Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Tarixul anbiyo va hukamo

<< < (2/2)

Habib:
ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО»ДАГИ ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ ВА БОШҚА АРАБИЙ ИБОРАЛАР ТАРЖИМАСИ

1. Одамнинг лойини қирқ кун (тонг) ўз қўлим билан қордим.
2. Ва у зот Одамга барча нарсаларнинг исмларнни ўргатди...
(Қуръони мажид «Бақара» сураси, 31-оят. Бундан кейин сура номи ва оятлар рақами берилади).
3. Барча-барча фаришталар унга (яъни, Одамга) сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортти («Ҳижр» – 50).
4. Ва албатта то жазо (қиёмат) кунигача сенга (барчанинг) лаънати бўлур («Ҳижр» – 35).
5. Эй одам, сен эса жуфтинг (Ҳавво) билан жаннатни маскан тутиб... («Ҳижр» – 19).
6. ... Мана шу қарғачалик бўла олмадимми? («Моида» – 31).
7. Ва биз уни юксак мартабага кўтардик («Марям» – 57).
8. Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин («Нуҳ» – 26).
9. ... у сенинг аҳлингдан эмас... («Худ» – 46).
10. ... ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам.. (ўлим сизларни топиб олади («Нисо» – 78).
11. Биз: «Эй зулқарнайн, ё уларни азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомалада бўлурсан», – дедик («Қаҳф» – 86).
12. «Мана шу Парвардигорим» («Анъом» – 76).
13. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман» («Анъом» – 78).
14  .... Экин ўсмайдиган бир водий... («Иброҳим» – 37).
15. Менга кексалик пайтимда Исмоил ва Исҳоқни ҳадия қилган зот – Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин («Иброҳим» – 39).
16. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдур. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир («Шўро» – 11).
17. «Эй ота, мен тушимда ўн бир юлдузни, яна қуёш ва ойни кўрибман.  Ҳаммалари  менга  сажда  килаётган  эмиш» («Юсуф» – 4).
18. ... Бу башар (фарзанди) эмас... («Юсуф» – 31).
19. (Айтди:) «Мен сизларга ризқ бўладиган (ҳар қандай) таом олдингизга келишидан илгари унинг қандай таом эканини, таъвилини айтиб бера оламан» («Юсуф» – 37).
20. (Айтди:) «Эй ўғилларим, (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар!» («Юсуф» – 57).
21. «Эй отажон, мана шу илгари кўрган тушимнинг таъбиридир» («Юсуф» – 100).
22. «Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан» («Аъроф» – 89).
23. Мен сизларнинг энг устун  Парвардигорингизман  («Зан-нажот» – 24).
24. «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафъи тегса ёки уни бола қилиб олсак...» («Қасос» – 9).
25. Тилимдан тугунни – дудуқликни ечиб юборгин.
26. Менинг ўзим Оллоҳман («Тоҳа» – 27).
27  «Парвардигорим, ўзинг мен учун ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин...» («Таҳрим» – 11).
28. Эй Ҳомон, мен учун бир (баланд) қаср қургин («Ғофир» -36). 29.     «...Асойинг билан» денгизни ургин... («Шуаро» – 63).
30. Оллоҳдан, унинг ғазабидан паноҳ тилаймиз ва яна паноҳ тилаймиз. нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан (Дуо).
31. ... Эшитдик ва бўйинсунмадик... («Бақара» – 93).
32. Эй ер, тут (ют) буни.
33. ... Бас, боргин, сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан урушаверинглар («Моида» – 24).
34. «... Парвардигорим, мен фақат ўзимга ва биродарим (Ҳорун)га эгаман, холос. Бас, ўзинг биз билан бу итоатсиз қавмнинг орасини ажратгин...» («Моида» – 25).
35. У (хизматкор) айтди, «Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни (унга жон кириб, саватдан тушиб кетганини) унутибман» («Қаҳф» – 63).
36. «... ИншоОллоҳ, сен менинг сабр-тоқатли эканимни кўрурсан. Мен бирон ишда сенга осийлик – итоатсизлик қилмасман» («Қаҳф» – 69).
37. «Аниқки, сен мен билан бирга сабр қилишга ҳаргиз тоқатинг етмас, демаганмидим?!» («Қаҳф» – 72).
38. Айтди:  «Мана  шу сен  билан  менинг ажрашимиздир...» («Қаҳф» – 78).
39. Сабр қилинг, эй онажон, Сиз Оллоҳга яқинлашиб, унинг ризолигини топдингиз. Сиз билан жаннат орасида икки қадамгина қолди.
40. Мусо (ўзининг хизматкори) йигитига: «То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ замонлар кезмагунча юришдан тўхтаманман» («Қаҳф» – 60).
41. Эй Довуд, дарҳақиқат, биз сени ерда халифа қилдик. Сен кишилар орасида ҳақиқат билан ҳукм қил! («Сод» – 26).
42. Улар дедилар: «Қўрқмагин,  (Бизлар)  биримиз биримизга зулм қилган икки даъволашгувчи (жамоат)дирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳақ билан ҳукм қилгин ва (бизлардан бирор тарафга) жабр қилмагин ҳамда бизларни текис – тўғри йўлга бошлагин» («Сод» – 22).
43. Киши ўз нафси туфайли ҳалокатга учрайди.
44. Деди: «Парвардигорим, ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин биронтаси учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, ёлғиз сенинг ўзинггина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан» («Сод» – 35).
45. Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) («Сабаъ» – 12).
46. Ахир улар ўзларича Оллоҳ осмон ва ерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат ҳақ (қонун) ва белгиланган муддат билан яратганини (демак ўша муддат битгач, дунё тугаб, охират бошланишини) тафаккур килиб кўрмадиларми? Дарҳақиқат, бу одамлардан кўпчилик қайта тирилиб, Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.
47. Албатта, у Сулаймондир ва у (мактубда шундан битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмдил Оллоҳ номи билан бошлайман. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйсунган ҳолнигизда келингиз!» («Намл» – 27).
48. (Шунда) жинлардан бир паҳлавон айтди: «Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидурман» («Намл» – 39).
49. (Оллоҳ деди:)... «Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни имтиҳон қилдик» («Сод» – 34).
50. ... Ва унинг тахти устига жонсиз жасадни ташладик («Сод» – 34).
51. «Аниқки, Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик...» («Луқмон» – 12).
52. (Оллоҳ деди:) «Юнус ҳам, шубҳасиз, пайғамбарлардандир» («Саффон» – 139).
53. «Парвардигорингиз ҳукмига сабр қилинг ва наҳанг балиқ соҳиби (Юнус пайғамбар) каби бесабр бўлманг!» («Қалам» – 48).
54. «... Ҳеч илоҳ йўқ, магар ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилувчилардан бўлиб қолдим...» («Анкабут» – 87).
55. «Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», – деди у Оллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара – бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин» («Бақара» – 259).
56. Яҳудийлар: «Узайр Оллоҳнинг ўғли», – дедилар  («Тавба» -30)
57. «... Парвардигорим, мен қиз туғдим». Ҳолбуки, Оллоҳ унинг нима туққанини билгувчироғдир ва ҳар қандай ўғил ва қиз каби (бу қизнинг ўрнини босгувчи) эмасдир «ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга, унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сендан илтижо қиламан» («Оли Имрон» – 33).
58. «Бас, Парвардигори уни (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди...» («Оли Имрон» – 37).
59. Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига ҳужрага кирганида, унинг ҳузурида бир ризқ – насиба кўрди. У: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» – деб сўраганида (Марям) жавоб қилди: «Булар Оллоҳ ҳузуридандир...» («Олв Имрон» – 37).
60. «Албатта, Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» («Оли Имрон» – 37).
61. Сўнг меҳробда намоз ўқиб турган вақтида унга фаришталар нидо қилдилар... («Оли Имрон» – 38).
62. (Биз унга): «Э Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин, (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат – маърифат ато этдик» («Марям» – 12).
63. Эсланг (Эй Муҳаммад), фаришталар:  «Ё Марям, албатта, Оллоҳ сенга ўзининг сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Исо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Оллоҳнинг) яқинларидап бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур ва Солиҳ бандалардан бўлур...» («Оли Имрон» - 46).
64. Эсланг, Исо бинни Марям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридурман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда юборилдим...» («Саф» – 6).
65. «Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб, унга пуфласам, у Оллоҳнинг изин – иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан...» («Оли Имрон» – 49).
66. «Ва Оллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман...» («Оли Имрон» – 49).
67. «... Эй тангрим, Парвардигор, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгилки, у аввалу охиримиз учун байрам ва сенинг оят – мўъжизанг бўлиб қолади. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қилгил. Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан...» («Моида» – 114).
68. Оллоҳдан паноҳ тилаймиз нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан (Дуо).
69. Ҳали улар (яъни, пайғанбар (а. с.)га замондош бўлган яҳудий ва насороларнинг айримлари ўша Асҳобул – Қаҳфни): «Учтадир, тўртинчилари итларидир», – деб гайбга тош отурлар (аниқ билмаган нарсалари ҳақида гап сотурлар)... («Қаҳф» – 22).
70. (Улар Қаҳф – ғорларда) уч юз йил турдилар ва яна тўққиз йилни зиёда ҳам қилдилар («Қаҳф» – 25).
71. Сўнг (яҳудин ва насроний) фирқалар (Исо хусусида) ўзаро ихтилоф қилдилар... («Марям» – 37).
72. Чоҳ эгалари лаънат қилингайлар («Буруж» – 4).
73. (Шеър) Аёлларнинг  вафоси  ҳақида зикр  қилишни  қўй. (Уларнинг вафоси) тонгги шабада ва (ёлғон) аҳду паймоннинг ўзидир.
74. Қадр кечаси мниг ондан яхшироқдир («Қаҳф» – 3).
75. Оллоҳ сенга зония хотинларнинг юзини кўрсатсин.
76. Меъдангда таом бўлатуриб, таом ема. Қуръони карим оятлари Алоуддин Мансур  таржимасидан олинди.

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version