Muallif Mavzu: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi  ( 35324 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 3 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Mirоlim

  • بسم الله الرحمن الرحيم
  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5663
  • -oldi: 1145
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • ﺻﺒﺮﻥ ﻳﺎ ﻧﻔﺴﻲ
    • Ziyo istagan qalblar!
Javob: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi
« Javob #90 : 01 Yanvar 2013, 15:48:30 »
Lu`lu`

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Набий  соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у зот Жаброил алайҳиссаломдан, у эса Парвардигори таборака ва таолодан ривоят қилади: “Мўмин бандаларим орасида шундайлар борки, уни фақат бойлик тузатади (яъни, агар у бой бўлиб турса, яхши-салоҳиятли бўлади). Агар уни камбағал қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади. Мўмин бандаларим ичида яна шундайлар борки, унинг имонини фақат камбағаллик тузатади. Агар унинг ризқини кенг қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади. Бандаларимдан (баъзилари) кўп ибодат қилишни хоҳлайди. Мен эса у (бандам) ўз нафсидан ажабланиб, бузилиб кетмаслиги учун уни бундан тўсаман. Мўминлар орасида шундай бандаларим борки, унинг имонини саломатлик тузатади. Агар у (банда)ни касал қилсам, бу нарса уни бузади”. (Ровий айтади:) Менимча: “Мўмин бандаларимдан шундайлар борки, унинг имонини фақат касаллик тузатади. Агар уни соғ-саломат қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади”,деб ҳам айтди. “Албатта мен бандаларим(нинг ишлари)ни, уларнинг қалбларидаги нарсаларни билиб турган ҳолимда тадбир қиламан. Албатта Мен (уларни) жуда яхши биламан (ва уларнинг ҳолатларидан) ўта Хабардордирман” ( Байҳақий “Ал-асмау вас-сифат”да ривоят қилган).

Insonning boshi tanasiga kerak
bo'lganidek, Sabr ham Iymonga
shunchali keraklidir...

Mirоlim

  • بسم الله الرحمن الرحيم
  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5663
  • -oldi: 1145
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • ﺻﺒﺮﻥ ﻳﺎ ﻧﻔﺴﻲ
    • Ziyo istagan qalblar!
Javob: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi
« Javob #91 : 01 Yanvar 2013, 15:49:07 »
Muhtoj

Allohning keskir qilichi - Xolid ibn Valid (ra) qachonki Qur'onni qo'llariga ushlasalar yig'lab ushlarkanlar va aytarkanlarki: (Bizni sendan (ya'ni Qur'ondan) jihod mashg'ul qilib qo'ydi) Qanday ham go'zal uzr! Ammo hozir (Bizni sendan mashg'ul qilib qo'ygan narsa "jihoz") bo'ldi. Farq birgina harf  [d-z] O'ylab ko'rishga arzigulik achchiq haqiqat!!!

Insonning boshi tanasiga kerak
bo'lganidek, Sabr ham Iymonga
shunchali keraklidir...

Mufazzala

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 476
  • -oldi: 492
  • Xabarlar: 212
Javob: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi
« Javob #92 : 01 Yanvar 2013, 15:57:54 »
Assalomu alaykum.

Haqiqatda zo'r postlar bo'lgan ekan, shu mavzu sabab o'qib qolganimiz
uchun mavzuni yuritganlardan Alloh rozi bo'lsin.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Javob: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi
« Javob #93 : 02 Yanvar 2013, 17:42:18 »
 :asl3:

Постларни жамлаб, фойдаланишга осон килган, шунга бош кушган форумдошларга рахмат.
Хакамларни фикрларидан ташкари бошкалар хам постларга уз  тахлилларини билдирсалар жуда яхши буларди.
Иншаллох, шу кунларда хакамлар бахоларини э'лон килишади.
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Javob: Haftalik Eng Ibratli postlar Yettiligi
« Javob #94 : 02 Yanvar 2013, 18:15:53 »
Форумдошимиз Миролим юборган 8та пост бн танишдим. 8тасидаям акл эгалари ун ибратлар жамул жам. Кискагина тахлилим, бу дуне - синов дунеси. Аллохнинг синови емон ва яхши ишлар каршисида булади. Анбиё сурасида: "Биз сизларни емонлик бн хам, яхшилик бн хам синаб, имтихон килурмиз" дейилади. Куйидаги постларда эса синов токатимиз етадиган даражада берилишига яна бир марта шохид булдик.

Форумдош МухаммадСохибни постларида калб синови факат гунох ишларга рупара келинганда булади дегувчилар ун дарсдир.

Абдуррохманнинг келтирган вокеасида эса шу харом ишлардаги шайтоннинг нозик хийлаларига дуч келиш ва аклу жонини гунохдан куткариш даражалари курсатилган.

Хадийжахоним кундаликларида шукрона ва фарзанд тарбиясидаги ма`сулият мисоллари мастураларимизнинг асосий вазифаси эканини та`кидлаган булсалар,

Салсабилхоним (Ñ‘ бонумилар )  шукрнинг хамдга айланиш макомини БАХТ хакидаги тушунчаларида жамлаганлар.

Салсабил, Фаластин боласининг пок калби жуда дардли. Суфи Оллохёр "Каерда булса бир хуш хулк, шу ерда юз минг нохушлик" деганлар. Касди бор одамгина бошкага дард алам етказади. Касдлашиш энг емон амал, уни жавоби хам шиддатлидир. Иншаллох, фаластинликларгаям ёруг кунлар келади.
   
Мухтож форумдошимизни езган постлари Холид ибн Волид фикрлари Аллох хикмати бн йугрилган хам жамийки инсонларга каратилган. Инсониятни кабохату жахолатдан куткарувчи, хидоятда мустахкам ва мустакийм килувчи амал Аллох каломининг зикридир.

Лу`лу опангиз келтирган хадис эса олимларнинг насибаси. "Билган бн билмаган тенг булурми" кавлига кура олимларимизни калблари хакийкий куркувчидир. Севимли шоирим Мухтумкули ижодларидаги "Сен жахонга туликсан, жахон Сендан бехабар" ше`р айнан шу хадисга кичкинагина шарх булолса керак деб уйлайман.

Сенсан оройиши жон, бу жон Сендан бехабар,
Сен жаҳонга тўлуғсен, жаҳон Сендан бехабар.

Андиша дарёсинда сирим сафийнасини
Юз тарафга суздирдим, сайрон Сендан бехабар

Гар десалар куфр ўлар: ашё Сендан холидир,
Манзил Сендан мустағрақ, макон Сендан бехабар.

Замин, осмон, ғарбу шарқ партавингда гардондир,
Замонига Сен гардон, замон Сендан бехабар.

Истар Сени денгизлар, тўлқинланиб шавқингдан,
Сен улар ичра маълум, уммон Сендан бехабар.

Замин тилар осмонда, осмон тилар заминда,
Бир-бирига гумонда, гумон Сендан бехабар.

Махтумқули, кўр энди, ашёлар не ишдадир,
Йўқ эмиш бу ашёда, ҳамон Сендан бехабар.
« So'nggi tahrir: 02 Yanvar 2013, 18:36:09 muallifi Lu`lu` »
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

 

Ibratli hikoyatlar

Muallif maknunaBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 67
Ko'rilgan: 29408
So'nggi javob 22 Oktyabr 2011, 22:31:35
muallifi Abdulhafiz
Islom hayotidan ibratli hikoyatlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 349
Ko'rilgan: 132960
So'nggi javob 17 Oktyabr 2013, 19:16:52
muallifi Mirоlim
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 238
Ko'rilgan: 152295
So'nggi javob 16 Dekabr 2018, 08:33:08
muallifi gulnoza:-)
Qur'oni karimdan ibratli oyati karimalar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 240
Ko'rilgan: 68411
So'nggi javob 31 Iyul 2013, 16:42:01
muallifi Sadulla
Eng ibratli, go'zal SMSlar

Muallif ikbaljohnBo'lim Madaniyat

Javoblar: 220
Ko'rilgan: 94380
So'nggi javob 12 Sentyabr 2010, 10:15:06
muallifi UzMuslim