳисобланади. Ифлосликлардан қутулган қалб Аллоҳ зикрига гўё бўлгай.
—   Ўлим, гўр азоби ҳақ, Мункар ва Накир савол-жавоби ҳақ, Қиёмат куни ҳақ,  гуноҳларни ва савобларни тарозида ўлчаниши ҳақ, Сирот кўприги ҳақ, жаннат ва дўзах ҳақдур.
Қуйидаги ҳикматлар Ҳазрат Ҳамадонийнинг "Ҳаёт мезони" ("Рутубатул ҳаёт") китобларидан олинди. Ушбу китобни Сайфиддин Сайфуллоҳ ва Нодирхон Ҳасан таржима қилиб нашрга тайёрлаганлар.
—   Кўзи очиқ киши шариат мулкини бус — бутун кўрадиган инсондир. Зеро шариат —нафс ва коинотнинг султонидир.
—   Инсон дунё лаззатлари билан фароғат топишдан йироқлашмагунча диний вазифаларни ҳаққи билан адо этолмайди. Бир қалбда икки зид нарса ўрнашолмайди, келиша олмайди.
—   Кўнгил дунё завқларига асир экан, ислом шарафи ва шонидан узоқланиб, тубанлашиб бораверади. Натижада исломий тасаллий мақоми хароб бўлиб, дунёвий завқу сафога тегишли макони маъмур ва обод бўлади.
-Дунё матоси билан хотиржам бўлиб овунган киши ҳайвонлар, ҳашаротлар, ёввойи ва уй ҳайвонлари, қуш ва балиқлар билан баробар ва улар билан шерикдир. Чунки улар бу алдов дунёнинг лаззатлари билан тирик ва ҳаётдирлар.
—   Бадан дин йўлида ғозийнинг отидан ва ҳожининг туясидан афзал бўлмаганидек, тубан ҳам эмас. Жиҳод ва ҳаж йўлида от ва туяга ем —хашак бериш Ҳаққа ибодат ва диний амаллардан бўлса, бундан ҳам афзалроғи — шариат ҳукмларини ва дин аҳкомларини бажарувчи баданни таомлаштириш Ҳаққа итоат ва яқинлик қилишдир.
Ҳою ҳавасларга эргашиб, нафс васвасаларига бўйсуниб, шариатга хилоф амалларни бажариш учун баданни парвариш қилган инсон от ва туяга ем-хашак бериб, уларнинг кучи билан йўлтўсарлик қиладиган қароқчига ёки бир мусулмонни ноҳақ ўлдириш учун қиличини қайирган кишига ўхшайди.
—   Басират аҳли демишлар: Инсонда иймоний бир фикр пайдо бўлса, исломий амал унинг табиатига айланади. Ҳар иккаласини жамлаш имкони бўлса, бирлаштириш лозим. Масалан, рўза ва тафаккур. Эътикоф ва тафаккур ва ҳок.
—   Илоҳий ирода илм хазинасидан кишининг саодати ва бахтсизлигини олиб қудратга топширади. Изн бу саодат ва бахтсизликни қудрат хазинасидан олиб, қазога топширади. Қадар қазо хазинасидан буларни олиб бандага етказади.
Қадарда ғафлат, қазода саҳву жоиз, изнда ғафлат, қудратда туҳмат, илоҳий иродада майлу собир ва илмда (яъни илоҳий илмда) хато — янглишлик бўлмайди.
—   Агар тупроқ моҳиятини ўрганаман десанг (зеро сен тупроқдан  яратилгансен), бутун умринг сарф бўлур, лекин тупроқ сиру асрорига оид бўлган илминг ибтидода қолгай.
Агар сувнинг хусусиятларини ўрганмоққа бел боғласанг (зеро сен сувдан яратилгансен), минг йил умр кўрсанг —да, сувнинг мингдан бир хусусиятини билмакка ақлинг етмас.
Агар олов сир — синоатини ўрганаман десанг (зеро сен оловдан яратилгансен), қиёматгача умр кўрсанг, дунё тугар, лекин олов сир — асрори тугамас,
Агар ҳаво сифатларини ўрганаман десанг ( зеро сен ҳаводан яратилгансен), умринг, илминг, ақлинг тутар, лекин ҳаво сифатлари тугамас.
Ишнинг ҳақиқати шуки, кўз асло кўзни ва кўринган нарсани том маънода кўролмайди. Ақл ақлни ва уй фикрдагини том маънода танимайди, ҳис ҳеч вақт ҳис этилган нарсани ҳақиқий маънода англай олмайди.
Зикр қалбни юмшатади ва кўнгил кўзини мунаввар қилади. Қалб тафаккурини очувчи калит зикрдир.
Қалб билан зикр дарахт билан сувга ўхшайди. Қалб билан тафаккур эса дарахт билан мевага менгзар.
Аллоҳ севгиси махлуқот севгисидан кўра жўшқин ва шиддатли ва қудратлироқдир. Нафсоний ва Шайтоний севги билан Раҳмоний севги орасидаги фарқ шундай: махлуқ севгисидан ўзидан кетиш ва девоналик юзага келади. Ҳақ таолони севишдан эса кўнгилда фаросат, ҳикмат ва маърифат ҳосил бўлади. Чунки Шайтоннинг йўлида тикан ва хас хашак учраса, ҳак таолонинг йўлида фақат наргису лола, гуллар рўбару келади....
(Хожа Юсуф Ҳамадоний. «Ҳаёт мезони", Т. "Янги аср авлоди, 2003 йил). Аллоҳ таоло Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийни ва ул зотнинг пиру муридларини раҳмат этган бўлсин! Омин!

ХОЖА АБДУЛЛО БАРҚИЙ
(ваф.1160 й)

Ҳазрат Хожа Абдулло Барқий Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийнинг биринчи халифалари эдилар. Бу зоти шариф ҳақларида "Туҳфат аз зоирин" да маълумот берилган.
Хожа Абдулло Барқий Юсуф Ҳамадоний марҳум бўлганларидан сўнг муридлар тарбияси билан шуғулланганлар.
Хожа Абдулло Барқий 1160 йил вафот қиладилар қабрлари Абу Исҳоқ Гулободийнинг мозорлари ёнида бўлган. Бу ҳозирги Юридик ва маиший хизмат касб —ҳунар колежи ўрнидадир.
Ғиждувонда Барқийнинг қадамжолари бўлган.

ХОЖА ҲАСАН АНДОҚИЙ
(1069-1158)

Ҳазрат Хожа Ҳасан Андоқий Юсуф Ҳамадонийнинг иккинчи халифалари ҳисобланадилар. Бу зоти шариф ҳақларида Самъонийнинг "Ал Ансоб" китобида маълумот бор. "Ал Ансоб" да ёзилишича, Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал Андоқий— имом, фозил, зоҳид, тақводор, камтарин, ғоят гўзал сийратлилиги билан шуҳрат қозонган. Бу зоти шариф Абул Музаффар Абулкарим ибн Абу Ҳанифа ал Андоқийнинг (1010—1089) неваралари ҳисобланадилар.
Ҳасан Андоқий Юсуф Ҳамадоний билан бирга Хоразм, Бағдодда бўлган. Ас Самъоний ёзади: "Мен биринчи бор Ҳасан Андоқий билан Марвдаги шайх хонақосида учрашдим. Сўнг Бухорода учрашдим ва бу зотдан сабоқ олдим. Ҳазрат Андоқий менга Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний ривоят қилган ҳадисларни ўргатдилар. Ҳазрат Андоқий мени бениҳоя ҳурмат — иззат қилардилар.
Ҳазрат Андоқийнинг вафотлари рамазон ойининг Лайлатул Қадр кечасида воқе бўлди. ("Насабнома", 16 —бет).
Андоқий ўз замонасининг етук алломаси, тариқат олими, валиюллоҳ бўлиб, жуда кўп муридлари бор эди. Кўп ибодат этар, кўп риёзат чекар эди.
"Туҳфат аз зоирин" китобида ёзилишича, Ҳасан Андоқийнинг қабрлари Бухорода Абу Исҳоқ Гулободий мозорлари ёнидадир.
Хожа Абдулло Барқий, Хожа Ҳасан Андоқийларнинг қабрлари қолмаган. Шўролар замонасида улар йўқотилгандир.
Вилоят ҳокими С. Ҳусенов ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги Юридик коллеж ёнида "Дахмаи беҳиштиён" зиёратгоҳи бунёд этилди. Ушбу зиёратгоҳда Ҳазрат Андоқий, Ҳазрат Барқий ва бошқа авлиёлар таржимаи ҳоли ёзиб қўйилди.

ҲАЗРАТ АҲМАД ЯССАВИЙ
(ваф.1166 йил)

Бухоро шаҳридаги қадимги Кархона гузарида, шунингдек Ғиждувонда Аҳмад Яссавий қадамжолари бор.
Яссавия тариқатининг асосчиси, буюк авлиё, улуғ шоир, файласуф, аллома ҳазрат Аҳмад Яссавий Сайрам қасабасида туғилганлар. Баъзи манбаларда ёзилишича, бу зоти шариф 130 йил умр кўрган. Бу зоти шариф Арслонбобо, Саид Ваққос, Шаҳобиддин Исфинжобий, Ҳамадоний ва бошқа устозлардан таълим олганлар.
Нақл қилинишича, ҳазрат Шаҳобиддин шогирдларини имтиҳон қилмоқчи бўлибти ва ҳар бирига биттадан товуқни ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган жойда сўйишни буюрибти. Ҳамма топшириқни бажарган, фақат Аҳмад тирик товуқ билан келиб: "Узр устоз! Мен ҳамма жойда Аллоҳ таоло назарини ҳис қилдим. Шу боис топшириқни бажаролмадим" — дедилар. Устоз ёш Аҳмаднинг валийликларига тан бериб, дуо қилган эканлар.
Аҳмад Яссавий Юсуф Ҳамадонийнинг учинчи халифалари бўлиб, бир неча вақт устоз ўрнида Бухородаги хонақоҳда пири муршид сифатида қолиб, толиби илмларга сабоқ берганлар. Кейин эса Яссига кетганлар.
Ҳазрат Навоий "Насоимул муҳаббат" да ёзадилар: Хожа Аҳмад Яссавий - Туркистон мулкининг шайхул машойихидур.мақомоти олий ва машҳур, каромати мутаволи (ҳайратланарли) ва номахсур (чегарасиз) эрмиш. Муриду асҳоби ғоясиз (бениҳоят кўп) ва шоҳу гадонинг иродат ва ихлоси остонидан ниҳоятсиз эрмиш (Алишер Навоий, Мукаммал асарлар тўплами, 17 том, Т. "Фан" — 2001 йил, 419 —бет)
Ҳазрат Яссавийнинг оталарининг исми Иброҳим, боболари Илёс бўлиб, насаблари Ҳазрат Али р.а.га бориб тақалади.
Қутбидин Ҳайдар, Ҳаким Ато, Исмоил Ато, Шайх Разиюддин Али Лоло каби буюк авлиёлар Ҳазрат Яссавийнинг шогирдлари эдилар.
Ҳазрат Аҳмад Яссавийнинг "Девони Ҳикмат", "Фақирнома" каби асарлари жаҳонга машҳур.
Ҳазрат Аҳмад Яссавий 63 га киргандан сўнг ер устини тарк қилиб, ер ости ғорига кирганлар. Ғорда ҳам шогирдларга дарс берганлар. Ер остига кирганларига сабаб нима? Ҳазрат Яссавий пайғамбар с.а.в. издошлари бўлганлар. Пайғамбар с.а.в. суннатларига амал этганлар. У зоти шариф: "Пайғамбар ёшларига етдим, энди ер устида юрмайман!" — деб ғорга кирган эканлар.
Ҳазрат Аҳмад Яссавийнинг касблари чивиқдан сузқич тўқиш, ёғочдан қошиқ ва чўмич йўниш бўлган. Мана шу касб орқали ризқ — рўзларини топган.
Аҳмад Яссавий дейдилар: "Шайх улдирки, нарзу ниёз олса, уни мискин, ғариб, бечора, етим — есирларга бергай. Агар бу нарзу ниёзни ўзи еса гўё мурдор ит емишини тановул қилган бўлур!"
Аҳмад Яссавийнинг қабрлари Қозоғистон республикаси Туркистон вилояти Ясси қасабасидадир. Аҳмад Яссавий қабрлари устида Амир Темур 1395 йил улкан мақбара бино қилган.
Яссавий ҳикматлари собиқ Иттифоқ замонасида қатағонга учраган эди. Истиқлол шарофатидан Ҳазратнинг китоблари бир неча бор ўзбек тилида нашр этилди. Ўзбекистонда Яссавий ижодларини тарғиб ва ташвиқ этишда Эргаш Рустамов, Иброҳим Ҳаққулов, Нодирхон Ҳасанов, Расул Муҳаммад Ашурбой ўғли Абдушукуров, Тожи Қораев ва бошқа олимлар хизмат қилган.
Ҳазратнинг ҳикматларини тарбиявий аҳамияти бениҳоя буюкдир:

Бешак билинг, бу дунё барча элдин ўтаро,
Инонмағил молингга, бир кун қўлдан кетаро.
Ота — она, қариндош қаён кетти, фикр қил,
Тўрт оёғлиғ чўбин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема, ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош — ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош умринг елдек ўтаро.
Қул Хожа Аҳмад, тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг обу гил, яна гилга кетаро.

Ўн саккиз минг оламга сарвар бўлғон Муҳаммад,
Ўттуз уч минг асҳобга раҳбар бўлғон Муҳаммад.
Ёлонғочу очлиққа қаноатлиғ Муҳаммад,
Осий, жофий умматга шафоатлиғ Муҳаммад.
Тунлар ётиб уйимас, тиловатлиғ Муҳаммад,
Ғариб бирла етимга мурувватлиғ Муҳаммад.
Йўлдин озған гумроҳга ҳидоятлиғ Муҳаммад,
Муҳим тушса ҳар кимга кифоятлиғ Муҳаммад.
Бу Жаҳлу Бу Лаҳабға сиёсатлиғ Муҳаммад,
Маломатни собуни, саломатлиғ Муҳаммад.
Намоз, рўза қилғувчи ибодатлиғ Муҳаммад,
Тинмай тасбеҳ айтувчи риёзатлиғ Муҳаммад.
Малъун—лаъин шайтонга сиёсатлиғ Муҳаммад,
Шариатни йўлиға иноятлиғ Муҳаммад.
Тариқатга раҳнамо, иродатлиғ Муҳаммад,
Ҳақиқатга муқтадо, ижозатлиғ Муҳаммад.
Дуолари мустажоб, ижобатлиғ Муҳаммад,
Ёмонлиқға яхшилик кароматлиғ Муҳаммад.
Тавфиқ берган золимга, жалолатлиғ Муҳаммад,
Сажда қилган эгилиб, итоатлиғ Муҳаммад.
Беш вақт намоз бўлганда имоматлиғ Муҳаммад,
Меърож ошиб борганда шаҳодатлиғ Муҳаммад.
Аршу Курси бозори, иноятлиғ Муҳаммад,
Саккиз беҳишт эгаси, вилоятлиғ Муҳаммад.
Мискин Аҳмад қулиға китобатлиғ Муҳаммад,
Етим, фақир, ғарибға саховатлиғ Муҳаммад.
(Аҳмад Яссавий, "Девони Ҳикмат", Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти, 1992 йил).

ҲАЗРАТ АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ

Авлиёлар султони, қутби замон, олими Раббоний, шайхуш шуюх, буюк тарбиячи, хожагон тариқатининг асосчиси Ҳазрат Абдулхолиқ ибн Абдулжамил 1103 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Бу зоти шариф Хизр а.с, Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний, имом Садриддин, Ниёз Хоразмий (Бобойи Лақлақаги) лардан таълим олган. Ҳазрат Абдулхолиқ Хожаи Жаҳон, яъни жаҳоннинг буюги, жаҳоннинг хожаси номи билан машҳур. Ҳазрат Хожаи Жаҳон бир ривоятда 1179, бошқа бир ривоятда 1220 йил Ғиждувонда марҳум бўлганлар. Муборак қабрлари Ғиждувон марказидатабаррук зиёратгоҳдир.
Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг "Мақсад ас соликин" китобларида ёзилишича, Имом Абдулжамил (яъни Ҳазрат Абдулхолиқнинг оталари) Рум мамлакати (Туркия) дан бўлиб, Малатия шаҳрида истиқомат қилардилар. У зоти шариф 113 ёшга кирган, обид, зоҳид, олим, валиюллоҳ бўлкб, лекин фарзандлари йўқ эди. У киши доим Аллоҳ таолодан аҳли солеҳ фарзэнд беришини сўраб дуо қилардилар.
Иттифоқо, Малатия подшоҳини душманлар тахтдан ағдарди. У душмандан қочиб якка—танҳо тоғларда яшади.
Кунлардан бир кун оч-наҳор, соч — соқоллари ўсган ҳолда подшоҳ Имом Абдулжамил уйларига келади, Имом мусофирни яхши кутиб оладилар, унга дарҳол таҳорат суви берадилар. Сўнг икки ракат шукри вузуъ намозини ўқинг деб буюрдилар. Унинг ёнига дастурхон ёзадилар. Қорни тўйгандан сўнг кийимларини ювиб, соч, сақолини тартибга келтириб, ухлаб дам олмоққа буюрадилар. Меҳмон тўйиб ухлагандан сўнг йиғлай бошлайди. Имом Абдулжамил йиғи сабабини сўраганда, у: "Мени танимадингизми?" — деб сўрайди. Имом: "Малатиянинг собиқ подшоҳи эмасмисиз?"— дейдилар. У: "Оре! Мен йиғламай, ким йиғласун! Эй шайх ҳазратлари, тожу тахт кетган бўлса, аҳволим оғир!" — дейди. Имом дейдилар: "Яна тожу тахт эгаси бўлишни хохлайсизми?". У: "Нечун хоҳламай? Ахир аҳлу аёлим, гўдакларим душман қўлида асир —ку!" Имом: "Агар тожу тахтни қайта киритсангиз, қизингизни менга никоҳлаб берасизми?" Подшоҳ Имом Абдулжамилнинг шартларини жону дил билан қабул этди. Шундан сўнг Имом подшоҳни боболари Имом Молик (721 — 795) қабри ёнига олиб бордилар. Зиёратдан сўнг шу ерда чилла ўтиришни буюрдилар ва подшоҳ ҳақига дуойи хайр қилиб уйларига қайтдилар.
Андак фурсатдан сўнг янги подшоҳ халққа нисбатан зулм, адолатсизликни кўпайтиргани боис, норозилик пайдо бўлди. Вилоятнинг улуғзодалари бу зулмдак шикоят қилиб Имом Абдулжамил хузурларига келдилар. Ва собиқ подшоҳни топиб беришни илтимос қилдилар. Имом уларга подшоҳни тахтдан тушириб, қўл — оёғини боғлаб қўйишни буюрдилар. Шундай қилиб, собиқ подшоҳ яна тожу тахт эгаси бўлди. У ўз ваъдасига мувофиқ қизини Имом Абдулжамилга никоҳлаб берди.
Хизр а.с. келиб Имом Абдулжамилга дедилар: "Аллоҳ таоло сизларга ўғил фарзанд ато қилади. Унинг исмини Абдулхолиқ деб қўясиз. Бугун сизлар Бухорога қараб равона бўлинг, Ғиждувонда сокин бўлинг. Фарзанд Ғиждувонда туғилади ва у буюк валиюллоҳ бўлади, иншооллоҳ!"
Хизр а.с. тавсияларига мувофиқ улар Ғиждувонга келдилар ва Ғиждувонда Ҳазрат Абдухолиқ туғилдилар.
Абдухолиқ Бухорода Имом Садриддиндан тафсир илмини ўрганаётган пайтда, "Аъроф" сурасидаги: "Удуъ Раббакум тазарруъав ва хуфятан иннаҳу ло юҳиббул мўътадин" (Сен Парвардигорингга ёлвор ва махфий ҳолда дуо қил, чунки у ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди) 55 — оят маъносини сўрайдилар ва дейдиларки: "Эй устоз! Агар зокир (зикр этувчи) овоз чиқариб зикр этса, бу ҳол ўзгаларга аён бўлур. Мабодо дилда яъни овоз чиқармай зикр этса, Шайтон воқиф бўлур. Чунки "Шайтон одам фарзандининг томирида қондай оқиб юради" ҳадиси бунга ишорадур. Хўш, унда хуфия зикр этиш қоидаси ва тартиби қандай бўлур?"
Имом Садриддин дейдилар: "Эй, фарзанд! Сен сўраётган илм —илми ладуний. Агар Аллоҳ таоло ладуний илмни сенга маълум қилмоқни' хоҳласа, албатта аҳлуллоҳ (Аллоҳ одамлари) дан бирини ёнингга юборади, у сени бу илмдан воқиф қилур".
"Ладуний илм" қанақа илм? Уни қай китобдан, қай мадрасадан ўрганиш мумкин? Муҳаммад Ғиёсиддин "Ғиёсул луғот" асарида маълумот бериб, ёзадики, "илми ладуний" — Аллоҳ таоло томонидан ато қилинган илм ҳисобланади. Ундай илмга уриниш, сайъ — ҳаракат, риёзат чекиш натижасида, Аллоҳ таоло хоҳласа, эга бўлиш мумкин. Чунки бу Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган кишиларгагина берилувчи илоҳий илмдур. Ладуний илм учга бўлинар экан? Ваҳий, илҳом, фаросат. Ваҳий пайғамбарларга, илҳом авлиёларга, фаросат орқали билиш эса сўфийларга Аллоҳ изни (рухсати) билан берилган. (Муҳаммад Ғиёсиддин, "Ғиёсул луғот", Душанбе, "Адиб", 1987).
Имом Садриддин билан бўлган ушбу суҳбатдан бир неча муддат ўтгандан сўнг Хизр а.с. келиб, Абдулхолиқ Ғиждувонийни фарзандликка қабул қиладилар ва хуфия зикр қоидаларини у кишига ўргатадилар.
Хуфия зикр қоидасини ўргатишда Хизр а.с. қуйидаги ишни буюрадилар: "..Ҳовузлиғ сувга кириб, ғўта ур ва кўнглунгда: "Ло Илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ!" дегил. Алар Хожа буюргандек қилибдурлар ва ишга машғул бўлубдурлар ва кушодлар топибдурлар ва аввалдин охиргача рўзғори барча халқ қошида мақбул ва маҳмуд экандур (А.Навоий, Мукаммал асарлар тўплами, 17 —том, Т. 2001 йил, 254 —бет).
Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар: "Йигирма икки ёшимда уйғоқ қалбларнинг хожаси Хизр а.с. мени Шайхи Раббоний Юсуф Ҳамадонийга топширдилар ва мени тарбия қилишларига васият қилдилар, улар (яъни юсуф Ҳамадоний) Мовароуннаҳрда эканликларида мен хизматларини қилдим ва кўп манфаатлар топдим".
"Туҳфат аз зоирин" китобида Ҳазрат Абулхолиқ Ғиждувонийнинг бошқа бир устодлари — Ҳазрат Бобойи Лақлақаги (Ниёз Хоразмий) ҳақларида маълумот берилган. Бу зоти шарифнинг табаррук қабрлари Рометан тумани Лақлақа қишлоқидадир. Ушбу зиёратгоҳ шўролар замонасида вайрон этилган, Бобойи Лақлақаги жомеълари бузилган эди. Яқинда "Донолик" фирмасининг раҳбари рометанлик саховатпеша инсон Тоиров Шавкатнинг сайъ — ҳаракати билан Ҳазрат Бобойи Лақлақаги қабрлари устида мақбара тикланди, шунингдек, жомеъ масжиди ҳам қайта қурилди.
Ҳазрат Навоий дейдиларки, "Уларнинг (яъни Хожаи Жаҳоннинг) равиши тариқатда ҳужжатдур. Барча форуқ (ҳақни ботилдан ажратувчилар) нинг мақбулидурлар. Ҳамиша сидқу сафо йўлида ва Мустафо с.а.в. шаръу суннати мутобаатида ва бидъату ҳаво мухолафатида қадам урубдурлар ва пок равишларини ағёр кўзидин яширибдурлар (А. Навоий, Мукаммал асарлар тўплами, 254-бет).
Ҳазрат Сайид Аҳмад Жалолиддин Махдуми Аъзам Даҳбедий (1461 — 1542) "Маноқиби Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" номли асарларида Хожаи Жаҳонга қуйидаги баҳони берганлар: "Орифлар султони", "муҳаққиқлар бурҳони", "дарёи маорифи Раббонийнинг ғаввоси", "қутби замон".
Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф ар ревгарий ўз устозлари А. Ғиждувонийни қуйидаги сифатлар билан тилга оладилар: "Ул маъдани ҳақойиқ ва толеъал алойиқ ва жаноби фоиқ ва кошифи субҳоний ва дину дунё шайхи, муқтадоси ва мавлоси Ҳазрат Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (Хожа Ориф ар Ревгарий, "Орифнома", Т., "Наврўз" нашриёти, 1994 йил, 13-14-6).
Мухлис Намангонийнинг "Туҳфатул обидин" китобларида Ҳазрати Хожаи Жаҳонга бағишлаб ёзилган ғазали мусаддас бор:

Гулшани жаҳон ичра сарви нав ниҳолим бор,
Етмайин висолига нолаи фиғоним бор.
Бори фурқати бирла қомати камоним бор,
Арзу додим айтурға салтанатли хоним бор.
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Онадин келиб ерга қилди нолаи афғон,
Доя йиғлаб ҳар дам оғзига солиб пистон,
Йиғлар эрди нўш этмай қилиб бағрини бирён,
Ўтти уч кеча — кундуз бўлди эл ҳама ҳайрон,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Келди бир араб ногоҳ бошига солиб чодар,
Илгига қизил бода кийгани ҳама аҳзар,
Тутти бачага они учти ўйлаким шаккар,
Ким эрди араб билсанг ани Хизр пайғамбар,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Неча кун макон ичра айлади кириб тоат,
Келди жамъи чилтанлар берди бодаи ваҳдат,
Руҳини кўриб қобил бағш этиб анга нисбат,
Деди Ғиждувон аҳлин кел қил тарбият,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Балх ичинда бир муршид оти Хожа Фазлиддин,
Вайсийдин назар топган эрди пири бо тамкин.
Анга Хожа бериб қўл ким бориб Бухородин,
Ўн бир йил қилиб хизмат тегди рухсат ул пирдин,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Бердилар хатти иршод етти муршид аъзам,
Ўттиз икки ёшинда бўлди ҳодиййи олам.
Нўш этиб майи ваҳдат бўлди олиму аълам.
Шуълаи жамолидин Ғиждувон эли хуррам,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Неча йил Бухородин учди ҳар шаби жумъа,
Равзаи Расул бориб хокин айлади сурма,
Тозадин вузуъ айлаб хатм этиб каломуллоҳ,
Субҳидам яна қайтиб келди жойига ногоҳ,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Ходиме келиб ногоҳ арзин айлади бир кун,
Сув совуқ таҳоратга, уйда қолмади ўтин,
Барф шиддати сармо уч кечадин афзун,
Эрта бирла эл кўрди оби ҳавзи иссиғ чун,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.

Эй валийи модарзод ҳожатим раво қилгил,
Келмишам мани аъмо дийдами бино қилгил,
Марва тошидек кўнгли сахт эрур сафо қилғил,
Даргоҳингга Мухлисман озу кўп сахо қилғил,
Бошима ҳумо янглиғ шукр соябоним бор,
Ғавси муршиди комил Хожаи Жаҳоним бор.
("Туҳфатул обидин","Бухоро" нашриёти, 2000йил, 36-37-б).

Ҳазрат Махдуми Аъзам Хизр а.с. билан Ҳазрат Хожаи Жаҳоннинг учрашувлари, суҳбатларини "Мақомоти Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" (бундан сўнг ушбу китоб "Мақомат" деб ёзилади) асарларида келтирган.
Нақл қилурларки, Хожа Абдулхолиқ баҳор айёмида ўз боғларида деҳқончилик ила машғул эдилар. Тақво либоси ҳисобланмиш хиркаларини эгниларидан ечиб бир бурчакка осиб қўйдилар. Хизр а.с. тақарруб (ўзларига ғоят яқин олиб) ва табаррук деб Ҳазрат Абдухолиқ хирқаларини юз — кўзларига суртдилар. Хожа Абдухолиқ бу ҳолин кўриб дедилар: "Оби ҳаётни тутган қўл бирлан бизнинг либосни олмоқ номақбул".
Нақл қилурларки, кунлардан бир кун Хизр а.с. келиб дедиларки, келинг, бир суҳбат этайлик. Хожа Абдухолиқ дедилар: "Сиз, оби ҳаёт (тириклик) сувини ичгансиз, биз қадамни фано оламига қўйдик ва фано талабидамиз. Нима ҳақда суҳбат этишимиз мумкин? "
Ажабо?! Нега Хизр а.с. дай буюк зот Ҳазрат Абдулхолиқ кийимларини табаррук билиб юз-кўзларига суртаяптилар? Нега Ҳазрат Абдулхолиқ Хизр а.с. суҳбатларини хушламаётгандай кўринаяптилар? Ваҳоланки, Хизр а.с. нинг дийдорларини бир кўрай, ул зот суҳбатига етишай деб қанчадан қанча авлиёлар, орифлар армонда! Ваҳоланки, Хизр а.с. устод, Абдулхолиқ — шогирд. Абдулхолиқ ёш бўлган пайтларида, Хизр а.с. ёнларига дастурхон ёйиб: "Ушбу нондан тановул қилинг, у луқмаи ҳалолдур!" деганларида, Хизр а.с. "Йўқ, бу нондан тановул қилмаймиз, чунки унини қорган одам бетаҳорат эди!" деб танбеҳ бергандилар. Хуш, унда бу икки нақлни, бу икки воқеани қандай тушунса бўлади. Масъалага қўйидаги тарзда ёндашилса, ботиний маъно аён бўлади.
Маълумки, Хизр а.с. ҳаёт сувини ичган, у киши ҳаёт, тириклик тимсоли. Лекин Хожа Абдулхолиқ фано сувини ичган, у киши фано тимсоли. Хўш, фано даражаси баландми, ё ҳаёт даражаси баландми? Инсон то фано бўлмаса Хаққа етолмайди. Шу боис фано даражасига етган Ҳазрат Абдулхолиқ хирқаларини табаррук санаб, Хизр а.с. у кишига нисбатан эҳтиром билдирмоқдалар.
Ҳазрат Хизр алайҳиссалом пайғамбар. Пайғамбарнинг даражаси авлиёлар даражасидан баланд. Бунга шак шубҳа йўқ.
Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом билан, шунингдек Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний, Ҳазрат Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али ар Рометании, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандлар билан ҳамсуҳбат бўлганлар ва уларни тарбият қилганлар. Шундай зотнинг суҳбатини Абдулхолиқ хушламайдиларми? Биз масъалани яна да ойдинлаштирмоқ мақсадида Ҳазрат Баҳоуддин билан у кишининг шогирдлари Хожа Порсо ораларидаги воқеага диққатини қаратмоқчимиз. Қасри Орифонда янги масжид қурилишида Ҳазрат Баҳоуддин барча асҳоблари билан иштирок этаётган эдилар. Пешин вақти барча асҳобга дам олмоқ буюрилди. Муридлар соя салқин жойга чўзилдилар. Биргина Ҳазрат Хожа Порсо лойли оёқларини чўзиб, офтобрўяда ухлаб қолдилар. Ҳазрат Баҳоуддин келиб, кўзларини Хожа Порсонинг оёқларига суртадилар ва дедилар: "Поко Парвардигоро, мана шу оёқлар хаққи ҳурмати, мени мағфират айла!"
Во ажаб? ҲазратБаҳоуддин даражалари баландми, ёҳуд Хожа Порсо даражалари баландми? Баҳоуддин устод ку! Иўқ, бу камтарлик, камсуқумлик нишонаси. Бу Оллоҳ йўлида хизмат қилаётган кишига бўлган эҳтиром, бу даражанинг пастлиги нишонаси эмас, аксинча улуғлигидан далолатдир. Хизр алайҳиссаломнинг ҳам юқорида этган ишлари, бу шогирдга, аниқроқ қилиб айтганда, фано оламига қадам кўйган зотга эҳтиром нишонасидур. Абдулхолиқ ҳазратларининг суҳбат масаласида айтган гаплари эса, суҳбатни хоҳламаслик мақсадида эмас, балки фанову ҳаётни бир бирига зидлигига шама, холос!
"Мақомот"да яна қуйидаги нақл келтирилган: Муршидлар рашиди, шайхлар шуюхи, соҳибкаромат валиюллоҳ шайхи валитарош Ҳазрат Нажмиддин Кубро бир кун бомдод намозини адо қилгандан сўнг бир муддат муроқабага бордилар ва кейин асҳобга юзланиб дедилар: "Бир азим бало бу диёрга келмокдадир! У бало ерни қонга ботиргай. Лекин бу азим балони қайтаргувчи соҳибдавлат бародаримиз бор. Ул зоти шариф авлиёларнинг султони Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар. Шу зотнинг дуолари баракотидан, иншооллоҳ ушбу азим бало қайтгай!" Ҳазрат Нажмиддин Кубро икки муридларини Бухорога жўнатдилар ва уларга дедиларки: "Ҳазрат Абдулхолиқдан илтимос қилинг, ул зоти шариф гуноҳларимизни кечиришни Аллоҳ таолодан сўрасинлар! Ва ушбу азим балони Аллоҳ таоло мўъминлар бошидан даф қилишини дуо қилиб сўрасинлар! Токи мўъминлар ушбу дуо баракотидин нажот топсин!" Муридлар зудлик билан Бухорога қараб равона бўлди. Бир неча манзилдан сўнг улар бир карвонга рўпару бўлди. Карвон аҳлидан, Бухоройи шариф аҳволи, Ҳазрат Абдулхолиқ ҳақларида сўрадилар. Карвон аҳли доду фарёд қилиб, Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний бу фоний оламни тарк қилганларини, улар жанозада иштирок қилганини баён этди. Бу хабарни эшитгандан сўнг икки мурид ортга қайтди ва Ҳазрат Нажмиддин Куброни воқиф қилдилар. Ҳазрат Нажмиддин Кубро дедилар: "Аллоҳ таоло бир кавмни балога гирифтор этмоқчи бўлса, аввал уларнинг орасидан ўз валийси (дўсти)ни олади. Сўнг балони, фитнани, офатни ул қавм бошига солади. Эй менинг асҳобларим, огоҳ бўлинг, энди бало келгай, фитна, офат оламимизни яғмо этгай!"
Дарҳақиқат, бало келди. Чингизхон галалари Хоразмни, Бухорони хароб қилди. Юртни қонга ботирди. Ушбу жангда Ҳазрат Нажмиддин Кубро шаҳид бўлдилар.
Нақл қилурларки, Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийдан асҳоблари сўрадилар: "Эй, Ҳазрат Шайх! Бу икки жаҳон саодати ва ризойи Раббоний ва бу буюк даража ва растакорлик мақоми қай хизматларингиз сабабидан сизга муяссар бўлди?"
Хожа Абдулхолиқ дедилар: "Кор кардем хўрдем ва худро надидем" ("Хизмат қилдик ва едик ва ўзни кўрмадик").
Асҳоб дедилар: "Бу каломларни шарҳлаб беринг, биз ҳеч нарсани тушунмадик". Хожа дедилар:"Эй покзамир дарвишлар, билингки, Ҳазрат пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига мувофиқ "хизмат қилдик" дегани, бу "кимки Аллоҳ билан бўлиб, Аллоҳ ризолиги йўлида хизмат қилса, Аллоҳ у биландир". Биз Аллоҳ ризолиги йўлида хизмат қилдик.
"Ва едик" дегани, бу қуйидаги оятга мувофиқ келур, яъни "Мўъминлар бир бири билан бародардурлар" Мана шу оятга мувофиқ, биз доим мўъмин мусулмонлар ғамини едик. "Ўзни кўрмадик" деганинг маъноси, бу "Меҳру муҳаббат юзасидан мискинлар, етимлар ва асирларга озиқ овқат беринг" каломигамувофиқ Аллоҳ таолонинг бандаларига боримизни бердик ва ўзимизни кўрмадик (яъни худбинлик қилмадик).
Эй, дарвишлар! Мана шу ишларга амал этсангиз, албатта, улуғ даража, мақомлар, қурб ҳосил бўлгай! Аллоҳнинг хос бандаларига айланасиз!"
Нақл қилурларки, Хожа Абдулхолиқ дедилар:" Агар биздан чивин учиб бировга қўнса, ул одамни эрта (яъни қиёмат куни) то Аллох таоло дўзах оташидан омон этмаса, асло ором олмаймиз".
Муҳаммад Боқирнинг "Мақомоти Шохи Нақшбанд" китобларида Хожаи Жаҳоннинг бир қатор каромотлари, ҳикматлари келтирилган.
Али Сафий "Рашаҳоту айнул ҳаёт" асарларида эса Хожаи Жаҳоннинг таржимаи ҳоллари, энг муҳим, қимматли "Рашҳалари"ни бир бир баён қилиб, муриду муршидларга хожагон нақшбандиядастурамалиниетказган.
Жомийнинг "Нафоҳатул унс", Навоийнинг "Насоимул муҳаббат"ларида Хожаи Жаҳоннинг улуғ мақомлари, буюк даража, каромату ҳикматлари ихлос билан зикр қилинганини таъкидлаш жоиз.
Ҳазрат Хожаи Жаҳоннинг шогирдлари, «Силсилаи шариф»даги ўн биринчи халқаниш пири муршиди Ҳазрати Хожа Ориф ар Ревгарий "Орифнома"ларида Хожаи Жаҳон ҳақларида қимматли маълумотлар бор. Зеро Хожа Ориф Ҳазрат Ғиждувоний билан бир неча йил бирга бўлганлар, ул зоти шариф кароматларини ўз кўзлари билан кўрганлар, ҳикматларини ўз қулоқлари билан эшитганлар. Шу боис "Орифнома"даги маълумотлар энг саҳиҳ ва қадимийдир.
"Орифнома"да қуйидаги воқеа келтирилган Ашур ойи эди. Жамоа Ҳазрат Хожа суҳбатларида ҳозир, Ҳазрат Абдулхолиқ эса маърифатдан сабоқ бераёттан эдилар. Ногаҳ бир киши зоҳид ва солик суратида пайдо бўлди: Эгнида хирқа. кифтида сажжода (жойнамоз), хонақоҳга кирди, бир бурчакда ўтирди ва бир соатдан кейин ўрнидан туриб, Ҳазрат Хожага деди: «Аттақво Фаросатул мўъмини ваиннаҳу янзуру би нурил лоҳи" ("Сизлар мўъминнинг фаросатидан қўрқинг, чунки у улуғ ва қудратли Аллоҳ нури билан боқади") ҳадиси сиррини бизга билдиринг!"
Хожа дедиларки:"Бу ҳадиснинг сирри шуки, хирқанг остидаги (яъни яширин) зуннорингни кесгайсен ва иймон келтиргайсен!"
Ҳазрат Хожаи Жаҳон фаросат билан ул йигитни сохта мусулмонлигини билдилар ва хирқаси остидаги зуннорини ҳам фаросат нури билан кўриб шу каломни айтдилар. Йигит шу заҳот зуннорини кесиб, иймон келтирди ва мусулмон бўдди. Чунки у йигит кароматни кўрди.
Шундан сўнг Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний асҳобларига дедиларки:"Эй, ёронлар! Бу наваҳд йигитки зоҳир зуннорини кесиб, иймон шарафига муяссар бўдди, биз ҳам ботин зуннорини кесайлик ва қайта иймон келтирайлик". Даврадагиларга ажиб бир ҳол пайдо бўлди ва ҳаммалари тавба ва истиғфорларини тоза айлаб, қайтадан иймон келтирдилар. ("Орифнома",15-бет)
Зоҳир зуннори ку аён, лекин ботин зуннори не? Ботин зуннори, бу кибру манманлик ҳисобланади.
Ушбу воқеани "Орифнома"дан Жомий, Навоий, Али Сафий, Носириддин Тўралар олиб, ўз асарларига киритганлар.
"Орифнома"да яна қуйидаги воқеа баён қилинган: "Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳаж сафарига кетатуриб мени (яъни Хожа Ориф ар Ревгарийни) ўз ўринларига қўйдилар.
Ушал асрда Оиша исмли мажнуна аёл яшарди, у бош очиқ юз очиқ юрарди. Унга номаҳрамлардан юзингни беркит десалар у қабул этмас ва дерди: «Бугун бу диёрда мард қани? Мен кимдан юзимни беркитай?»...
Кунлардан бир кун нонвой тонгданоқ тандирга ўтин қалаб турар эди. Нон ёпиш фурсати келганда, баногоҳ Оиша ҳовлиқиб келиб қолди ва парвона ўзини оловга урган каби лов лов ёйиб турган ўт ичига узини урди, яъни тандир ичига кириб, нонвойга хитоб этди: "Тандирнинг оғзини ёпгил ва менга сатри аврат (яъни бош юзимни беркитадиган мато) келтир! Чунки мардларнинг марди Бухорога келаётирлар!" Нонвой саросима бўлиб, зудлик билан уйига борди ва у айтган нарсаларни келтирди. Оиша уларни боғлаб тандирдан ташқарига чиқди, олов уни ҳатто битта мўйига ҳам таъсир қилмаган эди. Нонвой Оиша кароматини кўриб, ўзини унинг оёғи остига отди ва ҳақиқий сирдан мени воқиф этинг, деб илтижо қилди. Оиша деди: "Уч йилдан бери муршидал халойиқ зоҳири ботинига мувофиқ яъни шайхо ва мавлоно Абдулхолиқ Гиждувоний муборак ҳаж зиёратида эдилар. Бугун тонгданоқ ул Хазрат Жайҳун дарёсидан ўтиб, Бухоро томон юзландилар. Шул боис менга юз бошимни беркитмоқ зарурати бўлди. Энди истайманки, ул зоти бобаракот мулозаматида бўлай. Агар хоҳласанг, сени ҳам бошлаб борай. «Нонвойга тавфиқ рафиқ бўлди. Оишанинг шарофати билан тариқат аҳлининг раиси Хожа Абдулхолиқ суҳбатларига етишди". ("Орифнома", 14 бет).
"Орифнома"да Ҳазратнинг ҳикматларидан намуналар ҳам берилган: Бир кун Ҳазрат Хожага савол бердилар: "Дилнинг фароғати нимадан ҳосил бўлар?" Хожа буюрдилар: "Дилнинг фароғати унинг поклигидадир. Дунёнинг молига заррае тамаъ бўлмаган дидда фароғат бўлур!"
Хожа Абдулхолиқ дедилар:"Ислом асоси уч нарсададур. Биринчиси ҳар тоате ва ибодатеки этгайсиз анинг илмидан зоқиф бўлинг. Иккинчиси ҳар илмники ўрганибсиз унга амал қилинг. Учинчиси ҳар амалники этгайсиз сидқу ихлос билан адо этгайсиз". ("Орифнома", 15 бет).
"Мақомоти Шоҳи Нақшбанд"да ёзилганки, Хожа Али ар Рометаний дедилар: "Агар ер юзида Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний фарзандларидан бири бўлганда эди, Мансур (858-922) ҳаргиз дор остига бормас эди" Яъни Мансур Ҳаллож яшаган замонда агар Абдулхолиқ Гиждувонийнинг шогирдларидан бири бўлганда эди, у Мансур Ҳалложни тарбиялаб, ул хатарли мақомдан эсон омон олиб ўтар эди.
Навоий ёзадилар:"Бир кун алар хизматида бир дарвеш дер эдики, агар Худованди таоло мани беҳишт била дўзах орасида мухайяр (ихтиёрли) қилса. мен дўзахни ихтиёр килурмен. Нечунки. ҳаргиз нафсим муроди била иш
қилмайдурмен. Бу ҳолда беҳишт нафс муродидур ва дўзах ҳақ муроди. Ҳазрат Хожа ул сўзни рад қилдилар ва дедиларки, бандага ихтиёр била не иш, ҳар қаён деса бор, борурбиз ва қаён деса бўл, бўлурбиз, бандалик будур! Йўқ улки, сен айтасен. Ул дарвиш сўрадики, Шайтонга хақ йўлининг соликларига даст бўлгай?
Хожа буюрдиларки, нафс фаноси сарҳадига етмаган бўлса! Чунки анга ғазаб даст бергай. Шайтон анга даст топгай. Чун нафс фаноси ҳосил қилмиш бўлса, анга ғазаб бўлмас, ғайрат бўлур ва Шайтон ғайратдин қочур. Бу сифат бировга мусалламдурки, юзи ҳақ йўлида бўлгай ва "Китобуллоҳ"ни ўнг илкига тутқой ва Русул с.а.в. суннатин сўл илкига ва бу икки ёруғлик орасида йўл сулуки қилғай.
Бир ниёзманд дедики, Хожа бизга иймон дуоси била мадад қилсалар бўлгайки, бу Шайтон дамгоҳидин саломат жон элтгайбиз. Алар буюрдиларки, ваъда анодокдурки, фаройиз адосидин сўнгра дуо мустажоб бўлур. Сен ишда бўл ва бизни хайр дуоси била ёд қил! Фароиз адосидин сўнгра биз ҳам сени ёд қилали. Бўлғайки, бу орада ижобат асари зоҳир бўлгай ҳам сенинг ҳаққингга, хам бизнинг хақимизга! (А.Навоий, Мукаммал асарлартўплами, 17 том, 254 -255 бетлар).
Маълумки, ХХI асрга келиб хожагон нақшбандия тариқатига қизиқиш ортди. Ушбу таълимот муҳиблари нафақат Шарқда, балки Гарбда ҳам кундан кунга ортмокда. Ҳозир кўпчилик Америка, Англия, Германия, Франция, Россия ва бошқа Европа мамлакатларида хожагон нақшбандия тариқатига кириб, бу тариқат одобига амал қилмоқда. Нақшбандия тариқатининг пири Ҳазрат Шайх Маҳмуд Асьад Жўшоннинг айтишича, айни шу кунларда Германия ва Англияда 50 мингдан зиёд нақшбандийлар бор. Бу тариқат таълимоти Европада назарий жиҳатдан ҳам чуқур тадқиқотларга сабаб бўлган. Немис, инглис, француз тилларида қатор китоблар чоп этилган. Айниқса, Х.Алгар, И. Флетчер, М.Моле, М. Хартман, Х.Бевердиге, Б.Зуплер, Й.Грос, И.Триммингхам, А.Шиммел, Ю.Паул, А.Кюгелген каби олимларнинг бу борадаги хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур тадқиқотларда ислом дини, тариқатларнинг ижтимоий ахлоқий фазилати, силсилаи шарифдан жой олган тариқат пирларининг фаолияти, кароматлари ҳар томонлама таҳлил қилинган.
Европада мунтазам равишда чоп қилинаётган "Дер Моргенштерн" ("Тонг юлдузи"), "Суфизм" каби журналларда тариқатга доир илмий мақолалар берилаётгани таҳсинга лойик.
Дарвоқе, ушбу тариқатга қизиқиш бутун дунёда кучайганига сабаб шуки, инсоният разолатлардан, фиребу найранглардан, ҳасаду бахилликлардан, худбинликлардан тўйди! Инсоннинг қалбида поклигу ҳалоликка нисбатан чанқоқлик пайдо бўлди. Ҳалоллик ва поклик тариқатда мужассамдур.
Тариқатнинг улуғ пири Хожа Али Ар Рометаний инсон кўнглини далага ўхшатадилар. Агар биз далани ўз вақтида юмшатмасак, суғормасак бегона ўтлардан тозаламасак, ширин ер пгўр ерга айланади. Лекин, кўнгилни ҳам "бегона ўтлардан тозалаш керак. Кўнгилдаги "бегона ўт"лар ҳасад, кибр, ёлғончилик, порахўрлик, ҳирс, шуҳратпарастлик каби иллатлардур. Хожагон нақшбандия тариқати пирлари кўнгилдан мана шу "бегона ўт"ларни юлиб ташлаш йўлини кўрсатиб берганлар. Бу йўл, бу услуб поклик, ҳалоллик ила, зикр ила ҳосил бўлғай.

«Тариқат Одоби» ҳикматлари

Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний "Тариқат одоби" китобларини Ҳазрат Авлиёи Кабирга бағишлаб ёзган. Хўш, Авлиёи Кабир ким?
Маълумки, Ҳазрат Ғиждувонийнинг минглаб мурид, издошлари бўлган, шулардан энг буюклари Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир, Хожа Сулаймон Карманий, Хожа Ориф ар Ревгарийлардир.
Хожа Авлиёи Кабир Ҳазрат Абдулхолиқнинг иккинчи халифалари эдилар. Ҳазратнинг ушбу шогирдларига меҳру ихлослари баланд бўлган. Фахриддин Али Сафийнинг "Рашаҳоту айнул ҳаёт" китобларида ёзилишича, Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний билан Ҳазрат Авлиёи Кабир илк бор бозорда учрашадилар. Ҳазрат Ғиждувоний бозордан гўшт сотиб олаётган пайтда нотаниш ўспирин, толиби илм келиб: "Ҳазрат, рухсат берсангиз, қўлингиздаги юкни уйингизгача элтиб берсам!" деб кўп ялинади. Ҳазрат унга рухсат берадилар. Уйнинг остонасига етгандан сўнг Ҳазрат «Бир соатдан сўнг келинг бирга овқат тановул қиламиз" дейдилар.
Авлиёи Кабир ўша пайтда бухоролик бир донишмандцан сабоқ олардч. Донишманд ҳузурига бориб, бир соатдан сўнг безовта бўлдилар ва зудлик билан Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келдилар, Шу кундан эътиборан Ҳазрат Ғиждувонийга инобат қилиб, тариқатга кирдилар.
Авлиёи Кабир донишманддан сабоқ олишни тарк қилганлари учун. донишманд у кишига дашном бера бошлади. Ҳар кўрганда: "Бекорчи сўфиларга эргашиб, илмни тарк этдинг! Туғри йўлдан адашдинг!" дер эди. Лекин Авлиёи Кабир унга эътибор бермай, тариқат йўлида риёзат чекардилар. Натижада тез орада улуғ мақомга етишдилар.
Бир кеча ҳалиги донишманднинг фахш ишлар билан машгул бўлаётгани Авлиёи Кабирга каромах или маълум бўлди. Эрталаб йўлда Авлиёи Кабирга ул донишманд яна дашном бера бошлади. Авлиёи Кабир унга қараб: "Эй устод! Кечаси билан фоҳишабозлик этган тўғри йўлдами, ёҳуд Аллоҳ зикри ила машғул бўлган тўгри йўлдами?" дедилар. Ушбу кароматни кўриб донишманд Авлиёи Кабирдан узр сўради ва шу дақиқадаёк Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига бориб тавба шарафига муяссар бўлди.
Ҳазрат Авлиёи Кабир асли бухоролик эдилар. Ул зотнинг тўртта етук халифалари бор эди: 1. Хожа Деҳқон Қалтий. 2. Хожа Завқий Худободий, 3. Хожа Сўқмон. 4. Хожа Ғариб.
Хожа Ғариб Ҳазрат Авлиёи Кабирнинг фарзандлари ва тўртинчи халифалари эдилар.
Манбаларда Ҳазрат Хожа Авлиёи Кабирнинг (1227 и. ваф.) қабрлари Бухородаги Ҳисорнинг ёнида Буржи Айёрда деб кўрсатилади. Хожа Авлиёи Кабир қабрлари ёнида фарзандлари Хожа Ғариб дафн қилинган.
"Тариқат одоби" китоби Авлиёи Кабирга бағишлаб ёзилган бўлиб, унда хожагон тарикатининг пиру муридлик муносабатлари, муриднинг одоби ва унинг шартлари баён қилинган. Китобнинг ёзилиши Авлиёи Кабирнинг ўспиринлик йилларига, тариқатга илк қадам қўйган даврларига тўғри келади. Бу фикримизни Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг мурожаатлари тасдиқлайди. Пир ўз муридлари Авлиёи Кабирга қайта қайта "Йа бунаййа" (Эй ўғилчам) деб мурожаат қилардилар. Бу мурожаат, биринчидан, эркалаш маъносили англатса, иккинчидан Авлиёи Кабирнинг ёш хусусияти ўспиринлик ёшига ҳам ишоратдир. Шу боис «Тариқат одоби» китобини мутолаа қилаётганда унинг тариқатга эндигина қадам қўйган ўспирин мурвд Авлиёи Кабирга қарата ёзилганлигини эсдан чиқармаслик жуда муҳимдир. Акс ҳолда Абдулхолиқ Ғиждувоний насиҳатлари китобхонни чалгитиши ва ундан нотўғри хулоса чиқартириш мумкин. Мана шу ҳолат бизни ушбу китобни шарҳлашга ундади ва биз' бугунги китобхон учун мураккаблик тугдирадиган баъзи насиҳатларни, пиру мурид муносабатларини оммафаҳм тарзда баён қилишга ҳаракат килдик.
Маълумки, тариқат бу Куръон ва Ҳадисга асосльшган таълимот. Абдулхолиқ Ғиждувоний насиҳатларини ҳам Аллоҳ каломи ва Расулуллоҳ суннатларидан айри тушуниш мумкин змас. Шу сабабдан биз ҳам ўз шарҳларимизда Қуръон оятлари, пайғамбаримиз с.а.в. сўзлари ҳамда тариқат пирларининг ҳулқий-аҳлоқий сифатларига таяндик.
"Тариқат одоби" пурмаъно асар бўлиб, ундаги ҳар бир жумла ҳикмат. Бу насиҳатларга нафақат Авлиёи Кабир, балки хожагон нақшбандия тариқатининг барча муршид ва муридлари амал этган Инчунин, Ҳазрат Баҳоуддин, Хожа Аҳрори Валий, Махдуми Аъзам, Хожа Ислом Жўйборий ва бошқа пирлар ушбу ҳикматларни шогирдлари онгига сингдирганлар. "Тариқат одоби" XXI асрда ҳам ўз кимматини йўқотган эмас. У устоз шогирд муносабатларини такомиллаштиришда, баркамол ёш авлодни тарбиялашда муҳим манбаъ бўлиб хизмат қилади.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний "Тариқат одоби" асарларида ёзадилар:"Эй фарзанд, сенга насиҳатим шулки, тақвони ўзингта шиор эт, ибодатларингни ўз вақтида бажар, ҳолингдан воқиф бўл, Аллоҳ таоло Каломига итоат, Ҳазрат Расулулоҳ с.а.в. суннатларига вафо, ота онанг ва устод (шайх)ларинг ҳақларини адо қилгувчи бўл. Шунда Ҳақ таоло ризолиги сенга муяссар бўлгай".
Кўриниб турибдики; Абдулхолиқ Ғиждувоний ушбу насиҳатларида Аллоҳ таоло ризолигини топишнинг асосий шартларини баён қилганлар. Аллоҳ таоло ризолигини топмоқчи бўлган солик биринчидан, тақводор бўлиши, иккинчидан намозларини ўз вақтида ўқиши, учинчидан, ўз ҳолидан воқиф бўлиши, тўртинчидан Аллоҳ таоло каломига итоиг этиши, бешинчидан Ҳазрат Расулуллоҳ с.а.в. суннатларига эргашиши, олтинчидан ота она ва Шайх-ларининг хизатларини адо этиши лозимлиги таъкид-ланади. Дарҳақиқат, олими беамал. намозларини ўз вақтида ўқимайдиган, ўз ҳолидан бехабар ғафлатдаги киши, Аллоҳ Каломига итоат, Расулуллоҳ с.а.в .суннатларига амал қилмайдиган, ота она ва шайхларини ранжитувчи кишидан Аллоҳбезордир..
Тақводор деганда қандай одам тасаввур қилинади? Бу хусусда Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайгамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўриб туриб молини қариндош уруғларига, етим есирларга, мискин бечораларга, йўловчи мусофирларга, тиланчи гадоларга ва қулларнн озод қилиш йўлига берадиган, намозни тўкис адо этиб. закотни берадиган киши ва ахдлашганларида ахдларига вафо қилувчилар ва хусусан оғир енгил кунларда ва жангу жадал пайтнда сабр токат қилувчилар яхши кишилардур. Ана ўшалар чин иймонли кишилардур ва ана ўшалар асл тақводорлардир" ("Бакара", 177 оят. Қуръони Карим. Тошкент 1992 йил. Алоуддин Мансур таржимаси. Рисоладаги бошқа оятларнинг таржимаси ҳам ушбу матн асосидадир).
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар:"Эй фарзанд! Қуръони Каримни доимо ўкимокни. уни ўрганмоқни асло канда қилма. Барча ишларнннг зохиру ботинини Қуръони Каримдан излагил, ундан албатта жавоб топгайсен. Қуръони Каримни ичингда бўлса да, овоз чикариб бўлса да тиловат эт, таваллолар этиб, йиғлаб уни ўқи. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳаракатингни Куръонга мувофик қил, факат унга суян. Чунки халқ ичинда Жаноби Ҳақникг ҳужжати Қуръони Каримдир," Дарҳақикат, тариқат а.чли. суфийлар Қуръон оятлари асосида умр ўтказган. Дарвоке. ҳазрати Пайгамбаримиз Муҳаммад с.ав.нинг одоблари Қуръоний одобдир. Шу боис Ҳазрат Абдулхолик Ғиждувоний шогирдларш а таъкидлаб айтяптиларки, "Ҳар бир иш. ҳар бир чаракатингни Қуръонга мувофиқ айла, унга суян!" Зеро Қуръони Каримга суянмаган, Қуръони Каримга мувофик қилинлаган иш, амал албатта инсонни маънавий ҳалоката маҳкум этади. Инсон адашиши, жарнинг ёқасига келиб қолиши мумкин. Агар у оятларга суянмаса, агар у оятларга амал этмаса!
Қуръони Карим, бу Аллоҳнинг каломи. Шу боис уни шунчаки ўқимайдилар. Балки ихлос билан, эътиқод билан, зорию таваллолар килио ўкийдилар ва унга амал қиладилар. Қуръон ўқимоқ бу Аллох билан хамсуҳбат бўлмоқ. Аллоҳ таолони тингламок демак. Бу ғайб олами билан боғланмоқ, дунёю охират сиру асрорларини кашф килмок. меҳрибон Аллоҳ панду насиҳатларигн идрок кнлмох демак. Бу ўлимни ҳис килмок. охират лахпкиларини тасаввур қилмок демак. Қуръони Карим. 6} бениҳоя мехрубон Аллоҳ таолонинг ҳидоят нури. Уни ўргиимасдан. уни билмасдан, унга амал этмасдан шариату тарикат ҳосил бўлмас. Қуръони Карим Аллоҳнинг ҳужжати. Аллоҳнинг қонуни. У ҳужжатни, у конунни ҳеч ким, хеч качон ўзгартира олмас. У абадий боқийдир.
Ҳак йўлга кирган мурид қачонки чин ихлос ила, кўз ёш ила, таваллолар ила Куръони Каримни ўқиса, шунда Аллоҳ таоло унга раҳмат назари билан қарайди, шунда кашф эшикларп очилади. шунда ботиний асрорлар ечими намоён бўлади. Қуръони Каримни доимий тиловат қиладиган киши дўсту душманни танийди. Шайтон алайҳи лаънага ва нафсига қарши жангни бошлайди. Дунёнинг ортиқча ҳою ҳавасидан кўнглини узиб, кўнглини Аллох таолога боғлайди. Икки дунё саодатига зришади.
Шундай нақл қиладиларки. Ҳазрат Шайх Абу Бакр Абу Варроқ Термизийнинг кўнгулларига Ҳизр а.с.ни кўрмоқ орзуси тушибти. Ҳазрат ҳар тонгда Қуръон ўқир ва қабристонга борар эди. У ерда тазарру ва илтижо этарди. Бир куни уйидан ташқари чиқди. Бир нуроний пир келиб, унга салом берди.
-Бугун бирга суҳбат қилмоғимизни истармисен? - деди Пир.
-Истаймен, деди шайх. Иккиси сўзлашиб, қабристонга бордилар. кўп сўзлардан гапирдилар. Пир кетмоқчи бўлди.
-Ё Абу Бакр! Бугун сени бир пора Куръон ўқимоқдин қўйдик. Мен ушал орзу қилганинг Хизрмен. Бир соат Ҳақ билан суҳбат қилмоқ минг йил Хизр билан ўтиргандан яхшироқдир, деди ва ғойиб бўлди. (Ф. Аттор, "Тазкиратул авлиё", Тошкент. 1997 йил, 116 бет).
Ҳазрат Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: Умматимнинг энг яхши ибодати Қуръон ўкимоқдир "Темир занглаган каби инсон қалби ҳам занглайди. Қалблар зангини кеткизадиган восита Қуръон ўқимоқ ва ўлимни эсламоқдур".
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ҳазрат Имом Аъзам (669-767) икки ракат намозда Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилганлар. Ҳазрат Абу Хафс Кабир (832 йил ваф.) бир кеча кундузда Қуръони Каримки икки марта хатм қилар эдилар. Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний умрларида 10 минг марта Қуръони Каримни хатм қилган эканлар. Шайхур Раис, Ҳазрат ибн Сино (980-1037) Қуръони Каримни 4 ёшдаёқ тўла ёдлаган. Аллома 450 дан зиёд асар ёзган эди. У зотнинг жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган илмий кашфиётлари Қуръони Карим нури шарофатидандир. Уларнинг ҳаёти барчага ибратдир.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар: "Илм ўрганмоқни бир нафас бўлса-да тарк этма. Хусусан фиқҳ, тафсирилмларини пухта   эгалла. Жоҳил суфий, тақлидчи мутасаввуфлар суҳбатига асло яқинлашма. Зеро улар дин йўлидаги ўғри ва мусулмонларни йўлдан оздирувчи каззоблардур".
Илм ўрганмоқ фарз, Расулуллоҳ айтадилар:"Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир (Ибн Можа ривояти). Ҳар бир одам ўз касбу кори илмини пухта эгаллаши керак. Агар одам дунёвий илмлардан бехабар бўлса, дунёда хору зор бўлади. Агар киши охират илмидан бехабар бўлса, қиёматда хору зор бўлади. Икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган одам ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни эгаллаши лозимдир.
Ҳаёт илмда, роҳат маърифатда, завқ зикрдадир (Боязид Бастомий). Илми йўқ одам Қуръони Карим оятларини идрок қила олмайди, ҳадислар моҳиятини тушунолмай^и. Фиқҳ, ҳадис, тафсир илмларини билмай туриб, ислом дини моҳиятини, тариқату маърифат сиру асрорини ўрганиб бўлмас. Шу боис Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний тариқатга қадам кўйган Авлиёи Кабирга фиқҳ ҳадис ва тафсир илмларини пухтароқ эгаллашни тавсия этаяптилар. Зеро бу илмлардан бехабар кишилар жоҳил, тақлидчи сўфийларга айланади. Бундайлар эса дину эътиқоднинг хатари ҳисобланади. Ҳақиқий сўфий ҳар томонлама етук бўлиши, ўз асру айёмидаги илмлардан ҳам воқиф бўлиши керак. Ахир XXI асрдаги илмий кашфиётлар Қуръони Карим оятларини яна да чуқурроқ, яна да теранроқ тушунишимизга сабабчи бўлганида ҳамҳикматбор.
Жоҳил суфийлар деганда Ҳазрат Абдулхолиқ кимларни назарда туттанлар? Ҳазрат Яссавийнинг қуйидаги ҳикматлари бу саволга жавобдир.

Эй кўнгил, қилдинг гуноҳ ҳаргиз пушаймон бўлмадинг,
Сўфимен, деб, лоф уриб толиби жонон бўлмадинг.
Хайф умрунг ўтти бир лаҳза гирён бўлмадинг,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфилиғ шундоқмудур, доим ишинг ғафлат билан,
Донаи тасбеҳ қўлингда, тишаринг ғийбат билан,
Саллани чилпеч ўрарсен, нафси бад иззат билан.
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфи бўлсанг соф бўлгил, журму исён бўлмасун,
Тоату тақво қилиб, кўнглунг паришон бўлмасун.
Жону дилдан йиғлагил, маҳшарда ёлғон бўлмасун,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфилик шартидур тунлар қўпуб қон йиғламоқ,
Ҳар жафоға сабр этубон белни маҳкам боғламоқ,
Толиби Аллоҳ бўлуб ҳар яхши сўзни сўзламоқ,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфиё тоат қилурсен барчаси ўжбу риё,
Жону дил дунёга мағрур, тилларингда оҳу воҳ.
Жон берурда бўлгунг нури имондин жудо,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфи бўлмай найласун, уйда қилурга иши йўқ,
Сўфилик даъво қилур, халққа берурга оши йўқ,
Оҳу воҳ дерлар, яна кўзида қатра ёши йўқ,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфи бўлуб нафс учун ҳар дам эшикка боқасен,
Назр олиб келдиму деб ҳар дам кишига боқасен,
Аллоҳнинг лаънатин бўйнунгга ҳар дам тоқасен,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфимен, деб лоф урарсен, сўзу афғонинг қони?
Ашки сурху рўйи зарду чашми хунборинг қони?
Муршиди комил мукаммал роҳимардонинг қони?
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфиё, беғам юрарсен, донаи тасбеҳ олиб,
Дунёга мағрур бўлиб, дин ишини орқа солиб,
Қўрққил эмди, қўрққил эмди Худога юлбориб,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфи бўлиб моли кас олмоқ учун қилдинг жадал,
Зоҳиринг сўфинамодур, ботининг дуну дағал,
Эй бехабар, эй бехабар, шармандасен рўзи азал,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Донаи тасбеҳ олиб эл кўзига хуб сўфисен,
Нафси бадни олдида тарсо, жуҳуднинг тўфисен,
Бандалик қилғил Худога, йўқса саги Кўфисен,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфиё, ўз таврига ёлғиз Худога бандасен,
Аслингга боқсанг агар олам ичинда гандасен,
Пургуноҳу пурхатар ҳам осию шармандасен,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфиё қилдинг муҳаббат даъвосин, девона бўл,
Молу мулку хонумондин кечгилу бегона бул,
Ким Худо деб сўзласа минг ўргулиб парвона бўл,
Сўфинакш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Сўфиё, даъвойи ишқ қил, барчадин безор бўл,
Уйқуни айлаб ҳаром, тунлар қўпуб бедор бўл,
Дарди йўқ бедардни кўрсанг қочқилу озор бўл,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

Аҳмадо, сен сўфи бўлсанг, сўфилик осон эмас,
Ҳақ Расул сўфи бўлуб дунё молин суйғон эмас,
Дунёни суйғон киши бешак, билинг инсон эмас,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.
(Аҳмад Яссавий, "Девони ҳикмат", Тошкент, Ғ.Ғулом Нашриёти, 1992 йил. 141 143 бетлар).

Ушбу ҳикматда А. Яссавий сохта сўфийни ҳақиқий сўфийдан ажратиб турувчи хусусиятларни баён қилган. Тариқат пирлари ўзини шайх санаган баъзи нокаслар (яъни жоҳил сўфийлар)ни сурувни тўғри кушхонага бошлаётган такага ўхшатадилар. (Муҳаммад Лутфий Оҳангароний, "Мавлоно Лутфий маноқиби" Т.2002, 13 бет). Сохта сўфийлардан алҳазар.
Ҳазрат А.Ғиждувоний ёзадилар: Эй фарзанд, илм билан бирга одобни ҳам ўрган. Зеро одобсиз одам Аллоҳ лутфидан маҳрумдир. Халқ билан асло низо жанжал этма. Яхши хулқ нек одоб ила умргузаронлик айла!"
Ҳазратнинг ушбу ҳикматларида ҳам чуқур фалсафий маъно бор. Зеро, Қуръон одобдир. Расулуллоҳ с.а.в.нинг хулқлари солик учун ибратдир. Ойша онамиз айтадилар:" Хулкда инсонларнинг энг гўзали эдилар, фаҳш сўзларни сўзловчи ва фаҳш ишларни қилувчи эмас эдилар, бозорларда бақириб юрувчи ҳам эмасдилар, ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас эдилар, лекин гуноҳидан ўтиб, кечирар эдилар" (Термизий, Аҳмад). Дунёда ҳеч бир дин, тузум, фалсафа ёки ҳаракат илм талаб қилишни ислом каби ибодат даражасига кўтарган эмас. Ҳар бир эркак ва аёл учун талаби илмни бешикдан лаҳадгача фарз қилган эмас. Уламоларнинг сиёҳини шаҳидлар қонига тенглаштирган эмас. Ислом эса айнан шу ишларни қилди. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва ҳает", Т. "Шарқ" 2003 и. 115-бет).
Хўш Шарқда илм улуғланган экан, одобчи? Шуни ҳам таъкидлаш жоизки исломда илму адаб бир биридан айру ҳолда тасаввур қилинмаган. Зеро одобсиз одамга илмдан ҳеч бир манфаат йўқ, инсонни ҳайвондан ажратувчи одобдир. Одоби йўқ кишининг ҳайвондан ҳеч бир фарқи йўқдир. «Тариқатнинг бори одобдур" -дейдилар машойихлар. Имом Шофеий дейдиларки, ўзини гуноҳ ва бадхулқлиқдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди.
"Мақомоти Шоҳи Нақшбанд"да ёзилишича, Ҳазрат Баҳоуддин айтадилар: "Банданинг Аллоҳ таоло олдидаги одоби, умматнинг Расулуллоҳ олдидаги одоби, муриднинг шайхи оддидаги одоблари бор. Аллоҳ олдидаги адаб шуки, Унинг фармонларини зоҳирда ва ботинда тўлиқ бандалик билан адо қилади ва ундан бошқа ҳар қандай зотдан юз ўгиради Пайғамбар с.а.в.га нисбатан бўлган адаб шуки, ўзини "фаттабиъуни" ("менга итоат қилинглар") мақомига етказади ва барча ҳолатда пайғамбар с.а.в. ҳурматларини сақлайди, бутун мавжудоднинг ҳал қилинувчи мушкуллари Аллоҳнинг иродаси орқали У зот билан эканини англаши ва ҳар ким ва ҳар бир нарса у зотнинг муборак остоналарига бош қўйганини билиши лозим. Шайхга нисбатан адабнинг вожиб ва лозимлигининг сабаби шуки, улар (яъни шайхлар) суннатга тўлиқ амал этиш орқали Ҳақ Субҳонаҳу ва таолога етишганлар". Исломда банданинг бандага нисбатан бўладиган одобларидан ташқари банданинг наботот олами, ҳайвонот оламига нисбатан ҳам бўладиган одоблари бор. Имом Бухорий "Ал адаб ал муфрад" китобларида ёзадилар: "Ҳазрати Ойша айтадилар: Мен ўжар, бўйин бермайдиган тевага минган эдим, Расулуллоҳ уни ўрганимни кўриб. "Мулойим бўл, кимда мулойимлик бўлса. ҳусн ва камолотга эришади ва кимда мулойимлик ҳислари бўлмаса, у айбли ва нуқсонли бўлади" дедилар" (137 бет). Нақл қилишларича, Ҳазрат Мир Кулол ҳали мужаррад (бўйдоқлик) чоғларида Рометан туманидаги боғларнинг бирида ёру биродарлари билан келишиб чопонларини ювибтилар ва Ҳазрат дебтиларки: "Эй ёронлар, чопонларни пахса девор устига ёймайлик, чунки ундан ўсиб чиққан тиканларга озор етар, зинҳор дарахтлар шохларига осмайлик, ўт ўланлар хароб бўлур". Бу гапдан сўнг не қилишларини билмай қолган биродарлар сўрабдилар: 'Эй Амир, Сиз ўз чопонингизни қандай қилиб қуритасиз?" Сайид Мир Кулол: "Мен чопонимни устимга олиб, офтобрўяда ўтириб куритаман" дебтилар. Яна Амир дептилар: 'Эй ёронлар! Агар пахса девордан бир парча узилиб ерга қуласа, ё дарахт шохи синса, ёки чорва моллари озиқланадиган ўт ўланларга шикаст стса. Худованднинг бу боғига не узрни билдирурмиз? Зинҳор номашруь (шариатга зид) ишларга агарчи улар кичик бўлса ҳам йўл қуйманг" (Дурдона «Тошкент.1993.11 бет). Инсоннинг шарафи асли ва насли билан эмас балки фазли ва адаби биландир (Ҳазрати Али р.а). Дарвоқе Шайтон алайҳи лаънанинг тўққиз юз йил еру осмонда қилган ибодати бир маротаба Аллоҳга беадаблиги туфайли барбод бўлди.
Ҳазрат Абдураҳмон Қосим ёзадиларки, мен Имом Молик Ҳазратларининг хизматида роппа роса йигирма йил бўлдим. Бу муддатнинг ўн саккиз йилини адаб, икки йилини эса илм ўрганиш билан ўтказдим, кошки, йигирма йилнинг ҳаммасини адаб ўрганишга сарфласайдим!
Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак бу мавзуда қуйидаги хикматни айтган:" Ҳар кимда адаб йўқдур, суннатдан маҳрум
бўлур. Ҳар кимки суннатни тутмаса, фарзлардан маҳрум бўлур. Ҳар кимки фарзларни бажармаса, маърифатдан ажралади. Ҳар кимки маърифатдан ажралса, тавҳиддан маҳрум бўлур. Ҳар кимки тавҳидцан жудо бўлди кофир бўлди. (Фаридиддин Аттор," Тазкиратул авлиё", Т. 1997 и. 42 бет).
Ҳазрат Шайх ибн Ато. дейдилар:"Ҳар кимки адабдан муҳрум қолди, барча яхшиликлардан маҳрум қолди».
Шу боис мурид адаб илмини чуқур ўзлаштириши фарздир. Ҳазрат Абдулхолиқ «Халқ билан асло жанжал қилма!", деб таъкидлаяптилар. Зеро халқ билан низо этувчи, ўз халқига қарши курашувчи, халқидан нафратланувчи кишилар адабдан маҳрум, маънавий тубан, жоҳил кимсалардур. Ҳақ йўлга кирган, шайхга инобат этган мурид эса халқ билан муроса мадоро этиши, халқи, Ватани равнақига хизмат қилиш лозим. Ҳазрат Шайх Саъдий ёзадилар:
Тариқат ба жуз хизмати халқ нест,
Ба сажжодаву тасбеҳу далқ нест.
Яъни, тариқат фақат жойнамоз, тасбеҳ, хирқа билагина ҳосил бўлмас. Албатта, жойнамоз, тасбеҳ, хирқа ҳам даркор. Лекин, тариқатнинг асли халқуллоҳга беминнат хизмат қилмоқдур. Аниқроқ килиб айтганда, одамларнинг билмаганини ўргатмоқ, адашганларни тўғри йўлга бошламоқ, камбағалларга моддий ва маънавий кўмак бермоқ, ғариблар, етимлар бошини силамоқ бир сўз билан айтганда, халқуллоҳга шафқат назари билан қарамоқ тариқат аҳлига хос бўлган фазилатдир.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар: "Суннати санияни маҳкам тут, салафи солиҳин, тақволи имомлар йўлларига эргаш. Бидъат аҳлидан йироқ бўл, зеро ҳар қандай бидъат гуноҳдир".
Тариқат аҳлининг вазифалари суннатга амал этмоқ, пайғамбар с.а.в. суннатларини ҳаётга жорий қилмоқ ҳисобланади. ҲазратБаҳоуддин Нақшбанд дейдилар: «Бизнинг тариқимиз (йўлимиз) урватул вусқо (мустаҳкам тутқич)дир, яъни Муҳаммад с.а.в. суннатларини маҳкам тутмокдир. Ҳамда улуғ саҳобалар изларидан юришдир".
Такволи имомлар аҳли суннат ва жамоатга мансуб, Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Ҳанбал, Имом Шофеий, шунингдек ақоидимиз асосчиси Имом Мотуридий ҳисобланадилар. Ҳар бир мўъмин шуларнинг йўлидан юрса асло адашмайди.
Маълумки, Ҳазрат Расулуллоҳ с.а.в. умматларини хурофот ва бидъатлардан қайтарганлар. Чунки ҳар қандай бидъат ва хурофот инсонни тўғри йўлдан адаштиради ва диндан чиқариши мумкин.
Пайғамбар с.а.в «Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар бир янги пайдо қилинган нарса бидъат, Ҳар бир бидъат залолатдир" деб марҳамат қилганлар. "Бидъат" сўзининг шаръий маъноси динда бўлмаган нарсани динга кўшишдир. Динга янгилик киритиш ҳаром. Чунки Аллоҳ таоло "Моида" сурасининг 3 оятида: "Бугун сизларга динингизни комил қилдим. Неъматимни бенуқсон тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим" дейди.
Диндаги бидъат икки хил бўлади. 1. Эътиқодга тааллуқли бўлган бидъатлар: Мўътазилий, рафовизий, жуҳаймия ва хизбат таҳрир тоифаларининг аҳли суннат вал жамоат эътиқодига қўшган фикрлари эътиқодий бидъатдур. 2. Аллоҳ ва унинг Расули с.а.в.. кўрсатмаган бир иш ё одатни кбодат сифатида динга киритиш кабилар амалиётдаги бидъатлардир ("Ҳидоят", 2001 йил, 3 сон, 9 бет).
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар:"Балоғатга етмаган болалар, хотин қизлар, бидъат аҳли, авомуннос (бесавод)лар билан асло ҳамсуҳбат бўлма. Тариқатсиз (ғофил, йўлсиз, адашган) кишиларни тарк эт, арслондан қочган каби улардан йироқлаш".
А.Ғиждувонийнинг ушбу насиҳатларида муриднинг кимларнинг суҳбатидан йироқ бўлиши ўқтирилган. Агар одам арслонни кўрганда ундан қочмаса, ўзини ундан муҳофаза қилмаса, албатта ҳалокатга маҳкум бўлади. Арслон унинг вужудини парча парча қилиб ташлайди. Худди гау каби тариқат мақомлари, арконларини эгалламоқчи бўлган мурид дину диёнатини соғ саломат сақламоқчи бўлган солик вояга етмаган болалар, хотин қизлар, бидъат аҳли, шунингдек, авомуннос, яъни илмсиз, жоҳил, нодон кишилар суҳбатидан қочиши керак. Улар тавба шарафига етмаган, бир муршиди комилга инобат қилмаган тариқатсиз кишилардир. Тариқатсиз дегани тўғри йўлни тополмаган одам маъносини билдиради. Ҳазрат Абдулхолиқ таъкидлаб айтаяптиларки, сен тариқатсиз одамнинг суҳбатидан қоч! Чунки тариқатсиз одам дунёнинг ҳаю ҳавасига алданган. У ҳавойи нафс яхшиликларнинг душмани, ёмонликларнинг калити эканлигини англаб етмайди. У дунёдан нолийди. Дунё уни қониқтирмайди. Тариқатсиз одам дунё орзу ҳавасларига боғланган бўлади. Аллоҳ айтади: «Эй одам фарзанди, келиб турган ризқингга қаноат қилмасанг, дилингта орзу ҳавасларни солиб қўяман, улар ҳеч тугамайди ва сен улардан абадий қутула олмайсан». (Ҳадиси қудсий). Тариқатсиз одам Аллоҳ ризолиги йўлида қадам ташламайди. Дунё ва уқбо ҳикматларини тушунмайди. Бу дунё, яхши ёмон кунлар у учун бир имтиҳон, синов эканлигини билмайди. У диннинг зоҳирини кўради, ботинидан эса бехабар. Унинг суҳбати қалбни занглатади. Шу боис бундай кишилар суҳбати ҳар қандай одамни чалғитиши, тўғри йўлдан адаштириши, Аллохдан узоқлаштириши мумкин. Ундайлардан, дарҳақиқат, арслондан қочгандек қочиш шарт.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар. "Агар қалбинг суҳбат истаса, фақирлар, дил шикаста (кўнгли синиқ), аҳлуллоҳлар билан ҳамсуҳбат бўл".
Номдор бўлмоқчи бўлсанг асло номдор бўлма. Бирор кишига хизмат буюрма. Ўз юкингни ўзинг кўтар. Ўзингни ҳамиша, ҳамма жойда хоксор тут. Ўзингни ҳаммадан паст билки, бу жуда муҳим хислатдир. Аллоҳнинг ҳамма махлуҳотлари — катта — кичикка марҳамат, шафқат назари ила қара. Уларни асло ҳақир билма. Ҳазрат Абдулхолиқ «Номдор бўлмоқчи бўлсанг номдор бўлма!" деяптилар. Ажабо? Ҳазрати пир Авлиёи Кабирни номдорликдан қайтаряптиларми ёки номдорликка даъват қиляптиларми? Ҳазрат Ғиждувоний бу жумладан муридларига ишорат қилиб билдиряптиларки, Аллоҳ таоло ҳузурида ном чиқармоқчи бўлсанг, Аллоҳга манзур бўлмоқчи бўлсанг, бу дунёда гумном бўл, камтар бўл. Ҳар бир этадиган амалингни хуфиёна эт. Шуҳратдан қоч. Чунки шуҳрат офатдир (Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд). Қиёматда номдор бўламан десанг, бу дунёда номдор бўлма, шу ҳратпарастлик этма. Ҳар бир этадиган ишинг, хоҳ намоз, хоҳ рўза, хоҳ садақа, хоҳ зикр ҳолисанлиллоҳ бўлсин. Хўжамкўрсинга этилган амал, бу номдорлик учун қилинган амалдир. У бошдан оёқ риё. Риёкорларни охиратда бадномлик кутмоқда.
Бировларга хизмат буюрмоқ одамларга оғир юк бўлмок, кибрдан, шухратпарастликдан нишонадир. Кибр, шуҳратпарастлик эса тариқат аҳли учун хос бўлмаган иш. Ҳар бир одам ўз юкини ўзи кутарипш керак. Аллоҳ таоло унга қўл оёқ, ақл берибти, демак; ҳалол ризқини ўзи топиши шарт.
Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг уйларига меҳмон келса, Ҳазрати пир ҳам меҳмонга, ҳам унинг уловига ўзлари хизмат қилган. Ҳазрат Баҳоуддинга:...» Уйингизга нега қул ёхуд хизматкор сақламайсиз?" деганларга, ул зоти шариф: "Қулга қул сақламоқ жоиз эмас" дерканлар. Яъни бизнинг ўзимиз Аллоҳ таолонинг қўллари бўлсак, яна уйда қул сақлаймизми?
Шайхлар бировларнинг юкини кутарган, лекин ўзлари ҳеч қачон бировларга юк бўлмаган.
Тариқат аҳлининг энг нек фазилатларидан яна бири игуки, улар ҳамиша камтарин, хоксар бўлганлар. Улар ҳеч бир махлуққа ҳақорат кўзи билан қарамаган. Ҳазрат Абдулхолиқ шайхлардаги шу нек хислатларни Ҳазрат Авлиёи Кабирга сингдирмоқчи бўляптилар.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар: "Ҳалол луқма ейишни одат қил. Шубҳали луқмадан имкон қадар ўзингни йироқ тут. Билки, ҳалол луқма барча хайрли, савоб амал, некликларнинг калитидир. Агар ибодат лаззатини, ҳаловатини туяман десанг, доимо ҳалол луқма егил. Ҳаромдан қоч! Шундай қилсанг қиёматда ўтга кўймагайсен. Аллоҳнинг қаҳридан қўрқгилки, бир кунмас бир кун ҳисоб китоб учун унингҳузуригаҳозир бўлғайсен".
Инсон авлиёлик даражасига ҳалол луқма орқали етишади. А.Ғиждувоний ушбу ҳикматли сўзларида тариқат аҳлига хос бўлган яна бир муҳим фазилат ҳалол луқма ейишни
Авлиёи Кабирга насиҳат қилаяптилар. Имом Ғаззолий ҳазратлари "Мукошафатул қулуб" китобларида келтирганлар: "Ҳазрат Расулуллоҳ с.а.в. дедилар «Эй, Саъд! Ҳалолдан топиб е, дуоси мақбул бўладиганлардан бўласан. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бандаси қорнига бир луқма ҳаромни ютган чоғидан бошлаб қирқ кун дуоси қабул бўлмайди. Қай кишининг вужуди ҳаром луқмадан бунёд бўлган бўлса, у вужуд жаҳаннам оташида ёнмоққа лойиқдур".(Абдуҳомид Ғаззолий. Мукошафатул-қулуб". Т.«Адолат» 2002 й 337 бет).
«Мақомоти Сайид Мир Кулолда қуйидаги ибратли ҳикматлар бор: Ҳазрат Мир Кулол дедилар: «Ва билингки луқмаи ҳалол дилни ва тилни пок этади... Расулуллоҳ с.а.в. дедидарки, кимеки қирқ кун ҳалол луқма еса, Аллоҳ таоло ул зотнинг дили ва тилида илм ва маърифат чашмаларини очади ва кўнглини равшан қилади". ("Дурдона". Т ."Шарқ" Концерн. 1993йил).
Аллоҳ дейди: "Эй одам фарзанди, агар сенга ажратиб қўйилган ризққа қаноат қилсанг, ризқинг ўзи келади ва мендан ҳам мақтов оласан. Бордию бу тақсимга қаноат қилмасанг дунёни сенинг устингга султон ва сени унга хизматкор қилиб қуяман. Дунё учун чўлдаги ваҳший ҳайвонлар каби югурасен, аммо сенга тақсимлаб қуйган ризқимдан ортиғи келмайди ва ўзинг хам менинг олдимда хижолат бўлиб қоласан" ("Ҳадиси қудсий" Т.1992 йил 5 бет).
Кунда бир марта емоқ сиддиқлар иши, икки марта емоқ мўъминлар ишидир. Уч марта емоқ улуфи хорликдир, ҳайвонлар ишидир. (Ҳазрат Шайх Саҳл бин Абдуллоҳ ат Тустарий).
Кўриниб турибтики, ҳолол луқмада ҳикмат бисёр экан. Ҳаром луқмада, очофатликда касофат бисёр экан. Шу боис Ҳазрат Ғиждувоний тариқат йўлида қадам кўйган муридларнинг эътиборини ҳалоллуқмага қаратмоқдалар.
Нақл этилишича, бир кун Ҳазрат Хизр а.с Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийга меҳмон бўлдилар. Лекин Хизр а.с. дастурхондаги нонни тановул қилмадилар. «Хамир қорган киши бетаҳорат бўлган, шу боис ушбу нонни истеъмол қилмаймиз!" дедилар.
Маълум бўляптики, валийлар таҳорат олиб, "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиб ўз қўллари билан уруғни эккан. парвариш қилган, ўзлари ўрган, қорган, пиширган ва еган.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар: «Эй фарзанд! Кечаю кундуз бисёр ибодат айла. Айниқса фарз намозларини жамоат билан ўқишга амал эт. Ҳамиша жамоат билан бирга бўл! Лекин имомлик, муаззинлик мансабларини тамаъ этма. Қозилик, муфтилик мансабларига толибу даъвогар бўлма. Умуман мансаб эгаллашни, раҳнамо бўлишни асло истамаки, мансабпарастлар тариқат аҳли бўла билмас. Улар тариқатга нолойиқ. Ҳужжатларда номингни ёзма, қозихоналарга борма. Амирлар ва сарой аҳли эшигига борма. Ва улардан мадад кутма. Ҳеч бир кишидан, ҳеч бир нарса истама. Барча махлуқлардан умид ва таъмаингни уз. Фақат Аллоҳ таолодан сўра ва унгагина таваккал қил!"
Дарвоқе, Аллоҳ таоло бандаларни нима учун яратди? Инсонга Аллоҳ ерни берди, Қуёш нурини берди, кучу кувват, ақлу фаросат берди. Мақсад не эди? Ж. Румий ҳазратлари ёзадилар:
Зиндаги омад баройи бандаги,
Зиндаги бебандаги шармандаги.
Яъни, Аллоҳ таоло инсонга ҳаёт берди, бандалик қилмоқлари учун, ҳаётини, умрини Аллоҳга бандалик қилмай ўтказиш, бу шармандаликдур. Бандалик не? Бандалик ибодат этмоқ. Ибодат намоз, зикр, рўза, закот, ҳаж, ҳалол меҳнат. Ибодатни бисёр этган киши Аллоҳ рахматига сазовор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло одамни бузғунчилик учун, кибру ҳаво учун, фақат еб ичмоқ учун, исён учун яратмади. Балки уни ибодат учуняратди.
Маълумки, тариқат пирлари кунда ўқиладиган беш вақт намоздан ташқари нафл намозларини ҳам ўқиганлар,Рамазон рўзасидан ташқари нафл рўзасини тутганлар. Хуллас, шайхлар ҳар бир нафасни ибодатсиз, зикрсиз ўтказмайди.
Шуни ҳам унутмаслигимиз жоизки. Ҳазрат пайғамбаримиз с.а.в.нинг умматлари етмиш уч фирка (гуруҳ)га бўлинган. Шулардан етмиш икки фирқаси залолатда қолиб, халок бўлгай. Фақат аҳли суннат вал жамоат мазҳаби саломатда колиб, нажот топгандир. Шу боис Ҳазрат Абдулхолиқ ўз шогирдларига ҳамиша аҳли суннат вал жамоат билан бирга бўлишни, жамоат билан бирга ибодат қилишни таъкидлаяптилар.
Лекин нега Ҳазрат ўз муридларини имомлик. козилик, муфтилик, ҳатто муаззинликдан кайтаряптилар? Ваҳоланки, киши бу мансабларни эгаллаб, дин йўлида хизмат этса, кўп савоблар олиши мумкин ку! Ҳазрат ўз шогирдларини умуман мансабпарастликдан қайтаряптилар. Чунки:
Ичинг бирлан ташинг эрмас мувофиқ.
Тариқатдан дам урма, эй мунофиқ!
(Саид Қосимий).
Ичи билан ташки олами бир бўлган одамгина сўфий бўла олади. Мансаб ширинлик килиб. ботин билан зоҳир ўзгарса. тариқат барбод бўлур. лаганбардорлик, иккиюзламчилик, ёлғон гагшриш мансаб пиллапояларига кўтарилишнинг воситаларидир. Мансаб тобеълик, бандага тобеълик. Тариқат аҳли эса Аллох таологагина тобеъ. Тариқат аҳли ҳам ботинан, ҳам зоҳиран ҳур одамлардир.
Одамлар эшигига тамаъ билан бориш энг қабиҳ энг паст иллат ҳисобланади. Шу сабаб Ҳазрат шогирларига шоху бойлардан, умуман, барча махлуқлардан тамаъни узиб, ёлғиз Аллоҳ таолодан сўрашни тавсия киляптилар. Тамаъ - инсонни хор қилади. Тамаъ - инсонни мутеъ, баднафс,инсофсиз, очкўз этади. Барча махлуқлардан тамаъни узиб, факат Аллоҳ таолога таваккал қилган солик ушбу иллатлардан буткул кутилади. Зеро ёмон иллатлардан кутулгандан кейин "солик учун важд (завку шавқ, ҳаяжон) бошланур. ул - кашфнинг муқаддимаси ва кашф - маърифатнинг муқаддимасидур. Ва шундан сўнг унга ғайб эҳсони муяссар бўлгай! Солик кўз ўнгидан пардалар кўтарилган заҳоти унинг мушоҳадаси кўзгуга айланур!" ("Орифнома", 6 бет).
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ёзадилар:"Эй фарзанд! Саёҳат эт. чунки саёҳат нафсни хор этгай. Шайхларнинг хизматида хамиша камарбаста бўл. Лекин хонақоҳ қурма, хонақоҳда сокин бўлма. Хилватни. узлатни ихтиёр эт.
Биров сени мактаса андин хурсанд, ёҳуд ёмонласа андин хафа бўлма. Мактову ёмонлашларга бир хил қара. Зеро аларнинг мактовидан сенга ҳеч бир манфаат ёки аларнинг ёмонлашларидан сенга ҳеч бир зарар йўқдур.
Қаҳ ках уриб кулма. Кулмоқ ғафлатдандир ва бисёр кулги калбни ўлдирур. Муҳаммад с.а.в. Ҳадиси муборакларида мархамат килганлар: «Қиёматнинг азоби ва курқинчлари ҳакида мен биладиган нарсалардан вокиф бўлганларингизда эди. оз кулиб, кўп йиғлардингиз!"
Шайтон лаъин макридан хушёр бўл. Аллоҳ таоло азобидан қутулганман деб ўйлама. айни пайтда Аллоҳнинг рахматидан умидвор бўл. Доимо хавфу ражо орасида умр ўтказ»
Ҳазрат Абдулхолиқ нега хонакоҳ курмокни манъ ки.тяптилар? Ахир шайхлар хонақох қуриб. унда зикр маросимларини ўтказган -ку, хонақохларда дарвишлар, мусофирлар. толибиилмлар. муридлар яшаган ку! Ҳамма нозиклик Шундаки. Ҳазрат ҳали камолот даражасига етмаган ёш муридларига хонақох кўрмасликни тавсия этаяптилар. Бу билан Ҳазрат Авлиёи Кабирни хонақоҳ куриб, кибрга берилмасликдан огох қиляптилар. Хонакохда сокин бўлиб. шайхлик даъвосини қилган муридни Шайтон йўлдан оздириши ва у манманликка берилиши мумкин. Комиллик даражасига етгандан сўнггина солик хонакоҳ кўрса бўлади.
Ҳазрат хилватни, узлатни тавсия этаяптилар. Чунки хилват тафаккур, мушоҳада, муроқаба учун имконият. Хилват руҳий иокланиш, гуноҳларни эслаш, тавба килиш майдони. Хилват ёлғиз Аллох таоло билан бўлиш жойи. Мурид учун ибтидода хилват зарур. Ахир Ҳазрат пайғамбаримиз с.а.в. хам то ваҳий келгунича Ҳиро тоғидаги ғорга бориб хилватда ўтирганлар. Шунинг учун Ҳазрат Ғиждувоний муридларига хилватни тавсия этгандилар. Мурид ҳар томонлама вояга етганидан сўнг унга "хилват дар анжуман" тавсия қилинади.
Ҳазрат Абдулхолиқ инсонларнинг мақтов ёҳуд ёмонлашларига беэътибор бўлиш кераклигини уқтиряптилар. Ҳақиқатда ҳам бутун оламдаги махлуқотлар одамни мақтаса ю, Аллоҳ таоло ёмон кўрса, унга бу мақтовлардан заррача наф йўқ. Ёҳуд бутун олам инсонлари бадном қилганни Аллоҳ мақтаса, одамларнинг ёмонлашидан унга ҳеч бир зарар йўқ. Аллоҳнинг мақтовидан унга фойда. Шунинг учун мурид доимо Аллоҳнинг мақтовига лойиқ иш этиши лозим. Одамларнинг мақтови- ю ёмонлашига қараб иш юритадиган мурид риёкор бўлади, чалғийди.
Ҳазрат кўп кулмоқни таъқиқлаяптилар. Ва пайғамбар с.а.в. ҳадисларини эслаяптилар: "Бисёр кулги қалбни ўлдирур!" Шайтон алайҳи лаъна одамни кулдиради. У шайтон лаъин макридан хушёр бўлмаса, йўлдан озиши, Аллоҳ наздида осий, русиё бўлиши мумкин. «Кимнинг кулгуси кўп бўлса, дейдилар Умар р.а. ҳайбати камаяди, ким кўп ҳазиллашса енгил табиат кўринади. Шу боис банда доимо Аллоҳ таоло газабидан қўрқсин.» Сайид Мир Кулол дейдилар: «Сиз бир боққа кирсангиз, у ерда беҳисоб дарахтлар бўй чўзиб турибти, ҳар бир дарахтнинг беҳисоб шохлари ва ҳар бир шохнинг беадад барглари бор ва ҳар битта баргда биттадан қуш қўниб янгроқ овоз билан сизга: "Ассалому алайкум эй валиюллоҳ!" дейишса, бу қанчалик ёқимли бўлмасин, сиз зинҳор базинҳор бундан мағрур бўлманг, шу заҳотиёқ ҳам ботин, хам зоҳирингизда Аллоҳ таолодан қурқув жой олсин. Гоҳо банда Аллоҳ таолодан шу қадар қўрқсинки, дўзах фақат мен учун бино қилинган, деган фикр унинг қалбида бўлсин. Ва гоҳо Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, шодлансин, зеро Худонинг наздида бутун олам гуноҳини мағфират қилиш душвор эрмас.
Байт:
Мурғи иймонро ду пар: хавфу ражост,
Мурги бепарро бипаррондан хатост.
Таржимаси:
Иймон қушида иқки қанот бўлади, хуллас,
Бири хавф, бири ражо, қанотсиз куш учолмас.
Дарҳақиқат иймон қушида икки қанот бор: Бири хавф (Аллоҳ газабидан қўрқиш), иккинчиси ражо (Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлиш). Қанотсиз қушни учириб бўлмас ("Дурдона", 17бет).
Кўриниб турибтики, инсон сўнгги нафасигача хавфу ражо орасида яшаши керак экан.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар: «Эй фарзанд! Ота онанг шайхинг хизматини бажо айла, уларнинг дуосини ол, Шайхларингга тану жонинг ила хизмат эт, уларнинг кўнглини топ. Шунда Ҳақ таоло сени ҳифзу ҳимоясида асрагай. Унутмаки, шайх муридга ота мақомидадир, балки отадан ҳам яқинроқ мушфиқу меҳрубонроқдир. Чунки шайх муридни Аллоҳга яқинлаштиргай ва абадий саодатга мушарраф этгай. Шайхнинг таъзири шафқатдур".
Маълумки, тариқат муршидсиз ҳосил бўлмас. Муршид, шайх йўл бошловчи, йўл кўрсатувчи. Инсон учун ота онадан кўра азизроқ яқинроқ зот йўқ. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло ота она ҳурматини жойига қўйиш кераклигини такрор такрор уқтирган. Лекин, шайх (устод)нинг мақоми ҳам юксак. Чунки шайх бизни Аллоҳ таолога яқин этади. Ҳазрат Имом Аъзам айтадилар: «Устодим Ҳаммод разияллоҳу анҳуни шунга ўхшаш ҳамма устодларимни дуо қилиб истиғфор қиламан. Устодим Ҳаммод уйлари тарафига оёқ узатганим йўқдур. Ҳолбуки, устодим ҳазратларининг уйлари мени уйимдан етти кўча нари эрди". (Васлий Самарқандий "Ал-каломул-афхам фий маноқиби- л -Имоми- л -Аъзам". Т. 1991.43-бет).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тариқатга кирмоқчи бўлганлар шайх танлашда ғоят эҳтиёт бўлишлари керак. Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал Жазарий «Тасаввуф сирлари" китобларида (Тошкент, "Мовароуннаҳр" 1999 й.) эргашишга лойиқ муршиди комил, шайхнинг аломатларини қуйидагича билдирганлар:
1. Барча зарурий диний илмлардан воқиф бўлади.
2. Эътикодда, амалда ва ахлокда исломий мезонларга содиқ бўлади.
З. Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига маҳкам боғланган бўлади.
4. Дунёга ва дунё молига фикрини чалғитмайди.
5. Ҳеч вақт нафсининг камолот даражасига етганига ишонч ҳосил қилмайди. Сабаби, бу туйғу ҳам дунё севгисидан бир парчадир.
6. Комил бир муршиднинг суҳбатидан маълум вақтгача баҳраманд бўлган ва бир орифнинг тарбиясини олган бўлиши керакки, моддий ва маънавий жиҳатдан тўқ бўлсин.
7. 3амондошлари бўлмиш инсофли шайх ва олимлар ҳақида яхши фикрда бўлсин.
8. Халқ орасидан кўпгина ақлли ва диндор, таҳсил кўрган кишилар унга рағбат кўрсатишади.
9. Иршод истаганларни ўқитиб, тарбиялар экан, шафқатли бўлади.
10. Муридларининг аҳволини ту шуниш учун зийрак ва кучли фаросат эгаси бўлади.
11. Унинг сухбатида ўтирганлар қалбларида дунё севгисининг камайганлиги ва Аллоҳга бўлган севгининғ кўпайганлигини ҳис қилишади.
12. Муридларга ўз нафсида тадбиқ этмаган амр, суннат ва макруҳотлар ҳақида гапирмайди, акс ҳолда сўзининг таъсири қолмайди.
13. Гаплари ҳою ҳавасдан, ҳазил ва сафсатадан холи бўлади.
14. Ҳаддан зиёд таъзим этилишини кутмайди, атрофдагиларга уларнинг кучи етмайдиган оғир таклифлар қилмайди.
15. Зериктирадиган даражада амал юкламайди.
16. Мурид билан кўп апоқ чапоқ бўлмаган каби, ундан унчалик узоқ ҳам бўлмайди.
17. Муридлар билан бирга ўтирганда, сукут ва виқор билан ўтиради, уларга ортиқча илтифот кўрсатмайди.
18. Муридларидан бири уйига таклиф этса, қабул қилади ва у ерга борганда иззат ва иффатни қўлдан бермайди.
19. Муридларидан бирортаси узоқ вақт кўринмай кетса, унинг аҳволини сўраб суриштиради, агар касал бўлиб қолган бўлса, унга ёрдам қўлини чўзиши, уни зиёрат қилиши, зарур эҳтиёжи бўлса, албатта кондириши ёҳуд жамоа билан бирга унинг ҳаққига дуо қилиши керак. Бир сўз билан айтганда, Расулуллоҳ с.а.в. саҳобаи киромларига қандай муносабатда бўлган бўлсалар муршид ҳам муридларига айнан ана шундай муносабатда бўлиши керак (18-19 бетлар).
Мана шундай сифат ва хислатларга эга бўлган шайхгагина сидқидилдан хизмат этиш, инобат этиш мумкин.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар. 'Эй фарзанд! Агар иложинг бўлса уйланмасдан тур. Чунки уйландингки, дунё талабида бўлиб, динингни барбод этишинг мумкин, Нафсинг васваса қилса, рўза тут. Чунки рўза инсонни қўриқлайдиган қалқондир. Доимо охират ғамида бўл. Ҳамиша ўлимини эсла! Сайру сулукка гайрат кўрсат, нафсингни тий, пок бўл!"
Ажабо? Нега Ҳазрат Абдулхолиқ уйланмасликка даъват қиляптилар? Ахир бу суннатга зид ку! Ҳазрат Абдулхолиқ Ҳазрат пайғамбаримиз с.а.в.нинг.'"Исломда роҳиблик йўқ" ҳадисларидан бехабарми? Энг қизиғи шундаки, манбаларда ёзилишича, Ҳазрат Авлиёи Кабир уйланганлар, ва биз бошда таъкидлаганимиздек у кишининг Ҳазрат Хожа Ғариб номли ўғиллари ҳам бўлган. Хожа Ғариб ўз замонасининг авлиёси, улуғ алломаси эди. Хўш, нега Ҳазрат Абдулхолиқ уйланма, деб айтяптилар? Нега Ҳазрат Авлиёи Кабир устодлари тавсиясига қарши бориб уйландилар ?! Бунинг ҳикмати не? Масалага юзаки қарайдиган бўлсак, шогирд устодга қарши борган деган фикрга келамиз. Лекин моҳиятга чуқурроқ эътибор берсак масъала ойдинлашади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ҳазрат Абдулхолиқ ҳадис илмининг билимдони бўлганлар. Табиийки у киши Ҳазрат Расулуллоҳнинг "Исломдароҳиблик йўқ" ҳадисини билганлар. Ҳазрат суннатта зид тавсия берганлар демоқ хатодир. Ахир у кишининг ҳар қадами, ҳар ,бир амали, қолаверса, ҳар бир нафаси суннатга мувофиқ бўлганига шак шубҳа йўқ. Ҳамма гап шундаки, Ҳазрат Абдулхолиқ ўспирин, жисмонан вояга етган, лекин ҳали маънавий жиҳатдан ғўр, тариқатга энди қадам қўйган, ҳали нафсини тўлиқ енголмаган, Авлиёи Кабирга умуман уйланма деб айтганлари йўқ. То маънавий етук, бўлмагунингча, то нафсингни енгиб ўзингга тобеъ қилмагунингчауйланмай тур! деяптилар, АОЛОС. Маънавий ғур мурид уйланса, албатга дунё талаби унда устун бўлади ва комиллик даражасига кўтарила олмайди. Натижада унинг тариқати барбод бўлади.
Ҳазрат Имоми Аъзам Абу Ханифа (699- 767)нинг етук шогирдлари Абу Юсуфга берган насиҳатларига диққат қилсак, масала янада равшанроқ бўлади ва Ҳазрат Абдулхолиқнинг бу ўгитлари маълум вақтда нақадар тўғри эканлигига яна бир бор имон келтирамиз. Ҳазрат Имоми Аъзам дейдилар: "Аввал илм ол, сўнг уйлан. Агар сен ўқиётган пайтингда мол йиғсанг, илм олиб билмайсан. Илм олиш ўрнига мол ва аёлинг билан машгул бўласан. Вақтинг зое кетади. Болаларинг кўпайса, уларнинг кўплигидан илмни ташлаб, фақат уларни боқиш билан банд бўласан. Шу боис ёшлигингда, қалбингга ҳали ҳеч бир гард инмаган пайтда, аввал илмни эгалла!" (А.Ш.Жузжоний. "Ислом ҳуқуқшунослиги", Т.2002Й. 171бет). Мана масала ойдинлашди. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ўз шогирдларини уйланишдан қайтаришларида аввал илм ол, кейин уйлан деган маъно чиқади.
Ҳазрат Адулхолиқ муридларига кўпроқ нафл рўзасини тутмоқни буюряптилар. Чунки рўза руҳни покловчи, нафсни тарбияловчи воситадир. Рўза нафсни жиловлайди ва одамни турли шайтоний васвасалардан асрайди, саломатлиги учун фойда етказади, Расулуллоҳ с.а.в,нинг:"Рўза тутинг, саломат бўласиз" муборак ҳадисларининг ҳақиқати XXI асрга келиб дунё олимлари томонидан тан олиниши ҳам бесабаб эмас.
Дунё ва охират машриқу мағриб ҳолатига ўхшайди. Уларнинг бирига қанча яқин борсанг, иккинчисидан шунча узоқлашасан (Ҳасан Басрий).
Дунё ғамида эмас, балки охират ғамида бўлган киши ўлимни эслайди. Ўлимни эслаган одам охират ғамида бўлади. Улимни эслаган киши гуноҳлардан ўзини тияди, ҳалол меҳнатга, ибодатга, зикрга, шукрга рағбат билан қарайди. Улимни эслаган кишининг қалби мулойим бўлади. У дунёнинг беқарорлигини, муваққатлигини, бевафолигини, ўлимнинг ҳақлигини эслаш орқали англаб етади. Чунки ўлимни унутиш мумкин, лекин ўлим одамни унутмайди. Охират ғамида бўлган киши сайру сулукка ғайрат кўрсатади. Нафсини тияди ва пок бўлади.
Ҳазрат Абдулхолиқ дедилар. "Эй фарзанд! Одамлардан бирор нарса сўрама, эрта учун озуқа жамлама, чунки Аллоҳ ризқингга кафилдур. Аллоҳ дейди: "Эй Одам фарзанди, мен ҳар куни сенинг ризқингни бераман!" Таваккал қилувчиларга Аллоҳ дейди:"Кимки Аллоҳга таваккал қилса, бас, у сақлагувчидир." Эсингда бўлсин, ризқ Аллоқ томонидан тақсимлангандир.
Аллоҳ сенга берган неъматлардан одамларга эҳсон кил. Бахиллик ва ҳасаддан узоқ бўл. Чунки бу икки иллатга чалинган кишиларнинг жойи дўзахда бўлгай".
Расулуллоҳ с.а.в. буюрдилар: «Агар Аллоҳга ҳақиқатан таваккал қилсангиз борми, у эрта билан оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушларни ризқлантиргани каби, сизларни ҳам ризқлантиради!" Имом Ғаззолий куйидаги ибратли воқеани "Мукошафатул қулуб" асарларида келтирадилар: "Шақиқи Балхи (ваф .810 йил) ризқ топиш у чу н ҳеч ҳаракат этмас эдилар. Бир пайт ҳаж сабаб бўлиб у киши Иброҳим Адҳам (716 - 782) билан Маккада учрашиб қолдилар. Иброҳим ибн Адҳам у зотдан ризқ топиш учун бундай ҳаракат қилмаслигингга сабаб нима, деб сўради. ШақиқБалхий ҳикоя қилди:
-Бир кун чўлда қаноти синиқ бир қушни кўрдим. У ҳаракат қила олмас, учолмасди. Бирдан оғзида чигиртка олиб бир қуш учиб келди-ю қаноти синиқ қушнинг оғзига чигирткани солди. Бу воқеани кўриб ўзим-ўзимга дедим: "Бу соғлом қушга, бу қаноти синиқ қушни таъминлатган Аллоҳ мени ҳам таъминлагай!" Шундай дедим да мутлақо ишламай, кеча-ю кундуз ибодатга банд бўлдим".
Шунда Иброҳим ибн Адҳам деди: "Нечун сен ногирон қушни таъминловчи соғлом қуш бўлмайсен? Ҳаракат қилувчи қуш бўлсанг янада фазилатли ва яна шарифроқ бўлардинг! Эшитмаганмисанки, Расулуллоҳ с.а.в. деганлар: Берганқўл олган қўлдан хайрлирокдир."
Шақиқи Балхи ўз хатосини англади (121 бет).
Набий с.а.в. айтадилар: "Сахий инсон Аллоҳга яқин, инсонларга яқин, жаннатга яқин, жаҳаннамдан узоқдир. Бахил киши Аллохдан узоқ инсонлардан >ооқ, жаннатдан узоқ, жаҳаннамга яқиндир. Ҳатто илмсиз сахий билимли бахилдан Аллоҳ наздида севимлироқдир".
Аллоҳ инсонларга берган неъматлар не? Илм неъмати, молу давлат неъмати, ақлу фаросат неъмати... Ҳар бир киши мана шу неъматлардан бошқаларга эҳсон қилиб туриши керак. Зеро Аллоҳ таоло бу неъматларни одамга омонат берган. Бахиллик қилганнинг жойи дўзахда бўлгай. Зеро бахил ва ҳасадгўйларнинг жойи дўзаҳдир.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар:. «Эй фарзанд! Ташқи томонингни безашга ружуъ этма, зеро ташқи томонни безамоқ ички олам хароблиги, чиркинлиги, ифлослиги аломатидир. Кийиминг оддий, эски, ямоқли, лекин покиза бўлсин.
Ҳақ таолонинг ваъдасига ишон, фақат Унга кўнгил боғла. Кишилардан кўнглингни уз, улар билан беҳуда суҳбатга умрингни ўтказма.
Сукутни ихтиёр эт. Қўлингдан келмайдиган ишлар хақида гапирма. Тилингни тий. Мабодо сўзламоқчи бўлсанг, албатта хайрли ва нек гапларни айт. Халққа ҳамиша панду насиҳат айла. Ҳақ гапни гапир. Ҳақ гапни айтмоқдан асло қўрқма. Мудом Ҳақ тарафида бўл."
Маълумки, одамда ташқи томонга эътибор қаратиш майли кучли бўлди. Энг қимматбаҳо матодан тикилган кийимларни хуш кўради. Кийимига гард юқтирмайди. Лекин ички олами, безаги, қалб гўзаллигини унутади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло одамнинг ташқи безаги эмас, балки ички оламига қараб баҳо беради. Шу жиҳатдан А.Ғиждувоний ўз муридларига ички олам гўзаллигини тавсия этаяптилар. Аллоҳ дейди:"Агар сенинг ташқи кўринишинг яхши бўлиб, ички дунёнг ёмон бўлса, сен ҳалокатга лойиқларнинг лойиғисан". ("Ҳадиси қудсий" 53 бет). Аллоҳ дейди: «Эй одам фарзанди, мен сизларнинг ҳусну сувратларингга ва мол дунёларингга боқмасмен, балки дилларингга ва қилган амалларингга боқурмен" ("Ҳадиси қудсий", 13 бет).
Кўриниб турибдики, А.Ғиждувонийнинг ўгитлари Аллоҳ каломига асосланган. Аллоҳ розилигини топиш ниятида пир ҳузурига келган мурид зоҳирини эмас, ботинини безаш пайида бўлиши ўқтирилмоқда. Ички оламни эса тақво, нек амаллар, зикр, халол меҳнат, хайру садақа, рўза ю намоз безаши А.Ғиждувоний насиҳатларида ўз ифодасини топган.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ҳақ таолонинг ваъдасига ишон, деб айтаяптилар. Бу ҳам Аллоҳнинг каломигатаяниб айтилган:"Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши ёмон амалларнинг мукофот жазосини бериш туғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, харгиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (Шайтон) алдаб қўймасин ("Фотир", 5 оят).
Қуръонда Аллоҳ берган ваъдалар ҳақдур. Унга ишонмоқ ва амал этмақ фарздир.
Сукут олимнинг зийнати. Сукут жоҳил учун парда. Одам то гапирмаса, унинг олим ёҳуд жоҳиллиги намоён бўлмайди. Хожа Ориф дейдилар: «Гоҳо сукутнинг таъсири каломдан устувор тургай!" ("Орифнома", 8 бет). Сўзи кўпнинг хатоси кўпаяди. Хатоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
Унинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди. Тақвоси камайганнинг эса, қалби ўлади. (Умар р.а.) Шу сабаб аҳли тариқат сукутни ихтиёр қилганлар. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ жуда ҳам камгап бўлганлар. Ҳатто ортиқча гапдан сақланиш учун оғизларига тош солиб юрганлар.
Ҳазрат пайғамбар с.а.в. ҳадиси муборакларида дейдилар: "Амри маъруф, наҳий мункар ва зикруллохдан бошқа одам фарзандларининг айтадиган ҳамма гаплари ўзларининг зарарларигадур". Зеро одамнинг оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзини унинг елкасидаги фаришталар ёзиб туради Шу боис Ҳазрат Абдулхолиқ шогирдларига кўпинча сукут этиб ўтиришни ва керак бўлиб қолганда хайрли, яъни одамларга фойдаси тегадиган гапларни сўзлашни таъкидлаяптилар.
Аллоҳ дейди: "Бандаларимнинг ибодатлари ичида менга суюмлироғи менинг йўлимда яхши амалларга тарғиб ҳамда холис насиҳат қилишдир" ("Ҳадиси кудсий", 23 бет).
Қуръони Каримдаги "Наҳл" сураси 125 оятда Аллоҳ таоло дейди: 'Эй Муҳаммад, Парвардигорингизни йўли - динига донолик, ҳикмат ва чйройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала - мунозара қилинг".
Аллоҳ таоло, ёмонларга ҳам ёмон гапирманг, уларга панду насиҳат қилинг, демоқда. А.Ғиждувоний ҳам инсонларга мулойим галирмоқ ҳикматли сўллар «Дилан, ибратли воқеаларни мисол келтириб инсонларни тўғри йўлга даъват этишни ўз муридларигатавсия этаяптаЙарШунки дўқу пўписа, зулм ёхуд қурол аслаҳа ишлатиб одамларни тўғри йўлга солиб бўлмайди. Одамларга ҳақ гапни айтмоқ меҳру шафқат кўрсатиб, холис панду насиҳат этмоқ соликнинг зарурий вазифаларидандир.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар:"Эй фарзанд! Бирор кишининг ишига аралашма, ҳеч кимга кафил бўлма. Овқат истеъмол этишда ҳушёр бўл. Кам е, кам гапир, кам ухла. Оч қолмагунинг*т тановул қилма. Зар»урат туғилгандагина гапир. Уйқу ғалаба қилмагунча ухлама. Бироз ухла, зеро шундан сўнг ибодатинг хушуъ ила бўлгай. Ибодатни кўпроқ эт ва албатта хушуъ ила адо айла.
Самоъ мажлисларига иштирок қилмагилки, андин нифоқ пайдо бўлур. Самоъ дилни ўлдирур. Лекин самоъни инкор қилмагилки, анинг муҳибу ихлосмандлари бисёрдир. Самоъни қалби уйғоқ лекин нафси ўлган кишилар эшитиши мумкин. Кимки бу даражага етмаган бўлса, кўпроқ намоз ўқиб, рўза олиши аълороқдир".
Ажабо! Хожагон нақшбандия тариқатининг улуғ пирлари подшолар ишига аралашган ку! Давлатлараро низоларни бартараф қилган ку! Одамлар ишига аралашиб қанчадан қанча фитналар бартараф қилинган. Беҳуда қон тўкишлар олди олинган. Шайхлар юртда адолатни тиклаш учун улуғ хизматлар этган. Тарих гувоҳки, Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг оталари Имом Абдулжамил, шунингдек, Хожа Аҳрори Валий, Маҳдуми Аъзам, Хожа Ислом Жўйборий ва бошқа муршидлар юқорида эслатилган улуг ишларни этгани, элу улус ишларига аралашгани сир эмас. Ундай бўлса, нега Ҳазрат Абдулхолиқ ўз шогирдларига "бирор кишини ишига аралашма" деяптилар? Бу ерда ҳам тариқат бўсағасида эндигина қадам кўйган Авлиёи Кабирнинг ёш ўспиринлик даври инобатга олинган. Ҳали тариқатда суяги қотмаган, ўз ишини йўлга қўймаган, ўзи бировнинг раҳнамолигига эҳтиёжманд бўлган мурид одамларнинг ишига аралашиб, уларга ёрдами тегармиди? Албатта йўқ! Ўзи маслаҳатга зор одамдан маслаҳат, ўзи ёрдамга муҳтож одамдан ёрдам сўрайдиларми? Табиийки йўқ. Бу масаланинг биринчи томони. Масаланинг иккинчи томони шуки, етук муршид бўлгандан сўнг одамларнинг ишига аралашса бўлади. Лекин ўшанда ҳам ҳамма ишига эмас. Балки муҳтожларга ёрдам бермоқ, низоларни бартараф қилмоқ, йўлини йўқотганларга туғри йўлни кўрсатмоқ мақсадида "одамларнинг ишларига аралашиш" пайғамбаримиз с.а.в.ни суннатларидир. Ҳазрат Абдулхолиқ шу боис ёш, тажрибасиз муридларга то етук муршид бўлгунча, умуман одамлар ишига аралашишдан тийилиб туришни маслаҳат беряптилар.
Ҳазрати пайғамбаримизнинг с.а.в. кам е, кам ухла, кам гапир, ҳадиси муборакларини Ҳазрат Абдулхолиқ шогирдлари онгига сингдиряптилар. Ушбу ҳадисни Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳам доимо такрорлаганлар ва унга амал қилганларки, Амир Темур ўгитларида дейдилар:"Пири комил шайх Баҳоуддин Накшбанднинг "Кам егин, кам ухла, кам гапир" деган панду насиҳатларига амал қилдим - аркони давлатга, барчамулозимларгаҳам айтар сўзим шу бўлди: "Кам енглар - очарчилик кўрмасдан бой бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар - мукаммалликка эришасизлар. Кам гапиринглар -доно бўласизлар". (Амир Темур ўгитлари. Т."Наврўз"-1992.й 58-бет).
Аллоҳ тунни одамларга ухламоқ учун яратди. Лекин уйқу кичик ўлимдир, дейдилар машойихлар. Туннинг бир қисмида қилинган зикр, ибодатнинг ажру мукофоти катта. Жаноби Расулуллоҳ с.а.в. дейдилар: "Киши кечаси туриб, икки ракат намоз ўқиса, бу унинг учун дунё ва дунёдаги бошқа нарсалардан хайрлироқдир. Агар менда, умматимни қийнаб кўяман, деган андиша бўлмасайди, бу икки ракатни уларга фарз қилардим".
Расулуллоҳ с.а.в. Абу Зарга дедилар: "Қиёмат куни иссиғидан омон қоламан десанг, энг иссиқ кунда рўза тут. Қабр қоронғулигида қўрқмаслик учун, тун қоронғулигидан (яъни ярим кечадан сўнг) икки ракаат намоз ўқи. Катта ишларим вожиб бўлсин десанг ҳажга бор. Йўқсулга садақа бер, керакли жойда ҳақ сўзни айт ёки бўлмағур бир сўзни айтгинг келса сукут сақла бу ҳам садақага ўтади".
Аллома ибн Касирнийг таърифига кўра, намозда виқор ва тавозуъ билан сокин, хотиржам туриш хушуъ саналади. Аллоҳдан қўрқиш, Уни кўриб турганини ҳис қилиб ибодатга бўлиш бандани хушуъга ундайди.
Хушуънинг мақоми қалбда. Меваси эса аъзоларда. Хушуъли қалбгина Раббига эгилади. Қалб эгилсагина, аъзолар ҳам унга эргашади ва Парвардигорига бўйсунади. Чунки қалб танада подшоҳдир, қолганлари унга аскар (Абдуғафур Искандар. "Намоздахушуъ" Т. "Мовароуннаҳр" 2002 й.)
Ҳазрат Абдулхолиқ хушуъ ила намоз ўқимоқни буюрмоқдалар. Чунки хушуъ ила ўқилган намоз ижобатдир.
Ҳазрат ўз шогирдларини самоъ мажлисларига иштирок этмоқдан қайтаряптилар. Дарвоқе Ҳазрат Ғиждувонийнинг самоъга атаб ёзган рубоийлар ҳам бор:
Эй, сўфии соф, ки куни майли самоъ,
Ҳосил зи самоъ, чун нифоқ асту низоъ.
Ё тарки самоъ кун, ки софи гарди,
Ё он, ки ҳаёти дили худ соз видоъ.
Таржимаси:
Қай сўфии соф самоъга мойил бўлғай.
Ҳар неки низоъ самоъдан ҳосил бўлғай.
Ё тарки самоъ эт, ки софлик пайдо,
Ёинки бори умринг зойил бўлғай.
Инкор макун самоъу мақбул мадор,
Илло зи касеки зиндадил бошад ёр.
Гар нафси ту мурда нест, аз шуҳрату оз,
Бо савму салот бошу дигар бигу зор.
Таржимаси:
Самоъни сан на қабул, на инкор эт,
Нени айтсам, ўшал ишни зинҳор эт.
Агар нафсинг ўлмагандир, огоҳ бўл,
Рўза, намоз ила ўзни ҳушёр эт.
Самоъ нима? Нега Ҳазрат самоъдан эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлаяптилар?
Самоъ ҳам зикрнинг бир тури. Самоъ сўфийларга хос бўлган рақсга монанд ҳаракатлар. Самоъ мажлисларида сўфилар ашулахонарга қўшилиб аста секин оёқ қоқиб айланишга бошлайдилар. Уларнинг фикрича, эшитувчида иштиёқ топилишига сабаб бўлиб, уни руҳоний дунёга йўллайди. Сўфи қалбини тозалайди (А.Ш.Жўзжоний, "Тасаввуф ва инсон", Т. "Адолат" 2001 йил 102-бет).
"Баҳоуддиндан сўрадиларки, сизнинг тариқингизда зикри жаҳру хилват ва самоъ бўлур? Дедиларки, бўлмас (А.Навоий, Мукаммал асарлар тўплами, 17 том. Т 2001 йил, 262 бет).
Хожагон нақшбандия тариқатида жаҳрия зикр, яъни овоз чиқариб зикр этмоқ хилватнишинлик, шунингдек, самоъ қабул қилинмаган. Тўғри, бир неча хожагон нақшбандия тариқати пирлари икки зикрни, яъни ҳам жаҳрия, ҳам хафи (овоза чиқармасдан зикр этиш) зикрига амал қилганлар. Лекин Ҳазрат Абдулхолиқ хафий зикри, инчунин, Ҳазрат Баҳоуддин ҳам хафий зикрига амал этганлар. Айни шу кунларда ҳам хожагон нақшбандия тариқатининг барча муршиду муридлари хафий зикрини этадилар. Самоъ зикри мавлавия тариқатида мавжуддир. Лекин хожагон нақшбандия тариқатидаги бағри кенгликни кўрингки, улар самоъни на инкор қиладилар ва на қабул қиладилар. Баҳоуддин Нақшбанд "инкор намекунем ва ин кор ҳам намекунем, " Бу ишни этмаймиз. Лекин уни инкор ҳам қилмаймиз, деганлар. Зикр услубларини танлаш ҳар бир сўфининг ботиний, табиий эҳтиёжидан келиб  чиқади. Биров мусиқа билан зикр қилмоқчи, биров овоз чиқариб, биров хуфия зикр қилишни хуш кўради. Шундан маънавий озиқ олади. Лекин зикрларнинг энг улуғи хафий (хуфиёна) зикрдир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда дейди: "Сен Парвардигорингга ёлвор ва махфий ҳолда дуо қил, чунки у ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди" ("Аъроф", 55 оят). Манапгу оятушбу хафий зикргахужжатдур.
Ҳазрат Абдулхолиқ :"Самоъни қалби уйғоқ лекин нафси ўлган кишилар этиши мумкин" демоқдалар. Кимнинг нафси ўлмаган бўлса, самоъ мажлислари унинг қалбини ўлдиради. Қалбнинг ўлими, бу энг катта фожиа ҳисобланади. Шунинг учун Ҳазрат самоъ мажлисларига иштирок қилишдан шогирдларини қайтарганлар. Қалбни тирилтириб, нафсни ўлдирадиган нарса, бу кўпрок намоз ўқимоқ. ва рўза олмоқ хисобланади Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар: "Эй, фарзанд! Қалбинг доимо маҳзун ва ғамли, баданинг ориқ ва дардли, кўзларинг ёшли, дуойинг тазаррули бўлсин. Ҳар бир амалинг холис, тилагинг қатьий, либосинг кўҳна, дўстларинг д арвишлар бўлсин!
Масжид уйинг, зуҳд зийнатинг Даломуллоҳ улфатинг, эҳсон касбинг бўлсин!"
А.Ғиждувонийнинг Авлиёи Кабирга килган ушбу насиҳатлари ҳам юқоридагилари каби Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифга асосланган. Бу тавсиялар нафақат пир ёки мурид, балки барча мўмин мусулмонлар амал қилиши керак бўлган вазифалардир. Имом Ғаззолий "Мукошафатул қулуб"да дейдилар: "Қиёмат куни гарозида ўлчанганда бир кишининг гуноҳлари оғир келиб, унга жазо бериш амрини Аллоҳ буюради. Шунда ҳалиги одамнинг киприкларидан бир толаси тилга кириб дейдики:"Эй Раббим, сенинг Расулинг с.а.в. айтгандиларки, ким Аллоҳ қурқувидан йиғласа, Аллоҳ у кўзни жаҳаннам оташига ҳаром қилади. Мен дунёдалигимда сендан кўрқиб йиғлаган эдим ку!" Шунда Аллоҳ у кишини гуноҳларини авф этади" (10 бет).
Шу боис Ҳазрат Абдулхолиқ ўз муридларига, кўзларинг ёшли бўлсин, деб айтаяптилар. Зеро Ҳазрат пайғамбаримиз с.а.в. буюрадилар: "Кўп кулмоқ қалбни ўлдиради. Ешликда кулган қариганда йиғлайди. Бойлиқца кулган фақирлиқда йиғлайди.. Бу дунёда кулган у дунёда йиғлайди. Қуръонни ўкинг ва йиғланг. Агар йиғламасангиз йиғлатиласиз".
Бу омонат берилган умрга, молу давлатта, мансабга учиб, кўнгилхушлик қилган, ўйин кулги қилган, Аллоҳни унутиб, ҳою ҳавасга андармон бўлади охиратда йиғлайди. Чунки ўлим қабрдаги савол жавоб, қабр азоби, қиёмат, сирот кўприги, гуноҳлару савобларнинг ўлчаниши, жаннату дўзах ҳамма ҳаммаси ҳақдир. Олдида шунча имтиҳон турган одам яна қандай қилиб кулиши мумкин?!
Қалби маҳзун ва ғамли, бадани ориқ ва дардли кишининг кўзида бш бўлади. Қалбида кибру беҳуда ҳаёл бўлганнинг, бадани сриқ бўлмес, кўзига ёш квлмас. Чунки у ўлимни унутгандир. Улимни уну гганлардан алҳазар! Ўлимни унутганлардан жиноятчи, фоҳнчшбоз, отабезор, ватанфуруш, бемеҳр, бешафқат кишилар чиккай. Улар на ибодатни. на саховатни, на мурувватни. на одамгарчиликни билади. Йиртқич ҳайвон билан улар орасида ҳеч бир фарқ йўқдир.
Ҳазрат пайгамбаримиз с.а.в.: "Дуо ибодатнинг мағзидир" деб марҳамат қилганлар. Қачон дуойимиз тазаррули бўлса, сидқидилдан бўлса, ундай дуо ижобатдур.
Дарвишлар холис инсонлардир. Улар ўз молу давлати, умри, қолаверса, жонини Аллоҳ таоло йўлига нксор қилганлар. Дарвишлар суҳбатида фақат битта мавзу бор. У ҳам бўлса Аллоҳ таоло зикри, шукри, фикри. Тамом. Шунинг учун Ҳазрат ўз шогирдларига дарвешлар билан дўстлашмоқни тавсия қилмоқдалар.
Маълумки, масжид Аллоҳнинг уйи. Кимеки масжидга борса, демак Аллоҳ ҳузурига бораётир. Зеро масжид ибодатхона. Масжид тижорат жойи, беҳуда гаплар айтиладиган ўрин эмас. Масжидда Аллоҳ билан мулоқот, меҳрубон Парвардигори олам билан гуфтугў бўлади. Шу боис масжидда дунёвий гаплар бўлмайди. Дарвишларнинг уйи масжид. Чунки дарвишлар туну кун ибодат билан кўнгилларини хушлайдилар. Ҳар бпр нафасни улар Аллоҳ ёди, Аллоҳ зикри билан ўтказади. Аллоҳсиз, Аллоҳ ёдисиз ўтказилган дам беҳуда, бесамарадир.
Инсон зебу зийнат деганда, уйини безамоқни, ёхуд ўзини безамоқни назарда тутади. Ваҳсланки, инсоннинг ҳақиқий зийнати зуҳд, яъни тоат ибодат бўлмоғи керак. Чунки қиёмат куни Аллоҳнинг берадиган биринчи саволи ибодатдан, намоздандир.
Рўзи маҳшар ки жон гудоз бувад,
Аввали пурсиш аз намоз бувад.
Банда дунёда ёру дўст, биродар, оғайни орттиради. Баъзан моддий, баъзан маънавий жиҳатдан ёру огайнилар бир бирига мадад беради. Лекин қиёмат кунида на бир қариндош, на бир оғайни на ота онанинг ёрдами тегади. Қиёмат кунида Аллоҳнинг изни ила Каломуллоҳ, яъни Қуръони Карим шафоат килиши мумкин.
Тириклигида доимо Куръонни тиловат қилган, оятларга амал этган одамга, албатта Қуръони Карим шафоат этади. Шу сабаб Ҳазрат Абдулхолиқ "Қуръон - Каломуллоҳ улфатинг бўлсин!" демоқдалар.
Инсон бир ҳунарни ўрганса, такрор такрор этса, ул касб бўлади. Меҳру шафқат ҳам, мурувват ҳам, саховат ҳам инсонга касб бўлши керак. Узига эҳсонни касб қилиб олган кишилар халоскорлардир. Улар Аллоҳ раҳматига сазовор бўлғай.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар: «Эй, фарзанд! Кимеки фақирликни бойликдан, илмни дунёнинг ҳою ҳавасидан, камтарликни иззатдан устун кўйса ва зоҳиру ботин амалларини таҳлил этиб билса, шунингдек, ўлимга тайёр турса мана шу беш хислати бор кишилар билан биродар, дўст бул!"
Дарҳақиқат фақирликни бойликдан, илмни дунёнинг ҳою ҳавасидан, камтарликни иззатдан устун қўядиган, ўзининг зоҳир ва ботин амалларини таҳлил этиб билувчи, ўлимга ҳамиша тайёр турувчи киши бу Аллоҳни таниган, Аллоҳнинг дўстига айланган одамдир. Мана шундай одамлар билан дўстлашмоқ мумкин. Чунки мушку анбар сотувчининг ёнидан ўтсанг унинг хуш ҳиди, темирчининг ёнидан ўтсанг унинг ёқимсиз дуди (тутуни ҳиди) сенга юқади (Ҳадис).
Ҳазрат Ғиждувоний ёзадилар:'Эя, фарзанд! Дунё зийнатларига алданма. Ахир дунё ноодил ва ёлғончидир. Дунёдан ҳазар эт ва охиратга рағбат айла! Хилватда якка ю ёлғиз ўлтир. Дунёда мусофирдек яша. Сафаринг бир кун қарийди. Шу боис охират ғамида бўл. Ўлимни ҳамиша эсла. Дилшикаста бўл. Кимки юрагини дунёга боғласа, дунё унга боғланади. Кимки дунёни инкор этса, дунё уни инкор этади". "Ҳадид" сурасидаги 20 оятда Аллоҳ дейди: "Билингларки, бу ҳаёт дунё фақат (бир нафаслик) ўйин кулгу, зеб зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт ўлан кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қуюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрирсиз. Сўнгра у қуруқ чуп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмас). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва розилик бордир. Ҳаёти дунё фақат алдагувчи матодир".
Имом Ғаззолий ҳазратлари "Мукошафатул қулуб" асарларида дейдилар" "Дунё уйи йўқнинг уйидир, моли йўқнинг молидир. Дунёда фақат ақлсизлар масъулиятни унутган ҳолда мол бойлик тўплайди. Дунёда фақат ичи қора жоҳилларгина мусулмон биродарига душманлик қилади! Дунёда факат ҳақ ҳуқуқ қайғусидан бехабарларгина мусулмон биродарига ҳасад қилади. Фақат дунё учун шуурсиз кишиларгина очкўзларча ўлиб тирилиб ётадилар" .(126 бет).
Дунёнинг арзимас мато эканлиги, унга кўнгил боғлаганлар хор бўлишини Хожа Ориф ар Ревгарий "Орифнома"ларида баён қилганлар:"Ул қушки, бўйнида оғир (дунёвий) юк эрур, бас, қандоқ кўкка парвоз қилсин.
Бу дунёга дили банд бўлган солик илоҳий парвоз этолмас ва талаб водийсига қадам қуёлмас!" (6 бет).
Али Сафийнинг "Рашаҳоту айнул ҳаёт" китобларида ёзилишича, Ҳазрат Хожа Али ар Рометанийдан сўрадилар: "Иймон недур?" Ул зот жавоб бердилар: "Узмоқвауламоқдур!" Яъни дилни дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан буткул узмоқ ва Ҳақ таолога боғламоқ. Мана шу ишни этган киши, хақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон лаззатини тотиб кўради.
Дунё мўъмин учун мусофирхонадир. Мусофирхонага ҳар кун янги янги меҳмонлар келгай. Мусофирхона муваққат бошпана. Меҳмоннинг келиб кетиш вақти белгилик. Му софирнинг сафари албатта бир кун қарийди.
Хўш, дунё арзимас мато экан, мусофирхона экан, демак, уни тарк этиш керак, шундайми?! Наҳот тариқат бу таркидунёчилик бўлса? Таркидунёчиликнинг ўзи не? Кимга таркидунёчилик буюрилган?
Атоқли аллома, устоз Нажмиддин Комилов бу саволларга Аҳмад Яссавий ижоди мисолида етарлича жавоб берганлар: "Бу ерда Аҳмад Яссавий қарашларининг бир жиҳати, яъни таркидунёчилик ақидаси устида тўхтаб ўтишни лозим топдик." Девони ҳикмат"да ўқиймиз:
Аё дўстлар, пок ишқини қўлга олдим.
Бу дунёни душман тутиб юрдим мано.
Ломаконни сайр этибон макон ошдим,
Дунё ўқбин юз минг талоқ қўйдум мано.
Шунга ўхшаш "дунё ҳаром", "дунё палид", "дунё моли ҳирсу ҳаво кони" каби таъриф тавсифларни Яссавий шеърларида кўп учратамиз. Хўш, нега дунё душман, нега уни тарк этиш керак?
А.Яссавий ва умуман барча тариқат аҳли фикрига кўра, илоҳ йўлини танлаган солик дунёвий алоқалар, яъни мол мулк билан бўладиган ташвишлардан. халос бўлиши керак. Шундагина соликнинг қалби буткул Аллоҳ ихтиёрида бўлади. Аллоҳнинг ғайри (рақиб) ёдидан қутулади. Чунки Худо муҳаббати ва дунё муҳаббати бир бирини инкор этувчидир... Албатта. бизнинг заминий тор тушунчаларимиз билан ўлчанганда, Яссовий даъватлари ғайри табиий, ғайри инсоний бўлиб туюлади. Лекин тасаввуф ичига чукурроқ кириб борсак, таркидунёчилик ғояси ҳаётга зид қараш бўлмай, балки теран инсонпарварлик ғояси эканини англаб оламиз. Масалан, дунё тариқат аҳли нуқтаи назаридан қуйидаги маъноларга эга:
Дунё махлуқот олами,
Моддий бойлик.
Дунё жисм, инсон, бадан.
Дунё давлат, бойлик.
Дунё нафс, зулмат, қоронғулик, тимсоли.
Дунё мажоз, образ, фонийлик, ёлғон мавжудлик рамзи.
Дунё Холиқ яратган махлуқот олами, ўткинчи, фоний экан, у ҳеч кимга вафо қилмайди. Шунинг учун у муҳаббатимиз, меҳримизга арзимайди. Хақиқий бойлик, абадий Парвардигорга муҳаббат бўлиб, у чин муҳаббатдир. Парвардигор маънавият ва файз кони, инсон руҳининг асл илдизидир". (Н.Комилов Тасаввуф", Т 1999 йил, 74-75 -бетлар).
"Лекин шуни таъкиддаш жоизки, деб ёзади Н.Комилов, таркидунёчилик бу ахир авлийлар тавбаси, улар мижозига бу сут билан киргандир. Авлиёлар таркидунё қилишни барчадан талаб қилган эмаслар, чунки узлатнишинлик, зикр авлиёлар насибасидир" (Шу китоб, 77 бет).
Тариқатга кирган мурид учун хилват лозим. Чунки "узун муддат ёлғиз қолиш фикрга комиллик беради, комил фикр эса жаннатга бошлаб борувчи йўл кўрсаткичдир" (И.Ғаззолий, "Мукошафатул қулуб", 226 бет).
Аллоҳнинг дўстларининг ҳаммаси дилшикаста инсонлардир. Дилшикаста инсон қалби мулойим инсондир. Қалби мулойим киши ибодатга рағбат билдиради. Ибодатли одамда саркашлик, исён, манманлик, куфр бўлмайди. Шу боис Ҳазрат шогирдларига дилшикаста бўлмоқни уқтиряптилар.
Ҳазрат Абдулхолиқ ёзадилар: "Эй фарзанд! Билгилки, мен ўз шайхим куддиса сирруҳу насиҳатларига амал қилганим каби, Сен ҳам менинг насиҳатларимга амал айла. Шунда Аллоҳ таол о ду нё ва охиратингни обод этгай! Омин!"
Устод, пири муршид насиҳатларига амал қилганлар мурод мақсадига еттай. Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний устодлари Хизр а.с. Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний, Имом Садриддин, Ҳазрат Ниёз Хоразмийлар насиҳатларига амал этиб, буюк авлиё, қутби замон, улкан аллома бўлдилар. Дарвоқе, Ҳазрат Авлиёи Кабир ҳам ўз устодларининг ушбу насиҳатномаларини қалбларига нақш айлаб, унга амал қилдилар ва улуғ даражаларга, улуғ мақомларга эришдилар. Натижада бу зоти шарифларнинг номи харих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан ёзилди.
Бутун бани башар бу зоти шарифлар одоб ахлоқига ҳавас қилади, уларнинг айтганига қулоқ солади, у буюк зотларга пайравлик қилади. Чунки бу зоти шарифлар комил инсонлар бўлиб, уларнинг одоб ахлоқи, уларнинг ҳаёти, фаолияти бутун бани башарганамунадир.
Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг «Тариқат одоби» китобларидаги насиҳатлар ҳамма асру айём инсонлари учун сабок, қўлланма ҳисобланади. Бу дурдонанинг қиммати йиллар ўтган сайин ошаверади.

Оби ҳаёт томчилари
Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ўз мурид ва маслақдошларига қолдирган бебаҳо ҳикмат, сабоқлари рашҳа (томчи)лар деярли саккиз юз йилдан бери ўз ахамиятини йўқотмай, бани башарга беминнат хизмат қилмоқда, XXI асрга келиб, пиримиз Абдулхолиқ Ғиждувоний эгаллаган чўққи нақадар юксакда эканлиги, унга етмоқ учун эса ҳали инсоният кўп саъй ҳаракат қилмоғи даркорлигига қайта қайта имон келтиради киши.
Маҳмуд Ҳасанов форс тилидан Али Сафийнинг "Рашаҳоту айнул ҳаёт" ("Оби ҳаёт томчилари") асаридан айрим парчаларни ўзбекчага ўтирди ("Фан ва турмуш", 10 сон, 1991 йил). Мазкур рашҳалар Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳикматларидир. Улар Авлиёи Кабир, Ҳазрат Баҳоуддин, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Саъдуддин Қошғарий, Абдураҳмон Жомийлар томонидан шарҳлаган ва ҳар томонлама ўрганилган. Биринчи рашҳа "Ҳуш дар дам" ҳисобланади. "Аҳли тариқатнинг ибодати чиққан ва кирган нафаслардан огоҳ бўлмоқликдир", дейдилар Боязид Бастомий. Саъдуддин Қошғарий "Ҳуш дар дам"ни куйидагича шарҳлаган: "Нафас олмоқ ва чиқармоқ ғафлат билан эмас, балки ҳузур ва огоҳлик юзасидан бўлиб, ҳар бир нафас Аллоҳ таоло зикри билан ўтсин".
Хожа Убайдуллоҳ Ахрор эса уқтирганларки, ҳар бир нафасни асраш ғоят муҳим, агар нафас огоҳлик билан олинса, хузурбахш бўлур. Ўз нафасини асрай олмаган (яъни, Аллоҳ зикридан бошқа ишларга нафасини сарфлаган) киши уни йўқотади. Нафасни беҳуда сарфлаган тариқатни қўлдан бой беради.
Ҳазрат Баҳоуддин деганларки, бу йўлда нафас ҳал этувчи омилдир. Яъни, нафас олганда хаёл на ўтмиш, на келажакка банд, балки хаёл ўтмиш ва келажак воқеаларидан озод бўлиши керак. Нафасни олиш вауни чиқариш, шунингдек, икки нафас ўртасини ғоят эҳтиёт қилиш зарур. Зеро, нафас ғофиллик билан кириб чиқмасин.
Рубоий:
Эй монда зи баҳри илм бар соҳили айн,
Дар баҳр фароғат асту бар соҳил шайн.
Бардор сафоий назар зи мавжи кавнайн,
Огоҳ ба саҳар бош байн ун нафасайн.
Мазмуни: Эй илм денгизига кирмай, унинг соҳилида қолган зот, фароғатни денгиздан топасан, соҳилда эса бахту саодат йўқ Икки дунё жилвасига назар солмай ҳар саҳар нафас олиш ва уни чиқариш орасида хушёр бўл.
Олмон адиби Гётенинг қуйидаги байтлари айнан мана шу рашҳалардаги ғоя таъсирида битилган:
Нафас олмоқ ҳамда чиқармоқ эрур,
Икки эҳсон, буни англамоқ зарур.
Бири сиқар, ўзгаси янги қувват,
Шулар сабаб ҳаёт гўзалдир ғоят.
Аллоҳга шукр де, нафас кирган он,
Шукр де нафасинг чиқарган замон.
Хўш нега айнан «Хуш дар дам" рашҳаси биринчи ўринга қуйилган? Бунда бирор ҳикмат борми? Ундан кейинги, яъни "назар бар қадам"ни "ҳуш дар дам"дан олдин қўйса бўлмайдими? Ҳамма гап шундаки, ҳуи^ дгр дам машғулоти хаёлни жиловлаш, фикрни бир жойга тўплашга қаратилган. Хаёлни жиловлаш эса осон эмас. У гоҳ ўтмишга, гоҳ келажакка биздан сўроқсиз сайр қилаверади. Хаёл кирмайдиган кўча, у кезмайдиган минтақа йўқ ҳисоб. Шу сабаб агар фикру хаёл жиловланиб,ёлғиз Аллоҳга қаратилмаса, солик кейинги рашҳаларга амал эта олмайди. Зеро, Абдулхолиқ Ғиждувоний рашҳалари фақат тил зикрига эмас, дил зикрига асоланади. Қўлга тасбеҳни олиб, шунчаки тилда "Аллоҳ" деган билан мурод ҳосил бўлмайди. Ҳар нафасда тилни ҳам, дилни ҳам, фикрни ҳам Аллоҳ зикри, Аллоҳ ёди эгаллаши лозим.
Кўриниб турибдики, «Ҳуш дар дам" рашҳаси кейинги рашҳаларга амал қилмоқ учун ҳал зтувчи вазифани бажарар экан, шу боис у биринчи ўринга қўйилган.
Иккинчи рашҳанинг номи: "Назар бар қадам" бўлиб, унинг мазмуни шуки, солик назари доимо оёғи учига қаратилган бўлсин. Назар нолойиқ жойларга тушмасин. Абдураҳмон Жомий «Туҳфатул аҳрор" асарларида Ҳазрат Баҳоуддинга атаб ёзган байтлари бор:
Кам зада беҳамдамий хуш дар дам,
Дар нагзашта назараш аз қадам.
Баски, зи худ карда басуръат сафар,
Боз намонда қадамаш аз назар.
Мазмуни: У хушёрсиз бирор нафас олмади, назари эса доимо қадамига қараталган эди. У шу қадар катта суръат билан ўзлигидан узилиб сафар этдики, қадами ҳам назаридан ортда қолмади.
Сўфи Оллоёр "Саботул ожизин"да машҳур рашҳа тўғрисида ёзганлар:
Кел эй мўмин, агар тарсанда бўлсанг
Кўзингни асрагин ҳар қандай бўлсанг.
Қўйи бўлсин ҳамиша нуқтаи чашм,
Мабодо бўлмагай бало тушиб хашм.
Назр қилгунча бад эй нафси маъюб,
Тушиб кўз нуқтаси кўр бўлгани хуб
Саодатдур назар бўлса қадамада,
Тажовуз айлагач бўлса надамда.
Агар қон чашма бўлса, чашма эй меҳ,
Хатарлик ерга тушгандан эрур беҳ
На хушдур дидай тарсанда бўлсанг,
Вагарна косасидан канда бўлсанг.
Иккинчи рашҳадан мурод нигоҳни жиловлаш. Чунки, назар то ношоиста нарсаларга тушмаса, фикр бузилмайди, кўнгилда шайтон васвасаси авж олмайди. Демак.,назар жиловланса, кўп гуноҳлардан одам тийилади.
Учинчи рашҳа "сафар дар ватан"дир, яъни соликнинг ўз табиатига сафари ҳисобланади. Ёмонликни тарк айлаб, яхшиликка юз тутиш, аста секинлик билан одамийликдан фаришда сифатига кўчиш бу рашҳадан кўзланган мақсад ҳисобланади. Зеро, Мавлоно Саъдуддин Қошғарий: "иллатлардан қутилмаган одам қаерга борса ҳам ўзи билан ёмонлиги ҳамроҳдир", деганлар.
Соликни сафарда ёки ўз жойида муқим туриши ҳакида тариқат пирларшшнг фикри турличадир. Айримлари ибтидода сафар этиб охирида муқим турмоқликни тавсия этсалар, баъзилари ибтидода муқим бўлиб, охирда сафар килмоқни жоиз деганлар. Яна шундайлар борки, ибтидода ҳам, интиҳода ҳам сафар қилмоқликни маън этишган. Айримлари эса, ибтидо ҳам, интиҳода ҳам сафар қилаверинг, дейишган.
Лекин хожагонлар тариқатида, агар солик ибтидода сафар килиб хақиқий шайхга дуч келса, ул шайхнинг ҳузурида муқим туради. Агар шундай шайх ўз юртида топилса, умуман сафар қилинмайди, деб таълим берилган.
Убайдуллоҳ Ахрор фикрича, ибтидода сафар қилувчи солик ҳеч қандай фойда олмайди, балки вақтини беҳуда ўтказади, паришонлиқдан бошқа нарсага муяссар бўлмайди. Солик бирор азизнинг суҳбатига эришса, азиз этагини маҳкам тутиб, чидам ва ихлос билан то камолга етмагунча қимирламасин.
Бир киши Боязиддан суради: "Бу толиблар йўл юрмакдин бир дами ором олмайдилар?" Боязид деди: "Мақсуд ва матлуб муқимдир. Мусофир эрмас, муқимни сафардан изламоқяхши эмас".
Бу ривоят ҳам далолат бериб турибдики, муроду мақсадга "ватаннинг ўзида сафар" қилиб, яъни муқим туриб эришса ҳам бўлади.
Рубоий:
Ё раб чи хуш аст бе даҳан хандидан,
Бевоситаи чашм жаҳонро дидан.
Бенишин, сафар кун, ки бағоят хуб аст,
Безаҳмати по гирди жаҳон гардидан.
Мазмуни: Ё раб! Оғизсиз (яъни ичдан) кулмоқ нақадар яхши кўзни очмай (яъни кўзсиз) бутун жаҳонни кўриб турмоқ нақадар соз! Бир жойда қимирламай туриб оёқсиз бутун дунёни кезиб чиқмоқ нақадар яхшидур.
Абдураҳмон Жомийнинг «Шиққат ул-ламъ-аат" рисо-лаларида қуйидаги байт келтирилиб шарҳланган:
Ойнаи суврат аз сафар дур аст,
К он пазиройи суврат аз нур аст.
Ўзида сувратни қабул қилувчи ойна суврат сари сафар қилмайди. Негаки, у нур туфайли сувратни қабул қилур (яъни унда сувратнинг ўзи тажаллий этур).
Шунга ўхшаб, юрак ҳам узини поклаёлса, дунёвий нарсалардан кечса, софлик билан безанса, ҳар қандай тамаъ, беҳуда ҳаваслардан кечса, ундай юракда Аллоҳ нури тажалли этади ва шудан кейин бундай одамга сафар этмоқ даркор эмас. Чунки юрак сайқалланган бўлса сафарга эеҳтиёж қолмайди.
Тўртинчи рашҳа «хилват дар анжуман»дир. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшабанддан сўрадиларки, Сизнинг тариқингиз биноси не ишгадур? Дедиларки, анжуманда хилват, зоҳир юзидин халқ била ва ботин тарафидин Ҳақ Субҳонҳу ва Таоло билан.
Байт:
Аз дарун шав ошнову ва з берун бегонаваш,
Ин чунин зебо равиш кам мебуват андар жаҳон.
Мазмуни: Юракдан Аллоҳ таоло билан ошно бўлу ташқаридан эса (яъни ўзгалар назарида) гўё бегонадай ўзингни тут. Бундай гўзал равиш дунёда жуда камдир.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло дебдурки: "Шахслар борки, олди сотди вақтида ҳам Тангрини эслашдан фориғ бўлмайдилар".
Хожаи Авлиёи Кабир дейдиларки, зокир зикрга шу даражада берилсинки, ҳатто бозорда бўлганда ҳам шовқин сурон унинг қулоғига кирмасин, ҳеч қандай ташқи ҳодиса уни зикрдан чалгитмасин.
Убайдуллоҳ Ахрор фикрларича, зикр машғулотига қаттиқ берилиш билан беш олти кун ичида шундай даражага етишиш мумкинки, одамларнинг ҳар қандай гаплари зокир кулоғига зикрдай туюлади ва ўзи ҳам неки деса, зикр каби бўл ади. Бу д аражага етмоқ учун эса қаттиқ саъй ҳаракат даркор.
"Хилват дар анжуман"дан олинган сабоқ шуки солик дунёвий иш билан машғул бўлсада, Аллоҳни унутмасин. "Дил ба ёру даст ба кор!" шиорларидан ҳам мақсад худди шудир. Кўнглинг Аллоҳ ёди билан, қўлинг меҳнат билан банд бўлсин. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тариқат одамлардан четлашишни, кишилар суҳбатидан қочишни -тарғиб қилмайди, балки зоҳир томонидан одамлар билан, ботин томондан Аллоҳ билан бўлиш лозимлигини уқтиради.
Бешинчи рашҳа "Ёдкард" ҳисобланади. Ёдкард иккига тил ва дил зикрига бўлинади.
Мавлоно Саъдуддин Қошғарий айтадиларки, зикр таълими қуйидагича берилади:» Аввал шайх дили билан:"Ло Илоха илоллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ" дейди. Мурид аса бутун диққатини бир жойга жамлаб, юрагини шайх рўпарасига тутиб, оғзини маҳам юмиб, нафас олмай, ихлос ва қувват билан юқоридаги зикрни такрорлай бошлайди. Мурид бу зикрни тили билан эмас балки кўнгли билан айтади. Бир нафасда мазкур калима уч маротибагача такрорланади. Шундан кейин зикр ҳаловатини тўйиш мумкин.
Демак, "ҳуш ҳар дам", "назар бар қадам", "сафар дар «ватан», "хилват дар анжуман" рашҳалари "Ёдкард"га ўтиш учун тайёргарлик босқичи ҳисобланади. "Ёдкард" Аллоҳ зикрини қалбда нақшлашда асосий омилдир.
Олтинчи рашҳа «Бозгашт» бўлиб, зокир тили "дили" билан калимайи тайиба (ло илоҳа)ни айтгандан сўнг: "Илоҳи анта мақсуди ва ризоика матлуби", яъни:"Парвардигоро, Сен менинг мақсадимсан ва сенинг ризонг менинг талабимдир", дейди. Мана шу калима зокирни ҳар хил яхши ёмон фикрлардан сақлайди, яъни фикр бўлинмайди, Аллоҳ зикридан чалғимайди.
Агар зокир қалби "Бозгашт" зикрини такрорлаганда қониқмаса, ундан ташвишланмасин, балки зикрида давом этаверсин. Бора бора зикр теранлашиб, солик зикр ҳаловатини ҳис қилади.
Еттинчи рашҳа "Нигоҳдош" деб номланган. Солик ўз хаёлини бошқа нарсалардан муҳофаза этиши керак. Калимаи тойиба бир нафасда неча марта такрорланса, шу вақт мобайнида хаёлни ўзга фикрлардан асраш зарур.
Мавлоно Саъдуддин Қошғарий деганларки, зикр пайти, бир икки ё уч соатдан кўпроқ вақт киши ўз хаёлини муҳофаза этсин. Зикр тутагандан сўнг эса бошқа фикрлар билан банд бўлишмумкин.
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг асҳобларидан бири Мавлоно Қосимнинг ёзишларича, Хожа Убайдуллоҳ саҳардан чошгоҳгача ўз ҳаёлларини муҳофаза қила олиш даражасига етган экан.
Бу босқичга сидқу эътиқод, қаттиқ меҳнат билан етишиш мумкин. Бу босқич зокирнинг камолот даражасини белгилайди.
Саккизинчи рашҳа «Ёддошт». Юрак доимо Аллоҳ таолони завқ билан ёдда тутиши ва Ҳақ таолодан ҳамиша огоҳ бўлиши керак. Айрим машойихлар бу ҳолни «Ғойиб бўлмас ҳузур" деб атаганлар. Бутун кўнгилни Ҳақ таоло муҳаббати қамраб олиши даркор.
Ҳазрат Убайдуллоҳ Аҳрор охирги тўрт рашҳани куйидагича қисқа шарҳлаган: Ёдкард зикрда қаттиқ ҳаракат килиш, бозгашт Ҳақ Субҳонаҳу ва таолога юзланиб, ҳар гал калимаи тойибани айтганда:"Худовандо Мақсудим сенсан!", дейишдир, нигоҳдошт тил билан эмас, балки дил билан зикр этиш, ёддошт нигоҳдоштда мустаҳкам туришдир.

Ҳазрат Хожаи Жаҳон шеърлари
Ҳазрати Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний шеърлар, инчунин, рубоий, қитъалар ёзганларидан кўпчилик бехабар. Дарвоқе, буюк авлиёлар, улуғ шайхларнинг кўпи шеърлар ижод қилгани сир эмас. Улар шеър воситасида муридлари, шогирдларини тарбия қилган. Чунки шеър.инсон ботинини, қалбини ўзгартиради, инсон руҳиятига таъсир қилади.
Ҳазрат Али р.а, Боязид Бастомий, Мансур Ҳаллож, Шайх Абусаид Абдулхайр, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Али ар Рометаний, Махдуми Аъзам ва бошқа пирлар шу боис шеър ёзган.
Хожаи Жаҳон шеърлари эзгулик, поклик, ҳалолликка даъват. Ушбу панду насиҳатлар XXI асрда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Ушбу панду насиҳатларга амал этган зот шак шубҳасиз комил инсон бўлажак.
Биз қуйида Хожаи Жаҳон асарларини ҳам аслиятда, ҳам таржимада (таржимон С.С.Бухорий) беряпмиз:

1. Гар дар дилат аз касе шикоят бошад,
Дарди дили ту аз ў бағоят бошад,
Зинҳор ба интиқом машғул машав,
Бадро бадии хеш кифоят бошад.

Гар сенга бировдан шикоят бордур,
Дарди дилинг ундин бағоят бордур,
Ёмонлиги ўзи ёмонга жазо,
Интиқом олмоққа на ҳожат бордур.

2. Чун мегузарад умр кам озори беҳ,
Чун медиҳад даст накўкори беҳ.
Чун киштаи худ ба дасти худ медарави,
Тухме ки накўтар аст агар кори беҳ.

Умринг ўтадур кам озорлик беҳ,
Қўлдан келадур накўкорликбеҳ.
Ҳар неки экдинг шуни ўргайсен,
Эккил сара уруғ хушёрлик беҳ.

3. 3-он бода нахурдам, ки хушёр шавам,
В-он маст наям, ки боз бедор шавам.
Як жоми тажалли жамоли Ту бошам,
То аз адами вужуд безор шавам.

Ул бодадин ичмадим ки хушёр бўлсам,
Маст бўлмадим ки боз бедор бўлсам.
Жамолинг тажаллийсиға бўлсайдим жом,
Токи бу вужуддин тамом безор бўлсам.

4. Аз хислати бад агар муҳаззаб боши,
Бо халқи жаҳон жумла муаддаб боши.
Бо неку бади жаҳон ба раҳмат мебош,
То назди Худо абди мукарраб боши.

Гар бад хислатдан муҳаззаб бўлажаксан,
Жаҳон халқи ичра муаддаб бўлажаксан.
Яхши ю ёмонга бирдай рахмат ла назар сол,
Аллоҳ наздида абди муқарраб бўлажаксан.

5. Бар дўст муборакам, бар душман шум
Дар жанг чу оҳанам, дар сулҳ чу мум.
Сарчашмай нур Ғиждувон манзили мост,
Ман тиғи дурўя мезанам то дари Рум.

Дўстта муборакман, душманларга шум,
Жангда темирдирман, сулхдамисли мум.
Сарчашмаинур Ғиждувон манзилам,
Ханжарману тиғим кесолгай то Рум.

б. Инкор макун самоъву мақбул мадор,
Ило зи касе, ки зиндадил бошад ёр.
Гар нафси ту мурда нест аз шуҳрату оз,
Бо савму салот бошу дигар бигузор.

Самоъни сан на қабул, на инкор эт,
Нени айтсам, ўшал ишни зинҳор эт.
Агар нафсинг ўлмагандур, огоҳ бўл,
Рўза, намоз ила ўзни ҳу шёр эт.

7. Эй сўфий соф, ки куни майли самоъ,
Ҳосил зи самоъ, чун инфоқ асту низоъ.
Ё тарки самоъ кун, ки софи гарди,
Ё он ки ҳаёти дили худ кун видоъ.

Қай сўфии соф самоъга мойил бўлгай,
Ҳар неки низоъ самоъдан ҳосил бўлгай,
Ё тарки самоъ эт, ки софлик пайдо,
Ё инки бори умринг зойил бўлгай.

8. Онҳо ки ба ҳақ мусоҳибат ёфтанд,
Аз хеш баду муносибат ёфтанд,
Мебош муроқибеки бузургони жаҳон
Ин мартаба аз муроқибат ёфтанд.

Ҳақ суҳбатига ким мушарраф бўлди,
Ҳақнинг ангараҳматию шараф бўлди.
Муроқабада бўлки буюк иисоплар,
Муроқабадан азизу ашраф бўлди.

9. Эй дил ту ба жонаш хон,
Бекому забонаш хон.
К-он Ёр на он, ёр аст,
Ки ўро бо даҳонаш хон.

Тил сукут эт, эй жон гапир,
Бекому безабон гапир.
Ул Ёр ки бошқа ёр эрур,
Бегапу бедаҳон гапир.

10. Аз шуҳрати хеш нафсро дод мадеҳ,
Худро ба миёни мардумон ёд мадеҳ.
Кам ному нишон бошудигар дермакун,
Зинҳор ки дини хеш барбод мадеҳ.

Шуҳрат ила шум нафсингни шод этма,
Ў зни мардум орасинда кўп ёд этма.
Камтарлик эт Сен ном чиқарай деб,
Зинҳорки динингни барбод этма!

11. Эшон, ки агар зи роҳи мурсалон боши,
Дар зоҳиру ботин ҳамаяксон боши,
Эмин машав зи макри Шайтон зинҳор,
Бояд, ки зи Ҳақ ҳамиша тарсон боши

Мурсаллар йўлида шоён бўлгайсен,
Ботин, зоҳирда бир хил, эй жон бўлгайсен.
Шайтон макридин ғофил бўлма асло,
Ҳақ қаҳридин доим тарсон бўлгайсен.

12. Саттори ҳама уюб бояд будан,
Ғамхори ҳама қулуб бояд будан.
Гар дар талаби ризойи Холиқ баши,
Бо халқ ба хулқи хуб бояд будан.

Айбларни ёпгувчи сатгор бўлгайсен,
Қалбларни топгувчи ғамхор бўлгайсен.
Аллоҳ ризолигин топай десанг, эй дўст!
Эл бирла адабда хушёр бўлгайсен.

13. Эй дил, бигузар зи шодмони жаҳон,
Пайдост чи хезад зй жавонии жаҳон.
Рўзею шабе бибояд реҳлат кардан,
Мағрур машав зи зиндагонии жаҳон.

Эй дил, дунё шодмонлигидин ўтгайсен,
Мағрур бўлма, жавонлигидин ўтгайсен.
Тун кунўтиббиркунфанодурумринг,
Умринг бир он, бир онлигидин ўтгайсен.

14. Эй толиби ҳақ ба дўст пардоз мудом,
Дар роҳи сафо илм барафрўз мудом.
Хоҳики зи асҳоби шуурат хонанд,
Тақдири Худо шуури худ соз мудом.

Толиби ҳақ дўстга ўзни ошно айла,
Илм бирла мудом қалбкнгни барно айла.
Шуури борлар сафидан жой олмоқ бўлсанг,
Ҳақ тақдирини шуурингга жо айла.

15. Аз қаҳри Худо халоскори пеш ор.
Аз раҳмати ў умидвори пеш ор.
Пайваста миёни хавф мебошу ражо,
3-ин ҳар ду тариқ ҳақ гузори пеш ор.

Тангри қаҳридин қўрққил зинҳор,
Раҳматидин умид узмагил, эй ёр.
Хавфу ражо орасида яшагил,
Шу йўл ила бўлажаксен халоскор.

16. Чонам аз вирди Ту чунин бувад душ,
Мунисам то рўз парвин бувад дўш.
Нолаи ман то ба вақти субҳидам,
"Ё ғиёсал мустағсин", буваддўш.

Жоним вирдингдин чунин бўлгайдур,
Мунисим тонггача парвин бўлгайдур.
Оҳу нолам то субҳидамгача:
"Ё ғиёсал мустағсин!" бўлгайдур.

17. Ин гавҳари ишқ худ зи кони зикр аст,
Манзилгоҳи ошиқони жаҳони зикр аст.
В-он мурғе ки донае зи доми ту хўрд,
Берун зи ду кавн дар жаҳони зикр аст.

Ишқу муҳаббат гавҳари зикр конидандур,
Ошиқлар манзили бари зикр конидандур.
Ул қушки домингдан одди ю дона, бўлди
Икки олам сарвари зикрконидандур.

18. Покизаҳисол боши андар ҳамаҳол,
Ки зи хислати покиза ки шуд аҳли камол.
Беҳтар зи розигии ҳақ чи ёбад банда?
Рози аст Худо аз марди покиза ҳисол.

Покиза ахлоқ бўл ҳар вакт, ҳама ҳол,
Покизахислатизот аҳликамол.
Ҳақнинг ризосидин не бор ортиқроқ?
Ҳақ розидир бўлсанг покиза хисол.

19. Бо бадон манишин, ки суҳбати бад
Гарчи поки туро палид кунад.
Офтобро бадин бузургияш,
Заррае абр нопадид кунад.

Ёмон билаи суҳбат этма ҳеч,
Алар номинг булғаб кетолгай.
Қара, улкан куёш нурини
Парча булут хира этолгай.

Силсилаи шариф

Улуғ пири муршидларнинг бир биридан файзёб бўлиб, бир биридан таълим олиб келаётган халқа занжири "Силсилаи шариф"дир. "Силсилаи шариф" гўё улкан дарахт, ушбу дарахтнинг таналари, шохалари бор.
Хожагон нақшбандия тариқатидаги пири муршидларнинг Туркия, Ҳиндустон, Малайзия, Покистон, Индонезиядаги "Силсила"си мана шу улкан дарахтнинг таналари ва шохаларидур. Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бутун дунёдаги хожагон нақшбандия тариқати "Силсила"сидаги ўнинчи халқанинг пири муршиди Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ва ўн олтинчи халқанинг пири муршиди Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанддирлар.
Биз қуйида Ҳожи Тешабобо Қобил ибн Мустафо (1923-1997) мансуб бўлган "Силсила"даги пирлар рўйхатини беряпмиз. Ушбу пирларнинг кўпи юртдошларимиз бўлиб, тариқат йўлида улкан хизматлар қилган.
Ҳожи Тешабобо Бухоро вилояти, Бухоро тумани Галаосиё шаҳрига яқин бўлган Кушхона қишлоғида яшаб ўтдилар. У зоти шарифнинг суҳбатларидан биз фақирлар ҳам баҳраманд, файзёб бўлган эдик. Ҳожи Тешабобо хожагон накшбандия тариқати сир асрорларини беминнат ўргатар, айтган гапларига ўзи амал этадиган зотлардан эдилар, У кишидан табаррукона бир ҳикматни келтирамиз:
Бир киши Ҳожи Тешабобо ҳузурларига келиб деди: - Тақсир, менга хизмат буюринг. Менинг қўлимдан ҳамма иш келади.
Тешабобо дедилар: Сиз қўлимдан ҳамма иш келади деяпсизми? Наҳотки ҳамма ишни қилиб билсангиз? Қила оласиз? Хўш, ундай бўлса, қани, мана шу охурдаги самонни бир челак сутга айлантириб беринг. Қўлингиздан келмайди?
Ахир бу оддий сигир кўлидан келадиган иш-ку!
Ёхуд мана бу тут баргини еб, ипакка айлантириб беринг. Бу ҳам қўлингиздан келмайдими? Ахир оддий қуртнинг қуввати, салоҳияти, илми сизда йўғу яна ҳамма иш қўлимдан келади, дейсиз.
Эй фарзанд! Билингки, ҳамма иш Аллоҳ таолонинггина қўлидан келади. Биз гумроҳ бандаларга тақсимлаб берилган вазифалар бор. Ўшаларни Аллоҳ изни билан қилишимиз мумкин! Аллоҳ камтар бандаларини яхши кўради.
Ушбу танбеҳдан сўнг ҳалиги киши сидқидилдан тавба этди ва рост йўлга кирди.
Ҳожи Тешабобонинг дарвозалари, дастурхонлари, кўнгуллари ҳамиша очиқ эди. Аллоҳ Хожи Тешабобони раҳмат этганбўлсин!

Силсилаи шариф

1. Сайиди коинот Ҳазрат Муҳаммад Мустафо с.а.в.
2. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу.
3. Ҳазрат Салмони Форсий р.а.
4. Ҳазрат Қосим ибн Муҳаммад р.а.
5. Ҳазрат Жаъфари Содиқ р.а.
б. Ҳазрат Боязид Бастомий қуддиса сирруҳу
7. Ҳазрат Абулҳасан Харақоний қ.с.
8. Ҳазрат Хожа Али Формадий қ.с.
9. Ҳазрат Абу Юсуф Ҳамадоний қ.с.
10. Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний қ.с.
11. Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф ар Ревгарий қ.с.
12. Ҳазрат Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қ.с.
13. Ҳазрат Хожа Али ар Рометаний қ,.с.
14. Ҳазрат Муҳаммад Бобойи Самосий қ.с.
15. Ҳазрат Сайид Мир Кулол қ.с.
16. Ҳазрат Шохи Нақшбанд Баҳоуддин Увайсий ал Бухорий қуддиса сирруҳу.
17. Ҳазрат Алоуддин Аттор қ.с.
18. Ҳазрат Яъқуби Чархий қ.с.
19. Ҳазрат Убайдуллоҳ Аҳрор қ.с.
20. Ҳазрат Муҳаммад Зоҳид қ.с.
21. Ҳазрат Муҳаммад Дарвиш қ.с.
22. Ҳазрат Имганакий қ.с.
23. Ҳазрат Муҳаммад Боқибиллоҳ к.с.
24. Ҳазрат Аҳмад Форуҳ Имоми Раббоний Мужодиддин алфи соний қ.с.
25. Ҳазрат Хожа Муҳаммад Саид қ.с.
26. Ҳазрат Хожа Абдулаҳад қ.с.
27. Ҳазрат Хожа Муҳаммад қ.с.
28. Ҳазрат Хожа Муҳаммад Мусохон қ.с.
29. Ҳазрат Муҳаммад Сиддиқ.
30. Ҳазрат Хожа Мавлоно Ҳусайн қ.с.
31. Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Иброҳим қ.с.
32. Ҳазрат қутби замон Хожа Муҳаммад Валихон қ.с.
33. Ҳазрат Хожа Муҳиддин (бу зоти шариф Ҳазрат Муҳаммад Валихоннинг ўғиллари бўладилар) қ.с.
34. Ҳазрат Муҳаммад Шариф қ.с.
Ҳазрат Муҳаммад Шарифнинг ижозат хатларида ёзилганки, мен аввал Ҳазрати Мавлоно Бухорийдан, сўнг Ҳазрати Мавлоно Ургутийдан, кейин эса Ҳазрат Хожа Муҳийддиндан ижозат хати, яъни иршод олганман. Ҳазрат Муҳаммад Шарифдан Хожи Тешабобога ижозат хати берилган эди. Аллоҳ уларнинг ҳаммаларини раҳмат этган бўлсин.

ҲАЗРАТ ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙ

Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Хожа Орифи Моҳитобон номи билан машҳурдир. Бу зоти шариф Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида тутилганлар. Шу боис Ғарбу Шарқда ар Ревгарий номи билан ҳам танилганлар. Маълумки, «Силсилаи шариф»даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар.
Нақл этилишича, Хожа Ориф ўрта бўйли, ой юзли, катта кўзли, қошлари камон, бутун вужудларидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлган эканлар.
Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг «Мақомати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр а.с. Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр а.с. кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Муҳаммад ар Ревгарий Хизр а.с. суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепадилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмайди. Натижада улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўладилар. Бу ҳолни кўриб Хизр а.с. Хожа Орифга дейдилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншаоллоҳ!»ХожаХизра.с. нафасларинингбарокатиданбутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар.
Қуйидаги нақл ҳам мазкур «Мақомот»да бор: Ҳазрат Абдулхолиқ хизматларида Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир (Калон), Хожа Сулаймон камарбаста бўлиб гурганларида, ногоҳ уларнинг ҳар учовлари кўнглида: « Ажабо, бизнинг ёшимиз ҳам, даражамиз ҳам, этаётган хизматимиз ҳам Хожа Ориф ар Ргвгарийдан улуғ, лекин нега Ҳазрати пирнинг иноят назарлари Хожа Орифга баланддур?» деган фикр келади. Ҳазрат Абдулхолиқ каромат нури ила уларнинг бу фикрини билдилар ва дедилар: «Эй фарзандларим! Хожа Орифни қидириб топинглар!» Улар авлиёлар сарвари, атқиё қофиясолори Хожа Орифни топдилар. Ул зоти шариф ярим вайрона бир масжид ичида дуру гавҳар каби товланиб, зикр қилиб турардилар. Ул кишининг бошлари устида Каъба соя қилиб турарди. Бу ҳолни кўриб улар Ҳазрат Хожа Орифнинг оёклари остига ўзларини отиб, узр сўрадилар ва Хожа Ориф даражалари баланд эканлигига иймон келтирдилар.
«Рисолаи Сиғноқий» асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дўғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қаттиқ олиб келишни буюради, Хожа Дўғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Ахмад Яссавий хузурига қаттиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дўғий: «Орифнинг ҳоли мендан устун келди»,дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.
Хожа Ориф ар Ревгарий «Орифнома» номли асарнинг муаллифи ҳисобланадилар. Бу китоб Нур қасабасида 622 ҳижрий йилда (мелодий 1225) ёзилган экан. Лекин биз то 1993 йилгача Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларини ҳатто номини билмасдик. Чунки қатағон замонасида кўплаб нодир асарлар қатори бу ҳам йўқотилган эди. 1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асар?» деб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим кў, наҳотки сизлар уни эшнтмаган бўлсангиз?» дедилар. Олимлар ҳақиқий ҳолдан Шайхни воқиф этганларидан сўнг, Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад зудлик билан Покистонга бориб, «Орифнома» асари ксериокопиясини Ҳожи Жонмуҳаммад Гуловга жўнатдилар. Бу асар форс тожик тилида ёзилган экан. Уни ўзбек тилига таржима қилдик. Етмишбеш минг нусхада Тошкентдаги «Наврўз» нашриётда чоп этилиб, халқимиз мулкига айланди. Хожа Ориф дейдилар: «Аюҳал Ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро чиркин кўнгил бутун аъзои баданни ҳаром қилгай! Ахир, Аллоҳнинг бизни қабул этиши ё этмаслиги айнан шу кўнгил туфайлидир!..
Шуни билгилки, солик учун бирламчи важд (завқ шавқ, ҳаяжон) лозимдурки, ул кашфнинг муқаддимаси ва кашф маърифатнинг ва маърифат мушоҳаданинг муқаддимасидур. Ва шундан сўнггина унга гайб эҳсони муяссар бўлгай! Солик кўз ўнгидан пардалар кўтарилган заҳоти унинг мушоҳадаси тиниқ кўзгуга айланур!
Ул қушки, бўйнида оғир юк осиқлик экан, қандоқ кўкка парвоз айласун? Соликким бу дунёда дилбандлиги бисёрдур, илоҳий парвоз қила олмас ва талаб водийсига қадам кўйолмагай!
Аюҳал Ориф! Шайтон лаъин ҳар саҳар ориф кишининг қалбига ваҳима солмоқ бўлиб савол бергай: «Бугун не тановул қилурсен?» Ориф дер: «Ўлимни тановул қилурмен!» Яна васваса қилурки: Либосинг йўқ қай либосни киюрсен?» Жавоб қилурки: «Бугун кафанни киюрмен!» Яна сўроқ қилур: «Қай ергаборурсен?» Жавоб қилурки: «Бугун борар ерим гўрдур!».
Аюҳал Ориф! Каломи Мажид ва ҳадиси набавий салоллоҳу алайҳи вассалламдан кейин машойихлар каломини тинглагилки, алар каломи қалбда тавфиқ ва (Аллоҳ ғазабидан) қўрқув сабабчисидир. Ва Аллоҳ таоло душманларидан нафрат этмоққа ва Аллоҳ ризоси бўлган ишлар билан машғул бўлмоққа боис бўлгай.
Аюҳал Ориф! Улуғ шайхлар демишлар: кимеки Аллоҳ таолодан бошқа зотни азиз этиб, иззат қилгай, батаҳқиқ шу иззати уни хор этгайдур!
-Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл!
-Авлиёлик аломати учтадир: биринчиси шуки, баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси шуки, кудрати, сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ. Учинчиси шулки, то кучи етгунча инсоф қилмоқдур.
-Бировни ҳаддан ташқари мадҳ этмоқ мажусийлик белгисидур ва бу иш Аллоҳ Таолони инкор этмоқ ила баробардур.
-Очлик зоҳидлар ва зикр орифлар таомидур.
-Зоҳид ва комил шахс улдурки, фатволарга амал этгай, акс ҳолда у васвос жиннидур.
-Қайси одамеки, тавба қилиб тағин гуноҳ ишларга қўл ургай, Аллоҳ таоло бундайларнинг тавбасини ҳаром қилгай ва аларга ҳаргиз назар ташламасдур.
«Орифнома» да қуйидаги байтлар хаттот томонидан ёзилган: Афсус шуд пинҳон Моҳитобон ба зери хок, Килкам сияҳпўш, жигар реш, сина чок. Тарих баҳри.реҳлати ў жустам аз қалам: Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам. Мазмуни: Афсус, Моҳитобон тупроқ остига пинҳон бўлди, қаламим қора кийинди, жигарим тилинди, сийнам чок бўлди. Унинг марҳум бўлган йили «қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам»дан чиқади. Ушбу байтдан 634 ҳижрий сана чиқар экан, демак Хожа Ориф мелодий 1234 (35) йилда вафот қилганлар.
Айни шу кунларда Хожа Ориф ар Ревгарий зиёратгоҳлари обод қилинмоқда. 1997 йил Хожа Ориф жомеълари қурилди. Ушбу зиёратгоҳни обод этишда саховатли инсонлар беминнат хизмат қилган. Ғиждувонда ҳам Хожа Ориф қадамжолари бор.

ШАЙХ САЪДИДДИН ҒИЖДУВОНИЙ

Шайх Саъдиддин Ғиждувоний хожагон нақшбандия тариқатининг пири муршиди бўлиб, Ҳазрат Хожа Сулаймон Карминийнинг иккинчи халифа (шогирд)ларқдир.
«Рашаҳот», «Туҳфат аз зоирин» китобларида ёзилишича, Шайх Саъдиддин Ғиждувоний Хожа Муҳаммад Шоҳ вафотларидан сўнг муридлар тарбияси билан шу ғулланди лар.
Шайх Саъдиддин Ғиждувонийнинг қабрлари Имом Ҳофизиддин Кабир Бухорий мозорларидадир.

ҚОЗИ ХОЖА НАЖМИДДИН ҒИЖДУВОНИЙ

Буюк имом Хожа Нажмиддин Ғиждувоний ҳақларида «Туҳфат аз зоирин» китобларида маълумот берилгандир.
Бу зоти шариф ўз замонасининг олими, зоҳиди, обиди эдилар. Қози Хожа Нажмиддин Ғиждувонийнинг қабрлари Ҳазрат Абу Бакр Тархон тепалиги ёнида бўлган экан. Лекин собиқ Иттифоқ замонида бу мозористон кўплаб зиёратгоҳлар қаторида йўқотилгандир.

ҲАЗРАТ ХОЖА АЛОУДДИН ҒИЖДУВОНИЙ
(1336-1428)

Нақшбандия тариқатининг улуғ пири, авлиё, тарбиячи Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний тахминан 1336 йилда туғилганлар. Ўн олти ёшларида Ҳазрат Амири Калон Вошўйига мурид бўладилар. Ҳазрат Вошўйи Сайид Мир Кулолнинг муридлари ҳисобланади. Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний Ҳазрат Амири Калон Вопгўйидан зикри хуфия таълимини олганлар. Ҳазрат Алоуддин йигитлик вақтларида Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандга мурид бўлиб, ул зоти шарифнинг назарига тушадилар. Ҳазрат Баҳоуддин вафотларидан сўнг Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсога муриду муҳиб бўладилар.
Алишер Навоийнинг «Насоимул муҳаббат» китобларида ёзилишича, «ва азим истиғроқи бор эрмиш. Ва бағоят ширинтакаллум эрмиш». Маълум бўляптики, Хожа Алоуддин Ғиждувонийда кучли истиғроқ бор экан. «Истиғроқ» ғарқ бўлиш, бирор нарсани бошдан охиригача эгаллаш, ишғол қилиш ҳисобланади. Сўфийликда эса Аллохдан бошқа ҳамма нарса билан алоқани узиб, важд ва ҳолга таслим бўлиш ҳисобланади. Демак, Хожа Алоуддин Аллоҳнинг ишқига ғарқ бўлган зот эканлар ва у кишининг суханлари ширин бўлиб, суҳбатдош қалбини тез забт эта олган.
Хожа Муҳаммад Порсо ҳаж сафарига бораётганларида қарилиқдан мункайиб қолган Ҳазрат Алоуддин Ғиждувонийни ҳам ўзларига ҳамроҳ қилмоқчи бўлади. Самарқанд акобирлари (улуғлари) Хожа Порсога: «Ҳазрат Алоуддин қариб қолганлар, сизга хизмат қила олмайди, ул зотни ушбу сафарга олиб боришдан сизга не манфаат бор?»деганда, Хожа Порсо дедилар: «Хожа Алоуддин юзларини кўрганда ўтган азизлар (яъни Баҳоуддин Нақшбанд, Амири Калон Вошўйи)ни кўргандек бўламиз. Бу ҳол бизга мадад ва кўнгилхушлик бағишлар» (Али Сафий, «Рашаҳот», Т, Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003 й.,100 бет).
Хожа Алоуддин Ғиждувонийдан жуда кўп улуғ авлиёлар сабоқ олган. «Рашаҳот»да келтирилишича, Хожа Аҳрор Валий (1404-1490) Самарқанддан Хожа Алоуддин Ғиждувоний хизматларини қилмоқ, ул зотдан сабоқ олмоқ учун Бухорога келганлар. Хожа Аҳрор Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний овозаларини эпштган, лекин у киши билан ҳеч мулоқот қилмаган эдилар. Хожа Аҳрор дейдиларки, Бухорога келиб, бир масжидга кирдим. Унда нуроний пирни кўрдим ва кўнглимда суҳбат қилшп иштиёқи туғилди. Уч кун суҳбат этдик. Суҳбат охирида ул зот менга дедилар: «Уч кундан бери мен билан суҳбат этяпсиз, лекин мақсадингиз не? Агар биздан шайхлик ё каромат талаб қилсангиз, у нарсалар бизда йўқдур. Агар суҳбатимиз қалбингизга таъсир қилган бўлса, сизга муборак бўлсин!» Шу гапларни айтиб бўлганларидан сўнг менга Хожа Али ар Рометанийнинг рубоийларини ўқиб бердилар:
Бо ҳар ки нишастиву нашуд жамъ дилат,
В-аз ў нарамид заҳмати обу гилат.
Аз суҳбати вай агар таборро накуни
Ҳаргиз накунад руҳи Азизон биҳилат!
Таржимаси:
Биров билан суҳбат этдинг, ҳар сафар
Қалбинг ғашбўлди ю, суҳбат бесамар
Азизоннинг руҳи кечирмас сени
Ундайлар ёнидан қочмасанг агар.
Уч кундан бери Ҳазраг Аҳрорни ўз суҳбати, сабоқлари билан мафтун этган зот Хожа Алоуддин Ғиждувоний эдилар. Бу тарихий воқеа 1426 йил содир бўлган эди. У пайтда Хожа Аҳрор 22 яшар йигит, Хожа Алоуддин Ғиждувоний эса 90 яшар мўйсафид эдилар.
Хожа Аҳрор дейдиларки, бидояи ҳолда, (яъни тариқатга дастлаб кирган вақтаарда) қалбимда кўп изтироб бор эди. Хожа Алоуддин Ғиждувоний билан ҳамсуҳбат бўлганимдан сўнг бу изтироблар ўз ўзидан йўқолди ва қалбим ором олди. («Рашаҳот», 101 бет)
Кўриниб турибтики , Хожа Алоуддин Ғиждувоний суҳбатлари, сабоқларининг шарофатидан Хожа Ахрорнинг беқарор қалблари қарор топди, изтироблари йўқолди, қалблари ором олди. Тариқатдаги энг муҳим омил, бу қалб оромига эришмоқ ҳисобланади. Қалбнинг ороми эса зикр билан ҳосил бўлур. («Раъд» сураси, 28 оят)
Хожа Аҳрор дейдиларки, кўп азизлар суҳбатига бориб, улардан сабоқ олдим. Бундан қалбимга ҳузур зоҳир бўлур, лекин яна янги бир машғулотга буюрганларида , қалбимдаги ҳузур йўқолар ва қалбимда тафриқа (паришонлик) пайдо бўларди. Хожа Алоуддин Ғиждувоний суҳбатлари , сабоқлари шарофатидан қалбимдаги паришонлик йўқодди ва тариқ (йўл) равшан бўлди. («Рашаҳот», 102 бет)
Ушбу жумлалардан малъум бўляптики, Хожа Аҳрор кўплаб устод пирлардан топа билмаган сабоқни Ҳазрат Алоудцин Ғиждувонийдан олган эканлар.
Хожа Аҳрор дейдиларки ,мен ёшлигимда шундай ақидада эдимки , агар кишига Ҳаққа етган бир авлиёнинг назари тушса , бир зумда мақсад ҳосил бўлур. Лекин Хожа Алоуддин Ғиждувоний дедиларки , мақсадга етмоқ учун сайъ ҳаракат этмоқ, риёзат чекмоқ, меҳнат қилмоқ шарт. Қай нарса кўлга осонлик билан етса, осон қўлдан чиқар, яъни бебақодур.
Мана шу насиҳатдан сўнг Ҳазрат Хожа Аҳрор ўз акидаларини ўзгартириб, тинмай ҳаракат этдилар, риёзат чекдилар, меҳнат қилдилар. Натижада ақл бовар қилмас юксак бир даража, мақомларга етдилар.
Хожа Аҳрор дейдиларки, бир кун Ҳазрат Боҳоуддин зиёратгоҳларига қараб равона бўлдим, ярим йўлда Ҳазрат Алоудднн Ғиждувоний рўпара келдилар. Ҳазрат Алоуддин менга дёдилар: «Кеча бу ерга келасиз, деб гумон этган эдик!» Бирга мозорга қараб равона бўлдик. Зиёратдан сўнг хуфтан намозини ўқидик. Ҳазрат менга дедилар:» Бу кечани бедор ўтказинг. «Ҳазрат Алоуддин чўкка тушиб бомдод намозигача қилт этмасдан зикр этиб тунни ўтказдилар. Мен кун бўйи яёв юрганим боис ярим тундан сўнг ғоят чарчадим, ўтирмоққа мажолим қолмадя. Мен Ҳазратга қараб дедим: «Оёқларингизни уқалашга рухсат беринг!» Ул зот дедилар: «Бу ишда чарчаб қоласиз, юк оғирлик қилур!» Мен дедим: «Ўтирмоққа мажолим қолмади, шояд ҳаракат этиб чарчоғимни ёйсам».
Тўқсон яшар Хожа Алоуддиннинг бу ғайраг, бу сабру қаноатларини кўриб, 22 яшар Ҳазрат Хожа Ахрор ҳайратланадилар. Ҳазрат Алоуддин Хожа Аҳрорга ўз пирлари Ҳазрат Баҳоуддиннинг қуйидаги ўгитларини айтганлар: « Эй фарзанд, Ҳазрат Хожаи Бузруг дер эдиларки, «гурбаи зинда беҳ аз шери мурда!» (яъни ўлик шердан тирик мушук афзалдур) гарчи ўтган (яъни марҳум бўлган) азизлар улуғ бўлсалар да, лекин тирик бўлган азизларнинг суҳбати ҳам ғаниматдур». Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний дейдиларки: «Мен ўзимни таниганимдан бери ҳатто чумчуқ тумшуғини сувга ботирган миқдорчалик (яъни бирор дақиқа ҳам) на кеча на кундуз ғафлатга ботмадим!»
Ҳазрат Алоуддин Ғиждувонийнинг яна бир шогирдларининг исми Мавлоно Бадруддин Саррофоний Бухорий бўлган экан. Мавлоно Бадруддин дейидларки: «Ҳазрат Хожа Аҳрор қирқ кун Ҳазрат Алоуддин Ғиждувонийга хизмат қилганларидан сўнг, Ҳазрат Алоуддин Хожа Аҳрорга ижозат хати бердилар. Мен ҳайратланиб: «Сиз Хожа Аҳрорга тез ижозат хати бердингиз, бунинг боиси не?»деб сўраганда, Ҳазрат дедилар: «Хожа Аҳрор ҳузуримизга етук ҳолда келиб, етук ҳолда кетди!»Хожа Аҳрор билан хайрлашаётган пайтда Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний Мавлоно Бадруддинга дейдилар: «Субҳоналлоҳ, бу Хожа Убайдуллоҳ эмас, балки Хожа Баҳоуддин Нақшбанд турурким, яна бир мартаба дунёга минг камол бирла зиёда бўлиб келиб турур!» (Рашаҳот, 103-бет).
Ҳазрат Хожа Алоуддин Ғиждувоний тахминан 1428 йил маҳрум бўладилар. Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсонинг ўғиллари Ҳазрат Абу Наср Порсо Хожа Алоуддиннинг жанозаларида дейдиларки: «Биз то шу вақттача, Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний сояларида ва ҳимоялари баракотида эмин ва осуда эдик. Бу кун Ҳазрат Алоуддин Ғиждувоний Ҳақ Субҳонаҳу таолонинг жавоҳирираҳматига кетдилар. Эмди ул маҳал турурким, қўрқаман!»(«Рашоҳат», 102 бет).
Ҳазрат Алоуддин Ғиждувонийни Бухородаги машҳур Намозгоҳ масжиди жанубида жойлашган Филмарза қишлоғидаги Тал (тепалик) устига дафн қиладилар.
Ушбу зиёратгоҳ Бухоро ғишт заводи жанубий деворига туташ тепалиқдадир. Зиёратгоҳ таъмир талаб ҳисобланади.

ШАЙХ СИРОЖИДДИН КУЛОЛ ПИРМАСИЙ

Шайх Сирожиддин Кулол Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги Пирмаст қишлоғида таваллуд топганлар. Касблари кулолчилик бўлган.
«Рашоҳат»да хабар берилишича, Шайх Сирожиддин аввал Сайид Мир Кулолнинг ўғиллари Амир Ҳамзадан, кейин эса Ҳазрат Боҳоуддиндан сабоқ олганлар. Шайх Сирожиддин «бир мартаба ул аснода ғайбате даст берубдурким, уч кеча кундуз ўзидан бехабар бўлиб ётибдур. Амир Ҳамзани ул ҳолдин воқиф этибдурлар. Айтдилар: «Боринглар ва қулоғига айтингларким, Амир Ҳамза демоқдалар,   ул жойғаки етушубсен, дарҳол орқага қайтгил!» Вақтеки шу сўзни унинг қулоқига айтдилар, бир даҳзадан сўнг унда ҳаракат пайдо бўлди. Ва шуурига келибдур («Рашоҳат», 103 бет).
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор йигирма икки яшарликларида Самарқандцан Бухорога келадилар ва Шайх Сирожиддин Пирмасий билан ҳамсуҳбах бўлиб, ул зотдан таълим олганлар. Сирожиддин Пирмасий туни бўйи зикр этиб, кундуз куни яна кулолчилик билан машғул бўладилар.
Ҳазрат Мавлоно Сирожиддин Ҳиравий ҳам Пирмасий билан ҳамсуҳбат бўлганликлари ҳақида «Рашоҳат»да ёзилган. Маълумки, Мавлоно Сирожиддин Ҳиравий ўз замонасининг алломаси бўлиб, Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида мударрис эдилар. Бу зот жуда кўп авлиё, аллома, донишмандлар билан учрашган, суҳбат этган эдилар. Сирожиддин Ҳиравий дер эканларки: «Ҳазрат Сирожидцин Пирмасий гарчи мадраса кўрмаган бўлсалар да, лекин бу зоти шариф суҳбатларида ҳаловат, ҳузур бор эдики, бундай ҳаловат, ҳузур бошқа кўплаб донишмандлар суҳбатида йўкдир».
Шайх Сирожиддин Пирмасийга Аллоҳ таоло каромат ато этган экан. Ул зоти шариф уйларига меҳмон келаётганини олдиндан билар экан.
Мавлоно Саъдуддин Қошғарий ҳам Ҳазрат Сирожиддин Пирмасий билан суҳбатлашганлар.
Шайх Сирожиддин Пирмайсийнинг туғилган қишлоқлари Пирмасда Хожаи Калон Жўборий улкан масжид қурдирган эканлар. Айни шу кунларда бу жомеъ масжиди таъмирталабдир. Шайх Сирожиддин Пирмасийнинг қабрлари Ғиждувон тумани Лаби Рўд қишлоғидадир. У ерда мазор бор. Мазорнинг қибла томонида Тошмасжид таъмирланиб, намозхонлар ихтиёрига берилгандир.

ЧОР ТУҚ ЗИЁРАТГОҲИ

Ғиждувон тумани, Чағдари қишлоғида Чор Туқ зиёратгоҳи жойлашган. Бу мозористонда Эшони Ҳаким Валийюллоҳ дафн қилинган. Бу зоти шариф. насаблари Ҳазрат Али р.а.га бориб тақалади.
Қадимда ушбу зиёратгоҳда улкан масжид, дарвозахона, ҳовуз, мактаб ҳаммом, минора бўлган экан. Лекин собиқ Иттифоқ замонасида бу мажмуалар йиқитилди, зиёратгоҳ хароб этилди. Зиёратгохда катта гужум дарахти бор. Унинг ичи ковак. Баъзан дарахтнинг коваги ичидан чашма суви чикиб туради.
Айни шу кунларда бу зиёратгоҳни обод этиш учун харакат бошланган. Чор Туқ жомеъсининг имом хатиби Ҳожи Ғаффор Самадов сайъ ҳаракати билан зиёратгоҳ, масжид обод килинаётир.

МАВЛОНО ХУШ МУҲАММАД АЗИЗОН

Ҳазрат Мавлоно Хуш Муҳаммад Азизон Ғиждувоннинг Ғишти қишлоғида туғилганлар. Бу зоти шариф Шайх Худойдоднинг муридлари эди. Мавлоно Хуш Муҳаммад Азизон яссавия тариқат пири бўлдилар ва ул кишига туркий халқларнинг кўпи мурид эди. Шайх Хуш Муҳаммад шеърлар хам ёзган. У зоти шарифнинг қуйидаги матлаълари
«Музаккири аҳбоб»дакелтирилган:
Ду абруи туро то кай сари даъво ба ҳам бошад
Бифармо холро то дар миён ояд ҳакам бошад.
Мазмуни: Икки қошинг қачонгача бир бири билан жанжал қилишади, тортишиб талашади? Холингга буюр, токи ўртага тушиб ҳакамлик қилсин.
Ҳазрат Мавлоно Хуш Муҳаммад Азизоннинг қабрлари Ғишти қишлоғидаги хонақоҳларининг боғидадир.

МАҲМУД ҒИЖДУВОНИЙ

Маҳмуд Ғиждувоний сайёҳ, тарихчи, диний ва дунёвий илмларни эгаллаган зот ҳисобланадилар.
Ҳазратнинг тўлиқ исмлари Жони Маҳмуд ибн шайх Али ибн Имомиддин ал Ғиждувонийдир. Бу зоти шариф XVI асрда яшаб, ижод килиб ўттан. Маҳмуд Ғиждувонийнинг устодлари жуғрофия фани билимдони шайх Камолиддин Ҳусайн Хоразмий, Шайх Хожи Муҳаммад ал Ҳабушонийлар эди. Маҳмуд Ғиждувоний ушбу устодлари билан кўплаб мамлакатларни кезиб, тадқиқ этган.
Ҳазрат Маҳмуд ўзлари мустақил равишда Ўрта Осиё, Эрон бўйлаб саёҳат этадилар ва сафар хотираларини 1543 йилда «Мифтоҳул толибин» (Толиби илмларга калит) номли китобларига киритадилар. Ушбу асарда Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Машҳад, Марв, Ҳирот, Нисо ва бошқа шаҳарлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Шунингдек, ушбу жойларда истиқомат этаётганларнинг урф одати, либослари баён қилинган. Ўша асру аёмда бўлиб ўтган воқеалар ҳам китобда ўз аксини топгандир. Шаҳарларнинг жуғрофия харитаси, табиати ва халқ хўжалигига доир қимматли маълумотлари ҳам Маҳмуд Ғиждувоний китобларида бор.
Маҳмуд Ғиждувонийнинг «Мйфтоҳул толибин» китоблари форс тожик тилида ёзилгандир. Бу нодир китобни XIX асрда Огаҳий ўзбек тилига таржима қилдилар. Ҳозир бу таржиманинг қўлёзмаси Ўз.ФА қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
Маҳмуд Ғиждувоний ҳаётлари ҳақида Ўзбек Энциклопедиясининг еттинчи жилдида маълумотлар берилган. (Т. 1976 й. 94-95 бет.).
Кўриниб турибтики, Бухоройи шарифда нафақат диний, балки дунёвий илмлар ҳам ривож топган экан. Жуғрофияга доир китоблар ҳам яратилган экан.
Маҳмуд Ғиждувонийнинг қабрлари ҳақида ҳозирча маълумотимиз йўқ.

ҚОЗИ ФАТҲУЛЛОХОЖА

Фатҳуллохожа Ғиждувонда туғилиб, Бухоро мадрасаларида таълим олганлар. Бу зоти шариф тақводор, камтар киши бўлиб, хилватда чилла турганларида бу фоний оламдан ўтиш кунларини олдиндан айтганлар (Ҳ.Нисорий, «Музаккири аҳбоб», Т, 1993 й.,188 бет). Фатҳуллохожанинг шеърлари ҳам машҳурдир: Эй ашки лолагун домани ман дар боғ пургул шуд Маро ба домани гул диду булбул бетаҳаммул шуд. Мазмуни: Лоларанг кўз ёшимдан этагим боғ аро гулга тўлди, мени гул ёнида кўриб булбул юраги эса сабрсизлик ила тўлди. Қози Фатҳуллохожанинг қабрлари Ғиждувондадир.

ҲАЗРАТ МАВЛОНО ПОЯНДА СОКТАРЕГИ (САДПИРАГИ)

Манбаъларда ёзилишича, Ҳазрат Мавлоно Поянда Соктарегининг исмлари Абу Абдуллоҳ бўлиб, Мавлоно Поянда номи билан машҳур эдилар.
Бу зоти шариф Шайх Ҳусайн Хоразмийнинг шогирдлари ҳисобланади.
Мавлоно Поянда Ҳазрат Шайх Ҳусайн Хоразмийдан тариқат сабоғини олган. Мавлоно ўз замонасининг олими, авлиёси, тарбиячиси эдилар.
Ҳазрат Мавлоно Поянданинг қабрлари Ғиждувон тумани Соктаре қишлоғи тал (тепалик)нинг устидадир. Бу мозорни Ҳафталам мозори деб ҳам айтганлар.
Қадимда Ҳазратнинг, ҳамда у кишининг шогирд ва фарзандларининг қабрлари устида улкан мақбара бўлган. Айни шу кунларда мақбаранинг вайроналари сақланган. Қабрлар устидаги мармартошлардаги ёзувлар бор. Шу қишлоқнинг фуқароси Камолбобонинг айтишича, Шўролар замонасида мақбара ғиштларини олиб колхозда ишлатганлар.
Ушбу зиёратгоҳ айни шу кунларда жуда ҳам харобдир. Уни обод қилмоқ учун собиқраис Нусрат Сайфуллаев (Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин) сайъ ҳаракат қилгандилар. Лекин у киши марҳум бўлиб, бу савоб иш итмомига етказилмади.
Умид қиламизки, улуғ пир, авлиё ҳазрат Мавлоно Поянданинг зиёратгоҳлари обод қилинади.
«Садпира» сўзининг маъноси шуки, ҳазрат Мавлоно (ёхуд у кишидан олдин ўтган авлие) юзта пирдан таълим олган экан. Яъни юзта пири бор бўлган зот.

ФИРИШКАН ЗИЁРАТГОҲИ

Ғиждувон туманида, Фиришкан зиёратгоҳи бор. Бу ерда жомеъ масжид ва улкан мозор мавжуд.
Фиришкан сўзи «Фаришта канд!»дан олинган экан. Бу ердаги ҳовузни фаришталар қазган деган нақллар бор. «Фаришта канд!» «Фаришта қозди» маъносини билдиради. Фаришта канд бора бора Фиришканга айланган, деб кексалар айтади. Ушбу зиёратгоҳда Хожа Шаҳид дафн қилинганлар деган нақллар ҳам бор. Валлоҳу аълам.

ХАЛИФА ХУДОЙДОД
(ваф. 1800 й.)

Ҳазрат Халифа Худойдод тариқатнинг улуғ пири, буюк тарбиячи, аллома, авлиё бўлганлар. Бу зоти шариф кишиларни тўғри йўлга, ҳалолликка даъват этиб, Қуръони Карим оятлари, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. суннатларини халққа 1) шунтириш, уларни эл орасида ёйиш учун хизмат этганлар.
«Туҳфат аз зоирин»да ёзилишича, Халифа Худойдод Хоразм вилояти шайхзодаларидан ҳисобланадилар. Халифа Худойдод Хоразмдан Бухорога келиб, Мир Араб мадрасасида таълим олганлар. Зоҳирий илмларни ўрганганларидан сўнг бу зоти шариф улуғ пир Ҳазрат Азизон Лутфуллоҳ шайхга мурид бўладилар. Тариқат одоби, тасаввуф сабоғини Лутфуллоҳ шайхдан ўрганиб, иршод хати оладилар.
Халифа Худойдод Ҳазрат Азизон Лутфуллоҳ шайхнинг ишоратлари билан Пирмастдаги Кўли Одина мавзеида жойлашган Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийнинг табаррук мозорлари яқинига бориб, истиқомат қиладилар. Ҳазрат Халифа Худойдод бу ерда хонақоҳ қурадилар ва икки юз таноб ерни хонақоҳ учун вақф қиладилар.
«Туҳфат аз зоирин»да таъкидланишича, 1785 йилда манғитлар сулоласига мансуб амир Шоҳмурод Бухоро ҳукмдори бўлди. Шу даврда ҳазрат Халифа Худойдод Пирмастдан Бухоро шаҳрига келадилар. Амир Шоҳмурод олим, шайхларни ҳурмат қилгани боис, Халифа Худойдони ҳам шаҳарга таклиф эттан.
Халифа Худойдод ҳазратлари Бухоро шаҳридан ўн икки таноб ер сотиб олиб, у ерда тошдан хонақоҳ, хонақоҳ ёнида қирқта ҳужрали мадраса, сардоба. ва таҳоратхона қурадилар. Бу бино ҳижрий 1211 (мелодий 1786) йилда қурилган. Халифа Худойдод ҳар бир бино учун алоҳидавақф таъсис этганлар.
«Туҳфат аз зоирин»да ёзилишича, Халифа Худойдоднинг вафотлари амири кабир, яъни амир Шоҳмуроднинг марҳум бўлганидан олти ой ўтгандан сўнг ҳижрий 1215 (мелодий 1800) йилда воқе бўлган. Жанозаларида амир Ҳайдар келадилар. Муборак қабрлари ўз мадрасалари яқинидадир.
Маълум бўляптики, улуғ пир Халифа Худойдодга нафақат амир Шоҳмурод, балки амир Ҳайдарнинг ҳам ихлоси баланд бўлган экан.
Халифа Худойдод қабрлари яқинида Сўфи Хожа, домло Омонулло хожа Охунд қабрлари ҳам бўлган.
Собиқ Иттифоқ даврида Халифа Худойдод хонақоҳлари, сардобалари ҳужралари қаровсизликдан вайронага айлантирилган эди. Бухоро шаҳрининг Жўйбор мавзесида жойлашган бу обидалар ахлатхона бўлиб, назардан қолганди.
Истиқлол шарофатидан хонақоҳ ҳукуматимиз томонидан асл ҳолига келтирилди. Сардоба, ҳужралар таъмирланди. Ушбу мажмуа зиёратчилар учун ҳамиша очиқ. Хонақоҳ намозхонлар ихтиёригаберилган.
Ушбу зиёраттохда саховатпеша инсонлар томонида янги таҳоратхона қурилди, мажмуанинг супалари таъмирланди, зиёратгоҳнинг шимол томонидаги қабрлар устида янги сағана бунёд қилинди.
Халифа Худойдод зиёратгоҳи Халифа Худойдод кўчасида жойлашган.
Ғиждувонда Халифа Худойдод қадамжолари бор.

ҲАЗРАТ СЎФИ ЧЎЯН ЗИЁРАТГОҲИ

Ғиждувоннинг Сўфи Чўян қишлоғида Ҳазрат Сўфи Чўян зиёратгохлари жойлашган. Бу ерда мозор, масжид ва Ҳазрат Сўфи Чўян қабрлари мавжуд. Қатагон замонида ҳам Сўфи Чўян жомеъларида намоз ўқилган.

ҲАЗРАТ ЛАНГАР АТО ЗИЁРАТГОҲИ

Ҳазрат Лангар Ато зиёратгоҳи Ғиждувон шаҳридадир. Бу жойда Лангар Ато қабристони бўлган. Бу қабристон собиқ Иттифоқ замонида йўқотилган. Ҳазрат Лангар Атонинг жасадлари кўмилган қабр мавжуд. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллик юбилейлари муносабати билан Лангар Ато қабрлари устида мақбара ўрнатидди. Бу ер обод этилди.

ХОЖА ШОБАҲЛУЛ ЗИЁРАТГОҲИ

Туманнинг Работи Эшон қишлоғидаги зиёратгоҳ Хожа Шобаҳлул зиёратгоҳи деб юритилади. Бу ерда қидимда масажид, гўзал мақбара, минора, таҳорахона бўлган.

ХОЖА ШОМАНСУР ЗИЁРАТГОҲИ

Работи Эшон қишлоғидаги Хожа Шобахлул қабрлари ёнида Хожа Шомансур қабрлари ҳам жойлашган. Бу иккала авлиё зиёратгоҳи обод қилинмоқда.

ХОЖА ЯЛАНГТЎШ ЗИЁРАТГОҲИ

Ғиждувон тумани Читгарон қишлоғида Хожа Ялангтўш кабрлари ва шу номли зиёратгоҳ бор. Ушбу зиёратгоҳдаги чашма суви пшфобахшдир. Тери касаллигига чалинганлар, ушбу зиёратгоҳга келиб, Аллохдан шифо сўраса, Аллоҳ дардига шифо берган. Бу ердаги чашма лойқаси дардга даводир (М.Бақоев, «Ғиждувоннома», Т., «Янги аср авлоди» 2001 йил, 264 бет).

ЧОР МАШОЙИХ ЗИЁРАТГОҲИ

Чор Машойих зиёратгоҳи туманнинг Арабон қишлоғида жойлашган бўлиб, бу ерда тўртта шайх яшаб ўтганликлари тўғрисида нақл килинади.

ХОЖА ХОЛИСАНЛИЛЛАҲ ЗИЁРАТГОҲИ

Ғиждувон тумани Гаргочи қишлоғида Хожа Холисанлиллаҳ қабрлари ва шу номли мозористон мавжуд.

ҲАЗРАТ БОБО ШАЙХ ЗИЁРАТГОҲИ

Бобо Шайх зиёратгоҳлари Ғиждувон туманининг Харочхона қишлоғида жойлашган.

ҲАЗРАТ ИМОМ ЗИЁРАТГОҲЛАРИ

Ҳазрат Имом зиёратгоҳлари Сармижон қишлоғида жойлашган. Бу ерда тал (тепалик), мозор, ҳовуз, жомеъ масжиди мавжуд. Жомеъ масжиди намозхонлар ихтиёрига берилган.

ҲАЗРАТ ШАЙХ АТО ЗИЁРАТГОҲЛАРИ

Вазиршо қипшоғида жойлашган Шайх Ато зиёратгоҳи Ғиждувондаги табаррук жойлардан биридир. Зиёратгоҳда жомеъ масжиди, туғ, мозористон ва Ҳазрат Шайх Ато қабрлари сақланиб қолинган.
Ушбу қишлоқ фуқароси Усмонбобо Насриев бир неча йиллардан бери мазкур зиёратгоҳии обод этиш учун сайъ ҳаракат қилиб келмоқда.

САДРИДДИН АЙНИЙ
(1878-1954)

Садриддин Айний буюк адиб. моҳир таржимон, тарихчи олим, шарқшунос. адабиётшунос, тилшунос, педагог тарбиячи, жамоат арбоби ҳисобланади.
Адиб 1878 йил Ғиждувон туманидаги Соктаре қишлоғида тупшган. У Бухоро шаҳридаги Мири Араб (1890 1891), Олимжон (1892-1893), Бадалбек (1894-1896), Ҳожи Зоҳид (1896-1899), Кўкалдош (1899-1900) мадрасаларида таҳсил олган.
С.Айний ёш бухоролик жадидларга қўшилгани боис 1917 йил Бухоро амири буйругига мувофиқ етмиш беш дарра уриб, жазоланган.
Садриддин Айнийнинг «Қуллар», «Одина», «Эсдаликлар», «Судхўрнинг ўлими» каби асарлари жаҳон тилларига таржима бўлган.
Айний Тожикистон ФА академиги ва биринчи президенти, у Ўзбекистон ФА фахрий аъзосидир.
С.Айний зуллисонайин адиб, у ҳам ўзбек, ҳам тожик тилларида ижод қилган. Айнийнинг ўн беш томлик «Куллиёти» Душанбеда чоп этилган. Адибпинг саккиз томлик асарлар тўплами Тошкентда ўзбек тилида, олти томлик асарлар тўплами рус тилида Москвада нашр қилингандир.
С.Айнийнинг улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган «Алишер Навоий ва тожик адабиёти», «Алишер Навоий» каби илмий тадқиқотлари жаҳон навоийшуьослигида ҳамон муҳим кашфиёт сифатида эътироф этиб келинмоқда. Зуллисонайн ижодкор томонидан нашрга тайёрланган А.Навоийнинг «Хамса» асари ва унга ёзилган шарҳлар, луғатлар, шеърий санъатларнинг баёни ниҳоят даражада муҳим ва қимматли илмий тадқиқот бўлиб ҳисобланади.
С. Айнийнинг бадиий, илмий асарлари икки халқ тожик ва ўзбек халқининг ҳаёти, тарихи, тили адабиёти, маданияти, урф одатини ўзида акс эттириб, бу соҳада алломанинг қомусий билимларга эга эканлигидан далолатберади.
Қуйидаги вокеа ибратлидир: С.Айний қаламига мансуб «Тожик тили изоҳли луғати»ни нашриет тақриз учун буюк шарқшунос олим В.Бертельсга юборади. Ушбу китоб билан танишган В.Бертельс С.Айнийга қуйидаги мактубни жўнатган: «Нашриёт юборган «Тожик тили изоҳли луғати» китобингизни мутолаа қилиб бўлдим. Китобда нашриёт томонидан баъзи бир хато камчиликлар содир этилган экан. Менинг таҳририм мана шу хатоларни тузатиш бўлди, холос. Устод, менинг тожик тили бўйича маълумотнмни Сизнинг билимингиз билан қиёслайдиган бўлсак, бу худди буюк ҳаким Абу Али ибн Сино ёнида етти яшар гўдак билими даражасидадир. Яъни Сиз буюк Сино, мен камина етти яшар гўдак!»
Бертельснинг бу оерган баҳосида ҳеч бир муболаға йўқ. С.Айний бугун нафақат ўзбек ёхуд гожи, балки ер юзидаги барча адабиёт муҳибларининг севимли ёзувчисига айланган. Зеро унинг асарлари қирқдак ортнқ жтҳон тилларида уч юз маротабадан зиёд нашр қилинган. Биргяна «Эсдаликлар» китобининг ўзи йигарма икки тилда ўтгаз марта нашр қилингандир.
Хорижлик адабиётшунослар С.Айнийни жаҳон адабиёти намояндалари Ж.Лондон, О.Бальзак, Мопассан, Р.Киплинг, К.Хамсундар билан бир қаторда қўядилар ва ёзувчи маҳорати хусусида илмий тадқиқодлар олиб бормоқдалар.
Садриддин Айний 1954 Йил марҳум бўлди ва у Душанбедаги «Садриддин Айний истироҳат боғи»да кўмилган. У ер обод зиёратгоҳдир.
С.Айний ғазаллари мумтоз адабиётимизни бойитган асарлардир. Улар XXI асрда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Қуйида С.Айний ғазалларидан намуналар берилмоқда:

ГУЛИСУРХ

Рози дил мегуфтам, ар як маҳраме медоштам,
Шикваҳо мекардам аз гам, ҳамдаме медоштам.
Дар шаби ҳичрон намешуд захми дил реши равон,
Гар зи вас ли як парирў мараҳме медоштам.
Меҳнати гетй ба талхй кай рабудй чони ман.
Бўсае гар аз лаби исодаме медоштам.
Менашуд як лаҳза фориғ ёр аз ғамхориям,
Булҳавасосо на гар тоби ғаме медоштам.
Аз томошои гули сурх аз чи мемондам чудо,
Гар ба каф, чун аҳли олам, дирҳаме медоштам!
Ин қадар дар изтироб афтодаам аз фикри худ,
Мешуд оромам, агар аз худ раме медоштам.
Чун тарозу кай шуди саргаштагй бо ман насиб,
Айнй, ар фикре на аз бешу каме медоштам.

* * *

Ёд бодам он, ки базме буду ёре низ буд,
Чангу най буду шароби хушгуворе низ буд.
Ёд бод он дам, ки мерафтам ба базми хоси ёр,
Ёрро дар кулбаам гоҳе гузоре низ буд.
Ин замон аз дасти ман дил рафту рафт аз дил қарор,
Пеш аз инам буд дил, ба дил қароре низ рафт.
Дар канори чўй биншастй ба ғайр, эй сарви ман,
Дар канори ман зи дида чўйборе низ рафт.
Хор гаштам гарчи, ор аз ман, азизи ман, макун,
Дар гулистон ҳар қадар гул буд, хоре низ рафт.
Аз сарат гардам, чу ёди бедилон орй, бигўй,
Айний бечораи уммедворе низ рафт.

Таржимаси:

Рози дил айтар эди, бир маҳрамим бўлса агар,
Шиквалар ғамдан қилардим ҳамдамим бўлса агар.
Дилга захм тушмас эди ҳижрон тунида, во алам,
Гар парирў васлидан малҳамим бўлса агар.
Бу жаҳон заҳматлари жонимга жабр солмас эди,
Лабидан бўса тутар Исодамим бўлса агар.
Айрилиб қолгайми эрдим сайри гулга бормайин,
Кафтларимда ўзгалардан дирҳамим бўлса агар.
Изтиробга бунча ботдим ўз хаёлимдан, ажаб,
Завқ топардим ўзни тарк айлар дамим бўлса агар.
Чун тарозу қай куни саргашталик бўлди насиб?
Айний, фикримда на кўпу камим бўлса агар.

* * *

Эслагайман бир замон базму ёр ҳам бор эди,
Чангу най бирла шароби хушгувор ҳам бор эди.
Эслагайман лаҳзаниким, борганим ёр базмида,
Ёр учун кулбамга ўтмоқ ихтиёр ҳам бор эди.
Бу замон дил қўлдану дилдан қарорим кетди-ю
Бундан аввал дйл бору дилда қарор ҳам бор эди.
Ғайр ила сой бўйида ўлтириб сарвим маним
Четда мен, кўзларимда ашки шашқатор ҳам бор эди.
Гарчи хор бўлдим, азизим, асло сен ор айлама,
Гулшан ичра қанча гул бор, шунча хор ҳам бор эди.
Бошгинангдан ўргилай, ошиқларинг ёд айласанг,
Айтки, Айнийдек умидвор, битта зор ҳам бор эди.
(С. Воҳидов таржимаси)
« So'nggi tahrir: 26 Mart 2014, 11:23:56 muallifi AbdulAziz »

 

Buyuk xorazmiylar. Sadriddin Salim Buxoriy

Muallif AbdulAzizBo'lim Tarixiy adabiyotlar

Javoblar: 14
Ko'rilgan: 8037
So'nggi javob 04 Aprel 2010, 12:58:23
muallifi Ansora
Tabarruk ziyoratgohlar. Sadriddin Salim Buxoriy

Muallif AbdulAzizBo'lim Tarixiy adabiyotlar

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 11808
So'nggi javob 05 Aprel 2010, 19:17:52
muallifi Ansora
Sadriddin Salim Buxoriy. Yorug'lik odami

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1372
So'nggi javob 22 May 2012, 21:32:38
muallifi AbdulAziz
Sadriddin Salim Buxoriy. Ro'molcha

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1441
So'nggi javob 14 Dekabr 2012, 17:28:43
muallifi AbdulAziz
Imom al-Buxoriy. Al-jome' as-sahih (1-jild)

Muallif LayloBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 1274
Ko'rilgan: 579504
So'nggi javob 07 Iyun 2009, 01:24:13
muallifi AbdulAziz