Баъзи мутафарриқ ахборки, ул чоғ воқеа бўлди, Фиръавн қизининг бир машшотаси бор эрди. Бир кун анинг сочин тарарда тароғи иликдин тушти. «Бисмиллоҳ» деб ердин олди. Қиз отасиға айтти. Отаси ул заифани темир қозуғлар била чормих қилиб, ўтлуқ қизиқ тошни бош ва юзига қўйдурди. Ул мазлума диндин ёнмади. Ва уч ойлиқ тифлни қизиқ танурға солди. Ва ул тифл онасиға фасиҳ тил била дедиким, «Исбири ё уммоҳ фақад васалти илаллоҳи ва нилти ризоҳу ва лайсал она байнаки ва байнал-жаннати илло хатватан авхатватайни»39. Бу ҳолдин азим халқ қибтилардин мусулмон бўлдилар. Ва Осия бинти Мизоҳум розияллоҳу анҳо анинг мақтали мужмалан ўтти, чун тожуррижол эрди, онча била ўтса бўлмас. Нисбати Лут а. с.ға етар ва Фиръавннинг ақрабосидиндур. Баъзи анинг мақталин дебдурларким, машшотани Фиръавн қатл қилурда, ул изтироб қилиб, Фиръавнға қотиқ сўзлаб, динни изҳор қилди. Фиръавн ани ҳам машшотаға қилган азоб била қатл қилди. Аммо азоби чоғида Мусо а. с. дуоси била Тенгри таоло ул азобдин алам еткурмай, биҳишти жовидонға элтти. Ва Мусо а. с.нинг муъжизоти борча анбиёдин кўптур.
Ювшаъ бинни Нун а. с. мурсал пайғамбардур. Ва Мусо а. с.дин сўнгра Шом хилофатин яхши қилди. Ва кўпрак муфассирлар муттафиқдурлар мунгаким, ҳақ субҳона ва таоло ул оятда дебдурким: «Ва из қола Мусо лифатоҳу ло абраҳу ҳатто аблуға мажмаал баҳрайни ав амзия ҳуқубан»40 иборат Ювшаъдиндур. Анга амр бўлдиким, Мусо а. с.дин сўнгра, Шом жабборлари яна истило топтилар, бориб аларни дафъ қилған. Ювшаъ а. с. бани Исроил била мутаважжиҳ бўлуб, Ардун рудиға етконда, сув улуқ эрди, Мусо дуоси била Нил шақ бўлуб черик ўтти. Ва Ари шаҳриким, матонат ва қўрғони рифъатда васфдин тошқоридур, муҳосара қилди. Халойиқ айттиларким, бу қалъани муҳосара била олмоқ мумкин эрмас. Ювшаъ а. с. эшитиб, дуо қилди. Ул қўрғоннинг пораси йиқилиб, қавм кириб тасарруф қилдилар ва ғанойимни Ювшаъ а. с. амри илоҳи била буюрдиким, куйдирдилар. Бир киши бир олтин тошин хиёнат қилиб эрди, хоинға ҳам ўт тушти. Ва бу воқеадин сўнгра Ювшаъ а. с. қавмға амр қилдиким, ўтган ёзуғларингиз узри учун Тенгри ҳазратида тазарруъ қилиб, талаби мағфират қилинг! Аларким амр баҳо келтурдилар, мағфур бўлдилар. Баъзи ул сўзга истеҳзо қилдилар. Осмондин бир ўт тушуб, мустаҳзий элни ўртади. Ва Ювшаъ а. с. Дори шаҳрини фатҳ қилиб, Балқоға мутаважжиҳ бўлдилар. Ва Болиқ деган анда подшоҳ эрди. Балъам Боъурки, мустажобуд-даъва эрди, ул шаҳрда эрди.
Ювшаъ а. с. муҳосара қилғондин сўнгра Болиқ истидоъсидин дуо қилдиким, Ювшаъ а. с. сипоҳи мунҳазим бўлди. Ювшаъ а. с. муножот қилдиким, хитоб келдиким, бу шаҳрда бир банда бизниг исми аъзам била дуо қилур. Бу инҳизом анинг дуосидин бўлди. Ювшаъ а. с. дедиким, бори худоё, чун ғайри мавқеъ дуо қилди, ул исмни анга унутурғил. Тенгри таоло Ювшаъ а. с. истидъоси била ул исм Балъам замиридин маҳв бўлди. Яна Ювшаъ а. с. сипоҳ йиғиб, ул шаҳрни муҳосара қилди. Бу қотла хуш шакл фоҳишаларни шаҳрдин чиқардиларким, бани Исроилдин ҳар ким зино қилса эрди, Тенгри таоло бало йиборур эрди. Биров ул фавоҳишдин бири била зино қилғоч, оролариға тоун тушти. Ул киши била ул фоҳишани ўлтуруб, халқ тазарруъ қилиб, Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло ул балони дафъ қилди. Андин сўнгра Ювшаъ а. с. ул шаҳрни фатҳ қилди ва аъмолиқа қатлиға ҳукм қилди. Ва Балъам ҳам ул мақтуллар орасида, чун ислом таркин қилиб эрди, дўзах азимати қилди, жумъа сабоҳидин шомиғача ёқин қатл эрди. Ва аъмолиқадин хотиржамъ бўлмайдур эрди. Бани Исроилға шанба кечаси ва куни ҳам тоатдин ўзга ишга рухсат йўқ эрди.
Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло кунни мағриб соридин қойториб, фалакда онча таваққуф бердиким, қавм душман ишидин фориғ бўлуб, ўз ибодатлариға машғул бўлдилар. Ва гунашни Ювшаъ а. с.дин бошқа Тенгри таоло Сулаймон а. с. била амирул-мўминин Али каррамуллоҳи важҳа мўъжиза ва кароматидин мағрибдин машриқ сори ҳаракат берди. Ҳар қойси ўз ерида келгай, иншоаллоҳ таоло.
Ва Ювшаъ а. с. бу фатҳдин сўнгра Оъй деган шаҳрни ҳам фатҳ қилиб, злидин ўн ики минг кофирни қатл қилди. Ва ул диёрда кўп халқни исломға киюрди. Ва мағриб заминға азм қилиб, кўп билод олиб, ўтуз бир подшоҳ куффордин ўлтуруб қойтти. Ва мунча ғаройиб тақрибан ети йилда бўлди. Ва андин сўнгра, йигирми йил халқни «Таврот» мутолаасиға таълим қилди. Андин сўнг қазо етти. Ва баъзи исломға кирганлардин ҳам муртад бўлдилар дебдурлар. Колут бинни Буқёни ўз хилофатиға мушарраф қилиб, халқни анга топшурди ва оламдин видоъ қилиб чиқти ёши баъзи ривоятда юз ўн ва баъзида юз йигирми етидур. Валлоҳу аълам.
Ш е ъ р:
Ювшаъки, солиб куфр аҳли кўнглига харош,
Мусо динида эл била қилди маош.
Ҳар неча қуёшда айлади муъжиза фош,
Охир қаро ерга кирди андоқки қуёш.
Колут бинни Юфно а. с. кўпрак уламо қошида мурсалдур. Ювшаъ а. с.дин сўнгра бани Исронлни яхши забт қилиб, мулк очти. Охирул-амр Салм хайёмиға сипоҳ тортиб, малик Борақни асир қилди. Ва ул ко-фире эрднким, йиллар жаббор сифатлиғ била салтанат қилди. Дерларки, етмиш подиюҳ ва подшоҳлин доия қилғонлар анинг ҳибсида эрдиларким, бормоғларин кесиб эрди. Шом таоми тортилурда аларни ҳозир қилиб, илайларига таом қўидилар ва алар оғизларин ерга келтуруб, иЂлардек нима ерлар эрди. Колут анинг била ҳам бу муомалани қилди. Чун бу фатҳ даст берди, Колут қавмни Мисрға олиб келди ва кўп вақт ҳам нубувват ва ҳам салтанат сурди. Оқибат ўғли Нушо Қавсга салтанатни мусаллам тутуб, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти. Муддати замони неча йил эркани маъдум эрмас учун битилмади.
Р у б о и й:
Колутки, Ювшаъ васий этти они,
Кўп вақт эрди олам аро даврони.
Ҳам шаҳлиғ ва ҳам нубувват эрди шони,
Гар шоҳу гар набий бўлурлар фони.
Ҳизқил а. с. Халойиқ ани Абулаъжуз дедилар. Шарҳи буким, атосининг ики хотуни бор эрди. Анинг аносиға фарзанд бўлмас эрди. Ва ёши ҳам улғойиб эрди. Аммо яна бир хотундин ўн ўғли бор эрди. Ва бу хотун андоқки, зуафо расмидур, ул бирга ҳам ўғулсизлиқ жиҳатидин ҳам таън қилур эрди, ҳам ажузалиғ жиҳатидин шамотат кўргузур эрди. Ажуза анинг шамотатидин мутаассир бўлуб, бир кеча тонг отқунча муножот қилиб, Тенгри таолодин бу балонинг иложин тилади. Тенгри таоло анинг дуосин бу навъ мустажоб қилибдурким, ул ўн ики ёштин йигит бўлди. Ва Ҳизқил а. с.нинг атосидин ҳомила бўлуб, Ҳизқил а. с. вужудқа келди. Бу жиҳатдин ани Абулажуз дебдурлар. Тафсир аҳли қошида мухолифатдур, бу бобдаким ул пайғамбарким, қавмини Тенгри таоло исёнлари жиҳатидин ҳалок қилди ва ул дуо била борчасин тиргузди, Ювшаъдур, ё Ушмул, ё Ҳизқил а. с. Ва дебдурларким, асаҳ улдурким, Ҳизқил а. с. бўлғай. Ул воқеа бу навъдурким, Ҳизқил а. с.ға амр бўлдиким, Илё шаҳриға бориб, куффорни динға далолат қилғай. Ва баъзи Дорон деган шаҳрни дебдурлар. Ҳизқил а. с. амрни бу қавмға тарғиб қилди. Қабул қилмадилар. Қаҳри ялоҳи қавмни тоун балосиға мубтало қилди. Қавм ул бало махласиға жало ихтиёр қилдилар. Чун мулкларидин бир миқдор йўл чиқдилар, бир ҳойил ун осмондин келиб, борчаси ҳалок бўлдилар. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу аларни тўрт минг дебдур ва Ҳасан секиз минг ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ сексон минг. Ҳар тақдир била, чун борча ҳалок бўлдилар, киши йўқ эрдиким, аларни дафн қилғай. Ислониб этлари сўнгакларидин айрилди. Ҳизқил а. с. эътикофидин чиқиб, чун қавмға ўтуб, ул ҳолни кўрди, кўнглига риққат бўлуб, дуо қилдиким, Ёраб, бу халқни тиргуз! Дуоси мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни борчасин тиргузди. Бо вужуди бу ғариб ҳол қавм гоҳи Ҳизқил а. с. амриға мутиъ эрдилар, гоҳ эмас эрдилар. Муборак хотири алардин малул бўлуб, ватандин ҳижрат қилиб, Бобилға борди. Ва анда муддате бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва муборак марқадин Ҳилла била Куфа орасида ҳам дебдурлар.
Р у б о и й:
Ҳизқил эрди расули покиза сифот,
Мурсал дедилар нубувватин борча сиқот.
Ўлганлар агарчи дамидин топти ҳаёт,
Ўлмакдин ўзига бўлмади лек нажот.
Илёс а. с. Ҳорун а. с. наслидиндур. Баъзи ани Идрис дебдурлар, бу манъи билаки, анинг руҳи ва ҳақиқати бу сурат била ноқислар такмили учун зуҳур қилмиш бўлғай. Баъзи ҳам мусаллам тутмайдурлар.
Ривоятдурки, Ҳизқил а. с.дин сўнгра бани Исроиғ орасида миллат ҳайсийятидин кўп булгончуғлуқ воқеъ булди. Ул навъки, Мусо а. с. дини ародин чиқти ва «Таврот» аҳкоми унут бўлди ва анвоъ бутлар ясаб, ул қавм бутпарастлиғқа машғул бўлдилар ва фисқ ва исёнлари ҳаддин ўтти. Ҳақ таоло Илёс а. с.ни аларнинг ҳидояти учун мабъус қилди. Ва Илёс а. с. аларни Тенгри таолоға далолат қилди. Ҳеч киши Илёс а. с. сўзин қабул қилмади ва анинг қатли қасдиға машғул бўлдилар. Илёс а. с. амри илоҳи била аларнинг аросидик чиқиб тоғлар аросида маҳфий маош ўткарур эрди, то улки Баълабак подшоҳи бир азим бут ясаб, отин Баъл қўйди. Ва борча ишда истионат андин қилур эрди. Ва севар ўғли хаста бўлди. Ҳар неча анинг сиҳатин истидъо қилди, фойда топмади. Хотуни маккораи қаттола ғариб эрди. Бани Исроилдин еги подшоҳға тегиб эрди. Ҳар бирин бир ҳийла била ўлтуруб ва етмиш фарзанд ул салотиндин ҳосил қилиб эрди. Ва Илёс а. с.ға бағоят душман эрди ва анинг қатлиға кўп саъй қилур эрди. Ва ўғли шифосиға Шом вилояти бутларидин истимдод учун жамоати касир йибориб эрди. Илёс а. с. чун аларға учраб дедиким, эй нодон қавм, бу жа-модлардин ҳеч нафъ ва зарар йўқдур, нега анга марау берган холиқдин шифосин тиламассиз? Қавмға анинг сўзи ҳайбатидин титротма тушти. Келиб подшоҳқа айттиларким, кишилар йибориб Илёс а. с.ни келтурурға ҳукм қилди. Ул элга осмондин ўт тушуб куйдилар. Неча қотла бу навъ воқеъ бўлди. Оқибат Илёс а. с. амри илоҳи билан Баълабакка келиб, Юнус а. с. атоси уйида қарор тутти. Ва Юнус а. с. тифл эрди, неча кундин сўнгра яна тоғу дашт азимати қилди. Ва ул фаврда Юнус а. с. ға ажал етиб охир бўлди.
Юнус а. с. атоси Илёс а. с.ни топиб илтимос қилиб, Илёс а. с. дуоси билан Юнус а. с. баданиға руҳ кириб иҳё зумрасиға кирди. Ва Илёс а. с. ажузалар уйларида махфий юрур эрди. Чун қавм нодонлиғидин малул бўлди, дуо қилди, уч йил элга ёғин ёғмади ва азим қаҳат бўлди. Бу аснода Алясаъ а. с. Илёс а. с.ға рафиқ, бўлди. Ва ул йигит эрди. Ва Илёс а. с. улғойиб эрди, яна амри илоҳи била қавм аросиға кириб деди, йил-лардурким бу жамодларни парастиш қиладурсиз, буларға шафоат қилингким, сизга ёғин ёғсун. Ва иллоҳ, сиз иймон келтурунг, мен Тенгри таолоға муножот қилай то ёғин ёғсун. Қабул қилдилар. Алар шафоатидин юбусат кўпрак бўлғай. Илёс а. с. дуосидин ёғин ёғиб, ҳубубот кўкарди. Куффор ваъдаға вафо қилмадилар, Илёс а. с.ға ул гумроҳлар ихтилотидин малолат ортқондин сўнгра, Алясаъ а. с. ни хилофатиға таъйин қилиб, халойиқ кўзидин махфий бўлди. Ва Тенгри таоло ани иззат қибобида элдин мастур асрабдур. Баҳру бар дармондалариға дастгирлиқ қилур. Ва ҳоло тирикдур. Авдоқки, Ҳизр а. с. валлоҳу таоло аълам. Ва муддат ва даъватида бир киши анинг диниға кирди.
Р у б о и й:
Илёсқа элдин чу кўб ўлди туғён,
Элнинг кўзидин руҳдек бўлди ниҳон.
Ҳар кимни халос қилса элдин яздон,
Не тонг анга умри абадий бўлса ниҳон.
Алясаъ а. с. бани Исроил анбиёсидиндур. Атосини. Ахтуб дебдурлар. Ва анинг иши деҳқонлиқ эрди. Илёс а. с.ға ваҳй еттиким, ани валиаҳдинг қил! Ўл ҳазрат анинг тарбиятиға машғул бўлди, иши элга хилофатқа етти. Ва муддате бани Исроилни ҳақ таолоға даъват қилди. Ва андин хориқ одот ва муъжизот кўп воқеъ бўлубдур. Ул жумладин бири буким, биров уйига меҳмон бўлди ва ул мезбониға фарзанд орзуси эрди ва бўлмас эрди. Анинг дуоси била Тенгри таоло анга фарзанд берди. Ва ул фарзандиға неча вақтдин сўнгра ажал етти. Яна анинг дуоси била руҳ баданиға кириб, кўп вақт тирилди. Бу навъ муъжизоти кўптур. Бовужуди бу навъ ҳолот бани Исроил гоҳи анга мунқод эрдилар, гоҳи йўқ. Хотири ул элдин ториқиб, Зул-кифлни ўз хилофатиға таънин қилди. Ва ўзи муножот қилиб, Тенгри таолоға восил бўлди. Ва бу муродини Тенгри таоло ҳосил қилди.
Р у б о и й:
Илёс чу Алясаъни волий этти,
Ҳақдин анга анвори нубувват етти.
Гар ул қочиб эл малолатидин кетти,
Ул кетгондек бу доғи кетмай нетти.
Зул-кифл а. с. бобида ихтилоф кўбдур. Баъзи ани Дизқил дебдурлар. Баъзи дебдурларки, Айюб а. с.нинг ўғлидур, оти Башар. Ва агар бу ривоятлардин ҳар қойси рост бўлса, Алясаъ замонидин йироқ тушар. Ул асаҳ ривоят била Алясаъ бинни Ахтуб а. с.ға васийдур. Ва бу лақаб била мулаққаб бўлғанида ақвол кўптур. Бу мухтасарда ики қавл била ихтисор қилилур. Бири улким, Алясаънинг васоясиға бани Исроилнинг Тенгри таолоға далолат қилмоғида Мусо а. с. динининг ривожида ва «Таврот» аҳкомининг ижросида ва таълимида мутакаффил бўлди. Яна бир қавл улким, Тенгри таоло бир кофир подшоҳ даъватиға амр қилдиким, оти Канъон эди. Ул айттиким, мендин кўб исён воқеъ бўлубдур. Сўзунг била иймон қабул қилсам, не билайким Тенгри таоло қошида қабул борму, ё йўқ? Магар сен ҳақ таоло раҳматиға кафил бўлғайсенқим, мен кўнгул тинчи била иймон кетургаймен. Зул-кифл а. с. Канъонға кафил бўлди, кафолат хати битиб берди. Ул иймон қабул қилиб, салтанат таркин тутуб, Тенгри ибодатиға машғул бўлди. Чун ажал етти, ул хатни васият қилдиким, анинг била дафн қилғайлар. Ривоят будурким, ҳақ таоло пайғамбари кафолати жиҳатидин Канъонға раҳмат қилиб, биҳишт насиб қилди. Ва бир малакка амр бўлдиким, ул хат била элга зоҳир бўлуб, Канъон башоратин еткурди. Қавм ул ҳолдин мутаассир бўлуб, иймон қабул қилиб, анинг рисолатиға эъти-роф қилдилар. Баъзи дебдурларким, эътироф аҳлининг иймонлариға ҳам қабул учун кафил бўлди. Чун иши Тенгри таоло раҳматиға эътимодидин бу навъ ишларга кафолат эрди, бу лақаб била машҳур бўлди. Ва муддат қавми ҳидоятиға иштиғол кўргузуб, олами фонийға видоъ қилди.
Р у б о и й:
Зул-кифл ишиким, ҳаққа далолат эрди,
Ҳақ раҳматидин элга кафолат эрди.
Чун қавмнинг ойини залолат эрди,
Ўтти чу замириға малолат эрди.
Ашмуил а. с. олий шаън пайғамбардур. Зул-Кифл ўткандин сўнгра, неча қарнғача бани Исроил орасида пайғамбар мабъус бўлмадн. Ва Оъдий ғолиб бўлуб, аларнинг аҳволиға кўп футур юзланди, ва қатл, ва асир ва торож кўрдилар. Ва душманлар Сакина тобутидин неча пайғамбарзода ва маликзода била торож ва асир элттилар. Қавм тазарруъ қилиб, ўзларига бир пешво тиладилар эрса, Тенгри таоло Ашмуил а. с.ни мабъус қилди. Ва анинг биъсати замонида олий имом Тенгри раҳматиға бордиким, қавмнинг қабз ва басти анинг илкида эрди. Қавм Ашмуилдин подшоҳ истидъо қилдилар. Ул илҳом мужиби била Шовакни дедики,. Толутқа машҳурдур, Тенгри таоло сизга подшоҳлиққа тақдир қилибдур. Қавм ор қилдиларким, бу вақтғача салтанат Яҳудо наслида эрди ва Шовак Ибни Ямин наслидин эрди. Ашмуил а. с. дедиким, тақдир будурким, анинг салтанати вақти еткач, Қуддус тоғнки, муддатлардурки таскин топибдур, ўтсиз қайнай бошлағай. Ва Сакина тобутиким, қарнлардур ғойиб бўлғоли, ошкоро бўлғай. Ва ҳол улким, булар вуқуъ топти ва Ашмуил а. с. Толутни салтанат амриға мансуб қилди, Қавм доғи қабул қилдилар. Ва ул вақтда Фаластин мулки Жолутнинг истилосидин бани Исроил ул ерға етиб эрдиким, борча зулм кўрарлар эрди. Сўнгра аларға жизя таъйин қилиб эрди, Ашмуил а. с. Толутнис Жолут дафъиға амр қилди. Ва Толут сексон минг черик била Фаластин мулкига азимат қилди. Ва анинг сипоҳи Жолут ваҳмидин биёбонда сувсизлиғу исиғ ҳаво шиддатидин мутафарриқ бўлуб, уч юз ўн киши била Жолутқа етишти. Ва Жолут анинг олида сипоҳ тузатмакка ор қилиб, ёлғуз майдонға кирди. Ва Толут Довуд а. с.ға қизин берур ваъдасин қилди ва анга ўтру йиборди. Довуд а. с. Жолутни ҳалок қилди. Ва Жолутни ҳам Калбос дерлар. Бани Исроил фатҳ топиб, Жолут азим черикининг амволин тасарруф қилдилар. Ва Ашмуил а. с.нинг ёши эллик иккига етканда оламдин ўтти. Ва ўн ики йил қавм орасида нубувват қилди. Ва марқадин дерларки, Совададур, валлоҳу аълам.
Р у б о и й:
Чун қавмға Ашмуил бўлди ҳоди,
Жазм ўлди анга расуллуқ исноди.
Элга қилибон ҳақ йўлининг иршоди,
Азм этти, чу етти умрининг миъоди.
Довуд бинни Ийшо а. с. Яҳудо авлодидиндур. Анинг зикри ижмоли била ўтти. Жузвий тафсил зарурдур. Ашмуил а. с. зикри доғи анинг зикрида лозим келур. Ва Довуд а. с. аҳволининг тафсили буким„ Ийшонинг ўн уч ўғли бор эрди. Довуд а. с. Борчадин кичикроқ эрди ва ҳақир жуссароқ эрди ва гириҳ манзарроқ эрди ва Ийшо ани шубонлиққа таъйин қилиб эрди ва анга ажиб ҳолот мушоҳада бўлур эрди. Чун Ашмуил а. с. Калбос урушиға Толутни муқаррар қилди, ваҳй келдиким, Жолутнинг қатли Ийшо авлодидин ул бирининг иликидадурким, фалон зириҳ анинг бўйиға ростдур. Ашмуил а. с. Ийшонинг авлодидин тилаб, ўн ики оғоинининг бўйиға рост келмади, Ийшоға айтти: яна ўғлунг бор эса, келтур! Ийшо айттиким, бир ўғлум борким, қўй кутар. Аммо анга бу иш қобилияти нўқтур ва ани тиламак бефойдадур. Ашмуил а. с. анинг сўроғин сўруб, бориб топти. Қўйин сувдин ўткарадур эрди, сув улуғроқ жиҳатидин қўйларни икирар-икирар кўториб ўткарур эрди, Ашмуил а. с. кўргач, билдиким, нубувват шафқатининг осоридур. Анинг била мулоқот қилиб дедиким, санга ўз аҳволингдин ғарибосор ҳеч маълум бўлурму? Довуд а. с. айтти: бўлур. Шарҳини сўрди эрса, кўп ғариб осор баён қилди. Ул жумладин бири буким, келдиким, бир тош манинг бирла такаллум қилдиким, мен ул тош менким, манинг била Ҳорун а. с. фалон душманини ҳалок қилди. Ва мен ул тошни олиб тўбраға солдим. Яна ики тош ҳам ушбу дастур била бири Мусо а. с, бири Иброҳим а. с. душманини ўлтуруббиз, бизни дағи кўтор, деб айттилар. Аларни ҳам тўбраға солиб, солғондин сўнгра учоласи тош бир бўлди. Ашмуил а. с. Довуд а. с.ға нубувват ва салтанат башоратин бериб, Толут қошиға келтурди. Ва Толут куёвлики ва мулк шеркати ваъдаси бериб, Довуд а. с. Жолут майдониға кириб, ул тошни анга отиб, қодир қудрати била ани ҳалок қилиб Жолут бани Исроилға мағлуб бўлди, Ва Довуд а. с. Толут ваъдалариға вафо тилади. Толут кўп хизмат буюрғондин сўнгра, қизин анга берди. Ва бани Исроил қошида Довуд а. с. нинг иззу шарафи ортти. Ва Толут ваҳмдин пушаймон бўлуб, Довуд а. с. қасдиға бел боғлади. Довуд а. с. андин қочиб, махфий юрур зрди. Толут кўб киши анинг топмоғиға таъйин қилур эрдиким, ўлтургай. Бани Исроил уламо ва аҳборини қатлға еткурдиким, бу тоифадин ҳеч киши қолмади. Ва бу иш вуқуъидин сўнгра нодим бўлуб, паришон ҳол гўристонлар кезар эрдиким, не қилсам тенгрк таоло тавбамни қабул қилғай. Бир мустабожуд-даъва заифа қолиб эрди, анга тавассул қилнб, ҳолин деди. Ул Ашмуил а. с. қабри бошиға бориб, дуо қилди. Ашмуил а. с. қабридин чиқиб айттиким, они жиҳод қилсангким, ўн ўғлунг илайингда шаҳид бўлсалар, сўнгра ўзунг шаҳодат топиб, Тенгри таоло тавбангни қабул қилғай, деб яна қабриға кирди. Ва қабр бутти. Ва Толут Ашмуил буюрғонини бажой келтуруб, бани Исроил андин халос бўлдилар. Бу ҳолдин сўнгра, Довуд а. с. нубувват баланд пояси била салтанат пироясиға мушарраф бўлди. Ва анинг шаънида бу оят келдиким, «Ё Довуду инно жааълнока халифатан фил арзи фаҳкум байнанноси бил ҳаққи»41.
Ва дерларки азимати бир ерга еттиким, тўрт минг киши кеча анга нигоҳбонлиғ қилурлар эрди. Ва муъжизотидин бири ҳасан савтдурким, Тенгри таоло анга насиб қилди. «Забур»ни анга ирсол қилдиким, қачон ул савт била «Забур»ни ўқуса эрди, ваҳшу тайр, жину инс йиғилиб, беҳол бўлурлар эрди. Ва ул гоҳлар ўзга либос кийиб, ани тонимас элдин истифсор қилур эрдиким, Довуд сизинг била нечук маош қиладур. Бир кун анга масмуъ бўлдиким, Довуд а. с.нинг айби будурким, байтул-молдин маош ўткарадур. Мутаассир бўлуб, Тенгри таолодин бир санъат истидъо қилдиким, важҳи маош андин ҳосил қилғай. Тенгри таоло зирҳгарлик. санъатин анга каромат қилди. Яна бир муъжизаси бу эрдиким, зирҳгарликка ҳожати ифзор йўқ эрдиким„ темур иликида мумдек юмшар эрди. Ясалғондин сўнгра ўз ҳолиға борур эрди. Ривоятдурким, ҳар қачон Довуд а. с. тасбиҳ ва таҳлилға машғул бўлса эрди тоғу тош ва давобу ашжор анинг мувофақатиға тасбиҳға иштиғол қилурлар эрди. Ва ул авқотин тўрт қисм қилиб эрди. Бир кун уламо била суҳбат тутуб дарс ва таълимға машғул бўлур эрди. Ва яна бир кун қуззо маснадиға ўлтуруб, халойиқ қазоёсин бир-бирдин ўткарур эрди. Яна бир кун ўз ҳарамлари била зист қилур эрди. Яна бир кун муножотда дер эрдиким, ёраб, санинг ҳазратингда не навъ маош қилсамким, санга мустаҳсан тушгай? Хитоб келур эрдиким мени кўп ёд қил ва мен севгаиларни сев, халойиққа ўз нафсингға ҳукм қилғондек қил ва ғойиб қардошинг фаррошидин муҳтариз бўл!
Манқулдурким, бани Исроил уламоси бир кун дедиларким, оё, ҳеч бандаға бир кун ўтгаймуким, андин зиллати вужудқа келмагай? Довуд а. с. деди: шояд мендин ибодат қилур кун келмагай. Ва бу хиёл била ибодат куни ишга машғул бўлди. Кўрдиким, бир ғариб ранглик фаришта, кабутар чиройлиқ эрди, равзандин кириб, анинг қошинда қўнди. Довуд а. с.ға қил-ғон хиёлин унутуттурдилар. Ул қушни тутарға майл қилғоч, ул қуш равзандин чиқиб, томға қўнди. Довуд. а. с. ани тутмоқға томға чиқти. Ҳарён кўз солурдаким, қуш қаён борди экан, кўзи савмааси ёнидағи бир бўстонға туштиким, бир жамила ғусл қиладур эрди. Хотири бағоят мойил бўлди. Тафаҳҳус қилғондин сўнгра билдиким, Урёнинг манкуҳасидур. Ва Урё Довуд а. с.нинг Савоб отлиғ иниси била Балқо шаҳрининг муҳосараси машғул эрди. Ва қавмда мутааййин киши эрди. Довуд а. с. Савобқа нома битиб, душвор иш Урёға ружуъ қилдиким, Урё ул ҳарбда шаҳид бўлди.. Ва Довуд а. с. ул заифанинг иддати ўткондин сўнгра никоҳ қилмоқ бўлди. Ва ҳамоноки, Довуд а. с.нинг тўқсон тўқуз ҳарами бор эрди. Ул заифа деди: бу шарг била қабул қилурменким, мендин ўғлунг бўлса, валиаҳдинг бўлғай. Довуд а. с. қабул қилуб, ани қулди. Сулаймон а. с.нинг онаси улдурким, нубувват ва салтанат Довуд а. с. дин сўнгра анга етти. Ва муддате Довуд а. с. ни Тенгри таоло қилғон хатосиға олим; қилмади, то бир кун хилватида тоатқа машғул эрдиким, илайида неча киши ҳозир бўлди. Ва бу иш ғайри маъҳуд эрди. Довуд а. с. сўрдиким, не халқсиз? Алар дедилар, қўрқма. «Қолу ло тахаф, хасмони бағо баъзуно ало баъзин фаҳкум байнано бил ҳаққи вало туштит ваҳдино ило савоис-сирот»42.
Довуд а. с. хусуматларидин сўрди. Алардин бири яна биридин шикоят қилдиким, тўқсон тўқуз қўйи бор. Ва менинг бир қўюм бор эрди, мендин тамаъ қилиб, ул қўюмни олди. Довуд а. с. айттиким, мундоқ бўлса, санга зулм қилибдурурлар. Алар табассум бўлуб дедилар: Қазо-ар-ражулу ало нафсиҳи»43. Ва ғойиб бўл-дилар. Довуд а. с. билдиким, алар малойика эрдилар. Ва Довуд а. с. ўз қилғон ишининг қабоҳатидин хотириға келиб, дуд бошиға ошти. Ва бу хатоси узриға қирқ кун саждадин бош кўтармади. Навҳа била ўз ҳолиға йиғлаб тазаллум қилди. Жабраил а. с. келиб, бахшиш башоратин келтуруб дедиким, Урёнинг ризосин ҳосил қил, Тенгри таоло карами била худ гуно-ҳингдин ўтти.
Довуд а. с. Жабраил таълими била Урё қабри бошиға бориб, Урёдин талаби афв қилди. Ҳақ таоло Урё таниға руҳ киюруб, Довуд а. с. ани қатлға амр қилғонин афв қилиб, манкуҳасин никоҳ қилғоли жиҳатидин жавоб бермади. Довуд а. с. бошиға туфроқ сову-руб, жазаъ бунёд қилди эрса, хитоб келдиким, сен хотнрингни жамъ тут, биз чун гуноҳинпш боғишла-дуқ, қиёмат куни Урёға онча жавр ва қусур каромат қилоликим, ул ҳам сени бухл қилғай. Довуд а. с. кўнгли ул иштин итмийнон топти. Ва бу воқеадин сўнг, ўтуз йил ҳаётда эрди. Ривоятдурким, Довуд а. с. тазаллуми ва муножоти чоғиким, мулк ишидин парвойи қолмайдур эрди, ўғли Шалум Арозил ва Авбош иғвоси била мулк ишига дахл қилиб, истиқлол кўси урди. Чун Довуд а. с. гуноҳи афв бўлуб, мулк ишига шуруъ қилди, Шалум ваҳмдин фирор ихтиёр қилди. Ва Довуд а. с. Савобни анинг дафъиға йибориб дедиким, иликласанг, ани қатл қилмағайсен. Савоб ани тутқоч, охир қилди. Довуд а. с. ранжида оламдин ўтди. Утар чоғда, Сулаймон а. с.ға анинг қасосин буюруб, Суланмон а. с. ул амрни бажо келтурди. Ва бу вақтда бани Исроил ул навъ қолин бўлуб эрдиким, ададин киши билмас эрди. Тенгри таоло аларни тоун марази била кам қилди.
Манқулдурким, уч кеча-кундузда юз етмиш минг киши алардин Тенгри таоло ҳукмин буткордилар. Бу ҳолатда Довуд а. с. ва қавм, уламо ва аҳбори Байтул-муқаддаснинг саҳроси устига келиб, бошларин ялонг қилиб тазарруъ қилдилар. Ҳақ таоло ул балони дафъ қилғоч, Довуд а. с. қавмнинг қолғониға буюрдиким, бу ерда Тенгри таоло шукриға бир маъбад бино қи-лингким, ҳамиша шукр адосиға ибодат қилғайсиз. Ва қавм анинг буйруғи била масжиди Ақсо иморатин бино қилдилар. Ёримиға еткондин сўнг, Довуд а. с. бир ривоят била, юз йигирми яшаб эрди, Тенгри таоло раҳ-матиға борди. Ва хилофат ва валиаҳди Сулаймон а. с. эрди, ўз салтанати замонида ул бинони туготти.
Р у б о и й:
Довудки, шоҳ эрди ва пайғамбари пок,
Жоҳи қошида паст эди авжи афлок.
Жониға ажал урарда тиғи бе бок,
Нафъ этмади шаҳлиғу нубувват хошок.
Сулаймон бинни Довуд а. с. андин машҳурроқдурким, аҳволи кўб шарҳқа эҳтиёж бўлған, аммо жузвий тафсилдин чора йўқдур. Ул дуо қилдиким, «рабб иғфирли ва ҳабали мулкан ло янбағи ли аҳадин мин баъди»44. Ҳар ойина дуоси мустажоб бўлуб, бовужуди нубувват, баъзи дебдурларким бо вужуди улким, рубъи маскун салтанатини Тенгри таоло анга насиб қилди, бовужуди бу салтанат жину инс ва ваҳшу туюрни анинг маҳкуми амри қилди. Ва елни фармониға киюрди ва исми аъзам ёзилған хотам каромат қилдиким, мазкур бўлғонлар анинг баракотидин. Ул буюр-ғонни қилдилар. Ва ул бир бисот ясаттиким, жамиъ халқ сипоҳи анинг устида сиғар эрди. Қаён борса, элга амр қилур эрдиким, бу бисот била халқини анинг била элтур эрди. Ва машҳурдурким, сабоҳ Шомдин азимат қилиб, чоштни Истахрда ер эрди. Андин азимат қилиб, шом таомин Қобулда ихтиёр қилур эрдиким, «валисулаймонар-риҳа ғудуввуҳо шаҳрун ва равоҳуҳо шаҳрун»45 анинг шаънида нозил бўлубдур.
Довуд а. с.дин сўнграким, масжиди Ақсо биносили Сулаймон а. с. тугатти ва анинг асносида Байтул муқаддас шаҳрини ҳам ясади. Ва шаҳри азаматида ва масжид зебида аҳли тарих ғариб муболағалар қилибдурлар. Ул жумладин бири буким, шаҳрға ўн ики қўрғон бири-бирининг давриға йўнғон тоштин ясатти. Яна бири буким, масжидни ети ранг тошдин туготиб, қиймати жавоҳир била мурассаъ қилди. Ва ушоқ тош ўрниға ҳамул жавоҳирдин тўктурди. Ва ул уйда амр қилдиким, ҳаргиз ибодатдин ва уламо илми таълимидин холи бўлмағай. Ва Байтул-муқаддас ва масжиди Ақсо кўб қарилар бу дастур била маъмур эрди. Вайронлиғи Бухтун-насрдин эрди, шоядки ўз ерида келгай.
Ва Сулаймон а. с. ваҳшу тайр тилин Тенгри таоло иноятидин билди. Бир майдони мураббаъким ҳар залъи-ўқ ики йиғоч бўлғай, фарш тушотиб эрдиким, хиштининг бири олтун, бири кўмуш эрди. Бир жониб тахтинким, жавоҳир била мурассаъ эрди қўярлар эрди. Тўрт минг олтун курси тахтининг ики ёнида қўярлар эрдиким, бани Исроил уламо ва аҳборин ўлтурурлар эрди. Ва тахтқа ёқин Осифи Бурхиёки вазири эрди, анинг курсисин қўярлар эрди. Ва Сулаймон а. с. тулуъдин ғурубқача «мо халақа илло»46 қозиясин суруб, ҳукмин қилур эрди. Ва деву пари ва ваҳшу тайр хизматида турарлар эрди. Ва исиғ ҳавода туюр боши устида соя қилурлар эрди. Ва оқшом уйига азимат қилғоч, занбалбофлиғдин ҳосил қилғон нима била рўза очар эрди. Бир кун анинг ҳукми била ел мазкур бўлғон бисотни ва фаршни элтиб борадур эрди. Водийун-Намлға еттиким, баъзи ани Тойифи Ҳадидо дебдурлар. Ва мўр хайлининг шоҳи сипоҳиға амр қил-диким, Сулаймон сипоҳи била ўтадур. Масканингизга кирингким, сизга ул сипоҳдин зараре етмагай. Сулаймон а. с. ул амрдин воқиф бўлуб, анда таваққуф қилиб, ул мўрни овучиға олиб, анинг била муколама қилди. Бири муни сўрдиким, хайлингни бизинг остимиздин танбиҳ қилдинг, билмассенмукин, бизинг оёғимиз остида мўр озурда бўлмас. Мўр дедиким, ё набийуллоҳ, сендин хотиржамъдурман, аммо шояд санинг шуурунг бўлмагай, ханлингдин осиб еткай, деб танбиҳ воқеъ бўлди. Ва раёсат шарти номаръий қолмади. Сулаймон а. с. дедиким, мандин азимуш-шаънроқ махлуқ билурмусен? Дедиким, сендин азимуш-шаънроқ мендурмен. Сенинг тахтинг бир жамоддур. Менинг тахтим санинг муборак илкингдур. Сулаймон а. с. деди: санинг сипоҳинг кўпрак экан ё манинг? Мўр дедн: Манинг. Сулаймон а. с. деди: Манинг сипоҳим ададин киши билмас. Мўр амр қилди, етмиш минг мўр хайли чиқтиларким, бир хайлнинг ададин киши билмас эрди. Сулаймон а. с. ул иштин ибрат олиб, мўр Сулаймон а. с.ни чекуртка аёғи била зиёфат қилиб, Сулаймон а. с. мўрға навозишлар қилиб, ул ердин ўтти. Манқулдурким, Сулаймон а. с.нинг ҳашамати ниҳоятқа еткондин сўнгра, муддао қилдиким, ҳар махлуқниким ҳақ таоло анинг маҳкуми қилибдур, борчасин зиёфат қилғай. Муножот қилиб рухсат ҳам топти. Бир биёбони васиъ азим топтиким, бир тарафи дарё эрди. Девларга буюрдиким, ики минг ети юз қозон ясадиларким, ҳар қайсисининг даврасининг қутри минг қари эрди.
Банокатий тарихида дебдурким, йигирми ики минг ўй зибҳ бўлди. Узга борча ашёни мундин қиёс қилса бўлғай. Бу маъкулот неча вақтдин сўнгким туганди. Ул даштда ёйдилар ва борча махлуқотқа сало урди. Ва бу аснода Тенгри таоло баҳр давоббидин бир доббани сувдин чиқорди. Ва ул добба Сулаймон а. с.ға дедиким, сен махлуқотни зиёфат қиладур эмишсен, бу кун ризқимни ҳақ таоло санинг хонингга ҳавола қи-либдур. Сулаймон а. с. деди, бу таомлардннким ёйилибдур, улча санга кофийдур, егил. Ул добба ул муддатда пишкон таомни тамом еб тўймай, Сулаймон а. с.дин нима тилади. Сулаймон а. с. ожиз бўлди. Добба дедиким, сабоҳ бир ризқимдин сулси ейилди, яна ики сулси қолибдур. Сулаймон а. с. деди: Магар сен Тенгри таоло хон арзоқидин тўйғайсен. Добба дедиким; ё Сулаймон, сен муни билмасму эрдингким, Тенгри таоло махлуқотин магар ўз хони карамиднн тўйғозғай, бу навъкнм мени кўрдунг. Бу баҳрда Тенгри таоло андоқ жониворлар яратибдурким, ҳар бирига ики мендекни туъма қилибдур. Сулаймон а. с. Тенгри таоло сунънға офаринлар қилиб, ўз қилғонидин мунфаил бўлуб, ҳақ таоло қошида ажзиға эътироф қилди, афву маърифат тилади. Тенгри таоло анинг матлубини анга еткурди. Ул танбиҳ бўлди. Манқулдурким, Сулаймон а. с. туюрдин ҳар бирини бир ишга таъйин қилур эрди. Ҳудҳудни сув топмоқ амриға муқаррар этиб эрдиким, тахти йилига биёбонларға гузар қилурда сув дарбойист бўлур эрди. Бир кун сувға эҳтнёж бўлуб, Ҳудҳуд топилмади. Сулаймон а. с. сувға буюрдиким, ани ҳозир қилғай. Ул ҳозир қилғоч, Сулаймон а. с. хитоб қилди, ғазаб билаким, қаён бориб эрдинг? Ва ҳол ул-ки, Ҳудҳуд бир замон мулозиматдин фориғ топиб, сайр учун тайрон қилиб, бир шаҳрға кўзи тушуб эрдиким, оти Сабо эрди ва подшоҳи Билқис отлиғ хотун эрди. Ва анинг аҳволининг кайфиятин машруҳ билиб келиб эрди, Сулаймон а. с. сўрғоч, арз қилдиким, бу навъ шаҳрға еттим ва бу навъ подшоҳи бор. Ғоят ҳусну жамол ва ниҳояти ҳусну камол ва салотиндин мунфарид ва миллати офтобпарастлиғ. Отаси Шароҳил Яъриб бинни Қаҳитон наслидин ва онаси Района жиниким, жин шоҳининг қизи бўлғай. Ва мунинг асносида онча таъриф қилдиким, Сулаймон а. с.ға анинг мулоқоти майли бўлуб, мактуб битдиким, ислом давлатиға мушарраф бўлсунки, «Иннаҳу мин Сулаймона ва иннаҳу бисмиллоҳир-раҳмон-ар-раҳими алло таълу алайя ваътуни муслимина»47 андин мухбирдур. Ва бу номани Ҳудҳудқа бериб, Сабо шаҳриға йиборди. Ва нома Билқисқа еткондин сўнгра, Билқис тааммул била тўрт кирпич икиси олтун, икиси кумуш, доғи бир муҳрлик дурж ва юз қиз ва ўғул – барисин борчасиға эранлар либоси кийдурулган ораста қилиб, Манзар бинни Умарким, ақл ва каёсатлиғ киши эрди, бу нималар била Сулаймон а. с. ҳазратиға йиборди. Доғи дедиким, агар хиштларни қабул қилур ва сенинг била истиғно юзидин мулоқот қилур, пайғамбар эмас ва агар акс қилур, пайғамбардур. Андин сўнгра ўғлонларни қизлардин айирсун, доғи ҳуққада не нима эрканни десун ва дегондин сўнгра етишмокин ҳам айтсун. Манзар мутаважжиҳ бўлуб, Сулаймон а. с.ға Жабраил а. с. келиб, ул ишлардин хабар берди. Сулаймон а. с. мазкур бўлғон ул ўн ики йиғоч олтун, кўмуш, хишт тўшагон ерда сипоҳини ораста қилиб, Манзарнинг йўлида тўрт хишт ўрнини очуқ қилдилар. Манзар бу ҳашаматни кўруб, ҳайрон қолиб, ўз келтургон туҳфасидин шарманда бўлуб, ҳамул очуқ қолғон тўрт хишт ўрниға қўюб, Сулаймон а. с. ҳазратиға келди. Очуқ юз била эъзозу икром қилиб буюрднким, туҳфаким келтуруб эрдинг, не учун ташладинг? Ани қабул қилмасбиз, қойтиб Билқиса айтким, иймон қабул қилсун. Ва иносни зукурдин айирди ва дурж ичинда дедиким, ёқути носуфтадур. Ани чиқориб буюрдиким, олмос била суфта қилсунлар. Чун Манзар Билқис хизматиға кўргонларин арз қилди, Билқис Сулаймон а. с. хизматиға мутаважжиҳ бўлди. Бир йиғоч ёқин етконда Сулаймон а. с.ға хабар бўлди. Ва мазолим девонида ўлтуруб, дедиким, бўлғайки Билқиснинг тахтин Сабо шаҳридин бот келтургай. «Қола ифритун минал жинни ана отика биҳи қабла ан тақума мин мақомика ва инни алайҳи лақавийюн амин»48. Сулаймон а. с. дедиким, мундин ботроқ керак. Яна бир жин дедиким, кўз юмуб – очқунча келтурай. Сулаймон а. с. қилғон даъвийси била ҳозир қилди. Ва ул тахтни Билқис ети ўтлош уй ичинда қўюб, борчасин муқаффал қилиб эрди, Сулаймон а. с. буюрдиким, ўз тахти устида қўйдилар. Билқисқа бор бўлди ва ўз тахти гўшасида ер бериб, илтифотлар қилди. Билқис ўз тахтини кўруб, мутаажжиб бўлуб, Сулаймон а. с.нинг нубувватиға шаки қолмади. Ва Сулаймон а. с. Билқисни ўз қиз-қардоши қошида тушурди. Неча кунлук мусоҳабатдин сўнгра, мезбон меҳмоннинг хасойили ҳамидасин таъриф қилиб, Сулаймон а. с. Билқисни ўз никоҳиға тортти. Ва анинг муборак аёғида тук бор эрдн. Анинг жиҳатидин девлар ҳаммом биносин қилиб, тўра таркиби била ул ишнинг иложи қилдилар. Ва ул соҳиби давлат жиҳатидин неча минг йилдурким, халойиқ ҳаммом осойишиға мушаррафдурлар, таърифдин мустағнийдур. Сулаймон а. с. фитнаси «Қолаллоҳу таоло: ва лақад фатанно Сулаймона ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан сумма аноба»49. Сулаймон а. с. фитнаси шарҳида мухталиф ривоят бор. Аммо улча бу мухтасарға муносибдур ёзилур. Баъзи дебдурларки, бовужуди ети юз ҳарам ва уч юз суррият Тенгри таоло Сулаймон а. с.ға бир ўғул бердиким, бир кўзи кўр ва бир илики ва бир оёғи йўқ эрди. Сулаймон а. с. ва Билқис ва Осаф инсоф юзидин ўзларининг уюбиға муътариф бўлуб, дуо қилғоч ул тифлни ҳақ таоло тандуруст қилди ва анинг муҳофазати учун Сулаймон а. с. жинларни таъйин қилди. Тенгри таоло анинг ўз ўғлини сойир атфолдин мумтоз қилиб, писандида тушмай, Азроилға амр бўлднким, руҳин қабз қилиб, жасадин Сулаймон а. с.нинг тахти устида ташладиларким, «Ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан»50 мақсуд мундин бўлғай. Ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ била ибни Аббос Разийаллоҳу анҳумо дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг фитнаси интизои эрди. Ва жасад иборати Сихрборд отлиғ девдин эрдиким, анинг тахти устига анинг сурати била қирқ кун мутамассил бўлди. Ва бу иш кайфияти бу эрдиким, Сулаймон а. с. ким, Жазира мулукидин биринким, отин Сайдун дебдурлар ва бутпараст эрди ўлтурди. Қизинким малоҳат зевари била ороста эрди қўлди. Ул қиз отаси фироқида бетоқат эрди, Сулаймон а. с. анинг давосин тилаб топмас эрди. Ул қиз шайтон иғвосн била Сулаймон а. с.ға илтимос қилдиким, девлар отам шакли била бир сурат ясаб келтурсаларким, гоҳи ани кўруб кўнглумга тасалли бўлса, анинг муддаоси мақбул тушуб, бу иш сурат тутти.
Чун қиз бурун бутпараст эрди, бу суратни парастиш қила бошлади. Сулаймон.а. с. ғофил ва бу иш Осафға етти. Осаф Сулаймон а. с. мажлисида анбиёйи собиқнинг наътин қилурда, Сулаймон а. с.нинг отаси замониғача туфулийят анёми маошининг таърифин қилди. Сулаймон а. с.ға бу душвор келдиким, мунча ғариб иноятларким, анга Тенгри таоло салтанати айёмида насиб қилди. Осаф алардин нечук нима демади. Осафдин истифсор қилғоч, айттиким, бировнингким қирқ кун уйида бутпарастлиғ бўлғай, анбиё зумрасида не навъ таъриф қилса бўлғай. Сулаймон а. с. сўруб билгандин сўнгра, ул бутни ушотиб, ўзи тазарруъға тушти. Бу аснода мустароҳға кирарда маъҳуд тариқи била хотамни Жарода отлиғ канизакка топшурди. Мазкур бўлғон дев Сулаймон а. с. сурати била келиб, канизакдин хотамни олиб, Сулаймон а. с. тахти устига чиқиб, ҳукм қила бошлади. Сулаймон а. с. чиқиб хотамни тилагач, шаклин ҳам Тенгри таоло мутағаййир қилиб эрди, канизак ани танимадн. Дедиким, хотамни Сулаймон олди, сен не кишисен? Сулаймон а. с. ўз сурати билан бировни тахтида кўргач, билдиким, ҳол недур. Шаҳрдин чиқиб, шаҳрда саргардон юрур эрди. Қаён борса, не кишисен? – деб сўрсалар эрди, мен Сулаймонман, дер эрди. Ани телба деб, тош отиб, бошиға туфроқ сочиб, ийзо қилурлар эрди. Ва деви лаъин тахт устида номаъқул ва номашруъ ҳукилар қилур эрди. Мутаажжиб ва мутағаййир бўлғондин сўнг, дев билдиким, қиладурғон иш анинг иши эмас. Ул хотамни дарёга ташлаб, ғойиб бўлди.
Ва Сулаймон а. с. рўзи жиҳатидин дарё қироғинда болиғчиларға муздурлуқ қилур эрди. Ул хотамни бир болиғ ютуб, аларнинг домиға тушуб, Сулаймон а. с. муздиға бердилар. Сулаймон а. с. болиғ ичидин хо-тамни олиб, яна салтанат тахтиға борди.
Ва бу воқеа ҳамул бутпарастлиғ айёми била мувофиқ қирқ кун ва Жасадни баъзи муфассирлар. бу девдин таъбир қилибдурлар. Ва анинг ғаройиб эъжозин бир гунаш раддидурким, мужмалан ўтти. Ва шарҳи будурким, осорини кўрарга машғул эрдиким, гунаш ботти ва муборак хотириға аср намози фавт бўлғон учун изтиробға тушти. Тенгри таоло гунашни қайтариб, ул ҳазрат намозин қилғунча ўз ерида турғузди. То намоз тугонди, яна ғуруб қилди. Тарих аҳли дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг савмаасининг эшикида ҳар кун ғайбдин бир дарахт пайдо бўлур эрди ва хосиятин Сулаймон а. с. сўрар эрди. Бир кун бир дарахт пайдо бўлди ва хосиятин сўрғоч, жавоб бердиким, хосиятим сенинг мулкунгга вайронлиғдур. Сулаймон а. с. билдиким, вақт етибдур. Васиятлар китобат қилди ва Тенгри таолодин илтимос қилдиким, анинг фавтин дев ва паридин неча вақт махфий тутқай. Ва шишадин бир уйи бор эрдиким, анда тоат қилур эрди. Ул уйга кириб, асосиға таёниб оламдин ўтти. Ва халоиқ кўрар эрдиким, Сулаймон а. с. асосиға таёниб турубдур. То муддатлардин сўнгра, асосин қурт еб ушолди. Ва ул ҳазрат йиқилғондин эл фавтин билдилар ва анинг мавтидин ихфоси илтимосида сўзлар дебдурлар. Яхшироқ будурким, Байтулмуқаддас туганмоки ҳамонча фурсат мақсуд эрдиким, асо бутун эрди, тугагондин сўнгра асо синди ва девлар ул ишни туготиб эрдилар. Валлоҳу аълам.
Р у б о и й:
Оламни Сулаймонға ҳақ этмиш маъмур,
Ҳукми солди жину башар хайлиға шўр.
Охир чу ажал анга мақом айлади гўр,
Туфроқ ичида қилди ватан уйлаки мўр.
Луқмони ҳаким. Тарих аҳлидин баъзи ани ҳукамо силкида мазкур қилибдурлар. Ва кўпрак эл ани пайғамбар дебдурлар. Ва баъзи ривоятда мундоқдурки, Тенгри таоло нубувват ва ҳикмат орасида мухбир қилди. Ҳар тақдир била «Ва лақад отайно луқмонал-ҳикмата»51 анинг шаънидадур. Бўла олурки, бовужуди нубувват ҳикмат дағи анга насиб бўлмиш бўлғай. Ранги қаро эркандур. Довуд а. с. суҳбатиға мушарраф бўлур эрди. Ва андин кўб ғаройиб вужуд тутар эрди. Баъзи дебдурларки, қул эрди ва озод бўлғонида мухталиф ривоят бор. Бири буким, хожаси бир руд қироғинди биров била нард ўйнади, бу шарт билаким, мағлуб бўлғон бу руд суйин тамом ичгай ё молин бергай. Ва Луқмоннинг хожаси уткузди. Ҳариф рудхона суйин тамом ичмак таклиф қилди. Ва ул мутаҳаййир бўлди. Луқмон дедиким, шарт қиладурғон вақтдағи сувни ҳозир қил ё ғаразинг бу ҳозир сув бўлғон бўлса, руднинг бу қироғиндағн сувни ичкунча нори қиро-ғиндағи сувни турғуз. Ҳариф бу ишдин ожиз бўлди. Хожаси халос топиб, Луқмонни озод қилди. Яна бири буким, хожаси анга буюрдиким, қўй ўлтуруб, яхшироқ: узвини пишуруб келтур. Ул юрокини тили била пишуруб келтурди. Яна бир қотла дедиким, қўй ўлтуруб, ёмонроқ узвини пишуруб келтур. Ҳамул ики узвдин келтурди. Хожа нуктасин сўрди эрса, дедиким, кўнгул: ношойиста афъолдин ва тил нобойиста ақволдин бири бўлса, алардин яхшироқ узв йўқтур ва агар бўлмаса, алардин ёмонроқ йўқ. Яна бири бу ким, хожа анга буюрдиким, кунжид эк! Ул арпа экти. Хожа сўрдиким, арпа экиб, кунжид нечук топарсен? Дедиким, чун сен ношойист иш қилиб, нечук Тенгри таолодин раҳмат ва жаннат тамаъ қилурсен, мен ҳам дедим: арпа эксам, кунжуд шояд бар топқаймен. Хожа мутанаббиҳ бўлуб, ани озод қилди. Дуо қилиб, уч минг йил умр топибдур. Баъзи ети Каргас умри дебдурларки, ҳар бири беш юз йилдур, анинг сўзларидиндурким, тўрт минг сўз. битибдурлар ва тўрт сўз била ихтисор қилибдурлар. Икисини дойим ёд қилмоқ керак ва икисини унутмоқ керак. Бурунғи икидин бири ўзи қилғон яхшиликдур ва бири ғайри қилғон ёмонлиғ.
Луқмоннинг ғариб ҳолоти ва нофиъ мақолоти кўптур. Бу мухтасарда мунча била қаноат қилилди.
Р у б о и й:
Луқмонники баъзи дедилар пайғамбар,
Баъзи дедилар ҳакими покиза сияр.
Уч минг яшабон бу дайрни қилди мақар,
Минг мунча ҳам ўлса, қилғулуқдур бу сафар.
Юнус бинни Мато а. с. отаси оти била машҳурдур. Отаси Дови бинни Яъқуб а. с. наслидиндур, мурсал. пайғамбардурким, «қолаллоҳу таоло ва инна Юнуса ламинал мурсалин»52. Агарчи Сулаймон а. с. замони-дин анга дегинча, балки Сулаймон а. с. авлодидин эрди, аммо чун ҳеч тарихда марбут топилмади. Юнус а. с. чун Сулаймон а. с.дин сўнгра, мурсал пайғамбар эрди, андин бошланди. Ани Тенгри таоло мабъус қилиб, Суй элига йиборди. Ва Суй эли ани нубувватга такзиб қилиб, Юнус а. с. ғазаб қилди ва халқиға ёмон дуо қилди. Ва рухсати илоҳи бўлмай, аҳлу аёли била халқнинг орасидин чиқиб, алардин андоқ махфий бўлдиким, агар Тенгри таолодин қавмиға бало келса, ани дуо қилурға топмағайлар. Тенгри таоло хотимал-анбиё салавотуллоҳи алайҳи ва ало олиҳиға сабр қилмоққа амр қилиб, Юнус а. с. қилғонидин наҳй қилурким, «Фасбир лиҳукмираббика ва ло такун касоҳибин ҳути»53 Чун Юнус а. с. элдин чиқти, қавмиға Тенгри таоло бир булут йибордиким, андин ўт ёғар эрди. Қавм муни кўргач, Юнус а. с.ни тилай бошладиларким, иймон кетургайлар. Чун билдиларким, Юнус а. с. алар топқудек бормайдур, дедиларким, Юнус а. с. бўлмаса Юнус а. с. Тенгриси ҳозирдур. Борчалари ўғул-ушоқлари била бошларин ялонг қилиб, тазарруъға машғул бўлдилар ва тавба ва инобат қила бошладилар. Чун тавбаларида содиқ эрдилар, Тенгри таоло қабул қилиб, ул балони алардин дафъ қилди. Аммо Юнус а. с. алардин айрилғонда кемага кириб, баҳр юзинда бир азим болиғ оғзин очиб, кема аҳлиға қасд қилди. Борча иттифоқ қилдиларким, бир кишини анга туъма бергайлар. Неча қотла қуръа солдилар. Юнус а. с.ға қуръа тушуб, Юнус а. с. билдиким, мағзуб бўлубдур. Узнни болиғ оғзиға ташлади. Ва болиғ Юнус а. с.ни ютуб, Тенгри таоло болиғнинг қурсоғида ани асради. Ва Юнус а. с. қирқ кун болиғ ичинда эрди ва бу тасбиҳни вирд қилиб эрдиким, «Ло илоҳа илло анта субҳонака инни кунту миназзолимин»54. Қирқ кундин сўнгра, Тенгри таоло Юнус а. с. хатосидин кечиб, ани уч қаронғулуқдин қутқордиким, бири кема ва бири сув ва бири болиғ қурсоғи бўлғай. Ва болиғ дарё қироғиға келиб, ани ёқоға солди. Ва ул янгло туққан ёшдек бўлуб эрди, бир сутлук кийикка амр бўлдиким, ҳар кун келиб, анга сут берур эрди ва бир йиғоч анга соя қилур эрди. Қирқ кундин сўнгра, ўз ҳолиға келиб, амри илоҳи била қавм орасиға кирди, қавм анинг ҳидояти била инмон шарафиға мушарраф бўлдилар. Ва кўб вақт бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва дерларки, Куфада мадфундур.
Р у б о и й:
Юнуски нубувват кўзини ёрутти,
Танзиб ила қавм кўнглини ўрготти.
Болиғ ичида агарчи маскан тутти,
Ҳам охир ажал болиғи ани ютти.
Омус ва Мусо ва Маъ. Соҳиби «Гузида» Ҳамдуллоҳ Алмуставфи бу уч кишини аҳли тарихдин нақл қилибдурки, мурсал эрдилар. Ва бани Исроилни Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.
Содиқ ва Сиддуқ ва Салум – бу уч кишига Тенгри таоло нубувват бериб, Антокийя халқиға йибордиким, алар ҳавлидин борча ҳалок бўлдилар. Ғайри атфолким, булуғ ҳаддиға еткайдур эрдилар ва ул атфол нймон давлатиға мушарраф бўлдилар.
Фанжар Мусо ва Момал-қавси ва Жавфарф ва Санъо Куси ва Урё – бу беш кишини аҳли тарих пайғамбар дебдурлар. Бани Исроилда Мусо а. с. диниға даъват қилдилар ва Зул-кифл аҳдиға ёқин эрдилар. Баъзи Зул-кифл а. с.ни булардин сўнгра айтибдурлар.
Фавойил ва Ҳикой. Баъзи муаррихлар бу иковни ҳам пайғамбар дебдурлар. Зул-кифл замонида Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.
Зижурмо ва Мадоҳи. Баъзи қавл била пайғамбардурлар. Зул-кифл а. с.дин сўнгра ва даъватлари Мусо а. с. диниға эрди.
Ва Шуъё пайғамбар эрди. Ва баъзи дебдурларки, Юнус а. с. ўзидин сўнг ани бани Исроилға валий қилди. Ва ани баъзи дебдурларким, ул Юнус а. с.дин бурунроқ эрди. Валлоҳу аълам. Бухтун-насрнинг бузуғлиғи ва Байтул-муқаддасни вайрон қилиб, жавоҳириким Сулаймон а. с. ясағондин бери бор эрди, ул борчасни элтгони ва азим қатллар қилғони кўпрак аҳли тарих иттифоқи била бу анбиё замонидадур. Ва баъзи дебдурларким, Дониёл а. с.ни Бухтун-наср Байтул-муқаддасдин элтиб, муддати замонида асраб, бир туш кўруб, унутқондин сўнгра, Дониёл а. с. ҳам тушин, ҳам таъбирин айтиб, ул банддин халос бўлди.
Узайр а. с. анбиё авлодидиндур. Бухтун-наср Байтул-муқаддасни бузғонда, ани абнойи жинси била асир қилиб, Бобилға элтти. Андин халос топиб келурда, бир кентда тушти ва эшокини боғлаб, учасин бир дарахтқа қўйди. Ва илайида анжир эрди ва бир зарфда узум шираси. Ва бу маҳалда хаёлиға Тенгри таоло амвотни иҳё қилуриға фикрга тушти. Ва ул кентнинг бузуғларида одамизоднинг қуруқ сўнгоклари бор эрди. Аларни кўруб, ҳайрати орттиким, бу чурук сўнгокларни тиргузмокта ғайри ҳайратки, ақлға муставлий бўлғай, ўзга нима нўқдур. Ҳақ таоло қудрати иқтизоси ул қилдиким, Узаарнинг ҳайрати дафъ бўлуб, бу ҳол анга айнал-яқин бўлғай. Ложарам, амр бўлдиким, руҳин муборак жасадидин чиқордилар ва маркабин доғи руҳсиз қилдилар. Ва Тенгри таоло Узайр а. с. жисмин эл кўзидин пинҳон асради, бу ҳолға юз йил ўтти.
Бу муддатдин сўнгра Тенгри таоло Узайр а. с.ниг тиргузди. Бир малак андин сўрдиким, «Кам лабиста?» Жавоб бердиким, «Явман ав баъза явмен». Ул малак дид, «Баллабиста миата омин фанзур ило таомика вш шаробика лам ятасаннаҳ. Ванзур ило ҳиморика ал-майити»55. Чун муни Узайр а. с. мулоҳаза қилди, кўрдиким, анжир ўз ўрнида ва узум шираси ҳамул зарфда тоза эрди. Ва маркабининг чуруган сўнгакларига боқти. Кўрдиким, бир-бирига муттасил бўлуб, устига иг ўрланди ва анинг устига тери тортилди, доғи руҳ баданиға кириб тирилди.
Узайр а. с. билдиким, анинг юз йил бурунғи қилғон тараддуди жиҳатидин ҳақ таоло анга бу навъ қудратин кўргузди. Ва анинг санъатиға офарин ўқуб, маркабин миниб, ўз шаҳриға тебради. Ул шаҳрға еткондин сўнгра, чун юз йил ўткон жиҳатидин кўп тағйир топиб эрди, ҳеч ерни тонимай, кўб заҳмат била ўз саройини топти. Аммо киши йўқ эрди, бир кўр канизакдин ўзга. Сўнгра Узайр а. с. андин сўрдиким, бу уй. Узайрнинг уйидур? Ул тасдиқ қилиб дедиким, сен кимсенким, бу юз йилдаким, менинг махдумум ғойиб булубдур. Мен ани кам эшитибмен. Ул дедиким, мен Узайрдўрмен. Канизак айттиким, агар чин айтасен, Узайр а. с. мустажобуд – даъва эрди, дуо қилким, манинг кўзум бино бўлсун. Узайр а. с. дуо қилди. Ҳақ таоло ул канизакнинг кўзин бино қилди. Узайр а. с. нинг муборак юзин кўргач, танидиким, анга бу юз йилда ҳеч тағйир воқеъ бўлмайдур эрди. Фарёд қилиб аёғиға тушуб, югуруб Узайр а. с.нинг ўғлонлариға мужда еткурдиким, ўғлонлари бири юз ёшар эрди, бири юз ўн ёшар эрди. Атоларин йигит кўруб танимадиларким, Узайр а. с.нинг бағрида бир хол бор эрдиким ҳилол шакли била. Ул нишонанн очиб кўруб, алар ҳам муборак қадамиға юз суртуб, қавмға хабар бўлди. Қавм ҳам инонмай, дедиларким, «Таврот»ни ҳечким Узайр а. с.дин яхшироқ билмас эрди, то ул китобни Бухтун-наср элтти орамизда киши билмас. Узайр а. с. «Тавротони азбар ўқуди ва алар билдилар. Баъзи ерларда ёшурун қолғонни муқобала қилдилар эрса, бир ҳарф ортуқ-ўксук эмас эрди. Баъзи бу ғариб ҳолотдин Узайр а. с.ни ибнуллоҳ дедилар. «Ва қолатил-яҳуду узайр-унубнуллоҳи»56. Ва баъзи муаррихлар Узайр а. с.ни бўлғон ҳолотини Армиёға иснод қилибдурлар. Ва Узайр а. с.ни Арз отлиғ иниси била туғуб била ўлдилар. Аммо ўлар вақтда Узайр а. с. юз ёшар ва Арз ики юз ёшар эрди. Мундин ғариброқ ҳол таворихда оз воқеъдур. Ва ўғлонлари қари кишилар эрди, ёшқа атоларидан улуғроқ. Валлоҳу аълам.
Зикриё ва Яҳё а. с. ва Марям бинти Умрон. Алар зайлида Зикриё а. с.ни Сулаймон а. с. наслидин дебдурлар. Ва ул Байтул-муқаддасда мужовир эрди. Ва Умронким, Зикриё а. с.нинг амузодаси эрди, ул дағи мужовир эрди. Икаласининг ҳарамлари эгочи-сингил эрднлар. Имронға фарзанд кўп бўлдн ва Зикриё а. с. ға бўлмадн. Имрон бу шукронаға назр қилдиким, яна фарзанд бўлса, Байтул-муқаддасқа мужовир бўлған. Ва ҳарамики оти Ҳифа эрди Марямға ҳомила эрди. Ва туққондин сўнгра назр жиҳатидин Имрон мутаҳаййир бўлдиким, иносни мужовир қилмаслар эрди.
«Қолаллоҳу таоло инни вазаътуҳо унсо валлоҳу аъламу бимо вазаъат ва лайсаз-закари кал унсо ва инни саммайтуҳо Маряма ва инни уъийзуҳо бика вазуррийя таҳоминаш-шайтонир-ражим»57. Бу шарафдин Марямни бир нимага чирмаб, Ҳифа Байтул-муқаддасқа элтти. Уламо ва аҳборанинг қавлин мункири кўрдилар.
Зикриё а. с.ға ваҳй келдиким, бу фаҳирани ўғулға қабул қилдуқ «Фатақаббалаҳо раббуҳо биқабулин ҳасанин»58. Бу жиҳатдин ахбор анинг муҳофазатиға машғул бўлдилар. Зикриё а. с. дедиким, анинг тааҳҳуди манга авлодурки, холаси манинг уюмдадур. Ахбор қабул қилмай уч қотла қуръа солдилар. Учолосида қуръа Зикриё а. с. отиға тушти. Борча заруратан мусаллам туттилар. Сўнгра Зикрнё а. с. Марямни уйига элтиб, Ашбоъким, Зикриёнинг ҳарами ва Марямнинг холаси эрди, анинг муҳофазатиға машғул бўлди, то анга ибодатқа ва масжид хизмати қобилияти пайдо бўлди.. Сўнгра Зикриё а. с. анинг учун масжидда бир ғурфа ясаттиким, эшики йўқ эрди. Зина била анга чиқор эрди. Ва ўзи ғойиб бўлса, ғурфа тўшукин қуфл қилур эрди. Ва ул жумладин бири буким, қишда ёз меваси ва акс ҳам кўрар эрди. Сўрғондаким, «анно лаки ҳозо. фи ғайри вақтиҳи»59, жавоб топтиким, «ҳозо мин индиллоҳи ярзуқу ман яшоъу биғайри ҳисоб»60.
Ва бу вақтда Зикриё а. с. ва ҳарами Қибарсанда эрдилар. Зикриё а. с. дедиким, Холиқиким Марямға ғайр вақтида бу навъ фавокиҳ насиб қила олур, манинг ҳам ҳаётим шажарасндин, агарчи ғайри вақтдур, бир неча каромат қила олур. Бу орзу кўнглига ўтти, Жабраил а. с. анга Яҳё а. с. вужудиға башорат берди. «Фанодат-ҳал-малоикату ва ҳува қойимун юсалли фил миҳроби»61. Ва чун Яҳё а. с. мутаваллид бўлди, оз вақтдин сўнгра Тенгри таоло муборак кўнглин ваҳй нузулидин мунаввар қилдиким. «Ё Яҳё ҳузил китоба биқувватен ва отайноҳул-ҳукма сабийян»62. Ва Яҳё а. с.нинг тоати бағоят ва йиғламоғи бениҳоят эрди. Дерларки, ғоят букодин ики юзида ики новдондек чуқур хат пайдо бўлуб эрди ва бу фаврда Марям зуафо ғадридин ғусл қилур маҳалда Жабраил а. с. ани Исо а. с.ға башорат берди. Баъзи дебдурлар Исо а. с. тўқуз ойдин сўнгра мутаваллид бўлди. Халойиқ номуносиб сўзлар дедилар. Аммо Исо а. с. ҳамул дам такаллум қилиб, Тенгри таолонинг бандалиғи ва ўзининг нубувватиға ва онаси поклиғиға тонуғлуқ берди ва хотамул-анбиё вужуди муборакиға саллОллоҳу алайҳи вассалам башорат еткурди. Неча вақтким, ўтти, Яҳё а. с. била мусоҳабат қилур эрди. Ул вақтким, Исо а. с. мутаваллид бўлди ва ахбор анга таън ҳилдилар. Бовужуди улки, Тенгри таоло Исо а. с.ни ўткан такаллум билаки мутақаллим қилди, бани Исроилнинг ҳам юзи, ҳам кўнгли қаролади. Исо а. с.ни ул иш туҳмати била муаззаб тутар эрдилар. То иш ул ерга еттиким, Зикриё а. с. ул нопок эл орасидин қочти. Ва алар қовлай бориб, машҳурдурким, ул ҳазрат йиғоч шикофиға кириб, ул шикоф бутти. Ва аъдо етиб, этокининг учин йиғочдин тошқори кўруб, йиғоч бошидин арра қўюб Зикриё а. с.ни ҳалок қилдилар.
Бу ерда чун сўз дердин, балки дам урардин хома тили лол ва тил хомаси гунг мақолдур, авло улким, мақсудқа шуруъ қилоли. Яҳё а. с. қатли бу навъ эрдиким, ул замоннинг подшоҳининг ёшқа етгон ҳарами бор эрди. Бу жиҳатдинки, чун қарибдур, бўлмағайким, подшоҳ яна бировни никоҳнға киюргай ва анинг мужиби азли бўлғай. Узга абушқадин жамила қизи бор эрди, подшоҳға тарғиб қилдиким, ул қизни олғай. Подшоҳ Яҳё а. с.дин сўрди эрса, Яҳё а. с. дедиким, санга анинг никоҳи раво эрмас. Ул қиз била онасиға Яҳё а. с. адовати пайдо бўлди. Бир кунки подшоҳ маст эрди, ул қизни онаси ороста қилиб, анинг қошиға йиборди. Сукр ғалаёни ва шаҳват туғёнидин анга майл қилди. Қиз ибо қилдиким, агар ҳожатимни раво қилурсен, бу иш бўлур. Сўрдиким, ҳожатинг недур? Ул бадбахт дедиким, ҳожатим Яҳё а. с. нинг қатлидур. Ул зоний бу зония хотири учун Яҳё маъсум қатлиға ризо берди. Дерларки, ул ҳазрат қатл бўлғондин сўнг-ра, ул ики малъунни ер ютти. Дерларки, бани Исронлнинг ики фасодидин сўнғиси Яҳё а. с. қатлидур. Бу амр вуқуъидин сўнгра, Тенгри таоло форс мулукидин Хурвис отлиғни бани Исроилға истило бердиким, ул ики пайғамбар қони эвази аларни андоқ қатл қилдиким, яҳуддин киши оз қолди. Дерларки, Байтул-муқаддас дарвозасидин Хурвис ўрдусиғача рудхонадек қон оқти. Алқисса, Зикриё а. с. дори фанодин бу навъ до-ри бақоға бордилар.
Р у б о и й:
Айлаб Зикриё била Яҳёни қабул,
Қилди икисини олам аҳлиға расул.
Не қилдилар эркин бу ато бирла ўғул
Ким, элга яна аларни қилди мақтул.
Исо бинни Марям салавотуллоҳи алайҳ бир қавл била учунчи улул-азмдур, бир қавл била бешинчи. Андин бурунғи анбиёдин сўнгра ҳеч қойсиға қирқ ёшдин бурун нубувват етмади. Ва лекин ул модарзод пай-ғамбар эрди. Ва анинг валодатидин бурун Тенгри таоло Марямға анинг вужуди башоратин бердиким, «Из қолатил-малоикату ё Маряму инналлоҳа юбаш-шируки бикалиматен минҳу исмиҳул масиҳу Исабну Маряма ва жийҳан фит-дунё вал охирати ва минал-муқаррабийна ва юкаллимунноса фил маҳди ва каҳлан»63.
Масиҳ лафзида сўз кўптур. Ва Исо а. с. валодатида ҳам сўз кўптур. Тафосир кутубидин маълум бўлур. Чун бу мухтасарда матлуб ихтисордур, яъни муаррихона ишларга қонеъ бўлулди. Муқаррардурким, Исо а. с.нинг отаси йўқтур. Марям Жабраил а. с.нинг нафаси била ҳомила бўлди ва туғурур вақтда Байтуллиуқаддасдин чиқиб, қироғроқ ерда вазъ ҳамл қилди. Халқ бу ишни билиб, бориб ул ҳолни кўруб, ирик сўзлар айта бошладилар. Юқорироқ битилибдуркнм, Исо а. с. не навъ жавоблар берди. Андин сўнг эл мутаажжиб бўлуб, сўз айта олмай қайттилар. Марямни Ҳабнб Нажжорким, холазодаси эрди, Исо а. с. била олиб Дамашққа борди. Исо а. с. ўн уч ёшағунча анда маош қилди. Анда ҳам Исо а. с.нинг муъжизоти кўб зоҳир бўлди.
Чун «Инжил» Исо а. с.ға нозил бўлди, учовда Байтул-муқаддасқа келиб, Исо а. с. амри илоҳи била халқни Тенгри таоло амриға далолат қилди. Халқ ани такзиб қилиб, номуносиб сўзлар дедилар. Аммо ҳавориюн иймон келтуруб, динини қабул қилдилар. Ва алар ўн ики киши эрдилар, пешалари бўёғчилиқ эрди. Исо а. с.дин муъжиза тиладилар, борчанинг бўяр рахт-ларин олнб, Нил кўйига солди. Алар изтироб қилғочким, булардан ҳар бирини бир ранг буюрубдурлар. Исо а. с. Мил кўйига илик урди. Ҳар бириниким чиқарди, иёси тилагон ранг била чиқти. Бу муъжиза ул элга мужиби имон бўлди. Ул нимаким Йсо а. с. элига амр қилди тавҳид эрди. Ва хотамун-нубувватнинг рисолатига иқрор қилдиким, Қолаллоҳу таоло: «ва из қола Исабну Маряма ё бани исроила инни расулуллоҳи илайкум мусаддиқан лимо байна ядайя минат-тавроти ва мубашширан бирасулин яъти мин баъдисмуҳу Аҳмаду»64. Саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи вассалам.
Исо а. с. олам ва дунё асбобидин ҳеч нима қабул қилмади ва аларднн бир пашмина тўн ва бўрк ва бир асоси бор эрди. Бир ерда бўлмас эрди, дойим сайрда эрди. Рўзи учун касб қилмади, ҳар не етти қонеъ бўлди. Чун ҳавориюн илтимос қилдиларким, бир маркаб мингилким, яёғлиқ машаққати камроқ бўлғай. Анинг емак ва муҳофазати ташвишидин рад қилди. Ва илтимос қилдиларким, бир маскан ясоли. Қабул қилмади. Ва зуафо била ихтилоти йўқ эрди. Бу жиҳатлардин мужаррадлиққа машҳур бўлди. Ва сойир муъжизотидин бири хуффошдурким, болчиғдин ул ҳайъот била ясаб, нафасин анга сурди. Ва ул нафасдин руҳ топиб учти ва эмдигача бор. Ва бири акмаҳ ва бири абрас иложидурким, Қолаллоҳу таоло, «Анни ахлуқу лакўм минат-тийни каҳийатут-тайри фаанфуху фиҳи фаякуну тайран биизниллоҳи ва убриул-акмаҳа вал-абраса»65 яна улким, дуо била ўлукни тиргуздик, «ва уҳйил мавта биизниллоҳи»66. Ва ул ўлукким, Исо а. с. тиргузди ибнал-аъжуз эрди. Ва шарҳи будурким, сайр асносида бир ажузани кўрдиким, бир қабр бошида муассир навҳа қиладур, кайфиятин сўрди. Дедиким, ўғлум эрди ва фироқидин бетоқатмсн. Исо а. с. дуо қилиб, Тенгри таоло ул маййнтқа руҳ киюрдн ва ўлук тирилгач, илтимос қилдиким, дуо қилғайки, бурунғи ҳолиға борғай ва мавт сакароти бўлмагай. Руҳуллоҳ дуоси била бу иш ҳам бўлди ва руҳуллоҳ андин ўтти. Насибин вилоятида малике бор эрди; мутакаббир ва жабборсифат. Исо а. с. анинг даъватиға маъмур бўлуб, ул ён азимат қилди ва ҳавориюнға дедиким, сиздин ким бўлғайким шу шаҳрға кириб нидо қилғайким, Исо ру-ҳуллоҳкнм, Тенгри таолонинг расулидур ва калимасидур келибдур. Яъқуб ва Тумон ва Шамъун отлиғ учов дедиларким, биз борурбиз. Исо а. с. ҳар қайси бобида бир сўз айтти, дағи аларни узотти. Алардин икиси илгорирак, Шамъун кейинрак юруб, Яъқуб ул нидони қилди. Эл ҳужум қилғоч, ёнди. Тумон иқрор қилди. Ани подшоҳ қошиға элттилар. Ҳамул сўзни айтти. Ул золим буюрдиким, Тумоннинг иликин, аёғин кесиб, кўзларин ҳам кўр қилдилар. Ул сўзидин қайтмади. Бу маҳалда Шамъун етиб, маликдин Тумон илзомиға сўз истидъосини қилди, рухсат топти. Доғи Тумондин сўрдиким, бу кишиким, сен анинг рисолатиға иқрор қиласен ҳеч ҳужжати ва муъжизи борму? Тумон дедиким, бор! Шамъун дедиким, айт! Ул дедиким, акмаҳ ва абрасни илож қилур. Шамъун дедиким, бу ишта атиббо шариктурлар. Тумон дедиким, киши оқшом не емиш бўлса ва уйида не нима бўлса, айтур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр борким, жин тасхири қилмиш бўлған. Тумон дедиким, болчиғдин қуш ясаб, дамини анга ҳуруб, руҳ таниға киюрур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр бор. Тумон дедиким, ўлукни тиргузур. Шамъун малик сори боқиб айтти: мунинг имтиҳони осондур ва имкони йўқтурким, бу иш Тенгри таолодин ё пайғамбаридин келур. Агар ҳукм қилсангким, ул киши ҳозир бўлса, филҳол маълум бўлур. Исо а. с.ни ҳозир қилдилар, Тумон айтқон сўзларни сўрдилар. Борчасиға иқрор қилди. Шамъун деди: агар бу сўзларинг чиндур, аввал рафиқингдин бошла. Исо а. с. Тумоннинг кесилган аъзосини ўрунлариға қўюб, дуо қилди. Тенгри таоло борчасни буткорди. Ва хуффош бобида тақозо қилдилар, ясади. Салмони форсии раҳматуллоҳи илайҳдин манқулдурким, ул вилоятнинг жамиъ муразосини дедиларким, саҳиҳ қилмоқ керак. Анинг дуоси била борча сиҳат топтилар. Борчадин, сўнгра ўлукни тиргузмак илтимос қилдилар. Исо а. с. дедиким, ҳар ўлукниким сиз десангиз дуо қилай. Иттифоқ била Сом бинни Нуҳни дедилар. Тиргузким, мавтидин тўрт минг нил ўтуб эрди, анинг қабри бошиға бориб, Исо а. с. ики ракъат намоз қилиб, дуо қилди. Қабр шақ бўлуб, бир оқ соч-соқоллиқ киши чиқти ва элга дедиким, Исо руҳуллоҳ пайғамбардур, анинг динаға киринг ва ғанимат тутуиг. Исо а. с. андин сўрдиким, сизинг замонда соч оқармас эрмиш. Сом дедиким, санинг дуонг уни еткоч, қиёмат бўлғон соғиниб, ваҳму хавфдин булар оқарди. Чун Сом элга пандлар деди, Исо а. с. дуоси била аввалғи ҳолиға борди ва шақ бўлғон ер бир-бирига қўшулди. Ҳам Салмони форсиндин манқулдурким, бу муъжизани кўруб, ул мулк эли мусулмон бўлдилар. Баъзи сафардаким, емакка танглик воқеъ эрди. Бани Исроил ҳавориюнға дедиларким, агар Исо а. с. дуо қилсаким, Тенгри таоло осмондин моида йиборсаким, таомға муҳтож халойиқ андин баҳра топсалар ва Тенгри таоло вужуди ва Исо а. с. нубувватиға таинлари бўлса, деб ҳавориюн арз қилғоч, Исо а. с. тазарруъ қилиб дедиким, «раббано анзил айлайна моидатан минас-самои такуну лано иъйдан ли аввалина ва охирина ва оятан минка варзуқно ва анта хай-рур-розиқин»67.
Чун Исо а. с. муножотдин фориғ бўлди, ваҳй келдиким, биз моида йиборали ва лек ҳар киши куфрони неъмат қилса, қоттиқ азобға гирифтор бўлур. Исо а. с. бу сўзни айтқоч, борча дедиларким, ҳар киши куфрони неъмат қилса, Тенгри таоло анга азоб насиб қилғай. Бу сўздин сўнгра Тенгри таоло осмондин моида йиборди. Хоннинг азамат зебу зийнатини айтмоқ ҳожат эмаски, Тенгри таоло хони эрди. Аммо моида нон ва бирён болиғ эрди. Таъм ва мазаси ҳам таърифдин тошқари эрди. Ва анда туз ва сабзалар бор эрди. Бир ривоят била уч кун ва бир ривоят била қирқ кун бу моида инди. Қавм ҳар неча едилар кам бўлмади. Жамиъ муразо ани егоч, сиҳат топтилар. Сабоҳ инар эрди, оқшомғача эл андин ерлар эрди. Оқшом яна осмонга борур эрдн. Қавмдин баъзи инкорға тил узоттикнм, бу моида осмондин келмайдур, Исо сиҳр қиладур.
Ҳар ойнаким, Тенгри таоло куфрони неъмат қилғонларни ваъда қилғон дастур бпла тўнғуз шакли била ўрунларидин қўпордн. Ва ул тўнғузлар мазбалаларда кезиб, нажосатларни ерлар эрдилар.
Исо а. с. қошиға кириб, кўзларндин ёш бориб, бош-ларнн ерга қўярлар эрди. То уч кундин сўнгра ақабаҳ вужуҳ била адам йўлнға азнмат қилдилар. «Наузу бил-лоҳи мин шурўри анфусино ва мин саййиоти аъмоли-но»68. Ва Исо а. с.нинг муъжизоти бағоят ғариб ва кўптур. Масбутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва Исо а. с. осмонға чпққанида мухталиф ривоёт кўптур. Аммо соҳиби «Гузида» мундоқ дебдурким, ул жамоат 'чҳуд ва масх бўлғондин сўнгра, Исо а. с. ённб Байтул-муқаддасқа келди. Ва ул гумроҳларининг бақиняси Исо а. с.нинг қатлиға қасд қнлднлар. Ва Исо а. с. махфий бўлди. Ва Шамъуини туттилар ва ул Исо а. с. ни кўргузмади. Парвис ўтуз дирам ришват олиб, Исо а. с.ни кўргузди. Жуҳудлар тиладиларкн, Исо а. с.нн тутуб ўлтурганлар. Тенгри та.оло аларнинг кўзидин ани ғойиб қилиб, осмонга чиқорди. Ва Ийшуъниким, жуҳудларнинг улуги эрди, Исо а. с.нинг шаклн била муташаккил бўлдн. Жуҳудлар ани Исо а. с. соғиниб туттнлар қатл қилголи. Ул ҳар неча фарёд қилдиким, мен Ийшуъмен, фойда бермади. Ани бир дарахтқа бўғ-зидин остилар. Ва ети кеча-кундуз осиғлиғ қолди. Марям ани Исо а. с. соғнниб, ҳар кеча келиб азо рас-ми била йиғлар эрди. Исо а. с.ни Марям хотнри ит-миноин учун етинчи кеча осмондин ерга нозил қнлдн-ким, Марям қошиға келди. Марямға аҳволдин хабар-дор қилиб, Марямнинг хотири қарор топти. Яҳё а. с, яна етн киши ҳавориюнднн Исо а. с.ни кўрдилар. Ва Исо а. с. аларға пандлар ва насиҳатлар қилди ва ҳар қойсини бир ишга таъйин қилди, тонгласн бу ғариб ишни ошкоро қилдилар эрса, яҳуд борчани такзиб қнлнб зиндонға маҳбус қилдилар. Аммо Ийшуъни йўқ-лағонлар борнб, оснлғон кншини кўрдилар. Ийшуъ эрдиким, ани Тенгри таоло асли суратиға элтиб эрди. Бу ишдин кўб эл Исо а. с. динин ихтиёр қилдилар. Ва Марямни баъзи дебдурларким, Исо а. с. дафъндин бурун оламдин кетти. Баъзи дебдурларким Исо а. с. олти йилдин сўнгра, ҳар тақдир била ваъда будурким, Маҳди зуҳур қилғондин сўнгра Исо а. с. осмондин ингой, доғи Дажжолни ҳалок қилиб, сойир милал аҳлин хотамун-нубувва миллатиға далолат қилғай. Саллаллоҳу алайҳи вассалам, вал илму индаллоҳу.
Исо а. с.ни дебдурларким, ўн ети ёшида мабъус бўлди. Ўтуз учида осмонға чиқти.
Р у б о и й:
Исоки, мужаррад айлади Тенгри ани,
Кўк равзаси бўлди жилвагоҳу чамани.
Ер аҳлидин улки бўлса тажрид фани,
Тонг эрмас, агар кўк ўлса анинг ватани.