Muallif Mavzu: Xoja Abdulloh Ansoriy  ( 6123 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Xoja Abdulloh Ansoriy
« : 22 Aprel 2010, 13:28:12 »
Xoja Abdulloh Ansoriy



Muallif: Xoja Abdulloh Ansoriy
Hajmi: 140 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2014, 22:04:27 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Xoja Abdulloh Ansoriy
« Javob #1 : 22 Aprel 2010, 13:28:23 »
Хожа Абдуллоҳ Ансорий
(1006-1088)

Буюк сўфий, "Пири Ҳирот", "Шайхул машойих", "Шайхул Ислом" номлари билан машҳур бўлган аллома Абу Исмоил Абдуллоҳ Ансорий 1006 йилда Ҳиротда дунёга келган.
У машҳур сўфий Абул Ҳасан Ҳарақонийнинг шогирдидир.
Абдуллоҳ Ансорий араб ва форс тилларида тасаввуфга оид бир қанча китоблар ёзди. Унинг "Муножотнома"си жуда машҳурдир. Шоир вафотидан сўнг шогирдлари унинг тафсирини жамлаб, "Кашфул Асрор" номи билан тартиб берганлар.
Форс тилидаги асарлари: "Муножотнома", "Насояҳ", "Зодул орифийн", "Канзул соликийн", "Ҳафт Ҳисор", "Илоҳийнома", "Муҳаббатнома", "Қаландарнома", "Рисолаи дилу жон", "Рисолаи вародат", "Сад майдон", "Рисола маноқиби Имом Аҳмад ибн Ҳанбал".
Араб тилидаги асарлари: "Анвар ул-таҳқиқ", "Зимул калом", "Манозилас соирийн", "Китол фуруқ", "Китобул Арбаъийн".
Хожа Абдуллоҳ Ансорий 1088 йили Ҳиротда вафот этади.


РУБОИЙЛАР

1

Ҳақ йўлида икки Каъба бўлмиш ҳосил,
Бир — Каъбайи суврат эса, бир — Каъбайи дил.
Сен сайла ва дилларни зиёрат айла.
Минг Каъбадин ортиқроқ эмишдир бир дил.

2

Мақсуди дилинг, муроди жонинг ишқдир,
Сармояйи умри зиндагонинг ишқдир.
Ёд айлаки, ишқдин бақо топди Хизр,
Яъники, ҳаёти жовидонииг ишқдир.

3

Мастингман ўзим, журъаву жом билмасмен,
Сайдингман ўзим, донаву дом билмасмен.
Ул Каъбаю бутхонада мақсад — сенсан,
Сенсиз надир ул икки жаҳон, билмасмен...

4

Сендин на ҳаёти жовидон истармен,
На айши тараб, гашти жаҳон истармен.
На коми дилу роҳати жон истармен,
Ҳар неки раво айла — ҳамон истармен...

5

Ҳар кимса сени билса, бу жонни на қилар?
Фарзанду аёлу хонумонни на қилар?
Девона қилиб, икки жаҳон бергайсен,
Девона қулинг икки жаҳонни на қилар?

6

Пайваста дилим мудом ризойинг айтсин,
Жоним нафас олганда дуойинг айтсин.
Қабрим бошида агар ўтар бўлса гиёҳ,
Япроғи атир сочиб, вафойинг айтсин.

7

Келдим кеча, қон килди юришмай корим,
Бул кун қизимай, касод эрур бозорим.
Эрта кетадурман, билмайин асрорим,
Не афзал эмиш бўйла йўқимдин борим?..

8

Дийдамда ўзинг аён экансен, билдим,
Сийнамда ўзинг ниҳон экансен, билдим.
Излаб сени шу жумла жаҳондин сўрадим,
Шу жумлаю шу жаҳон экансен, билдим...

9

Кўнглим, малагим дардини даъво этма,
Жоним, ғамипи ўзингга ошно этма.
Дарду ғами не унинг, сира айтмасмен,
Кўксим куйиги, сен мени расво этма...

10

Ё Раб, йўлингда рост нишон истармен,
Тупроқ ила танимга жон истармен.
Етдим бори неъматингга, эвоҳ, энди
Шукримни дейишга бир забон истармен...

11

Ё Раб, дилимга ҳимматингдан жон бер,
Шу дарди дилимга сабр ила дармон бер.
Бу банда на билсинки — не айтмоқ лозим?
Ҳар неки биларсан, бер уни, чандон бер...

12

Маҳшар куни ошиққа бўлак кор бўлмас,
Ёр юзига боқмас эрса ул, бор бўлмас.
Васлинг кўйидин биҳишт сари бошласалар,
Бормасмен, агар ваъдайи дийдор бўлмас...

13

Ҳар ерда инояти худолик бўлгай,
Фисқ охири поку порсолик бўлгай.
Ҳар ердаки қаҳру кибриёлик бўлгай,
Сажжодани қўй, калисиёлик бўлгай...

14

Жоним чу ажал йўлингда ҳосил бўлмиш,
Айбсиз бўлибон кўзингга дохил бўлмиш.
Сиз илмсизу мен ҳамон айбсизмен,
Терс боқма, бу жой ўзингга маъқул бўлмиш...

15

Ё Раб, шу ҳолимга боқиб, раҳмат қил,
Ҳажринг ўти бағримни ёқиб, раҳмат қил.
Раҳмат сўрамасмен нотавон кўксим учун,
Ўртар мени кўз ёшим оқиб, раҳмат қил...

16

Кибрим ипидин ўзинг халос эт, ё Раб,
Нафсим итидин ўзинг жудо эт, ё Раб.
Бегона эрурмен, ошнолик кўргиз,
Кел, энди ўзингга ошно эт, ё Раб...

17

Эй лутфи кабир, лутфу карам эҳсон қил,
Гар лутфи карам айлар эсанг, чандон қил.
Бандангни гуноҳлар юкидин озод эт...
Чарчоқ шу фақирлар ишини осон қил...

18

Ишқ келдию ошуфта бўлиб жону кўнгил,
Дўст меҳрию дўст ёдига тўлдим буткул.
Аъзойи вужудимни тамом дўст олди,
Ном қолди фақат менгаю қолган бари ул...

19

Юз йил ёнамен оловда, ёнмоқ не эмиш,
Ёнмоқ менга ўйла роҳати кавсар эмиш.
Суҳбат қила кўрма ноаҳллар била ҳеч,
Ўлмоқ ўшалар суҳбатидин афзал эмиш...

20

Шарт улки, мудом соҳиби дард бўлгайсен,
Тупроқ ила чанг бўлишда гард бўлгайсен.
Ҳар кимса муродин кам этар, мард бўлгай,
Кўп орзу-ҳавас айлама, мард бўлгайсен.

21

Ҳар гўшада бўйла ҳозиру борсан ўзинг,
Йўл кўрсат ўзинг, йўловчига ёрсан ўзинг.
Илкимни чўзиб, не мадад этгаймен?
Зероки, уларга чин мададкорсан ўзинг...

22

Ё Раб, ўзимни бир гадо истармен,
Шу телба кўнгилни подшо истармен.
Ҳар кимса келиб, айрича ҳожат сўргай,
Мен эрсам ўзингни, эй Худо, истармен...

23

Ё Раб, менга шу омонатим бергайсен,
Лойиқ шарафим — ибодатим бергайсен.
Ҳиссамга тушибдир у жаҳону бу жаҳон,
Ҳар иккисида фароғатим бергайсен...

24

Ул субҳи висолдин йироқ эрди адам,
Ишқинг била бир гўшада эрдик ҳамдам.
Кундузлари, оҳ, қошимда ҳамдам йўқдир,
Тунларда ғаминг ҳамдан эрур менга, не ғам...

25

Мендин неча юз журму гуноҳ кўрмишсен,
Лек лутфу карам бирла аяб турмишсен,
Сен менга суюксен, аҳли оламга суюк,
Чин лутфу карам соҳиби сен эрмишсен...

Жамол Камол таржималари
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2014, 22:04:47 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

Xoja Ahmad Yassaviy. Devoni hikmat (yangi topilgan namunalar)

Muallif shoirBo'lim O'zbek mumtoz adabiyoti

Javoblar: 73
Ko'rilgan: 53380
So'nggi javob 21 Iyul 2008, 08:31:14
muallifi AbdulAziz
Abdulloh ibn Mas'ud hikmatlari

Muallif MuslimaxonBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 6893
So'nggi javob 28 Mart 2007, 04:50:51
muallifi mutaallimah
Abu Abdulloh Rudakiy

Muallif shoirBo'lim Sharq mumtoz she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 13051
So'nggi javob 20 Iyun 2008, 11:21:09
muallifi shoir
Abdulloh Murod. Qalbimizning nuri

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 88
Ko'rilgan: 44527
So'nggi javob 06 Fevral 2009, 09:00:19
muallifi AbdulAziz
Sultonul orifiyn Xoja Ahmad Yassaviy

Muallif AbdulAzizBo'lim Tasavvuf

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 15680
So'nggi javob 25 Aprel 2010, 12:43:39
muallifi Ansora