Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)  ( 67338 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 B


Andalus  12 Mart 2011, 14:50:45

[XXX]

Нозимнинг бу жавоҳири самин ва бу лаолийи анжум ойин назм силкига тортилғонға кон қозор машаққатидин фароғат топқони ва осойиш уйқусиға кўзин ёпқони ва Шоҳ Баҳром ҳаёли тушда мутамассил бўлғони ва бу тарих назми учун узрлар қўлғони

Лиллаҳилҳамдким, яна иқбол
Кавкаби бахтим этти фаррухфол1,

Толии саъд ёрлиқ қилди,
Қаламим дурнисорлиқ қилди.

Ёлғузун йўқки, дурри уммоний,
Балки турлук жавоҳири кони2,

Ул жаврҳир нужумидин ҳомун
Бўлди андоқки қуллаи гардун3.

Мен неча фикр айладим ўзума,
Ул жавоҳир кўрунмади кўзума:

Гавҳари обдори жолача ҳам,
Лаълу ёқути барги лолача ҳам4.

Баски ҳар ён хиром этиб эди чуст,
Қаламим пўядин бўлуб эди суст,

Пайк янглиғки бўлса даштнавард,
Тийра   айлар   юзини   тер   била   гард.

Даъвийи рост, гар газоф айлар,
Пўяда даъвийи масоф айлар.

Қатъ бўлди чу дашт пайкори,
Оритур оразин ҳаводори.

Мен дағи чун бу пайки фаррух пай
Қилди мундоқ васеъ даштни тай.

Хаста хотирни завқнок эттим,
Юзидин гарду хайни пок эттим.

Топти чун қилғон ишта бахшойиш,
«Неча кун,— дедим,—этинг осойиш».

Манга ҳам тифли табъ ҳормиш эди,
Баски ул пайк бирла бормиш эди,

Айладим ҳужра азми тинмоқ учун,
Кўзларим уйқудин исинмоқ учун.

Бир куҳан бўрё фирош эрди,
Муттако гўша узра тош эрди5.

Бўлғоч оромгоҳим ушбу фирош,
Уйқу истаб қўюлди тош уза бош.

Уйқу этмай ҳануз кўзга нузул,
Кўнгул ўлмай хаёлдин маъзул,

Жилва қилди назар фазосинда,
Навму уйғоғлиғ аросинда,

Шўру ғавғода бир гуруҳи касир
Бошлари узра бир баланд сарир6,

Васфи ул тахтнинг мусамман ўлуб,
Ўртасида биравга маскан ўлуб.

Бошида тожи салтанат зоҳир,
Юзида нури маъдалат боҳир.

Яна ул тахти осмон соя
Ки, анга бор эди секиз поя.

Поялар узра эрди секкиз бурж,
Ҳар бири бир жамол дурриға дурж,

Дуржларда секиз самин гавҳар,
Буржларда секиз мунир ахтар,

Ҳар бирин бир қуёш нишеман этиб,
Буржни акси бирла равшан этиб.

Манга ул тахт келди ўтруда,
Мен не уйғоқ эдим, не уйқуда.

Мутаҳаййирки, не мисол эркин?
Манга бу тушму ё хаёл эркин

Ки, бирав келди ул тарафдин тез,
Деди: «К-эй нуктагўйи сеҳр ангез!

Қўпу бир лаҳза ранжа айла қадам
Ки, тилар суҳбатингни шаҳ бир дам!»

Яна бир қиз ҳам эҳтимом айлаб,
Етти ҳам бу замон хиром айлаб,

Сурди бу нукта шўхи ширингў
Ки: «саломинг деди секиз бону7,

Еттиси шоҳи комронға ҳарам,
Бири маҳбубу муниси ҳамдам».

Нутқини айлади каломовар,
Уйлаким бурноғи паёмовар.

Дедим: «Эй ики нукта гўйи фасиҳ,
Нутқунгузда ҳавоси нутқи Масиҳ!

Манга аввал бу шоҳ отини денг,
Яна секиз пари сифотини денг!

То билиб ул сари қадам урайин,
Нукта сурсам вуқуф ила сурайин».

Дедилар: «Хисрави баланд мақом,
Етти иқлим шоҳидур Баҳром.

Ҳарам аҳли ети гуландоми,
Бориси дилбару Дилороми»8.

Билгач ул сўзни шодмон ўлдум.
Қўпубон ул тараф равон ўлдум.

Чун ер ўптум, шаҳ истади ўзига,
Қадам урдум мутеъ ўлуб сўзига.

Сурттум тахт поясиға жабин,
Онча кўрдумки, қўпти тахтнишин.

Чекти оғушиға нахуст мени,
Қучти такрор бирла руст мени.

Шоҳ бирла, қучушқучи бирла,
Хўблар ҳам илик учи бирла,

Қўпубон чун кўруштилар маҳжуб,
Турубон ерга тикти кўз ҳар хуб.

Шоҳ тутқоч қўлумни ўлтурди,
Зарра қадрин қуёшқа тегурди.

Неча дедим ерим эмас бу макон,
Тушгали қўймоқ ўлмади имкон.

Бўлмади тушмак изтироб била,
Сокин ўлдум туман ҳижоб била.

Қуёш олида заррадек бетоб,
Титрабон жисмим уйлаким сиймоб.

Бўлди доройи кордон хомуш,
Киргуча танға тобу мағзима ҳуш.

Чун муни билди шоҳи фарзона,
Нукта оғоз қилди шоҳона:

«К-эй билик мулкин айлаган тасхир,
Найзаи   килк   бирла   оламгир!9

Чун чекиб тил салойи назм солиб,
Даҳр мулкин бу тиғ бирла олиб.

Назм кишварситони ҳам сен-сен,
Балки соҳибқирони ҳам сен-сен!

Келди жонбахш назминга авсоф,
Киши ҳайвон суйин демаклик соф10.

Буки тарихимиз баён қилдинг,
Элга аҳволимиз аён қилдинг.

Тил анинг васфидин эрур ожиз,
Сеҳр худ бор, агар эмас муъжиз.

Ўзгалар ҳам йўнуб бу ишга қалам
Айладилар бу достонинг11 рақам,

Сафҳани чун мунаққаш айладилар,
Ёздилар ҳар неким хуш айладилар.

Не эшитганни айлабон тасдиқ,
Қилдплар назм, айламай таҳқиқ.

Ки, қаламзан қилур замон таҳрир,
Топмиш эрди фасона кўп тағйир,

Чину ёлғонни қилдилар маълум,
Нома зимнида қилдилар манзум.

Санга навбат чу етти саъй эттинг,
Қиссанинг ҳарф-ҳарфиға еттинг.

Сидқу кизбида ончаким макдур,
Саъй этиб нома айладинг мастур.

Яна буким, алар ёзарда варақ,
Бердилар чун рақам ишига насақ,

Қисса кўпрак эканни билмадилар,
Яна истарга саъй қилмадилар.

Бири назм ичра ҳар неким қилди,
Анга етганда ўзга ҳам қилди.

Бу жиҳатдин басе ғариб умур,
Қолди олам эли аро мастур.

Сен бу ишнинг пайиға чун бординг,
Зски дафтар12 басе кўп ахтардинг,

Ложарам кўп ғаройиб ўлди аё
Ки, бу афсона ичра топти баён.

Яна буким алар қилурда рақам,
Форсийни магарки эрди қалам

Ки, неким килк савти солди садо
Форсий лафз бирла топти адо.

Форсий билган айлади идрок,
Лек маҳрум қолдилар атрок.

Сен чу назмингни турктоз эттинг,
Форсий тилдин эҳтироз эттинг.

Ҳолиё чун замонда султонлар,
Кўпраги келди тахмисахонлар.

Даҳр аро шаҳ чу турк воқеъдур
Эл аро турк лафзи шойиъдур.

Чун бу маънини айладинг малҳуз,
Турк улус доғи бўлдилар маҳзуз.

Мен чу қилдим видои дори ғурур,
Ики минг йил қилиб сипеҳр мурур.

Айттинг мунча достон мендин,
Солдинг эл ичра кўп нишон мендин.

Отима ўчмиш эрди овоза,
Ани янг боштин айладинг тоза.

Бўлса эрди менинг чоғимда бу иш
Ганжлар айлагай эдим бахшиш.

Токи тушти менинг қўлумға жаҳон,
Қилмадим ер тубида ганж ниҳон.

Ҳар не илгимга тушти сарф эттим,
Шоҳи дарвеш даҳрдин кеттим.

Ганж қўйсам эди Фаридундек,
Нақдлар кўмсам эрди Қорундек.

Манга роҳат етиб бу чоғ андин,
Санга бергай эдим сўроғ андин.

Шоҳларким кўруб замонада ранж,
Ер тубида қўярлар эрмиш ганж.

Анда ҳам бу сифат жиҳатлар эмиш,
Буйла пўшида маслаҳатлар эмиш.

Одами бўлмади чу олими ғайб,
Манга бу иш кўрунур эрди айб.

Гарчи сендин басе хижилдурмен,
Шукрунг айтурда мунфаилдурмен.

Кўнглум ар асру бас мушаввашдур,
Икки ишдин вале басе хушдур:

Бири буким, бу навъ дерлар хайл
Ки, санга йўқ эмиш жаҳон сари майл.

Даҳр ишидин малолатинг бор эмиш
Жоҳидин саъб ҳолатинг бор эмиш.

Йўқ эмиш жоҳи сори парвойинг,
Молидин мужтаниб эмиш ройинг.

Ҳар неким, даҳр моли топса вужуд,
Кўзунг олида бор эмиш мардуд.

Нимаким хотирингға дилкаш эмас,
Санга қилмоқ ружуъ ани хуш эмас.

Яна бир буки давраи афлок,
Гар вужудумни қилди тўдаи хок.

Анга ҳам етти сарсари бедод,
Уйлаким берди борчасин барбод.

Қолмади олам ичра осорим,
Тутти йўқ ҳукмини — йўқу-борим,

Лек шоҳики шаҳ нишон бўлғай,
Кафи эҳсони дурфишон бўлғай.

Ки, жаҳон аҳли сарфарозидур,
Эмди оламда Шоҳи Ғозийдур13.

Шоҳ Султон Ҳусайий чарх сарир
Ки, анга йўқ жаҳон элинда назнр.

Раъйи олинда наййири аъзам,
Қуёш олинда заррадин ҳам кам.

Қадри қошида гунбази мино,
Чархи мио қошида мисли суҳо14.

Сифати васфидин чу келди фузун,
Кўп дейилса, фасона бўлғай узун.

Сен ангаким бу дам мулозимсен,
Жон била қуллуғиға жозимсен.

Гарчи шоҳидурур жаҳон довар
Ки, анга борча ишда ҳақ ёвар,

Шоҳларким, жаҳон аро эдилар,
Даҳр мулкига кадхудо эдилар.

Мисли Жамшед ё Фаридун ҳам,
Ё Скандар, йўқ эрса Ҳорун ҳам.

Борчадин бордурур нишон анда,
Кўргузуб бахт комрон анда.

Бориға гарчи бор мушобаҳати,
Манга кўпроқдурур муносабати.

Бири ул жумладин шижоатдур,
Шаҳға бу иш улуғ бизоатдур.

Манга шаҳликда берди бу иш даст
Ки, қўлумни чу қилди ҳодиса паст.

Қилди ҳоқони Чин диёрима азм,
Истадим рўборўй қилмоқ разм.

Сипаҳим бевафолиғ айладилар,
Борча мендин жудолиғ айладилар.

Мутаҳаййир бўлуб бу суратдин,
Ўзни чектим йироқ заруратдин.

Анга борди элу сипоҳим ҳам,
Қўлиға тушти тахту жоҳим ҳам.

Ул бори олам узра шоҳ ўлди,
Манга ҳар ер гўрезгоҳ ўлди.

Оқибат бахтнинг ҳидоятидин,
Бахт йўқ, тенгрининг иноятидин.

Оз киши бирла устига сурдум,
Анга барвақт ўзумни еткурдум

Ки ул этгунча разм учун биғим,   
Учуриб эрди бошини тиғим.

Яна олам саросар ўлди манга,
Рубъи маскун мусаххар ўлди манга,

Шоҳи Ғозиға ҳам бу ҳол ўлмиш
Ким, чу мулкига интиқол ўлмиш.

Чархдин уйқуға қолиб бахти,
Тушмиш аъдоси илгига тахти.

Черики ҳам қўюб адусиға юз,
Ўзи қолғонда бекасу ёлғуз.

Оз киши бирла бир тараф кетмиш,
Хасми бошиға илғабон етмиш.

Иёлаб тожу мулку масканини,
Топмиш ўз коми бирла душманини.

Қонидин тиғин айлабон гулранг,
Лолагун майға айламиш оҳанг.

Чун бу иш душманиға кўргузмиш,
Менинг ўлган отимни тиргузмиш.

Лек инсоф агар арода дурур,
Мендин онинг иши зиёда дурур

Ки, мен эттим ул иш биёбонда,
Лекин ул шаҳр бирла қўрғонда.

Яна улким, Хаварнақи ясадим,
Даҳр боғиға равнақи ясадим.

Не Хаварнақ — эрам гулистони,
Не эрам, балки равза бўстони.

Анга доғи бу ком бўлди насиб,
Даҳр аро боғе айлади тартиб.

Туфроғи мушку анбари соро,
Оти олам аро «Жаҳоноро»15.

Жаннатосо ҳариму бўстони,   
Юз Хаварнақча бир гулистони,

Яна бир буки, айладим ети қаср,
Ҳар бири ўз чоғида зийнати аср.

Чаманосоки, бор анга бир боғ.
Равза боғиға ҳасратидин доғ.

Анда ўн қаср, балки ортуқ ҳам,
Ясамиш уйлаким риёзи эрам.

Яна улким, манга бу берди даст
Ки, кўнгул салтанат аро пайваст.

Майл этиб айш ила тарона сори,
Боқмадим ганж ила хизона сори.

Ул дағи айш сори мойилдур,
Нағмау савт бирла хушдилдур.

Манга бўлса хизона гар нобуд,
Анга йўқтур хизона худ мавжуд.

Буйла шоҳики мунча ҳолоти,
Турфа вазъу ажаб хаёлоти.

Шаҳлар ичра манга эрур монанд,
Де олурман — эрур манга фарзанд.

Ки, жаҳон шаҳлариға шоҳ ўлсун,
То қиёмат жаҳон паноҳ ўлсун,

Сенки олинда бир камин қулсен,
Боғида хуштарона булбулсен.

Қилмоғинг улча муддаоси эрур,
Кеча-кундуз ишинг дуоси эрур.

Ғаразинг буки, умри ўлғай узун,
Давлати доғи лаҳза-лаҳза фузун.

Гарчи ҳар ишта тенгридур ёри,
Йўқки мен ҳам эман хабардори.

Ул чу фарзанд эрур манга ҳосил,
Руҳум андин эмас дурур ғофил.

Қайси саъб иш сарики юз кетурур,
Анга руҳум басе мадад етурур.

Санга чун бор анинг муроди — мурод,
Мен муродиға айласам имдод.

Гўйиё буйла ҳукм этар хирадим
Ки, санга ҳам етар эмиш мададим,

Оллоҳ-оллоҳ, бу не деган бўлғай,
Тенгри узрунгни ҳам магар қўлғай.

Менки базлу сахода отлиғмен.
Бўлса юз мунча ҳам уётлиғмен.

Эмди шоҳингға де саломимни,
Сўнгра мундоқ етур паёмимни.

Ки: жаҳон кимсага вафо қилмас,
Шоҳлиғ таркига киро қилмас.

Шаҳки минг йил анинг ҳаётидур,
Ғараз ўлганда яхши отидур.

Минг йил ўлса ҳаёт маддиға печ,
Ул замонким ўлар эрур бари ҳеч.

Яхшилик бирла гар қолур оти,
Бу эрур мужиби мубоҳоти.

Сенки мустаҳсан ўтти авқотинг,
Яхшилиққа чиқибдурур отинг.

Минг   йил   уммид эрурки   қолғайсен,
Яхши от-ўқ жаҳонға солғайсен».

Шоҳ чун сўзни мундоғ этти тамом,
Ул секиз сарв қадду сиймандом,

Ҳам қўпуб ҳамд ила сано дедилар,
Маҳди улёға кўп дуо дедилар.

Мен қабул айлабон дедим: де сўз
Кнм, оғиздин бурун очилди кўз.

Кўз очиб англадим туш эрмиш бу,
Кўз юмуб истадим яна уйқу.

Жаҳд ила гарчи топмадим они,
Лек кўп етти файзи руҳоний.

Доваро, хисраво, фалак жоҳо,
Сарфарозо, шаҳо, шаҳаншоҳо!

Некнм эрди нидойи Баҳромий.
Раҳи этти адойи пайғомий,   

Санга ул ҳар не пандким берди,
Демаки, иҳтиёж эмас эрди.

Ки, анга ҳар неким ирода дурур.
Сенда юз ончадин зиёдадурур.

То қилур чарх гунбади даввор,
Акс этар сайр сабъаи сайёр,

Етти кўкни ҳақ айласун пастинг,
Етти кавкабни ҳам фурў дастинг.

Фалак устида тахту жоҳинг ҳам,
Фалак этган бино паноҳинг ҳам!

Qayd etilgan


Andalus  12 Mart 2011, 14:51:00

[XXXI]

Сўз ғояти ва назм ниҳояти ва ғоятсиз хижолат изҳори ва ниҳоятсиз журъат эътизори ва ўқур элга насойиҳи санойиҳ ўқумоқ ва битир хайлға мавоиз ажзоси битмак ва тарихининг табйини ва абёти ададининг таъйини

Чун манга файзи фазли раббоний
Рўзи этти бу турфа иншони.

Файзи қудсидин иҳтимом ўлди
Ки, бу дафтарға ихтитом ўлди1.

Ўз ишимда тафаккур эрди манга,
Не тафаккур, таҳайюр эрди манга

Ки, неча сафҳани қаро қилдим,
Бир неча шарҳи можаро қилдим.

Сурубон рокиби баён асру,
Килким ўлди сабук инон асру.

Йўл юрурга ўзумни чун туттум,
Етти бу навъ ақбадин ўттум2.

Не ети ақба, етти манзили бийм,
Биймдин эсмай ул даманға насим.

Етти кўкнинг бало макони ул,
Рустами Зол ҳафтхони ул3.

Ҳар нечук бўлса гарчи қатъ эттим,
Балки мақсад ҳаримиға еттим.

Гарчи юзланди буйла мултамасе,
Хотиримда тараддуд эрди басе

Ки, неча назм суст ё сода,
Чун эрур кимса табъиға зода.

Зодаи  табъ  элга   хуш   кўрунур,
Ўғли зангига ҳурваш кўрунур,

Шеър ҳам чун кишигадур фарзанд,
Кўнглига қуту бағриға пайванд.

Зишт эса қойили кўрар ани хўб,
Элга мардуд эрур, анга марғуб.

Бас бу бир неча бикр субҳгаҳи
Ки, манга анбдин кўрунди тиҳи.

Чун ўғул айбинн ато кўрмас,
Кўрса ҳам қилғонин хато кўрмас.

Воқеан яхши ё ёмонму экин,
Дилрабо, йўқса жонситонму экин?

Яхшилик бирла бўлса гар шойиъ,
Бўлмағай ранжу меҳнатим зойиъ.

Ганж уммидидин улки кўргай ранж,
Ранжи зойиъ эмас чу топқай ганж.

Гар ёмон бўлса мунча печо-печ,
Ранжу меҳнатки, чектим ўлғай ҳеч.

Кишидекким, ҳарамға азм этгай,
Умр этиб сарф дайр аро етгай.

Гар кўзумга менинг ғубори йўқ,
Бу назарнинг кўп эътибори йўқ.

Эл ўкардин кўнгулни шод этмон
Ки, хушомадға эътимод этмон.

Кўнглума асру хорхор эрди,
Хорхорим ҳамеша бор эрди.

Мени гирён этиб бу сурати ҳол
Ким, кулуб кирди ҳужрама иқбол,

Деди: «К-эй дурфишону гавҳарпош,
Дурру гавҳар киби недур санга ёш?

Бу жавоҳир сўзунг аро басдур,
Кўз аро эҳтиёж эрмасдур.

Санга бу ҳолким эрур ҳодис,
Манга деким, недур анга боис?»

Чун кўруб ул сифат ёмон ҳолим,
Сўрди ҳолим хужаста иқболим.

Ул сўруштин манга нишот ўлди,
Хаста кўнглумга инбисот ўлди.

Ҳар не кўнглумда эрди нақшпазир
Ки, менга эрди мужиби тағйир.

Зоҳир этмакни ихтиёр эттим,
Борин олинда ошкор эттим.

Дедиким: «Эй улусда нодиру фард!
Бўлмасун хотиринг алампарвард!

Ўзни меҳнатқа солғон эрмишсен,
Булъажаб ғамға қолғон эрмишсен.

Бу не андешаи хато бўлғай?
Сену мундоқ хато раво бўлғай?

Ким қуёш нурини ниҳон қилди?
Бадрни мис табақ гумон қилди?

Гарчи даҳр аҳли ҳийласоз ўлғай,
Ёмони кўпу яхши оз ўлғай.

Лек кундузни дегучи кечадур,
Билса бўлғайки, даҳр аро нечадур?

Шабпарак бирла бум қилса бу зўр.
Юз туман турфа қуш эмас худ кўр.

Гар  зумурраддин  ўлса   кўр   афъи,
Ҳам   зумуррад  қилур  анинг  дафъи.

Гул иси гар жуал балосидур,
Ҳам ул ис-ўқ анинг вабосидур4.

Андин ўтмиш каломинга поя
Ки, дегай нукта ҳар фурўмоя.

Эътироз улки ҳам таваҳҳум этар,
Айтурида оёғ илик гум этар.

Чун хавос олида киромийдур,
Не деса ғам йўқ, улки омийдур.

Тоғ илаким кесак қилур новард,
Чиқорур урғоч-ўқ ўзидин гард.

Хас агар ўт била ситез айлар,
Ҳам ўзидин ул ўтни тез айлар.

Асру машҳурдир бу сўзда бали:
«Ит урар, корвон кечар» масали.

Келу мундин нори таабни унут,
Ўзни бу фикрдин муарро тут.

Сен ўзунгни тонимас эрмишсен,
Ўз сўзунгни тонимас эрмишсен.

Рўд янглиғ неча фиғону хурўш?
Баҳр ўлуб айлагил ўзунгни хамўш!»

Чун эшиттим бу нукта шод ўлдум,
Баҳрдек муҳташам ниҳод ўлдум.

Тушти бу баҳр узра андоқ мавж
Ки, анинг мавжи тутти чарх уза авж.

Табъдин мунчаким дури сероб,
Борчаға меҳрдек сафо била тоб.

Баҳрдин тошқори бериб эрдим,
Бу сафина аро териб эрдим,

Чекиб эрдим назм силкига ҳам,
Лек хотирда эрди мунча алам

Қи, бу дурларки айладим манзум,
Филҳақиқат эмас санга маълум

Ки, нечукким мен айладим идрок,
Бормудур элга доғи софию пок?

Эмдиким хотир ўлди андин жамъ,
Ҳар бири ёқти тийра кулбама шамъ.

Ёнибон кўшиши тамом била,
Бориға боқтим эҳтимом била:

Гарчи назми топиб эди таркиб,
Борча вазъида йўқ эди тартиб.

Чун назар тахтида зуҳур этти,
Не керак эрди борчаға етти

Ки, бирор байт бешу кам бўлди,
Гар кам ўлди фузуда ҳам бўлди

Ки, бирар лафзға бериб тағйир,
Бири кам бўлса, ортти ёна бир.

Бўлуб ислоҳнинг рақамзадаси,   
Етти итмомға мусаввадаси.

Мен демасмен не айладим марқум
Ким  рақамға боқар қилур маълум.

Ҳар кишиким, ўқурда бу нома,
Табъиға гарм бўлса ҳангома

Неки мен қилмишам назар этса,
Юзидин гар бирисига етса.

Табъи гар софу зиҳни пок ўлғай,
Шак эмастурки завқнок ўлғай.

Анда шоядки, айлабон таҳсин,
Анга қилғай дуони доғн қарин.

Ёраб, андоқ кишига раҳмат қил!
Охир оромгоҳи жаннат қил.

Топмағон табъи поку хотири соф
Ки, анинг даъби бўлмағай инсоф.

Қатрача дурдин олмаса баҳра,
Деса, фируза кўрса, хармуҳра.

Анга ойини даъбу инсоф эт,
Кўнглини поку хотирин соф эт!

Улки таҳсин этар вале билмай,
Ўқуғон нукта даркини қилмай.

Сўзи гар яхши, гар газофдурур,
Ҳар неким ул деса маофдурур.

Яна котибки тез этиб хома,
Истагай нақш қилса бу нома.

Неки мен ёздим уйла сурса қалам,
Не рақам қилдим они қилса рақам.

Байтларда тахаллуф айламаса,
Лафзларда тасарруф айламаса.

Оқ ўлуб анга номаи аъмол,
Тушсун илгига хохмаи иқбол.

Кимки ёзмоқта музд қилди ҳавас,
Борча мақсуди музд бўлсаю бас,

Қора пул узра можаро қилса,
Юзидек сафҳани қаро қилса.

Кўз уза нуқта қўймай айлаб зўр,
Мардуми   бўлмағондек айласа кўр

Ғайбдин нуқтаи йўнуб амадо,
Хат аро айб айласа пайдо.

Хомасиға кўзи мидод ўлсун,
Ул қародин анга савод ўлсун.

Тили шақ бўлсун уйлаким хома,
Орази тийра уйлаким нома6.

Бу ети зарнигор олий қаср
Ким, яна йўқ алар мисоли қаср

Ки, бу кишварда айладим маъмур
Ки, ети қаср ичиндадур ети ҳур.

Сайр бирла нишот этиб Баҳром,
Бўлубон ҳар бирисида бир шом,

Шом чун обнуси айлаб ож,
Ул бўлур эрди уйқуға муҳтож7.

Бир мусофир дер эрди афсона,
Топқоли уйқу шоҳи фарзона.

Лутф бу назм аро бағоятдур,
Ғараз аммо ети ҳикоятдур.

Чунки қойил ети мусофир эди
Ки, алар сайр ишига моҳир эди.

Бўлди чун бу рақам иши тайёр,
Қўйдум отини «Сабъаи сайёр».

Тортқонда бу турфа савту маддин,
Байти беш мингга тортти аддин8.

Манга айёми гарчи ёд эрмас,
Лек тўрт ойдин зиёд эрмас.

Бўлсам ўзга умурдин эмин,
Бор эди тўрт ҳафта ҳам мумкин

Ки, ёзилғой эди бу назм равон,
Балки бу нома бошиға унвон.

Чун ниҳоятсиз эрди ашғолим,
Касрати шуғлдин ёмон ҳолим.

Ўтуб авқотим эл газофи била,
Чину ёлғон сўз ихтилофи била,

Йўқ куну кеча хўрду хоб манга,
Кеча ғам, кундуз изтироб манга:

Эл ғулуси қилиб мени мабҳут,
Ғам кўнгулга ғизоу жонима қут.

Буйла аҳвол ила мени мазлум,
Мунча фурсатда қилғоним манзум,

Яхши гар бўлмаса, ёмон ҳам эмас,
Ёмонин кимки яхши бўлса демас.

Лек жамъики сурдилар бу рақам
Ким, ҳақ урсун хатолариға қалам,

Ишлари ғайри сўз демак йўқ эди,
Балки демаклари бу сўз-ўқ эди.

Манга фурсат қилурда бу таҳрир,
Йўқ алар бирла тенгки, ушри ашир9

Толиим гар муяссар этгай эди,
Улча килким мусаввар этгай эди.

Деса бўлғайки, чарх атбоқи,
Бўлсалар эрди назмим авроқи,

Рақами назми дилкаш этгай эдим,
Нукта бирла мунаққаш этгай эдим.

Мунча меҳнат аро бу фурсат ила,
Мунча фурсат аро бу меҳнат ила.

Бу рақамники, айладим мастур,
Жойи ул борки, тутсалар маъзур.

Кел Навоий, фасонани қил бас,
Ким, эмишсен ажаб дароз нафас!

Ёраб, ушбу ҳадиси печо-печ
Ки, рақам торттим ториқмай ҳеч,

Сўзни гар туз дедим вагар оздим,
Неки тақдир айладинг ёздим.

Килк ўлурда варақ нигор манта,
Қайда бор эрди ихтиёр манга?     

Ҳар не килким вараққа ёзди бу кун,
Килки тақдир ёзмиш эрди бурун.

Ёзғоним хўб, йўқса зишт ўлди,
Манга найлай? Бу сарнавишт ўлди.

Неки ёздинг ани рақам қилдим,
Шак эмасдурки, саҳв ҳам қилдим.

Ростқа лутфдин рақам чеккил,
Саҳвума афв ила қалам чеккил,

Деганимни улусқа марғуб эт!
Ёзғонимни кўнгулга маҳбуб эт!

Тилга лафзини ногузир айла,
Жонға назмини дилпазир айла!

Гарчи тарихи эрди секкиз юз
Сексон ўтмиш эди яна тўққуз.

Ойи онинг жумодиюссоний,
Панжшанба ёзилди унвони10.

Варақу сатрин айлабон таъйин,
Байтини беш минг айладим тахмин11.

Халққа зеби торак айла ани!
Ўқуғонға муборак айла ани!

Етти афлокни анга ёр эт!
Етти иқлим элин харидор эт!

Qayd etilgan


Andalus  12 Mart 2011, 14:51:09

ШАРҲ ВА ИЗОҲЛАР

 «Сабъаи сайёр» Алишер Навоий «Хамса»сининг тўртинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган ва достоннинг илмий-танқидий матнига кўра ҳажми беш минг тўққиз байтдан иборат . У арузнинг ҳафиф баҳрида яратилган.
 Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достони тилининг тадқиқотчиларидан проф. Алибек Рустамов достон вазнини «ҳафифи мусаддаси махбуни маҳзуф ва мақсур, мақтуъ ва мақтуъи мусаббағ» деб белгилайди: фоилотун (ёки фаилотун) мафоилун фаилун (ёки фаилон) ё фаълун ёҳуд фаълои) (Каранг: Алибек. «Сабъаи сайёра» тилининг бадиий хусусиятлари, Илмий ишлар, филология фанлари, 27-китоб, ТошДУ, Тошкент, 1964, 27-бет). Филология фанлари доктори С. Ҳасанов эса, «Сабъаи сайёр» достонида ҳафиф баҳрининг етти хил кўриниши моҳирона қўлланилганини таъкидлайди. (Қаранг: С. Хасанов. Роман о Бахраме, Ташкент, 1988, С. 177— 181).
 Алишер Навоий «Муҳокаматул-луғатайн» асарида «Яна чун «Сабъаи сайёра» расадин замирим боғлабтур. Ашраф «Ҳафт пайкар»нинг етти ҳурвашин пешкашимға яроғлабтур» (Алишер Навоий, Асарлар, 15 томлик, 14-том, Тошкент, 196-7, 120-бет, деб ёзган ва достон номини «Сабъаи сайёра» деб атаган бўлса-да, аммо достоннинг хотимасида:

Лутф бу назм аро бағоятдур,
Ғараз аммо ети ҳикоятдур.

Чунки қойил ети мусофир эди
Ки, алар сайр ишига моҳир эди.

Бўлди чун бу рақам иши тайёр,
Қўйдум отини «Сабъаи сайёр».—

деб таъкидлайди ва диққатни асарнинг асосини ташкил этган етти ҳикоятга, бу ҳикоятларнинг айтувчилари сайр ишига моҳир бўлган етти мусофир эканлигига қаратиб, достон номини «Сабъаи сайёр», яъни «етти сайёр (кезувчи)» деб атаганини уқдиради.
«Сайёр» сўзи луғатларда: 1. кезувчи, сайёҳ; 2. сайёра — планета тарзида изоҳланади.
Навоий достонидаги асосий ғоя сайёҳлар ва уларнинг ҳикоятлари орқали ёритилади, лекин сайёралар билан боғлиқ масалалар ҳам бор. Шунга кўра, Навоий «сайёр» сўзига унинг иккала маъносини юклаб, достонни «Сабъаи саиёр» деб атаган. Қолаверса, Низо-мийнииг «Ҳафт пайкар» достони номидаги «пайкар» (1. гўзал, 2. сурат), Деҳлавийнинг «Ҳашт беҳишт» достони номидаги «беҳишт» (1. тахт, 2. жаннат), Ашрафнинг «Ҳафт авранг*идаги «авранг» (1. тахт, 2. сайёра) сўзлари ҳам иккала маъносида ишлатилган. Шунингдек, «сайёр» ҳам «пайкар», беҳишт», «авранг» сўзлари каби ёпиқ бўғин билан тугалланган.
 Демак, Навоий достон номланишида ҳам салафлари изидан борган ва достонини «Сабъаи сайёр» атаган. Асар номи ҳақида қаранг: П. Шамсиев. «Сабъаи саиёр» достонининг илмий-критик текстини тайёрлаш принциплари ҳақида, Алишер Навоий. «Хамса», «Сабъаи сайёр», Тошкент, 1956, 8-бет; С. Айний. Асарлар. 8 жилдлик, 8 жилд, 1967, 299-бет; А. Рустамов. Навоий «Баҳромнома»сининг номи ҳақида, Ўзбек тили ва адабиёти масалалари, 1961, 3-сон; Н. Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи, Тошкент, 1963, 531-бет; М. Муҳитдинов. Талқинларда оламча маъно, Тошкент, 1984, 161-бет.

I

 Достоннинг биринчи кириш боби ўтмишдаги бадиий асарларга хос бўлган анъанавий «Ҳамд» билан бошланади . Унда Худо оламнинг яратувчиси сифатида мақталади ва достоннинг мазмуни тақозоси билан шоир бу бобда етти рақамига алоҳида эътиборни қаратиб, бадиий санъатлардан илтизомни қўллагани ҳолда фалакнинг етти қават эканлиги, етти гумбаздан ташкил топгани, ер юзи етти иқлимга бўлингани, етти кўк, етти юлдуз (ҳафтанинг кунларига нисбат берилган) кабилар ҳақида фикр юритади. Баҳром ва Дилором сўзларини асл ва мажозний маъноларда қўллайди ва сайёралар олами, космогоник мифология билан боғлиқ ҳолда дунёнинг яратилиши ҳақидаги ўз фалсафий қарашларини ифодалайди. («Сабъаи сайёр»да «етти» рақамининг қўлланпши ҳақида қаранг: С. Хасанов. , Роман о Бахраме, Ташкент, 1988, С. 125—132; Достоннинг кириш қисмларпи ва достон тилининг бадиий хусусиятлари ҳақида қаранг: Алибек. «Сабъаи сайёра» тилининг бадиий хусусиятлари. ТошДУ, Илмий ишлар, 27-китоб, 1964 йил).

II

 Достоннинг иккинчи боби «Муножот» деб аталган ва шоирнииг яратувчига мурожаати, нажот умиди, тавба ва илтижолари ўз аксини топган. Достоннинг барча боби сарлавҳалари насрнинг сажъли турида ёзилган.

III

 Достоннинг бу боби «наът» бўлиб, пайғамбарлар таърифига бағишланади.

IV

 Тўртинчи боб, меърож кечаси таърифида. Бу бобда пайғамбар (Муҳаммад Алайҳиссаллоту-вассалам)нинг кўкка (оллоҳ олдига) кўтариладиган туни тасвирланган бўлиб, дунёнинг моддийлиги ҳақидаги шоир қарашлари, коинот сирлари ва буржларга алоқадор фалсафий фикрлари баён этилган.

V

 Бу боб сўз таърифида. Унда дунё вужудга келганидан бери сўз ҳам мавжудлиги, сўз инсонни бошқа маҳлуқотдан ажратиб туриши ҳақида фикр юритилиб, «сўз» асалдан ширин, лаълдан ҳам рангдор каби кўп сифатларда таърифланади ва сўзнинг қудрати ва сеҳри хусусида қалам тебратилади.
 1. «кун» арабча сўз бўлиб, «бўл», «пайдо бўл» маъноларини билдиради. Бу ерда Навоий дунёнинг пайдо бўлиши ҳақидаги афсонага асосланган. Афсонага кўра оллоҳ етти қават осмон ва ерни пайдо қилишда биринчи маротаба «пайдо бўл» (кун) сўзини қўллаган. Бу ерда сўзнинг пайдо бўлишига ишора қилинган.

VI

 Бу бобда насрдан назмнинг афзаллиги хусусида ҳикоя қилинади. «Беш ганж» жамловчилари Низомий ва Деҳлавийлар мадҳ этилади. Шоир дастлабки байтларда «сўз фани»— бадиий адабиётда икки услуб, яъни назмий ва насрий услуб мавжудлигини таъкидлаб, уларни бир-бирига қиёслайди ва назмнинг насрдан устун эканлигини исботлар экан, шеърий асарларда чиройли, таъсирли ибора ва бадиий санъатларни кўплаб қўллаш ва инжуни ипга тергандек мисралар тизиш мумкин, наср эса, сочиб юборилган жавоҳир каби гўзалликдан маҳрум дейди.
1. Майдондан тўпни олиб чиқиб кетди, яъни «гўй ва чавгон» ўйинида ютди. Бу ерда Низомийга нисбатан, у маснавий яратшида биринчи бўлди, дейилмоқда.
2. Биринчи яратилган «Хамса»нинг муаллифи —Абу Муҳаммад Илъёс Юсуф ўғли Низомий (1141 й. Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри—1209 й.).
 Низомийни дунёга машҳур этган, унинг вафотидан сўнг бир китоб шаклига келтирилиб, «Панж ганж»—«Хамса» деб аталган беш йирик достонидир. Улар «Махзанул-асрор» («Сирлар хазинаси), «Хисрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») ва «Искандарнома» бўлиб, Низомий бу асарлари билан Шарқ адабиётида хамсачилик анъанасини бошлаб берди. Низомийдан сўнг «Хамса» яратган Хисрав Деҳлавий, Ашраф, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийгина бу анъанани муваффақиятли давом эттирдилар. Навоий «Хамса» достонларининг барчасида Низомий «Панж ганж»ини алоҳида ҳурмат билан тилга олади ва унинг, асарларига ўз холис муносабатини билдиради. Бу ҳол айниқса, унинг «Ҳафт пайкар» достони хусусида ёрқин ифодаланган ва «Сабъаи сайёр» достонининг махсус бобларида ўз аксини топган.
 Навоий «Насойимул-муҳаббат» асарида ҳам Низомийни алоҳида ҳурмат билан тилга олади (Қаранг: Навоий, Асарлар, 15-том, 176-бет).
3. Қорун(ий)—жуда кўп бойликка эга бўлган шахс. Бу ерда Низомий «Хамса»си Қорун хазинасининг бештасига қиёс қилинмоқда.
4. Амир Хусрав Деҳлавий (1258—1325) форс адабиёти классикларидан бўлиб, иккинчи яратилган «Хамса»нинг муаллифидир.
 Хусрав Деҳлавий 1299—1301-йилларда Низомийнинг беш достонига жавобан «Матлаул-анвор» (Ёритқичларнинг чиқиши), «Ширин ва Хусрав», «Мажнун ва Лайли», «Ойинаи Искандарий», «Ҳашт беҳишт» («Саккиз жаннат») достонларини яратиб, «Хамса» яратиш анъанасини бошлаб берди.
 Хусрав Деҳлавий бир қатор эпик достонлар, тарихий мавзудаги кўплаб асарлар, бир қанча илмий рисолалар муаллифи бўлиб, мутахассислар фикрича, унинг поэтик мероси 99 (баъзи тазкиранавислар 199) номда бўлиб, 500 минг байт атрофида.
Хусрав «Хамса» достонларини уч йилда яратган дейилсада, у биринчи тўртта достонини ёзишга ўн ойгина сарфлаган. «Ҳашт беҳишт» эса, икки йилдан ортиқ муддатда ёзилган. Чунки муаллиф ўз достонини саккиз ҳикоят асосига қуриб, асарнинг асосини ташкил этган Баҳром ва Дилором саргузашти қаторига етти ҳикоят қўшар экан, бу ҳикоятларнинг янги, хушчақчақ ва шу билан бирга ҳаётий бўлиши учун кўп изланди, ҳинд фольклори, тарихи билан қизикди ва улардан кенг фойдаланди.
 Навоий «Сабъаи сайёр» достонида Хусравга эргашиб, достон воқеасининг бошланиши (Баҳромнинг тахтга ўтиришидан), Баҳром севгилиснинг «Дилором» деб аталиши ва Дилором тақдирининг айрим жиҳатларини сақлаб қолди.
 Навоий Хусрав Деҳлавийни фақат хамсанависликда эмас, балки шеъриятда ҳам ўз устози деб билди вз қатор асарларида буни таъкидлади (Қаранг: Ё. Исҳоқоз. Навоий ва Хусрав Деҳлавий «Навоий ва адабий таъсир масалалари» тўплам, Тошкент, 1968, 88—106-бетлар); Навоий «насойимул-муҳаббат» асарида ҳам Хусрав Деҳлавий ҳақида маълумот келтирган (Навоий, Асарлар. 15-том, 178-бет).
5. Ашраф—(тахаллуси)—тўлиқ исми Ашраф ибн Шайхул-умам
 Абулҳасаи ибн ал-Ҳасан ал-Марағойи ат Табризий (туғилган йили номаълум, вафоти 1450 ёки 1460 йил). Ашраф Марағойи XV асрнинг кўзга кўринган шоирларидан. У тўртга девон соҳиби, «Хамса» ижодкори. Ашраф «Хамса»сининг ягона нусхаси Сксфорднинг «Бадлеан» кутубхонасида (инв. .N«875) сақланади, 1457 йилда кўчирилган, 23630 байтдан иборат. Ашраф «Хамса»си «Минҳожулаброр», «Риёзул-ошиқин, «Ишқнома», «Ҳафт авранг», «Зафарнома» достонларидан иборат (Қаранг: Т. Мугарремов. Ашраф Марагаи Табризи и уникальный рукопись его «Хамсы», Доклады АН Уз, 1980, Т. XXXVI, №5; С. Хасанов. Поэма «Сабъаи сайёр» (Семь скитальцев) Алишера Навои в сравнительно-типологическом освещенин, АДД, Ташкент, 1990).
 Алишер Навоий Ашраф ва унинг асарларига юқори баҳо беради ва «Хамса» достонларининг кириш қисмида, «Мажолисун-нафоис» (Асарлар, 12-том, 14-бет), «Муҳокаматул-луғатайн (14-том, 120-бет), «Насойимул-муҳаббат» (15-том, 182-бет) асарларида шоирга алоҳида ўрин ажратади.
6. Бу байтларда Навоий «Хамса» яратган икки буюк ижодкор (Низомий ва Деҳлавий)лар олдида ўзини камтар тутиб, уларни шахмат доналаридаги оқ оту (Низомий), қора филга (Деҳлавий, ўзини оддий пиёдага нисбат беради (бу ерда ташбеҳ санъати қўлланган).

VII

 Достоннинг бу боби Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомийга бағишланади. Абдураҳмон Жомий форс-тожик адабиётининг улкан намояндасидир. У 1414 йилда туғилиб, 1492 йилда вафот этган. Жомий ҳам етти достондан иборат «Силсилатуз-заҳаб» (Олтин занжирлар), «Саломон ва Абсол», «Туҳфатул-аҳрор» (Ҳимматлилар туҳфаси), «Субҳатул-аброр» (Яхши кишилар тасбиҳи), «Юсуф ва Зулайҳо», «Лайли ва Мажнун», «Хирадномаи Искандар» (Искандарнинг донишмандлик китоби)—«Хафт авранг» (Етти тахт) асарини яратди ва хамсачилик анъанасига янгича улуш киритди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жомий «Ҳафт пайкар», «Сабъаи сайёр» типидаги достон яратмаган. Проф. Н. М. Маллаев бунинг сабабини Жомийнинг «Хирадномаи Искандар» достони муқаддимасида келтирилган қуйидаги фикрларда кўради;

 «...Хираднома з-он ихтиёри ман аст,
Ки афсонахони на кори ман аст.
Зи асрори ҳикмат сухан рондан,
Беҳ аз қиссаҳойи куҳан хондан...

 Мазмуни: Хираднома (донишмандлик китоби)—менинг раъйи-хоҳишимдир, афсоналар ҳикоя қилмоқ менинг ишим эмас. Ҳикмат сирлари ҳақида сўз сўзлаш эски қиссаларни ҳикоя қилишдан яхшироқдир...» Шунга кўра Жомий ўз «Хамса»сида «Ҳафт пайкар» типидаги достон яратмай, фалсафий-дидактик достонлар миқдорини кўпайтирган бўлса керак» (Н. Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи, 1963, 278-бет). Дарҳақиқат Жомий «Хамса»сига киритилган етти достондан учтаси фалсафий-дидактик достондир («Туҳфатул-аҳрор», «Субҳатул-аброр», «Хирадномаи Искандар»).
 Шунингдек, Жомий ўз даври фанининг турли соҳаларига — адабиёт назарияси, тилшунослик, тарих, фалсафа, мусиқа илмига оид қатор рисолалар битди.
 Алишер Навоий устози Абдураҳмон Жомийга жуда катта ҳурмат билан қараган, ўз ижодий фаолиятида ҳам, ижтимоий ишларида ҳам Жомий билан маслаҳатлашиб турган ва устози фикрларига амал қилган.
 Навоий Жомийга атаб махсус «Хамсатул-мутаҳаййирин» (Ҳайратланганлар бешлиги) номли беш бўлимдан иборат асарини ёзган. «Хамса» достонларининг ҳар бирида Жомийга алоҳида боблар ажратган. Шунингдек, «Мажолисун-нафоис», «Насойимул-муҳаббат» асарларида Жомийга бағишланган айрим равзалар мавжуд. «Муҳокаматул-луғатайн», «Маҳбубул-қулуб» асарлари ва «Арбаин» таржимасида ҳам Навоий ўз ўрнида устози тўғрисида жуда илиқ ва самимий фикрларини билдирган (Булар ҳақда қаранг: «Жомий ва Навоий». Тўпловчи ва нашрга танёрловчи П. Шамсиев, Тошкент, 1966).
1. Ибни Ҳожиб лақабли Абу Амр Жамолиддин Усмон бинни Умар (1175—1249)—араб тили грамматикаси билимдони. Жомий Ибни Ҳожибнинг «Қофия» асарига шарҳ битган. Бу асар «Шарҳи Мулло» номи билан машҳур бўлиб, асрлар давомида Хуросон ва Туркистон мадрасаларида бирдан-бир дарслик сифатида ўқитиб келинган.
2. Жоруллоҳ Замахшарий унвони билан машҳур бўлган Абул-қосим Маҳмуд бинни Умар (1075—1144) хоразмлик олим бўлиб, араб тили ва адабиётига оид асарлар битган. Унинг илмий асарлари 15 ададга етади.
3. Тафсир — қуръон оятлари изоҳи.
4. Ибн Ҳажар — қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадисларига шарҳ битган олим.
5. Арбаин —«Арбанн ҳадис»— Жомийнинг асари. Унда қирқ ҳадис форсийга таржима қилинган. Бу асарни Навоий 886 йил хижрийда туркий тилга ўгирган. (1481—82 й.).
6. Имоми Аъзам— Ислом ҳуқуқшуноси Абу Ҳанифанинг лақаби. Бу мисрада Жомий фиқҳ илмида Имом Аъзамга тенглаштирилмоқда.
7. «Лавомеъ фи шарҳ ул-хамрия» асари, 1470—71 й. да сўфий шоир ибн ал-Фариднинг «Қасидаи Хамрия»сига шарҳ тарзида битилган. Иккинчи мисрада лавомеъ — ялтироқ маъносида. (Ийҳом санъати қўлланган).
8. «Лавойиҳ»— Жомийнинг сўфий ва машойиҳлар ҳақидага асари. Иккинчи мисрада лавойиҳ— равшанликлар маъносида.
9. «Ашиъатул-ламаот»— Жомийнинг фалсафа ва тасаввуфга оид асари бўлиб, Ҳамадонийнинг «Ламаот» асарига шарҳдир. Иккинч мисрада шуъла, зиё маъносида.
10. «Тову Мимия»— Ибн Форизнинг (араб ҳуқуқшуноси) фиқҳга оид «Тоия» китобига Жомий битгай шарҳ, рисола.
11. «Шавоҳид»—Жомийнинг «Шавоҳидун-нубувват» номли насрий асари (пайғамбарлардан гувоҳлик берувчи).
12. «Нафаҳот»—Жомийнинг «Нафаҳотул-унс мин ҳазаротул — қудс» (Пок зотлар ҳузуридан эсган дўстлик ҳуш ислари) номли асари. Унда Шарқнинг йирик файласуфлари, суфийлик оқимининг таниқли намояндалари ҳақида қимматли маълумот тўпланган. Форс-тожик тилида ёзилган бу асарни Алишер Назоий 1495—96-йилларда (ҳижрий 901) туркий тилга тўлдирилган ҳолда таржима қилган. У «Насойимул-муҳаббат мин шамойимул-футувват» (Улуғлик хушбўйликларини таратувчи севги шаббодалари) асаридир. Алишер Навоийнинг «Насонимул-муҳаббат» асари Жомийнинг «Нафаҳотул-унс» асари асосида яратилган таржимагина бўлмай, балки Фаридиддин Аттор («Тазкиратул-авлиё»), Шайх Фарид Шакарганж китобларида номлари зикр этилган сўфийлар ва Аҳмад Яссавийдан тортиб Навоий давригача яшаган машҳур машойҳлар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилгандир.
13. «Туҳфатул-аҳрор (Ҳимматлилар туҳфаси)—Жомийнинг «Ҳафт авранг» номли етти достонидан бири, 1481—82 й. да ёзилган.
14. «Субҳа»—Жомининг «Субҳатул-аброр» (Яхшилар тасбеҳи)
достони, 1482 й. да ёзилган.
15. «Силсила»—Жомийнинг «Ҳафт авранг» асарига киритилган достон. У уч китобдан иборат бўлиб, «Силсллатуз-заҳаб» («Олтин занжир») деб аталади, таркибида «Саломон ва Абсол», «Лайли ва Мажнун» ҳамда «Хирадно маи Искандарий» бор.
16. Ошиқу маъшуқ—«Ҳафи авранг» достонларидан Юсуф ва Зулайҳо ҳақидадир. («Юсуф ва Зулайҳо» ким, «Ошиқ ва маъшуқ» ға мавсумдур». Асарлар, 14-том, 41-бет).
17. Қасойид — қасидалар. Улар шоир девонлари таркибида берилган.
18. Ғазалиёт—Жомий назмлари уч девонга тартибланган. Улар 1479 й. да тузилган «Фатиҳатуш-шабоб» (Йигитлик ибтидоси), 1489 й. да тузилган «Васатул-иқд» (Ўртача марварид шодаси), 1491 й. да тартиб берилган «Хатиматул-ҳаёт» (Ҳаётнинг хотимаси) девонларидир.
19. «Ўзга ҳар фандаким, расойил анга»— Навоий «Хамсатул-мутаҳаййирин» асарида Жомийнинг 40 дан ортиқ асарлари номини келтиради. Унда адабиёт соҳаларнга алоқадор асарлари (қофия, мусиқа. муаммо, нақшбандия ва б.) ҳам саналади (Қаранг: Навоий Асарлар, 14-том, 40—41-бетлар). Навоий устози Жомийни фақат «Сабъаи сайёр» достонидагина эмас, балки бошқа бир қатор асарларида ҳам ҳурмат билан эслайди. Навоийшунос олим, йирик матншунос П. Шамсиев Навоийнинг барча асарларидаги Жомий таърифига оид қисмларини тўплаб, 1958 йилда «Жомий ва Навоий» асарини чоп этган.

VIII

1. «Ғарибу-кал-аъмо»—мусофир кўрдай бўлади.
2. Ганжа ганжури — Низомий Ганжавий назарда тутилади.
3. Беш ганж — беш хазина—«Хамса», Низомий асари кўзда тутилган.
4. Ҳинд соҳири — Хусрав Деҳлавий.
5. Онча ганжина — «Хамса»— беш ганж назарда тутиладй.
6. Икки йилда учта ганж яратдинг, яъни уч достонни («Ҳайратул-аброр», «Фарҳод ва Ширни», «Лайли ва Мажнун») ёздинг.
7. Тўртинчи достон —«Сабъаи сайёр» демакдир.
6. «Ҳафт пайкар» (Етти гўзал) — Низомий Ганжавийнинг «Хамса»сидаги тўртинчи достони.
9. «Ҳашт биҳишт» (Саккиз жаннат)—Хусрав Деҳлавий «Хамса»си таркибидаги бешинчи достон.
10. «Муаббири комил» — уста таъбирчи (тушни таърифловчи)
11. Чин суратхонаси — аввалдан Чин будда ва маъбудлар, нозик ва гўзал халқ амалий санъати, минпатюралар ватани бўлган. Бу ерда «Хамса» достонларинннг ҳар бнри шунга қиёс қилинмоқда.
12. Алишер Навоий устозлари яратган Баҳром образида учта камчилик кўради. Шулардан бири Баҳромнинг ишқдек дарддан — инсонга хос бўлган ҳақиқий севгидан маҳрум ҳолда тасвирланганлигидир.
13. Устозлар достонида Баҳром етти рангдаги етти қаср қурдириб, етти шоҳнинг етти гўзал қизига уйлангач, ҳар уни май ично, маст ҳолда шоҳ қизларидан навбат билан афсона айтиб беришни талаб қилади. Алишер Навоий бу ҳолат билан келишолмай, уни асарнинг иккинчи камчилиги деб ҳисоблайди.
14. Алишер Навоий устозларининг яна бир қилмишларидан куйиниб, «агар улар ғофил бўлмаганларида нодон Баҳромни шунчалар васф этармидилар»,— дейди.
15. Бажарилгуси ишнинг қанчалик оғир ва масъулиятли эканлигини Навоий «пашшага фил иши» юклатилганидек, «осмонга нардбон», «қуёшга шамъдон» ясаш, «ўргумчак ипи билан аждаҳоиа банд этиш» ишига қиёс қилади.

IX

 Бу боб 1469—1503 й. да Хуросон ҳукмдори бўлган Султон Ҳусайн Баҳодирхон мадҳига бағишланган.
1. Зуҳал — Сатурн сайёрасининг арабий номи. форсча «кайвон» деб атайдилар. Мақоми еттинчи осмонда, ранги қора. Бадиий адабиётда у юксаклик рамзи сифатида қўлланади. Бу мисраларда шоир зуҳалга мурожаат этиб, «менинг сиёҳдонимни юзингдаги тер (қора ранг) билан тўлдир»,— демоқда.
2. Муштарий—Юпитер сайёрасининг арабий номи, форсча «биржис» деб аталади. Бадиий адабиётда у бахт юлдузи деб талқин қилинади. Мунажжимлар бу сайёрани «саъди акбар» ва «фалак қозиси», жойи олтинчи фалакда дейдилар.
3. Бахром — Марс сайёрасининг форсча номи. Арабларда «Миррих» деб аталади. ранги қизил. Бу сайёра жанг ва қаҳрамонлик рамзидир, достондаги Баҳром шоҳ характерига ҳам ишора бор.
4. Меҳр—қуёш, офтоб. Мажозий маънода ишқ оташи, севги.
5. Зухра— Чўлпон юлдузи (Венера). Бадиий адабиётда у осмон чолғувчиси, созандаси, санъат ҳомийси, нафосат рамзи сифатида талқин этилади. У достондаги Дилором тимсолидир.
6. Аторид—Меркурий сайёраси. У Шарқ адабиётида фалак котиби, ёзувчи ва шоирларнинг ҳомийси саналади.
7. Қамар—Ой. Юқоридаги байтларда шоир етти сайёрага мурожаат этиб, Ҳусайн Бойқаро мадҳини бошлаш учун шарт-шароит яратишларини сўрайди.
8. «Ҳам ато хону ҳам анга ано хон»—Бойқаро ҳам ота, ҳам он томонидан шоҳ бўлишга ҳақли эди, бу ҳақида Бобур «Султон Ҳусайн мирзо каримут тарафайн эди, асил подшоҳ эди,—(Бобирнома, 221-бет)—деб ёзган.
9. Аланқуво — қадимда мўғул ва олтой туркий халқлари орасида машҳур бўлган афсонанинг бош қаҳрамонн: Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаронинг онасини шу афсонавий аёлга, отасини эса, Чингизхонг ўхшатади (Қаранг: А. Ҳайитметов. Навоий ва Аланқуво афсонаси. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1054, 10 февраль).
10. Жайҳун — Амударёнинг қадимги номи. Бу ерда дарё маъносида келади.
11. «Масьади Жамшид»—Жамшид тахти. Жамшид — Ажам (қадимги Эрон) мулкидаги пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. У ҳаҳда «Тарихи мулуки Ажам»да Навоий ёзади: «Чун салтанатга ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди. Ва ҳусну жамолда дилпазир ва фазлу камолда беназир эрди. Ғариб ихтиролар қилди (Навоий, Асарлар, 14-том, 187—188-бетлар.).
12. «Форсийгина эмас, Ироқу Ажам ҳам мафтун бўлади». Бу сўзларда мамлакат номига ҳам классик куйларга ишора қилинмоқда.
13. Суҳайли Яман — Яман юлдузи, Яман томонда жуда равшан кўринадиган юлдуз.
14. Каёний—Эроннинг каён сулоласига мансуб бўлган шоҳлар лақаби.
15. «алафбаҳо»—солиқ номи, экиннинг кўкига қараб белгиланган солиқ. Султон Ҳусайн бу солиқни бекор қилган.
16. Нуширвон— одил шоҳ деб ном чиқарган сосонийлар сулоласига мансуб Эрон шоҳларидан. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқаро одиллиги ҳақида гапириб, агар Бойқарони Нуширвондек одил шоҳ кўрса, у ҳам ҳайратда қоларди (бошини қимирлатиб, чапак чалгай),— дейди.
«Худо мулкини кўп ва абадий қилсин» (дуо).

X

 Бу боб Ҳусайн Бойқаронинг хотинларидан бири Хадичабегимга бағишланган. Навоий Хадичабегимга атаб махсус ғазал ҳам битган (Қаранг: Навоий, Мукаммал асарлар тўплами, 20 жилдлик, 1-жилд, 1987, 59-бет; Хадичабегим ҳақида қаранг: Бобирнома, 231-бет).
1. Сулаймони аҳд — Ҳусайн Бойқаро назарда тутилади.
2. Билқиси соний — иккинчи Билқис. Билқис — Сулаймон пайғамбарнинг суюкли хотини. Навоий у ерда Бойқаронинг хотини Хадичабегимни «Билқиси соний» деб атамоқда. Унинг яна «маҳди ульё» (олий йўлбошчи), «исматут—дунё» (дунё покизаси) каби унвонлари бўлган.
3. Сораи Узмо, Хадинаи Кубро—Хадичабегим назарда тутилади.
4. Уммон—Арабистондаги бир денгиз, бу ерда, умуман «денгиз» маъносида.
5. «Икки саъд ахтар икки фарзандинг»—Ҳусайн Бойқаро ва Хадичабегимнинг икки ўғли — Шоҳ Ғариб Мирзо ва Музаффар Мирзо назарда тутилган.
 Музаффар Мирзо — Хусайн Бойқаронинг Хадичабегимдан туғилган катта ўғли. У тахт вориси сифатида Бадиуззамон билан кўп ихтилофда бўлади. Бойқаро ўлимидан сўнг ҳам акаси Бадиуззамон билан бирга Хуросои тахти учун курашиб, тезда Шайбонийхон ҳужумига дуч келади ва Астрободга қочиб кетиб, ўша ерда вафот этади (Қаранг: «Бобирнома», 224-бет).
 Шоҳ Ғариб Мирзо — Ҳусайн Бойқаро ва Хадичабегимнинг Кичик ўғли. Туркий ва форсий тилларда шеърлар битган, уларни тўплаб девон ҳам тартиб берган («Мажолисун-нафоис», Навоий, Асарлар, 12-том, 175-бет). Навоий «Ҳайратул-аброр» достонида ва шаҳзода ўлими муносабати билан ёзган «Марсия»да Шоҳ Ғариб Мирзо ҳақида самимий фикрларини баён этган. Қаранг: «Бобирнома», 224-бет.
6. Масиҳо — Исо пайғамбарнинг лақаби. Афсоналарга кўра у ўз нафаси билан ўлганларга жон бахш этиш қобилиятига эга бўлган (Бу сифатни муаллиф Хадичабегим фарзандларида кўришни орзу қилган).

XI

 Бу боб Баҳром тарихига бағишланган.
1. Бу байтларда шоир сўздан фойдаланиш маҳоратини заргарнинг асл лаълни танлаш маҳоратига қиёслайди ва қимматбаҳо тошни танлаш зоти асил одамни танлашдек мураккаб ишлигини уқдиради.
2. «Ота тубан (хулқлигу), ўғил шарафли, бу (ўғил) латифу, у (ота) касофатли бўлиши мумкин».
3. Ҳалилуллоҳ Озар ўғли.— бутпарастликка қарши бўлган одам, у бутларни синдирган. Унинг ўғли эса, отасининг акси бўлиб, бут ясовчилик касбини эгаллаган.
4. Яздажурд (Низомийда Яздигирд)—Баҳромнинг отаси, сосонийлар сулоласидан бўлиб, қадимий Эронда 399—420 йилларда ҳукмронлик қилган, ўта золим бўлган. У ҳақда «...чун мамлакат эгаси бўлди, гўёки мулк эгасиз қолдиким, ул золим ва нодон киши эрди»— деб ёзгаи эди Алишер Навоий (Қаранг: Навоий, «Тарихи-мулуки Ажам», Асарлар, 14-том, 217—218-бетлар).
5. Баҳром бинни Яздажурд — сосонийлар сулоласига мансуб Эрон шоҳларидан бири. «Отасидан сўнгра салтанат тахтига ўлтурди, отаси бузғонларни тузди ва анинг ўрниға адолат кўргузди» (Қаранг: Навоий, Асарлар, 14-том, 218—220-бетлар). Шарқ адабиётида Баҳром анъанавий образлардан бири бўлиб, у Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомий ва Деҳлавийларнинг «Хамса» асарларида етук бадиий образ даражасига кўтарилган.
6. У (Яздажурд) нимани бузган бўлса, бу (Баҳром) ҳаммасини тузатти. Бу байтда тарди акс санъати қўлланган.
7. Нуъмон — Яман шоҳларидан, Баҳром унинг қўлида тарбияланган.
8. Мунзир — Нуъмоннинг ўғли.
9. Аҳмади Мурсал — Муҳаммад пайғамбар.
10. Хаварнақ — Баҳром учун қурилган афсонавий қаср. Тарихий маълумотларга кўра Хаварнақ ер юзида тенги йўқ мухташам қасрлари билан шуҳрат топган шаҳар бўлган.
11. Гўр — ёввойи эшак, қулон. Иккинчи мисрада қабр, мозор маъносида қўлланган. Бу сўз Баҳром исми билан бирга ишлатилишининг сабаби шундаки, шоҳ шу ҳайвон овини жуда севган. «Гўр» Баҳромнинг лақабига айланган. «Ани Баҳромгўр дедилар. Мунинг жиҳатин баъзи дедиларким, гўрни шерсайд қилғанда, анинг ўқи эгнисидин ўтуб, ерга тегди. Баъзи дебтурларким, гўр овиға кўп мойил эрди» (Навоий, Асарлар, 14-том. 218-бет).
12. Бу мисрада қуйидаги маълумотга ишора этилаяпти: Навоий «Тарихи мулки Ажам»да ёзишича, Яздажурднинг зулмини кўп тортган халқ унинг ўғли Баҳромнинг шоҳ бўлишини қатъиян истамайдилар ва Ардашер наслидан бўлган Кисро отлиқ кишини тахтга ўтқазадилар. Бу воқеани Баҳром эшитгач, ота тахтини эгаллаш мақсадида Нуъмон билан етиб келади. Эл Баҳромни тан олмайди. Шунда Баҳром: мамлакатда хавф туғилса қайси биримиз дафъ эта олишимизга қараб, шоҳ тайинлангиз,— дейди. Шунда халқ шоҳлик тожини икки оч шернинг ўртасига қўйиб, тожни ким ололса, шуни шоҳ тайинлаймиз дейишади, Кисро тож олишга журъат этмайди. Баҳром эса, шу икки оч шерни енгиб, тожу-тахтга эришади (Навоий, Асарлар, 14-том, 218-бет).
13. Хусрави Ғозий—Ҳусайн Бойқаронинг сифатларидан бири. Баҳромшоҳнинг турк хоқонини тору-мор этишдаги уруш усули — (Баҳром кўп минг кишилик турк хоқонини ғафлат пайтида қўлга тушириб, ўз тахтини эгаллайди)ни Алишер Навоий маслаҳати билан Ҳусайн Бойқаро ҳам Ёдгор Муҳаммадга қарши қўллаган. Шоир шунга ишора қилмоқда.
14. Низомий ва Хусрав Деҳлавий.
15. «Етти бўстон»—«Сабъаи сайёр» кўзда тутилади.

XII

 Достоннинг бошланиши: Бунда Баҳромнинг овга чиқиб, сураткаш Моний билан учрашгани, у Дилоромнинг суратини кўрсатгани ва Баҳромнинг ишққа мубтало бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади.
1. Ажам мамлакати шоҳлари ҳақида қаранг: Навоий, «Тарихи мулуки Ажам», Асарлар, 14-том.
2. Бу мисраларда «моҳ»—ой ва балиқ маъноларида келган. Яъни, Баҳром, «Ойдан ойга муттасил — узоқ вақт шоҳлик гаштини сурди, ойдан балиққача — ердан кўккача бўлган элнинг шаҳоншоҳи бўлди (Ўрта асрларда ерни катта балиқ ўз устида кўтариб туради,— деган тасаввур мавжуд эди).
 Бу ерда Навоий «Моҳ» ва Моҳи» сўзларидан сўз ўйини ясаган.
3. «ғариб умур»— Бу ерда «ғариб» сўзи ҳам бечора, ёлғиз маъносида, ҳам ажойиб-ғаройиботларга тўла умр маъносида ишлатилган.
4. Иккисин, яъни бири — ғариб бўлиб юришинг сабабини айт, иккинчиси, ўзинг кўргагн энг ажойиб-ғаройиб воқеалардан айт.
5. Билки: ахтарган—топади.
6. Моний — афсонавий моҳир рассом, Моний ибн Фатак (216—
276) ўзининг муқаддас китобларини жуда гўзал миниатюралар билан безатган. Шарқ адабиётида Моний— уста наққош, рассом сифатида машҳур.
7. Иккинчи сўз — бу ерда кўрган энг ажойиб воқеалардан сўзлаб бериш.
8. Муштарий — бу ерда харидор маъносида.
9. Биринчи мисрада сурат—расм, иккинчи мисрада ажойиб ҳолат маъносида (тажнис санъати қўлланган).

XIII

 Бу боб Дилоромнинг ҳусни таърифида, уни бедил (ҳолсиз) Баҳромга олиб келганлари ҳақида.
1. Бу ерда шоир лафзий санъат қўллаб, зулф (кокил) ва лайл (тим қора — тун, кеча) сўзлари орқали гўзалнинг тим қора зулфикокили дом (тузоқ)га ўхшашлигини тасвирлайди («лайл» сўзидаги “ل” ҳарфини тузоққа (илгакка) нисбат беради).
2. «Кўзи оҳу, унинг қоралиги (қорачиғи) Хўтан (шаҳар номи, у ерда аъло навли мушклар етиштирилган) мушкига (мушк— тим қора тусли хушбўй нарса) ўхшайди, худди жайрон (оҳу) ўз мушкидан унинг кўзига хол томизгандек (жайрондан мушк олинади)».
3. «Лаблари орасида оғзи шундан яширинки (очилмаган) тешилмаган лаъл дейсан — оғзи (лаълга нисбат берилган) шунчалик кичикки, лаблари орасида кўринмайди».
4. Бу байтларда лафзий санъат қўлланган бўлиб, лабнинг жонбахшлигига ишора қилингани ҳолда, тақдир котиби «жон» яратишда — (ёзишда ﺎﻥ сўзидаги) «нун»— «ﺩ» ни қуйироққа ёзиб, унинг ғабғаби (ияк) айланасини ва «нун»нинг нуқтасидан ғабғаб чуқурчасини ясаган — дейилади.
5. «Қошлар бутхона пештоқидек бир-бирига пайзаста (туташган) ва улар ичида раҳмсиз мастона икки кўз. Тоқни қўй, у (қош) қоронғу меҳроб (саждагоҳ), қош устидаги холи қора пашшадир».
6. Бу ерда «Дилором» ҳам исм, ҳам луғовий маъносида («дилга ором берувчи») қўлланилган. Хусрав Деҳлавийнинг достонида ҳам Баҳромнинг севгилиси «Дилором» деб аталган. Низомий «Ҳафт пайкарида эса, унинг исми «Фитна», Ашраф «Ҳафт авранг»ида «Озода».

XIV

1. Бу боб Дилоромнииг чанг чалишдаги маҳорати хусусидадир. I. Қақнус— афсонавий қуш, у жуда хушовоз ҳисобланган. Унинг тумшуғида жуда кўп тешиклар (360 та) бўлиб, уларнинг ҳар биридан турлича овоз эшитилиб, гўё куй пайдо бўлар эмиш. Бу қушнинг мукаммал таърифи «Лисонут-тайр» достонида берилган (Навоий, Асарлар, 11-том, 226—227-беглар). Бадиий адабиётда қақнус — абадий ҳаёт тимсоли ҳамдир.
2. Хўтан — шаҳар номи бўлиб, у шарқ шеъриятида гўзал аёллари, аъло сифатли мушклари, нафис шойилари билан шуҳрат қозонган шаҳар сифатида талқин қилинади. Бу ерда Дилоромнинг гўзал сифатларига ишора қилинмоқда.

XV

Бу боб Баҳромнинг май ҳарорати таъсирида Дилоромини дашту биёбонга ташлагани хусусида ҳикоя қилади.
1. Қаламзан— шоҳ саройида ҳукм ва фармонларни ёзиб, халққа тарқатувчи мирзо.
2. Бу мисра танқидий матнда: «Дема қўн туъма бўлди балки шубон».
3. Танқидий матнда «уйи».
4. «Муз сумалагидан шамъ ясайман, деган бўлади», яъни ниятн пуч бўлади.
5. Низомийда:
Фитна дейдия: «Ўқинг билан қулоннинг оёғини бошига тик!»
Хусрав Деҳлавийда:
Дилором дейди; «Кийикларнинг урғочисини эркак, эркагини урғочи қил!»
6. Низомийда:
Фитна дейди: «Бу кучнинг кўплигидан эмас, машқнинг натижасидир».
Хусрав Деҳлавийда:
Дилором дейди:
«Бу ҳунар — жоду, сеҳр ишидир».
«Икки қаттиқ ҳадис»нинг бири бу ерда Дилоромнинг шоҳга тахсин айтмагани, иккинчиси тўғри гапни айтгани эди.
Низомийда:
Баҳром Фитнани ўлимга маҳкум этиб, ҳукмни бажаришни саркардасига топширади. Хусрав Деҳлавийда: Баҳром Днлоромни отдан тушириб, саҳрода қолдириб кетади.

XVI

Бу боб Баҳромнинг мастликдан ҳушёр бўлиб, Дилоромини истаб, биёбонга кеткб, уни топмай, ўзини йўқотгани ҳақида.
1. Ғорати Ғўр — бу ерда «ғорат»—«талон-тарож» деган маънода. Яъни Ғўрга қилинган босқинчилик.
2. Жони бўлмагандан кейин тан ернинг қуйида (тагида) бўлади, яъни ерга кўмилади.
 1) «Қуёш ботиб, осмонда юлдузлар пайдо бўлди»
 2) «Дилором кўринмагач, Баҳром кўз-ёш тўкди».
3. Бу байтда ташбиҳ санъати қўлланиб, икки маъно ифодаланган:
4. Хизр — Афсоналарга кўра «оби ҳайвон» (тириклик суви)ни излаб топган ва ундан ичиб, доимий тирикликка эришган пайғамбар.

XVII

Бу боб Баҳромнинг айрилиқ азобида кечган кунлари ҳақида ҳикоя қилади.
 1. «Бу кеча шоҳ Баҳром гўрлар (кийикларнинг бир тури) маконини мақом этди».
 2. «Кўҳна дунё унга гўрдек (қабрдек) қоронғу туйилди».
 3. «Икки шери арин»—Икки чангалзор шери. Бу ерда тож эгаллаш вақтидаги шерлар билан тўқнашув воқеасига ишора бор.

XVIII

 Бу боб Баҳромнинг ўз париваши ҳажрида девона бўлгани ва савдойилигини тузатиш ва кўнглинн очиш мақсадида етти иқлим (мамлакат) султонларининг етти қаср бино қилганлари ҳақида.
 Низомийда Баҳром Хаварнақ ҳужраларидан бирининг деворига нақшланган етти маликанинг суратини кўриб, (бу маликаларнинг исмлари ҳам маълум: Фурак, Яғманоз, Нозпари, Насриннуш, Ҳумой...) ошиқ бўлиб қолади ва уларга атаб етти қаср қурдирадн. Сўнг Баҳром етти рангдаги етти қасрда етти мамлакатнинг етти қизига уйланиб, кунда бир маликадан қисса эшитади.
 Деҳлавий достонида эса, Баҳром қулон овига ҳаддан ташқари берилиб кетиб, шоҳлик ишларини унутиб қўяёзди. Бундан ташвишланган аркони давлат Баҳромни овдан чалғитиш учун етти қаср қурдириб, етти мамлакатнинг етти қизига уйлантарадилар. Кечалари шоҳ маликалардан ҳикоя тинглайди.
 Ашраф достонида эса, Баҳромнинг Озода билан кийик овида бўлиш эпизоди умуман йўқ. Унда Баҳром етти мамлакат шоҳларининг етти қизига уйланганидан сўнг бу маликаларга атаб етти қаср қурдиради. Мамлакати ва халқи тинчлиги ва осойишталиги йўлида адолатли иш юритаётган Баҳром ҳафтанинг ҳар бир куни шоҳликка таҳлика туғдираётган хавфли кучларга (аждаҳо, дев каби) қарши курашиб, уларни енгиб қайтади ва маълум бир қасрда дам олиб, маликалардан ҳикоя тинглайди.
1. Тахта—бу ерда сартахта, тобут маъноларида.
2. Беҳуд — ҳушсиз. Бу ерда вазн талабига мувофиқ «беҳад» ўқиш керак. Ҳуд, ҳуш каби «вов» ёки «замма» билан ёзиладиган сўзлардаги «вов»ни «вови маъдула» (ўзгартирилган вов) дейилади. Шеъриятда қофия ва вазн талабларига мувофиқ бу товуш «алиф» билан алмашиш мумкин.

XIX

 Бу боб етти қасрнинг қурилиб битказилгани ва етти иқлим (мамлакат) шоҳлари қизларининг у етти қасрда Баҳром билан никоҳдан ўтганлари ва ҳафтанинг ҳар куни Баҳром бир қасрда суҳбат қургани ҳақида.
1. «Хаёли қасрдаги нақшлар билан банд бўлиб, ўз хаёлидаги ишқ савдосини унутиб».
2. «У бир нечага уйланиши керак, қасрлар ичида куй ва май (хурсандчилик) бўлиши керак»
3. «Тўй-тамошо авжга чиқиб, Моҳлар (гўзаллар) шоҳга никоҳландилар».
4. Вақтшунос— (кунинг шарофатли ёки шарофатсизлигини аниқловчи) олимлар яхши вақтни аниқлашга киришдилар.
5. «Юлдузлар шарофатли кун булишидан дарак бердилар».

XX

 Бу боб шанба куни Баҳромнннг қора кунини тунга улагани ҳақида ҳикоя қилади. Шанба куни — Шарқда ҳафтанинг биринчи куни ҳисобланган. Кенинги кунлар эса, шанбадан сўнгги биринчи кун (якшанба), иккинчи кун (душанба) тарзида давом этган.
Сарлавҳадаги қоралик маъносини англатувчи мушкфом либос, мушкин гунбад, мушкбў ғазол, мушкин бода, дуди қаро, шом сўзлари кетма-кет ишлатилган ва шоҳнинг фироқ дардида ўртанаётган кайфиятини ифодалаш воситаси сифатида қўлланилган. Бу таносуб санъатининг энг яхши намунасидир.
1. «Қопқоронғу тунли шанба тонги юзига оқ рангли нафис парда ёпти». Мажозан айтилган бу ибора қора тун тугаб, шанба, тонги отди — маъносини ифодалайди.
2. «Чин гўзалларига ўхшаган ҳинд гўзали (ҳинд—қора рангга ишора)».
3. «Уйдаги барча жиҳозлар мушкдан — қора рангда бўлгани учун маҳваш (у гўзал) худди зулматдаги оби ҳаёт (тириклик суви, ўлганларни тирилтирувчи)га ўхшарди».
4. Вориси Жамшид — Жамшид тахтининг меросхўри. Бу ерда Баҳромшоҳ назарда тутилади.
5. Сарандиб — Цейлон оролининг қадимги номи.
6. Жасрат — жасоратли, Фаррух — ҳусндор, бахтиёр. Шоир асарларида, хусусан «Сабъаи сайёр» достонида ҳикоя қаҳрамонларининг номи уларнинг ички руҳий олами ва ташқи кўринишига («Оти Фарруҳ, жамоли фархунда») қараб аталган, исми жисмига монанд этиб танланган. Достондаги Дилором, Саъд, Масъуд, Муқбил, Мудбир кабилар шулар жумласидандир. (Қаранг: ё. Исҳоқов.
Исми ҳам жисмига монанд, Узбекистон адабиёти ва санъати, 1985,
16 август).
7. Маҳмил (кажава - ичида одами билан кўтариб юриладиган арава), устида қора духоба, ундан Чин мушкидек ҳуш ис сочиларди.
8. «Тонг шамоли эсиб, тун қоронғусини (тутунини) тарқатгач, осмон чодири хушбўй пардани йиғиштирди, яъни тун кетиб, тонг, отди, демакдир. Бу ерда ташбиҳ санъати қўлланган.
9. Вазн талабига биноаи «беҳад» ўқиш керак.
10. «У замонда ким зиёратга борса, Каъба ўрнига Қуддусга борар эди». Каъба мусулмонларнинг Макка шаҳридаги зиёратгоҳи. Қуддус шаҳри ҳам «байтул — муқаддас» номи билан машҳур зиёратгоҳ.
11. Ҳалаб — Сириядаги бир шаҳариниг номи.
12. «Тонг қўраси (ўчоқ — дам бериб (пуфлаб) олови ёндириладиган) дамини ишга солиб, оламни қуёш ўти билан ёрятди». Яъни тонгнинг ғира-шираси кетиб, қуёш чиқди (ташбиҳ санъата қўлланган).
13. «Тонг оқ пардасини тутиб, бошига нурли салласини кийганда», яъни тонг отиб, қуёш чиққанда.
14. «Хўроз саҳардан дарак бериб чақиргандан сўнг, келин каби кун ҳам жилваланди», яъни тонг отди.
15. «Икки: бахт юлдузи (ёри ва дўсти) кетгандан кейин унинг ёруқ бахтига зарар етди».
16. Танқидий матнда «ўзга».
17. «Биродарлик хатини жонига чекди», яъни ака-ука тутунди.
18. Мусою Ҳорун ака-ука бўлган. Ҳорун —Мусо пайғамбарнинг акаси. Бу ака-укалар бир-бирларига жуда меҳрибон бўлган эканлар.
19. Ҳикоянинг бошланишидан олдин қора ранг Баҳромнинг Дилоромдан жудолик кунлари, мотам, азадорлик рамзи сифатида қўлланган бўлса, ҳикоя охирига келиб, анъанага зид ҳолда қора рангнинг бошдаги тож эканлигини, яъни бошдаги сочнинг қоралиги инсоннинг бахтиёрлигидан, ёшлигидан дарак берувчилигини таъкидлаш билан тугалланади. «Сочнинг қоралиги навқиронлик белгиси. Навқиронлк эса, муборак — қутлуғликнинг ўзи» (Қаранг: Исҳоқов. Маъно гавҳарлари, Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1987, 6 февраль).
20. «Висол тонгидан умид бор жойда ҳижрон шоми абадий қолмайди».

XXI

 Бу боб якшанба куни Баҳромнинг заррин қасрда кечирган куни ҳақида ҳикоя қилади. Сарлавҳада сариқлик маъносини билдирувчи сўзлар таносуби кетма-кет ишлатилган: қуёшдек зарбафт либос, заррин қаср, сариқ кийимлик ҳур, олгин қадаҳ, сап-сариғ май қуёш нури, офтоб ранги.
1. «Якшанба куни қуёш байроғини кўтаргач, кўк гунбази зарбафт тўн кийди.
«Кўк келини зарли тўнга ўралиб, гул юзли моҳвашдек кўринди», яъни офтоб чиқиб, олам ёришди. Бу ерда ташбиҳ санъати қўлланган.
2. С. Айний нашрида, «Тун сияҳтаб қилди олтунини». Афсоналарга кўра, тоғларда ранги қорамтил олтин тошлар (санги сиёҳтоб) бўлар эмиш. Шоир бу мисрадаги ташбеҳда шунга ишора қилади.
3. «Румий наслдан бўлган гўзал қуёш ботгандек, пардага кирди» (уйқуга кетди).
4. «Тонг шабадаси—дам, осмон гардиши қўра (темирчи қўра-га дам бериб, металлни эритади), ҳар бир олтин бўлаги қуёш айланасидек эди унга», яъни у қуёш айланасидек олтни бўлакларни осмон гардишидек қўраларга солиб, тонг шабадаси билан дам берар эди (муболаға санъати қўлланган).
5. Соҳиб иёр — олтин-кумушларнинг (қимматбаҳо тошларнинг) софлик даражасини белгиловчи.
6. Зайд Заҳҳоб— Заҳҳобзаргар, Зайд — заргарнинг номи, исми, бу сўзнинг луғавий маъноси «кўпайтириш», «қўшиш» бўлиб, ҳикоя қаҳрамони феъд-атворига мос келади.
7. 2000 ботмон — беш тонна (бир ботмон, 2,5 кг.— бу оғирлик улчови ўзгариб турган).
8. Ҳумой— афсонавий давлат қуши, гўё унинг сояси бошига тушган киши бой ва бахтли бўлар эмиш.
9. Шоирнинг бу хаёлий тахти ҳозирги лифт, эсколяторларни эслатади.
10 «Икки дуогўй (тўти) ўрнига икки сир фош этувчи (тўти)ни қўйилса».
11. «У икки тўтини бу икки тўти билан алмаштирди».
12. Фаранг, Фаранж—Франция. Ҳозирги Европа кўзда тутилган.
13. Қустантания — Константинополь— Истамбул.
14. «Ҳамма ёғи яшм (яшил қимматбаҳо тош), пастки қисми эса оқ тош билан зийнатланган, ер эса оқ мармар тош билан қоплан-ган эди».
15. Сивмнот, лот — Исломдан илгари араблар чўқинадиган машҳур бутларнинг номи.
16.Танқидий матнда «бир».
17. «Кофирларнинг илоҳидан (бутидан) битта ҳам илоҳ (бут) қолмади ёлғиз худодан бошқа аллоҳ йўқ».
18. Заъфарон — ўрта асрдаги Шарқ табиблари таълимотига кўра заъфарондан тайёрланган дори қаттиқ кулгу келтирар экан.
19. Танқидий матнда «ҳар дам» ўрнида «зоҳир».
20. «Тонг юзи сарғаймагунча чарх унга қуёшни кўрсатмайди», яъни оқ (юз) сарғаймагунча ёр висолига етиб бўлмайди (ташбиҳ қўлланган).

XXII

 Бу боб душанба куни Баҳромнинг яшил ранг қасрда кун ўтказгани ҳақида. Бу сарлавҳада навбаҳор монанд либос, яшил ранг қаср, сабзаранг либосли сарв (гўзал), зумрад ранг жом, ҳаёт суви, тириклик чашмаси, хизр каби яшил ранг маъносини англатувчи сўзлар таносуби ишлатилган.
1. «Душанба куни зангори осмон кўзгусини зангдан тозалади. Гардун юзини турли ранг билан тонгнинг зумуррад чодирига ўради. Оламтоб қуёш нурлари билан кўк сабзазорини сероб қилди», яъни зангори осмон булутлардан тозалангач, қуёш ўз нурини кўкаламзорларга ёйди (ташбеҳ санъати қўлланган).
2. «Кўм-кўк осмон тун қоронғулиги босишидан қоп-қора бўлгунча», яъни кеч бўлгунча.
3. Жамоли Юсуфи Мисрий — Мисрнинг гўзали, айнан «Юсуф ва Зулайҳо» асарининг қаҳрамони Юсуф каби (Юсуф пайғамбарга ҳам ишора бор).
4. Шаҳрисабз — Самарқанднинг жанубий томонига жойлашган шаҳар бўлиб, қадимий номи Кеш, Каш. Шаҳрисабз — яшил шаҳар демакдир.
5. Танқидий матнда —«бир».
6. «Сув билан авж олаётган ўтни (оловни) ўчириш мумкнн эмас».
7. Хизри роҳ — Хизрдек ҳамроҳ (халқ орасида тарқалган ва узоқ йўлга кузатилаётган кишига айтиладиган яхши тилак: «Хизр ҳамроҳинг бўлсин» иборасига ишора).
8. «Осмон қуёшини яширганда тун ҳам осмондек қуёшсиз бўлди», яъни қоронғулик тушди.
9. Барҳаман,— бараҳман — оташпарастлар ибодатхонасининг бошлиғи, руҳоний.
10. Хисни Хайбар — Ҳайбар қалъаси, Мадинага яқин қишлоқ бўлиб, у ерда қадимги яҳудийлар яшаган.
11. Пайлақус — Луқмон ҳакимнинг шогирди (Қаранг: Навоий, Асарлар, 15-том, 238-бет).
12. «Ҳикмат айтурға яхшироқ Луқмон»—халқ ҳикматли сўзларидан. Луқмон — пайғамбарлардан бири, Шарқ адабиётида у ҳаким — табиб тарзида таърифланади. Унинг номи билан боғлиқ, кўп ҳикматлар ва ҳикоятлар мавжуд.
13. «Бало хавфидан кўра балонинг ўзи яхшироқ».
14. Хизр — панғамбар.— Шарқ адабиётида инсонларга йўлдошлик қилувчи, тўғри маслаҳат берувчи шахс, абадийлик тимсоли сифатида гавдаланади. Бу ерда Хизрга ўхшаш қария назарда тутилган.
15. Яшил ранг абадийлик, яшовчанлик рамзи.
16. «Жомоспнома»—келажакни олдиндан айтиб берувчи китоб Жомосп ҳаким ҳақида қаранг: Навоий, Асарлар, 15-том, 239-бет).
17. Ахтари саъд, Саъди акбар—айнан, бахт юлдузи, хосиятли юлдуз. Бу ерда ҳикоя қаҳрамонининг— Саъднинг тақдирига ишора ҳам бор.
18. Танқидий матнда «башир».
19.«Офати аср»—шоҳнинг қизи назарда туталади ва у ўз даврининг ўта гўзали бўлганига ишора қилинади.
20. Танқидин матнда «ким».
21. «Шу ҳолатида қонхўр занги худди қоп-қора булутдек тоғ орасидан (чиқиб келди)».
22. «Ойюзли гўзал минора устига чиқиб, қуёш нурларини Зуҳал сайёраси томон тарагандек турар эди». Зуҳал сайёрасининг қора рангли белгисига кўра, бу ерда қора танли посбон назарда тутилган.
23. «Равзаи хазро»—Яшил жаннат (боғ).
24. Яъни май ғамни йўқотди, айнан —«ғам аждаҳоси элга зўрлик қилмоқчи эди, уни зумуррад жоми кўр қилди» (афсоналарга кўра зумрадга тикилганнинг кўзи кўр (юмуқ) бўлиб қолар экан).

XXIII

 Бу боб сешанба куни Баҳромнинг гулнорий қасрда ўтказган кун ҳақида, Сарлавҳада қизил рангни англатувчн сўзлар бирикмасидан моҳирона фойдаланилган: гулранг либос, гулнорий қаср, шафақранг либосли қуёш (гўзал), ёқут ранг қадаҳ, ёқуту лаъл дори, май каби сўзлардан қизиллик маъносини ифодаловчи таносуб санъати қўлланилган.
1. «Сешанба куни тезюрар осмон юлдуз учқунларидан гул сочди. Кўҳна чарх раъно (қизил) рангга кириб, қизғиш булут билан хиноланди», яъни тонг ёришиб шафақ билан қопланди (ташбеҳ санъати қўлланган).
2. Бир лак — юз минг, ўн лак — бир миллион.
3. Тароз — Достоида Ҳиндистондаги шаҳар. Асардаги географик номларга шартли равишда ёндашмоқ керак.
4. Кавсар, салсабил — жаннат сувлари, тоза, тиниқ ва лазиз оқар сувлар.
5. «Тангри ундан барча юксакликни, мукаммалликни, ҳатто молу-дунёни ҳам аямаган».
6. Ҳотам — Шарқда ўзининг ўта сахийлиги билан ном чиқарган афсонавий шахс. Алишер Навоий «Ҳайратул-аброр» достонининг карамга бағишланган бешинчи мақолотида Ҳотамнинг ҳиммат ва саҳоватига бағишланган махсус ҳикоят келтиради («Хамса», 1960, 70-бет).
7. Заминнавард — айнан, «ер кезувчи», мажозий маънода «от».
8. Йиғоч — узунлик ўлчови, бир йиғоч тахминан — 7—12 км.
9. «Ҳар бир суҳбатдош юз хил ҳазилнома сўз айтар, ҳамма нарса бир-биридан гўзал эди».
10. Яъни тонг отиб, қуёш чиқди.
11. Танқидий матнда «Туна».
12. «Шабдез»—Хисрав Парвезнинг оти («Фарҳод ва Ширин» достонидаги қора тусли от).
13. Қуёш шоҳи юзини очгач (кун ёригач), тун ҳиндусининг лашкари қочди (тун қоронғулиги йўқолди).
14. С. Айний нашрида Маллу ўрнида «Баллу».
15. Юсуф пайғамбарнинг кофурлар томонидан чоҳга ташланганига ишора (талмеҳ санъати қулланган).
16. Вазири хориж ром — ёмон ниятли, фикри бузуқ вазир» яъни Маллу.
17. «Аввал рафқу сўнгра сафар», яъни аввал ҳамроҳ танла, сўнгра сафарга чиқ.
18. Сабабларнинг сабабчиси, тангри.
19. Танкидий матнда мисралар алмашиб тушган.
20. Амна (манго), танбул—Ҳиндистонда хуш бўй япроқлардан таёрланадиган махсус овқат.
21. «Дўстлар гулга ғарқ эдилар (атрофлари гул, баҳор эди), душманлари ҳам гулга ғарқ ётарди» (аммо фарқи шу эдики, улар (душманлар) ғарқ бўлган «гул» қизил рангдаги ўз қонлари эди).
22. Ҳаётнинг гўзаллигини тараннум этувчи бу мисралар Алишер Навоийнинг ҳикматли сўзларидан бирига айланиб - кетган.

XXIV

 Чоршанба куни Баҳромнинг мовий қасрда куп ўтказгани ҳақида. Сарлавҳада таносуб санъати қулланиб, ҳаво ранг турли кўринишларда ифодаланган: мовий кийим, кўк (осмон) ранг қаср, оч кўк (қуёшли осмон) либос кийган гўзал, ферузагун қадаҳ, кўкимтир май.
1. «Чоршанба куни мовий фалак тун карвонини сафарга чиқарди. Қуёш ўз зарҳалини ёйиб, қоронғулик устини ёруғлик ёпти, Қуёш кўкда сафар қилиб, нилуфарга рў-барў бўлди», яъни тонг отиб, қуёш ўз нурларини мозий осмонда таратти (ташбеҳ қўлланган).
2. «Гўё кўзни абадий ёритмоқ учун офтоб кўк атласини кийиб чиқди», яъни ой чиқди.
3. «Кўк гумбази ложуварди (юзи)ни қаро қилгунча», яъни қоронғу тушгунча (давом этди).
4. «Осмонда юлдузлар пайдо бўлиб, қуёш кемаси Нил ичида (кўк ранг ёки Нил дарёси ичида) ботди», яъни қуёш ботиб, қоронғу тушди. Бу ва юқоридаги мисраларда мураккаб ташбиҳ кенг қўлланилган.
5. Танқидий матнда бу бант аввалги бобнинг сўнггида берилган.
6. Адан — Ҳозирги Саудия Арабистонига қарашли шаҳар, Яманнинг жанубида жойлашган.
7. Жобир —жабр этувчи, золим. Бу номда шоир ҳикоя қаҳрамонининг ички қиёфасини ҳам фош этади.
8. «Меҳр» исмининг қуёш, офтоб маъноси билан бирга севги муҳаббат ишқ маънолари ҳам бор.
9. Суҳайл — энг ёруғ юлдуз. Афсоналарда бу юлдуз бахт келтиради деб талқин қилинган. У Яман томондан яхшироқ ва равшанроқ кўринар экан. Суҳайлнинг Яман шаҳридан эканлиги ҳам шундан.
10. Нилуфар — сув юзида очиладиган ва сувда ўсадиган кўкимтир рангдаги кўзасимон чиройли гул.
11. Икки сутуҳ— Икки даҳшатли— фил билан шер.
12. Икки муҳлик ажаб ғам — икки даҳшатли, ҳалокатли ғам, яъни, ҳам Меҳрнинг, ҳам Суҳайлнинг Жобир қўлида асирликда экани назарда тутилган.
13. «Юзига шапалоқ ураверганидан юзи кўкариб кетди (гулистонида нилуфарлар очилган эди)».

XXV

 Бу боб панжшанба куни Баҳромнинг қора-сариқ рангли гулшанда ором олгани ҳақида.
1. «Пайшанба куни фалак тонг маҳалда кўк юзига сандал ҳидини уфурди, насим сандал каби ҳид тарқатиб, кўк димоғини атирга буркади, сандал исига ўхшаш атирдан тун мижози ўзгарди (қоронғуликдан қутулди»), яъни тонг отиб, хушбўй шабада эсди (мураккаб ташбеҳ қўлланган).
2. «Соқий бош оғриғини дафъ этиш учун майга сандалнинг қизил (шарбат)идан қўшган эди». (Сандал дарахти эфир мойига бой бўлгани учун Шарқ табобатида у бош оғриғи давоси сифатида ҳам қўлланган. Бу ерда сандалнинг шу хусусиятига ишора қилинмоқда). «Сандал боғининг хуршеди ботиб, тун зоғи (қора) қанотини ёйди. Кеча мушк рангли чодирини ёпингач, осмон сандали унга юлдузларини сочди», яъни кеч кириб, осмонда юлдузлар пайдо бўлди.
3.Сандали—курси, сандал (қора-сариқ рангли хуш исли) дарахтдан ясалган курси.
4. Муқбили биёбонгард — биёбон кезувчи Муқбил. Муқбил —иқболли, қобил демакдир.
5. «Мудбири биҳор навард»—дарё кезувчи Мудбир. Мудбир —иши орқага кетувчи, бахтсиз демакдир. Низомийнинг «Ҳафт пайкар» достонида сандал рангли қасрдаги гўзал «Хайр ва Шарр» (яхши ва ёмон) ҳақида ҳикоя сўзлайди. Навоийнинг «Муқбил ва Мудбир» ҳикояси ғоя жиҳатидан Низомий ҳикоясига яқин туради. Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонида ҳам Муқбил ва Мудбир ҳақида ҳикоят келтирилган бўлиб, шоир уларни шундай тасвирлайди:

Бири ноқисваш, бири комилсифат,
Онга Мудбир, мунга Муқбил эрди от.

Ҳар бирига зот эди оти киби
Ул сифатким, от эди зоти киби.

Муқбил айтур эрди аҳлиллоҳдин,
Динда хайли комилу огоҳдин.

Аҳли нуқсондин эди Мудбирға сўз
Уйлаким, бут васфидин кофирға сўз...

(Алишер Навоий. Асарлар, 15 жилдлнк, 11-жилд, 49-бет).
6. «Хабардор кишилар бу ердан юрмас эдилар».
7.«Суву туфроғи — нефту гугурт эди».
8. «Буғу қўланса ҳид ҳужум қилиб, Исо нафасини ҳам заҳарлаб қўйди».
9.«Бу ўртамизда айрилиқ бўлур».
10.«Маллоҳ — кемачи уларга икки кишилик кема (сандал) берди».
11.«Бир улуғ кемага унинг арқонини (боғладилар)».
12. «Дарҳол очлик ва ташналиги йўқолади» (жуу аташ—очлик ва ташналик). Танқидин матнда бу мисра «Айлагай дафъ жую манъ аташ» шаклида берилган.
13. «Нурли қадду-қомати жаннат ниҳолидек (эди), Вужудининг туфроғу сувга даҳли нўқ эди. Бу ерда шоир «инсон туфроғу сувдан, яъни лойдан ясалган» ақидасини тан олмайди.
14. «Таомлар шундай тотли эдики, гўё жаннат неъматларига ўхшар эди».
15. «Сувнинг бадбўйлиги сабаб бўлиб, барчалари вабо касалидан ўлдилар».

XXVI

 Жума куни Баҳром оқ қасрда гўзал маъшуқаси Дилоромдан хабар топгани ҳақида. Бу сарлавҳада оқ рангга мутаносиб сўзлардан фойдаланилган оппоқ (кофурий) кийим, оқ (кофургун) қаср, оппоқ либосли гўза, фил суягидан (у оқ бўлади) ясалган тахт, биллурий (оқ) жом, оқ ранг бода кабилар.
1. «Жума куни бу баланд осмоннинг тоқи тонг ганжидин оқарди. Фалак сеҳргари юлдуз доналаридан оғзига чўғ солиб олган, у эрта тонгдан бошлаб шундан алангаландики, нафасидан оламга ўт сочди. Тонготар тарафни фалак тозаловчиси қуёш (меҳр) совунини суртиб, покизалаб ювди», яъни оппоқ тонг отиб, қуёш чиқди.
2. «Барбатзан»—барбат чалувчи аёл, барбат – ک — ёй шаклида ясалган қадимги чертма торли соз, чолғу асбоби.
3. «Меҳрибон шоҳнинг шу сўзлари (хожага куёв бўлиши ҳақидаги) бу қулга (хожага) иззат-икром кўрсатиш эди: қора тупроқни осмонга кўтариб, заррани қуёш даражасида қадрлади».
4. «Ҳақ уни даврнинг ягонаси ва дунёдан тоқ ўтадиган қилиб яратган».
5. «Ҳаётимдан тамом умид узилганда»...
6. «Йўқ эрса, сўзимга лойиқ ҳукмингизни чиқаринг».
7. «Фаришга (дек хожа) эҳсонндан озиқланиб, ҳур (қиз)нинг хонишларидан роҳатлансам».
8. Нуҳ— узоқ умр кўрган пайғамбар.
9. Кофур — Оқ рангли ва хушбўй модда (камфара). Уни кўп истеъмол этилса, киши организмидаги айрим ҳужайраларга салбий таъсир этади. Кофур исмида шунга ишора ҳам бор.
10. «Ҳажр тикани унинг ичини азоблар, куй(лаш) билан (азоблар) ташқарига сизиб чиқар эди».
11. «Оёғинг тагидаги йўлни қуёш (нурн)дек ёритувчингмен».
12. «Қийноқдан азобланган жонинг бор».
13. «Натижада кун чалиш билан (кишиларни) кулдирадиган, ухлатадиган, йиғлатадиган (санъатга эга) бўлдим...»
14. «Мен дедимки: (Аввал) қўлини банд эт, Кейин йироқдан туриб бўғизла!».
15. Шу қадар бемаъни ва ўринсиз гап айтибмен.
16. «Қоп-қоронғу кечада ҳам ухламай от суриб келар экан».
17. «Коптокдек бандланган одам бўлиб, Бошдан оёғи сиртмоқланган эмиш».
18. Тўя ёки филга ўрнатилган кажава (Унда аёллар олиб юрилган).
19.«Йўловчилар бир жазирамага етганда».
20.«Агарда сўзида қатъий турган бўлса, Ҳеч бўлмаса, жонни қутқариб қолайлик».
21. «Мен бу хил гапларини эшитгач, Гул юзли гўзал билан хайрлашдим».
22. Танқидий матнда «не».
23.Унинг (ҳикоя айтувчининг) жон бахш этувчи сўзидан (Баҳром) ўлган кишидек ўзидан кетди. Бу мисраларда «тазод» санъати қўлланилган.

XXVII

Бахром йўқотган кишисидан хабар топиб, ўлик танига жон киргани ҳақида.
1. «Чала бўғизланган овдек эди».
2. «Оловда куйган хасдек ўртаниб, ниҳоятда сабрсизлик айлар эди».
3. «Тонг кулиб ёришганда,
Қусш шуъласи (ушшг) дамидан ёнди», яъни тонг ёришгач қуёш пурлзрн таралдн.
4. Дедилар: «(У тарафга) бормаган яхши, чунки шоҳда ҳолсизлик юз бермоқда. Гарчи фироқ ўти ҳалокатли бўлса-да, лекин орадаги бу йўл (ҳам) анча йироқ. (Пўл) машаққати шиддатидан саломатликка зарар етиши мумкин.
5. «Лекин тоғ улуғвору вазминдур».
6. «Тоғнинг одати (ўз ерида) мустаҳкам туришдир. Агар у қўзғолса, қиёмат бўлади».
7.«Хамса»нинг 1960 йил нашрида «Шўхнинг».
8. «Осмон ергача паст тушиб, ерга тушган осмон оёғига қуёш (бош қўйгандек) бўлди». (Осмон ва қуёш сўзларида шоҳ ва Дилоромга нисбат берилиб, ташбеҳ саньати қўлланган).
9. «Қора тупроққа худо сояси тушгандек, сояга тўсатдан қуёш ҳам тушди. (Худо сояси— шоҳ, қуёш— Дилором). (Бу ерда ташбеҳ санъати қўлланган).
10. «Шоҳ ерда ўзидан кетиб ётар эди, моҳ ҳам,
Моҳ ўзига келмас эди, шоҳ ҳам. Бу мисраларда «тарди акс» санъати қўлланилган.
11. «Оппоқ тонг отгунча биттасида ҳам хуш йўқ эди».

XXVIII

Баҳромгўрнинг овга отлангани ва унинг салтанати тугагани ҳақида.
1. «Етти фалак гумбази оромгоҳи бўлиб, фалак Баҳром (сайёраси) хизматкори бўлса ҳам...»
2. «Ўз уйида (хурсандчилик девори ичида) диққат бўлса, овга отланарди».
3. «У овда овланадиган (ҳайвон)лар (осмондаги) юлдузларча (кўп) эди. (Уларнинг) барчасиға қочиб кетадиган жойлар беркитилган эди».
4.«Қуршов эгаллангач, халқ тўхтади».
5. Йиғоч— узунлик ўлчови, бир йиғоч — тахминан етти-ўн икки минг метрга тенг.
6.«(Бу ҳолатда улар) бир-биридан ажралиши ажаб эмас, (чунки) ҳар тарафда ер зир титрар эди».
7.«Сайд қилувчилар ҳам, саид бўлувчилар ҳам чўкиб кетишдан қутила олмасдилар».
8. Яъни, «сипоҳ кетган томонга (ўлим ботқогнга) шоҳ ҳам кетди».
9. Навоийда Баҳром ўз одамлари билан ботқоққа ботиб кетади. Низомийда Баҳром қулон (Гўр) орқасидан қувиб бориб, бир ғорга кириб кетади ва қайтиб чиқмайди.
Деҳлавийда Баҳром ов пайтида бир тубсиз чоҳга тушиб кетиб ғойиб бўлади.
10. Афридун — Фаридун — Қадимги Эрон шоҳларидан бири. Жамшиднинг набираси. У яхши ахлоқлик олим ва одил подшоҳ
бўлган... «Фаридуннинг подшоҳлиги бешюз йил эрди». (Навоий. Асарлар. 14-том, 189-бет). Навоий бу ерда Фаридун шунча йил шоҳлик қилгани билан бари бир ўлимдан қутила олмади, демоқчи.

XXIX

 Даврнинг норостлигини айтиб, мансабдан мағрурланганларни тапбеҳ билан уйғотмоқ ҳақида.
1. Энг узоқ умр кўрган деб фараз қилинган пайғамбарнинг номи.
2. «Лотазар кофирина дайёро» — Кофирларни бутхонага таклиф қилма.
3. Қадимги Эрон ҳукмдорларини тарихчилар тўрт табақага ажратганлар. Булар пешдодийлар, каёнинлар, ашконийлар ва сосонийлар сулоласидир.
Каюмарс — пешдодийлар сулоласига мансуб бўлган биринчи подшоҳдир. У ҳақда Навоий қунидаги маълумотни келтирган: «...Ҳар тақдир била подшоҳлик қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал кишиким, шаҳр бино қилди, ул эр-ди»... Бу ҳақда яна қаранг: (Алишер Навоий. «Тарихи мулуки Ажам», Асарлар, 14-том, 185-бет).
4. Ҳушанг — Каюмарснинг набираси. У ҳақда Навоий ёзади: «Хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди... Ва дод ва адл жиҳатидин ани пешдод дедилар. Ва темирни тошдин ул чиқорди... йиғочдин тахта ул кесиб, уйларга эшик ясади ва аксар конларни ул чиқорди ва барсни ва итни ул кийик олғувчи қилди ва отқа эгар ул ясади ва тевани юкка ул киюрди... ариғлар қозиб сув солиб, ободлиғ ул қилди...» (Навоий, Асарлар, 14-том, 180-бет).
5. Таҳмурас — Ҳушангнинг ўғли. Навоий ёзишича, у «...халойиқ риоятига ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди... Ва форсий китоб битмак ва бўз тўқумоқни ул ихтироъ қилди. Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг сувратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрди» (Навоий. Асарлар. 14-том, 187-бет).
6. Жамшид — Таҳмураснинг укаси, (айрим манбаларда жияни) (Навоий. Асарлар, 14-том, 187—188-бетлар).
7. Заҳҳок — Жамшиддан сўнг унинг тахтини эгаллаган жияни. Навоий маълумотига кўра, у «...зулму ситам оғоз қилди... Аммо Заҳҳок салтанати ва зулми узоққа тортти, андоқки эл анинг зулмидин ожиз бўлдилар...» (Навоий. Асарлар, 14-том, 188—189-бетлар).
8. Афридун — Жамшиднинг набираси, олим, оқил ва одил шоҳ бўлган (Навоий, Асарлар, 14-том. 189—190-бетлар).
9.Гуштосп — Каёнийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. (Навоий. Асарлар, 14-том, 196—197 бетлар).
10. Куршосп — Гиршасп — пешдодийлар сулоласининг сўнгги подшоҳи (Навоий. Асарлар, 14-том, 192-бет).
11. Кайқубод — Эрон шоҳларининг иккинчи табақаси — каёнийлардан бўлган биринчи ҳукмдор (Навоий. Асарлар, 14-том, 192— 193-бетлар).
12. Кайковус — Кайқубоднинг ўғли.
(кўпроқ эл набираси дерлар). (Навоий. Асарлар, 14-том, 193— 194-бетлар),
13. Кайхисрав — Кайковуснинг ўғли.
14.Таҳамтан — Каёний шоҳларидан бири.
15. Тус — Эрон шоҳларидан бири.
16. Доро — (мел. ав. 336—330) каёнийлар сулоласидан бўлган шоҳ. «Чун золимтабъ киши эрди, зулмидин улуғ эл озурда бўлдилар...» (Навоий. Асарлар, 14-том, 200—201-бетлар).
17.Баҳман—каёниплар сулоласи шоҳларидан бири.
18. Асфандиёр—(Исфандиёр деб ҳам ёзилади)—Баҳманнинг отаси.
19. Искандар— Каёнийлар сулоласининг машҳур подшоҳи - (лақаби Зулқарнайндур — икки шоҳли).
«Ҳам ҳаким эрди, ҳам вали. Баъзи анга нубувват устоди ҳам қилибтурлар. Тўрт юз ҳаким анинг хидматида эрдилар... Оламнинг барру баҳрин олиб, ҳайвон суйи таманнога била зулумотқа кирди... Машҳурдурким, васият қилдиким яланг иликларни тобутдан тошқари чиқорсунларким, олам аҳлиға мужиби танбиҳ, балки ибрат бўлғайким, оламдан илик торта тутқанлар — Ва анинг осоридин Яъжуж саддидур...» (Навоий. Асарлар, 14-том, 201, 203-бетлар).
Алишер Навоий Искандарга бағишлаб махсус «Садди Искандарий» достонини ҳам битган.
20. Дороб — Баҳманнинг ўғли, Доронинг отаси.
21. Ашк бин Доро — Ашконийлар табақасининг ҳукмдорларидан.

XXX

Ёзувчининг Шоҳ Баҳром суратини тушда кўргани ва бу тарих назми учун узр сўрагани ҳақида.
1.«Оллоҳга шукрки, яна иқбол юлдузи бахтимни порлоқ қилди».
2.«(Булар) фақат денгиз дурлари эмас, балки турли жавоҳирлар конидир».
3.«Бу жавоҳир юлдузлардан худди қирларда осмон (бўйи) чўққилар пайдо бўлгандек эди».
4.«Соф гавҳарлар дўл донасича, лаълу ёқутлар лолача (кўринмади)».
5 .«Бир эски бўйра тўшак эди, бир чеккадаги тош суянчиқ эди».
6.«Бир гуруҳ оломон ғавғо-тўполонда бошларида бир баланд тахт (кутариб, пайдо бўлдилар)».
7.Секиз бону — саккиз хоним. Бу ерда етти рангли қасрдаги етти мамлакат маликаси ва Дилором кўзда тутилади. Юқоридаги секиз поя, секиз бурж, секиз самин, секиз мунир каби сўз бирикмаларида ҳам етти иқлим воқеалари ва Баҳрому Дилором саргузаштларига ишора қилинади.
8.Дилором — ҳам исм, ҳам сифат. Бу ерда тажнис санъати қўлланган.
9. «Эй билим мулкини забт этгай, қалам найзаси (учи) билан оламни эгаллаган».
10. «Назмингни жонбахш деб таърифлаш — Оби ҳаётни (жон-бахш этувчи сувни) соф (топ-тоза) деб мақташ билан тенгдир».
11. Низомийнинг «Ҳафт пайкар» ва Деҳлавийнинг «Ҳашт беҳишт» достонлари кўзда тутилади.
12.Тарихий асарлар кўзда тутилади.
13.Султон Ҳусайн Бойқаро «Шоҳи Ғозий», яъни урушларда ғалаба қилувчи шоҳ, деб ҳам аталади.
14. «Ҳусайн Бойқаронинг фикри қуёшдан афзал, қуёш эса (унинг) олдида заррадан ҳам кам. Куч-қудраги олдида кўк гумбази Суҳо юлдузи (Ҳулкар тўпламидаги энг хира юлдуз) чадир».
15. «Жаҳоноро» — Афсонавий «Хаварнақ»қа нисбат қилинган бу хашаматли боғни Ҳусайн Бойқаро ўзи учун қурдирган. Тарихий маълумотларга кўра боғ Ҳиротнинг шимоли-шарқ томонида жойлашган. У 440 жериб (1 кв. км.) майдонни эгаллаган. Боғ ўртасида баланд сарой, шимол кисмидаги ҳовуз атрофида 4 та шийпон қад кўтарган.

XXXI

 Сўз охири ва достон тарихининг баёни ва байтлар сонининг аниғи.
1. «Раббоний фазилатининг файзи менга бу ажойиб асарни-(яратишни) насиб этди. Поклик файзининг ғайрати билан бу дафтар (китоб) тугалланди».
2. «Етти хил қийин йўлдан ўтдим (Етти сайёҳ ҳақидаги асарни тугатдим)».
3. «У Рустами Зол («Шоҳнома» қаҳрамони) ўтган етти хатарли йўлдир». Рустам жинлар қўлида тутқинда бўлган Кайковусни қутқариш учун Мозандаронга йўл олади. Етти кечаю етти кундуз йўл юриб, етти хавфли тўқнашувга (арслон, аждаҳо, ажина ва б.) учраб, уларни енгган Рустам Қайковусни озод қиладн.
 Алишер Навоий «етти ақбадин ўтдпм — етти қийин йўлдан ўттим, яъни етти ҳикоятни тугатдим»,— деганда, ўзининг бу ишини Рустам ўтган йўлга киёслайди (Қаранг: С. Хасанов. Роман о Бахраме, .С.132.).
Филологиия фанлари доктори С. Ҳасанов маълумот беришича, «етти» сўзи «Сабъаи сайёр» достонида етти иқлимдан келган етти сайёҳнинг ҳафтанинг етти кунида сўзлаган етти ҳикояти, етти шоҳнинг гўзал қизи, етти ранг, етти сайёра, етти фалак, етти қаср бирикмаларида қўлланилган бўлиб, жами тўқсон марта ишлатилган (С. Хасанов. Роман о Бахраме, С. 130.).
4. «Зумурраддан илон кўзи кўр бўлса, шу зумуррад кўрликни дафъ ҳам қилади. Гул иси қўнғиз балоси бўлганидек, шу ис балонинг вабоси ҳамдир».
5. «Котиб ر ک (кўз) сўзидаги ذ (з) ҳарфи тепасига қўйиладиган нуқтасини чекмаса, кўзни қорачуғсиз (нуқтасиз) яъни кўр ر ک қилиб қўяди». Бу ерда лафзй санъат қўлланган.
6. Тили қамиш қаламдек ёрилсин, башараси хатндек қора бўлсин.
 Алишер Навоий билимдон ва маданиятли киши сифатида ўз асарларининг (ундаги сўз ва ибораларнинг) бехато ва нуқсонсиз бўлишини жуда истар эди. Айрим котибларнинг «тузатиш» ва эътиборсиз кўчиришлари эса шоирни қаттиқ ранжитар эди. Алишер Навоий «Маҳбубул-қулуб» асарида котиблар зикрига алоҳида фасл ажратган бўлиб, унда ҳам хато кўчирувчи котиблар хусусида тўхталиб, қуйдагиларни ёзган:

Қайси бир котибки, ул сўзга қалам сурган хилоф,
Ул қаро юзлуқ, боши бўлсун қалам янглиғ шикоф.

(Қаранг: Алишер. Навоий, Асарлар, 15 жилдлик, 13-жилд, 22-бет).
7.«Қоронғу кеча оппоқ тонг билан алмашганда, унинг (Баҳромнинг) уйқуси келар эди».
8.«Бу ажойиб (асарни) бошдан оёқ ҳисоблаб чиқилса, байти беш мингга боради».
9.Бу асарни ёзишга кетган фурсатим уларнинг (Низомий, Деҳлавийнинг) кетказган ўндан бир вақтининг ўндан бирига тенг.
 Агар Низомийнинг «Ҳафт пайкар», Деҳлавийнинг «Ҳашт беҳишт» достонлари икки йилдан ортиқ, Ашрафнинг «Ҳафт авранг»и уч йилда яратилганини эсласак, Навоийнинг бу сўзлари нақадар ҳақлигига ишонч ҳосил қиламиз.
 Ваҳолонки, юқорида Навоий ўзидан аввал Баҳром ҳақида достон яратган ижодкорларнинг асосий ишлари фақат ижод билан шуғулланиш эканлигига, Навоий эса, эл-халқ можаросидан ортган вақтдагина қўлига қалам ола олишини, шунга қарамасдан, бу достон тўрт ойда ёзилганини, агар бошқа ишлардан озод бўлганида эса, тўрт хафтада ёзиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
10. Бу Сайтларда достоннинг ёзилиш тарихи берилиб, асар 889 йил жумодус-соний ойининг пайшанба куни тугаллангани маълум қилинади. Бу ҳижрий йил ҳисоби. Агар мелодийга айлантирилса 1434 йилнинг июнь ойига (6, 13, 20. 27 кунларига) тўғри келади.
11. Варағу сатрларини ҳисоблаб, беш минг байт тахмин қилдим. «Сабъаи сайёр» достонининг П. Шамсиев нашрга тайёрлаган илмий-танқидий матинда (1956 й) байтлар сони беш минг тўққизтадир.

Qayd etilgan