Sultonul orifiyn Xoja Ahmad Yassaviy  ( 20764 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  22 Aprel 2010, 08:17:17

Sultonul orifiyn Xoja Ahmad Yassaviy



Muallif: Xomidxon Islomiy
Hajmi: 325 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ansora  25 Aprel 2010, 12:43:39

ҲАМИДХОН ИСЛОМИЙ

СУЛТОН УЛ-ОРИФИН
ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ


Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
"Фан" нашриёти
2005

Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган ушбу рисола Султон ул-орифин Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган ноёб қўлёзмалар асосида ёзилган бўлиб, шунингдек унда Марказий Осиё маънавияти тарихидан ўрин олган бир қанча машҳур шахслар — Сўфи Муҳаммад Донишманд, Сайфуддин Қўйлоқий, Соҳибқирон Амир Темурнинг биринчи пири Хожа Боязид, Жаноби Расулуллоҳнинг авлоди Саййид Аҳмад оталар тўғрисида бирламчи манбалардан маълумотлар келтирилган.
Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Масъул муҳаррир:   филология фанлари доктори Зоҳиджои Исломов
Тақризчи:   тарих фанлари номзоди Маҳмудхон Ҳасаний
Муҳаррир: Маъмура Содиқова




Амир Темур таваллудининг 670 йиллигига бағишлайман

СЎЗ БОШИ

Тасаввуф таълимоти тарихига назар солар экансиз, авлиёларга энг бой диёр Туркистон эканлигига тан берасиз. Ана шу авлиёларнинг аксарияти бугунги Ўзбекистон ҳудудида яшаган. Ушбу авлиёларнинг жаҳон миқёсида машҳурлигини билганингизда ақлингиз лол қолади. Жумладан Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмуддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Шоҳи Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий ва бошқалар халқимизнинг буюк ифтихоридирлар. Бу зотларга атаб юртимизда музейлар ташкил этиш, илмий меросларини ўрганиб, халққа тақдим этиш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.
Демакки, бу улуғ тупроқ, оламшумул аллома, машҳур мутасаввуфларнинг буюк ва муборак тупроғидир. Ана шундай машҳурларидан бири Султон ул-орифин Хожа Аҳмад Яссавийдурлар.
Хожа Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф таълимоти тарихида тутган ўрни ғоятда катта, таъсир доираси жуда кенг эди. Яссавий тариқи-сулуки деярли Марказий Осиёга ёйила бошлайди. Мовароуннаҳрдан буюк Туркистон, Оқ Эдил, Қафқазгача, Хуросон, Эрон, Румгача, Бадахшон ва Шарқий Туркистонгача кенгайиб борган эди. Асрлар давомида Яссавий тариқи-сулуки муайян тарзда яшаб келди ва келмоқда.
Аҳмад Яссавий тўғрисида дастлабки маълумотни, ўз даврининг улуғ олими Сўфи Муҳаммад Донишманд (XII аср), Муҳийуддин ал-Арабий (вафоти 638/1240) ёзиб қолдирган. Ундан сўнгги замон ва давр олимлари томонидан ёзилган қўлёзма асарлар ҳам бизнинг давримизгача етиб келгандир. Хожа Муҳаммад Порсо, Алишер Навоий, Фахруддин Али Сафий, Ҳасан Хожа Нисорий, Султон Аҳмад Ҳазиний, Муҳаммад Тоҳир Хоразмий, Ғулом Сарвар Лоҳурий, Хисомуддин Сиғноқий ва бошқалар шулар жумласидандир. Ушбу муаллифлар қаламига мансуб асарларда Хожа Аҳмад Яссавий тўғрисида қимматли маълумотларни берар экан, ул зоти муборакни "Султон ул-орифин", "Пири Туркистон", "Туркистон аҳлининг қиблайи дуоси" каби юксак, шарафли номларда атаб келади.
Аҳмад Яссавийнинг улуғвор зот экани билан боғлиқ бўлган баъзи манбаълар бизга маълум бўлса-да, бирон ижодий фаолиятига доир асл қўлёзма мерослари тўла маълум эмас. Шунга қарамай Аҳмад Яссавийнинг насабномаси, шажараси, силсилалари ҳақидаги қўлёзмалар бизгача етиб келган. Бу тарихий манбаъларнинг буюк аҳамияти шундаки, Аҳмад Яссавий шажараси орқали ул зотга узвий тугаш бўлган баъзи машҳур зотлар ҳам қўлёзмаларда ўз аксини топганлиги ҳар қандай кишининг диққатини ўзига тортади. Бу ўринда Соҳибқирон Амир Темурнинг Аҳмад Яссавийга руҳан яқинлиги, Яссавий насабномасини Сайфуддин Ўрунг Қуйлоқий туркий тилига ўз даврида ағдаргани ва Яссавий насаби билан ўзининг боғлиқлиги, Яссавий шажарасидаги Хожа Боязиднинг Амир Темурга пири-муршидлиги, Яссавий силсиласида Жаноби Расулуллоҳнинг туркий авлодлари борлиги масаласидир. Ушбу масалалар Яссавийшунослиқда муҳим аҳамият касб этиши ҳамда Соҳибқирон Амир Темур шахсиятини ўрганишда алоҳида аҳамиятга моликдир.
Оқибатимизни Аллоҳ хайрли қилсин.


АҲМАД ЯССАВИЙ ДАВРИ

Аҳмад Яссавий Қорахонийлар даврида дунёга келади. Бу давр Марказий Осиёнинг жаҳон тараққиётида буюк юксалишларга эришган даври эди. Табиий фанларда: астрономия, коинот ва юлдуз илмлари, математика, кимё, тиббиёт, биология, геология, жуғрофия, геодезия ва бошқа фанлар, ижтимоий фанларда: тил-адабиёт, тарих, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, Қуръон асосида Калом илми, шариат асосида фиқҳ илми тараққий этиб, Ислом оламининг "Олтин даври" Бағдоддан Самарқандга келган эди. Барча соҳалардаги илмлар фан даражасида юксакликка кўтарилган чоғ эди. Мусо Хоразмий (вафот 850), Аҳмад Фарғоний (вафоти 865), Абу Мансур Мотуридий (вафоти 944). Абу Наср Форобий (вафоти 950) ва бошқа ўнлаб, юзлаб олимлар яратган илмлар ривожи даври эди. Абу Али ибн Сино (вафоти 1037), Абу Райҳон Беруний (вафоти 1048) илмлари жаҳонни лол қоддирган давр эди. Аҳмад Яссавий эса, ибн Сино, Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб каби машҳур алломаларнинг даврдоши бўлган эди. Демакки, Буюк Турон илму фан тараққиёти ривожида жаҳон цивилизациясининг асосий устуни бўлган даври эди. Бундай замонда дунёга келган Аҳмад Аллоҳнинг Турон замин халқларига, умум инсониятга бўлган буюк инояти эди. Шул боис буюк мутасаввиф, машҳур авлиё Жунайд Бағдодий калимасини Алишер Навоий бундай ёзади: - "Жунайд Бағдодия сўзидурким, уламо ва ҳукамо Тенгри таолодин халққа раҳматдур". Яъни, олиму билимдонлар донишмандлар Аллоҳнинг халққа берган раҳматидур, деган ҳукмини кўрсатиб ёзган эди. Аҳмад Яссавий яшаган даврдаги кенг замину ҳудуд халқига муайян таълимот бўлиши, халқни тўғри йўлга бошлаш учун унинг тарбиячиси ўша давру замоннинг талаби бўлган эди. Чунки маҳаллий халқларда мавжуд ҳар хил динларнинг сарқитлари, таъсирлари деярли йўқ бўлиб кетмаган замонлар эди. Кўчманчи қабилаларни Исломга даъват этиш ҳам ўша давр кун тартибидан ўрин олгани маълум. Ана шундай замонда, қадим маданият маконларидан бири бўлган Туркистон мулкида, Иброҳим Шайх отлиқ киши хонадонида бир ўғлон туғилганки, бу эрга Аҳмад деб от қўяди. Манбаъларда ёзишича, Аҳмад дастлаби тарбияни Отаси Иброҳим Шайхдан олади. Сўнгра ўз замонининг мапгҳур уламоси Шаҳобуддин Исфижобий "Оқ" Отада тарбия олишга бошлайди. Кейинчалик ёш Аҳмад тарбияси билан Арслонбоб машғул бўлади.
Аҳмаднинг қўпроқ маъно олами илми бўлмиш руҳият илмига бўлган қизиқишида Арслонбоб махсус топшириққа асосан Жаноби Расул (салаллуҳу алайҳи вассаламдан) дан руҳият орқали тарбия берар эканлар. Бу тўғрисида ёзилган қўлёзма манбаълари гувоҳлик беради.
Энди бу тўғрида машҳур алломалар ёзган асарларга мурожаат қиладиган бўлсак, Аҳмад Яссавийнинг ички маънавий олами нақадар олий ва юксак даражада эканини тасаввур этишимиз мумкин деб ўйлаймиз.


СЎФИ МУҲАММАД ДОНИШМАНД
АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Аҳмад Яссавийнинг силсиласи ва авлодлари шажараси дейярли Марказий Осиёга тарқалгани сабабли, ул зоти шарифнинг шону-шуҳрати ўз замонасидаёқ чиқа бошлаган. Ҳаттоки, айни замонда Марказий Осиёнинг у ёки бу ҳудудларидан муридлар кела бошлаган. Унинг фаолияти тўғрисида ҳам ўз давридан бошлаб бизнинг асримизгача замон алломалари неча юзларча асарлар ёзганлар. Ана шулардан бири Сўфи Муҳаммад Донишманд қаламига мансуб "Миръот ул-қулуб" ("Кўнгуллар кўзгуси") асаридир. Ушбу асарнинг қўлёзмаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қошидаги "Ҳамид Сулаймон мажмуаси"да 3004/1 рақамда сақланди. Ўн асрлик тарихий жараёнда ўгмишнинг мураккаб давонларидан ошиб ўтган бу асар узоқ тарихий ўтмишидан, унинг хилма-хил воқеаларидан бизга сўзлаб берувчи "Ўтмишдан садо" сифатида бебаҳо меросидир. "Миръот ул-қулуб" тасаввуф таълимотининг қонун-қоидаларини таҳлил ва таҳқиқ қилиб берувчи дастлабки илмий асардир. Асарнинг ўзи Аҳмад Яссавий нутқи асосида ёзилганидан хабар беради.
Асар қўйидагича бошланади: "Бисмиллаҳир раҳмонир-раҳим. Алҳамду лиллоҳи ас-Самиъ ул-Алим. Ва субҳонуоллоҳ ул-халлоқ ул-Карим. Ва огоҳ бўлғилким, бу рисолани жамъ қилған бурҳони шариат ва зубдаи уламои тариқат Мавлоно Сўфи Муҳаммад Донишманд турур. Муьтамад уламолар китобларида ва тақи муътамад машойих, яъни Султон ул-орифин, қудрат ул-мутаварриъйн қутб ул-ақтоби руйи замин Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳ алайҳининг ақволларидин бу азиз Сўфи Муҳаммад Донишманд айтур".
Эътибор беринг! Рисола ҳамдидан сўнгра ёзилган матндаги китоб тузган зот, шариат гувоҳчиси, тариқат натижаси уламоси Сўфи Муҳаммад Донишманд экан. Бу эса муаллифи аниқ, XII асрда битилган китобдан далолат беради. Энг муҳими шундаки, ўз даври замонасида улуғвор мартабага етган, орифларнинг султони аталган ҳамда тақводорларнинг раҳнамоси — ер юзидаги қутб ул-ақтоби даражасидаги зот Аҳмад Яссавий экани баён этилган. Асар ана ўша улуғ зотнинг тасаввуф таълим-тарбиясига оид донишманд фиқрларини ўз ичига олган. Рисола Яссавий даври ёзма мероси бўлиши билан алоҳида аҳамиятга молик. Шундай экан, "Султон ул-орифин" аталган Аҳмад Яссавий, ана ўша улуғвор зот сифатида ўн асрдан буён аталиб келганининг гувоҳи бўламиз. Ушбу тарихдан ҳужжатлик асар Яссавий фаолиятини ўрганишда бирламчи манба сифатида оламшумул аҳамият касб этади десак хато бўлмас.


АЛИШЕР НАВОИЙ АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Буюк мутафаккир, улуғ даҳо Алишер Навоий 1495-96 йил ёзган "Насойим ул-муҳаббат" тазкирасининт 611 - авлиё тартибида ёзади: "Хожа Аҳмад Яссавий қаддаса Аллоҳу таоло сирраҳу. Туркистон мулкининг Шайх ул-машойихидур. Мақомоти олий ва машҳур, каромоти мутаволи ва номаҳсур эрмиш. Муриду асҳоби ғоятсиз ва шоҳу гадонинг иродату ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш. Имом Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳунинг асҳобидиндур. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қаддаса Аллоҳу руҳаҳу била суҳбат тутубдур. Ва Хожа Абдуллоҳ Баррақий ва Хожа Ҳасан Андоқий қаддаса Аллоҳу руҳаҳумо билаки, ҳам Имом Юсуф Ҳамадоиий раҳматуллоҳи таоло муридларидурлар. Аммо ҳар қайси бийик мартабаға етибдурлар, мусоҳиб бўлубтурлар. Ва рўзгор машойихидин кўп бузургворлар анинг тарбиятин топибдурлар. Шайх Разийуддин Али Лоло қадаса Аллоҳу сирраҳу Шайхи бузургвор Шайх Нажмуддин Кубро раҳматуллоҳ алайҳи хидматиға етардин бурун, Хожа Аҳмад Яссавий қаддаса Аллоҳу руҳаҳу хидматида бўлубтур ва анинг хонақоҳида анинг иршоди била сулук қилибдур. Ва анинг мазори Туркистонда Ясси деган ердаки, анинг мавлуд ва маншаъидур воқеъ бўлубтур. Ва Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидур".
Алишер Навоийнинг ушбу таббарук сатрларидан келиб чиққанимизда, Аҳмад Яссавий энг олий ва машҳур даражага эришган буюк авлиё эканлар. Шул боис ул зотнинг тўхтовсиз кароматлари тўсиқсиз ва чсгарасиз бўлганини кўрсатиб ўтади. Ул зотнинг қабри эса Туркистон ахли халқининг дуойи тилак маскани бўлганидан далолат беради. Алишер Навоийнинг Яссавий тўғрисидаги теран, сир мазмунда ёзганлари ғоятда катта аҳамиятга моликдур.


ФАХРУДДИН АЛИ САФИЙ АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Фахруддин Али Сафийнинг 1503 йилда Хожагон авлиёлари тўғрисида махсус ёзган "Рашаҳот" асари Хожа Юсуф Ҳамадонийдан бошланади. Буюк Шайхнинг учинчи халифаси бўлган Аҳмад Яссавий тўғрисида шундай ёзади: "Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи таоло. Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳунинг халифаларидин учламчи халифа эрдилар ва Турклар ани Ота Яссавий дерлар. Ва Отаниким, туркий лафзида падарни айтурлар, улуғ машойихларға итлоқ (нисбат)қилурлар. Мавлиди Ясси турурким, Туркистон балдаларидин (шаҳарларидин) бир машҳур шаҳар турур. Қабри мубораклари ул ерда турур. Соҳиб ояту каромати жалила (улуғ) ва маротибу мақомоти рафиъа (юксак) эрдилар.
Ва алар ёшликда манзури назари кимё асари Арслонбоб бўлиб эрдиларким, Турк машойихларнинг қудамосидан ва аларнинг узамоларидин (улуғларидин) эрдилар ва айтурлар: Арслонбоб Ҳазрати рисолат саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг башоратига муштамил бўлған ишоратлари била аларнинг тарбиялариға шуғл этдилар ва Ҳазрати Хожаға аларнинг (Арслонбобнинг) хизмат ва мулозаматларида тараққиёти куллий (тўлиқ) воқеъ бўлди. То Арслонбоб қайди ҳаётда эрдилар Хожа барсабили (ўхшаш) давом аларнинг мулозаматларида қиём кўргуздилар. Вафотларидин сўнг ҳам аларнинг ишоратлари била Бухороға келдилар. Ва сулуклари Хожа Юсуфнинг хизматларида тамом бўлуб, даражойи такмил ва иршодға етушдилар".
Демакки, Аҳмад Яссавийнинг комил тарбияси билан Арслонбоб шуғуллангани маълум этилади. Бу тўғрида тафсилий матнни Ҳасанхожа Нисорийдан ўқиймиз.


ҲАСАНХОЖА НИСОРИЙ АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Ҳасанхожа Нисорий 1566 йил ёзган "Музаккири аҳбоб" асарида Аҳмад Яссавийнинг Арслонбоб билан бўлган воқеъасини қуйидагича ёзади: "Бир куни коинотнинг энг аъло кишиси, унга салом ва салотнинг энг сараси бўлсин, ғазотга кетаётган эканлар, атрофида кўп аскарлар бор экан, саҳобалар-барчаларини Аллоҳ жаннатга дохил қилсин қайтиш изҳорини қилиб ул ҳазратга мурожаат қилганлар Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом беҳишти анбар сириштдан ғазот озуқаси учун бир товоқ хурмо келтирибдилар. Шунда товоқдан бир хурмо ерга тушибди. Жаброил алайҳиссалом, бу хурмо бир неча вақтлардан сўнг оламга келажак Аҳмад Яссавийнинг насибасидир. "Омонатни эгасига қайтар" (Қуръон, 4-сура, 61-оят) ояти каримаси мазмунига кўра бу хурмо эгасига қайтсин, деб буюрубдилар. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга қараб, сизлардан биттангиз бу буйруқни бажаришингиз керак, дебдилар. Ҳеч ким савол-жавобга оғиз очмабди. Шунда Боб Арслон – Аллоҳ ундан рози бўлсин -айтибдиларки, "алар лутфи бўлса фақир бу ишни ўз зиммамга олсам". Ҳазрати Пайғамбар-саллаллаҳу алайҳи вассалам - хурмони ўз муборак қўллари билан алар оғзига қўйибдилар ва шариф оғизлари сувини алар оғзига ташлабдиларки, хурмо юзига бир парда тортилибди ва шунда Султоннинг (Яссавий кўзда тутилмоқда) маърифати белгиларини ҳам тайин қилиб, анинг тарбиясига буюрибдилар. Ва бу қисса кўпдан бери тарихларда ёзилиб ва ишончли кишилар тилидан зикр этилиб келинади".
Демакки, Хурмо тўғрисидаги машҳур қиссанинг ёзма баёнидан ҳам маълум бўлишича, Арслонбоб Аҳмад Яссавийнинг маънавият тарбиясида асосий ва етакчи пири муршиди бўлган эканлар.


ТОҲИР ЭШОН АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Муҳаммад Тоҳир 1746-47 йилда ёзган "Тазкираи ул-Нақшбандия Тоҳир Эшон" асарида ёзади: "Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавии қуддиса сирруҳунинг аҳволи баёнидур. Ул машойих аҳли Туркнинг сар дафтари, олами афлокни сайр этгувчи ва малоикларнннг ҳамнишини (ҳам суҳбати), ҳодийи, ому хос, рашиди ботамом, омили суннат, тобеъ Шоҳ Рисолат паноҳи, яъни Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг учунчи халифа жонишини эрди... Ва Турк жамоалари ул азизға Ота Яссавий дер эдилар. Аларнинг уруфларида падар маъноснда бўлған Ота калимасин машойихларға ҳам айтур эдилар. Ва ул саодат маъобнинг таваллуд топқон ва мадфун бўлган жойи Туркистон шаҳарларидин Ясси отлиғ шаҳарда эрди. Айтурларким, Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавнй қаддаса Аллоҳу таоло руҳаҳул олий соҳиб аломат ва аҳли каромат эрди. Ва тифл (ёш бола) эркан айёмда кимс назарлик Арслон Боб алайҳирраҳмага манзур бўлуб эрди. Аммо Арслон Боб шариф маъоб алайҳирраҳма аҳл Туркнинг машойих мутақаддимларининг жумласидин эрди. Нақл машҳурдурким, Арслон Боб раҳматуллоҳ алайҳи, Расули акром саллаллоҳу алайҳи вассаламнинг башоратларига муштамил (ўз ичига олувчи) бўлған ишорат била Хожа Аҳмад Яссавийнинг тарбиятига машғул бўлди. Чун Арслон Боб риҳлат этди эрса, андин сўнг анинг ишорати бо башорати била Хожа Аҳмад Яссавий алайҳирраҳма шаҳри Бухорога келиб сулукни Хожа Юсуф Ҳамадоний алайҳир-раҳманинг хизматида тамом этиб, даражаи камолотға етушди...


ҒУЛОМ САРВАР ЛОҲУРИЙ АҲМАД ЯССАВИЙ ТЎҒРИСИДА

Ғулом Сарвар Лоҳурий 1864 йилда ёзган "Хазинат ул-асфиё" асарида ёзади: "Хожа Аҳмад Яссавий қаддасаллоҳул азизнинг аҳволи баёни. Аммо ул Ҳазрат улуми зоҳирий ва ботинийни жамъ қилған, зуҳду риёзату тақвони ҳосил қилган. Шариат ва тариқатда даражаи азим ва рутба (мартаба) кабирни топқан эрди. Аммо хирқаи хилафотни Абу Хожа Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳ алайҳидин топиб эрди. Ва пири равшан замирининг вафотидин сўнгра иршод маснадида ўлтурди. Доғи ул жанобнинг таваллуди Туркистон билодларидин Ясси отлиғ шаҳарда воқеъ бўдди. Ва айёми туфулиятида (ёш болалигида) ул жаноб Туркистон машойихининг улуғи Шайх Арслон Бобнинг кимёий асари ва назари мубораки била манзур бўлуб эрди. Шайх Арслон Боб, Шоҳ Рисолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршоди била тарбияти зоҳирий ва ботиний Хожа Аҳмад Яссавийга ижро этди.
Хожа Аҳмад Яссавий ҳам Ҳазратн Шайх Арслон Бобнинг хизматида модом ул-ҳайёт ҳозир бўлди. Чун Ҳазрати Шайх Арслон Боб вафот топди, Хожа Аҳмад Яссавий Бухороға дохил бўлуб сулукин Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг ҳазмида итимомға еткуруб, соҳиб камолот бўлди. Мастур бўлмасунким, Хожа Аҳмад Яссавий Туркистон машойихларининг сарҳалқаси эрдиким, аксарисининг тарийқатда нисбати Хожа Аҳмад Яссавий эрди. Аммо ул жаноби шарофат маобнинг таважжуҳлари (хайрихоҳ қараши) била Ҳақ толиблардин минг-минг муриднинг эътиқодлар соҳиби иршод бўлдилар. Вафотлари аҳли ахборнинг иттифоқлари била ҳижрийнинг безюз дағи олтмиш иккиламчи йили (1166 мелодий) воқеъ бўдди. Ва маҳад мубораки Ясси шаҳрида эрди".
Юқоридаги асарларда битилган матнлардан Аҳмад Яссавийнинг нақадар етук зот, улуғ донишманд эканини билиб олиш мумкин. Энг муҳими Яссавийнинг ички олами, маънавий етуклигида Жаноби Расулуллоҳнинг руҳияти тарбияси муҳим аҳамият касб этганини кўрамиз. Бундай ғойиби руҳият тарбияси ҳаммага насиб бўлмаган улуғ иноятдур. Шул боис Аҳмад Яссавий ҳазратларини Султон ул-орифин, яъни орифларнинг Султони деб атаган эканлар.


АҲМАД ЯССАВИЙ НАСАБНОМАСИ

Аҳмад Яссавий насабномаси тўғрисида ёзилган қўлёзмалар бизнинг давримизга етиб келган. Ушбу қўлёзмалар араб, форс ва туркий тилларида ёзилгандир. Уларнинг аксарияти ҳар хил даврларда нусха кўчириб, китобат қилинган. Улардан энг ишончлиги эса, насабноманинг асли ва айни ҳужжатлигига замон қозихонаси томонидан текширилиб, тасдиқ этиб муҳр босилгани инобатга эгадир. Ана ўша тасдиқ ҳужжатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Аҳмад Яссавийнинг келиб чиқиш тарихи Ҳазрати Али Муртазога тақалар экан.
Насаб деганда бир отадан вужудга келган, пайдо бўлган наслга яъни бир отадан ҳосил бўлган уруғга айтилади. Агар қиз бола туғилса оти шажарага ёзилади. "Насаб" давомига кирмайди.
Аҳмад Яссавий насабномаларини баён қилувчи қўлимизда 14 дан ортиқ қўлёзмалар мавжуддир. Улардан энг қадимий деб ҳисоблангани, Яссавий инисининг набираси Сайфуддин Ўрунг Қуйлоқий қўлёзмасидир. Ушбу насабноманинг бизда ҳам кўчирилган нусхаси мавжуд бўлса-да, у нусха кейинги асрларда китобат қилинганлиги сабабли, бу нусхани истифода этмадик. Сайфуддин Қуйлоқий қаламига мансуб "Насабнома" 1996 йил Тошкентда "Хазина" нашриётида, худди ўша йил Истанбулда алоҳида китоб қилиб нашр этилади. Ҳар икки нашрдан келиб чиққан ҳолда Истанбул нашридаги "Насабнома" анча тартибга эга бўлгани 14 ва бир неча насабномага таянганини инобатга олиб, ҳозирча ўша насабномани ҳукмингизга тақдим этдик. Унда 4 та насабнома кўрсатилгандир. Гарчанд тафовутли бўлса-да, биз унинг биринчи берилган А нусхасини олдик .

















































































 
САЙФУДДИН ЎРУНГ ҚЎЙЛОҚИЙ

Сайфуддин Ўрунг Қўйлоқий Хожа Аҳмад Яссавийнинг иниси Садрхожанинг ўғли бўлмиш Донишмандхожанинг фарзандидур. Донишмандхожа баъзан Сўфи Муҳаммад Донишманд деб ҳам аталади. Алишер Навоий "Насойим ул-муҳаббат" асарининг Бобо Камол Жандий баёнида ажойиб бир лавҳани ёзади. Бобо Камол валийлик даражасига етганда ҳазрати Шайх Нажмиддин Кубро унга хирқа кийдириб Туркистонга боришни топширади. Шунда айтарканки: "Туркистон вилоятида Мавлоно Шамсуддин Муфтийнинг фарзандики, оти Аҳмад Мавлонодур, бизинг бу хирқани анга еткур ва тарбиятни андин дариғ тутма" деб олис жойдаги Аҳмад Мавлонога хирқа беради. Бобо Камол минг чақиримдан ортиқ манзилга келиб қараса, бир тўп ёш болалар орасидии Мавлонони танийди. Шунда саломлашиб, қўл тутишиб Муфтий уйига келади. "Муфтий дедики, бу фарзанд мажзубдур, шояд шойиста хидмат қила олмағай. Улуғ оғаси Донишманд Мавлоно бағоят зийрак ва муаддабдур. Бобо дедики, анга ҳам насиб бўлғай, аммо биз Ҳазрати Шайх ҳаволаси ва ишорати била мунунг хизматиға келиббиз", деб айтар экан. Ушбу лавҳадаги Донишманд Мавлоно Сўфи Муҳаммад Донишманд эди. Энди Шамсиддин Муфтий эса Аҳмад Яссавийнинг иниси Садрхожа эдилар. Шамсиддин (диннинг қуёши) Ислом илмидаги сифат оти бўлиб, Муфтий эса — шариат қонун-қоидалари бўлмиш фиқҳ илмидаги даражаси эди. Демакки, Садрхожа Шамсуддин Муфтий, Сайфуддин Ўрунг Қуйлоқийнинг бобоси эдилар.
Яссавий "Насабнома"сида: "Илёсхожа Шайхнинг ўғли Иброҳим Шайх, анинг икки ўғли бор эрди: Бирининг оти Аҳмадхожа, тақи бирининг оти Садрхожа. Анинг икки ўғли бор эрди: Бирининг оти Абдулмалик эрди, яна бирининг оти Донишмандхожа эрди — лақаби Зоҳид Ўрунг Қўйлоқий эрди. Анинг ўғли Мавлоно Сайфуддин — лақаби Ўрунг Қўйлоқий эрди".
Ўрунг — оқ, порлоқ маънога эга бўлгани учун Сайфуддун Ўрунг Қўйлоқий оқ рангли қўйларни боқиш билан шуғулланган бўлиши кўзда тутилади. Кейинчалик — Қўйлиқ ота аталиб, ўша касби от бўлиб расмийлашиб қолган кўринади.
Муҳаммад Тоҳир Эшон 1746-47 йилда ёзган "Тазкираи Нақшбандия" асарида ёзади: — "Сўфи Мухаммад Донишманд алайхирраҳманинг баёнидур. Ул бузургвор Хожа Аҳмад Яссавиининг тўрт халифасининг учунчиси эрди. Хожа Аҳмад Ясси шаҳрига келиб, зикри жаҳриға машғул бўлди. Ҳазрати Сўфи Муҳаммад Донишманд хотириға келдиким, Хожа Аҳмадни зикри жаҳридин манъ қилғай. Ул қасд била манзилидин равон бўлди. Хожа Аҳмад алайҳирраҳмага келуридин маълум бўлди, ул келмасдин бурун таважжуҳи тамом этиб, (яъни унга тўлиқ диққатини қаратиш) Мавлонони ўз тасарруфига киргузди. Мулоқот асносида Хожа Аҳмаднинг шарофатидин такмилу акмал даражасиға (энг мукаммал даражага) мушарраф бўлди".
Юқоридаги ажойиб лавҳалардан маълум бўладики, буюк Шайх Нажмиддин Кубро "Валийтарош", ғоятда узоқ масофада туриб, Яссавий жиянини ўз таъсирига олгани, Камол Жандий орқали руҳий тарбият этканини кўрамиз. Бу ҳолдан бохабар бўлган Аҳмад Яссавий эса ғоятда одобли ва зийрак жияни Донишманд Мавлонони ўз таъсири тарбиясида камолатга етказиб, Яссавия тариқий — сулукида ўринбосар — халифа тайин этканининг гувоҳи бўламиз.
Демакки, Сайфуддин Қўйлоқий етуклик даражасига етган, Аҳмад Яссавийнинг халифаси бўлган Сўфи Муҳаммад Донишманднинг ўғли эди. Ушбу ҳужжатга асосланганда "Насабнома"нинг асли қўлёзмаси араб тилида ёзилган экан. Араб тилидаги ушбу "Насабнома"ни Сайфуддин ўрунг Қўйлоқий туркий тилига таржима қилганини қуйидагича ёзади. "Аммо Қорғолиқда Исҳоқ Боб рўзғоридин бору ун бир оталаримиз кечти. Бу "Насабнома" Мавлоно Сайфуддин Ўрунг Қўйлоқийға қолди. Бу насабнома араб тили бирла эрди, Мавлоно Сайфуддин Ўрунг Қўйлоқий туркий тилиға ўгурди. Аммо ҳижратдин беш юз қирқ йил кечиб эрди".
Агар 540 ҳижрий мелодий 1145 йилни билдирса, Сайфуддин ўрунг Қўйлоқий XII аср бошларида туғилиб ХIII аср бошларида оламдин ўтган бўлади. Туркий тилига етуклик 20-30 ёшгача бўлади. Асосий масала бу чоғда Исҳоқ Бобнинг авлодлари Туркистон заминида ҳукмронлик қилиш билан бу жойда ўтроқлашиб қолган эди. Демакки, насл ва насабда маҳаллий тил ва одатлар ҳукумронлигига кирганлиги ва туркийлашганлиги билинади. "Насабнома" китобида яна бир лавҳа эътиборга моликдир.
"Яссавий Аҳмад Хожа Ота охиратга уланур бўлди эрса, ўз ўрнини қариндошим ўғли деб Мавлоно Сайфуддин ўрунг Қўйлоқийга берди. Сайфуддин ўрунг Қўйлоқийнинг 93 йил умри бўлди. 50 йил Хизр-Илёс бирла суҳбати бўлди. (ўша асар 11 бет).
Яссавий "Насабнома"сига асосан ушбу насабга молик аждоду авлодлар Яссийдан то Фарғона водийсигача бўлган ҳудудда яшайди. Ушбу манбаълардан келиб чиққан ҳолда Тошкентдаги "Қўйлиқ Ота" қабри Сайфуддин ўрунг Қўйлоқийнинг қабри бўлиши эҳтимолдан холи эмасдир.


АҲМАД ЯССАВИЙ ШАЖАРАСИ

Аҳмад Яссавий шажараси масаласи юятда муҳим аҳамият касб этади. Шажара деганда дарахтнинг тана, шох ва шохчалари каби тузилган бир туташ таркиб каби, бир отадан тарқалган наслу насаб, уруғ аймоқ тузилиши кўзда тутилади. Энди Яссавий шажарасининг муҳим аҳамияти шундаки, ўз даври ва замонасидан бошлаб бу уруғ ва аймоқларнинг Буюк Туркистон ҳудудларига кенгайиб яшагани ва ул ўлкаю вилоятларда авлодлари катта таъсирга эга бўлганини кўрамиз. Масалан Қусам Шайх ва Халил Оталарнинг Шоҳи Нақшбандга Бухорода пири муршид бўлгани, Шайх Илёснинг Самарқандда Хожа Аҳрор Валий билан суҳбатдошлиги, Исмоил Отанинг Тошкент билан боғлиқлиги, Фарғонада Хожа Боязиднинг Соҳибқирон Амир Темурга пири-муршидлиги, Тошкентда Хожа Аҳмад Яссавийнинг Гавҳархуштож отли қизидан бўлган Сузук Ота қабри мавжуддига ҳамда Ғойиб Ота қабрининг Тошкент шаҳрида бўлишлиги шулар жумласидандир.
Биз Хожа Аҳмад Яссавий шажараси билан узвий боғлиқ бўлган авлодлари шажарасини кейинги катта тадқиқотларга тақдим қилган ҳолда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ Хожа Боязид тўғрисидаги муҳим манбаъ билан чекланамиз.
1992 йил Чимкент шаҳарида муаррих Мираҳмад Мирхолдор ўғлининг "Шажараи саодат" китоби нашр этилади. Асарда ёзилган Хожа Боязид камина диққатини ўзига тортади. Гап шундаки, узоқдан буён мени жалб этган Хожа Боязид тўғрисида аниқ бир далил қидириб юрар эдим. Бу ҳақда Ҳозиқ кулиёти асосида битилган "Исмоил ота Иброҳим ота ўғли, Исҳоқ ота Исмоил ота ўғли" деб ёзилган матн тартиби давомида шоир Ҳусайн Атойи, Мансур ота, Хожа Баҳовуддин (Исмоил отага набира), Хожа Боязид ўрин олгандир.


СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ БИРИНЧИ ПИРИ ХОЖА БОЯЗИД

Буюк соҳибқирон, машҳур саркарда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти тўғрисида кўпдан-кўп қўлёзма манбаълар, неча ўнлаб китоблар бизгача етиб келди. Булардан бошқа замон уламолари ва фузалолари асарларида ҳам Соҳибқирон тўғрисида муҳим далиллар ёзиб қолдирилди. Шулардан бири Алишер Навоийнинг 901 ҳижрий (1495-96) йилда ёзган "Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват" (улуғлик хуш-бўйликларини таратувчи севги шаббодалари) асаридир. Навоий ушбу асарида Турк машойихлари ҳаёти ва фаолиятидаги буюк улуғворликларига алоҳида эътибор қаратгандир. Асарнинг турк машойихлари қисмида Абдурраҳмон Жомийнинг "Нафаҳот ул-унс" асаридан фарқлироқ Абдуллоҳ Муборак, Абу Мансур Мотурудий, Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, Паҳлавон Маҳмуд, Убайдуллоҳ Лутфий, Муҳаммад Табодгоний, Хожа Боязид ва бошқа юздан ортиқ Турк машойихлари ўрин олгандир. Асарнинг бир неча жойида Соҳибқирон Амир Темур шахсиятига оид маълумотлар ҳам баён этилган. Асардаги авлиёлар тафсилотининг 617 рақам тартиб остида Навоий ёзади: "Хожа Боязид алайҳирраҳма. Отанинг яқин авлодидиндур. Темурбек анинг суҳбатиға келибтур. Ва келурда кўнглида кечурубтурки, бу Эрнинг маъно оламидин хабари бўлса, бизга иссиғхалво тортқай. Ул муридлариға ҳалво худ буюрған эркандур. Бек била саломлашиб, кўришгандин сўнгра дебтурки, "аввалуҳо салом, авсатуҳо таъом, охируҳо калом". Филҳол ҳалвони торттурубтур. Бекка бу Ҳол зоҳир бўлғач, мурид бўлуб, лангар ясаб қўп авқоф қилибтур".
Ушбу лавҳада Амир Темур Хожа Боязид суҳбатига атайлаб келганлига баён этилган. Соҳибқироннинг Хожа Боязид ҳузурига келишининг ўзи, авлиёнинг ўз замонасида машҳур ва маълум бўлганидан дарак берар эди. Амир Темур қўнглидан кечган фикрни ёки шартли синовни Хожа Боязиднинг ғойибий олам сиррул-асрори руҳияги орқали билиши, яъни Темур кўнглидаги шартни ғойибий идрок этиши, ул зотнинг ботиний илмлардан, маъно оламидан юксак камолатга эришган Авлиё эканидан далолат эди. Демак Темурбек ҳам маъно оламининг сиррул-асрори, ботиний илмлардан бохабар, гойиб оламига ишонган ва каромат дунёсига интилувчи эукко киши экани маълум бўлади. Шу боис Хожа Боязид зиёратига йўл тортиб, эзгу ният билан ул зоти шариф суҳбатига келади. Суҳбат эса ўз даврида билимлар синоғи, мушкул масалалар ечими, сиррул-асрорнинг зоҳиридаги кўринингаари тўғрисида бўлар эди. Ушбу сабабларга кўра ҳамонки, йўдда Соҳибқирон Хожа Боязид руҳияти билан ғойибона мулоқот қилади.
Бунда Шайхнинг камолоти қай даражада эканини билмак учун руҳан, кўнглида авлиё руҳиятига таъсир этади. (синов шарти сифатида, ўз одамлари билан борганда, уларнинг олдига иссиқ ҳалво қўядими?) Бу жуда қалтис ва нозик "Ҳолат" эди. Амир Темур, Шайх ҳузурига борганда худди ўйлаганидек, Хожа Боязид Амир Темур ва уяинг сафдошларига иссиқ ҳалво тортгиради. Албатга, Ҳирот ёки Самарқанддан Фарғона водийсига келган Соҳибқироннинг ўзи муҳофизатчи қўпшни — ясовул, қўриқчи, баҳодир, сардор ва кенгашчилар сафдошлари назарга олинса, кам деганда 200 ёки 300 киши демакдир. Буларнинг барчасига ҳалво торттиришнинг ўзи айни ҳаётда зоҳирий каромат эди. Ана шундан кейин "маъно олами" ғойиб руҳияти кароматидан кўнгли амин топган Амир Темур ипюнч ва қойиллиги билан Хожа Боязидга мурид бўлган экан. Бундан кўриниб турибдики, Соҳибқирон тасаввуф сулукига кирипши нияг қилган ва бу маъда оламишшг сиррул-асрорлари таълимоти йўлида Хожа Боязидни ўз пири-мурщиди, деб билган ва тан олган эдилар. Шунинг учун Хожа Боязидга кўп "авқоф" яъни маблағлар ажратиб, вақф мулклар тайин этган. Айни чоғда бў маблағлар толиби илмларни ўқитиш, мадраса, мактаблар қуриш, улар учун маданий-маънавий шароитлар яратиш, доимий вақфлар учун ер, мол-мулклар ажратиш, таъмин этиш каби ҳаётий, маърифий, маънавий юксалишни таъминлашда Хожа Боязид учун катга имкониятлар яратиб берган эди.
Энди "Лангар" масаласи эса, бу буюк карвонсаройларни ўз ичиға олган ҳолда, аҳолини пулсиз, тўловсиз овқат билан таъминлашни йўлга қўйганидан далолат беради. Шу билан бирга Соҳибқирон ўз пири - муршидига чексиз сахийлик аломатларини кўрсатгани маълум этилган.
Яна Хожа Боязидга келсак, ҳазрати Алшпер Навоий ул зотни "Отанинг яқин авлодидур" - деб ёзади. "Ота ким эди"? деган савол ўз-ўзидан туғилади. Алишер Навоий бу тўғрида ўзи "Насойим"нинг 614-авлиё тартибида қуйидагича баён қилади: "Исмоил Ота алайхирраҳма. Зоҳиран Хожа Ахмад Яссавий қуддиса сирруҳунинг Иброҳим Ота отлиғ инисининг ўғлидур. Ва Хожанинг муриди ва назар қилғонидурур. Ва аларға муриду асҳоб кўп бўлибтур. Ва каромат ва мақомот ва хавориқи одоти бениҳоят. Ва ёши юзга яқин, авлоди ўн етти ё ўн саккиз. Ва оламдин ўтарда авлоди орасидин Исхоқ Отани ўз қойим мақоми қилиб оламдин ўтубтур".
Демак Хожа Боязид 'Туркистон аҳлининг қиблаи дуоси" Султон ул-орифин Аҳмад Яссавийнинг жияни, Исмоил Отанинг авлоди бўлиб чиқади. Исмоил Отани эса Хожа Аҳмад Яссавийнинг ўзи маъно оламининг сиррул-асроридан тарбиялаган, валийлик назарлари жилоси ул зотга ҳам ўгган бўлиб чиқади. Бу билан тасаввуф таълимоти мақомида етук бўлиб, бениҳоят кароматлар кўрсатишга эга, буюк авлиё мартабасига етган, сирфарзанд эгаси маълум этилган. Демак, Аҳмад Яссавийдан тарбият топган, соҳибкаромат авлиё Исмоил Оганинг авлоди бўлмиш Хожа Боязидни Амир Темур ўзига пири — муршид тутган экан.
Алишер Навоий ёзиб қолдирган матнидан, яъни Амир Темур ҳазратларининг Хожа Боязидни пир тутганлари, ул зотнинг кароматларидан баҳра олганлари ҳақидаги хабарлардан бир муҳим масаланинг моҳияти аён бўлади. Соҳибқирон Амир Темур Алишер Навоий таъбири билан айтганда "Туркистон аҳлининг қиблаи дуоси" Аҳмад Яссавийга буюк ихлос билан қарашлари бежиз бўлмаган экан. Гап шундаки, Хожа Боязид "Насойим"да тилга олинган "Отанинг авлоди эди" ўз ўрнида бу зот Исмоил Ота бўлиб у киши Хожа Аҳмад Яссашйнинг жиянлари ҳамда сулуқда муридлари бўлмиш Иброҳим Ота ўғлидир. Ана ўша шажаранинг бошида турган улуғ зот Хожа Аҳмад Яссавийга атаб ҳашаматли, улкан мақбара бунёд этишдек савобли ҳамда ҳимматли қарор Амир Темур бобомизда ушбу сабаблар замирида юзага келганини кўрсатади. Қабр тошини Ҳиндистондан келтиришнинг боиси, у кам бўладиган яшил мармар эди. Ушбу буюк обида иншооти абадиятга дахлдор санъат билан қурилган экан, у бугунги кунда ҳам бутун Ислом оламининг, қолаверса бутун инсониятнинг знёратгоҳи бўлиб қад кўтариб турибди. Яна бир муҳим масала шундаки, Соҳибқирон Амир Темур тасаввуф аҳлига шунчаки ихлосманд бўлиб қолмай, балки улкан давлат арбоби ва ҳиммат соҳиби сифатида ҳомий ҳам эди. Қолаверса, ўзларида ҳам Яратгаидан юқгирилган баъзи нозик аломату-кароматлари бор эди.
Навоийнинг "Насойим" асаридаги Турк машойихлари қисмининг 648-авлиё тартибида қуйидаги матнни ўқиймиз: "Бобо Сунгу қуддиса сирруҳу. Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўлур эрмиш, соҳиби ботин киши эрмиш. Рамталарин (яширин белгиларни) билганлар, натижа топорлар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматига юрганда Андхудга етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғандин сўнгра Бобо илойида (олдида) бир сўфрада яхна эт эркандур, қўйнинг яхна тўшини олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебтурки, Хуросон ер юзининг кўкси дебдурлар, ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат (хушхабар) била юруб, Хуросон мулкини олибдур".
Алишер Навоий ёзган Бобо Сунгу ўша давр замонасидаги мажзуб, яъни тасаввуфнинг энг юқори даражаси бўлмиш "Ҳайрат мақоми"да турган, Аллоҳга руҳан яқин фано даражасидаги киши эканини билдиради. Бу ерда ул зотнинг келажакни идрок этувчи, ботинидан маъно оламини тасаввур қилувчи сифатида Амир Темурга бўлган хайрихоҳлиги очиб берилган эди. Шунинг учун нозик маънодаги "қўйнинг тўшини" Амир Темурга отишининг рамзи, моҳият маъносини, Темурда мавжуд "ғоят ақлу закосидан" ибораси ечиб берганини қўрамиз. Бу кичик лавҳадаги баёнда, қиёси йўқ буюк саркарда Амир Темурнинг ички, маъно оламининг ғоятда бой, ботиний тузилишининг чексиз эканини кўрсатиб берганлар.
Соҳибқирон Амир Темурда Туркистон машойихларига бўлган ҳурмати ва ихлоси беқиёс бўлганлиги боис, улар ана ўша пиру — муршидлардан руҳият орқали топган хислатлари эди. Ўз замонаси ва даврининг буюк намоёндаси Соҳибқироннинг улкан салтанат, буюк империяни бошқариши, адолат ва осойишталик ўрнатиши, ободончилик ва фаровонлиқдаги қайғуси, тараққиёт ва адолатни тиклаш ва бошқа қатор масалаларда "Илоҳий Ҳақиқат" қурол эканлиги, пирлар тарбияси ва руҳий мададлар берганлиги меваси эди. Соҳибқирондаги бундай марҳамат Аллоҳнинг Туркистон халқларига ато бўлганлигидан далолат беради.
Табиийки, бу сирли ғойибий нозик масалалар жаҳонни ларзага келтирган буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг ички руҳият оламининг ўзига хос эканини тушунишда биз учун ғоят муҳим аҳамият ва маъно касб этгусидир.
Хожа Боязид қабри Фарғона вилояти Бувайда туманининг Мазор қишлоғида қад кўгариб турибди. Келгусида бу муборак жой Фарғона водийси халқининг олий зиёратгоҳига айланиб кетишига шубҳа йўқдур.


ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ СИЛСИЛАСИНИНГ БИР ТАРМОҒИ

Силсила деб, бир пири — муршидга тугаш тизилган ёки занжирсимон тартибда боғланган таълимотига айтилади.
Аҳмад Яссавий силсиласи деярли Марказий Осиё ҳудудларигача етиб боргани боис, камина бу силсиланинг бизнинг мулкимиз ҳудудида боғлиқлари билан чекланади. Матн қисқартириб олинди.
1. Мансур Ота. Хожа Аҳмад Яссавийнинг халифаи аввали эрди.
2. Ҳазрати Хожа Абдулмалик. Ул жаноби махдум Ҳазрати Мансур Ота алайҳиррахманинг фарзанди.
3 Ҳазрати Тожхожа. Ул ҳазрат Хожа Абдулмаликнинг фарзанди аржуманди ва Занги Бобонинг отаси эрди.
4 Ҳазрат Саййид Ота. Ул жаноб шариф маъоб Хожа Ахмад қуддиса сирруҳнинг иккиламчи халифаси эрди.
5. Сўфи Муҳаммад донишманд. Ул бузургвор Хожа Аҳмад Яссавийнинг учунчи халифаси эрди.
6. Ҳаким Ота. Хожа Аҳмад разияллоху анҳунинг халифаларидан эрди. Турк тилида дебдурки, Турк машойихлари ўрталарида машҳурдур.

Ҳар ким кўрсанг Хизр бил,
Ҳар тун кўрсанг Қадр бил.

Барча яхпш биз ёмон,
Барча буғдой биз сомон.

7. Занги Ота. Ул жанобға Занги Бобо ҳам дерлар. Ҳаким атанинг улуғ ва муқаддам халифаси эрди. Занги Ота Орслон Боб алайҳирраҳманинг набираларидин ва Тожхожанинг фарзанди аржумандидурким, Отаси вафотидан сўнг ишорати ғайбий била бир неча муддат Ҳаким отанинг мулозаматларида бўлди.
8. Узун Ҳасан Ота. Ул жаноб Занги Отанинг тўрт халифасининг аввали эрди. Қабри Туркистон тавобидин Сайром отлиқ қаряда эрии.
9. Саййид Ота. Занги Отанинг иккиламчи халифаси эрди. Жаноби Расул алайҳиссаломнинг авлодидур.
10. Исмоил Ота. Исмоил Отадин уч бузург ўтган. (Исмоил Ота исмда) Шулардин учунчиси эрди. Саййид Отанинг асҳоби киборлари жумласидиндур. Исмоил Ота Тошкент била Сайрам отлиғ вилоятнинг ўртасида, Ҳурзиён отлиқ навоҳида иқомат қилур эрди.
11. Ҳазрати Исҳоқ Хожа. Исмоил Отанинг фарзанди аржуманди эрди. Қалмоқ жамоаларини Исломға далолат қилган асносида, ул жанобни ул жамоалар шаҳид этдилар. Сўнгакин қўтариб, Тошкентга келтуруб, падари бузругвори қабри ўнгида дафн этдилар.
12. Ҳазрати Садр Ота. Занги Отанинг учунчи халифаси эрди. Садр Отанинг муборак қабри Бухорода, Ғиждувонда Соктари қарясининг ёнбошида эрди.
13. Ҳазрати Бадр Ота. Занги Отанинг тўртинчи халифасидур. Қабри мубораки Фарофин қарясида, Миёнкол отлиғ мавзеъдадур. Фақир Муҳаммад Тоҳир Бадр Отанинг мазорин зиёрат қилди. Ва Қарочаки хожалар ул ҳазратнинг авлоди зумрасидиндур.
14. Ҳазрат ал-Майн Бобо. Алавий Саййидлардин, Ҳазрати Набавийнинг чироғчиларидин эрди. Қабри Ўзканд отлиғ қалъада эрди, дарвозаға яқин ерда.
15. Ҳазрати Шайх Али. Ул ҳазрат ал-Майн Бобонинг халифаси эрди. Қабри Қаракўл отлиқ мавзеъда.
16. Ҳазрати Мавдуд Шайх. Шайх Али вафотидин кейин толибларни Ҳақ йўлиға даъват қилди.
17. Ҳазрат Камол Шайх. Тошкентда иқомат қилур эрди. Анинг қабри Басар қалъасининг тишқорида, Пойқабоқ отлиқ дарвозанинг яқинида. Қабрини зиёрат қилдим.
18. Ҳазрати Саййид Аҳмад Валий. Анинг қабри Самарқанд қалъасининг тишқорида, Пойқабоқ отлиғ дарвозанинг яқинида. Мен фақир Муҳаммад Тоҳир бир неча бор анинг қабрин зиёрат қилдим.
19. Ҳазрати Охундий Мулло Шамсуддин Ўзкандий. Ул ҳазрат Саййид Аҳмад Валийнинг халифасидур.
20. Ҳазрати Ходим Шайх. Ул жаноб Мовароуннаҳр ва Тошкент вилоятларида муршид ва муқтадо бўлуб эрди. Қабри Самарқанд вилоятида Пилмазор отлиқ мавзеъда эрди.
21. Ҳазрати Шайх Жамолуддин Бухорий. Ул ҳазрат Ходим Шайхнинг муридидур. Қабри Саъдуддин Қошғарий қабри ўнгидадур.
22. Ҳазрати Худойдод Валий. Ул жаноб Ҳазрати Шаих Жамолуддиннинг асҳобидин эрди.
23. Ҳазрати Охундий Мулло Валий Азизон. Ҳазрати Худойдоднинг халифаси эрди. Қабри Миён мавзеъда.
Қуйида ушбу силсилага асосланиб, Саййид ота насаб-номасининг тўла матнини келтирамиз.


 
СУЛТОН УЛ-ОРИФИН ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ
СИЛСИЛАСИДА ЖАНОБИ РАСУЛУЛЛОҲ АВЛОДИ
САЙЙИД АҲМАД ОТА

"Ҳазрат Саййид Ота раҳматуллоҳи таолонинг баёнидур. Ул аълам ул-уламо ва афзал ул-фузало Расул алайҳиссаломнинг авлодларининг аълоси ва содот (саййидлар) жамоасининг мукаррами, соҳибул-афто шажарининг меваси Ҳазрати Саййид Ота алайҳир раҳмадур. Ва Саййид Ота раҳматуллоҳи алайҳи Ҳазрат Занги Бобо алайҳир раҳманинг иккиламчи халифаси эрди. Чунончи ушбу байт ул маънодин хабар берур:

Би гуям шунав зи Занги Ота,
Бенешаста бажояш Саййид Ота,

Таржимаси: (Яна бир марта айтаман қулоқ сол Занги Отадан, унинг ўрнига ўлтурган Саййид Ота).
Ва ул жаноби баракоти маобнинг ном мубораки Саййид Аҳмад бинни Абу Бакр Ризо бинни Саййид Ҳусайн Қоҳир бинни Саййид Мусо ат-Тақий бинни Саййид Абдуллоҳ бинни Саййид Муҳаммад бинни Саййид Жаъфар бинни Саййид Абдуллоҳ бинни Саййид Муҳаммад Кабир бинни Саййид Иброҳим Ризо бинни Имом Мусо Козим бинни Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ бинни Имом Муҳаммад Боқир бинни Имом Зайн ул-Обидин бинни Шайид уш-шуҳада Ҳазрати Имом Ҳусайн бинни Асадуллоҳ ал-Ғолиб бинни Абутолиб эрди"
Ушбу матнда Ҳазрати Саййид Аҳмад Отанинг ажододлари кўрсатиб берилган. Демакки, Тоҳир Эшон Тазкираси, ўзидан олдинги қўлёзма асарларга таяниб ёзилган экан, унда Саййид Ога Жаноби Расулуллоҳниаг хақиқий авлоди экани маълум бўлади.
Муаррих Саййид Отанинг аждодларини ёзиб қолдириши билан чекланмайди, балки ул зоти шарифнинг авлодлари номи муборакларини ҳам ёзиб қолдиргандир. Тоҳир Эшон ёзган қўлёзманинг оламшумул аҳамияти шундаки, Буюк Туркистон ҳудудида Жаноби Расулуллоҳнинг авлодлари борлига далил ва хужжатдик эканида. Бунга ҳар ким иймон ва ишонч билан қарайди. "Саййид Отанинг вафоти ҳижратшшг етти юз саккизинчн йилга воқе бўлди" деб ёзишига асосан милодий йилга 1308 чиқади.
Саййид Аҳмад Отанинг ҳозирги қабри мубораки Занги Ота туманида жойлашган. Қабр бошида жуда ноёб қуш доим сайр қилиб юради...
Бу камина умридан вафо бўлса, бу улуғ макон улуғ халқнинг доимий зиёратгоҳига айланишини, Расулуллоҳнинг туркий авлоди қабри ўрнида хашаматли мақбара, кўркам бинолар қад кўтаришини кўрса ажаб эрмас.


ИСМИ МУБОРАК

Аллоҳнинг 99 исми мубораки Қуръони каримда ва ҳадиси шарифда қайд этилган. Бу тўғрида Абу Мансур Мотуридий ас-Самарқандий алоҳида шарҳи билан «Тавҳид» асарида ёзгандир. Худди шу каби Жаноби Расулуллоҳнинг ҳам зоти мубораки шарафига 99 исми борлиги ўзига хос маъно билан қайд этилгандир. Булардан биринчи: Муҳаммад - мақталувчи маънога эга бўлса, иккинчнси Аҳмад Аллоҳга кўп ҳамд айтувчи маъносини берар экан. Шу сабабли "Аҳмад" отага замонасининг машҳур хаттот олими Ҳожихон отли кишининг, доира шакли асосида ишланған нақшли "Ҳикмат" орқали бизгача етиб келтандир. Унда ўртасига: Ҳазрати Султон Хожа Аҳмад Яссавий езилган бўлиб, атрофида аввал жаноби Расулуллоҳнинг сўнгра 9 та Аҳмад исмли тарихда машҳур авлиёларнинг исми мубораки нақш бнлан безатилган. Унинг ёнига қуйидаги арабча матн битилганини кўрамиз. Матн таржимаси қуйидагича: "Исмларнинг энг яхшисин Аллоҳ исми билан бошлайман. Осмон ва ернинг парвардигори Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, унинг исми туфайли еру осмондаги бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билгувчи зотдир". "Амали Ҳожихон" деб ўйма хатда ёзилган. Лавҳа 1212/1797 йили ёзилган.
 

29

ИСМЛАР ТАРТИБИ ҚУЙИДАГИЧА:

1.   Аҳмади Мурсал саллоллоҳу алайҳи вассаллам
2.   Шайх Аҳмад Ҳанбал
3.   Шайх Аҳмад Хайруннассож
4.   Шайх Аҳмад Арқам
5.   Шайх Аҳмад Хузравийя
6.   Шайх Аҳмад Раввийя
7.   Шайх Аҳмад Мухтор
8.   Шайх Аҳмад Жом
9.   Шайх Аҳмад Кабир
10.   Шайх Аҳмад Сағорийя
Демакки, Аҳмад отли бу авлиёларнинг исми муборакида жаҳонга шону шуҳрат таратган улуғвор кишилар Яссавий "Ҳикмат"ларига "нақш" сифатида киритилган.


АҲМАД ЯССАВИЙНИНГ ИЖОДИЙ МЕРОСИ

Аҳмад Яссавиийнинг ижодий мероси тўла ўрганилмади. Узоқ вақт бу масала ҳар хил "ҳавойи" сабабларига кўра тадқиқотдан четда қолиб кетди.
Султон ул-Орифин Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Ҳикмат" ёзгани мунозарасиз ҳақиқатдир. Аммо "Девони ҳикмат" ёзган ёки ёзмагани шарҳга муҳтождир. Чунки "Ҳикмат"нинг маъноси донишмандликда туриш демакдир. Шу сабабларга кўра "Девондаги" ожиз ҳикматларга кенг кўламли, бир неча тадқиқотларда изоҳлар талаб этилади.
Яссавий фаолиятига келсак, тасаввуф низомномаси бўлмиш "Фақрнома" Яссавийга нисбат бериладию, аммо аниқ далил билан ҳеч ким исбот этган эмас. Бунинг учун ўз давридаги қўлёзмага эҳтиёж туғилади ва ўша асосида аниқ хулосага келиш мумкин.
Ҳозирча қуйидаги қўлёзма асарлар Яссавий нисбати билан боғлиқ ёзилган. Улар:
"Қудратнома", "Рисолаи дар одоби тариқат", "Калимоти Хожа Аҳмад Яссавий", "Қиёматнома", "Муножоти Қул Хожа Аҳмад Яссавий" шулар жумласидандир.
Эҳтимол ҳали бизга номаълум асарлари ҳам бордир, ҳамонки бу ишлар яна кўн йиллик изланишлардан еўнгра ўз аниқлиги билан, Яссавий ижодига мансуб ут зоти шарифнинг ўлмас меросини тиклайди деган, умиддамиз.


АҲМАД ЯССАВИЙНИНГ СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРГА РУҲИЙ МАДАДИ

Соҳибқирон Амир Темурнинг Аҳмад Яссавийга бўлган эътиқоди ғоятда юксак эди. Ясси шаҳрига ўз замонида кишини лол қолдирадиган ҳашаматли мақбара қурдириши бунинг ёрқин мисоли эди.
Амир Темур Рум Султони Йилдирим Боязид билан ҳарбий юришга отланганда озми-кўпми андишада бўлар экан. Рум томонига таважжуҳ этиб юзланганида Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавийдан фол очар экан. Шу аснода Хожа Аҳмад Яссавий: "Ҳар чоғда мушкулликка дуч келсангиз бу рубойини етмиш марта ўқунгиз" деб башорат қилган экан.

Ялдо кечани шамъи шабистон эткан,
Бир лаҳзада оламни гулистон эткан.
Бас мушкул ишим тушубтур осон эткил,
Эй барчанинг мушкулини осон эткан.

Амир Темур бу рубойини ёдлаб Рум Султоии Боязид устидан ғалаба қилган экан. Яссавийнинг руҳий мадади кейинги асрларда темурий шаҳзодаларига, ҳаттоки Ҳумоюн Мирзога ҳам бўлгани тўғрисида манбаъларда ёзилгандир.
Муаррих аллома Фахруддин Али Сафийнинг «Рашаҳот» китобида ёзилишича, Хожа Аҳмад Яссавий Хожа Аҳрор Валий руҳиятига ҳам таъсир қилган экан. Унинг таъсири эса Соҳибқирон Шаҳзодаларита мадад беришидан иборат эди. Амалиётда у шундай бўлган экан.


МИРЗО СУЛТОН АБУ САЪИД ҲАЗРАТИ ЭШОННИНГ
ИЛТИФОТЛАРИ БИЛАН МИРЗО АБДУЛЛОҲҒА
ҒОЛИБ БЎЛҒОНИНИНГ ҚИССАСИ

"Ажиллаи асҳобдин баъзилари нақл эттиларким, бизлар мабодийи ҳолда Фаркатда Ҳазрати Эшоннинғ мулозаматларида эрдук. Бир кун давоту қалам талаб этдилар. Бир қоғазға одамларнинг одларини ёздилар ва бу аснода ёздиларким "Султон Абу Саъид" ва ул одни дастори муборакларида қўйдилар. Ва ул замонда ҳануз Султон Абу Саъид Мирзонинг ном-нишони ҳеч жойда йўқ эрди. Маҳрамлардин баъзилар густоҳлик қилиб сўрдиларким: "Нега од ёзилди, аммо одни таъзим этиб, муборак дасторингизда қўйдингиз, ул кимнинг оди турур?". Ойтдилар: "Бир кишининг оди турурким, бизлар ва сизлар ва аҳли Тошканд ва Самарқанд ва Хуросон ҳамма онинг раияти бўлурмиз"!
Бир неча кундин сўнг Султон Абу Саъид Мирзонинг овозаси Туркистон жонибдин пайдо бўлди. Ва ул бир туш кўруб эрдиким, Ҳазрати Эшон Хожа Аҳмад Яссавий қуддиса сирруҳунинг ишоратлари била онинг учун фотиҳа ўқудилар ва ул уйқуда Хожа Аҳмаддин оларнинг одларини сўруб ва ёд олиб ва сувратларини хотирада сақлаб эрди. Вақтиким, бедор бўлди, ўз одамларидин сўрабдурким: "Ҳеч азизени бу ному нишон била билурсизларму, танурмисизлар"!
Баъзиларким, андак билур эрдилар, ойтдилар: "Оре, бу янглиғ азизеким, ойтурсиз, Тошканд вилоятида бўлур!"
Мирзо дарҳол отланиб, Тошкандга юз қўйди. Вақтиким, Ҳазрати Эшон эшитдиларким, ул келур, Фаркат тарафига кетдилар. Ва ул Тошканд (ға) келиб, Ҳазрати Эшонни топмади. Тафаҳҳус эткондин сўнг ойтдилар: "Ҳазрати Эшон Фаркатга кетдилар". Ул ердин Фаркатга азимат этди. Вақтиким, яқин етди Ҳазрати Эшон онга истиқбол этдилар. Онинг назари Ҳазрати Эшонга тушкон ҳамон музтариб бўлди ва ойтди: "Биллоҳким, олар турурлар ул азизеким, ман воқеада кўрубман!"
Бас, оларнинг оёқиға тушуб, кўб ниёзмандлиқ этди. Ва Ҳазрати Эшон онинг била гарм суҳбат этдидар ва онинг хотирини ўз тарафларига мунжазб этдилар. Ва Мирзо ул суҳбатнинг ахирида фотиҳа илтимос этди. (Ҳазрати Эшон) ойтдилар: "Фотиҳа бир бўлур!" Ондин сўнг кўб лашкар онинг атрофиға жамъ бўлди ва онга Самарқанднинг олмоқнинг доияси бўлди ва Ҳазрати Эшон (нинг) ёнлариға келиб ойтди: "Хоҳларманким, Самарқанд(ға) борсам ва мулозимларининг илтифоти хотирларин умид этарман!"
Ҳазрати Эшон ойтдиларким: "Қайси ният била борурсиз. Агар шариатнинг тақвияси ва раиятларнинг шафқатининг нияти била бўлса боргонингиз муборак турур ва фатҳу нусрат сизнинг тарафингизда турур!" Ва ул қабул этдиким: "Шариатнинг тақвиясида жоним била қўшиш кўргузурман ва раиятнинг шафқатида саъии балиғ этурман!" Ҳазрати Эшон ойтдиларким: "Эмди шариатнинг паноҳида борингким, мурод ҳосил турур!"
Баъзи асҳоб нақи этдиларким, Ҳазрати Эшон Мирзо Султон Абу Саъидга ойтдиларким: "Вақтиким, душманга муқобил бўлсангиз, то ақабингиздин зоғлар чўқи келмаса, сиз душманга ҳамла этманг!"
Вақтиким, оларнинг лашкари Мирзо Абдуллоҳнинг лашкарининг баробарида турдилар. Мирзо Абдуллоҳнинг лашкари от қўйдилар ва ҳамла этиб, Мирзо Абу Саъиднинг лашкарининг ўнг тарафини кўтардилар, хоҳладиларким, яна бир тарафига ҳамла келтурсаларким, ногоҳ зоғларнинг чўқи Мирзо Абу Саъиднинг лашкарининг ақабидин пайдо бўлди. Олар ул нишонани кўруб, кўнгилларидин қувват топиб, ҳамма бир мартаба Мирзо Абдуллоҳнинг лашкариға ҳамла урдилар. Ва аввалғи ҳамлада Мирзо Абдуллоҳнинг лашкари мағлуб бўлди. Ва Мирзо Абдуллоҳнинг оти лойға ботди, дарҳол они тутдилар ва бошини танидин жудо этдилар. Ҳасан баҳодирким маман элининг аъёнидин эрди, Туркистонда бир улуғ қабила турур, нақл этдиким: "Ул лашкарким, Мирзо Султон Абу Саъид Тошканддан Самарқанд тарафига олиб борди, ман ҳамроҳ эрдим. Булунғур суйининг лабида Мирзо Абдуллоҳға муқобил бўлдилар ва саф тортдилар. Ман Султон Абу Саъиднинг яқинида эрдим, бизларнинг мажмуъи лашкаримиз етти мингга қариб эрди. Ва Мирзо Абдуллоҳнинг лашкарига кириб қўшилди. Мирзо Султон Абу Саъид бағоят музтариб бўлди ва хавф онга ғолиб бўлди. Бу маҳалда Мирзо бар сабили таажжуб ойтди: "Ҳей, Ҳасан, на қўрарсан?" Ойтдим: "Эй султоним, Ҳазрати Хожани кўрарманким, бизларнинг олдимизда юрурлар". Мирзо ойтди: "Валлоҳким, ман ҳам оларнинг шабҳини кўрарман!" Ман ойтдим: "Эй Мирзо, эмди кўнглингизни қавий тутунг, душманга зафар топдуқ!"
Бу аснода манинг тилимға келдиким, "ёғий қочди" ва лашкарни ҳаммалари бу иборатни ойтиб, бирдан ҳамла этдук ва ёрим соатда Мирзо Абдуллоҳнинг лашкари шикаст топди. Ва ул қўлга тушди ва ўлтурулди. Ва шул кун Самарқанднинг фатҳи муяссар бўлди.
Ҳазрати Эшон ойтур эрдилар: "Ул замонда Мирзо Абдуллоҳким, гирифгор бўлди, ман Тошкандда мутаважжиҳ эрдим, кўрдимким, жарри фалақдин бир оқ қўй ерга тушди, они тутдилар ва ўлтурдилар. Билдимким, ул Мирзо Абдуллоҳ турурким, шул лаҳзада ишини кифоят этдилар".
Ондин сўнг Мирзо Султон Абу Саъид илтимос зтиб, Ҳазрати Эшонни Тошканддин кўчуруб, Самарқандға келтурди".
Шундай қилиб Султон Мирзо Абу Саъид Хожа Аҳрор Валий Ҳазратлари илтифотлари ва руҳий мададлари тасарруфига кирар экан, кейинчалик, деярли барча ҳудуд Темур шаҳзодаларию, амирлар Хожа Аҳрор Валий тасарруфида, яъни эгалик қилиш ихтиёрига олишга ўткан экан.
Руҳ тўғрисида азаддан буён "У Олам" ва "Бу олам" (Бу дунё, у дунё) масаласида сўз бўлади. Жаҳоннинг кўпдан-кўп мамлакатларида ва тараққий этган давлатларда ҳам олимлар руҳ ҳақида ўнларча-юзларча асарлар чоп эттиради. Биз уларнинг китоблари сони ёки ишларидан эмас, балки ўзимизда мавжуд манбаълардан ёндашганимизда, қуйидаги матнларга дуч келамиз.
Алишер Навоий "Насойим"нинг484 - авлиё тартибининг Шайх Абулмакорим Симноний баёнида бир суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз. "Бир кун дарвиш алардин савол қилдиким, чун бу бандаға туфроқта идрок йўқтур ва руҳ андин муфориқ бўлубтур ва арвоҳ оламида ҳижоб йўқтур. Не эҳтиёждур қабр бошиға бормоқ? Чун ҳар мақомдаки, бир бузургаинг руҳиға таважжуҳ воқеъ бўлур, ҳамулдурки киттти қабр бошиға борибдур? Шайх дедиларки, кўп фойдаси бор. Бири буким, бировки бир азизнинг қабри зиёратиға борур, ҳар неча ул ён қадам қўяр, таважжуҳ кўпроқ бўлур. Чун туфроғи бошиға етар, ҳисси доғи ул туфроғни мушоҳада қилур ва таважжуҳда ҳисси доғи машғул бўлур ва куллий мутаважжиҳ бўлур, фойда кўпроқ бўлур. Яна бири буки, ҳар нечаки руҳға ҳижоб йўқдур ва барча олам анга бирдур, аммо баданеки тамом тириклик айёмида анинг била суҳбат тутмиш бўлғай ва анинг бадани маҳшури бўлғайки, ҳашрдин сўнгра абад ул-абад бўлғусидур, анинг била бўлғай, ул мавзеъға назар ва тааллуқи кўпрак бўлғусидур, ўзға ердин".
Ана шундагина ҳис, яъни сезги билан кўриш бошланади. Бундай ҳолатдаги Куллий-тўлиқ, кўп ва катта юзланишда ҳар хил тилаклар, умиду орзулар, истаку талаблар рўёбга чиқиши кўзда тутилган. Иккинчи шарҳида эса руҳ оламида парда чегара бўлмагани сабабидин унга барча олам бирдайдир. Аммо тирикликда руҳи баданда бирга бўлгани каби, қиёматдин сўнгра яна руҳ анинг бадани суратида бўлиши кўрсатиб берилгандир.


СЎНГИ СЎЗ ЎРНИДА

Аҳмад Яссавий тўғрисида ёзилган мўътабар қўлёзма манбалар билан танишар эканмиз, ўз замонаси ва даврининг буюк мутафаккирлари таъриф берган юксак сифатлари, улуғ мартабага эга тенгдоши йўқ зот "Орифларнинг султони" Хоха Аҳмад Яссавий бўлганини биламиз. Ориф эса Набийдин кейинги мартаба эдилар. Яссавий насабномасига асосан, унинг яралишидан энг улутвор зот эканлиги маълум этилади.
Аҳмад Яссавий таълимоти, ҳикматлари, донишмандлик фаолияти ва ёзган асарлари ўз давридаёқ Марказий Осиёга ёйилади. Жумладан: Ўрта Шарқ, Қафқаз, Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонгача етиб борган эдилар. Шул боис ул зотишарифнинг ҳикматлари, донишманд фаолияти, шажара ва силсилалари тўғрисида ёзилган асарлар дунёнинг кўпдан-кўп мамлакатлари қўлёзма хазиналарида сақланади.
Хожа Аҳмад Яссавий мероси Туркий ёзма адабиётининг салмоқли қисмини ташкил этадиган манбадир. Унинг тил, адабиёт, фалсафа, тарих ва тасаввуф таълимоти каби фанлар билан боғлиқ муносабатини ўрганиш, қолаверса жаҳон ёзма адабиёти тарихини тиклашда алоҳида аҳамият касб этғусидир.
Султон ул-орифин Хожа Аҳмад Яссавийнинг улуғворлиги билан боғлиқ тарихий манбалардан келиб чиққанимизда ушбу сирли оламнинг биз билган ёки билмаган қирраларида, буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз вужуди қалбига Яратгандан иноят этилган тенгсиз ва беқиёс аломатлар борлигини Алишер Навоий таъбирида кўрамиз. Ҳақиқат ва адолат ҳимоячиси бўлган Соҳибқирон тасаввуф аҳлига шунчаки ихлосманд бўлиб қолмай, балки улуғ давлат соҳиби сифатида ҳомий эдилар. Аслида эса ўзида ҳам баъзи каромат аломатлари бўлиб, улар ана ўша пир муршидлардан рухият орқали қалбига ўзлаштирган хислатлари эди. Табиийки, бу сирли аломату кароматлар пиру муршидлар тарбиятининг мадади ва руҳий қўллашидурлар. Ушбу нозик масалалар жаҳонни ларзага келтирган Амир Темурнинг руҳияги оламшпшг ўзига хослигини белгилаб беради. Шушшг учун Яссавий меросини кенг кўламда ўрганиш ва атрофлича тадқиқ этиш янги-янги кашфиётларни очиб беришига шубҳа йўқдур.
Султон ул-орифин Ҳожа Ахмад Яссавий мероси ва фаолиятини ўрганар эканмиз маънавиятимиз тарихининг бўш қолган қирраларини тўлдиради ва буюк саҳифаларни очиб беради. Бунинг учун улуғ донишманд, орифларнинг Султони Аҳмад Яссавий фаолиятини, унинг меросини тўлалигича тиклаш ва ўрганиш улуғ халқнинг зиммасидадур.
37
Ўтмишда Марказий Осиё ҳудудида фаннинг турли соҳалари бўйича қалам тебратган олимлар ва шоирлар беҳисобдир. Уларнинг ижодини ўрганиш ва тадқиқ зтиш олимлар олдида турган вазифалардан биридир. Айниқса, Марказий Осиё ҳудудида тасаввуф илми ҳам катта ривожга эга бўлган. Турли тариқатлар пайдо бўлган. Тасаввуфга оид қўпдаб асарлар ёзилган. Шундай тариқатлардан бири Яссавия бўлиб, унинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавийдир.
Аҳмад Яссавий тариқати ва унинг ижоди ҳақида олимлар томонидан мақолалар ва рисолалар ёзилган бўлсада, бироқ бу соҳани мукаммал ўрганилган деб бўлмайди. Бундан ташқари, Аҳмад Яссавийнинг авлодлари ҳам тасаввуф соҳасида сезиларли иш олиб борганлар. Уларнинг ижоди ва фаолиятини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Таниқли манбашунос олим Ҳамидхон Исломий мана шу соҳани тўлдириш мақсадида хайрли ишга қўл урган бўлиб, ҳар томонлама фойдали мазқур рисолани ёзган. Аҳмад Яссавий ҳақида қўлёзма манбаларда ҳар хил маълумотлар мавжуд бўлиб, бу маълумотларнинг кўпчилиги илмий муомалага киритилмаган. Ҳ. Исломий Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондидаги қўлёзма манбаларни ўрганиб чиқиб, илм аҳлларининг фойдаланишларини осонлаштириш мақсадида мазкур маълумотлар асл ҳолатида келтирган ва бу маълумотларни мазкур асл ҳолатида келтирган фикрлари билан бойитган. Мазкур рисола ва ундаги маълумотлар Яссавия тариқатининг асосларини ўрганишда ва ёритишда катта қимматга эга. Уни нашр этиш тарихшунослар, адабиётшунослар, шарқшунослар, файласуфлар ва ўтмиш маданияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига баб-баравар фойдалидир.
Маҳмудхон Ҳасаннй,
тарих фанлари номзодн, ЎзР ФАШИ
Қўлёзмалар фондининг мудири.

Qayd etilgan