Allohim duolarimni ijobat qil...  ( 13036 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Muzayyana  03 Sentyabr 2012, 09:31:03

Allohim mo'minlarda omonlik bersin, amiyn, amiyn, amiyn...

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  17 Iyul 2014, 17:40:09

ДУО УЧУН ҚАЛБ ПОКЛИГИ ЗАРУР
Шуни унитмаслик керакки, дуо қалбдан чиқади. Қалбга боғланмай фақат тилнинг ўзидангина чиққан сўзлар дуо бўлмайди. Дуонинг асл чиқар манзили бўлган қалб тоза бўлмаса, ундан дуо униб чиқмайди. Шунинг учун дуо қилишдан аввал қалбни поклаш керак. Бунинг учун бир қанча муолажалар бор. Шулардан ўнтаси ушбу ривоятда келади.
Иброҳим ибн Адҳамдан сўраганларида шундай жавоб берган эканлар: “ Ўнта нарса ила қалбларингиз ўлиб қолган:
1.   Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо қилмайсиз.
2.   Аллоҳнинг Китобини ўқийсиз, лекин унга амал қилмайсизлар.
3.   Иблиснинг душманлигини даъво қиласизлару, унга дўстлик қиласиз.
4.   Расулуллоҳнинг муҳаббатини  даъво қиласиз, аммо асар ва суннатларини тарк қиласиз.
5.   Жаннатни яхши кўришликни даъво қиласиз, аммо унга лойиқ амал қилмайсиз.
6.   Дўзахдан қўрқишликни даъво қиласиз, аммо гуноҳлардан қайтмайсиз.
7.   Ўлимнинг ҳақлигини даъво қиласиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз
8.   Бошқаларнинг айблари билан машғул бўласиз, ўзингизнинг айбларингизни ташлаб қўясиз.
9.   Аллоҳнинг (берган) ризқини ейсизу, унга шукр қилмайсиз.
10.   Ўликларингизни дафн қиласизу, ибратланмайсиз”.

Баҳодиржон СУЛАЙМОНОВ. Асака.
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  12 Iyul 2015, 10:01:45

РАМАЗОН ВА ДУО
Муборак Рамазон ойи ҳам охирлашиб қолмоқда. Яқиндагина бу ойнинг келишига ойлар, хафталарни ҳисоблаб юрган эдик. Энди эса...
Бу ойнинг ҳар бир куни ва туни, соати ва дақиқаси ғанимат. Фазилатлари бисёр. Шулардан бири бу ойда, айниқса саҳарлик пайтида Аллоҳга илтижо қилиб, гуноҳларимизни кечиришини сўраб олишлик. Яна бири – ифторликда, дуо қигувчи банда билан Аллоҳ таолонинг ўртасидаги парди кўтарилиб, дуолар тўғридан-тўғри ижобат бўладиган пайтда ҳожатларимизни тилаб олишлик.
Айтибдиларки, дуо ёмонликларнинг даф бўлишига ва мақсаднинг ҳосил бўлишига сабаб бўладиган энг қувватли омилдир. Бироқ кўпинча дуонинг натижаси кўринмайди. Бунга сабаб дуонинг шартлари адо қилинмаганидадир. Хусусан, қалбдаги ишончнинг заиф бўлиши, ҳаром луқма, бировга зулм қилиш, қалбни гуноҳлар қоплаб, ғафлат эгаллаб олиши каби иллатлар дуо ижобат бўлишини тўсувчи сабаблардир.
Зеро дуонинг махражи - қалб. Дуо қалбдан чиқмас экан, ерга қадалмаган уруғ сингари кўтарилмай, тилнинг ўзидан сочилиб кетган қолади, холос. Ҳазрат пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Билингларки, Аллоҳ таоло ғофил қалб билан қилинган дуони қабул қилмайди"  деганлар. ("Мавоҳиб").
Яна айтибдиларки, қалбдан чиққан дуолар бесамар кетмас. Абу Саъийд ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, (Аллоҳ таоло) унга уч нарсадан бирини албатта беради. Ё сўраганини тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Ёхуд унинг баробаридаги ёмонликни ундан дафъ қилади”, — дедилар.
Дуо ижобат бўлишининг яна бир шарти - луқма ҳалол бўлиши керак. Қолаверса, гуноҳлардан ҳам сақланиш, содир этилган гуноҳларни эслаб афсус ва надомат чеккан ҳолда сидқидилдан тавба қилиш, истиғфор айтиш керак.
Шунингдек қуйидаги амаллар адо қилинса дуонинг ижобат бўлиши яқин бўлади деганлар – қўлни юқори кўтариб дуо қилиш, дуо ижобат бўлиши учун хайр ва эҳсон қилиш, ҳамду сано ва салавотлар айтиш, таҳоратли ҳолатда, саҳар пайтида дуо қилиш, чин кўнгилдан ихлос билан, Худони кўриб тургандек ҳожатларини сўраш ва дуонинг ижобат бўлишидан ноумид бўлмаслик.
Яна билиб қўйиш керакки, дуо шунчаки тилни айлантириш билангина бўлмайди, қалбдан айтаётган сўзларини ҳис қилмоқ керак.

Сайдулло Исмоилов. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураззоқ Фармонов. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan