Muallif Mavzu: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling  ( 17520 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #15 : 19 Aprel 2010, 22:22:34 »
Кечиши ва аломатлари. Вирусли гепатит Ð’ асосан аста-секин ривожланиши, оғир клиник кечиши ҳамда кўпроқ сурункали гепатит, жигар циррози каби оғир асоратлар қолдириши билан характерлидир. Вирусли гепатит Ð’ турли даврларининг узоққа чўзилиши ва жигар чуқур жароҳатланиши билан бошқа вирусли гепатитлардан тубдан фарқ қилади. Яширин даври олти ҳафтадан олти ойгача, кўпинча 60 кундан 120 кунгача чўзилади.
Касаллик аста-секин бошланади. Сариқлик олди даврининг оғир турида ҳарорат ÑŽқори даражага кўтарилади, астено-вегетатив ва диспептик аломатлар гепатит А га нисбатан кўпроқ учрайди. Беморнинг иштаҳаси пасайиб, овқатни кўрганда кўнгли айнайди, қайт қилади, қабзият бўлади, сўнгра ичи кетади. Унг қовурға остида оғирлик сезилади ва бу ерда оғриқ кучаяди. Баъзан кечалари катта бўғимлар қаттиқ оғрийди, тери қичишади, баъзан эса эшакеми тошиши мумкин. Жигар пайпаслаб кўрилганда сезиларли даражада катталашгани ва қаттиқлашгани аниқланади.
Сариқлик даври бир кундан, бир неча ҳафтагача чўзилади.
Сариқлик даврида барча клиник белги ва аломатлар узоқ вақÑ‚ ривожланиб, сариқлик 2—3 ҳафта ичида ўзининг эпг ÑŽқори чўққисига эришади. Бу даврда беморнинг тинкаси қурийди, дармонсизланади ва ÑŽқорида айтилган барча белгилар зўрая боради. Баъзан тана ҳарорати ÑŽқори бўлиб, бўғимлардаги оғриқ сақланиб қолади.
Соғайиш даври ҳам анча узоққа чўзилади, аломатлар аста-секин йўқола боради, жигарда биохимиявий жараёнлар тиклана бошлайди.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #16 : 19 Aprel 2010, 22:22:46 »
Агар бемор врачга тез мурожаат қилмаса, режим ва парҳезга эътибор бермаса, алкоголли ичимликлар, турли аччиқ ва шўр, қовурилган, консерваланган ўткир овқатларни еса, жигар комаси вужудга келиб, жигар ириб кетади ёки касаллик сурункали турга айланади. Беморга касалликнинг оғир-енгиллигига қараб алоҳида даволаш воситалари белгиланади. Бемор албатта шифохонага Ñ‘Ñ‚қизиб даволанади.
Гепатит Ð’ билан оғриб ўтганлар 12 ой давомида поликлиника ёки амбулатория қошидаги ÑŽқумли касалликлар кабинетида диспансер назоратида туришлари керак. Бемор касалхонадан чиққандан кейин бир ой ўтгач, ўша касалхонага бориб, даволанган врачга ўзини кўрсатиб, тек-ширтириши шарт. Қейин бир йилгача ҳар уч ойда врач назоратидан ўтиб туриши керак.
Гепатит Ð’ билан оғриб ўтган одамлар касалхонадан чиққач, 4—5 ҳафтадан кейин ишга ва Ñžқишга боришлари мумкин. Бундай одамлар 6 ойдан 12 ойгача, керак бўлганда ундан ҳам ортиқ муддатга оғир жисмоний меҳнатдан, спорт машғулотларидан ва қишлоқ хўжалик ишларидан озод этиладилар.
Юқорида айтганимиздек, олти ой давомида профилактик эмлаш (қутуришга ва қоқшолга қарши эмлаш бундан мустасно), планли операциялар қилдириш ман этилади. Гепатит Ð’ билан оғриб ўтган аёлларга бир йил давомида ҳомиладор бўлиш тавсия этилмайди.


Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #17 : 19 Aprel 2010, 22:23:46 »
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С

Бу касаллик ҳам клиник ва эпидемиологик жиҳатдан гепатит А ва Ð’ га ўхшаш кечади. Гепатит С қўзғатувчилари Ñ‚Ñžғрисида амалий медицина ҳали тўла тасаввурга эга эмас. Шунга қарамасдан, гепатит С устида олиб борилган илмий тадқиқотлар бу асосан қон воситасида, беморларнинг нажаси, сийдиги ва бошқа турли чиқиндилари билан ифлосланган сув, озиқ-овқатлар ҳамда уй-рўзғор ашёлари воситасида ÑŽқиши исботланган,
Гепатит С кўпроқ ўрта ёшдаги (19—29), ишга лаёқатли одамларни зарарлайди. Касаллик ёз ва куз ойларида кўп тарқалади. ÐŽғил болаларни суннат (хатна) қилганда, қиз болалар, қулоғини тешганда, баданнинг турли қисмларига игна ва туш бўёғи билан ҳар хил расмлар ва ёзувлар солганда, сартарошхонада соч тарошлаганда, соқол-мўйлов олдирганда, қош терганда, қўл ва оёқ тирноқларини пардозлаганда асбоблар яхши стерилланмаган бўлса, вирусли гепатит Ð’ ва С осонгина ÑŽқиб қолади. Демак, гепатит С ҳам кўпроқ тери ва шиллиқ қаватларнинг бузилиши билан кечадиган барча жараёнларда ÑŽқади.
Кези келганда шуни айтиш керакки, вирусли гепатит билан оғриган баъзи беморлар ўртасида бит ютиш, совуқ сувда чўмилиш, билак ва бўйинга қаҳрабо доналарини тақиб юриш, сувдаги тирик балиқларга тикилиб ўтириш, тил тагини тилдириш, қоқтириш каби урф-одатлар мавжудки, булар илмий ва амалий жиҳатдан асосланмагандир. Бу одатлар беморни тузатиш ўрнига аҳволини оғирлаштириб, турли асоратларга сабаб бўлади.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #18 : 19 Aprel 2010, 22:24:17 »
ПАРҲЕЗ

Бемор ейдиган овқатлар хилма-хил, витаминларга, микроэлементларга, оқсилларга ва углеводларга бой ҳамда осон сингадиган бўлиши шарт. Вирусли гепатит билан оғриганларга суюқлиқ ичиш режими белгиланади. Беморлар иложи борича кўпроқ суюқлиқ ичишлари керак, зеро суюқлиқ моддалар алмашинуви чиқиндилари ва касаллик натижасида келиб чиққан заҳарли моддаларни организмдан ювиб чиқаради. Глюкозанинг 5% ли, ош тузининг 0,8% ли физиологик эритмалари, ширин чой, асал чой, наъматак ва сули дамламаси, врач тавсия этган турли минерал сувлар оз-оздан тез-тез ичиб турилади. Узум, ўрик, олма каби кўпгина мева ва сабзавотлар шарбати айниқса фойдали.
Врач дори-дармонларни организмдаги интоксикация даражасига, касалликнинг енгил ёки оғирлигига, беморнинг ёши ва бошқа хусусиятларига қараб алоҳида белгилайди. Вирусли гепатит билан оғриганларга кўп дори буюрилавермайди, чунки буларсиз ҳам жигар чуқур жароҳатланган бўлади. Демак, вирусли гепатитда жигарни турли дорилар, заҳарловчи моддалар таъсиридан асраш асосий даволовчи воситадир.
Беморга қорамол, бузоқ, товуқ ва қуён гўштларидан қайнатма шўрва, яҳна, дўлма тайёрлаб бериш мумкин. Сут ва сут-қатиқ маҳсулотларининг барча турлари (қайнатилган ёки пастеризация қилинган сут), қатиқ, кефир, сузма, творог, сметана (аҳён-аҳёнда қаймоқ) ни истеъмол қилиш, мева ва сабзавотлардан кўпроқ табиий ҳолда ейиш айни муддаодир. Болалар кунига 30—40 г, катта ёшли одамлар эса 50—70 г сариёғ, ҳафтада 1—2 марта тухум сариғи ейишлари мумкин.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #19 : 19 Aprel 2010, 22:25:26 »
Консервланган, маринадланган, дудланган, қовурилган, аччиқ ва шўр озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари, қўй, ўрдак, ғоз, чўчқа гўштлари, кондитер маҳсулотларидан шоколад, конфетларнинг барча турлари, какао, кофе, пирожний, торт, музқаймоқ истеъмол қилиш ман қилинади. Айниқса хантал, гармдори, саримсоқ, зарчава, сирка каби зираворларни овқатга ишлатиш, спиртли ичимликларнинг барча турлари, ҳатто пиво ичиш асло мумкин эмас.
Вирусли гепатит билан оғриб ўтган одамлар, айниқса касалхонадан чиққач, ёзнинг иссиқ кунларида офтоб уришидан, иссиқлаб кетишдан, намгарчилик пайтида ёмғир ва қорда қолиб, совқотишдан эҳтиёт бўлишлари лозим.
Касалхонадан чиққандан кейин беморнинг умумий аҳволи яхши, лаборатория кўрсаткичлари нормал бўлса, олти ойдан сўнг Трускавецк, Боржоми, Ессентуки, Пятигорск ва Железноводск каби санаторий-курортларга бориши мумкин.


Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #20 : 19 Aprel 2010, 22:25:56 »
Вирусли гепатитларнинг олдини олиш чоралари. Ҳар қандай ÑŽқумли касалликларга қарши курашишда медицина ходимлари билан бирга кенг жамоатчилик онгли равишда қатнашса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, ҳар бир инсоннинг соғлиғи ўз қўлидадир. Вирусли гепатитларга қарши курашиш умумсанитария ва медицина чораларидан иборат. Ҳар бир одам, кенг жамоатчилик касаллик бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ўзи яшайдиган турар жойларни (хоналарни, ошхонани, ҳовлини), уй-рўзғор буюмларини, айниқса сув ҳавзаларини, водопровод иншоотларини, болалар боғча-яслиларини, мактабларни, умумий овқатланиш муассасаларини, жамоат йиғиладиган жойларни тоза тутиши, жуда ҳам озода сақлаши керак. Ана шунда вирусли гепатит билан бир қаторда бошқа ÑŽқумли ичак касалликларининг камайишига ва ниҳоят бора-бора йўқ бўлиб кетишига имкон туғилади.
Вирусли гепатитнинг дастлабки белгилари аниқланиши биланоқ бемор дарҳол атрофдаги одамлардан, айниқса ёш болалардан, ҳомиладор аёллардан алоҳидалаб қўйилади ва ÑŽқумли касалликлар шифохонасига юборилади. Касаллик қанчалик тез аниқланиб, бемор касалхонага қанчалик эрта Ñ‘Ñ‚қизилса, у шунчалик енгил, асоратсиз кечади. Бемор билан мулоқотда бўлган соғлом одамлар ўртасида, касаллик чиққан уйда ва болалар муассасасида — боғча ва яслиларда, мактабларда 35 кун давомида медицина кузатуви олиб борилади ва карантин эълон қилинади.
Медицина кузатуви олиб бораётгаи участка врачи, педиатри ва эпидемиологнинг кўрсатмасига мувофиқ (лозим топилганда), бемор билан мулоқотда бўлган ҳар бир одамнинг қўл бармоғидан оз миқдорда қон олиб, лабораторияда текширилади. Карантин даврида болаларни бир группадан иккинчи группага, бир синфдан иккинчи синфга ва бошқа болалар муассасасига ўтказиш, янгидан бола қабул қилиш, турли уколлар қилиш, тишларни санация қилиш мумкин эмас.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #21 : 19 Aprel 2010, 22:26:24 »
Бемор билан мулоқотда бўлган 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга гаммаглобулин ёки иммуноглобулин укол қилинади, бу тадбир касалликнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Бу муолажа бемор билан мулоқотда бўлган биринчи ҳафтада жуда яхши фойда келтиради. Гепатит Ð’ ёки С билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлганларга гаммаглобулин ёки иммуноглобулин укол қилиш тавсия этилмайди. Касаллик чиққан уйда ва болалар муассасасида, бемор бўлган жойларни, у фойдаланган барча буюмларни, кўрпа-тўшак, идиш-товоқларни дезинфекция қилиш шарт. Дезинфекцияни катта шаҳарларда дезинфекция станциялари, қишлоқда эса санитария-эпидемиология станциясидаги дезинфекция бўлимлари ва бўлинмалари бажаради. Айрим ҳолларда уй-жой ва яшаш шароитлари жуда яхши бўлган хонадонларда аҳолининг ўзига дезинфекция қилишга рухсат этилади. Бундай шароитда албатта дезинструктор ёки эпидемиолог ёрдамчиси хонадондаги бирор кишига дезинфекция ўтказиш шарт-шароитларини яхшилаб тушунтириб беради.
Гепатит Ð’ ва С ни ÑŽқтирмаслик учун иложи борича ҳуда-беҳудага укол қилдиравермаслик лозим. Укол қилдириш шарт бўлиб қолганда қўни-қўшни, таниш-билиш медицина ҳамширалари хизматидан воз кечиш ва фақат поликлиника, амбулатория, касалхона ва бошқа медицина муассасаларида даволанишга ҳаракат қилиш керак. Соч тарошлаш, соқол-мўйловни қириш, қош териш, қўл ва оёқ тирноқларини пардозлашга мўлжалланган асбоб-усукуналарни фақат стериллаб, сўнгра ишлатишни талаб қилиш керак. Уйда ҳар бир одамнинг косметика асбоблари ва гигиена буюмлари алоҳида бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #22 : 19 Aprel 2010, 22:26:35 »
Кейинги пайтларда ўсмирлар, ёшлар, катта ёшлилар орасида ҳам гиёҳвандлик учраб турибди, Наркотик моддаларни укол қилиш фақат вирусли гепатитнинг эмас, балки тери-таносил ҳамда қон касалликларининг тарқалишига олиб келмоқда. Наркоманиядек социал иллатга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг олий гражданлик бурчидир.
Юқумли ичак касалликлари тарқалишида пашша ва суваракнинг аҳамияти жуда катта. Пашша чиқиндига, ҳожатхонага, ахлатга қўниб, танаси ва оёқларига турли ифлос нарсаларни илаштириб олади-да, уй-рўзғор буюмларига, усти очиқ қолган озиқ-овқат маҳсулотларига қўниб, микроб ва вирусларни ÑŽқтиради. Натижада бу озиқ-овқатларни истеъмол қилган ва шу буюмларни ишлатган одам ÑŽқумли ичак касаллигини ÑŽқтиради. Шунинг учун ҳам пашша ва суваракларни йўқотиш керак.
Пашша кўпаймаслиги учун чиқиндиларни махсус ажратилган жойга ташлаш лозим. Ахлат ташлайдиган жойларнинг таги бетонланган бўлиши ёки қопқоқли контейнер идишлардан фойдаланиш керак. Пашшалар хоналарга учиб кирмаслиги учун ойнага сим тўр ёки дока тутиб қўйиш, Ñ‘ҳуд қоғозни узун-узун қилиб кесиб ёпиштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Пашша ва суваракларга қирон келтирувчи заҳарли химикатлардан 5% ли хлорофос, карбофос, шунингдек дихлофос ёки «ÐŸÑ€Ð¸Ð¼Ð°» каби аэрозоль баллонлар ишлатилса, барча ҳашаротлар қирилади. Суваракка қарши қуйидаги заҳарли химикатлар ишлатилади. Хлорофоснинг 3—4% ли сувдаги эритмаси, флуцид, пиретрум, бундан ташқари, борат кислотага шакар ва тухум қўшиб тайёрланган хўрак сувараклар кўпаядиган тирқишларга сепиб қўйилса, уларга ҳалокатли таъсир кўрсатади.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling
« Javob #23 : 19 Aprel 2010, 22:26:45 »
Бу заҳарли химикатларни жуда эҳтиётлик билан ишлатиш зарур. Чунки бу химикатлар ҳашаротларгагина таъсир қилиб қолмай, балки одамлар ва уй ҳайвонларини ҳам заҳарлаши мумкин.
Хулоса қилиб, яна такрор айтамизки, ÑŽқумли ичак касалликларига қарши курашда шахсий ва умумий гигиена қоидаларига, озодаликка қатъий риоя қилиш катта роль ўйнайди. Бунинг учун турар жойлар, уй-рўзғор буюмларини тоза тутиш, ичимлик сув ва бошқа сув ҳавзаларини ифлос қилмаслик керак.
Юқоридагиларга риоя қилганда ÑŽқумли ичак касалликлари, жумладан вирусли гепатит кенг тарқалмайди.


 

Virusli gepatitdan saqlaning

Muallif FaridaBo'lim Salomatlik

Javoblar: 5
Ko'rilgan: 4890
So'nggi javob 25 Mart 2008, 09:29:52
muallifi Farida
Ehtiyot bo'ling! Firibgarlar! Yohud baxtli noma(xat).

Muallif FazliddinFMBo'lim Internet

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 5497
So'nggi javob 07 Mart 2009, 19:23:27
muallifi FazliddinFM
Ehtiyot bo'ling: Yolg'onlarga aldanib qolmang!

Muallif shoirBo'lim Umumiy

Javoblar: 61
Ko'rilgan: 27020
So'nggi javob 29 Yanvar 2010, 17:23:30
muallifi Shoxjahon12
Diqqat, xorijdagi hamyurtlar !!!Ehtiyot bo'ling

Muallif jadidmuslimBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4358
So'nggi javob 10 Iyul 2009, 17:50:38
muallifi jadidmuslim
Tilingga ehtiyot bo`l !!!

Muallif javohirBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 30
Ko'rilgan: 13738
So'nggi javob 24 Mart 2014, 15:05:50
muallifi Muxsiya